Касални зиёрат қилиш, маййитни қабргача кузатиб қўйиш, унга намоз ўқиш, дафн маросимида ҳозир бўлиш ва дафн қилингандан кейин қабр олдида туриш китоби
1-боб. Касални кўриш ҳақидаги боб
6 - كِتَابُ عِيَادَةِ الْمَرِيضِ وَتَشْيِيْعِ الْمَيِّتِ، وَالصَّلَاةِ عَلَيهِ، وَحُضُورُ دَفْنِه، وَالْمُكْثِ عِنْدَ قَبْرِهِ بَعْدَ دَفْنِهِ
1- بَابُ عِيَادَةِ الْمَرِيضِ
907. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни: «Беморни бориб кўришга, жанозага қатнашишга, акса урганга соғлик тилашга, қасамни [ёки қасам ичганни] бажаришга, мазлумга ёрдам беришга, таклифни қабул қилишга ва саломни кенг ёйишга буюрдилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 860-рақамли ҳадис остида келтирилган.
907 - عَنِ البَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِعِيَادةٍ الْمَرِيضِ، وَاتِّبَاعِ الْجَنَازَةِ، وَتَشْمِيتِ العَاطِسِ، وَإِبْرَارِ الْمُقْسِمِ، وَنَصْرِ الْمَظْلُومِ، وَإِجَابَةِ الدَّاعِي، وَإِفْشَاءِ السَّلَامِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5635، م 2066 وسبق برقم 860].
908. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир», дедилар.
Улар: саломга алик олиш, беморни бориб кўриш, жанозаларга қатнашиш, таклиф қилинган жойга бориш, акса урганга ташмит* айтиш», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Араб тилида акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ», деб айтган кишига қарата «Йарҳамукаллоҳ» («Аллоҳ сенга раҳм қилсин») дейиш «ташмит» дейилади.
Бу ҳадиснинг шарҳи 245-рақамли ҳадис остида келтирилган.
908 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «حَقُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ خَمْسٌ: رَدُّ السَّلَامِ، وَعِيَادَةُ الْمَرِيضِ، وَاتِّبَاعُ الْجَنَائِزِ، وَإِجَابَةُ الدَّعْوَةِ، وَتَشْمِيتُ العَاطِسِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1240، م 2162 وسبق برقم 245].
909. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳ азза ва жалла: «Эй Одам боласи, Мен касал бўлдим, лекин сен Мени йўқламадинг», дейди. «Эй Роббим, Сен оламларнинг Робби бўлсанг, қандай қилиб сени йўқлайин?» дейди. «Эсингдами, фалон бандам касал бўлган эди, лекин сен уни йўқламадинг? Агар уни йўқлаганингда Мени унинг ҳузурида топган бўлар эдинг. Эй Одам боласи, Мен сендан таом сўрадим, лекин сен Менга таом бермадинг», дейди. «Эй Роббим, Сен оламларнинг Робби бўлсанг, қандай қилиб Сенга таом берайин?» дейди. «Эсингдами, фалон бандам сендан таом сўраган эди, лекин сен унга таом бермадинг. Агар унга таом берганингда, ўшани(нг савобини) ҳузуримда топган бўлар эдинг. Эй Одам боласи, Мен сендан сув сўрадим, лекин сен Менга сув бермадинг», дейди. «Эй Роббим, Сен оламларнинг Робби бўлсанг, қандай қилиб Сенга сув берайин?» дейди. «Эсингдами, фалон бандам сендан сув сўраган эди, лекин сен унга сув бермаган эдинг. Агар унга сув берганингда, ўшани(нг савобини) ҳузуримда топган бўлар эдинг», дейди».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси қудсийда муҳтож кишиларга таом ва шароб тутиш худди Аллоҳ таолога таом ва шароб тутишга тенглаштирилмоқда. Бундай улуғ ишни қилишга имкони бўлган ҳар бир мусулмон, албатта, уни амалга ошириши лозим бўлади. Аллоҳ таолонинг: «Ўшани Менинг ҳузуримда топган бўлар эдинг», дейиши, ўша ишнинг савобини, деганидир.
Биз бу ривоятдан ҳозир далил бўладиган жойи қуйидаги қисмидир:
«Эй Одам боласи, Мен касал бўлдим, лекин сен Мени йўқламадинг», дейди. «Эй Роббим, Сен оламларнинг Робби бўлсанг, қандай қилиб сени йўқлайин?» дейди. «Эсингдами, фалон бандам касал бўлган эди, лекин сен уни йўқламадинг? Агар уни йўқлаганингда Мени унинг ҳузурида топган бўлар эдинг».
Демак, бир бемор бандани кўргани борган одам жуда улуғ иш қилган бўлар экан. Бир бандани бемор бўлганини билиб туриб уни кўргани бормаган одам эса, катта нуқсонга йўл қўйган бўлар экан.
Шунинг учун таниш-билишларимиздан бемор бўлган кишиларни дарҳол кўргани боришга ҳаракат қилмоғимиз лозим.
909 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: إنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يَقُولُ يَوْمَ القِيَامَةِ: «يَا ابْنَ آدَمَ، مَرِضْتُ فَلَمْ تَعُدْني، قَالَ: يَا رَبِّ؛ كَيْفَ أَعُودُكَ وَأَنْتَ رَبُّ العَالَمِينَ؟! قَالَ: أَمَا عَلِمْتَ أَنَّ عَبْدِي فُلَاناً مَرِضَ فَلَمْ تَعُدْهُ؟ أَمَا عَلِمْتَ أَنَّكَ لَوْ عُدْتَهُ لَوَجَدْتَنِي عِنْدَهُ؟ يَا ابْنَ آدَمَ؛ اسْطَتْعَمْتُكَ فَلَمْ تُطْعِمْنِي؟ قَالَ: يَا رَبِّ؛ كَيْفَ أُطْعِمُكَ وَأَنْتَ رَبُّ العَالَمِينَ؟! قَالَ: أَمَا عَلِمْتَ أَنَّهُ اسْتَطْعَمَكَ عَبْدِي فُلَانٌ فَلَمْ تُطْعِمْهُ، أَمَا عَلِمْتَ أَنَّكَ لَوْ أَطْعَمْتَهُ لَوَجَدْتَ ذَلِكَ عِنْدِي؟ يَا ابْنَ آدَمَ؛ اسْتَسْقَيتُكَ فَلَمْ تَسْقِنِي؟ قَالَ: يَا رَبِّ؛ كَيْفَ أَسْقِيكَ وَأَنْتَ رَبُّ العَالَمِينَ؟! قَالَ: اسْتَسْقَاكَ عَبْدِي فُلَانٌ فَلَمْ تَسْقِهِ، أَمَا عَلِمْتَ أَنَّكَ لَوْ سَقَيتَهُ وَجَدْتَ ذَلِكَ عِنْدِي؟». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2569].
910. Абу Мусодан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беморни бориб кўринг, очни тўйдиринг ва тутқунни – яъни асирни – озод қилинг», деб айтдилар.
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда мусулмонлар ўзларининг бир-бирлари билан бўладиган ижтимоий алоқаларида алоҳида эътибор беришлари лозим бўлган энг муҳим учта масала зикр қилинмоқда;
1. Беморни кўргани бориш.
Бу ҳам мусулмонлар орасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлайдиган, муҳаббат ришталарини пишиқлайдиган омиллардан биридир. Беморнинг кўнгли нозиклашиб, бировнинг далдасига, дуосига, ҳол сўрашига интиқ бўлиб қолади. Ана шундоқ пайтда мусулмон кишилар уни бориб кўрмоқлари, ҳолини сўрамоқлари, ҳақига дуо қилмоқлари матлубдир.
2. Очни тўйдириш.
Уйда таом тайёрлаб оч қолган кишиларни таомлантириш савобли иш экани.
3. Асирни озод қилиш.
Мусулмонлардан бирор кишининг асир тушиб қолиши қолганлар учун мусибатдир. Озодликдаги барча мусулмонлар ўша асирни озод қилиш учун ҳаракатда бўлмоқлари вожиб бўлади. Бу уларнинг бошга оғир иш тушганда бир-бирларига ёрдам беришга шошилишлари жумласидандир. Шу билан мусулмонларнинг ижтимоий алоқалари яхшиланади. Шу билан бир-бирларига нисбатан масъулиятлари ортади.
910 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «عُودُوا الْمَرِيضَ، وَأَطْعِمُوا الْجَائِعَ، وَفَكُّوا العَانِي». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [3046].
(العَاني): الأَسِيرُ.
911. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон бошқа мусулмон биродарини (беморлик пайтида) кўришга борса, то қайтиб келгунича жаннат мевалари ичида бўлади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат мевалари нима?» дейишди. У зот: «Ҳосили», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Беморни кўргани борган киши учун бундан ортиқ яна қандоқ мукофот бўлиши мумкин? Ислом беморларнинг ҳолидан хабар олишни ана шундоқ муҳим ишга айлантирган. Чунки, бу иш бемор учун, шахсий алоқаларни ҳамда жамиятни мустаҳкамлаш учун ғоят зарурдир. Мусулмонлар ана ўша олий мартабага эришиш учун доимо ҳаракат қилиб келганлар.
911 - وَعَنْ ثَوبَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إنَّ الْمُسْلِمَ إِذَا عَادَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ لَمْ يَزَلْ فِي خُرْفَةِ الْجَنَّةِ حَتَّى يَرْجِعَ»، قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ وَمَا خُرْفَةُ الْجَنَّةِ؟ قَالَ: «جَنَاهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2568/41].
912. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бирор мусулмон бошқа бир мусулмоннинг беморлигида эрталаб кўрса, албатта, унга кечқурунгача етмиш минг фаришта саловот айтади. Агар кечқурун бемор кўрса, албатта, унга етмиш минг фаришта эрталабгача саловот айтади. Ҳамда унга жаннатда бир боғ бўлади», деганларини эшитганман».
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис дедилар.
Шарҳ: Ушбу ривоятдан бир неча хулосаларни оламиз:
1. Бемор кўргани бошқани ҳам таклиф қилиб, олиб бориш.
2. Беморни холис ният билан кўргани борган одамгина савоб олиши. Бошқа иши билан бориб, беморни кўргани келдим, деса ниятига яраша бўлиши.
3. Эрталаб бемор кўргани борган одамга кечқурунгача етмиш минг фаришта саловот айтиб туриши.
4. Кечқурун бемор кўргани борган одамга эрталабгача етмиш минг фаришта саловот айтиб туриши.
5. Бемор кўргани борган одамга жаннатдан бир боғ ато қилиниши.
Шунинг учун ҳам таниш-билишларнинг беморлиги ҳақида хабар эшитиши билан уларни кўргани боришга шошилиш керак.
912 - وَعَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَعُودُ مُسْلِماً غُدْوَةً إِلَّا صَلَّى عَلَيهِ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ حَتَّى يُمْسِيَ، وَإِنْ عَادَهُ عَشِيَّةً إِلَّا صَلَّى عَلَيهِ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ حَتَّى يُصْبِحَ، وَكَانَ لَهُ خَرِيفٌ فِي الْجَنَّةِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [969].
«الخَرِيفُ»: الثَّمَرُ الْمَخْرُوفُ؛ أَي: الْمُجتَنَى.
913. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир яҳудий бола Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилиб юрар эди. У бетоб бўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани келдилар. Бош тарафига ўтириб, унга: «Мусулмон бўл», дедилар. Шунда у ёнида турган отасига қаради. У: «Абулқосимга – соллаллоҳу алайҳи васаллам – итоат қил», деди. У мусулмон бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ташқарига чиқар эканлар: «Уни дўзахдан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган хулосалар:
1. Ғайридин бемор кишини кўргани бориш жоизлиги.
2. Ёш болаларни кўргани бориш жоизлиги.
3. Ғайридин бемор кишини кўргани борганда унга ислом ҳақида тушунча бериш жоизлиги.
4. Бирор кишини Исломни қабул қилганини билганда Аллоҳга ҳамд айтиш кераклиги.
913 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ غُلَامٌ يَهُودِيٌّ يَخْدُمُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَمَرِضَ، فَأَتَاهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَعُودُهُ، فَقَعَدَ عِنْدَ رَأْسِهِ فَقَالَ لَهُ: «أَسْلِمْ» فَنَظَرَ إِلَى أَبِيهِ وَهُوَ عِنْدَهُ؟ فَقَالَ: أَطِعْ أَبَا الْقَاسِمِ، فَأَسْلَمَ، فَخَرَجَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يَقُولُ: «الحَمْدُ للهِ الَّذِي أَنْقَذَهُ مِنَ النَّارِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [1356].
2-боб. Бемор учун ўқиладиган нарсалар
2 - بَابُ مَا يُدْعَى بِهِ للْمَرِيضِ
914. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир кишининг бирор дарддан шикоят қилса ёки ярами, жароҳатми бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам панжаларини бундай қилиб, – Суфён шундай деб, саббобасини ерга қўйиб, сўнг кўтарди – «Бисмиллааҳ. Турбату арзина бирийқоти баъзина, лийушфа биҳи сақиймунаа, би изни Роббина» дер эдилар».
* Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг исми билан. Еримизнинг тупроғи, биримизнинг туфуги билан, Роббимизнинг изни ила беморимиз шифо топиши учун».
Муттафақун алайҳ.
914 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا اشْتَكَى الإِنْسَانُ الشَّيءَ مِنْهُ، أَوْ كَانَتْ بِهِ قَرْحَةٌ أَوْ جُرْحٌ، قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِإِصْبَعِهِ هَكَذَا - وَوَضَعَ سُفْيَانُ بْنُ عُيَيْنَةَ الرَّاوِي سَبَّابَتَهُ بِالأَرْضِ ثُمَّ رَفَعَهَا - وَقَالَ: «بِسْمِ اللهِ، تُربَةُ أَرْضِنَا، بِرِيقَةِ بَعْضِنَا، يُشْفَى بِهِ سَقِيمُنَا بِإِذْنِ رَبِّنَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5745، م 2194].
915. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи аҳлларини беморлигида кўргани келиб, ўнг қўллари билан силаб:
«Аллоҳумма Раббан нааси азҳибил ба`са ишфи ванташ шаафий лаа шифаа илла шифаука шифаан лаа йуғодиру сақома», деб айтар эдилар».
Маъноси: «Инсонларнинг Робби Аллоҳим! Зиённи кетказ! Бунга шифо бер, шифо берувчи Ўзингсан! Сенинг шифоингдан ўзга шифо йўқ! Дард қолдирмайдиган шифо (бер!)»
915 – وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَعُودُ بَعْضَ أَهْلِهِ، يَمْسَحُ بِيَدِهِ اليُمْنَى وَيَقُولُ: «اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ؛ أَذْهِبِ الْبَأْسَ، اشْفِ وَأَنْتَ الشَّافِي، لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ، شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَماً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5743، م 2191].
Бу киши Собит роҳимаҳуллоҳга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дам солиб ўқийдиган руқялари билан дам солайми?» десалар, у киши: «Ҳа», деди. Шунда Анас қуйидагиларни айтдилар:
«Аллоҳумма Раббан нас, музҳибал ба`си ишфи анта шафий, лаа шафий илла анта шифа`ан ла йуғодиру сақома».
(Маъноси: Аллоҳим, эй инсонлар Робби, зиённи кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч қандай дардни қолдирмайдиган шифо (бер)!).
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Дам солиш учун қуйидаги уч нарса шарт қилинди:
1. У Аллоҳнинг каломидан ёки исмларидан ёки сифатларидан бўлиши керак.
2. У араб тилида ёки ўзи тушунадиган луғатда бўлиши керак.
3. Дам солишни ўзи таъсир ўтказа олмайди, балки Аллоҳнинг тақдири билан фойда беради деган эътиқодда бўлиши керак. Энди юқоридаги ҳадисда келган лафз ила дам солиш маҳбуброқдир.
916 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ قَالَ لِثَابِتٍ رَحِمَهُ اللهُ: أَلَا أَرْقِيْكَ بِرُقْيَةِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؟ قَالَ: بَلَى، قَالَ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ، مُذْهِبَ البَأْسِ؛ اشْفِ أَنْتَ الشَّافِي، لَا شَافِي إِلَّا أَنْتَ، شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَماً. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5742].
917. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касаллигимда мени кўргани келиб:
«Аллоҳумма ишфи Саъдан, Аллоҳумма ишфи Саъдан, Аллоҳумма ишфи Саъдан» (Аллоҳим, Саъдга шифо бер), деб айтдилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир:
Саъд розияллоҳу анҳунинг учта фарзандидан ривоят қилинади, уларнинг барчаси отаси ҳақида шундай сўзлайдилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада Саъдни кўриш учун унинг олдига кирдилар. У йиғлади. У зот: «Нега йиғлаяпсан?» дедилар. У: «Саъд ибн Хавла вафот қилгани каби ҳижрат қилиб кетган еримда вафот қилишдан қўрқяпман», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч бора: «Аллоҳим, Саъдга шифо бер! Аллоҳим, Саъдга шифо бер!» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг молим кўп, менга фақат қизимгина меросхўр бўлади, молимнинг ҳаммасини васият қилайми?» деди. У зот: «Йўқ», дедилар. У: «Учдан иккисиничи?» деди. У зот: «Йўқ», дедилар. У: «Ярмичи?» деди. У зот: «Йўқ», дедилар. У: «Учдан биричи?» деди. У зот: «Учдан бири. Учдан бири ҳам кўп. Сенинг ўз молингдан қилган садақанг ҳам садақадир, оилангга нафақа қилишинг ҳам садақадир, аёлингнинг сенинг молингдан егани ҳам садақадир. Аҳлингни яхши ҳолда [ёки «тўкинликда»] қолдиришинг уларни одамлардан тиланадиган қилиб қолдирганингдан яхшидир» деб, қўллари билан ишора қилдилар».
917 - وَعَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: عَادَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «اللَّهُمَّ اشْفِ سَعْداً، اللَّهُمَّ اشْفِ سَعْداً، اللَّهُمْ اشْفِ سَعْداً». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1628/8].
918. Абу Абдуллоҳ Усмон ибн Абул Осий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бу киши жасадига етган касалликдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Қўлингни танангдаги оғриётган жойга қўйиб, уч марта «Бисмиллаҳ» дегин, кейин етти марта «Аъузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир» дегин», дедилар.
* Маъноси: «Аллоҳ ва У Зотнинг қудрати билан безовта қилаётган ва безовта қилиши мумкин бўлган (дардларнинг) ёмонлигидан паноҳ сўрайман».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Киши ўзига-ўзи, ҳадисда келган дуолар билан дам солиши маҳбуб амаллардандир.
918 - وَعَنْ أَبِي عَبْدِ اللهِ عُثْمَانَ بْنِ أَبِي العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ شَكَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَجَعاً يَجِدُهُ فِي جَسَدِهِ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «ضَعْ يَدَكَ عَلَى الَّذِي تَأْلَمُ مِنْ جَسَدِكَ وَقُلْ: بِسْمِ اللهِ ثَلَاثاً، وَقُلْ سَبْعَ مَرَّاتٍ: أَعُوذُ بِعِزَّةِ اللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2202].
919. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимки ажали етмаган беморни кўргани борса, етти марта «Ас‘алуллооҳал-ъазийма Роббал ъаршил азийми ан яшфияк»* деса, Аллоҳ унга ўша касалликдан офият беради».
* Маъноси: «Улуғ Аллоҳдан, улуғ Аршнинг Роббидан сенга шифо беришини сўрайман».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар. Ҳоким Бухорийнинг шартига мувофиқ саҳиҳ ҳадис, дедилар.
919 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ عَادَ مَرِيضاً لَمْ يَحْضُرْ أَجَلُهُ، فَقَالَ عِنْدَهُ سَبْعَ مَرَّاتٍ: أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ: إِلَّا عَافَاهُ اللهُ مِنْ ذَلِكَ الْمَرَضِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ، وَقَالَ الْحَاكِمُ: حَدِيثٌ صَحِيحٌ عَلَى شَرْطِ البُخَارِيِّ [د 3106، ت 2083 1/342].
920. Яна у кишидан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аъробийни касаллигида кўргани кирдилар. Касал кўргани кирсалар:
«Лаа ба`са тоҳурун иншааллоҳ» (Ҳечқиси йўқ, иншааллоҳ, бу покланиш), дер эдилар.
Имом Бухорий ривояти.
920 – وَعَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ عَلَى أَعْرَابيٍّ يَعُودُهُ، وَكَانَ إِذَا دَخَلَ عَلَى مَنْ يَعُودُهُ قَالَ: «لَا بَأْسَ، طَهُورٌ إِنْ شَاءَ الله». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [3616].
921. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Муҳаммад, бемормисан?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар. Шунда у: «Бисмиллааҳи арқийк, мин кулли шайъин йуъзийк, мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳаасид. Аллоҳу яшфийк. Бисмиллааҳи арқийк», деди.
* Дуонинг маъноси: «Сенга азият берган барча нарсадан, ҳар бир нафс ва ҳасадгўй кўзнинг шарридан Аллоҳнинг исми билан сенга дам соламан, Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг исми билан сенга дам соламан».
Имом Муслим ривояти.
921 - وَعَنْ أَبِي سَعِيد الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ جِبْرِيلَ عَلَيهِ السَّلاَمُ أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا مُحَمَّدُ؛ اشْتَكَيْتَ؟ قَالَ: «نَعَمْ»، قَالَ: بِسْمِ اللهِ أَرْقِيكَ، مِنْ كُلِّ شَيْءٍ يُؤْذِيكَ، مِنْ شَرِّ كُلِّ نَفْسٍ أَوْ عَيْنٍ حَاسِدٍ، اللهُ يَشْفِيكَ، بِسْمِ اللهِ أَرْقِيكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2186].
Бу икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйида айтган сўзларига гувоҳ бўлишди:
«Кимки «Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар» (яъни Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғ), деса, уни Рабби тасдиқлаб: «Мендан бошқа илоҳ йўқ. Мен улуғдирман», дейди. Агар банда: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу» (яъни якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, унинг шериги ҳам йўқ, - деса, Раббби: «Якка мендан бошқа илоҳ йўқ, менинг шеригим ҳам йўқ», дейди. Агар банда: «Лаа илаҳа иллаллоҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду» (яъни Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, мулк ва мақтов унинг учундир), - деса, Рабби: «Мендан бошқа илоҳ йўқ. Мулк ва мақтов мен учун», дейди. Агар банда: «Лаа илаҳа иллаллоҳу валаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ҳам, қувват ҳам йўқ), - деса, Рабб: «Мендан бошқа илоҳ йўқ. Ва мендан бошқа ўзгартирувчи ҳам, қувват ҳам йўқдир», дейди. Энди кимки мана шуларни касаллигида айтиб, кейин вафот этса, дўзах уни емайди», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис дедилар.
