489-ҳадис

489. Саҳл ибн Саъд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар Аллоҳ ҳузурида дунёнинг пашша қанотичалик қадри бўлганида эди, кофирларга бир ҳўплам сувни ҳам бермас эди», дедилар.

Имом Термизий ривояти. Термизий буни саҳиҳ ҳадис деди.

 

Шарҳ: Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзига ширк келтирган кофир ва мушрикларга ҳам бу дунё неъматларини бераверади. Агар дунё Аллоҳ таолонинг наздида бирон қимматга эга бўлганида, ундан кофирга ҳеч нарса бермас эди. Чунки у ўзининг куфри ила бирор қимматли нарсага эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. Шу боис мўмин-мусулмонлар ҳам мол-дунё тўплаш билан Аллоҳ таолони рози қила олмайдилар. Аммо ўша мол-дунёни Аллоҳ таолони рози қиладиган йўл билан тўплаш ва сарфлаш билан савоб қилиш мумкин.

Дунёнинг қадри ўлимтикчалик ҳам, пашша қанотичалик ҳам эмас. Аллоҳ ҳузурида дунёнинг заррача қадри йўқлигини, бир кишига мол-давлатнинг кўп берилгани унга  марҳамат эмас, аксинча қаттиқ синови эканини, У инсонларни синаш учун яхшига ҳам, ёмонга ҳам, обидга ҳам, фосиққа ҳам мол-дунё бераверишини тушунган бўлганимизда, бу каби саволларга ўрин қолмас эди. Бир инсонга бойлик ато қилиниши адолат-у, берилмаслиги адолатсизлик эмас.

489 - وَعَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ السَّاعِدِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَوْ كَانَتِ الدُّنْيَا تَعْدِلُ عِنْدَ اللهِ جَنَاحَ بَعُوضَةٍ، مَا سَقَى كَافِراً مِنْهَا شَرْبَةَ مَاءٍ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ صَحِيحٌ [2320].


Улашиш
|
|
Нусха олиш