«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ваъз қилдилар, бундан (таъсирланиб) қалблар титроққа тушди ва кўзлардан ёш тўкилди...».
Ушбу ҳадис «Бидъат боб»ида ўтди.
468 - حَدِيثُ العِرْبَاضِ بْنِ سَارِيَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: وَعَظَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَوْعِظَةً وَجِلَتْ مِنْهَا القُلُوبُ، وَذَرَفَتْ مِنْهَا الْعُيُونُ. [د 4607، ت 2676].
وَقَدْ سَبَقَ فِي «بَابِ البِدَعِ» [برقم 164].
55-боб. Дунёда зоҳид бўлиш ва уни озайтиришга тарғиб ҳамда камбағалликнинг фазилати ҳақида
Аллоҳ таоло айтади: «Дарҳақиқат, бу ҳаёти дунёнинг мисоли худди Биз осмондан ёғдирган бир сувга ўхшайди, бас, одамзот ва ҳайвонот ейдиган нарсалардан иборат бўлган ер набототи у билан аралашиб, ҳатто ер чирой олиб, ясан-тусан қилганида ва ернинг аҳли унинг устида кучли-қудратлимиз, деб ўйлай бошлаганида, ерга кечаси ё кундузи Бизнинг фармонимиз келиб, Биз уни гўё куни кеча обод бўлмагандек, вайронага айлантириб қўюрмиз. Тафаккур қила оладиган қавм учун оятларни мана шундай муфассал баён қилурмиз» (Юнус сураси, 24-оят).
«(Эй Муҳаммад, одамларга) ҳаёти дунё мисолини келтиринг. (У) худди бир сув кабидирки, Биз осмондан ёғдиргач, (аввал – киши ҳаётининг баҳорида) у сабабли замин набототи (бир-бирига) аралашиб-чирмашиб кетур, сўнгра (ҳаёт кузи келгач) шамоллар учириб кетадиган хас-хашакка айланиб қолур. Аллоҳ ҳамма нарсага қодир бўлган Зотдир. Мол-мулк, бола-чақа шу ҳаёти дунё зийнатидир. Парвардигорингиз наздида эса (абадий) қолгувчи яхши амаллар савоблироқ ва орзулироқ (орзу қилишга арзирлироқдир)» (Қаҳф сураси, 45–46-оятлар).
«Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгу, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир, холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани кофирларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас, уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир.) Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдагувчи матодир» (Ҳадид сураси, 20-оят).
«Одамларга аёллар, болалар, туганмас олтин-кумуш бойликлар, (қиммат) баҳоли отлар, чорва ва экин-тикинлар каби истак-хоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилинди. Ҳолбуки, бу нарсалар ҳаёти дунёнинг (ўткинчи) нарсаларидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса энг гўзал қайтадиган жой – жаннат бордир» (Оли Имрон сураси, 14-оят).
«Эй инсонлар, албатта Аллоҳнинг (қайта тирилтириш ва бу дунёда қилиб ўтилган яхши-ёмон амалларнинг мукофот-жазосини бериш тўғрисидаги) ваъдаси ҳақ (ваъдадир). Бас, ҳаргиз сизларни ҳаёти дунё алдаб қўймасин! Ва ҳаргиз сизларни Аллоҳ (барча гуноҳларни кечиб юбораверади, деб) алдагувчи (шайтон) алдаб қўймасин!» (Фотир сураси, 5-оят).
«(Эй инсонлар), сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни, ўлиб қабрга киргунларингизча) сизларни (мол-дунё) тўплаб кўпайтириш (Аллоҳга тоат-ибодат қилишдан) машғул қилди. Йўқ, сизлар яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билурсизлар. Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда билурсизлар. Йўқ, агар сизлар (дунёга қул бўлиб қолишнинг оқибати нима эканлигини) аниқ билиш билан билсаларингиз эди (унга қул бўлиб қолмас эдингизлар)» (Такосур сураси, 1–5-оятлар).
«Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир. Агар улар билсалар, охират диёригина (мангу) ҳаёт (диёридир)» (Анкабут сураси, 64-оят).
55- بَابُ فَضْلِ الزُّهْدِ فِي الدُّنْيَا، وَالحَثِّ عَلَى التَّقَلُّلِ مِنْهَا، وَفَضْلِ الفَقْرِ
قَالَ الله تَعَالَى: {إِنَّمَا مَثَلُ الحَيَاةِ الدُّنْيَا كَمَاءٍ أَنْزَلْنَاهُ مِنَ السَّمَاءِ فَاخْتَلَطَ بِهِ نَبَاتُ الأَرْضِ مِمَّا يَأْكُلُ النَّاسُ وَالأَنْعَامُ حَتَّى إِذَا أَخَذَتِ الأَرْضُ زُخْرُفَهَا وَازَّيَّنَتْ وَظَنَّ أَهْلُهَا أَنَّهُمْ قَادِرُونَ عَلَيهَا أتَاهَا أَمْرُنَا لَيْلًا أَوْ نَهَاراً فَجَعَلْنَاهَا حَصِيداً كَأَنْ لَمْ تَغْنَ بِالأَمْسِ * كَذلِكَ نُفَصِّلُ الآيَاتِ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ} [يونس - 24].
وَقَالَ تَعَالَى: {وَاضْرِبْ لَهُمْ مَثَلَ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا كَمَاءٍ أَنْزَلْنَاهُ مِنَ السَّمَاءِ فَاخْتَلَطَ بهِ نَبَاتُ الأَرْضِ فَأَصْبَحَ هَشِيماً تَذْرُوهُ الرِّيَاحُ وَكَانَ اللهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ مُقْتَدِراً. الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الحَيَاةِ الْدُّنْيَا وَالبَاقِيَاتُ الصَّالِحَاتُ خَيْرٌ عِنْدَ رَبِّكَ ثَوَاباً وَخَيْرٌ أَمَلًا} [الكهف - 45، 46].
وَقَالَ تَعَالَى: {اعْلَمُوا أَنَّمَا الحَيَاةُ الدُّنْيَا لَعِبٌ وَلَهوٌ وَزِينَةٌ وَتَفَاخُرٌ بَيْنَكُمْ وَتَكَاثُرٌ فِي الأَمْوَالِ وَالأَوْلَادِ كَمَثَلِ غَيْثٍ أعْجَبَ الْكُفَّارَ نَبَاتُهُ ثُمَّ يَهِيجُ فَتَرَاهُ مُصْفَرّاً ثُمَّ يَكُونُ حُطَاماً وَفِي الآخِرَةِ عَذَابٌ شَدِيدٌ وَمَغْفِرَةٌ مِنَ اللهِ وَرِضْوَانٌ * وَمَا الحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا مَتَاعُ الغُرُورِ} [الحديد - 20].
وَقَالَ تَعَالَى: {زُيِّنَ لِلْنَّاسِ حُبُّ الشَّهَوَاتِ مِنَ النِّسَاءِ وَالبَنِينَ وَالقَنَاطِيرِ الْمُقَنْطَرَةِ مِنَ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ وَالْخَيْلِ الْمُسَوَّمَةِ وَالأَنْعَامِ وَالْحَرْثِ * ذَلِكَ مَتَاعُ الحَيَاةِ الْدُّنْيَا وَاللهُ عِنْدَهُ حُسْنُ الْمَآبِ} [آل عمران - 14].
وَقَالَ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّ وَعْدَ اللهِ حَقٌّ فَلَا تَغُرَّنَّكُمُ الحَيَاةُ الْدُّنْيَا وَلَا يَغُرَّنَّكُمْ بِاللهِ الغَرُورُ} [فاطر - 5].
وقال تَعَالَى: {أَلْهَاكُمُ التَّكَاثُرُ * حَتَّى زُرْتُمُ الْمَقَابِرَ * كَلَّا سَوْفَ تَعْلَمُونَ * ثُمَّ كَلَّا سَوْفَ تَعْلَمُونَ * كَلَّا لَوْ تَعْلَمُونَ عِلْمَ الْيَقِينِ} [التكاثر - 1: 5].
وَقَالَ تَعَالَى: {وَمَا هَذِهِ الحَيَاةُ الدُّنْيَا إلَّا لَهْوٌ وَلَعِبٌ وَإِنَّ الدَّارَ الآخِرَةَ لَهِيَ الْحَيَوَانُ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ} [العنكبوت - 64].
والآيَاتُ فِي البَابِ كَثِيرَةٌ مَشْهُورَةٌ.
وَأَمَّا الأَحَادِيثُ فَأَكْثَرُ مِنْ أَنْ تُحْصَرَ، فَنُنَبِّهُ بِطَرَفٍ مِنْهَا عَلَى مَا سِوَاهُ.
469. Амр ибн Авф Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Убайда ибн Жарроҳни Баҳрайннинг жизясини олиб келиш учун жўнатдилар. У Баҳрайндан мол‑ҳол олиб келди. Ансорийлар Абу Убайданинг келганини эшитишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан (учрашув) бомдод намозига тўғри келиб қолди. У зот қайтганларида олдиларидан чиқишди. У зот уларни кўргач, табассум қилдилар ва: «Абу Убайда Баҳрайндан нимадир олиб келганини эшитибсизлар шекилли?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот шундай дедилар: «Хушнуд бўлинглар, сизларни хурсанд қиладиган нарсага умид қилинглар. Аллоҳга қасамки, мен сизларга фақирлик етишидан қўрқмайман, балки дунё сиздан аввалгиларга кенг қилинганидек, сизларга ҳам кенг қилинишидан, натижада улар кимўзар ўйнаганидек, сизлар ҳам кимўзар ўйнашингиздан ва улар ҳалок бўлганидек ҳалок бўлишингиздан қўрқаман».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Саҳобаи киромларнинг кўпчилиги ўша пайтларда жуда ҳам камбағалликда, йўқчиликда ҳаёт кечиришар эди. Улар мол-дунёга ҳарислик қилиб эмас, балки ўта муҳтож бўлганларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган мол-мулкдан бирор нима олмоқчи бўлишган эди. Шунинг учун улар бомдодни одатда ўзлари ўқийдиган маҳаллий масжидларда ўқимай, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўқишган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ушбу мол-мулкка ҳақдор бўлишларига, муҳтожликдан сўрашаётганига қарамай, дунёга берилишдан қайтармоқдалар.
Ушбу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мол-дунё кўпайиши сабаб умматлари ичида фитна тарқалиши, натижада, аввалги умматлар дунё талашгани каби дунё талашишларидан қўрқдилар. У зот умматларига фақирлик етишидан қўрқмадилар. Сабаби фақирлик – бу қўрқинчли ҳолат эмас. Хатарли ҳолат – бу бойлик, мол дунёнинг кўпайиб кетиши, мўминлар уни талашиб бир-бири билан қирпичоқ бўлишидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: «Сизларга сиздан олдигиларга дунё кўпайгандек кўпайиб, уларни уни талашганидек талашиб кетишингиздан ва уларни ҳалок қилганидек сизни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман», деб айтмадилар.
Ҳадиси шарифдаги «Танаафус» калимаси ўзаро беллашиш, мусобақалашиш, талашиш деган маъноларни билдиради. Динимиз таълимотларида дунё учун мусобақалашиш қораланган. Зеро, дунё мусобақалашиш, талашиб тортишишга арзимайди. Қуръони Каримда мадҳ этилган мусобақалашишга келсак:
“Бас, мусобақачилар мана шу (неъмат) йўлида мусобақа қилсинлар!” (Мутаффифун сураси, 26-оят).
“Албатта, мана шу (жаннат неъматлари) улкан ютуқнинг ўзидир. Бас, айнан мана шундай ютуқ учун амал қилувчилар амал қилсинлар!” (Соффот сураси, 60-61-оят).
Ҳадиси шарифдаги «Танаафус» калимаси ортиқ бўлиш, миқдордан ортиш деган маъноларни ҳам билдиради. Одамлар дунёвий жиҳатда бир-биридан ортиқ бўлишга интиладилар. Кимдир уйини қўшнисининг уйидан баландроқ қилиб кўтаришни истайди. Кимдир дунёдаги улуши (насибаси) бошқалардан кўра кўпроқ ва мўлроқ бўлишини истайди.
Ҳадиси шарифнинг умумий маъноси шуки: «Сизларга сиздан олдигиларга дунё кўпайгандек кўпайиб, уларнинг кўнгилларини дунё банд қилгандек, кўнгилларингизни дунё билан банд бўлиб қолишидан, уни талашганидек талашиб кетишингиздан ва уларни ҳалок қилганидек сизни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман»
“Эй иймон келтирганлар, на мол-дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан (яъни, Аллоҳга ибодат қилишдан) юз ўгиртириб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас ана ўшалар зиён кўргувчи кимсалардир!” (Мунофиқун сураси, 9-оят).
Яъни: Эй, ҳақиқий иймон келтирган бандалар, қўлингиздаги мол-дунё, бойлик, мансаб-амал, шон-шуҳрат, фарзандлар ва уларнинг ташвиши сизларни Аллоҳга ибодат қилиш ва У Зотга итоат этишдан тўсиб қўймасин. Кимки Раббига ибодат қилишдан кўра дунё зийнатини афзал кўрса, бас, ўшалар қиёмат кунида зиён кўргувчидир!
469 - عَنْ عَمْرِو بْنِ عَوفٍ الأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بَعَثَ أَبَا عُبَيدَةَ بْنَ الجرَّاحِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ إِلَى البَحْرَيْنِ يَأْتِي بِجِزْيَتِهَا، فَقَدِمَ بِمَالٍ مِنَ البَحْرَينِ، فَسَمِعَتِ الأَنْصَارُ بِقُدُومِ أَبي عُبَيْدَةَ، فَوَافَوْا صَلَاةَ الفَجْرِ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَلَمَّا صَلَّى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ انْصَرَفَ، فَتَعَرَّضُوا لَهُ، فَتَبَسَّمَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ حِينَ رَآهُمْ، ثُمَّ قَالَ: «أَظُنُّكُمْ سَمِعْتُمْ أَنَّ أَبَا عُبَيْدَةَ قَدِمَ بِشَيءٍ مِنَ الْبَحْرَيْنِ؟» فَقَالُوا: أَجَلْ يَا رَسُولَ اللهِ، فَقَــالَ: «أَبْشِرُوا وَأَمِّلُوا مَا يَسُرُّكُمْ، فَوَاللهِ؛ مَا الفَقْرَ أَخْشَى عَلَيْكُمْ، وَلَكِنِّي أَخْشَى أَنْ تُبْسَطَ الدُّنْيَا عَلَيْكُم كَمَا بُسِطَتْ عَلَى مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ، فَتَنَافَسُوهَا كَمَا تَنَافَسُوهَا، فَتَهْلِكَكُمْ كَمَا أَهْلَكَتْهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 4015، م 2961].
470. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга ўтирдилар, биз атрофларига ўтирдик. У зот: «Мендан кейин сизлар ҳақингизда қўрқадиган нарсаларимдан бири – сизларга дунё гўзаллиги ва зийнатларининг очилишидир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир:
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу бундай сўзлаб берди:
«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга ўтирдилар, биз атрофларига ўтирдик. У зот: «Мендан кейин сизлар ҳақингизда қўрқадиган нарсаларимдан бири – сизларга дунё гўзаллиги ва зийнатларининг очилишидир», дедилар. Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, яхшилик ҳам ёмонлик келтирадими?» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сукут қилиб қолдилар. Шунда унга: «Нима бўлди? Сен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга гапиряпсан, лекин у зот сенга гапирмаяптилар-ку?» дейишди. Қарасак, у зотга (ваҳий) нозил бўлаётган экан. Кейин у зот шаррос оққан терни ўзларидан артдилар-да, ҳалиги одамни мақтагандек: «Савол берган киши қани?» дедилар. Сўнгра: «Аслида, яхшилик ёмонлик келтирмайди. Жилға ундирадиган нарсалар ичида ўлдирадигани ёки шунга яқин олиб келадиганлари ҳам бор. Фақат, ўт-ўлан(ни меъёрида) ейдиган (ҳайвон) бундан мустасно бўлиб, у еяверади. Ниҳоят, икки биқини қаппайгач, қуёшга тобланади. У юмшоқ тезак ташлайди, бавл қилади ва ўтлайди. Албатта, бу мол-дунё баррадир, тотлидир. Мусулмон қандай яхши соҳибки, у ундан мискинга, етимга ва йўқсил йўлчига беради. – Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ё шунга ўхшаш гап айтдилар. – Зотан, ким уни ҳақсиз равишда ўзлаштириб олса, у худди еса ҳам тўймайдиган кишига ўхшайди. У (мол) қиёмат куни унинг зарарига гувоҳ бўлади», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Мол-дунё одамларни синаш учун берилган. У ёмонликка ҳам, яхшиликка ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Бойликка эришган киши Аллоҳнинг розилигига муяссар бўлиш учун бойликни тўғри йўлда сарфлаши зарур. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
«Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир» (Анфол сураси, 28-оят).
Қуръон таълимотига кўра, бойлик бу дунёнинг баъзи матоҳларидан бўлиб, у тезда тугайди. Ҳақиқат ва яхшилик эса абадий қолади:
«Одамларга аёллардан, фарзандлардан, тўп-тўп тилла ва кумушдан, боқилган отлардан, чорвалардан, экинтикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати чиройли кўрсатилди. Булар дунё ҳаётининг матоҳидир. Ва Аллоҳ – ҳузурида гўзал қайтар жой бор Зотдир. Сен: «Сизларга ана шулардан ҳам яхшироғининг хабарини берайми?! Тақво қилганларга Робблари ҳузурида остларидан анҳорлар оқиб турган, улар у ерларда мангу қолувчи бўладиган жаннатлар бор. Шунингдек, покиза жуфтлар ва Аллоҳ томонидан розилик бор. Ва Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир», деб айт» (Оли Имрон сураси, 14-15-оятлар).
Мол-дунё фитнаси шундан иборатки, Қуръони каримда тасвирланишича, инсон бойлиги ортганда ва ўзида қудрат ҳис қилганида ҳаддидан ошиб, босар-тусарини билмай қолади, бой бўлиши билан ақл ва адолат чегарасини унутади ва номаъқул ишларни қилишга ўтади. Шунинг учун ҳам Қуръони каримда Аллоҳ инсоннинг ожизлигини, жумладан, мол-дунё олдидаги заифлигини бот-бот эслатади.
«Йўқ! Инсон, албатта, туғёнга кетур… ўзини жуда бой кўргани учун» (Алақ сураси, 6–7-оятлар).
Ризқнинг сероб бўлиши аксар одамларни ёмонликка, ҳаддан ошишга олиб борганлиги учун ҳам Аллоҳ бандаларини Ўз хоҳиши билан ризқлантиради. Бу ҳақда Шўро сурасида шундай дейилган:
«Агар Аллоҳ бандаларига ризқни кенг қилиб қўйса, албатта, улар ер юзида ҳаддан ошиб кетурлар, лекин У Ўзи хоҳлаганига ўлчов билан туширади. Албатта, У Ўз бандаларидан ўта хабардордир, ўта кўриб турувчидир» (27-оят).
Ҳамонки, бойлик ва давлатнинг чексизлиги одамнинг заифлигига сабаб бўлар, уни йўлдан оздирар экан, Қуръони карим бандаларни бой бўлган чоғда ортиқча хурсанд бўлиб, кеккайиб кетишдан қайтаради. Аксинча, бундай ҳолатда Аллоҳга шукр айтишга чақиради. Чунки ортиқча хурсанд бўлиш ва кеккайиш камбағалларга, бева-бечораларга салбий таъсир қилади.
Шунинг учун ҳам Қуръони каримда:
«Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас», дейилган (Қасас сураси, 76-оят).
Зеро, бадавлат одамдаги хурсандчиликнинг юксак нуқтаси Аллоҳнинг розилиги ва раҳматидан иборат бўлиши лозим. Қуръон шунга даъват этган:
«Сен: «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт» (Юнус сураси, 58-оят).
Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Албатта, ҳар бир уммат фитнага учрайди. Умматимнинг фитнаси бойликдир”, деб айтганларини эшитганман”.
(Имом Термизий, имом Аҳмад, имом Табароний, Ҳоким ва Ибн Мардуяҳ ривояти. Абу Исо Термизий: “Бу ҳадис ҳасан саҳиҳ ғарибдир”, деган).
“Фитна” сўзи аслида сифатини билиш учун олтин ёки кумушни эритиб кўриш, текшириш маъносини англатади. Луғатларда эса бу сўзнинг имтиҳон қилиш, азоб-уқубат, адашиш, васваса, ёқиш, ёндириш, мол-дунё, бола-чақа, куфр, зулм, гуноҳ, ҳақдан тойилиш, мажнунлик, қатл қилиш ва шу каби кўплаб маънолари учрайди. Бу ҳадисда “фитна” сўзи адашиш, чалғиш, гуноҳга ботиш, ҳақдан тойилиш маъноларини ифодалаб келмоқда. Ўтмишда ўтган ҳар бир уммат, халқ, қавм фитнага учраган, залолатга кетган. Бунга эътиқоднинг бузуқлиги – куфр, ширк, ахлоқий иллатлар – кибр, ғурур, ношукрлик, маъсият, лаззатларга берилиш ва ҳоказолар сабаб бўлган. Аммо мусулмон умматининг фитнага учрашига айнан мол-дунё, бойлик, уни тўплаш, ўзаро мусобақалашиш сабаб бўлар экан. Чунки банда эҳтиёткорлик билан иш тутмаса, бойлик уни ибодатлардан чалғитади, ихлосдан тўсади ва охиратни унуттиради. Демак, бандада сахийлик сифати бўлса, бойлик уни юксак мақомларга кўтариши, агар нафсга қул бўлинса, уни фитнага солиши, тўғри йўлдан адаштириш ҳам мумкин экан.
470 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَلَسَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى الْمِنْبَرِ وَجَلسْنَا حَوْلَهُ، فَقَالَ: «إِنَّ مِمَّا أَخَافُ عَلَيْكُمْ بَعْدِي مَا يُفْتَحُ عَلَيْكُمْ مِنْ زَهْرَةِ الدُّنيَا وَزيَنتِهَا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1465، م 1052/123].
471. Яна у кишидан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дунё ширин, кўкаламзордир. Аллоҳ сизларни бу дунёга халифа қилиб, қандай амал қилишингизни кўради. Мол-дунёдан эҳтиёт бўлинглар. Аёллардан эҳтиёт бўлинглар
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадис ва унинг шарҳи 75-рақам остидаги ҳадисда келган.
471 – وَعَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «إِنَّ الدُّنْيَا حُلْوَةٌ خَضِرَةٌ، وَإِنَّ اللهَ تَعَالَى مُسْتَخْلِفُكُمْ فِيهَا، فَيَنْظُرُ كَيْفَ تَعْمَلُونَ، فَاتَّقُوا الدُّنْيَا، وَاتَّقُوا النِّسَاءَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2742 وسبق برقم 75].
472. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳим, ҳақиқий ҳаёт охират ҳаётидир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
«Хандақ куни ансорлар шундай дейишарди:
«Муҳаммадга шундай деб бизлар байъат берганмиз:
«Бизлар жиҳод қилгаймиз, токи тирик эканмиз!»
У зот уларга:
«Чин ҳаёт – бу охират ҳаётидир, Аллоҳим!
Ансору муҳожирни икром қилгил, Илоҳим!»
деб жавоб берар эдилар». (Имом Бухорий ривояти).
Зеро, мўмин учун ҳақиқий ҳаёт охират ҳаётидир. Аллоҳ таоло «Анъом» сурасининг 32-оятида шундай деб марҳамат қилади:
«Дунё ҳаёти ўйин-кулгудан бошқа нарса эмас. Охират диёри тақво қиладиганлар учун яхшидир. Ақл юритмайсизларми?!».
472 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اللَّهُمَّ؛ لَا عَيْشَ إِلَّا عَيْشُ الآخِرَةِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3795، م 1805].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўлган одамга уч нарсаси – аҳли, моли ва амали эргашади. Иккитаси – аҳли ва моли қайтиб келиб, битта амали (у билан бирга) қолади», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадис ва унинг шарҳи 109-рақам остидаги ҳадисда келган.
473 - وَعَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَتْبَعُ الْمَيِّتَ ثَلَاثَةٌ: أَهْلُهُ وَمَالُهُ وَعَمَلُهُ، فَيَرْجِعُ اثْنَانِ، وَيَبْقَى وَاحدٌ؛ يَرْجِعُ أَهْلُهُ وَمَالُهُ، وَيَبْقَى عَمَلُهُ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6514، م 2960 وسبق برقم 109].
474. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни дўзахийларнинг дунёда энг кўп неъмат ичида яшагани келтирилади. У дўзахга бир киритиб-чиқарилгач, унга: «Эй одам боласи, (ҳаётингда) ҳеч яхшилик кўрдингми, ҳеч неъмат кўрдингми?» дейилади. У: «Аллоҳга қасамки, йўқ, Роббим!» дейди. Сўнг жаннатийларнинг дунёда энг хорликда яшагани келтирилади. У ҳам жаннатга бир киритиб-чиқарилгач, унга: «Эй одам боласи, (ҳаётингда) ҳеч хорлик кўрдингми, ҳеч қийинчилик кўрдингми?» дейилади. У: «Аллоҳга қасамки, йўқ, Роббим! Ҳеч бир хорлик кўрмадим, ҳеч бир қийинчилик ҳам кўрмадим», дейди».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Жаннат неъматлари дунёдаги барча машаққатларни унуттириб юборади. Дунёда энг кўп неъмат ичида яшагани эса дўзахнинг ҳарорати дунёдаги барча неъматларни унуттириб юборади.
Демак, дунё ҳар қанча узун бўлса ҳам, аслида қисқа, нақадар қадрли бўлса ҳам, аслида ҳақирдир. Чунки кеча ҳар қанча чўзилса ҳам, барибир тонг отади. Умр ҳар қанча узайса ҳам, инсон бир кун барибир қабрга киради.
Аллоҳнинг шундай оқил бандалари борки, дунёга боқмадилар, фитналардан қўрқдилар. Дунёга назар солиб, унинг чинакам тириклар учун ватан эмаслигини билдилар. Дунёни кучли тўлқин билиб, ундан омон қолиш учун солиҳ амаллардан кема ясаб олдилар.
Ана ўшалар оқил инсонлардир. Ана ўшалар ҳақиқий фаросат соҳибидирлар. Улар дунёни охират учун экинзор қилиб олдилар. Дунё бир ўткинчи жой, охират эса доимий қароргоҳдир. Шундай экан, ўтар жойингиздан доимий қароргоҳингизга озуқа олинг. Сирларни биладиган зот ҳузурида айбларингиз очилиб, шарманда бўлиб қолманг.
“Аллоҳ берган бойликларингни дунёда Аллоҳнинг тоатига ишлатиш билан охиратдаги савобни изла. Улардан ҳалол йўл билан, исроф қилмай фойдаланиш билан дунёдан бўлган насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилгани каби сен ҳам одамларга хайру саховат кўрсатиб, яхшилик қил. Ер юзида бузғунчилик қилиш ва қавмингга жавру зулм қилиш каби Аллоҳ сенга ҳаром қилган ишларни қилма. Чунки Аллоҳ бузғунчиларни ёқтирмайди ва уларга ёмон қилмишларининг жазосини беради” (Қасас сураси, 77-оят).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким охират ғамида бўлса, Аллоҳ унинг қалбига бойлик ва қаноат солади ва хотирини жам қилиб қўяди. У хоҳламаса ҳам, дунё унга ўз-ўзидан келади. Ким дунё ғамида бўлса, Аллоҳ уни доимо камбағалликдан қўрқадиган ва хотиржамлигини йўқ қилиб қўяди. Унга дунёда ўзига тақдир қилинганидан бошқаси келмайди” (Имом Термизий ривояти).
474 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يُؤْتَى بَأَنْعَمِ أَهْلِ الدُّنْيَا مِنْ أَهْلِ النَّارِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَيُصْبَغُ فِي النَّارِ صَبْغَةً ثُمَّ يُقَالُ: يَا ابْنَ آدَمَ؛ هَلْ رَأَيْتَ خَيْراً قَطُّ؟ هَلْ مَرَّ بِكَ نَعِيمٌ قَطُّ؟ فَيَقُولُ: لَا، وَاللهِ يَا رَبِّ، وَيُؤْتَى بِأَشَدِّ النَّاسِ بُؤْساً فِي الدُّنْيَا مِنْ أَهْلِ الجَنَّةِ، فَيُصْبَغُ صَبْغَةً فِي الجَنَّةِ، فَيُقَالُ لَهُ: يا ابْنَ آدَمَ؛ هَلْ رَأَيْتَ بُؤْساً قَطُّ؟ هَلْ مَرَّ بِكَ شِدَّةٌ قَطُّ؟ فَيَقُولُ: لَا، وَاللهِ؛ مَا مَرَّ بِي بُؤْسٌ قَطُّ، وَلَا رَأَيْتُ شِدَّةً قَطُّ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2807].
475. Муставрид ибн Шаддод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Охират (роҳати олдида) бу дунё бирингиз мана бу бармоғини денгизга ботириб олганидекдир. Ундан нима чиққанига бир қарасин».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бир тасаввур қилинг-а, кўрсаткич бармоғингизни бепоён денгизга бир ботириб олсангиз бармоғингизни учига қанча сув юқиши мумкин. Аллоҳнинг наздида дунё охират олдида шундайдир.
Демак, дунё учун оқил киши алданмайди. Унинг учун жоҳил кимса мағрурланади. Дунё матоси охират олдида арзимасдир.
475 - وَعَنِ الْمُسْتَوْرِدِ بْنِ شَدَّادٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا الدُّنْيَا فِي الآخِرَةِ إِلَّا مِثْلُ مَا يَجْعَلُ أَحَدُكُمْ إِصْبَعَهُ فِي الْيَمِّ، فَلْيَنْظُرْ بِمَ يَرْجِعُ؟» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2858].
476. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорнинг олдидан ўтдилар. У зотнинг икки ёнларида одамлар бор эди. Шу пайт у зот қулоғи кесилган ўлик улоқчани кўриб қолдилар. Бориб, унинг қулоғидан тутиб, «Қай бирингиз мана шуни бир дирҳамга олади?» дедилар. «Текинга ҳам олмаймиз. Уни нима ҳам қиламиз?» дейишди. «Бунинг сизники бўлишини истайсизларми?» дедилар. «Йўқ! Аллоҳга қасамки, агар у тирик бўлганда ҳам айбли бўлар эди, чунки қулоғи кесик экан. Ўлик бўлгач, нима ҳам қилардик?» дейишди. Шунда у зот: «Аллоҳга қасамки, у сизлар учун қанчалик қадрсиз бўлса, Аллоҳ учун дунё бундан ҳам қадрсизроқдир», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан Аллоҳ таолонинг наздида бу дунё қай даражада қадрсиз, қийматсиз нарса эканини билиб оламиз. Албатта, буни ҳар бир мўмин-мусулмон билиши, яхши тушуниб олиши керак.
Албатта, бу каби набавий тарбия саҳобаларнинг зоҳид зотлар бўлиб етишишларига катта таъсир кўрсатган. Шунинг учун ҳам улар бутун дунёни яхшилик ишларига тўлдирганлар.
Ҳар бир мўмин банда қалбнинг ҳис-туйғулар, хоҳиш-истаклар, рағбат ва қўрқувлар макони эканини яхши англаб етмоғи ва бутун вужудига сингдирмоғи зарурдир. Шу билан бирга, мўмин инсон қалбнинг бутун вужудни эгаллаб турган истакларни йўлга бошловчи эканини, сергакликка чорлаб турувчи қўрқув ва бошқа маънавий ҳолатларнинг ҳаракатларига сабаблигини ҳам яхши билиши лозим. Ана ўша қалб зоҳид бўладиган бўлса, бошқача қилиб айтганда, турли дунёвий рағбатлардан фориғ бўлиб, ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзига интилган бўлса, ундан доимо яхшиликлар чиқади.
Ана ўшандай зоҳид қалбдан чиқадиган ибодатлар, солиҳ амаллар бандани Аллоҳ таолога яқинлаштиради. Мазкур зоҳид қалб ила адо этиладиган амалларнинг сифати олий даражада бўлади. Чунки зоҳид қалб ила қилинган ибодатга дунёнинг муҳаббати тўсқинлик қилмайди. Чунки бундай қалбда Аллоҳ таолонинг муҳаббатидан бошқа муҳаббатга жой қолмаган бўлади. Шунинг учун зоҳид қалб билан қилинган ибодатнинг сони оз бўлса ҳам, савоби кўп бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларини зоҳидлик асосида тарбиялаш билан бирга, уларнинг қалблари дунёга роғиб қалб бўлмаслигига ҳам катта эътибор берганлар.
476 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَرَّ بِالسُّوقِ وَالنَّاسُ كَنَفَتَيْهِ، فَمَرَّ بِجَدْيٍ أَسَكَّ مَيِّتٍ، فَتَنَاوَلَهُ، فَأَخَذَ بَأُذُنِهِ، ثُمَّ قَالَ: «أَيُّكُمْ يُحِبُّ أَنَّ هَذَا لَهُ بِدِرْهَمٍ؟» فَقَالُوا: مَا نُحِبُّ أَنَّهُ لَنَا بِشَيْءٍ، وَمَا نَصْنَعُ بِهِ؟! قَالَ: «تُحِبُّونَ أَنَّهُ لَكُمْ؟ قَالُوا: وَاللهِ؛ لَوْ كَانَ حَيّاً كَانَ عَيْباً، إِنَّهُ أَسَكُّ، فَكَيْفَ وَهُوَ مَيِّتٌ؟! فَقَالَ: «فَوَ اللهِ؛ لَلدُّنْيَا أَهْوَنُ عَلَى اللهِ مِنْ هَذَا عَلَيْكُمْ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2957].
قَولُهُ «كَنَفَتَيهِ» أَيْ: عَنْ جَانِبَيهِ، وَ«الأَسَكُّ»: الصَّغِيرُ الأُذُنِ.
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Мадинанинг Ҳаррасида* кетаётган эдим, Қаршимиздан уҳуд кўринди. Шунда у зот: «Эй Абу Зарр», дедилар. Мен: «Лаббай, эй Аллоҳнинг расули», дедим. У зот: «Агар мана шу Уҳуд тоғидек олтиним бўлса, унинг менинг ҳузуримда уч кеча бўлса ҳам бир динор қолиши хушнуд этмайди. Фақат қарзимга тўламоғим учун етарлисини қолдириб, қолганини Аллоҳ таолонинг бандалари учун ундай ва бундай ҳамда мана бундай қилиб сарф этинглар, деган бўлар эдим», дедилар-да, ўнг ва чап ҳамда орқа томонларига ишора қилдилар, сўнгра йўлга равона бўлиб, «(Дунёни) кўпайтирувчилар Қиёматда (савобини) камайтирувчилардир, лекин мол-дунёсини ундай ва бундай ҳамда мана бундай, яъни ўнг ва чап ҳамда орқаларидан эҳсон қилувчилар ундай эмаслар. Улар кам сонли бўлишади», дедилар, кейин: «Мен келгунимча ўрнингдан жилмай тур», деб тун қоронғусида кўздан ғойиб бўлдилар. Бироздан кейин бир товушни эшитиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор кор-ҳол бўлмасайди, деб қўрқиб, бормоқчи ҳам бўлдим-у, аммо «Ўрнингдан жилмай тур», деб айтган сўзлари ёдимга тушиб бормадим. Қайтиб келганларидан сўнг: «Бир овозни эшитиб хавотир олдим», деб воқеани эслатдим. У зот: «Ҳақиқатда эшитдингми?» дедилар. Мен: «Ҳа», дедим. У зот: «Бу Жаброил алайҳиссалом эди. Менга келиб: «Умматларингдан қайси бири Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмай вафот этса, жаннатга киради», деб айтди», дедилар. Шунда мен: «Агар зино ва ўғирлик қилса ҳамми?» десам, у зот: «Агар зино ва ўғирлик қилса ҳам», дедилар».
Муттафақун алайҳ. Бу лафз Бухорийники.
Шарҳ: Ҳарра – қотиб қолган лавадан ҳосил бўлган, Мадинани шарқий ва ғарбий томондан ўраб турган қора тошлоқ.
Ушбу ҳадисда тавҳиднинг, Аллоҳга ширк келтирмасликнинг фазли ҳақида ҳам сўз кетмоқда. Албатта, тавҳид ақийдаси улкан шараф ва бахт-саодат эканлигида ҳеч шубҳа йўқ. Бирор нарсани аниқлаб олиш учун қайта-қайта сўраш Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳунинг одатлари бўлганини кўриб турибмиз. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳунинг зино ва ўғрилик ҳақида қайта-қайта сўрашлари бу иккиси ўша пайтда энг оғир ва энг кўп тарқалган жиноятлардан бўлганидандир.
Уламоларимиз таъкидлашларича, гуноҳлар умумий равишда икки йўналишга бўлинади. Биринчиси, Аллоҳнинг ҳаққини поймол қилиш. Иккинчиси, банданинг ҳаққини поймол қилиш. ...Шунга биноан, ушбу маънодаги ҳадисларни Аллоҳнинг амрларини тарк қилишга далил қилиб оладиганларнинг иши тамоман ботил эканлиги яна ҳам равшан бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳунинг ҳақларида башорат гапларни кўп айтган эдилар.
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Заррдан кўра тили ростгўй ва вафодорга осмон соя солмаган ва ер уни кўтармаган. У Ийсо алайҳиссаломга ўхшайдир», дедилар. Бас, Умар унга ҳасад қилгандек бўлиб: «Унинг бундоқлигининг ҳурматини қилайликми, Эй Аллоҳнинг Расули,», деди. «Ҳа, унга шундоқ қилинглар!» дедилар у Зот». (Термизий ривоят қилган).
Албатта, бу ҳадиси шарифда келган гаплар бошқа ҳеч бир саҳобий ҳақида айтилмаган. Шунинг ўзи Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳунинг фазллари қанчалик улуғ эканлигини кўрсатади.
Имом Термизий Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ мени тўрт кишига муҳаббат қилишга амр этди ва У Зот Ўзи уларга муҳаббат қилишининг хабарини берди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга уларнинг исмларини айтиб беринг», дейилди. «Али улардан биридир», деб уч марта айтдилар. Кейин, Абу Зарр, ал-Миқдод ибн ал-Асвад ва Салмон. У Зот менга уларга муҳаббат қилишни амр қилди ва албатта, Ўзи ҳам уларга муҳаббат қилиши хабарини берди», дедилар». Аллоҳ таоло Ўзининг энг афзал ва энг охирги Пайғамбарига, Мен фалончини яхши кўраман, эй Пайғамбарим сен ҳам уни яхши кўргин, демоғи улкан ишдир. Ушбу ҳадиси шарифда номлари зикр қилинган саҳобаи киромлар ана шундоқ улкан мақомга етишган Зотлар экан. Уларнинг ичида ҳазрати Абу Зарр розияллоҳу анҳу ҳам бор эканлар. Бу ҳадиси шарифдан ҳазрати Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эмас, балки Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳам алоҳида эътиборга сазовор зотлардан эканлиги келиб чиқади. Ушбу нарса улкан фазл бўлмаса, нима ҳам фазл бўлиши мумкин.
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Расулуллоҳ с.а.в.нинг тавозуъликлари.
– Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ с.а.в.га нисбатан гўзал одоблари ҳамда у зотга бирор мусибат етмаслигига қилган ҳаракатлари.
– Аллоҳ йўлида инфоқ қилиб, мол-мулкни сақламасликка тарғиб.
– «Лаа илаҳа иллаллоҳ» шаҳодатини айтсагина жаннатга киради деб айтадиганларга раддия. Чунки бу ҳадис фарзлар ҳамда амр ва наҳийлар нозил бўлишидан аввал ворид бўлган.
– Суннат ҳам Аллоҳ томонидан тушган ваҳийдир. Уни Жаброил алайҳиссалом олиб тушганлар. Лекин у тиловат қилинмайдиган ваҳийдир.
477 - وَعَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ أَمْشِي مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي حَرَّةٍ بِالْمَدِينَةِ، فَاسْتَقْبَلَنَا أُحُدٌ، فَقَالَ: «يَا أَبَا ذَرٍّ»، قُلْتُ: لَبَّيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ، فَقَالَ: «مَا يَسُرُّنِي أَنَّ عِنْدِي مِثْلَ أَحُدٍ هَذَا ذَهَباً تَمْضِي عَلَيَّ ثَالِثَةٌ وَعِنْدِي مِنْهُ دِينَارٌ، إِلَّا شَيْءٌ أَرْصِدُهُ لِدَيْنٍ، إِلَّا أَنْ أَقُولَ بِهِ فِي عِبَادِ اللهِ هَكَذَا، وَهَكَذَا» عَنْ يَمِينِهِ، وَعَنْ شِمَالِهِ، وَعَنْ خَلْفِهِ، ثُمَّ سَارَ فَقَالَ: «إِنَّ الأَكثَرِينَ هُمُ الأَقَلُّونَ يَومَ القِيَامَةِ إِلَّا مَنْ قَالَ هَكَذَا، هَكَذَا، وَهَكَذَا» عَنْ يَمِينهِ، وَعَنْ شِمَالِهِ، وَمِنْ خَلْفِهِ «وَقَلِيلٌ مَا هُمْ»، ثُمَّ قَالَ لِي: «مَكَانَكَ، لَا تَبْرَحْ حَتَّى آتِيَكَ».
ثُمَّ انْطَلَقَ فِي سَوَادِ اللَّيْلِ حَتَّى تَوَارَى، فَسَمِعْتُ صَوْتاً قَدِ ارْتَفَعَ، فَتَخَوَّفْتُ أَنْ يَكُونَ أَحَدٌ عَرَضَ للنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَأَرَدْتُ أَنْ آتِيَهُ فَذَكَرْتُ قَولَهُ: «لَا تَبْرَحْ حَتَّى آتِيَكَ» فَلَمْ أَبْرَحْ حَتَّى أَتَاني، فَقُلْتُ: لَقَدْ سَمِعْتُ صَوتاً تَخَوَّفْتُ مِنْهُ، فَذَكَرْتُ لَهُ، فَقَالَ: «وَهَلْ سَمِعْتَهُ؟» قُلْتُ: نَعَمْ، قَالَ: «ذَاكَ جِبْرِيلُ أَتَانِي فَقَالَ: مَنْ مَاتَ مِنْ أُمَّتِكَ لَا يُشرِكُ باللهِ شَيْئاً دَخَلَ الجَنَّةَ، قُلْتُ: وَإِنْ زَنَى وَإِنْ سَرَقَ؟ قَالَ: وَإِنْ زَنَى وَإِنْ سَرَقَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وَهَذَا لَفْظُ البُخَارِيِّ [خ 6444، م 94 في الزكاة، باب الترغيب في الصدقة].
478. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар менда Уҳуддек олтиним бўлса, шундан қарзга ажратадиганимдан бошқа бирор нарсани ҳузуримда уч кун қолдиришни истамасдим», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бир гал у зотга тилла ва динорларни олиб келишганда, дарҳол ҳақдорларга тарқатдилар. Фақат олти динор қолди. Шуни аёлларидан бирига бердилар. Келган мол-дунё қанча бўлишидан қатъи назар, уни тарқатмасалар, кўзларига уйқу келмасди. Тақсимлаб, эгаларига етказгач: «Энди хотиржам бўлдим», дер эдилар. У зот вафот этганларида совутлари оилалари нафақаси учун бир йил муддатга ўттиз соъ арпа эвазига Абу Шаҳм деган яҳудийга гаровга берилган эди.
Мол-дунё жуда қаттиқ офатдир, қийин имтиҳондир. Агар у мўминнинг қўлига тушса-ку, ҳай-ҳай… У буни бир синов сифатида қабул қилиб, уни ўз жойига сарфлайди, яъни оиласининг нафақасидан ортганини садақа ва эҳсон қилади, молининг закотини беради, муҳтожларга хайриялар учун ажратади, бундан бошқа савобли ишларга харжлайди.
Аммо иймони суст ёки иймонсиз кимса дунёга муҳаббат қўйса, мол-дунё ишқига гирифтор бўлса, унинг ҳолига вой, деяверинг. У бойлик кетидан зир елиб-югуради, ҳаром мол тўплайди, бахиллик билан уни сарфлашдан воз кечади ва тўплаб-кўпайтиришга зўр беради. Унинг кўзини ҳирс пардаси қоплаб, ҳеч нарсани: атрофидаги муҳтожларни ҳам, пул кўйида ҳаромдан ва зулмдан қайтмаётганини ҳам, ўғирликдану пора олишдан ва беришдан ҳам жирканмаётганини кўрасиз.
Яҳё ибн Муъоз ар-Розий дунёга қизиқувчи бир фақиҳ олимни кўриб, бундай дедилар:
«Эй илм ва суннат соҳиби, қасрларингиз Қайсарникидай, уйларингиз Кисроникидай, масканларингиз Қорунникидай, дарвозаларингиз Толутникидай, кийимларингиз Жолутникидай, тутган йўлларингиз Шайтонникидай, вилоятларингиз Фиръавнникидай, қозиларингиз дунёни истовчи порахўр, ғирром бўлса, Муҳаммадия, яъни Пайғамбар алайҳиссалом ҳидоятлари қаерда қолди?».
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Инсон ҳаётлик пайтида яхшилик йўлида инфоқ қилишга тарғиб.
– Қарзларни тўлаш ва омонатни ўз эгасига қайтаришга тарғиб. Албатта бундай қилиш садақадан афзалдир.
– Яхшиликни орзу қилиб, «агар» деган сўзни ишлатиш жоизлиги.
– Расулуллоҳ с.а.в.нинг зуҳдлари, у зот камбағал бўлиб қолишдан чўчимаган ҳолда инфоқ қилардилар.
478 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَوْ كَانَ لِي مِثْلُ أُحُدٍ ذَهَباً لَسَرَّنِي أَلَّا تَمُرَّ عَلَيَّ ثَلاَثُ لَيَالٍ وَعِنْدِي مِنْهُ شَيءٌ إلَّا شَيءٌ أُرْصِدُهُ لِدَينٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6445، م 991].
479. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ўзингиздан қуйидагиларга қаранглар, ўзингиздан юқоридагиларга қараманглар! Бу Аллоҳнинг сизларга берган неъматларини оз санамаслигингиз учун фойдалидир»
Муттафақун алайҳ. Бу имом Муслим ривоятидаги лафз.
Аммо имом Бухорий ривоятида: «Қачон бирортангиз мол-дунё ва хилқатда ўзидан афзалроқ кишини кўрса, ўзидан пастроққа қарасин», дейилган.
Шарҳ: Чунки, аввалгини кўриб ўксиган бўлса, кейингини кўриб шукр қилади.
Динимиз бирон нарсадан қайтарса, ундан қандай қайтиш ҳақида ҳам керакли кўрсатмаларни берган. Масалан, ҳасад қилмаслик лозимлигини таъкидлангач, ундан қандай сақланиш, ҳасаднинг зарарларидан йироқ юриш борасида йўл-йўриқ кўрсатилган. Жумладан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги ҳадиси шарифларида бунга ишора қилинмоқда.
«Қачон бирортангиз мол-дунё ва хилқатда ўзидан афзалроқ кишини кўрса, ўзидан пастроққа қарасин».
Мол-дунё, деганда бойлик, тижорат, савдо-сотиқ, ҳисоб рақамидаги пуллар, ер-мулк, уй-жой, чорва ҳайвонлари тушунилади.
Тана тузилиши деганда кўз, қош, лаб, оёқ-қўлларнинг умумий кўриниши тушунилади.
Ушбу ҳадисда ҳасад иллатининг давоси нимада экани очиқ баён этилмоқда. Зеро, агар банда ўзидан устунроқ одамни кўрса, унда ҳасад пайдо бўлади. Бунинг давоси ўзидан пастдагиларга қарашдир. Шунда ўзидаги неъматларга шукр қилади.
Амр ибн Шуайб отасидан, отаси бобосидан марфуъ тарзда ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган:
«Кимда икки хислат бўлса, Аллоҳ уни шукрли ва сабрли банда сифатида ёзади: Ким дунёсида ўзидан пастдагиларга қараб, Аллоҳ у сабабидан афзал қилиб қўйган тасарруфидаги бор нарсаларга шукр қилса, ким динида ўзидан юқоридагиларга қараб, унга иқтидо қилса (эргашса, ана ўша сабрли-шукрли бандадир)” (Манба: Ибн Ҳажар, “Фатҳул борий”).
Демак, бир одам ўзидан бойроқ, фаровон ҳаёт эгасини кўриб қолса, унга ҳавас ёки ҳасад кўзи билан қарамайди, ўзининг ҳолидан нолимайди, балки иқтисодий жиҳатдан ўзидан анча пастроқ, камбағалроқ, қашшоқроқ одамлар ҳам борлигини ўйлайди, борига шукр қилади. Бу борада баландга қараган сари одамнинг боши айланади, кўзи тиниб кетади.
