Фазилатлар китоби
1-боб. Қуръон ўқишнинг фазилати ҳақида
8 - كِتَابُ الفَضَائِلِ
1 - بَابُ فَضْلِ قِرَاءَةِ القُرْآنِ
1006. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни соҳибига шафоатчи бўлиб келади», деб айтганларини эшитдим».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Қиёмат куни шафоатчиси бўлиш ҳар қандай банда учун катта бахтдир. Одамлар ўша даҳшатли кунда шафоатчи топиш учун турли ишларни қиладилар ва чоралар ахтарадилар.
Ушбу ҳадиси шариф эса қиёмат куни энг ишончли шафоатчи топишнинг энг осон йўлига далолат қилмоқда. Бу Қуръони Каримни қироат қилмоқдир. Бас, ким қиёмат куни шафоатчиси бўлишини хоҳласа, Қуръони Каримни кўпроқ қироат қилсин.
Ҳадис китобларининг кўпида «Китабул фазаил» бўлимлари мавжуд. Бу бўлимларда асосан Қуръонинг фазилати, Қуръон оятларининг фазилатлари ва хусусиятлари айтилади. Кейинчалик Қуръонинг фазилатларини баён қилган алоҳида китоблар ёзилган.
Қуръондаги баъзи суралар бошқаларига қараганда фазилатли бўлмаслиги борасида уламолар турли фикрларни билдиришган. Абул Ҳасан ал-Ашъарий, Қози Абу Бакр ал-Бақиллоний ва Ибн Ҳиббон каби олимлар бундай нарсанинг бўлиши мумкинмаслигини айтишган. Чунки Қуръоннинг барчаси Аллоҳнинг каломидир. Бир сура ёки оят бошқасидан фазилатлироқ деб айтиладиган бўлса, қаршисидагини нуқсони бор деган маъно чиқиб қолади. Бу эса тўғри эмас. Ислом олимларининг кўпчилиги бир суранинг бошқасидан, бир оятнинг эса яна бошқасидан фазилатлироқ бўлишини қабул қилишган. Чунки бу масалада изоҳга муҳтожлик бўлмайдиган даражада очиқ насслар мавжуд. Имом Қуртубий ҳам бу фикрни қўллаган.
Қуръоннинг қиёматда шафоатчи бўлиши, ундаги қонун қоидаларга амал қилган кимсаларга Аллоҳ раҳмати ва марҳамати билан муомала қилишидир. Қуръонни ибодат мақсадида ўқиш савоб ва мукофотли бир амалдир. Қуръон уни ўқиган ва амал қилган кимсага оҳиратда гувоҳ бўлади.
1006 - عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «اقْرَؤُوا القُرْآنَ؛ فَإِنَّهُ يَأْتِي يَوْمَ القِيَامَةِ شَفِيعاً لأَصْحَابِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [804].
1007. Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Қиёмат куни Қуръон ва унга дунёда амал қилиб юрган аҳли келтирилади. Бақара ва Оли Имрон суралари олдинга чиқиб, соҳибларини ҳимоя қилади», деб айтганларини эшитдим”.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Имом Муслимнинг бошқа ривоятида қуйидаги шаклда келган:
Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қиёмат куни Қуръон ва унга амал қилиб юрган аҳли келтирилади. Бақара сураси ва Оли Имрон олдинга чиқади», деганларини эшитганман. У зот бу иккаласига учта зарбулмасал келтирганлар. Уларни ҳанузгача унутмаганман: «Икаласи гўё соҳибларини ҳимоя қиладиган икки булут ёки орасида ёғду бор икки қора булут ёхуд икки сафбаста қушлар галасидир» (Имом Муслим ривояти).
Бу ҳадиси шарифда Қуръони Карим қироатига, хусусан, Бақара ва Оли Имрон суралари қироатига қаттиқ тарғиб бордир.
Шунингдек, бу ҳадиси шарифда Қуръони Каримнинг ва Бақара ҳамда Оли Имрон сураларининг фазллари қанчалик улуғ эканлиги баён қилинган.
Қиёмат саҳросида, унинг жазирама иссиғида куйиб, жизғанак бўлиб турган ҳар бир одам боши узра оз бўлса ҳам соя бўлишини жуда истайди. Бу бахтга эга бўлиш учун инсонлар нималар қилмайдилар.
Аммо бу ҳадиси шариф ўша оғир кунда энг яхши соябонга эга бўлишнинг энг осон йўлини кўрсатмоқда. Бу осон йўл Бақара ва Оли Имрон сураларини қироат қилмоқдир. Ким бу икки сураи каримани бу дунёда ўқиб юрган бўлса, қиёмат куни улар унинг бошида соябон бўлурлар.
Аммо Бақара ва Оли Имрон сураларининг ўз ўқувчиларига охиратда берадиган фойдалари бу билан чекланиб қолмайди.
«Икковлари ўз асҳоблари ҳақида ҳужжатлашиб, ҳимоя қиладилар».
Ҳа, Бақара ва Оли Имрон суралари қиёмат куни ўзларини ўқиган одамларга яхши мартабалар берилишини сўраб ҳужжатлашадилар. Бу қандоқ ҳам улуғ иш!
Бу дунёда барака талабида бўлмаган ким бор?
Бу дунёда ҳасратдан қочмаган ким бор?
Бу ҳадиси шариф баракага эга бўлишнинг ва ҳасратдан узоқда бўлишнинг энг осон йўлини кўрсатиб бермоқда.
«Бақара сурасини қироат қилинглар. Албатта, уни олмоқлик баракадир. Уни тарк қилмоқлик ҳасратдир».
Бу ишни қилиш унча қийин эмас. Инсон дангаса бўлмаса бас. Чунки ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Баттоллар унга қодир бўлмаслар», дедилар».
Ушбу ҳадиси шарифнинг бошқа бир ривоятида:
«Қиёмат куни Қуръон ва унга амал қилган аҳллари келтирилганида Бақара ва Оли Имрон суралари бош бўлиб келадилар», дейилган.
Бундан Бақара ва Оли Имрон суралари бошқа суралардан олдин туриши келиб чиқади.
1007 - وَعَنِ النَّوَّاسِ بْنِ سَمْعَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «يُؤْتَى يَوْمَ القِيَامَةِ بِالْقُرْآنِ وَأَهْلِهِ الَّذِينَ كَانُوا يَعْمَلُونَ بِهِ فِي الدُّنْيَا تَقْدُمُهُ سُورَةُ البَقَرَةِ وَآلِ عِمْرَانَ، تُحَاجَّانِ عَنْ صَاحِبِهِمَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [805].
1008. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг яхшингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Қуръони Каримни ёд олиш, уни қалбига жо қилиш фазилатлари тўғрисида оятлар ва кўп ҳадислар ворид бўлган.
Аллоҳ таоло айтади:
«У (яъни Қуръон) илм ато этилган зотларнинг қалбларида (ёд бўлувчи) аниқ-равшан оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор қилади» (Анкабут сураси, 49-оят).
«Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олувчи борми?» (Қамар сураси, 17, 22, 32, 40-оят).
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини ривоят қилади: «Қуръонни ўрганиб, сўнг уни (бошқаларга) ўргатганлар сизларнинг яхшиларингиз». Саъд ибн Убайда: «Абу Абдураҳмон Усмон халифалиги давридан Ҳажжож ҳукмронлигигача Қуръонни таълим берган. У: «Мана шу ҳадис мени бу ерга ўтиришимга сабабчи бўлган», деган» (Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Доримий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Табароний ривояти).
Демак, Қуръонни ўрганиш, яъни ёд олиш ва уни ўзгаларга таълим бериш бандани мўминлар орасидаги энг яхшиси бўлиши учун сабаб бўлар экан.
Қуръон илми илмлар ичида энг шарафлисидир. Уни ўрганган ва ўргатганлар бошқа илмларни ўрганиб, уни ўзгаларга таълим берганлардан кўра шарафлироқ бўлиши шубҳасиз.
Банда Қуръонни ўрганиши бир фазилат бўлса, уни бошқаларга таълим бериши фазилат устига фазилатдир. Ким шу икки сифатни ўзида жам қилса, ўша банда уммат ичида энг яхши банда бўлади.
Қуръонни ўрганиш − улуғ иш. Бу одамдан қунт, истеъдод ва сабр талаб қилади. Юқорида айтилганидек, Қуръонни ўрганган одам энг фазилатли ҳисобланади. Бироқ Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам таълим бериш фазилатига бирон нарса ета олмайди. Бу ишнинг мукофоти нима ва қанчалигини фақат Аллоҳ билади. Бандалардан талаб қилинадиган нарса Қуръон йўлида хизмат қилиш. Унинг мукофотини Аллоҳ беради.
«Абу Абдураҳмон Усмон халифалиги давридан Ҳажжож ҳукмронлигигача Қуръонни таълим берган. У: «Мана шу ҳадис мени бу ерга ўтиришимга сабабчи бўлган», деган».
Демак, ҳадис ровийси Абу Абдураҳмон Суламий Ҳажжож Ироққа волий бўлгунига қадар Қуръон таълими билан шуғулланган.
Бу ҳадисга биринчи бўлиб Суламийнинг ўзи амал қилган ва мазкур фазилатга эга бўлиш учун узоқ муддат одамларга Қуръонни ўргатган. Ибн Ҳажар айтади: «Усмон халифалигининг аввали билан Ҳажжож волийлигининг охири ўртасида уч ой кам етмиш икки йил бор. Усмон халифалигининг охири билан Ҳажжож волийлигининг аввали ўртасида ўттиз саккиз йил бор, лекин мен Абу Абдураҳмон қачондан бошлаб қайси муддатгача Қуръонни таълим берганини аниқлай олмадим. Буни фақат Аллоҳ билади».
Ривоятларда келишича, Абу Абдураҳмон Суламий Қуръонни беш оят-беш оятдан ўргатарди. Сабаби Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийни беш оятдан олиб келар эди.
Абу Абдураҳмон Суламий Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни ўрганиб, сўнг уни (бошқаларга) ўргатганлар сизларнинг афзалларингиздир», деганлар. (Бухорий, Ибн Можа, Аҳмад ва Байҳақий ривояти).
1008 - وَعَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ القُرْآنَ وَعَلَّمَهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5027].
1009. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни моҳирлик билан тиловат қилувчи киши олижаноб ва мукаррам элчилар (фаришталар) билан биргадир. Машаққат билан, тутилиб ўқийдиган кишига эса икки ажр бор», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Қийналиб ўқийдиган киши ҳам ўқигани, ҳам машаққатга сабр қилгани учун икки ажр олади, аммо буни Қуръонга моҳир кишининг ажридан икки баравар кўп деб тушунмаслик керак.
Албатта, Қуръонни моҳирлик билан тиловат қилувчини Аллоҳ таоло энг афзал фаришталарга яқин қилиб қўяди.
Албатта, инсонларнинг энг афзали Қуръонни ўрганган ва ўргатган кишидир.
Албатта, Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳлидир.
Албатта, Қуръон тиловатининг савоби дунё молларидан улканроқдир.
Албатта, Қуръондаги ҳар бир ҳарфига ўн ҳасана берилади.
Албатта, Қуръон инсонга осмону ерда роҳат ва яхши ном тотиқ қилади.
Албатта, мусулмон киши ёдлайдиган ҳар бир оят сабабли Аллоҳ унинг Жаннатдаги даражасини кўтариб қўяди.
Албатта, Аллоҳ таоло Қуръонни ёдлаб, унга амал қилган инсонни азобламайди.
Албатта, Қуръонга дунёда амал қилган кишиларга Қуръон шафоатчи бўлиб келади.
Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон соҳибини уламолар мартабасига кўтардилар.
Албатта, Аллоҳ азза ва жалла Қуръон соҳиби ва унинг ота-онасига Қиёмат куни икромнинг улкан кўринишлари ила икром кўрсатади.
Албатта, Қуръон Аллоҳга қурбат ҳосил қилишга сабаб бўладиган нарсаларнинг энг буюги ва Аллоҳга энг маҳбубларидандир.
Албатта, халқларнинг барчаси ҳар кеча ғофиллардан деб ёзилади. Фақат Қуръон ўқиган киши бундан мустасно.
Албатта, Қуръон ўқиладиган уйда яхшиликлар, баракалар ҳосил бўлади ва Аллоҳ таоло ушбу уй аҳлини барча ёмонликлардан муҳофаза қилади.
1009 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الَّذِي يَقْرَأُ القُرْآنَ وَهُوَ مَاهِرٌ بِهِ مَعَ السَّفَرَةِ الكِرَامِ البَرَرَةِ، وَالَّذِي يَقْرَأُ القُرْآنَ وَيَتَتَعْتَعُ فِيْهِ وَهُوَ عَلَيْهِ شَاقٌّ لَهُ أَجْرَانِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 4937، م 798].
1010. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон ўқувчи мўминнинг мисоли утружжага* ўхшайди. Ҳиди ҳам, таъми ҳам яхши. Қуръон ўқимайдиган мўмин хурмога ўхшайди. Ҳиди йўғу таъми ширин. Қуръон ўқийдиган мунофиқнинг мисоли райҳонга ўхшайди. Ҳиди яхши, лекин таъми аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ ҳанзалага* ўхшайди. Ҳиди ҳам йўқ, таъми ҳам аччиқ», деб айтдилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Утружжа – бутасимон дарахт ва унинг меваси (цитрон, грейпфрут). Меваси лимонга ўхшаш, ёқимли таъмли ва ғоятда хушбўй бўлади.
“Хурмо” дейилганда араб хурмоси назарда тутилган. Маълумингизки, араб хурмосининг мазаси тотли бўлса-да, унинг ҳиди йўқ.
Ҳанзала – қовоқсимонлар оиласига мансуб, таъми аччиқ полиз экини ва унинг меваси (citrullus colocynthis).
Мазкур ҳадисда Қуръон тиловат қилиш, Каломуллоҳдан узоқ юриш қандай самара бериши ажойиб ўхшатиш орқали баён этилмоқда. Унда тўрт тоифа киши икки хил мева ҳамда икки хил ўсимликка ўхшатилмоқда: мўмин утружжага, хурмога, мунофиқ эса райҳонга, ҳанзалага менгзалмоқда. Бу билан мўмин банданинг шаъни нақадар улуғлиги, тилида мусулмонликни даъво қиладиган кимсанинг ҳолати нақадар ёмонлигини билиб оламиз. Қолаверса, ҳадисда Аллоҳнинг Каломи банданинг зоҳирига ҳам, ботинига ҳам таъсир қилиши таъкидланмоқда. Бандалар бу борада бир-биридан фарқ қилади. Ҳақиқий мўмин кўпроқ насибадор бўлади, кимдир озроқ. Қуръон баракасидан умуман бенасиб қоладиганлар ҳам йўқ эмас. Ушбу ҳадис шарҳи билан яқиндан танишадиган бўлсак, қуйидаги хулосаларга эга бўлиш мумкин.
“Қуръон ўқийдиган мўмин утружжага ўхшайди. Унинг ҳиди ёқимли, мазаси ширин”. Утружжа – лимонга ўхшаган мева. Унинг ажойиб ранги киши эътиборини тортади. Унга қараган инсон кўнглида қувонч пайдо бўлади. Қолаверса, утружжанинг хушбўй ҳиди, тотли мазаси бор. Утружжа мевалар ичида энг яхшиси бўлгани учун ҳам мўмин киши шу мевага ўхшатилмоқда. Мўминнинг қалбида иймони бор, нифоқ йўқ. У Қуръон ўқийди. Қуръон ўқиши шундоқ юз-кўзидан билиниб туради. Мўминнинг ташқи кўриши гўзал, хулқи чиройли. Асосийси ички олами – қалби гўзал. Қалбни ислоҳ қилишда, етук мўмин бўлишда Қуръоннинг аҳамияти жуда катта. Қуръон ўқийдиган мўминнинг – худди утружжа каби – таъми мазали: қалбида имон мустаҳкам ўрнашган, ҳиди хушбўй – одамлар унинг қироатини эшитиб роҳатланадилар, ажр-савоб оладилар, Қуръон ўқишни ўрганадилар.
Эътиборли жиҳати шундаки, ҳадисда “Қуръон ўқийдиган” дейиш билан Қуръонни ойда-йилда бир эмас, доим ўқиш лозимлигига ишора қилинмоқда. Зеро, комил мўмин банда Аллоҳнинг Каломини токчаларда ғариб ҳолда қолдирмайди, муттасил ўқиб-ўрганади, илоҳий таълимотларга мувофиқ яшайди.
“Қуръон ўқимайдиган мўмин эса хурмо кабидир. Ҳиди йўқ, аммо мазаси ширин”. Бу ҳам ажойиб ўхшатиш. Ҳар бир бандадан талаб этиладиган асосий нарса имондир. Мўмин банда имони билан қадрли. Лекин Аллоҳга, охират кунига ишонса-ю, Парвардигори Китобини ўқимаса, унинг қадри пасаяди. Шунинг учун , Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон ўқимайдиган мўминни хурмога ўхшатяптилар. Хурмонинг мазаси жуда ширин, лекин ҳиди йўқ. Бундан Қуръон ўқимаслик, ўқишни ўрганишга ҳаракат қилмаслик мўмин банда учун айб саналиши чиқмоқда. Бугунги кундаги кўп мусулмонлар бошига тушаётган кўп ташвишлардан чиқишнинг бирдан-бир чораси – Қуръонга қайтиш, Аллоҳнинг каломини қунт билан ўқиб-ўрганиш.
Шуни таъкидлаш лозимки, мўмин банда Қуръон ўқимаса ҳам унинг асли пок, чунки қалбида иймон бор. Қуръон ўқимагани ёки ўқий олмагани билан унинг ботини гўзал, аммо зоҳири ислоҳталаб.
“Қуръон ўқийдиган мунофиқ райҳон каби хушбўй, бироқ мазаси тахир”. Қуръон ўқийдиган мунофиқнинг райҳонга ўхшатилишига сабаб мунофиқ дилида касаллик бор, тилида мусулмонликни даъво қилади. Лекин қалбида иймон йўқ, ихлос йўқ. Маълумки, райҳоннинг ҳиди кўпчиликка ёқади. Аммо баргини чайнаган одамнинг кўнгли беҳузур бўлади. Мунофиқ ҳам шундай. Фақат Қуръон ўқигани учун унинг ҳиди хушбўй. Эътибор беринг: бу гап қалбида нифоқ иллати бор кимса ҳақида айтиляпти. Чинакам мўмин банда Қуръон ўқиш билан қанчалик юқори даражага кўтарилишини шундан ҳам билиб олса бўлади.
“Қуръон ўқимайдиган мунофиқ эса ҳанзала янглиғ ҳидсиз, таъми аччиқдир”. Ҳанзала – таъми, ҳиди ёқимсиз ўсимлик. Қалбида нифоқ бор, Қуръондан узоқ банда ҳанзалага ўхшайди. Унинг таъми аччиқ, устига-устак ҳиди ҳам бадбўй. Бу – тўрт тоифа ичидаги – энг паст поғона эгасидир. Мунофиқлик тамғаси бандани жуда паст даражага тушириб юборади. Агар у Қуръондан йироқ бўлса, поғонаси янада пасайиб кетади. Мунофиққа ибодат қилиш ҳам, Қуръон ўқиш ҳам оғирлик қилади. Шу маънода Абул Жавзо: “Мунофиқ учун Қуръон ўқишдан кўра зил-замбил тошларни кўтариб юриш осонроқ”, деган.
Ҳадиснинг мана шу қисмидан хулоса чиқарадиган бўлсак, аввало нифоқдан узоқ юриш, сиртдан мусулмон бўлиб кўриниб, Исломга тескари ишлардан қилишдан эҳтиёт бўлиш керак. Қолаверса, Қуръонга эътиборимизни кучайтирайлик. Зотан, мўмин-мусулмон бўла туриб Қуръон ўқимаслик маъқул эмас. Чунки Аллоҳ Қуръонни ўқиб-ўрганишимиз, Каломуллоҳ одоби ила хулқланишимиз учун нозил қилган.
1010 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِي يَقْرَأُ القُرْآنَ مَثَلُ الأُتْرُجَّةِ؛ رِيْحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا طَيِّبٌ، وَمَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِي لَا يَقْرَأُ القُرْآنَ كَمَثَلِ التَّمْرَةِ؛ لَا رِيْحَ لَهَا وَطَعْمُهَا حُلْوٌ، وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِي يَقْرَأُ القُرْآنَ كَمَثَلِ الرَّيْحَانَةِ؛ رِيْحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا مُرُّ، وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِي لَا يَقْرَأُ القُرْآنَ كَمَثَلِ الحَنْظَلَةِ؛ لَيْسَ لَهَا رِيْحٌ وَطَعْمُهَا مُرٌّ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5427، م 797].
1011. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ бу Китоб ила баъзи қавмларни кўтаради, бошқаларни эса пастлатади», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Нававийнинг Имом Муслимдан олган бу ҳадиснинг бош таарафида шу маълумот берилган. Умар р.а.нинг Маккага волий қилиб тайинлаган Нофий ибн Абдулҳорис, Макка тарафларидаги Усфонда халифа Умарга йўлиқади. Халифа унга;
- Бу водий халқига кимни таъйин этдинг? деб сўради. У эса;
- Ибн Абзони тайинладим, дейди. Умар:
- Ибн Абзо кимдир? Деб сўраганда, волий:
- Биз озод қилган қуллардан биридир деб айтади. Умар;
- Сен уларга озод қилинган бир қулни тайинладингми? Деганда, Нофий:
- Чунки у, Аллоҳнинг китобини яхши ўқийди ва бутун фарзларни билади, деб айтади. Буни эшитган Умар;
- Диққат қилинглар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб айтдилар, деб юқоридаги ҳадисни айтади.
Қуръон билан юксак даражага кўтарилганлар, унга иймон келтирганлар, унга амал қилганлар, ҳаётини Қуръон билан ўтказганлардир. Аллоҳ таоло бундай инсонларга дунёда ҳам оҳиратда ҳам неъматларини ато қилади. Бунинг аксини қилганлар эса, паст даражага тушади. “У ўша билан кўпчиликни залолатга кетказар ва кўпчиликни ҳидоятга солар” (Бақара сураси, 26-оят).
Қуръонни ҳар турли инсонларга қандай таъсир қилганини бир қанча оятларда кўрмоқдамиз. Мисол учун; “Биз Қуръонни мўъминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас” (Исро сураси, 82-оят).
1011 - وَعَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللهَ يَرْفَعُ بِهَذَا الكِتَابِ أَقْوَاماً وَيَضَعُ بِهِ آخَرِينَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [817].
1012. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фақат икки кишига ҳасад* қилиш бор: Аллоҳ Қуръон берган ва у билан қеча ва кундуздаги соатларда қоим бўлган кишига ҳамда Аллоҳ молдунё бериб, уни кечаю кундуздаги соатларда садақа қиладиган кишига», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадис ва унинг шарҳи 556-584-рақам остидаги ҳадисларда келган.
1012 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا حَسَدَ إِلَّا فِي اثْنَتَيْنِ: رَجُلٌ آتَاهُ اللهُ القُرْآنَ، فَهُوَ يَقُومُ بِهِ آنَاءَ اللَّيلِ وَآنَاءَ النَّهَارِ، وَرَجُلٌ آتَاهُ اللهُ مَالًا، فَهُوَ يُنْفِقُهُ آنَاءَ اللَّيْلِ وَآنَاءَ النَّهَارِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7529، م 815 وسبق برقم 584].
«وَالآنَاءُ»: السَّاعَاتُ.
1014. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса (номаи аъмолига) битта яхшилик ёзилади. Ҳар бир яхшилик ўн баробар мислича қилиб берилади. Мен «Алиф, лом мийм»ни бир ҳарф демайман. Балки «алиф» бир ҳарф, «лом» бир ҳарф ва «мийм» бир ҳарфдир», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб,ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.
Шарҳ: Ушбу ҳадисга кўра, Аллоҳ таоло Қуръони каримни тажвид қоидаларига амал қилиб тиловат қилувчи қорига ҳар бир ҳарфни ўқигани учун ўнта савоб ва яхшилик ато қилади.
Бу ерда Аллоҳнинг китобини тиловат қилиш фазилатли амаллардан бўлиши айтилмоқда. Аллоҳ таоло бандаларига Ўз китобини ўқиш орқали кўп ажр ва мукофатларга эришиш имконятини берган. Бу имконятдан ҳар биримиз унумли фойдаланишимиз керак. Бунинг учун Қуъони каримни ўқиш қоидалари ҳисобланмиш тажвид илмидан дарс қилиш ва уни пухта ўзлаштириб олиш керак.
Қуръони каримнинг ҳар бир ҳарфини ўқиш орқали ўнта савоб олиш учун Каломуллоҳни тажвид қоидаларига мувофиқ холда қироат қилиш талаб этилади. Қуръон маъноларининг бошқа тилларга қилинган таржималарини ўқиш ҳам савобли иш, лекин ҳадисда келган ваъдалар айнан тажвид илми талабларига мувофиқ холда, соф араб тилида тиловат қилган кишиларгагина тегишлидир.
Бу ҳадиси шарифда Қуръони Каримнинг қироати битмас-туганмас савоб манбаси экани баён қилинмоқда. Умумий қоидага биноан ҳар бир савоб ўнга кўпайтирилиб бериларди. Бундан Қуръони Каримнинг ўқиган одам учун ҳар бир ҳарф ўқиганига ўн савоб берилиши келиб чиқади. Бунинг ҳаммаси Қуръони Каримнинг чексиз фазлга эга бўлганидандир.
1014 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ قَرَأَ حَرْفاً مِنْ كِتَابِ اللهِ فَلَهُ حَسَنَةٌ، وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، لَا أَقُولُ: {ألم} حَرْفٌ، وَلَكِنْ: أَلِفٌ حَرْفٌ، وَلَامٌ حَرْفٌ، وَمِيمٌ حَرْفٌ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2910].
1015. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қорнида Қуръондан ҳеч нарса бўлмаган, (яъни ҳеч нарса ёдламаган киши) хароба уйга ўхшайди», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.
Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръондан ҳеч нарсани ёдламай юрган одамни ажойиб ўхшатиш ила сифатлабдилар. Хароба уйга ўхшатибдилар.
У ҳам сиртидан уйга ўхшаб кўринади. Девори бор, яна уйда бўладиган баъзи нарсалари ҳам бор. Аммо аслида у тўлақонли уй эмас. Хароба. Ичига назар солган одам ундан ҳазар қилади. Унинг ичи ифлос, қаралмаган, турли ахлатлар билан тўлган.
Қуръондан бирор нарса ёдламаган одам ҳам сиртидан одамга ўхшайди. Аммо ичи....
Хароба уйга ўхшаб қолмаслик учун Қуръони Каримдан ёд олишимиз керак. Ундан қанча кўп ёд олсак, ичимиз шунча обод ва гўзал бўлиб бораверади.
1015 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إنَّ الَّذِي لَيْسَ فِي جَوْفِهِ شَيْءٌ مِنَ القُرْآنِ كَالبَيْتِ الخَرِبِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2913].
1016. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуръон соҳибига шундай дейилади: «Ўқиб, кўтарилавергин ва дунёда тартил қилганингдек тартил қилавергин! Сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг даражасидадир».
Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда васф қилинаётган кўриниш қиёмат куни жаннатда бўлади. Бу дунёда Қуръон ўқиган одам жаннатга кирган. Энди унга жаннат мартабаларидан ўзига яраша мартаба бериш керак. Ана шунда:
«Қуръон соҳибига, қироат қилиб кўтарилавер», дейилади. Яъни, жаннат ишларини юритиб турган фаришталар Қуръон соҳибига жаннат мартабалари зинасини кўрсатиб, қироат қилиб кўтарилавер,
«Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўладир», дейдилар.
Қуръони Каримни тартил қилиш секин, шошилмай, дона-дона қилиб қироат қилишдир. Демак, Қуръон соҳиби бу дунёда Қуръони Каримни қандоқ ўқиган бўлса ўшандоқ ўқиб, мартаба зинасидан кўтариб бораверади. Агар у Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаган бўлса, мартаба зинасининг энг юқори чўққисига чиқади. Озроқ ўқиган бўлса, мартабаси ҳам озроқ бўлади. Хуллас, унинг манзили зина бўйлаб кўтарилаётиб охирги ўқиган ояти тугаган ерда бўлади.
Шундай экан, жаннатдаги мартабамизни баланд бўлиши учун ҳаракат қилайлик.
1016 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يُقَالُ لِصَاحِبِ الْقُرَآنِ: اقْرَأْ وَارْتَقِ، وَرَتِّلْ كَمَا كُنْتَ تُرَتِّلُ فِي الدُّنْيَا، فَإنَّ مَنْزِلَتَكَ عِنْدَ آخِرِ آيَةٍ تَقْرَؤُهَا». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 1464، ت 2914].
2-боб. Қуръонни ёд олгандан кейин уни такрорлаб, эсда сақлашга буйруқ ҳамда уни унутишдан эҳтиёт бўлиш тўғрисида
2 - بَابُ الأَمْرِ بِتَعَهُّدِ القُرْآنِ، وَالتَّحْذِيرِ مِنْ تَعْرِيضِهِ للنِّسْيَانِ
1017. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бу Қуръонни такрорлаб туринглар. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, у тушовидаги туядан ҳам қочқоқроқдир».
Муттафақун алайҳ.
1017 - عَنْ أَبي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تَعَاهَدُوا هَذَا الْقُرْآنَ، فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ؛ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَلُّتاً مِنَ الإِبِلِ فِي عُقُلِهَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5033، م 791].
1018. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон соҳиби худди тушовланган туя (соҳибига) ўхшайди. Агар унга ҳушёр бўлса, уни тутиб туради, ташлаб қўйса, кетиб қолади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Қуръони каримнинг ёдланиши, тиловати ва тушунишнинг осон бўлиши ҳам Аллоҳ таоло томонидан бандаларига икром, раҳмат ва фазилатидир. Аллоҳ таоло «Қамар» сурасининг 17, 22, 32 ва 40-оятларида:
«Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, эслатма олувчи борми?!» дея марҳамат қилганидек, Қуръонни зикр учун осон қилиб қўймаганида, уни тўлиқ ёдлаш, ўрганиш тугул, битта ҳарфини ҳам ўқишга бирор кишининг қудрати етмас эди.
Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳ «Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик» ояти «унинг қироатини енгил қилдик» деган маънони англатишини таъкидлаган. Суддий эса: «Агар Аллоҳ таоло одамзодга Қуръонни енгил қилмаганида, бирор киши Яратганнинг каломини гапира олмас эди», деган. Имом Қуртубий юқорида ўтган оят тафсирида: «Биз Қуръонни ёдлашга енгил қилдик ва уни ёдламоқчи бўлган кишига ёрдам берурмиз. Уни ёд олувчи киши борми? Унга ёрдам берилади»- деган.
Қуръони карим уни ёдлаш ва ўқишни одатий вазифа қилиб олган киши томонидан тез ва енгил ёдланиши, уни такрорлаш ва қайта ўқишга бепарво бўлган кишининг эса зеҳни ва хотирасидан тез унутилишида бошқа китоб ва (зикр, лафз)лардан буткул фарқ қилади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
«Албатта, у азиз Китобдир», деган. (Фуссилат сураси, 41-оят).
Қуръони каримнинг мўъжизакорлиги қиёматгача давом этади. Унинг тез ёд олиниб, такрорлаб турмаса эсдан чиқиб қолиши ҳам ана ўша мўъжизалардан ҳисобланади. Бирор шеър ёки байтни ёдлаб кўрган инсон буни ҳис қилади. Уни ёдлаш учун анча мунча такрор қилади ва ёд олгандан сўнг эса уни ёддан кўтарилиши ҳам секин жорий бўлади.
Шунинг учун ёд олган сураларимизни доимий тарзда такрор қилиб туришимиз ва унинг ҳар бирига ўнтадан то етмиш баробаргача савобга сазовор бўлишга интилишимиз лозим. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўз Каломига муҳаббатли инсонлардан қилсин.
1018 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّمَا مَثَلُ صَاحِبِ الْقُرْآنِ كَمَثَلِ الإِبِلِ الْمُعَقَّلَةِ، إِنْ عَاهَدَ عَلَيْهَا أَمْسَكَهَا، وَإِنْ أَطْلَقَهَا، ذَهَبَتْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5033، م 789].
3-боб. Қуръон ўқиганда овозини чиройли қилувчи ва овози чиройли кишидан Қуръон тиловат қилиб беришни талаб этиш ҳамда у ўқиётганда қулоқ солиб туришнинг маҳбублиги хусусида
3 - بَابُ اسْتِحْبَابِ تَحْسِينِ الصَّوتِ بِالقُرْآنِ وَطَلَبِ القِرَاءَةِ مِنْ حَسَنِ الصَّوتِ، وَالاِسْتِمَاعِ لَهَا
1019. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Аллоҳ ҳеч бир нарсани Қуръонни чиройли овозда оҳанг билан, жарангдор овозда ўқиётган Набийни – соллаллоҳу алайҳи васаллам – тинглаганидек тинглаган эмас», деб айтганларини эшитдим».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадисдаги «оҳанг билан ўқиш» деб ўгирилган сўз луғавий маъносига кўра икки хил маънони билдиради:
1. Қуръонни оҳангдор қилиб, тараннум билан ўқиш;
2. Бой, беҳожат бўлиш.
Ҳадисдаги гапнинг оқимидан бу ерда биринчи маъно назарда тутилгани равшан бўлади ва кўпчилик шуни устувор санаган. Аммо айрим уламолар уни иккинчи маънода ҳам изоҳлашган. Биринчи маъно тарафдорлари «Бу изоҳ ҳадисдаги гапнинг оқимига тушмайди, чунки унда «тинглаш» ҳақида сўз боради», дейдилар. Айрим муҳаққиқ уламолар, жумладан, Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ иккинчи мазмунда берилган изоҳни биринчи асл маъно билан бирлаштириш мукинлигини айтганлар. Унга кўра, «ўзини беҳожат тутиш», деган изоҳ сўзнинг бевосита маъноси эмас, балки маъносининг изоҳи маъносида тушунилади ва «Қуръонни оҳангга солиб, шу билан ўзини беҳожат тутган» деган маъно ҳосил бўлади. «Беҳожат тутиш» ибораси ҳам моддий, ҳам маънавий маъноларни ўз ичига олади, яъни «Қуръонни оҳанг билан ўқиб, ўзини молдунёдан ҳамда олдинги самовий китобларни тиловат қилишдан, куйқўшиқлардан беҳожат тутган», дегани бўлади.
Бу Қуръони Каримни қоидаси билан чиройли қилиб қироат қилиш жуда ҳам марғуб амал эканига далилдир. Уламолар ушбу ҳадиси шарифдан Қуръони Карим қироатига кўп савоб берилиши ҳам келиб чиқади, деганлар.
