«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қарамоғидагиларни қаровсиз қолдириш кишининг гуноҳкор бўлишига етарлидир», дедилар».
«Саҳиҳ ҳадис бўлиб, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишган.
Имом Муслимнинг саҳиҳларида:
«Қўл остидаги одамнинг таомини бермаслик кишининг гуноҳкор бўлишига кифоя қилади», деганлар
Шарҳ: Мусулмон одам учун ўз қарамоғидаги кишиларнинг турмуши учун зарур «қути ла ямути»ни, яъни асосий егулик таомни вақтида етказиб бериши лозим. Агар шу ишни вақтида қилмаса, мазкур камчилик етарли гуноҳ ҳисобланиб, у бу дунё ва охират азобини тортаверади. Шунинг учун ҳар бир мусулмон гуноҳкор бўлмай деса, ўз қарамоғидаги кишиларни вақтида таъминлаб турмоғи лозим.
Мазкур ҳадиси шарифлардан маълум бўлмоқдаки, ҳар бир мусулмон учун улкан савоблар ўз аҳлининг таъминотида ва уларнинг ҳолидан хабардор бўлиб турмоғидадир. Шунинг учун ҳам бизнинг диёримизда яшаб ўтган орияти кучли бўлган аждодларимиз ҳеч бир вақтда ўз оиласини қаровсиз ташлаб қўймаган. Чунки мусулмон кишилар мусофир бўлгудек бўлса ҳам, сафаридаги ҳожатини тугатгач тез юртига қайтади, бордию қайтиши узайиб кетса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларига амал қилган ҳолда оила аҳлидан хабар олиб, уларни бедарак ташлаб қўймайди.
301 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «كَفَى بِالْمَرْءِ إِثْماً أَنْ يُضَيِّعَ مَنْ يَقُوتُ» حَدِيثٌ صَحِيحٌ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَغَيْرُهُ. [د 1692، سك 9132، حم 2/160].
وَرَوَاهُ مُسْلِمٌ فِي «صَحِيحِهِ» بِمَعْنَاهُ قَالَ: «كَفَى بِالْمَرْءِ إِثْماً أَنْ يَحْبِسَ عَمَّنْ يَمْلِكُ قُوتَهُ». [م 996].