436. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалланинг Иброҳим (алайҳиссалом) ҳақидаги «Роббим, улар (санамлар) одамлардан кўпини адаштиришди. Аммо ким менга эргашса, у мендандир»[1] деган сўзини ва Исо алайҳиссаломнинг «Агар уларни азобласанг, улар Ўзингнинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта, Сен азизсан, ҳакимсан»[2] дегани (ҳақидаги оятлар)ни тиловат қилиб, қўлларини кўтардилар-да, «Аллоҳим, умматим, умматим!» деб йиғладилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Эй Жаброил, Роббинг Ўзи билса ҳам, Муҳаммаднинг олдига бориб, «Нима учун йиғлаяпсан?» деб сўрагин», деди. Жаброил алайҳиссолату вассалом у зотнинг ҳузурларига келиб, сўраган эди, Аллоҳ Ўзи билса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деганларини унга (Жаброилга) айтдилар. Шунда Аллоҳ: «Эй Жаброил, Муҳаммаднинг олдига бориб, «Умматинг хусусида сени рози қиламиз, маҳзун қилиб қўймаймиз», деб айт», деди».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадис уммати Муҳаммад учун энг умидбахш ҳадислардан биридир. Ушбу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссаломни умматларига нисбатан меҳрибонликлари, уларнинг манфаати йўлида ғамхўрликлари ва уларнинг ишларига эътиборли эканлари баён қилинмоқда. Ундан ташқари бу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссаломни Аллоҳ ҳузуридаги мавқеълари баён қилинмоқда. Яъни у зот ўзлари рози бўлгунга қадар мартабаларини баланд қилиниши айтилмоқда.
436 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ تَلَا قَولَ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ فِي إِبْرَاهِيمَ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: {رَبِّ إِنَّهُنَّ أَضْلَلْنَ كَثِيراً مِنَ النَّاسِ فَمَنْ تَبِعَنِي فَإِنَّهُ مِنِّي} [إبراهيم: 36]، وَقَالَ عِيسَى صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: {إِنْ تُعَذِّبْهُم فَإِنَّهُمْ عِبَادُكَ، وَإِنْ تَغْفِرْ لَهُمْ فَإِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الحَكِيمُ} [المائدة: 118]، فَرَفَعَ يَدَيْهِ وَقَالَ: «اللَّهُمَّ؛ أُمَّتِي أُمَّتِي» وَبَكَى، فَقَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: «يَا جِبْرِيلُ؛ اذْهَبْ إِلَى مُحَمَّدٍ وَرَبُّكَ أَعْلَمُ، فَسَلْهُ مَا يُبكِيكَ؟» فَأَتَاهُ جِبْرِيلُ، فَأَخبَرَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِمَا قَالَ وَهُوَ أَعْلَمُ، فَقَالَ اللهُ تَعَالَى: {يَا جِبْرِيلُ؛ اذهَبْ إِلَى مُحَمَّدٍ فَقُلْ: إِنَّا سَنُرضِيكَ فِي أُمَّتِكَ وَلاَ نَسُوؤُكَ} رَوَاهُ مُسْلِمٌ [202].