51-боб. Умид қилиш ҳақида
Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳамммад), Менинг ўз жонларига жиноят қилган (турли гуноҳ-маҳсиятлар қилиш билан) бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз!» Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир» (Зумар сураси, 53-оят); «Биз фақат кофир бўлган кимсагагина (мана шундай) жазо берурмиз» (Сабаъ сураси, 17-оят); «Бизга ваҳий қилиндики, (Аллоҳнинг пайғамбарларини) ёлғончи қилган ва (уларга иймон келтиришдан) юз ўгирган кимсаларга азоб бўлур» (Тоҳа сураси, 48-оят); «Раҳматим – меҳрибонлигим эса ҳамма нарсадан кенгдир» (Аъроф сураси, 156-оят), деб айтган.
51- بَابُ الرَّجَاءِ
وَقَالَ تَعَالَى: {وَهَلْ يُجَازِى إِلَّا الكَفُورُ} [السبأ-17].
وَقَالَ تَعَالَى: {إِنَّا قَدْ أُوحِيَ إِلَيْنَا أَنَّ الْعَذَابَ عَلَى مَن كَذَّبَ وَتَوَلَّى} [طه - 48].
وَقَالَ تَعَالَى: {وَرَحْمَتِي وَسِعَتْ كُلَّ شَيْءٍ} [الأعراف - 156].
422. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқдир, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Ийсо Аллоҳнинг бандаси, расули ва Марямга илқо қилган «калима»си ҳамда Ўзидан бўлган руҳдир. Жаннат ва дўзах ҳақ», деб гувоҳлик берса, қилган амалининг нималигига қараб, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Имом Муслимнинг ривоятида:
«Ким «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик берса, Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади», дейилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда иймон ва тавҳиднинг фазли ҳақида, яъни, қуйидаги нарсаларга иймон келтириш фазли ҳақида сўз кетмоқда:
1. Аллоҳдан ўзга бандалар ибодатига сазовор илоҳий маъбуд йўқлигига;
2. Аллоҳнинг ёлғиз эканига;
3. Аллоҳнинг шериги йўқлигига;
4. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига;
5. Исо алайҳиссалом ҳам Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига;
6. Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг Марям онамизга илқо қилган калимаси эканига, яъни, «Бўл!» деганида отасиз дунёга келганига;
7. Исо алайҳиссалом Аллоҳдан бўлган руҳ эканига;
8. Жаннат ҳақ эканига;
9. Дўзах ҳақ эканига иймон келтириш.
Ҳадисда ушбу нарсаларга шоҳидлик берган одамни, нима амал қилган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло жаннатга киритиши таъкидланмоқда.
Маълумки, Ислом дини янги келган пайтида дунёни ширк босиб ётган эди. Одамлар Аллоҳ таолога ширк келтиришар эдилар. Ҳатто туясини қумга соғиб, лой қилиб ўзига «худо» ясаб оладиганлар бор эди. Ҳазрати Умар мушриклик пайтларида хурмо мевасини бир-бирига ёпиштириб, «худо» ясаб ибодат қилганини, кейин қорни очиб «худо»сини еб қўйганини айтиб, жоҳилият аҳмоқлиги устидан кулиб юрар эдилар.
Ана шундоқ ҳолатда, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тавҳид (якка худолик) дини ила юборди. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн уч йил давомида қилган ишлари кишиларни «Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ»га чақириш бўлди. Ўша даврда нозил бўлган ояти карималарнинг маъноси ҳам шу эди. Айтилган ҳадиси шарифларнинг маъноси ҳам шу эди. Дарҳақиқат, ўша пайтда шаҳодат калимасини айтганлар комил мўмин бўлганлар. Чунки, бошда Исломнинг арконлари, ибодатлари ҳам жорий қилинмаган эди. Табиийки, ўша пайтда шаҳодат калимасини айтиб, ушбу ҳадисда зикр қилинган нарсаларга гувоҳлик берганлар вафот этсалар, албатта, жаннатий бўлганлар. Чунки улар ўша даврда жорий бўлиб турган Аллоҳнинг амрини тўлиқ адо этиб туриб, вафот этганлар.
Кейинчалик, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилганларидан сўнг бирин-кетин бошқа рукнлар, дин аҳкомлари жорий қилина бошланди. Энди мусулмонлар шаҳодат калимасини айтиш билан кифояланиб қолмасдан, ана шу рукнларни, аҳкомларни ҳам адо этишлари лозим бўлди. Аллоҳ таоло ояти карималарда мазкур рукн ва аҳкомларни бажармаганлар дўзахга тушишини айта бошлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳадисларида ушбу маъноларни баён эта бошладилар. Энди «шаҳодат калимасини айтган одам жаннатга тушади» деган гап билан кифояланмайдиган бўлди. Энди шаҳодат калимасини айтган, намоз ўқиб, рўза тутган, закот бериб, ҳажга борган жаннатга киради», дейиладиган бўлди. «Шаҳодат калимасини тасдиқ қилмаган дўзахга тушади», дейиш билан бирга «намоз ўқимаган, рўза тутмаган, имкони бўлиб туриб закот бермаган, ҳажга бормаган ҳам дўзахга тушади», дейила бошланди.
«Шаҳодат калимасини айтса бўлди, бошқа нарсаларнинг кераги йўқ», деганларнинг бу гапида заррача ҳам мантиқ йўқ. Агар шаҳодат калимасини айтиш етарли бўлса, Аллоҳ таоло нима учун бошқа рукн ва аҳкомларни фарз қилди? Ўша мантиқсиз шахслар ўзларининг мантиқсиз гаплари билан гуноҳи азимга журъат қилган бўладилар.
Бундай ҳолларда масаланинг туб моҳиятини, ҳамма тарафни атрофлича ўрганиб, сўнгра ҳукм чиқариш керак. Мисол учун, «Рўзадор киши Райян номли эшикдан жаннатга киради», деган маънода ҳадиси шариф бор. Шу ҳадисни далил қилиб: «Мен рўза тутсам бўлди, бошқа рукнларни ва аҳкомларни адо қилмасам ҳам жаннатга кираман», дейиши мумкинми? Йўқ, албатта!
Демак, Аллоҳ таоло ушбу ҳадисда зикр қилинган нарсаларга гувоҳлик берган одамни нима амал қилган бўлса ҳам жаннатга киритади, дейилиши Исломнинг дастлабки, иймондан бошқа рукн ва аҳкомлари жорий қилинмаган даврига хосдир. Кейинги даврда қайси рукн жорий қилинган бўлса, у ҳам қўшилиб кетаверган. Шунинг учун намоз фарз қилинган даврдаги ҳадисларга қарасак, намозни вақтида адо қилган одам жаннатга тушади, дейилади. Рўза фарз қилинган вақтдаги ҳадисларда–рўзани тутган одам, закот фарз бўлган даврдаги ҳадисларда–закот берган одам, ҳаж фарз бўлган даврдаги ҳадисларда–ҳаж қилган одам жаннатга тушади, дейилган. Ҳаммаси мукаммал бўлгандан кейин айтилган ҳадисларда ҳамма рукнларни қўшиб айтилгани ҳам бор.
Ислом дини таълимотлари бир соат, бир кун ёки бир йилда жорий қилингани йўқ. Балки, йигирма уч йил давомида, аста-секин жорий қилинди. Иймон масаласи мураккаб масала бўлганидан, мазкур йигирма уч йилнинг катта қисми–ўн уч йили иймонни мустаҳкамлашга қаратилди. Қолган ўн йилда бошқа рукн ва аҳкомлар аста-секин, бирин-кетин жорий қилинди. Ушбу ҳақиқатни тўғри англаб етиш, ушбуларга ўхшаш масалаларни тушунишга ёрдам беради. Бошқа вазиятда айтилган бир ҳадисни ушлаб олиб, Исломнинг бир рукни, яъни иймон рукнидан бошқа ҳамма рукн ва аҳкомларини бекорга чиқариб юборишга ҳеч ким ҳақли эмас. Аллоҳ хоҳласа, ҳадиси шарифларни ўрганиб боришимиз давомида бунга ўхшаш масалалар яна ҳам равшан бўлиб боради.
422 - وَعَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ شَهِدَ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، وَأَنَّ عِيسَى عَبْدُ اللهِ وَرَسُولُهُ، وَكَلِمَتُهُ أَلْقَاهَا إِلَى مَرْيَمَ وَرُوحٌ مِنْهُ، وَالجَنَّةَ وَالنَّارَ حَقٌّ، أَدْخَلَهُ اللهُ الجَنَّةَ عَلَى مَا كَانَ مِنَ العمَلِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3435، م 28].
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «مَنْ شَهِدَ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَنَّ مُحَمَّداً رَسُولُ اللهِ، حَرَّمَ اللهُ علَيهِ النَّارَ» [29].
423. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Ким бир яхшилик қилса, унга шунинг ўн мислича (ажр) берилади ва ундан ҳам кўпайтираман. Ким бир ёмонлик қилса, унинг жазоси ўшанинг мислича бўлади ёки кечириб юбораман. Ким Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашаман. Ким Менга бир зироъ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Ким Менга юриб келса, Мен унга югуриб бораман. Ким Менга Ерни тўлдирган гуноҳ билан йўлиқса, лекин Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган бўлса, Мен унга шунинг мислича мағфират билан пешвоз чиқаман».
Имом Муслим ривояти.
Бу ҳадиснинг маъноси қуйидагичадир: «Ким Мен томонга тоат билан яқинлашса, раҳматим билан унга яқинлашаман. У тоат-ибодатини зиёда қилса, Мен ҳам унга раҳматимни зиёда қиламан. Агар Менга юриб келса ва ибодатимга шошса, Мен унга югуриб бораман. Яъни, унга раҳматимни ёғдираман ва ундан ўзиб кетаман. Мақсадга етиш йўлида кўп юришга муҳтож қилмайман» Валлоҳу аълам!
Шарҳ: Бир яхшиликка ўн баробар савоб Исломдаги умумий қоидадир.
Ушбу ҳадиси қудсий Аллоҳ таолонинг бандаларга нисбатан лутфу марҳамати ва илтифотининг намойишидир. Ҳадиси шарифдаги яқинлашиш ва ҳаракатланиш маънолари мажозий бўлиб, масофани эмас, маънавий муносабатни, маънан яқин бўлишни билдиради.
Одамларга қилинадиган яхшиликнинг фазилатлари ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан кўплаб ҳадислар ривоят қилинган.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қудсий ҳадисда бундай деганлар: Албатта, Аллоҳ таоло яхши ва ёмон амалларни ҳам ёзиб, уни қуйидагича баён этди: «Ким бир яхшилик қилишга аҳд этсаю, аммо амалга ошира олмаса, Аллоҳ таоло унинг учун Ўз ҳузурида комил яхшилик қилди, деб ёзиб қўяди. Агар яхшилик қилишга қарор бериб, уни амалга оширса, унга Аллоҳ таоло Ўз ҳузурида ўн савобдан етти юз савобгача, ҳатто бундан бир неча баробар кўп савоб беради. Агар бирор ёмонлик қилишни ўйласаю, уни амалга оширмаса, Аллоҳ таоло унга бир яхшилик савобини беради. Ёмонлик қилишга қарор берсаю уни амалга оширса, Аллоҳ таоло унга битта ёмонлик ёзади» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
423 - وَعَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَقُولُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: مَنْ جَاءَ بِالحَسَنَةِ، فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا أَوْ أَزِيدُ، وَمَنْ جَاءَ بِالسَّيِّئَةِ، فَجَزَاءُ سَيِّئَةٍ مِثْلُهَا أَوْ أَغْفِرُ، وَمَنْ تَقَرَّبَ مِنِّي شِبْراً، تَقَرَّبْتُ مِنْهُ ذِرَاعاً، وَمَنْ تَقَرَّبَ مِنِّي ذرَاعاً، تَقَرَّبْتُ مِنْهُ بَاعاً، وَمَنْ أَتَانِي يَمْشِي أَتَيْتُهُ هَرْوَلَةً، وَمَنْ لَقِيَنِي بِقُرَابِ الأَرْضِ خَطِيئَةً لَا يُشْرِكُ بِي شَيْئاً، لَقِيتُهُ بِمِثْلِهَا مَغْفِرَةً» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2687].
مَعْنَى الحديث: «مَنْ تَقَرَّبَ» إِلَيَّ بِطاعَتي «تَقَرَّبْتُ» إِلَيْهِ بِرحْمَتي، وَإِنْ زَادَ زِدْتُ، «فَإِنْ أَتاني يَمشي» وَأَسْرَعَ في طَاعَتي «أَتَيْتُه هَرْوَلَةً» أَيْ: صَبَبْبُ عَلَيْهِ الرَّحْمَةَ، وَسَبَقْتُهُ بِهَا، ولَمْ أُحْوِجْهُ إِلَى الْمَشْيِ الْكَثِيرِ في الوُصُولِ إِلى الْمَقْصُودِ. وَ«قُرَابُ الأَرْضِ» بِضَمِّ القَافِ وَيُقَالُ بِكَسْرِهَا، وَالضَمُّ أَصَحُّ، وَأَشْهَرُ، وَمَعْنَاهُ: مَا يُقَارِبُ مِلأَهَا، وَاللهُ أَعْلَمُ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир аъробий келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, икки вожиб қилувчи нима?» деди. У зот: «Ким Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда ўлса, жаннатга киради. Ким Аллоҳга шерик қилган ҳолда ўлса, дўзахга киради», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ҳам олдингиларига ўхшаб тавҳиднинг фазли, ўз эгасига берадиган улкан самараси ҳақида сўз кетмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир одам келиб, икки вожиб қилувчи сифат ҳақида сўради.
«Эй Аллоҳнинг Расули, икки вожиб қилувчи нима?» деди.
Яъни, икки сифат бор экан. Улар икки нарсани вожиб қилар экан. Шу икки сифат бўлса, ортидан икки нарса келмаса бўлмас экан, ўша икки сифат қайси, демоқчи бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қисқа ва қониқарли жавоб бердилар:
1. «Ким Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган ҳолида ўлса, жаннатга кириши» вожиб.
Яъни, биринчи сифат муваҳҳид–Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган ҳолда ўлиш. Бу сифат жаннатга киришни вожиб қилади. Бунга эга бўлган одам жаннатга кирмай қолмайди. Гуноҳига яраша дўзахда ётгандан кейин бўлса ҳам жаннатга киради.
2. «Ким Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда ўлса, дўзахга кириши» вожиб.
Ундай одам дўзахга кирмай қолмас. Чунки Аллоҳ таоло ўзига ширк келтиришни асло кечирмаслигини қатъий равишда таъкидлаган.
Ушбу ҳадисдан тавҳиднинг–Аллоҳга ширк келтирмасликнинг қанчалар улуғ бахт эканини билиб олдик. Шунингдек, ширкнинг қанчалар бадбахтлик эканини ҳам англаб етдик. Шундай экан, муваҳҳид бўлайлик, мушрик бўлиб қолмайлик!
424 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ أَعْرَابِيٌّ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ مَا الْمُوجِبَتَانِ؟ قَالَ: «مَنْ مَاتَ لَا يُشرِكُ بِاللهِ شَيْئاً دَخَلَ الجَنَّةَ، وَمَنْ مَاتَ يُشْرِكُ بِهِ دَخَلَ النَّارَ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [93].
«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Муоз ибн Жабал у зотга эгарда мингашиб олган эди – «Эй Муоз!» дебдилар. «Лаббай, Аллоҳнинг Расули, амрингизга мунтазирман», дебди. У зот яна: «Эй Муоз!» дебдилар. «Лаббай, Аллоҳнинг Расули, амрингизга мунтазирман», дебди. У зот яна: «Эй Муоз!» дебдилар. «Лаббай, Аллоҳнинг Расули, амрингизга мунтазирман», дея уч марта айтибди. Шунда у зот: «Қайси бир банда «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расули», деб сидқидилдан гувоҳлик берса, Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади», дебдилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, буни одамларга хабар қилайми, суюнишарди?» дебди. У зот: «Унда суяниб қолишади», дебдилар. Муоз буни гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқиб, ўлими олдидан айтган».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: «Лаббайка ва саъдайка» ибораси луғатда «Мен мана шу ердаман, хизматингизга тайёрман, сизни улуғлайман» деган маънони билдиради. Истеъмолда эса ўзбек тилидаги «Буюринг, амрингизга мунтазирман» деган жумлага тўғри келади.
Кишиларга даъват, ваъз-насиҳат, тушунтириш ишларини олиб борувчиларнинг ҳадис саҳиҳ экан, деб тўғри келган жойда, ҳар бир учраган одамга айтавериши ҳам дуруст эмас. Чунки кишиларнинг савияси, дунёқараши, шароитлари, тушунчалари ҳар хил. Баъзилари нотўғри тушуниб, нотўғри амал қилишлари мумкин.