Шарҳ: Бирор касалликка йўлиққан киши ундан халос бўлиши учун дарров мутахассис-табиб ва шифокорларга мурожаат қилиши, уларнинг тавсияларига амал қилиб, айни пайтда дуо ҳам қилиши лозим. Бу дуоларни беморнинг ўзи ўқиши ёки биров унга ўқиши мумкин. Таҳоратли ҳолда, аввало, Фотиҳа сураси, сўнгра Қуръони каримдан шифо оятлари ўқилади.
«Ва яшфи судуро қовмин му‘минийна ва юзҳиб ғойзо қулубиҳим».
Маъноси: «…ҳамда мўминлар қавми сийналарига шифо беради ва дилларидаги аламни кетказади» (Тавба сураси, 14–15-оятлар).
«Йа айюҳан-насу қод жааткум мавъизотун мин Роббикум ва шифаун лима фиссудури ва ҳудан ва роҳматан лил-му‘ минийн».
Маъноси: «Эй одамлар! Сизларга Раббингиздан ваъз (насиҳат), диллардаги нарса (ширк ва бошқа иллатлар)га шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди» (Юнус сураси, 57-оят).
«Ва нуназзилу минал Қур‘ани ма ҳува шифа‘ун ва роҳматун лил-му‘минийн».
Маъноси: «(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82-оят).
«Қул ҳува лил-лазийна аману ҳудан ва шифаун».
Маъноси: «Айтинг: “(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилдаги маънавий иллат учун) шифодир”» (Фуссилат сураси, 44-оят).
Бу оятлар ўқилгач, юқоридаги ҳадисларда келган дуоларни ўқиб, дам солинади.
Қуръон жамики қалб ва аъзои-бадан касалликларига, дунё ва охират касалликларига шифодир. Лекин ҳар қандай киши ҳам Қуръон билан даволанишга муваффақ бўлавермайди. Касал одам Қуръон билан тўғри даволаниши учун қалбида сидқ, иймон, қатъий эътиқод бўлиши керак. Шунда бирорта касаллик унга қарши тура олмайди. Ахир қандай қилиб касаллик еру-осмонларнинг Парвардигори каломига қарши тура олсин. Агар бу калом тоғларга тушса, уларни парчалаб ташлайди. Ерга тушса уни ёриб ташлайди. Ҳар бир қалб ва аъзои бадан касалликларининг келиб чиқиш сабаблари, уларни даволаш, ҳамда улардан сақланиш йўллари Қуръонда баён қилинган. Фақат Қуръон тўғри тушинилса бас. Аллоҳ Қуръонда қалб ва аъзои-бадан касалликларини ва уларнинг даволаш усулларини зикр қилган.
Қалб касаллиги икки хилдир.
1. Шак-шубҳа касаллиги.
2. Шаҳват ва залолат касаллиги.
Аллоҳ таоло Ўз китобида қалб касаллиги, унинг сабаблари ва давоси ҳақида муфассал баён қилган.
Ахир уларга тиловат қилинаётган шу Китобни Биз сизга нозил қилганимиз улар учун етарли эмасми?! Албатта бу (Китоб)да иймон келтирадиган қавм учун раҳмат ва эслатма бордир. (Анкабут-51).
Имом Ибн Қаййим шундай дейди: “Қуръон шифо бермаган кишига Аллоҳ шифо бермабди, Қуръон кифоя қилмаган кишига Аллоҳ кифоя қилмабди”.
Аъзои бадан касаллигини даволаш усул ва қоидаларига Қуръон ишора қилган. Қуръон бу қоидаларни уч қисмга тақсимлайди.
1. Соғлиқни сақлаш.
2. Зарарли нарсалардан сақланиш.
3. Зарарли, ортиқча моддалардан фориғ бўлиш.
Ким Қуръон билан тўғри даволанса ўзининг жуда тез шифо топишини кўради.
Имом Ибн Қаййим шундай дейдилар: Маккада турган вақтимда касал бўлиб қолдим. На табиб, на дори топа олдим. Шунда Фотиҳа сурасини ўқиб, ўзимни ўзим даволай бошладим ва тезда бунинг таъсирини кўрдим. Замзам сувига Фотиҳа сурасини ўқиб, дам солиб ичар эдим. Оз муддат ичида касалдан тўлиқ шифо топдим. Ҳар хил касалликни даволашда шу услубни қўллаб кўрдим. Натижа эса ажабтовур эди. Бу услубни бошқа беморларга ҳам ўргатдим. Кўпчилиги касалдан тузалганини кўрдим.
Саҳиҳ ҳадисларда келган дуолар билан дам солиб даволаш ҳам фойдали даволардан ҳисобланади. Айниқса, ихлос билан ўқилган дуо, зарарни даф қилишда, фойдани ҳосил қилишда энг яхши доридир. Чунки дуо бало ва офатнинг душманидир. Уни қайтаради, муолажа қилади, олдини олади ёки ҳеч бўлмаганда зарарини енгиллатади.
Расулуллоҳ с.а.в. айтадилар: «Дуо тушган ва ҳали тушмаган (бало ва офатларни) қайтаради. Эй Аллоҳнинг бандалари! Доимо дуода бўлинглар». (Имом Термизий, Ҳоким ва Аҳмад ривояти).
Яна бир ҳадисда шундай деганлар: «(Ёмон) Қазои-қадарни дуо қайтаради. Яхшилик умрни зиёда қилади». (Имом Ҳоким ва Термизий ривояти).
Шу ўринда муҳим бир жиҳатга эътибор бериш керак. Беморга оят, зикр ва дуолар билан дам солинса фойдали ва шифобахш бўлади. Лекин дуо қувватли ва таъсирли бўлиши учун дам солувчи ихлос билан дам солиши керак. Агар касалнинг шифо топиши кечикса, дуохоннинг таъсири озлигидан ёки дуонинг қабул бўлмаганидан, ёҳуд давога тўсиқ бўлаётган биронта монеъдан деб билиш керак. Чунки дам солиш орқали даволаш икки киши, яъни –
1) касал одам томонидан
2) муолажа қилувчи томонидан амалга ошади.
Бемордан руҳан кучли бўлиш, бутун вужуди билан Аллоҳга юзланиш, Қуръон мўминлар учун шифо ва раҳмат эканига, тил ва қалбдан дуо баробар чиқсагина фойда бериши мумкинлигига ишониш талаб қилинади. Бу ҳам жангнинг бир тури. Жангчи душмани устидан ғалаба қозониш учун икки нарсага эга бўлиши керак:
1. Қуроли ўткир бўлсин.
2. Билагида қуввати бўлсин.
Агар булардан бирортаси бўлмаса жангчига ғалаба насиб қилмайди. Қалб тавҳиддан, Аллоҳга таваккал қилишдан, тақво ва сидқдан ҳоли бўлса, бунинг устига қуроли ҳам бўлмаса, у қандай жангчи бўлиши мумкин. Муолажа қилувчи ҳам юқоридаги икки сифатга эга бўлиши керак. Шунинг учун Ибн Тийн айтадиларки: «Дуо ва Аллоҳнинг исмлари билан дам солиш илоҳий даводир. Агар солиҳ киши тарафидан ўқилса, Аллоҳнинг изни билан шифо топилур.
Уламолар учта шарт билан дам солиб даволанишга рухсат беришган:
1. Аллоҳнинг каломи ёки Аллоҳнинг исм ва сифатлари ёки Расулуллоҳ с.а.в.нинг сўзлари билан дам солинсин.
2. Араб тилида ёки маъноси тушунарли бўлган сўзлар билан дам солинсин.
3. Ўқилган дуолар ўзича фойда бермайди, балки Аллоҳнинг изни билан таъсир қилади. Дуолар эса фақатгина бир сабаб холос деб эътиқод қилинсин.
922 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ وَأَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّهُمَا شَهِدَا عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: «مَنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ صَدَّقَهُ رَبُّهُ فَقَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا وَأَنا أَكْبَرُ، وَإِذَا قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ قَالَ: يَقُولُ: لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا وَحْدِي لَا شَرِيكَ لِي، وَإِذَا قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا ليَ الْمُلْكُ وَلِيَ الحَمْدُ، وَإِذَا قَالَ: لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِي» وَكَانَ يَقُولُ: «مَنْ قَالَهَا فِي مَرَضِهِ ثُمَّ مَاتَ لَمْ تَطْعَمْهُ النَّارُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3430].
3-боб. Касал аҳволини сўрашнинг маҳбублиги хусусида
3 - بَابُ اسْتِحْبَابِ سُؤَالِ أَهْلِ الْمَرِيضِ عَنْ حَالِهِ
«Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимларидан олдинги бетобликларида у зотнинг ҳузурларидан чиқди. Шунда одамлар: «Эй Абу Ҳасан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай тонг оттирибдилар?» дейишди. «Аллоҳга ҳамд бўлсинки, у зот тузалган ҳолда тонг оттирибдилар», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Беморни бориб кўриш имкони бўлмаса, унинг аҳволи ҳақида сўраш маҳбублиги.
– Сўралган киши ҳам бемор ҳолатини аниқ хабар бериши.
– Саҳобаларни Расулуллоҳ с.а.в.нинг соғликларига қаттиқ эътибор қаратишгани.
– Кишининг яхши кўрган куняси билан чақириш маҳбублиги.
923 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ عَلِيَّ بْنَ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ خَرَجَ مِنْ عِنْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي وَجَعِهِ الَّذِي تُوُفيِّ فِيهِ، فَقَالَ النَّاسُ: يَا أَبَا الحَسَنِ؛ كَيْـفَ أَصْبَحَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؟ قَالَ: أَصْبَحَ بِحَمْدِ اللهِ بَارِئاً. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [4447].
4-боб. Яшашдан ноумид бўлиб қолган киши айтадиган нарса ҳақида
4 - بَابُ مَا يَقُولُهُ مَنْ أَيِسَ مِنْ حَيَاتِهِ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга суяниб туриб:
«Аллоҳуммағфирлий варҳамний ва алҳиқний биррофиқил аъла», деяётганларини эшитдим».
(Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил ва менга раҳм эт ва мени Рафиқи аълога етиштир!)
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Набий с.а.в.га ҳаёт билан ўлим орасини танлаш ихтиёри берилганида, у зот хайрият борлиги ва Роббиларига йўлиқиш истаги борлиги учун ўлимни танладилар.
– Пайғамбарлар ўлим вақтларини биладилар. Ўлим тўшагида ётишгани Аллоҳ уларга билдириб, хабар беради.
– Бемор киши мағфират ва раҳмат талабида бўлади. Банда Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмайди.
– Мўмин киши ўлим тўшагида ётганида ҳам яхшиликларни талабида бўлади.
– Ким Аллоҳга йўлиқишни истаса, Аллоҳ ҳам у билан учрашишни истайди.
924 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ مُسْتَنِدٌ إِليَّ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ؛ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي، وَأَلْحِقْنِي بِالرَّفِيقِ الأَعْلَى». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5674، م 2444].
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимлари ҳозир бўлган вақтлари олдларида бир қадаҳда сув бор эди. Қадаҳга қўлларини тиқдилар, сўнг сувини юзларига суртиб:
«Аллоҳумма аъинний ъала ғомаротил мавти ва сакаротил мавт», деб айтганларини кўрдим».
(Маъноси: Аллоҳим, ўлим шиддати ва ўлим талвасасида менга ёрдам бер.)
Имом Термизий ривояти.
Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Ўлим талвасасини енгиллатиш учун сув ишлатиш жоизлиги.
– Аллоҳга юзланиш ўлим машаққатини енгиллатади.
– Ўлимнинг ўзига яраша қийинчилик ва машаққати бор. Ҳатто пайғамбарлар ҳам ўлим талвасасини енгил бўлишини талаб қилишган.
– Ўлими ҳозир бўлган киши қалби ва тили билан Аллоҳга шукр қилмоғи лозим. Чунки бу киши учун дунёдан охирги вақтидир. У хотимасини яхшилик ва тавҳид шаҳодати билан якун топишига ҳаракат қилади.
– Ўлими ҳозир бўлган киши бақир-чақир қилиши ва сабрсиз бўлиши, сўкиши, хусуматлашиши ва тортишиши макруҳ ишдир.
925 – وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ بِالْمَوتِ عِنْدَهُ قَدَحٌ فِيْهِ مَاءٌ وَهُوَ يُدْخِلُ يَدَهُ فِي القَدَحِ، ثُمَّ يَمْسَحُ وَجْهَهُ بِالْمَاءِ، ثُمَّ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ؛ أَعِنِّي عَلَى غَمَرَاتِ الْمَوْتِ وَسَكَرَاتِ الْمَوْتِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ [978].
5-боб. Касалнинг оиласига ва унга хизмат қилаётганларга касалга яхши қарашни ва қийинчиликларга сабр этишни насиҳат қилишнинг ҳамда ҳад ёки қасос туфайли ўлимга ҳукм этилганларга ҳам яхшилик билан насиҳат этишнинг маҳбублиги ҳақида
5 - بَابُ اسْتِحْبَابِ وَصِيَّةِ أَهْلِ الْمَرِيضِ وَمَنْ يَخْدُمُهُ بِالإِحْسَانِ إِلَيهِ، وَاحْتِمَالِهِ وَالصَّبْرِ عَلَى مَا يَشُقُّ مِنْ أَمْرِهِ وَكَذَا الوَصِيَّةُ بِمَنْ قَرُبَ سَبَبُ مَوتِهِ بِحَدٍّ أَوْ قِصَاصٍ وَنَحْوِهِمَا
926. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Зинодан ҳомиладор бўлган жуҳайналик бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳадга лойиқ бўлиб қолдим, уни менга ижро қилинг», деди. Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг валийсини чақириб, «Унга яхши қара. Туққач, уни олиб кел», дедилар. У шундай қилди. Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар, уни (аёлни) ўз кийимига чирмашди. Сўнг буюрдилар, у тошбўрон қилинди. Кейин унга жаноза ўқидилар
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 27-рақамли ҳадис остида келтирилган.
926 - عَنْ عِمْرَانَ بْن الحُصَينِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ امْرَأَةً مِنْ جُهَيْنَةَ أَتَتِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهِيَ حُبْلَى مِنَ الزِّنَا، فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَصَبْتُ حَدًّا فَأَقِمْهُ عَلَيَّ، فَدَعَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَلِيَّهَا فَقَالَ: «أَحْسِنْ إِلَيْهَا، فَإِذَا وَضَعَتْ فَأْتِنِي بِهَا»، فَفَعَلَ، فَأَمَرَ بِهَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَشُدَّتْ عَلَيْهَا ثِيَابُهَا، ثُمَّ أَمَرَ بِهَا فَرُجِمَتْ، ثُمَّ صَلَّى عَلَيهَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1696 وسبق برقم 27].
6-боб. Беморнинг «Оғриғим бор» ёки «Оғриғим кучли» ёки «Иситмам бор» ёки «Вой бошим» дейиши, ғазабланиш ва сабрсизликни намоён қилиш тарзида бўлмаса, шундай деб айтишда кароҳият йўқлиги ҳақида
6 - بَابُ جَوَازِ قَوْلِ الْمَرِيضِ: أَنَا وَجِعٌ، أَوْ شَدِيدُ الوَجَعِ، أَوْ مَوْعُوكٌ، أَوْ وَارَأْسَاهُ وَنَحْوَ ذَلِكَ، وَبَيَانِ أَنَّهُ لَا كَرَاهَةَ فِي ذَلِكَ إِذَا لَمْ يَكُنْ عَلَى التَّسَخُّطِ وَإِظْهَارِ الجَزَعِ
927. Абдуллоҳ ибн Маъсуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, у зот иситмалаётган эканлар. Мен у зотга қўлимни теккизиб кўриб, «Сиз жуда қаттиқ иситмалар экансиз-а?» дедим. У зот: «Ҳа, шундай. Мен сизлардан икки киши иситмалагандай (иситмалайман)», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадиснинг давомида қуйидаги қўшимча бор.
«Бу сизга икки баробар ажр борлиги учунми?» дедим. «Ҳа, шундай», дедилар. Сўнгра: «Бирор мусулмонга касаллик ёки бошқа нарса сабабли азият етса, Аллоҳ шу сабабдан унинг гуноҳларини худди дарахт ўз баргларини тўкканидек тўкиб юборади», дедилар».
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликни қандоқ бошларидан ўтказишлари ўз кўзлари билан кўрган саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу томонларидан ривоят қилинмоқда. Худди шу ҳадиси шарифга ишора қилиб илмли кишилар бемор бўлиб қолсалар, гуноҳларимиз кўпайиб қолгандир, ажаб эмас, шу хасталик ила ювилиб кетса, дейдилар. Ҳа, беморликни ҳам Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларига гуноҳларни ювиш учун қулай фурсат қилиб берган. Фақатгина улар бу қулай фурсатдан тўғри фойдалана билишлари керак. Бунинг учун эса, бемор бўлганларида сабр қилиб, беморлик одобларини ўрнига қўймоқлари лозим. Бу ишда уларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрнакдирлар. Бошқаларга нисбатан беморликни икки ҳисса оғир кечирсалар ҳам сабр қилиб, Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор ҳолда беморликни кечирганлар.
927 - عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَخَلْتُ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يُوعَكُ، فَمَسِسْتُهُ، فَقُلْتُ: إِنَّكَ لَتُوعَكُ وَعْكاً شَدِيداً، فَقَالَ: «أَجَلْ، إِنِّي أُوْعَكُ كَمَا يُوعَكُ رَجُلاَنِ مِنْكُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
928. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Касалим зўрайиб турган пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани меникига келдилар. Шунда мен: «Кўриб турганингиздек аҳволга тушиб қолдим. Мен бой одамман. Биргина қизимдан бошқа меросхўрим йўқ...», , деб ҳадисни қолганини зикр қилдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Саъд ибн Абу Ваққос Макка фатҳи чоғида оғир хаста бўлиб қолдилар ва ушбу ривоятда зикр қилинган гаплар бўлиб ўтди.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Фатҳ йили бемор бўлиб, унинг сабабидан ўлимга яқинлашдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар. Шунда:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг кўп молим бор ва биргина қизимдан бошқа меросхўрим йўқ. Молимнинг ҳаммасини васият қилайми?» дедим.
«Йўқ», дедилар.
«Молимнинг учдан иккисини-чи?» дедим.
«Йўқ», дедилар.
«Ярмини-чи?» дедим.
«Йўқ», дедилар.
«Учдан бирини-чи?» дедим.
«Учдан бир. У ҳам кўп. Албатта, сен меросхўрларингни бой ҳолларида ташлаб кетишинг, уларни одамлардан тиланиб юрадиган қилиб ташлаб кетишингдан яхшироқдир. Сен ҳар қандай нафақа қилсанг ҳам, албатта, ажр оласан. Ҳатто, аёлингнинг оғзига тутган луқма учун ҳам ажр оласан», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, энди ҳижратимдан ажраб қоламанми?!» дедим.
«Сен мендан кейин ажраб қолиб, Аллоҳнинг розилигини ирода қилиб, солиҳ амал қилсанг, албатта, мартабанг ва даражанг зиёда бўлур. Шоядки, сенинг ажраб қолишингдан бир қавмлар манфаат бўлсалар ва бошқалари зарар тортсалар. Аллоҳим, асҳобимнинг ҳижратларини олдингга ўтказгин ва уларни ортларига қайтармагин!» дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.
Ушбу ҳадисда олинадиган ибратлар, хусусан, Саъд ибн Абу Ваққоснинг фазллари ҳақида маълумотлар жуда кўп.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ҳурматлари юқори эканлиги.
Бу ҳодиса Маккада фатҳ кунлари бўлган. Ана шундоқ серташвиш кунда ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақт топиб, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуни кўргани келишлари улкан ҳурмат-эътиборга далолат қилади.
Ҳадиснинг давомидаги муомалаларидан ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Саъд розияллоҳу анҳуни жуда ҳурмат қилишлари кўриниб турибди.
Бемор бўлиб ётган одам молини васият қилиш ҳақида қайғурмоғи, билмаса биладиган кишидан сўрамоғи лозимлиги чиқади. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айнан шундоқ қилдилар.
Вафот этаётган киши молининг ҳаммаси, учдан иккиси ёки ярмини хайрли ишга васият қилиши жоиз эмаслиги.
Вафот этаётган киши молининг учдан бирини хайр-эҳсон ишига васият қилса, жоизлиги.
Агар ундан озроқ бўлса, яна ҳам яхшилиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуга учдан бирига рухсат бериб, кейин, учдан бири кўп, деб қўйишлари шуни кўрсатади.
Васият этаётган кишининг васияти учдан бирдан кўпга ўтмаслигини аввал ўрганганмиз. Ўша ҳукмни жорий қилинишига ушбу ҳадиси шариф далилдир.
Мусулмон киши фарзандларига орқасидан молиявий таъминот қолдириб кетишга ҳаракат қилмоғи яхши эканлиги.
Мўмин-мусулмон киши ҳалол йўлда қилган ҳар бир нафақаси учун ажру савоб олиши аниқ эканлиги.
Аҳли аёлга қилинган сарф-харажатдан ҳам ажру савоб олиш турган гап эканлиги. Эр аёлининг оғзига тутган биргина луқма учун ҳам савоб олади. Бу эса, аҳли аёлнинг ризқ-рўзини яхшилаш учун ҳаракат қилмоқни тақозо қилади. Демак, баъзи кишиларнинг аҳли аёлдан қисиб, хўжакўрсинга нафақа қилишлари тўғри эмас.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг «Эй Аллоҳнинг Расули, энди ҳижратимдан ажраб қоламанми?!» деганлари, беморлигим туфайли Мадинага қайтиб кета олмай Маккада қолиб кетсам, қилган ҳижратимдан ажраб қолган бўламанми, деганларидир.
Беморни кўргани келган одам унинг кўнглини кўтарадиган гап қилмоғи лозимлиги.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуга айнан шундоқ муомала қилдилар.
Вақтида ҳижрат қилган одам, беморлиги ёки бошқа ўз иродасидан ташқари сабаб туфайли ҳижрат жойига қайтиб боролмай қолса, ҳижрат савоби камаймаслиги.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам башоратлар берганликлари:
Ажраб қолиб ҳам қилган ҳар бир солиҳ амаллари туфайли мартабалари ва даражалари баланд бўлавериши. Шунинг учун ҳам у киши жаннатнинг башорати берилган ўн кишининг бири бўлган бўлсалар, ажаб эмас.
У кишининг қолишларидан баъзи қавмлар– мўминлар манфаат топиши ва бошқалар–кофирлар зарар тортиши. Ҳақиқатда шундоқ бўлган.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу кейин ҳам мўминларга фойда, кофирларга зарар етказадиган ишларни кўп қилганлар. Мазкур беморликларидан тузалиб кетиб, улкан ишларни кўп қилиш шарафига муяссар бўлганлар.
Келгуси ривоят эса олдингисини тўлдириб келади.
Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Маккада бемор бўлиб қолдим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар. Бас, у зот қўлларини пешонамга қўйдилар, сўнгра қўллари ила юзимни ва қорнимни силадилар. Кейин эса:
«Аллоҳим! Саъдга шифо бергин. Унинг ҳижратини батамом қилгин», дедилар. Ҳозиргача унинг жигаримдаги совуғини хаёлимда сезиб тураман».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Бу ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Саъд ибн Абу Ваққоснинг пешоналари, юз ва қоринларини силашлари ўта меҳрибонлик ва хайр-бараканинг аломатидир. Бу эса, Саъд ибн Абу Ваққос учун катта фазлдир.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Маккаи Мукаррамага борган пайтларида бемор бўлиб қолганларида бу ердан ҳижрат қилиб кетган эдим, энди шу ерда ўлиб қолсам ҳижратим нима бўлади, деган хаёлга борганларини аввалги ривоятдан билдик. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг ҳақларига дуо қилганларида:
«Аллоҳим! Саъдга шифо бергин. Унинг ҳижратини батамом қилгин», дедилар».
Яъни, яна ўзи ҳижрат қилган жой Мадинаи Мунавварага қайтиб бориб, ҳижратини охирига етказишини насиб қилгин, деганлари. Аллоҳ Ўз Пайғамбарининг дуосини қабул қилди. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу тузалиб кетдилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз тоғалари ва улкан саҳобалари Саъд ибн Абу Ваққосга жуда ҳам меҳрибон эканликлари, у кишини ўта эҳтиром қилишлари тубандаги ривоятдан ҳам билинади.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Бемор бўлдим. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар. У зот қўлларини икки эмчагим орасига қўйдилар. Унинг совуғини қалбимда ҳис этдим. Сўнгра у зот:
«Сен юраги хаста одам экансан. Сақифлик Ҳорис ибн Калданинг олдига бор. У табиблик қиладиган одам. Бас, у Мадинанинг ажвасидан етти дона хурмо олиб, данаги билан туйсин. Сўнгра сенга ичирсин», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоғаларига қанчалик меҳрибонликлари у зотнинг Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу беморликларини кўргани келганлари, меҳр билан қўлларини у кишининг сийналарига қўйганларидан яққол билиниб турибди. Дори ичиш ва табибга бориш ҳақидаги маслаҳатлар ҳам буни таъкидлайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бунчалик эҳтимом қозониш ҳар кимга ҳам муяссар бўлавермайди.
928 - وَعَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَعُودُنِي مِنْ وَجَعٍ اشَتَدَّ بِي، فَقُلْتُ: بَلَغَ بِي مَا تَرَى، وَأَنَا ذُو مَالٍ، وَلَا يَرِثُني إِلَّا ابْنَتِي... وَذَكَرَ الحَدِيثَ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5668، م 1628 وسبق برقم 11].
929. Қосим ибн Муҳаммаддан ривоят қилинади. Оиша розияллоҳу анҳо: «Вой бошим», дегандилар, (Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога ёқтирмайдиган бир сўз айтдилар. Оиша розияллоҳу анҳо эса бу айтган сўзларига эътироз билдирганларидан кейин) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ««Йўқ, «Вой бошим», (дейдиган) мен», деб, ҳадиснинг қолганини зикр қилдилар.
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича бўлган:
«Қосим ибн Муҳаммад айтади:
«(Бир куни) Оиша розияллоҳу анҳо: «Вой бошим!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бу (яъни ўлиминг) тириклигимда бўлса, сен учун мағфират сўрайман, ҳаққингга дуо қиламан», дедилар. Оиша: «Во ҳасрато! Аллоҳга қасам, менинг ўлимимни истаяпсизми дейман?! Агар шундай бўлса, ўша куниёқ завжаларингиздан бири билан бирга бўласиз», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Йўқ, «Вой бошим», (дейдиган) мен. Одамлар гапирмасин ёки орзумандалар орзу қилиб юрмасин деб, Абу Бакр ва унинг ўғлига одам юбориб, (халифаликка уни) тайинлаб қўяймикан ҳам дедим [ёки ирода қилдим], лекин Аллоҳ (ундан бошқанинг халифа бўлишига) рози бўлмайди, мўминлар ҳам (бундан бошқани) рад қилади [ёки Аллоҳ (ундан бошқанинг халифа бўлишини) рад қилади, мўминлар ҳам (бошқага) рози бўлишмайди], дедим». (Имом Бухорий ривояти).
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам завжаларига эътиборли бўлганлари, уларнинг кўнглига қараганлари кўриниб турибди. Оиша розияллоҳу анҳонинг «Вой бошим!» деган гапига ҳазил ёки танбеҳ маъносида «Агар шундай бўлса, сен учун мағфират сўрайман, ҳаққингга дуо қиламан. Шундай экан, нега ғам чекасан?» дейдилар. Бироқ Оиша розияллоҳу анҳонинг бу гапдан ранжиганини кўриб, эркалаган маънода «Сен учун мен оҳ тортай» ёки «Сен эмас, мен олдин вафот қиламан» деб, унинг кўнглини кўтарганлар. Кейинги гапда «Абу Бакрни ўзим халифа этиб тайинлаб қўяй, дедиму, Аллоҳнинг Ўзи ҳам шуни ирода қилишини, мўминлар ҳам уни танлашини ўйлаб, ишни уларга ҳавола қилиб қолдирдим», демоқчи бўлганлар.
929 - وَعَنِ القَاسِمِ بْنِ مُحَمَّدٍ قَالَ: قَالَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: وَارَأْسَاهُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «بَلْ أَنَا وَارَأْسَاهُ»، وَذَكَرَ الحَدِيثَ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5666].
7-боб. Ўлими ҳозир бўлган киши олдида «Лаа илаҳа иллаллоҳ»ни талқин қилиб, айтиб туриш хусусида
7 - بَابُ تَلْقِينِ الْمُحْتَضَرِ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг охирги сўзи «Лаа илаҳа иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киради», дедилар.
Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким исноди саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Инсон қиладиган ҳар бир ишнинг натижаси унинг оқибати билан белгиланади. Шунингдек, инсоннинг яшаб ўтган ҳаёти мазмуни ҳам унинг сўнгги лаҳзалари билан белгиланади. Саҳл ибн Саъд Соъидий розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, амаллар хотимасига боғлиқ», дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Демак, бу дунёда қилинган амаллар ҳосили умр сўнгида маълум бўлади. Шу боис инсон ҳаёти қандай якун топиши ҳақида баъзи бир аломатлар ҳам келтирилганки, шунга қараб уни «яхши» ёки «ёмон» деган хулосага келинади. Яъни, ҳаёт вақтида инсон яхши амалларни бажаришга бепарво ва лоқайд бўлиб, умри поёнига етганда шундай ишларга улгураман деган киши адашади. Кўпинча қариб, ўлими яқинлашган инсон бу дунёда қандай ҳаёт кечирдим, нимага эришдим, деб яшаб ўтган умрини бир-бир кўз олдидан ўтказади. Аслида, бу тўғри эмас. Инсон ҳаётининг ҳар кунини ўз амалларини тафтиш қилиб, сарҳисоб этиши лозимлиги манбаларда айтилган. Аммо инсон ҳаётининг қандай хотима топиши ҳеч кимга маълум эмас. Демак, инсон бутун ҳаёти давомида яхши амалларни қилишга ҳаракат қилмас экан, охирги афсус-надомат ҳеч қачон фойда бермайди. Инсон ҳаёти яхши хотима топиши учун у бутун умри давомида тайёргарлик кўриши керак. Чиройли хотима топишнинг бир қанча аломатлари бор:
1. Инсоннинг охирги сўзи шаҳодат калимаси бўлиши.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан келтирилган юқоридаги ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг охирги сўзи «Лаа илаҳа иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киради», деганлар. (Абу Довуд ва Ҳоким ривояти).
Шунинг учун вафоти яқинлашган инсонга бу калимани зикр қилиш эслатилади. Бу калиманинг улуғлиги шундаки, у инсон умрининг бутун моҳиятини ўзида жамлайди.
2. Инсоннинг жон чиқар пайтда пешонасидан тер чиқиши.
Бу ҳақда Бурайда ибн Хасиб Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Мўмин пешона тери билан ўлади» (Ибн Ҳиббон ривояти).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мўминда гуноҳларидан бирортаси қолса, ўлим пайтида унга жазо сифатида пешонаси терлайди», деганлар. Яъни, бу гуноҳи оз қолгани ва бор бўлса ҳам, у шу туфайли ювилиб кетганини билдиради. Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ: «Саҳобалар жон бераётган одамнинг терлаганини яхши кўрар эдилар», деб айтган.
3. Аллоҳ таолонинг бандани ўлими олдидан яхши амалларни қилишга муваффақ қилиб қўйиши.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ бир бандага яхшиликни ирода қилса, уни (бир) амалга йўналтириб қўяди», дедилар. (Шунда саҳобалар): «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб йўналтиради?» дейишди. У зот: «Ўлимидан олдин уни яхши амал қилишга муваффақ қилади», дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
4. Аллоҳ розилигини истаган ҳолда рўза тутиб ёки садақа бериб, ўша куни вафот этиш.
Ҳузайфа ибн Ямоний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Лаа илаҳа иллаллоҳ»ни айтиб, (яъни шу сўзни айтиш билан унинг ҳаёти) ниҳоя топса, жаннатга киради, ким Аллоҳнинг юзини истаб садақа бериб, (садақа берган куни) ҳаёти ниҳоясига етса, жаннатга киради, ким Аллоҳнинг юзини истаб (бир) кун рўза тутса, (рўзадор ҳолида унинг ҳаёти) ниҳоясига етса, жаннатга киради», дедилар» (Аҳмад ривояти).
Саҳобалар ва тобеъинлар ҳаётини кузатсак, улардан аксарияти ўлими арафасида рўза тутганларига гувоҳ бўламиз. Уларнинг орасида шундай кунда бутун молини садақа қилиб, тарқатганлари ҳам учрайди.
5. Яхши инсонлар маййит орқасидан чин дилдан яхши сўзларни айтиб мақташлари.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Саҳобалар бир жаноза олдидан ўта туриб, маййитни яхши сўзлар билан мақташди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вожиб бўлди», дедилар. Сўнгра бошқа жаноза олдидан ўтиб, маййитни ёмон сўзлар билан қоралашди. У зот яна: «Вожиб бўлди», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Нима вожиб бўлди?» – дедилар. У Зот: «Сизлар яхши деб мақтаган кишига жаннат, ёмон деган кишига дўзах вожиб бўлди. Сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларисиз», дедилар» (Бухорий ва Муслим ривояти). Бир киши вафот этса, унинг ёмон амалини билсак ҳам, ёмонлашга тушиш тўғри эмаслиги, аксинча, унинг яхши хислатларини тилга олиб, ёмонлашдан тийилиш кераклигини мана шу ҳадиси шарифдан англаб олишимиз мумкин.
6. Ота-онанинг хизматида юриб, уларни рози қилиш.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раббнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир. Раббнинг норозилиги ота-онанинг норозилигидадир», дедилар (Термизий ривояти).
7. Аллоҳнинг тоатида бардавом бўлиб, динда мустақим бўлиш, гуноҳлардан ҳазар қилиш ҳамда ширк, риё ва кибр каби иллатлардан сақланиш.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта: «Раббимиз – Аллоҳ», – деб сўнгра тўғри бўлган зотлар ҳузурига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб (дерлар): «Қўрқмангиз ва ғамгин ҳам бўлмангиз! Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланингиз! «Дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам биз сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсалар ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз муҳайёдир» («Фуссилат» сураси, 30–31оятлар).
8. Кечқурун уйқуга ётишда суннатда келган зикрларни айтиб, охирида ушбу дуони айтиб ётиш ҳам яхши хотима аломатидир.
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: “Тўшагингга келганингда, намозга таҳорат қилганингдек таҳорат қил, сўнг ўнг томонингга ёнбошлаб:
“Алоҳумма асламту нафсий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжа`ту зоҳрий илайк, роғбатан ва роҳбатан илайк, лаа малжа`а валаа манжаа минка илла илайк, аманту бикитабикаллазий анзалта ва набиййикаллазий арсалта”, яъни: “Ё Аллоҳ, нафсимни сенга таслим этдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенинг неъматингга рағбат қилиб, ғазабингдан қўрқиб, Сенга суяндим. Сендан бошқа қочадиганим ҳам, нажот топадиганим ҳам йўқ. Нозил қилган китобингга ва юборган пайғамбарларингга имон келтирдим”, деб айт. Агар вафот этсанг, Ислом фитратида ўласан. Ётишдан олдин охирги айтадиганинг шу бўлсин”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шогирди Мужоҳидга насиҳат қилиб: «Таҳоратли ҳолда ухла, чунки руҳлар қандай ҳолда қабз қилинса, ўша ҳолатда қайта тирилтирилади», деди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг бу насиҳатлари барча мусулмонлар учун ибратлидир. Ахир, қанчадан-қанча одамлар уйқудан уйғонмасдан, бу дунёни тарк этмоқда.
Аллоҳим! Умримизнинг охири яхши хотима топишини насиб этгин!
Ёмон хотима топиш бахтиқароликдир. Аллоҳ бундай хотимани ҳеч бир мўмин бандасига раво кўрмасин, зеро ёмон хотимага йўлиқишдан жуда эҳтиёт бўлиб яшаш керак. Бунинг учун ҳар доим охиратни эслаб, ҳар бир иши учун эртага саволжавоб борлигини ўйлаб қилмоғи лозим бўлади. Айниқса, гуноҳларни кичик ёки арзимас деб бепарво бўлиш, дунёга муҳаббат қўйиб, ҳалол-ҳаромни ажратмаслик ва охиратни унутиб яшаш ёмон оқибатга сабаб бўлади. Шунингдек, иймон заифлиги туфайли Раббидан юз ўгириб, гуноҳ ишларга журъатли бўлиб қолиш ҳам машъум хотимага олиб келади. Бунинг юзасидан баъзи уламолар шундай маслаҳат берадилар: «Ибодатда мустаҳкам, ичу ташини ислоҳ қилиб юрган одам ёмон хотимага йўлиқмайди. Балки ақидаси бузуқ ва гуноҳ ишларни қилиб, тавбани кечиктирган одам ҳаётини ёмонлик билан якунлайди. Бундай хотима топишни истамаган кишига энг фойдалиси кечки уйқудан олдин бироз ўтириб, шу куни қилган амаллари, ўз нафсини ҳисоб-китоб қилиб, уни тафтиш этишидир. Қайси бир иши савобли бўлса, эртасига ўшани такрор қилиши, агар аксинча бўлса, уни эртаси асло қилмасликдир. Шундай қила олса, тавбасини янгилаб, шу кеча хотиржам ухлайди. Ҳар кеча уйқуси олдидан шундай қилса, ўша кечаси вафот этса, гуноҳлардан покланиб, тавба билан вафот этади. Агар шундай қила олмаса, гуноҳлари ювилмай қолиш эҳтимоли йўқ эмас. Бу эса охирати учун зарардир. Бинобарин, банда учун бундан кўра фойдали тавба йўқ. Шунингдек, тавба орқасидан уйқу олдида айтиладиган зикрларни айтса, фойдадан холи бўлмайди. Кимга Аллоҳ яхшиликни ирода қилса, мана шу амалга муваффақ қилиб қўяди». Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ: «Албатта, гуноҳлар, осийлик ва дунёга ружу қўйиш кабилар ўлим пайтида ўз эгасининг ёмон ўлим топишига сабабчи бўлади», дейди. Уламолар ёмон хотима топиш сабабларига намозга бепарволик, ҳаром луқма ейиш, маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилиш, ота-онага оқ бўлиш, зино ва фаҳш ишларга берилиш, сеҳр жоду билан мусулмонларга зулм қилиш ва шу каби ёмон амалларни мисол қиладилар. Ёмон хотима топиш аломатларидан бири шуки, бундай инсонни шайтон йўлдан уришга эришиб, охирги нафасида уни алдаб, фитнага солади. Бунга икки ака-ука қиссаси мисол бўла олади. Қадим замонда қирқ йилдан буён тоатибодатда юрган солиҳ, мўмин ака билан гуноҳкор, осий ва фосиқ ука бирга яшаб келишар экан. Кунларнинг бирида аканинг қалбига шайтон кириб: «Қирқ йилдан бери Аллоҳга ибодат қиласан. Етар энди. Уканг қирқ йилдан буён кайфу сафода. Сен ҳам озгина гуноҳ қилсанг, нима бўпти?» дея васваса қилди. Шунча йил тинмай ибодатда юрган аканинг кўнглида шайтоннинг бу васвасасига мойиллик пайдо бўлди ва фикри бузилиб, гуноҳ ишга йўл қўйди. Укаси эса умр бўйи фақат гуноҳ ишлар қилганидан афсусланиб, инсофга келибди: «Мен қирқ йилдан бери гуноҳ ишлар қилдим. Аллоҳдан шунча юз буриб юрганим етар, бугундан бошлаб тавба қилганим бўлсин», деди. Натижада, ака тўсатдан вафот этиб, нияти гуноҳ томонга бурилгани сабабли зиён кўрди. Гуноҳкор ука тавбаси туфайли ўлими олдидан бўлса ҳам, нажот топди. Қиссадан ҳисса шуки, амаллар охирига қараб қадр топади. Аммо инсон ҳар қанча ибодат қилса ҳам, битта гуноҳи туфайли ҳаммаси барбод бўлиши мумкин. Шунинг учун барибир охири чатоқ, ундан кўра қандингни уриб қол, вақти келса, битта савобли ишинг ё тавбанг билан ҳамма гуноҳларинг ювилиб кетади, деган хулосага келиш тўғри эмас. Биринчидан, ўлим қай вақтда келиши ҳеч кимга маълум эмас. Иккинчидан, яхши амалларни қилиб юриб, охирида гуноҳ томонга бурилиш киши қалбида бошқалар билмаган кирлик туфайли содир бўлади. Аллоҳ таоло бу яширин иллатни шу дунёнинг ўзида ошкор этиб қўйиш учун уни шундай балога гирифтор этади. Ташқаридан қаралса, баъзи гуноҳларни қилиб юрса ҳам, қалби тубида ўша гуноҳига нафрат туйиб, тавба қилишни чин дилдан истаган киши қалбидагини Аллоҳ таоло юзага чиқариб, кейин унга ўлимни юборади. Асосийси, банда ёмон хотима топишдан қўрқиб, Аллоҳ таолонинг йўлидан оғишмай ибодатда бўлиши ва тавбага шошилиши даркор. Шунинг учун ҳам Набий алайҳиссалом мана бу дуони кўп ўқиганлари айтилади: «Эй қалбларни ўзгартириб турувчи Зот, қалбимни динингда собитқадам қилгин!» (Имом Термизий ривояти).
Дуонинг ўқилиши: («Йаа муқоллибал қулууб саббит қолбий ъала дийника»)
Аммо гуноҳ ишларни қилиб, тавбани орқага суриш мўмин одамнинг иши эмас. Агар у била туриб тавба қилмаса, Аллоҳга йўлиқишдан қўрқиб ҳаёт кечиради. Аллоҳ таоло ҳам бундай банданинг ўзига рўпара бўлишини асло истамайди. Оиша розияллоҳу анҳодан келтирилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга йўлиқишни яхши кўрса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни яхши кўради. Ким Аллоҳга йўлиқишни ёмон кўрса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни ёмон кўради», дедилар (Ибн Можа ривояти).
Ҳаётда шундай кишилар борки, ҳамма ундан безор. Чунки у ўз нафсига ёққанини қилиб, бошқалар билан ҳисоблашиб ўтирмайди. Бундай кишининг вафоти тириклар учун мусибат эмас, балки роҳатдир. Бу ҳам ёмон хотима топиш аломатидир.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларидан жаноза ўтиб қолди. У зот: «Халос бўлибди ёки ундан халос бўлишибди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, халос бўлгани нимаю, ундан халос бўлишгани нима?» дейишди. У зот: «Мўмин банда дунёнинг машаққату озорларидан Аллоҳнинг раҳматига ўтиб қутулади, у халос бўлганидир. Фожирдан эса шаҳарлар, одамлар, дарахтлар ва ҳайвонлар қутулишади, ундан халос бўлишгани шу», дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни ёмон оқибатдан асрасин, бизни дунё шармандалиги ва охират азобидан Ўзи сақласин!
930 - عَنْ مُعَاذٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ كَانَ آخِرَ كَلاَمِهِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ دَخَلَ الْجنَّةَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ وَقَالَ: صَحِيحُ الإِسْنَادِ [د 3116، ك 1/351].
931. Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўлим тўшагида ётганларга «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтиб туринг», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ўлим олдида турган одам ёнида ҳозир бўлган кишилар овозларини чиқариб: «Лаа илаҳа иллаллоҳу» калимасини айтиб туришлари ҳукми ушбу ҳадиси шарифдан олинган.
Муҳтазар – ўлим ҳозир бўлган одамга шу калимани айт, деб мажбур қилинмайди. Жон аччиғида айтмайман, деб юбориши, юз ўгириши ёки бошқа ноқулай ҳолат пайдо бўлиши мумкин. Шунинг эътиборидан ҳозир бўлганлар ўзларича овозларини чиқариб айтиб туришади. Муҳтазар ҳам айтса тўхташади. Охирги сўзи калимаи шаҳодат бўлган инсон бахтли бўлади. Муҳтазар калимаи шаҳодатни айтганидан кейин яна бошқа гап айтса, ҳозир бўлганлар яна калимаи шаҳодатни айта бошлайдилар.
Хулоса, нима бўлганда ҳам муҳтазар ўз ихтиёри билан калимаи шаҳодатни охирги сўз сифатида айтишига эришишга ҳаракат қилинади.
931 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَقِّنُوا مَوْتَاكُمْ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [916].
8-боб.
Ўлган киши кўзини юмгандан сўнг айтиладиган нарсалар
8 - بَابُ مَا يَقُولُهُ بَعْدَ تَغْمِيضِ الْمَيِّتِ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саламанинг олдига кирдилар. Кўзи очиқ қолган экан, юмиб қўйдилар. Кейин: «Руҳ қабз қилинса, кўз унга эргашади», деб қўйдилар. Абу Саламанинг аҳлларидан баъзилар шовқин қилиб юборишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзларингизга фақат яхшилик сўраб дуо қилинглар, чунки фаришталар айтаётганларингизга «омин» деб туришади», дедилар. Сўнгра: «Аллоҳим! Абу Саламани мағфират қил. Унинг даражасини ҳидоят топганлар қаторига кўтар. Ортида қолганлар ичидан Ўзинг унинг ўрнини бос. Эй оламларниг Робби, уни ҳам, бизни ҳам мағфират қил. Унинг қабрини кенг қил, нурли қил!» дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган хулосалар:
1. Таниш одамнинг ўлимини эшитгандан кейин бориб хабар олиб, дуо қилиш.
2. Ўликнинг кўзи очиқ қолса, ёпиб қўйиш керак.