Бойлик, мол-дунё тўплашда нуқул тепага қараган одам ношукр бўлади, доим бировдан ортда қолишдан қўрқиб, хавотир ичида яшайди. Бундай одам ўзидан бойроқ кишини кўриб қолса, хаёли бузилади, икки қаватли уйга эга бўла туриб, уч қаватли қаср қургиси келиб қолади. Иккита машинаси бўлса, 3-4 та қилгиси келади. Орзу-ҳаваснинг охири йўқ. Инсон умри тугаши мумкин, лекин ҳойи ҳаваслар сира тугамайди, дунё шаҳватларининг, ўткинчи лаззатларнинг чеки йўқ. Бирини қондирсангиз, ортидан бошқаси чиқиб келаверади, энг сўнгги русум деб машина олсангиз, эртага ундан янгиси чиқаверади. Хуллас, бу борада ўзидан пастдагиларга қараган, ўз ҳолидан шукр қилган, борига қаноат қилган инсонгина ўзи истаган хотиржамликка эриша олади, қалби безовталикдан йироқ бўлади.
Тана тузилиши ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Аллоҳ таоло бандаларини турлича шакл-шамойилда яратган: бирини оқ, бирини қора, кимнидир буғдойранг қилиб халқ этган. Кимнидир чиройли, кимнидир кўримсизроқ қилиб яратган. Бу – Аллоҳ таолонинг ҳикмати. Тана тузилишини ҳеч ким ўзгартиролмайди, кўз-қош, бурун, бош, қўл-оёқларнинг умумий кўринишини пардоз билан қисман ўзгартириш, чиройлироқ қилиш мумкиндир, бироқ Аллоҳ яратган асл хилқатни таг-туги билан ўзгартиришнинг имкони йўқ. Шундай экан, инсон ўзининг қиёфасидан рози бўлиши, шариат рухсат берган тарзда покликка, чиройли бўлишга ҳаракат қилиши керак. Шунингдек, ўзидан чиройлироқ, кўркамроқ одамларни кўрганда, ўзидан хунуқроқ, кўримсизроқ одамлар ҳам борлигини эслаб туриши лозим. Шунда Аллоҳнинг тақдирига рози бўлади, кўнгли таскин топади. Агар фақат тепага, чиройли одамларга қараб, ўзини камситилгандек ҳис этаверса, ҳаёти рисоладагидек ўтмайди, доим ғам-ғуссада юради. Етмаганига бировларга ҳасад қилиб гуноҳга ҳам ботади.
Эътибор берсангиз, ҳасадчи Аллоҳнинг тақдирига қарши чиқмоқчи бўлади, қазои қадардан нолийди, «Эй Аллоҳ, фалончига нега бу неъматни бердинг, уни бой қилиб қўйдинг, тан-жонини саломат қилдинг, илм-маърифат бердинг», деб Аллоҳга «арз» қилади. Қалбидан ҳасад иллати бор одамнинг дили сиқилади, кўнгли безовта бўлади. Чунки бировларнинг муваффақияти унинг оромини ўғирлайди, тинчини бузади. Қалбдаги ҳасадни чиқариб ташламагунча инсон комил мўмин бўлолмайди, тинч-хотиржам яшолмайди. Ҳасадни қалбдан чиқариш учун набавий кўрсатмаларга амал қилиш талаб этилади.
Имом Ҳоким – Абдуллоҳ ибн Шиххирдан – марфуъ тарзда ривоят қилган ҳадисда: «Бойларнинг олдига камроқ киринглар! Зеро, бу Аллоҳ сизларга (ато этган) неъматларни паст санамаслигингиз учун муносиброқдир», дейилган.
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
1. Инсон мол-дунёда, моддий неъматлар билан таъминланганлик жиҳатидан ўзидан пастдагиларга қараши кераклиги.
2. Ўзидан бойроқ, мансаби улуғроқ, чиройлироқ одамларга қараб, уларга ғайрлик қилиш дуруст эмаслиги.
3. Аллоҳнинг неъматларини кичик санаш номаъқул иш экани.
4. Одам ўзидан юқоридагиларга қараса, қалбида мол-дунёга, мансаб-мартаба ва дунёвий ашёларга ҳирс уйғониб, қўлидаги неъматларни паст санаши, ўз ҳолидан нолиши ва кимгадир ҳасад қилиши.
5. Агар ўзидан камбағалроқ одамларга ибрат билан назар солса, Аллоҳ унга берган неъматларни улуғ билиб, борига шукр қилади, Аллоҳга ҳамду санолар айтади, ҳолидан норози бўлмайди. Бу шокир бандаларнинг хусусиятидир.
Хуллас, ҳар бир инсон бошқа маънавий жиноятлардан халос бўлиш баробарида, ҳасад каби катта иллатдан ҳам қутулиши шарт. Ўшандагина хайр-барака кўпайишидан умид қилсак бўлади.
479 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «انْظُرُوا إِلَى مَنْ هَوَ أَسفَلَ منْكُمْ، وَلَا تَنْظُرُوا إِلَى مَنْ هُوَ فَوقَكُمْ؛ فَهُوَ أَجْدَرُ أَلَّا تَزْدَرُوا نِعْمَةَ اللهِ عَلَيْكُمْ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وَهَذَا لَفْظُ مُسْلِمٍ، وَفِي رِوَايَةِ البُخَارِيِّ: «إِذَا نَظَرَ أَحَدُكُمْ إِلَى مَنْ فُضِّلَ عَلَيهِ فِي الْمَالِ وَالخَلْقِ فَلْيَنْظُرْ إِلَى مَنْ هُوَ أَسْفَلُ مِنْهُ» [خ 6490، م 2963/9].
480. Яна у кишидан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Динору дирҳам, қатийфа-ю хамийса* бандаси бахтиқаро бўлсин! Унга ато берилса, рози бўлади, берилмаса, рози бўлмайди», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: * Қатийфа – духобадан тикилган устки либос.
* Хамийса – ипак ёки жундан тўқиладиган тўртбурчак қалин эн кийим. Ундан устки кийим сифатида фойдаланилган ва у ётоқда ёпинчиқ вазифасини ҳам бажарган.
Пайғамбаримизнинг мазкур сўзлари мол-дунёнинг қулига айланган одамларнинг оқибати ва тақдири қандай хунук бўлишидан огоҳлантиради.
Динор қули, дирҳам қули, гўзал кўйлак қули бадбахтдир, холис Аллоҳга бандалик қилган бахтлидир. У барча куч ва эътиборини бир нарсага – Аллоҳ розилигига қаратади, нияти ва қасди охиратга йўналтирилган бўлади. Бу дунёда унга учраётган ҳар бир нарса катта аҳамиятга эга бўлмайди.
Пулга қул бўлган банда бадбахтдир, чунки у пулнинг айтганини қилиб яшайди. Кийим-кечакка қул бўлган банда бадбахтдир. У ҳам кийим-кечакнинг айтганини қилиб яшайди. Улар эса бандага ҳеч қачон яхшиликни айтмайди. У ўзига динор ва дирҳам берилсагина, рози бўлади. У ўзига қатийфа ва хамийса берилсагина рози бўлади. Акс ҳолда норози бўлиб ўтади. Мана шу унинг бадбахтлигининг аломатидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ким барча куч ва эътиборини бир нарсага қаратса, Аллоҳ унга дунё ғамидан кифоя қилади. Ким куч ва эътиборини турли тарафларга қаратиб қўйса, дунёнинг қайси бир водийсида ҳалок бўлишининг Аллоҳга қизиғи йўқ”.
“Куч ва эътиборини турли тарафларга қаратиб қўйиш”нинг маъноси банданинг қалби ва иродаси мол-дунё, обрў, шаҳватлар ва ундан кўпроқ нарсаларга қараб қолиб, бўлиниб кетишидир. Мўмин эса бунинг хилофи. Унинг барча эътибори Раббисини рози қилишга мўлжалланган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна бундай марҳамат қилганлар: “Кимнинг ғами дунё бўлса, Аллоҳ унинг ишининг орасини ажратиб ташлайди ва фақирлигини кўз олдига қўйиб қўяди. Унга дунёда фақатгина ўзининг насибаси етади. Кимнинг нияти охират бўлса, Аллоҳ унинг ишини жамлайди. Унинг қалбига беҳожатлик солади. Дунё унга мажбур бўлган ҳолида келади”.
Имом Аҳмад ва Байҳақий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда у зот шундай дейдилар: «Дунё ҳовлиси йўқлар учун ҳовлидир. Ақли йўқларгина дунё учун йиғадилар». Яъни аҳмоқ ва нодонлиги, жоҳил ва гумроҳлигидан ўткинчи дунёга суяниб қоладилар. Солиҳ амаллар қилиб охират тадоригини кўриш ҳақида ўйламайдилар. Ҳаётда молини ҳақли жойга сарфламаган ва яхшилик йўлида бермаган киши бой-бадавлат дейилмайди. Балки улар бу дунёда асл мақсадни аниқ билмасдан яшаб ўтадиган бечора фақирлардир. Таъбир жоиз бўлса, бу тоифа бировнинг молини қўриқлаётган қоровулга ўхшайди. Худди бу моллар унга омонат қилиб топширилган-у, ўз ихтиёри ила ҳеч нарса қила олмайдигандек таассурот қолдиради.
Ҳақиқатда эса топган мол-дунёсини муҳтожларга хайр-эҳсон қилиб, қариндошлик ришталарини боғлаш каби яхшилик йўлида сарфлайдиган киши бой-бадавлат ҳисобланади. Чунки у мол-давлатни ўзига хизмат қилдириб керакли фойдани олди. Ҳатто қўлида ҳеч нарсаси қолмаган тақдирда ҳам, у бой-бадавлатдир. Зеро, бу иши унинг саховатпешалигини ва Роббининг ризқига тўлиқ ишонч-эътиқодини билдиради. Аллоҳ таоло шундай деди: «Нимани инфоқ қилсангиз, У Зот унинг ўрнини тўлдирур. У Зот ризқ берувчиларнинг яхшисидир».
Биз умматлар учун Пайғамбаримиз сийратларида мол-дунёни тасарруф қилиш – инфоқ-эҳсон, олди-берди, касб қилиш ва сарфлашда етарли намуналар бор. Қарангки, у зотга ер хазиналари берилган, шаҳарлар калити тортиқ қилинган, бирор пайғамбарга ҳалол қилинмаган ғанимат-ўлжалар ҳалол қилинган ва ҳаётлик пайтларида Ҳижоз, Яман, Арабистон яримороли ва унинг атрофидаги Шом ва Ироқ ерларида фатҳлар амалга оширилган. Бундан ташқари, ўлжаларнинг бешдан бири, жизя тўловлари, садақалар, подшоҳлар хазинасига муайян қисмигина тушадиган закотлар ҳам у зотнинг ҳукмига ҳавола этилган. Турли юрт ва мамлакат ҳукмдорлари юборган совға ва ҳадяларни қабул қилар, улардан бирор нарсани, ҳатто бир дирҳамни ҳам ўзларига олиб қолмасдилар. Балки ҳаммасини ўз ўрнига ва ҳақдорларга бериб, ҳожатмандларга тарқатар ва муҳтож мусулмонларни қўллаб-қувватлардилар.
Мол-дунё бўлиши ҳаётий заруратдир. Лекин мол-дунё ўз моҳиятига кўра фазилат эмас, балки яхшиликларни қўлга киритиш воситасидир. Шу жиҳатдан қаралса, мол-дунёдан фойдаланишга қараб ҳукм ўзгаради. Агар инсон ўз молидан эҳтиёжларни қондириш, орзу-мақсадга етиш, обрўни сақлаш, ҳақларни адо этиш, Аллоҳнинг розилиги йўлида ҳақли жойларга инфоқ қилиш учун фойдаланса, бу иши учун мақталиб, ҳурмат-эътибор топади ва кўпчиликнинг меҳр-муҳаббатини қозонади. Чунки мол-дунё эҳтиёж ва заруратлар учун сарфланиб, шаръий мақсадлар амалга ошишини таъминлайди. Аллоҳ таоло шу ҳолатни тасвирлаб: «Мол-давлат, бола-чақа дунё ҳаётининг зийнатидир»[1], дея марҳамат қилган. Аллоҳ таоло инсонлар табиатан мол-давлатни яхши кўришини шундай баён қилади: «...ва молни кўп яхши кўрасизлар»[2]. «Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир»[3].
Агар одам мол-дунёни эҳтиёжи учун, иззат-обрўни сақлаш ва яхшилик йўлида сарфласа ва шу иши учун Аллоҳ таолонинг розилигини ва охиратдаги ажр-савобни умид қилса, унинг мол-дунёси фазилат саналади. Агар молини қизғониб, яхшилик йўлида сарфламаса, фақат фахр-ифтихор, мақтаниш, риёкорлик ва манманлик учун йиғиб-кўпайтиришни ўйласа, бу ҳолат нуқсон ва айб бўлади. Чунки у бахиллик ва пасткашлик разолатига тушиб қолди. Аллоҳ таоло бахилликнинг аянчли оқибатини баён қилиб шундай деган: «Аллоҳ Ўз фазли билан берган нарсага бахиллик қилганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур. Осмонлару ернинг мероси Аллоҳгадир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир»[4].
Агар мол-дунё фахрланиш ва такаббурликни пайдо қилса, унинг қабиҳлиги ва ёмонлиги янада ортади. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва фахрланувчи кимсаларни яхши кўрмас. Улар бахиллик қиладиган, одамларни бахилликка буюрадиган ва Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсаларни беркитадиганлардир. Кофирларга хорловчи азобни тайёрлаганмиз»[5].
Суннати набавияда мол-дунёнинг асли, самараси ва фойдаси баён қилиб берилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи «Молим, молим», дейди. Молингдан сен учун садақа қилиб берганинг, еб битирганинг ёки кийиб эскиртирганингдан бошқа фойда ҳосил бўлмас», дедилар.
480 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تَعِسَ عَبْدُ الدِّينَارِ وَالدِّرْهَمِ وَالقَطِيفَةِ وَالخَمِيصَةِ؛ إِنْ أُعْطِيَ رَضِيَ، وَإِنْ لَمْ يُعْطَ لَمْ يَرْضَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ[ 2886].
481. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Суффа аҳлидан етмиш нафарини кўрдим. Уларнинг ичида ридоли киши йўқ эди. Ё битта изори, ёки биргина кийими бўлиб, бўйинларига боғлаб олган бўлишарди. Баъзи кийим болдирнинг ярмига, баъзиси тўпиққача етадиган бўлар эди. Аврат кўриниб қолишини хоҳламай, кийимни қўл билан ушлаб олишарди».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Асҳабус-суффа луғатда: Тепаси соябонли қилинган жой эгалари маъносини англатади.
Истилоҳда эса асҳобус-суффа деганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари ёнидаги тепаси соябонли қилинган жойда тунаб қоладиган бирор бошпанаси ҳам, мол-мулки ҳам бўлмаган фақир саҳобалар тушунилган.
“Асҳабус-суффа” баъзи ривоятларда “Аҳли суффа” деб ҳам аталган. “Асҳабус-суффа” ва уларнинг яшаш тарзлари ҳақида жуда кўплаб ривоятлар келган:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши: «Ундан ўзга илоҳи маъбуд йўқ. Аллоҳ ила қасамки, очликдан жигарим ила ерга қадалиб қолар эдим. Очликдан қорнимга тошни боғлаб олар эдим. Бир куни улар чиқадиган йўлга ўтирдим.
Бас, Абу Бакр ўтиб қолди. Мен ундан Аллоҳнинг Китобидаги бир оят ҳақида сўрадим. Фақатгина у мени тўйғазиб қолса ажаб эрмас, деб сўрадим. У буни қилмай, ўтиб кетди.
Сўнгра олдимдан Умар ўтиб қолди. Мен ундан Аллоҳнинг Китобидаги бир оят ҳақида сўрадим. Фақатгина у мени тўйғазиб қолса ажаб эрмас, деб сўрадим. У буни қилмай ўтиб кетди.
Сўнгра олдимдан Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолдилар. У зот мени кўрганларида табассум қилдилар. Менинг ичимда нима борлигини ҳам, юзимда нима борлигини ҳам билдилар. Кейин у зот:
«Эй Абу Ҳирр!» дедилар.
«Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим.
«Эргаш!» дедилар.
У зот юрдилар. Мен эргашдим. У зот ичкарига кирдилар. Изн сўрадилар. Менга изн бердилар. Мен кирдим. У зот бир қадаҳда сутни кўрдилар ва:
«Бу сут қаердан?» дедилар.
«Уни сизга фалончи киши ёки фалончи аёл ҳадя қилди», дейишди.
«Эй Абу Ҳирр!» дедилар.
«Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим.
«Аҳли суффанинг олдига бориб, уларни менга чақириб кел», дедилар.
Аҳли суффа Исломнинг меҳмонлари бўлиб, аҳлга ҳам, молга ҳам, бирор кишига ҳам эга эмасдилар. У зотга садақа келса, ўзлари ҳеч нарсага тегмай, уларга юборар эдилар. Қачон У зотга ҳадя келса, уларга ҳам юборар, ўзлари ҳам олар, уларни ўзларига шерик қилар эдилар.
Ҳалиги гап менга оғир ботиб, ичимда: «Бу сут аҳли суффага нима бўлар эди. Бу сутдан бирор ҳўплам ичишга мен ҳақли эдим. Ўшанда бир оз қувват топармидим. Улар келганларида менга амр қиладилар. Сутни уларга тутаман. Ўзимга етмай қолади», дедим.
Аммо Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилиш лозим эди. Бориб, уларни чақириб келдим. Улар келиб, изн сўрадилар. У зот уларга изн бердилар. Улар уйга жойлашдилар. У зот:
«Эй Абу Ҳирр!» дедилар.
Мен: «Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.
«Ол! Уни уларга бер», дедилар.
Қадаҳни олдим. Уни бир кишига берсам, у тўйгунича ичиб, қадаҳни менга қайтарар эди. Кейин бошқа одамга берар эдим. У ҳам тўйгунича ичиб, қадаҳни менга қайтарар эди. Қавмнинг ҳаммаси тўйиб бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим. У зот қадаҳни олиб, қўлларига қўйдилар ва менга назар солиб, табассум қилдилар ва:
«Эй Абу Ҳирр!» дедилар.
«Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим.
«Мен билан сен қолдикми?» дедилар.
«Рост айтдингиз, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.
«Утир! Ич!» дедилар.
Ўтириб, ичдим.
«Ич!» дедилар.
Ичдим. У зот «Ич!» дейишда давом этдилар. Охири:
«Сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, бошқа жой қолмади», дедим.
«Менга кўрсат-чи», дедилар.
У зотга қадаҳни бердим. Бас, Аллоҳга ҳамд айтдилар ва бисмиллаҳни айтиб, ортиб қолганни ичдилар».
(Имом Бухорий, Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган).
Бадриддин Айний “Умдатул Қорий шарҳу Саҳиҳил Бухорий” асарида шундай ёзган:
“Баъзилар “Асҳабус-суффа” деб номланиш сабаби ҳақида шундай дейишган: Бошпаналари йўқ ғариб кишилар масжид эшиги ёнида саф бўлиб туришар эди. Шу сабабли улар “Асҳабус-суффа” (сафланиб турувчилар) деб номланган”.
Имом Нававий “Шарҳу саҳиҳи Муслим” асарида қуйидагиларни ёзган: “Асҳабус-суффа Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидан бошпана топган фақир кишилар бўлиб, улар масжид ёнидаги тепаси соябонли қилинган жойда тунаб қолишар эди”.
Имом Термизий “Сунану Термизий”да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг: “Аҳли суффа Ислом аҳлининг меҳмонлари эдилар” деган қавлини ривоят қилган.
Имом Байҳақий Усмон ибн Ямон розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилган: “Мадинада муҳожирлар кўпайиб кетди. Уларнинг туришлари учун бирор ҳовли жой ҳам, бошпана ҳам йўқ эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни масжидга жойлаштирдилар ва “Асҳабус-суффа” деб атадилар. У зот улар билан бирга ўтирар ва уларга дўстона муносабатда бўлар эдилар”.
Муҳаммад Абдурраҳмон Муборакфурий «Туҳфатул Аҳвазий би шарҳи жомеит-Термизий» асарида қуйидагиларни ёзган: “Асҳабус-суффа етмиш нафар атрофидаги уй-жойи ҳам, мол-мулки ҳам, бола-чақаси ҳам бўлмаган фақир зоҳид саҳобалар бўлган. Уларнинг сони гоҳ камайиб гоҳ ортиб турган. Улар асосан ўзларига садақа қилинган нарсалар билан кун кечиришган”.
Муновий «Файзул Қодийр шарҳу Жомеис-соғир»да қуйидагиларни ёзган: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларга намоз ўқиб берганларида очликдан намозда тик тура олмай қоладиган кишилар ҳам бўларди. Улар «Асҳабус-суффа» эдилар. Ҳаттоки араблар: “Анавилар мажнунлардир”, дейишарди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлганларидан сўнг уларга юзланиб шундай деган эдилар: “Агар Аллоҳ ҳузурида сизларга қандай яхши нарсалар борлигини билганларингизда, албатта янада фақир ва эҳтиёжманд бўлишни яхши кўрган бўлар эдиларингиз”.
481 - وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: لَقَدْ رَأَيْتُ سَبْعِينَ مِنْ أَهْلِ الصُّفَّةِ، مَا مِنْهُمْ رَجُلٌ عَلَيهِ رِدَاءٌ، إِمَّا إِزَارٌ، وَإِمَّا كِسَاءٌ، قَدْ رَبَطُوا فِي أَعْنَاقِهِمْ، فَمِنْهَا مَا يبْلُغُ نِصْفَ السَّاقَيْنِ، وَمِنْهَا مَا يَبْلُغُ الكَعْبَينِ، فَيَجْمَعُهُ بِيَدِهِ كَرَاهِيَةَ أَنْ تُرَى عَوْرتُهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [442].
482. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунё мўмин учун зиндон, кофир учун жаннатдир», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Дунё аччиқлиги охират ҳаловатидир, бунинг акси эса аксидир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз: «Дунё мўмин учун зиндон, кофир учун жаннатдир» деб марҳамат қилганлар. Яна марҳамат қилиб: «Ўлим мўминга туҳфадир» дедилар. (Ибн Аби Дунё ривояти).
Агар бандага касаллик ёки мусибат етса ва у Аллоҳга ҳамд айтса, у умид қилаётган савобни устига, унга жаннатда «ҳамд уйи» деб аталган бир уй бино қилинади.
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар: Пайғамбаримиз дедилар: «Одамлар қиёматда бало аҳлига берилаётган савобни кўрганларида, дунёда терилари қайчилар билан қиймаланган бўлишини орзу қилиб қоладилар» (Термизий ривояти)
«Агар имтиҳонлар бўлмаганда эди, сабрнинг фазли зоҳир бўлмаган бўлар эди». Агар инсон сабрга эришса, у кўп яхшиликларга эришибди. Агар йўқотса, у ҳолда барча яхшиликларни йўқотибди. Аллоҳ таоло банданинг сабрини ва иймонини имтиҳон қилади, шунда ёки тилла ҳосил бўлади ёки чиқинди.
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Албатта мукофотнинг катталиги, балонинг катталиги биландир. Агар Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса, уларни балолантириб қўяди. Кимки рози бўлса, унга ҳам розилик, кимки ғазаб қилса, унга ғазаб насиб бўлади». Агар Аллоҳ бир бандасини яхши кўриб қолса, унинг ғамини зиёдалаштириб қўяди. Агар ғазаб қилса, унинг дунёсини кенгайтириб қўяди, хусусан, банда динини зое қилса. Банда мусибатларга иймон ва сабот ила сабр қилса, у сабрлилар девонига ёзиб қўйилади. Агар ундан розилик ҳосил бўлса, уни рози бўлганлар девонига ёзиб қўйилади. Бандадан ҳамд ва шукр ҳосил бўлар экан, Аллоҳ тақдир қилган барча қазолар унинг учун хайрли бўлиб қолаверади.
482 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الدُّنْيَا سِجْنُ الْمُؤْمِنِ وَجَنَّةُ الكَافِرِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2956].
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам елкамдан ушлаб, «Бу дунёда худди ғариб ё бир йўловчидек бўлгин!» дедилар».
Ибн Умар: «Кеч кирса, тонг отишини кутма, тонг отса, кеч киришини кутма. Соғлик пайтингдан касаллигингга, ҳаётингдан ўлимингга (фойда) олиб қол!» дер эди».
Имом Бухорий ривояти.