1019 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَا أَذِنَ اللهُ لِشَيْءٍ مَا أَذِنَ لِنَبِيٍّ حَسَنِ الصَّوْتِ يَتَغَنَّى بِالْقُرْآنِ يَجْهَرُ بِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7544، م 792/233].
مَعْنَى «أَذِنَ اللهُ»: أَيِ اسْتَمَعَ، وَهُوَ إشَارَةٌ إلَى الرِّضَا وَالقَبُولِ.
1020. Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Сенга Оли Довуд найларидан берилганда!» дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Имом Муслимнинг ривоятида: «Кечаси қироатингни тинглаётганимни кўрганингда эди» дедилар».
Шарҳ: Шунда Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Агар сизни тинглаётганингизни билганимда бундан ҳам бошқача қилиб ўқиб берардим», деганлар.
Довуд алайҳиссаломга Аллоҳ таоло ажойиб таъсирли овоз берган эди. У киши Забурни ўқиганларида ҳамма тўхтаб қолар эди. Баъзи гапларга қараганда, осмондаги қушлар ҳам йиқилиб тушар эди.
Довуд алайҳиссалом Забурни етмиш хил услубда ўқир эдилар. У зот Забурни ўқиганларидан ўзлари ҳам йиғлар эдилар, ўзгаларни ҳам йиғлатар эдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг Қуръони Карим тиловатларини худди ўша Довуд алайҳиссаломнинг Забур тиловатларига ўхшатмоқдалар.
Албатта, бу набавий мақтов улкан бахтдир. Унга бошқалар сазовор бўлган эмаслар.
Арабларда «най» («мизмаарун») сўзи аслида ҳаммага маълум пуфлаб чалинадиган мусиқа асбобини билдиради. Кўчма маънода эса бу сўз чиройли, ёқимли овозга нисбатан ҳам ишлатилади. Бу ерда шу кўчма маъно назарда тутилган.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг қироатларини эшитиб юрган бир кишидан қуйидагилар ривоят қилинади:
«Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг ҳовлисига кирдим. Мен унинг овозидан гўзалроқ санжнинг ҳам, барбатнинг ҳам, найнинг ҳам овозини эшитмаганман».
Санж–мисдан икки табақа қилиб ишланган мусиқа асбоби.
Барбат–удга ўхшаган мусиқа асбоби.
Демак, Қуръони Каримни чиройли овоз билан гўзал қилиб ўқиш марғуб иш экан.
Довуд (а.с.) чиройли овозлари билан ҳам машҳур бўлган. Ҳадисдаги «Оли» сўзи, авлод, зурриёт ва бир кимсанинг тобеълари деган маънода келади. Фақат ҳадис шориҳларига кўра бу сўзга маъно беришмаган. Чунки Довуд (а.с.)нинг зурриётларининг ичидан овози уникичалик чиройли бошқа бир кимса билинмайди. Шу сабабли «оли» сўзи таржимада диққатга олинган эмас. Фақат Қуръонни чиройли овоз билан ўқиган Довуд (а.с.)нинг «оли» яъни тобеълари деб айтиш мумкин.
Саҳобалардан Абу Мусонинг овози чиройли эканлиги маълум. Пайғамбаримизнинг ундан Қуръон тинглашни ёқтиришларининг сабаби ҳам шунда. Шу ва шунга ўхшаш ҳадисларни далил олган уламолар, инсонни севги ва муҳаббатини оширадиган чиройли овоз билан Қуръон ўқишни мубоҳ деб айтган. Чунки бундай ўқиш, Аллоҳ қўрқувини ва Қуръон ўқишга ташвиқни олиб келади.
1020 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَهُ: «لَقَدْ أُوتِيتَ مِزْمَاراً مِنْ مَزَامِيرِ آلِ دَاوُدَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5048، م 793/236].
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَهُ: «لَوْ رَأَيْتَنِي وَأَنَا أَسْتَمِعُ لِقِرَاءَتِكَ البَارِحَةَ» [793/236].
1021. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтон намозида «ват-тийни ваз-зайтуни» сурасини ўқиганларини эшитдим. Мен бирор кишини у зотникидан кўра чиройли овозда эшитмаганман», деб айтдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадиснинг баъзи ривоятларида, Баро ибн Озибнинг бу намозни сафар асносида Расулуллоҳ билан биргаликда ўқиганлиги билинмоқда. Чунки Пайғамбаримиз сафарда бўлмаган вақтларида ҳуфтон намозида, Шамс, Иншиқоқ ва Лайл каби ўртача узунликдаги сураларни ўқиганлари маълум. Ҳатто бошқа зарурий сабаб бўлмаган тақдирда, хуфтон намозида ўртача узунликдаги сураларни ўқиш суннат эканлиги қабул қилинади. Чунки хуфтон, истироҳат ва уйқу вақтига тўғри келган бир намоздир.
Қуръони Карим ваҳий қилинган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шубҳасиз Қуръонни энг чиройли ўқиган кишидирлар. Қуръонни бугунги ўқиш шаклини саҳобалар Пайғамбаримиздан ўрганишди. Бугунги кундаги қироатларнинг ҳар бири саҳобалардан эшитилиб ўрганилди. Кейинги мусулмон насллар ҳам олдингилардан эшитганларини худди шу шаклда кейингиларга ўргатди.
Пайғамбаримизнинг овозларини чиройли эканлиги ҳақида саҳобалардан келган кўплаб ривоятлар мавжуд. Анас ибн Молик ривоят қилган бир ҳадисда; «Аллоҳ ҳар бир пайғамбарини чиройли овозли ва чиройли юзли қилиб жўнатган. Фақат сизнинг пайғамбарингиз уларнинг юзи энг чиройлиси ҳамда овози энг чиройлисидир» (Забидий)
1021 - وَعَنِ الْبَرَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَرَأَ فِي العِشَاءِ بِـ «التِّينِ وَالزَّيْتُونِ»، فَمَا سَمِعْتُ أَحَداً أَحْسَنَ صَوْتاً مِنْهُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 769، م 464/177].
1022. Абу Лубоба Башир ибн Абдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръонни тағанний* қилиб ўқимаган биздан эмас», дедилар».
Абу Довуд яхши санад билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Тағанний қилиш – Қуръонни гўзал оҳангда, тартил билан ўқиш.
Овозни чиройли қилиб қироат қилиш Қуръонни овоз ила зийнатлаш бўлади.
Мўмин-мусулмон одам Қуръони Каримни қоидага мувофиқ қилиб оҳанг билан ўқимоғи даркор. Ким тажвид қоидаларига ва оҳанг билан қироат қилишга амал қилмаса, макруҳ ишни қилган бўлади.
Қуръони Каримни қоидага риоя қилмай ўқиётганларни кўрган кишилар уларга бу иш нотўғри эканини яхшилаб тушунтиришлари лозим.
1022 - وَعَنْ أَبِي لُبَابَةَ بَشِيرِ بْنِ عَبْدِ الْمُنْذِرِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ لَمْ يَتَغَنَّ بِالْقُرْآنِ فَلَيْسَ مِنَّا». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ جَيِّدٍ [1471].
وَمَعْنَى «يَتَغَنَّى»: يُحَسِّنُ صَوْتَهُ بِالْقُرْآنِ.
1023. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга Қуръон қироат қилиб бер», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга Қуръон ўқиб бераманми? Ваҳоланки, Қуръон ўзингизга нозил қилинган бўлса», десам, у зот: «Мен Қуръонни ўзимдан бошқа кишидан эшитмоқни яхши кўраман», дедилар. Шунда мен «Нисо» сурасининг қуйидаги ояти «(Эй Муҳаммад), Биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва сизни ана уларга қарши гувоҳ қилганимизда, уларнинг ҳоли не кечур?» оятига етсам, у зот: «Ҳозирча кифоя қилади», дедилар. Кейин у зотга назар солсам, икки кўзларидан ёш қуйилаётган экан».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 457-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1023 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اقْرَأْ عَلَيَّ الْقُرْآنَ»، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَقْرَأُ عَلَيْكَ وَعَلَيْكَ أُنْزِلَ؟! قَالَ: «إِنِّي أُحِبُّ أَنْ أَسْمَعَهُ مِنْ غَيْرِي» فَقَرَأْتُ عَلَيْهِ سُورَةَ النِّسَاءِ حَتَّى جِئْتُ إِلَى هَذِهِ الآيَةِ: ﴿فَكَيْفَ إِذَا جِئْنَا مِنْ كُلِّ أُمَّةٍ بِشَهِيدٍ وَجِئْنَا بِكَ عَلَى هَؤُلَاءِ شَهِيداً﴾ قَالَ: «حَسْبُكَ الآنَ» فَالْتَفَتُّ إِلَيْهِ؛ فَإِذَا عَيْنَاهُ تَذْرِفَانِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5050، م 800 وسبق برقم 457].
4-Боб. Махсус суралар ва оятлар тиловатига тарғиб ҳақида
4 - بَابٌ فِي الحَثِّ عَلَى سُوَرِ آيَاتِ مَخْصُوصَةٍ
1024. Абу Саъид Рофеъ ибн Муъалло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Масжиддан чиқишингдан олдин сенга Қуръондаги энг буюк сурани ўргатмайинми?» деб, қўлимдан ушладилар. Кейин чиқмоқчи бўлганимизда: «Эй Аллоҳнинг Расули, «Қуръондаги энг буюк сурани ўргатиб қўяман», деган эдингиз?» дедим. Шунда у зот: «Алҳамду лиллааҳи Роббилъааламиин»да. Менга берилган такрорланувчи еттилик ва буюк Қуръон шудир», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳижр сурасининг 87-оятига ишора қилмоқдалар. Унда шундай дейилади: «Батаҳқиқ, Биз сенга такрорланувчи еттилик ва буюк Қуръонни бердик». Ушбу оятда келган васфлар Фотиҳа сурасининг номларидандир. Бу суранинг «такрорланувчи» дейилиши унинг намозларда ҳар ракатда қайта-қайта, такрор-такрор ўқилиши ёки Маккада ҳам, Мадинада ҳам нозил бўлгани эътиборидандир. У етти оятдан иборат бўлгани учун «еттилик» дейилган. «Такрорланувчи еттилик» деб ўгирилган ушбу «Сабъул-масоний» иборасини яна «ҳамду сано еттилиги» деб ҳам тушуниш мумкин. Бунда сурада Аллоҳ таолога ҳамду сано маънолари мужассамлиги назарда тутилган бўлади.
Ҳадиснинг саҳихул Бухорийдаги ривоятига кўра Абу Саид масжидда намоз ўқиётганда Расули Акрам уни чақирадилар. У киши намоз ўқиб ўтирганлари учун дарров жавоб бера олмайди. Намози тугаганидан сўнг эса намоз ўқиётган эдим, дея келолмаганлигининг сабабини айтди. Шунда Пайғамбаримиз юқоридаги оятни ўқиб, ҳадисда зикр қилинган суҳбат бошланди.
Алҳамдулиллаҳдан мақсад ҳамма билганидек «Фотиҳа» сурасидир. Бу сура Қуръоннинг энг фазилатли, ўқилганда эса энг кўп савоб ёзиладиган сура, эътибори баланд бўлиб, мазмуни билан ҳам Қуръоннинг бутунини изоҳлаган сурадир. Шу сабаб «Уммул Қуръон», «Уммул китаб» деб номланади. Фақат китоб бу сура билан бошланганлиги сабаб «Фатиҳатул китаб» номи билан ҳам аталади. Суранинг яна бир исми «Ал-ҳамду»дирки, бу «Суратул-ҳамд» номининг қисқартирилган ҳолидир. Яна бу сура «ас-сабъул масаний», «ал-Вафийя», «ал-Кафийя» каби номлар билан аталишини яхши биламиз. Фотиҳа сурасининг фазилатларини баён қилган кўплаб ҳадислар бордир. Бақара сурасининг энг катта суралигини баён қилган ҳадислар бу ҳадислар билан қарама қарши эмас. Чунки у ҳадисда айтилган Бақара сурасидаги амрлар, воқеъалар, далиллар ва ибратлардир. Шу сабабли Бақара сурасига тенглаштириладиган бошқа сура йўқдир. Ҳатто ичидаги фиқҳ мавзуларини Ҳазрати Умар 8 йил ўрганганлар. Ўғли Абдуллоҳ учун ҳам худди шундай фикрлар билдирилади.
Ас-сабул масаний Фотиҳа сурасининг бошқа исми дея зикр қилдик. Бу исм берилишига сабаб намознинг ҳар бир ракатида такрорланиши ва 7 оятдан иборат эканлигидир. Шунингдек, Маккада ҳамда Мадинада нозил бўлганлиги сабаб ҳамда Аллоҳга мақтов ва дуони ўз ичига олганлиги, фасоҳат ва балоғат ҳам борлиги, бу умматдан бошқа умматга нозил бўлмаганлиги ва яна бир қанча сабаблар туфайли ушбу исмни олган. Фотиха сурасининг «Қуръони азим» деб номланишининг сабаби маъно жихатидан Қуръоннинг бутунини ўз ичида жамлаганли учундир. Ҳасан Басрий Қуръондан олдинги китоблардаги маълумотларни Қуръонга ташигани ва Қуръоннинг бутун маъноси Фотиҳа сурасида жамланганини билдирган. Шу сабаб Фотиҳа сурасининг тафсирини ўрганиш Қуръонни ўрганиш билан тенгдир деган. Шу сабабли бўлса керак ривоят ва дироят тафсирларини бир китобда жамлаган тафсирчи олимлар Фотиҳа сурасининг тафсири бўйича узундан узун изоҳ билдиришган. Фотиҳа сурасининг ўзига аталган тафсир китоблари ҳам мавжуддир.
1024 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَافِعِ بْنِ الْمُعَلَّى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أُعَلِّمُكَ أَعْظَمَ سُورَةٍ فِي الْقُرْآنِ قَبْلَ أَنْ تَخْرُجَ مِنَ الْمَسْجِدِ؟» فَأَخَذَ بِيَدِي، فَلَمَّا أَرَدْنَا أَنْ نَخْرُجَ قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّكَ قُلْتَ لأُعَلِّمنَّكَ أَعْظَمَ سُورَةٍ فِي الْقُرْآنِ؟ قَالَ: «الحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ هِيَ السَّبْعُ الْمَثَانِي، وَالْقُرْآنُ الْعَظِيمُ الَّذِي أُوتِيتُهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5006].
1025. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сураси ҳақида: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у Қуръоннинг учдан бирига тенг келади», деб айтдилар».
1025 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ فِي: «قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ»: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ؛ إِنَّهَا لَتَعْدِلُ ثُلُثَ القُرْآنِ».
«Бирортангиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини ўқишга ожизлик қиладими?» дедилар. Бу уларга қийин туюлди ва: «Қай биримиз буни қила олардик, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот: «Қул ҳуваллоҳу аҳад Аллоҳуссамад – Қуръоннинг учдан биридир», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
1026 - وَفِي رِوَايَةٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ لأَصْحَابِهِ: «أَيَعْجِزُ أَحَدُكُم أَنْ يَقْرَأَ بِثُلُثِ الْقُرْآنِ فِي لَيْلَةٍ» فَشَقَّ ذَلِكَ عَلَيْهِمْ، وَقَالُوا: أَيُّنَا يُطِيقُ ذَلِكَ يَا رَسُولَ اللهِ؟! فَقَالَ: «(قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ، اللهُ الصَّمَدُ) ثُلُثُ الْقُرْآنِ».
1027. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Бир киши бировнинг «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни қайтақайта ўқиётганини эшитиб қолди. Тонг отгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, буни зикр қилди. Ўша киши буни оз санагандек эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у Қуръоннинг учдан бирига тенгдир», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
1027 – وَعَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا سَمِعَ رَجُلًا يَقْرَأُ: «قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ» يُردِّدُهَا، فَلَمَّا أَصْبَحَ جَاءَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَذَكَرَ ذَلِكَ لَهُ - وكَأَن الرَّجُلُ يتَقَالُّهَا - فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ؛ إِنَّهَا لَتَعْدِلُ ثُلُثَ الْقُرْآنِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5013].
1028. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сураси ҳақида: «Албатта, у сура Қуръоннинг учдан бирига тенг келади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
1028 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ فِي: (قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ): «إِنَّهَا تَعْدِلُ ثُلُثَ القُرْآنِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [812].
1029. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен бу «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини яхши кўраман», деганида, у зот: «Албатта, буни яхши кўришинг сени жаннатга киргизади», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Имом Бухорий ҳам саҳиҳларида таълиқ ҳолда ривоят қилдилар.
Шарҳ: Бу суранинг «Ихлос» деб номланганининг сабаби – Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилиш, фақат Ўзигагина юзланишга, ихлос қилишга ундаганидандир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида:
«Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тўғри келади», деганлари бежиз эмас.
Чунки Қуръони Каримнинг асосий мақсади учга бўлинади:
а) Аллоҳнинг тавҳиди, ягоналиги исботи ва ақийдани тузатиш.
б) Ибрат, ислоҳ ва ўрнак олиш учун келтирилган қиссалар.
в) Шариат ҳукмлари.
Ихлос сураси ушбу нарсаларнинг биринчи қисмини ўз ичига олган.
Баъзи уламоларимиз Ихлос сураси ҳақида қуйидаги умумий мулоҳазани қилганлар:
«Ушбу сураи карима тўрт оятдан иборатдир.
У жуда ҳам мўъжаз ва жуда ҳам мўъжиза бўлиб келгандир.
У Аллоҳ таолонинг жамоли ва камолини очиқлаб келгандир.
У Аллоҳ таоло барча ожизлик ва нуқсон сифатлардан поклаб келгандир.
Унинг биринчи ояти ваҳдониятни исбот қилиб, кўп ададликни рад қилгандир.
«Айт! «У Аллоҳ ягонадир».
Унинг иккинчи ояти Аллоҳнинг камолини исбот қилиб, ожизлик ва нуқсонини рад қилгандир.
«Аллоҳ сомаддир».
Унинг учинчи ояти Аллоҳнинг азаллиги ва боқийлигини исбот қилиб, зурриёти ва наслининг борлигини рад қилгандир.
«У туғмаган ва туғилмаган».
Унинг тўртинчи ояти Аллоҳнинг азаматини ва улуғворлигини исбот қилиб, тенги ва зидди борлигини рад қилгандир.
«Унга ҳеч ким тенг бўлмаган».
Бас, бу сура жамол ва камол сифатларининг исботидир. У Роббни нуқсонлардан поклашнинг энг олий суратидир.
Шунинг учун уни ҳар доим ва ҳар жойда ўқиб юришга тарғиб қилинган.
Жаброил алайҳиссалом Табукда тушиб: «Эй Расулуллоҳ, Муовия ал-Музаний Мадинада вафот этди. Унга намоз ўқишингиз учун ерни букиб берайми?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом икки қаноти билан ерга ва тоғ чўққиларига урган эдилар, ер итоат қилди ва унинг тобути кўрсатилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намоз ўқидилар. Ортларида фаришталар икки саф бўлиб, ҳар бир сафда етмиш минг фаришта бор эди. Ўқиб бўлиб, «Таржиъни (Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун) айтдилар. Сўнг: «Бу даражага нима сабабли эришди?» деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни яхши кўргани ва уни келганда ҳам, кетганда ҳам, турганда ҳам, ўтирганда ҳам ва ҳар бир ҳолатда ҳам ўқигани учун», дедилар». (Имом Тобароний Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким уч нарсани иймон билан адо этса, жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради ва хоҳлаган ҳурга уйланади: ким қотилни афв қилса, махфий равишда бировнинг қарзини тўласа ва ҳар фарз намозидан сўнг «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн марта ўқиса», дедилар. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Биттасини қилса-чи, эй Аллоҳнинг Расули?» деб сўрадилар. У зот: «Биттасини қилса ҳам», дедилар» (Абу Яъло Мусилий Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, камбағаллиги ва ночорлигидан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Қачон манзилингга кирсанг, одам бўлса-бўлмаса, салом бергин, сўнг менга салом йўллагин ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни бир марта ўқигин», дедилар. Ҳалиги киши шундай қилди. Натижада Аллоҳ таоло унга шу даражада ризқ бердики, ҳатто қўшниларию қариндошларига ҳам мўл-кўл ёғдирди» (Ҳофиз Абу Мусо Мадиний Саҳл ибн Саъддан ривоят қилган).
«Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ҳар куни эллик марта ўқиса, қиёмат куни: «Тур, эй Аллоҳни мақтовчи! Жаннатга кир!» дейилади» (Тобароний Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган).
«Ким вафот билан ниҳоя топадиган касаллигида «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, қабрида фитналанмайди, қабр сиқишидан омонда бўлади ва фаришталар унинг қўлидан тутиб, сирот кўпригидан жаннатга олиб ўтадилар» (Табароний ва Абу Нуъайм Абдуллоҳ ибн Шиххирдан ривоят қилганлар).
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўпланинглар! Мен сизларга Қуръоннинг учдан бирини ўқиб бераман», дедилар. Тўпланганлар тўпланди, сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқидилар-да, кириб кетдилар. Шунда ҳаммамиз бир-биримизга: «Бу самодан келган хабар бўлса керак, шунинг учун кириб кетдилар», дедик» (Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
Айрим уламолар: «Бунинг Қуръоннинг учдан бирига тенглигига сабаб, унда Аллоҳнинг ас-Сомад исми борлиги учун, чунки бошқа сураларда бу исм топилмайди», дейдилар. Шунингдек, «ал-Аҳад» борлиги учун ҳам дейишган.
Баъзилар: «Қуръоннинг ўзи учга бўлингани учун: учдан бири ҳукмлар, учдан бири ваъда ва ваъидлар (қайтариқлар), яна учдан бири исм ва сифатлар. «Қул ҳуваллоҳу аҳад» шу уч бўлакнинг бир бўлаги, яъни исм ва сифатлар бўлагидир. Шу маънода бу сура «Ихлос» деб номланади», дейдилар.
1029 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنِّي أُحِبُّ هَذِهِ السُّورَةَ: قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ، قَالَ: «إِنَّ حُبَّهَا أَدْخَلَكَ الجَنَّةَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.
رَوَاهُ البُخَارِيُّ فِي «صَحِيحِهِ» تَعْلِيقاً [774].
1030. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу кеча мисли кўрилмаган оятлар – «Қул аъуузу би Роббилфалақ» ва «Қул аъуузу би Роббиннаас» нозил қилинганини билмадингми?» дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Албатта, икки «қул аъузу» сурасидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўрашнинг олий нуқтаси мужассам бўлган. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни ўзларига ҳам аҳлларига ҳам ўқиб дам солганлар ва умматларига ҳам шуни амр қилганлар.
1030 - وَعَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَلَمْ تَرَ آيَاتٍ أُنْزِلَتْ هَذِهِ اللَّيْلَةَ لَمْ يُرَ مِثْلُهُنَّ قَطُّ؟ قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ، وَقُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [814].
1031. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жинлардан ва инсонларнинг кўзи тегишидан паноҳ тилаб юрардилар. Ҳатто иккита «қул аъузу» нозил бўлди. Бас ушбу иккиси нозил бўлгач, у иккиси билан паноҳ тилаб, бошқа (паноҳ тиланадиган) нарсаларни тарк қилдилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Албатта, Аллоҳ таолонинг каломи ҳамма нарсадан устун туради. Шунинг учун ҳаммамиз ҳам бу икки муборак сурани маъноларини яхши билиб олиб ихлос билан ўқиб юришимиз керак. Ушбу икки сура ҳақида тўлиқроқ маълумотлар бериш, уларнинг тафсирини тақдим қилишга ижозат бергайсиз.
Фалақ сураси маккада нозил бўлиб, беш оятдан иборат.
Ушбу сурага ўзининг биринчи оятидаги «Фалақ» сўзи ном бўлиб қолган. «Фалақ» сўзи луғатда «ёриш» маъносини билдиради. Бу жойда «Фалақ» тонг маъносида келган. Тонг кечани ёриши учун шу ном билан ҳам аталади.
Бу сурада Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мусулмонларга барча ёмонликлар, хавф-хатарлардан фақатгина У зотнинг Ўзидан (Аллоҳдан) паноҳ тилашга ундайди. Аллоҳ уларга Ўз ҳимоясини эълон қилади ва худди «Менинг ҳимоямга марҳамат, тинч-омон жойга марҳамат», дегандек бўлади.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
1. Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман.
2. У яратган нарсалар ёмонлигидан.
3. Ва кириб келган қоронғу кечанинг ёмонлигидан.
4. Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан.
5. Ва ҳасад қилган, ҳасадчининг ёмонлигидан, деб айт.
Фалақ сурасининг маънолари таржимасини тўлиқ келтириб олганимиздан кейин, энди унинг тафсирига ўтайлик.
«Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман».
Фалақ сурасидаги хитоб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зот орқали умматларига қаратилган. Аллоҳ таолонинг Ўзи турли-туман ёмонликлардан қандоқ қилиб паноҳ сўрашни ўргатмоқда.
Мўмин-мусулмон инсон ҳар бир вақт, ҳар бир нарсадан паноҳга муҳтож бўлса, фақат Аллоҳ таолонинг Ўзидангина паноҳ сўрамоғи, Унинг паноҳгоҳига қочмоғи лозим экан.
Оятда тўғридан-тўғри, Роббимдан паноҳ сўрайман ёки Роббимнинг паноҳига қочаман, деб айт, дейилмасдан, Тонг Роббиси паноҳига қочаман, дейишга амр қилинмоқда. Нима учун? Чунки тонг доимо оғирликдан ва шиддатлардан қутулиш рамзи бўлган. Шиддатли ҳолга тушиб, паноҳ сўрашга мажбур бўлган инсон, худди зулматли кечада адашиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган одамга ўхшайди. Унинг нажот кутиши эса, худди тонгни кутишга ўхшайди.
«У яратган нарсалар ёмонлигидан».
Бу оят дунёдаги барча ёмонликлардан паноҳ сўрашни тасвирлайди. Аллоҳ яратган нарсаларнинг фойдалиси ҳам, зарарлиси ҳам бор. Паноҳ тилаш ёмонликлардан бўлади.
Бунга инс, жин, ҳайвонот, ҳашарот ва ҳар бир нарса ёмонлиги киради.
«Ва кириб келган қоронғу кечанинг ёмонлигидан».
Қоронғи кеча доим даҳшат, хавф-хатар солиб туради. Ўғриликлар, қотилликлар, ёмонликлар, турли ҳайвонот ва ҳашаротлар зарари доим кечаси юзага келади. Шунинг учун Аллоҳ мусулмонларга Ўз паноҳига илтижо қилишга, қалбларини Аллоҳга доим боғлиқ қилишга чорлайди.
«Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан».
Сеҳргарлар бировни сеҳрлаб зарар етказмоқчи бўлса, ип олиб, ўқийдиган нарсасини ўқиб, дам солиб, ипни бир тугиб, яна бир дам солиб, яна тугиб, охирига етказар экан.
«Ва ҳасад қилган, ҳасадчининг ёмонлигидан, деб айт».
Ҳасадда бировга ёмонлик орзу қилинади. Лекин фалончига етган яхшиликка ҳавас қилдим, Аллоҳ менга ҳам шу нарсани берсайди, деса ҳасад эмас.
Аллоҳ таолога осмонда ҳам, ерда ҳам биринчи исён ҳасад туфайли содир бўлган. Иблис Одам Атога ҳасад қилди, унга Аллоҳ берган мартабани кўра олмади. Аллоҳнинг амрига бўйсунмади. Одам Атога сажда қилмади, осий бўлди. Натижада Аллоҳ таоло Иблисни жаннатдан ҳайдади ва қиёматгача унга Ўз лаънатини ёғдиради.
Ердаги исён Қобил Ҳобилга ҳасад қилган туфайли бўлди. Чунки Аллоҳ Ҳобилнинг қурбонлигини қабул, Қобилникини қабул қилмаган эди.
Ҳасад ниҳоятда улкан гуноҳ ва халойиқ бошига тушган улкан мусибат. Ҳасад жамиятнинг ва унинг ҳар бир аъзосининг бошига кулфат солади. Одамлар орасидаги душманчиликлар, келишмовчиликлар ва барча ёмонликлар ҳасад туфайли чиқади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бошқа ёмонликларни жамлаб айтса ҳам, ҳасаддан паноҳ сўрашни Қуръонда алоҳида зикр қиляпти.
Нас сураси маккада нозил бўлиб, олти оятдан иборат.
Қуръони Каримнинг охирги сураси бўлмиш бу сураи каримага ҳам унинг биринчи оятдаги «Нас» сўзи ном бўлиб қолган. «Нас» одамлар дегани.
Бу сураи карима ёмонлик билан яхшилик орасидаги курашни тасвирлайди. Шу билан бир вақтда ёмонликдан узоқда бўлишлик ва ундан ғолиб келишликда Аллоҳ таолодан ёрдам сўрашга ундайди.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
1. Одамлар Роббисидан.
2. Одамлар подшоҳидан.
3. Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман.
4. Беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг,
5. Одамлар қалбларига васваса соладиганнинг,
6. Жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт.
Нас сураси ояти карималари маъноси таржималарини тушунарли бўлиши учун бирданига келтириб олганимиздан кейин, энди, Аллоҳ таолодан мадад сўраган ҳолимизда якка-якка тафсир қилишга ўтайлик
«Одамлар Роббисидан»,
Яъни, одамлар Роббисидан паноҳ сўрайман.
Аллоҳ таолонинг Робб сифати ўзида кўп маънони мужассам қилган: Холиқ, Мураббий ва Мудаббир кабилар. У Зот одамларни йўқдан бор қилиб яратган Холиқ, турли неъматлар ила неъматлантириб ўстирган Мураббий ва доимо ишларни юритиб турувчи Мудаббирдир. Гарчи Аллоҳ таоло барча махлуқотларнинг Роббиси бўлса ҳам, бу ерда одамларни хос зикр қилиниши бандаларни шарафлаш ва икром қилиш учундир. Аллоҳ таоло борлиқдаги барча нарсаларни одамлар учун яратгандир. Уларга ақл, илм, китоб ва шариат берган. Уларга фаришталарни сажда қилдирган. Бинобарин, одамлар махлуқотнинг афзалидир.
«Одамлар подшоҳидан»
Яъни, одамларнинг подшоҳидан, эгасидан паноҳ сўрайман.
Аллоҳ таоло ҳамма халойиқнинг Малики — Подшоҳи ва Эгасидир. Аллоҳнинг эгалиги тўлиқ, шомил ва комилдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларнинг ҳаётини тўла бошқариб, Ўз ҳукмини юритиб туради. Демак, паноҳ тилаш фақатгина ўша Зотнинг Ўзидангина бўлиши лозим.
«Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман».
Яъни, одамларнинг ибодатига сазовор ягона Зотдан паноҳ сўрайман.
Ҳа, барча одамларнинг ибодатига сазовор ягона илоҳ, маъбуд Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Бинобарин, одамлар У зотнинг Ўзидангина паноҳ сўрашлари, фақат Унинггина паноҳига қочишлари керак.
Ушбу уч оят ҳақида аллома Исмоил ибн Касир қуйидагиларни ёзадилар: «Ушбулар Робб жалла жалалуҳунинг сифатларидан уч сифатдир: Робблик, Маликлик ва Илоҳлик. У ҳар бир нарсанинг Робби, Эгаси ва Илоҳидир. Ҳамма нарсалар Унинг махлуқи ва мулкидирлар. Бас, паноҳ тиловчи ушбу сифатлар ила сифатланган Зотдан паноҳ сўрашга амр қилинди».
Энди эса, келаси уч оятда мазкур сифатлар ила мавсуф Аллоҳнинг паноҳига ниманинг ёмонлигидан қочиш кераклиги баён қилинади.
«Беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг»
Ушбу оятда зикр қилинган «беркиниб, кўриб турувчи»дан мурод шайтондир. Чунки, у инсон Роббисини зикр қилиб турганда қочиб, беркиниб олади. Шунингдек, банда ўз Роббисини унутса, шайтон дарҳол кўринади ва уни васваса қилишни бошлайди.
Ҳофиз Мусилий ривоят қилган ҳадисда: «Албатта шайтон бурнини одам боласи қалбига қўювчидир. Қачон у Роббисини зикр қилса шайтон беркинади. Қачон у Роббисини унутса, қалбини ром этиб, васваса қила бошлайди», дейилган.
«Одамлар қалбларига васваса соладиганнинг»
Шайтоннинг васвасаси инсон қалбига гуноҳ ишлар қилиш, ўзига эргаштириш, Аллоҳга осий бўлишни зийнатлаб кўрсатади.
«Жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт».
Ушбу оят шайтон ҳам одамлардан, ҳам жинлардан бўлишига далилдир. Мўмин-мусулмон инсон доимо ҳам инс шайтон, ҳам жин шайтон васвасасидан, ёмонлигидан паноҳ сўраб Аллоҳга илтижо қилиб турмоғи лозим.
Жиндан бўлган вавасачининг иши осонроқ. Аллоҳдан паноҳ сўрасанг, дуоларни ўқисанг, қайтади. Аммо одамдан бўлган васвасачи жуда ҳам хатарли.
Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қиладилар:
«Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъуузу бироббил фалақ» ва «Қул аъуузу бироббиннаси» суралари ўқиб, дам солиб баданларига суртиб ётардилар».
Фалақ ва Нас суралари бир-бирларига узвий боғлиқдир. Уларнинг нозил бўлиши ҳам бирга бўлган ва доимо бирга зикр қилинади. Ушбу икки сура биргаликда қўшилиб «Муъаввизатайни» — «икки паноҳ тиловчи» деб номланади. Чунки икковлари ҳам «аъузу»–«паноҳ тилайман» сўзи ила бошланади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам икки муъаввизатайни биргаликда зикр қилинган.
Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Абу Довудлар ривоят қилган ҳадисда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тоблари қочса, муъаввизатайнни ўқиб дам солар эдилар. У зотнинг дардлари оғирлашганда мен қироат қилиб, баракаси умидида қўлларини суртар эдим», деганлар.
Имом Муслим ва Имом Термизийлар Уқбат ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Менга ушбу кеча нозил қилинган оятларни билдингми? Уларнинг мисли ҳеч кўрилмаган. «Қул аъузи бироббил фалақи», «Қул аъузу бироббиннаси», дедилар.
Имом Абу Довуд ва Имом Насаийлар Уқбат ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туяларини сафарда етаклаб борардим. У зот: «Эй Уқба, энг яхши икки сурани сенга ўргатиб қўяйми?» дедилар ва «Қул аъузу бироббил фалақи» ва «Қул аъузу бироббиннаси»ни ўргатдилар».
