1872. Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита ғазотда бирга қатнашдик, (унда) чигиртка едик».
Бошқа ривоятда: «Биз у зот билан бирга чигиртка едик», бўлиб келган.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан чигиртка ҳалол экани, уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобаи киромлар ҳам тановул қилганлари келиб чиқади.
Мажусий ва муртад овлаган балиқ ва чигиртка ҳалолдир. Чунки у нарсаларга «Бисмиллаҳи» айтиш шарт эмас.
1872 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: قَالَ: غَزَوْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ سَبْعَ غَزَوَاتٍ نَأْكُلُ الجَرَادَ.
وَفِي رِوَايَةٍ: نَأْكُلُ مَعَهُ الجَرادَ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5495، م 1952].