Бу ҳадиснинг шарҳида қуйидагича маъно айтишган: «Дунёга суяниб, уни ватан қилиб олма. Унда узоқ қолишни ва унга аҳамиятли бўлишни нафсингга ўқтирма. Худди ватанида бўлмаган ғариб ўша ерга боғлиқ бўлмагани каби сен ҳам дунёга боғланиб олма. Ўз аҳлига қайтишни хоҳлаб юрган ғариб ўша турган жойида бирор нарсага машғул бўлмагани каби сен ҳам дунёга машғул бўлма». Тавфиқ Аллоҳдандир.
Шарҳ: Абдуллоҳ ар-Румий айтадилар: «Мен Умму Талақ деган аёлнинг уйига кирдим-да: «Уйингизнинг шифти жуда паст экан», дедим. Шунда Умму Талақ: «Эй ўғилчам, Ҳазрати Умар атрофдаги омиллари (иш юритувчилари)га мактуб юбориб, «Биноларингизни баланд қилманг, чунки биноларнинг баланд бўлиши ёмон кунларингиздан бири экани аломатидир», деб тайинлаганлар», деди.
«Эй одам боласи, агар заруратингдан ортиқчасини эҳсон қилсанг, ўзинг учун яхши. Агар бермасдан ушлаб қолсанг, ўзинг учун ёмон. Кифоя қилгудек ризққа қаноат қилсанг, маломат этилмайсан. Эҳсон қилишни ўз қўл остингдагилардан бошлагин».
«Кимнинг нафси омон, хотиржам ва жасади саломат ҳамда ҳузурида бир кунлик ризқи бўлса, гўёки дунёни тўлалигича ўзига бўйсундирибди».
«Зуҳд мол йўқлиги билан эмас, балки Аллоҳдан бошқасидан кўнгилни фориғ тутишдир. Дунёни севгучи дарвешни зоҳид демаслар ва Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом шунча дастгоҳ, подшоҳлик билан зуҳд эгаси дерлар».
Дунё ҳаётининг матоҳлари жуда жозибали, жалб қилувчи, ўзига тортувчи бўлади. Манаман деган одам ҳам унинг жилвасидан ўзини торта олмайди, сеҳрига мубталоликдан асрала олмайди. Чунки Аллоҳнинг иродаси шундай бўлган, яратилиш ҳикмати шундай бўлган. Сурув-сурув подалар, бепоён далалар, қўша-қўша чопқир уловлар, серҳашам ва муҳташам қурилган уйлар, тахлам-тахлам пуллар, олтин-кумуш бойликлар, хотинлар, бола-чақалар, хулласи дунёнинг барча жимжималари инсонни синаш учун, имтиҳон қилиш учун яратиб қўйилган.
Кимдир ана шу бойликлар билан фахрланиб, кибрланиб, ўралашиб қолиб, Аллоҳни унутади, унутмаганда ҳам Унинг амр-фармонларига бепарво бўлиб қолади. Кимдир ўзига беҳисоб дунё ато қилинса ҳам бандалигини бир зум эсдан чиқармайди, итоат-ибодатдан чекинмайди.
Абдуллоҳ ибн Умар бир куни бетобланиб қолиб, кўнгли балиқ ейишни тусади. Ходимлари Мадинани кеза-кеза ниҳоят балиқ топишди. Олиб келиб қовуришди ва ноннинг устига қўйиб, Ибн Умарнинг олдига киритишди. У балиқдан энди тотиб кўрмоқчи эди, эшик олдига бир тиланчи келиб, бирон егулик беришларини сўради. Ибн Умар ходимларига балиқни нонга ўраб, тиланчига тутқазишни буюрди. «Аллоҳ сизга шифо берсин, зўрға етган таомингизни тиланчига бериб юборасизми, яхшиси пул берақолайлик», деди ходим. Ибн Умар: «Балиқни бериб юборинглар», деб буюрди яна. Ходим гадонинг олдига чиқиб: «Балиқни оласанми ёки пул берайми?» деб сўради. Тиланчи пулни олди. Ходим балиқни қайтариб кирганини кўрган Ибн Умар: «Балиқни унга олиб бориб бер, пулни ҳам олма, мен Расулуллоҳдан кўнгли тусаб турган нарсасини биродарига улашган кишининг гуноҳлари кечирилишини эшитганман», деди.
Абу Ҳазм шундай деган: «Молларингизни Аллоҳ йўлида сарфлашни асло канда қилманг. Болаларим бор-ку, деб уларни харжлашдан ҳам қўрқманг. Зеро бола-чақангиз мўмин бўлса, Аллоҳнинг Ўзи уларни (сиздан ҳам яхшироқ) ризқлантиришига ишонинг. Агар улар фосиқ бўлсалар, молларингизни фисқ-фасод йўлида сарф қилишларига имкон яратиб берманг».
Умавийлар султони Сулаймон ибн Абдулмалик Абу Ҳазмдан: «Эй Абу Ҳазм, биз нима учун ўлимдан қўрқамиз?» деб сўради. Абу Ҳазм: «Чунки дунёимизни обод қилиб, охиратимизни хароб айлаганмиз. Одамзот обод жойни ташлаб, харобага кетишни хоҳламайди», деб жавоб қилди.
483 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَخَذَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِمَنْكِبِي، فَقَالَ: «كُنْ فِي الدُّنْيَا كَأَنَّكَ غَرِيبٌ أَوْ عَابِرُ سَبِيلٍ» وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا يَقُولُ: إِذَا أَمْسَيْتَ فَلَا تَنْتَظِرِ الصَّبَاحَ، وَإِذَا أَصْبَحْتَ، فَلَا تَنْتَظِرِ الْمَسَاءَ، وَخُذْ مِنْ صِحَّتِكَ لِمَرَضِكَ، وَمِنْ حَيَاتِكَ لِمَوتِكَ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6416].
قَالُوا فِي شَرْحِ هَذَا الحَدِيثِ: مَعْنَاهُ: لَا تَرْكَنْ إِلَى الدُّنْيَا، وَلَا تَتَّخِذْهَا وَطَناً، وَلاَ تُحدِّثْ نَفْسَكَ بِطُولِ الْبقَاءِ فِيهَا، وَلَا بِالاعْتِنَاءِ بِهَا، وَلَا تَتَعَلَّقْ مِنْهَا بِمَا لَا يَتَعَلَّقُ بِهِ الْغَرِيبُ فِي غَيْرِ وَطَنِهِ، وَلَا تَشْتَغِلْ فِيهَا بِمَا لَا يَشْتَغِلُ بِهِ الْغَرِيبُ الَّذِي يُريدُ الذَّهَابَ إِلَى أَهْلِهِ. وَبِاللهِ التَّوْفِيقُ.
484. Абул Аббос Саҳл ибн Саъд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, мени бир амалга йўналтириб қўйингки, ўшанга амал қилсам, Аллоҳ ҳамда кишилар мени яхши кўрсин», деганида, у зот: «Дунёда зоҳид бўл, Аллоҳ сени яхши кўради. Одамлар қўлидаги нарсада зоҳид бўл, одамлар сени яхши кўради», дедилар.
Ҳасан ҳадис бўлиб, Ибн Можа ва бошқалар ҳасан иснод билан ривоят қилишган.
Шарҳ: Мазкур ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки улкан насиҳатларини ўзида жамлаган:
1. Дунёга нисбатан зоҳид бўлмоқ. Шубҳасиз, ҳаёти дунёга кўнгил бермаслик Аллоҳнинг муҳаббатини қозонишга сабабдир.
2. Одамлар қўлидаги мол-дунёга нисбатан зоҳид бўлмоқ. Албатта инсонлар тамагирлик қилмайдиган, камсуқум кишиларни ёқтирадилар.
Инсон икки дунёда ҳам саодатли бўлмоғи учун ўзида қуйидаги хислатларни шакллантирмоғи лозим. Аввало, у боқий Охират неъматларини ўткинчи дунё лаззатларидан афзал билиб, Парвардигори муҳаббатига ноил бўлмоғи, қолаверса бандалар қўлидаги мол-дунёга тама кўзини тикмасдан, боқий яхшиликлар сари иззат ва ибо билан интилиб, одамлар муҳаббатини қозонмоғи керак. Зеро, Охиратдаги боқий неъматлар ўткинчи лаззатлардан яхшироқ ва умид қилишга лойиқроқдир. Шу боис Ибн Ҳажар Ҳайтамий мазкур ҳадисга қуйидагича баҳо берганлар:
«Ушбу ҳадис Ислом асоси бино бўлган тўрт ҳадиснинг бири ҳисобланади».
Руҳий тарбиясини олий мақом қилмоқчи бўлган, охиратда даражаси улуғ бўлишини истаган мусулмон учун лозим бўлган мақомлардан бири зуҳддир.
«Зуҳд» сўзи луғатда оз, кам нарса маъносини англатади. У рағбатнинг тескариси бўлиб, тарк қилиш, юз ўгириш маъноларини билдиради.
Шаръий истилоҳда дунё, мол-мулк, обрў ва мансаб муҳаббатидан юз ўгиришдир.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
«Ким охират ҳосилини истаса, унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас» (Шуро сураси, 20-оят).
Бошқа бир оятда бундай дейилади:
«Молу-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир. Боқий қолувчи солиҳ амаллар Раббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир» (Каҳф сураси, 46-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам зоҳидликда имом эдилар. У зотга моллар келар, уларни одамларга тарқатиб юборар эдилар. Уч кун кетма-кет қоринлари тўйиб овқатланмаган, ётоқлари хурмо пўслоғидан, бўйрани тагига солсалар, устиларига етмас эди. Уйларининг шифти ва энига қўл чўзса, етар даражада эди.
Саҳоба розияллоҳу анҳумлар ҳам зоҳид бўлишган. Абу Бакр, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Салмон Форсий, Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳум бошқа саҳобаларнинг зоҳидликлари зарбулмасалга айланган.
Руҳий тарбия уламоларининг зуҳдга берган таърифлари:
Имом Ғаззолий айтади: «Зуҳд рағбатнинг бир нарсадан ундан кўра яхшироқ нарсага бурилишидир».
Рағбат қилинган нарса юз ўгирилганидан яхшироқ бўлиши керак. Ўзи ёқтирмайдиган, унга рағбати бўлмаган нарсадан юз буриш зуҳд дейилмайди.
Қарофий бундай дейди: «Киши мол-дунёга эга бўлса-ю, қалбида унинг севгиси бўлмаса, ўша зуҳддир. Шундан келиб чиқиб бой зоҳид бўлиши мумкин. Фақир зоҳид бўлмаслиги мумкин».
Баъзи мутасаввифлар: «Ҳаром нарсадан зуҳд қилиш вожиб. Ҳалол нарсаларда эса фазилат. Мол-дунёси озлигига сабр қилиши, Аллоҳ таолонинг тақсимотига қаноат қилиб, борига рози бўлиши зуҳддир», дейишган.
Чунки Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Дунё матоҳи оз, охират эса тақво қилганларга яхшидир. Ва қилчалик зулм қилинмассизлар…» (Нисо сураси, 77-оят).
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: «Зуҳд орзу-умиднинг камлигидадир. Очлик ва увада кийишда эмас», деган.
Абу Сулаймон Дороний айтади: «Зуҳд Аллоҳ таолодан чалғитиб қўядиган нарсаларни тарк қилишдир».
Яҳё ибн Муоз айтади: «Кишида уч хислат топилмас экан, у ҳақиқий зуҳдга эриша олмайди. Улар: узлуксиз амал, тамасиз гап, мансабсиз азиз бўлиш». Яъни, солиҳ амалларни бир муддат қилиб орада ташлаб қўйиш, бирон нарса умидида чиройли гапларни топиб гапириб зуҳд либосига бурканиш зоҳидлик эмас. Шунингдек, обрў топиши мансаб туфайли эмас, тақвоси билан бўлсин.
Жунайд Бағдодий Руваймдан ривоят қилиб айтади: «Зуҳд бу банда учун дунё арзимас бўлиши ва унинг асарларини ҳам қалбдан суғуриб ташлашдир».
Саррий Сақатий: «Зоҳид нафси куйида машғул бўлса, унинг яшашидан маъно йўқ», деган.
Ибн Ашъас Бойкандий (ёки Пойкандий) бундай дейди: «Ким зуҳддан гапириб одамларга ваъз қилса-ю, ўзи уларнинг молига рағбат қилса, Аллоҳ таоло унинг қалбидан охират муҳаббатини олиб қўяди».
Аҳмад ибн Ҳанбал айтади: «Зуҳд уч даражада бўлади.
Биринчиси – ҳаромни тарк қилиш. Бу авомнинг зуҳди.
Иккинчиси – ҳалол нарсаларда керагидан ортиғини тарк қилиш. Бу хосларнинг зуҳди.
Учинчиси – Аллоҳ таолодан чалғитадиган нарсани тарк қилиш. Бу орифларнинг зуҳди».
Фузайл ибн Иёз айтади: «Аллоҳ таоло барча ёмонликни бир уй ичига жойлади ва дунё муҳаббатини унинг калити қилди. Шунингдек, барча яхшиликни бир уй ичига жойлаб, зуҳдни унга калит қилди».
Руҳий тарбия устозлари саҳобалар, салафларнинг ҳаётидан келиб чиқиб қуйидагиларни хулоса қилишади:
Зуҳднинг даражаси учта:
1. Авомнинг даражаси.
2. Хосларнинг даражаси.
3. Хосларнинг хоси даражаси.
Уламолар берган таърифлар турличалиги ушбу даражалар билан боғлиқ. Зуҳд нафс тарбиясидаги улуғ мақомлардан бири. Мақом «туриш» дегани. Маълум муддат зуҳд қилиб, кейин ташлаб қўйиш зоҳидлик ҳисобланмайди. Яъни, мақом соҳиби ўша мақомда доим собит туриши, ўзининг табиатига айланиши керак. Шундагина мақом бўлади.
Зоҳидлик таркидунёчилик эмас. Дунёдан бутунлай воз кечиш ҳам эмас. Зоҳидлик дунё нарсаларига боғланиб, уни яхши кўриб қолмаслик. Келганида қувонмай, кетганида маҳзун бўлмасликдир. Кўплаб саҳобалар ва салафи солиҳлар бой бўлганлар, ҳамма қатори яшаганлар. Аммо ҳаётда зоҳид бўлишган. Уларнинг зоҳидлиги ўша нарсаларни ҳақир санашларида бўлган. Мол-дунёни тарк қилиш, мансабдан қочишлари дунё муҳаббати қалбга ўрнашиб олмаслиги учун восита бўлган.
Дунёда зоҳид бўлиш соликларнинг шарафли мақомларидан биридир. Аслида зоҳидлик кўнгли тусаб турган бир нарсадан ўгирилиб, ундан яхшироғига юзланмоқдир. Кўнгилга ёқмайдиган нарсадан юз ўгириш зоҳидлик эмас.
Одатда дунёдан юз ўгирган кишини «зоҳид» дейдилар. Аллоҳдан ўзга барча нарсадан юз ўгирган киши комил зоҳиддир. Дунёдан жаннат ва унинг неъматлари илинжида юз ўгирган одам ҳам зоҳид, аммо унинг даражаси аввалгидан пастдир.
Молу дунёни тарк қилиш, уни сахийлик билан сарфлашнинг ўзи зоҳидлик бўла олмайди. Зоҳидликнинг энг олий мақоми Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун қилинган зоҳидликдир.
Ҳаёт учун зарур бўлган нарсалардаги зоҳидлик қуйидагилар:
1. Таомдаги зоҳидлик.
Бунда зоҳид очликни даф қилишга кифоя қилувчи ва баданига мувофиқ таом билан кифояланади ва таом ила лаззатланишдан ўзини тияди. Кўпгина машҳур зоҳидлар оддий таомлар билан кифояланганлар. Баъзи машҳур зоҳидлар эса яхши таомлардан бош тортмаганлар. Мисол учун, Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳи сафарга чиққанларида ҳам ўзлари билан қовурилган гўшт ва бошқа таомларни олиб юрардилар.
2. Кийимдаги зоҳидлик.
Бунда зоҳид иссиқ ва совуқдан сақлайдиган ҳамда авратни тўсадиган кийим ила кифояланади. Кўплаб зоҳидлар оддий кийим билан кифояланганлар. Аммо Сабтий раҳматуллоҳи алайҳига ўхшаб ҳафта давомида ризқ-рўз топиш учун ишлайдиган зоҳидлар ҳам оз бўлмаган.
3. Маскандаги зоҳидлик.
Баъзи бир зоҳидлар ўзларига маскан тутмасдан, такия ва шунга ўхшаш жойларда яшаганлар. Бошқалари эса ўзлари учун ғоятда содда бошпана қилганлар. Иброҳим Нахаъий раҳматуллоҳи алайҳига ўхшаш зоҳидлар эса «Агар бино етарли бўлса, ажр ҳам, гуноҳ ҳам йўқ», деган шиорга амал қилганлар.
4. Уй анжомларидаги зоҳидлик.
Бунда зоҳид ўзига керакли асбоб-анжомдан зиёдасини тутмаган.
5. Никоҳдаги зоҳидлик.
Бу масалада зоҳидлик маъноси йўқ, деса ҳам муболаға бўлмайди. Энг машҳур зоҳидлардан бўлган ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тўртта хотинлари бўлган. (Фотима онамиз ўтганларидан кейин.)
6. Молу дунёдаги зоҳидлик.
Кўпинча зоҳидлар ўзларига керакли бўлган миқдордан ортиқча мол тўплашга ўтмаганлар. Лекин бошқача йўл тутган катта зоҳидлар ҳам оз бўлмаган.
7. Обрўдаги зоҳидлик.
Зоҳидлар зоҳирий обрўга эмас, қалбларда бўладиган обрўга соҳиб бўлиш учун ҳаракат қилганлар.
Хулоса қилиб айтиладиган бўлса, ҳаёт учун зарурий бўлган нарсалар дунёдан деб ҳисобланмаган.
Зоҳидлик ҳақида баҳс юритган уламоларимиз ва зоҳидларимиз: «Тарки дунё қилиш зоҳидлик эмасдир», деганлар. Чунки молни тарк қилиш ва камбағалликни зоҳир қилиш зоҳидлик ила ном чиқарувчи шахс учун жуда ҳам осондир. Кўпгина роҳиблар бу даражага осонлик билан эришганлар. Бу риёкорликдан бошқа нарса эмас.
Зоҳидликнинг биринчи даражаси борига масрур, йўғига маҳзун бўлмасликдир.
Зоҳидликнинг иккинчи даражаси мансабни мадҳ қилувчи ҳам, сўкувчи ҳам унинг олдида баробар бўлишидир.
Зоҳидликнинг учинчи даражаси Аллоҳ таоло ила қалбан унсу улфат бўлишдир.
Зоҳидларнинг имомларидан бири бўлган Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи:
«Энг афзал зоҳидлик зоҳидликни яширишдир», деганлар.
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳининг зоҳидлиги етти иқлимга маълум ва машҳур эди. Аммо у киши жун кийим ҳам, хирқа ҳам киймаганлар. Одамлардан ажраб, қоронғу хонада ўтирмаганлар. Тарки дунё қилиб, мол жамлашдан юз ўгирмаганлар. У кишининг тижорат карвонлари чор атрофни кезар эди. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳининг тижорий сармоялари тўрт юз минг динорни ташкил қилар эди. Бу улуғ зоҳиднинг йиллик даромадлари юз минг дирҳамдан иборат эди.
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳининг айтишларича:
«Зоҳидлик бутунлай тарки дунё қилиш, ҳалол касбни тарк қилиш ва яхши ишларга нафақа сарфлашдан юз ўгиришдан иборат эмас. Балки
Зоҳидлик ҳаромни тарк қилишдир.
Зоҳидлик шубҳали нарсаларни тарк қилишдир.
Зоҳидлик ҳар бир ҳалол ва мубоҳдан ортиқчасини тарк қилишдир».
Қисқача қилиб айтганда, зоҳидлик Аллоҳ таолодан узоқлаштирадиган нарсани тарк қилиб, Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган нарсани тутишдир.
Машҳур зоҳидлардан Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳи Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳидан:
«Эй имом! Сиз бизни зоҳидликка ва озга сабр қилишга амр қиласиз. Аммо ўзингиз Хуросондан Аллоҳнинг муҳаррам юрти бўлмиш Маккага тижорат молларини келтирасиз. Бу қандай бўлди?!» деб сўради.
Шунда Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи:
«Эй Абу Али! Буни ўз эҳтиёжимни қондириш, обрўйимни сақлаш, Роббимнинг тоатига кўмак олиш учун қиламан. Аллоҳнинг ҳаққини билишим билан уни адо этишга шошиламан.
Эй Абу Али! Сен ва сенинг биродарларинг бўлмаганларингда, тижорат қилмас эдим», деб жавоб берганлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, зоҳидлик қалбда Аллоҳ таолонинг муҳаббатидан бошқа нарсага жой қолмаслигидир.
484 - وَعَنْ أَبِي الْعَبَّاسِ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ السَّاعِدِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ دُلَّني عَلَى عَمَلٍ إِذَا عَمِلْتُهُ أَحَبَّنِي الله وَأَحَبَّنِي النَّاسُ، فَقَالَ: «ازْهَدْ فِي الدُّنْيَا يُحِبَّكَ اللهُ، وَازْهَدْ فِيمَا عِنْدَ النَّاسِ يُحِبَّكَ النَّاسُ» حَدِيثٌ حَسَنٌ رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَغَيْرُهُ بِأَسَانِيدَ حَسَنَةٍ [4102، ك 4/313، طب 6/193].
485. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Умар ибн Хаттоб одамларнинг қандай мол-дунёга эришганини айта туриб, шундай деди: «Мен эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кун бўйи очликдан букилиб, қоринларини тўйдиришга дақол* ҳам топа олмай юрганларини кўрганман».
Имом Муслим ривояти.
*Дақол: хурмонинг паст нави.
Шарҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ва аҳллари бир неча кеча қаторасига оч ётишар эди, кечки таом топа олишмасди. Кўпинча уларнинг таомлари арпа нон бўларди» (Имом Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Оли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ойни ўтказишар, аммо олов ёқишмасди. Емишимиз хурмо ва сув бўларди, холос» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Оли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам то у зот қабз қилингунларича икки кун кетма-кет арпа нонга тўйишмади» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Савол пайдо бўладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида бундан бошқа нарса бўлмаса саҳобалар ичларида давлатмандлар кўп эдилар. Ҳаммалари у зотдан жонларини ҳам аямасдилар. Улар бу ҳолни билиб туриб нима сабабдан сабр қилгандилар?
Жавоб шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ҳолнинг ажридан умидвор бўлиб, ниҳоятда махфий сақлар эдилар. Оналаримиз ҳам шундай эдилар.
485 - وَعَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: ذَكَرَ عُمَرُ بْنُ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ما أَصَابَ النَّاسُ مِنَ الدُّنْيَا فَقَالَ: لَقَدْ رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَظَلُّ الْيَوْمَ يَلْتَوِي؛ مَا يَجِدُ دَقَلًا مَا يَمْلأُ بِهِ بَطْنَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2978].
«الدَّقَلُ» بِفَتْحِ الدَّالِ الْمُهْمَلَةِ وَالقَافِ: رَدِيءُ التَّمْرِ.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот қилганларида уйимда токчамдаги озгина арпадан бошқа тирик жон ейдиган нарса йўқ эди. Ундан анча вақтгача еб юрдим, сўнг уни тортиб кўрган эдим, тугаб қолди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Аллома Ибн Аллон роҳимаҳуллоҳ «Далилул фалиҳийн» китобида: «Оиша розияллоҳу анҳо тортиб кўргач у кишига жазо ўлароқ арпа тугаб қолди. Чунки тортиб кўришлари Аллоҳга таслим бўлишга зид амалдир», деб айтганлар.
«Талмасоний «Шарҳуш шифо» номли китобларида қуйидаги ҳадисни келтириб, юқоридаги гапга мухолиф эмас дейдилар.
Миқдом ибн Маъдикараб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Таомларингизни ўлчанглар, сизга унда барака киритилур», дедилар».
(Имом Бухорий ривоят қилган).
Чунки Расулуллоҳ с.а.в. ундаги буюрган нарсалари, қўлга ушлашни назарда тутганлар. Ундан ташқари озгина овқатни кўпайтириш Аллоҳ таолонинг махфий сирларидандир. Сирнинг шарти махфий сақлашдир. Бу ҳадисдан олинадиган фойда шуки, Аллоҳ кимга бирор каромат билан лутф-марҳамат кўрсатса, уни сир тутиб, шукрини адо қилиб, у нарсанинг миннати Аллоҳга хос эканини билаш орқали сақлаб қолинади. Шунда у нарсага ўзгариш кирмайди».