Имом Абу Довуд ва Имом Насаийлар яна Уқбат ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Жуҳфа ва Абваъ орасида юриб борар эдим. Бизни ёмғир ва шиддатли зулмат қоплаб олди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муъаввизатайни ила паноҳ сўрай бошладилар ва, эй Уқба, иккови ила паноҳ тила, ҳеч бир паноҳ тиловчи иккисичалик нарса ила паноҳ тиламаган, дедилар. Сўнгра бизга имом бўлиб намозда ҳам икковини қироат қилганларини эшитдим».
1031 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَتَعَوَّذُ مِنَ الجَانِّ، وَعَيْنِ الإِنْسَانِ، حَتَّى نَزَلَتِ الْمُعَوَّذَتَانِ، فَلَمَّا نَزَلَتَا، أَخَذَ بِهِمَا وَتَرَكَ مَا سِوَاهُمَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ [2058].
1032. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Қуръонда ўттиз оятлик бир сура бор, ўқиган одам мағфират қилингунича уни шафоат қилади: У «Табаарокаллазии биядиҳил мулк»дир.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби бу сура ҳам ақида мавзусининг аслини муолажа қилади.
Мулк сураси учта асосий мақсадни ўз ичига олган:
1. Аллоҳнинг азамати, тирилтириш ва ўлдиришга қодирлиги.
2. Тангрининг ягоналигига далил ва ҳужжатлар келтириш.
3. Қиёматга ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмайдиганларнинг оқибати нима бўлиши.
Шунинг учун ҳам бу суранинг фазли улуғ бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни мақтаганлар ва уни қироат қиладиганларга ушбу ҳадисдагига ўхшаб кўп нарсаларни ваъда қилганлар.
Бу сураи кариманинг ўз соҳибига то уни мағфират қилингунча шафоат қилгани учун ҳам уни «Шафоатчи» деб аталади. Шунинг учун ҳам бизнинг диёрларимизда уни дафндан кейин қабр устида ўқиш одатга айланган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бири ўз капасини билмасдан бир қабр устига қурди. Бирдан унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулку»ни охиргача қироат қилди.
Бас, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, капамни қабр устига қурдим. Мен унинг қабр эканлигини билмас эдим. Бирдан унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулку»ни охиргача қироат қилди», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«У ман қилувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан нажот беради», дедилар. (Имом Термизий ривояти).
Шунинг учун бу сура «Сақловчи» ва «Нажот берувчи» деб ҳам аталади, чунки у бандаларни катта азобдан сақлайди. Қабр ичидаги ўқиганда унинг сиртидаги ўқиш ҳам фойдали бўлиши турган гап.
Бошқа бир ҳадиси шарифда эса:
«Маййит қабрга қўйилгандан сўнг (азоб фаришталари) оёқлари тарафдан келсалар, оёқлар:
«Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ, чунки у биз билан туриб кечасидаги намозда Мулк сураси ўқирди», дерлар.
Агар бош тарафдан келсалар, тили:
«Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ. Чунки у мен билан Мулк сурасини ўқирди, дейди», дейилган. (Имом Ҳоким ривояти)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мулк сураси ҳар бир мўмин қалбида бўлишини хоҳлардим», деганлар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алиф лаам мийм» ва «Табарокаллази биядиҳил Мулку»ни қироат қилмасдан ухламас эдилар».
Термизий ривоят қилган.
Ҳозиргача кўпчилик мусулмонлар Мулк сурасини ўқимасдан ухламаслик ҳақидаги ҳадиси шарифга оғишмай амал қилиб келадилар.
1032 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مِنَ القُرْآنِ سُورَةٌ ثَلَاثُونَ آيَةً شَفَعَتْ لِرَجُلٍ حَتَّى غُفِرَ لَهُ، وَهِيَ: تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ الْمُلْكُ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 1400، ت 2891].
وَفِي رِوَايَةِ أَبِي دَاوُدَ: «تَشْفَعُ».
1033. Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кеч кирганда Бақара сурасининг охиридаги икки оятни ўқиса, шу унга кифоя қилади* дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Яъни ўша кечаси турли офатлар етишидан кифоя қилади. Ёки ўша кечасидаги бошқа вирдлар учун кифоя қилади.
Имом Нававий шу иккисини ирода қилиш жоиз, деб айтдилар.
Ушбу ҳадиси шарифда зикри келган икки оят кўпчиликка «Ааманар Росулу» деган ном билан таниш. Ушбу ҳадисга ўхшаш бу икки оятнинг фазлини баён қилувчи ҳадис ва ривоятлар кўплигидан уларнинг ёд олиб ўқиб юрувчи мусулмонлар ҳам кўпдир.
Ушбу ҳадисни шарҳ қилган олимларимиз асосан ҳадисдаги «кифоя қилади»га урғу берганлар. Уларнинг шарҳ қилишларича, ким Бақара сураси охиридаги икки оятни бир кечада ўқиса:
1. Барча ёмонликлардан сақланишга кифоя қилади.
2. Шайтоннинг ёмонлигидан сақланишга кифоя қилади.
3. Савоб олишга кифоя қилади.
4. Кечасини Қуръон қироати ила бедор ўтказишдан кифоя қилади.
5. Инсу жиннинг ёмонлигидан кифоя қилади.
6. Қуръоннинг барчасини қироат қилишдан кифоя қилади.
1033 - وَعَنْ أَبِي مَسْعُودٍ البَدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَرَأَ بالآيَتَيْنِ مِنْ آخِرِ سُورَةِ البَقَرةِ فِي لَيْلَةٍ كَفَتَاهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5009، م 808].
قِيْلَ: كَفَتَاهُ الْمَكْرُوهَ تِلْكَ اللَّيْلَةَ، وَقِيلَ: كَفَتَاهُ مِنْ قِيَامِ اللَّيْلِ.
1034. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уйларингизни қабристон қилиб қўйманглар. Шайтон Бақара сураси ўқилган уйдан қочади».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бақара – Мадинада нозил қилинган энг аввалги сурадир. Суранинг бошидаги тўрт оят мўминлар ҳақида, ундан кейинги икки оят кофирлар ҳақида ва улардан кейинги ўн уч оят мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Бақара сураси Қуръони каримдаги энг узун сурадир. Энг узун оят ҳам айнан мазкур сурада бўлиб, у қарз ҳақидаги 282-оятдир. Бу оят тўлиқ бир бетни ташкил этади. Бақара сурасини доим ўқиб юрган кишиларга Аллоҳнинг изни билан сеҳру жоду таъсир қилмайди.
Бақара сураси ўқилган ерга фаришталар тушадилар.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу тунда "Бақара" сурасини ўқиётган эди. Бир пайт ёнгинасида боғланган от ҳурка бошлади. У қироатдан тўхтади. От ҳам тинчланди. Яна ўқий бошласа, от ҳам безовталанар эди. Қироатни тўхтатса, яна жим бўларди. Ўша вақтда ўғиллари Яҳё от ёнида эди. От босиб олмасин деб, қироатни тўхтатиб унинг олдига бордилар. Ўғилларини отдан узоқроққа қўйгач, осмонга қарасалар, унда соябонларга ўхшаш, остида нур таратиб турган нарсалар бор экан. Тонг отгач, бўлган воқеани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб бердилар. У зот алайҳиссалом: “Ҳузайрнинг ўғли, қироатингни давом эттиравермадингми?” дедилар.
Усайд розияллоҳу анҳу айтдилар: “Боламни от босиб қолишидан қўрқдим. У отнинг яқинида эди. Отдан узоқроққа қўйиб осмонга қарасам, у ерда соябонга ўхшаш, ичида чироғи бор нарсалар турган экан. Уйимдан чиқиб қарасам, йўқ бўлиб қолибди”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Улар нималигини биласанми?” деб сўрадилар. Усайд розияллоҳу анҳу: “Йўқ”, деди. Расулуллоҳ: “Улар овозингни эшитиш учун пастга тушган фаришталар эди. Агар тонггача ўқиганингда, одамлар ҳам уларни кўрган бўларди. Фаришталар ҳам улардан қочмас эди”, деб айтдилар».
Бақара сураси Қиёмат куни шафоатчи бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни ўқинглар. Чунки у қиёмат куни ўз аҳли учун шафоатчи бўлади. Икки ёритувчи нур – Бақара ва Оли Имрон сураларини ўқинглар. Зеро, бу иккиси қиёмат куни икки булут ёки бир гуруҳ саф-саф қушлар шаклида келиб, ўз соҳибларининг ҳожатини раво қилади. Бақара сурасини ўқинглар. Уни ўқиш барака, тарк этиш эса ҳасратдир», деганлар (Имом Муслим, Имом Доримий, Имом Аҳмад ривояти).
Зубайд Абдураҳмон ибн Асваддан ривоят қилади: «Ким Бақара сурасини ўқиса, бунинг эвазига унга жаннатда тож кийдирилади» (Имом Доримий ривояти).
1034 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَجْعَلُوا بُيُوتَكُمْ مَقَابِرَ؛ إِنَّ الشَّيْطَانَ يَنْفِرُ مِنَ الْبَيْتِ الَّذِي يُقْرَأُ فِيهِ سُورَةُ الْبقَرةِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [780].
1035. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Абу Мунзир! Аллоҳнинг китобидаги қайси оят буюкроқ эканини биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувалҳаййулқаййуум», дедим. Шунда у зот кўксимга уриб, «Эй Абу Мунзир, илм сенга муборак бўлсин!» дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадис жуда ҳам улкан маъноларни ўз ичига олган. Чунки бу ҳадисда Қуръони Каримдаги энг улуғ оят қайси экани борасида сўз бормоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар ичида катта қорилардан бўлган Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга энг улуғ оят қайси экани борасида таълим бермоқчи бўлганлар. Биринчи бор сўраганларида, “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, деб Убай ибн Каъб энг улуғ оят борасида яна қўшимча маълумотга эга бўлишни хоҳлаганлар. Демак, Убай розияллоҳу анҳу бу оят “Оятал Курсий” эканини олдин бирон саҳобадан эшитган ёки ўзлари ижтиҳод қилиб айтганлар.
Ушбу ҳадиси шарифда “Оятал Курсий” Қуръони Каримдаги энг улуғ оят эканлиги таъкидланмоқда. Чунки бу оят Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари, олий сифатлари зикри келган энг улуғ ва шарафли сўзлардан таркиб топгандир. Унда Аллоҳ таолонинг Ваҳдоният, Илм, Молик, Қудрат ва Ирода каби исм сифатлари зикри келган Ҳатто, баъзи муфассирлар бу оятда Аллоҳ таолонинг ўн еттита энг улуғ исмлари жамланган, деганлар.
Оятни бундай ном олшига сабаб “Курсий” сўзининг оят ичида зикри келганидир. Оятдаги “Курсий” сўзини тафсирчи олимларимиз турли хил маъноларда тафсир қилганлар. Ҳасан Басрий: “Курсийдан мурод Арш”, деган. Ибн Касир бўлса: “Курсийдан мурод Арш эмас. Арш курсийдан каттадир”, деган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Курсийдан мурод Аллоҳ таолонинг илмидир”, деганлар.
Аслида, “Курсий”нинг луғавий маъноси ўриндиқ, тахт, таянч ва курсидир.
“Курсий”ни қандайлиги борасида бир донагина саҳиҳ ҳадис келган. Абу Зарр раозияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Етти қават осмон курсий билан бирга очиқ ер майдонидаги тешик ҳалқа кабидир. Курсийга нисбатан Аршнинг фазилати худди ҳалқага нисбатан майдоннинг фазли кабидир”, деганлар” (Муҳаммад ибн Абу Шайба Арш китобида ривоят қилган).
“Оятал Курсий”нинг фазли ва ҳислатлари борасида юқоридаги ҳадисдан бошқа жуда кўплаб ҳадислар келган.
Абу Умома Боҳилийдан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ҳар бир фарз намозидан кейин “Оятал Курсий”ни ўқиса, унинг жаннатга киришидан фақат ўлим тўсиб туради”, дедилар” (Насоий ривоят қилган).
Агар мўмин банда “Оятал Курсий”ни ўқишда бардавом бўлса, уни жаннатга киришидан фақатгина вафот этишигина ман қилар экан, холос.
Имом Тафтазоний бу ҳақда: “Жаннатга кириш шартларидан фақат ўлим қолади. Худди ўлим уни жаннатга киришдан тўсиб тургандек бўлади”, деганлар.
Аҳмад ибн Муҳаммад Таҳовий ушбу ҳадис шарҳида: “Ҳадисга кўра, “Оятал Курсий”ни ўқиб юрган одам қачон вафот этса, албатта, жаннатга киради. Бундан мурод, унинг руҳи жаннатдан ўрин топди ёки вафот этиши билан жаннат неъматлари билан неъматланади. Чунки қабр жаннат боғчаларидан бир боғча ёки дўзах чуқурларидан бир чуқурдир”, деганлар.
Демак, ҳар бир фарз намозидан кейин “Оятал Курсий”ни ўқишни одат қилиш билан бирга, Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажариб, қайтарган нарсаларидан сақланган бўлса, жаннатга кириши умид қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон оятларининг саййиди Оятул курсийдир», деганлар (Имом Ҳоким ривояти).
Юқорида келтирилган ҳадислардан олинадиган фойдалар:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо саҳобаларга Қуръони Карим таълимотларини ўргатишга жуда қаттиқ аҳамият берганлар;
2.“Оятал Курсий” оятларнинг саййиди экани;
3.“Оятал Курсий” бирон жойда ўқилса, Шайтон у ерда тура олмай қочиши ва ўқиган инсонга зарар етказа олмаслиги;
4.“Оятал Курсий”ни доимо ўқиб юриш инсонни жаннатга олиб кириши.
1035 - وَعَنْ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَبَا الْمُنْذِرِ؛ أَتَدْرِي أَيُّ آيَةٍ مِنْ كِتَابِ اللهِ مَعَكَ أَعْظَمُ؟» قُلْتُ: اللهُ لَا إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ الْقَيُّومُ، فَضَرَبَ فِي صَدْرِي وَقَالَ: «لِيَهْنِكَ الْعِلْمُ أَبَا الْمُنْذِرِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [810].
1036. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закотини қўриқлашга вакил қилдилар. Биров келиб, егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Мен уни тутиб олдим-да, «Сени албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб чиқаман», дедим. У: «Мен ҳожатмандман, бола-чақам бор. Қаттиқ муҳтожлигим бор», деди. Мен уни қўйиб юбордим.
Тонг оттирдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, бу кеча асиринг нима қилди?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, муҳтожлиги ва бола-чақаси борлигидан шикоят қилган эди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим. У зот: «Билиб қўй, у сени алдабди. Ҳали яна келади», дедилар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳали яна келади» деган сўзларидан унинг қайтиб келишини билиб, уни пойладим. Келиб, егуликдан ҳовучлаб ола бошлаган эди, уни тутиб олдим. «Сени албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб чиқаман», дедим. У: «Мени қўйиб юбор, чунки мен муҳтожман, бола-чақам бор. Энди қайтиб келмайман», деди. Унга раҳмим келиб, қўйиб юбордим.
Тонг оттирдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абу Ҳурайра, бу кеча асиринг нима қилди?» дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, қаттиқ муҳтожлиги ва бола-чақаси борлигидан шикоят қилган эди, яна раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим. У зот: «Билиб қўй, у сени алдабди. Ҳали яна келади», дедилар. Уни учинчи марта пойладим. Келиб, егуликдан ҳовучлаб ола бошлаган эди, уни тутиб олдим. «Сени албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб чиқаман. Бу охиргиси. Сен қайтиб келмайман деб, учинчи марта қайтиб келяпсан», дедим. У: «Мени қўйиб юбор, Аллоҳ сенга манфаат берадиган калималарни ўргатаман», деди. «Нима у?» дедим. У: «Қачон тўшагингга келсанг, Оятул-Курсийни ўқи. Шунда тонг оттиргунингча Аллоҳ томонидан устингда бир қўриқчи бўлади ва шайтон сенга ҳаргиз яқинлаша олмайди», деди. Уни қўйиб юбордим.
Тонг отди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Бу кеча асиринг нима қилди?» дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ менга манфаат берадиган калималарни ўргатишини айтган эди, қўйиб юбордим», дедим. У зот: «Улар нима экан?» дедилар. «У менга: «Қачон тўшагингга кирсанг, Оятул-Курсийни – «Аллоҳу лаа илаҳа илла ҳувал-Ҳайюл-Қойюм»ни бошидан бошлаб, тугатгунингча ўқи», деди ва менга: «Тонг оттиргунингча Аллоҳ томонидан устингда бир қўриқчи бўлади ва шайтон сенга яқинлаша олмайди», деб айтди», дедим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Билиб қўй, ўзи ғирт ёлғончи бўлса ҳам, сенга рост айтибди. Уч кечадан бери ким билан гаплашаётганингни биласанми, эй Абу Ҳурайра?» дедилар. «Йўқ», дедим. У зот: «У шайтон эди», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Демак, Оятал курси ўқилган уйдан жину шайтолар қочади ва ўқигувчини Аллоҳ таоло Ўз ҳифзу ҳимоясида сақлайди.
Қуръони карим оятлари ичида энг буюги ва улуғи деб таърифланган, Пайғамбаримиз алайҳиссалом эртаю кеч ўқиб юришни тавсия қилган, ҳадиси шарифларда бир қанча фазилатлари баён қилинган. Барчамизга маълум бўлган Бақара сурасининг 255-ояти бўлмиш Оятал курси қуйидагичадир:
“Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг ўзи бордир! У тирик ва абадий турувчидир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Осмонлар ва Ердаги (барча) нарсалар Уникидир. (Қиёмат куни) Унинг ҳузурида ким ҳам (гуноҳкорларни) Унинг рухсатисиз шафоат қила оларди?! Аллоҳ одамларнинг олдиларидаги ва ортларидаги бор нарсани билади. (Одамлар) Унинг илмидан фақат (У) истаган миқдорича ўзлаштирурлар. Унинг Курсийси осмонлар ва Ерни (ҳам) ўз ичига сиғдира олур. У иккисини муҳофаза этиш Уни толиқтирмас. У Олий ва Буюкдир” (Бақара сураси 255-оят).
Энди ушбу “Оятал курси”ни қисқа тафсири билан танишсак:
“Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг ўзи бордир!” Аллоҳ яккаю-ягона, фақатгина Аллоҳга ибодат қилинади. Унгагина илтижо қилиб, ҳожатлар сўралади. Аллоҳдан бошқага ибодат қилиш эса, катта адашиш ва Аллоҳга ширк келтиришдир.
“У тирик ва абадий турувчидир”. Аллоҳнинг тириклиги азалий ва абадий бўлиб, уни бошланиши ҳам, тугаши ҳам йўқ. Аллоҳ барча борлиқдаги нарсани бошқарувчи ва яратувчидир. Аллоҳнинг изни ва ёрдамисиз бирор-бир кўкат ўсмас, бирор-бир барг тўкилмас, ҳеч ким ризқ топа олмас ва бирор-бир жонзот ҳаракат қила олмас ҳатто нафас ҳам ололмайди. Демак, Аллоҳ таоло еру осмондаги барча нарсани бошқариб, уларни ҳаракатга келтириб турадиган Зотдир. Ушбу “Ал-Ҳай ва Ал-Қайюм” исмларини баъзи уламоларимиз Исми Аъзам деб, бу исмлар билан дуо қилинса ижобат бўлади деганлар. Бунга Пайғамбарлар алаҳиссаломларнинг қуйидаги дуоларини мисол келтирганлар:
“Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтиришда “Ё Ҳайю, ё Қойюм” деб дуо қилганлар.
Сулаймон алайҳиссалом Билқиснинг тахтини Аллоҳнинг изни билан олдиларида ҳозир бўлишини хоҳлаганларида “Ё Ҳайю, ё Қойюм” деб дуо қилганлар”.
Демак, биз ҳам дуоларимизда Аллоҳ таолонинг ушбу икки исм-сифатини айтиб, ҳожатларимизни сўрашимиз айни муддао бўлар экан.
Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Аллоҳ доимо уйғоқ. Уни бир лаҳза ҳам уйқу олмайди.
“Солиҳлар гулшани” номли китобда ажойиб воқеа келтирилган: Бир киши бир бегона аёлга кўнгил қўйди. Ўша аёл бир кеча ўз эҳтиёжи учун бир жойга кетган эди, эркак унинг ортидан эргашди. Иккиси холи жойга борганда эркак аёлга фаҳш ишни таклиф қилди. Аёл унга: “Қара-чи, ҳамма ухлаяптимикан?” деди. Ҳалиги киши аёл зинога рози бўлди деб ўйлаб, ташқарига чиқди, одамлар яшайдиган жойларни айланиб чиқди. Ҳамма ухлаётганини кўриб, хурсанд бўлиб, ортига қайтди. Келиб, аёлга ҳамма ухлаётганини айтди. Аёл: “Аллоҳ табарока ва таоло-чи? У Зот ҳам ухлаяптими?” деди. Киши: “Аллоҳ таоло ухламайди, Уни мудроқ ҳам тутмайди”, деди. Аёл: “Ҳа, Аллоҳ ухламаган ва ҳеч қачон ухламайди ҳам. Унинг яратган махлуқотлари бизни кўрмаса ҳам, Унинг Ўзи бизни кўриб туради. Мана шундан қўрқиш керак”, деди. Эркак бу сўзлардан ларзага тушиб, аёлдан узоқлашди. Қилган иши учун Аллоҳ таолодан қўрқиб, астойдил тавба қилди. У вафот этгач, бир киши уни тушида кўриб, “Аллоҳ таоло сенга қандай муомалада бўлди?” деб сўради. У: “Аллоҳдан қўрқиб, тавба қилганим учун гуноҳимни кечирди”, деди.
Осмонлар ва Ердаги барча нарсалар Уникидир. Осмону ерда нимаки бўлса, ҳаммасининг эгаси Аллоҳдир. Бу эгалик умумий бўлиб, ҳеч нарсани четда қолирмайди. Бу эгаликни ҳеч бир нарса чегаралай олмайди.
(Қиёмат куни) Унинг ҳузурида ким ҳам (гуноҳкорларни) Унинг рухсатисиз шафоат қила оларди?! Дарҳақиқат, Аллоҳ изн берган зотларгина гуноҳкорларни шафоат қилади. Бу ҳақда Имом Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар:
أ“Пайғамбарлар, авлиёлар, уламолар, қорилар ва тақводорлардан иборат Аллоҳ Ўзи рози бўлган зотларга шафоат қилишга рухсат беради. Натижада, улар дўзахга кирувчиларни шафоат қиладилар”.
Демак, ҳеч ким бировни ўртасига тушиб шафоатчилик қилишга журъат қила олмайди. Фақат Аллоҳнинг Ўзининг изни билангина, У берган изн чегарасидагина шафоат қила олади.
Аллоҳ одамларнинг олдиларидаги ва ортларидаги бор нарсани билади.
Аллоҳ таоло бандаларнинг аввал қилган, ҳозир қилаётган ва келажакда қиладиган ишларини ҳам билfди. Демак, банда ҳар бир ишини Аллоҳ кўриб турганини ҳис қилган ҳолатда қилиши ва Қиёмат куни ҳар бир қилмишидан савол-жавоб бўлишини ҳис қилиб туриши лозим.
(Одамлар) Унинг илмидан фақат (У) истаган миқдорича ўзлаштирурлар.
Демак, инсон, илмнинг чўққисига чиқдим, деб жар солганда ҳам, Аллоҳ изн берган озгина илмга эришган бўлади, холос. Шунинг учун ҳам Хизр алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга:
“Мен билан сени илминг Аллоҳнинг илмини олдида худди денгиздан чумчуқ тумшуғида сув олгандекдир”, деганлар.
Демак, қайси соҳанинг илмини эгаллаган бўлишимиздан қатъий назар, илмимиз қанчалигидан асло ғурурланмаслигимиз керак.
Унинг Курсийси осмонлар ва Ерни (ҳам) ўз ичига сиғдира олур.
Мазкур ояти каримани бундай ном олишига сабаб “Курсий” сўзининг оят ичида зикри келганидир. “Курсий”нинг луғавий маъноси ўриндиқ, тахт, таянч ва курсидир. Оятдаги “Курсий” сўзини тафсир илми олимлари турли хил маъноларда тафсир қилганлар.
Ақида уламолари: “Биз Аллоҳнинг Арши ва Курсиси борлигига иймон келтирамиз. Бу икки нарса, одамларнинг арши-тахти ва курсисига ўхшамайди. У иккисининг ҳажми, кайфияти ва сифатини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Бизнинг эса, уларни билишга ҳожатимиз йўқ. Агар ҳожатимиз бўлганида, Аллоҳнинг Ўзи баён қилиб берган бўларди”, дейдилар.
У иккисини муҳофаза этиш Уни толиқтирмас. Яъни, Аллоҳ таоло осмонлару ерни ва улар ичидаги нарсаларни сақлашдан ва уларни тўхтовсиз бошқариб туришдан чарчамайди. Бу иш Унга ҳеч қандай оғирлик қилмайди. Бу сифат Аллоҳнинг қудрати комил ва чексиз эканлигини кўрсатади.
У Олий ва Буюкдир. Аллоҳ ҳамма нарсадан юқори ва олийдир, Аллоҳ ҳамма нарсадан улуғдир.
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ бу ояти карима ҳақида шундай деганлар:
“Оятал курсини энг улуғ оят бўлишининг сабаби – у ўзида Аллоҳ таолонинг исм-сифатларининг энг асосийларини жамлагандир. Улар, Аллоҳнинг илоҳлиги, яккаю ягоналиги, тирик-барҳаётлиги, барча нарсани билиши, барча нарса Уни мулки экани, барса нарсага қодирлиги ва У хоҳлаган нарсагина бўлишидир. Мана шу еттиси Аллоҳ таолонинг энг асосий исм-сифатларидир”.
1036 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: وَكَّلَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بحِفْظِ زَكَاةِ رَمَضَانَ، فَأَتَانِي آتٍ، فَجَعَلَ يَحْثُو مِنَ الطَّعَامِ، فَأَخَذْتُهُ فَقُلْتُ: لأَرَفَعَنَّكَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: إِنِّي مُحْتَاجٌ، وَعَلَيَّ عِيَالٌ، وَبِي حَاجَةٌ شَدِيْدَةٌ، فَخَلَّيْتُ عَنْهُ، فَأَصْبَحْتُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَآلِهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَبَا هُرَيرَةَ؛ مَا فَعَلَ أَسِيرُكَ الْبَارِحَةَ؟» قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ شَكَا حَاجَةً وَعِيَالًا، فَرَحِمْتُهُ، فَخَلَّيْتُ سَبِيلَهُ. فَقَالَ: «أَمَا إِنَّهُ قَدْ كَذَبَكَ وَسَيَعُودُ» فَعَرَفْتُ أَنَّهُ سَيَعُودُ؛ لِقَوْلِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَرَصَدْتُهُ، فَجَاءَ يَحْثُو مِنَ الطَّعَامِ، فَقُلْتُ: لأَرْفَعنَّكَ إِلَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: دَعْنِي فَإِنِّي مُحْتَاجٌ، وَعَلَيَّ عِيَالٌ لَا أَعُودُ، فَرَحِمْتُهُ وَخَلَّيتُ سَبِيلَهُ، فَأَصْبَحْتُ، فَقَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَبَا هُرَيْرَةَ؛ مَا فَعَلَ أَسِيرُكَ الْبَارِحَةَ؟» قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ شَكَا حَاجَةً وَعِيَالًا، فَرَحِمْتُهُ وَخَلَّيتُ سَبِيلَهُ، فَقَالَ: «إِنَّهُ قَدْ كَذَبَكَ وَسَيَعُودُ». فَرَصَدْتُهُ الثَّالِثَةَ، فَجَاءَ يَحْثُو مِنَ الطَّعَامِ، فَأَخَذْتُهُ، فَقُلْتُ: لأَرْفَعنَّكَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَهَذَا آخِرُ ثَلَاثِ مَرَّاتٍ إِنَّكَ تَزْعُمُ أَنَّكَ لَا تَعُودُ، ثُمَّ تَعُودُ!! فَقَالَ: دَعْنِي فَإِنِّي أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ يَنْفَعُكَ اللهُ بهَا، قُلْتُ: مَا هُنَّ؟ قَالَ: إِذَا أَوَيْتَ إِلَى فِرَاشِكَ فَاقْرَأْ آيَةَ الْكُرْسِيِّ؛ فَإِنَّهُ لَنْ يَزَالَ عَلَيْكَ مِنَ اللهِ حَافِظٌ، وَلَا يَقْرَبُكَ شَيْطَانٌ حَتَّى تُصْبِحَ، فَخَلَّيْتُ سَبِيلَهُ، فَأَصْبَحْتُ، فَقَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا فَعَلَ أَسِيرُكَ الْبَارِحَةَ؟» قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ زَعَمَ أَنَّهُ يُعَلِّمُنِي كَلِمَاتٍ يَنْفَعُنِي اللهُ بِهَا، فَخَلَّيْتُ سَبِيلَهُ قَالَ: «مَا هِيَ؟» قُلْتُ: قَالَ لِي: إِذَا أَوَيْتَ إِلَى فِرَاشِكَ فَاقْرَأْ آيَةَ الْكُرْسِيِّ مِنْ أَوَّلِهَا حَتَّى تَخْتِمَ الآيَةَ: {اللهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الحَيُّ الْقَيُّومُ} وَقَالَ لِي: لَا يَزَالُ عَلَيْكَ مِنَ اللهِ حَافِظٌ، وَلَنْ يَقْرَبَكَ شَيْطَانٌ حَتَّى تُصْبِحَ. فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَمَا إِنَّهُ قَدْ صَدَقَكَ وَهُوَ كَذُوبٌ، تَعْلَمُ مَنْ تُخَاطِبُ مُنْذُ ثَلَاثٍ يَا أَبَا هُرَيْرَةَ؟» قُلْتُ: لَا، قَالَ: «ذَاكَ شَيْطَانٌ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [2311].
1037. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Каҳф сурасининг аввалидаги ўн оятни ёд олган бўлса, Дажжолдан ҳимояланибди», дедилар».
Бошқа ривоятда «Каҳф суранинг охиридан» бўлиб келган.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифни далил қилиб, кўпчилик жума куни Каҳф сурасини қироат қилишни одат қилиб олган.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ Каҳф сурасини жума куни қироат қилиш мандуб, деганлар.
Каҳф сураси ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадиси шариф ривоят қилинган. Улардан баъзиларини эслаб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлади.
Имом Бухорий, имом Муслим ва имом Аҳмадлар ривоят қилган ҳадисда Абу Исҳоқ қуйидагиларни айтади:
«Ал-Барроснинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим:
«Бир киши Каҳф сурасини ўқиди. Ҳовлида ҳайвон бор эди. Ҳайвон безовта бўла бошлади. Одам қараса, уни булут ўраб турибди. Бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдик, у зот:
«Эй фалончи, ўқийвер, у Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир», дедилар.
Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.
Шу маънода бир-бирини қувватловчи ҳадислар анчагина келган.
Каҳф сурасини ўрганиб чиққанимиздан кейин бу сурани тез-тез ўқиб туришга тарғиб этувчи ҳадислар аҳамиятини яна ҳам кўпроқ тушунамиз.
Чунки бу сураи каримада ҳар бир инсон ҳаёти давомида учраши мумкин бўлган фитналар, мол-дунё ишқи, дунё ҳодисалари, ва бошқа фитналар ҳақида, улардан четлашиш зарурлиги хусусида баҳс юритилган.
Демак, ҳар бир инсон мазкур фитналардан омон юриши учун ушбу ҳадиси шарифларга амал қилиб, ҳар куни Каҳф сурасининг аввалидан ўн оят, ҳар жума аввалидан охиригача тадаббур ила тиловат этиб туришни ўзига вазифа қилиб олса, жуда ҳам яхши бўлади.
1037 - وَعَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ حَفِظَ عَشْرَ آيَاتٍ مِنْ أَوَّلِ سُورَةِ الْكَهْفِ عُصِمَ مِنَ الدَّجَّالِ».
وَفِي رِوَايَةٍ: «مِنْ آخِرِ سُورَةِ الكَهْفِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [809].
1038. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эди. У зот тепаларидан ғийқиллаган овоз эшитиб, бошларини кўтардилар. Шунда у (Жаброил алайҳиссалом) деди: «Бу осмондаги бир эшик бўлиб, бугун очилди. Бундан аввал ҳеч очилмаган эди. Ундан бир фаришта тушди. Бу фаришта ерга тушди, у фақат бугун тушди. У салом берди ва: «Шодланинг, сизга икки нур берилди. У сиздан олдин ҳеч бир набийга берилмаган эди. Бу – Фотиҳа сураси билан Бақара сурасининг охирларидир. У иккисидан бирор жумла ўқисангиз, ўша сизга албатта берилади», деди».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу икки нур – Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг сўнги икки оятларидаги дуолардир. Ким уларни ўқиса, ушбу дуоси ижобат бўлар экан, бу ҳақда башорат бериш учун алоҳида бир фаришта тушган экан.
1038 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: بَيْنَمَا جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلَامُ قَاعِدٌ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ سَمِعَ نَقِيضاً مِنْ فَوْقِهِ، فَرَفَعَ رَأْسَهُ فَقَالَ: هَذَا بَابٌ مِنَ السَّمَاءِ فُتِحَ اليَوْمَ، ولَمْ يُفْتَحْ قَطُّ إِلاَّ اليَوْمَ، فَنَزَلَ مِنْهُ مَلَكٌ، فَقَالَ: هَذَا مَلَكٌ نَزَلَ إِلَى الأَرْضِ، لَمْ يَنْزِلْ قَطُّ إِلَّا اليَوْمَ، فَسَلَّمَ وَقَالَ: أَبْشِرْ بِنُورَينِ أُوتِيتَهُمَا، لَمْ يُؤْتَهُمَا نَبِيٌّ قَبْلَكَ: فَاتِحَةُ الكِتَابِ، وَخَوَاتِيمُ سُورَةِ البَقَرَةِ، لَنْ تَقْرَأَ بِحَرْفٍ مِنْهَا إِلَّا أُعْطِيْتَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [806].
«النَّقِيضُ» الصَّوْتُ.
5-боб. Қуръонни жамланиб ўқишнинг маҳбублиги ҳақида
5 - باب استحباب الإجتماع على القراءة
1039. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Қайси бир қавм Аллоҳнинг байтларидан бирида тўпланиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, устларига сакийна нозил бўлади, уларни раҳмат чулғаб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича келган:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир мўминдан дунё машаққатларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан Қиёмат кунининг машаққатларидан бирини аритади.
Ким бир қийналган одамга енгиллик қилса, Аллоҳ унга дунёю охиратда енгиллик қилиб беради.
Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини дунёю охиратда беркитади.
Модомики банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади.
Ким илм излаб йўлга тушса, шу сабабли Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди.
Қайси бир қавм Аллоҳнинг байтларидан бирида тўпланиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, устларига сакийна нозил бўлади, уларни раҳмат чулғаб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади.