3. Жон чиққанида кўз орқасидан эргашиб қолиши.
4. Ўлик бор жойда шовқин кўтармаслик ва турли гапларни, сен ўлгунча мен ўлсам бўлмасмиди, шўрим қурсин, энди яшай олмайман каби жумлаларни айтмаслик. Чунки фаришта омин, деб тургани учун қабул бўлиб қолса, ўша мусибатлар бошига тушади. Унинг ўрнига яхши гапларни айтиш керак. Ўликни ва ўзига мағфират сўраб дуо қилиш керак.
5. Ўлик ётган жойга кирганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ривоятда келган дуоларини ўқиш.
932 - عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: دَخَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى أَبِي سَلَمَةَ وَقَدْ شَقَّ بَصَرُهُ، فأَغْمَضَهُ، ثُمَّ قَالَ: «إِنَّ الرُّوحَ إِذَا قُبِضَ تَبِعَهُ الْبَصَرُ» فَضَجَّ نَاسٌ مِنْ أَهْلِهِ، فَقَالَ: «لَا تَدْعُوا عَلَى أَنْفُسِكُمْ إِلَّا بِخَيْرٍ؛ فَإِنَّ الْمَلَائِكَةَ يُؤَمِّنُونَ عَلَى مَا تَقُولُونَ» ثُمَّ قَالَ: «اللَّهُمَّ؛ اغْفِرْ لأَبِي سَلَمَةَ، وَارْفَعْ دَرَجَتَهُ فِي الْمَهْدِيِّينَ، وَاخْلُفْهُ فِي عَقِبِهِ فِي الْغَابِرِينَ، وَاغْفِرْ لَنَا وَلَهُ يَا رَبَّ الْعَالَمِينَ، وَافْسَحْ لَهُ فِي قَبْرِهِ، وَنَوِّرْ لَهُ فِيهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [920].
9-боб. Ўлик ҳузурида айтиладиган ва маййит эгалари айтадиган нарсалар
9 - بَابُ مَا يُقَالُ عِنْدَ الْمَيِّتِ، وَمَا يَقُولُهُ مَنْ مَاتَ لَهُ مَيِّتٌ
933. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бемор ёки ўлим тўшагида ётган кишининг ҳузурида бўлсангиз, яхшиликни гапиринглар, чунки фаришталар гапираётган нарсаларингизга «омийн» деб туришади», дедилар.
Абу Салама вафот қилганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Абу Салама вафот топди», дедим. У зот: «Аллоҳим! Мени ҳам, уни ҳам мағфират қилгин ва унинг кетидан яхши издош бер», деб айтгин», дедилар. Мен шуни айтиб юрдим, сўнгра Аллоҳ менга ундан кўра яхшироқ зотни – Муҳаммад алайҳиссаломни насиб этди».
Имом Муслим ривояти.
Имом Муслим ривоятида: «Бемор ёки ўлим тўшагида ётган киши», деб шак ҳолда келтирилган. Абу Довуд ва бошқалар ривоятида «Маййит киши», деб шаксиз келтирилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга амал қилиш билан буюк исломий одобга амал қилинган бўлади. Бемор ва муҳтазар киши энг кўнгли синиқ инсон бўлади. Шунинг учун унинг олдида фақат яхши, умидлантирувчи гапларни гапириш керак. Шунда уларнинг кўнгиллари кўтарилади. Энг муҳими, ҳар бир гапга фаришта омин, деб туради. Мўмин кишининг гапи фариштанинг оминига тўғри келса, қабул бўлади. Ана шунда беморларнинг шифо топишига, муҳтазарнинг оқибати яхши бўлишига умидворлик туғилади. Шунинг учун ҳам бемор ва муҳтазар кишилар ҳузурида ҳозир бўлган одамлар доимо яхши сўзларни гапиришлари лозим.
Ҳадиси шарифнинг иккинчи ярмида мусулмон киши ўлгандан кейин унинг яқинлари қандоқ дуо қилишлари ҳақида таълим берилмоқда.
Буюк саҳобий, ҳабашистонга оиласи билан ҳижрат қилган фидоийлардан бири Абу Салама розияллоҳу анҳу вафот этганларида у кишининг хотинлари Умму Салама Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эрларининг вафот этганлари ҳақида хабар берган эканлар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Саламага бундоқ пайтда ўқилиши лозим бўлган дуони ўргатиб:
«Аллоҳим! Мени ҳам, уни ҳам мағфират қилгин ва унинг кетидан яхши издош бер», деб айтишни буюрган эканлар. ҳақиқатда ҳам мусулмон инсон тирик бўлсин, ўлик бўлсин, Аллоҳнинг мағфиратига муҳтож. Тириклар ўзларига мағфират сўраш имконига эгалар. Аммо ўликлар-чи? Ўликларга уларнинг яқин кишилари сўрайдилар. Шу билан бирга, яқин кишисидан ажраб, қайғу-ҳасратга тушган одам йўқотгани ўрнига Аллоҳдан ундан кўра яхшироғини сўраши, аввало, қайғу-аламни енгиллаштиради, энг асосийси эса, дуоси қабул бўлиб қолса, мақсадга эришади. Чунки одатда мусибат чекиб турган одам чин дилдан дуо қилади. Бундай дуони эса, Аллоҳ таоло тўсиқсиз қабул қилади.
Умму Салама розияллоҳу анҳонинг мисолида ҳам шундоқ бўлди. Аллоҳ таоло у кишининг дуосини қабул этди. У кишига Абу Саламадан яхши ўринбосар берди. У кишига Абу Салама ўрнига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эр бўлдилар. Умму Салама розияллоҳу анҳо мўминларга она бўлиш бахтига эришдилар.
Демак, яқин кишиси ўлган мусулмонлар ушбу дуони ўқиб туришлари керак.
933 - عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا حَضَرْتُمُ الْمَرِيضَ - أَوِ الْمَيِّتَ - فَقُولُوا خَيْراً؛ فَإِنَّ الْمَلَائِكَةَ يُؤَمِّنُونَ عَلَى مَا تَقُولُونَ» قَالَتْ: فَلَمَّا مَاتَ أَبُو سَلَمَةَ أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أَبَا سَلَمَةَ قَدْ مَاتَ، قَالَ: «قُولِي: اللَّهُمَّ؛ اغْفِرْ لِي وَلَهُ، وَأَعْقِبْنِي مِنْهُ عُقْبَى حَسَنَةً» فَقُلْتُ: فَأَعْقَبَنِي اللهُ مَنْ هُوَ خَيْرٌ لِي مِنْهُ: مُحَمَّدًا صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ هَكَذَا: «إِذَا حَضَرْتُمُ الْمَرِيضَ أَو الْمَيِّتَ» على الشَّكِّ، وَرَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَغَيْرُهُ: «الْمَيِّتَ» بِلَا شَكٍّ [م 919، د 3115، حب 3005، هق 3/384].
934. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бандага мусибат етса, «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун. Аллоҳуммаъжурнии фии мусиибатии ва ахлиф лии хойрон минҳаа» (Биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтувчимиз. Эй Раббим, мусибатимда ажр қил ва менга ундан яхшироғини бер) деса, Аллоҳ мусибатида унга ажр беради ва бунинг ўрнига ундан яхшисини насиб қилади», дедилар.
Абу Салама вафот этганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган нарсаларни айтиб юрдим. Аллоҳ менга унинг ўрнига ундан афзалини – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни насиб қилди».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда истиржоъга «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун»ни айтишга тегишли қисми таъкидланиб келмоқда. Ҳа, мўмин-мусулмон ўзига мусибат етганда ҳам ёки баъзи ҳадиси шарифларда айтилганидек, оёқ кийимининг ипи узилганида ҳам истиржоъ айтмоғи лозим. Ундан сўнг эса ушбу ривоятда келаётган дуони ўқиши керак:
«Аллоҳумма ажирни фи мусийбати вахлуф ли хойром-минҳа» (Эй Аллоҳим, менга мусибатимда ажр ва унинг ўрнига яхшироғини бергин).
Бунда етган мусибатга сабр қилиш, Аллоҳнинг иродасига таслим бўлиш ва Аллоҳ таолонинг раҳматидан энг оғир пайтларда ҳам ноумид бўлмаслик сифатлари мужассам бўлган.
Ушбу ҳадиси шарифнинг бошқа ривоятларида Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар:
«Абу Салама вафот этганида, истиржоъ айтдим ва ҳалиги дуони ўқидим. Сўнгра ўзимча, менга Абу Саламадан яхшироқ эр қайда, дедим. Иддам чиққандан сўнг Расулуллоҳ келиб киришга изн сўрадилар. Тери ошлаб ўтирган эдим, қўлимни ювиб, киришларига изн бердим. У зотга ичига хурмонинг юмшоқ қобиғи тўлатилган тери ёстиқ бердим. Ўтирганларидан сўнг, менга уйланмоқчи эканликларини айтдилар. У зот гапларини тугатгач, мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга рағбат қилмаслигим мумкин эмас, лекин мен жуда рашкчи аёлман, сизга ёқмайдиган нарса мендан содир бўлиб, Аллоҳнинг азобига дучор бўлмай, деб қўрқаман. Сўнгра ёшим катта бўлиб қолди, бунинг устига, болаларим бор», дедим. Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Сен айтган рашкни Аллоҳ тезда кетказади. Ёш тўғрида гапирсанг, менинг ҳам ёшим бир ерга бориб қолди. Болаларинг бўлса, улар менинг ҳам болаларим», дедилар. Аллоҳ менга Абу Саламанинг ўрнига ундан яхши зотни — Расулуллоҳни берди».
Умму Салама онамиз, бир эр бўлса Абу Саламачалик бўлар, мен бу дуони ўқисам ундан яхшироқ эр насиб қилармиди, деб дуони ўқимай қўйишлари ҳам мумкин эди. Лекин ўша хаёл ўтган бўлса ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилиш иштиёқигина у дуони ўқишга ундади ва ўзлари кутмаган томондан Аллоҳ таоло у кишига дунёдаги энг афзал эрни ато этди. Шунинг учун динимиз амрларини суриштирмай амалга оширишга ҳаракат қилиш керак. Фақат шунда тўлиқ саодатга эришилади.
934 – وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَا مِنْ عَبْدٍ تُصِيبُهُ مُصِيبَةٌ، فَيَقُولُ: إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيهِ رَاجِعُونَ، اللَّهُمَّ؛ أَجِرْنِي فِي مُصِيبَتِي، وَاخْلُفْ لِي خَيْراً مِنْهَا، إِلَّا آجَرَهُ اللهُ تَعَالَى فِي مُصِيبَتِهِ، وَأَخْلَفَ لَهُ خَيْراً مِنْهَا» قَالَتْ: فَلَمَّا تُوُفِّيَ أَبُو سَلَمَةَ قُلْتُ كَمَا أَمَرَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَأَخْلَفَ اللهُ تَعَالَى لِي خَيْراً مِنْهُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [918/4].
935. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бир банданинг боласи ўлса, Аллоҳ фаришталарига:
«Бандамнинг боласини қабз қилдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Унинг дил мевасини қабз қилдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Бандам нима деди?» дейди.
«Сенга ҳамд ва истиржо (инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиҳун) айтди», дейдилар.
Шунда Аллоҳ:
«Бандамга жаннатда бир уй бино қилинглар ва уни ҳамд уйи, деб номланглар», дейди».
Имом Термизий ривояти.
Шарҳ: Фарзанднинг ўлими ота-она учун чексиз мусибат экани ҳеч кимга сир эмас. Чунки фарзанд ота-онанинг бир бўлаги, юрагининг парчаси, жигаргўшаси, кўз қувончи бўлади.
Шунинг учун ҳам фарзанди ўлимига сабр қилган ота-оналарга катта ва улуғ мартабалар ваъда қилинган.
Булардан баъзи намуналарни юқорида келган ҳадиси шарифлардан ўргандик. Мусулмонлар ушбу таълимотларни ўзларига сингдириб олиб, ҳаётларига татбиқ қилганлар. Мусулмонлар фарзанд ўлимига сабр қилишнинг инсоният тарихидаги нодир намуналарини кўрсатганлар.
Биргина мисол келтирайлик:
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Абу Анаснинг олдига келиб:
«Бугун сен ёмон кўрган нарса ила келдим», деди.
«Сен доимо олдимга анави аъробийнинг олдидан мен ёмон кўрган нарсани олиб келаверасан!» деди Абу Анас.
«У аъробий эди. Лекин Аллоҳ уни танлаб олиб, ихтиёр қилиб Пайғамбар қилди».
«Келтирган нарсанг нима?!»
«Ароқ ҳаром қилинди».
«Бу сен билан менинг ажрашимиз», деди. Сўнгра мушрик ҳолда ўлиб кетди.
Сўнгра Абу Талҳа розияллоҳу анҳу Умму Сулаймнинг олдига келди. Умму Сулайм унга:
«Модомики мушрик экансан, сенга тегмайман», деди.
«Йўқ. Бу сенинг тақдиринг эмас».
«Менинг тақдирим нима?»
«Сенинг тақдиринг сариқ (тилло) билан оқ (кумуш)да».
«Албатта, мен гувоҳлик бераман ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам гувоҳ қиламанки, агар сен мусулмон бўлсанг, сенинг Исломинг туфайли розиман. Эй Анас, тур! Амакингни бошлаб бор!» деди Умму Сулайм.
У (Абу Талҳа) туриб қўлини елкамга қўйди. Бориб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлашганимизда у зот бизнинг каломимизни эшитдилар ва кейин:
«Мана, Абу Талҳа икки кўзи орасида Ислом иззати!» дедилар. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди ва: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деди.
Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом учун уни уйлаб қўйдилар. Аёли унга ўғил туғиб берди. Бола катта бўлиб йўлга кирди. Отаси уни жуда ҳам яхши кўрар эди. Бир куни Аллоҳ таборака ва таоло болани қабз қилди.
Абу Талҳа келиб:
«Ўғлимнинг ҳоли қандоқ, эй Умму Сулайм?» деди.
«Жуда яхши. Тушликни қилиб олмайсанми?! Бугун тушлигинг кеч қолиб кетди?» деди ва унга таомни тақдим қилиб туриб:
«Эй Абу Талҳа, бир қавм бошқасидан вақтинчаликка бир нарсани олиб турса, у уларда Аллоҳ хоҳлаганича қолса-да, кейин эгалари қайтариб олса, вақтинчалик олиб турганлар хафа бўлиши керакми?» деди.
«Йўқ», деди Абу Талҳа.
«Ўғлинг дунёни тарк этди», деди Умму Сулайм.
«Қани у?!»
«ҳов ана, ётоқхонада».
У кириб, боланинг юзини очди ва истиржо айтди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, Умму Сулаймнинг гапини айтиб берди. Шунда У зот:
«Мени ҳақ ила юборган зотга қасамки, Аллоҳ бу кеча боласига сабр қилгани учун, унинг раҳмига бир ўғил бола илқо қилди», дедилар.
У болани туғди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Анас, онангнинг олдига бориб, ўғлингни киндигини кесганингдан кейин, унга ҳеч нарса татитмай туриб менга юбор, дедилар, дегин», дедилар.
У (онам) болани икки қўлимга қўйди. Мен уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келтириб қўйдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга учта Ажва хурмоси келтир», дедилар. Мен келтирдим. У зот уларнинг данагини олиб ташлаб оғизларига солиб чайнадилар ва боланинг оғзини очиб солдилар, бола тамшана бошлади.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ансорий-да, хурмони яхши кўради!» дедилар. Сўнгра:
«Онангга бориб, Аллоҳ сенга бундан барака берсин ва уни яхши ҳамда тақводор қилсин, деб айт», дедилар.
Имом ал-Баззор ривоят қилган.
935 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا مَاتَ وَلَدُ العَبْدِ قَالَ اللهُ تَعَالَى لِمَلاَئِكَتِهِ: قَبَضْتُمْ وَلَدَ عَبْدِي؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ، فَيَقُولُ: قَبَضْتُمْ ثَمَرَةَ فُؤَادِهِ؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ، فَيَقُولُ: فَمَاذَا قَالَ عَبْدِي؟ فَيَقُولُونَ: حَمِدَكَ وَاسْتَرْجَعَ، فَيَقُولُ اللهُ تَعَالَى: ابْنُوا لِعَبْدِي بَيْتاً فِي الْجَنَّةِ، وَسَمُّوهُ بَيْتَ الْحَمْدِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [1021].
936 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَقُولُ اللهُ تَعَالَى: مَا لِعَبْدِي الْمُؤْمِنِ عِنْدِي جَزَاءٌ إِذَا قَبَضْتُ صَفِيَّهُ مِنْ أَهْلِ الدُّنْيَا ثُمَّ احْتَسَبَهُ إِلَّا الجَنَّةَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6424 وسبق برقم 37].
937. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларидан бири отасига бир одам юбориб, гўдак фарзанди ёки ўғли ўлим бўсағасида ётганини хабар бериб чақиртирди. У зот элчи бўлиб келган кишига: «Қизим олдига қайтиб борда, Аллоҳ берганини олувчидир. Ҳар бир нарсанинг ажали Унинг ҳузурида белгилаб қўйилгандир. Қизимга савоб умид қилиб сабр этишини буюр», деб… ҳадисни қолганини зикр қилдилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 34-рақамли ҳадис остида келтирилган.
Мана шу ҳадиси шариф дин усуллари, фуруълари, одобларини ўз ичига олган энг катта қоидаларидандир. У мусибатларга, ғам ва касалликларга ҳамда бошқа қийинчиликларга сабр қилишни ўргатади.
937 - وَعَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَرْسَلَتْ إِحْدَى بَنَاتِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِلَيهِ تَدْعُوهُ وَتُخْبِرُهُ أَنَّ صَبِيّاً لَهَا - أَوِ ابْناً - فِي الْمَوتِ، فَقَالَ للرَّسُولِ: «ارْجِعْ إِلَيْهَا، فَأَخْبِرْهَا: أَنَّ للهِ تَعَالَى مَا أَخَذَ، وَلَهُ مَا أَعْطَى، وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجْلٍ مُسَمًّى، فَمُرْهَا فَلْتَصْبِرْ وَلْتَحْتَسِبْ...» وَذَكَرَ تَمَامَ الْحَدِيثِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1284، م 923 وسبق برقم 34].
10-боб. Дод-вой солмасдан ҳамда айтиб йиғламасдан маййитга йиғлашнинг жоизлиги
Айтиб йиғлаш ҳаром амаллардандир. Биз, иншоаллоҳ, бу ҳақда «Қайтариқлар» китобида келтирамиз. Аммо йиғлаш ман этилган «Ўлик ўз аҳлларининг йиғиси сабаб азобланади» каби ҳадислар ҳам бор. Бу каби ҳадислар йиғлашни васият қилган бўлса ўшаларга таъвил қилинади. Демак, вой-додлаб ва маййит фазилатларини эслаб, айтиб йиғлаш ман этилган. Аммо вой-додламасдан ва маййит фазилатларини эсламасдан йиғлаш жоизлиги ҳақида ҳадислар кўпдир.
10 - بَابُ جَوَازِ البُكَاءِ عَلَى الْمَيِّتِ بِغَيْرِ نَدْبٍ وَلَا نِيَاحَةٍ
أَمَّا النِّيَاحَةُ فَحَرَامٌ، وَسَيَأْتِي فِيْهَا بَابٌ في «كِتَابِ النَّهْيِ» إِنْ شَاءَ اللهُ تَعَالَى، وَأَمَّا البُكَاءُ فَجَاءَتْ أَحَادِيثُ بِالنَّهْيِ عَنْهُ، وَأَنَّ الْمَيَّتَ يُعَذَّبُ بِبُكَاءِ أَهْلِهِ عَلَيهِ، وَهِيَ مُتَأَوَّلَةٌ مَحْمُولَةٌ عَلَى مَنْ أَوْصَى بِهِ، وَالنَّهْيُ إِنَّمَا هُوَ عَنِ البُكَاءِ الَّذِي فِيهِ نَدْبٌ، أَوْ نِيَاحَةٌ. وَالدَّلِيلُ عَلَى جَوَازِ البُكَاءِ بِغَيرِ نَدْبٍ وَلَا نِيَاحَةٍ أَحَادِيثُ كَثِيرَةٌ، مِنْهَا:
938. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос, Абдуллоҳ ибн Масъудлар билан бирга Саъд ибн Убодани кўргани кирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (унга қараб туриб), йиғлаб юбордилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлаганларини кўриб, қавмдагилар ҳам йиғлашди. Шунда у зот: «Эшитмадингларми, Аллоҳ кўз ёшига ва қалбнинг маҳзунлигига азобламайди. Лекин мана бунга азоблайди ёки раҳм қилади», деб тилларига ишора қилдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган хулосалар:
1. Бемор кишини кўргани кўпчилик бўлиб бориш мумкинлиги.
2. ҳолати номаълум бўлиб, оғир аҳволда ётган одам ёнида турганлардан қазо қилдими, деб сўраш мумкинлиги.
3. Оғир аҳволда ётган бемор олдида йиғлаш мумкин.
4. Йиғлаш ва хафа бўлишнинг зарари йўқлиги. Чунки бу ишлар одатда ихтиёрдан ташқари бўлади.
5. Тилни ишга солиб, турли гаплар айтиш сабабли азоб ёки раҳмат бўлиши.
938 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَادَ سَعْدَ بْنَ عُبَادَةَ وَمَعَهُ عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَوفٍ، وَسَعْدُ بْنُ أَبي وَقَّاصٍ، وَعَبْدُ اللهِ بْنُ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ، فَبَكَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَلَمَّا رَأَى القَوْمُ بُكَاءَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بَكَوْا، فَقَالَ: «أَلَا تَسْمَعُونَ؟ إِنَّ اللهَ لَا يُعَذِّبُ بِدَمْعِ العَيْنِ، وَلَا بِحُزْنِ القَلْبِ، وَلَكِنْ يُعَذِّبُ بِهَذَا أَوْ يَرْحَمُ» وَأَشَارَ إِلَى لِسَانِهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1304، م 924].
939. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қизларининг ўғли вафот этганида, у зотга узатилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки кўзларидан ёш оқди. Саъд унга: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу қандай йиғи?» деди. У зот: «Бу раҳмат йиғиси бўлиб, Аллоҳ таоло бандаларининг қалбида пайдо қилган. Албатта, Аллоҳ раҳмли бандаларига раҳм айлайди», дедилар”.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 34-рақамли ҳадис остида келтирилган.
939 - وَعَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ رُفِعَ إِلَيهِ ابْنُ ابْنَتِهِ وَهُوَ فِي الْمَوْتِ، فَفَاضَتْ عَيْنَا رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ لَهُ سَعْدٌ: مَا هَذَا يَا رَسُولَ اللهِ؟! قَالَ: «هَذِهِ رَحْمَةٌ جَعَلَهَا اللهُ تَعَالَى فِي قُلُوبِ عِبَادِهِ، وَإِنَّمَا يَرْحَمُ اللهُ مِنْ عِبَادِهِ الرُّحَمَاءَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1284، م 923 برقم 34].
940. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғиллари Иброҳимнинг ҳузурига кирганларида у жон таслим қилаётган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ёш тўка бошлади. Шунда Абдурраҳмон ибн Авф у зотга: «Сиз ҳам-а, эй Аллоҳнинг Расули?!» деди. У зот: «Эй Ибн Авф, бу раҳматдир», дедилар. Сўнг кетидан яна йиғлаб: «Албатта, кўз ёш тўкади, қалб маҳзун бўлади, аммо Роббимизни рози қиладиганидан бошқани айтмаймиз. Албатта, биз сенинг фироқингдан жуда маҳзунмиз, эй Иброҳим», дедилар».
Имом Бухорий ривояти. Имом Муслим ҳам унинг баъзисини ривоят қилган.
Ушбу бобга тегишли саҳиҳ ҳадислар кўп ва машҳурдир. Валлоҳу аълам!
Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича бўлган:
«Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга темирчи Абу Сайфнинг олдига кирдик. У Иброҳимнинг – унга Аллоҳнинг саломи бўлсин – сут отаси* эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳимни олиб, ўпдилар ва ҳидладилар. Кейинроқ унинг олдига яна кирдик. Иброҳим жон таслим қилаётган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ёш тўка бошлади. Шунда Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу у зотга: «Сиз ҳама, эй Аллоҳнинг Расули?!» деди. У зот: «Эй Ибн Авф, бу раҳматдир», дедилар. Сўнг кетидан яна йиғлаб: «Албатта, кўз ёш тўкади, қалб маҳзун бўлади, аммо Роббимиз рози бўладигандан бошқани айтмаймиз. Албатта, биз сенинг фироқингдан жуда маҳзунмиз, эй Иброҳим», дедилар».
* «Сут ота» деб боланинг асл отаси бўлмай, уни эмизишга ёлланган аёлнинг эрига айтилади. Сут ота ҳам ота ҳукмида бўлади, чунки ҳадисларга кўра насаб билан собит бўлган нарса эмизиш билан собит бўлади.
Ушбу ҳадиси шарифдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мория Қибтийя онамиздан кўрган ўғиллари Иброҳимни Абу Сайф ал-Қайн лақабли кишининг хотинлари эмизганини билиб оламиз. Абу Сайфнинг исмлари Баро ибн Авс ал-Ансорий бўлиб, темирчи бўлганлар. Шунинг учун ҳам Абу Сайф – қилич отаси куняси билан аталган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган хулосалар:
1. Туғилган болани бошқа аёлга эмиздириш жоизлиги.
2. Болани эмизган аёлнинг эри хотинини эмган болага эмизукли ота бўлиши.
3. Боласи эмиздирилаётган жойга бориб, ота фарзандини кўриб туриши кераклиги.
4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болажон эканлари. Ўғиллари Иброҳимни кўриб, қўлга олиб ўпиб, ҳидлашлари шуни кўрсатади. Мусулмон оталар ўз Пайғамбарларидан ўрнак олишлари керак.
5. Анас розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз ҳузурларидаги мартабалари, ихлос билан хизмат қилишлари. Буни Иброҳим эмизилаётган уйга икки марта киришда ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлганларидан билиб оламиз.
6. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғиллари Иброҳим эмизилаётган уй – Абу Сайф ал-Қайн розияллоҳу анҳунинг уйида жон бергани.
7. Яқин кишиси ўлган одам овоз чиқармай, кўзидан ёш тўкиб йиғласа жоизлиги.
8. Улуғ, олим одамлардан баъзи бир тасарруфотлар содир бўлганда уни нима учун қилганини сўраш мумкинлиги.
9. Яқин кишиси ўлган одам кўзидан ёш тўкиб, қалбидан маҳзун бўлиши мумкинлиги.
10. Яқин кишиси вафот этган одам фақат Аллоҳни рози қиладиган гапларни айтиши кераклиги.
11. Вафот этган одамга биз сенинг фироқингдан маҳзунмиз, дейиш ёки шунга ўхшаш гапларни айтиш мумкинлиги.
940 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ عَلَى ابْنِهِ إِبَرَاهِيمَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ وَهُوَ يَجُودُ بَنَفْسِهِ، فَجَعَلَتْ عَيْنَا رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ تَذْرِفَانِ، فَقَالَ لَهُ عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَوفٍ: وَأَنْتَ يَا رَسُولَ اللهِ؟! فَقَالَ: «يَا ابْنَ عَوْفٍ؛ إِنَّهَا رَحْمَةٌ»، ثُمَّ أَتْبَعَهَا بِأُخْرَى، فَقَالَ: «إِنَّ الْعَيْنَ تَدْمَعُ، وَالقَلْبَ يَحْزَنُ، وَلَا نَقُولُ إِلَّا مَا يُرْضِي رَبَّنَا وَإِنَّا لِفِرَاقِكَ يَا إِبْرَاهِيمُ لَمَحْزُونُونَ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ، وَرَوَى مُسْلِمٌ بَعْضَهُ [خ 1303، م 2315].
وَالأَحَادِيثُ فِي البَابِ كَثِيرَةٌ فِي الصَّحِيحِ مَشْهُورَةٌ، وَاللهُ أَعْلَمُ.
11-боб. Маййитда кўрилган бирор ёмон ҳолатни бошқаларга сўзлашдан ўзини тийиш ҳақида
11- بَابُ الكَفِّ عَمَّا يَرَى فِي الْمَيِّتِ مِنْ مَكْرُوهٍ
941. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Рофеъ Асламдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким маййитни ювиб, ундаги (айбларни) яширса, Аллоҳ уни қирқ марта мағфират қилади», дедилар.
Имом Ҳоким ривоят қилиб, Муслимнинг шартига биноан саҳиҳдир, дедилар.
Шарҳ: Юзи ўзгариб кетса ёки илон кўриб қолса, ўша маййитнинг айбини яшириш шартдир. Агар маййит фосиқ бўлса, бошқаларга ибрат бўлиши учун айбини айтишнинг зарари йўқ.
941 - عَنْ أَبِي رَافِعٍ أَسْلَمَ مَوْلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ غَسَّلَ مَيِّتاً فَكَتَمَ عَلَيْهِ غَفَرَ اللهُ لَهُ أَرْبَعِيْنَ مَرَّةً». رَوَاهُ الحَاكِمُ وَقَالَ: صَحِيحٌ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ [1/354، 362].
12-боб. Маййитга жаноза намозини ўқиш, қабристонгача олиб бориш ва дафн маросимида қатнашишнинг фазилати ҳамда жанозада аёллар иштирок этишининг кароҳияти
12 - بَابُ الصَّلَاةِ عَلَى الْمَيِّتِ وَتَشْيِيْعِهِ وَحُضُورِ دَفْنِهِ، وَكَرَاهَةِ اتِّبَاعِ النِّسَاءِ الجَنَائِزَ
942. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жанозада намоз ўқилгунча қатнашса, унга бир қийрот бор. Ким дафн этилгунча қатнашса, унга икки қийрот бор», дедилар. «Икки қийрот нима?» дейилди. «Икки улкан тоғ мислича», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бошқа бир ривоятда:
«Икковларидан кичиги Уҳудга ўхшаш», дейилган.
Ибн Умар жанозага намоз ўқиб, қайтиб кетар эдилар. У кишига Абу Ҳурайранинг ҳадиси етганда:
«Батаҳқиқ, кўплаб қийротларни зое қилибмиз», деди».
Ушбу ҳадисда жанозага ҳозир бўлиш, жаноза намозини ўқиш катта савобга сабаб бўлиши, дафн этишда қатнашиш ҳам яна шунча савобга эга қилиши ҳақида сўз бормоқда.
Улкан тоғдек савоб оз нарса эмас. Албатта, бу нарса савоб умидида жанозага қатнашган кишиларга берилади. Жаноза ва дафнга бошқа умид билан борганларга эса ўша умид ёқилган нарсалари берилади. Ушбу маънони уламоларимиз алоҳида таъкидлаганлар. Чунки бошқа ҳадисларда шу маъно ўз аксини топган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг тасарруфларидан эса, баъзида улкан ва олим саҳобалар ҳам баъзи масалалардан хабардор бўлмай қолишлари мумкинлигини тушунамиз. Шу билан бирга, уларнинг камтарликлари, илм етганда дарҳол қабул қилишларини биламиз. Бизлар ҳам улардан ўрнак олишимиз керак бўлади.
Ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, доимо жаноза намозига ҳозир бўлиб уни ўқишга ва маййитни дафн қилишда ҳам қатнашишга ҳаракат қилишимиз керак.
وَقَدْ سَبَقَ فَضْلُ التَّشْيِيْعِ (برقم 907، 908)
942 - وَعَنْ أَبي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ شَهِدَ الجَنَازَةَ حَتَّى يُصَلَّى عَلَيْهَا فَلَهُ قِيرَاطٌ، وَمَنْ شَهِدَهَا حَتَّى تُدْفَنَ فَلَهُ قِيرَاطَانِ»، قِيْلَ وَمَا القِيرَاطَانِ؟ قَالَ: «مِثْلُ الجَبَلَيْنِ العَظِيمَيْنِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1325، م 945].
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким иймон билан, савоб умидида бир мусулмоннинг жанозасига қатнашса ҳамда унга жаноза намози ўқилгунича ва дафнидан фориғ бўлгунича у билан бирга бўлса, икки қийрот* ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд мисличадир. Ким унга жаноза намози ўқиганидан кейин дафн қилинишидан олдин қайтса, у бир қийрот билан қайтади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Қийрот – миқдор ўлчови. Унинг миқдори турли ўлкаларда турлича бўлган. Масалан, маккаликларда қийрот динорнинг йигирма тўртдан бир улуши ҳисобланса, аксар юртларда йигирмадан бири бўлган. Аммо «қийрот» калимаси кейинчалик бир нарсанинг ниҳоятда кўплигини, чексизлигини ифода этиш учун қўлланадиган бўлиб кетган. Бу ерда ҳам ўша маъно кўзда тутилган.
943 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنِ اتَّبَعَ جَنَازَةَ مُسْلِمٍ إِيْمَاناً وَاحْتِسَاباً، وَكَانَ مَعَهُ حَتَّى يُصَلَّى عَلَيهَا وَيُفْرَغَ مِنْ دَفْنِهَا، فَإِنَّهُ يَرْجِعُ مِنَ الأَجْرِ بِقِيرَاطَينِ كُلُّ قِيرَاطٍ مِثْلُ أُحُدٍ، وَمَنْ صَلَّى عَلَيهَا، ثُمَّ رَجَعَ قَبْلَ أَنْ تُدْفَنَ، فَإِنَّهُ يَرْجِعُ بِقِيرَاطٍ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [47].
944. Умму Атиййа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«(Биз аёллар) жанозага қатнашишдан қайтарилдик. Аммо бу бизларга қатъий (ман) қилинмади».
Бунинг маъноси қуйидагича: Яъни ҳаром нарсалардаги каби қаттиқ ман этилмади.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Муслима аёлларнинг мастураликларига футур етмаслиги учун ҳамда аёл киши нозик қалб ва ўта куюнчак бўлгани учун қийналиб қолиши эътиборидан жанозага эргашишдан наҳйи қилинган. Бунинг устига аёл кишининг ўзига хос ҳолатлари эътибори ҳам бор.
944 - وَعَنْ أُمِّ عَطِيَّةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: نُهِينَا عَنِ اتِّبَاعِ الجَنَائِزِ، وَلَمْ يُعزَمْ عَلَيْنَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1278، م 938/35].
«وَمَعْنَاهُ» وَلَمْ يُشَدَّدْ فِي النَّهْيِ كَمَا يُشَدَّدُ فِي الْمُحَرَّمَاتِ.
13-боб. Жаноза намозини ўқувчилар кўп бўлиши ҳамда уч сафдан кўп бўлишларининг маҳбублиги ҳақида
13- بَابُ اسْتِحْبَابِ تَكْثِيرِ الْمُصَلِّينَ عَلَى الجِنَازَةِ، وَجَعْلِ صُفُوفِهِمْ ثَلَاثَةَ فَأَكْثَرَ
945. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор маййитга мусулмонлардан юзтага етадиган жамоат жаноза ўқиса ва барчалари уни шафоат қилишса, уларнинг шафоатлари қабул қилинади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда жаноза намозини қанча кўп одам ўқиса, шунча яхши экани таъкидланмоқда. Албатта, ихлосли, тақводор мўмин-мусулмон банданинг Аллоҳ таоло ҳузурида ўзига яраша ҳурмати бор. Ана шундоқ кишилар кўпроқ тўпланиб, жамоат намозида вафот этган дин қардошлари ҳаққига Аллоҳга илтижо билан уни мағфират қилишни сўраб шафоатчилик қилсалар, Аллоҳ таоло улардан баъзилари бўлмаса, баъзиларини шафоатчилигини қабул қилиб қолиши ажаб эмас. Шунинг учун ҳам жаноза намозини ихлос ва эътиқод билан ўқиб, маййитга Аллоҳдан мағфират сўраб дуо қилиш керак бўлади.
945 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ مَيِّتٍ يُصَلِّي عَلَيْهِ أُمَّةٌ مِنَ الْمُسْلِمِينَ يَبْلُغُونَ مِئَةً كُلُّهُمْ يَشْفَعُونَ لَهُ إِلَّا شُفِّعُوا فِيْهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [947].
946. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бирор мусулмон киши ўлиб, унинг жанозасига Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган қирқ киши қоим бўлса, Аллоҳ уларнинг шафоатини қабул қилмай қўймайди», деганларини эшитганман», деди».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Аввал юз киши, деб энди қирқ киши дейилмоқда. Бунда ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Бу кўпгина амалларда ишлатилган услуб. Аввал юз кишининг шафоати шарт қилинган бўлса, энди қирқ кишига енгиллаштирилиши мумкин.
Ушбу ривоятлардан оладиган хулосамиз иложи борича жаноза намозида ихлосли, тақводор мўмин-мусулмонларнинг кўпроқ иштирок этишларига эришиш кераклигидир.
946 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَا مِنْ رَجُلٍ مُسْلِمٍ يَمُوتُ، فَيَقُومُ عَلَى جِنَازَتِهِ أَرْبَعُونَ رَجُلًا لَا يُشْرِكُونَ بِاللهِ شَيْئاً إِلَّا شَفَّعَهُمُ اللهُ فِيْهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [948].
947. Марсад ибн Абдуллоҳ Язаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Молик ибн Ҳубайра розияллоҳу анҳу қачон жаноза намозини ўқимоқчи бўлиб, жамоатдагиларни оз деб ҳисобласа, уларни уч сафга ажратарди. Кейин: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимга уч саф бўлиб жаноза намози ўқилса, (Аллоҳ унга жаннатни) вожиб қилади», деб айтганларини эшитдим», дедилар.
Абу Довуд ва имом Термизий ривоят қилиб, уни ҳасан ҳадис, дедилар.
947 - وَعَنْ مَرْثَدِ بْنِ عَبْدِ اللهِ اليَزَنِيِّ قَالَ: كَانَ مَالِكُ بْنُ هُبَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ إِذَا صَلَّى عَلَى الْجِنَازَةِ، فَتَقَالَّ النَّاسَ عَلَيهَا جَزَّأَهُمْ ثَلَاثَةَ أَجْزَاءٍ، ثُمَّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صَلَّى عَلَيْهِ ثَلَاثَةُ صُفُوفٍ، فَقَدْ أَوْجَبَ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 3166، ت 1028].
14-боб. Жаноза намозида ўқиладиган нарсалар ҳақида
Жаноза намози тўрт такбирлидир: Аввалги такбир, яъни «Аллоҳу акбар» деб такбири таҳримани айтиб қулоқ қоқади. Шу такбирдан сўнг «Аъузу»ни айтади. Сўнгра фотиҳани ўқийди. Сўнгра иккинчи такбирни айтиб, Набий с.а.в.га салавот айтади. Ўша салавот: «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала оли Муҳаммад...», деб бошланиб, «Камаа соллайта ъала Иброҳийма ва ъала оли Иброҳийма, иннака ҳамидун мажийд» сўзи билан тугайди.
Авом ўқигани каби «Инналлоҳа ва малаикатаҳу юсоллуна ъалан набиййи» оятини ўқилмайди. Чунки бу оятни ўзи билан кифояланса, дуруст эмас.
Сўнгра учинчи такбирни айтиб, мусулмон маййитлар учун дуо қилади. Биз иншааллоҳ бу ҳақдаги ҳадисларни зикр қиламиз.
Сўнгра тўртинчи такбирни айтиб, дуо қилади. Дуоларнинг энг яхшиси: «Аллоҳумма лаа таҳримнаа ажроҳу ва лаа тафтиннаа баъдаҳу, вағфир ланаа ва лаҳу»дир.
Ихтиёр қилингани шуки, одамлар одат қилганига хилоф равишда тўртинчи такбирда дуони узайтиради. Бу ҳақда келгусида келадиган Ибн Абу Авфодан ривоят қилинган ҳадисда зикр қиламиз.
Учинчи такбирдан кейин маъсур бўлган дуолар қуйидагичадир.
(Муаллиф имом Нававий Шофеъий мазҳабида бўлганлари учун юқоридаги жаноза намозини Шофеъий мазҳабига мувофиқ баён қилганлар. Бизнинг Ҳанафия мазҳабимизда маййитга жаноза намозини ўқиш фарзи кифоядир. Шу сингари, уни ювиш, кафанлаш, дафн қилиш ҳам фарзи кифоядир. Бунга ҳамма бир овоздан иттифоқ қилишган.
Ҳанафия мазҳабида жаноза намози қуйидагича ўқилади: Аввал «Аллоҳу акбар» деб, яъни, такбири таҳримани айтиб қулоқ қоқади. Сўнг Сано – «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук» дуоси ўқилади. Сўнгра яна такбир айтади. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор саловотни айтади. Сўнг «Аллоҳу акбар», деб қуйидаги жаноза дуосини ўқийди.
Жаноза дуоси: «Аллоҳуммағфир лиҳаййинаа ва маййитинаа, ва соғийринаа ва кабийринаа, ва закаринаа ва унсаанаа, ва шааҳидинаа ва ғооибинаа. Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу минаа фа аҳйиҳии ъалал ислаами, ва ман таваффайтаҳу минаа фатаваффаҳу ъалал иймани. Аллоҳумма, лаа туҳримнаа ажроҳу, ва лаа тафтиннаа баъдаҳу».
* Маъноси: «Аллоҳим, тиригимизу ўлигимизни, кичигимизу каттамизни, эркагу аёлимизни, шоҳидимизу ғойибимизни мағфират қилгин. Аллоҳим, биздан кимни яшатсанг, исломда яшатгин, биздан кимни вафот қилдирсанг, иймонда вафот қилдиргин. Аллоҳим, бизни унинг ажридан маҳрум қилмагин ва ундан кейин бизни фитнага қўймагин».
Агар маййит ёш бола бўлса, қуйидаги дуони ўқийди: «Аллоҳуммажъалҳу лаҳума фаротан важъалҳу лаҳума салафан важъалҳу лаҳумо зуҳрон ва саққил биҳи мавазийнаҳума ва африғис собро ъала қулубиҳима ва ла тафтиннаҳума баъдаҳу ва ла таҳримҳума ажраҳ», сўнг яна «Аллоҳу акбар» дейди ва икки томонга салом бериб, намозни тугатади. Такбири таҳримадан ташқари қолган уч такбирда қўлини кўтармайди.
Маъноси: Аллоҳим, бу гўдакни ота-оналари учун ажр, фазл ва заҳира қил. У сабабли ота-онасининг тарозиларини оғир қил, қалбларига сабр ёғдир. Ундан сўнг уларни фитнага солма, уларни унинг ажридан маҳрум қилма…Тарж.)
Жаноза намозига кечикиб келган одам имомнинг тўртинчи такбиридан кейин келса, намозга кеч қолган бўлади. Агар тўртинчи такбирдан аввал келса, такбири таҳримани қилиб, имомга эргашади. Кейин имомнинг такбирига эргашади. Имом салом берганидан кейин қолган такбирларни ўзи айтиб қўяди. Агар маййитни елкаларга кўтарилишидан ва ўзининг кеч қолишидан қўрқса, дуоларни ўқимай қолган такбирларни кетма-кет айтади.
14 - بَابُ مَا يُقْرَأُ فِي صَلَاةِ الجَنَازَةِ
يُكَبِّرُ أَرْبَعَ تَكْبِيرَاتٍ: يَتَعوَّذُ بَعْدَ الأُولَى، ثُمَّ يَقْرَأُ فَاتِحَةَ الكِتَابِ، ثُمَّ يُكَبِّرُ الثَّانِيَةَ، ثُمَّ يُصَلِّي عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَيَقُولُ: اللَّهُمَّ؛ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ. وَالأَفْضَلُ أَنْ يُتَمِّمَهُ بِقَولِهِ: كَمَا صَلَّيتَ عَلَى إبرَاهِيمَ - إِلَى قَوْله - إنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.
وَلَا يَفْعَلُ مَا يَفْعَلُهُ كَثِيرٌ مِنَ العَوامِّ مِنْ قِرَاءَتِهِمْ: {إنَّ اللهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ} [الأحزاب - 56] الآية، فَإنَّهُ لَا تَصِحُّ صَلَاتُهُ إِذَا اقْتَصَرَ عَلَيْهِ، ثُمَّ يُكَبِّرُ الثَّالِثَةَ، وَيَدْعُو لِلْمَيِّتِ وَلِلْمُسْلِمِينَ بِمَا سَنَذكُرُهُ مِنَ الأَحَادِيثِ إنْ شَاءَ اللهُ تَعَالَى، ثُمَّ يُكَبِّرُ الرَّابِعَةَ وَيَدْعُو، وَمِنْ أَحْسَنِهِ: «اللَّهُمَّ؛ لَا تَحْرِمْنَا أَجْرَهُ، وَلَا تَفْتِنَّا بَعْدَهُ، وَاغْفِرْ لَنَا وَلَهُ».
وَالْمُخْتَارُ: أَنَّهُ يُطَوِّلُ الدُّعَاءَ فِي الرَّابِعَةِ خِلَافَ مَا يَعْتَادُهُ أَكْثَرُ النَّاسِ؛ لِحَدِيثِ ابْنِ أَبِي أَوْفَى الَّذِي سَنَذْكُرُهُ إنْ شَاءَ اللهُ تَعَالَى.
