«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:
«Аллоҳ барча раҳматни юз бўлак қилди. Тўқсон тўққизини Ўз ҳузурида ушлаб, бир бўлагини ерга туширди. Ўша бир бўлакдан жамики жонзотлар бир-бирига раҳм қилади, ҳаттоки от* боласига тегиб кетишидан қўрқиб, туёғини кўтаради».
Бошқа ривоятда: «Аллоҳ таолонинг юз раҳмати бордир. Ундан бир қисмини жинлар, инсонлар, ҳайвонлар ва ҳашаротлар орасида тақсимлаб қўйган. Ўша бир раҳмат туфайли улар меҳрибонлик ва раҳм қилишади. Ва ҳатто ваҳший ҳайвонлар ҳам болаларига меҳрибонлик қилишади. Аллоҳ таоло Қиёмат куни бандаларига раҳм қилиш учун тўқсон тўққизта раҳмни олиб қўйган», дейилган.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу сўз матнда «дааббату» деб келган бўлиб, от, эшак, хачир каби миниладиган ҳайвонларни англатади.
430- وَعَنْهُ رَصِيَ اللهُ عَنهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: جَعَلَ اللهُ الرَّحْمَةَ مِئَةَ جُزْءٍ، فَأَمْسَكَ عِنْدَهُ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ، وَأَنْزَلَ فِي الأَرْضِ جُزْءاً وَاحِداً، فَمِنْ ذَلِكَ الجُزْءِ يَتَرَاحَمُ الخَلَائِقُ، حَتَّى تَرْفَعَ الدَّابَّةُ حَافِرَهَا عَنْ ولَدِهَا خَشْيَةَ أَنْ تُصِيبَهُ».
وَفِي رِوَايَةٍ: «إِنَّ للهِ تَعَالَى مِائَةَ رَحْمَةٍ، أَنْزَلَ مِنْهَا رَحْمَةً وَاحِدَةً بَيْنَ الجِنِّ وَالإِنْسِ وَالبَهَائِمِ وَالهَوَامِّ، فَبِهَا يَتَعَاطَفُونَ، وَبِهَا يَتَراحَمُونَ، وَبِهَا تَعْطِفُ الوَحْشُ عَلَى وَلَدِهَا، وَأَخَّرَ اللهُ تَعَالَى تِسْعاً وَتِسْعِينَ رَحْمَةً يَرْحَمُ بِهَا عِبَادَهُ يَوْمَ القِيَامَةِ» [م 2752/19] مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6000، م 2752].