Амали ортга тортган одамни насаби олға сура олмайди». (Имом Муслим ривояти).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифда ҳар бир мўмин-мусулмоннинг қилиши лозим бўлган яхши амаллардан бир нечтасини ва уни бажарган мўмин-мусулмон бандага бериладиган мукофотларни зикр қилмоқдалар. Шу орқали сиз билан биз умматларини ўша яхши амалларни қилишга тарғиб этмоқдалар. Келинг, ўша амаллар ва уларнинг натижаларини бирма-бир кўриб чиқайлик:
1.«Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу муборак гапларида ҳар бир мўмин учун бошқа бир мўминнинг бошига тушган оғирликни аритишга ёрдам бериш учун катта чорлов бор.
Бу дунёда одамларнинг бошига тез-тез турли ғам-ғусса, қийинчилик ва машаққатлар тушиб туради. Бошига машаққат тушган одам дарҳол ўз яқинларидан ёрдам кутади. Чунки бир ўзи машаққатга қарши туриши осон эмас.
Ислом дини мусулмон жамиятидаги кишиларни доимо ўзаро ёрдам асосида яшашга чақиради. Айниқса, қийинчиликда қолган кишиларга алоҳида эътибор беришни тайинлайди. Лекин ҳозирги пайтда кўпчилик бошига машаққат тушган кишидан ўзини олиб қочади, унинг машаққатига шерик бўлишни хоҳламайди. Аксинча, яхшилик ичида юрган одам атрофида ўралашади. Унинг яхшилигидан фойда олишни умид қилади. Бу эса, беш кунлик дунёнинг матоҳига учган кишиларнинг ишидир.
Ҳақиқий мўмин – охиратни ўйлаган киши ушбу ҳадисга амал қилади. Бошига иш тушган биродарининг машаққатини аритишга ҳаракат этади. Шу билан қиёмат куни ўз бошига тушадиган бир машаққатни аритган бўлади. Демак, у биров учун эмас, ўзи учун амал қилибди. Шунинг учун у бошига машаққат тушган биродарига миннат қилмай, раҳмат айтиши, «Эй биродар, Аллоҳ сенга сабр берсин, сенинг сабабингдан мен охират машаққатларининг биридан халос бўлдим», дейиши керак.
2.«Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади».
Бу дунёда қийинчилик билан кун кўрадиган кишилар доимо учраб туради. Чунки дунё ўзи шундоқ тузилган.
Шу билан бирга, мусулмонлар жамиятида ҳам қийинчилик билан кун кечирадиган, камбағал, бечора кишилар ҳамиша топилади. Шундай кишиларга нисбатан бошқа мўмин-мусулмонлар қандоқ муносабатда бўлишлари зарурлиги ушбу ҳадисда аниқ баён этилмоқда.
Демак, бошқа мусулмонлар қийин кун кечираётган биродарининг мушкулини осон қилиш учун ҳаракат этмоқлари лозим. Кийим-кечакдан қийналаётган бўлса, кийим-кечак олиб бериши, озиқ-овқат топиш машаққат бўлса, уни топишни енгиллаштириши лозим. Турар жойсиз қолган бўлса, жой топишда ёрдам беришлари, даволанишда қийналаётган бўлса, бу ишда кўмаклашишлари керак ва ҳоказо. Қийинчиликда яшаётган мўмин кишининг оғирини енгил қилиш сиртдан бировга ёрдам бериш бўлса ҳам, аслида ёрдам берувчининг ўзига фойда. Фойда бўлганда ҳам бу дунёю охиратда фойда! Чунки ўша қийинчиликда яшаётган мўминнинг ишини енгиллаштиришга ёрдам бергани учун Аллоҳ таоло унинг бу дунёю охиратдаги ишларини енгиллаштириб қўяди.
3.«Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади».
Уламоларимизнинг айтишларича, айбини беркитиш моддий ва маънавий жиҳатдан бўлади.
Биринчиси, моддий камчиликларни беркитиш, мисол учун, баданини беркитиш учун кийим олиб бериш бўлса, маънавийси эса ёмон иш қилганини кўриб қолиб, ҳеч кимга айтмай беркитишдир. Бу ҳам инсон ҳаётида доимо учраб турадиган ҳолат. Бир жамиятда яшаб турган кишилар бир-бирларининг айбларини беркитиб яшасалар, яхши бўлади.
Инсон билиб-билмай турли хатоларга йўл қўйиши мумкин. У ўзи йўл қўйган хатони беркитишга ҳаракат қилмоқдами, демак, ўша одамда яхшилик бор. Шунинг учун унинг айбини очишга, ҳаммага ошкор этишга ҳаракат қилиш дуруст эмас. Агар биров гуноҳ ва айб ишларни ошкора қилса, ундан яхшилик кутиб бўлмайди.
Бировнинг айбини беркитган одам аслида ўзининг айбини беркитади. Аллоҳ таоло шу қилган иши учун унинг бу дунёю охиратдаги айбини беркитади. Чунки у бировнинг айбини ошкора қилса, бошқа биров ёки ўша айби очилган киши унинг ҳам айбини очиши мумкин. Бу туфайли жамиятнинг ҳар бир аъзоси бошқасининг айбини очиш учун ҳаракат қиладиган бўлиб қолади. Оқибатда жамият аъзолари орасида ўзаро келишмовчилик ва душманчилик кучаяди, жамият таназзулга юз тутади.
4.«Модомики банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади».
Бу, сен бировга ёрдам берсанг, Аллоҳ сенга ёрдам беради, деганидир. Фуқаролари бир-бирларини қўллаб, ўзаро ҳамият кўрсатиб яшайдиган жамият кучли жамият бўлади. Чунки ўзаро ёрдам кишилар орасидаги алоқаларни яхшилайди, уларни дўст-биродар қилади, турли қийинчиликларни бирга бартараф қилишни ўргатади.
Шунинг учун ҳам Ислом мусулмонларни доимо бир-бирларига ёрдам беришга чақиради. Ўз биродарига ёрдам берган мусулмонга ўзининг ёрдамидан бир қанча кўп баробар ёрдамни ваъда қилади. Ожиз банда ўз биродарига ўзининг ожизона ёрдами билан улуғ Аллоҳнинг улуғ ёрдамига сазовор бўлади.
Шунинг учун ҳам бир мўмин бандага ёрдам берган инсон у ёрдамини миннат қилиши керак эмас. Балки ўзи Аллоҳнинг ёрдамига сазовор этгани сабабидан биродарига ташаккур айтиши керак.
5.«Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради».
Илмга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Ҳар бир инсоннинг олий мақсади – жаннат. Жаннатга эришиш учун у ҳар нарсага, ҳар қандай қийинчиликларга тайёр туради. Илм талаб қилиш эса, жаннатнинг йўлига тушишнинг боши экан. Илм йўли билан борган одам охири жаннатнинг эшиги олдидан чиққай, иншааллоҳ!
Кези келганда яна бир масалани эслаб ўтайлик. Ояти карима ва ҳадисларда зикри келган илм ҳақида кишилар ўртасида баъзи тушунмовчиликлар юради. Баъзилар оят ва ҳадисларда зикр этилган илмдан мурод диний илмлардир, дейдилар. Бу нотўғри фикр! Оят ва ҳадисларда зикри келган илм ҳамма фойдали илмларни ўз ичига олади. Диний илмлар албатта, биринчи ўринда туради. Аммо бошқа илмлар кўзда тутилмаган дейиш мутлақо нотўғридир. Агар фақат диний илмлар кўзда тутилса, алоҳида қайд қилинади. Мисол учун, Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, динда фақиҳ қилиб қўяди, деган каби. Шунга ўхшаш бошқа исломий илмлар ҳақида гап кетганда ҳам уларнинг номи ва сифати зикр қилинади.
Яна бир тоифа кишилар илм ва унинг савоби ҳақида сўз кетганда ким бўлса ҳам илмли бўлса, бас, ушбу гап ва савоблар унга ҳам тегишли, дейдилар. Кофир, мунофиқ, фосиқ, ибодатсиз кишилар томонидан илмга уриниш бўлса, уларни ҳам мазкур ваъдаларда ҳаққи бор, дейдилар. Бундоқ кишилар Исломда ҳар бир амални қабул бўлиши, савоби етиши учун иймон, ният, ихлос шарт эканини унутиб қўйган одамлардир.
Шунинг учун ояти карима ва ҳадиси шарифларда зикри келган илмдан мурод барча фойдали илмлар бўлиб, уларга қилинган ваъдаларга иймон ва ихлос билан уринган мўмин-мусулмонларгина эришади, дейишимиз тўғри бўлади.
Бу қоидани ушбу ҳадиси шарифга татбиқ этадиган бўлсак, мўмин-мусулмон киши ўзи учун, жамият учун, инсонлар учун фойдали илмга «бу менга Аллоҳнинг амри, Исломнинг талаби» дея уринсагина, у жаннатнинг йўлига тушган бўлади. Аллоҳ таоло унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради.
6. «Қайси бир қавм Аллоҳнинг байтларидан бирида тўпланиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, устларига сакийна нозил бўлади, уларни раҳмат чулғаб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади».
Ҳадисларда «Аллоҳнинг уйлари» дейилганда масжидлар кўзда тутилган бўлади. Демак, масжидлардан бирида ўтириб, Аллоҳнинг китоби-Қуръони каримни тиловат қилган, уни ўрганган одамлар ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган даражага эришадилар.
Бу ҳадиси шарифда эса уларга тўртта буюк даража ваъда қилинмоқда:
а) «Албатта, уларнинг устига сакийна тушади».
«Сакийна»-сокинликдан олинган бўлиб, қалб хотиржамлиги, ҳамма тарафдан сокинлик, хотиржамликни англатади.
Демак, масжидда жам бўлиб Қуръони каримни етарли даражада тиловат қилган, уни ўрганган одамларга қалб хотиржамлиги, ҳар бир нарсада сокинлик, хотиржамлик тушади. Қуръони каримнинг хайру баракаси уларнинг ҳаётларини безайди.
б) «Уларни раҳмат ўраб олади».
Яъни, ўша масжидда ўтириб, Қуръон тиловат қилиб, унинг маъно ва ҳукмларини ўрганаётган кишиларни Аллоҳнинг раҳмати ўраб олади. Мўмин-мусулмон қавм учун уни Аллоҳнинг раҳмати ўраб олишидан ҳам кўра яхшироқ ҳолат бўлмаса керак?!
в) «Фаришталар қуршаб олади».
Яъни, ўша масжидда ўтириб Қуръон тиловат қилаётган, уни ўрганаётган кишиларни Қуръоннинг ҳурматидан фаришталар қуршаб оладилар. Дунёда фаришталар ҳурмат билан қуршаб турган бир қавм бўлса, ана ўша қавм бўлади. Ҳеч бир мусулмон қавм учун бундан ортиқ муборак мақом бўлмаса керак!
г) «Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади».
«Аллоҳнинг ҳузуридагилар» «Малауъил аъло» номли олий мақом зотлардир. Бу энг олий мақом бўлиб, Қуръон тиловат қилган, уни ўрганган қавмларни Аллоҳ таоло ўша олий мақом зотлар билан бирга зикр қилар экан.
Бу дунёда бирор мансабдор бир одамнинг номини тилга олиб қўйса, ўша одам умрбод «фалончи акам мени фалон жойда, фалон вақтда зикр қилган», деб ғурурланиб юради.
Энди Аллоҳ таоло ўз ҳузуридаги энг олий мақом зотлар қаторида зикр қилиши қанчалик бахт эканини тасаввур қилиб кўринг. Бу олий мақомга эришиш эса жуда ҳам осон. Аллоҳ таолонинг китоби – Қуръони каримни тиловат қилиш, уни ўрганиш керак, холос.
7. «Амали ортга тортган одамни насаби олға сура олмайди».
Яъни, охиратда ҳамманинг насабига эмас, амалига қараб даража берилади. Кимнинг амали яхши бўлса, насаби қандай бўлишига қарамай, олдинга сурилади, олий мартабаларга эришади. Кимнинг амали ёмон бўлса, у ортга сурилади, иши чатоқ бўлади. Насаби қанчалик олий бўлмасин, иши олдинга сурилмайди. Шунинг учун ҳеч ким насабига ишонмаслиги, мағрурланмаслиги керак. Аксинча, кўпроқ яхши амал қилишга уриниш лозим.
1039 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «وَمَا اجْتَمَعَ قَوْمٌ فِي بَيْتٍ مِنْ بُيُوتِ اللهِ يَتْلُونَ كِتَابَ اللهِ، وَيَتَدَارَسُونَهُ بَيْنَهُمْ، إِلَّا نَزَلَتْ عَلَيهِمُ السَّكِينَةُ، وَغَشِيَتْهُمْ الرَّحْمَةُ، وَحَفَّتْهُمُ الْمَلَائِكَةُ، وَذَكَرَهُمُ اللهُ فِيْمَنْ عِنْدَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2699].
6-боб. Таҳоратнинг фазилати ҳақида
Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, юзларингиз ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз,, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силанг) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз» Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз.! Агар бемор ё мусофир бўлсангиз ёки сизлардан биров ҳожатхонадан чиққан бўлса ёки хотинларингизга қўшилган бўлсаларингиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилингиз (яъни юзингиз ва қўлларингизни покиза тупроқ билан силангиз). Аллоҳ сизларга машаққат қилмоқни истамайди, балки сизларни поклашни ва шукур қилишларингиз учун сизларга ўз неъматини комил қилиб беришни истайди», деб айтган (Моида сураси, 6-оят).
6 - بَابُ فَضْلِ الوُضُوءِ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ} إِلَى قَوْله تَعَالَى: {مَا يُريدُ اللهُ لِيَجْعَلَ عَلَيْكُمْ مِنْ حَرَجٍ وَلكِنْ يُريدُ لِيُطَهِّرَكُمْ وَلِيُتِمَّ نِعْمَتَهُ عَلَيْكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ} [المائدة -6].
1040. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешона ва оёқ-қўлларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида чақирилади. Сизлардан ким нурини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», деганларини эшитганман».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадиси шарифларида таҳоратнинг фазилати қиёмат куни қай тарзда намоён бўлиши ҳақида хабар бермоқдалар.
Қиёмат қоим даҳшатлари, у куннинг зулматлари ва тўс-тўполонлари маълум. У кунда биров-бировни таний олмайди. Кўпларнинг юзи қорайган, уларнинг бетларини ғубор қоплаган бўлади. Аммо бир гуруҳ одамлар юзларидан ва қўл-оёқларидан кишининг ҳавасини келтирадиган даражада нур таралиб, гўзал ҳолатда ажралиб турадилар. Бу бахтиёр инсонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир, умр бўйи таҳорат қилиб, намоз ўқиб ўтган мусулмонлардир. Улар ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қуйидагиларни айтадилар:
«Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар».
Биз, аввалига пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолда, деб таржима қилган сўз ҳадиси шариф матнида «ғурран муҳажжалийн» деб келган. Арабларда аслида «ғурран» лафзи пешонаси оппоқ қашқа отга, «муҳажжалийн» эса олд ва орқа оёқларининг туёқларидан юқори қисми оппоқ бўлган отга айтилади. Одатда бу тоифа отлар гўзаллиги билан ҳар қанча кўп отлар ичида ҳам ажралиб, танилиб туради.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари ҳам, бу дунёда умр бўйи таҳорат қилиб ўтганлари туфайли у дунёда таҳорат суви теккан жойлари оппоқ бўлиб, кишининг ҳавасини келтирадиган даражада ялтираб, порлаб турар экан.
Бу ҳадисдан олинадиган хулосалар:
1. Қиёмат кунининг қоим бўлишига шак йўқлиги.
2. Таҳоратнинг қанчалик фазилатли экани.
3. Қиёмат кунида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари таҳорат асаридан пешона ва қўл-оёқларидан нур таралган ҳолда чақирилишлари.
4. Қиёмат кунида таҳорат асаридан пешонада пайдо бўладиган нурни узайтириш имкони борлиги. Бунинг учун юзни ювганда бўйин тарафларни ҳам қўшиб ювмоқ кераклиги.
5. Қиёмат кунида таҳорат асаридан қўл ва оёқда пайдо бўладиган нурни узайтириш имкони борлиги. Бунинг учун қўл тирсакдан юқорисини ҳам қўшиб, оёқ тўпиқдан юқорисини ҳам қўшиб ювмоқ лозимлиги.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, ушбу ҳадиснинг ровийи Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳам худди шундоқ қилганлар.
Одатда, таҳорат қилаётганда юз тўлалигича, қўл чиғаноғи билан, оёқ тўпиқ билан қўшиб ювилади. Негаки, инсоннинг бу аъзолари доимо чанг-тўзон ва турли нопокликларга дучор бўлиб туради. Исломда айнан ана шу аъзоларни кунига бир неча бор яхшилаб ювиш ҳар бир мусулмонга фарз қилинган ва у таҳорат деб аталади.
Таҳоратсиз инсоннинг амали кесик. Бусиз ҳеч бир мўмин ўзига фарз бўлган намозни ўқий олмайди, қолаверса, таҳоратсиз киши қўлига Қуръон тутиши мумкин эмас. Шунингдек, умрида энг улуғ ишлардан ҳисобланган Байтуллоҳ тавофини ҳам қила олмайди.
Аллоҳ таоло бу ишларни адо қилиш учун банда таҳоратли бўлишини шарт қилиб қўйган. Бундан банданинг ўзи фойда кўради. Аввало, таҳоратли банда доимо пок юради, турли кирлик ва унинг ортидан келиб чиқиши мумкин бўлган иллат ҳамда касалликлардан холи бўлади. Охиратда доимо таҳорат-ла юрувчиларга, аъзоларини пок ва тоза тутувчиларга улкан мартаба ваъда қилинмоқда.
Умрида доимо Аллоҳнинг амрини қилиб, яхши ният билан шариат ҳукмига бўйсуниб, таҳорат билан ибодатларни адо этиб юрган кишилар қанчалар ҳам бахтли кишилар экан! Уларнинг ҳар бир ибодати аввало – бу дунёда, муҳими – у дунёда чексиз бахт-саодатга сабаб бўлади. Таҳоратлари қиёмат куни юзлари ва оёқ-қўлларидан нур бўлиб порлаб, ҳаммадан ажралиб турадилар.
Бу дунёда баданларининг таҳорат суви етган жойларидан таралиб турган ажойиб нур қиёматда уларнинг охират саодатига эришганликлари рамзи бўлади экан. Бу нур уларни бу дунёда таҳорат қилмай ўтганлиги учун юзи қаро бўлиб, дўзахга маҳкум қилинган бахтсизлардан ажратиб турса, қандай яхши! Шундай бўлгач, доимо таҳоратли юрайлик, пешона ва қўл-оёқларимиздан қиёмат куни тараладиган нурни узайтиришга ҳаракат қилайлик!
1040 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ أُمَّتِي يُدْعَوْنَ يَوْمَ القِيَامَةِ غُرّاً مُحَجَّلِينَ مِنْ آثَارِ الوُضُوءِ، فَمَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمْ أَنْ يُطِيلَ غُرَّتَهُ، فَلْيَفْعَلْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 136، م 246/35].
1041. Яна у кишидан ривоят қилинади:
“Халилим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Мўминнинг зийнати таҳорат суви етган жойгача боради», деганларини эшитганман», , деганларини эшитганман».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Халил - энг яқин ва сирдош дўст дегани.
Қуръони каримда Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни халил этиб олганининг хабари келган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни «халилим» дейишлари, у кишининг ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чексиз муҳаббатларидандир.
Безак эса мўмин банданинг қиёмат куни Аллоҳ томонидан безалишидир. Аллоҳ таоло аҳли жаннатнинг васфида:
«Ва улар тилло ва лаълидан бўлган безаклар ила безалурлар. Ва у ер (жаннат)даги либослари ипакдир», деган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадиси шарифда:
«Мўминнинг безаги таҳорат суви етган жойгача бўлади», дейишларидан, ҳар кимнинг безаги ҳар хил бўлиши келиб чиқмоқда. Демак, бу дунёда таҳоратни яхшилаб қилган мўминнинг у дунёдаги безаги ҳам яхши бўлади, кўп таҳорат қилганнинг безаги кўп бўлади. Шунингдек, банданинг қайси жойларига таҳорат суви етган бўлса, безаги ҳам ўша жойларгача етиб боради.
Биз мўминлар шу билан бахтлимизки, ҳозирдаёқ охиратдаги безагимизни хоҳлаганимизча яхшилаб олиш имконимиз бор. Бунинг учун эса ўз вақтида таҳоратимизни комил қилишимиз ва баданимизнинг кўпроқ жойига таҳорат сувини етказишимиз керак, холос.
Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича:
Абу Ҳозимдан ривоят қилинади: «Абу Ҳурайра намоз учун таҳорат қилаётган эди. Мен унинг орқасида турган эдим. У қўлини қўлтиғигача етказиб ювди. Мен унга: «Эй Абу Ҳурайра, бу қанақа таҳорат?» деган эдим, у шундай деди: «Эй Бану Фаррух, сизлар шу ерда экансизлар-да! Шу ердалигингизни билсам, бундай таҳорат қилмас эдим. Мен Халилим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мўминнинг зийнати таҳорат суви етган жойгача боради», деганларини эшитганман». (Имом Муслим ривояти)
1041 - وَعَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «تَبْلُغُ الحِلْيَةُ مِنَ الْمُؤْمِنِ حَيْثُ يَبْلُغُ الوُضُـوءُ». رَوَاهُ مُسْـلِمٌ [250].
1042. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшилаб таҳорат қилса, хатолари (бутун вужудидан), ҳатто тирноқларининг остидан ҳам чиқиб кетади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бу ҳадисда таҳоратнинг фазли ҳақида сўз бормоқда. Шу билан бирга, таҳоратни яхшилаб қилиш зарурлиги таъкидланмоқда. Инсон таҳоратни яхшилаб олса, ҳатто тирноқлари остидаги гуноҳлари ҳам тўкилиши баён қилинмоқда.
Аввал айтганимиздек, таҳорат ҳам ўзига яраша ибодат. Уни эътиборсизлик, шошма-шошарлик билан, турли гап-сўз, ҳаракат ва ишларни аралаштириб эмас, фарз, суннат ва одобларини ўрнига қўйиб, мукаммал қилиш керак. Ана ўшанда таҳорат ҳақиқий бўлади ва ундан кўзланган натижаларга эришилади.
Таҳорат қилганда тўкиладиган гуноҳлар Аллоҳнинг ҳаққига тааллуқли кичик гуноҳлар эканлигини унутмайлик.
Таҳоратни доим яхшилаб қилайлик, токи, кичик гуноҳларимиз тирноқларимиз остида ҳам қолмай тўкилсин, таҳоратдан ҳосил бўладиган савоблардан баҳраманд бўлайлик!
1042 - وَعَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْـسَنَ الوُضُـوءَ خَرَجَتْ خَطَايَاهُ حَتَّى تَخْرُجَ مِنْ تَحْتِ أَظْفَارِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [245].
1043. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Ким мана шундай таҳорат қилса, аввалги гуноҳлари мағфират қилинади. Унинг (ортидан ўқиган) намози ва масжид сари юриб боргани қўшимча савоб бўлади», деганлар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича:
Усмон розияллоҳу анҳунинг мавлоси Ҳумрондан ривоят қилинади:
«Мен Усмон ибн Аффонга таҳорат суви олиб келдим. У таҳорат қилди-да, шундай деди: «Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, деб ҳадис айтишади, лекин мен унинг нима эканини билмайман. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шу таҳоратим каби таҳорат қилганларини кўрганман. Сўнгра у зот: «Ким мана шундай таҳорат қилса, аввалги гуноҳлари мағфират қилинади. Унинг (ортидан ўқиган) намози ва масжид сари юриб боргани қўшимча савоб бўлади», деганлар». (Имом Муслим ривояти).
Усмон (р.а.)нинг қандай таҳорат олганлиги ҳадис китобларимизнинг таҳорат бўлимларида фарқли фақат мазмуни бир хил бўлган ривоятлар билан очиқланган. Хизматчиси Ҳумроннинг ривоят қилишича Усмон (р.а.) олдин таҳорат сувини олиб келиб, биринчи қўлларини уч марта ювиб сўнгра оғзига ва бурнини сув билан тозалаб, юзларини уч марта ювиб сўнг ўнг қўлини тирсакларигача уч марта ювиб, сўнгра чап қўлини хам худди шу тарзда ювиб, кейин эса бошига масҳ тортганлигини изоҳлайди. Сўнг ўнг оёқларини тўпиқларигача уч марта ювиб кейин эса чап оёқларини ҳам айни шу шаклда уч марта ювиб таҳоратини тамомлаб, Пайғамбаримизнинг ҳам шу шаклда таҳорат олганликларини айтган.
Ҳадиснинг ровийларидан бири бўлган машҳур олим Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий: «Уламоларимиз намоз ўқимоқчи бўлган кимса учун бу таҳорат тарзининг энг мукаммали эканлигини айтганлар», деб нақл қилганлар. Бу каби ривоятлар Пайғамбаримизнинг суннатини саҳобалар томонида кўрсатилган тарзда ўргатишганлигининг далили ҳисобланади. Балки шу сабаб ҳаракат билан кўрсатиб берилган суннатлар оғзаки айтилган суннатларга нисбатан кўпроқ тарқалган бўлиши мумкин.
Таҳорат сабаб кечириладиган гуноҳлар юқорида айтиб ўтилганидек буюк гуноҳлар ва қул хаққига нисбатан бўлган гуноҳлардан бошқа кичик гуноҳлар ва билиб билмай қилинган хатолардир. Таҳорат туфайли кичик гуноҳлар кечирилгандан сўнг кишининг масжидгача юриб келиши, намоз ўқиши ва нафл ибодатлари инсонга савоб олиб беради. Нафл ибодатлар кишини Аллоҳга яқинлаштиради, Жаннатдаги мартабасини ҳам юқорига кўтаради. Бунча маълумотлардан сўнг таҳоратнинг муҳимлиги янада яхшироқ англашилган бўлса ажаб эмас.
1043 - وَعَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ تَوَضَّأَ مِثْلَ وُضُوئِي هَذَا ثُمَّ قَالَ: «مَنْ تَوَضَّأَ هَكَذَا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ، وَكَانَتْ صَلَاتُهُ وَمَشْيُهُ إِلَى الْمَسْجِدِ نَافِلَةً». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [229].
1044. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Мусулмон [ёки мўмин] банда таҳорат қилиб, юзини ювганида ўша сув [ёки ўша сувнинг охирги қатраси] билан унинг юзидан икки кўзи билан қараб қилган барча гуноҳлари чиқиб кетади. Икки қўлини ювганида эса ўша сув [ёки ўша сувнинг охирги қатраси] билан унинг икки қўли билан қилган барча гуноҳлари чиқиб кетади. Икки оёғини ювганида ўша сув [ёки ўша сувнинг охирги қатраси] билан икки оёғида юриб қилган гуноҳлари чиқиб кетади. Ниҳоят, у гуноҳлардан пок бўлиб чиқади».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бу ҳадисда бошдан охиригача таҳорат туфайли банданинг гуноҳлари қандоқ тўкилиши батафсил баён қилинмоқда.
Мусулмон киши таҳорат қилиш учун қайси бир аъзосини ювса, ўша аъзо туфайли содир бўлган гуноҳ тўкилиши таъкидланмоқда. Мусулмон одам таҳорат пайтида зоҳирий аъзоларидан кир, чанг-тўзонларни ювса ҳам, аслида унинг гуноҳлари ювиб ташланиши маълум бўлмоқда. Бу эса таҳоратнинг фазли қанчалик баланд эканини кўрсатади.
Шу жойда умумий қоида сифатида ҳаммамиз учун ўта муҳим бир масалани эслаб ўтишимиз лозим. Бу ҳадиси шариф, ундан олдинги ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларда гап кичик гуноҳларнинг тўкилиши, ювилиши ёки ўчирилиши ҳақида бормоқда. Бу маънолардаги ҳадисларни эшитиб ёки ўқиб, хоҳлаган гуноҳни қилиб келиб, бир марта таҳорат қилса ва намоз ўқиса ёхуд жума намозида иштирок этса, ҳамма гуноҳлари тўкилиб кетар экан, деган хаёлга бормаслигимиз керак. Бунга ўхшаш маънодаги ҳадисларда зикр қилинган гуноҳнинг тўкилиши Аллоҳ билан банда орасидаги муносабатда банда томонидан содир этилган кичик гуноҳларга тегишлидир. Бундан кейин келадиган ҳадисларда «агар катта гуноҳ қилмаган бўлса», деган истисно ҳам келади. Уни Аллоҳ хоҳласа, ўз ўрнида ўрганамиз.
Шунингдек, бошқа бандалар ҳақ-ҳуқуқини поймол этиб қилинган гуноҳлар ҳам қасос олинмагунча ювилмайди. Бу ҳам Аллоҳ хоҳласа, кези келганда ўрганилади.
Лекин таҳорат билан кичик гуноҳларнинг ювилиб кетиши ҳам катта гап. Аллоҳ таолонинг мусулмон бандаларига кўрсатган улкан марҳамати бу. Мусулмон банда таҳорат қилаётганда яхши ният билан Аллоҳ таолодан астойдил тилаб, ушбу ҳадиси шарифни эслаган ҳолда ҳар аъзосини юваётиб: «илоҳо, ушбу аъзолардан содир бўлган гуноҳларим тўкилган бўлсин», деб сўраса, иншааллоҳ, мақсади ҳосил бўлади. Чунки таҳорат қилиш ҳам аввал айтиб ўтилганидек, ўзига хос ибодатдир.
Шу туфайли таҳорат қилаётганда бошқалар билан гаплашиш, шоша-пиша, чала-чулпа таҳорат қилишга йўл қўймаслик керак. Таҳорат банда учун Аллоҳ томонидан кичик гуноҳларини ювиб олиш учун берилган имконият ва қулай фурсатдир.
1044 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا تَوَضَّأَ العَبْدُ الْمُسْلِمُ - أَوِ الْمُؤْمِنُ - فَغَسَلَ وَجْهَهُ خَرَجَ مِنْ وَجْهِهِ كُلُّ خَطِيئَةٍ نَظَرَ إِلَيْهَا بِعَيْنَيْهِ مَعَ الْمَاءِ - أَوْ مَعَ آخِرِ قَطْرِ الْمَاءِ، فَإِذَا غَسَلَ يَدَيْهِ، خَرَجَ مِنْ يَدَيْهِ كُلُّ خَطِيئَةٍ كَانَ بَطَشَتْهَا يَدَاهُ مَعَ الْمَاءِ - أَوْ مَعَ آخِرِ قَطْرِ الْمَاءِ - فَإِذا غَسَلَ رِجَلَيْهِ خَرَجَتْ كُلُّ خَطِيئَةٍ مَشَتْهَا رِجْلَاهُ مَعَ الْمَاءِ - أَوْ مَعَ آخِرِ قَطْرِ الْمَاءِ - حَتَّى يَخْرُجَ نَقِيّاً مِنَ الذُّنُوبِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [244].
1045. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабристонга келиб, «Ассалааму алайкум, дааро қовмин муъминийн! Ва иннаа иншааллоҳу бикум лааҳиқуун.* Қанийди биродарларимизни кўрсак», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, биз биродарларингиз эмасмизми?» дейишди. «Сизлар саҳобаларимсиз. Биродарларимиз эса ҳали келганларича йўқ», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, умматингиздан ҳали келмаганларни қандай танийсиз?» дейишди. «Айтинглар-чи, бир одамнинг қоп-қора отлар ичида пешонаси ва оёқ-қўллари оппоқ қашқали отлари бўлса, ўша отларини таниб оладими?» дедилар. «Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот шундай дедилар: «Улар таҳоратдан пешоналари ва оёқ-қўллари порлаган ҳолда келишади. Мен уларнинг Ҳавздаги фаратиман.
Имом Муслим ривояти.
* «Ассалому алайкум, эй мўмин қавмлар диёри! Иншааллоҳ, биз ҳам ортингиздан етиб борамиз».
* «Фарат» деб сув ёки манзилга ҳаммадан олдин бориб, ҳозирлик кўриб турадиган киши ёки гуруҳга айтилади.
Шарҳ: Огоҳ бўлинглар, бир гуруҳ одамлар менинг ҳовузимдан худди адашган туя ҳайдалгандек ҳайдаладилар. Мен: «Ҳой, бу ёққа келинглар!» деб уларга нидо қиламан. Шунда: «Улар сендан кейин (динни) ўзгартириб юборишди», дейилади. «(Ундай бўлса) даф бўлишсин, даф бўлишсин!» дейман».
Ушбу ҳадиси шарифда машҳур ҳодиса ва унда бўлиб ўтган гапларнинг баъзи тарафлари зикр қилинмоқда.
Аслида воқеа қуйидагича бўлган эди. Бир куни саҳобалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни йўқотиб қўядилар. Бир-бирларидан сўраб-суриштирадилар. Кимдан сўрасалар, ҳозир шу ерда кўрган эдик, дейди. Сўраб-сўраб бориб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қабристондан топадилар ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизни йўқотиб қўйиб, кўнглимизга ҳар хил гаплар келди, хавотир бўлдик», дейишади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, жумладан, ушбу ҳадисда келган гапларни айтадилар.
Ушбу ҳадисда келган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳобаи киромлар орасидаги суҳбат ўша қабристонда бўлиб ўтган. Келинг, ушбу суҳбатни батафсил ўрганиб чиқайлик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, аввало, қабристонни зиёрат қилувчининг одобига амал қилиб:
«Ассалому алайкум, эй мўмин қавмлар диёри! Албатта, биз ҳам сизга қўшилувчимиз», деб қабр аҳли мўмин-мусулмонларга салом бердилар. Сўнг:
«Биродарларимизни кўрмоқни хуш кўрдим», дедилар».
Саҳобалар ўзларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биродарлари, деб билишар эди. Шунинг учун у зотнинг бу гапларидан ажабландилар ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, биз биродарларингиз эмасмизми?» дейишди. У зот:
«Сиз саҳобаларимсиз, биродарларимиз ҳали-ҳануз келганларича йўқ», дедилар.
Яъни, сизлар суҳбатимни топган саҳобаларимсиз. Аммо, биродарларимиз ҳали-ҳануз келишганлари йўқ, кейинчалик келадилар, дедилар.
Бошқа бир ривоятда: «Мендан кейин келадилар, мени кўрмасдан, менга иймон келтирадилар». деганлар.
Бу гапдан кейин саҳобаларда янги савол пайдо бўлди. Улар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни кўриб, таниб олганлар. Аммо ўзларидан кейин келган умматларини кўп халойиқнинг ичидан қандоқ таниб олар эканлар, деб ўйладилар ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ўз умматингиздан ҳали-ҳануз келмаганларини қандоқ танийсиз?» дейишди.