Қуртубий айтадилар: «Бараканинг кўтарилишига сабаб, нафс у нарсага ҳирс кўзи билан боқиши ҳамда ғайри одатий нарсага гувоҳ бўлиб турганда сабабларга мойил бўлинганидадир. Бу нарса Баний Исроилда ҳам содир бўлган. Улар саҳрода дарбадарлик пайтларида устларидан ширинлик ва беданани туширилиб: «Ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларини енглар» (Бақара сураси, 57)-ояти нозил бўлганида, улар нафс ҳирсига бўйин эгиб, бошқа кунлар учун яшириб қўйишди. Шу сабаб, гўштлари сасиб, овқатлари ачиб қолди».
486 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: تُوُفِّيَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَمَا فِي بَيْتِي مِنْ شَيْءٍ يَأْكُلُهُ ذُو كَبِدٍ إِلَّا شَطْرُ شَعِيرٍ فِي رَفٍّ لِي، فَأَكَلْتُ مِنْهُ حَتَّى طَالَ عَلَيَّ، فَكِلْتُهُ فَفَنِيَ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3097، م 2973].
قَوْلُهَا «شَطْرُ شَعيرٍ» أَيْ: شَيْءٌ مِنْ شَعيرٍ، كَذَا فَسَّرهُ التِّرْمِذِيُّ.
487. Мўминлар онаси Жувайрия бинти Ҳориснинг инилари Амр ибн Ҳорис розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этаётганларида миниб юрган оқ хачирлари, қурол ва йўқсил йўлчига садақа қилиб белгилаган ерларидан бошқа на дирҳам, на динор, на қул, на чўри, на бирор нарса қолдирдилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин қолган нарса бор-йўғи урушда ишлатадиган силоҳ ва битта урғочи оқ хачир бўлган. Фатҳ қилинган ерлардан кўп қатори теккан улушларини садақа, вақф қилиб қўйган эдилар. Мория Қибтия онамиз Иброҳим розияллоҳу анҳуни туққанлари учун чўри эмас, Умму Валад бўлганлар. У киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари билан ўз-ўзидан ҳур бўлиб қолганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам садақа қилган ерлар Фадак ерининг ярми, Қуро водийининг учдан бири, Хайбар, Бани Назирдан ўзларига теккан улуш ерлар эди.
487 - وَعَنْ عَمْرِو بْنِ الحَارِثِ أَخِي جُوَيْرِيةَ بِنْتِ الحَارِثِ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: مَا تَرَكَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عِنْدَ مَوْتِهِ دِرْهَماً وَلَا دِينَاراً، وَلَا عَبْداً، وَلَا أَمَةً، وَلَا شَيْئاً إِلَّا بَغْلَتَهُ الْبَيْضَاءَ الَّتِي كَانَ يَرْكَبُهَا، وَسِلَاحَهُ، وَأَرْضاً جَعَلَهَا لابْنِ السَّبِيلِ صَدَقَةً» رَوَاهُ البُخَارِيُّ [4461].
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Аллоҳнинг розилигини истаб ҳижрат қилдик. Ажримиз эса Аллоҳнинг зиммасида бўлди. Биздан баъзилар ажридан ҳеч бир нарса емай, оламдан ўтиб кетишди. Улардан бири Мусъаб ибн Умайр эдилар. Бу киши Уҳуд куни ўлдирилган эди. Биттагина намира* кийимлари бор эди, холос. Агар уни бошларига ёпсак, оёқлари очилиб қолар эди, агар уни оёқларига ёпсак, бошлари очилиб қолар эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (уни) бошларига ёпишни, оёқларига эса изхир номли ўсимликни қўйишни буюрдилар. Ичимизда ҳосили етилиб, уни териб юрганлар ҳам бор».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Намира – жундан қилинган, оқ-қора йўлли, попук ҳошияли устки кийим.
Изхир – Маккада ўсадиган хушбўй ўсимлик.
Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу шаҳиди аъло бўлганларида ёшлари қирқда эди.
Уламоларимиз:
«Аллоҳ таолонинг Аҳзоб сурасидаги:
«Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан баъзилари ажалини топди. Баъзилари эса, интизор бўлиб турибди. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар», деган қавли айнан Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу ва у кишининг шаҳид биродарлари ҳақида нозил бўлган», дейдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу ва у киши билан бирга Уҳудда иймон йўлида шаҳид бўлган зотларни муносиб тақдирладилар. Ўша куни мусулмонлар учун катта мусибат етганига ва ўзларига катта қийинчиликлар ориз бўлганига қарамай Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жанг майдонида сочилиб ётган мурдалар ичидан Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг жуссаларини излаб, топдилар. У зот ўзларининг биринчи элчилари, биринчи даъватчилари ва биринчи байроқдорлари Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг қонга беланган муборак жасадига алам билан назар солиб, туриб қолдилар. Сарвари оламнинг кўзлари Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг биргина эски чопонидан иборат кафанига ҳам тушди ва дарду алам билан шаҳиди аъло саҳобийга қараб:
«Сени Маккада кўрган эдим. Унда сендан кўра кийими рақиқроқ, сочи гўзалроқ одам йўқ эди. Энди бўлса сен сочинг тўзиган ҳолда биргина чопондасан», дедилар.
Сўнгра оламларнинг сарвари Пайғамбар алайҳиссалом Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳуга ва у кишининг шаҳид биродарларига қарата:
«Аллоҳнинг Расули шоҳидлик берурки, албатта, сизлар қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузуридаги шоҳидларисиз», дедилар.
Бу сўзларни айтиб бўлганларидан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тирик қолган саҳобаи киромларга мурожаат қилиб:
«Сизлар уларни зиёрат қилинглар. Уларнинг ҳузурларига келиб туринглар. Уларга салом бериб туринглар. Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, қиёматгача қай бир салом бергувчи уларга салом берса, албатта, улар алик олурлар», дедилар.
Бир йил ўтганидан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яна келиб, Уҳуд шаҳидлари қабри устида худди тобутдаги маййитга жаноза ўқигандек жаноза ўқидилар.
488 - وَعَنْ خَبَّابِ بْنِ الأَرَتِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: هَاجَرْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، نَلْتَمِسُ وَجْهَ اللهِ تَعَالَى؛ فَوَقَعَ أَجْرُنَا عَلَى اللهِ، فَمِنَّا مَنْ مَاتَ لَمْ يأْكُلْ مِنْ أَجْرِهِ شَيْئاً، مِنْهُمْ: مُصْعَبُ بْنُ عُمَيْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قُتِلَ يَوْمَ أُحُدٍ، وَتَرَكَ نَمِرَةً، فَكُنَّا إِذَا غَطَّيْنَا بِهَا رَأْسَهُ، بَدَتْ رِجْلَاهُ، وَإِذَا غَطَّيْنَا رِجْلَيْهِ، بَدَا رَأْسُهُ، فَأَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنْ نُغَطِّيَ رَأْسَهُ، وَنَجْعَلَ عَلَى رِجْلَيهِ شَيْئاً مِنَ الإِذْخِرِ، وَمِنَّا مَنْ أَيْنَعَتْ لَهُ ثَمَرَتُهُ، فَهُوَ يَهْدِبُهَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1276، م 940].
«النَّمِرَةُ»: كِسَاءٌ مُلَوَّنٌ مِنْ صُوفٍ، وَقَولُهُ: «أَيْنَعَتْ» أَيْ: نَضِجَتْ وَأَدْرَكَتْ، وَقَولُهُ: «يَهْدِبُهَا» هُوَ بِفَتْحِ اليَاءِ وَضَمِّ الدَّالِ وَكَسْرِهَا – لُغَتَانِ - أَيْ: يَقْطِفُهَا وَيجْتَنِيهَا، وَهَذِهِ اسْتِعَارَةٌ لِمَا فُتِحَ عَلَيْهِمْ مِنَ الدُّنْيَا وَتَمَكَّنُوا فِيْهَا.
489. Саҳл ибн Саъд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар Аллоҳ ҳузурида дунёнинг пашша қанотичалик қадри бўлганида эди, кофирларга бир ҳўплам сувни ҳам бермас эди», дедилар.
Имом Термизий ривояти. Термизий буни саҳиҳ ҳадис деди.
Шарҳ: Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзига ширк келтирган кофир ва мушрикларга ҳам бу дунё неъматларини бераверади. Агар дунё Аллоҳ таолонинг наздида бирон қимматга эга бўлганида, ундан кофирга ҳеч нарса бермас эди. Чунки у ўзининг куфри ила бирор қимматли нарсага эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. Шу боис мўмин-мусулмонлар ҳам мол-дунё тўплаш билан Аллоҳ таолони рози қила олмайдилар. Аммо ўша мол-дунёни Аллоҳ таолони рози қиладиган йўл билан тўплаш ва сарфлаш билан савоб қилиш мумкин.
Дунёнинг қадри ўлимтикчалик ҳам, пашша қанотичалик ҳам эмас. Аллоҳ ҳузурида дунёнинг заррача қадри йўқлигини, бир кишига мол-давлатнинг кўп берилгани унга марҳамат эмас, аксинча қаттиқ синови эканини, У инсонларни синаш учун яхшига ҳам, ёмонга ҳам, обидга ҳам, фосиққа ҳам мол-дунё бераверишини тушунган бўлганимизда, бу каби саволларга ўрин қолмас эди. Бир инсонга бойлик ато қилиниши адолат-у, берилмаслиги адолатсизлик эмас.
489 - وَعَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ السَّاعِدِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَوْ كَانَتِ الدُّنْيَا تَعْدِلُ عِنْدَ اللهِ جَنَاحَ بَعُوضَةٍ، مَا سَقَى كَافِراً مِنْهَا شَرْبَةَ مَاءٍ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ صَحِيحٌ [2320].
490. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Огоҳ бўлинг, албатта дунё лаънатлангандир ва ундаги нарсалар лаънатлангандир. Фақатгина Аллоҳнинг зикри, шунга яқин нарсалар ҳамда илм берувчи ва илм олувчилар бундай эмас», деганларини эшитдим.
Имом Термизий ривояти. Термизий буни ҳасан ҳадис, деди.
Шарҳ: Аллома Ибн Аллон роҳимаҳуллоҳ «Далилул фалиҳийн» номли китобда келтирадилар. Қуртубий: «Ушбу ҳадисдан асло дунёни сўкиб, уни лаънатлаш тушунилмайди. Абу Мусо Ашъарийдан марфуъ ҳолда қилинган ривоятда: «Дунёни сўкманглар, дунё мўминнинг нақадар яхши уловидир, унинг устида туриб, яхшиликларга етишади ва у сабабли ёмонликдан нажот топилади. Агар банда: Аллоҳ дунёни лаънатласин, деб айтса, дунё: Бизда туриб, роббисига осийлик қилганларни Аллоҳ лаънатласин, деб айтади», деб келтирилган.
(Ушбу ҳадисни Шариф Абулқосим Зайд ибн Абдуллоҳ Ҳошимий ривоят қилган).
Энди юқоридаги ҳадис билан бу ҳадис орасини жамлайдиган бўлсак, Аллоҳдан узоқлашиб, дунёга машғул бўлинса, унда лаънатлаш мумкин бўлади. Аммо Аллоҳга яқин бўлиб, Аллоҳнинг бандаларига ёрдам берса, унда дунёни лаънатлаш ман этилади. Чунки ҳадисда ҳам: «Фақатгина Аллоҳнинг зикри, шунга яқин нарсалар ҳамда илм берувчи ва илм олувчилар бундай эмас», деб келтирилган.
Мол-дунё бўлиши ҳаётий заруратдир. Лекин мол-дунё ўз моҳиятига кўра фазилат эмас, балки яхшиликларни қўлга киритиш воситасидир. Шу жиҳатдан қаралса, мол-дунёдан фойдаланишга қараб ҳукм ўзгаради. Агар инсон ўз молидан эҳтиёжларни қондириш, орзу-мақсадга етиш, обрўни сақлаш, ҳақларни адо этиш, Аллоҳнинг розилиги йўлида ҳақли жойларга инфоқ қилиш учун фойдаланса, бу иши учун мақталиб, ҳурмат-эътибор топади ва кўпчиликнинг меҳр-муҳаббатини қозонади. Чунки мол-дунё эҳтиёж ва заруратлар учун сарфланиб, шаръий мақсадлар амалга ошишини таъминлайди. Аллоҳ таоло шу ҳолатни тасвирлаб: «Мол-давлат, бола-чақа дунё ҳаётининг зийнатидир» (Каҳф сураси, 46-оят), дея марҳамат қилган. Аллоҳ таоло инсонлар табиатан мол-давлатни яхши кўришини шундай баён қилади: «...ва молни кўп яхши кўрасизлар» (Фажр сураси, 20-оят). «Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир» (Одиёт сураси, 8-оят).
Агар одам мол-дунёни эҳтиёжи учун, иззат-обрўни сақлаш ва яхшилик йўлида сарфласа ва шу иши учун Аллоҳ таолонинг розилигини ва охиратдаги ажр-савобни умид қилса, унинг мол-дунёси фазилат саналади. Агар молини қизғониб, яхшилик йўлида сарфламаса, фақат фахр-ифтихор, мақтаниш, риёкорлик ва манманлик учун йиғиб-кўпайтиришни ўйласа, бу ҳолат нуқсон ва айб бўлади. Чунки у бахиллик ва пасткашлик разолатига тушиб қолди. Аллоҳ таоло бахилликнинг аянчли оқибатини баён қилиб шундай деган: «Аллоҳ Ўз фазли билан берган нарсага бахиллик қилганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур. Осмонлару ернинг мероси Аллоҳгадир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» ( Оли Имрон сураси, 180-оят).
Агар мол-дунё фахрланиш ва такаббурликни пайдо қилса, унинг қабиҳлиги ва ёмонлиги янада ортади. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва фахрланувчи кимсаларни яхши кўрмас. Улар бахиллик қиладиган, одамларни бахилликка буюрадиган ва Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсаларни беркитадиганлардир. Кофирларга хорловчи азобни тайёрлаганмиз» (Нисо сураси, 36–37-оятлар)
Суннати набавияда мол-дунёнинг асли, самараси ва фойдаси баён қилиб берилган.
Имом Аҳмад ва Байҳақий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда у зот шундай дейдилар: «Дунё ҳовлиси йўқлар учун ҳовлидир. Ақли йўқларгина дунё учун йиғадилар». Яъни аҳмоқ ва нодонлиги, жоҳил ва гумроҳлигидан ўткинчи дунёга суяниб қоладилар. Солиҳ амаллар қилиб охират тадоригини кўриш ҳақида ўйламайдилар. Ҳаётда молини ҳақли жойга сарфламаган ва яхшилик йўлида бермаган киши бой-бадавлат дейилмайди. Балки улар бу дунёда асл мақсадни аниқ билмасдан яшаб ўтадиган бечора фақирлардир. Таъбир жоиз бўлса, бу тоифа бировнинг молини қўриқлаётган қоровулга ўхшайди. Худди бу моллар унга омонат қилиб топширилган-у, ўз ихтиёри ила ҳеч нарса қила олмайдигандек таассурот қолдиради.
Ҳақиқатда эса топган мол-дунёсини муҳтожларга хайр-эҳсон қилиб, қариндошлик ришталарини боғлаш каби яхшилик йўлида сарфлайдиган киши бой-бадавлат ҳисобланади. Чунки у мол-давлатни ўзига хизмат қилдириб керакли фойдани олди. Ҳатто қўлида ҳеч нарсаси қолмаган тақдирда ҳам, у бой-бадавлатдир. Зеро, бу иши унинг саховатпешалигини ва Роббининг ризқига тўлиқ ишонч-эътиқодини билдиради. Аллоҳ таоло шундай деди: «Нимани инфоқ қилсангиз, У Зот унинг ўрнини тўлдирур. У Зот ризқ берувчиларнинг яхшисидир» (Сабаъ сураси, 39-оят).
Биз умматлар учун Пайғамбаримиз сийратларида мол-дунёни тасарруф қилиш – инфоқ-эҳсон, олди-берди, касб қилиш ва сарфлашда етарли намуналар бор. Қарангки, у зотга ер хазиналари берилган, шаҳарлар калити тортиқ қилинган, бирор пайғамбарга ҳалол қилинмаган ғанимат-ўлжалар ҳалол қилинган ва ҳаётлик пайтларида Ҳижоз, Яман, Арабистон яримороли ва унинг атрофидаги Шом ва Ироқ ерларида фатҳлар амалга оширилган. Бундан ташқари, ўлжаларнинг бешдан бири, жизя тўловлари, садақалар, подшоҳлар хазинасига муайян қисмигина тушадиган закотлар ҳам у зотнинг ҳукмига ҳавола этилган. Турли юрт ва мамлакат ҳукмдорлари юборган совға ва ҳадяларни қабул қилар, улардан бирор нарсани, ҳатто бир дирҳамни ҳам ўзларига олиб қолмасдилар. Балки ҳаммасини ўз ўрнига ва ҳақдорларга бериб, ҳожатмандларга тарқатар ва муҳтож мусулмонларни қўллаб-қувватлардилар.
Бир гал у зотга тилла ва динорларни олиб келишганда, дарҳол ҳақдорларга тарқатдилар. Фақат олти динор қолди. Шуни аёлларидан бирига бердилар. Келган мол-дунё қанча бўлишидан қатъи назар, уни тарқатмасалар, кўзларига уйқу келмасди. Тақсимлаб, эгаларига етказгач: «Энди хотиржам бўлдим», дер эдилар. У зот вафот этганларида совутлари оилалари нафақаси учун бир йил муддатга ўттиз соъ арпа эвазига Абу Шаҳм деган яҳудийга гаровга берилган эди. (Имом Бухорий, Насоий ва Термизийлар ривоят қилишган).
У зот нафақа, кийиниш ва уй-жой борасида фақат зарурат қадари билан кифояланиб, ундан ошганидан воз кечганлар. Кўп ҳолларда танани ёпиб турадиган дағал ридо кияр эдилар. Тилла қўшиб тўқилган ипак кийимларни ҳозир бўлганларга улашар, ҳақдор асҳобларига бериб юборар эдилар. Икки «Саҳиҳ»да шу тўғрисида кўплаб ривоятлар келтирилган. Чунки кийим билан фахрланиш ва зийнатланиш шараф ва улуғлик хислатларидан эмас. Бу иш аёлларга хос хусусият. Аслида кийимлар билан мақтаниш унинг тозалиги, ўртачалиги ва ярашиб туриши билан белгиланади. Ҳақиқатан, икки шуҳратдан сақланиш тўғрисида қайтариқлар мавжуд. Бу икки шуҳратга жуда башанг ва жуда эски кийимларни кийиш киради. Чунки бу иккисига ҳамманинг кўзи тушади. Шунингдек, ҳашаматли иморат, қимматбаҳо жиҳозлар, бежирим тўшаклар, хизматкорлар ва миниладиган уловлар билан фахрланиш қораланади. Зуҳд ва тақво юзасидан уларни тарк қилган киши мол-дунё фазилатига эга бўлиш қаторида, унинг ёмонлиги ва нохуш оқибатидан узоқ бўлади.
490 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «أَلَا إِنَّ الدُّنْيَا مَلْعُونَةٌ، مَلْعُونٌ مَا فِيهَا؛ إِلَّا ذِكْرَ اللهِ وَمَا وَالَاهُ، وَعَالِماً وَمُتَعلِّماً» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2322].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Даромад манбаи (бўлмиш кўчмас мулк, ер-сувларга) эга бўлишга берилиб кетманглар, яна дунёга рағбат қилиб кетишингизга сабаб бўлмасин», дедилар.
Имом Термизий ривояти. Термизий уни ҳасан ҳадис деди.
Шарҳ: Албатта, бу ҳадиси шарифда ҳамма нарсани унутиб, мол-дунёнинг ортидан қувиб кетмасликка ундалмоқда. Аслида эса ризқ-рўз учун жидди-жаҳд қилиш шариатда матлубдир.
Зотан, Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади:
«Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма. Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин» (29-оят).
Ушбу оятда пул-мол сарфи аслида қандай бўлиши кераклиги баён қилинмоқда.
«Қўлингни бўйнингга боғлаб олма».
Яъни «Бахил бўлма». Оятда бахиллик жуда ҳам ажойиб бир тамсил ила васф қилинмоқда. Қўлини бўйнига боғлаб олган одам ҳеч қачон ҳамёнига қўл сола олмайди ва ундан пул олиб, бировга нафақа бера билмайди. Демак, бахил одам «Кутилмаганда ҳамёнимга қўл солиб, бировга пул бериб юбормай», деб, қўлини бўйнига боғлаб олган кишига ўхшатилмоқда.
«Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма».
Яъни «Қўлингни бир йўла ёзиб, бор-йўғингни бошқаларга бериб, тугатиб ҳам қўйма».
«Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин».
Ўйламасдан, борини беҳуда сарфлаб, сариқ чақасиз қолган одам маломатга учрайди. Уни ҳамма маломат қилади. Нотўғри ва ноўрин тасарруфини қоралайди. Шунингдек, вақт ўтгандан кейин, унинг ўзи ҳам қилган ишига пушаймон бўлиб, ҳасрат-надомат чекади. Исломда ҳар бир нарсани меъёрида қилиш тавсия этилади. Бир нарсани жуда ошириб ҳам юборилмайди ёки, аксинча, жуда йўқ даражага ҳам тушириб қўйилмайди. Балки ўрта меъёрда адо этилади.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кўпайтирувчилар қиёмат куни озайтирувчидирлар. Илло, кимга Аллоҳ яхшиликни берган бўлса-ю, у ўнгига ва чапига, олдига ва ортига пуфлаган ва у билан яхшилик қилган бўлса, мустасно», дедилар».
(Бухорий ривоят қилган).
Бу дунёда мол-дунёни кўпайтирувчилар охиратда савоб ва мартабаларини озайтирувчилардир. Фақат бир тоифа мол-дунёни кўпайтирувчилар ундай бўлмайдилар. Уларга Аллоҳ таоло яхшиликни – мол-дунёни берган бўлади. Аммо улар ўша мол-дунёни ҳар тарафга Аллоҳ таолони рози қиладиган тарзда сарфлайдилар, яъни ўзларига берилган мол-дунёни фақат яхшиликка ишлатадилар. Ана ўшалар охиратда савоб ва даражаларини кўпайтирувчилардир.
Ибн Зубайр Маккада минбарда хутба қилиб:
«Эй одамлар! Набий алайҳиссалом:
«Агар одам боласига водий тўла тилла берилса ҳам, иккинчисини истайди. Агар унга иккинчиси берилса, учинчисини истаб қолади. Одам боласининг қорнини фақатгина тупроқ тўлдиради. Аллоҳ тавба қилганнинг тавбасини қабул қилади» дер эдилар», деди».
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).
Ҳа, дунёдаги энг бой одам ҳам тўймаётганини кўриб турибмиз. Унинг тўйиш ўрнига янада очкўз бўлиб бораётгани ҳам бор гап. Одам боласи мол-мулкка ўч бўлса, ўлиб, кўзига тупроқ тўлмагунча дунёга тўймай юраверади. Аммо Аллоҳ таоло ўз вақтида ўзини билиб, мол-дунёга эмас, Аллоҳ таолога муҳаббат қўйган банданинг тавбасини қабул қилади.
Мутаррифдан, у эса отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига етиб борганида у зот:
«Сизларни «Кимники кўп», дейиш машғул қилди. Одам боласи «Молим, молим», дейди. Сенинг молингдан фақатгина садақа қилиб ўтказганинг, еб битирганинг ва кийиб чиритганинг ўзингники, холос», деяётган эканлар».
Термизий ва Муслим ривоят қилишган.
Муслимнинг лафзида:
«Банда «Менинг молим, менинг молим», дейди. Ваҳоланки, унга молидан учтаси: еб битиргани, кийиб чиритгани ва бериб, ўзига савоб олгани бўлади, холос. Ундан бошқаси беҳуда кетган ёки одамларга қолган бўлади», дейилган.
Одам боласи қанча кўп мол тўпламасин, унга ҳақиқий фойда берадиган мол жуда ҳам оз бўлади. Тўплаган молидан уч нарсадагина бандага фойда бўлиши мумкин:
Одам боласининг ўзи еган моли.
Одам боласининг ўзи кийган моли.
Одам боласининг ўзи хайр-садақа қилгани.
Албатта, биринчи иккиси ҳақида ҳам охиратда савол-жавоб бўлади. Буни ҳам унутмаслик керак.
Бошқа ҳар қандай мол-мулк ўз эгасига вафо қилмайди, балки беҳуда кетган бўлади ёки банда ўлганидан кейин бошқаларга қолиб кетади.
