1892-ҳадис

1892. Яна у киши розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сайҳон, Жайҳон, Фурот ва Нил – барчаси жаннат дарёларидандир», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Сайҳон ва Жайҳон, Амударё ва Сирдарё сувларидир. Жаннат дарёлари дейилишига сабаб унинг суви тоза ва атрофида Ислом кенг қулоч очишидир, дейишган.

Имом Суютий: «Балки ҳақиқатда унда жаннат моддалари бордир», деб айтганлар. Лекин буларнинг барчаси ҳақиқатини якка Аллоҳ билур.

1892 - وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «سَيْحَانُ وَجَيْحَانُ وَالْفُرَاتُ وَالنِّيلُ كُلٌّ مِنْ أَنْهَارِ الْجَنَّةِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2839].

Улашиш
|
|
Нусха олиш