فَأَمَّا الأَدْعِيَةُ الْمَأْثُورَةُ بَعْدَ التَّكبِيرَةِ الثَّالِثَةِ فَمِنْهَا:
948. Абу Абдурроҳман Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир маййитга жаноза ўқидилар. Мен у зотнинг дуоларини ёдлаб олдим. У зот шундай дер эдилар:
«Аллоҳуммағфир лаҳу варҳамҳу ва ъафиҳи ваъфу ъанҳу ва акрим нузулаҳу ва вассиъ мудхолаҳу вағсилҳу бил маи вас салжи вал бароди ва наққиҳи минал хотойа кама наққойтас савбал абйазо минад данаси ва абдилҳу дарон хойрон мин дариҳи ва аҳлан хойрон мин аҳлиҳи ва завжан хойрон мин завжиҳи ва адхилҳул жанната ва аъизҳу мин ъазабил қобри ва мин ъазабин нар»
«Аллоҳим, уни мағфират қил. Унга раҳм қил, офият бер, уни афв қил. Тушар жойини мукаррам қил, кирар жойини кенг қил. Уни сув, қор ва дўл билан ювгин. Оппоқ кийимни кирдан тозалаганингдек, уни хатолардан тозала. Унга ўз ҳовлисидан яхши ҳовли, ўз аҳлидан яхши аҳл, ўз жуфтидан яхши жуфт ато қил. Уни жаннатга киритгин ва қабр азобидан ва дўзах азобидан асрагин!». Ҳатто ўша маййит мен бўлсам эди, деб орзу қилдим».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жанозада ўқиган дуоларини эшитиб туриб, ровий Авф ибн Молик розияллоҳу анҳу ўша ўлик мен бўлсам эди, деб орзу қилган эканлар.
948 - عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَّى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى جَنَازَةٍ، فَحَفِظْتُ مِنْ دُعَائِهِ وَهُوَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ؛ اغْفِرْ لَهُ، وَارْحَمْهُ، وَعَافِهِ، وَاعْفُ عَنْهُ، وَأَكْرِمْ نُزُلَهُ، وَوَسِّعْ مُدْخَلَهُ وَاغْسِلْهُ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالْبَرَدِ، وَنَقِّهِ مِنَ الخَـطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ، وَأَبْدِلْهُ دَاراً خَيْراً مِنْ دَارِهِ، وَأَهْلًا خَيْراً مِنْ أَهْلِهِ، وَزَوْجاً خَيْراً مِنْ زَوْجِهِ، وَأَدْخِلْهُ الجَنَّةَ، وَأَعِذْهُ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ، وَمِنْ عَذَابِ النَّارِ»، حَتَّى تَمَنَّيْتُ أَنْ أَكُونَ أنَا ذَلِكَ الْمَيِّتَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [963].
949. Абу Ҳурайра, Абу Қатода, Абу Иброҳим алАшҳалий оталари розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади. Оталари саҳобалардан бўлганлар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир маййитга жаноза ўқиб, шундай дедилар: «Аллоҳуммағфир лиҳаййинаа ва маййитинаа, ва соғийринаа ва кабийринаа, ва закаринаа ва унсаанаа, ва шааҳидинаа ва ғооибинаа. Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу минаа фа аҳйиҳии ъалал ислаами, ва ман таваффайтаҳу минаа фатаваффаҳу ъалал иймани. Аллоҳумма, лаа туҳримнаа ажроҳу, ва лаа тафтиннаа баъдаҳу».
* Маъноси: «Аллоҳим, тиригимизу ўлигимизни, кичигимизу каттамизни, эркагу аёлимизни, шоҳидимизу ғойибимизни мағфират қилгин. Аллоҳим, биздан кимни яшатсанг, Исломда яшатгин, биздан кимни вафот қилдирсанг, иймонда вафот қилдиргин. Аллоҳим, бизни унинг ажридан маҳрум қилмагин ва ундан кейин бизни фитнага қўймагин».
Имом Термизий Абу Ҳурайра ва Ашҳалийлардан ривоят қилганлар. Абу Довуд эса, Абу Ҳурайра ва Абу Қатодадан ривоят қилганлар.
Имом Ҳоким: “Абу Ҳурайранинг ҳадиси имом Бухорий ва имом Муслимнинг шартига биноан саҳиҳ”, дедилар.
Имом Термизий айтдилар: Имом Бухорий: “Ушбу ҳадисдаги ривоятларнинг энг саҳиҳи Ашҳалийнинг ривоятидир”, деб яна: “Бу бобдаги энг саҳиҳ нарса Авф ибн Моликнинг ҳадисидир”, дедилар.
Шарҳ: Имом Термизийнинг ривоятида аввал Ислом, кейин иймон зикр қилинган. Абу Довуд ривоятида аввал иймон, кейин Ислом зикр қилинган.
Худди ана шу ривоят Ҳанафия мазҳабида жаноза намозидаги дуо этиб қабул қилинган.
949 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ وَأَبِي قَتَادَةَ وَأَبِي إبْرَاهيمَ الأَشْهَلِيَّ عَنْ أَبِيهِ - وَأَبُوهُ صَحَابيٌّ - رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ صَلَّى عَلَى جَنَازَةٍ فَقَالَ: «اللَّهُمَّ؛ اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا، وَصَغِيرِنَا وَكَبِيرِنَا، وَذَكَرِنَا وَأُنْثَانَا، وَشَاهِدِنَا وَغَائِبِنَا، اللَّهُمَّ؛ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى الإسْلَامِ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوَفَّهُ عَلَى الإِيْمَانِ، اللَّهُمَّ؛ لَا تَحْرِمْنَا أَجْرَهُ، وَلَا تَفْتِنَّا بَعْدَهُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ مِنْ رِوَايَةِ أَبِي هُرَيْرةَ وَالأَشْهَلِيِّ، وَرَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ مِنْ رِوَايَةِ أَبِي هُرَيرَةَ وَأَبِي قَتَادَةَ [د 3201، ت 1024].
قَالَ الْحَاكِمُ: حَدِيثُ أَبِي هُرَيرَةَ صَحِيحٌ عَلَى شَرْطِ البُخَارِيِّ وَمُسْلِمٍ [ك 1/358].
قَالَ التِّرْمِذِيُّ: قَالَ البُخَارِيُّ: أَصَحُّ رِوَايَاتِ هَذَا الْحَدِيثِ رِوَايَةُ الأَشْهَلِيِّ، قَالَ البُخَارِيُّ: وَأَصَحُّ شَيْءٍ فِي البَابِ حَدِيثُ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ [ت 3/344].
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Маййитга жаноза ўқисангиз, унинг ҳаққига холис дуо қилинглар», деганларини эшитганман».
Абу Довуд ривояти.
Шарҳ: Аввал айтиб ўтилганидек, жаноза намози маййит учун дуо ва шафоатдир. Бу икки нарса қабул бўлишига эса, жаноза ўқиган одам ихлос билан дуо қилмоғи лозим.
950 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِذَا صَلَّيْتُمْ عَلَى الْمَيِّتِ فأَخْلِصُوا لَهُ الدُّعَاءَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [3199].
951. Яна у кишидан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир маййитга жаноза намозини ўқиб:
«Аллоҳумма, анта Роббуҳаа, ва анта холақтаҳаа, ва анта ҳадайтаҳаа илал Ислаам, ва анта қобазта рууҳаҳаа, ва анта аъламу би сирриҳаа ва ъалааниятиҳаа. Жи’наа шуфаъаа’а лаҳу, фағфир лаҳу», дедилар.
* Маъноси: «Аллоҳим, Сен унинг Роббисан, уни Ўзинг яратгансан, Ўзинг Исломга ҳидоят қилгансан, Ўзинг руҳини қабз қилгансан, унинг сирию ошкорасини Ўзинг биласан. Биз унга шафоатчи бўлиб келдик, уни мағфират қилгин».
Абу Довуд ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадисдан Якка Аллоҳга ибодат қилиб ўтган кишиларга мағфират ва уларни хатосини ўтиб юборилишини сўраш мумкинлиги билинади. Банданинг бошқа бандага гувоҳлиги зоҳири эътибори билан бўлади. Ички ботинини эса, сир ва ошкорани билувчи Зотга топширилади.
951 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي الصَّلَاةِ عَلَى الْجِنَازَةِ: «اللَّهُمَّ؛ أَنْتَ رَبُّهَا، وَأَنْتَ خَلَقْتَهَا، وَأَنْتَ هَدَيْتَهَا للإِسْلَامِ، وَأَنْتَ قَبَضْتَ رُوحَهَا، وَأَنْتَ أَعْلَمُ بِسِرِّهَا وَعَلَانِيَتِهَا، جِئْنَا شُفَعَاءَ لَهُ، فَاغْفِرْ لَهُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [3200].
952. . Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан бирга бир мусулмон кишига жаноза ўқидилар. Шунда мен у зотнинг шундай деганларини эшитганман: «Аллоҳумма инна Фулан ибн Фулан фий зимматика ва ҳабли живарика фақиҳи фитнатал қобри ва ъазабан нари ва анта аҳлул вафа вал ҳамд. Аллоҳумма фағфир лаҳу варҳамҳу иннака антал ғофурур роҳийм»
«Аллоҳим, Фалончи ўғли Фалончи Сенинг зиммангда ва ҳифзу ҳимоянгдадир. Уни қабр фитнасидан асрагин ва дўзах азобидан сақлагин. Сен вафо ва ҳамдга соҳибисан. Аллоҳим, уни мағфират қилгин, раҳм қилгин, албатта Сен ғофурсан, Роҳиймсан».
Абу Довуд ривоятлари.
Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Киши дунё ва охиратда ҳам отасига нисбат берилади, баъзилар ўйлагандек онасига эмас.
– Маййитни қабр азоби ва дўзах азобидан омонда қилиниши Аллоҳга ёлбориб сўрашнинг маҳбублиги.
– Қабр азоби ва фитнаси ҳақ ва собит экани.
– Дуода ва ёлборишда Аллоҳга лойиқ мақтовларни айтишнинг маҳбублиги.
952 - وَعَنْ وَاثِلَةَ بْنِ الأَسْقَعِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَّى بِنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى رَجُلٍ مِنَ الْمُسْلِمينَ، فَسَمِعْتُهُ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ إنَّ فُلَانَ ابْنَ فُلَانٍ فِي ذِمَّتِكَ وَحَبْلِ جِوَارِكَ، فَقِهِ فِتْنَةَ القَبْرِ وَعَذَابَ النَّارِ، وَأَنْتَ أَهْلُ الوَفَاءِ وَالحَمْدِ، اللَّهُمَّ؛ فَاغْفِرْ لَهُ وَارْحَمْهُ، إِنَّكَ أَنْتَ الغَفُورُ الرَّحِيمُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [3202].
953. Абдуллоҳ ибн Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бу киши маййит қизларига тўрт такбир билан жаноза намози ўқиб, тўртинчи такбирдан кейин икки такбир орасидаги миқдорича туриб, қизларига истиғфор айтиб, дуо қилдилар сўнгра: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шундоқ қилардилар», деб айтдилар.
Бир ривоятда: «Тўртта такбирни айтиб, бир лаҳза туриб қолганларидан биз бешинчи такбирни ҳам айтсалар керак, деб ўйладим. Кейин ўнг ва чап томонларига салом бердилар. Намоз тамом бўлгандан кейин биз у кишига: «Бу нимаси?» десак, у киши: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нимани кўрган бўлсам, унга зиёда қилмайман» ёки «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шундоқ қилдилар», деб айтдилар».
Имом Ҳоким ривоят қилиб, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Охирги такбир ва салом орасидаги дуонинг жоизлиги.
– Саҳобалар Расулуллоҳ с.а.в.нинг суннатларининг аниқлашга ҳарис бўлганлари.
– Тушунарсиз масалага аниқлик киритиш масаласида сўраб, суриштиришнинг жоизлиги.
953 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبي أَوْفَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ كَبَّرَ عَلَى جِنَازَةِ ابْنَةٍ لَهُ أَرْبَعَ تَكْبِيرَاتٍ، فَقَامَ بَعْدَ الرَّابِعَةِ كَقَدْرِ مَا بَيْنَ التَّكْبِيرَتَيْنِ يَسْتَغْفِرُ لَهَا وَيَدْعُو، ثُمَّ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَصْنَعُ هَكَذَا.
وَفِي رِوَايَةٍ: «كَبَّرَ أَرْبَعاً فَمَكَثَ سَاعَةً حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ سَيُكَبِّرُ خَمْساً، ثُمَّ سَلَّمَ عَنْ يَمِينهِ وَعَنْ شِمَالِهِ، فَلَمَّا انْصَرَفَ قُلْنَا لَهُ: مَا هَذَا؟ فَقَالَ: إنِّي لَا أَزِيدُكُمْ عَلَى مَا رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَصْنَعُ أَوْ: هَكَذَا صَنَعَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ الْحَاكِمُ وَقَالَ: حَدِيثٌ صَحِيحٌ [1/360].
15-боб. Жанозани тезлатиш ҳақида
15- بَابُ الإِسْرَاعِ بِالْجِنَازَةِ
954. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жанозани тезлатинглар. Агар у солиҳ бўлса, уни яхшиликка тезроқ олиб борасиз. Агар бундан бошқача бўлса, ёмонликни елкангиздан (тезроқ) қўясиз», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Имом Муслимнинг ривоятида:
«(Агар маййит солиҳ бўлса), уни яхшиликка тезроқ олиб борасиз», дейилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан нима учун жанозани кўтарилганда тез юрилишининг ҳикмати чиқади. Бу ишда фақат яхшилик кўзда тутилган. Агар маййит аҳли солиҳ, тақводор, яхши одам бўлса, унга ўлими пайтида у дунёдаги жойи ва бўладиган неъматлар, иззат-икром кўрсатилган бўлади. Маййит ўша ўзи учун тайёрланган яхшиликларга тезроқ етишишга интиқ бўлиб ошиқиб туради. Шунинг учун уни тезроқ олиб бориб жойига қўйиш керак.
Агар, Худо кўрсатмасин, маййит ёмон одам бўлса, унинг касофати ҳаммага уради. Унинг касофатидан қутулиш учун уни тезроқ олиб бориб кўмиш керак бўлади.
954 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَسْرِعُوا بِالجِنَازَةِ؛ فَإنْ تَكُ صَالِحَةً فَخَيْرٌ تُقَدِّمُونَهَا، وَإنْ تَكُ سِوَى ذَلِكَ فَشَرٌّ تَضَعُونَهُ عَنْ رِقَابِكُمْ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «فَخَيْرٌ تُقَدِّمُونَهَا عَلَيْهِ».
955. Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаноза (тобутга) солиниб, эркаклар уни елкаларига олганларида, агар у солиҳ бўлса, «Мени тезроқ элтинглар!» дейди. Агар солиҳ бўлмаса, аҳлига: «Эҳ, ҳолимга вой бўлсин, мени қаерга олиб кетишяпти?!» дейди. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитади. Агар инсон эшитса, албатта беҳуш йиқилган бўлар эди», дер эдилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 455-рақамли ҳадис остида келтирилган.
955 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِذَا وُضِعَتِ الجِنَازَةُ، فَاحْتَملَهَا الرِّجَالُ عَلَى أَعْنَاقِهِمْ: فَإنْ كَانَتْ صَالِحَةً قَالَتْ: قَدِّمُونِي، وَإنْ كَانَتْ غَيْرَ صَالِحَةٍ قَالَتْ لأَهْلِهَا: يَا وَيْلَهَا!! أَيْنَ تَذْهَبُونَ بِهَا؟ يَسْمَعُ صَوْتَهَا كُلُّ شَيْءٍ إلَّا الإِنْسَانَ، وَلَوْ سَمِعَ الإنْسَانُ لَصَعِقَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [1316 وسبق برقم 455].
16-боб. Маййит бўйнидаги қарзни тез узиш ҳамда ўлиши билан тез кўмиш тадорикини кўришнинг маҳбублиги. Лекин тўсатдан ўлиб қолган кишининг ўлик ё тириклиги аниқ бўлмагунча тезлатилмайди
16- باب تعجيل قضاء الدين عن الميت والمبادرة إلى تجهيزه إلا أن يموت فجأة فيترك حتى يتيقن موته
956. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминнинг руҳи, то қарзини адо қилмагунча қарзига боғлиқ бўлиб туради», дедилар».
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Мўмин киши ўлгандан кейин қарзи бўлса, унга жаннатдаги макони кўрсатилмай турар экан. Қачон қарзи узилса, ўшандан кейингина кўрсатилар экан. Бунда эса, ўзига яраша қабр азоби бор. Бировнинг ҳаққи шу даражада аҳамиятли. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қарзи борларга ўзлари жаноза ўқимаган ҳоллари бўлган.
Бундан ким қабрда ноқулай ҳолга тушиб қолмай деса, ўлишидан олдин ўзида бирор кишининг ҳаққи қолмаслиги учун ҳаракат қилиши керак.
956 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «نَفْسُ الْمُؤْمِنِ مُعَلَّقَةٌ بِدَيْنِهِ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [1078].
«Толҳа ибн Баро бетоб бўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани келиб, шундай дедилар: «Талҳанинг ўлими яқинлашиб қолибди шекилли. (Жони узилганда) менга хабар бериб, (жанозани) тезлаштиринглар, чунки мусулмон кишининг ўлигини аҳлининг орасида ушлаб туриш дуруст эмас».
Абу Довуд ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадисда маййит учун тезроқ жанозани ўқиб, зудлик билан кўмишга тарғиб қилинмоқда.
957 - وَعَنْ حُصَيْنِ بْنِ وَحْوَحٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ طَلْحَةَ بْنَ الْبَرَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ مَرِضَ، فَأَتَاهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَعُودُهُ فَقَالَ: «إِنِّي لَا أُرَى طَلْحَةَ إلَّا قَدْ حَدَثَ فِيْهِ الْمَوْتُ فَآذِنُونِي بِهِ وَعَجِّلُوا بِهِ؛ فَإنَّهُ لَا يَنْبَغِي لِجِيفَةِ مُسْلِمٍ أَنْ تُحْبَسَ بَيْنَ ظَهْرَانَيْ أَهْلِهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [3159].
17-боб. Қабр олдидаги мавъиза хусусида
17 - بَابُ الْمَوْعِظَةِ عِنْدَ القَبْرِ
958. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Биз Бақиъйул ғарқадда бир жанозада эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, ўтирдилар. Биз ҳам у зотнинг атрофларида ўтирдик. У зотнинг қўлларида ҳассалари бор эди. Бошларини қуйи солиб, ҳасса билан ерга чизиб туриб: «Сизлардан ҳар бирингизнинг дўзах ва жаннатдан бўлган маконингиз ёзиб қўйилгандир», дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, (унда амал қилиб ўтирмасдан) ўша ёзиб қўйилган тақдир китобимизга суяниб ўтираверайликми?» дейишди. Шунда у зот:
«Амал қилинглар. Зеро, ҳар ким ўзи нима учун яратилган бўлса, ўшанга муяссар қилингандир…», деб ҳадисни охиригача зикр қилдилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан шунга ўхшаш ҳадис ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат аҳли ва дўзах аҳли билинганми?» дейилди.
«Ҳа», дедилар.
«Унда амал қилувчилар нима учун амал қиладилар?» дейилди.
«Зеро, ҳар ким ўзи нима учун яратилган бўлса, ўшанга муяссар қилингандир», дедилар».
(Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган).
Ушбу ҳадисда саҳобаи киромлар Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан қадар тўғрисида дастлабки маълумотларни эшитган одамда пайдо бўладиган саволларни сўрамоқдалар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан дастлаб қадар тўғрисидаги гапларни эшитганларидан сўнг, уларда ҳам бу савол туғилган бўлиши мумкин. Саҳобаи киромлар томонидан:
«Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат аҳли ва дўзах аҳли билинганми?» дейилди.
Яъни, ким жаннат аҳли, ким дўзах аҳли бўлиши олдиндан билинганми, дейишди. Билувчи маълум ва машҳур бўлганидан «билинганми» лафзи қазои қадар илмдан эканига яна бир далилдир. «Белгиланганми», «тайин қилинганми», «ҳукм қилинганми» каби сўзлар ишлатилмаган, балки, «билинганми» ишлатилган. Бу саволга Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳа», дедилар.
Яъни, «Ҳа жаннат аҳли ва дўзах аҳли билинган», деганлар.
«Унда амал қилувчилар нима учун амал қиладилар», дейилди».
Яъни, жаннат аҳли кимлиги ҳам, дўзах аҳлининг кимлиги ҳам билинган бўлса, унда овора бўлиб амал қилишнинг нима кераги бор? Ана шу маънодаги саволга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Зеро, ҳар ким ўзи нима учун яратилган бўлса, ўшанга муяссар қилингандир», деб жавоб бердилар.
Бу жумлага уламоларимиз: «Ҳар бир инсон ўзи учун халқ қилинган амалга муяссар бўлади: саодатманд инсон, саодат аҳлининг амалига, бадбахт инсон эса, шақоват аҳлининг амалига муяссар бўлади, шунинг учун Аллоҳ амр қилган амалларни қилиш ҳар бир инсондан матлубдир», деб маъно берганлар.
Ҳа, Аллоҳ таоло барча бандаларини амал қилишга амр этган. Шариатнинг ҳаммаси ҳам, Қуръони Карим ҳам, Суннат ҳам Аллоҳнинг бандаларига қилган амрларидан иборатдир. Ушбу амрларга амал қилиш бандадан талаб қилинган. Ўша амрларга амал қилган бандага саодат ваъда қилинган.
Шунингдек, бандаларга қазои қадарга иймон келтириш амр қилинган. Қазои қадарга иймон келтирган бандага саодат, иймон келтирмаган бандага бадбахтлик ваъда қилинган.
Аммо бандаларга қазои қадар тўғрисида тортишиш, чуқур кетиш буюрилмаган. Аллоҳнинг бу ҳақдаги илмини билиш ҳам, қазои қадарни баҳона қилиб, амални тарк этиш ҳам амр қилинмаган.
Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон инсоннинг келгуси ишларда қазои қадарни қандоқ тушуниши лозимлиги баён этилган. Мусулмон инсон бўлажак ишларда «Ҳар ким ўзи нима учун яратилган бўлса, ўшанга муяссар қилингандир» жумласини шиор қилиб олиб, ўзини амалга уриши керак. Ўзи учун яхши амаллар муяссар эканини исботлашга ҳаракат қилиши керак.
Бундай яхши ишларга муяссар бўлганда эса, хурсанд бўлиши даркор. Баъзи кўнгилсиз ишлар бўлиб қолганда, уларни хато, ожизлик ҳисоблаб, дарҳол тавба қилиши, ёмон амаллар ўзи учун муяссар эмаслигини исбот қилишга уриниши керак.