Албатта, гап қиёмат куни ҳақида кетмоқда. Чунки у кундан бошқа вақтда кўришиш, танишиш имкони йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саволга мисол келтириш билан жавоб бердилар:
«Айтинг-чи, бир одамнинг қоп-қора отлар ичида юзи ва оёқ-қўллари оппоқ порлаган отлари бўлса таний оладими?» дедилар. Саҳобалар:
«Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, улар юзлари ва оёқ-қўллари таҳоратнинг асаридан порлаган ҳолда келурлар», дедилар.
Яъни, мендан кейин келган умматларим қиёмат куни куфр ва гуноҳдан қоп-қора бўлиб кетган одамлардан ажралган ҳолда, таҳорат қилганда сув теккан жойлари, юзлари ва оёқ-қўллари гўзал бўлиб порлаган ҳолларида келурлар. Мен уларни ана ўша аломатларидан таниб олурман, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гаплари таҳорат нақадар фазилатли эканини кўрсатади. Мўмин-мусулмон одам намоз ўқиши, тавоф қилиши ва Қуръон ушлаши ва ўқиши учун таҳорат қилмоғи шарт. Умуман, доимо таҳоратли юриши эса фазилат. Таҳоратнинг фазллари жуда кўп. Жумладан, таҳорат қилган одам ҳар аъзосини ювганда ўша аъзолардаги гуноҳлар тўкилиши ҳақида ҳадислар бор. Аммо бу ҳадисда ҳақиқий мўмин-мусулмон одамда таҳоратининг асари қиёмат куни қандоқ зоҳир бўлиши баён қилинмоқда.
Қиёмат қойим. Ҳаммаёқда мисли йўқ алғов-далғов. Одам Атодан тортиб, то қиёматгача яшаб ўтган халойиқ қайта тирилтирилиб, Маҳшаргоҳга тўпланган. Қиёматнинг даҳшатидан гўдакларнинг сочи оқарган, эмизикли аёллар ўз боласини унутган. Ота болани, бола отани танимайди. Ҳамма ўзи билан ўзи овора. Биров-бировни таниши у ёқда турсин, кўрмайди ва сезмайди ҳам. Ана шундай тўс-тўполоннинг ичида, шунча халойиқнинг орасида фақат бир киши ўз одамларини осонгина таниб олади. У зот Роббил оламиннинг ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Аллоҳ таоло ўз ҳабиби учун умматларини осон таниб олишни таъминлаган. Ажойиб, гўзал бир аломат қилиб қўйган. Бу аломат мўмин банданинг бу дунёда иймон ва ихлос билан қилган таҳорати асаридир. Қиёмат куни мўмин банданинг таҳорат олганда сув теккан аъзолари оппоқ бўлиб порлаб туради.
Кофирлар, мунофиқлар, бетаҳоратлар юзлари, баданлари, оёқ-қўллари қоп-қора ҳолатда, хору зор юрганларида, мўминларнинг юзлари, оёқ-қўлларидан нур порлаб туради. Маҳбуб пайғамбарлари уларни ана ўша нурдан таниб оладилар. Шунинг учун ҳам таҳоратни кўпроқ қилиш, ҳамиша таҳоратли юриш керак. Ким бу ишни кўпроқ қилса, қиёмат куни юзи, қўл-оёқларидан порлайдиган нури кўп бўлади, оз қилса оз. Қилмаса, нури умуман бўлмайди. Расулуллоҳ уни танимайдилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиснинг давомида таҳорат асаридан юзи, оёқ-қўллари порлаб турган умматларини қаерда кутиб олишларини ҳам айтмоқдалар:
«Мен уларнинг ҳовуз устида кутиб олувчилариман».
Бу ҳовуз ҳақида ўттиздан ортиқ соҳобалардан турли ҳадислар ривоят қилинган.
Имом Бухорий ҳазрати Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг ҳовузимнинг миқдори Ийладан Яманнинг Санъосигачадир. Ундаги кўзалар юлдузларнинг ададичадир», деганлар.
Ҳовуз ҳақидаги ҳадисларнинг умумий маъносидан қуйидаги маълумотлар чиқади: бу ҳовуз жуда улкан, муҳтарам бир жойдир. Унга жаннатдаги Кавсар анҳоридан шароб оқиб келади. Унинг шаробининг ранги сутдан оқ, муздан совуқ, асалдан ширин, мушкдан кўра хушбўйдир. У жуда кенг бўлиб, бўйи билан эни тенгдир.
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда: «Ҳар бир Пайғамбарнинг ҳовузи бордир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳовузлари энг каттаси, энг ширини ва энг кўп одам келадиганидир», дейилган.
Бу ерда ҳам ўша ҳовуз ҳақида сўз кетмоқда. Мазкур ҳовуздан шароб ичиш, жаннатийликнинг аломати, улкан бахт ва буюк саодатдир. Пайғамбаримиз ўша ҳовуз устида туриб, таҳорат асаридан юзлари, оёқ-қўлларида нур порлаб турган умматларини кутиб оладилар. Бу дунёда Исломда бўлганлар таҳорат асаридан юзлари, оёқ-қўллари порлаган ҳолда келиб, Пайғамбарлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам устида кутиб турган ҳовуз шаробидан ичиш бахтига муяссар бўладилар.
Аммо бошқача ҳолат ҳам бўлади. Бу кўнгилсиз ҳолатни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича васф қиладилар:
«Огоҳ бўлингким, албатта, бир гуруҳ одамлар менинг ҳовузимдан худди қочган туяни қайтарилганидек қайтарилурлар».
Қочган туя ўзи хоҳлаган томонга кетаётганда йўлини тўсиб чиқиб, узоқдан ҳайдаб қайтарилади. Бахтли умматлар келиб, ҳовуздан шароб ичаётган бир пайтда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фаришталар ҳовуздан шароб ичиш мақсадида келаётган баъзи одамларнинг йўлларини тўсиб чиқиб, худди қочган туяни мақсадига етишдан қайтараётгандек қайтараётганларини кўрадилар. Кейин нима бўлишини қуйидагича баён қиладилар:
«Мен: «Ҳой, бу ёққа келинглар», деб нидо қилурман».
Яъни, Пайғамбаримиз ҳалиги одамларнинг қайтиб кетаётганларини кўриб, ўз ҳузурларига чақирадилар. У шўрликлар жавоб беришга ожизлар. Шунда фаришталар томонидан:
«Улар сендан кейин ўзгартириб юбордилар», дейилади.
Яъни, ўша ҳовуздан қайтарилаётганлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин эътиқодни, динга амал қилишни, Қуръон ва Суннатни маҳкам тутишни ўзгартириб юборганлар. Улар эътиқодни бузганлар, Исломга амал қилмай қўйишган ёки баъзисига амал қилиб, баъзисига амал қилмайдилар. Шунинг учун ҳовуздан худди қочган туяни қайтарилганидек қайтарилмоқдалар. Буни эшитиб, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нима дейишларини У зотдан эшитайлик:
«Мен:
«Ундоқ бўлса, ҳалок бўлсинлар, ҳалок бўлсинлар», дейман».
Яъни, йўқолсинлар, ҳовузга яқин келмасинлар, дейдилар. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан кейин нотўғри йўлга кетганлардан юз ўгирадилар. Эътиқодни, динни ҳамда Китоб ва Суннатга амал қилишни ўзгартирганларга ҳалокат тилайдилар.
Уларнинг ўзларининг ҳовузларидан шароб ичмасликларига рози бўладилар.
Ушбу ҳадиси шарифни яхши тушуниб, унинг тақозоси бўйича иш тутсак, ҳар биримиз қиёматда таҳорат асаридан порлаб турадиган нуримиз кўпроқ ва кучлироқ бўлиши учун ҳаракат қилсак қандоқ ҳам яхши бўлар эди. Ҳар биримиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳовузларидан сутдан оқ, асалдан ширин, мушкдан хушбўй шаробдан ичишга мушарраф бўлиш учун қўлимиздан келган ҳар бир ишни ҳозирдан бошласак қандоқ яхши бўлар эди.
Бунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вақтларида Қуръон ва Суннатга қандоқ амал қилинган бўлса, ҳозирда ҳам ана шу даражага эришиш учун ҳаракат қилишимиз лозим бўлади.
1045 – وَعَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَتَى الْمَقْبَرَةَ فَقَالَ: «السَّلَامُ عَلَيْكُمْ دَارَ قَومٍ مُؤْمِنِينَ، وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لَاحِقُونَ، وَدِدْتُ أَنَّا قَدْ رَأَيْنَا إِخْوَانَنَا»: قَالُوا: أَوَلَسْنَا إِخْوَانَكَ يَا رَسُولَ اللهِ؟! قَالَ: «أَنْتُمْ أَصْحَابِي، وَإِخْوَانُنَا الَّذِينَ لَمْ يَأْتُوا بَعْدُ» قَالُوا: كَيْفَ تَعْرِفُ مَنْ لَمْ يَأْتِ بَعْدُ مِنْ أُمَّتِكَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ فَقَالَ: «أَرَأَيْتَ لَوْ أَنَّ رَجُلًا لَهُ خَيْلٌ غُرٌّ مُحَجَّلَةٌ بَيْنَ ظَهْرَيْ خَيْلٍ دُهْمٍ بُهْمٍ أَلَا يَعْرِفُ خَيْلَهُ؟» قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «فَإِنَّهُمْ يَأْتُونَ غُرّاً مَحَجَّلِينَ مِنَ الوُضُوءِ، وَأَنَا فَرَطُهُمْ عَلَى الحَوْضِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [249].
1046. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ хатоларни ўчириб, даражаларни кўтаришига сабаб бўладиган нарсага сизларни далолат қилайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Қийинчиликларда ҳам таҳоратни мукаммал қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни кутиш. Ана ўша сиз учун «муробитлик»дир, ана ўша сиз учун «муробитлик»дир » дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Изоҳ: Исломда мусулмонларни душманлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун шай бўлиб, чегара қўриқлаб турган одам «рибот» ва «муробит» дейилади.
Бу ҳадиснинг шарҳи 137-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1046 – وَعَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى مَا يَمْحُو اللهُ بِهِ الخَطَايَا، وَيَرْفَعُ بِهِ الدَّرَجَاتِ؟» قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «إِسْبَاغُ الوُضُوءِ عَلَى الْمَكَارِهِ وَكَثْرَةُ الخُطَا إِلَى الْمَسَاجِدِ، وَانْتِظَارُ الصَّلَاةِ بَعْدَ الصَّلَاةِ، فَذَلِكُمُ الرِّبَاطُ، فَذَلِكُمُ الرِّبَاطُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [251 وسبق برقم 137].
1047. Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Поклик иймоннинг ярмидир», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Бу ҳадис узун ҳолатида «Сабр» бобидаги 30-рақам остида келган. Ҳамда «Умид қилиш» бобида Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан қилинган 449 раыам остидаги ривоятда ҳам келган. Бу улуғ ҳадислардан бўлиб, кўплаб яхшиликларни ўзида мужассам қилгандир.
1047 - وَعَنْ أَبِي مَالِكٍ الأَشْعرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الطُّهُورُ شَطْرُ الإِيْمَانِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ، وَقَدْ سَبَقَ بِطُولِهِ في (بَابِ الصَّبْرِ) [برقم 30].
وَفِي البَابِ حَدِيثُ عَمْرِو بْنِ عَبَسَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ السَّابِقُ فِي آخِرِ (بَابِ الرَّجَاءِ) [برقم 449]، وَهُوَ حَدِيثٌ عَظِيمٌ، مُشْتَمِلٌ عَلَى جُمَلٍ مِنَ الخَيْرَاتِ.
1048. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирор киши маромига етказиб [ёки мукаммал] таҳорат қилиб, сўнгра «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росулуҳ»,* деса, унинг учун жаннатнинг саккиз эшиги очилади. У ўша эшикларнинг хоҳлаганидан киради».
Маъноси: «Якка Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Унинг шериги йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман».
Имом Муслим ривоятлари.
Имом Термизий «Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» калимасини зиёда қилганлар.
Маъноси: «Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин»
Шарҳ: Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинаётган бу ҳадиси шарифда ҳам таҳоратни тугатгандан сўнг ўқиладиган дуо эслатилмоқда. Охирида эса мазкур икки амалга бериладиган мукофот – жаннатнинг саккиз эшиги очилишию таҳоратни яхшилаб қилиб, ҳадисда келган дуони ўқиган одамнинг ўзи хоҳлаган эшикдан жаннатга кириши айтилмоқда. Бу ҳам таҳоратни яхшилаб қилиш ва шаҳодат калимасини ихлос билан айтишнинг қанчалар фазилатли эканини яна бир бор кўрсатиб турибди.
Уламоларимиз айтишларича, таҳорат қилиб, аъзоларни турли кир ва ифлосликлардан поклаб бўлгандан кейин шаҳодат калималарини айтиш Аллоҳга ихлос ила амал қилганликка ва қалбнинг риё ва ширклардан пок бўлганига ишорадир.
Имом Термизий ушбу ҳадисни ривоят қилганларида шаҳодат калималаридан кейин:
«Аллоҳумма ижъалнии минат таввабийн ва ижъалнии минал мутатоҳҳирийн», деган дуо ўқиган эканлар.
Бу дуо «Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин», деган мазмунида келади.
Бу билан киши таҳорат олиб, баданини сув билан поклагач, Аллоҳ таолодан тавба қилмаса кечирилмайдиган гуноҳлари учун ўша дуо билан тавбага муяссар этишини сўрайди. Аллоҳ таолонинг Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу тоифа кишиларга жаннатнинг саккиз эшиги очилиб, хоҳлаганидан киришлари мумкинлигини башорат этмоқдалар.
Шундай экан, доимо таҳоратимизни маромига етказиб, мукаммал қилайлик, сўнгра ихлос билан калимаи шаҳодатни ва ушбу ҳадисда келган дуони ўқишга одатланайлик.
1048 - وَعَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ يَتَوَضَّأُ فَيُبْلِغُ - أَوْ فَيُسْبِغُ - الوُضُوءَ ثُمَّ قَالَ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ إِلَّا فُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ الجَنَّةِ الثَّمَانِيَةُ يَدْخُلُ مِنْ أَيِّهَا شَاءَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [234].
وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: «اللَّهُمَّ؛ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ» [55].
1051. Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Саъсаъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Абу Саъид Худрий унга шундай деган экан:
«Мен сенинг сурув ва чўлни севишингни кўряпман. Сурувинг ичида, чўлда бўлганингда намозга азон айтсанг, азонда овозингни баланд кўтар, чунки муаззиннинг овозини жинми, инсонми ёки бошқа бирор нарсами эшитса, қиёмат куни унга албатта гувоҳлик беради. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ҳадиси шарифда азоннинг ва азон айтувчи кишининг фазли яна ҳам оширилмоқда. Шу билан бирга, азонни иложи борича узоққа етадиган қилиб айтишга тарғиб қилинмоқда.
Билол розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари атрофидаги энг баланд уй Бани Нажжор қабиласидан бўлган бир аёлнинг уйи тепасига чиқиб айтар эдилар.
Бу ҳадисдан ёлғиз одам чўлда бўлса ҳам азон айтиб намоз ўқиши яхши экани чиқмоқда.
1051 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي صَعْصَعَةَ: أَنَّ أَبَا سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ لَهُ: إِنِّي أَرَاكَ تُحِبُّ الْغَنَمَ وَالْبَادِيةَ، فَإِذَا كُنْتَ فِي غَنَمِكَ - أَوْ بَادِيَتِكَ - فَأَذَّنْتَ للصَّلَاةِ، فَارْفَعْ صَوْتَكَ بالنِّدَاءِ؛ فَإِنَّهُ لَا يَسْمَعُ مَدَى صَوْتِ الْمُؤذِّنِ جِنُّ، وَلَا إِنْسٌ، وَلَا شَيْءٌ، إِلَّا شَهِدَ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»، قَالَ أَبُو سَعِيدٍ: سَمِعْتُهُ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [609].
1052. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Намозга азон айтилганида, шайтон азонни эшитмаслик учун ел чиқариб, ортига қарамай қочади. Азон айтиб бўлингач, яна келади. Намозга иқома айтилса, яна ортига қараб кетади. Иқома айтиб бўлингач, одамнинг дилига васваса солиш учун яна қайтиб келади. Эсламаётган нарсасини эслатиб: «Уни эсла, буни эсла», дейди. Натижада киши қанча намоз ўқиганини ҳам билмайдиган бўлиб қолади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда азон ва иқоматнинг қанчалик фазилатли нарса экани ҳақида сўз бормоқда. Дунёдаги барча ёмонлик, куфр, исён ва васвасанинг эгаси бўлган шайтонни шунчалар қўрқитган нарсалар фазилатли бўлмай, нима фазилатли бўлар эди?!
Азон айтилганда қаттиқ қочганидан шайтоннинг орқасидан ел чиқиб кетади экан. Бу ҳол унга Аллоҳнинг улуғлаш билан кўтарилган овоз нақадар қаттиқ таъсир қилишини кўрсатиб турибди.
Шунингдек ўттиз ёки қирқ мил узоқликка қочиши ҳам ҳазил иш эмас. Бу Аллоҳнинг улуғлигини юксакларга кўтариб азон ва иқома айтилган жойда шайтон бўлмайди, деганидир.
Шу билан бирга, азон ва иқомат айтувчи муаззинларнинг ҳам фазли борлигини унутмайлик.
Шайтон инсонни намозда қандоқ васваса қилиши бу ҳадиси шарифда ажойиб услуб ила баён қилиб берилмоқда. Демак, намоз ўқиган пайтимизда ўша васвасадан узоқ бўлиш йўлларини ахтаришимиз керак.
1052 - وَعَنْ أَبِي هُريْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا نُودِيَ بِالصَّلَاةِ، أَدْبَرَ الشَّيْطَانُ لَهُ ضُرَاطٌ حَتَّى لَا يَسْمَعَ التَّأْذِينَ، [فَإِذَا قُضِيَ النِّدَاءُ أَقْبَلَ، حَتَّى إِذَا ثُوِّبَ لِلصَّلَاةِ أَدْبَرَ]، حَتَّى إِذَا قُضِيَ التَّثْوِيبُ أَقْبَلَ، حَتَّى يُخْطِرَ بَيْنَ الْمَرْءِ وَنَفْسِهِ يَقُولُ: اذْكُرْ كَذَا، وَاذْكُرْ كَذَا - لِمَا لَمْ يَذْكُرْ مِنْ قَبْلُ - حَتَّى يَظَلَّ الرَّجُلُ مَا يَدْرِي كَمْ صَلَّى». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 608، م 389/19].
«التَّثْوِيبُ»: الإِقَامَةُ.
1053. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Муаззинни (азон айтаётганини) эшитсангиз, унинг айтганини айтиб туринглар, кейин менга салавот айтинглар. Ким менга бир марта салавот айтса, бунинг учун Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кейин менга Аллоҳдан васила сўранглар. У жаннатдаги бир манзил бўлиб, Аллоҳнинг биргина бандасидан бошқасига лойиқ эмас. Ўша мен бўламан деб умид қиламан. Энди ким менинг учун васила сўраса, шафоат унга вожиб бўлибди», деганларини эшитдим.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Азонни эшитувчи муаззин қайси лафзни айтса, ўшани такрорлаб туриш лозимлиги.
2. Азондан кейин Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш лозимлиги. Қайси сийға билан бўлса ҳам бўлаверади. Фақат у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом маъноси бўлиши зарур.
3. Ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бир саловот айтса, Аллоҳ унга, албатта, ўн саловот айтиши. Аллоҳнинг бандага саловот айтиши раҳмат юборишидир.
4. Азондан ва саловотдан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга василани сўраш кераклиги. Уни қандоқ қилиб сўраш кейинги ривоятда келади.
5. «Васила» жаннатдаги бир манзила—мақом эканлиги.
6. Аллоҳ томонидан «Васила»ни фақат бир бандага берилиши.
7. «Васила»га эришувчи энг яқин зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлари.
8. Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга «Васила»ни сўраса, у зотнинг шафоатларига мушарраф бўлиши.
Демак, азонни эшитганимизда муаззин нима деса, шуни қайтариб туришимиз лозим. «Ҳаййа алас-Салот» ва «ҳаййа алал Фалаҳ»да «Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳи», деб айтилади.
Азон тамом бўлганидан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтмоғимиз керак. ҳамда Аллоҳ таолодан У зотга «Васила»ни сўрашимиз лозим.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилиб келганларидан сўнг Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу у зотнинг энг яқин кишиларидан бирига айландилар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир зум ҳам ажрамасдан, доимо хизматларига шай турар эдилар. Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу аввало, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак масжидларини бино қилишда фаол қатнашдилар. Масжид қурилиб битгач эса, унда жамоат бўлиб намоз ўқиш бошланди.
Ана шунда мусулмонлар масжидда тўпланиб, намоз вақтини кутиб ўтиришар, вақт бўлгач эса, намоз ўқир эдилар. Шу тариқа аста-секин масжидда жамоат намозини ўқиш учун одамларни чақириш эҳтиёжи пайдо бўлди. Шунда баъзи кишилар насороларга ўхшаб, занг чалишни, бошқалари яҳудийларга ўхшаб, дуд чалишни таклиф қилдилар. Бу таклифлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хуш келмади.
Абу Довуд, Ибн Можа ва Доримийлар келтирган ривоятда Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Абду Роббиҳ розияллоҳу анҳум қуйидагиларни айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни намозга тўплаш учун занг чалишга амр қилганларида кечаси туш кўрдим. Олдимга занг кўтарган бир одам келди. Мен унга:
«Эй Аллоҳнинг бандаси, зангни сотасанми?» дедим.
У: «Бу билан нима қиласан?» деди.
Мен: «У билан намозга чақирамиз», дедим.
У: «Сенга бундан яхшироқ нарсани айтиб берайми?» деди.
Мен: «Ҳа», дедим.
У: «Аллоҳу акбар», дейсан, деб охиригача айтиб берди. Шунингдек, иқомани ҳам айтиб берди. Тонг отиши билан Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, кўрган тушимни айтиб бердим.
У зот: «Иншааллоҳ, бу ҳақ туш. Билолнинг ёнида туриб, кўрганингни айтиб бериб тур. У азон айтсин, унинг овози сеникидан кучли», дедилар.
Мен Билол билан туриб, айтиб турдим, у азон айтди. Буни уйида туриб эшитган Умар ибн Хаттоб ридосини судраб, югуриб чиқди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, мен ҳам шунга ўхшаш туш кўрдим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!» дедилар».
Шундай қилиб, кечаги қора танли қул Исломнинг шарофати билан бугун илоҳий мадҳиядек жаранглагувчи азонни биринчи марта айтиш шарафига муяссар бўлган саодатманд инсонга айланди.
Ҳа, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрлари билан ана шу саодатли инсон баланд жойга чиқиб, азон айта бошлади:
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар,
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар
Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳ,
Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳ,
Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ,
Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ,
Ҳайя алас Солаҳ, Ҳайя алас Солаҳ,
Ҳайя алал Фалаҳ, Ҳайя алал Фалаҳ,
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар,
Лаа илаҳа иллаллоҳ».
Ушбу азон калималарининг маънолари қуйидагичадир:
«Аллоҳу акбар»
«Аллоҳ улуғдир. Аллоҳ ҳар нарсадан буюкдир. У Зот ўзига нисбат берилган номуносиб нарсалардан улуғдир».
«Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳ»
«Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳи маъбуд йўқ, деб гувоҳлик бераман».
«Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ»
«Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканлигига гувоҳлик бераман».
«Ҳайя алас Солаҳ»
Намозга келинглар – шошилинглар.
«Ҳайя алал Фалаҳ»
«Ютуқ – нажотга келинглар – шошилинглар».
«Аллоҳу акбар»
«Аллоҳ улуғдир. Аллоҳ ҳар нарсадан буюкдир. У Зот ўзига нисбат берилган номуносиб нарсалардан улуғдир».
«Лаа илаҳа иллаллоҳ»
«Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳи маъбуд йўқдир».
Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу ўзларининг инсоният тарихидаги биринчи азонлари билан тарихда биринчи марта Ислом жамияти қоим бўлганлигини бутун дунёга эълон қилар эдилар.
Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу ўзларининг инсоният тарихидаги ўша биринчи азонлари билан тарихда биринчи марта илоҳий дастур асосида ҳаёт кечирувчи жамоа пайдо бўлганлигини дунёга эълон қилар эдилар.
Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу ўзларининг инсоният тарихидаги ўша биринчи азонлари билан тарихда биринчи марта жамоат бўлиб намоз ўқишни йўлга қўйган жамият пайдо бўлганлигини бутун дунёга эълон қилар эдилар.
Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу ўзларининг инсоният тарихидаги ўша биринчи азонлари билан тарихда биринчи марта илоҳий адолатдан баҳраманд бўлиб яшайдиган жамият пайдо бўлганлигини бутун дунёга эълон қилар эдилар.
Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари атрофидаги энг баланд уй бўлган Бани Нажжор қабиласидаги бир аёлнинг уйи тепасига чиқиб, азон айтар эдилар.
Имом Абу Довуд Бани Нажжорлик ана шу аёл розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:
«Менинг уйим масжид атрофидаги энг баланд уй эди. Билол бомдоднинг азонини унинг устига чиқиб, айтар эди».
Азон айтиш ўта муҳим иш бўлганлигидан, барча мусулмонларнинг ибодатларига, намозу рўзаларига бевосита алоқадор бўлганлигидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳуга бу ишни қандоқ адо этиш лозимлигини алоҳида эҳтимом ила таълим берар эдилар.
Имом Термизий Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга:
«Эй Билол, қачон азон айтсанг, азонингни шошилмай, чўзиб айт. Қачон иқома айтсанг, тезлаб айт. Азонинг билан иқоманг орасида, таом еювчи таомидан, шароб ичувчи шаробидан, қистаниб қолган қазои хожатдан фориғ бўлгунча вақт қўй», деганлар».
Бу иш ўта масъулиятли бўлганлигидан ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳуга ёрдамчи ҳам тайин қилиб, ўз масжидларида икки муаззин бўлишини жорий қилган эдилар.
Имом Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита муаззинлари бор эди: Билол ва аъмо Ибн Мактум».
Бу икки муаззин намоз вақтларини аниқлаб, кишиларни намозга чорлаш билан бирга, мусулмонларнинг рўзаларининг вақти тўғри бўлишига ҳам масъул эдилар.
Ҳадис илмининг имомлари бу ҳақда қуйидаги ривоятни келтирадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Билол кечасида азон айтади. Ибн Умму Мактум азон айтгунча еб-ичаверинглар», дедилар».
Бухорий:
«У кўзи ожиз киши бўлиб, қачон унга «субҳ бўлди, субҳ бўлди», дейилсагина азон айтар эди», деган жумлани зиёда қилган.
Рамазон кечалари ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу кечаси одамларни уйғотиш учун азон айтар эдилар. Ушбу азондан кейин саҳарликни давом эттириш мумкин эди.
Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу эса, бомдод намози учун тонг отганда азон айтар эдилар. Албатта, бу вақтда саҳарлик қилишни тўхтатиш керак эди.
Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу Рамазонда фақат саҳарлик ёки ифторлик вақтини аниқлашдагина эмас, балки Рамазон ойининг кирганини Ислом умматига эълон қилишда ҳам сидқидилдан хизмат қилар эдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Мен ҳилолни кўрдим», деди.
«Лаа илаҳа иллаллоҳ, деб шаҳодат берасанми?» дедилар.
«Ҳа», деди.
«Муҳаммадар Расулуллоҳ, деб шаҳодат берасанми?» дедилар.
«Ҳа», деди.
«Эй Билол, одамларга эълон қил, рўза тутсинлар», дедилар».
(Сунан эгалари, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилганлар).
Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нафақат у зотнинг масжидларида, балки барча сафарларида ҳам муаззинлик қилар эдилар.
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ва Абу Довудлар Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Билолнинг айланиб юриб, азон айтаётганини кўрдим. У оғзини у ёққа, бу ёққа бурар, икки бармоғи қулоғида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ошланган теридан қилинган капада эдилар. Бас, Билол у зотнинг олдиларига асони кўтариб чиқиб, яланглик жойга санчди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб, намоз ўқидилар. Олдиларидан ит, эшак ўтиб турар эди. У зотнинг устларида қизил кийим бор эди. Мен у зотнинг икки болдирларини кўриб турар эдим».
Бошқа бир ривоятда:
«Ҳайя алас Солаҳ, Ҳайя алал Фалаҳ»га етганида бўйнини ўнгга, чапга бурди, айланмади», дейилган.
«Билолнинг айланиб юриб азон айтаётганини кўрдим» дегани, «бир жойдан иккинчи жойга кўчиб» деганидир. Чунки азон қиблага қараб айтилади, орқага айланиб бўлмайди.
Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтирадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар жангидан қайтганларида кечаси билан юрдилар. У зотни мудроқ босганида, кечанинг охирида дам олишга қарор қилдилар ва Билолга: «Бизнинг кечасиги қоровулимиз бўл», дедилар.
Билол қудрати етганича намоз ўқиди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари уйқуга кетдилар. Тонг яқин қолганда Билол юкларига суянган ҳолда кўзи кетиб, ухлаб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, Билол ҳам, саҳобалардан бирортаси ҳам қуёш уларни урмагунича уйғонмадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи бўлиб, чўчиб уйғондилар ва
«Ҳой Билол!!!» дедилар. Билол:
«Сизнинг нафсингизни олган менинг нафсимни ҳам олди», деди. У зот:
«Туриб, жўнанглар!» дедилар.
Бас, туриб, кўчларини бир оз юргиздилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва Билолга амр қилдилар. У такбир айтди. Бас, уларга бомдод намозини ўқиб бердилар. Намозни ўқиб бўлиб:
«Ким намозни эсидан чиқарса, эслаган чоғида ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ таоло: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», деган», дедилар».
Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу ўзларининг муаззинлик вазифаларини шараф билан адо этар эдилар. У киши бу масъулиятли вазифани ортиғи билан уддалар эдилар, десак ҳам муболаға қилмаган бўламиз.
1053 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِذَا سَمِعْتُمُ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ، ثُمَّ صَلُّوا عَلَيَّ، فَإِنَّهُ مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلَاةً صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْراً، ثُمَّ سَلُوا اللهَ لِي الْوَسِيلَةَ، فَإِنَّهَا مَنْزِلَةٌ فِي الجَنَّةِ لَا تَنْبَغِي إِلَّا لِعَبْدٍ مِنْ عِبَادِ اللهِ، وَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ أَنَا هُوَ، فَمَنْ سَأَلَ لِيَ الْوَسِيلَةَ حَلَّتْ لَهُ الشَّفَاعَةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [384].
1054. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Азонни эшитганингларда муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирорта (эшитганингиз) муаззин «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деганда «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деса; «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деганда, «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деса; «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» деганда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» деса; «Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деганда «Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деса; сўнг «Ҳайя ъалас-солаҳ» деганда «Лаа ҳавла, ва лаа қуввата иллаа биллаҳ» деса; «Ҳайя ъалал фалаҳ» деганда «Лаа ҳавла, валаа қуввата иллаа биллаҳ» деса; сўнг «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деганда «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деса; «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деганда чин дилдан «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деса, жаннатга киради». (Ибн Хузайма ривояти).
Билол иқома айтишни бошлаб:
«Қод қоматис Солаҳ» деган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа», дедилар.
Иқоманинг бошқа (лафзлари)да азонга ўхшатдилар». (Абу Довуд ривоят қилган).
Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳу иқома айтаётганларида азондаги каби лафзларни айтиб турганлар, фақат Билол розияллоҳу анҳу:
«Қод қоматис солаҳ» «Батаҳқиқ, намоз қоим бўлди»ни айтганида, у зот:
«Ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа» «Аллоҳ уни қоим қилсин ва давомли қилсин», деганлар.
Ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб биз ҳам шундоқ қилмоғимиз керак.
1054 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا سَمِعْتُمُ النِّدَاءَ، فَقُولُوا كَمَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 611، م 383].
1055. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азонни эшитганида: «Аллоҳумма! Робба ҳазиҳид-даъватит-таамма, вассолатил қоима, ати Муҳаммаданил-васийлата вал-фазила. Вабъасҳу мақомам маҳмуданиллази ваъадта», деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ушбу азон дуосининг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим, эй ушбу тугал азоннинг ва тўкис намознинг Робби! Муҳаммадга васила* ва фазилат* бергин ҳамда уни Ўзинг ваъда қилган «Мақоми маҳмуд»да* тирилтиргин».
* Васила – жаннатдаги ягона мақом бўлиб, унга инсониятдан фақат бир киши эришади. Ўша мақомни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун сўраш умматларнинг бурчидир. Зеро, васила башарият саййидига берилмаса, кимга ҳам бериларди.
* Фазилат – бошқалардан афзал бўлиш. Баъзилар ушбу дуодаги «фазила» сўзини жаннатдаги бир мақом ҳам дейишган.
* «Мақоми маҳмуд» – «мақталган мақом» Аллоҳ таолонинг «Шоядки, Роббинг сени мақоми маҳмудда тирилтирса» деган ояти ила Аллоҳ таоло томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда қилинган буюк шафоат мақомидир.
Демак, қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлайлик десак, азондан кейин бу дуони ўқиб юришимиз керак.
1055 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ: اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ؛ آتِ مُحَمَّداً الْوَسِيلَةَ، وَالْفَضِيِلَةَ، وَابْعثْهُ مَقَاماً مَحْمُوداً الَّذِي وَعَدْتَهُ حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [614].
1056. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким муаззиннинг азонини эшитганда: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу. Розийту биллааҳи Роббан ва би Муҳаммадин росуулан ва бил ислаами дийнан»* деб айтса, гуноҳлари кечирилади».
* Маъноси: «Ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқлигига гувоҳлик бераман. Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир. Аллоҳни Робб деб, Муҳаммад алайҳиссаломни Расул деб, Исломни дин деб рози бўлдим».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ким азондан кейин ушбу дуони ўқиса, гуноҳи мағфират этилиши ваъда қилинмоқда.
Имом Муслим ва Абу Довудларнинг ривоятидан эса, муаззин нима деса, шуни қайтариб туриш, фақат икки «ҳаййа ала»ларни айтганда «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» дейиш таълим берилмоқда. Ким бу нарсаларни чин қалбдан айтса, жаннатга кириши ваъда қилинмоқда.
Инсоф қилиб айтганда бу жуда ҳам осон ишлар. Савоб ишлаш, гуноҳни ювиш ва жаннатга кириш эҳтимолини ошириш учун ғанимат нарсалар. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида буларга эътибор бермаймиз. Уларга амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз, ҳатто, бу нарсаларни лозим даражада билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилишга ўтайлик.
1056 - وَعَنْ سَعْدِ بْنِ أَبي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: «مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ الْمُؤَذِّنَ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، رَضِيْتُ بِاللهِ رَبّاً، وَبِمُحَمَّدٍ رَسُولًا، وَبِالإِسْلَامِ دِيْناً، غُفِرَ لَهُ ذَنْبُهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [386].
