1886. Яна у киши розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқлари Қуръон эди», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Гўёки Аллоҳ таоло: “Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам уммати, сиз ҳам мана пайғамбарингиз каби бўлсангиз нажотга эришасизлар, Қуръонга мана бундай амал қилишингиз керак. Қуръондаги хулқларни яхшисига амал қилмоқчи бўлсангиз, мана Қуръондаги одобларни амалга оширган зотни сийрати сиз учун катта дастур, амалий бажарувчиси”, деган маънода Пайғамбар с.а.в.ни Қуръоний хулқ билан юборди.
Демак, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат бўлган кишиларнинг хулқлари, одоб-ахлоқлари, юриш-туришлари, сўзлари, қўйинки барча жиҳатда У зотга эргашган бўлиш керак. Тилда Расулуллоҳга иймон келтириб, амалда тескари бўлиб туриш комил мўминлик сифатларидан эмас.
1886 - وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: «كَانَ خُلُقُ نَبِيِّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ الْقُرْآنَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ فِي جُمْلَةِ حَدِيثٍ طَوِيلٍ [746].