34-КИТОБ
34-боб Аёллар ҳақидаги васият
34- بَابُ الوَصِيَّةِ بِالنِّسَاءِ
(34)
34-BOB
34-боб. Аёллар ҳақидаги васият

Аллоҳ таоло шундай деган: «Улар (аёллар) билан тинч-тотув яшанглар» (Нисо сураси, 19-оят).

«Ҳар қанча уринсангизлар ҳам, хотинларингиз ўртасида адолат қилишга қодир бўлмайсизлар. Бас, бутунлай (суйган хотинларингиз томонга) оғиб кетиб (кўнгилсиз бўлиб қолган) хотинингизни муаллақа каби ташлаб қўймангиз! Агар (ўзларингизни) ўнглаб, Аллоҳдан қўрқсангизлар, албатта Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон бўлган Зотдир » (Муаллақа – эри бирон-бир сабаб билан бедарак кетган аёлдир.) (Нисо сураси, 129-оят).

34- بَابُ الوَصِيَّةِ بِالنِّسَاءِ

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ}.

وَقَالَ تعَاَلَى: {وَلَنْ تَسْتَطِيعُوا أَنْ تَعْدِلُوا بَيْنَ النِّسَاءِ وَلَوْ حَرَصْتُمْ * فَلَا تَمِيلُوا كُلَّ الْمَيْلِ فَتَذَرُوهَا كَالْمُعَلَّقَةِ وَإِنْ تُصْلِحُوا وَتَتَّقُوا فَإِنَّ اللهَ كَانَ غَفُوراً رَحِيماً}.

 

(34)

280. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Аёлларга (яхши) муомала қилинглар, чунки аёл қовурғадан яратилган. Қовурғанинг энг эгри жойи унинг юқорисидир. Уни тўғрилашга уринсанг, синдириб қўясан, (шу ҳолича) ташлаб қўйсанг, эгрилигича қолаверади. Аёлларга (яхши) муомала қилинглар!».

Муттафақун алайҳ.

Икки Имомнинг бошқа ривоятларида:

«Аёл киши қовурғага ўхшайди. Тўғриласанг, синдириб қўясан. Агар ундан баҳраланадиган бўлсанг, эгрилиги бўйича баҳраланасан», дейилган.

Имом Муслимнинг ривоятларида:

«Аёл қовурғадан яратилган. У сенга бир йўсинда тўғри бўлмайди. Агар ундан эгрилигича баҳралансанг, баҳраланиб қолдинг. Лекин уни тўғрилайман десанг, синдирасан. Уни синдириш талоқ қилишдир», дейилган.

 

Шарҳ: Таржимада «муомала қилинглар» деб ўгирилган сўз араб тилида жуда кенг маънода қўлланади. Бу сўз «бир-бирингизни шунга буюринглар», «ўзаро тавсия беринглар», «ушбу васиятимни қабул қилиб, унга амал қилинглар» деган мазмунларни ҳам ўз ичига олади.

«Аёл қовурғадан яратилган», деганда Ҳавво онамизнинг Одам алайҳиссаломнинг чап қовурғасидан яратилгани назарда тутилган. «Қовурғанинг энг қийшиқ жойи унинг юқорисидир», дейилганда аёлнинг эркакдан асосан ақлу тафаккурда, ҳис-туйғуларда фарқли эканига ишора қилинган. «Уни тўғрилашга уринсанг, синдириб қўясан», дегани «Ундан ўз табиатига зид нарсани талаб қилсанг, ундан айрилиб қоласан, ажрашишингга тўғри келади», дегани. Чунки жамиятдаги ўз вазифасини бажариши учун аёлга ўша табиат керак. Бу оддий муносабатлар, одоб-ахлоқ борасидаги ишларга тегишли. Аммо аёлда меъёрдан ташқари ҳатти-ҳаракатлар, шариат чегараларидан ташқари ҳолатлар кузатилса, у ҳолда мулойимлик билан уни тўғрилаш керак бўлади. Шу боис ҳадисда «агар ташлаб қўйсанг, қийшиқлигича қолаверади», дейилмоқда.

Бу ҳадис айрим кимсалар ўйлагандек, аёлларни камситиш учун эмас, балки уларни ҳимоя қилиш, бор ҳолатларини тушунтириш учун айтилган. Шунинг учун ҳам ҳадис аёлларга яхши муносабатда бўлишга буюриш билан бошланган ва якунланган. Аёлнинг қовурғадан яратилишида ҳикмат кўп. Қолаверса, бирор нарсанинг нимадан яратилганини айтиш бор воқеъликни баён қилиш бўлади, холос. Бу худди одамнинг аслида тупроқдан яратилганини ёки инсон наслининг манийдан тарқашини айтиш кабидир. Бунда ҳеч қандай таҳқирлаш йўқ. Бу ерда аёл кишига хос бўлган айрим сифатлар унинг асл табиати экани ташбеҳ ва тамсил усуллари билан ифодаланган бўлиб, шу муносабат билан унинг нимадан яратилгани эсга олинган.

Ушбу ҳадиси шарифни сиртдан қараганда аёллардаги баъзи камчиликлар ва ўша камчиликларни бартараф этиш мумкин эмаслиги ҳақида, деб тушуниш мумкин.

Аслида эса, бу ҳадиси шариф аёлларнинг эрларидаги ҳақини билдирувчи ҳадислардандир. Шунинг учун ҳам аёлнинг эридаги ҳақлари, бобида келтирилмоқда. Яъни, аёлнинг ўз эрида ундан содир бўладиган баъзи нуқсонлар учун зулм қилмай сабр қилишини кутиш ҳақи бор.

Беайб инсон йўқ. Жумладан, беайб аёл киши ҳам йўқ. Беайб ёлғиз Парвардигорнинг Ўзи. Аёл кишини Аллоҳ таоло ўзига хос табиат билан яратган. У хотин бўлиши, она бўлиши ва бу вазифаларга тегишли масъулиятларни адо этиши лозим. Ана ўшанинг учун ҳам аёл кишида тез ва таъсирли меҳр кўрсатиш қобилияти бўлиши зарур, бунинг акси ўлароқ унда тез аччиқ чиқиш ва оғир нарсани кўтара олмаслик сифати ҳам юзага чиқиб туради. Аёл киши ўз жинсига мос келадиган машаққатлардан юз ва ундан ҳам кўп эркак киши кўтара олмайдиганини бир ўзи кўтариши мумкин. Аммо ўзига хос бўлмаган қийинчилик, салгина қўпол муомала, бир оғиз ноқулай сўзни кўтара олмаслиги мумкин. Эр ушбу ҳолатларнинг ҳаммасини ҳисобга олган ҳолда хотинига яхши муомалада бўлиши лозим.

Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда:

«Аёлларга доимо яхшилик қилинг!» демоқдалар.

Халқимизда ушбу маъно аёл киши яхши сўзнинг гадоси, деган ҳикматли сўз билан ифода қилинади. Бундан аёл кишига қилганига яраша эмас, доимо яхши муносабатда бўлиш кераклиги тушунилади. Чунки аёл кишининг асли яратилиши шу-ни тақозо қилади. Аллоҳ таоло аёл кишини, аввал айтиб ўтилган ҳикматларга биноан, шундоқ қилиб яратган.

Бу маъно ҳадиси шарифда, «Чунки улар қовурғадан яратилгандирлар. Албатта, қовурғанинг энг эгри жойи юқори қисмидир» деган сўзлар билан ифода қилинмоқда.