Бунга далил қилиб, уламоларимиз Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилган қуйидаги саҳиҳ ҳадисни келтирадилар. Мазкур ҳадиси шарифда ҳазрати Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида эшакка мингашиб кетаётган эдим. У киши:
«Эй Муоз! Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи ва бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи нима эканини биласанми?» дедилар. Мен:
«Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқ», дедим. У зот:
«Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи – Унга ибодат қилмоқлари ва ширк келтирмасликлари. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи эса, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмаган кимсани азобламасликдир», дедилар. Мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули одамларга бунинг башоратини берайми? Улар бундан суюнишарди» дедим. У киши:
«Уларга башорат берма, яна суяниб қолмасинлар», дедилар».
Демак, ушбу ҳадиси шарифдаги гап кўринганга айтилаверадиган гап эмас экан. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга ўхшаш тушунган, билган одамга айтса бўлар экан. Аммо кўпчиликка айтилса, баъзилар нотўғри тушуниб, амал қилишни тарк этишлари, ушбу гапга суяниб қолиб, хато қилишлари мумкин экан. Ёки аксинча, умуман, айтиш мумкин бўлмаганида Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга ҳам айтмас эдилар. Бу маълум савиядаги одамлар билиб, маълум савиядагиларнинг билиши шарт бўлмаган гаплардан эди. Шунинг учун ҳам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу гуноҳдан қўрқиб бу ҳадисни ўлимларидан олдин ҳузурларидаги кишиларга айтганлар. Бунга ўхшаш ҳодисалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бошқа саҳобаларнинг ораларида, жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан ҳам бўлиб ўтган. Бу эса даъватчи, олим, ваъзхон, имом ва хатибларга ўрганиш лозим бўлган муҳим сабоқдир.
Имом Бухорий қилган ривоятда Али розияллоҳу анҳу: «Одамларга билган нарсаларингни гапиринглар. Ёки Аллоҳ ва Унинг Расули ёлғончи қилинишини суясизларми?» деганлар. Яъни, одамларга улар билмаган, ақли етмайдиган нарсаларни гапириб, бошларини айлантирманглар. Агар шундоқ қилсангиз, сиз айтган оят ва ҳадисларни билмай нотўғри таъвил қилиб, Аллоҳ таоло ва Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиб юборишлари мумкин, деганларидир.
Имом Муслим қилган ривоятда эса Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Агар сен бир қавмга ақллари етмайдиган гапни гапирувчи бўлсанг, албатта, улардан баъзилари фитнага учрайди», деганлар.
Ваъзхон тингловчиларнинг савиясини эътиборга олмай, уларнинг ақллари етмайдиган нарсаларни айтса, эшитувчилар нотўғри тушунишлари, тескари хулоса чиқаришлари мумкин. Оқибатда йўлдан адашиб, фитнага учрайдилар. Фалончи олим бундоқ деган, деб ҳамманинг бошини айлантириб юрадилар.
Имом Молик Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақидаги ҳадислардан баҳс қилишни макруҳ кўрганлар. Бир киши Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳининг ҳузурларига келиб, Аллоҳнинг аршга тенглашиши қандоқ бўлади деб сўраганида:
«Тенглашиш маълум, қандоқ бўлиши номаълум, у ҳақида сўраш эса бидъат! Ҳайданглар, буни менинг ҳузуримдан!!!» деганлар.
Бугунги кундаги баъзи келишмовчиликлар ҳам юқорида зикр қилинган қоидага амал қилмасликдан келиб чиқаётган бўлса ажаб эмас. Ким нима гапни топса, кўпчиликнинг ичига чиқиб гапираверади. Унинг гапини эшитган одамлар ҳамма томонга тарқалади. Бошқа бир саводхон эшитса, бу хато, бу ундоқ, бу бундоқ, деб кўпчиликнинг ичида гапиради. Натижада икки томон адоватлашади, жанжал-тўполонлар чиқади. Олим одам бировнинг хатосини топса, одоб билан ўзига айтиши керак. Эҳтимол, уники эмас, биринчи одамники тўғридир? Балки биринчи одам бирор нарсанинг мулоҳазасини қилгандир? Яна бошқа сабаблари бўлиши мумкин. Хулоса қилиб айтганда, мазкур ишда жуда ҳам эҳтиёт бўлиш керак.
425 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَمُعَاذٌ رَدِيفُهُ عَلَى الرَّحْلِ قَالَ: «يَا مُعَاذُ» قَالَ: لَبيَّيْكَ رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ، قَالَ: «يَا مُعَاذُ» قَالَ: لَبَّيكَ رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ. قَالَ: «يَا مُعَاذُ» قَالَ: لَبَّيْكَ رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيكَ - ثَلَاثاً، قَالَ: «مَا مِنْ عَبْدٍ يَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ صِدْقاً مِنْ قَلْبِهِ إِلَّا حَرَّمَهُ اللهُ عَلَى النَّارِ»، قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَفَلَا أُخْبِرُ بِهَا النَّاسَ فَيَسْتَبْشِرُوا؟ قَالَ: «إِذاً يَتَّكِلُوا» فَأَخْبَرَ بِهَا مُعَـاذٌ عِنْدَ مَوْتِهِ تَأَثُّماً. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 128، م 32].
وَقَولُهُ: «تَأَثُّماً» أَيْ: خَوْفاً مِنَ الإِثمِ في كَتْمِ هَذَا العِلْمِ.
(Ровий шак қилди. Лекин саҳобалар наздидаги шакнинг зарари йўқ. Чунки уларнинг барчалари одилдир.)
«Табук ғазотида одамлар оч қолиб кетишди. «Эй Аллоҳнинг Расули, изн берсангиз, сувчи туяларимизни сўйиб еб, ёғини ғамлаб олсак», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Майли», дедилар. Шу пайт Умар келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, агар бунга рухсат берсангиз, улов камайиб кетади. Қолган егуликни опкелтириб, барака тилаб, Аллоҳга дуо қилинг, шояд, Аллоҳ барака берса», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўп», дедилар ва бир чарм тўшама опкелтириб, ёздилар. Сўнгра қолган егуликларни опкелтирдилар. Биров бир ҳовуч жўхори, бошқа киши бир ҳовуч хурмо, яна бошқаси бир бурда қотган нон олиб келди. Ҳалиги тўшамада шулардан иборат озгина егулик тўпланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга барака тилаб дуо қилдилар. Кейин: «Идишларингизга солинглар», дедилар. Улар идишларига солишди, ҳатто қўшинда тўлмаган бирорта идиш қолмади. Тўйгунча ейишди, озгина ортиб ҳам қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва мен Аллоҳнинг Расулиман. Банда Аллоҳга мана шу икки нарсага шак қилмаган ҳолда йўлиқса, жаннатдан тўсилмайди», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Бошлиқ маъракада қўшинлар билан бирга юриши. Бундай қилиши уларга қувват ва сабот улашади.
– Саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан одоблари. Улар яхши кўрган ишларида у зотдан изн сўрашар эди. Демак жамоа бошлиқни изнисиз тасарруф қилмаслиги. Акс ҳолда бу нарса зарар олиб келади.
– Умар розияллоҳу анҳунинг ўткир фикрли, гўзал тадбирли ва чуқур билимли эканлари.
– Салаф солиҳларнинг ҳаётлари маслаҳат ва машварат устига қурилгани, Аллоҳ уларни энг тўғри ишларга ҳидоят қилгани.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳуга нисбатан тавозуъ қилганлари. Чунки Умар розияллоҳу анҳунинг фикрларида умум манфаат бўлган.
– Мусулмонлар барча ишларида ўзаро ёрдам қўлини чўзишлари. Мана саҳобалар авлоди ўзларидаги ортиқча нарсаларни олиб келиб, эҳсон қилишди.
Биров бир ҳовуч жўхори, бошқа киши бир ҳовуч хурмо, яна бошқаси бир бурда қотган нон олиб келди.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда мўъжиза содир бўлгани исботлангани. Овқат кўпайиши у зотда бир неча марта содир бўлган.
– Тавҳид калимасининг фазилати. Модомики тавҳид соҳиби шак қилмас экан у жаннат калити экани.
426 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ أَوْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا - شَكَّ الرَّاوِي، وَلَا يَضُرُّ الشَّكُّ فِي عَينِ الصَّحَابِيِّ؛ لأَنَّهُمْ كُلُّهُمْ عُدُولٌ - قَالَ: لَمَّا كَانَ يَوْمُ غَزْوَةِ تَبُوكَ، أَصَابَ الناسَ مَجَاعَةٌ، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ؛ لَوْ أَذِنْتَ لَنَا فَنَحَرْنَا نَوَاضِحَنَا، فَأَكَلْنَا وَادَّهَنَّا؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «افْعَلُوا» فَجَاءَ عُمَرُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنْ فَعَلْتَ قَلَّ الظَّهْرُ، وَلَكِنِ ادْعُهُمْ بفَضْلِ أَزْوَادِهِمْ، ثُمَّ ادْعُ اللهَ لَهُمْ عَلَيْهَا بِالبَرَكَةِ لَعَلَّ اللهَ أَنْ يَجْعَلَ فِي ذَلِكَ البَرَكَةَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «نَعَمْ» فَدَعَا بِنِطْعٍ فَبَسَطَهُ، ثُمَّ دَعَا بِفَضْلِ أَزَوَادِهِمْ، فَجَعَلَ الرَّجُلُ يَجِيءُ بِكَفِّ ذُرَةٍ وَيَجِيءُ الرَّجُلُ بِكَفِّ تَمْرٍ، وَيَجِيءُ الآخَرُ بِكِسْرَةٍ حَتَّى اجْتَمَعَ عَلَى النِّطْعِ مِنْ ذَلِكَ شَيءٌ يَسِيرٌ، فَدَعَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِالبَرَكَةِ، ثُمَّ قَالَ: «خُذُوا فِي أَوْعِيَتِكُمْ»، فَأَخَذُوا فِي أَوْعِيَتِهِمْ حَتَّى مَا تَرَكُوا فِي العَسْكَرِ وِعَاءً إِلَّا مَلَؤُوهُ، وَأَكَلُوا حَتَّى شَبِعُوا وَفَضَلَ فَضْلَةٌ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَنِّي رَسُولُ اللهِ، لَا يَلْقَى اللهَ بِهِمَا عَبْدٌ غَيْرُ شَاكٍّ، فَيُحْجَبَ عَنِ الجَنَّةِ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [27/45].
427. Итбон ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
(Бу киши Бадр ғазотида иштирок этган саҳобалардан эди.)
«Бану Солимда қавмимга намоз ўқиб берар эдим. Мен билан уларнинг орасини бир водий ажратиб турарди. Ёмғир ёғса, уларнинг масжидлари томон уни (водийни) кесиб ўтишим қийин бўлар эди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб, у зотга: «Кўзим хиралашиб қолди. Мен билан қавмим ўртасидаги водийда ёмғир ёғса, сел бўлиб оқиб, уни кесиб ўтиш менга қийин бўлади. Шунинг учун келиб, уйимдан бирор жойда намоз ўқиб берсангиз, ўша жойни намозгоҳ қилиб олсам, деган эдим», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта шундай қиламан», дедилар. Эртасига, кун қизиганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу олдимга келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам изн сўрадилар, у зотга изн бердим. У зот ўтирмай: «Уйингнинг қаерида намоз ўқиб беришимни истайсан?» дедилар. Мен ўзим намоз ўқишни истаган жойга ишора қилдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, таҳрима такбирини айтдилар, биз ортларидан саф тортдик. Икки ракъат намоз ўқиб, салом бердилар, салом берган пайтлари биз ҳам салом бердик. У зотни ўзлари учун тайёрланаётган хазирга* ушлаб қолдим. Маҳалла аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг менинг уйимдаликларини эшитган экан. Улардан бир нечаси келиб, уйда одамлар кўпайиб кетди. Улардан бири: «Моликка нима бўлди, уни кўрмаяпман?» деди. Яна бирови: «У мунофиқ, Аллоҳни ва Унинг Расулини севмайди!» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай дема, унинг Аллоҳнинг розилигини истаб, «Лаа илааҳа иллаллоҳ», деганини кўрмаяпсанми?!» дедилар. У: «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчидир. Аммо Аллоҳга қасамки, биз унинг дўстлиги ва суҳбати фақат мунофиқларга бўлганини кўряпмиз», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: «Аллоҳнинг важҳини истаб «Лаа илааҳа иллаллоҳ», деган кишини Аллоҳ дўзах учун ҳаром қилган», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Хазир (хазира ҳам дейилади) – таом тури. Гўштни майда тўғраб, сувда қайнатилади. Гўштни чала пишириб олиб, сўнг уни ун билан аралаштириб пиширилади.
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Иймон аҳли жамоат намозига қатнашишга рағбатли бўлиши ва уни муҳофаза қилиши.
– Жамоат намозига боришга монеълик қилувчи узр бўлса, уни қолдиришга рухсат берилгани.
– Уйда намозхона қилишнинг жоизлиги.
– Киши ўзидаги нуқсон ва ногиронликни хабар бериши жоизлиги. Бу нарса шикоят қилиш турига кирмайди.
– Мусулмон киши чақириққа лаббай деб жавоб бериб, айтилган жойга бориши.
– «Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадун расулуллоҳ» деб Аллоҳ розилигини талаб қилган кишини иймонли эканига гувоҳлик бериш.
– Шубҳани ўзи билан иймон аҳлига ёмон гумонда бўлишнинг жоиз эмаслиги.
– Иймон аҳлини мудофаа қилиш, йўқ бўлган пайтида ҳам обрўсини сақлаш.
427 - وَعَنْ عِتْبَانَ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ - وَهُوَ مِمَّنْ شَهِدَ بَدْرًا - قَالَ: كُنْتُ أُصَلِّي لِقَوْمي بَنِي سَالِمٍ، وَكَانَ يَحُولُ بَيْني وَبَينَهُمْ وَادٍ إِذَا جَاءَتِ الأَمْطَارُ، فَيَشُقُّ عَلَيَّ اجْتِيَازُهُ قِبَلَ مَسْجِدِهِمْ، فَجِئْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقُلْتُ لَهُ: إِنِّي أَنْكَرْتُ بَصَرِي، وَإِنَّ الوَادِيَ الَّذِي بَيْنِي وَبَيْنَ قَوْمِي يَسِيلُ إِذَا جَاءَتِ الأَمْطَارُ، فَيَشُقُّ عَلَيَّ اجْتِيَازُهُ، فَوَدِدْتُ أَنَّكَ تَأْتِي، فَتُصَلِّي فِي بَيْتِي مَكَاناً أَتَّخِذُهُ مُصَلًّى، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «سَأَفْعَلُ» فَغَدَا عَلَيَّ رَسُولُ اللهِ، وَأَبُو بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ بَعْدَ مَا اشْتَدَّ النَّهَارُ، وَاسْتَأْذَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَأَذِنْتُ لَهُ، فَلَمْ يَجْلِسْ حَتَّى قَالَ: «أَيْنَ تُحِبُّ أَنْ أُصَلِّيَ مِنْ بَيْتِكَ؟» فَأَشَرْتُ لَهُ إِلَى الْمَكَانِ الَّذِي أُحِبُّ أَنْ يُصَلِّيَ فِيهِ، فَقَامَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَكَبَّرَ وَصَفَفْنَا وَرَاءَهُ، فَصَلَّى رَكْعَتَيْنِ، ثُمَّ سَلَّمَ، وَسَلَّمْنَا حِينَ سَلَّمَ، فَحَبَسْتُهُ عَلَى خَزِيرَةٍ تُصْنَعُ لَهُ، فَسَمِعَ أَهْلُ الدَّارِ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي بَيْتِي، فَثَابَ رِجَالٌ مِنْهُمْ حَتَّى كَثُرَ الرِّجَالُ فِي البَيْتِ، فَقَالَ رَجُلٌ: مَا فَعَلَ مَالِكٌ لَا أَرَاهُ!! فَقَالَ رَجُلٌ: ذَلِكَ مُنَافِقٌ لَا يُحِبُّ اللهَ ورَسُولَهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَقُلْ ذَلِكَ، أَلَا تَرَاهُ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ يَبْتَغِي بِذَلِكَ وَجْهَ اللهِ؟!» فَقَالَ: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، أَمَّا نَحْنُ فَوَاللهِ؛ لَا نَرَى وُدَّهُ، وَلَا حَدِيثَهُ إِلَّا إِلَى الْمُنَافِقِينَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «فَإِنَّ اللهَ تَعَالَى قَدْ حَرَّمَ عَلَى النَّارِ مَنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ يَبْتَغِي بِذَلِكَ وَجْهَ اللهِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1186، م 23/54].
