300. Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар киши ўз аҳли-оиласига савоб умидида нафақа қилса, бу унга садақадир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Эрларнинг ўз аёлларига нафақа қилишлари, оила таъминотини зиммаларига олишлари Қуръон, Суннат ва Ижмоъ бўйича вожибдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб, айтади:
Яъни: “Аёлларни маъруф билан ризқлантириш ва кийинтириш ота зиммасидадир”.
“Маъруф” билан деганда ифрот ва тафритга, яъни ҳаддан ошиш ва камчиликка йўл қўймаган ҳолда, одамлар ичида урф бўлган миқдорда, эл қатори едириб ичириш ва кийинтириш тушунилади. Аёл киши эрига ўзидан фойдаланишга имкон берганлиги, эрининг сўзига итоаткорлиги, унинг уйида қўним топиб, уй ишларини бошқариши, фарзандларни тарбия қилиб, парваришлаши учун ҳам шундай нафақага лойиқ бўлган.
300 - وَعَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْبَدرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا أَنْفَقَ الرَّجُلُ عَلَى أَهْلِهِ يَحْتَسِبُهَا فَهُوَ لَهُ صَدَقَةٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 55، م 1002].