580. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ашъарийлар ғазотда озиқ-овқат танқислигига учрашса ёки Мадинада оилаларининг егулиги озайиб қолса, ўзларидаги бор нарсаларини бир матога тўплаб, кейин уни ўрталарида бир идишда баб-баробар тақсимлашади. Бас, улар мендан ва мен уларданман».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг қабиладошларини мақтамоқдалар. Ҳатто уларни мендан деб айтмоқдалар.
Қуйидаги ҳадисда эса, уларни Қуръонни яхши ва кўп ўқишлари билан ажратмоқдалар. Шунингдек, уларнинг орасида ботир, жасур кишилар борлигини ҳам алоҳида таъкидламоқдалар.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менга ҳамсафар ашъарийлар жамоасининг овозини кечқурунлари Қуръон (ўқиган овози)дан таниб оламан. Кундузлари уларнинг манзилларини кўрмасам ҳам, кечқурунлари Қуръон (ўқиган) овозларидан билиб оламан. Ораларида бир ҳаким зот бор. У отлиқларга [ёки душманга] йўлиқса, уларга: «Шерикларим буюрдики, уларни кутиб турар экансанлар», дейди». (Имом Бухорий ривояти).
580 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ الأَشْعَرِيِّيْنَ إِذَا أَرْمَلُوا فِي الْغَزْوِ، أَو قَلَّ طَعَامُ عِيَالِهِمْ بِالْمَدِينَةِ جَمَعُوا مَا كَانَ عِنْدَهُمْ فِي ثَوْبٍ وَاحِدٍ، ثُمَّ اقتَسَمُوهُ بَيْنَهُمْ فِي إِنَاءٍ وَاحِدٍ بِالسَّوِيَّةِ فَهُمْ مِنِّي وَأَنَا مِنْهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2486، م 2500].
«أَرمَلُوا»: فَرَغَ زَادُهُمْ، أَوْ قَارَبَ الفَرَاغَ.