1902. Умму Шарийк розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга калтакесакларни ўлдиришни буюриб: «Чунки, у Иброҳимга (ўт) пуфлаган эди», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан калтакесак хосиятсиз ҳайвон эканлигини тушуниб оламиз. Ҳақиқатан, ҳамма жойларда ҳам, ҳамма халқларда ҳам бу ҳайвон ҳақида бирор оғиз яхши гап айтилмаган бўлса керак.
Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам калтакесакни ўлдиришга амр қилдилар ва уни фосиқча, деб номладилар».
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
1902 - وَعَنْ أُمِّ شَرِيكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَمَرَهَا بِقَتْلِ الأوزَاغِ، وَقَالَ: «كَانَ يَنْفُخُ عَلَى إِبْرَاهِيمَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3359، م 2237].