1057. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.
Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Ушбу вақт дуо тўсиқсиз қабул қилинадиган вақтлардан биридир. Чунки бу муддат шарафли вақтдир. Шунинг учун ҳам азон билан иқоманинг орасида чин қалбдан, қабул бўлишига тўла ишониб, шартларини келтириб дуо қилиш керак.
1057 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الدُّعَاءُ لَا يُرَدُّ بَيْنَ الأَذَانِ وَالإِقَامَةِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 521، ت 212].
8-боб. Намозларнинг фазилати ҳақида
Аллоҳ таоло: «Албатта, намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсар» (Анкабут сураси, 45-оят), деб айтган.
8 - بَابُ فَضْلِ الصَّلَوَاتِ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنِ الفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ} (العنكبوت - 45).
1058. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Айтинглар-чи, бирортангизнинг эшиги олдида бир анҳор бўлса-ю, унда ҳар куни беш маҳал ювиниб турса, бирор кири қоладими?» дедилар. «Унинг киридан ҳеч нарса қолдирмайди», дейишди. «Мана шу беш вақт намоз кабидир. Аллоҳ улар билан хатоларни ўчиради», деб айтганларини эшитдим».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадиси шарифдан намознинг фазилати ва гуноҳларнинг ювилиши бобида тутган ўрни яққол аён бўлмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу маънони яхшироқ тушунтириш учун мисол келтирлар.
Бировнинг эшиги олдидан анҳор оқиб турсаю, у одам ўша анҳордан ҳар куни беш маҳал ювиниб турса, кир қолмаганидек, ҳар куни беш марта намоз ўқиган одамнинг гуноҳлари ювилиб, унда гуноҳ ҳам қолмайди.
Ким бир вақт намозни ўқимаса, унинг гуноҳларидан бир қисми тўкилмай, баданида кир қолади. Икки вақтни ўқимаса, яна ҳам кўпроқ қолади ва ҳоказо. Бир кунги намозларини ўқимаса, анчагина кир тўпланади. Бир ҳафта ўқимаса, бир ой ўқимаса, бир йил ўқимаса нима бўлиши маълум. Бир умр ўқимаганлар эса, бир умр ювинмаган одамдан кўра бир неча милён марта жирканч ҳолга келади. Чунки бадан кири моддий кир. Намоз ўқимаганнинг кири эса маънавий руҳий кирдир.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Шаръий масалаларни тушунтириш учун шундай ёрқин мисоллар келтириш яхшилиги.
2. Намознинг ўта фазилатли эканлиги.
3. Намоз туфайли банданинг гуноҳлари ювилиши.
1058 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «أَرَأَيْتُمْ لَوْ أَنَّ نَهْراً بِبَابِ أَحَدِكُمْ يَغْتَسِلُ مِنْهُ كُلَّ يَوْمٍ خَمْسَ مَرَّاتٍ، هَلْ يَبْقَى مِنْ دَرَنِهِ شَيْءٌ؟» قَالُوا: لَا يَبْقَى مِنْ دَرَنِهِ شَيْءٌ؛ قَالَ: «فَذَلِكَ مَثَلُ الصَّلَوَاتِ الخَمْسِ، يَمْحُو اللهُ بِهِنَّ الخَطَايَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 528، م 667].
1059. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш маҳал намоз худди бирингизнинг эшиги олдида тўлибтошиб оқадиган, у эса унда ҳар куни беш маҳал ювинадиган анҳорга ўхшайди», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ҳасан: «У ҳеч қандай кир қолдирмайди-ку», деди.
Пайғамбаримиз ҳар иккала ҳадисда намозни ҳозирги кундаги услуб билан айтганда «кўрсатиб бериш» орқали тушинтирганлар. Чунки бу инсонларнинг бир мавзуни тушинишида энг самарали услуб бўлиб ҳисобланади. Шунингдек бу ердаги ўхшатишни тафаккур қилган кимса, кунда беш вақт анҳорда ювинган кимсанинг устида ҳеч қандай кир қолмаслигини тушинишда қийинчиликка дучор бўлмайди. Чунки инсон устида кўрилган ва ҳис қилинган кирни сув билан ювиш орқали тозалайди. Пайғамбаримиз ҳаммага ошкор бўлган бу хақиқатдан йўлга чиққан ҳолда намознинг ҳам инсонни маънавий кир бўлиб ҳисобланган гуноҳлар ва хатолардан тозалашини изоҳлаган. Фақат намоз ўқишдагина эмас, балки таҳорат олинганда ҳам моддий кирлардан тозаланган бўлиб ҳисобланади. Бу ифодалар мутлақ тарзда айтилгани учун кичик ва катта гуноҳларни ўз ичига олади. Ҳадис шарҳловчи олимларнинг энг машҳури бўлган Ибн Баттол Расули Акрамнинг ифодаларида фақат кичик гуноҳлар қасд қилинганини баён қилади. Чунки у зот «кир» сўзини ишлатганлар. Инсоннинг баданидаги яра-чақаларнинг олдида кир жуда ҳам кичик нарсадир. Катта гуноҳлар эса яра-чақа сингаридир. Фақат бу ерда муҳим бир хусус борки, инсон намоз ўқиш билангина катта гуноҳлардан узоқ туриши мумкин. Чунки мавзунинг бошида зикр қилинган оят хақиқий намознинг инсонни ҳар қандай ёмонлик ва хатодан узоқ тутишини баён қилмоқда. Беш вақт намоз ўқимаган кимса буюк гуноҳлардан узоқ бўлмайди. Чунки намозни адо қилмасликнинг ўзи буюк гуноҳ ҳисобланади. Хулоса қилиб айтганда кунда беш маҳал намоз ўқиб Аллоҳнинг ҳузурига чиққан кимсанинг ҳар доим Ўзини Аллоҳнинг хузурида тургандек ҳис қилиши кутилади. Бундай кимса гуноҳ қилмайди. Билмасдан қилган гуноҳ ва хатоларига эса таҳорати каффорот бўлади.
1059 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَثَلُ الصَّلَوَاتِ الخَمْسِ كَمَثَلِ نَهْرٍ جَارٍ غَمْرٍ عَلَى بَابِ أَحَدِكُمْ يَغْتَسِلُ مِنْهُ كُلَّ يَوْمٍ خَمْسَ مَرَّاتٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [668].
«الغَمْرُ» بِفَتْحِ الغَيْنِ الْمُعْجَمَةِ: الكَثِيرُ.
1060. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуан ривоят қилинади:
«Бир киши бир аёлни ўпиб олди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, буни айтди. Шунда Аллоҳ «Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо эт! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади» (Ҳуд сураси, 114оят) оятини нозил қилди. Ҳалиги киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен учунми бу?» деган эди, «Умматимнинг барчаси учун», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Уламоларимизнинг аниқлашларича, ўша бегона аёлни ўпиб олган кишининг исми Абул Юсир экан. Имом Термизий Абул Юсирнинг ўзларидан қуйидаги ривоятни келтирадилар:
«Бир аёл ҳузуримга хурмо сотиб олиш учун келди. Мен уйда бундан яхши хурмо бор, дедим. У мен билан уйга кирди. Унга томон энгашиб, ўпиб олдим. Кейин Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдига бориб, унга ҳалиги ишни зикр қилдим. У:
«Ҳеч кимга билдирма. Тавба қил», деди.
Сўнг Умарнинг олдига бориб ҳалиги ишни зикр қилдим.
«Ўзингни бекит. Тавба қил. ҳеч кимга хабар берма», деди.
Сабр қила олмай Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бордим. У зот бошларини қуйи солиб, узоқ туриб қолдилар. То Аллоҳ таоло у кишига «Намозни наҳорнинг икки тарафидан ва кечанинг бир қисмида адо эт» оятини нозил қилгунича турдилар».
Оятдаги «...Наҳорнинг икки тарафи»дан мурод, бомдод, пешин ва аср намозларидир. «Кечанинг бир қисми»дан мурод эса шом ва хуфтон намозларидир.
Мана шу ҳодиса саҳобалар авлодига хос хусусиятларидан биттасини яққол кўрсатмоқда. Улар ҳар қанча улуғ зот бўлсалар ҳам, ичларидан баъзи бирлари гоҳида инсоний заифлиги тутиб, Абул Юсир розияллоҳу анҳуга ўхшаш ишларни қилиб қўяр эдилар. Бу ажабланарли эмас. Беайб Парвардигорнинг Ўзи. Аммо, саҳобалар авлоди гуноҳ содир бўлганидан кейиноқ зудлик билан ўзларига келар ва ўша гуноҳни ювиш пайидан бўлар эдилар. Гуноҳ ювилганига ишонч ҳосил қилмагунларича бошқа ишга қўл урмас эдилар.
Абул Юсир розияллоҳу анҳу ҳам дарҳол Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумларга мурожаат қилдилар. Уларнинг жавоблари тўғри бўлса ҳам кўнгиллари тинчимайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бордилар.
Бу масалани Аллоҳнинг Ўзи ҳал қилди. Абул Юсир розияллоҳу анҳу ва бошқа мўминлар адо этиб юрган беш вақт намоз оддий нарса эмас, балки уларнинг гуноҳларини тинмай ювиб турувчи каффорот эканини баён қилди.
Шулардан келиб чиқиб, ҳеч бир гуноҳ қилмасликка тиришайлик. Худо кўрсатмасин, баъзи бир гуноҳлар содир этиб қўйсак, дарҳол уни ювиш пайидан бўлайлик. Беш вақт намозимизни вақтида адо этайлик. Ёмон ишлардан кўра, яхши ишларни қилишга кўпроқ ҳаракат қилайлик.
1060 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا أَصَابَ مِنِ امْرَأَةٍ قُبْلَةً، فَأَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَأَخْبَرَهُ، فَأَنزَل اللهُ تَعَالَى: {وَأَقِمِ الصَّلَاةَ طَرَفَيِ النَّهَارِ وَزُلَفاً مِنَ اللَّيْلِ * إِنَّ الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّيِّئَاتِ}. فَقَالَ الرَّجُلُ: أَلِيَ هَذَا؟ قَالَ: «لِجَمِيعِ أُمَّتي كُلِّهِمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 526، م 2763].
1061. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш маҳал намоз ва жума кейинги жумагача ўз ораларидаги гуноҳларга каффоратдир. Модомики гуноҳи кабиралар қилинмаган бўлса!» дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 136-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1061 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الصَّلَوَاتُ الخَمْسُ، وَالجُمُعَةُ إِلَى الجُمُعَةِ، كَفَّارَةٌ لِمَا بَيْنَهُنَّ، مَا لَمْ تُغْشَ الكَبَائِرُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [233 وسبق برقم 136].
1062. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Қайси бир мусулмон кишига фарз намоз (вақти) келса-ю, унинг таҳоратини, хушуъ ва рукуъcини яхшилаб адо этса, ўзидан олдинги гуноҳларга каффорат бўлади. Модомики гуноҳи кабира қилмаган бўлса. Бу ҳар доим шундайдир».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадис ҳам ўзидан олдинги ҳадиснинг маъносини таъкидлаб келмоқда. Бироз фарқи гуноҳлар кечирилиши учун намозни яхшилаб қилинган таҳорат билан хушуъини ва рукуъини жойига қўйиб, ўқишни шарт қилиб қўймоқда.
Намознинг хушуъи дейилганида уни сергаклик билан Аллоҳдан қўрқувни тўла ҳис қилган ҳолда ўқиш тушунилади.
Намознинг рукуъи дейилганида эса, қиёмда туриш, рукуъ қилиш, сажда қилиш, ўтириш каби амаллар тушунилади.
Бу ҳадисда ўтган ҳадисга қўшимча тарзда, ушбу фарз намозлар ўзидан олдинги гуноҳларга каффарот бўлиши доимий эканлиги айтилмоқда.
Кишининг катта зино, арақ ичиш каби Аллоҳнинг ҳақига боғлиқ гуноҳлар бўлса, фақат ихлос билан қилинган тавба билангина ювилади. Аммо: етимнинг молини ейиш, рибохўрлик, бировнинг обрўсини тўкишлик каби бандалар ҳақига боғлиқ катта гуноҳлар бўлса, ўша ҳақларни ўз эгасига қайтарилмагунича ва уларнинг розилиги, кечириши олинмагунча ювилмайди.
Мана шулардан келиб чиқиб, фарз намозларимизни ўз вақтида пухта таҳорат билан, хушуъ ва рукуъларини жойига қўйиб ўқиб юрмоғимиз керак. Катта гуноҳларга эса умуман яқин келмаслигимиз лозим.
1062 - وَعَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَا مِنِ امْرِيءٍ مُسْلِمٍ تَحْضُرُهُ صَلَاةٌ مَكْتُوبَةٌ فَيُحْسِنُ وُضُوءَهَا وَخُشُوعَهَا وَرُكُوعَهَا إِلَّا كَانَتْ كَفَّارَةً لِمَا قَبْلَهَا مِنَ الذُّنُوبِ مَا لَمْ تُؤْتَ كَبِيرَةٌ، وَذَلِكَ الدَّهْرَ كُلَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [228].
9-боб. Бомдод ва аср намозларининг фазилати ҳақида
9 - بَابُ فَضْلِ صَلَاةِ الصُّبْحِ وَالعَصْرِ
1063. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким икки салқин (бомдод ва аср) намозларини адо этса, жаннатга киради», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 138-рақамли ҳадис остида келтирилган.
«Икки салқин намоз»лари ҳам ҳам бомдод ва аср намоздир. Баъзи уламолар, уни бомдод ва хуфтон, деб атадилар ҳам. Лекин бу ҳадисларда бомдод ва аср намозларига алоҳида эътибор берилишининг боиси бор. Аввало, бу икки намоз ер юзига муҳофаза учун тушиб чиқиб турадиган фаришталар алмашинадиган вақтда ўқилади. Ўша алмашинишдан кейин чиққан фаришталардан Аллоҳ субҳаноҳу ва таоло: бандаларимни қай ҳолда тарк этиб келдингиз? деб сўрайди.
Шунинг учун ўша вақтларнинг намозини ўқиб турган бандалар катта фазлга эга бўладилар. Шунингдек, бомдод намози ширин уйқу ва дам олиш пайтида, аср намози одамлар маишат учун роса уриниб турган пайтда ўқилади. Ким бу икки намозни ширин уйқуси ва маишатидан кечиб ўз вақтида адо этса, жаннатга киради.
1063 - عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ صَلَّى البَرْدَيْنِ دَخَلَ الجَنَّةَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 574، م 635 وسبق برقم 138].
«البَرْدَانِ»: الصُّبْحُ وَالعَصْرُ.
1064. Абу Зуҳайр Умора ибн Рувайба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин намоз ўқиган – яъни бомдод ва аср – бирор киши дўзахга кирмайди», деганларини эшитганман.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Қуёш чиқишидан олдин ўқиладиган намоз Бомдод намозидир. Қуёш ботишидан олдин ўқиладиган намоз эса Аср намозидир. Юқорида айтиб ўтганимиздек, бири уйқунинг энг ширин вақтида, иккинчиси эса, чарчаган ва савдо-сотиқ энг қизғин паллага келган вақтда бўлганлиги учун бошқа намоз вақтларига нисбатан бу иккала намоз вақтида масжидга бориш қийинроқдир. Қийин бўлган ишнинг бажарилиши янада фазилатли эканлигига шубҳа йўқ. Бу каби ривоятлардан қолган намоз вақтлари фазилатли эмас экан деган тушунчага бориш нотўғридир. Булар ҳар бир намозни алоҳида-алоҳида тушунтирилиб, ташвиқ маъносида деб тушунилиши зарур.
1064 - وَعَنْ أَبِي زُهَيْرٍ عُمَارَةَ بْنِ رُوَيْبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لَنْ يَلِجَ النَّارَ أَحَدٌ صَلَّى قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا» يَعْنِي الفَجْرَ وَالعَصْرَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [634].
1065. Жундуб ибн Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдодни ўқиса, у Аллоҳнинг кафолатидадир. Эй одам боласи, қарагин! Аллоҳ сени Ўз кафолатига оид бирор нарса юзасидан талаб қилмасин», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 239-399-рақамли ҳадислар остида келтирилган.
Бошқа ривоятда қуйидагича келтирилган:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдодни ўқиса, у Аллоҳнинг кафолатидадир. Аллоҳ сизларни Ўз кафолатига оид бирор нарса юзасидан талаб қилмасин, акс ҳолда уни (кафолатга тажовуз қилганни) тутиб, жаҳаннам оловига юзтубан ташлайди», дедилар». (Имом Муслим ривояти)
Барча фарз намозлар қатъий талаб қилинган бўлсада, бу ҳадисда бомдод намози янада алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланмоқда. Бошқа ривоятларда бу ерда бомдодни жамоат билан адо этиш назарда тутилгани айтилган. Ким шундай қилса, у Аллоҳнинг кафолатида, омонлигида бўлади.
Инсон ҳар доим масжидда бўлмаслиги мумкин. Ёки бир ерда ёлғиз бўлиши мумкин. Бомдод намозининг мусулмонлар учун аҳамияти катта. Чунки куннинг энг барокатли вақти ризқлар тарқатилган вақт деб изоҳланган саҳар чоғи ибодатларнинг, дуоларнинг қабул бўладиган, ризқ излаб бутун махлуқотнинг ер юзига тарқалган вақт бўлиш билан бирга инсон саломатлиги учун ҳам катта аҳамиятга эгадир. Шунингдек, бомдод вақти кофирлар ва мунофиқларнинг уйқу соати деб билинганлиги учун уларга ўхшамаслик учун ҳам уйғоқ бўлиш тавсия қилинган. Ислом қўшинларининг душманга бўлган зафарлари кўпинча саҳар вақтларида қўлга киритилганлиги тасодиф эмас, балки буюк ироданинг натижасидир.
Юқорида изоҳлангани каби Аллоҳнинг зимматида бўлишлик дунёда ва охиратда унинг ҳимояси остида бўлиш, кафолати ва таъминоти остида бўлиш деган маънони беради. Инсон Аллоҳга берган ваъдасини бажармаса, кучи ва имконияти бўлган ҳолда яхши ишлар қилмаса, у кимсадан бунинг ҳисоби сўралади. Аллоҳнинг бир кимсани ҳузурига чорлаши уни ҳисобга чақирганини билдиради. Қул эканлигимизни унутмаслик бу ҳисобга тортилишга тайёр бўлишимиздир. Расули Акрам жанобимизнинг ҳам биздан кутгани айнан шу.
1065 - وَعَنْ جُنْدُبِ بْنِ سُفْيَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صَلَّى الصُّبْحَ فَهُوَ فِي ذِمَّةِ اللهِ، فَانْظُرْ يَا ابْنَ آدَمَ؛ لَا يَطْلُبَنَّكَ اللهُ مِنْ ذِمَّتِهِ بِشَيْءٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [657 وسبق برقم 399].
1066. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларни кечаси бир тоифа, кундузи бир тоифа фаришталар кузатиб туради. Улар бомдод намозида ва аср намозида тўпланишади. Сўнгра сизлар билан тунаганлари кўтарилади. У Зот Ўзи яхши билса ҳам, улардан: «Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдингиз?» деб сўрайди. «Уларни намоз ўқиётган ҳолларида тарк қилдик, борганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди», дейишади».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадиси шарифда зикри келаётган фаришталар бандаларни муҳофаза қилиш учун ер юзига навбат билан тушиб туришади. Кундузи муҳофаза қилиш учун алоҳида фаришталар бор. Кечаси муҳофаза қилиш учун алоҳида фаришталар бор. Улар бомдод ва аср намозлари вақтида алмашадилар.
Бомдод намози вақтида кечасининг фаришталари кўтарилиб, кундузининг фаришталари муҳофаза учун тушадилар. Ана шу вақтда икки тоифа фаришталар жамланиб, бир-бирлари билан кўришадилар.
Аср намозида эса кундузи муҳофаза қилган фаришталар кўтарилиб, кечаси муҳофаза қиладиган фаришталар тушадилар. Бу пайтда ҳам икки тоифа фаришталар бир-бирлари билан учрашадилар.
Бандаларнинг ичида юрган фаришталар кўтарилганларида Аллоҳ таоло Ўзи билиб турса ҳам фаришталардан:
«Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдингиз?» деб сўраши намозхон инсоннинг шаънини олий мақомга кўтаришдир. Аллоҳнинг ҳузурига, Аллоҳга муқарраб бўлган фаришталар тўпига кўтаришдир. Бу эса намознинг ўта улкан ва фазилатли ибодат эканидандир.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Намоз энг олий мақом ибодат эканлиги.
Чунки Аллоҳ билан фаришталар орасидаги савол-жавобда намозгина зикр этилмоқда.
2. Бомдод ва аср намозларининг бошқа намозлардан устун туриши.
3. Бомдод ва аср намозлари вақти афзал ва баракали вақтлар эканлиги.
Чунки худди шу вақтларда фаришталар жамланади. Асарларда келтирилишича, ризқ бомдод намозидан кейин тақсимланади. Кундалик амаллар эса аср намозидан кейин Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилади. Шунинг учун ҳам бу вақтни тоат-ибодатда ўтказса, ризқи ва амали баракали бўлади.
4. Малоикаларнинг мусулмонлар ичига тушиб туришларидан Ислом уммати бошқа умматлардан кўра шарафли экани келиб чиқади.
5. Аллоҳ таолонинг фаришталар билан гаплашиши.
Қаранг, намоз ўқиган одам ҳар куни икки марта Аллоҳ билан фаришталар ўртасидаги суҳбатда зикр қилинар экан. Бу қандай улуғ шараф! Кишилар бирорта амалдор у ҳақида танишидан: «фалончи тинч юрибдими?» деб сўраб қўйса, умрбод мақтаниб юрадилар. Намозхонни эса Аллоҳ таоло ҳар куни фаришталардан икки марта: «Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдингиз?» деб сўрар экан. Фаришталар эса намоз ўқиётган ҳолларида тарк қилдик, деб жавоб берардилар. Намоз ўқимаганлар эса бу бахтдан бебаҳрадирлар.
Шунинг учун ҳам намозни канда қилмайлик. ҳар куни Аллоҳ таоло томонидан икки маҳал ҳол-аҳволи сўраладиган бандалар қаторида бўлишга ҳаракат қилайлик.
1066- وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَتَعَاقَبُونَ فِيْكُمْ مَلَائِكَةٌ بِاللَّيْلِ، وَمَلَائِكَةٌ بِالنَّهَارِ، وَيَجْتَمِعُونَ فِي صَلَاةِ الفَجْرِ وَصَلَاةِ العَصْرِ، ثُمَّ يَعْرُجُ الَّذِينَ بَاتُوا فِيْكُمْ، فَيَسْأَلُهُمُ اللهُ - وَهُوَ أَعْلَمُ بِهِمْ -: كَيْفَ تَرَكْتُمْ عِبَادِي؟ فَيَقُولُونَ: تَرَكْنَاهُمْ وَهُمْ يُصَلُّونَ، وَأَتَينَاهُمْ وَهُمْ يُصَلُّونَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 555، م 632].
1067. Жарир ибн Абдуллоҳ ал-Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот ой тўлгандаги кечада ойга қараб туриб: «Албатта, сизлар Роббингизни мана шу ойни кўргандек кўрасиз. У Зотни кўришда бир-бирингизга қийинчилик туғдирмассиз. Агар қуёш чиқиши ва ботишидан олдин намозни бой бериб қўймасликка қодир бўлсангиз, шуни қилинг», дедилар.
Бошқа ривоятда: “Ўн тўрт кунлик кечада ойга қарадилар”, бўлиб келган.
Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги қуёш чиқишидан олдинги намоз бомдод намози, қуёш ботишидан олдингиси эса аср намозидир.
Ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Охиратда намозхон бандалар Аллоҳ таолонинг жамолини, худди тўлин ойни кўргандек қийналмасдан кўришлари ҳақ экани.
2. Бомдод ва аср намозларининг ўта аҳамиятли экани.
3. Бомдод ва аср намозларига алоҳида эътибор билан қараш лозимлиги. Чунки уйқу ва бошқа нарсалар бу икки намозни ўз вақтида адо этишга монеълик қилиб қолиши мумкин.
4. Айтилган гапга Қуръондан далил келтириш яхшилиги.
Ушбу ҳадиси шарифга қаттиқ амал қилган ҳолда бомдодга ухлаб қолишнинг олдини олайлик. Асрни ўтказиб юбормаслик тадбирини кўрайлик. Ана шунда қиёматда Аллоҳ таолонинг жамолини кўришга муяссар бўлиш учун тинмай интилаётганлар сафидан жой олган бўламиз.
1067 - وَعَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ البَجَليِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَنَظَرَ إِلَى القَمَرِ لَيْلَةَ البَدْرِ فَقَالَ: «إِنَّكُمْ سَتَرَوْنَ رَبَّكُمْ كَمَا تَرَوْنَ هَذَا القَمَرَ، لَا تُضَامُّونَ فِي رُؤْيَتِهِ، فَإِنِ اسْتَطَعْتُمْ أَلَّا تُغْلَبُوا عَلَى صَلَاةٍ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا فَافْعَلُوا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 554، م 633].
وَفِي رِوَايَةٍ: «فَنَظَرَ إِلَى القَمَرِ لَيْلَةَ أَرْبَعَ عَشْرَةَ» [خ 4851].
1068. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким аср намозини тарк қилса, амалини ҳабата қилибди», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Бошқа ривоятда қуйидагича келган:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким аср намозини ўтказиб юборса, гўёки аҳлини ва молини йўқотибди», дедилар».
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Бу ҳадисда аср намози инсон учун аҳли аёли ва молу дунёси каби қимматли экани ҳақида сўз бормоқда. Бир вақт асрни ўқимаган одам аҳли аёлини ва молу дунёсини йўқотган одамдек қайғуриши лозимлиги таъкидланмоқда.
Шундоқ экан, умр бўйи аср намозини ўқимаганлар нима йўқотган бўладилар?
Минглаб, юзлаб, ўнлаб аср намозини ўтказиб юборганлар-чи? Уларни аср намозини доимо ўқиб юрганлар билан тенглаштириб бўладимикан?
Абул Малийҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бурайда розияллоҳу анҳу билан ғазотда бирга бўлдик. Кун булутли эди. У киши:
«Аср намозини тезроқ ўқинглар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деганлар», деди». (Имом Бухорий ва Насаий ривоят қилишган).
Бурайда розияллоҳу анҳу булутли кунда билмай қолиб Аср намозининг вақти чиқиб кетишидан қўрқиб, ғазотдаги шерикларига уни тезроқ ўқиб олишни тавсия қилибдилар ва ўзларининг бу ишларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳадисларини далил қилиб келтирибдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деганлар» экан.
Бу ҳам аср намозининг аҳамияти улкан эканидан дарак беради.
Уламоларимиз аср намозини тарк қилиш ила амал беҳуда (ҳабата) бўлиши ҳақида турли мулоҳаза қилганлар.
«Ҳабата» сўзи аслида ёқмайдиган ўт-ўлан еб қўйиб, қорни шишган ҳайвонга ишлатилади. Унинг еган нарсаси беҳуда кетади, фойда беришнинг ўрнига зарар беради.
Қуръони каримда:
«Ким иймонидан кейин куфр келтирса, амали беҳуда бўлади», дейилган. Шундан келиб чиққан умумий қоидага биноан, куфр амални ҳабата қилади. Бошқа нарса ҳабата қилмайди.
Мазкур уламоларнинг аср намозини тарк қилиш амални ҳабата этиши ҳақидаги мулоҳазалари ҳам намозни тарк қилиш куфрми йўқми эканлиги тўғрисидаги фикрларга боғлиқ.
Намозни қасддан тарк қилса, кофир бўлади, деганлар бу ҳадисда ҳам аср намозини қасддан тарк қилса, амали ҳабата бўлади, дейишган.
Намозни қасдданми, ноқасдданми, умуман тарк қилган одам кофир бўлади, деганлар ўз фатволарига мана шу ҳадисни ҳам далил қилиб келтирадилар.
Намозни қасддан эмас, умуман тарк қилган одам кофир эмас, осий бўлади, деганлар ҳам бир намозни тарк қилиш ёмон. Лекин аср намозини тарк қилиш ҳаммасидан ҳам ёмонлигини билдириш учун шу ҳадисда ўта шиддатли ибора келтирилган. Аслида кофирликкина амални ҳабата қилади, дейдилар. Нима бўлганда ҳам, аср намозини тарк қилиш жуда ҳам катта гуноҳлиги билиниб турибди. Бу асрни ўқиса бўлди, бошқа намозлар унчалик аҳамиятли эмас, дегани эмас. ҳар бир намозни ўқимаслик, улкан гуноҳ. Лекин асрни ўқимаслик – яна ҳам улканроқ гуноҳ.
1068 - وَعَنْ بُريْدَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ تَرَكَ صَلَاةَ العَصْرِ حَبِطَ عَمَلُهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [553].
10-боб. Масжидларга пиёда боришнинг фазилати ҳақида
10 - بَابُ فَضْلِ الْمَشْيِ إِلَى الْمَسَاجِدِ
1069. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ унга жаннатда зиёфат тайёрлаб қўяди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Демак, инсоннинг жаннатдаги манзили, мартабаси масжидга боришига қараб бўлади. Инсон масжидга ҳар боргани сабабидан, Аллоҳ таоло унга жаннатда манзил тайёрлайди. Қанча кўп борса, жаннатдаги мартабаси шунча ортиб бораверади. Шундан билингки, масжидга оз борган одамнинг жаннатдаги мартабаси ҳам оз бўлади. Масжидга бормаганники эса қанча бўлиши мумкин?
Шунинг учун эртаю кеч масжидга қатнаб, унда жамоат билан намоз ўқишга ҳаракат қилаверишимиз керак.
1069 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ غَدَا إِلَى الْمَسْجِدِ أَوْ رَاحَ، أَعَدَّ اللهُ لَهُ فِي الجَنَّةِ نُزُلًا كُلَّمَا غَدَا أَوْ رَاحَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 662، م 669].
1070. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким уйида покланиб, кейин Аллоҳнинг фарзларидан бирини адо этиш учун Аллоҳнинг уйларидан бирига юриб борса, икки қадамининг бири бир хатони ўчирса, кейингиси бир даража кўтаради».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда яхши ният билан масжид томон босилган ҳар бир қадам беҳуда кетмаслиги ажойиб услубда васф қилинмоқда.
Эҳтимол, масжидга жамоат намозига қатнайдиган ҳар бир киши ҳам ўзининг қилаётган амали нақадар улканлигини тасаввур эта олмас. Агар ҳақиқатда тасаввур эта олмаса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари ила яхшилаб танишиб олсин. Ундоқ одам масжидга жамоат намози ўқиш учун бориш ниятида таҳорат қилиб биринчи қадамни босиши билан бир гуноҳи ювилади, иккинчи қадамни босиши билан даражаси бир поғона кўтарилади. Масжидга етиб боргунича ҳар қадамда шундоқ бўлиб бораверади. Таҳорати ва намоз учун бериладиган савоблар, кечириладиган гуноҳлар алоҳида бўлади. Шунингдек, даражалар масаласи ҳам ўзига яраша бўлади.
Демак, фарз намозларни доимо масжидда, жамоат ила адо қилишга уринишимиз, иложи борича масжид томон босадиган қадамларимизни кўпайтиришимиз лозим.
1070 – وَعَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ تَطَهَّرَ فِي بَيْتِهِ، ثُمَّ مَضَى إِلَى بَيْتٍ مِنْ بُيُوتِ اللهِ؛ لِيَقْضِيَ فَرِيضَةً مِنْ فَرَائِضِ اللهِ كَانَتْ خُطُوَاتُهُ: إِحْدَاهُمَا تَحُطُّ خَطِيئَةً، وَالأُخْرَى تَرْفَعُ دَرَجَةً». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [666].
1071. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ансорлардан бўлган бир киши бор эди. Масжиддан (уйи) узоқроқ ундан бошқа кишини билмас эдим. Бирор намозни қолдирмасди. Унга: «Қоронғида, жазирамаларда мингани бир эшак сотиб олсанг бўлар эди», дейишди. У: «Уйим масжид ёнида бўлиши мени хурсанд қилмайди. Мен масжидга пиёда юриб борганиму, ундан аҳлим томон қайтиб келганим (номаи аъмолимга) ёзилишини истайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сен учун бунинг барчасини жамлабди*», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Уйининг Масжиди Набавийга узоқ бўлишига қарамасдан барча намозларни Пайғамбаримиз билан ўқиган бу саҳобанинг исми маълум эмас. Бошқа саҳобаларнинг диққатини қозонгани ва у кимсага уларнинг ҳавас қилганини биламиз холос. Мадинанинг жарима иссиғида ва тун чоғи масжидга келишнинг қийин эканини билган кишилар у кишига ҳеч бўлмаса миниш учун ҳайвон сотиб олишларини айтган. У киши эса, фақатгина кўпроқ савоб қазониш мақсадида бу таклифни бажармаган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сен учун бунинг барчасини жамлабди», яъни, ниятингнинг яхши экани сабабли Аллоҳ сен умид қилган савобни берди. Масжидга боришингга ҳам, ундан қайтишингга ҳам ажр ёзилади, дедилар.
1071 - وَعَنْ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ لَا أَعْلَمُ أَحَداً أَبْعَدَ مِنَ الْمَسْجِدِ مِنْهُ، وَكَانَتْ لَا تُخْطِئُهُ صَلَاةٌ!! فَقِيلَ لَهُ: لَوِ اشْتَريْتَ حِمَاراً تَرْكَبَهُ فِي الظَّلْمَاءِ وَفِي الرَّمْضَاءِ؟ قَالَ: مَا يَسُرُّني أَنَّ مَنْزِلِي إِلَى جَنْبِ الْمَسْجِدِ، إِنِّي أُرِيدُ أَنْ يُكْتَبَ لِي مَمْشَايَ إِلَى الْمَسْجِدِ، وَرُجُوعِي إِذَا رَجَعْتُ إِلَى أَهْلِي، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «قَدْ جَمَعَ اللهُ لَكَ ذَلِكَ كُلَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [663].
1072. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Масжид атрофидаги ерлар бўшаб қолиб, Бану Саламаликлар масжид яқинига кўчиб ўтмоқчи бўлишди. Бу гап Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келган эди, уларга: «Менга етиб келишича, сизлар масжид яқинига кўчиб ўтмоқчи эмишсиз?» дедилар. Улар: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули, шундай қилмоқчимиз», дейишди. Шунда у зот: «Эй Бану Салама! Ўз жойларингизда яшайверинглар изларингиз (учун савоб) ёзилади. Ўз жойларингизда яшайверинглар изларингиз ёзилади», дедилар. Улар: «Ана шу ердан кўчиш бизни хурсанд қилмас эди, яъни кўчиб ўтмаганимиз яхши экан», дейишди».
