313-ҳадис

313. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй муслима аёллар! Қўшни аёл қўшни аёл учун қўйнинг пойчасини ҳам арзимас санамасин», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Дарҳақиқат, ҳадя олди-бердиси кишилар орасидаги турли кўнгил ғашликларини кўтаради. Биров бошқа бир кишига кўнглида ҳиқду ҳасади бўлмагандагина ҳадя беради. Ҳадя олган эса агар кўнглида баъзи бир нарсалар бўлса ҳам чиқариб юборади. Бу ерда ҳадянинг катта қимматга эга бўлиши шарт эмас. Ўша вақтларда ҳадялар асосан таом бўлган. Туёқни еб бўлмайди. Лекин шуни ҳадя қилинса ҳам беписандлик қилмаслик керак экан. Ҳадисда аёл қўшниларнинг зикр қилиниши бу масаладаги асосий гап-сўзлар аёллар томонидан  чиқиши эътиборидандир.

 

313 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا نِسَاءَ الْمُسْلِمَاتِ؛ لَا تَحْقِرَنَّ جَارَةٌ لِجَارَتِهَا وَلَوْ فِرْسِنَ شَاةٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 2566، م 1030].


Улашиш
|
|
Нусха олиш