931. Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўлим тўшагида ётганларга «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтиб туринг», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ўлим олдида турган одам ёнида ҳозир бўлган кишилар овозларини чиқариб: «Лаа илаҳа иллаллоҳу» калимасини айтиб туришлари ҳукми ушбу ҳадиси шарифдан олинган.
Муҳтазар – ўлим ҳозир бўлган одамга шу калимани айт, деб мажбур қилинмайди. Жон аччиғида айтмайман, деб юбориши, юз ўгириши ёки бошқа ноқулай ҳолат пайдо бўлиши мумкин. Шунинг эътиборидан ҳозир бўлганлар ўзларича овозларини чиқариб айтиб туришади. Муҳтазар ҳам айтса тўхташади. Охирги сўзи калимаи шаҳодат бўлган инсон бахтли бўлади. Муҳтазар калимаи шаҳодатни айтганидан кейин яна бошқа гап айтса, ҳозир бўлганлар яна калимаи шаҳодатни айта бошлайдилар.
Хулоса, нима бўлганда ҳам муҳтазар ўз ихтиёри билан калимаи шаҳодатни охирги сўз сифатида айтишига эришишга ҳаракат қилинади.
931 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَقِّنُوا مَوْتَاكُمْ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [916].