297-ҳадис

297. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Абдуллоҳ Савбон Буждуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши инфоқ қиладиган энг афзал динор унинг ўз оиласига инфоқ қилган динори, Аллоҳ йўлида улови учун инфоқ қилган динори ва Аллоҳ йўлидаги ҳамроҳларига инфоқ қилган диноридир», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ҳадиснинг давомида қуйидаги сўз бор.

Абу Қилоба: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оиладан бошладилар», деди‑да, сўнг: «Ёш болалаларига инфоқ қилиб, уларни иффатли қилган, у туфайли Аллоҳ уларни манфаатлантирган ва беҳожат қилган кишидан ажри каттароқ одам борми?», деди».

297 - وَعَنْ أَبِي عَبْدِ اللهِ ثَوْبَانَ بْنِ بُجْدُدَ مَوْلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَفْضَلُ دِينَارٍ يُنْفِقُهُ الرَّجُلُ دِينَارٌ يُنْفِقُهُ عَلَى عِيَالِهِ، وَدِينَارٌ يُنْفِقُهُ عَلَى دَابَّتِهِ فِي سَبِيلِ اللهِ، وَدِينَارٌ يُنْفِقُهُ علَى أَصْحَابِهِ فِي سَبِيلِ اللهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [994].


Улашиш
|
|
Нусха олиш