1869. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ бирор қавмга азоб туширса, бу азоб у ердагиларнинг ҳаммасига етади. Кейин (қиёматда) амалларига кўра қайта тириладилар», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: «Азоб тушса, яхшию ёмонни ҳалок қилади. Лекин Қиёматда ниятларига қараб, яъни яхши бўлса яхшилар қаторида, ёмон бўлса, ёмонлар қаторида тирилади. Шунинг учун ёмонлар билан аралашиб юришдан огоҳлантирилади.
1869 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا أَنْزَلَ اللهُ تَعَالَى بِقَوْمٍ عَذَاباً أَصَابَ الْعَذَابُ مَنْ كَانَ فِيهمْ، ثُمَّ بُعِثُوا عَلَى أَعْمَالِهمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7108، م 2879].