Бунда Момо Ҳаввони Одам алайҳиссаломнинг қовурғасидан яратилганига ишора қилинмоқда. Аллоҳ таоло Одам Атони тупроқдан яратиб, унга жон киритганидан сўнг у кишининг қовурғасидан Момо Ҳаввони яратган. Қовурға ўзи эгри нарса, ўша эгри нарсанинг энг эгри жойи энг юқорисидир. Шунинг учун ҳам аёл кишининг ҳаёлига тез-тез турли ўзига хос фикрлар келиб, ундан ҳар хил амаллар содир бўлиб туриши мумкин. Бу ҳеч ғариб нарса эмас. Худди ушбу сифат Момо Ҳавво онамизда ҳам зоҳир бўлган. Бундоқ нарсалар у зотнинг қизларида ҳам зоҳир бўлиб туриши эса турган гап.

Шунинг учун аёлдан содир бўлган ҳар бир нарсани тафтиш қилиб, уни бошқача бўлиши учун уриниш эрга маслаҳат берилмайди. Балки аёл табиатига мансуб нарсаларни ўз ҳолида қолдириб, сабр қилиш афзал саналади. Ана ўшанда уриш-жанжаллар озаяди, оиланинг бузилиш ҳавфи йў-қолади.

Буни ҳадисда, «уни тўғрилайман деб уринсанг, синдирасан», дейилмоқда. Демак, аёл кишида содир бўлган ҳар бир эгриликни тўғрилаш учун уриниш яхши натижага олиб келавермайди. Баъзида бу иш оила бузилишига олиб келади. Шунинг учун ҳам иккинчи бир ривоятда, «уни синдиришинг – талоқ қилишингдир», дейилмоқда.

Кези келганида ушбу–аёл кишидан содир бўлганда эр сабр қилиши лозим бўлган нарсалар ахлоқ-одоб ва шахсий муомалаларда бўладиган нуқсонларга боғлиқ эканини эслаб қўйишимиз керак. Агар камчиликлар шариат чегарасидан чиқишга бориб етса, сабр қилиш эмас, тузатиш керак бўлади.

Демак, аёл кишидан содир бўладиган камчиликларга сабр қилиб, у билан яхши яшашга уриниш эрнинг вазифасидир.

Аёл кишининг эридаги ҳақларидан энг муҳими бўлмиш яхши яшашлик, унга гўзал муомала қилишлик ҳақида шариатимизнинг тавсиялари жуда ҳам кўп. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда эрларга хитоб қилиб «Ва у(аёл)лар ила яхшиликда яшангиз!» деган.

Бу эса яхши муомала, озор бермаслик, ҳаққини поймол қилмаслик, ёмон кўришни изҳор қилмаслик, ширинсуханлик, қилган яхшиликларини миннат қилмаслик каби ишларда намоён бўлади.

 

280 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اسْتَوْصُوا بِالنِّسَاءِ؛ فَإِنَّ الْمَرْأَةَ خُلِقَتْ مِنْ ضِلَعٍ، وَإِنَّ أَعْوَجَ مَا فِي الضِّلَعِ أَعْلَاهُ، فَإِنْ ذَهَبْتَ تُقِيمُهُ كَسَرْتَهُ، وَإِنْ تَرَكْتَهُ، لَمْ يَزَلْ أَعْوَجَ، فَاسْتَوْصُوا بِالنِّسَاءِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 3331، م 1468/62].

وَفِي رِوَايَةٍ فِي «الصَّحِيحَينِ»: «الْمَرْأَةُ كَالضِّلَعِ؛ إِنْ أَقَمْتَهَا كَسَرْتَهَا، وَإِنِ اسْتَمْتَعْتَ بِهَا، اسْتَمْتَعْتَ بِهَا وَفِيهَا عَوَجٌ». [خ 5184، م 1468].

وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «إِنَّ الْمَرْأَةَ خُلِقَتْ مِنْ ضِلَعٍ، لَنْ تَسْتَقِيمَ لَكَ عَلَى طَرِيقَةٍ، فَإِنْ اسْتَمْتَعْتَ بِهَا اسْتَمْتَعْتَ بِهَا وَفِيهَا عَوَجٌ، وَإِنْ ذَهَبْتَ تُقِيمُهَا كَسَرْتَهَا، وَكَسْرُهَا طَلَاقُهَا».

قَوْلُهُ: «عَوَجٌ» هُوَ بِفَتْحِ العَيْنِ وَالوَاوِ.

 

Улашиш
|
|
Нусха олиш
281. Абдуллоҳ ибн Замъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилаётиб, мояни* ва уни сўйган кишини зикр қилганларини эшитган экан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтики, уларнинг энг бадбахти шошилиб турди».[1] Кучини сиғдиролмаган, ёвуз, ўз тўдасида ҳимоячи бир киши шошганча у томон турди», дедилар. Сўнгра аёлларни ҳам зикр қилиб, уларга ваъз-насиҳат қилдилар: «Бировингиз хотинини атайлаб қулни савалагандек савалайди. Эҳтимолки, у билан кунининг охирида бирга ётади ҳам», дедилар. Кейин уларнинг елга кулганлари борасида ваъз‑насиҳат қилдилар ва: «Бирингиз ўзи қиладиган ишдан ҳам куладими?» дедилар.

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Моя – урғочи туя. Бу ерда Солиҳ алайҳиссаломнинг мўъжизалари билан харсангдан яратилган моя назарда тутилган. Уни Самуд қавмидан бўлган Қудор ибн Солиф деган одам сўйган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Абу Замъага ўхшатган эканлар.

«Елга кулиш» деганда бехосдан ел чиқариб юборган кишининг устидан кулганлар назарда тутилган.

Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эр ўз хотинини калтакламаслиги кераклигини уқтирмоқдалар. Хотинга ўзига яраша муомала қилиш керак. Уни уриб-калтаклашдан олдин, кейинги бўладиган алоқа ва муомалаларни ҳам бир ўйлаб қўйиш лозим. Хотин қул эмаски, уни хоҳлаган вақтда калтаклаб, хоҳлаган вақтда ишлатилаверса. Ҳатто қулни ҳам калтаклаш яхши эмас. Хотинни калтаклашдан олдин уни қўйнида олиб ётишини ҳам, кўзи-кўзига тушишини ҳам бир ўйлаб олиш лозим бўлади. Ушбу ҳадисдан уламоларимиз хотинни қаттиқ калтаклаш ҳаромдир, деган ҳукмни олганлар.



[1] Шамс сураси, 12‑оят.

 


281 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ زَمْعَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ، وَذَكَرَ النَّاقَةَ وَالَّذِى عَقَرَهَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: {إِذِ انْبَعَثَ أَشْقَاهَا} انْبَعَثَ لَهَا رَجُلٌ عَزِيزٌ، عَارِمٌ مَنِيعٌ فِي رَهْطِهِ» ثُمَّ ذَكَرَ النِّسَاءَ، فَوَعَظَ فِيهِنَّ، فَقَالَ: «يَعْمِدُ أَحَدُكُمْ فَيَجْلِدُ امْرَأَتَهُ جِلْدَ الْعَبْدِ!! فَلَعَلَّهُ يُضَاجِعُهَا مِنْ آخِرِ يَومِهِ» ثُمَّ وَعَظَهُمْ فِي ضَحِكِهِمْ مِنَ الضَّرْطَةِ وَقَالَ: «لِمَ يَضْحَكُ أَحَدُكُمْ مِمَّا يَفْعَلُ؟!» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 4942، م 2855].

