938-ҳадис

938. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос, Абдуллоҳ ибн Масъудлар билан бирга Саъд ибн Убодани кўргани кирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (унга қараб туриб), йиғлаб юбордилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлаганларини кўриб, қавмдагилар ҳам йиғлашди. Шунда у зот: «Эшитмадингларми, Аллоҳ кўз ёшига ва қалбнинг маҳзунлигига азобламайди. Лекин мана бунга азоблайди ёки раҳм қилади», деб тилларига ишора қилдилар».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган хулосалар: 

1. Бемор кишини кўргани кўпчилик бўлиб бориш мумкинлиги.

2. ҳолати номаълум бўлиб, оғир аҳволда ётган одам ёнида турганлардан қазо қилдими, деб сўраш мумкинлиги.

3. Оғир аҳволда ётган бемор олдида йиғлаш мумкин.

4. Йиғлаш ва хафа бўлишнинг зарари йўқлиги. Чунки бу ишлар одатда ихтиёрдан ташқари бўлади.

5. Тилни ишга солиб, турли гаплар айтиш сабабли азоб ёки раҳмат бўлиши.

938 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَادَ سَعْدَ بْنَ عُبَادَةَ وَمَعَهُ عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَوفٍ، وَسَعْدُ بْنُ أَبي وَقَّاصٍ، وَعَبْدُ اللهِ بْنُ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ، فَبَكَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَلَمَّا رَأَى القَوْمُ بُكَاءَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بَكَوْا، فَقَالَ: «أَلَا تَسْمَعُونَ؟ إِنَّ اللهَ لَا يُعَذِّبُ بِدَمْعِ العَيْنِ، وَلَا بِحُزْنِ القَلْبِ، وَلَكِنْ يُعَذِّبُ بِهَذَا أَوْ يَرْحَمُ» وَأَشَارَ إِلَى لِسَانِهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1304، م 924].


Улашиш
|
|
Нусха олиш