وَ«عِتْبَانُ» بِكَسْرِ العَينِ الْمُهْمَلَةِ، وَإِسْكَانِ التَّاءِ الْمُثَنَّاةِ فَوْقُ، وَبَعْدَهَا بَاءٌ مُوَحَّدَةٌ. وَ«الخَزِيرَةُ» بِالخَاءِ الْمُعْجَمَةِ، وَالزَّاي: هِيَ دَقِيقٌ يُطْبَخُ بِشَحْمٍ وَقَولُهُ: «ثَابَ رِجَالٌ» بِالثَّاءِ الْمُثَلَّثَةِ، أَيْ: جَاؤُوا وَاجْتَمَعُوا.
428. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига асиралар олиб келинди. Асиралардан бири боласини қидирар, бирорта гўдакни кўрса, уни бағрига босиб, эмизар эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Нима дейсизлар, мана шу аёл боласини оловга ташлайдими?» дедилар. Биз: «Йўқ! Аллоҳга қасам», дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ бандаларига бу аёл боласига меҳрибон бўлганидан ҳам меҳрибонроқдир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Раҳмдиллик – инсон табиатидаги энг гўзал туйғу бўлиб, айнан мана шу туйғу орқали инсон ўзгаларнинг ғам-ташвишларини ҳис қилади, уни бартараф этишга ошиқади, хато ва камчиликларига ўкинади ва доимо тинчлик ва хотиржамлик бўлиши орзуси билан яшайди. Ер юзидаги барча мавжудот ва махлуқотларнинг ўзаро меҳрибон ва раҳмдилликлари Аллоҳ таолонинг уларга Ўз раҳматидан берган бир бўлагининг тажаллисидир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
«Аллоҳ таоло Ўз раҳматини юз бўлак қилди ва ундан бир бўлагини ерга нозил қилди. Ана шу биргина бўлак туфайли махлуқотлар бир-бирига меҳр кўргазади, ҳатто ҳайвон ҳам боласини босиб олишдан қўрқиб, туёғини кўтаради» (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳ таолонинг гўзал исмларининг аксари раҳмат, карам, фазл ва афв маъноларидан келиб чиққан бўлиб, бу Парвардигоримизнинг башариятни мағфират қилиши улардан интиқом олиши ва ғазабланишидан кўра кўпроқ содир бўлишини англатади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: «Албатта, раҳматим ғазабимдан ғолибдир», деган (Имом Муслим ривояти).
Қуръони каримда эса бандаларига: «Роббим!(Гуноҳларимизни) мағфират қил ва раҳм айла! Сен раҳм қилувчиларнинг яхшисидирсан», деб айтинг», деб таълим берган (Муъминун сураси, 118-оят).
Ислом дини таълимоти инсонларни нафақат одамзодга нисбатан, балки атрофимиздаги барча мавжудотларга ҳам бирдек меҳрибон бўлишга тарғиб қилади. Ҳатто жамият учун хавф туғдирадиган унсурларни бартараф этиш ҳам, зарарли ҳайвон ёки ҳашаротларни ўлдиришга изн берилиши ҳам қайсидир маънода инсоният учун қилинган меҳрибончиликнинг бир кўринишидир. Жарроҳ ҳам жароҳатни даволаш учун беморнинг танасига тиғ уради, аъзоларини кесади ва албатта, буни фақат беморни даволаш мақсадида, унга нисбатан раҳм-шафқат юзасидан қилади.
Инсон шунчалик ожиз бандаки, гоҳида билиб ёки билмай гуноҳ ишга қўл уриб қўйганда тавба ва истиғфор билан бирга Аллоҳ таолонинг «Ғофурур Роҳийм» сифатидан умид қилади. Бу эса ҳар бир инсон Аллоҳнинг нақадар кечиримли ва марҳаматли Зот эканини эътироф этишини англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида: «Аллоҳнинг хулқлари билан хулқланинглар», деб марҳамат қилганлар.
Аллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўлган одам ўзгаларга ҳам марҳаматли бўлиши лозимдир. Мана шуни таъкидлаган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга раҳмли бўлмаган кимсаларга Аллоҳ ҳам раҳм қилмайди», деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Бошқа бир ҳадисда эса: «Кимки жаннатда ўзи учун бинолар қурилишини, даражалари кўтарилишини ҳоҳласа, зулм қилганни авф этсин, бермаганга берсин ва орани узганга силаи раҳм қилсин», деганлар (Имом Ҳоким ривояти).
428 - وَعَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قُدِمَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِسَبْيٍ؛ فَإِذَا امْرَأَةٌ مِنَ السَّبْي تَسْعَى، إِذْ وَجَدَتْ صَبِيّاً فِي السَّبْي أَخَذَتْهُ فَأَلْزَقَتْهُ بِبَطْنِهَا فَأَرْضَعَتْهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَتُرَوْنَ هَذِهِ الْمَرْأَةَ طَارِحَةً وَلَدَهَا فِي النَّارِ؟ قُلْنَا: لَا وَاللهِ، فَقَالَ: «للهُ أَرْحَمُ بِعِبَادِهِ مِنْ هَذِهِ بِوَلَدِهَا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5999، م 2754].
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло жамики маҳлуқотларни яратгач, Ўзининг ҳузуридаги, Аршнинг устидаги Китобига шундай ёзди: «Менинг раҳматим ғазабимни енгади».
Муттафақун алайҳ.
Бошқа ривоятда: «Ғазабимга ғолиб келди», дейилган.
Яна бошқа ривоятда: «Ғазабимдан олдинлаб кетди», дейилган.
Шарҳ: «Аллоҳ таоло жамики маҳлуқотларни яратгач», яъни азалда–махлуқотларни яратишдан олдин, уларнинг тақдирларини белгилаш пайтидаёқ, Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ғазабидан олдин бўлишини тақдир қилиб қўйгандир. Бу ҳадиси шарифда қадар масаласининг бир қисми баён қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Демак, Аллоҳ таоло махлуқотларни яратишдан олдин келажакда уларнинг ҳоли қандоқ бўлишини билган. Чунки У Зотнинг илмининг чегараси йўқ. Ғайбнинг ишини У Зотнинг Ўзигина билади. Бу дунёда қиёматгача бўладиган барча ишни ҳам У Зотнинг Ўзигина билади.
«Ўз ҳузуридаги, Арш устидаги Китобга»даги китобдан мурод, «Лавҳул Маҳфуз»дир.
Демак, Аллоҳ таоло махлуқотлар тақдирини ёзган китобнинг номи «Лавҳул Маҳфуз»дир. Бунга иймон келтириш ҳам лозим нарсалардан биридир.
«Арш» эса, луғатда подшоҳ ўтирадиган тахтни англатади. Ақоид илми уламолари келтиришларича, оят ва ҳадисларда келган васфларга биноан, «Арш» оёқлари бор тахт бўлиб, уни фаришталар кўтариб туради. У худди олам устидаги қуббага ўхшайди. У махлуқотларнинг шифтидир. Аллоҳ таолонинг Аршга эҳтиёжи йўқ. Балки уни Ўзи билган ҳикмат учун яратгандир:
«Арш устидаги Китобга» дейишда ҳиссий маъно кўзда тутилмаган. Чунки Аршнинг устида нарса йўқ. Аллоҳнинг ҳузуридаги олий маконлик кўзда тутилган. «Ёзди» дейилишидан мурод эса, қаламга ёзишни буюрди, деган маънони англатади.
Кўриб турибмизки, бу ҳадиси шарифда ақоид илмида «ғайбиёт» деб номланган нарсалардан бир нечаси зикр қилинмоқда. Ҳадиси шарифда ўша ғайбий иймон келтириш лозим бўлган нарсалардан, Аршни, Китобни ва уларнинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги мартабасини эслата туриб, Аллоҳнинг раҳмати ғазабидан илгари экани таъкидланмоқда. Бу эса, биз бандаларни Аллоҳ таолонинг раҳматидан доимо умидвор бўлишимиз учундир.
Аллоҳ таолонинг раҳмати ғазабидан ғолибдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Раҳматим ҳамма нарсадан кенгдир», деган.
Имом Нававий «Муслим»нинг шарҳида айтдилар:
Уламолар: «Аллоҳнинг ғазаби ва розилиги ирода маъносига қайтади. Унинг иродаси итоаткорга савоб бериш ва бандага манфаат келтириш. Мана шуни ризо ва раҳмат деб номланади. Яна У Зотнинг иродаси гуноҳкорни жазолаш ва хорлаш бўлиб, уни ғазаб деб номланади. Аллоҳ таолонинг қадим сифати бўлиб, у билан барча мақсадларни ирода қилади. «Ўзиб кетди», «ғолиб бўлди» деган сўзлардан бу ердаги мурод қилинган нарса раҳматининг кўплиги ва шомиллигидир. Масалан, фалончида олийжаноблик ва шижоат ғолиб келди, деганда, ўша нарса кўпайгани ирода қилинади.
Ушбу ҳадиси шарифдан қуйидагиларни истифода қиламиз:
1. Аллоҳ махлуқотлар қазои қадарини уларни яратишдан олдин қилгандир.
2. Аллоҳ махлуқотлар тақдирини «Лавҳул Маҳфуз» китобига ёзгандир.
3. «Лавҳул Маҳфуз» ҳақдир.
4. «Лавҳул Маҳфуз» Аллоҳнинг ҳузуридадир.
5. Арш ҳақдир.
6. Аллоҳнинг раҳмати ғазабидан илгаридир.
429 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَمَّا خَلَقَ اللهُ الخَلْقَ كَتَبَ فِي كِتَابٍ فَهُوَ عِنْدَهُ فَوْقَ العَرْشِ: إِنَّ رَحْمَتِي تَغْلِبُ غَضَبِي».
وَفِي رِوَايَةٍ: «غَلَبَتْ غَضَبِي» [خ 3194] وَفِي رِوَايَةٍ: «سَبَقَتْ غَضَبِي» [خ 7422، م 2751/15] مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7404، م 2751].
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:
«Аллоҳ барча раҳматни юз бўлак қилди. Тўқсон тўққизини Ўз ҳузурида ушлаб, бир бўлагини ерга туширди. Ўша бир бўлакдан жамики жонзотлар бир-бирига раҳм қилади, ҳаттоки от* боласига тегиб кетишидан қўрқиб, туёғини кўтаради».
Бошқа ривоятда: «Аллоҳ таолонинг юз раҳмати бордир. Ундан бир қисмини жинлар, инсонлар, ҳайвонлар ва ҳашаротлар орасида тақсимлаб қўйган. Ўша бир раҳмат туфайли улар меҳрибонлик ва раҳм қилишади. Ва ҳатто ваҳший ҳайвонлар ҳам болаларига меҳрибонлик қилишади. Аллоҳ таоло Қиёмат куни бандаларига раҳм қилиш учун тўқсон тўққизта раҳмни олиб қўйган», дейилган.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу сўз матнда «дааббату» деб келган бўлиб, от, эшак, хачир каби миниладиган ҳайвонларни англатади.
430- وَعَنْهُ رَصِيَ اللهُ عَنهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: جَعَلَ اللهُ الرَّحْمَةَ مِئَةَ جُزْءٍ، فَأَمْسَكَ عِنْدَهُ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ، وَأَنْزَلَ فِي الأَرْضِ جُزْءاً وَاحِداً، فَمِنْ ذَلِكَ الجُزْءِ يَتَرَاحَمُ الخَلَائِقُ، حَتَّى تَرْفَعَ الدَّابَّةُ حَافِرَهَا عَنْ ولَدِهَا خَشْيَةَ أَنْ تُصِيبَهُ».
وَفِي رِوَايَةٍ: «إِنَّ للهِ تَعَالَى مِائَةَ رَحْمَةٍ، أَنْزَلَ مِنْهَا رَحْمَةً وَاحِدَةً بَيْنَ الجِنِّ وَالإِنْسِ وَالبَهَائِمِ وَالهَوَامِّ، فَبِهَا يَتَعَاطَفُونَ، وَبِهَا يَتَراحَمُونَ، وَبِهَا تَعْطِفُ الوَحْشُ عَلَى وَلَدِهَا، وَأَخَّرَ اللهُ تَعَالَى تِسْعاً وَتِسْعِينَ رَحْمَةً يَرْحَمُ بِهَا عِبَادَهُ يَوْمَ القِيَامَةِ» [م 2752/19] مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6000، م 2752].
«Аллоҳнинг юзта раҳмати бор. Шундан бир раҳмати билан жамики махлуқотлар бир-бирига раҳм қилади, тўқсон тўққизтаси эса Қиёмат куни учундир».
Яна бошқа бир ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Аллоҳ осмонлару ерни яратган куни юзта раҳмат яратди. Ҳар бир раҳматнинг кенглиги еру осмон орасичадир. Шундан бир раҳматни ерга қўйди. Ўша (раҳмат) билан она боласига, ваҳший ҳайвонлар ва қушлар бир-бирига меҳрибонлик қилади. Қиёмат куни ўша билан раҳматини комил қилади».
Шарҳ: Аллоҳ таолонинг раҳмати кенг, Унинг мағфират эшиклари биз учун ҳамиша очиқ. Мўмин-мусулмонлар беш маҳал намознинг ҳар бир ракатида «Фотиҳа» сурасининг: «(У) Mеҳрибон, Раҳмли» оятини тиловат қилганда, бир кунда 64 маротаба Аллоҳнинг Меҳрибон ва Раҳмли эканлигини зикр қиладилар.
Қуръони каримда «раҳмат» ва унга боғлиқ бўлган 315 дан ортиқ сўзлар учрайди. Ростгўйлик – 145 марта, сабр – 90 марта, афв – 43 марта, сахийлик – 42 марта, тўғрилик – 40 марта, содиқлик – 29 марта, одиллик – 24 марта, беозорлик – 15 марта зикр этилган.
Агар касал бўлсангиз ёки бирор кўнгилсизликка дучор бўлсангиз, бу Аллоҳнинг сизга ғазаб қилгани ёки жазолаганини билдирмайди, балки бу ҳам раҳматдир. Зеро, мусибат орқали Аллоҳ таоло бандаларини синаб, Ўзига яқин қилади ва гуноҳларини мағфират этади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга қай бир мусибат, чарчашми, беморликми, ташвишми, хафачиликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикан киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилади», дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Агар бошингизга бирор мусибат тушса, бу Аллоҳнинг сизга ёмонликни исташи эмас, бу ҳам раҳмат. Бу билан Аллоҳ сизга ўзининг яхши кўрган бандаларидан бири бўлиш имконини берган бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Яхшиликлар катта синовлар билан келади. Қачонки Аллоҳ бир бандасини яхши кўрса, Аллоҳ ўша бандага бир синовни юборади. Агар банда синовга сабр қилса, Аллоҳнинг раҳматига эришади, аммо сабрсизлик қилса Унинг ғазабига дучор бўлади».
Агар бирор савобли амал қилсангиз ҳам буни Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила адо этганингизни унутманг. Лекин гуноҳ иш содир этсангиз дарҳол тавба қилиб, Аллоҳга истиғфор айтинг. Зеро, «Албатта, Аллоҳ одамларга нисбатан меҳрибон ва раҳмлидир» (Бақара сураси, 143-оят.)
431 - وَرَوَاهُ مُسْلِمٌ أَيضاً مِنْ رِوَايَةِ سَلْمَانَ الفَارِسيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ للهِ تَعَالَى ماِئَةَ رَحْمَةٍ، فَمِنْهَا رَحْمَةٌ يَتَراحَمُ بِهَا الخَلْقُ بَيْنَهُمْ، وَتِسْعٌ وَتِسْعُونَ لِيَوْمِ القِيَامَةِ» [2753].
وَفِي رِوَايَةٍ: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى خَلَقَ يَومَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ مِئَةَ رَحْمَةٍ، كُلُّ رَحْمَةٍ طِبَاقُ مَا بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ، فَجَعَلَ مِنْهَا فِي الأَرْضِ رَحْمَةً، فَبِهَا تَعْطِفُ الوَالِدَةُ عَلَى وَلَدِهَا، وَالْوَحْشُ وَالطَّيْرُ بَعْضُهَا عَلَى بَعْضٍ، فَإِذَا كَانَ يَوْمُ القِيَامَةِ أَكْمَلَهَا بِهَذِهِ الرَّحْمَةِ» [م 2753/21].
432. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Робби азза ва жалланинг шундай деганини айтдилар: «Бир банда гуноҳ қилиб, «Аллоҳим, гуноҳимни кечиргин!» деса, У Зот табарока ва таоло: «Бандам бир гуноҳ қилди, уни кечирадиган ёки гуноҳи туфайли (азобга) тутадиган Робби борлигини билди» деди. Сўнг у яна гуноҳ қилиб, «Эй Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин!» деди. У Зот табарока ва таоло: «Бандам бир гуноҳ қилди ва уни кечирадиган ёки гуноҳи туфайли (азобга) тутадиган Робби борлигини билди» деди. Сўнг у яна гуноҳ қилиб, «Эй Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин!» деди. У Зот табарока ва таоло: «Бандам бир гуноҳ қилди ва уни кечирадиган ёки гуноҳи туфайли (азобга) тутадиган Робби борлигини билди. Ҳақиқатда бандамнинг гуноҳини кечирдим. У хоҳлаганини қилаверсин» деди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Барчамиз Аллоҳнинг гуноҳкор бандаларимиз, гарчи У ҳадларимиздан ошмасликни амр этган бўлса ҳам. Лекин Биз Аллоҳ таолонинг ожиз бандалари Роббимизнинг кўрсатмаларига ҳар доим ҳам риоя қилавермаймиз. Қиёмат куни жазо муқаррарлигини билганимиз ҳолда ушбу чегараларни тез-тез бузиб туришимиз одатий ҳолга айланган. Шунга карамасдан биз ҳеч қачон Аллоҳнинг раҳматидан умидимизни узмаслигимиз керак. Аллоҳнинг раҳмати шу қадар кенгки, ўзи истаса каттаю кичик гуноҳларимизни кечиб юборишга қодир. Шунинг учун ҳамиша истиғфорда бўлиб, тавба қилиб, Аллоҳдан гуноҳларимизни мағфират этишини астойдил сўрамоғимз лозим. Куръонда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
(Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир». (Зумар сураси 53-оят).
Ушбу ояти каримада ҳар бир гуноҳкор банда хоҳ у иймон келтирган ёки келтирмаган бўлсин, Аллоҳ таолога ихлос билан, чин кўнгилдан самимий тарзда истиғфор айтиб, гуноҳларига тавба қилса ва ўша гуноҳларини қайта содир этмасликка ният килса, ўша гуноҳ нечоғлиқ оғир бўлмасин, Ўзи ирода килган қилган ҳолда, гарчи у содир этган гуноҳлар денгиз кўпигидаги пуфакчалар миқдоридан ҳам кўп бўлса кечириши мумкинлиги айтилмоқда.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилишича, ушбу оят кўплаб қотилликлар ва фаҳш ишларни содир этган мушриклардан бўлган одамлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига келиб: «Дарҳақиқат сизнинг даъватларингиз ниҳоятда гўзал, лекин бизлар содир этган жиноятларимизни ювишнинг чораси борми? - деб сўраганларидан сўнг нозил бўлган (Имом Бухорий ривояти).
Убода ибн Сомита розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишча, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қайси банда ихлос билан Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг расулидир, деб шаҳодат келтирса, Аллоҳ унга дўзах ўтини ҳаром қилади (Имом Муслим ривояти).
Агар бу одамнинг шаҳодати чин ихлос билан келтирилган бўлсагина, Аллоҳ шундай қилади (яъни, дўззах ўтини унга ҳаром қилиб қўяди). У содир этган гуноҳига жазо олиши мумкин, лекин дўзахда абадий қолиб кетмайди ва ниҳоят жаннатга киради. Мунтазам равишда гуноҳ содир этиб юрган одам ўлимидан олдин иймондан чикариб юборадиган амал қилиб қўйиши ёки сўз айтиб қўйиши оқибатида иймонидан ажраб қолиши мумкин. Шу билан бирга, ҳар бир инсон Аллоҳнинг раҳматига умид қилиш билан иймонни йўқотиб қўйишдан қўрқиши керак. Демак, ҳар бир инсон ўлими олдидан гавҳари иймонидан айрилиб қолмаслик учун қўлидан келган барча ишларни қилиши ҳамда биринчи навбатда чин ихлос билан тавба қилмоғи лозим.
Тавба Аллоҳга қайтиш демакдир. Бу ҳақда уламолар турли фикр билдирганлар. Кимки Аллоҳнинг азобидан қўрқиб гуноҳлардан қайтган бўлса, уни (таиб) тавба қилган дейилади. Кимки Аллоҳдан ҳаё қилиб гуноҳлардан қайтса, уни (муниб) қайтувчи дейилади. Кимки Аллоҳнинг азамати туфайли қайтса, уни (аввоҳ) дейилади.
Тавбанинг шаръий маъноси устида айтилган энг гўзал таъриф қуйидагичадир: тавба, бу – Аллоҳдан узоқ бўлишдан Унга яқин бўлишга қайтишдир.
Самимий тавба ҳақида салаф уламолардан бир қанча таърифлар ворид бўлган, шулардан Умар ибн Хаттоб ва Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг таърифлари қуйидагича:
Самимий тавба – киши гуноҳидан тавба қилиб сўнгра, ҳудди сут елинга қайтмаганидек, ўша гуноҳга қайтмасликдир.
Ҳасан Басрий айтадилар: Самимий тавба – банда ўтган ишга афсус-надомат қилиш билан бирга унга ҳеч қачон қайтмаслигини қасд қилиши.
Калбий дейдилар: У – тилда истиғфор айтиш, дилда надомат чекиш ва аъзоларни тийиш.
Ал-Ағор ибн Ясор ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Эй одамлар Аллоҳга тавба қилинглар, албатта мен ўзим бир кунда юз марта тавба дейман» (Имом Муслим ривояти).
Демак, бандаларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати буюк эканидандир модомики бандалар барча ишни идора қилиш Роббиларининг измида эканига эътиқод қилишса. У Зот хоҳласа кечиради ва хоҳласа уқубатга дучор қилади. Бу нарса тавҳиднинг фазлига далолат қилади. Шунинг учун ҳам имом Бухорий ушбу ҳадисни «Саҳиҳ»ларида тавҳид бўлимида келтирганлар.
432 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِيمَا يَحْكِي عَنْ رَبِّهِ تَعَالَى، قَالَ: «أَذْنَبَ عَبْدٌ ذَنْباً، فَقَالَ: اللَّهُمَّ؛ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي، فَقَالَ اللهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى: أَذْنَبَ عَبْدِي ذَنْباً، عَلِمَ أَنَّ لَهُ رَبّاً يَغْفِرُ الذَّنْبَ، وَيَأْخُذُ بِالذَّنْبِ، ثُمَّ عَادَ فَأَذْنَبَ، فَقَالَ: أَيْ رَبِّ؛ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي، فَقَالَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى: عَبْدِي أَذْنَبَ ذَنْباً، فَعَلِمَ أَنَّ لَهُ رَبّاً يَغْفِرُ الذَّنْبَ، وَيَأْخُذُ بِالذَّنْبِ، ثُمَّ عَادَ فَأَذْنَبَ، فَقَالَ: أَيْ رَبِّ؛ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي، فَقَالَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى: أَذْنَبَ عَبْدِي ذَنْباً، فَعَلِمَ أَنَّ لَهُ رَبّاً يَغْفِرُ الذَّنْبَ، وَيَأْخُذُ بِالذَّنْبِ، قَدْ غَفَرْتُ لِعَبْدِي... فَلْيَفْعَلْ مَا شَاءَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7507، م 2758/30].
وَقَـولُهُ تَعَالَى: «فَلْيَفْعَلْ مَا شَاءَ» أَي: مَا دَامَ يَفْعَلُ هَكَذَا؛ يُذْنِبُ وَيتُوبُ أَغْفِرُ لَهُ؛ فَإِنَّ التَّوبَةَ تَهِدِمُ مَا قَبْلَهَا.
433. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар гуноҳ қилмаганларингизда Аллоҳ сизларни кетказиб, (ўрнингизга) бошқа бир қавмни келтирар, улар гуноҳ қилиб, Аллоҳдан мағфират сўрашар ва У Зот уларни мағфират қилган бўлар эди».
Имом Муслим ривояти.
433 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ؛ لَوْ لَمْ تُذْنِبُوا، لَذَهَبَ اللهُ بِكُمْ، وَجَاءَ بِقَومٍ يُذْنِبُونَ، فَيَسْتَغْفِرُونَ اللهَ تَعَالَى، فَيَغْفِرُ لَهُمْ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2749].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Агар сизлар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ бошқа бир гуноҳ қилувчиларни яратиб, кейин уларни мағфират қилган бўлар эди» деганларини эшитганман».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Инсон ҳеч гуноҳ қилмаса кибрланиб кетгани, гуноҳ қилмаябманку, деб Аллоҳга кечиришини сўраб ялинмай қўйгани учун Аллоҳ инсонни хато қиладиган қилиб яратди. Хато қилсинда кейин Роббисидан кечиришини сўрасин.
Бандадан гуноҳ содир бўлмаслиги иложсиз нарса. Фақат пайғамбарларгина гуноҳдан пок бўладилар. Банда хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам гуноҳ ичида бўлади. Бу хусусда бандаларнинг яхшиси, ўша гуноҳларни тарк қилишга қаттиқ тиришиб, тавбада бардавом бўлувчисидир. Бу дегани билиб туриб гуноҳни содир этиб, яна тавбани қилавериш дегани эмас.
Банда модомики, ҳаёт экан олдинги гуноҳларига тавба қилиши вожибдир.
Аллоҳ таоло Қуръонда қуйидагича амр қилади:
Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, ҳой мўминлар. Шоядки шунда нажот топсангиз… (Нур сураси, 31-оят).
Агар гуноҳ Аллоҳ таолонинг ҳаққи билан боғлиқ бўлса, ундан тавба қилишда учта нарса шарт бўлади:
1. Қилган ишидан афсус-надомат қилиш;
2. Дарҳол ўша гуноҳни тарк қилмоқ ва ундан чекинмоқ;
3. Қайта такрорламасликка астойдил қасд қилмоқ.
Мана шу тарзда қилинган тавбага «тавбаи насуҳ» дейилади. Мабодо юқоридаги учта шартдан бирортаси топилмаса бу тавбани соғлом-саҳиҳ тавба дейилмайди.
Агар гуноҳ банданинг ҳаққига доир бўлса, бу ҳолатда ундан тавба қилиш учун тўртта шарт бор. Юқоридаги уч шарт ва тўртинчиси ҳақдорни рози қилиб қўйиш. Агар масалан бировнинг молини тортиб олган бўлса, юқоридаги учта шартни бажаргач, ҳақ эгасига унинг молини қайтариб бериш лозим бўлади. Мабодо бировни ҳақорат қилган ё тан жароҳат етказган бўлса, бу гуноҳдан тавба қилишда юқорида қатор санаб ўтилган учта шартни адо қилгач, жабрланувчига ҳам худди шундай қилишга имкон беради ё ундан кечирим сўрайди. Агар ғийбат қилган бўлса, унга ошкор қилиб ризолик сўрайди. Мана шу шартлар топилгач тавба қилувчининг тавбаси насух тавба бўлиб гуноҳдан иншааллоҳ фориғ бўлади.
Аммо бир инсон, мен ҳеч гуноҳ қилмайман, тавба қилиб ялинмасам ҳам бўлаверади деса, демак у энг катта хатони қилган ҳисобланади. Гуноҳ қилмайман, гуноҳим йўқ, деб даъво қилувчи кишилар ҳам учраб туради.
Аллоҳ таоло сизни ва бизни кўп тавба қилиб, истиғфор айтувчи инсонлардан қилсин.
434 - وَعَنْ أَبِي أَيُّوبَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لَوْلَا أَنَّكُمْ تُذْنِبُونَ لَخَلَقَ اللهُ خَلْقاً يُذْنِبُونَ، يَغْفِرُ لَهُمْ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2748].
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. Орамизда Абу Бакр ва Умар ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орамиздан туриб кетдилар-да, ҳаяллаб қолдилар. Биз йўқлигимизда бирор кор-ҳол бўлдимикин, деб қўрқиб кетдик. Ваҳимага тушиб, ўрнимиздан турдик. Биринчи бўлиб ваҳимага тушган мен бўлдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ахтариб чиқиб, ансорийларнинг чорбоғига етиб келдим…, деб ҳадиснинг узунича зикр қилиб, давомида: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «(Эй Абу Ҳурайра, мана бу шиппагимни олгин-да), чорбоқнинг ортида «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», деб чин қалбдан ишониб гувоҳлик берадиган кимни учратсанг, унга жаннат хушхабарини бер», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўлиқ шакли қуйидагича бўлган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг атрофларида бир неча киши ўтирган эдик. Орамизда Абу Бакр ва Умар ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орамиздан туриб кетдилар-да, ҳаяллаб қолдилар. Биз йўқлигимизда бирор кор-ҳол бўлдимикин, деб қўрқиб кетдик. Ваҳимага тушиб, ўрнимиздан турдик. Биринчи бўлиб ваҳимага тушган мен бўлдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ахтариб чиқиб, Бану Нажжорлик ансорийларнинг чорбоғига етиб келдим. Эшигини излаб, атрофини айланиб чиқдим, тополмадим. Қарасам, ташқаридаги қудуқдан чорбоққа кириб кетган бир ўзан бор экан, – «ар‑робииъу» ариқ дегани – тулки суқилганидек суқилиб ўтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирдим. У зот: «Абу Ҳурайрами?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. «Нима гап?» дедилар. «Орамизда эдингиз, туриб кетиб, ҳаяллаб қолдингиз. Биз йўқлигимизда бирор кор-ҳол бўлдимикин, деб қўрқиб, ваҳимага тушдик. Биринчи бўлиб ваҳимага тушган мен бўлдим. Манави чорбоққа келиб, тулки суқилганидек суқилиб ўтдим. Анави одамлар ҳам ортимда туришибди», дедим. У зот шиппакларини бериб, «Эй Абу Ҳурайра, мана бу шиппагимни олгин-да, чорбоқнинг ортида «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», деб чин қалбдан ишониб гувоҳлик берадиган кимни учратсанг, унга жаннат хушхабарини бер», дедилар. Биринчи учратган кишим Умар бўлди. У киши: «Бу шиппак нимаси, эй Абу Ҳурайра?» деди. «Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шиппаклари, у зот мени «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», деб чин қалбдан ишониб гувоҳлик берадиган кимни учратсам, унга жаннат хушхабарини беришимни айтиб, уларни бериб юбордилар», десам, Умар кўкрагимнинг ўртасига қўли билан бир урган эди, орқам билан йиқилиб тушдим. У: «Орқангга қайт, эй Абу Ҳурайра!» деди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига йиғлагудек бўлиб қайтиб келдим. Умар ҳам ортимдан йўлга тушди. Қарасам, изимдан келяпти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга нима бўлди, эй Абу Ҳурайра?» дедилар. Мен: «Умарни учратиб қолиб, сиз айтган гапни айтсам, кўкрагимнинг ўртасига бир урган эди, орқам билан йиқилиб тушдим. У: «Орқангга қайт», деди», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Эй Умар! Нима учун бундай қилдинг?» дедилар. Умар: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Абу Ҳурайрани «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», деб чин қалбдан ишониб гувоҳлик берадиган кимни учратсанг, унга жаннат хушхабарини бер» деб, шиппагингизни бериб юбордингизми?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар. Умар: «Бундай қилманг, чунки одамлар шу нарсага суяниб, амал қилмай қўйишади, деб қўрқаман. Қўяверинг, амал қилаверишсин», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай бўлса, қилаверишсин», дедилар».
(Имом Муслим ривояти).
Бу ҳадисда саҳобаларнинг Расулуллоҳ с.а.в.га нисбатан қай даражада муҳаббатли эканлари ва у зотга бирор зарар етиб қолишидан қай даражада ҳазир бўлишгани баён қилинмоқда.
435 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا قُعُوداً مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَعَنَا أَبُو بَكْرٍ وَعُمَرُ فِي نَفَرٍ، فَقَامَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مِنْ بَيْنِ أَظْهُرِنَا، فَأَبْطَأَ عَلَيْنَا، فَخَشِينَا أَنْ يُقْتَطَعَ دُونَنَا، فَفَزِعْنَا، فَقُمْنَا، فَكُنْتُ أَوَّلَ مَنْ فَزِعَ، فَخَرَجْتُ أَبْتَغِي رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، حَتَّى أَتَيتُ حَائِطاً لِلأَنْصَارِ... وَذَكَرَ الحَدِيثَ بِطُولِهِ إِلَى قَولِهِ: فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اذْهَبْ فَمَنْ لَقِيتَ وَرَاءَ هَذَا الحَائِطِ يَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مُسْتَيقِناً بِهَا قَلْبُهُ فَبَشِّرْهُ بِالجَنَّةِ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [31].
436. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалланинг Иброҳим (алайҳиссалом) ҳақидаги «Роббим, улар (санамлар) одамлардан кўпини адаштиришди. Аммо ким менга эргашса, у мендандир»[1] деган сўзини ва Исо алайҳиссаломнинг «Агар уларни азобласанг, улар Ўзингнинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта, Сен азизсан, ҳакимсан»[2] дегани (ҳақидаги оятлар)ни тиловат қилиб, қўлларини кўтардилар-да, «Аллоҳим, умматим, умматим!» деб йиғладилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Эй Жаброил, Роббинг Ўзи билса ҳам, Муҳаммаднинг олдига бориб, «Нима учун йиғлаяпсан?» деб сўрагин», деди. Жаброил алайҳиссолату вассалом у зотнинг ҳузурларига келиб, сўраган эди, Аллоҳ Ўзи билса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деганларини унга (Жаброилга) айтдилар. Шунда Аллоҳ: «Эй Жаброил, Муҳаммаднинг олдига бориб, «Умматинг хусусида сени рози қиламиз, маҳзун қилиб қўймаймиз», деб айт», деди».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадис уммати Муҳаммад учун энг умидбахш ҳадислардан биридир. Ушбу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссаломни умматларига нисбатан меҳрибонликлари, уларнинг манфаати йўлида ғамхўрликлари ва уларнинг ишларига эътиборли эканлари баён қилинмоқда. Ундан ташқари бу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссаломни Аллоҳ ҳузуридаги мавқеълари баён қилинмоқда. Яъни у зот ўзлари рози бўлгунга қадар мартабаларини баланд қилиниши айтилмоқда.
436 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ تَلَا قَولَ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ فِي إِبْرَاهِيمَ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: {رَبِّ إِنَّهُنَّ أَضْلَلْنَ كَثِيراً مِنَ النَّاسِ فَمَنْ تَبِعَنِي فَإِنَّهُ مِنِّي} [إبراهيم: 36]، وَقَالَ عِيسَى صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: {إِنْ تُعَذِّبْهُم فَإِنَّهُمْ عِبَادُكَ، وَإِنْ تَغْفِرْ لَهُمْ فَإِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الحَكِيمُ} [المائدة: 118]، فَرَفَعَ يَدَيْهِ وَقَالَ: «اللَّهُمَّ؛ أُمَّتِي أُمَّتِي» وَبَكَى، فَقَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: «يَا جِبْرِيلُ؛ اذْهَبْ إِلَى مُحَمَّدٍ وَرَبُّكَ أَعْلَمُ، فَسَلْهُ مَا يُبكِيكَ؟» فَأَتَاهُ جِبْرِيلُ، فَأَخبَرَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِمَا قَالَ وَهُوَ أَعْلَمُ، فَقَالَ اللهُ تَعَالَى: {يَا جِبْرِيلُ؛ اذهَبْ إِلَى مُحَمَّدٍ فَقُلْ: إِنَّا سَنُرضِيكَ فِي أُمَّتِكَ وَلاَ نَسُوؤُكَ} رَوَاهُ مُسْلِمٌ [202].
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эшакка мингашиб кетаётган эдим. У зот: «
«Эй Муоз, Аллоҳнинг Ўз бандаларидаги ҳаққи нимаю, бандаларнинг Аллоҳдаги ҳақлари нима, биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедим. У зот: «Албатта, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи У Зотга ибодат қилишлари ва У Зотга бирор нарсани шерик қилмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳақлари эса У Зотга ширк келтирмаганни азобламасликдир», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу билан одамларга хушхабар бермайми?» дедим. У зот: «Уларга хушхабар берма, яна суяниб қолишмасин», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадисни мукаммал тушуниш учун қуйидаги иккинчи ҳадисдан бошлаймиз.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир киши «Лаа илаҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб чин қалбдан шаҳодат келтирган бўлса, албатта, Аллоҳ уни дўзахга ҳаром қилади», дедилар. У:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бунинг хабарини одамларга айтайми, хурсанд бўлсинлар», деди.
«Ундоқ бўлса, суяниб қолурлар», дедилар.
Муоз ўлимидан олдин гуноҳдан қўрқиб, бу хабарни берган.
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Мазкур ҳадиси шариф ҳам юқоридаги ҳадиси шарифга ўхшайди. Қўшимча маънолар эса, ҳадиснинг охирида келган. Ҳадисни ривоят қилувчи саҳобий Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу тавҳид эгаларига бўлган буюк ваъдани эшитганларидан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бунинг хабарини одамларга айтайми, хурсанд бўлсинлар», дедилар.
Шу гапнинг ўзи, бу нозик масала эканини кўрсатиб турибди. Чунки, бошқа масалаларда саҳобалар «Бу хабарни одамларга айтаверайми?» деб сўраганлари маълум эмас. Аксинча, ҳар бир эшитган нарсасини одамларга етказишни бурч, деб билганлар. Муоз ибн Жабал бу хабарни одамларга етказсалар, бирор тушунмовчилик бўлишидан хавфсираб, шундай саволни берганлар. Бу ҳақиқатни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга берган жавобларидан ҳам фаҳмлаб оламиз.
«Ундоқ бўлса, суяниб қолурлар», дедилар».
Яъни, агар одамларга айтсанг, бу гапга суяниб, амал қилмай қолурлар, деганлари. Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларида ҳам одамлар бу гапни нотўғри тушуниб, амал қилмай қўйишлари мумкин, деган фикр бўлган. Шунинг учун саҳобага бу гапни одамларга айтишга рухсат бермаганлар. Афсуски, кейинчалик ушбу хавфсиралган нарса юзага чиқди, одамлар ичида бу гапни нотўғри талқин қилиб, Ислом дини рукнларига амал қилмайдиганлар тоифаси пайдо бўлди. Бу масалани нотўғри тушуниш эса, дўзахда абадий қолмайди, деган тушунчани дўзахга тушмайди, деган тушунчага алмаштириб олиш билан юзага келди.
Энди ҳадиси шарифни чуқурроқ ўрганиб чиқайлик. Унда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир киши «Лаа илаҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб чин қалбдан шаҳодат келтирган бўлса», демоқдалар.
«Чин қалбдан» деганидан, мунофиқларнинг шаҳодати ўтмаслиги билинади, дейди уламоларимиз. Худди шу ибора билан бошқа жойларда гапнинг амалга мос келиши ҳам ифода қилинган.
Шу билан бирга, бундан «шаҳодат калимасини айтганларнинг барчаси дўзахга тушмайди», деган маъно эмас, балки «чин қалбдан айтганлари, яъни, айтганини амал билан тасдиқлаганлари кирмайди», деган маъно чиқади, дейдилар. Чунки бошқа далиллар тавҳид аҳлларидан осий бўлганлар дўзахга тушишларини таъкид ила айтган.
Демак, тавҳид аҳлидан ким дўзахга тушиши, ким тушмаслиги аниқ. Шунинг учун Муоз розияллоҳу анҳуга бу гапни одамларга айтишга изн берилмади.
Имом Бухорий ривоят қиладилар:
«Улуғ тобеъийнлардан Ваҳб ибн Мунаббиҳга:
«Лаа илаҳа иллаллоҳу» жаннатнинг калити, дейишади?» дейилганда, у киши:
«Ҳа, калит, албатта, тишсиз бўлмайди. Агар тиши бор калит олиб келсанг, сенга очилади. Бўлмаса, очилмайди», деган эканлар.
Ушбу иккинчи ҳадис билан биринчи ҳадиснинг ўхшашлик жойлари кўп. Лекин дақиқ фарқлари ҳам бор. Ана ўшаларни кўриб чиқайлик.
Ўхшашлик жойлари: ровий битта, яъни Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг ўзлари. Сўнгра хабарни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитгандан сўнг: «Одамларга бу хабарни етказайми?» деб сўрашлари ва: «Етказсанг, суяниб қолурлар» деган жавоб ҳам бир хил.
Ўхшамаган жойлари эса, иккинчи ҳадисда «Ким Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат берса» дейилган. Биринчи ҳадисда эса:
«…уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, унга бирор нарсани ширк келтирмасликлари», дейилган.
Албатта, шаҳодат калимасини айтиш билан Аллоҳга ибодат қилиш, унга ширк келтирмаслик орасида фарқ жуда катта. Хусусан, ибодат лафзининг асл ва кенг маъносини оладиган бўлсак, бу дунё ҳаётини тамомила Аллоҳниг амрига мувофиқ қилиб яшаш маъноси чиқади. Ширк келтирмаслик эса, фақат ақийда бобида Аллоҳнинг шериги бор, деб эътиқод қилмаслик эмас, балки ибодат, амал бобларида ҳам ширкнинг турли кўринишларидан узоқда бўлиш кўзда тутилган бўлади.
Бу маънолар эса, ушбу бобдаги ҳадислар мазкур жоҳил кишилар ўйлаганидек, шаҳодат калимасини айтиб қўйса бўлди, бошқа нарсанинг кераги йўқ, деган фикрнинг ботил эканини кўрсатади.
Кейинги ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳодат калимаси учун берилган ваъдага суяниб қолишнинг олдини олиш учун башоратни одамларга айтмасликка амр қилган бўлсалар, аввалги ҳадисда Аллоҳга ибодат қилиш, У Зотга ширк келтирмасликка берилган ваъдага суяниб қолишнинг олдини олиш учун башоратни одамларга айтмасликка амр қилмоқдалар.
Иккинчи ҳадисда дўзахнинг ҳаром қилиниши ваъда қилинган бўлса, аввалги ҳадисда азобламаслик ваъда қилинмоқда. Лекин иккисида ҳам одамлар маънони бошқача тушуниб, қилинган ваъдага суяниб қолишларидан чўчиш бор. Бу эса, банда қай даражага етганда ҳам хотиржам, бепарво бўла олмаслигини кўрсатади.
Банда доим хавф ва умид орасида, яъни, дўзахга тушишдан хавфда, жаннатга тушишдан умидвор бўлиб туради. Ҳеч ким мен «шаҳодат»ни айтиб қўйдим, ёки ибодатни қилиб қўйдим, Аллоҳга ширк келтирганим йўқ, менинг жаннатдан жой олишим аниқ, деб шаҳодатига ёки ибодатига суяниб қола олмайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳтиёт чораларини кўришлари айни ҳикмат бўлганини бугунги кунда яққол кўриб турибмиз. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик вақтларида, кейинги даврларда ҳеч ким шариат амалларининг заррачасига ҳам амал қилмаса бўлаверади, деган фикрда умуман бўлган эмас.
Тушунарли бўлиши учун намозни олайлик. Саҳобаи киромлар, тобеъийнлар, табаъ тобеъийнлар ва улардан кейинги авлодлардан ҳеч ким бирор вақт намозни ўқимай қўйса бўлаверар экан, деган фикрни қилган эмас. Ҳамма ўқиган. Наҳотки, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан тортиб қанчадан-қанча саҳобийлар, уламолар, мужтаҳидлар, мазҳаб бошлиқлари, муҳаддислар, фуқаҳолар бугунги кунда Ислом амалларини адо этишдан бўйин товлаётган жоҳилларчалик тушунчага эга бўлмасалар?!
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшакка минишлари, ортларига Муоз ибн Жабол розияллоҳу анҳуни мингаштириб олишларидан у зотнинг мутавозеъ, камтарликларини билиб оламиз.
2. Бировга бир нарсани айтишдан олдин, буни биласанми, деб сўраш ҳам таълимнинг услубларидан экани.
3. Аллоҳга ибодат қилиш, бандаларнинг Аллоҳ олдидаги бурчи экани.
4. Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмаслик ҳам бандаларнинг бурчи экани.
5. Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилган, ширк келтирмаган бандаларини азобламаслиги.
6. Бирор хабарни одамларга етказишдан олдин, агар у умумий рухсатдан бошқачароқ бўлса, хабар эгасидан (бошлиқдан) «Бу хабарни одамларга айтаверайми?» деб сўраб олиш кераклиги.
7. Агар хабар кўпчилик орасида тушунмовчилик келтирадиган бўлса, хушхабар бўлган чоғида ҳам кўпчиликка айтмай туриш лозимлиги.
8. Мусулмонлар орасида тушунмовчилик чиқиши, амалдан қолиш хавфи каби нарсаларга қарши эҳтиёт чораларини кўриш зарурлигини билиб оламиз. Чунки, ушбу ҳадисда одамларни Аллоҳнинг ибодатига чорлаш, У Зотга ширк келтирмасликка чорлаш бўлса ҳам нотўғри тушуниб, аксинча маъно беришидан, одамларнинг бунга суяниб қолишларидан чўчиб хабарни тарқатиш ман қилинди.
9. «Аллоҳнинг бандада ҳаққи бор, банданинг Аллоҳда ҳаққи бор» иборасини ишлатиш мумкинлигини билиб оламиз.
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга: «Уларга башорат берма, яна суяниб қолмасинлар» деганларига салафи солиҳ уламоларимиз кўплаб таълиқ қилганлар. Шулардан баъзиларини келтирамиз:
«Бу қайтариш, баъзи одамларга хосдир. Бухорий шу ҳадис билан олим киши илмни фаҳмламасликларидан қўрқса, баъзиларини қўйиб, баъзиларини хос қилишга ҳужжат қилган. Гоҳида ушбу ҳадисга ўхшаш ҳадисларни ботил аҳли ва ибоҳий (ҳар нарсани бўлаверади деювчи)лар шаръий таклифларни тарк қилиш, ҳукмларни йўқ қилишга рўкач қилиб оладилар. Бу эса охиратни хароб қилгани етмаганидек, бу дунёни ҳам хароб этади».
Яъни: «Уларга бунинг хабарини берма. Чунки, сен уларга бу хабарни айтсанг, Роббинг лутфига эътимод қилиб, бандалик ҳаққини унутарлар. Оқибатда даражалари нуқсонга учраб, ҳолатлари таназзулга юз тутар. Кўпчиликнинг ҳоли шудир. Аммо хос кишиларга қанчалик башорат етса, шунчалик кўп ибодат қилурлар. Ашараи мубашшара (жаннат башорати берилган ўн) саҳобийлар шундоқ бўлган».
Биз қўшимча қилмоқчимизки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромлардан фақат ўн кишининг жаннатга киришларига башорат берганлар. Бу жуда машҳур иш бўлиб, ҳамма уларга ҳавас қилган. Ҳатто ақийда китобларида ҳам бу масала алоҳида зикр қилинади. Агар ким шаҳодат калимасини айтса, тўғридан-тўғри жаннатга кираверадиган бўлса, мазкур ўн кишига берилган башорат беҳуда бўлиб қолмайдими? Уларни алоҳида зикр қилишнинг нима кераги бор?! Жаннатнинг башоратини номма-ном олиб туриб ҳам бирор ибодатни тарк этмай, балки олдингидан зиёда ибодат қилганларига нима дейсиз?
Демак, турли баҳоналар билан ибодат қилишдан қочадиган, шариат ҳукмини қилмасликка уринадиганларнинг гап ва ишлари ҳеч қандай рисолага тўғри келмайди.
437 - وَعَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ رِدْفَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى حِمَارٍ فَقَالَ: «يَا مُعَاذُ؛ هَلْ تَدْرِي مَا حَقُّ اللهِ عَلَى عِبَادِهِ، وَمَا حَقُّ الْعِبَادِ عَلَى اللهِ؟» قُلْتُ: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، قَالَ: «فَإِنَّ حَقَّ اللهِ عَلَى العِبَادِ: أَنْ يَعْبُدُوهُ وَلَا يُشْرِكُوا بِهِ شَيْئاً، وَحَقَّ العِبَادِ عَلَى اللهِ أَلَّا يُعَذِّبَ مَنْ لَا يُشِركُ بِهِ شَيْئاً»، فَقُلْتُ: يَا رَسُولُ اللهِ؛ أَفَلَا أُبَشِّرُ النَّاسَ؟ قَالَ: «لَا تُبَشِّرْهُمْ فَيَتَّكِلُوا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2856، م 30/49].
438. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мусулмон қабрида сўралганда, «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик беради. Ана ўша У Зотнинг «Аллоҳ иймон келтирганларни дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила саботли этади»[1], деган сўзидир».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Қабрдаги савол-жавоб ҳақдир.
– Аллоҳнинг инояти мўмин бандалар учун дунё ва охиратда бўлади.
– Аллоҳнинг китобини энг яхши тафсир қиладиган нарса, Расулуллоҳ с.а.в.нинг сўзларидир.
[1] (Иброҳим сураси, 27-оят)
438 - وَعَنِ البَرَاءِ بْنِ عَازبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمُسْلِمُ إِذَا سُئِلَ فِي القَبْرِ يَشهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَنَّ مُحَمَّداً رَسُولُ اللهِ فَذَلِكَ قَولُهُ تَعَالَى»: {يُثَبِّتُ اللهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الحَيَاةِ الدُّنيَا وَفِي الآخِرَةِ} مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 4699، م 2871].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кофир бир яхшилик қилса, бу дунёнинг ўзида ризқлантирилади. Аммо мўмин киши яхшилик қилса, Аллоҳ унинг яхшиликларини ўзи учун Қиёматга сақлаб қўйиб, қилган тоати учун дунёда ҳам ризқ беради», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Яна бошқа бир ривоятда:
«Аллоҳ мўминнинг биронта яхшилигига зулм қилмайди. (Мўминга) унинг сабабидан бу дунёда ато, охиратда эса мукофот берилади. Кофир эса Аллоҳни рози қиладиган яхши амаллари учун бу дунёнинг ўзида ризқлантирилади, лекин охиратга борганда унинг мукофот бериладиган бирорта яхшилиги бўлмайди», дейилган.