Бас, шундай экан, мол-дунёга қул бўлиб яшашнинг нима кераги бор?! Унинг ўрнига банда мол-мулкни ўзига қул қилиб, уни Аллоҳ таолони рози қиладиган йўлда сарфлаб ўтгани яхши эмасми?!
Бас, шундай бўлгандан кейин банда ўзига Аллоҳ таоло томонидан берилган молни Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида тақдим қилгани маъқул эмасми?! Киши ҳаётлик чоғида ўзига, оила аъзосига, яхшилик йўлида садақа, хайр-эҳсон, солиҳ амал шаклида сарфлаган моли унга бу дунё ва охиратда фойда келтириши турган гап.
Аммо емай-ичмай, савобли ишларга сарфламай жамлаган моли меросхўрларга қолади. Унинг вафотидан кейин меросхўрларнинг молига айланади ва фойдаси уларга бўлади. Жумладан, садақа қилинса, савоби уни қилган меросхўрга тегади.
Шунинг учун ҳар ким тириклик чоғида ўз молидан фойдаланиб қолгани, ажр ва савоб касб қилгани маъқул.
Аммо ўлим кўзга кўринганда хайр-эҳсон эсига келиб, ҳамма молини хайрия ишларига сарфлашни васият қилса ҳам бу бевақт қилинган васиятнинг фақат учдан бири ўтади, холос. Учдан иккиси меросхўрларга берилади. Чунки мерос қолдирувчи уларнинг дунёга келишига сабаб бўлган ва дунёда яшашларида ҳам ўз моли ила ёрдамчи бўлиши лозим.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар учун энг қўрққаним – Аллоҳ сизларга ердан баракаларни чиқариб юборишидир», дедилар. «Ернинг баракалари нима?» дейишди. «Дунёнинг ҳашами», дедилар. Бир киши у зотга: «Яхшилик ҳам ёмонлик олиб келадими?» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам индамадилар. Ҳатто биз у зотга ваҳий тушяпти деб ўйладик. Кейин пешоналарини арта туриб, «Савол берган қани?» дедилар. У: «Мен» деб қад ростлаган эди, (саволи учун) унга таҳсин айтдик. У зот шундай дедилар: «Яхшилик фақат яхшилик келтиради. Албатта, бу мол‑дунё барра ва тотлидир. Баҳорда унган ҳамма нарса (жонивор уни) еган сари қоринни шишириб ўлдиради ёки шунга сал қолади, фақат ўтхўр еб, биқинлари қаппайгач, офтобга тобланади, кавшанади ва ичи кетиб, бавл қилади, кейин яна еяверади. Албатта, бу мол‑дунё тотлидир. Ким уни ҳақли равишда олса ва ҳақли ўринга қўйса, у қандай яхши ёрдамчи! Ким уни ноҳақлик ила олса, еб тўймайдиганга ўхшайди».
Икки шайх ривоят қилишган.
Мол-дунё гўзал ва ширин-шакардир. У бандани ўзига маҳлиё қилади. Аммо мол-дунёнинг гўзаллиги ва ширинлиги баҳорда янги чиққан ўт-ўланга ўхшайди. У ўзига қараганларга ишва билан қарайди ва уни тановул қилганларга тотли татийди. Аммо баҳорги ўт-ўланни кўп еган ҳайвоннинг қорни шишиб, ҳалок бўлади. Ҳеч бўлмаса, ҳалокат ёқасига бориб қолади. Мазкур ўт-ўланларнинг ҳалокатли зараридан фақат керакли чораларни кўрганларгина соғ-саломат қолиши мумкин. Шунингдек, мол-дунёдан ҳам эҳтиётлик билан фойдаланганларгина мақсадга етадилар.
«Албатта, бу мол дегани шириндир».
Шунинг учун уни кўпчилик яхши кўриши турган гап. Бу табиий бир ҳолдир. Фақат ўша ҳолатдан фойдаланишнинг ўзига хос услуби бор.
«Ким уни ҳақли равишда олиб, ҳақли ўринга қўйса, бу қандай яхши ёрдамдир».
Банда мол-дунёни ҳалол, пок йўл билан топса, уни ҳақ билан олган бўлади. Банда мол-дунёни Аллоҳ таолони рози қиладиган йўлда сарфласа, уни ҳақ билан қўйган бўлади. Шунда мол-дунё бандага яхши ёрдамчи бўлади.
«Ким уни ноҳақлик ила олса, еб тўймайдиганга ўхшайди».
Банда мол-дунёни ҳаром йўл билан олса, худди еб тўймайдиган очкўз ҳайвонга ўхшаб қолади. Худди ўша ҳайвон қорни шишиб, ҳалок бўлганидек ҳаром мол топадиган ҳам ўзи билмаган ҳолда ҳалок бўлади.
491 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَتَّخِذُوا الضَّيْعَةَ فَتَرْغَبُوا فِي الدُّنْيَا» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2328].
«Кулбамизни тузатаётган эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолиб, «Бу нима?» дедилар. «Кулбамиз йиқилай деб қолибди, шуни тузатяпмиз», дедик. «Менимча, ажал иши бундан кўра тезроқ», дедилар».
Абу Довуд ва Термизийлар имом Бухорий ва Муслимнинг исноди билан ривоят қилишди. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.
Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Агар уй таъмир талаб бўлса, уни ислоҳ қилиш жоизлиги.
– Бошлиқ одам қўл остидагиларни кузатиб туриши ҳамда дунё ва охиратдаги нажоти хусусида қайғуриши.
– Дунёни тез тугашининг баёни.
– Инсон ўлимни доим кўз олдига қўйиб, у энг яқин фурсатда содир бўлиб қолишини эътиқод қилиши.
– Инсон охиратдан чалғитувчи дунё ишларига машғул бўлмаслиги.
492 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: مَرَّ عَلَيْنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَنَحْنُ نُعَالِجُ خُصّاً لَنَا فَقَالَ: «مَا هَذَا؟» فَقُلْنَا: قَدْ وَهَى، فَنَحْنُ نُصْلِحُهُ، فَقَالَ: «مَا أَرَى الأَمْرَ إِلَّا أَعْجَلَ مِنْ ذَلِكَ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ بإِسْنَادِ البُخَارِيِّ وَمُسْلِم، قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 5236، ت 2335].
493. Каъб ибн Иёз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Ҳар бир умматнинг фитнаси бордир. Менинг умматимнинг фитнаси мол-дунёдир», деганларини эшитдим.
Имом Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ деди.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мол-дунё мавзусига эътибор қаратганлар. Шориҳлар ҳадисдаги “фитна”ни залолат ва маъсият, яъни адашиш ва Ҳаққа осийлик деб изоҳлашган. Яъни, бу умматни ҳақ йўлдан оздириб, диндан узоқлаштирадиган энг муҳим омил моддият ва молдир. Ислом душманларининг ошкора ва махфий ташкилотлари мусулмонларни йўлдан тойдириш учун кўпинча моддият ва мол-дунёдан тузоқ сифатида фойдаланишмоқда. Буни кузатиб туриб, Аллоҳ таолонинг: “Кофир бўлганлар мол-мулкларини Аллоҳ йўлидан тўсиш учун сарфлайдилар” (Анфол сураси, 36-оят), деган огоҳлантирувининг амалдаги исботини кўрамиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги ҳадислари билан ғайбдан хабар беришларига яна бир карра иймон келтирамиз.
Айни пайтда, бу ҳадисни нотўғри талқин қилмаслик керак. Ислом дини аслида бойлик ва моддий куч-қудратга қарши эмас. Аксинча, мусулмонларни меҳнат қилишга ва пул топишга тарғиб этадиган кўплаб ҳадислар бор. Динимизнинг муҳим қисми бўлмиш закот, ҳаж, садақа каби фарз ва мандуб амалларни бажариш учун, албатта, мол-дунёга эга бўлиш керак. Шунингдек, “Берувчи қўл олувчи қўлдан яхшидир”, “Аллоҳнинг наздида кучли мўмин кучсиз мўминдан яхшироқ ва суюклироқдир”, “Тақводор кишига бойликнинг ҳеч бир зарари йўқдир” каби ҳадислар мусулмонларни меҳнатга, моддий жиҳатдан бақувват бўлишга ундайди.
Шундай экан, мол ва моддиятни ёмонлашдан мақсад, агар ҳушёр, сергак бўлинмаса, ахлоқий ва диний жиҳатдан тубанлашишга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиришдир. Унутмайликки, тараққиёт, ривожланиш йўқчилик ва эҳтиёждан келиб чиққани каби, қолоқлик ва танбаллик ҳам бойлик келтирган тўкинлик, исроф сабабли юзага келади. Бунга энг ёрқин мисол Саодат асри ва ундан кейинги саҳобалар давридир. Ўша пайтда очликдан силласи қуриб, қорнига тош боғлаб юрган одамлар қисқа муддатда дунёнинг уч қитъасига Аллоҳнинг ҳақ динини етказишди. Замонлар ўтиб, бутун дунё хазиналари мусулмонларга қараб оқа бошлаганида эса, одамлар бамайлихотирликка ва дангасаликка берилишди. Оқибатда илм-фан, давлат бошқаруви ва бошқа соҳаларда дунёга устозлик қилган мусулмон олами тараққиётдан орқада қолган, қарам ва боқиманда ҳолга тушиб қолди.
Шундай экан, азалий ва абадий ҳақиқатларни етказувчи бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мол-дунё борасидаги тутумларини ушбу ҳадисдан билиб олсак бўлади: «Одамлар мол-дунё борасида тўрт қисмдир: бир банда бор, Аллоҳ унга мол ва илм берган, у моли хусусида Аллоҳдан қўрқади ва уни силаи раҳм учун сарфлайди. Молидаги Аллоҳнинг ҳаққини билади ва уни адо этади. Мана шу одам энг юксак мартабага эришади.
Яна бир банда бор, Аллоҳ унга илм бергану аммо мол бермаган. У яхши ниятда: “Агар молим бўлса эди, фалончига ўхшаб хайрли йўлларга сарфлардим”, деб орзу қилади. Аллоҳ унинг ниятини қабул қилади ва олдингилар билан тенг ажр беради.
Учинчи хил банда бор, моли етарли, лекин Аллоҳ унга илм бермаган. У молини шаҳват ва бузуқлик йўлларига сарфлайди. На Раббидан қўрқади ва на силаи раҳм қилади. Молидаги Аллоҳнинг ҳаққини ҳам билмайди. Бу энг ёмон мартабадир.
Тўртинчи хил кимса бор, Аллоҳ унга мол ҳам, илм ҳам бермаган. Аммо у исрофчиларга ҳасад қилиб: “Қанийди, менинг ҳам пулим бўлсайди, фалончига ўхшаб сарфлаб, унга ўхшаб яшардим”, дейди. У ҳам нияти сабаб ўша исрофгарлар билан гуноҳда тенг шерик бўлади».
Мол-дунё одамларни синаш учун берилган. У ёмонликка ҳам, яхшиликка ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Бойликка эришган киши Аллоҳнинг розилигига муяссар бўлиш учун бойликни тўғри йўлда сарфлаши зарур. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
«Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир» (Анфол сураси, 28-оят).
Қуръон таълимотига кўра, бойлик бу дунёнинг баъзи матоҳларидан бўлиб, у тезда тугайди. Ҳақиқат ва яхшилик эса абадий қолади:
«Одамларга аёллардан, фарзандлардан, тўп-тўп тилла ва кумушдан, боқилган отлардан, чорвалардан, экинтикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати чиройли кўрсатилди. Булар дунё ҳаётининг матоҳидир. Ва Аллоҳ – ҳузурида гўзал қайтар жой бор Зотдир. Сен: «Сизларга ана шулардан ҳам яхшироғининг хабарини берайми?! Тақво қилганларга Робблари ҳузурида остларидан анҳорлар оқиб турган, улар у ерларда мангу қолувчи бўладиган жаннатлар бор. Шунингдек, покиза жуфтлар ва Аллоҳ томонидан розилик бор. Ва Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир», деб айт» (Оли Имрон сураси, 14-15-оятлар).
Мол-дунё фитнаси шундан иборатки, Қуръони каримда тасвирланишича, инсон бойлиги ортганда ва ўзида қудрат ҳис қилганида ҳаддидан ошиб, босар-тусарини билмай қолади, бой бўлиши билан ақл ва адолат чегарасини унутади ва номаъқул ишларни қилишга ўтади. Шунинг учун ҳам Қуръони каримда Аллоҳ инсоннинг ожизлигини, жумладан, мол-дунё олдидаги заифлигини бот-бот эслатади.
«Йўқ! Инсон, албатта, туғёнга кетур… ўзини жуда бой кўргани учун» (Алақ сураси, 6–7-оятлар).
Ризқнинг сероб бўлиши аксар одамларни ёмонликка, ҳаддан ошишга олиб борганлиги учун ҳам Аллоҳ бандаларини Ўз хоҳиши билан ризқлантиради. Бу ҳақда Шўро сурасида шундай дейилган:
«Агар Аллоҳ бандаларига ризқни кенг қилиб қўйса, албатта, улар ер юзида ҳаддан ошиб кетурлар, лекин У Ўзи хоҳлаганига ўлчов билан туширади. Албатта, У Ўз бандаларидан ўта хабардордир, ўта кўриб турувчидир» (27-оят).
Ҳамонки, бойлик ва давлатнинг чексизлиги одамнинг заифлигига сабаб бўлар, уни йўлдан оздирар экан, Қуръони карим бандаларни бой бўлган чоғда ортиқча хурсанд бўлиб, кеккайиб кетишдан қайтаради. Аксинча, бундай ҳолатда Аллоҳга шукр айтишга чақиради. Чунки ортиқча хурсанд бўлиш ва кеккайиш камбағалларга, бева-бечораларга салбий таъсир қилади.
Шунинг учун ҳам Қуръони каримда:
«Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас», дейилган (Қасас сураси, 76-оят).
Зеро, бадавлат одамдаги хурсандчиликнинг юксак нуқтаси Аллоҳнинг розилиги ва раҳматидан иборат бўлиши лозим. Қуръон шунга даъват этган:
«Сен: «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт» (Юнус сураси, 58-оят).
493 - وَعَنْ كَعْبِ بْنِ عِيَاضٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ لِكُلِّ أُمَّةٍ فِتْنَةً، فِتْنَةُ أُمَّتِي الْمَالُ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2336].
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одам болаларининг қуйидаги нарсалардан бошқа ҳеч бир ҳаққи йўқдир: яшайдиган уйи, авратини тўсадиган кийими, нонхўраксиз ноннинг ўзи ҳамда сув», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, саҳиҳ ҳадис деди.
Шарҳ: Ҳар бир инсоннинг дунёдаги ҳаққи яшайдиган уйи бўлиши, авратини тўса оладиган кийими ва қотган нон ва суви бўлса ана шу унинг дунёдаги ҳаққидир. Шу нарсалари бўлган инсон Аллоҳга шикоят қилмасин, унинг дунёдаги ҳаққини берди. Ва ўзида ҳаққи бўлмаган қанча нарсаси борлигига қарасин. Аллоҳ таоло шулардан бошқа немат берган бўлса ҳар бири учун Қиёматда савол жавоб қилади. Инсон ўзида бўлган неъматларга шукр қилсин ва ҳаққини адо этсин.
«Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласизлар» (Такасур сураси, 8-оят).
Яъни, қиёматда ҳар бир неъматни нимага, қандоқ сарф қилганингиз ҳақида сўралади. Ҳа, каттаю кичик ҳар бир неъмат ҳақида сўраласиз. Ҳар бир неъматга шукр қилдингизми, йўқми - сўраласиз. Аллоҳ таоло сизга берган молу дунё неъматини нимага сарфладингиз, ҳалолгами ҳаромга, Аллоҳни рози қиладиган йўлгами, ғазабини қўзғатадиган йўлгами ҳамма-ҳаммаси ҳақида сўраласиз.
494 - وَعَنْ أَبِي عَمْرٍو - وَيُقَالُ: أَبُو عَبْدِ اللهِ، وَيُقَالُ: أَبُو لَيْلَى - عُثْمَانُ بْنُ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيْسَ لابْنِ آدَمَ حَقٌّ فِي سِوَى هَذِهِ الخِصَالِ: بَيْتٌ يَسْكُنُهُ، وَثَوْبٌ يُوَارِي عَوْرَتَهُ، وَجِلْفُ الخُبْزِ وَالْمَاءِ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ صَحِيحٌ [2341].
قَالَ التِّرْمِذِيُّ: سَمِعْتُ أَبَا دَاوُدَ سُلَيمَانَ بْنَ سَلْمٍ البَلْخِيَّ يَقُولُ: سَمِعْتُ النَّضْرَ بْنَ شُمَيْلٍ يَقُولُ: (الجِلْفُ): الخُبْزُ لَيْسَ مَعَهُ إِدَامٌ، وَقَالَ غَيْرُهُ: هُوَ غَلِيظُ الخُبْزِ، وَقَالَ الهَرَوِيُّ: الْمُرَادُ بِهِ هُنَا وِعَاءُ الخُبزِ، كَالجَوَالِقِ وَالخُرْجِ، وَاللهُ أَعْلَمُ.
495. Абдуллоҳ ибн Шиххир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсам, «Алҳаакумут-такаасур» сурасини ўқиётган эканлар. У зот: «Одамзот «Молим, молим», дейди. Эй одамзот, мол-мулкингдан еб тугатганинг ёки кийиб адо қилганинг ёки садақа қилиб (охиратга) захира қилганинггина сеники, холос», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Одам боласи қанча кўп мол тўпламасин унга ҳақиқий фойда берадиган мол жуда ҳам оз бўлади. Унга тўплаган молидан уч нарсадагина фойда бўлиши мумкин.
1. Одам боласи ўзи егани.
2. Одам боласи ўзи кийгани.
3. Одам боласи ўзи хайри садақа қилгани.
Албатта, биринчи иккиси ҳақида ҳам охиратда сўроқ савол бўлади. Буни ҳам унутмаслик керак.
Бошқа молу мулк ўзини тўплаган шахсга ҳеч ҳам вафо қилмайди. Балки беҳуда кетган бўлади. Ёки у ўлганидан кейин бошқа шахсларга қолган бўлади.
Бас, шундоқ экан молу дунёга қул бўлиб яшашнинг нима кераги бор?! Унинг ўрнига молу мулкни ўзига қул қилиб уни Аллоҳ таоло.нинг рози қиладиган йўлда сарфлаб ўтган яхши эмасми?!
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Кимингизга меросхўрининг моли унинг ўзининг молидан кўра маҳбуброқ?» дедилар.
«Э-и, ҳар биримизга ўзининг моли меросхўрининг молидан кўра маҳбубдир», дейишди. «Албатта, унинг моли тақдим қилганидир. Меросхўрининг моли тўплаб қўйганидир», дедилар». (Имом Бухорий ривояти).
Бас, шундоқ бўлгандан кейин банда ўзига Аллоҳ таоло. томонидан берилган молни Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида тақдим қилгани маъқул эмасми?!
Банда молу дунёни ҳалол пок йўл билан топса уни ҳақ билан олган бўлади. Банда молу дунёни Аллоҳ таолонинг рози қиладиган йўлда сарфласа, уни ҳақ билан қўйган бўлади. Шунда молу дунё бандага яхши ёрдамчи бўлади. «Ким уни ноҳақлик ила олса, худди еб тўмайдиганга ўхшайдир». Банда молу дунёни ҳаром йўл билан олса худди еб тўймайдиган очкўз ҳайвонга ўхшаб қолади. Худди ўша ҳайвон қорни шишиб ҳалок бўлганидек ҳаром мол топадиган ҳам ўзи билмаган ҳолда ҳалок бўлади.
495 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ الشِّخِّيرِ - بِكَسْرِ الشِّينِ وَالخَاءِ الْمُشَدَّدَةِ الْمُعْجَمَتَينِ - رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّهُ قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وهُوَ يَقْرَأُ: {أَلهَاكُمُ التَّكَاثُرُ} قَالَ: «يَقُولُ ابْنُ آدَمَ: مَالِي، مَالِي، وَهَلْ لَكَ يَا ابْنَ آدَمَ مِنْ مَالِكَ إِلَّا مَا أَكَلْتَ فَأَفْنَيْتَ، أَوْ لَبِسْتَ فَأَبْلَيْتَ، أَوْ تَصَدَّقْتَ فَأَمْضيْتَ؟!» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2958].
496. Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳга қасамки, мен сизни яхши кўраман», деди. Шунда у зот: «Нима деяётганингга қарагин», дедилар. У яна: «Аллоҳга қасамки, мен сизни яхши кўраман», деб уч марта айтди. Шунда у зот: «Агар мени яхши кўрадиган бўлсанг, фақирликка тўқим тайёрлайвер. Албатта, менга муҳаббат қилган киши учун фақирлик интиҳосига шошилган селдан ҳам кўра тезроқдир», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис дедилар.
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйган киши молу дунё илинжида муҳаббат қўймайди. У зотга муҳаббат қўйишдан асосий мақсад ер юзида иймон ва адолат ҳукм суриши учун фидокор бўлишдир. Шунинг учун бу йўлга кирган одам одатда бундоқ йўлни ихтиёр қилганлар тақдим этадиган фидокорликлардан кўпроқ нарсани тақдим этишга тайёр турмоғи лозим. Ана ўша фидокорликларнинг бошида молу дунёни фидо қилиш ҳам туради. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб у зотнинг ҳамкори бўлмоқни истаган одам фақирликка томон ҳаракат қилмаса ҳам фақирликка чидашга тайёр турмоғи лозим. Буни асрлар оша собит бўлган тажрибалардан билиб олса ҳам бўлади.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббим менга Макканинг Батҳосини олтин қилиб беришни таклиф қилди. Мен «Эй Роббим! Лекин бир кун тўйиб, бир кун оч бўлганим яхши, деб уч ёки шунга ўхшаш айтилар ва давомида, «Оч қолсам Сенга тазарруъ қилиб, Сени зикр қилурман. Тўйган чоғимида Сенга шукр қилиб, ҳамд айтурман» дедим», дедилар».
Агар Пайғамбар алайҳиссаломнинг тоғ-тоғ олтинлари бўлса, душманлар у кишига одамларни молу дунёси ила ўзига қаратиб олмоқда деган туҳмат қилишлари мумкин эди. Шу билан бирга даъват соҳиби молу дунёга ўралашиб қолиши хавфи ҳам бор. Энг муҳими, кишиларга ўрнак бўлиш учун Пайғамбар алайҳиссалом ўзларига ихтиёр қилган ҳолат энг муносиб эди.
496 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مُغَفَّلٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَجُلٌ للنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ وَاللهِ إِنِّي لأُحِبُّكَ، فَقَالَ: «انْظُرْ مَاذَا تَقُولُ» قَالَ: وَاللهِ إِنِّي لأُحِبُّكَ - ثَلَاثَ مَرَّاتٍ - فَقَالَ: «إِنْ كُنْتَ تُحِبُّنِي فَأَعِدَّ لِلْفَقْرِ تِجْفَافاً؛ فَإِنَّ الفَقْرَ أَسْرَعُ إِلَى مَنْ يُحِبُّنِي مِنَ السَّيْلِ إِلَى مُنْتَهَاهُ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2350].
«التِّجْفَافُ» بِكَسْرِ التَّاءِ الْمُثَنَّاةِ فَوقُ، وَإِسْكَانُ الجيمِ، وَبِالفَاءِ الْمُكَرَّرَةِ، وَهُوَ: شَيْءٌ يُلْبَسُهُ الفَرَسُ لِيُتَّقَى بِهِ الأَذَى، وَقَدْ يَلْبَسُهُ الإِنْسَانُ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кишининг мол-дунёга ва шараф-иззатга бўлган ҳирси қўрадаги қўйлар томон қўйиб юборилган икки оч бўрининг зараридан ҳам дини учун ёмонроқдир», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.
Шарҳ: Сиз қўй қўрасига иккита қорни оч бўрини қўйиб юборилса, нима бўлишини биласизми? Ҳа, албатта, қўйларнинг барчасини бўйнидан бўғизлайди, қўрада тирик қўй қолмаслиги аниқ.
Мол-дунё ва шуҳратга бўлган ҳирс ўз эгасини ҳеч қандай ёмонликлардан қайтмайдиган қилиб қўяди. Оқибатда у ўша икки нарса ортидан тушиб, динини барбод қилади. Шунинг учун динимни бўрилар еб кетмасин, деган банда дунёга ва шуҳратпарастликка ҳирс қўймаслиги лозим бўлади.