Имом Муслим ривояти.
Имом Бухорий худди шу маънони Анас розияллоҳу анҳу ривоятида келтирганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 142-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1072 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَلَتِ البِقَاعُ حَوْلَ الْمَسْجِدِ، فَأَرَادَ بَنُو سَلِمَةً أَنْ يَنْتَقِلُوا قُرْبَ الْمَسْجِدِ، فَبَلَغَ ذَلِكَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ لَهُمْ: «بَلَغَنِي أَنَّكُمْ تُرِيدُونَ أَنْ تَنْتَقِلُوا قُرْبَ المَسْجِدِ؟!» قَالُوا: نَعَمْ يَا رَسُولَ اللهِ؛ قَدْ أَرَدْنَا ذَلِكَ، فَقَالَ: «بَنِي سَلِمَةَ؛ دِيَارَكُمْ تُكْتَبْ آثَارُكُمْ، دِيَارَكُمْ تُكْتَبْ آثَارُكُمْ» فَقَالُوا: مَا يَسُرُّنَا أَنَّا كُنَّا تَحَوَّلْنَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ، وَرَوَى البُخَارِيُّ مَعْنَاهُ مِنْ رِوَايَةِ أَنَسٍ [م 665، خ 656 وسبق برقم 142].
1073. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг намозда ажри улуғроғи – узоқроқдан юриб келадиганидир ва намозни имом билан ўқиш учун кутган кишининг ажри намозни ўқиб, сўнг ухлаган кишидан улуғроқдир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳам жамоат намозининг фазлини кўрсатади. Киши жамоат намозига қанча узоқдан келса, шунча кўп савоб олади. Имом билан жамоат намозини ўқишни кутиб ўтирса ҳам савоб олади. Шунинг учун ҳам доимо жамоат билан намоз ўқишга ҳаракат қилишимиз керак.
1073 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ أَعْظَمَ النَّاسِ أَجْراً فِي الصَّلَاةِ أَبْعَدُهُمْ إِلَيْهَا مَمْشًى فَأَبْعَدُهُمْ، وَالَّذِي يَنْتَظِرُ الصَّلَاةَ حَتَّى يُصَلِّيَهَا مَعَ الإِمَامِ أَعْظَمُ أَجْراً مِنَ الَّذِي يُصَلِّيهَا ثُمَّ يَنَامُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 651، م 662].
1074. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қоронғида масжидларга қатновчиларга Қиёмат куни тўлиқ нур бўлишининг башоратини бер», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривояти.
Шарҳ: Масжидга бормаслик учун қилинадиган баҳоналардан яна бири қоронғида қийналишдир. Бу айниқса, қадим замонларда кучли баҳона бўлиб кўринган. Лекин бу нарса учун алоҳида мукофот борлигини ушбу ҳадиси шарифдан кўриб турибмиз. Бу дунёда масжидга бориш учун қоронғида қийналганларга қиёмат зулматида тўлиқ нур берилиб, мукофотланар эканлар.
Ким қиёмат куни зулматда қолиб шарманда бўлмай деса, бу дунёда қоронғида масжидга борсин экан!
1074 - وَعَنْ بُرَيْدَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بَشِّرُوا الْمَشَّائِينَ فِي الظُّلَمِ إِلَى الْمَسَاجِدِ بِالنُّورِ التَّامِّ يَوْمَ القِيَامَةِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ [د 561، ت 223].
1075. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ хатоларни ўчириб, даражаларни кўтаришига сабаб бўладиган нарсага сизларни далолат қилайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Қийинчиликларда ҳам таҳоратни мукаммал қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни кутиш. Ана ўша ишингиз риботдир»* дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 137 ва 1046-рақами ҳадис остида келтирилган.
«Қийинчиликлар» деб таржима қилинган сўз матнда «макориҳ» деб келган бўлиб, малолланиш, эриниш каби маъноларни ҳам ўз ичига олади.
* Исломда чегарани душман ҳужумидан ҳимоя қилиш «рибот», «муробит» дейилади. Чегарачи нафсини жиловлаб, чегарада сабр-матонат билан собит туради. Шунинг учун ҳадисда зикр қилинган амаллар ҳам риботга тенглаштирилмоқда.
1075 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى مَا يَمْحُو اللهُ بِهِ الخَطَايَا، وَيَرْفَعُ بِهِ الدَّرَجَاتِ؟» قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «إِسْبَاغُ الْوُضُوءِ عَلَى الْمَكَارِهِ، وَكَثْرَةُ الخُطَا إِلَى الْمَسَاجِدِ، وَانْتِظَارُ الصَّلَاةِ بَعْدَ الصَّلَاةِ؛ فَذَلِكُمُ الرِّبَاطُ، فَذَلِكُمُ الرِّبَاطُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [251 وسبق برقم 1046].
1076. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Масжидга боришга одатланган кишини кўрсангизлар, унинг иймонли эканига гувоҳлик беринглар». Чунки Аллоҳ азза ва жалла: «Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганларгина обод қилурлар....», (Тавба сураси, 18оят) деб айтган.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Жамоат намози – савоби улуғ ибодат.
Жамоат намозининг савобини билганингизда эди… Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, дедилар (Имом Табароний ривояти).
Жамоат намози – гуноҳларга каффорот бўлади. Абу Убайда (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жума куни бомдод намозининг жамоатда ўқилганидан кўра афзал намоз йўқдир. Ким унда иштирок этса, гуноҳлари мағфират қилинади, деб ҳисоблайман” (Имом Ҳоким ривояти).
Жамоат намози – кечани бедор ўтказганнинг савобига ноил этади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, гўё кечанинг ярмини бедор ўтказибди. Ким бомдод намозини жамоат ила адо қилса, гўё кечанинг барчасида намоз ўқибди”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Жамоат намози – мўминлик белгиси. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Қачон масжидга боришга одатланган кишини кўрсангизлар, унинг иймонли эканига гувоҳлик беринглар. Чунки Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар” (Тавба сураси, 18оят) (Имом Термизий ривояти).
Жамоат намози – Қиёматда нур бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қоронғуда масжидлар сари юрганларга Қиёмат кунидаги тугал нур хушхабарини беринг!” дедилар (Имом Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ибодатида собитқадам қилсин. Беш вақт намозни Ўзининг уйларидан бир уй бўлмиш – масжидда холис Ўзининг розилиги учун адо этишимизга тавфиқ ато этсин.
1076 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا رَأَيْتُمُ الرَّجُلَ يَعْتَادُ الْمَسَاجِدَ فَاشْهَدُوا لَهُ بِالإِيْمَانِ، قَالَ اللهُ عزَّ وَجَلَّ: {إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللهِ مَنْ آمَنَ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ} الآيَةَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3093].
11-боб. Намозни интизорлик билан кутиш(нинг фазилати) фазилати ҳақида
11 - بَابُ انْتِظَارِ الصَّلَاةِ
1077. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики, намоз тутиб турар экан, сизлардан бирингиз намоздадир. Унинг аҳлига қайтишдан намоздан бошқа нарса тўсмас экан, намозда бўлади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бир инсонни намоз учун масжидда қолиши, уйига бормасдан тоат ибодатда, Аллоҳнинг зикри билан машғул эканлигидандир. Бир намоз тугугач кейинги намозни кутиш жоиз ва савоблидир. Бу ҳолатда бўлган кимса худди тўхтовсиз намоз ўқиётгандек савоб олади. Фақат бу кимсанинг таҳоратли бўлиши шарт эканлигини бундан кейинги ҳадисда кўрамиз.
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Дунёвий бир мақсадсиз намоз вақтларидан ташқари кейинги намоз вақтини масжидда ўтириб кутиш савобли ва фазилатлидир.
2. Масжидда таҳорат билан ўтириб ибодат вақтини кутиш намозда ўтиргандек савоб қозонишга сабаб бўлади.
1077 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يَزَالُ أَحَدُكُمْ فِي صَلَاةٍ مَا دَامَتِ الصَّلَاةُ تَحْبِسُهُ؛ لَا يَمْنَعُهُ أَنْ يَنْقَلِبَ إِلَى أَهْلِهِ إِلَّا الصَّلَاةُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 659، م 649/275 في المساجد، باب فضل صلاة الجماعة وانتظار الصلاة].
1078. У кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики бирортангиз намоз ўқиган намозгоҳида экан, таҳорати синмагунча фаришталар унга: «Аллоҳим! Уни мағфират қил. Аллоҳим! Унга раҳм қил», деб салавот айтиб туришади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда намозгоҳда, яъни масжидда ҳеч нарса қилмай, фақат таҳорат билан ўтириб ҳам улуғ мақомга эришиш мумкинлиги ҳақида айтилмоқда.
Энди ўшандоқ ҳолда намоз ўқилса, зикр қилинса ёки тиловати Қуръон бўлса, илм мажлиси ўтказилса, қанчалар савоб, қанчалар улуғ мартаба ва даражаларга эришиш мумкинлигини билиб олаверинг!
Демак, масжидда кўпроқ бўлишга ҳаракат қилайлик. Ўзимиз фаришталар салавотига сазовор бўлиш пайидан бўлаверайлик. Фаришталар биз учун Аллоҳга ёлбориб:
«Аллоҳим! Уни мағфират қил. Аллоҳим! Унга раҳм қил», деб турса, қандай яхши! Ҳар биримиз шунга мушарраф бўлайлик.
1078 – وَعَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمَلَائِكَةُ تُصَلِّي عَلَى أَحَدِكُمْ مَا دَامَ فِي مُصَلَّاهُ الَّذِي صَلَّى فِيْهِ مَا لَمْ يُحْدِثْ؛ تَقُولُ: اللَّهُمَّ؛ اغْفِرْ لَهُ، اللَّهُمَّ؛ ارْحَمْهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [445].
1079. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кеча хуфтон намозини туннинг ярмига қадар кечиктирдилар. Сўнг намоз ўқиб бўлгач, бизга ўгирилиб: «Одамлар намозларини ўқиб, ухлашди, (сизлар эса) уни кутаётганингиздан буён намоздасиз», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Расули Акрам с.а.в.нинг хуфтон намозини баъзан жамоатнинг ҳолатига қараб тун ярмигача кечиктирганларини биламиз. Уммат учун қийин бўлишидан қўрқмасалар, туннинг кеч соатларида ўқишни тавсия қилар эдилар. Жамоатнинг янада кўпроқ бўлишини хоҳлаб, жамоат савобига эга бўлишлари учун доим бир оз муддат кутар эдилар. Фақат бу ҳаракатлари мавсумлар ва ҳаво шартларига қараб ўзгарар эди. Масжидга келган кимса фарз намозини жамоат билан ўқиш учун кутиб ўтирса, бу ҳаракати худди намоз ўқигандай савоб олишига сабаб бўлади. Чунки унинг намоз ўқиш ва жамоат савобини олишдан бошқа мақсади йўқдир. Инсонлар бир ишда самимий ниятлари сабаб ҳам савоб ва мукофот оладилар. Айниқса жомеъ масжидларда намозни кутганлар, масжид одобларига риоя қилган ҳолда ўтирса зикр ва тафаккур билан машғул бўлсалар худди ибодат қилаётгандай савоб оладилар.
1079 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَخَّرَ لَيْلَةً صَلَاةَ الْعِشَاءِ إِلَى شَطْرِ اللَّيْلِ، ثُمَّ أَقْبَلَ بوَجْهِهِ بَعْدَ مَا صَلَّى فَقَالَ: «صَلَّى النَّاسُ وَرَقَدُوا، وَلَمْ تَزَالُوا فِي صَلَاةٍ مُنْذُ انْتَظَرْتُمُوهَا». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [661].
1080. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир», деб айтдилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Демак, жамоат намозининг фазли гоҳида йигирма беш, гоҳида йигирма етти даража устун бўлар экан. Бундай фарқ масжиднинг узоқлиги, намозхоннинг ихлоси ёки имомнинг тақвосига боғлиқ бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам жамоат билан намоз ўқишниг фазли беқиёс катта.
Ҳадислардан билдик, жамоат билан ўқилган намоз якка ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир. Бошқа ҳадисда йигирма беш бараварга ишора қилиняпти. Уламолар наздида, бундай фарқнинг бир неча сабаблари бор. Улар ҳадислар шарҳида зикр қилинган. Бу фарқлар кишиларнинг турли ҳолати билан боғлиқ. Ихлосига қараб, йигирма етти даража ёзиладиган одамлар бор. Ва улардан йигирма беш даража ёзиладигани бор. Баъзиларнинг фикрича, бу намоздаги хилма-хилликка биноандир. Масалан, махфий намозларда йигирма беш даража бўлса, жаҳрий намозларда йигирма етти даражадир. Баъзилар эса, бомдод ва хуфтон намозларига йигирма етти даража, дейди. Одатда, бу икки намоз кишиларга машаққатлидир. Аммо қолган намозларга йигирма беш даража берилади.
Баъзи олимлар бунинг сабаби умматга хос илоҳий раҳмат бўлиб, бу уммат доимо яхшидан яхшироққа кўтарилади. Бас, шундай экан, йигирма бешдан йигирма етти даражага тараққий этиб юксалаверади, дейишади.
Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ишора қилган нарсаларга фикрни йўналтириш лозим. Жамоат билан ўқилган намозда қай даражада катта савобларга эришиш мумкинлиги очиқ-равшандир. Қаранг, уйида таҳорат қилиб, сўнгра масжидга чиқса, ҳар бир қадами учун савоб ёзилиб, ёмонликлари ўчирилади.
1080 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «صَلَاةُ الجَمَاعَةِ أَفْضَلُ مِنْ صَلَاةِ الفَذِّ بِسَبْعٍ وَعِشْرِينَ درَجَةً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 645، م 650].
1081. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Кишининг жамоатдаги намози(нинг савоби) унинг уйидаги ва бозоридаги намозидан йигирма беш баробар кўпайтириб берилади. Бунда у яхшилаб таҳорат қилса, сўнг фақат намоз учун масжид томон йўлга чиқса, ҳар босган қадами учун мартабаси бир даража кўтарилади ва битта хатоси ўчирилади. Намоз ўқиб бўлганида эса, у намоз ўқиган жойида турар экан, фаришталар: «Аллоҳим, уни ёрлақагин! Аллоҳим, унга раҳм қил!» деб салавот айтиб туришади. Қай бирингиз намозни кутиб турар экан, у намоздадир».
Муттафақун алайҳ. Бу Бухорийнинг лафзи.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 15-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1081 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «صَلَاةُ الرَّجُلِ فِي جَمَاعَةٍ تُضَعَّفُ عَلَى صَلَاتِهِ فِي بَيْتِهِ وَفِي سُوقِهِ خَمْساً وَعِشْرِينَ ضِعْفاً، وَذَلِكَ أَنَّهُ إِذَا تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ ثُمَّ خَرَجَ إِلَى الْمَسْجِدِ لَا يُخْرِجُهُ إِلَّا الصَّلَاةُ: لَمْ يَخْطُ خَطْوةً إِلَّا رُفِعَتْ لَهُ بِهَا دَرَجَةٌ، وَحُطَّ عَنْهُ بِهَا خَطِيئَةٌ، فَإِذَا صَلَّى لَمْ تَزَلِ الْمَلَائِكَةُ تُصَلِّي عَلَيْهِ مَا دَامَ فِي مُصَلَّاهُ، مَا لَمْ يُحْدِثْ: تَقُولُ: اللَّهُمَّ؛ صَلِّ عَلَيْهِ، اللَّهُمَّ؛ ارْحَمْهُ. وَلَا يَزَالُ فِي صَلَاةٍ مَا انْتَظَرَ الصَّلَاةَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وَهَذَا لَفْظُ البُخَارِيِّ [خ 647، م 649 في المساجد، باب فضل صلاة الجماعة وانتظار الصلاة وسبق برقم 15].
1082. Яна у кишидан ривоят қилинади:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кўзи ожиз киши келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, мени масжидга етаклаб борадиган одамим йўқ» деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан уйида намоз ўқишга рухсат сўради. У зот унга рухсат бердилар. У орқага ўгирилган ҳам эдики, уни чақирдилар ва: «Намознинг азонини эшитасанми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Унда жавоб қил (яъни намозга чиқ)», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги зикри келган кўзи ожиз одам Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу бўлганлар. У кишининг уйлари масжиддан узоқ ва уни етаклаб келадиган одами йўқ эди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жамоатга келмай, уйида намоз ўқишга рухсат сўраганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига аввал изн бериб, кейин азонни эшитасанми, деб сўраганлар. Абдуллоҳ ибн Умму Мактум ҳа, деб жавоб қилганларида ундоқ бўлса жамоатга кел, деб рухсатни бекор қилганлар.
Уйи узоқ, кўзи ожиз, етакловчиси йўқ одамга жамоат намозидан қолишга изн бўлмаганидан кейин, бошқалар ўзлари билиб олаверсалар бўлади.
Қадимги мусулмонлар бу масалада жуда ҳам ҳушёр турганлар, жамоат намозидан ҳеч қолмасликка ҳаракат қилганлар.
Имом Муслим келтирган ривоятда машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Ким эртага Аллоҳ таолога мусулмон ҳолида рўбару қилинишидан хурсанд бўлмоқни истаса, ана ўша намозларини азони айтилган жойда адо этсин. Аллоҳ Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳидоят суннатларини шариатга киритгандир. Албатта, жамоат намози ҳидоят суннатларидандир. Агар сиз манави кейин қолганга ўхшаб уйингизда намоз ўқисангиз, Пайғамбарингизнинг суннатини тарк қилган бўласиз. Агар Пайғамбарингизнинг суннатини тарк қилсангиз, залолатга кетган бўласиз. Бизнинг ичимизда фақат нифоқи очиқ-ойдин бўлган мунофиқгина жамоат намозидан қолишини кўрганман. Баъзи кишиларни икки киши кўтариб келиб сафга турғазиб қўяр эдилар».
Имом Бухорий келтирган ривоятда Имом ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу:
«Кимни ота-онасидан бири унга шафқат этиб, жамоатдан ман қилса, гапига кирмасин», деб ҳисоблайдилар.
Ушбу далиллардан келиб чиқиб, ҳанбалий мазҳабида, жамоат намози фарзи айн, деганлар.
Моликий, ҳанафий ва Шофеъий мазҳаблари жамоат намозлари суннати муаккада, деганлар. Улар жамоат афзаллиги ҳақидаги ҳадисларни далил қиладилар ва ушбу шиддатли ҳадисларни тарғиб учун айтилган, дейдилар.
1082 - وَعَنْهُ قَالَ: أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ رَجُلٌ أَعْمَى فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ لَيْسَ لِي قَائِدٌ يَقُودُنِي إِلَى الْمَسْجِدِ، فَسَأَلَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنْ يُرَخِّصَ لَهُ فَيُصَلِّي فِي بَيْتِهِ، فَرَخَّصَ لَهُ، فَلَمَّا وَلَّى دَعَاهُ فَقَالَ لَهُ: «هَلْ تَسْمَعُ النِّدَاءَ بِالصَّلَاةِ؟» قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: «فَأَجِبْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [653].
1083. Абдуллоҳ ибн Умму Мактум куняси ила таниқли муаззин Абдуллоҳ ёки Амр ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мадинада зарарли ҳашаротлар ва йиртқичлар кўп», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаййа ъалас солат, ҳаййа ъалал фалаҳ» яъни «Намозга келинглар, нажотга келинглар»ни эшитасанми? Унда келгин», дедилар».
Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Бу ривоятни бундан олдинги ҳадис билан бирга қараш янада тўғрироқдир. Чунки Ибн Умму Мактум Пайғамбаримизга Мадинанинг илон ва чаён каби зарарли ҳашоратларидан ҳамда бўри ва ит каби йиртқичлардан сўз очиши, унинг ўзини ўзи ҳимоя қила олмагани сабаб уйда намоз ўқиш учун изн сўрамоқчи эди. Пайғамбаримиз азонни эшитган кимсанинг бу даъватни ижобат қилиши ва масжидга келиши кераклигини айтиб, унинг ёлғиз ўзи ёки жамоат бўлиб уйда намоз ўқишига рухсат бермаганлар. Ҳатто бир ривоятга кўра Ибн Умму Мактум: «Мен кўзи ожиз, уйи узоқ, ёрдамчиси бўлмаган инсонман. Мен учун уйимда намоз ўқишимнинг зарари йўқми?» деб сўраганларида Пайғамбаримиз: «Сен учун ҳеч қандай рухсат топа олмадим» деганлар ва рухсат бермаганлар. (Aбу Давуд ривояти).
Бу ривоятларни изоҳлаган олимлар, ҳеч қандай баҳона қабул қилинмаслигини, Мадинада илк ҳолатлар шундай эканлигини, кейинчалик айби бор инсонларнинг узри қабул қилинганлигини айтадилар. Эҳтимол илк вақтларда бу каби узр қабул қилинганида эди, мунофиқлар фурсатдан фойдаланиб, жамоатни тарк қилишар эди. Бу эса уйларнинг масжид ҳолига келишига сабаб бўлар эди. Юқорида ишора қилингандек, баъзи олимлар ва мазҳаб имомлари бу тур ҳадисларнинг машҳурлиги сабаб жамоатга келишнинг фарз, вожиб, суннати муаккада эканлиги хақида изоҳлар билдиришган. Фақат фуқаҳолар жамоатга боришга тўсиқ бўлган машруъ сабаблар бор эканлигини билдириб, қуйидагича очиқлашган. Ортиқча совуқ, қоп-қоронғулик, ортиқча ёмғир, душман таҳликаси, йиртқич ҳайвон қўрқуви, масжидга бора олмайдиган даражада касал бўлишлик, юриш учун ёрдамга муҳтож, ёрдамчиси бўлмаган кимса.
1083 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ - وَقِيلَ: عَمْرِو بْنِ قَيْسٍ - الْمَعْرُوفِ بِابْنِ أُمِّ مَكْتُومِ الْمُؤَذِّنِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: يَا رَسُولَ الله؛ إِنَّ الْمَدِينَةَ كَثيرَةُ الهَوَامِّ وَالسِّبَاعِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «تَسْمَعُ حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ، حَيَّ عَلَى الفَلاَحِ، فَحَيَّ هَلًا» رَوَاهُ أَبُو دَاوُودَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [553].
وَمَعْنَى: «حَيَّ هَلًا»: تَعَالَ.
1084. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ўтин териб келишга буюрсам-у, териб келишса, сўнг намозга буюрсам-у, унга азон айтилса, сўнг бир кишига буюрсам-у, у одамларга имом бўлса, кейин (намозга келмаган) одамларнинг уйларига бориб, устиларидан ўт қўйиб юборсам, дейман.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан жамоат намозига бормаслик қанчалар ёмон эканлиги кўриниб турибди. Акс ҳолда, ундайларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уйига қамаб туриб устидан ўт қўйиб юборишга қасд қилмасдилар. Хуфтон ва бомдод жамоатларига ҳозир бўлмаганлар бир ўринда мунофиқ деб аталиши ҳам жамоат намозининг шариатимиздаги аҳамиятини кўрсатади.
Мусулмон киши иложи борича намозини масжидларда жамоат билан адо этишга ҳаракат қилади. Намозни жамоат билан ўқиш – масжиднинг гўзал одобларидан эканлиги таъкидланади.
Аллоҳ таоло Нур сурасида марҳамат қилади:
“У бир уйлардаки, Аллоҳ уларнинг кўтарилишига ва уларда Ўз исми зикр қилинишига изн бергандир. Уларда эртаю кеч тасбеҳ айтурлар… бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган Кундан қўрқадилар” (36-37 оятлар).
Аллоҳ ўзининг байтида нима қилиш кераклигини бандаларига таълим бермоқда.
Масжидларнинг ҳақиқий ободлиги уларда Аллоҳга ибодат қилиш билан бўлади. Аллоҳ таоло неъматини, нурини ҳаммага ҳам ато қилавермайди, балки маълум сифатларга эга бўлган инсонларнигина унга муносиб кўради. Яъни масжидларда Аллоҳни эртаю кеч поклаб ёд этиш, ҳар қандай ишлардан Аллоҳнинг зикрини афзал билиш, Ўзи марҳамат қилиб, лойиқ кўрган кишиларгагина насиб этадиган неъматдир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Умар розияллоҳу анҳу хурмозорига чиқди. Қайтиб келганида одамлар аср намозини ўқиб бўлишган эди. Умар розияллоҳу анҳу: “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва биз Унга қайтгувчимиз. Аср намозини жамоат билан ўқишдан кечикиб қолибман. Сизлар гувоҳсизлар, хурмозорим мискинларга садақа”, дедилар. У зот қилган ишига каффорат бўлиши учун шундай қилдилар”.
Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг шайхи Убайдуллоҳ ибн Умар Қоварийдан ривоят қилинади: “Мен ҳамиша хуфтон намозини жамоат билан ўқир эдим. Бир кеча уйимга меҳмон келди. У билан овора бўлиб, жамоат намозини ўтказиб юбордим. Басра масжидларини айланиб чиқдим. Барча кишилар хуфтонни ўқиб бўлган, масжидлар ёпилган эди. Уйимга қайтдим ва ўзимга ўзим жамоат намозининг даражаси ёлғиз бўлиб ўқилган намоздан 27 баробар зиёда бўлади, дедим-да, хуфтонни йигирма етти марта ўқидим. Сўнг ухладим. Туш кўрибман, гўё отлиқлар билан бирга эканман. Менинг ҳам отим бўлиб, биз кимўзар ўйнаётган эканмиз. Мен отимни чоптирар, бироқ уларга ета олмас эдим. Шунда улардан бири менга бурилиб қараб: “Отингни қийнама, барибир бизларга ета олмайсан”, – деди. “Нима учун?” – деб сўрасам: “Чунки биз хуфтонни жамоат билан ўқидик, сен эса ёлғиз ўзинг ўқидинг”, – деб жавоб берди. Мен уйғониб кетдим ва кўрган тушимдан ғамгин бўлиб қолдим”.
1084 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ؛ لَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آمُرَ بِحَطَبٍ فَيُحْتَطَبُ، ثُمَّ آمُرَ بِالصَّلَاةِ فَيُؤَذَّنَ لَهَا، ثُمَّ آمُرَ رَجُلًا فَيُؤَمَّ النَّاسَ، ثُمَّ أُخَالِفَ إِلَى رِجَالٍ فَأُحَرِّقَ عَلَيْهِمْ بُيُوتَهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 644، م 651].
1085. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким эртага Аллоҳга мусулмон ҳолда йўлиқишни истаса, мана бу намозларни уларга азон айтилган жойда адо қилиб борсин. Зеро, Аллоҳ Набийингизга ҳидоят йўлларини шариат қилиб берган. Албатта, улар ҳидоят йўлларидандир. Агар сизлар манави хонасаллот* уйида намоз ўқиганидек уйингизда намоз ўқисангиз, Набийингизнинг суннатини тарк қилган бўласиз. Агар Набийингизнинг суннатини тарк қилсангиз, залолатга кетасиз. Бизнинг пайтимизда фақат нифоқи маълум мунофиққина (жамоатдан) қолар эди. (Касал) киши икки кишининг орасида олиб келиниб, сафга турғизилар эди».
* Хонасаллот – уйинг куйгур, бадбахт дегани.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Масъуднинг сўзларидан иборат бўлган бу ривоят мавқуфдир. Саҳобаларнинг сўзлари, ҳаракатлари ва тасвифларини билдирган ривоятлар «мавқуф» деб аталади. Фақат бу каби ривоятларнинг маъноси Пайғамбаримиз билан боғланса, у ҳолда мавқуф ҳолидан «марфуъ» ҳолатига ўзгаради. Ҳукман саҳиҳ ва марфуъ бўлган ҳадис диний хукмларга манба бўла олиши уламолар томонидан қабул қилинган.
Бу ривоятда ҳидоят йўли деб таржима қилинган «Сунанул ҳудаа» атамаси фикҳ усулида икки хил суннатдан бирининг номидир. Иккинчиси эса, «Сунану завоид»дир. Сунанул ҳудаа диннинг мукаммал унсуридир, ибодат деб билинган ва тарк қилиш жоиз бўлмаган суннатлардир. Буларни тарк қилиш макруҳдир. Тарк қилганлар мазаммат ва таъзир жазосига лойиқ бўлади. Ҳамма инсонлар томонидан тарк қилинганда эса жазо берилади. Жамоатга давомли бориш, азон ва иқомат айтиш шулар жумласидандир.
Ибн Масъуд Пайғамбаримиз замонида мунофиқлардан бошқа барчанинг жамоатга давомли келганини баён қилган. Баъзи ривоятларда жамоатга кела олмайдиган даражада бемор бўлганлар ҳам бировларнинг ёрдами билан келиб, жамоатда иштирок этганини яна шу ҳадисдан ўрганамиз. Булардан ўрнак олган уламоларимиз жамоатга келиш учун бир қанча қийинчиликларга чидаш кераклигини, касаллик юришга ҳалақит бермаса ёки қандайдир восита билан жамоатга келишнинг иложи бўлса, жамоатга келишнинг савоб эканлигини билдиришган. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу жамоатга давомли келишни, фарз намозларини мутлақо жамоат билан ўқилиши кераклигини такрорлагандан сўнг бу каби суннатларни тарк қилганларни залолатга тушишини, йўлдан адашишини таъкидламоқда. Абу Довуд нақл қилган ривоятда эса, куфрга тушади дейилган. Жамоатга давом этмай бунга эътибор қилмаган кимсаларнинг, енгилтаклик билан қараганликда айблаб, шариатга қарши ҳурматсизлик эканлигини баён қилган. Ҳозирги кундаги мусулмонларнинг жамоатга боришга беэътибор бўлишлари барҳам берилиши лозим бўлган муаммолардан биридир. Жамоатнинг раҳмат ва баракасидан мосуво бўлган жамият ислом жамиятиниг энг муҳим сифатларидан ажраган ҳисобланади. Буюк муҳаддис Хаттобий яхшилик ва фазилатли амалларни бир-бир тарк қилиш орқали куфрга кетиши мумкин, деганлар. Биз ҳозирги кунда бунинг натижасини инсонларда ҳамда жамиятларда кўрмоқдамиз. Бундай мавзуларда мусулмонлар ўзлари ҳаракат қилишлари, сўнг оиласига, қўни-қўшнисига ва маҳалласига жамоат билан намоз ўқишни даъват қилиши керак. Умматнинг энг муҳим вазифаси комил васфдаги инсонларни тарбиялашдир.
1085 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَنْ سَرَّهُ أَنْ يَلْقَى اللهَ تَعَالَى غَداً مُسْلِماً فَلْيُحَافِظْ عَلَى هَؤُلَاءِ الصَّلَوَاتِ حَيْثُ يُنادَى بِهِنَّ؛ فَإِنَّ اللهَ شَرَعَ لِنَبِيِّكُمْ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ سُنَنَ الهُدَى، وَإِنَّهُنَّ مِنْ سُنَنِ الهُدَى، وَلَوْ أَنَّكُمْ صَلَّيْتُمْ فِي بُيُوتِكُمْ كَمَا يُصَلِّي هَذَا الْمُتَخَلِّفُ فِي بَيْتِهِ لَتَرَكْتُمْ سُنَّةَ نَبِيِّكُمْ، وَلَوْ تَرَكْتُمْ سُنَّةَ نَبِيِّكُمْ لَضَلَلْتُمْ، وَلَقَدْ رَأَيْتُنَا وَمَا يَتَخَلَّفُ عَنْهَا إِلَّا مُنَافِقٌ مَعْلُومُ النِّفَاقِ، وَلَقَدْ كَانَ الرَّجُلُ يُؤتَى بِهِ، يُهَادَى بَيْنَ الرَّجُلَيْنِ حَتَّى يُقَامَ فِي الصَّفِّ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [654/257].
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ قَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَّمَنَا سُنَنَ الهُدَى، وَإِنَّ مِنْ سُنَنِ الهُدَى الصَّلَاةَ فِي الْمَسْجِدِ الَّذِي يُؤَذَّنُ فِيْهِ [654].
1086. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қишлоқдами, саҳродами уч киши бўлса-ю, улар орасида жамоат намози қоим қилинмаса, шайтон уларга эга чиқади. Жамоатни маҳкам тутгин, бўлинганни бўри ейди», деганларини эшитдим.
Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Демак, қаерда учта ва ундан кўп мусулмон одам тўпланса, ўша ерда жамоат намози ўқилиши керак. Балки икки киши бўлса ҳам жамоат бўлиб ўқишлари лозим. Жамоат намози ўқимаганларга шайтон эга чиқиб, уларни ўз қулларига айлантириб олади. Жамоат намозига қўшилмаган одам мусулмонларнинг жамоатидан айрилади. Жамоатдан айрилиш ҳеч қачон яхшилик келтирмайди. Қўйнинг қўрадан ажрагани бўрига ем бўлади, одамнинг жамоатдан ажрагани эса, шайтонга қул бўлади.
Бу ҳикмат доимо юзага чиқиб келган. Мусулмонлар ичида обрў-эътибор жамоат намозига қатнашишига қараб бўлган. Жамоат намозига қатнашмайдиганлар эса хонасалот (уйда намоз ўқувчи) лақабини олиб, обрў-эътиборсиз кишилар ҳисобланганлар.
Мусулмонлар қаерда бўлмасинлар, икки-уч киши бўлсалар ҳам, ҳамиша жамоат намози ўқишга ҳаракат қилганлар. Ўзлари қандай ҳолатда яшамасинлар, биринчи галда жамоат намози ўқиш учун масжид қуришни ўзларининг муқаддас бурчлари деб билганлар.
Гана давлатида ўрмонлардаги эски ҳолда яшаб келаётган қабилалар билан учрашилганида, ўша васанийлар бир кичик хоначани кўрсатишди. Ундаги пўстак ва тасбеҳ, бу жойнинг масжид эканлигидан дарак берар эди. Ерлик аҳоли бу ерда бир неча мусулмон яшагани, кейин кўчиб кетганлари ҳақида сўзладилар. Ўша кичик масжид бепоён ўрмондаги энг кўркам бино эди. Ўша икки-уч мусулмон ўзлари яшайдиган уй қурмаган бўлсалар ҳам, намоз ўқийдиган масжид қурган эдилар.
Мисрнинг бепоён чўллари. Катта тезликда бораётган автомашина ойнасидан аҳён-аҳёнда тўкилиб тушган кичик уйларнинг харобалари кўринади. Уларнинг ўртасида эса, бутун, аммо кичик масжид кўринади. Саҳровий мусулмонлар ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, уч-тўрт киши бўлсалар ҳам жамоат намози ўқиш учун масжид қурган эканлар.
Аксинча, бошқа жойларда шаҳар-қишлоқлар оралаб бир неча кун юрсанг ҳам бир дона масжид топа олмайсан. Шайтон ана ўшандоқ юртлар одамларига эга чиқмай, кимга эга чиқсин! Ўшаларни залолатга кетказмай, кимни кетказсин!