Бўлажак ишлар қаршисида мусулмон инсон ўзини қазои қадарга нисбатан қандай тутиши лозимлиги тўғрисидаги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баёнлари ана шундан иборат. Саҳобаи киромларнинг ҳамда салафи солиҳларимизнинг тушунчалари ва амаллари ана шундан иборат. Улар доимо ўзларини яхши ишга муяссар кишилар, дея ҳисоблаб яшаганлар. Мусулмон бўлишларини катта бахт аломати, деб билишган. Ҳаётлари давомида ўзларини доимо яхши ишга уриб яшашган. Тақво билан бетавфиқликка бирданига дуч келсалар, яхши амалга муяссар бўлиш ниятида ўзларини тақвога урганлар. Сахийлик билан бахилликка дуч келсалар, ўзларини сахийликка урганлар. Ишчанлик ва дангасаликка дуч келсалар, ўзларини ишчанликка урганлар. Бутун умрларини қандай қилиб кўпроқ савобли амал қилар эканман, деган фикр ва ҳаракат билан ўтказганлар. Шунинг учун ҳам улар чарчоқ, машаққат, қийинчилик ва ўлимдан заррача қўрқмаганлар. Шунинг учун ҳам барча тўсиқларни осонлик билан енгганлар. Шунинг учун ҳам уларга доимо муваффақият ёр бўлган.
Қазои қадарга бўлган шу шаклдаги иймон заифлашганда эса, ҳамма ишлар орқага кетди. Амал қилиш ўрнига қазои қадарни тескари таъвил қилиб, «амалнинг фойдаси бўлармикан ёки йўқми» деб, қуруқ сафсата сотилганда ишлар расво бўлди. Бунинг натижасида, беҳуда жанжал кўпайди. Исломий фазилатлар ўрнини иккиланиш, қўрқоқлик, дангасалик ва бошқа разолатлар олди.
Натижада, салафи солиҳлар ўрнига Қуръони Каримда айтилганидек: «Уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган ўринбосарлар келдилар».
Мусулмонлар ўз шахсиятларини, муносиб ўринларини тикламоқчи бўлсалар, қазои қадарга бўлган иймонини аввалги соф ҳолига келтиришлари ҳам ўта зарур ишлардан бири эканини унутмасликлари керак.
958 - عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا فِي جِنَازَةٍ فِي بَقِيعِ الْغَرْقَدِ، فَأَتَانَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَعَدَ، وَقَعَدْنَا حَوْلَهُ، وَمَعَهُ مِخْصَرَةٌ فَنَكَّسَ وَجَعَلَ يَنْكُتُ بِمِخْصَرتِهِ، ثُمَّ قَالَ: «مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ إلَّا قَدْ كُتِبَ مَقْعَدُهُ مِنَ النَّارِ وَمَقْعَدُهُ مِنَ الجَنَّةِ» فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ أَفَلَا نَتَّكِلُ عَلَى كِتَابِنَا؟ فَقَالَ: «اعْمَلُوا، فَكُلٌّ مُيَسَّرٌ لِمَا خُلِقَ لَهُ...» وَذَكَرَ تَمَامَ الحَدِيثِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 4945، م 2647].
18-боб. Маййит дафн этилгач, қабр олдида бироз ўтириб, унинг ҳаққига дуо, истиғфор ҳамда Қуръон тиловат қилиш ҳақида
18 - بَابُ الدُّعَاءِ للْمَيِّتِ بَعْدَ دَفْنِهِ، وَالقُعُودِ عِنْدَ قَبْرِهِ سَاعَةً للدُّعَاءِ لَهُ وَالاِسْتِغْفَارِ وَالقِرَاءَةِ
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитни дафн қилиб бўлгач, унинг тепасида туриб, «Биродарингизга мағфират сўранглар, унга сабот тиланглар, чунки у ҳозир сўраляпти», дер эдилар».
Абу Довуд ривояти.
Шарҳ: Демак, тирик мусулмонлар ўлганлари ҳақига дуо қилишлари керак экан. Янги кўмилган одамга савол-жавоб вақтида сабот сўраб дуо қилмоқ лозим экан. Бу ҳолатдан тирикларнинг дуоси ўликларга фойда бериши ҳам тушуниб олинади.
959 - عَنْ أَبِي عَمْرٍو - وَقِيلَ: أَبُو عَبْدِ اللهِ، وَقِيلَ: أَبُو لَيْلَى - عُثْمَانَ بْن عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا - فَرَغَ مِنْ دَفْنِ الْمَيِّتِ وَقَفَ عَلَيهِ وَقَالَ: «اسْتَغْفِرُوا اللهَ لأَخِيْكُمْ، وَسَلُوا لَهُ التَّثْبِيتَ؛ فَإِنَّهُ الآنَ يُسْأَلُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [3221].
960. Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши: «Мени дафн қилгач, бир туяни сўйиб, гўштини тақсимлагунча муддат қабрим атрофида туринглар, токи сизлар билан таскинланиб турай, Роббимнинг элчиларига нима деб жавоб беришимни билиб олай», дедилар.
Имом Муслим ривояти. Бунинг узун ҳолдагиси юқорида 723-рақам остидаги ҳадисда ўтди.
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «(Қабр) олдида Қуръондан бирор нарса ўқиш яхши амалдир. Агар унинг ҳузурида Қуръоннинг барчаси хатм қилинса, ундан ҳам яхшироқдир».
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 723-рақамли ҳадис остида келтирилган.
960 - وَعَنْ عَمْرٍو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: إِذَا دَفَنْتُمُونِي فَأَقِيمُوا حَوْلَ قَبْرِي قَدْرَ مَا تُنْحَرُ جَزُورٌ وَيُقَسَّمُ لَحْمُهَا؛ حَتَّى أَسْتَأْنِسَ بِكُمْ، وَأَعْلَمَ مَاذَا أُرَاجِعُ بِهِ رُسُلَ رَبِّي. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [121].
وَقَدْ سَبَقَ بِطُولِهِ [برقم 723].
قَالَ الشَّافِعِيُّ رَحِمَهُ اللهُ: وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يُقرَأَ عِنْدَهُ شَيءٌ مِنَ القُرْآنِ، وَإِنْ خَتَمُوا القُرآنَ كُلَّهُ كَانَ حَسَناً.
19-боб. Маййитга садақа қилиб, дуо йўллаш ҳақида
Аллоҳ таоло: «Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин», деб айтган (Ҳашр сураси, 10-оят).
19 - بَابُ الصَّدَقَةِ عَنِ الْمَيِّتِ، وَالدُّعَاءِ لَهُ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلإخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالإيمَانِ} [الحشر - 10].
961. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Онам тўсатдан вафот этиб қолди. Агар (ўлишидан олдин) гапира олганида, садақа қилар эди. Энди мен унинг номидан садақа қилсам, онамга савоби борадими?» деганида у зот: «Ҳа», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Демак, инсон ўлиб кетганидан кейин орқасидан садақа қилинса унга савоби тегади. Бу ҳадисда шу маъно очиқ-ойдин лафз билан келмоқда.
961 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَجُلًا قَالَ للنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: إنَّ أُمِّي افْتُلِتَتْ نَفْسُهَا، وَأُرَاهَا لَوْ تَكَلَّمَتْ تَصَدَّقَتْ، فَهَلْ لَهَا أَجْرٌ إِنْ تَصَدَّقْتُ عَنْهَا؟ قَالَ: «نَعَمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1388 م 1004].
962. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсон вафот қилса, унинг уч нарсадан бошқа амаллари узилади: жорий садақа, фойдаланиладиган илм ёки ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда.
Маълумки, мусулмон киши соф ният билан қилган ҳар бир яхши амали учун савоб олишга мушарраф бўлади. Киромул котибин фаришталар унинг «Номаи аъмоли»га зарра миқдорича яхшилиги бўлса ҳам, ўшанга яраша савобни ёзиб турадилар. Агар бемор бўлиб, узр ила одатдаги яхшилик амалини қила олмай қолса ҳам, фаришталар унга худди ўша амални қилгандек савоб ёзадилар. Вақти соати келиб инсон вафот этса, яхши амалларини тамоман қила олмай қолади. Бундан кейин қилишдан ҳам умид узилади. Энди ундан ҳаётлигидаги амаллари – қиладиган ибодат ва яхшиликларига ёзиладиган савоблар ҳам кесилади. Намоз ўқиганда, рўза тутганда, тиловат, зикр қилганда ва бошқа яхши амалларидан ёзиладиган савоблар тўхтайди. Чунки энди у вафот этди. Ибодат қилишдан, амали солиҳ қилишдан тўхтади. Шунинг учун ҳар бир мўмин банда тирик чоғида солиҳ амални кўпроқ қилиб қолишга уринмоғи лозим. Шу билан бирга, мўмин кишига тириклик чоғида охиратни ўйлаб, вафотидан кейин ҳам савоби узилмай бориб турадиган амалларни қилиб олиш имкони берилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ушбу ҳадисларида одам боласи вафотидан сўнг амали кесилишини айтиш билан бирга, ундан кейин ҳам савоби етиб турадиган амаллар учта эканини таъкидламоқдалар:
1.«Жорий садақа».
«Жорий садақа», дейилганда мусулмонларга доимий равишда фойда бериб турадиган хайрли ишлар кўзда тутилади. Мисол учун, кўпчилик фойдаланиши учун қурилган кўприк, қудуқ ёки ариқ қазиб сув келтириш, доимий манфаат бериб турадиган бошқа вақфлар шулар жумласидандир. Модомики, бу нарсалардан мўмин-мусулмонлар фойда олиб турсалар, ўша ишларни қилган одамга унинг вафотидан кейин ҳам савоби ёзилиб туради.
Мусулмонлар бу тоифа ишларни қадимдан ихлос билан қилиб келишган. Ислом оламининг турли жойларида кўплаб вақфлар ташкил қилганлар. Бева-бечораларга, толиби илмларга, мусофирларга, ҳожиларга, қарияларга, ҳатто эгасиз, адашиб қолган ҳайвонларга аталган вақфлар бўлган. Ўша вақфлар орқали мазкур тоифалар доимий равишда манфаат олиб турганлар. Табиийки, улардан ҳосил бўлган савоблар эгаларига уларнинг вафотидан кейин ҳам бориб турган. Мазкур хайрли ишларни қилган кишиларнинг «Номаи аъмол»ларига уларнинг вафотларидан кейин ҳам савоб ёзилиб, охиратларига фойда бериб келган. Агар жорий садақалари қиёматгача мусулмонларга фойда бериб турса, уларга ҳам қиёматгача савоб қўшилиб тураверади.
2. «Манфаат олинадиган илм».
Мўмин одам ўз вафотидан кейин ортидан манфаат берадиган илм қолдирса, савоби узилмайдиган амал қолдирган бўлади. Бу эса, илмнинг асари доимий бўлишидир. Киши қандай қилиб ўзидан кейин манфаат берадиган илм қолдира олади?
Бу иш аввало, бошқаларга илм ўргатиш билан амалга ошади. Модомики, шогирдлар, шогирдларнинг шогирдлари ўша илмни ишлатмоқдами, кишиларга манфаати етмоқдами, устозга савоб ёзилиб тураверади.
Иккинчиси, китоб ёзиб қолдириш билан бўлади. Қуръон, ҳадис ва диний илмлар бўйича, мусулмонларга фойда келтирадиган бошқа илмлар бўйича иймон ва ихлос билан китоб ёзиб қолдирган кишига, агар китобидан мусулмонлар фойдаланиб туришса, у ўлганидан кейин ҳам савоб етиб тураверади.
Учинчиси, илм йўлида хизмат қилиш билан бўлади. Мисол учун, имконияти бор одам толиби илмларга, устозларга илм йўлида ёрдам бериб, мадраса қурди, китоб чоп эттирди, ўз маблағидан кутубхона қилди. Мана шунга ўхшаш ишлар илм йўлида хизмат қилиш ҳисобланади. Буларни қилган одамлар вафот этиб кетсалар ҳам савоблари узилмай бориб туради.
Мўмин-мусулмонлар бу тариқа ишларга доимо катта эътибор бериб келганлар. Шунинг учун ҳам Исломга тўлиқ амал қилинган даврларда мусулмон оламида илм кенг миқёсда тарқалган, дунё аҳамиятига молик улуғ алломалар етишиб чиққан. Мусулмонларчалик кўп олим етиштирган миллатни тарих билмайди. Шунингдек, илм ўрганувчилар ҳам кўп бўлган. Бу ҳолатни яхшилаб ўрганган ғарблик шарқшунослардан бири инсоф билан: «Мусулмонлар барча-барчалари мадрасага қатнайдиган бутун бошли бир миллат бўлган», деб ёзади. Мусулмон ҳокимлар ва бойлар ҳам илм йўлида хизмат қилиш учун катта ҳиммат кўрсатишган. Нафақат улар, балки ҳар бир мусулмон илм йўлида қўлидан келган ишни қилган. Деҳқонлар мадрасаларнинг вақф ерларида навбат билан Аллоҳ йўлида, ҳақ олмай ишлаб берганлар. Ҳунармандлар ҳунари билан, чорвадорлар чорваси билан, хуллас, ҳар ким ўз имконига қараб бу ишга озми-кўпми ҳиссасини қўшган. Шундай қилиб, халқ илмий ишларни йўлга қўйишда фаол қатнашган. Уларнинг бу ишларда фидокорлик кўрсатишдан бирдан-бир мақсадлари доимий равишда савоби узилмай етиб турадиган амалларга етишиш эди. Аллоҳ таоло, албатта, уларни ноумид қилмаган.
Ҳозирда китоблари ўқилиб турган уламо- ларга, албатта, илмлари савоби етиб турибди. Уларнинг шогирдларининг шогирдлари Аллоҳга: «Устозларимизни мағфират қилгин», деб дуо қилиб турибдилар. Улар қурган мадрасалару қолдирган вақфлари, қўлёзмалари ва бошқа асарлардан ҳосил бўлган савоблар ҳам тинмай етиб турибди.
3. «Ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд».
Мўмин киши вафот этганидан кейин ҳам агар фарзанди унинг ҳаққига дуо қилса, савоби етиб туради. Бунинг учун эса, мўмин-мусулмон киши ўз фарзандини дуо қиладиган тақводор мусулмон қилиб тарбиялаши лозим. Зотан, мўмин ота-онанинг фарзанд кўриш ва уни тарбия қилишдан мақсади ҳам шу. Ота-она ўлгандан кейин мени йўқласин, ҳаққимга дуо қилсин, деб фарзанд боқади. Диний тарбия беришдан мақсад ҳам шу! Фарзанднинг мўмин-мусулмон, тақводор бўлиши, ота-онасининг ортидан дуо қилиб туриш масъулиятини унутмаслигигина бу мақсадга эриштиради.
Энди ушбу ҳадиси шарифнинг ҳикматига бугунги ҳаётимиз воқеълиги асосида бир назар солайлик.
Жорий садақа қилиш кўплаб Ислом диёрларида давом этмоқда. Мусулмонларнинг вақфлари яхши сақланиб келинмоқда. Кўпгина мусулмон давлатларда вақф вазирликлари ишлаб турибди. Вақф мулклар эгалари томонидан васият қилинган мақсадда ишлатилмоқда. Вақфларга нозир бўлган кишилар ўз хизмат ҳақларини вақфга тушадиган фойдадан олиб, вақфни кенгайтириш, яхши сақлашга ҳаракат қилмоқдалар. Асосий маблағ вақфнинг эгаси қўйган шартга мувофиқ ишлатилаётир. Мисол учун, камбағаллар учун, деб бир дўконни вақф қилган бўлса, ўша дўкондан тушган маблағ камбағалларга сарфланади. Бино вақф қилинган бўлса, ўша бинодан камбағалларга жой берилади ёки ижара қўйилиб, тушган маблағ камбағалларга тарқатилади. Мадрасага, деб вақф қилинган бўлса, ўша вақфдан тушган маблағ мадраса фойдасига сарф қилинади. Шундай қилиб, ҳожатманд тоифаларга доимий ёрдам иши юриб туради, бунга биров дахл қила олмайди.
Манфаатли илм қолдириш масаласи ҳам шунга ўхшаш. Уламолар кўпроқ шогирдлар етиштириб чиқармоқлари учун бу ишда бошқа мусулмонларнинг ҳамкорлиги жуда зарур. Кимдир илмий муассасаларни қуриш, уларни жиҳозлаш, сақлаб туриш ишларида қўлидан келган ёрдамини беради. Кимдир устозлар ва талабаларнинг маошига кўмаклашади. Яна бошқалар китобларни чоп қилиш ёки сотиб олиб беришда кўмак беради. Хулоса қилиб айтганда, шу йўлда хизмат қилишни хоҳлаган одам, ортимдан манфаатли илмнинг савоби бориб турсин, деган киши ўз имконига қараб ҳисса қўшаверади. Ўша қилганига яраша савобини ҳам олади.
Бу савобли иш ҳозирги пайтда ҳам кўпгина Ислом юртларида муваффақиятли равишда давом этмоқда. Албатта, бу ишга ўз ҳиссасини қўшганлар, ҳадиси шарифда зикр қилинганидек, ўлганидан кейин ҳам кесилмайдиган амал қилган бўлади. Ўзи вафот этиб, савобли иш қилиш имкони тугаган бўлса ҳам унинг «номаи аъмоли»га доимий равишда савоб ёзилиб туради. Бу ишни қилмаганлар эса, бундай бахтга сазовор бўла олмайдилар. Мазкур ишга қаршилик қилганлар, унинг йўлига ғов бўлганлар эса, икки дунёнинг лаънатига учрайдилар.
Ортидан солиҳ фарзанд қолдириш ҳам жуда эзгу иш. Мусулмон оламида фарзанд ўстиришдан асосий мақсадлардан бири шу эканини олдин ҳам айтиб ўтдик. Афсуски, кейинги даврда кишилар ўз ортларидан дуо қиладиган солиҳ фарзанд қолишига эътибор бермай қўйдилар. Исломий тарбия ўз аҳамиятини йўқотди. Натижада кишиларнинг ортидан дуо қиладиган солиҳ фарзанд эмас, лаънат келтирадиган нобакор фарзанд қоладиган бўлди. Ҳозирда калимаи шаҳодатни ҳам айта олмайдиган, дину диёнатдан бехабар, умрида пешонаси сажда кўрмаган, бошқа ибодатларни қилишни хаёлига ҳам келтирмайдиган, дунёдаги ҳамма ёмонликлардан тап тортмайдиган кимсаларни ота-онасининг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд дея оламизми? Бундай фарзандлар ҳеч қачон ўз ота-оналари ортидан савоб юбора олмайдилар, аксинча, лаънат, қарғиш келтирадилар.
Шунинг учун ҳар бир фарзанд солиҳ бўлмай, ота-онасининг ҳаққига дуо қилмай юрган бўлса, дарҳол ўзини ўнглаб олиши керак. Дину диёнатли бўлиб, ибодат қилиб, намозларидан, бошқа ибодат ва яхши амалларидан кейин ота-оналари ҳаққига дуо қила олиш даражасига кўтарилиши лозим. Ана шунда Аллоҳ таоло ҳузурида бандалик бурчини, ота-она ҳузурида фарзандлик бурчини адо этган бўлади.
Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандларига исломий тарбия беришга алоҳида эътибор қаратишлари керак. Ана шундагина ортларидан дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд қолдиришлари мумкин. Ана шундагина ўлгандан кейин ҳам савоби кесилмайдиган амал қолдирган бўладилар.
962 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا مَاتَ الإِنْسَانُ انْقَطَعَ عَمَلُهُ إلَّا مِنْ ثَلَاثٍ: صَدَقَةٍ جَارِيَةٍ، أَوْ عِلْمٍ يُنْتَفَعُ بِهِ، أَوْ وَلَدٍ صَالِحٍ يَدْعُو لَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1631].
20-боб. Маййит ҳақида мақтовли сўзларни гапириш хусусида
20 - بَابُ ثَنَاءِ النَّاسِ عَلَى الْمَيِّتِ
963. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Бир жанозани олиб ўтишди. У ҳақда яхши гап айтишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вожиб бўлди», дедилар. Сўнг яна бошқасини олиб ўтишди. У ҳақда ёмон гап айтишди. У зот: «Вожиб бўлди», дедилар. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Нима вожиб бўлди?» деди. У зот: «Унинг ҳақида яхши гап айтдингиз, унга жаннат вожиб бўлди. Бунинг ҳақида ёмон гап айтдингиз, бунга дўзах вожиб бўлди. Сизлар Аллоҳнинг ер юзидаги гувоҳларисиз», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Имом Ҳоким ривоятида айтилишича, биринчи жаноза ҳақида саҳобаи киромлар:
«Бу Аллоҳни ва Унинг Расулини яхши кўрар эди. Аллоҳнинг тоати бўйича амал қилар ва доимо шунга интилар эди», дейишган эканлар.
Яъни, биринчи ўтган жаноза мухлис, тақводор, мўмин-мусулмон одам бўлган экан. Саҳобаи киромлар борига гувоҳлик берган эканлар. Ана ўша гувоҳликлари қабул бўлиб, мазкур шахсга жаннат вожиб бўлибди.
Яна Имом Ҳоким ривоят қилишича, иккинчи жаноза ҳақида саҳобаи киромлар:
«Бу Аллоҳни ва Унинг Расулини яхши кўрмас эди. Аллоҳга маъсият қилар ва доимо шунга интилар эди», дейишган.
Бу икки гувоҳликни ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу кимнинг жанозаси, деб сўраганларидан сўнг беришган.
Имом Табароний Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга жанозани олиб келишганда, бу қандоқ ҳам ёмон одам, деб унинг ҳақида ёмон гаплар айтишган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, шуларни аниқ биласизларми, деганлар. Саҳобаи киромлар, ҳа, дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, вожиб бўлди, деганлар.
Аввалги ҳадисларда ўлганларни фақат яхшилик билан эслаш ҳақида сўз кетган эди. Бу ерда ёмонлик билан зикр қилиш қандоқ бўлди, деган савол пайдо бўлиши табиий.
Бу аввало, ўлганларни сўкишдан қайтариш маъносидаги ҳадислар кофир, мунофиқ ва гуноҳ ишларни очиқ-ойдин қилмаган кишиларга хосдир. Аммо ушбу уч тоифани уларнинг йўлидан, уларга эргашишдан ҳазар қилиш учун ёмон гаплар билан эслаш ҳаром бўлмайди, дейилган.
Шунга ўхшаган бошқа бир қанча саволлар ҳозир биз ўрганаётган ҳадисларнинг зоҳирий маъносидан келиб чиққан. Ушбу ҳадисларни сиртдан ўрганган одамда бу дунёда нима қилса қилиб юрган одам ўлгандан кейин орқасидан одамлар яхши эди, деб гувоҳлик берсалар жаннатий, бутун умрини тақво ва ибодат билан ўтказган одам ўлганидан кейин одамлар орқасидан ёмон эди, деб гувоҳлик берса, дўзахий бўлиб кетаверар экан-да, деган хаёл пайдо бўлиши мумкин.
Аслида эса ундоқ эмас. Аввало, юқорида зикр қилинганидек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, вожиб бўлди, дейишларидан олдин шундоқ эканини биласизми, деб сўраганлар. Яъни, маййитга берилган гувоҳлик воқеликка тўғри келиш-келмаслигини аввал суриштириб кўриб, кейин жаннат ёки дўзах вожиб бўлди, деганлар. Шунинг учун бундоқ гувоҳликда тирикларнинг гувоҳлиги ўликларнинг амалига мос келиши керак, деган шарт келиб чиқади.