Рағбат қилувчи қалбни дунёнинг муҳаббати эгаллаб олади ва уни ерга томон тортиб туради. Унинг табиатидаги Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни сўндириб, унинг ўрнига мол-дунё, шаҳват ва айш-ишратга ўхшаш нобакорликларнинг муҳаббатини ўрнаштиради. Ушбу қалбнинг эгаси унинг талабларига жавоб беришга уринади. Қалбининг талаби асосида кечаю кундуз елиб-югуради, ҳориб-чарчайди, бориб-келади ва ўзини ҳалок қилади. Роғиб қалб эса эгасининг бу ҳолатидан ҳузурланади. Ушбу ҳолат давомли бўлса, мазкур роғиб қалбнинг эгаси қуйидаги оятда зикр қилинган шахсга айланиб қолади.
Мол-дунёнинг зарар ва офатлари ҳам диний, ҳам дунёвий бўлади. Чунки мол-дунё инсонни Аллоҳнинг маърифатидан, Унинг азамати ва қудратини ҳис этишдан, неъматлари шукрини қилишдан тўсиб қўяди. Катта ер эгаси бўлса фикри-ёди эрта-кеч «Еримнинг вақти ўтмасдан нима эктирсам экан, даладаги деҳқонлар дангасалик қилмаяптимикин, сув олиб келишдимикин, ўғит топилдимикин» деган хаёллар билан банд бўлади. Агар у тожир-савдогар бўлса, молини осон ўтказиш ташвишлари, савдодаги шерикларининг хиёнати, солиқ машмашалари, алданиб қолиш хавфи, қандай қилиб каттароқ фойда олиш режалари миясини бутунлай банд қилган бўлади.
Давлатмандларга бойлигини асраб олишнинг ўзи катта муаммо. Эшикларга қўша-қўша қулфлар осилган, деразаларга билакдай симлардан панжаралар ўрнатилган, деворлар баланд қилиниб, тепасига тиконли сим тортилган ва унга электр токи юрғизилган. Булар ҳам таскин беролмай қўнғироқлар туширилган. Бунинг устига кузатув камералари ҳам ўрнатилган. Бу ҳам камлик қилганидан ҳовлига бўрибосар итлар боғланган. Бу ҳам етмагандай ёстиқ тагига пичоқ, чўқмор каби қуроллар яширилган. Донишмандлар айтганидай, илм ўз соҳибини ҳимоя қилади, мол-давлатни эса эгаси бир умр қўриқлаб ўтишга маҳкум.
Бойлик-дунё кимгадир қалб хотиржамлиги, саховат ва мурувват орқали улкан ажр-мукофотга эришиш эшикларини очиб берса, кимнидир у бузуқликлар, айш-ишратлар, куч-қудрат ва ниҳоят исён ва осийлик ботқоғига отади. Мол-дунё жоҳиллар қўлига тушиб қолса, у эгасини гуноҳ, фаҳш ишларга бошлайди. Катта бойликка эга бўлиб қолган бундай одам ўзини боса олмай, идора қилолмай қолади. Нафсининг ҳамма айтганларини бажаришга баҳона ахтаришга тушади.
Шайтон унинг кўзига итоатни, ибодатни оғир, машаққатли қилиб кўрсатади, аксинча гуноҳ ишлар, айш-ишрат ва фаровонликни осон, чиройли қилиб қўяди.
Атрофингизга бир қаранг, қўлига туйқус мол-дунё келиб қолган айрим одамларни кузатинг: дарров бус-бутун уйини бузиб ташлаб, янги қурилиш бошлаган, бинойидай хизмат қилиб турган уловини янгисига, одамлар гапириши учун фахрлироғига алмаштирган, фосиқлар эса ўйнашлар тутишга киришган бўлади. Ҳаттоки юриш-туриш, кийиниш, гапиришлар ҳам ўзгача бўлиб қолади. У ўзини бошқаларга қараганда қудратли, уддабурро, тадбирли, ақлли ҳис эта бошлайди. Ҳар соҳада фаровонликка, одамлар тилига тушишга, бошқалардан фарқли туришга интилади. Мол-дунё уни ҳар доим фаровон ҳаётга, хурсандчилик, айшу ишратга чорлаб туради. Чунки хурсандчилик, фаровонлик фитнаси хафачилик, йўқчилик фитнасидан каттароқ ва хатарлироқдир.
У бора-бора бундай ҳаётдан узилгиси келмай қолади. Нима қилиб бўлса ҳам шундай ҳаётнинг бардавом бўлишини истайди, бунинг учун шубҳали нарсалардан, ҳаромдан ҳам ҳазар қилмайдиган ҳолга келади. Молини кўпайтириш ёки ҳозирги мавқеини сақлаб қолиш учун одамларга доимий аралашишга мажбур бўлади. Бу эса унинг феълида нифоқ, адоват, кек, ҳасад, ғийбат, бахиллик каби ярамас иллатларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Бир парвона шамни узоқдан кўриб, «у нур таратар экан-да», деб ўйлайдию бепарво кетаверади. Бошқа бир парвона шамга яқинроқ келади ва «у иссиқ ҳам чиқарар экан», дейдию иссиғидан бироз баҳра олади. Яна бир парвона шамнинг ичига кириб, уни синаб кўрмоқчи бўлади ва ўзи ёниб ҳалок бўлади. Дунё ҳам шамга ўхшайди. Узоқдан унинг жилосига маҳлиё бўлиб юриш осонроқ. Унинг тафтидан фойда олишни хоҳлаб қолсанг, иссиғидан бироз азият чекишга тўғри келади. Бордию унинг ичига батамом кирмоқчи бўлсанг, ҳалокатингни кутавер.
Утба ибн Ғазвон Басранинг ҳокими эди. У одамларга қуйидагича мурожаат қилди: «Албатта, дунё ўзининг фоний эканини эълон қилди. Ва тезлик ила йўлга тушди. Унда бирор қизиқарли нарса қолмади. Фақатгина идиш тагида қолувчи сарқит каби бир нарса қолдики, уни эгаси қўлга киритиб жамлайди. Албатта, сизлар бир диёрга кўчасизларки, у ерда заволлик йўқ. Сизлар ўзингиздаги бор нарсанинг яхшиси ила у ерга кўчинглар. Бизга хабар берилдики, агар жаҳаннам қирғоғидан бир тош улоқтирилса, у етмиш йилда ҳам қаърига етмайди. Қасамки, мана шу жаҳаннам тўлдирилади. Сизлар бу айтилган сўзлардан ажабланяпсизларми? Ва яна хабар берилдики, жаннатнинг икки эшиги ораси қирқ йиллик йўлдир. Шундоқ кун келадики, одамлар издиҳом бўлганидан у ер ҳам тўлиб кетади. Мен Набий билан бирга иймон келтирганларнинг еттинчисидирман. Овқатланишимиз учун дарахт баргидан бошқа нарса йўқ эди. Биз уни еяверганимиздан оғизларимиз атрофи шилиниб кетар эди. Бир куни мен устки кийим топиб олдим. Уни ўртасидан бўлиб, Саъд ибн Моликка бердим. Ярмини ўзимга иштон қилиб олдим. Саъд ҳам ўзига теккан ярмини иштон қилиб олди. Ўша пайтдагиларнинг барчалари бугун бир шаҳарга амирдир. Мен эса Аллоҳ ҳузурида кичик бўлатуриб ўзимни юқори санашдан Аллоҳ номи ила паноҳ тилайман», дедилар.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:
«Агар хоҳласак, уни улар билан кўтарар эдик. Лекин у ерга ёпишиб олди ва ҳавойи нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир ит мисолига ўхшайдики, унга ҳамла қилсанг ҳам тилини осилтириб тураверадир, тек қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверадир. Бу оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисолидир. Қиссаларни айтиб бер, шоядки, тафаккур қилсалар» (176-оят).
Шу каби сифатга эга бўлган қалб соҳибидан содир бўладиган амалнинг қиймати қанчалик бўлиши мумкин? У одам ўқиган намоз, тутган рўза, қилган ҳаж ва берган закотнинг руҳий қиймати нимадан иборат бўлади? Албатта, дунё ва унинг матоҳларига роғиб қалб эгаси намоз ўқиётганида ҳам хаёли ўзи рағбат қилган нарсаларга боғланиб туриши турган гап. Қолган тоат ва ибодатларни бадани билан адо этса ҳам, қалби дунё ва унинг матоҳлари билан тўлиб-тошиб турган бўлиши турган гап.
Албатта, бу каби тоат ва ибодатларнинг сони ва ҳажми қанчалар катта бўлса ҳам, сифати паст ҳамда савоби оз бўлиши турган гап. Чунки роғиб қалб эгаси бадани ёки молу дунёси билан ибодат қилса ҳам ўша ибодат чоғида унинг қалби дунёнинг ишқи билан тўлиб-тошган бўлади. Унинг қалбида дунёнинг матоҳларига бўлган муҳаббатдан бошқа муҳаббатга жой қолмаган бўлади. Айнан шу сабаб асосида унинг қилган тоат-ибодати қанчалар кўп бўлса ҳам, савоби оз бўлади.
497 - وَعَنْ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا ذِئْبَانِ جَائِعَانِ أُرْسِلَا فِي غَنَمٍ بِأَفْسَدَ لَهَا مِنْ حِرْصِ الْمَرْءِ عَلَى الْمَالِ وَالشَّرَفِ لِدِينِهِ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2376].
498. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўйра устида ухлар эдилар, турганларида ёнларига унинг изи тушиб қолибди. Шунда биз: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга тўшак солиб берсак», дегандик, у зот: «Дунё билан менинг нима алоқам бор?! Дунёда мен худди дарахт остида бироз сояланиб, кейин у ерни ташлаб кетадиган йўловчига ўхшайман», дедилар».
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг зуҳдлари дунёни фонийлигини, унинг тезда ўтиб кетишини, озуқаси озлиги ва умрини қисқалигини билган кишининг зуҳди эди. Охиратнинг боқийлигини, Аллоҳ таоло унда валийларига доимий неъматларини тайёрлаб қўйганлигини, буюк ажр борлиги ва унда абадий қолиш борлигини билган кишининг зуҳди эди.
Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга дунёдан фойдаланиш кенг қилиб қўйилган бўлсада, агарда тоғларни тилло ва кумуш бўлишини хоҳлаганларида тилло ва кумуш бўлиши мумкин бўлсада дунёдан нафас тўхтаб қолмаслиги учун етарли бўлган ва ташвишу оғирликларни кетказадиган миқдордан бошқасини рад этдилар-да, зуҳд ва камсуқумликни афзал кўрдилар
У зот гоҳида оч юрар, ойлаб уйларида қозон осилмас, баъзи кунлар давомида очликни қондирадиган даражада хурмо ҳам топилмай оч юрар эдилар.
Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳеч бир вақт кетма кет уч кунгача арпанинг унидан бўлган нондан қоринлари тўймаган. Кўпинча сутнинг ўзи билан кифояланар, токи Аллоҳга йўлиққунларича бир кун тўқ ва бир кун оч бўлар эдилар.
У зот бўйронинг устида ётар эдилар ва ёнбошларида бўйронинг изи қолар эди. Очликдан қорниларига тош боғлаб олар ва кўпинча саҳобалар у зотнинг юзларидан очликларини билиб олишар эдилар.
Сарвари коинотнинг уйлари лойдан, ичи тор ва шифти паст эди. Бир куни совутларини гаровга қўйиб, бир яҳудийдан ўттиз соъ арпа олиб турдилар. Кўпинча кўйлак ва изор билан кифояланар эдилар. Ҳеч бир вақт таомни пешхонда (овқатланиш столи) емаганлар. Кўпинча саҳобалар Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга таом юборар эдилар. Буларнинг барчаси нафсларини дунё кирларидан асраш, динини ҳимоя қилиш ва Роббисининг ҳузуридаги ажрнинг комил бўлиб қолишлиги ҳамда Мавлосининг “Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан” (“Зуҳо” сураси, 5-оят) деган ваъдаси у зотга рўёбга чиқиши учун эди.
У зот молларни шу қадар тақсимлаб берар эдиларки, ҳатто ўзларига бир дирҳам қолмас эди. Туя, мол ва қўйларни саҳобалар ва бошқаларга шу даражада бўлиб берар эдиларки, ўзларида на туя, на мол ва на қўй қолар эди. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар менда Тиҳома чуқурларининг дарахтлари мислича мол дунёим бўлганида уни тақсимлаб берар эдим. Сўнг сизлар мени бахил, ёлғончи ва қўрқоқ, иродасиз деб билмасдиларингиз”.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам қаср бино қилмадилар, мол-дунё йиғмадилар, у зотнинг хазиналари ҳам меваси ейиладиган боғлари ҳам бўлмаган. Росулуллоҳ ўзларидан сўнг боғ ва экинзор ҳам қолдирмадилар. У зот дедилар: “Биз мерос қолдирмаймиз, бизнинг қолдирган нарсамиз садақадир” (Имом Бухорий ривояти).
У зот доимо сўзлари ва амаллари билан мусулмонларини дунёда зуҳдга ҳамда охиратга тайёрланиш ва амал қилишга даъват қилар эдилар.
Пайғамбаримизга подшоҳлик ила расул бўлиш ва оддий инсон бўлиб расул бўлиш ихтиёри берилганида, у зот оддий инсон бўлиб, расул бўлишни ихтиёр қилганлар.
Дунёдаги зуҳдларининг яна бир кўриниши, у зотнинг сахийликларидадир. Ҳеч қачон сўровчини қайтармас ва тўсмас эдилар. Дедиларки, дунё Аллоҳ таолонинг ҳузурида чивиннинг қанотичалик арзимас ва баробар эмас. Ҳадисда: “Дунёда ғариб ёки бир онлик ўтиб кетувчи каби бўл”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳд борасида яна шундай марҳамат қилганлар: «Дунёда зоҳид бўл, Аллоҳ сени яхши кўради. Инсонлар ҳузурида зоҳид бўл инсонлар сени яхши кўришади».
498 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَامَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى حَصِيرٍ، فَقَامَ وَقَدْ أَثَّرَ فِي جَنْبِهِ، قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ؛ لَوِ اتَّخَذْنَا لَكَ وِطَاءً!! فَقَالَ: «مَالِي وَلِلدُّنْيَا؟ مَا أَنَا فِي الدُّنْيَا إِلَّا كَرَاكِبٍ اسْتَظَلَّ تَحْتَ شَجَرَةٍ، ثُمَّ رَاحَ وَتَرَكَهَا» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2377].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Камбағаллар жаннатга бойлардан беш юз йил олдин киришади», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.
Шарҳ: Ибн Муборак айтади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдларига келди ва: «Эй Расулуллоҳ, қиёмат кунида Аллоҳ таоло билан ҳамсуҳбат бўлувчилар ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар Аллоҳдан қўрқувчилар, Аллоҳга бўйсунувчилар, ўзларини камтар олувчилар, Аллоҳ таолони кўп зикр қилувчилар», дедилар. У киши: «Эй Расулуллоҳ, жаннатга биринчи кирувчилар ҳам ўшаларми?» деб сўради. У зот: «Йўқ», дедилар. У кейин: «Унда, жаннатга биринчи кирадиганлар кимлар?» дея сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Фақирлар жаннатга киришда бошқалардан ўзиб кетади. Шунда уларнинг олдидан фаришталар чиқиб: «Ҳисоб-китобга қайтинглар!» дейди. Фақирлар: «Нимамизга ҳисоб-китоб қилинамиз? Аллоҳга қасамки, бизларда мол-давлат бўлмаган бўлса, уни баъзилардан қизғаниб, баъзиларга исрофларча сарф қилмаган бўлсак. Шунингдек, бизлар амир ҳам эмасдик, баъзиларга адолат қилиб, баъзиларга зулм этган бўлсак. Бироқ бизларга Аллоҳнинг амри келди, биз Унга ибодат қилдик ва то ҳузурига келгунимизга қадар Унга тоатда бўлдик», дейди. Шунда уларга: «Жаннатга киринглар, амал қилувчиларнинг ажр-мукофоти нақадар яхши!» дейилади».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Фақирлар ҳақида Аллоҳ таолодан қўрқинглар! Чунки Аллоҳ таоло қиёмат кунида: «Бандаларим ичидан танлаганларим қани?» дейди. Фаришталар: «Эй Парвардигор, улар кимлар?» деб сўрайди. Шунда Аллоҳ таоло айтади: «Улар қадаримга рози бўлган, сабр қилган фақирлардир, уларни жаннатга киргизинглар!» Бас, улар жаннатга киритилади. Фақирлар еб-ичиб турганида, бойлар ҳали ҳисоб қилинаётган бўлади».
Ровийларнинг бошқа силсиласидан келган ҳадисда: «Мусулмонларнинг фақирлари жаннатга бойлардан ярим кун, яъни, беш юз йил олдин киради», дейилган (Ҳасан саҳиҳ).
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Мусулмонларнинг фақирлари жаннатга бойларидан ярим кун олдин киради», деганларини эшитдим. Шунда: «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ярим кун қанча?» деб сўрашди. У зот: «Беш юз йил», дедилар. «Бир йили неча ой?» дейишди. «Беш юз ой», дедилар: «Бир ой неча кун?» дейишди сўнг: «Беш юз кун», дедилар. «Бир куни қанча?» деб сўрашган эди, «Сизлар санайдиган кундан беш юзтаси», дедилар Расулуллоҳ с.а.в.».
Абу Али Даққоқдан: «Қайси сифат афзал: бой-беҳожатликми ёки фақирлик?» деб сўрашди. У киши: «Бой-беҳожатлик, чунки у Аллоҳнинг сифати, фақирлик эса, банданинг. Аллоҳнинг сифати банданинг сифатидан афзал, Аллоҳ таоло: «Эй инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар. Аллоҳнинг Ўзи (барча оламлардан) беҳожат ва (барча) мақтовга лойиқ зотдир» (Фотир сураси, 15-оят), деган», деди.
Банданинг шарафи Аллоҳга муҳтожлиги, Уни улуғлаши, Унга бўйсуниши биландир. Агар бўйин Аллоҳга тавозеъ билан эгилса, шу эгилиш унинг азизлигидир.
Бойлик ҳам, фақирлик ҳам мол-давлатнинг кўп ёки камлигида эмас. Бу ерда энг олий учинчи даража ҳам бор. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган «кафаф», яъни, инсонларга муҳтож бўлмайдиган даражадаги ўртача ризқдир. У зот: «Эй Аллоҳим, Муҳаммад оиласининг ризқини етарли қил», деб сўраганлар. Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамиша ҳолатларнинг афзалини, даража ва амалларнинг олийини сўраганлар.
Шунингдек, ҳамма олимлар ўта фақирлик ҳам, туғёнга олиб борувчи бойликнинг ҳам ёмонлигига иттифоқ қилишган.
Ибн Можанинг «Сунан»ида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат куни фақир ҳам, бой ҳам, дунёда менга етарли даражада ризқ берилганида эди, деб орзу қилиб қолади».
Етарли ризқ эса, ночорлик билан беҳожатликнинг ўртасидир.
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ишларнинг яхшиси ўртачасидир», деганлар. Чунки ўртаҳоллик туғёнга олиб борувчи бойлик офатидан ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ўта ночорликдан ҳам саломат бўлишдир.
Соҳиби кафаф – ўртаҳол одам дунё неъматлари-ю шодликларида дабдаба қилмайди. Унинг ҳолати фақирникига яқин. Унга ҳам сабри учун фақирга бериладиган савоб берилади. Шунга кўра ўрта ҳол кишилар ҳам, иншааллоҳ, жаннатга фақирлар қаторида бойлардан беш юз йил олдин киради. Чунки улар ўртача ҳаёт кечирадилар, бой эмаслар. Ўртачалик эса, айни адолатдир. Аллоҳ таоло:
«Шунингдек, сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) бир миллат қилдик» (Бақара сураси, 143-оят), деган.
(Имом Қуртубийнинг «Тазкира» китобидан иқтибос).
499 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَدْخُلُ الفُقَرَاءُ الجَنَّةَ قَبْلَ الأَغْنِيَاءِ بِخَمْسِ مِئَةِ عَامٍ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2353].
500. Ибн Аббос ва Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатга боқдим, кўрдимки, у ер аҳлининг аксарияти камбағаллар экан. Ҳамда дўзахга боқдим, кўрдимки, у ер аҳлининг аксарияти аёллар экан», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Имом Бухорий ва Муслим иттифоқ қилиб ривоят қилганлари Ибн Аббосдан ривоят қилинган. Яна Бухорий Имрон ибн Ҳусойндан ҳам ривоят қилганлар.
Шарҳ: Имом Бухорийдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда нима сабабдан аёлларнинг кўпи дўзахга тутиши баён қилинган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан бирга намоз ўқидилар. Бақара сурасича узоқ қиём қилдилар. Кейин узоқ рукуъ қилдилар. Кейин рукуъдан туриб, узоқ қиём қилдилар. Бу биринчи қиёмдан қисқароқ бўлди. Кейин узоқ рукуъ қилдилар. Бу биринчи рукуъдан қисқароқ бўлди. Кейин рукуъдан туриб, яна узоқ қиём қилдилар. Бу биринчи қиёмдан қисқароқ бўлди. Кейин узоқ рукуъ қилдилар. Бу ҳам биринчи рукуъдан қисқароқ бўлди. Кейин туриб, сажда қилдилар. Сўнгра (намоздан) чиқдилар. Қуёш очилиб бўлган эди. Шунда у зот: «Қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан (белгиларидан) иккисидир. Улар на бировнинг ўлими, на ҳаёти туфайли тутилади. Қачон шуни кўрсангиз, Аллоҳни зикр қилинглар», дедилар.
Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизни мана шу турган жойингизда бир нарсани ушлаганингизни, сўнгра чўчиб орқага тисарилганингизни кўрдик», дейишди. У зот: «Шубҳасиз, мен жаннатни кўрдим [ёки менга жаннат кўрсатилди]. Бир шингил (узум) ушладим. Агар уни олганимда, дунё тургунча ундан ер эдингиз. Дўзахни кўрдим. Бугунгидек манзарани асло кўрмаганман. Унинг аҳли аксар аёллар эканини кўрдим», дедилар. «Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Ношукрликлари учун», дедилар. «Аллоҳга куфр келтиришадими?» дейишди. «Эрларига ношукрлик қилишади. Яхшиликка ношукрлик қилишади. Бирортасига умр бўйи яхшилик қилсанг‑у, кейин сендан бирор (ёмон) нарса кўрса, «Сендан ҳеч яхшилик кўрганим йўқ», дейди», дедилар» (Имом Бухорий ривояти.).
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг жаннатга эмаклаб кириши ҳақида баъзи ривоятларга дуч келинади.
Жумладан: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Оиша розияллоҳу анҳо уйларидан Мадинадаги шовқинни эшитиб, “Бу қандай шовқин?” деб сўрадилар. Шунда: “Абдураҳмон ибн Авфнинг етти юзта туядан иборат карвони Шомдан юкларни олиб келяпти”, дейишди. Мадина шаҳри карвон овозидан ларзага келди. Шунда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Абдураҳмон ибн Авфни жаннатга эмаклаб кираётганини кўрдим”, деганларини эшитганман”, дедилар. Бу гап Абдураҳмон ибн Авфга етиб борди. У: “Қодир бўлсам тик турган ҳолда кираман”, деди-да, карвонни устидаги моллари билан Аллоҳ йўлида тарқатиб юборди”.
Ушбу ҳадисни Имом Аҳмад ва Имом Табароний ривоят қилган бўлиб, муҳаддис уламолар унинг тўқима ҳадис эканини айтганлар. Жумладан Имом Аҳмад “ушбу ривоят ёлғон ва мункардир. Унинг ровийларидан Аммора ибн Розон мункар ҳадисларни ривоят қилади”, деган. Имом Ибн Жавзий ва аллома Мулла Али Қори “тўқима ривоят”, дейишган (манба: Асрорул марфуа фил-ахбарил мавзуа).
Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Шабийб санади ила мазкур ривоятга ўхшаш бошқа ҳадис ривоят қилган бўлса-да Имом Насоий, Имом Дорақутний ва бошқа муҳаддис уламолар уни ҳам заиф ва ҳужжатга яроқсиз эканини айтишган (манба: Мажмауз-завоид ва манбаул-фавоид).
Ибнул Имод Ҳанбалий бу борада бундай дейди:
“Абдурраҳмон ибн Авф бойлиги сабабли жаннатга эмаклаб киради деган ривоятларнинг асоси йўқ. Шундай зот жаннатга эмаклаб кирса, бойлиги сабабли жаннатга кириши кечикса, унда ким пешқадам ва тўғри юриб жаннатга киради?!” (Шазаротуз заҳаб).
