1908-ҳадис

Аллоҳ таоло: «Ўз гуноҳингиз учун мағфират сўранг!». (Муҳаммад сураси, 19-оят) «Аллоҳдан мағфират қилишни сўранг! Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи ва Меҳрибон бўлган зотдир». (Нисо сураси, 106-оят) «Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У зотни ҳар қандай шериклардан) покланг ва У зотдан мағфират сўранг! Зеро У тавбаларни қабул қилгувчи бўлган зотдир». (Наср сураси, 3-оят). «Тақводор кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида улар абадий қоладиган, тагларидан дарёлар оқиб тургувчи боғлар, покиза жуфтлар ва Аллоҳнинг Ризолиги бор. Аллоҳ – «Парвардигоро, бизлар Сенга иймон келтирганмиз, бас, гуноҳларимизни мағфират айла ва бизни жаҳаннам азобидан асра!» – дейдиган сабр-қаноатли, иймонларига содиқ, ибодат-итоатли, инфоқ-эҳсонли бўлган ва саҳарларда Аллоҳдан мағфират тилайдиган бандаларини кўриб тургувчидир» (Оли Имрон сураси, 15–17-оятлар). «Ким бирон ёмон иш қилса ёки (Аллоҳнинг буйруқларига итоат этмасдан) ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳни мағфират қилгувчи ва Меҳрибон эканини топар-кўрар» (Нисо сураси, 110-оят) «Модомики, Сиз уларнинг оарларида экансиз, Аллоҳ уларни ҳаргиз азобламас ва улар мағфират сўраб турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азоблагувчи эмасдир» (Анфол сураси, 33-оят) «(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир фаҳш-гуноҳ қилиб қўйсалар ёки (қандайдир нолойиқ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳлари учун мағфират кечирим сўрайдиган, - ҳар қандай гуноҳни Ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, - билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир» (Оли Имрон сураси, 135- оят) деб айтган. Бу бобга тегишли оятлар кўпдир.

1908. Ағаррул Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг қалбимни ҳам булут босади Баъзан юрагим беҳаловат бўлади ва мен бир кунда Аллоҳга юз марта истиғфор айтаман», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَاسْتَغْفِرْ لِذَنْبِكَ} [محمد - 19]. وَقَالَ تَعَالَى: {وَاسْتَغْفِرِ اللهَ * إِنَّ اللهَ كَانَ غَفُوراً رَحِيماً} [النساء - 106]. وَقَالَ تَعَالَى: {فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ إِنَّهُ كَانَ تَوَّاباً} [النصر - 3]. وَقَالَ تَعَالَى: {لِلَّذِينَ اتَّقَوْا عِندَ رَبِّهِمْ جَنَّاتٌ...} إلَى قَولِهِ عز وجل: {وَالْمُسْتَغْفِرِينَ بِالأَسْحَارِ} [آل عمران - 15: 17]. وَقَالَ تَعَالَى: {وَمَنْ يَعْمَلْ سُوءاً أَوْ يَظْلِمْ نَفْسَهُ ثُمَّ يَسْتَغْفِرِ اللهَ يَجِدِ اللهَ غَفُوراً رَحِيماً} [النساء - 110]. وَقَالَ تَعَالَى: {وَمَا كَانَ اللهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنْتَ فِيهِمْ وَمَا كَانَ اللهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ} [الأنفال -33]. وَقَالَ تَعَالَى: {وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُوا اللهَ فَاسْتَغْفَرُوا لِذُنُوبِهِمْ وَمَنْ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا اللهُ وَلَمْ يُصِرُّوا عَلَى مَا فَعَلُوا وَهُمْ يَعْلَمُونَ} [آل عمران - 135]. وَالآيَاتُ فِي البَابِ كَثِيرَةٌ مَعْلُومَةٌ.

1908 - وَعَنِ الأَغَرِّ الْمُزَنيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّهُ لَيُغَانُ عَلَى قَلْبي، وَإِنِّي لأَسْتغْفِرُ اللهَ فِي الْيَوْمِ مِئَةَ مَرَّةٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2702].

Улашиш
|
|
Нусха олиш