369. Яна у кишидан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: «Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг», деб нидо қилади», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
Шарҳ: Демак, ниятни тўғри қилиб, бирон манфаат кўзламай, фақатгина Аллоҳ ризоси истагида бирон биродарини зиёрат қилиниши шунчалар манфаатли эканки, ҳам фаришта дуосига ва ҳам жаннатийлар амалига мувофиқ бўлган амал соҳиби бўлинар экан.
Албатта, дўстлик ришталари ўзаро зиёратлар билан мустаҳкамланади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифларда бу савобли ишга алоҳида
эътибор берилган. Дўст-биродарлар доимо беғараз зиёратларини канда қилмасликлари керак.
369 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ عَادَ مَرِيضاً أَوْ زَارَ أَخاً لَهُ فِي اللهِ نَادَاهُ مُنَادٍ: بِأَنْ طِبْتَ، وَطَابَ مَمْشَاكَ، وَتَبَوَّأْتَ مِنَ الجَنَّةِ مَنْزِلًا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَسَنٌ. وَفِي بَعْضِ النُّسَخِ غَرِيبٌ. [2008].