Шарҳ: Уламолар ижмоъ қилган нарса шуки, кофир кимса куфр ҳолатида вафот топса, унинг учун охиратда савоб йўқ. Унинг дунёдаги қилган яхшиликлари ниятида Аллоҳ розилиги бўлмагани учун уни мукофотланмайди. Масалан: силаи раҳм, садақа, қул озод қилиш, меҳмондорчилик, асирларни озод қилиш, чўкаётганни қутқариш каби хайрли ишларида улар учун охиратда фойда йўқ. Аммо мўмин кишининг хайрли ишлари ва амалларига савобини охиратга захира қилиб қўяди. Шу билан бирга ҳаёти дунёда ҳам керакли нарсалар билан баҳраманд қилади. Бу нарса шариатда ворид бўлгандир, бунга эътиқод қилиш шарт. Мана бу ҳадис гўёки ушбу оятни тафсир қилгандек.
«Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар. Ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч қандай насиба йўқдир. Уларнинг бу (дунёда) қилган барча яхшиликлари беҳуда кетур ва қилиб ўтган барча амаллари бефойдадир» (Ҳуд сураси, 15-16-оятлар).
439 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الكَافِرَ إِذَا عَمِلَ حَسَنَةً أُطْعِمَ بِهَا طُعْمَةً مِنَ الدُّنْيَا، وَأَمَّا الْمُؤْمِنُ فَإِنَّ اللهَ تَعَـالَى يَدَّخِرُ لَهُ حَسَنَاتِهِ فِي الآخِرَةِ، وَيُعْقِبُهُ رِزْقاً فِي الدُّنْيَا عَلَى طَاعَتِهِ».
وَفِي رِوَايَةٍ: «إِنَّ اللهَ لَا يَظْلِمُ مُؤْمِناً حَسَنَةً يُعْطَى بِهَا فِي الدُّنْيَا، وَيُجْزَى بِهَا فِي الآخِرَةِ، وَأَمَّا الْكَافِرُ فَيُطْعَمُ بِحَسَنَاتِ مَا عَمِلَ للهِ تَعَالَى فِي الدُّنْيَا، حَتَّى إِذَا أَفْضَى إِلَى الآخِرَة لَمْ يَكُنْ لَهُ حَسَنَةٌ يُجْزَى بِهَا» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [م 2808/57].
440. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш маҳал намоз худди бирингизнинг эшиги олдида тўлибтошиб оқадиган, у эса унда ҳар куни беш маҳал ювинадиган анҳорга ўхшайди», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бировнинг эшиги олдидан анҳор оқиб турсаю, у одам ўша анҳордан ҳар куни беш маҳал ювиниб турса, кир қолмаганидек, ҳар куни беш марта намоз ўқиган одамнинг гуноҳлари ювилиб, унда гуноҳ ҳам қолмайди.
Ким бир вақт намозни ўқимаса, унинг гуноҳларидан бир қисми тўкилмай, баданида кир қолади. Икки вақтни ўқимаса, яна ҳам кўпроқ қолади ва ҳоказо. Бир кунги намозларини ўқимаса, анчагина кир тўпланади. Бир ҳафта ўқимаса, бир ой ўқимаса, бир йил ўқимаса нима бўлиши маълум. Бир умр ўқимаганлар эса, бир умр ювинмаган одамдан кўра бир неча милён марта жирканч ҳолга келади. Чунки бадан кири моддий кир. Намоз ўқимаганнинг кири эса маънавий руҳий кирдир.
440 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَثَلُ الصَّلَوَاتِ الخَمْسِ كَمَثَلِ نَهَرٍ جَارٍ غَمْرٍ عَلَى بَابِ أَحَدِكُمْ، يَغْتَسِلُ مِنْهُ كُلَّ يَوْمٍ خَمْسَ مَرَّاتٍ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [668].
وَ«الْغَمْرُ» الْكَثِيرُ.
441. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бирор мусулмон киши ўлиб, унинг жанозасига Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган қирқ киши қоим бўлса, Аллоҳ уларнинг шафоатини қабул қилмай қўймайди», деганларини эшитганман».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўлак шакли қуйидагича бўлган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг мавлоси Курайбдан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Аббоснинг бир ўғли Қудайдда [ёки Усфонда] вафот қилди. У: «Эй Курайб, қара-чи, қанча одам тўпланди экан», деди. Чиқиб қарасам, одамлар тўпланиб бўлишибди. Унга хабар қилдим. «Нима дейсан, улар қирқта чиқадими?» деди. «Ҳа», дедим. У: «Олиб чиқаверинглар, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бирор мусулмон киши ўлиб, унинг жанозасига Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган қирқ киши қоим бўлса, Аллоҳ уларнинг шафоатини қабул қилмай қўймайди», деганларини эшитганман», деди».
* Қудайд – Макка билан Мадина ўртасидаги серсув, обод қишлоқ. Қудайд аслида ўша ердаги булоқнинг номи бўлган.
* Усфон – Макка билан Мадина орасини боғлаб турадиган қишлоқлардан бири.
Бошқа бир ҳадисда «қирқ киши» ўрнига «юз киши» бўлиб келган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бир маййитга мусулмонлардан сони юзга етадиган уммат жаноза ўқиб, ҳаммалари унга шафоатчилик қилсалар, шафоатлари қабул қилинур», дедилар».
Имом Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилишган.
Бу ҳадиси шарифда жаноза намозини қанча кўп одам ўқиса, шунча яхши экани таъкидланмоқда. Албатта, ихлосли, тақводор мўмин-мусулмон банданинг Аллоҳ таоло ҳузурида ўзига яраша ҳурмати бор. Ана шундоқ кишилар кўпроқ тўпланиб, жамоат намозида вафот этган дин қардошлари ҳаққига Аллоҳга илтижо ила уни мағфират қилишни сўраб шафоатчилик қилсалар, Аллоҳ таоло улардан баъзилари бўлмаса, баъзиларини шафоатчилигини қабул қилиб қолиши ажаб эмас. Шунинг учун ҳам жаноза намозини ихлос ва эътиқод билан ўқиб, маййитга Аллоҳдан мағфират сўраб дуо қилиш керак бўлади.
Аввал юз киши, деб энди қирқ киши дейилмоқда. Бунда ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Бу кўпгина амалларда ишлатилган услуб. Аввал юз кишининг шафоати шарт қилинган бўлса, энди қирқ кишига енгиллаштирилиши мумкин.
Ушбу ривоятлардан оладиган хулосамиз иложи борича жаноза намозида ихлосли, тақводор мўмин-мусулмонларнинг кўпроқ иштирок этишларига эришиш кераклигидир.
441 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَا مِنْ رَجُلٍ مُسْلِمٍ يَمُوتُ فَيَقُومُ عَلَى جَنَازَتِهِ أَرَبَعُونَ رَجُلًا لَا يُشرِكُونَ بِاللهِ شَيْئاً إِلَّا شَفَّعَهُمُ اللهُ فِيهِ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [948].
442. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга чодирда ўтирган эдик. Чамаси қирқ киши эдик. У зот: «Жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишга розимисизлар?» дедилар. «Ҳа», дедик. У зот: «Жаннат аҳлининг учдан бири бўлишга розимисизлар?» дедилар. «Ҳа», дедик. Шунда у зот: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен жаннат аҳлининг ярми бўласиз деб умид қиламан, чунки жаннатга фақат мусулмон жон киради, холос. Сизлар ширк аҳлининг орасида худди қора ҳўкизнинг терисидаги оқ тукка [ёки қизил ҳўкизнинг терисидаги қора тукка] ўхшайсизлар», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Имом Бухорий Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло: «Эй Одам», дейди. У: «Лаббай, амрингга мунтазирман! Яхшилик Сенинг қўлингда», дейди. У Зот: «Дўзахга юбориладиганларни чиқар», дейди. У: «Дўзахга юбориладиганлар қанча?» дейди. У Зот: «Ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси», дейди. Ана шунда гўдакнинг сочи оқариб кетади, «ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлайди ва одамларни маст ҳолатда кўрасан, ҳолбуки, улар маст эмаслар. Лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир».[1] «Эй Аллоҳнинг Расули, ўша бир киши қайси биримиз?» дейишди. У зот: «Хушнуд бўлинг, чунки сизлардан бир киши, Яъжуж ва Маъжуждан эса минг», дедилар. Сўнгра «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен жаннат аҳлининг тўртдан бири сизлар бўласиз деб умид қиламан», дедилар. Биз такбир айтдик. «Жаннат аҳлининг учдан бири сизлар бўласиз деб умид қиламан», дедилар. Биз такбир айтдик. «Жаннат аҳлининг ярми сизлар бўласизлар деб умид қиламан», дедилар. Биз такбир айтдик. Шунда у зот: «Сизлар одамлар орасида оқ ҳўкизнинг терисидаги бир дона қора тук ёки қора ҳўкизнинг терисидаги бир дона оқ тукка ўхшайсизлар», дедилар».
Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир куни саҳобаларидан сўрадилар:
– Жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишга розимисиз?
– Ҳа, – дейишди саҳобалар.
– Жаннат аҳлининг учдан бири бўлишга розимисиз?
– Ҳа…
–Жаннат аҳлининг ярми бўлишга розимисиз?
– Ҳа…
Ҳазрати Пайғамбаримиз марҳамат қилдилар:
– Сизга муждалар бўлсин! Жаннат аҳли бир юз йигирма сафдир. Шундан саксон сафи умматимдир”
(Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган).
Имом Қуртубий «ал-Муфҳам» номли китобларида айтдилар: «Жаннат аҳлининг ярми сизлар бўласизлар деб умид қиламан» деган орзулари қуйидаги оят ва ҳадис билан амалга ошгандир.
«Яқинда Парвардигорингиз Сизга (шундай неъматлар) ато этурки, Сиз (у Илоҳий марҳаматлардан) рози бўлурсиз» (Ваз-зуҳа сураси, 5-оят)
Аллоҳ: «Эй Жаброил, Муҳаммаднинг олдига бориб, «Умматинг хусусида сени рози қиламиз, маҳзун қилиб қўймаймиз», деб айт», деди». (Имом Муслим ривояти)
442 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ في قُبَّةٍ نَحواً مِنْ أَرْبَعِينَ، فَقَالَ: «أَتَرْضَونَ أَنْ تَكُونُوا رُبُعَ أَهْلِ الجَنَّةِ؟» قُلْنَا: نَعَمْ، قَالَ: «أَتَرضَونَ أَن تَكُونُوا ثُلُثَ أَهْلِ الجَنَّةِ؟» قُلْنَا: نَعَمْ، قَالَ: «وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ، إِنِّي لأَرْجُو أَنْ تَكُونُوا نِصْفَ أَهْلِ الجَنَّةِ، وَذَلِكَ أَنَّ الجَنَّةَ لَا يَدْخُلُهَا إِلَّا نَفْسٌ مُسْلِمَةٌ، وَمَا أَنتُمْ فِي أَهْلِ الشِّرْكِ إِلَّا كَالشَّعْرَةِ البَيْضَاءِ فِي جِلْدِ الثَّورِ الأَسْوَدِ، أَوْ كَالشَّعْرَةِ السَّودَاءِ فِي جِلْدِ الثَّورِ الأَحْمَرِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6528، م 221/377].
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳ азза ва жалла ҳар бир мусулмонга бир яҳудий ёки насронийни бериб, «Бу сенинг дўзахдан нажотингдир», дейди».
У кишидан қилинган бошқа ривоятда қуйидагича келтирилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Қиёмат куни шундай мусулмон одамлар келадики, уларнинг гуноҳи тоғлардек бўлади. Аллоҳ уларни мағфират қилади».
Имом Муслим ривояти.
Ҳадисдаги: «Ҳар бир мусулмонга бир яҳудий ёки насронийни бериб, «Бу сенинг дўзахдан нажотингдир» деган сўзнинг маъноси Абу Ҳурайрадан қилинган қуйидаги ривоятда ўз ифодасини топган:
«Ҳар бир кишининг жаннатда ва дўзахда ўрни бордир. Мўмин жаннатга кирса, унинг дўзахдаги ўрнига кофир киради. Чунки кофир куфри билан ўша ерга мустаҳиқдир».
Ҳадисдаги «Дўзахдан нажотингдир» сўзининг маъноси – «Сен дўзахга киришга дучор бўлиб турган эдинг. Бу дўзахдан нажотингдир. Чунки Аллоҳ таоло дўзахни тўлдириш учун бир қанча миқдорни тайин қилган. Кофирлар гуноҳ ва куфрлари сабабли дўзахга киришса, гўёки мусулмонлар ўрнига дўзахдан нажот топиб киришган бўлади». Валлоҳу аълам.
Шарҳ: Бу икки ҳадиси шарифда мусулмонни шарафлаш ва кофирларни таҳқирлаш маъноси бордир. Аллоҳ таоло мусулмоннинг гуноҳини кофирга юклаб қўймайди. Балки унга кўрсатиб туриб мағфират қилади. Шу билан бирга мусулмон мабодо кофир бўлса дўзахнинг қаерига тушишини кўрсатиб туриб ўша ерга кофирни ташлайди. Бундан мўмин-мусулмонга Аллоҳ таолонинг раҳмати қанчалар кенг эканлиги келиб чиқади.
443 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ دَفَعَ اللهُ إِلَى كُلِّ مُسْلِمٍ يَهُودِيّاً أَوْ نَصْرَانِيّاً فَيَقُولُ: هَذَا فَكَاكُكَ مِنَ النَّارِ».
وَفِي رِوَايَةٍ عَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَجِيءُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ نَاسٌ مِنَ الْمُسْلِمِينَ بِذُنُوبٍ أَمْثَالِ الجِبَالِ يَغْفِرُهَا اللهُ لَهُمْ» [م 2767/51] رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2767].
قَولُهُ: «دَفَعَ إِلَى كُلِّ مُسْلِمٍ يَهُودِيّاً أَوْ نَصْرَانِيّاً فَيَقُولُ: هَذَا فَكَاكُكَ مِنَ النَّارِ» مَعْنَاهُ: مَا جَاءَ في حَدِيثِ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: «لِكُلِّ أَحَدٍ مَنْزِلٌ فِي الجَنَّةِ، وَمَنْزِلٌ فِي النَّارِ، فَالْمُؤْمِنُ إِذَا دَخَلَ الجنَّةَ خَلَفَهُ الكَافِرُ في النَّارِ؛ لأَنَّهُ مُسْتَحِقٌّ لِذَلِكَ بِكُفْرِهِ» [ق 4341].
وَمَعْنَى «فَكَاكُكَ»: أَنَّكَ كُنْتَ مُعَرَّضاً لِدُخُولِ النَّارِ، وَهَذَا فَكَاكُكَ؛ لأَنَّ اللهَ تَعَالَى قَدَّرَ لِلنَّارِ عدَداً يَمْلَؤُهَا، فَإِذَا دَخَلَهَا الكُفَّارُ بِذُنُوبِهمْ وَكُفْرِهِمْ، صَارُوا في مَعْنَى الفَكَاكِ لِلمُسْلِمِينَ، وَاللهُ أَعْلَمُ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деганларини эшитганман:
«Қиёмат куни мўмин банда Робби азза ва жаллага яқинлаштирилади. Аллоҳ таоло унинг устидан пардасини ёпади. Сўнг уни гуноҳларига иқрор қилдириб, «Ана шу гуноҳларни биласан-а? Ана шу гуноҳларни биласан-а?» дейди. У «Биламан, эй Роббим», дейди. У Зот: «Сенинг гуноҳингни дунёда яширган эдим, бугун эса уларни мағфират қиламан», дейди. Сўнг унга яхшиликлар (ёзилган) саҳифаси берилади.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир:
Сафвон ибн Муҳриздан ривоят қилинади:
«Бир киши Ибн Умарга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нажва (Қиёматдаги холи суҳбат) ҳақида нима эшитгансан?» деб сўради. Ибн Умар шундай деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Қиёмат куни мўмин банда Робби азза ва жаллага яқинлаштирилади. Аллоҳ таоло унинг устидан пардасини ёпади. Сўнг уни гуноҳларига иқрор қилдириб, «(Шу гуноҳларни) биласан-а?» дейди. У «Биламан, эй Роббим», дейди. У Зот: «Сенинг гуноҳингни дунёда яширган эдим, бугун эса уларни мағфират қиламан», дейди. Сўнг унга яхшиликлар (ёзилган) саҳифаси берилади. Кофир ва мунофиқларга эса бутун халойиқ ичида «Манавилар Аллоҳга нисбатан ёлғон айтишган эди!» деб нидо қилинади». (Имом Муслим ривояти).