وَ«الْعَارِمُ» بِالعَينِ الْمُهْمَلَةِ وَالرَّاءِ: هُوَ الشِّرِّيرُ الْمُفْسِدَ، وَقَولُهُ: «انْبَعَثَ»، أَيْ: قَامَ بِسُرْعَةٍ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

282. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўмин мўминани ёмон кўрмасин. Ундаги бир хулқни ёқтирмаса, биридан ёки бошқасидан рози бўлади».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Эр хотинининг бирор ёмон хулқидан норози бўлиб, унга ғазабини тўкиб солмасин, ўша пайтда хотинининг яхши фазилатлари ҳам борлигини унутмасин. Эр хотинининг ёмон хулқини иложи борича авф этишга, яхши хулқини эса, бўрттириб кўрсатишга уринсин. Ана шунда ҳаётлари яхши бўлади. Ушбу набавий амр-насиҳатни ҳар бир мўмин эркак яхшилаб билиб олмоғи даркор. Шу билан бирга, мўмина аёллар ҳам бунга амал қилсалар яхши бўлади.

 

282 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا يَفْرَكْ مُؤْمِنٌ مُؤْمِنَةً؛ إِنْ كَرِهَ مِنْهَا خُلُقاً رَضِيَ مِنْهَا آخَرَ» أَوْ قَالَ: «غَيْرَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [1469]

وَقَولُهُ: «يَفْرَكْ» هُوَ بِفَتْحِ اليَاءِ وَإِسْكَانِ الفَاءِ وَفَتْحِ الرَّاءِ، وَمَعْنَاهُ: يُبْغِضُ، يُقَالُ: فَركَتِ الْمَرْأَةُ زَوْجَهَا، وفَرِكَهَا زَوْجُهَا، بِكَسْرِ الرَّاءِ، يَفْرَكُهَا بِفَتْحِهَا: أَيْ: أَبْغَضَهَا، وَاللهُ أَعْلَمُ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш
283. Амр ибн Аҳвас ал-Жушамий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни видолашув ҳажида Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан кейин одамларга қуйидагича эслатиб ваъз ва насиҳат қилганларини эшитдилар. Сўнгра у зот:

«Огоҳ бўлинглар, аёлларга (яхши) муомала қилинглар. Албатта, аёллар сизларнинг асирларингиздир. Бундан бошқа нарсага эга эмассиз. Фақатгина очиқ-ойдин фоҳишалик қилишсагина, бундай эмас. Агар итоатсизлик қилишса, ётоқни тарк этинг. (Яъни, улар билан бир жойда ётманг. Шунда ҳам сизларга бўйинсунмасалар) оғритмайдиган қилиб уринглар. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Огоҳ бўлинглар, сизларнинг аёллар зиммасида ҳақларингиз бор. Ва аёлларингизнинг сизларнинг зиммангизда ҳақлари бор. Сизларнинг улар зиммасидаги ҳақларингиз ётадиган тўшагингизга сизлар ёмон кўрган кишининг қадамини етказмаслик. Ва ёмон кўрган кишингизни уйингизга киришга изн бермаслигидир. Огоҳ бўлинг, аёлларнинг сизлар зиммангиздаги ҳақлари яхши либос ва яхши таом билан таъминламоқлигингиздир».

Имом Термизий ривояти.

 

Шарҳ: Эри у билан тинч-тотув ҳаёт кечириши, унга яхши муомала қилиши, емак-ичмак, кийим-кечак ва уй-жой билан имкон қадар таъминлаши, кўпхотинли бўлса аёллари ўртасида адолат қилиши аёлнинг эри зиммасидаги ҳақларидан

Аллоҳ таоло айтади:

«Улар билан тинч-тотув яшанглар» (Нисо сураси, 19-оят).

«Энди агар (улар орасида) адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, фақат битта аёлга (уйланинг)» (Нисо сураси, 3-оят).

Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Бизлардан биримизнинг устида аёлининг қандай ҳаққи бор?» деб сўрадим. «Таом еган вақтингда уни ҳам таомлантиришинг, ўзинг (янги) кийим кийган вақтингда уни ҳам кийинтиришинг, юзига урмаслигинг, «Аллоҳ юзингни қабиҳ қилсин» (башаранг қурсин) демаслигинг ва ва (аразлашган пайтда) фақат уй ичидагина ҳажр этмоғинг (яъни, бошқа жойда ётишинг)дир», дея жавоб бердилар.

Абу Довуд, Табароний ва Ҳоким ривоятлари.

Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен: «Ё Расулуллоҳ, аёлларимизга қандай яқинлашиб, нималарни тарк қилишимиз керак?», деб сўрадим. «Зироатгоҳингга хоҳлаган жиҳатингдан келавер, таом еган вақтингда уни ҳам таомлантир, ўзинг (янги) кийим кийган вақтингда уни ҳам кийинтир, «Аллоҳ юзингни қабиҳ қилсин» (башаранг қурсин) деб сўкма ва урма», дедилар.

Абу Довуд ва Аҳмад ривояти.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қарамоғидаги кишиларни зое қилиши кишининг гуноҳкор бўлишига кифоядир».

Абу Довуд, Насоий ва Ҳоким ривоятлари.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ ҳар бир раҳбарни ўзининг қўл остидагилари ҳақида, уларни асраганми, зое қилганми, сўроққа тутади, ҳатто ҳар бир кишидан унинг хонадони аҳли ҳақида сўрайди».

Ибн Ҳиббон ривояти.

Аёлларни уриш мумкинми?

Шундай тасаввур пайдо бўлмоқдаки, гўё инсоният тарихида хотинларни уриш биринчи бўлиб Қуръонда киритилган! У ҳамма жойда бор эди ва бугун ҳам бутун дунёда бошқа дин аҳллари орасида ҳам сақланиб келмоқда. Шунинг учун саволни бундай тарзда кўйишнинг ўзи нотўғри! Ислом хотин уришни мажбурият деб ўрнатмаяпти, уни яхшиликлар қаторига олиб чиққани ҳам йўқ, унга чақирмайди ҳам, лекин бу тажрибани жиддий чеклаб, қачон оғзаки насиҳатлар кор қилмаганда, гуноҳига яраша фақат рамзий белги жисмоний оғритмайдиган жазо чораси сифатида кўради. Қуръонга мувофиқ эр-хотин муносабатлари ўзаро муҳаббат ва меҳрибонлик асосига қурилган бўлиши керак. Аллоҳ айтади:"Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандур. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят белгилар бордир" (Рум сураси, 21-оят).

Қуръон оилавий келишмовчиликлар ҳолатида ҳам ўз хотинига яхшилик билан муомала қилишни ва унинг ижобий сифатларини паст санамасликка буюради.

Аллоҳ айтади: «Ва улар ила яхшиликда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса» (Нисо сураси, 19-оят).

