668. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«У зот: «Бану Исроилни анбиёлар бошқарар эди. Ҳар сафар бир набий вафот этса, унинг ўрнига яна бир набий келар эди. Аммо мендан кейин набий йўқ, фақат халифалар бўлади. Улар кўп бўлишади», дедилар. «Унда бизни нимага буюрасиз?» дейишди. У зот: «Доим аввалгисининг байъатига вафо қилинглар, уларнинг ҳақларини адо этинглар. Ўзингизнинг ҳаққингизни эса Аллоҳдан сўранг. Зотан, Аллоҳ уларга берган раъияти хусусида уларни саволга тутади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Уламолар бу ҳадиснинг маъносини қуйидагича шарҳлашган: «Ҳар доим биринчи байъатга вафо қилинг, кейингисини рад этинг. Вақти келиб, ўша биринчи байъат берилган киши бирор сабабга кўра кетса, у ҳолда ундан кейинги биринчи раҳбарга қилинган байъатга вафо қилинг, кейингиларини рад этинг». Бир раҳбар сайлангандан кейин бошқа раҳбарга қилинган иккинчи байъат қасддан ёки билмай қилинишидан қатъи назар, ботил ҳисобланади. Чунки бир вақтда икки раҳбар бўлса, давлат фирқаларга бўлиниб, фитнага сабаб бўлиши мумкин».
668 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإنَّهُ لَا نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَيَكُونُ بَعْدِي خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ»، قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: «أَوفُوا بِبَيْعَةِ الأَوَّلِ، ثُمَّ أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ، وَاسْأَلُوا اللهَ الَّذِي لَكُمْ؛ فَإنَّ اللهَ تَعَالَى سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3455، م 1842].