500 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ وَعِمْرَانَ بْنَ الحُصَيْنِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اطَّلَعْتُ فِي الجَنَّةِ فَرَأَيْتُ أَكْثَرَ أَهْلِهَا الفُقَرَاءَ، وَاطَّلَعْتُ فِي النَّارِ فَرَأَيْتُ أَكْثَرَ أَهْلِهَا النِّسَاءَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ مِنْ رِوَايَةِ ابْنِ عَبَّاسٍ [خ 6449، م 2737].
وَرَوَاهُ البُخَارِيُّ أَيْضاً مِنْ رِوَايَةِ عِمْرَانَ بْنِ الحُصَينِ [3241].
501. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннат дарвозаси олдида туриб қарасам, у ерга кираётганларнинг асосий қисми бечора-мискинлар экан. Давлатмандлар эса ушлаб турилибди. Фақат дўзах эгалари дўзах сари амр қилинган», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: “Фақирлик айб эмас. Аллоҳ фақирларни кўпроқ яхши кўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фақир бўлганлар. Қаноат туганмас хазинадир. Зоҳидлик фазилат, тамаъ разолатдир. Самимийлик фақирларнинг дастмоясидир. Бойлар бировларнинг қонини сўрувчи кишилардир” деб, шу гапларга ишонтиришади. Улар заифликка ва тадбирнинг озлигига рози бўладиган қилиб қўйишади.
Бироқ, ҳеч ким сизга Усмон ва “Жайшул Усра”, Талҳа ва унинг саховати, Зубайр ва унинг кўчмас мулклари, Ибн Авф ва унинг тижоратлари, Ибн Абу Ваққос ва унинг садақалари ҳақида ҳаргиз гапирмайди.
Ҳеч ким сизга саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг куфрдан ва фақирликдан паноҳ сўраганлари, “Юқори қўл (берувчи қўл) пастки қўл (олувчи қўл)дан яхшироқдир”, “Кучли мўмин Аллоҳнинг наздида заиф мўминдан яхшироқдир” деган ҳадисларини ҳаргиз айтмайди. Балки улар сизга “Фақир, заиф, муҳтож бўлсангиз, ҳеч қиси йўқ” дейишади.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
“Сен: “Аллоҳ Ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!” деб айт. “Улар ҳаёти дунёда иймон келтирганларга, қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир”, деб айт. Биладиган қавмлар учун оятларни мана шундай муфассал баён қиламиз” (Аъроф сураси, 32-оят).
Динимизда бой бўлишдан қайтарилмаган, ҳадиси шарифларда мусулмоннинг қўлидаги ҳалол мол нақадар яхши эканлиги таъкидланган.
Унутманг, фақирлик айб эмас, шунингдек, бойлик ҳам. Жаннатга фақирлар киради, бойлар ҳам.
Бойлар ҳам жаннатга кириши учун қўлларидаги бойлик Аллоҳ рози бўладиган ишларга сарф этилиши, охиратга ажр сифатида захира бўлиши керак. Бундан ташқари бойлик инсоннинг қалбини эгаллаб олиб, яшашдан мақсади бойлик йиғиш бўлиб қолмаслиги, балки бойликни охиратда улуғ мақом топиш учун бир восита қилиб олиши керак.
501 - وَعَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «قُمْتُ عَلَى بَابِ الجَنَّةِ، فَكَانَ عَامَّةَ مَنْ دَخَلَهَا الْمَسَاكِينُ، وَأَصَحَابُ الجَدِّ مَحْبُوسُونَ، غَيْرَ أَنَّ أَصْحَابَ النَّارِ قَدْ أُمِرَ بِهِمْ إِلَى النَّارِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5196، م 2736].
وَ«الجَدُّ» الحَظُّ وَالغِنَى، وَقَدْ سَبَقَ بَيَانُ هَذَا الحَدِيثِ فِي (بَابِ فَضْلِ الضَّعَفَةِ) [برقم 265].
502. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шоирнинг энг рост айтган сўзи Лабиднинг «Огоҳ бўлинг, Аллоҳдан ўзга барча нарса ботилдир», деган сўзидир.
Шарҳ: Лабийд ибн Робийъа ибн Омир ал-Омрий розиаллоҳу анҳу шоир саҳобалардан бўлганлар. У кишининг Қуръони Карим маънолари ила юғирилган шеърлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳсинларига сазовор бўлган. Ушбу ривоятда ярми зикр қилинган байтлари эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиллари ила шоир зоти айтган энг рост калима унвонини олган. Байт тўлалигича қуйидагича янграйди:
«Аллоҳдан ўзга ҳар бир нарса ботилдир.
Ҳар бир неъмат шак-шубҳасиз зоилдир».
Умайя ибн Солт эса жоҳилият шоирларидан бўлиб яхши маънодаги шеърлар айтган. У Исломнинг дастлабки даврида яшаган. Мусулмон бўлишига сал қолган.
Лабид ибн Рабиъа Омирий розияллоҳу анҳу катта шоирлардан, адабиёт намояндаларидан бўлган.
Мулла Али қори айтадиларки: Лабид Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ўзининг қавми тарафидан элчи бўлиб келган эди. Сўнг Кўфа шаҳрига бориб, ўша ўлкада ҳаётининг охиригача истиқомат қилди. Шоир жоҳилият даврида ҳам, исломни қабул қилгандан сўнг ҳам, ҳурмат-эътиборли, шеър ёзишда моҳир шоир сифатида саналган. Лекин Қуръонни эшитгандан кейин шеър ёзишдан тийилиб, менга Қуръон кифоядир, деган экан.
Араб тили фасоҳати, балоғати, баёнининг нозик қирраларини идрок этиш бўлиб, саҳобалар авлоди сўзлар таркибини бадоҳатан таҳлил қила билиш, ўта нозик нуқталарини бир қараш ила еча олиш имконига эга эдилар. Зеро, улар ўша балоғату фасоҳат асри давомчилари бўлиб, барчалари беистисно араб шеърияти, адабиётидан ҳозирда жилдлаб ёзса бўладиган маълумотга табиий равишда эга эдилар. Мисол учун, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо биргина шоир Лабид шеъридан 1000 байтдан кўпроғини ёд билганлари ривоят этилади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Қуръони каримдаги сўзлардан ҳар қандай савол тушса, шеър билан жавоб берар эдилар (имом Аҳмад «Фазоили саҳоба» китобида ривоят қилган).
Шунинг учун ҳам Қуръони карим нозил бўлган вақтда уларнинг ҳар бири Аллоҳ таоло каломини башар каломидан дарҳол ажрата олар эди.
Шеър фақат фисқу фужур, қандайдир казо-казоларнинг мақтови, базму жамшидларнинг васфи, қандайдир маъшуқанинг мадҳи, оҳ-воҳ ва дийдиёлар эмас. Балки шеър эзгулик, иймон, Ислом хизматчиси бўлиши зарур.
Аллоҳ таоло: «Биз унга шеърни таълим берганимиз йўқ. Бу унинг учун тўғри ҳам келмас. У зикр ва очиқ-ойдин Қуръондан ўзга нарса эмас», деган. Мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни шоир, Қуръони Каримни шеър ҳам деганлар. Аллоҳ таоло ушбу оятда уларнинг бу даъволарига кескин жавоб бермоқда.
«Биз унга шеърни таълим берганимиз йўқ».
Сизлар шеър билан Қуръоннинг фарқига бора олмаяпсиз. Шеър ички кечинмаларни инсоннинг ўзи вазнга солиб, байт қилиб айтишидир. Уни хоҳлаган инсон айтиши мумкин. Шеър турли бўлган-бўлмаган гапларни ҳам кўтараверди. Айниқса, арабларда бу нарса машҳур. Улар ҳақиқатни яхшилаб билиб олишлари лозимки, Қуръон Аллоҳ томонидан танлаб олинган етук банда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган ваҳийдир. У Аллоҳнинг каломидир. Уни ҳеч ким ўзидан чиқариб айта олмайди.
Шунинг учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни шоир дейишлик мумкин эмас.
«Бу унинг учун тўғри ҳам келмас».
Шоирлик Пайғамбарлик мақомига ҳеч мос келмайдиган амалдир. Шунинг учун ҳам шоирлик Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг табиатларида умуман йўқ эди.
Абу Заръа ар-Розий қилган ривоятда аш-Шаъбий: «Абдулмуттолибдан тарқаган болаларнинг ҳаммаси, эркаги ҳам, аёли ҳам шеър айтар эди, магар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаганлар», дейилган.
Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга шеърни таълим бермаганини, шеър ўқиш у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга тўғри ҳам келмаслигини айтганидан сўнг, Қуръони Каримнинг моҳиятини баён қилишга киришади:
«У зикр ва очиқ-ойдин Қуръондан ўзга нарса эмас».
Аллоҳ таолодан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга келган ваҳий зикрдир, эслашдир, Қуръондир–қироат қилинадиган каломдир. Бу илоҳий китоб бутун оламлар учун ваъз-насиҳат, эслатмадир. Ҳамма учун тиловат қилинадиган илоҳий дастурдир. Уни Аллоҳ таоло маълум мақсад ила нозил этгандир.
Аллоҳ таоло: «Ва шоирларга гумроҳлар эргашур. Уларнинг ҳар водийда дайдишини. Ва ўзлари қилмайдиган ишларни айтишини кўрмадингми? Магар иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар, Аллоҳни кўп зикр этганлар ва мазлум бўлганларидан кейин нусрат қозонганлар (ундай эмаслар), деган.
Бу оятлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳини васаллам шоир, Қуръони Каримни шеър, деганларга жавобдир. Инсоният тарихига назар солинса, ҳеч бир шоир Пайғамбар бўлиб кишиларни ҳидоятга бошламаган. Шоирларга биров эргашмайди. Эргашса ҳам, гумроҳ, йўлдан озганлар эргашади. Ундан кейин шоирларнинг собит шахсиятлари, ўз ҳаёт тарзлари ва шеър айтиш ишларида ҳеч субутлари йўқ.
Шунинг учун ҳам:
«Уларнинг ҳар водийда дайдишини» кўрмадингми? дейилмоқда.
Шоирлар бир кун буни айтса, эртасига бошқасини айтиб тураверишади. Улар ким бир оз нарса берса, ўшани мақташади. Кимдан ҳеч бир манфаат чиқмаса, уни ҳажв қилишади. Бировни аввал мақтаб, кейин ёмонлаб, сўнгра яна қайта мақташлари ҳам мумкин. Шунингдек, фисқу фужур, турли бемаза васфлар, маддоҳликлар ва ўзини англаган одам табиатига мутлақо тўғри келмайдиган гап-сўз ва ишлар шоирлардан содир бўлади. Ичкилик ичмасдан, фосиқлик этмасдан шоирлик қилганлар жуда кам. Бунинг устига, шоирлар «қилмайдиган ишларни айтишлари» билан ажралиб турадилар. Шоир ўз шеърида ажойиб маъноларни, ҳикматли сўз ва насиҳатларни айтиши мумкин, аммо ўзи унга мутлақо амал қилмайди. Бундай одам қандай қилиб ўзгаларни ҳидоятга бошлаши мумкин?
Келгуси оятда мазкур васфлардан мустасно бўлган шоирлар ҳам борлиги таъкидланади:
«Магар иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар, Аллоҳни кўп зикр этганлар ва мазлум бўлганларидан кейин нусрат қозонганлар (ундай эмаслар)».
Ҳамма шоир ҳам ҳар водийда дайдийдиган, беамал гапирадиган бўлавермас экан. Агар шоир иймонли бўлса, яхши амаллар бажариб, Аллоҳни кўп эсга олса, ўзини хор қилмай, ҳаққини таниган, золимлар устидан ғолиб келадиган бўлса, яхши, Аллоҳнинг розилигини топган шоир бўлиши мумкин.
Шеър фақат фисқу фужур, қандайдир казо-казоларнинг мақтови, базму жамшидларнинг васфи, қандайдир маъшуқанинг мадҳи, оҳ-воҳ ва дийдиёлар эмас. Балки шеър эзгулик, иймон, Ислом хизматчиси бўлиши зарур.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, шеърдан ҳикматлиси бордир», деганлар. Шеър орқали ҳикматли, иймоний, исломий ва инсоний тушунчаларни кишиларга етказиш ўзига хос устунликка эгадир. Бунга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларини мисол қилиб олиш мумкин. Ўша саодат даврида юқоридаги оятда васфлари келган иймонли шоирларнинг биринчи авлоди яшаб ўтган. Улуғ саҳобий Ҳассон ибн Собит уларнинг етакчиси эдилар. У киши билан бирга Каъб ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Равоҳа, Абдуллоҳ ибн Забъарий ва бошқалар бор эди. Аллоҳ таоло уларнинг барчасидан рози бўлсин.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абдурроҳман ибн Каъбдан, у киши ўз оталаридан қуйидаги ривоятни келтиради. У киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Аллоҳ таоло шоирлар ҳақида ҳукмини нозил этиб қўйдими?!» деганида, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мўмин киши қиличи ва тили билан жиҳод қилади. Менинг жоним қўлида бўлган зотга қасамки, сизнинг уларга отадиган ўқингиз камон ўқидан ҳам ўткирроқдир», деган эканлар.
Чунончи, ўрни келганда, мўмин-мусулмон шоирнинг шеъри ҳар қандай қуролнинг ўқидан ўткирроқ бўлиши мумкин. Асрлар давомида турли мусулмон халқлардан доимо иймонли шоирлар ҳам чиқиб тургани барчани қувонтиради.
Ибн Умар розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингизнинг қорни қусқига тўлмоғлиги шеърга тўлмоғидан яхшидир», дедилар». (Тўртовлари ривоят қилган).
Албатта, бу ҳадиси шарифда ножоиз шеър кўзда тутилган.
Абу Саъид розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Аржда юриб бораётган эдик. Бир шоир шеър айтиб йўлдан чиқиб қолди. Шунда Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тутинглар шайтонни ёки ушланглар шайтонни! Кишининг қорни қусқига тўлгани шеърга тўлганидан яхшироқдир», дедилар». (Имом Муслим ривоят қилган).
Арж маконнинг номи.
Набий алайҳиссалом уни мисол учун айтганлар:
Жудуб розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кетаётганларида бир тош ғегиб бармоқларидан қон чиқди. Шунда у зот:
«Сен бир бармоқдирсан, ўзгамас
Аллоҳ йўлида қонасанг ҳеч гапмас», дедилар».
(Имом Бухорий ривоят қилган).
Оиша розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор шеърдан мисол келтирармидилар?» деб сўралди. «Ибн Равоҳанинг шеъридан мисол келтирар ва «Хоҳламаган кимсанг хабарлар келтирур», дер эдилар», деди».
(Имом Термизий ривоят қилган).
Албатта ҳикматли шеър ҳам бор:
Убай ибн Каъб розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ҳикматли шеър ҳам бор», дедилар».
(Имом Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган).
Аввал ҳам таъкидлаб ўтилганидек, шеърнинг ҳаммаси ҳам олди-қочди эмас. Пурҳикмат шеърлар ҳам бор.
Ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб каломмисан каломни гапирди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, баёндан сеҳирлиси бор. Албатта, шеърдан ҳикматлиси бор», дедилар».
Бурайда розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, баёндан сеҳирлиси бор. Албатта, илмдан жаҳолати бор. Албатта, шеърдан ҳикматлиси бор. Албатта, гапдан оғири бор», дедилар».
Соъсоъа айтади; «Албатта, баёндан сеҳирлиси бор» деганлари бировнинг бошқадан қарзи бор. У ҳақ эгасидан кўра гапга чечанроқ. Бас, қавмни ўз баёни ила сеҳрлаб ҳақни олиб кетади.
«Албатта, илмдан жаҳолати бор», деганлари олим одам ўз илмига лойиқ бўлмаган нарсани юклайди ва ўша нарса уни жоҳил қилиб қўяди.
«Албатта, шеърдан ҳикматлиси бор», деганлари мавъиза ва одамларга ўрнак бўладиган насиҳатлар бор деганларидир.
«Албатта, гапдан оғири бор», деганлари гапингни уқмайдиганларга ёки хоҳламайдиганларга гапиришингдир».
(Иккисини Абу Довуд ривоят қилган).
Албатта, баённинг ҳам, шеърнинг ҳам, илмнинг ҳам ва гапнинг ҳам яхши ёмони бор. Ислом уларнинг энг яхшиси тарафдори.
Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларида шеър ўқиш:
Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, сизнинг бир биродарингиз бор. У фаҳш гап айтмайди. У Ибн Равоҳадир. У: «Ичимизда Аллоҳнинг расули, ўқир Унинг китобини. Қачон тонг отса сочиб атрофга ўз ёриғини. Ул бизга кўрликдан сўнг ҳидоятни кўрсатди. Қалбларимиз айтгани бўлишига ишонди, битди. Тунда ёнбоши тўшакдан узоқда бўладир. Вақтики кофирлар авжи уйқуда бўладир», деган», дедилар».
(Имом Бухорий ривоят қилган).
Бу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларидан бирлари Абдуллоҳ ибн Равоҳа розиаллоҳу анҳуни мадҳ этиб у кишининг шеъларидан мисол келтирмоқдалар.
Ҳассон ибн Собит розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У Абу Ҳурайрага қараб:
«Сендан Аллоҳнинг номи ила сўрайман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг менга: «Эй Ҳассон! Расулуллоҳнинг номидан жавоб бер! Эй Аллоҳим уни Руҳул Қудус ила қўллагин!» деганларини эшитганмисан?!» деди. «Ҳа!» деди Абу Ҳурайра».
Бу ривоятда келаётган ҳодиса ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида бўлган. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу масжиддан ўтиб кетаётиб Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳунинг у ерда шеър айтаётганларининг гувоҳи бўлганлар. Бу иш у кишига ёқмаган. Ибодатхонада туриб шеър айтиш масжиднинг одобига тўғри келмайдиган нарса бўлиб кўринган бўлса керак. Шунинг учун у киши Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳуга норози бўлган ҳолда ғалати қараш қилганлар. Бу ҳолни мулоҳаза қилган Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу дар ҳол ўзларини оқлашга ўтганлар. Бунинг учун у киши ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга ҳужум қилганлар ва:
«Мен бу ерда сенда яхши зот борларида ҳам шеър айтар эдим», деганлар.
Яъни, мен шу масжидда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг борликларида ҳам шеър айтганман. У зот менга бирор нарса демаганлар. Энди сен менга масжидда шеър айтагниб учун ўқраясанми?
Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу шу билан бирга ўз гапларини тасдиқлаш учун гувоҳ ҳам борлигини исбот қилмоқчи бўлдилар ва:
«У Абу Ҳурайрага қараб:
«Сендан Аллоҳнинг номи ила сўрайман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг менга, «Эй Ҳассон! Расулуллоҳнинг номидан жавоб бер! Эй Аллоҳим уни Руҳул Қудус ила қўллагин!» деганларини эшитганмисан?!» деди.
«Ҳа!» деди Абу Ҳурайра». Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳунинг ўзларининг қилган ишларига ҳужжатлари кучли экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига мушрикларнинг ҳажвлари ўзлари номида шеърий йўл ила ҳажвий жавоб беришни амр қилган эканлар ва у кишига Аллоҳ таолодан нусрат сўраб, эй Аллоҳим уни Руҳул Қудус ила қўллагин, деб дуо ҳам қилган эканлар.
«Руҳул қудус» Жиброил алайҳиссаломдирлар.
Ана ўша амр ва дуо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан қилинган пайтда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳам бор эканлар. Шунинг учун Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу у кишини ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг қаршиларида гувоҳликка ўтишга таклиф қилмоқдалар. У киши гувоҳликка ўтдилар ва:
«Ҳа!» дедилар.
Бу, албатта, Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу учун катта фазл эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига биноан Ислом ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳимоялари учун мушрикларни ҳажв қилиш ишониб топширилиши ва Аллоҳ таолога Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан юқоридаги маънода дуо қилиниши ҳар кимга ҳам насиб қилавермаган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан мушрикларни ҳажв қилишга изн сўрадим. Бас, Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг насабим нима бўлади?» дедилар.
«Албатта, сизни улардан қилни хамирдан суғуриб олгандек суғуриб оламан», дедим».
Агар Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу мушрикларни ҳажв қиладиган бўлса орада гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насл-насабларига ёки баъзи аввал ўтган яқинларига ҳам тегиб кетиши мумкин эди. Шунинг учун у зот Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳуга:
«Менинг насабим нима бўлади?» дедилар.
Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу ўта уста шоир бўлганларидан ва бу борада ҳамма нарсадан хабардор бўлганларидан ишончлари комил бўлгани учун дарҳол:
«Албатта, сизни улардан қилни хамирдан суғуриб олгандек суғуриб оламан», деди.
Ва «Албатта, Оли Ҳошимнинг улуғлиги чўққисидир
Бинти Махзум ўғиллари ва отангиз Абдуллоҳдир» деган қасидасини айтди.
Урва розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оишанинг ҳузурида Ҳассон сўка бошладим. Бас, у «Уни сўкма! У Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васалламни мудофа қилар эди», деди».
(Учовини икки шайх ривоят қилган).
Ҳассон ибн Собит розиаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари бўлишлари билан бирга Оиша онамиз розиаллоҳу анҳонинг ҳақидаги бўҳтонга ишонган оз сонли одамлардан бири бўлиб. Бу иш учун у кишига дарра урилган ҳам эди. Аммо шунга ҳам қарамай Оиша онамиз розиаллоҳу анҳо Ҳассон ибн Собит розиаллоҳу анҳуни ўз ҳузурларида сўкилишига йўл қўймадилар. Чунки у киши ўз шеъри билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилган эдилар. Бундан шоир мусулмон бўлса, шеърлари исломга хизмат қилса, катта мартабаларга эришиши мумкинлиги келиб чиқади.
Оиша розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳассонга масжида минбар қўйиб берар эдилар. У унинг устида туриб Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам билан фахланар ёки у зотни мудофа қилар эди. Ва Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ Ҳассонни, модомики Расулуллоҳни мудофа (ёки Фахр) қилар экан Руҳул Қудус ила қўллайди», дер эдилар».
(Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган).
Бундан кези келганда масжидда ҳам шеър ўқиш мумкинлиги чиқади. Ҳа, мухолифлар ила маънавий жабҳада кураш олиб боришда шеър катта ўрин тутган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу қуролдан жуда ҳам унимли фойдаланганлар.
Анас розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам қазо умрасида Маккага кирганларида Абдуллоҳ ибн Равоҳа у зотнинг олдиларида: «Бани кофирлар, сизлар у зотнинг йўлин очинглар. Бугун у зотга нозил бўлганла урурмиз, қочинглар.
Бир уришки, ул бошни танадан жудо қилур.
Бир уришки, ул дўстни дўстдан жудо қилур», деб борарди».
Шунда Умар унга:
«Эй Ибн Равоҳа! Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида ва Аллоҳнинг ҳарамида шеър айтасанми!?» деди.
Бас, Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«У тек қўй, эй Умар! Албатта, бу улар учун ўқдан кўра тезроқдир», дедилар».
Дарҳақиқат, беҳудага «тил яраси тиғ ярасидан кучлироқ» дейилмаган. Демак, кези келганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига тушиб олиб ҳам, ҳарами шарифнинг ичида ҳам шеър айтиш жоиз экан.
Жобир ибн Самура розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга юзтадан кўп мажлисда ўтирдим. У зотнинг саҳобалари шеър айтишар, жоҳилият ишларидан баъзиларини эслашар эди. У зот бўлсалар сукут сақлар ва гоҳида уларга табассум қилиб қўяр эдилар».
(Иккисини Термизий ривоят қилган).
Бундан улуғларнинг ҳузурида ҳақ шеърни айтиш мумкинлиги чиқади.
Амр ибн Шарийд розиаллоҳу анҳудан у киши отасидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мингашдим. Бас у зот: «Сенда Умайя ибн Солтнинг шеъридан бирор нарса борми?» дедилар. «Ҳа», дедим.
«Айтчи», дедилар.
Мен у зотга бир байт айтдим.
«Айтчи», дедилар.
Мен у зотга яна бир байт айтдим.
«Айтчи», дедилар.
Шундоқ қилиб у зотга юзта байт айтдим».
(Имом Муслим ривоят қилган).
Бундан яхши маънодаги шеър бўлса мусулмонмас одамнинг шеърини ҳам тингласа бўлиши чиқади. Умайя ибн Солт мушрик ҳолида ўлиб кетган шоирлардан эди.
502 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَصْدَقُ كَلِمَةٍ قَالَهَا شَاعِرٌ كَلِمَةُ لَبِيدٍ: أَلَا كُلُّ شَيْءٍ مَا خَلَا اللهَ بَاطِلُ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3841، م 2256/3].