Аёл уйда эрининг раҳбарлигини тан олиши жуда муҳим. У уйнинг бошлиғи ва хотин унга итоат қилиши лозим. Лекин эр ҳам ўз хотинига нисбатан ҳурмат кўрсатиши лозим. Агар ўрталарида жанжал чиқадиган бўлса уни тинч йўл билан ҳал қилиш лозим. Эр-хотин яна оиладаги ҳурматли катта аъзоларига ва дўстларга маслаҳат олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Шу билан бирга эр баъзан қайсар хотинни тўғри йўлга солиш учун енгил жазолайди ва бу камдан-кам ҳолатларда ва жазолаш ҳолатни ислоҳ қилади деган ишонч бўлган шароитда мумкин. Лекин жазолаш муносабатни янада ёмонлаштиришидан хавфсираса ва уни ўзига ва оиласига мусибат бўлишини сезиб колса, жазолашни қўллашдан сақланиши лозим. Қуръон бу борада жуда аниқ кўрсатма беради: «Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларини сарфлаганлари учун эркакларни аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар-итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб эрларини муҳофаза қилувчилардир. Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз насиҳат килинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг... Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштирур"(Нисо сураси, 34-35-оятлар).

Мана шу мавзудаги оятларни барчасини биргаликда, бир умумий хулоса чиқарган ҳолда ўқиш ўта муҳимдир. Қуръон оятлари шафқатсизликка рухсат қилмайди ва унга чақирмайди ҳам. Бу оятлар бизга нозик оилавий ҳолатни эҳтиёткорлик ва ақл билан ҳал қилишни тавсия қилади. «Уринглар» сўзи жисмоний куч ишлатиш, жисмоний азоб беришни билдирмайди, чунки буни Пайғамбар с.а.в. ўзлари тафсир қилганлар. Пайғамбар с.а.в.нинг тафсирларидан юқорироқ тафсир йўқ. Пайғамбар с.а.в. «уринглар» сўзини «Зорбан ғойра мубарриҳ» яъни «енгил, из қолдирмайдиган шапалоқ уриш» деб тушунтирганлар. Давомида у зот с.а.в. юзга уриш мумкин эмаслигини қўшимча қилганлар. Кўп олимлар бунда енгил уриш мисвок (тиш чўткаси) билан енгил туртишга тенг дейишади. Ҳар қандай ҳолда бу худди ғўр ёш болани жазолагандай зарурий рамзий жазо бўлиб, токи ўзини идора қилишни йўқотган аёл, ўзини бундай тутиши нотўғри эканлигини тушуниб олсин. Лекин бу жазолашга ҳам фақат бошқа йўллар қолмаган пайтда рухсат берилган (буюрилмаган). Пайғамбар с.а.в. доимо ўз саҳобаларини ҳатто шундай жазо беришдан ҳам қайтарганлар.Узот ҳеч қачон аёл кишини урмаганлар ва эркакларнинг яхшироғи хотинларини урмайдиганлари дер эдилар. Ҳадисларининг бирида ўз норозиликларини билдириб: «Қандай қилиб ўз хотинини туянинг боласидек уриб, яна бирга ётиш мумкин», деганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Шундай қилиб на Қуръон ва на Суннат хотинларни уриш мажбурий ёки исталган нарса эканлигини айтмайди. Кўриб чиқилаётган оятда эса гап ахлоқий мезонларни бузиб, менсимаётган аёллар ҳақида боради. Лекин бу ҳолатда ҳам аввал яхши насиҳат қилиш, сўнгра жойини бошқа қилиб олиш ва шундан кейингина рамзий жазолаш тўғрисида гапирилган. Унда ҳам ҳадисдаги бу ҳаракатни фақат рамзий ишора ҳолатигача чеклаш билан рухсат қилинган. Шариатнинг ушбу қоидаларига амал қилинса, аёллар ҳаётда бошқа урф-одатлар бўйича уларга етиб турадиган шафқатсиз равишда калтаклашлардан ҳимояланган бўладилар. Шундай қилиб аёлларига зўрлик қилиш ҳолати барча маданиятларда бўлган, бўлиб келяпти, шу билан бирга бу зўрлик аёллар учун оғриқлар, ташвишлар азобланишлар билан ўтади. Бир қанча замонавий давлатларда эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатни иккала томондан куч ишлатиш билан ҳал қилишни шаклан ман қилиниши ўзининг тамомила фойдасиз эканлигини, модомики аёл никоҳда бўлар экан, унинг ҳимоясиз қолаверишини кўрсатди. Куч ишлатишнинг на диний ва на ахлоқий жиҳатдан ман қилинган иш эканлигини тушунмайдиган эрининг зуғумидан фақат никоҳдан ажралиш қутқариши мумкин холос. Шунинг учун ҳам Қуръон оила ичидаги шахсий муносабатларга аралашмайди, чунки баъзан жанжаллар муҳаббатга туртки ҳам бўлиши мумкин. (Машҳур мақол бор: «Севишганларнинг урушгани бир бирини эркалашганидир»).

Қуръон асосий мақсадни мулойимлик билан, шунингдек қуйидагиларни ҳам аниқ ўрнатмокда:

1) аёлга ҳар қандай азоб, адолатсизлик, зарар етказишни, яъни ҳар кандай нолойиқ муносабатни ман қилади, шу жумладан унга азоб бериб уришни ҳам;

2) оғзаки мулойим сўзлар билан насиҳат қилгандан кейин ҳам хотин адолатсизлик билан нолойиқ ишларни қилаверса унинг ўзини нолойиқ тутишига рамзий жазолаш ишораларини оғритмасдан, зарар етказмасдан кўллашга рухсат қилади. Агар эр бу хуқуқида ҳаддан ошадиган бўлса хотин ажрашиши мумкин. Шундай қилиб, Қуръон нафақат уришга чақираяпти, балки аксинча-ҳақиқий уришни ва хотинга бошка жисмоний куч ишлатишларини ман қилаяпти. Бирор бир умум қабул қилган дин ўз Илоҳий Ваҳий манбаъларида шундай одамийликни барпо қиладиган ва аёл кишининг оиладаги ҳолатида шундай мулойимликни кафолатлайдиган хуқуқий мезонларга эга эмас.

 

283 - وَعَنْ عَمْرِو بْنِ الأَحْوَصِ الجُشَمِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي حَجِّةِ الْوَدَاعِ يَقُولُ بَعْدَ أَنْ حَمِدَ اللهَ تَعَالَى، وَأَثْنَى عَلَيْهِ، وَذَكَّرَ وَوَعَظَ، ثُمَّ قَالَ: «أَلَا وَاسْتَوْصُوا بِالنِّسَاءِ خَيْراً، فَإِنَّمَا هُنَّ عَوَانٍ عِنْدَكُمْ، لَيْسَ تَمْلِكُونَ مِنْهُنَّ شَيْئاً غَيْرَ ذَلِكَ، إِلَّا أَنْ يَأْتِينَ بِفَاحِشَةٍ مُبَيِّنَةٍ، فَإِنْ فَعَلْنَ فَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ، وَاضْرِبُوهُنَّ ضَرْباً غَيْرَ مُبَرِّحٍ، فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلَا تَبْغُوا عَلَيْهِنَّ سَبِيلًا، أَلَا إِنَّ لَكُمْ عَلَى نِسَائِكُمْ حَقّاً، وَلِنِسَائِكُمْ عَلَيْكُمْ حَقّاً، فَحَقُّكُمْ عَلَى نِسَائِكُمْ أَلَّا يُوطِئْنَ فُرُشَكُمْ مَنْ تَكْرَهُونَ، وَلَا يَأْذَنَّ فِي بُيُوتِكُمْ لِمَنْ تَكْرَهُونَ، أَلَا وَحَقُّهُنَّ عَلَيْكُمْ أَنْ تُحْسِنُوا إِلَيْهِنَّ فِي كِسْوَتِهِنَّ وَطَعَامِهِنَّ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ. [1163].

قَولُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ «عَوَانٍ» أَيْ: أَسِيرَاتٌ، جَمْعُ عَانِيَةٍ - بِالْعَيْنِ الْمُهْمَلَةِ - وَهِيَ الأَسِيرَةُ، وَالْعَانِي: الأَسِيرُ. شَبَّهَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ الْمَرْأَةَ فِي دُخُولِهَا تَحْتَ حُكْمِ الزَّوْجِ بِالأَسيرِةِ وَ«الضَّرْبُ الْمُبَرِّحُ»: هُوَ الشَّاقُّ الشَّدِيدُ.

وَقَولُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «فَلَا تَبْغُوا عَلَيْهِنَّ سَبِيلًا» أَيْ: لَا تَطْلُبُوا طَرِيقاً تَحْتَجُّونَ بِهِ عَلَيْهِنَّ وَتُؤذُوهُنَّ بِهِ، وَاللهُ أَعْلَمُ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

284. Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Аёлларимизнинг зиммамиздаги қандай ҳақлари бор?» дедим. У зот шундай дедилар: «Есанг, уни ҳам едирасан, кийсанг, уни ҳам кийдирасан. Юзига урма. Ҳақоратлама ва уйдан бошқа жойда ҳажр қилма».

Ҳасан ҳадис бўлиб, Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ: “Аёллар итоат қилсалар, уларга зулм қилишдан сақланинглар. Албатта, Аллоҳ олий ва буюкдир” (Нисо сураси, 34-оят).

Хотини итоат этса ҳам ундан кучли бўлгани учун унга зулм қилишни нафси чиройли қилиб кўрсатган ҳой эрлар, билиб қўйинг, олий ва буюк Аллоҳ аёлларнинг валийсидир ва У аёлларга зулму тажовуз қилган кимсалардан интиқом олиб, аёлларга ёрдам беришга, зулмни улардан даф қилишга қодир Зотдир.

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида қуйидагиларни айтган: “Агар хотин эри хоҳлаган барча мубоҳ ишларда унга итоат этса, бундай аёлга озор беришга йўл излаши эрга дуруст бўлмайди. Уни уриш, тўшакни алоҳида қилиб қўйиш мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг: “Албатта, Аллоҳ олий ва буюкдир” деган сўзлари хотинига зулм қиладиган, сабабсиз таъзирини берадиган эрларга таҳдиддир. Олий ва буюк Аллоҳ аёлларнинг валийсидир ва У аёлларга зулму тажовуз қилган кимсалардан интиқом олади”.

Шунга ўхшаш сўзларни Ибн Жарир Табарий ҳам айтган, фақат озгина қўшимча қилиб: “Агар аёл эрига итоат этаётган бўлса, бироқ эрини яхши кўрмаса, эри уни яхши кўришга мажбурлаши ва шу боис унга озор бериши мумкин бўлмайди. Чунки муҳаббат қўйиш ё қўймаслик аёлнинг қўлида эмас”, деган.

284 - وَعَنْ مُعَاويَةَ بْنِ حَيْدةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ مَا حَقُّ زَوْجَةِ أَحَدِنَا عَلَيْهِ؟ قَالَ: «أَنْ تُطْعِمَهَا إِذَا طَعِمْتَ، وَتَكْسُوهَا إِذَا اكْتَسَيْتَ وَلَا تَضْرِبِ الْوَجْهَ، وَلَا تُقَبِّحْ، وَلَا تَهْجُرْ إِلَّا فِي الْبَيْتِ» حَدِيثٌ حَسَنٌ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَقَالَ: مَعْنَى: «لَا تُقَبِّحْ» أَيْ: لَا تَقُلْ قَبَّحَكِ اللهُ. [د 2142].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

285. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўминларнинг иймони комилроғи, хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз, хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», дедилар».

Имом Термизий ривояти. Имом Термизий ҳасан, саҳиҳ, дедилар.

Шарҳ: Эр уйда раҳбар дегани қўпол, қўрс, тўрс, сўконғич, уронғич бўлиши дегани эмас. Балки у гўзал хулқли, одоб-ахлоқли бўлиши, мулойимлик, юмшоқлик сифати билан зийнатланган бўлиши лозим. Барчамиз бўйсунишга, буйруқларини бажариб, ман этган ишларидан тийилишга маъмур бўлганимиз, бутун башариятнинг раҳбари ва саййиди пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ўта гўзал хулқ соҳиби эдилар. Аллоҳ таоло у зотга юмшоқлик ато этган, мўминларга меҳр кўрсатиб, хокисор ва тавозели бўлишга буюрган эди. Аллоҳ таоло деди:

Эй пайғамбар, Аллоҳнинг сизга ва асҳобларингизга бўлган раҳмати туфайли сиз асҳобларингизга юмшоқ кўнгил ва меҳрибон бўлдингиз. Агар ёмон хулқли, тошбағир бўлганингизда, асҳобларингиз атрофингиздан кетиб қолишган бўларди. Улардан содир бўлган айрим ишлар туфайли уларни айбдор қилманг ва Аллоҳдан уларнинг гуноҳларини кечиришини сўранг. Маслаҳатлашиш керак бўлган ишларда улар билан маслаҳатлашинг” (Оли Имрон сураси, 159-оят).

Аллоҳ таоло аёл кишини эрига итоат этишга буюрган экан, ўз навбатида эр ҳам ҳотинига нисбатан меҳрибон, ҳалим, ғамхўр бўлиши талаб қилинади.

Аллоҳ таоло эрни хотини билан ором топадиган қилиб қўйган экан, эр ҳам аёлига меҳр-муҳаббатли бўлиши керак.

Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳнинг буюклигига, қудратининг комиллигига далил бўлувчи оятлардан бири нафсларингиз ором олиши, яъни роҳат топишларингиз учун (эй эркаклар), ўз жинсингиздан (яъни одам жинсидан) жуфтлар яратди. Ҳамда эр-хотин ўртасига меҳр-муҳаббат солиб қўйди” (Рум сураси, 21-оят).

285 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَكْمَلُ الْمُؤْمِنِينَ إِيمَاناً أَحْسَنُهُمْ خُلُقاً، وَخِيَارُكُمْ خِيَارُكُمْ لِنِسَائِهِمْ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ. [1162].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

286. Иёс ибн Абдуллоҳ ибн Абу Зубаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳнинг чўриларини урманглар», дедилар. Кейин Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Хотинлар эрларига бўйсунмай қўйишди», деди. Шунда у зот уларни уришга изн бердилар. Шундан кейин кўп аёллар Оли Муҳаммаднинг ҳузурига эрларидан шикоят қилиб келишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўп аёллар Оли Муҳаммаднинг ҳузурига эрларидан шикоят қилиб келишди. Ана ўшалар (хотинини урадиган эрлар) сизларнинг яхшиларингиз эмас», дедилар».

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.

 

Шарҳ: Уламолар аёл кишини урмасдан, таҳдид билан кифояланиш маъқул дейишган.

Оиша онамиз айтишларига кўра: “Пайғамбаримиз қўллари билан на бир аёлни, на бир хизматчини ва на бир жонзотни урганлари йўқ. Фақат Аллоҳнинг йўлида урганлар” (Имом Муслим ривояти).

