«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, мен гуноҳ қилиб қўйдим. Менга ҳаддни* қоим қилинг», деди. Намоз вақти кирди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиди. Намоз тугагач, у: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен гуноҳ қилиб қўйдим. Менга Аллоҳнинг Китобидаги ҳаддни қоим қилинг», деди. У зот: «Сен биз билан намоз ўқидингми?» дедилар. У: «Ҳа» деган эди, у зот: «Мағфират қилиндинг», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадд – маълум жиноятлар учун шариатда белгиланган жазо.
«Ҳақиқий шаръий жазо»дан мақсад зино ва ароқ ичгандаги ва бу иккисидан бошқа ҳад (шаръий жазо) эмас. Балки таъзир маъносидаги жазодир. Чунки зино ва ароқ ичгандаги жазо намоз билан соқит бўлмайди ҳамда имомнинг у жазони тарк қилиши ҳам жоиз эмас.
Набий алайҳиссалом намоз туфайли бу гуноҳнинг кечирилганини айтганлари ва жазоламаганларидан келиб чиқиб, имом Нававий ва бир гуруҳ уламолар бунинг гуноҳи сағира бўлганини айтишган.
Баъзи кишилар гуноҳни беркитиш риё деб ўйлайдилар. Аслида эса ундоқ эмас. Риё қилмайдиган содиқ банда ўзидан маъсият содир бўлганда беркитса жоиз. Чунки Аллоҳ таоло гуноҳларнинг ошкора бўлишини ёқтирмайди ва беркитилишини яхши кўради.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен шаҳарнинг четида бир аёл билан бирга бўлдим, у билан жинсий алоқа қилмадим-у, бошқасини қилдим. Мана, мен турибман, нима қилсангиз, майли», деди.
Умар розияллоҳу анҳу унга: «Аллоҳ сени беркитибди, сен ҳам ўзингни беркитганингда эди…», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у одамга ҳеч нарса демадилар. У ўрнидан туриб жўнаб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ортидан бир кишини юбордилар. У бориб, ҳалиги одамни чақирди-да, унга:
«Наҳорнинг икки тарафида ва кечанинг бир қисмида намозни тўкис адо эт. Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказур. Бу эсловчилар учун эслатмадир», оятини ўқиб берди.
У ердаги одамлардан бири: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, бу унинг ўзига хосми?» деди.
У зот: «Йўқ! Барча одамларга», дедилар».
(Имом Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган).
Ҳа, банда гуноҳ қилган бўлса ҳам, қалбида Аллоҳ таоло муҳаббат қилган нарсаларга муҳаббат бўлиши мумкин.
Риёдан қўрқиб тоатни тарк қилишда ҳам ҳолатга қаралади. Агар амалнинг боиси ва ундовчиси дунё бўлса, уни тарк қилиш лозим. Чунки бундай амал тоат эмас, маъсиятдир. Агар амалнинг боиси дин ва холис Аллоҳ таоло учун бўлса, уни тарк қилиш лозим эмас. Чунки унинг боиси диндир.
Шунингдек, риё дейилишидан қўрқиб, амал тарк қилиниши дуруст эмас. Чунки бу шайтоннинг ҳийлаларидандир.
446 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَصَبْتُ حَدّاً، فَأَقِمْهُ عَلَيَّ، وَحَضَرتِ الصَّلَاةُ، فَصَلَّى مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَلَمَّا قَضَى الصَّلَاةَ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنِّي أَصَبْتُ حَدّاً، فَأَقِمْ فِيَّ كِتَابَ اللهِ، قَالَ: «هَلْ حَضَرْتَ مَعَنَا الصَّلَاةَ؟» قَالَ: نَعَمْ: قَالَ: «قَدْ غُفِرَ لَكَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6823، م 2764].
وَقَولُهُ: «أَصَبْتُ حَدّاً» مَعْنَاهُ: مَعْصِيَةٌ تُوجِبُ التَّعْزِيرَ، وَلَيْسَ الْمُرَادُ الحَدَّ الشَّرْعِيَّ الْحَقِيقِيَّ كَحَدِّ الزِّنَا وَالخَمْرِ وَغَيْرِهمَا؛ فَإِنَّ هَذِهِ الحُدُودَ لَا تَسْقُطُ بِالصَّلَاةِ، وَلَا يَجُوزُ لِلإِمَامِ تَرْكُهَا.