183. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Асламлик бир йигит: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен ғазот қилмоқчиман, лекин жиҳозланадиган нарсам йўқ», деди. У зот: «Фалончининг олдига боргин, у жиҳозланган эди, касал бўлиб қолди», дедилар. Унинг олдига бориб, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга салом айтдилар ва жиҳозланган нарсаларингни менга беришингни айтдилар», деди. У: «Эй Фалона, унга жиҳозлаган нарсаларимни бергин, бирор нарсасини олиб қолмагин. Аллоҳга қасамки, ундан бирор нарсани олиб қолмасанг, сенга бунда барака бўлади», деди».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф яхшилик бобида катта қоидадир. Ким бир яхшиликка далолат қилиб, одамларни ўша ишга тарғиб этса, ўргатса, ўша яхшиликни қилган қанча савоб олса, унга далолат этган ҳам гаунча савоб олар экан. Уламо аҳли, устозлар, муршидлар, уламо ва муаллифлар бу борада пешқадам кишилардир, улардан таълим ва маълумот олганлар қилган яхшиликларига қанча савоб олсалар, улар ҳам шунча савоб оладилар, деганлар.
183 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ فَتًى مِنْ أَسْلَمَ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنِّي أُرِيدُ الْغَزْوَ وَلَيْسَ مَعِي مَا أَتَجَهَّزُ بِهِ؟ قَالَ: «ائْتِ فُلَاناً؛ فَإِنَّهُ قَدْ كَانَ تَجَهَّزَ فَمَرِضَ» فَأَتَاهُ فَقَالَ: رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُقْرِئُكَ السَّلَامَ وَيَقُولُ: أَعْطِنِي الَّذِي تَجَهَّزْتَ بِهِ، فَقَالَ: يَا فُلَانَةُ؛ أَعْطِيهِ الَّذِي تجَهَّزْتُ بِهِ، وَلَا تحْبِسِي مِنْهُ شَيْئاً، فَوَاللهِ؛ لَا تَحْبِسِي مِنْهُ شَيْئاً فَيُبَارَكَ لَكِ فِيهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [1894].