Муовия ибн Абу Суфён ва Абу Жаҳм розияллоҳу анҳумлар Фотима ибн Қайс розияллоҳу анҳога совчи қўйишди. Фотима ибн Қайс розияллоҳу анҳо хабарни Пайғамбаримизга айтганида, у зот: “Аммо Абу Жаҳм таёғини елкасидан туширмайди. Муовия бўлса моли йўқ камбағал. Сен Усома ибн Зайдга турмушга чиқ”, дедилар.

Расулуллоҳнинг “Таёғини елкасидан туширмайди” деган сўзларининг маъноси сафари, саёҳати кўп деган маънода. Яна айтилишича, аёлларининг уриши кўп дейилганидир. Шуниси тўғрироқ. Имом Муслимдан ривоят қилинган ҳадисда: “Аммо Абу Жаҳм аёлларни кўп урувчи кишидир”, дейилган.

Имом Насоийнинг ривоятида келган “Албатта, яхшилиги бўлмаган ёмон кишидир”, дейилган ҳадис юқоридаги “Аммо Абу Жаҳм аёлларни кўп урувчи кишидир” деган ҳадисга таъвил қилинади.

Имом Термизийнинг ривоятида эса: “Аёлларга қаттиқ кишидир”, дейилган.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Инсон шуни яхши билиб олиши керак. Албатта, таҳдидлар фойда бермаган кишини қамчи қайтара олмайди. Кўпинча лутф - уришдан кўра фойдалироқ бўлади. Чунки уриш юз ўгурувчи кишини бўйсунмасликда зиёдалаштиради”.

Ҳадисда: “Сизлардан бирингиз аёлини қулни ургандек уриб, сўнгра у билан ётишга ҳаё қилмайдими?”, дейилган. Шунинг учун агар фойда берадиган бўлса, лутф қилиш яхшироқдир.

Доктор Муҳаммад Тақийюддин Ҳилолий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Маълумки, аёллар табиати бир хил эмас. Уриш айримларини тўғрилашга хизмат қилса, бошқа бирларини эса бузади. Шариатнинг мақсади эса ислоҳ қилиш, бузиш эмас. Турмушга чиққан айрим ёш қизлар  маълум тарбияга муҳтож бўлади. Бундай ҳолатда ақлли эр уни турмуш ишларида тарбиячи вазифасини ҳам ўташига тўғри келади.

Аллоҳ таоло, сабаблар мавжуд бўлса-да, ваъз-насиҳат ва ётоқда тарк қилишнинг фойда бўлмаганидан кейингина аёлни уришга рухсат беради. Буни Имом Бухорийнинг саҳиҳларида келган ҳадис ҳам қувватлайди. Пайғамбаримиз айтдилар: “Сизларга нима бўлдики, аёлини эркакни ургандек уради. Балки ўша тунда аёли билан бирга ётар?!”

Чунки киши аёлини уриб, сўнгра уни қучоғига тортиши қандай ақлга сиғиши мумкин?! Бу икки ҳолат бир-бирига умуман тескари-ку? Бири нафратланиш белгиси бўлса, иккинчиси гўзал ҳаёт воситасидир.

Сўнгра Доктор Муҳаммад Ҳилолий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Билган нарсаларимиз ва тажрибаларимиз шуни кўрсатдики, аёл ёш ёки ақли паст бўлсагина эрни тўшагидан ман қиладиган уриш фойдали бўлади. Аксар аёлларни уриш улардаги нафратни зиёда қилади. Натижада аёл киши талаб қилинган ишнинг тескарисига жазм этади. Уриш аёлни эрига яқинлаштириш ўрнига узоқлаштиради, йиртиқни эса катталаштиради”.

Саҳиҳ ҳадисда: “Сизларнинг яхшиларингиз аҳлига яхшиларингиздир. Мен аҳлимга сизларнинг яхшиларингман”, дейилган (Имом Термизий ривояти).

Шунинг учун ҳам Пайғамбарга итоатсизлик қилган аёлни урганлари ҳақида ривоят келмаган. У аёл Жавннинг қизи бўлиб, Расулуллоҳ унга уйланган эдилар. Аёлга яқинлашган пайтларида у: “Аллоҳдан сендан паноҳ сўрайман”,  деди. Шунда Пайғамбаримиз у аёлга: “Паноҳ сўраладиган нарса билан паноҳ сўрадинг. Аҳлингга боравер”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллоҳнинг амалий суннатлари аёлларни урмаслик эди. Қавлий суннатлари юқорида ўтди. Яъни, “Ана ўшалар сизларнинг яхшиларингиз эмас”. Демак, афзали аёлларни урмасликдир.

 

Мўмин киши мўмина аёлдан ғазабланмасин

Ўз навбатида эркак киши ҳам хотинидан буткул ғазабланмаслиги лозим. Негаки, бир мўмина аёл мутлақ ҳамма жиҳатдан ёмон бўлиши мумкин эмас. Бир сифати ёқмаса, ёқтирадиган бошқа сифати ҳам бўлади. Бу ҳақда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис бор: “Мўмин киши мўмина аёлдан ғазабланмасин. Унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқа ёқтирадиган хулқи ҳам бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло деди: “(Агар бирор дунёвий сабаб билан) хотинларингизни ёқтирмай қолсангиз, (шунда ҳам сабр қилинглар). Зеро, сизлар қайсидир бир ишни ёмон кўришингиз, бироқ ўша ишда кўп яхшиликлар бўлиши мумкин” (Нисо сураси, 19-оят).

Бир аёлда барча яхши хислатлар жамланиши ўта нодир ҳолатдир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Одамлар ичидан бир дона минишга ярайдигани топилмайдиган юзта туяга ўхшайдилар” Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Бу дегани бирдек ҳам шижоатли жасур, ҳам қўли очиқ саховатли, ҳам олим ва қори, ҳам муҳсин ва солиҳ, ҳам ғазабини ютувчи ва кечиримли, ҳам кечалари намозда қоим, кундузлари рўзадор соим, ҳам қариндошлардан хабар олувчи, ота-онасига яхшилик қилувчи кишини топишингиз ўта қийин. Бунча хислатга эга бўлган киши ўта нодир, худди юзта туя кабики, уларнинг бирини кўрсангиз очликка, чанқоқликка чидамли бўлади, осуда юради, табиати босиқ, сути кўп бўлиши мумкин, лекин бундайини топиш амримаҳолдир. Эркакларки ичидан бир дона минишга ярайдигани топилмайдиган юзта туяга ўхшар экан, эгри қовурғадан яралган аёллар ичида барча яхши хислатларни ўзида жамлаган аёлни топиш амримаҳолдир.

Аёллардан бири гўзал, чиройли бўлиши мумкин, лекин шу билан бирга тили заҳар, баджаҳл. Бошқаси чиройли, гўзал ва ширин сўз бўлиши мумкин, лекин тежамкор эмас, исрофчи, эрининг молини беҳудага сарфлаб юборади. Тежамкор бўлса пазанда бўлмаслиги мумкин. Гўзал хулқли, оила ишларида моҳир, оёқ-қўли чаққон бўлса, ибодатларга бепарво бўлади ва ҳоказо бир кам дунё дегандай бири бўлса бири йўқ.

Мен шу ўринда солиҳа, Аллоҳга ва эрларига итоат қилувчи, эрлари билмаган ҳолатда ҳам ўзларига омонат қўйилган нарсаларни Аллоҳнинг ҳифзи билан асраб-авайловчи энг фозила аёллардан ҳам камчилик содир бўлиши мумкинлигига бир қанча мисоллар келтираман.

