1125-ҳадис

1125. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ой мобайнида бомдод (фарзидан олдинги суннат намознинг) икки ракатида «Қул йаа аййуҳал­каафируун» билан «Қул ҳуваллооҳу аҳад»ни ўқиганларини кўрдим».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, дедилар.

Шарҳ: Олдинга уч ҳадис Пайғамбаримиз икки ракат бамдод намозининг суннатини қандай ўқиганлари очиқланган эди. Қолган уч ҳадисда эса фотиҳа сурасидан кейинги ўқиган зам сура ёки оятлари очиқланмоқда. 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ривоятига кўра, Расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассаллам бамдод намози суннатининг биринчи ракатида кўпинча Бақара сурасининг 136- оятини, иккинчи ракатида эса, Оли Имрон сурасининг 52- оятини ўқирдилар. 

Абу Довуднинг бошқа бир ривоятида бомдод намози суннатининг биринчи ракатида Оли Имрон сурасининг 84-оятини, иккинчи ракатида эса Оли Имрон сурасининг 53-оятини ёки Бақара сурасининг 119- оятини ўқирдилар. 

Абу Ҳурайра ва Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоху анҳудан кўриб, эшитганларини ривоят қиладилар. Ҳатто Сунани Термизий ва Ибн Можанинг ривоятига кўра, Ибн Умар бир ой, Насаий ривоятига кўра йигирма кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бомдод намози суннатида қайси оятларни ўқиганларини диққат билан кузатишган. Пайғамбаримиз (с.а.в) бомдод намози суннатининг биринчи ракатида «Каафирун» сурасини, иккинчи ракатида эса «Ихлос» сурасини ўқиганларини баён қилганлар. 

1125 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: رَمَقْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ شَهْراً وَكَانَ يَقْرَأُ فِي الرَّكْعَتَيْنِ قَبْلَ الْفَجْرِ: {قُلْ يَا أَيُّهَا الكَافِرُونَ} وَ{قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ}. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [417].


Улашиш
|
|
Нусха олиш