«Аллоҳга яқинлаштирилади», дейилганда карам ва яхшилик ила яқинлаштириш тушунилади. Чунки Аллоҳ масофа ила яқинлашишдан покдир».
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Иймон аҳлига Аллоҳ таолонинг инояти ҳамда дунё ва охиратда уни сатр қилиши.
– Мўмин банда дунё ва охиратда ёлғон сўзламайди.
– Эътироф гуноҳларни ўчиради.
– Имкони борича мўмин гуноҳларини яширишга ундалмоқда.
– Бандаларнинг барча амалларини Аллоҳ ҳисоблаб боради. Ким яхшилик топса, Аллоҳга ҳамд айтсин. Ким бундан бошқа нарса топса, фақат ўзини маломат қилсин. У киши Аллоҳнинг хоҳишида бўлади.
444 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ: « يُدْنَى الْمُؤْمِنُ يَومَ القِيَامَةِ مِنْ رَبِّهِ حَتَّى يَضَعَ عَلَيهِ كَنَفَهُ، فَيُقَرِّرُهُ بِذُنُوبِهِ؛ فَيَقُولُ: أَتَعْرِفُ ذَنْبَ كَذَا؟ أَتَعْرِفُ ذَنْبَ كَذَا؟ فَيَقُولُ: أيْ رَبِّ أَعْرِفُ، قَالَ: فَإِنِّي قَدْ سَتَرْتُهَا عَلَيْكَ فِي الدُّنيَا، وَأَنَا أَغْفِرُهَا لَكَ اليَومَ، فَيُعْطَى صَحِيفَةَ حَسَنَاتِهِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 4685، م 2768].
(كَنَفُهُ): سَتْرُهُ وَرَحْمَتُهُ.
«Бир киши бир аёлни ўпиб олди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, буни айтди. Шунда Аллоҳ «Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Яхшиликлар ёмонликларни кетказади»[1] оятини нозил қилди. Ҳалиги киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен учунми бу?» деган эди, «Умматимнинг барчаси учун», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Уламоларимизнинг аниқлашларича, ўша бегона аёлни ўпиб олган кишининг исми Абул Юсир экан. Имом Термизий Абул Юсирнинг ўзларидан қуйидаги ривоятни келтирадилар:
«Бир аёл ҳузуримга хурмо сотиб олиш учун келди. Мен уйда бундан яхши хурмо бор, дедим. У мен билан уйга кирди. Унга томон энгашиб, ўпиб олдим. Кейин Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдига бориб, унга ҳалиги ишни зикр қилдим. У:
«Ҳеч кимга билдирма. Тавба қил», деди.
Сўнг Умарнинг олдига бориб ҳалиги ишни зикр қилдим.
«Ўзингни бекит. Тавба қил, ҳеч кимга хабар берма», деди.
Сабр қила олмай Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бордим. У зот бошларини қуйи солиб, узоқ туриб қолдилар. То Аллоҳ таоло у кишига «Намозни наҳорнинг икки тарафидан ва кечанинг бир қисмида адо эт» оятини нозил қилгунича турдилар».
Оятдаги «...Наҳорнинг икки тарафи»дан мурод, бомдод, пешин ва аср намозларидир. «Кечанинг бир қисми»дан мурод эса шом ва хуфтон намозларидир.
Мана шу ҳодиса саҳобалар авлодига хос хусусиятларидан биттасини яққол кўрсатмоқда. Улар ҳар қанча улуғ зот бўлсалар ҳам, ичларидан баъзи бирлари гоҳида инсоний заифлиги тутиб, Абул Юсир розияллоҳу анҳуга ўхшаш ишларни қилиб қўяр эдилар. Бу ажабланарли эмас. Беайб Парвардигорнинг Ўзи. Аммо, саҳобалар авлоди гуноҳ содир бўлганидан кейиноқ зудлик билан ўзларига келар ва ўша гуноҳни ювиш пайидан бўлар эдилар. Гуноҳ ювилганига ишонч ҳосил қилмагунларича бошқа ишга қўл урмас эдилар.
Абул Юсир розияллоҳу анҳу ҳам дарҳол Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумларга мурожаат қилдилар. Уларнинг жавоблари тўғри бўлса ҳам кўнгиллари тинчимайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бордилар.
Бу масалани Аллоҳнинг Ўзи ҳал қилди. Абул Юсир розияллоҳу анҳу ва бошқа мўминлар адо этиб юрган беш вақт намоз оддий нарса эмас, балки уларнинг гуноҳларини тинмай ювиб турувчи каффорот эканини баён қилди.
Шулардан келиб чиқиб, ҳеч бир гуноҳ қилмасликка тиришайлик. Худо кўрсатмасин, баъзи бир гуноҳлар содир этиб қўйсак, дарҳол уни ювиш пайидан бўлайлик. Беш вақт намозимизни вақтида адо этайлик. Ёмон ишлардан кўра, яхши ишларни қилишга кўпроқ ҳаракат қилайлик.
[1] Ҳуд сураси, 114-оят.
445 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا أَصَابَ مِنْ امْرَأَةٍ قُبْلَةً، فَأَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فأَخْبَرَهُ، فَأَنْزَلَ اللهُ تَعَالَى: {وَأَقِمِ الصَّلَاةَ طَرَفَيِ النَّهَارِ وَزُلَفاً مِنَ الَّليْلِ * إِنَّ الحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّيِّئَاتِ}. [هود: 114] فَقَالَ الرَّجُلُ: أَلِي هَذَا يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «لِجَمِيعِ أُمَّتي كُلِّهِمْ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 526، م 2763].
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, мен гуноҳ қилиб қўйдим. Менга ҳаддни* қоим қилинг», деди. Намоз вақти кирди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиди. Намоз тугагач, у: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен гуноҳ қилиб қўйдим. Менга Аллоҳнинг Китобидаги ҳаддни қоим қилинг», деди. У зот: «Сен биз билан намоз ўқидингми?» дедилар. У: «Ҳа» деган эди, у зот: «Мағфират қилиндинг», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадд – маълум жиноятлар учун шариатда белгиланган жазо.
«Ҳақиқий шаръий жазо»дан мақсад зино ва ароқ ичгандаги ва бу иккисидан бошқа ҳад (шаръий жазо) эмас. Балки таъзир маъносидаги жазодир. Чунки зино ва ароқ ичгандаги жазо намоз билан соқит бўлмайди ҳамда имомнинг у жазони тарк қилиши ҳам жоиз эмас.
Набий алайҳиссалом намоз туфайли бу гуноҳнинг кечирилганини айтганлари ва жазоламаганларидан келиб чиқиб, имом Нававий ва бир гуруҳ уламолар бунинг гуноҳи сағира бўлганини айтишган.
Баъзи кишилар гуноҳни беркитиш риё деб ўйлайдилар. Аслида эса ундоқ эмас. Риё қилмайдиган содиқ банда ўзидан маъсият содир бўлганда беркитса жоиз. Чунки Аллоҳ таоло гуноҳларнинг ошкора бўлишини ёқтирмайди ва беркитилишини яхши кўради.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен шаҳарнинг четида бир аёл билан бирга бўлдим, у билан жинсий алоқа қилмадим-у, бошқасини қилдим. Мана, мен турибман, нима қилсангиз, майли», деди.
Умар розияллоҳу анҳу унга: «Аллоҳ сени беркитибди, сен ҳам ўзингни беркитганингда эди…», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у одамга ҳеч нарса демадилар. У ўрнидан туриб жўнаб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ортидан бир кишини юбордилар. У бориб, ҳалиги одамни чақирди-да, унга:
«Наҳорнинг икки тарафида ва кечанинг бир қисмида намозни тўкис адо эт. Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказур. Бу эсловчилар учун эслатмадир», оятини ўқиб берди.
У ердаги одамлардан бири: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, бу унинг ўзига хосми?» деди.
У зот: «Йўқ! Барча одамларга», дедилар».
(Имом Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган).
Ҳа, банда гуноҳ қилган бўлса ҳам, қалбида Аллоҳ таоло муҳаббат қилган нарсаларга муҳаббат бўлиши мумкин.
Риёдан қўрқиб тоатни тарк қилишда ҳам ҳолатга қаралади. Агар амалнинг боиси ва ундовчиси дунё бўлса, уни тарк қилиш лозим. Чунки бундай амал тоат эмас, маъсиятдир. Агар амалнинг боиси дин ва холис Аллоҳ таоло учун бўлса, уни тарк қилиш лозим эмас. Чунки унинг боиси диндир.
Шунингдек, риё дейилишидан қўрқиб, амал тарк қилиниши дуруст эмас. Чунки бу шайтоннинг ҳийлаларидандир.
446 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَصَبْتُ حَدّاً، فَأَقِمْهُ عَلَيَّ، وَحَضَرتِ الصَّلَاةُ، فَصَلَّى مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَلَمَّا قَضَى الصَّلَاةَ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنِّي أَصَبْتُ حَدّاً، فَأَقِمْ فِيَّ كِتَابَ اللهِ، قَالَ: «هَلْ حَضَرْتَ مَعَنَا الصَّلَاةَ؟» قَالَ: نَعَمْ: قَالَ: «قَدْ غُفِرَ لَكَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6823، م 2764].
وَقَولُهُ: «أَصَبْتُ حَدّاً» مَعْنَاهُ: مَعْصِيَةٌ تُوجِبُ التَّعْزِيرَ، وَلَيْسَ الْمُرَادُ الحَدَّ الشَّرْعِيَّ الْحَقِيقِيَّ كَحَدِّ الزِّنَا وَالخَمْرِ وَغَيْرِهمَا؛ فَإِنَّ هَذِهِ الحُدُودَ لَا تَسْقُطُ بِالصَّلَاةِ، وَلَا يَجُوزُ لِلإِمَامِ تَرْكُهَا.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда таом еб, бунинг учун ҳамд айтса ва ичимлик ичиб, бунинг учун ҳамд айтса, Аллоҳ ундан рози бўлади».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 146-рақамли ҳадисда айтиб ўтилди.
447 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ لَيَرْضَى عَنِ الْعَبْدِ أَنْ يَأْكُلَ الأَكْلَةَ، فَيَحْمَدَهُ عَلَيهَا، أَوْ يَشْرَبَ الشَّرْبَةَ، فَيَحْمَدَهُ عَلَيهَا» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [م 2734 وسبق برقم 146].
«الأَكْلَةُ» بِفَتْحِ الهَمْزَةِ وَهِيَ: الْمَرَّةُ الوَاحِدَةُ مِنَ الأَكْلِ كَالْغَدْوَةِ وَالْعَشْوَةِ، وَاللهُ أَعْلَمُ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло кундузи ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кечаси қўлини очади. У Зот кечаси ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кундузи қўлини очади, токи қуёш ботган жойидан чиққунига қадар шундай бўлади».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 21-рақамли ҳадисда айтиб ўтилди.
448 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَبْسُطُ يَدَهُ بِاللَّيْلِ؛ لِيَتُوبَ مُسِيِءُ النَّهَارِ، وَيَبْسُطُ يَدَهُ بِالنَّهَارِ؛ لِيَتُوبَ مُسِيءُ اللَّيْلِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْ مَغْرِبَها» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2759 وسبق برقم 21].
«Жоҳилиятда одамлар залолатда эдилар, улар ҳеч нарсани билмас, бутларга ибодат қилишарди. Бир киши Маккада ҳар хил гаплар айтяпти деб эшитиб қолдим. Уловимга ўтирдимда, унинг олдига бордим. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яшириниб юрар, қавмлари эса у зотга нисбатан кескин муносабатда экан. Мен аста бориб, Маккада ҳузурларига кирдим-да, у зотга: «Сен кимсан?» дедим. У зот: «Мен Набийман», дедилар. «Набий нима дегани?» дедим. У зот: «Аллоҳ мени элчи қилиб юборди», дедилар. «Сени нима учун юборди?», дедим. «Аллоҳ мени силаи раҳм қилиш, бутларни синдириш ва Аллоҳни бир деб, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик учун юборди», дедилар. «Бу йўлда сен билан бирга кимлар бор?» дедим. У зот: «Бир ҳур, бир қул», дедилар. Ўша пайтда у зотнинг ёнларида иймон келтирганлардан Абу Бакр ва Билол бор эди. Шунда: «Мен ҳам сенга эргашаман», дедим. У зот шундай дедилар: «Ҳозир бундай қила олмайсан. Менинг, одамларнинг ҳолини кўрмаяпсанми? Сен уйингга қайтгин-да, менинг зоҳир бўлганимни эшитганингда ҳузуримга келгин». Уйимга қайтдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида мен уйда эдим. У зот Мадинага келган пайтлари хабар суриштириб, одамлардан сўрашга тушдим. Бир куни ҳузуримга бир неча Мадиналик кишилар келиб қолишди. Мен: «Мадинага келган анави одам нималар қиляпти?» дедим. Улар: «Одамлар унинг ҳузурига серқатнов бўлиб қолишди. Қавми уни ўлдирмоқчи бўлибди, лекин ўлдириша олмабди», дейишди. Мен Мадинага келиб, у зотнинг ҳузурларига кирдим-да, «Эй Аллоҳнинг Расули, мени танияпсизми?» дедим. У зот: «Ҳа, сен мен билан Маккада учрашган одамсан», дедилар. Мен: «Ҳа, шундай», дедим. Кейин: «Эй Аллоҳнинг Набийси! Мен билмаган, Аллоҳ сизга ўргатган нарсалардан менга айтинг. Менга намоз ҳақида айтиб беринг», дедим. У зот шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқи. Кейин қуёш чиқиб, кўтарилиб бўлгунича намоз ўқимай тур, чунки қуёш чиқаётганда шайтоннинг икки шохи орасидан чиқади. Ўша пайтда кофирлар унга сажда қилишади. Кейин то найзанинг сояси йўқолгунча яна намоз ўқийвер, чунки бу намозга шоҳид бўлинади ва ҳозир бўлинади.* Аммо қуёш тиккага келганда намоз ўқимай тур, чунки бу пайтда жаҳаннам қиздирилади. Қачон соя пайдо бўлса, намозни ўқийвер, чунки бу намозга шоҳид бўлинади ва ҳозир бўлинади. Асрни ўқиганингдан кейин қуёш ботгунича намоз ўқимай тур, чунки қуёш шайтоннинг икки шохи орасидан ботади. Ўша пайтда кофирлар унга сажда қилишади». «Эй Аллоҳнинг Набийси, таҳорат-чи, у ҳақда ҳам айтиб беринг», дедим. У зот шундай дедилар: «Бирингиз таҳорат сувини олиб, оғиз чайқаса ва бурнига сув олиб қоқса, юзи, оғзи ва бурнининг хатолари тушиб кетади. Сўнгра юзини Аллоҳ буюрганидек ювса, юзининг хатолари сув билан соқолининг учларидан тушиб кетади. Кейин қўлини тирсагигача ювса, қўлининг хатолари сув билан бармоқларидан тушиб кетади. Сўнгра бошига масҳ тортса, бошининг хатолари сув билан сочининг учларидан тушиб кетади. Сўнгра икки оёғини тўпиғигача ювса, оёғининг хатолари сув билан бармоқларидан тушиб кетади. Агар у туриб, намоз ўқиб, Аллоҳга ҳамду сано айтса ва Аллоҳни Ўзига муносиб улуғласа, қалбини фақат Аллоҳга қаратса, худди онасидан туғилган кундагидек хатоларидан халос бўлади».
Амр ибн Абаса ушбу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абу Умомага айтганида Абу Умома унга: «Эй Амр ибн Абаса, ўйлаб гапир! Кишига бир мақомнинг ўзида шунча (мукофот) бериладими?» деди. Шунда Амр деди: «Эй Абу Умома! Ёшим бир жойга бориб, суякларим мўртлашиб, ажалим яқинлашганда Аллоҳга ва Аллоҳнинг Расулига нисбатан ёлғон гапиришнинг менга нима кераги бор? Агар мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир, икки ёки уч мартагина – у етти мартагача санади – эшитганимда бу ҳақда асло гапирмас эдим. Лекин мен буни у зотдан бундан ҳам кўп эшитганман».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда беш вақт намознинг вақтлари ҳамда нафл намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтлар батафсил баён қилинмоқда. Уларнинг ҳикматлари ҳам баён қилиниши билан бирга, баъзи бир истиснолар ҳам зикр этилмоқда.
«Албатта, намоз шоҳид бўлинган ва ёзилган бўлур»
Яъни, ўша намозга фаришталар шоҳид бўлурлар ва савобини ёзиб қўюрлар.