Зайнаб бинти Жаҳш разияллоҳу анҳо:

Бу фозила аёлнинг дини ҳақида сўрасангиз – ўта диндор, ибодатгўй аёл бўлган. Кечаси билан намозда қоим, қиёмда узоқ турганидан чарчаб ҳолдан тойса, йиқилиб кетмаслик учун арқонга осилиб намоз ўқир эди. То Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу даражада ўзини қийнашдан қайтармагунларича шу ҳолида давом этди.

Бундан ташқари, Зайнаб бинти Жаҳш разияллоҳу анҳо ўз қўли билан касб қилиб пул топарди. Оғир, машаққатли иш – тери ошлаш билан шуғулланиб пул топарди. У мол-дунёни ундан лаззатланиш, ҳузурланиш учун эмас, балки садақа қилиш учун топар эди. Чунки у садақа қилиш фазилатини жуда яхши биларди, шундан бўлса керак, у Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари ичида энг кўп садақа қилувчи аёлга айланди.

Унинг насаби ҳақида сўрасангиз – Зайнаб бинти Жаҳш олий насабли аёл бўлиб, унинг онаси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аммаларидир.

Унинг тақвоси ҳақида сўрасангиз – Аллоҳ таоло уни парҳезкорлиги сабаб ҳалокатдан сақлаган эди.

Унинг ҳусни ҳақида сўрасангиз – ўта гўзал, чиройли, ҳусндор аёл эди.

Зайнаб бинти Жаҳш Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларидаги мартабада, ўзига хос мавқега эгаликда Оиша разияллоҳу анҳо билан рақобатлаша оларди. Буларнинг барига қўшимча тарзда Аллоҳ таоло етти осмоннинг устидан уни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга никоҳланишини амр этган ва айни шу билан у бошқа оналаримизга фахрланар эди.

Лекин…

Лекин шундай фазилат ва хислатларга эга бўлиши билан бирга тили ўткир эди, аммо тезда қайтарди. Яъни тилидан қаттиқ-қаттиқ гаплар чиқар, лекин яхши тарафи ­­- айтганидан тезда қайтар эди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга уйланишларидан олдин Зайнабнинг олдинги турмуш ўртоғи Зайд ибн Ҳориса разияллоҳу анҳу Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга ундан шикоят қилиб келганида Пайғамбаримиз: “Хотинингни никоҳингда қолдир, уни талоқ қилма, Аллоҳдан қўрқ”, дедилар. Лекин Аллоҳ ўз амрини амалга оширди ва у иккисининг турмуши узоққа чўзилмай ажрашиб кетишди.

Мўминлар онаси Оиша разияллоҳу анҳо Зайнаб бинти Жаҳшни сифатлаб бундай деган эди: “Зайнаб бинти Жаҳш Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари ичида манзилат жиҳатидан менга рақобатлаша оладиган аёл эди. Мен аёллар ичида Зайнабдан кўра диндор, тақводор, ростгўй, қариндошлардан хабар олиб турувчи, кўп садақа берувчи, Аллоҳга яқин қиладиган амалларда жонини фидо қилиб юборувчироқ аёлни кўрмадим. Фақат бир сифати – тили ўткирлиги бор эди, лекин яхши тарафи айтганидан тезда қайтар эди” (Имом Муслим ривояти).

Оиша онамиз Зайнаб разияллоҳу анҳо ҳақида айтган яна бир сўзини келтирамиз: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам туҳмат воқеасида Зайнаб бинти Жаҳшдан менинг ишим ҳақида: “Эй Зайнаб, нима биласан, нимани кўрдинг?” деб сўраганларида у: “Эй Расулуллоҳ, билмаганимни биламан, кўрмаганимни кўрдим дейишдан қулоқ ва кўзимни сақлайман. Аллоҳга қасамки, мен уни фақат яхши деб биламан”, деди. Дарҳақиқат, Зайнаб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари ичида менга рақобатлаша оладиган аёл эди. Аллоҳ таоло уни парҳезкорлиги сабаб ҳалокатдан сақлади” (Имом Бухорий ривояти).

Анас разияллоҳу анҳу айтади: “Зайд ибн Ҳориса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига аёлидан шикоят қилиб келди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳдан қўрқ, хотинингни никоҳингда қолдир, уни талоқ қилма”, дедилар. Анас разияллоҳу анҳу сўзида давом этиб деди: “Агар Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон нарсани яширган бўлганларида, мана шуни яширган бўлар эдилар. Зайнаб Расулуллоҳнинг аёлларига фахрланиб: “Сизларни ота-оналарингиз турмушга берган бўлса, мени Аллоҳ таоло етти осмоннинг устидан турмушга берган”, дер эди” (Имом Бухорий ривояти).

Яна Имом Бухорий келтирган ҳадисда Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтади: “Ҳижоб ояти Зайнаб бинти Жаҳш ҳақида нозил бўлган. Унинг валиймасида уни нон ва гўшт билан таомлантирган. У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларига фахрланиб: “Аллоҳ мени осмонда турмушга берган”, деб айтарди (Имом Бухорий ривояти).

Мўминлар онаси Сиддиқ қизи Сиддиқа Оиша разияллоҳу анҳо:

Аллоҳ таоло Оиша разияллоҳу анҳонинг поклигини етти осмон устидан оятлар нозил қилиб эълон қилди. Бу оятлар то қиёматга қадар тиловат қилинадиган, қалбларда жо бўлиб сақланадиган, мактаб ва мадрасаларда каттаю кичикка ўргатиладиган бўлди. Бу оятлар Нур сурасидаги оятлардир: “Шак-шубҳасиз, бу бўҳтонни қилган кимсалар ўзларингиздан бўлган бир тўдадир”.

Бунга қўшимча, Оиша разияллоҳу анҳо дин илмларида фақиҳ, муҳаддис, олима, тақводор, ибодатгўй эди.

Яна гўзал, чиройли бўлиб, “Ҳумайро” яъни оқ юзли, оппоқ деган сифат билан сифатланган эди.

Лекин… Лекин у Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга бола туғиб беролмаган.

Унинг устига ўта рашкчи бўлган эди, Аллоҳ ундан рози бўлсин ва жаннатга мушарраф қилсин, амин.

Оиша разияллоҳу анҳонинг опаси Асмо разияллоҳу анҳо:

Асмо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан отаси Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилаётганларида уларга тайёрлаган таом ва сув идишларини боғлашга ҳеч нарса тополмай, белбоғини шартта иккига бўлиб боғлагани учун “икки белбоғ соҳибаси” номини олган аёлдир.

Эрига хизмат қилиш бобида бошқаларга ўрнак бўладиган аёл эди. Эрининг хизматини гўзал суратда адо этар, ҳатто унинг отига қарар, ем-хашак териб, бошида кўтариб келар, майдалаб отларга едирар эди.

Лекин… Лекин у нон ёпишни қойиллата олмасди.

Шу ўринда унинг нақадар сабр-бардошли бўлганига қуйидагиларни мисол келтирамиз:

Ваҳб ибн Кайсон айтади: “Шом аҳли Абдуллоҳ ибн Зубайрни камситиш учун: “Эй икки белбоғ соҳибасининг ўғли”, дер эдилар. Шунда унинг онаси Асмо разияллоҳу анҳо: “Эй ўғлим, улар икки белбоғ билан сени камситишмоқчи. Икки белбоғ нима эканини биласанми? Мен белбоғимни иккига бўлиб, бири билан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сув идишларини, иккинчиси билан таом солинган идишларини боғлаган эдим”, деди. Ваҳб айтади: Шундан сўнг Шом аҳли икки белбоғ билан уни камситмоқчи бўлсалар, у: “Ҳа шундай, сизлар мени камситмоқчи бўлган бу нарса аслида мен учун шарафдир”, дер эди (Имом Бухорий ривояти).