Ўтган машҳур уламолардан Ибн ат-Тийн раҳматуллоҳи алайҳи:
«Бу иш саҳобаларга хосдир. Улар доимо ҳикмат билан гапирар эдилар», деган.
Шунингдек, бу иш ишончли ва тақводор кишиларга хос, деган уламолар ҳам бор.
Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳи Абу Қатодадан ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур икки кишидан ёмоннинг жанозасини ўқимай, мақталганининг жанозасини ўқиган эканлар.
963 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَرُّوا بِجَنَازَةٍ، فَأَثْنَوا عَلَيْهَا خَيْراً، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «وَجَبَتْ»، ثُمَّ مَرُّوا بِأُخْرَى، فَأَثْنَوْا عَلَيهَا شَرّاً، فَقَالَ النِّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «وَجَبَتْ» فَقَالَ عُمَرُ ابْنُ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: مَا وَجَبَتْ؟ قَالَ: «هَذَا أَثْنَيتُمْ عَلَيْهِ خَيْراً، فَوَجَبَتْ لَهُ الجَنَّةُ، وَهَذَا أَثْنَيتُمْ عَلَيهِ شَرّاً، فَوَجَبَتْ لَهُ النَّارُ، أَنْتُمْ شُهَدَاءُ اللهِ فِي الأَرْضِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1367، م 949].
«Мадинага келдим. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдида ўтирган эдим, олдиларидан жаноза ўтиб қолди. Унинг эгаси ҳақида яхши гап айтилди. Умар: «Вожиб бўлди», деди. Сўнгра яна бошқаси олиб ўтилди. Унинг эгаси ҳақида ҳам яхши гап айтилди. Умар: «Вожиб бўлди», деди. Кейин учинчиси олиб ўтилди. Унинг эгаси ҳақида ёмон гап айтилди. Умар: «Вожиб бўлди», деди. Мен: «Нима вожиб бўлди, эй мўминларнинг амири?» дедим. У: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деган бўлсалар, шуни айтдим: «Қайси бир мусулмонга тўрт киши яхшилик билан гувоҳлик берса, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар. «Учта бўлса-чи?» дедик. «Учта бўлса ҳам», дедилар. «Иккита бўлса-чи?» дедик. «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Битта ҳақида сўрамадик», деди».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Уламоларимиз икки одил сифатли мусулмоннинг гувоҳлиги ила дунёвий ишларда банданинг ҳаққи собит бўлади, ўша икки одил мусулмоннинг гувоҳлиги билан ухровий ишларда Аллоҳнинг ҳаққи собит бўлса ажаб эмас, дейдилар.
Дунёвий ишларда банданинг ҳаққи собит бўлиши учун гувоҳларнинг адолати шарт. Яъни, қози ҳукм чиқаришдан олдин гувоҳларнинг кимлигини текшириб кўради. Шариат талабларига жавоб берадими? Шариат амалларини бекаму кўст қиладими? Мусулмонлик шаънига доғ туширадиган ишлар қилмаганми? Авваллари ёлғон гапирган ёки ёлғон гувоҳлик бермаганми? Маҳкамада иштирок этаётган икки томонга яхши ёки ёмон маънода мойиллик йўқми? Бу каби саволлар билан уларнинг кимлиги аниқланади.
Шундоқ экан, ухровий ишларда Аллоҳнинг ҳаққини собит қилиш учун, жаннат ёки дўзах ҳукмини ажрим қилиш учун гувоҳлик беришга яна ҳам дақиқроқ шартлар бўлиши турган гап.
Аллоҳ таоло ўлганимизда гувоҳлиги қабул бўладиган чин мўмин-мусулмонлардан кўплаб кишилар яхши гувоҳлик берадиган қилсин.
964 - وَعَنْ أَبِي الأَسْوَدِ قَالَ: قَدِمْتُ الْمَدِينَةَ، فَجَلَسْتُ إِلَى عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، فَمَرَّتْ بِهِمْ جَنَازَةٌ، فَأُثْنِيَ عَلَى صَاحِبِهَا خَيْراً فَقَالَ عُمَرُ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ: وَجَبَتْ، ثُمَّ مُرَّ بِأُخْرَى، فَأُثْنِيَ عَلَى صَاحِبِهَا خَيْراً، فَقَالَ عُمَرُ: وَجَبَتْ، ثُمَّ مُرَّ بِالثَّالِثَةِ، فَأُثنِيَ عَلَى صَاحِبِهَا شَرّاً، فَقَالَ عُمَرُ: وَجَبَتْ: قَالَ أَبُو الأسْوَدِ: فَقُلْتُ: وَمَا وَجَبَتْ يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ؟ قَالَ: قُلْتُ كَمَا قَالَ النَّبيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَيُّمَا مُسْلِمٍ شَهِدَ لَهُ أَرْبَعَةٌ بِخَيْرٍ، أَدْخَلَهُ اللهُ الجَنَّةَ» فَقُلنَا: وَثَلَاثَةٌ؟ قَالَ: «وَثَلَاثَةٌ» فَقُلْنَا: وَاثْنَانِ؟ قَالَ: «وَاثْنَانِ» ثُمَّ لَمْ نَسْأَلْهُ عَنِ الوَاحِدِ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [1368].
21-боб. Ёш болалари ўлган кишининг фазилати ҳақида
21 - بَابُ فَضْلِ مَنْ مَاتَ وَلَهُ أَولَادٌ صِغَارٌ
965. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир мусулмон кишининг балоғатга етмаган уч фарзанди вафот этса, Аллоҳ уларга бўлган раҳматининг фазли туфайли уни албатта жаннатга киритади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда балоғат ёшига етмай вафот қилган ёш болалар ота-оналарини шафоат қилишлари баён қилинмоқда.
Бу ҳадиси шарифда ёш болалари вафот этган мўмин-мусулмон эр-хотинларга улуғ башорат ва сабрга, Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлишга даъват бор.
Имом Насаийнинг ривоятида қуйидагича келган:
«Икки мусулмоннинг ораларидан бўлган бегуноҳ уч фарзанди ўлса, албатта, Аллоҳ икковларини уларга бўлган раҳмати туфайли жаннатга киритади. У (бола)ларга:
«Жаннатга киринглар!» дейилади. Улар:
«Ота-онамиз кирмагунча кирмаймиз», дейдилар.
«Сиз ҳам, ота-онангиз ҳам киринглар», дейилади».
965 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَمُوتُ لَهُ ثَلَاثَةٌ لَمْ يَبْلُغُوا الحِنْثَ إِلَّا أَدْخَلَهُ اللهُ الجَنَّةَ بِفَضْلِ رَحْمَتِهِ إِيَّاهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1248].
966. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонлардан кимнингдир учта ёш боласи ўлса, унга қасамни оқлаш учунгина олов тегади холос», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
“Қасамни оқлаш учун”, дейилгандан мақсад Марям сурасининг 71-оятида айтилган таъкид назарда тутилган: «Орангизда унга (яъни дўзахга) кирмайдигани йўқ» оят ирода қилингандир. У киши Сиротдан ўтаётганида дўзахнинг устига ўрнатилган кўприк устидан ўтади. Ана ўша унинг дўзахга кириши бўлади. Аллоҳ бизларни ундан асрасин.
Шарҳ: Бу ҳадис ҳам аввалги ҳадиснинг маъносини таъкидлаб келмоқда.
«Фақат унга қасамни оқлаш учунгина олов тегади холос» дейилганида, Қуръонда: «Сизлардан у (дўзах)га кирмайдигани йўқ» деган маънодаги оятда Аллоҳ таоло ҳаммани дўзахга киритишга қасам ичган. Мўмин киши Сиротдан ўтаётганида дўзахнинг устидан ўтади. Ана ўша унинг дўзахга кириши бўлади. Бу кириш туфайли мўмин банда ҳеч қандай озор топмайди. Ҳадисда зикр қилинган, учта боласи ўлган мусулмон ҳам ўша маънодагина дўзахга киради. Бошқа унга ҳеч яқинлашмайди ҳам.
966 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا يَمُوتُ لأَحَدٍ مِنَ الْمُسْلِمِينَ ثَلَاثَةٌ مِنَ الوَلَدِ تَمَسُّهُ النَّارُ إِلَّا تَحِلَّةَ القَسَمِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6656، م 2632].
«وَتَحِلَّةُ القَسَمِ» قَولُ اللهِ تَعَالَى: {وَإِنْ مِنْكُمْ إِلَّا وَارِدُهَا} وَالوُرُودُ: هُوَ العُبُورُ عَلَى الصِّرَاطِ، أَوْ هُوَ جِسْرٌ مَنْصُوبٌ عَلَى ظَهْرِ جَهَنَّمَ، عَافَانَا اللهُ مِنْهَا.
967. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир аёл келиб, «Эркаклар ҳадисларингизни эшитиб кетишяпти. Бизга ўзингиз бир кунни ажратинг, ҳузурингизга келайлик, Аллоҳ ўргатган нарсалардан бизга ҳам ўргатасиз», деди. У зот: «Фалон-фалон куни йиғилинглар», дедилар. Улар йиғилишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳузурига келиб, Аллоҳ у зотга ўргатган нарсалардан уларга ўргатдилар, сўнг шундай дедилар: «Қай бирингиз учта фарзандидан айрилган бўлса, улар унинг учун дўзахдан тўсиқ бўлади», дедилар. Шунда бир аёл: «Иккита-чи?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иккита бўлса ҳам», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган хулосалар:
1. Саҳобия аёлларнинг илмга, шариат аҳкомларини ўрганишга бўлган иштиёқлари зўрлиги.
Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оммага қилаётган ваъзлари, таълим-тарбияларидан ҳам қониқмай, ўзларига алоҳида бир кун тайин қилишларини сўрашлари шуни кўрсатади. Мўмина-муслима аёллар доимо шундоқ ҳимматли бўлишлари керак.
2. Пайғамбаримизнинг камтарликлари ва мусулмонларнинг талабларига ҳозиржавобликлари. Аёлларга алоҳида тайин қилинган кунда бориб уларга алоҳида ваъз айтишлари шуни кўрсатади.
3. Аёлларга ваъз қилганда кўпроқ аёлларга хос мавзуда гапириш кераклиги.
4. Ўлган учта фарзанд ўзларидан кейин қолган оналари учун дўзахдан парда бўлишлари.
5. Кези келганида савол бериш жоизлиги.
6. Онасидан олдин вафот этган икки фарзанд ҳам онаси учун дўзахга парда бўлиши.
967 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَتِ امْرَأَةٌ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ ذَهَبَ الرِّجَالُ بحَدِيثِكَ، فَاجْعَلْ لَنَا مِنْ نَفْسِكَ يَوْماً نَأْتِيكَ فِيْهِ تُعَلِّمُنَا مِمَّا عَلَّمَكَ اللهُ، قَالَ: «اجْتَمِعْنَ يَوْمَ كَذَا وَكَذَا» فَاجْتَمَعْنَ، فَأَتَاهُنَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَعَلَّمَهُنَّ مِمَّا عَلَّمَهُ اللهُ، ثُمَّ قَالَ: «مَا مِنْكُنَّ مِن امْرَأَةٍ تُقَدِّمُ ثَلَاثَةً مِنَ الوَلَدِ إِلَّا كَانُوا لَهَا حِجَاباً مِنَ النَّارِ»، فَقَالَتِ امْرَأَةٌ: وَاثْنَينِ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «وَاثْنَيْنِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7310، م 2633].
22-боб. Золимлар қабрлари ёнидан ўтганда қўрқиб йиғлаш, Аллоҳга муҳтожликни изҳор қилиш ва улардан ғафлатда қолишдан сақланиш хусусида
22 - بَابُ البُكَاءِ وَالخَوفِ عِنْدَ الْمُرُورِ بِقُبُورِ الظَّالِمِينَ وَمَصَارِعِهِمْ، وَإِظْهَارِ الاِفْتِقَارِ إِلَى اللهِ تَعَالَى، وَالتَّحْذِيرِ مِنَ الغَفْلَةِ عَنْ ذَلِكَ
968. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Самуд қавмининг диёри Ҳижр номли жойга етганларида, саҳобаларга: «Анави азобга қолганларнинг ерига кирманг, йиғлаган ҳолда бўлсангиз, мустасно. Агар йиғлаган ҳолда бўлмасангиз, уларнинг ерига кирманг. Тағин уларнинг куни бошингизга тушиб қолмасин», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Бошқа ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳижрдан ўтаётиб: «Ўзларига зулм қилганларнинг ерига кирманглар, тағин уларнинг бошига тушган мусибат сизларга ҳам тушмасин. Йиғлаган ҳолда кирсангиз, майли», дедилар. Сўнг бошларини ўраб олдилар ва тез юриб водийдан ўтиб кетдилар».
Шарҳ: Ҳижр водийси, Солиҳ алайҳиссаломнинг миллати бўлган Самуд қавми яшаган жойдир. Пайғамбаримиз с.а.в. ҳижрий 9 йилнинг сўнгларида Табук ғазотига кетаётиб бу водийдан ўтишга мажбур бўлиб қоладилар. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ҳадисимиздаги буйруғига қўшимча тарзда мусулмон аскарларга бу минтақа ҳақида бошқа маълумотлар хам берганлиги билинмоқда. Масалан, у ердаги қудуқ сувидан ичмаслик, таҳорат олинмаслик, у сув билан хамир қорилмаслик, хамир қорилган бўлса уни туяларга беришлик бу маълумотлар орасидан жой олмоқда.
Ҳатто, у атрофда тунаб қолган бир кечаларида Расулу Акрам с.а.в: «Бу кеча жуда шиддатли бир тўфон чиқади. Ҳамма туяларини яхшилаб боғласин ва ўтирган жойидан қимирламасин, ўрнидан турмасин» деб буюргандир. Хақиқатдан хам у туни жуда ҳам шиддатли бир бўрон чиқибди; таҳорат олиш учун ўрнидан турган бирини бўрон ерга қулатибди, туясини излаб келган бирини эса Той тоғига учириб юборибди.
Табук сафарига ва алоҳида Хижр водийсига оид бўлган ҳодисалар ҳақида хабар берган ҳадисимиз, ўтмишдан ибрат олиш учун, ўтмишдаги воқеаларни эслаш ва айрим жойларига кўнгил буришлик ва баъзи бир ўзига хос бўлган муносабатларни кўрсатишга ишорат қилингандир. Қилган хақсизликлари ва итоатсизликлари туфайли Аллоҳнинг азобига дучор бўлган миллатларнинг юртлари ва излари «жиноятчи» номини олган жойлар ва излар бўлиб, кейинги келган наслларнинг ибрат олишлари учун хотиралардир. Ибрат олишни талаб қилган бир муомала қаторида, ҳадисимизда йиғлашни тавсия қилинганини кўрмоқдамиз. Йиғламоқ, фалокатга учраганларнинг қолдиқларини томоша қилар экан ҳис-туйғу билан қайғу чекиб, уларнинг аҳволини янада яхши хис этишга ва чуқур тафаккур қилишга йўл очади. Бундай руҳий ҳолатда бўлмаслик эса, у ердан шунчаки ўтиб кетиш, тарихдан сабоқ чиқармаслик каби оғир натижалари бўлган бир хатонинг бажарилиши демакдир. Ёки у ердан ўтган ҳамма инсоннинг улар каби ҳалок қилинишлари маъносини билдирмайди. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг: «У ерларга йиғлаган ҳолда киринг чунки, уларнинг бошига келганлар сизнинг хам бошингизга келмасин» деб буюришлари, бу ерда бўлиб ўтган ходисаларнинг натижаларини яхшилаб ўйланинг, тушунинг ва уларнинг аҳволларидан ибрат олиб, ҳаётингизни тартибга солинг, бундай фалокатлар сизнинг бошингизга келмасин, демакдир.
Ҳадисимиздаги «азобга дучор бўлганлар» (муаззабин) ифодаси, иккинчи ривоятда «ўзларига зулм қилганлар» (заламу анфусаҳум) шаклида изоҳланади. Бу айни вақтда азобга дучор бўлиш сабабини «зулм» эканлигини кўрсатган бир изохдир. Ўтмишдаги воқеалардан дарс чиқармаслик ғафлатдир, яъни зулмнинг бир туридир.
Шунингдек нохуш воқеаларга гувоҳ бўлган ён атроф, хоҳласакда хоҳламасакда руҳий таъсир кўрсатади. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг у ердан бошини ўраб олган холда тезлик билан ўтиши, бу масаланинг жиддийлигини атрофидагиларга ва кейинги келганларга амали орқали кўрсатиш, шу тарзда уларни унута олмайдиган равишда дарс бериш учундир. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг бу қилган ишлари, Аллоҳга ва Пайғамбарига итоатсизлик қилганлардан қочиш, узоқлашиш маъносида таъбир қилинади. Чунки, Солиҳ алайҳиссаломнинг миллати итоатсизлик қилиб, мўъжиза туяни сўйиб, моддий имконларига ва куч қувватларига қарамасдан халок бўлишганди.
Ҳозирги кунимизда ҳам золимларнинг қабри ва қабристонидан ўтишга мажбур бўлиб қолсак, ҳадисимизда буюрилганидек муомалада бўлиш, у ерда кўп вақт ўтказмаслик лозим.
Имом Нававий марҳумнинг, касални зиёрат қилиш бўлимини, ўлганларидан кейин ҳам золимларнинг яшаётганларга таъсир кўрсата олишлари мумкунлигини ифода қилган бу ҳадиси шариф билан тугаллаши, дуруст бўлмаган бир ўлим билан юзма-юз қолмаслик учун эҳтиёт бўлиб яшаш кераклигини ишорат қилган бир натижаси бўлса керак.
968 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ لأَصْحَابِهِ - يَعْنِي لَمَّا وَصَلُوا الحِجْرَ؛ دِيَارَ ثمُودَ-: «لَا تَدْخُلُوا عَلَى هَؤُلَاءِ الْمُعَذَّبِينَ إِلَّا أَنْ تَكُونُوا بَاكِينَ، فَإِنْ لَمْ تَكُونُوا بَاكِينَ فَلاَ تَدْخُلُوا عَلَيْهِمْ؛ لَا يُصِيبُكُمْ مَا أَصَابَهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 433، م 2980].
وَفِي رِوَايَةٍ قَالَ: لَمَّا مَرَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِالحِجْرِ قَالَ: «لَا تَدْخُلُوا مَسَاكِنَ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ؛ أَنْ يُصِيبَكُمْ مَا أَصَابَهُمْ إِلَّا أَنْ تَكُونُوا بَاكِينَ» ثُمَّ قَنَّعَ رَأْسَهُ، وَأَسْرَعَ السَّيْرَ حَتَّى أَجَازَ الوَادِي [خ 4419].
7-Сафар одоблари китоби
1-боб. Сафарга пайшанба куни кундузининг аввалида чиқишнинг маҳбублиги ҳақида
7 - كِتَابُ آدَابِ السَّفَرِ
1 - بَابُ اسْتِحْبَابِ الخُرُوجِ يَومَ الخَمِيسِ، وَاْسْتِحْبَابِهِ أَوَّلَ النَّهَارِ
969. Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотига пайшанба куни чиқдилар. У зот пайшанба куни йўлга чиқишни яхши кўрардилар.
Муттафақун алайҳ.
Икки саҳиҳ китобидаги ривоятда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камданкам ҳолларда пайшанбадан бошқа куни чиқар эдилар», дейилган.
Шарҳ: Расули Акрам с.а.в. энг охири хижрий 9-йилда Табук ғазотига чиққанлар. Табук Шом минтақасида бўлиб, Мадинага бир ойлик масофада бўлган бир жойдир.
Ҳадисимиз, бу мушкул ғазотга қатнашмаган бир қанча сахобалардан бири бўлган Каъб ибн Моликнинг, бу ҳодиса билан алоқали айтган ривоятидан олинган бир жумладир. Имом Нававий бу ҳадисни Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳларида жой олганлигини айтсада, бу қисм Муслимдаги ривоятда ўрин олмаган.
Эҳтимол, имом Нававий масаланинг асл қисмига эътибор қилиб, ривоятга кўнгил бургандир. Биз, бу ерда ҳадисимизнинг шакли бор бўлган булоқларни кўрсатдик халос.
Иккала ривоятни жамлаб ўйлаб кўрсак Пайғамбаримиз с.а.в.нинг одатда пайшанба куни сафарга чиққанларини, пайшанба кундан бошқа кунларда ҳам гоҳида сафарга чиққанларини тушунсак бўлади. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг сафарга чиқиш учун пайшанба кунини танлашлари, албатта бесабаб эмасдир. Фақат бу масала бўйича бирон бир изоҳига дуч келмаганмиз. Ёлғиз шуни биламизки, қулларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳга тақдим этилади. Ва жаннат эшиклари ҳам душанба ва пайшанба кунлари очилади.
Пайғамбаримиз с.а.в. жиҳод учун сафарга чиқаётиб пайшанба кунини танлашлари бу иккала хусуснинг таъсири остида эканлигини айта оламиз. Пайшанба маъносини билдирган явмул-хамис, айни вақтда армия демакдир. Одатда армия олди, орқа, ўрта, ўнг ва чап қанотлар бўлиб беш қисмдир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз с.а.в. бу беш қисмли шаклланишни яхшиликка ишора қилиб, ҳафтанинг бешинчи куни бўлган пайшанбани сафар учун танлаган бўлишлари мумкин. Бундан ташқари яна бошқа изоҳлар қилинган бўлиб, буларнинг барчасини фақатгина таъбир эканлигини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Энг муҳими Пайғамбаримиз с.а.в.нинг хулқ-атворлари ва танловларидир. Асосий сабабнинг махфий қолиши эса, мусулмонлар учун муҳим эмас. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. бир иш қилаётган бўлсалар, унинг албатта маъқул ва мақбул бир сабаби бордир. Уни кузатмоқ бу маъқул ва мақбул сабабни тушиниб етмоқдир.
Аллома Муновий роҳимаҳуллоҳ «Файзул қодир»да қуйидагиларни айтдилар:
«Чунки Пайшанба куни муборак кундир. Ёки у зот фатҳ ва ғалабага мувофиқ келгани учун бу кунни яхши кўрганлар. Ёки аскарлар ғалаба қозонишини умид қилингани учун яхши кўрганлар. Бу муҳаббат бардавомликни келтириб чиқармайди. Бир гал Пайғамбар алайҳиссалом шанба куни ҳам ғазотга чиққанлар».
969 - عَنْ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ فِي غَزْوَةِ تَبُوكَ يَوْمَ الخَمِيسِ، وَكَانَ يُحِبُّ أَنْ يَخْرُجَ يَوْمَ الخَمِيسِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2950].
وَفِي رِوَايَةٍ فِي «الصَّحِيحَينِ»: «لَقَلَّمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَخْرُجُ إِلَّا فِي يَومِ الخَمِيسِ» [خ 2949].