Бу Зуҳо намози бўлиб, уни ўқилганда фаришталар ҳозир бўлиб, намоз учун ато этилган ажру мукофотларни ёзишади ва қиёматда гувоҳлик беришади.
Хаттобий раҳматуллоҳи алайҳи:
«Қуёшнинг шайтон шохлари орасидан чиқиши ва жаҳаннамнинг қиздирилиши каби нарсалар ҳис қилиш ва кўриш билан идрок этиб бўлмайдиган нарсалар. Ундоқ нарсаларга иймон келтириш ва улар ҳақида баҳс қилишни тарк этиш лозим», деганлар.
Бундоқ истилоҳлар мажозий бўлишини олдин ҳам ўрганиб чиққанмиз.
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Аллоҳнинг манҳажидан чалғиб, шайтон йўлига ўтган уммат ҳеч ким эмасдир, чунки улар залолат ботқоғига ботиб бўлгандирлар. Ушбу сўзга Аллоҳнинг қуйидаги ояти далил бўлади.
«Эй аҳли Китоб, то Тавротга, Инжилга ва сизларга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган барча нарсаларга амал қилмагунингизча, ҳеч қандай нарсада – динда эмассизлар» (Моида сураси, 68-оят).
Жоҳилият даврида яшаганлар Иброҳим ва Исмоил алайҳиссалом олиб келган динни ўзгартириб юборишди. Лекин бир неча нафар кишилар қавмларининг залолатда деб эътиқод қилиб, Иброҳим ва Исмоил алайҳимассаломлардан қолган нарсаларга эргашардилар. Улар ҳанифлар бўлиб, Қисс ибн Соъида Иёдий ва Зайд ибн Амрибн Нуфайллар эди.
– Агар даъватчи заиф ҳолатда бўлиб, шайтон гуруҳи ва тоғут қўшини томонидан келадиган фитнадан қўрқса, даъватини сир ҳолатда олиб бориши жоиз. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в. Амр ибн Абасани Қурайшнинг зарари етиб қолишидан чўчиб, ўз қавмига исломни олиб бориб, улар орасида ижро қилиб туришини тавсия қилдилар.
– Расулуллоҳ с.а.в.га қавмиларидан етган озор ва қай даражада у зотни Диндан тўсганининг баёни.
– Илм аҳлидан дин аҳкомларини сўраш маҳбуб экани.
– Аллоҳ пайғамбарларни миллатни бирлаштириш, Якка Аллоҳга ибодат қилиш, Унга бирор нарсани шерик қилмаслик, тоғутни парчалаш, қариндошлар орасида боғланиб, сўзларини бир жойдан чиқариш учун юборгандир. Миллат бирлашмас экан, сўзлари бир жойдан чиқмайди.
– Абу Бакр Сиддиқ ва Билол розияллоҳу анҳумоларнинг фазилатлари, бу иккилари энг биринчилардан бўлиб Исломни қабул қилган кишилардир.
– Аҳли илм қийин вазитга тушиб, фитналаниб турган пайтда унинг ҳузурига бормай туриш афзаллиги.
– Аҳли илмларнинг ҳолидан хабардор бўлиб, суриштириб туриш.
– Қуёш чиқаётган пайтда, Қуёш заволга келганида ва Қуёш ботаётганида намоз ўқишнинг кароҳияти.
– Кофирларга ўзини ўхшатиш ҳаромлиги, гарчи ўхшатувчи ўзини ўхшатишни қасд қилмаган бўлса ҳам. Чунки Қуёш ботиб ва чиқишида намоз ўқиётган киши кофирларга ўхшашни қасд қилмади. Шу билан бирга мазкур вақтда намоз ўқиш ман этилган.
– Таҳоратнинг фазилати ва у гуноҳларни кетказиб, каффоротга сабаб бўлиши. Албатта бунда таҳорат буюрилгандек амалга оширилиши керак.
449 - وَعَنْ أَبِي نَجِيحٍ عَمْرِو بْنِ عَبَسَةَ - بِفَتْحِ العَينِ وَالبَاءِ - السُّلَمِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ وَأَنَا فِي الجَاهِلِيَّةِ أَظُنُّ أَنَّ النَّاسَ عَلَى ضَلَالَةٍ، وَأَنَّهُمْ لَيْسُوا عَلَى شَيْءٍ وَهُمْ يَعْبُدُونَ الأَوْثَانَ، فَسَمِعْتُ بِرَجُلٍ بِمكَّةَ يُخْبِرُ أَخْبَاراً، فَقَعَدْتُ عَلَى رَاحِلَتِي، فَقَدِمْتُ عَلَيْهِ، فَإِذَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مُسْتَخْفِياً جُرَاءُ عَلَيهِ قَوْمُهُ، فَتَلَطَّفْتُ حَتَّى دَخَلْتُ عَلَيهِ بِمَكَّةَ، فَقُلْتُ لَهُ: مَا أَنَتَ؟ قَالَ: «أَنَا نَبِيٌّ» قُلْتُ: وَمَا نَبِيٌّ؟ قَالَ: «أَرْسَلَنِي اللهُ» فَقُلْتُ: وَبِأَيِّ شَيْءٍ أَرْسَلَكَ؟ قَالَ: «أَرْسَلَنِي بِصِلَةِ الأَرْحَامِ، وَكَسْرِ الأَوْثَانِ، وَأَنْ يُوَحَّدَ اللهُ لَا يُشْرَكُ بِهِ شَيْءٌ» قُلْتُ: فَمَنْ مَعَكَ عَلَى هَذَا؟ قَالَ: «حُرٌّ وَعَبْدٌ» وَمَعَهُ يَوْمَئِذٍ أَبُو بَكْرٍ وَبِلَالٌ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، فَقُلْتُ: إِنِّي مُتَّبِعُكَ، قَالَ: «إِنَّكَ لَنْ تَسْتَطِيعَ ذَلِكَ يَوْمَكَ هَذَا، أَلاَ تَرَى حَالِي وَحَالَ النَّاسِ؟ وَلَكِنِ ارْجِعْ إِلَى أَهْلِكَ، فَإِذَا سَمِعْتَ بِي قَدْ ظَهَرْتُ فَأْتِنِي».
قَالَ: فَذَهَبْتُ إِلَى أَهْلِي، وَقَدِمَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ، وَكُنْتُ فِي أَهْلِي، فَجَعَلْتُ أَتَخَبَّرُ الأَخْبَارَ، وَأَسْأَلُ النَّاسَ حِينَ قَدِمَ الْمَدِينَةَ حَتَّى قَدِمَ نَفرٌ مِنْ أَهْلِ الْمَدِينَةِ، فَقُلْتُ: مَا فَعَلَ هَذَا الرَّجُلُ الَّذِي قَدِمَ الْمَدِينَةَ؟ فَقَالُوا: النَّاسُ إِلَيْهِ سِرَاعٌ، وَقَدْ أَرَادَ قَوْمُهُ قَتْلَهُ فَلَمْ يَسْتَطِيعُوا ذَلِكَ، فَقَدِمْتُ الْمَدِينَةَ، فَدَخَلْتُ عَلَيهِ، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ أَتَعرِفُنِي؟ قَالَ: «نَعَمْ، أَنْتَ الَّذِي لَقِيتَنِي بِمَكَّةَ» قَالَ: فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَخْبِرْنِي عَمَّا عَلَّمَكَ اللهُ وَأَجْهَلُهُ، أَخْبِرْنْي عَنِ الصَّلَاةِ؟ قَالَ: «صَلِّ صَلَاةَ الصُّبْحِ، ثُمَّ أَقْصِرْ عَنِ الصَّلَاةِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ حَتَّى تَرْتَفِعَ؛ فَإِنَّهَا تَطْلُعُ حِيْنَ تَطْلُعُ بَيْنَ قَرْنَي شَيْطَانٍ، وَحِينَئِذٍ يَسْجُدُ لَهَا الكُفَّارُ، ثُمَّ صَلِّ؛ فَإِنَّ الصَّلَاةَ مَشْهُودَةٌ مَحْضُورَةٌ، حَتَّى يَسْتَقِلَّ الظِّلُّ بِالرُّمْحِ، ثُمَّ اقْصُرْ عَنِ الصَّلَاةِ، فَإِنَّ حِينَئِذٍ تُسْجَرُ جَهَنَّمُ، فَإِذَا أَقْبَلَ الفَيْءُ فَصَلِّ؛ فَإِنَّ الصَّلَاةَ مَشْهُودَةٌ مَحْضُورَةٌ حَتَّى تُصَلِّيَ العَصْرَ، ثُمَّ اقْصِرْ عَنِ الصَّلَاةِ حَتَّى تَغْرُبَ الشَّمْسُ؛ فَإِنَّهَا تَغْرُبُ بَيْنَ قَرْنَيْ شَيْطَانٍ، وَحِينَئِذٍ يَسْجُدُ لَهَا الكُفَّارُ».
قَالَ: فَقُلْتُ: يَا نَبِيَّ اللهِ؛ فَالْوُضُوءُ حَدِّثْنِي عَنْهُ؟ فَقَالَ: «مَا مِنْكُمْ رَجُلٌ يُقَرِّبُ وَضُوءَهُ، فَيَتَمَضْمَضُ وَيَسْتَنْشِقُ فَيَنْتَثِرُ إِلَّا خَرَّتْ خَطَايَا وَجْهِهِ وَفِيهِ وَخَيَاشِيمِهِ، ثُمَّ إِذَا غَسَلَ وَجْهَهُ كَمَا أَمَرَهُ اللهُ إِلَّا خَرَّتْ خَطَايَا وَجْهِهِ مِنْ أَطْرَافِ لِحْيَتِهِ مَعَ الْمَاءِ، ثُمَّ يَغْسِلُ يَدَيهِ إِلَى الْمِرْفَقَينِ إِلَّا خَرَّتْ خَطَايَا يَدَيهِ مِنْ أَنَامِلِهِ مَعَ الْمَاءِ، ثُمَّ يَمْسَحُ رَأْسَهُ إِلَّا خَرَّتْ خَطَايَا رَأْسِهِ مِنْ أَطْرَافِ شَعْرِهِ مَعَ الْمَاءِ، ثُمَّ يَغْسِلُ قَدَمَيهِ إِلَى الكَعْبَيْنِ، إلَّا خَرَّتْ خَطَايَا رِجْلَيهِ مِنْ أَنَامِلِهِ مَعَ الْمَاءِ، فَإِنْ هُوَ قَامَ فَصَلَّى، فَحَمِدَ اللهَ تَعَالَى، وَأَثْنَى عَلَيهِ وَمَجَّدَهُ بِالَّذِي هُوَ لَهُ أَهْلٌ، وَفَرَّغَ قَلْبَهُ للهِ تَعَالَى إِلَّا انْصَرَفَ مِنْ خَطِيئَتِهِ كَهَيْئَتِهِ يَوْمَ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ».
فَحَدَّثَ عَمْرُو بْنُ عَبَسَةَ بِهَذَا الحَدِيث أَبَا أُمَامَةَ صَاحِبَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ لَهُ أَبُو أُمَامَةَ: يَا عَمْرَو بْنُ عَبَسَةَ؛ انْظُرْ مَا تَقُولُ!! فِي مَقَامٍ وَاحِدٍ يُعْطَى هَذَا الرَّجُلُ؟! فَقَالَ عَمْرٌو: يَا أَبَا أُمَامَةَ؛ لَقَدْ كَبِرَتْ سِنِّي، ورَقَّ عَظْمِي، وَاقْتَرَبَ أَجَلِي، وَمَا بِي حَاجَةٌ أَنْ أَكْذِبَ عَلَى اللهِ تَعَالَى، وَلَا عَلَى رَسُولِهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، لَوْ لَمْ أَسْمَعْهُ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِلَّا مَرَّةً أَوْ مَرَّتَيْن أَوْ ثَلَاثاً - حَتَّى عَدَّ سَبْعَ مَرَّاتٍ - مَا حَدَّثْتُ أَبَداً، وَلَكِنِّي سَمِعْتُهُ أَكْثَرَ مِنْ ذَلِكَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [832].
قَوْلُهُ: «جُرَآءُ عَلَيْهِ قَوْمُهُ»: هُوَ بِجِيْمٍ مَضْمُومَةٍ وَبِالْمَدِّ عَلَى وَزْنِ عُلَمَاءَ؛ أَيْ: جَاسِرُونَ مُسْتَطِيلُونَ غَيْرُ هَائِبِينَ، هَذِهِ الرِّوَايَةُ الْمَشْهُورَةُ، وَرَوَاهُ الحُمَيْدِيُّ وَغَيْرُهُ: «حِرَاءٌ عَلَيهِ» بِكَسْرِ الحَاءِ الْمُهْمَلَةِ، وَقَالَ: مَعْنَاهُ غِضَابُ ذَوُو غَمٍّ وَهَمٍّ، قَدْ عِيلَ صَبْرُهُمْ بِهِ، حَتَّى أَثَّرَ فِي أَجْسَامِهِم، مِنْ قَوْلِهِمْ: حَرَى جِسْمُهُ يَحْرَى: إِذَا نَقَصَ مِنْ أَلَمٍ أَوْ غَمٍّ وَنَحْوِهِ، وَالصَّحِيحُ: أَنَهُ بِالجِيْمِ.
وَقَولُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «بَيْنَ قَرْنَي شَيْطَانٍ» أَيْ: نَاحِيَتَي رَأْسِهِ، وَالْمُرَادُ: التَّمْثِيلُ، مَعْنَاهُ: أَنَّهُ حِيْنَئِذٍ يَتَحَرَّكُ الشَّيْطَانُ وَشِيْعَتُهُ، وَيَتَسَلَّطُونَ. وَقَولُهُ: «يُقَرِّبُ وَضُوءَهُ» مَعْنَاهُ: يُحْضِرُ الْمَاءَ الَّذِي يَتَوَضَّأُ بِهِ. وَقَولُهُ :«إِلَّا خَرَّتْ خَطَايَاهُ» هُوَ بِالخَاءِ الْمُعْجَمَةِ: أَيْ سَقَطَتْ، وَرَوَاهُ بَعْضُهُمْ: «جَرَتْ» بِالجِيمِ، وَالصَّحِيحُ بِالخَاءِ، وَهُوَ رِوَايَةُ الجُمْهُورِ. وَقَولُهُ: «فَيَنْتَثِرُ» أَيْ: يَسْتَخْرِجُ مَا فِي أَنْفِهِ مِنْ أَذًى، وَالنَّثْرَةُ: طَرَفُ الأَنْفِ.
450. Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла бандаларидан бир умматга раҳмат ирода қилса, пайғамбарининг жонини улардан олдин олиб, уни ўша умматга фарат* ва салаф қилади. Агар У Зот бир умматга ҳалокат ирода қилса, ўша умматни пайғамбари ҳаётлигида азоб юбориб, унинг кўз ўнгида ҳалок қилади, (пайғамбарни) ёлғончига чиқаргани ва буйруғига саркашлик қилгани учун уларни ҳалок қилиб, кўнглига таскин беради».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: «Фарат» деб сув ёки манзилга ҳаммадан олдин бориб, ҳозирлик кўриб турадиган кишига айтилади.
Аллоҳ таоло Ўзи мана шундоқ баркамол сифатларга соҳиб қилган бандаси Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўзининг охирги пайғамбари қилиб танлаб олди. Ўша пайтдаги жаҳолат ботқоғига ботган, ғафлат уйқусида қотган инсониятни тўғри йўлга бошлаш учун, уларга охирги ва мукаммал шариатнинг амалларини аввал ўзи қилиб кўрсатиши учун, барчага шахсий ўрнак бўлиш учун худди шу баркамол сифатлар ила сифатланган инсони комил керак эди. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ана ўша талабларнинг барчасига тўлақонли жавоб берадиган зот эдилар.
Шу билан бирга, у зотнинг охир замон пайғамбари эканликларининг далили сифатида бошқа аломатлар ҳам бор эди.
Аллоҳ таоло ушбу уммати Муҳаммадни раҳмат уммати қилди ва шарафини зиёда этди. Чунки бу уммат раҳматга йўғрилган умматки, унинг пайғамбари умматидан аввал вафот топди.
450 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا أَرَادَ اللهُ رَحْمَةَ أُمَّةٍ، قَبَضَ نَبِيَّهَا قَبْلَهَا، فَجَعَلَهُ لَهَا فَرَطاً وَسَلَفاً بَيْنَ يَدَيهَا، وَإِذَا أَرَادَ هَلَكَةَ أُمَّةٍ، عَذَّبَهَا وَنَبِيُّهَا حَيُّ، فَأَهْلَكَهَا وَهُوَ يَنْظُرُ، فَأَقَرَّ عَيْنَهُ بِهَلاَكِهَا حِينَ كَذَّبُوهُ وَعَصَوا أَمْرَهُ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2288].