Имом Муслим саҳиҳида келган ривоятда Абу Навфал айтади: “Абдуллоҳ ибн Зубайрни Маккадаги тоғда осилган ҳолида кўрдим. Қурайшликлар ва бошқа инсонлар унинг олдидан ўтиб борарди. Улар қаторида Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо ҳам ўта туриб, Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг осилган жасади яқинида тўхтади ва: “Ассалому алайка Абу Хубайб. Ассалому алайка Абу Хубайб. Ассалому алайка Абу Хубайб. Аллоҳга қасамки сени бундан қайтарган эдим, Аллоҳга қасамки сени бундан қайтарган эдим, Аллоҳга қасамки сени бундан қайтарган эдим. Сени кўп рўза тутувчи, кўп намоз ўқувчи, қариндошларидан доим хабар олиб турувчи деб биламан. Душманларинг сени умматнинг энг ёмони дейди, сен умматнинг энг яхшисисан” деди­-да, йўлида давом этди. Абдуллоҳ ибн Умарнинг айтган бу сўзлари Ҳажжожнинг қулоғига етгач, дарҳол одам юбориб Абдулоҳ ибн Зубайрни осилган тахтадан тушириб, яҳудлар қабрлари бўлган ерга кўмдириб юборди. Сўнг Ҳажжож Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг онаси Асмо бинти Абу Бакрга одам юбориб ҳузурига чақиртирди. Асмо разияллоҳу анҳо Ҳажжожнинг олдига боришдан бош тортди. Ҳажжож яна чопар юбориб: “Ҳузуримга ўзинг кел ё бўлмаса сочингдан тортиб олиб келадиган одам юбораман”, деди. Асмо боришдан бош тортиб: “Аллоҳга қасамки, сочимдан тортиб олиб борадиган одамингни юбормагунингча бормайман”, деб жавоб берди. Ҳажжож: “Оёқ кийимим қани?” деди ва кавушини кийиб, кеккайганича Асмонинг олдига кирди ва: “Аллоҳнинг душманига қилган ишимга қандай баҳо берасан?” деди. Асмо: “Унинг дунёсини, ўзингнинг эса охиратингни барбод қилдинг”, деб ўйлайман. Эшитишимча, сен унга: “Эй икки белбоғ соҳибасининг ўғли”, деб айтар экансан. Ҳа, Аллоҳга қасамки, мен икки белбоғ соҳибасиман. Белбоғимни иккига бўлиб, бири билан Расулулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакрнинг таомини ҳашаротлардан ҳимоялаб боғлаб қўярдим, бошқаси билан эса аёллар эҳтиёжи учун зарур бўлган ишда ўзим фойдаланардим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сақиф қабиласида битта каззоб, битта бузғунчи бўлади”, деб айтмаганмидилар. Каззобни кўрдик, бузғунчи эса сен эканингга шубҳа қилмайман” деди. Ҳажжож бирон гап қайтармай ўрнидан туриб чиқиб кетди” (Имом Муслим ривояти).

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, аёл кишида худди қовурға ё қийшиқ новда каби эгрилик бор. Бу эгриликни тўғрилашга киришиб кетсанггиз уни синдириб қўясиз, ўз ҳолига ташлаб қўйсангиз эгрилиги зиёда бўлади. Аёл киши ҳам шундай, унинг синиши талоғидир. Яхшилигидан фойдаланаман десанг, унинг шу эгрилигига муроса қилиб фойдаланаверасан. Беайб Парвардигор дейилганидек, аёлларда камчилик бўлиши табиий. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлари каби: “Муроса қилиб яшайверасан”.

Биз сенга хотинингни камчиликлари сабабли талоқ қилиб юбор деб айтмаймиз, бали кучинг етганича сабр билан уни тарбиялашга, тўғрилашга ҳаракат қилаверасан, шунда ҳам буткул тўғрилай олмайсан. Бу менинг гапим эмас, Расулуллоҳ шундай деганлар: “Аёл киши бамисоли қавурға кабидир. Тўғрилайман десанг синдириб қўясан, яхшилигидан фойдаланаман десанг, унинг шу эгрилигига муроса қилиб фойдаланаверасан” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

 

286 - وَعَنْ إِيَاسِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي ذُبَابٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَضْرِبُوا إِمَاءَ اللهِ» فَجَاءَ عُمَرُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: ذَئِرْنَ النِّسَاءُ عَلَى أَزْوَاجِهِنَّ، فَرَخَّصَ فِي ضَرْبهِنَّ، فَأَطَافَ بِآلِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نِسَاءٌ كَثِيرٌ يَشْكُونَ أَزْوَاجَهُنَّ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَقَدْ طَافَ بِآلِ مُحَمَّدٍ نِسَاءٌ كَثِيرٌ يَشْكُونَ أَزْوَاجَهُنَّ، لَيْسَ أُولَئِكَ بِخِيَارِكُمْ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ. [2146].

قَولُهُ: «ذَئِرْنَ» هُوَ بِذَالٍ مُعْجَمَةٍ مَفْتُوحَةٍ، ثُمَّ هَمْزَةٍ مَكْسُورَةٍ، ثُمَّ رَاءٍ سَاكِنَةٍ، ثُمَّ نُونٍ؛ أَيْ: اجْتَرَأْنَ، قَولُهُ: «أَطَافَ» أَيْ: أَحَاطَ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

287. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунё бир матоҳдир. Дунё матоҳининг энг яхшиси эса солиҳа аёлдир», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Солиҳа аёл баракадир! Солиҳа аёл жуфти ҳалолига ҳамсуҳбат, ой йўлдош бўлади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидай эрнинг матоҳи бўлади: «Дунё бир матоҳдир, унинг энг яхши матоҳи мўмина аёлдир: унга қарасанг сени хурсанд этади, буюрсанг итоат қилади, йўқлигингда ўзини ва мулкингни сен учун муҳофаза қилиб туради».

У шундай аёлки - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан муҳожирлар қайси мол-мулкни ушлаб турайлик? - деб сўралганида: «Зикр қилувчи тилни, шукр қилувчи қалбни ё бирингизга иймонига ёрдам берадиган аёлни», деб марҳамат қилганлар.

Ана ўшандай аёл билан эр ўртасида чин севги, меҳр-муҳаббат яшайди, ҳатто Аллоҳ таоло бу неъматни китобида улуғ неъматлар қаторида хабар қилган.

Бордию, ундай аёл билан эр ўртасида ажрашиш бўлса, бу ҳатто ўлимдан ҳам оғирроқ келади, давлат йўқотишдан ҳам аччиқроқ бўлади, ватандан кетишдан ҳам аламли бўлади, хусусан ўртада фарзандлари бўлса ўшал фироқ уларни ҳам зое қилиб ташлашга сабаб бўлади, солиҳа- аёлдан айрилишнинг бадали уларнинг аҳволларини ёмон қилиб ташлайди.

287 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الدُّنْيَا مَتَاعٌ، وَخَيْرُ مَتَاعِ الدُّنْيَا الْمَرْأَةُ الصَّالِحَةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [1467].


Улашиш
|
|
Нусха олиш