1086 - وَعَنْ أَبي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَا مِنْ ثَلَاثَةٍ فِي قَرْيَةٍ وَلَا بَدْوٍ لَا تُقَامُ فِيْهِمُ الصَّلَاةُ إِلَّا قَدِ اسْتَحْوَذَ عَلَيْهِمُ الشَّيْطَانُ، فَعَلَيكُمْ بِالجَمَاعَةِ؛ فَإِنَّمَا يَأْكُلُ الذِّئْبُ مِنَ الغَنَمِ القَاصِيَةَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [547].
13-боб. Бомдод ва хуфтон намозларини жамоатда иштирок этишга тарғиб
13 - بَابُ الحَثِّ عَلَى حُضُورِ الجَمَاعَةِ فِي الصُّبْحِ وَالعِشَاءِ
1087. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким хуфтонни жамоат билан ўқиса, кечанинг ярмини қоим қилгандек бўлибди. Ким бомдодни ҳам жамоат билан ўқиса, кечанинг ҳаммасини қоим қилгандек бўлибди», деганларини эшитганман», деди».
Имом Муслим ривояти.
Имом Термизийнинг Усмон розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, кечанинг ярмини ибодат билан бедор ўтказганнинг савобига эришибди. Ким хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқиса, кечанинг барчасини бедор ўтказганнинг савобига эришибди», дедилар.
Имом Термизий бу ҳадисни ҳасан, саҳиҳ, деб айтдилар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда хуфтон ва бомдод намозларини жамоат ила ўқишга алоҳида тарғиб қилинмоқда. Чунки бу икки намоз кишилар дам олишни, ухлашни хоҳлайдиган вақтларда бўлади. Ана ўша хоҳишларини енгиб, жамоат билан хуфтон ва бомдод ўқиш кечани бутунлай намоз ўқиб ўтказиш савобига тенглаштирилмоқда.
Бу маъно Абу Довуд ва Термизий келтирган лафзда яна ҳам аниқроқ қилиб айтилмоқда:
«Ким хуфтон намозига жамоат ила ҳозир бўлса, кечанинг ярмини бедор ўтказгандек бўлар. Ким хуфтон ва бомдодни жамоат билан ўқиса, кечани бедор ўтказгандек бўлур».
Шунинг учун ҳам ҳаммамиз бу икки намозни жамоат билан ўқишга ҳаракат қилаверишимиз керак.
Киши намоз ўқиса ва бу билан Аллоҳ розилигини талаб этса, унда нима учун жамоатга қўшилмай, ўзи (якка) уйида ўқийди?! Ақлли киши ҳеч қачон кам нарсани кўп нарсадан устун қўймайди. Айниқса, бу нарса Ислом дини арконларидан муҳими бўлганидан унга кўпроқ аҳамият беришимиз лозим.
Бизлар эса гоҳо арзимас нарса ёки манфаатга эга бўлиш учун қанчадан-қанча водийларни кесиб ўтиб, бир қанча жамиятлар сафига кирамиз. Аммо қўлимизга илиниши осон бўлган диний манфаатларга юзланмаймиз. Аллоҳнинг йигирма етти марта кўпаядиган савоби нафсларимизга оғир келади. Жамоатга ҳозир бўлиб, намозни вақтида адо этишдан моддий машғулот ҳамда тижоратларимиз тўсиб қўяди. Аммо Аллоҳ шиорларини улуғлаб, Унинг ваъдасига ишониб, Унинг савобидан умидвор бўлиб, ҳисоб-китобини пухта қилган кишиларни бу вожибни адо этишдан турли сабаблар, узрлар тўса олмайди.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай дейди: «(Учироқ) кўтарилишига (қурилишига) ва уларда ўзининг номи зикр қилинишига Аллоҳ изн берган уйларда (масжидларда)дир. У (масжид)ларда эртаю кеч Унга тасбеҳ айтадиган кишилар бор, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан, намозни баркамол адо этишдан ва закот беришдан чалғита олар. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган кун (қиёмат)дан қўрқурлар» (Нур сураси, 36–37-оятлар).
“Саҳобалар қиссаси” китобида зикр қилинганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари азон эшитишганида, уни улуғлаб, намозга муштоқ бўлишар эди. Солим Ҳаддод розияллоҳу анҳу тижоратчи эди. Ҳар гал азонни эшитганида ранги сарғайиб кетар эди. Шу заҳоти молларию дўконларини ташлаб, масжидга юрарди.
1087 - عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ صَلَّى العِشَاءَ فِي جَـمَاعَةٍ فَكَأَنَّمَا قَامَ نِصْفَ اللَّيْلِ، وَمَنْ صَلَّى الصُّبْحَ فِي جَمَاعَةٍ فَكَأَنَّمَا صَلَّى اللَّيْلَ كُلَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [656].
وَفِي رِوَايَةِ التِّرْمِذِيِّ عَنْ عُثْمَانَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ شَهِدَ العِشَاءَ فِي جَمَاعَةٍ كَانَ لَهُ قِيَامُ نِصْفِ لَيْلَةٍ، وَمَنْ شَهِدَ العِشَاءَ وَالْفَجْرَ فِي جَمَاعَةٍ كَانَ لَهُ كَقِيَامِ لَيْلَةٍ». قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [221].
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар одамлар хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан ўқишнинг савобини билишганида эди, унга эмаклаб бўлса ҳам, келишарди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу васф ҳам мазкур икки намозни жамоат билан ўқиган кишиларга бериладиган савобнинг нақадар улканлигини кўрсатиб турибди.
Бошқа намозлар қаторида хуфтон ва бомдод намозларини ҳам қолдирмай ўқиб юрадиган кишилар қандай фазлни қўлга киритишларини биласизми?
Улар кечани тўлиқ бедор ўтказганнинг савобига эга бўладилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким хуфтонни жамоат билан адо этса, кечанинг ярмини бедор ўтказибди. Ким бомдодни жамоат билан адо этса, кечанинг ҳаммасини бедор ўтказибди» деганлар. Имом Муслим ривоятлари.
Кечани бедор ўтказиш дегани туни билан ухламасдан ибодат қилиб чиқиш деганидир.
Жаннатга киришни истайсизми? Унда бомдод намозини жамоат билан адо этинг! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким икки совуқ (намоз)ни ўқиса, жаннатга кирур», деганлар. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.
Баъзи уламолар ушбу ҳадисда айтилаётган намозларни бомдод ва хуфтон десалар, баъзилари бомдод ва аср деганлар.
Тун қоронғусида масжид сари юриб борар экансиз, иншаа Аллоҳ, сизга қиёмат куни тўлиқ нур ато этилишини унутманг.
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масжидларга зулматларда юриб борувчиларга қиёмат куни тўлиқ нур бўлишининг башоратини бер», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Масжидга кириб, бомдод намозини кутиб ўтирганингизда, фаришталар сиз учун Аллоҳ таолодан мағфират ва раҳмат сўраб турадилар. Фақат бунинг ўзигина эмас. Бу пайтда ўқиладиган намозга ҳамма ҳам келмайди. Аллоҳ таоло ғафлат уйқусида ётган кишилар ичидан фақат сизни танлаб олиб, Ўз ҳузурида туришингизга муваффақ қилди. Унутманг, бомдодни ўқиган киши Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади.
Жундаб ибн Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Эй одам боласи, қарагин! Аллоҳ сени ҳаргиз аҳдидан бирор нарсани зое қилган ҳолда топмасин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
Қолаверса, бомдод намозини жамоат билан ўқиган одамнинг ажри қуйидаги ҳадисда айтилган фазилатлар билан янада кўпаяди.
Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.
Имом Термизий ривоят қилган.
Эндиям шайтоннинг васвасасига қулоқ соламизми?!
Шундан кейин ҳам қалбимиз, танамиз ва барча аъзоларимиз ғафлат уйқусида ухлаб ётадими?!
Шундай фазилатли вақтдаги улуғ савобли намозни ўқимай, қалбимиз ва танамиз уйқу, ғафлат асири бўлиб қолаверадими?!
Бугунги куннинг баъзи ёшларини кўриб, юрагим ёрилиб кетай дейди. Улар тунни телефонлари экранига термулганча, турли ижтимоий тармоқларда кезган ҳолда ўтказиб, энг фазилатли дамларда ғафлат уйқусида ётадилар. Муаззиннинг бомдодга айтаётган азонига, «Ҳаййа алас солаҳ» («Намозга келинглар!»), «Ҳаййа алал фалаҳ» («Нажотга келинглар!»), «Ассолату хойрум минан навм» («Намоз уйқудан яхшидир!») деган нидоларига қалблари сесканиб ҳам қўймайди. Қуёш уфқдан бош кўтариб бўлганда кўзлари уйқудан очилади, лекин қалблари ҳалиям ғафлат уйқусида ухлаётган бўлади.
Баъзи ёшлар туни билан бефойда нарсалар ўйнаб, вақт ўтказиб, бомдод вақти киришига бироз қолганда уйқуга кетадилар. Катта фожиалардан бири шуки, муаззин азон айтяпти, улар эса ухлашга ҳаракат қиладилар. Бундай ҳолни, умрлари шу тарзда ўтаётганини кўриб дод деб йиғлагим келади. Агар улар ўлимни эсга олганларида, тўсатдан ўлим келиб қолишини ўйлаганларида бундай қилмасдилар. Зеро, ўлим кишининг қаришини ёки касал бўлишини кутиб ўтирмайди. Кўпчилик уйқуга ётиш асносида «Эртага туриб, намозимни ўқиб оламан», «Эртадан бошлаб бомдоднинг суннатига ва бошқа намозларга эътиборли бўламан», «Эртага тавба қиламан», «Эртадан бошлаб шайтоннинг васвасасига қарши курашаман» каби гаплар билан ўзларини овутадилар. Эрта келганда, улар тирик ҳолда турадилар деб ким кафолат берди уларга?!
Ўрнингиздан туринг-да, таҳорат олиб, намоз ўқинг! Ҳозир тавба қилинг! Ҳозирдан шайтон васвасасига қарши курашишни бошланг! Ҳозирдан намозларга эътиборли бўлинг! Чунки эрта келмаслиги ёки эрта келганда, сиз тирик бўлмаслигингиз мумкин. Надомат қилиб қолишдан олдин қалбингизни уйғотинг!
Бомдоднинг суннати, фарзи ҳақида келган бу ҳадисларни ўқиганимиздан сўнг, барча фарзу суннат намозлар қаторида мазкур намозларга ҳам эътиборли бўлсак, уларни қолдирмай адо этиб борсак, Аллоҳ таолонинг фазли билан дунёда ва охиратда кўп яхшиликларга, баракотларга эришамиз.
1088 - وَعَنْ أَبي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي العَتَمَةِ وَالصُّبْحِ لأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْواً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. وَقَدْ سَبَقَ بِطُوِلهِ [1049].
1089. Яна у кишидан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мунофиқларга бомдод ва хуфтон намозидан оғирроқ намоз йўқдир. Агар улар икковидаги савобни билишганида эди, эмаклаб бўлса ҳам, келишар эди», дедилар”.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Аслида Аллоҳ таолонинг розилиги сари югуришимиз керак эмасми?! Аслида Аллоҳ таолонинг байтлари бўлмиш масжидлар сари мусобақа қилишимиз керак эмасми?! Нафсингизни ҳисоб-китоб қилинг ва ундан сўранг: «Мунофиқлик сенинг сифатларингдан бири бўлишига розимисан?»
Қандай қилиб мунофиқ бўлади дейсизми? Ҳайрон бўлманг, ким бомдодни тарr қилса, бу нифоқ белгисидир. Эътибор берсангиз, тонг пайти ҳаво жуда тоза, соф, енгил бўлади. Биласизми нега? Чунки, бу пайтда ҳавога турли чиқиндилар, газлар қаторида мунофиқларнинг нафаслари ҳам аралашмаган бўлади.
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозини ўқидилар ва «Фалончи намозга келдими?» деб сўрадилар. Саҳобалар «Йўқ» дейишди. «Фалончи намозга келдими?» деб сўрадилар. Саҳобалар яна «Йўқ» дейишди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, бу икки намоз (хуфтон ва бомдод) мунофиқларга оғир намозлардандир. Агар улар у иккисида нималар борлигини (қандай савоблар борлигини) билганларида эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келардилар» дедилар. (Имом Насоий ривоятлари).
1089 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَيْسَ صَلَاةٌ أَثْقَلَ عَلَى الْمُنَافِقِينَ مِنْ صَلَاةِ الفَجْرِ وَالعِشَاءِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِيهِمَا لأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْواً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 657، م 651/252].
14-боб. Беш вақт намозларни муҳофаза этишга буйруқ ҳамда уни қасддан тарк қилганларга қаттиқ ваъийдлар билан қайтариқ
Аллоҳ таоло: «Барча намозларни ва хусусан, ўрта намозни (аср намози) сақланинглар — ўз вақтида адо этинглар» (Бақара сураси, 138-оят).
«Энди агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо қилишиб, закотни берсалар, уларнинг йўлларини тўсмангиз! (яъни улар билан урушишни бас қилинг)» (Тавба сураси, 5-оят), деб айтган.
14 - بَابُ الأَمْرِ بِالْمُحَافَظَةِ عَلَى الصَّلَوَاتِ الْمَكْتُوبَاتِ وَالنَّهْيِ الأَكِيدِ وَالوَعِيدِ الشَّدِيدِ فِي تَرْكِهِنَّ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلَاةِ الوُسْطَى} [البقرة - 238].
وَقَالَ تَعَالَى: {فَإِنْ تَابُوا وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ فَخَلُّوا سَبِيلَهُمْ} [التوبة - 5].
1090. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: Аллоҳ учун қайси амаллар севимлироқ?» деб сўрадим. «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. «Кейин қайсиси?» дедим. «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар. «Кейин қайсиси?» дедим. «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 319-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1090 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الأَعْمَالِ أَفْضَلُ؟ قَالَ: «الصَّلَاةُ عَلَى وَقْتِهَا» قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «بِرُّ الوَالِدَيْنِ» قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «الجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2782، م 85 وسبق برقم 319].
1091. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ислом беш нарса устига бино қилинган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир», деб гувоҳлик бериш; намозни тўкис адо этиш; закотни бериш; Байтни ҳаж қилиш; Рамазон рўзасини тутиш».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифни истиъора ишлатиб баён қилмоқдалар. Яъни, у зот Ислом динини бир бинога ўхшатмоқдалар. «Бино қилинди» деб бино қилувчини мажҳул қолдирмоқдалар. Чунки арабларда ишнинг бажарувчиси жуда аниқ-равшан бўлса, шундоқ услуб ишлатилади. Исломнинг бино қилувчиси Аллоҳ таоло бўлиб, бу маълум ва машҳур эканидан «Ислом бино қилинди» дейилмоқда. Лекин бу ҳадисда тўлиқ, мукаммал бино ҳақида эмас, бинонинг асосини ташкил қилувчи беш рукн ҳақида сўз кетмоқда. Шунинг учун ҳам:
«Ислом беш нарсага бино қилинди», дейилмоқда. Демак, Ислом биносининг қаддини кўтариб турадиган асосий рукнлар ушбу ҳадисда зикр қилинаётган беш нарсадир:
1. Аллоҳ таолонинг ибодатга сазовар ягона Зотлиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг Пайғамбари экани ҳақида шаҳодат бериш.
2. Фарз қилинган беш вақт намозни ўз вақтида тўла-тўкис адо этиш.
3. Моли нисобга етса, закотини бериш.
4. Қодир бўлганда Байтуллоҳни ҳаж қилиш.
5. Рамазон ойи рўзасини тутиш.
Мазкур нарсалар Ислом биносининг асосий рукнлари бўлгани учун Ислом ўша беш нарсага бино қилинган дедик. Аммо бу дегани, Ислом фақат беш нарсадан иборат, дегани эмас. Улар асос ва устундир. Ҳар бир бинонинг асоси ва устуни унинг ўзагини ташкил қилганидек, бу беш нарса ҳам Исломнинг ўзагини ташкил қилади. Бино мукаммал бўлиши учун асос устига, устун атрофига девор урсак, шифт қилиш ва бошқа зарур ишларни бажариш лозим бўлади. Исломнинг бошқа фарз ва вожиблари ҳам шунга ўхшайди.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ» иймон рукнининг ўзаги бўлса, фаришталарга, пайғамбарларга, илоҳий китобларга, яхшию ёмон қадар Аллоҳдан эканига ва бошқа лозим бўлган нарсаларга иймон келтириш унга тобеъ бўлади.
«Намоз» амалий, баданий-жисмоний, руҳий ибодатларнинг рукнидир. Бошқа шунга ўхшаш ибодатлар эса, унга тобеъ бўлади.
«Закот» молиявий ибодатларнинг рукнидир. Бошқа молиявий ибодатлар унга тобеъ бўлади.
«Ҳаж» ҳам молиявий, ҳам жисмоний ибодатларнинг рукнидир. Бошқа молиявий, жисмоний ибодатлар унга тобеъ бўлади.
«Рўза» тарк қилиш (ўзини тийиш) ибодатлари рукнидир. Бошқа ўзини тийиш ибодатлари унга тобеъ бўлади.
Буларнинг ҳаммаси қўшилганда Ислом биноси мукаммал ҳолатга келади.
Хулласи калом, ушбу буюк ҳадиси шарифдаги асосий рукнлардан бошқа нарса Ислом биноси учун рукн бўла олмайди.
Ҳадиси шарифдан чиқадиган ҳикматлар:
Ўзида буюк маъноларни мужассам қилган ушбу ҳадиси шарифдан, унда зикр этилган рукнлардан келиб чиқадиган ҳикматлар ҳақида жилд-жилд китоблар ёзилган, кўплаб ваъз-насиҳатлар қилинган. Улар шунчалик кўпки, санаб адоғига етиш ҳам қийин.
Аллоҳ таоло ҳакимдир. У Зот беҳикмат иш қилмайди. Инсониятга Исломни қиёмат кунигача икки дунё саодат йўлини кўрсатувчи Ўзининг охирги дини қилиши ҳам бир олам ҳикматдир. Инсоният босиб ўтган йўл, қилиб кўрган тажрибалар Исломсиз мақсадга етиб бўлмаслигини кун сайин кўрсатмоқда.
Инсониятнинг якка илоҳий маъбудга эътиқод қилишга муҳтож эканини ҳам тажриба кўрсатди. Худосизлик нима экани, қандоқ балоларга гирифтор қилиши синаб-татиб кўрилди. Кўпхудолик ҳам фойда бермаслигини ҳамма тушуниб бормоқда. «Аллоҳнинг ўғли бор, Аллоҳ уч шахс, ота-ўғил ва муқаддас руҳларнинг қўшилишидир», деб даъво қилганлар ҳам ҳозирда ўзларининг ақийдалари нотўғри эканини тушуниб етмоқдалар.
«Муҳаммадур Расулуллоҳ» эса, ўзининг инсон ҳаёти учун нақадар зарурлигини аниқ аён этди. Инсоният учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдек ўрнак бўларли зот, йўлбошчи қайтиб туғилмади. Бу ҳозирги кунда ҳар дамда, ҳар қадамда сезилиб турибди. Инсон ўзи ўрнак олиш учун ихтиёр қилган шахслари фойда бермаяпти. Хаёлда тўқиб олинган сохта ибратлар ҳам иш бермай қўйди. Бугунги кунда айниқса, Муҳаммад алайҳиссаломга душман бўлган ғарб юртларида у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсларига эҳтиёж кучайиб бормоқда.
Аввалроқ буюк инглиз ёзувчиси Бернард Шоу: «Агар Муҳаммад пайғамбар тирик бўлганида, бизнинг ҳаётий муаммоларимизни бир пиёла қаҳва ичиб ўтириб ҳал қилиб берар эди», деган бўлса, яқинда ғарблик мутахассислар кишилик тарихида инсониятга энг кўп фойда келтирган юз киши рўйхатини тузиб чиқиб, унда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни биринчи ўринга қўйдилар. Бу ерда гап моддий фойдалар ҳақида кетмоқда. Шундоқ экан, мусулмонман, деб юрганлар ўзларининг Пайғамбарлари билан ҳар қанча фахрлансалар арзийди. У кишидан ҳар нарсада ўрнак олишлари, ҳар ишда у зотнинг суннатларига амал қилмоқлари зарур.
«Намоз» инсоннинг кундалик ҳаёти учун ҳар томонлама зарур амал экани илмий равишда ҳам исботланмоқда. Намоз ўзининг сон-саноқсиз фойдалари билан инсон ҳаётини ҳамма соҳаларда тартибга солиб турувчи восита экани тобора аён бўлмоқда. Ҳозирги кунда илмий йўл билан ҳаёт кечириш услубини излаган моддий тараққий этган юртлар аҳолисининг кўпчилиги намоз туфайли Исломга кирмоқдалар. Кишининг ҳар тарафлама поклигини, соғлигини таъминловчи, уни Аллоҳ билан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан, мўмин биродарлари билан доимий алоқада ушлаб турувчи намознинг аҳамиятини энди ким инкор қила олади.
«Поклик» сўзидан олинган «Закот» асосида қурилган иқтисодий алоқаларгина инсониятнинг иқтисодий муаммоларини ҳал қилиши мумкинлигига ишончимиз комил.
«Ҳаж» «зиёрат» маъносини англатади. Уни адо этиш учун сафар қилиш лозим бўлади. Ҳажда дунёнинг турли бурчакларидан келган одамлар учрашиб, турли муаммоларини ҳал этишга уринадилар. Дунёда кундан-кунга саёҳат ширкатлари кўпайиб, турли халқаро учрашувлар сони ортиб бораётганининг ўзиёқ ҳажнинг инсоният ҳаётида қанчалик зарур нарса эканини кўрсатиб турибди. Мазкур саёҳат ширкатлари ва учрашувлар одамлар томонидан ўз эҳтиёжларини қондириш учун бир уриниш, холос. Уни инсоннинг ўзи ўйлаб топгани учун ҳам камчиликлардан холи эмас.
Исломий зиёрат ва учрашувларда эса ҳамма нарса ҳалоллик-поклик билан ҳалоллик-поклик йўлида бўлади.
Бугунги кунда «Рўза»нинг фойдасини рўза нималигини билмайдиган халқлардан сўраш керак. Улар асрлар давомида ўзлари учун руҳий, жисмоний соғлик манбаини излаб, сон-саноқсиз тажрибалар ўтказиб, бу нарса «ихтиёрий очлик»да эканини эндигина милодий йигирманчи асрнинг охирига келибгина тушуниб етдилар. Ислом эса, бу нарсани мусулмонларга бундан ўн беш аср муқаддам исботлаб қўйган ва ибодат сифатида буюрган эди.
1091 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «بُنِيَ الإِسَلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيْتَاءِ الزَّكَاةِ، وَحَجِّ البَيْتِ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 8، م 16].
1092. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Одамлар «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик бермагунларича ҳамда намозни тўкис адо этиб, закотни бермагунларича уларга қарши уруш қилишга буюрилдим. Шундай қилишса, қонлари ва молларини мендан сақлашибди. Фақат Ислом ҳаққи мустасно, ҳисоблари эса Аллоҳга ҳавола».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадисда айтилган «Аллоҳнинг ҳаққи» деганда қасос ва бошқа шу каби айрим шаръий жазолар назарда тутилган.
Бу ҳадиси шарифдан жуда кўп маънолар чиқади. Ҳозир эса, бобга боғлиқ масалаларни кўришни лозим топдик. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Буюрилдим», «Менга амр қилинди» деганлари, Аллоҳ менга амр қилди, маъносида бўлади. Чунки у зотга Аллоҳдан бошқа амр қиладиган йўқ.
«Одамлар» деганлари эса, кўпчилик уламоларнинг иттифоқ қилишларича, ҳарамайн ҳудудида яшовчи бутпараст-мушрикларни билдиради.
Имом Насаий қилган ривоятда: «Мушриклар билан уруш қилишга амр қилиндим», дейилган. Сўнгра Қуръон ҳукми билан аҳли китоблар жизя берсалар, улар билан уруш қилинмаслиги маълум ва машҳур. Демак, бу ҳадисдаги «одамлар» сўзидан барча одам тушунилмас экан.
Дарҳақиқат, бу ҳукм Арабистон ярим оролида ҳамма мушрикларга нисбатан қўлланилган. Улардан жизя ҳам олинмаган, улар билан сулҳ ҳам тузилмаган. Ислом ёки урушдан бирини танлаш таклиф қилинган. Тавҳид калимасини айтиб, Исломни қабул қилсалар, намозни тўкис адо этиш, закот бериш ва бошқа амалларни қилиш талаб этилган. Закотни беришдан бош тортган баъзи қабилага Абу Бакр Сиддиқ даврларида уруш эълон қилинган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифнинг давомида: «Шундай қилишса, мендан қонлари ва молларини сақлаган бўладилар», дедилар.
Яъни, қачонки шаҳодат келтириб, намоз ўқиб, закот берсалар, улар мўъмин-мусулмон бўлиб, уларнинг қонини тўкиш, молини ўлжа қилиб олиш ҳаром бўлиб қолади, дейилганидир.
«Фақат Ислом ҳаққи ила бўлса (сақлай олмайдилар)», деганлари, Исломда диний ҳақ сифатида ҳукм қилинган нарсалар бўлса, қонлари ва моллари сақланмайди, деганларидир.
«Ҳисоблари эса, Аллоҳнинг зиммасидадир» деганлари, мен сиртига қараб, яъни, тавҳид калимасини айтишига, намоз ўқишига, рўза тутишига қараб, ҳукм ва муомала қилавераман. Ичида нима бор бўлса, ҳисоб-китобни Аллоҳнинг Ўзи қилади, деганларидир.
Бу ҳадиси шарифдан келиб чиқадиган ҳукм ва фойдалар ҳақида уламоларимиз кўп нарсани айтганлар, шулардан баъзиларини келтирамиз:
1. Ким мусулмонликни изҳор қилиб, дин арконларини бажарса, унга тегилмайди.
2. Бировнинг мусулмон экани ҳақида ҳукм қилиш учун у шаҳодат калимасини айтиши шарт. Агар шаҳодат калимасини айтмаса, мусулмон деб ҳукм қилинмайди.
3. Исломнинг зоҳирий амалларини қилиб юрган одамлар, мусулмон ҳукмида ҳисобланади.
4. Шаҳодат аҳли бўлган одамларни, яъни шаҳодат калимасини айтиб юрганларни кофир деб бўлмайди.
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, халифалар ҳам зоҳирга қараб ҳукм қилганлар. Одамларнинг ичида нима борлигини фақат Аллоҳгина билади.
6. Биров шаҳодат келтириб, намоз ўқиб, закот бериб, ўз жони ва моли дахлсизлигини таъминлаган бўлса ҳам, исломий жазога тортилиши мумкин. Мисол учун, қасддан одам ўлдирса, қасос олиш учун уни ҳам ўлдирилади.
Демак, Аллоҳ Исломдан бошқа динни қабул қилмайди. Исломни эса, ушбу ҳадисда келган нарсаларни қилгандагина, қабул қилади. Бир кишининг номи мусулмонча бўлгани учунгина, мусулмон, деб қабул қилинмайди. Ота-бобоси мусулмон бўлиб ўтгани учун ҳам, мусулмон, деб қабул қилинмайди. Балки ҳар бир вояга етган одамнинг шаҳодат калимасини нутқ қилиши, Ислом ақийдасини жазм ила дилида тасдиқ қилиши билан, намоз, закотга ўхшаш фарзу вожиб амалларни адо этиши билан, мусулмон шахс сифатида қабул қилинади.
1092 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّداً رَسُولُ اللهِ، وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ، وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ، فَإِذَا فَعَلُوا ذَلِكَ عَصَمُوا مِنِّي دِمَاءَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ إِلَّا بِحَقِّ الإِسْلَامِ، وَحِسَابُهُمْ عَلَى اللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 25، م 22].
1093. Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Яманга юбораётиб, «Сен аҳли китоб бўлган қавмнинг ҳузурига кетяпсан. (Агар борсанг), уларни «Лаа илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммадан расулуллоҳ» шаҳодатига чақир. Агар бунга итоат қилишса, Аллоҳ уларга ҳар кеча ва кундузда беш вақт намозни фарз қилганини билдиргин. Агар бунга ҳам итоат қилишса, Аллоҳ уларга бойларидан олиб, камбағалларига бериладиган садақани фарз қилганини билдир. Агар улар сенга бунда итоат этишса, (закот олишда) сара молларидан эҳтиёт бўл. Мазлумнинг дуосидан сақлан, чунки у билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқдир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 215-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1093 - وَعَنْ مُعَاذٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَعَثَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِلَى اليَمَنِ فَقَالَ: «إِنَّكَ تَأْتِي قَوْماً مِنْ أَهْلِ الكِتَابِ، فَادْعُهُمْ إِلَى شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَنِّي رَسُولُ اللهِ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لِذَلِكَ، فَأَعْلِمْهُمْ أَنَّ اللهَ تَعَالَى افْتَرَضَ عَلَيْهِمْ خَمْسَ صَلَوَاتٍ فِي كُلِّ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لِذَلِكَ، فأَعْلِمْهُمْ أَنَّ اللهَ تَعَالَى افْتَرَضَ عَلَيْهِمْ صَدَقَةً تُؤْخَذُ مِنْ أَغْنِيَائِهِمْ فَتُرَدُّ عَلَى فُقَرَائِهِمْ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لِذَلِكَ، فَإِيَّاكَ وَكَرَائِمَ أَمْوَالِهِمْ، وَاتَّقِ دَعْوَة َالْمَظْلُومِ؛ فَإِنَّهُ لَيْسَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ اللهِ حِجَابٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1496، م 19 وسبق برقم 215].
1094. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Намозни тарк қилиш киши билан ширку куфр ўртасидадир», деганларини эшитганман».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Намозни тарк этмагин. Зеро, кимки намозни қасддан тарк этса, дарҳақиқат, ундан Аллоҳнинг зиммаси (ҳимояси) соқит бўлади» (Табароний ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Инсонларга қарши улар то Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, деб гувоҳлик бермагунларича, намозни қоим қилмагунларича ва закотни бермагунларича жанг қилишга буюрилдим. Агар шуни қилсалар, мендан қонлари-ю молларини сақлаган бўладилар. Бироқ, ислом ҳақи бундан мунтасно. Уларнинг ҳисоби Аллоҳга ҳавола» (Муттафақун алайҳ).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки намозни муҳофаза қилса, қиёмат кунида у учун (намози) нур, ҳужжат ва нажот бўлади. Кимда-ким уни муҳофаза қилмаса, унга нур ҳам, ҳужжат ҳам, нажот ҳам бўлмайди ва у қиёмат кунида Қорун, Фиръавн, Ҳомон ҳамда Убай ибн Халафлар билан бирга бўлади» (Имом Аҳмад ривояти).
Айрим уламолар айтишларича, «Намозни тарк этган кимса ана шу тўрт малъун билан бирга қайта тирилади. Чунки уни намоздан ё молу давлати, ё мулк-салтанати, ё вазирлик-мансаби ва ё тижорати машғул қилган. Кимки намоздан молу давлати сабабли машғул бўлса, у Қорун билан бирга тирилади.
Кимки намоздан мулк-салтанати сабабли машғул бўлса, у Фиръавн билан бирга тирилади.
Кимки намоздан вазирлик – мансаби сабабли машғул бўлса, у Ҳомон билан бирга тирилади.
Кимки намоздан тижорати сабабли машғул бўлса, у Маккадаги кофирларнинг тижоратчиси билан бирга тирилади».
Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу жароҳатланган вақтларида: «Эй амирал мўминин, намоз (яъни, намозни ўқиб олинг)», дейишди. Шунда у зот розийаллоҳу анҳу: «Ҳа, тўғри. Намозни зое қилган бирон бир киши учун Исломда насиба йўқ», дедилар-да намозни ўқидилар. Жароҳатларидан эса қон оқиб турарди.
Абдуллоҳ ибн Шақиқ Тобиъий розийаллоҳу анҳу дейдилар: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари намоздан бошқа ҳеч бир амални тарк этишни куфр деб ҳисобламасдилар» (Термизий ривояти).
Иброҳим Нахаъий ва Айюб Саҳтиёнийлар ҳам шу гапни айтишган. Авн ибн Абдуллоҳ деганлар: «Агар банда қабрига қўйилса, биринчи бўлиб сўраладигани – намоздир. Агар намози яроқли топилса, унинг бошқа амалларига қаралади. Борди-ю, яроқли деб бўлмаса, ундан кейин бошқа бирон амалига қаралмайди».
Ибн Ҳазм: «Ширкдан кейин намозни вақтидан кечиктириш ва мўминни ноҳақ ўлдиришдан кўра улканроқ гуноҳ йўқ», деганлар.
Ривоят қилинишича, қиёмат кунида биринчи бўлиб намозни тарк этгувчиларнинг юзлари қораяди. Жаҳаннамда «Лам-лам» номли илонлар дараси бўлиб, ҳар бир илоннинг йўғонлиги туянинг бўйнидек, узунлиги бир ойлик масофага тенг бўлади. Улар намозни тарк этгувчиларни чақадилар. Унинг заҳари намозни тарк этгувчининг жисмида етмиш йил қайнайди-да, сўнг унинг гўштлари эриб тушади.
1094 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ بَيْنَ الرَّجُلِ وَبَيْنَ الشِّرْكِ وَالكُفْرِ تَرْكَ الصَّلاَةِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [82].
1095. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биз билан уларнинг (мунофиқларнинг) орасидаги фарқ намоздир. Бас, кимки уни тарк қилса, батаҳқиқ кофир ҳолича қолибди», дедилар».
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Намозни адо қилиш амр этилган оятлар ва ҳадиси шарифлар жуда кўп бўлиб, уларни кўриб, эшитиб билмаганликка олувчи мусулмонларга Пайғамбаримиздан кўплаб огоҳлантиришлар ривоят қилинган. Улардан бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Биз билан улар орасидаги аҳд намоздир”, деган сўзлари айтилади.
Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон киши билан Исломда бўлмаган одамнинг фарқи намоз ўқишда экани таъкидланяпти. Чунки намоз Ислом дини арконларининг Аллоҳ таолога иймон келтиришдан кейинги асосий қисмидир. Мазҳаб уламолари намозни тарк қилувчининг ҳукми ҳақида бир неча хил сўз айтганлар. Уларнинг энг енгилида намознинг фарзлиги эътироф этилган ҳолда, дангасалик сабабли намоз ўқимайдиган одам фосиқ экани айтилган ва бунга ояти карима ва ҳадиси шарифлардан етарлича далиллар келтирилган.
Динимизда намоз ўқиш ана шундай жиддий таъкидланади. Чунки юқорида айтиб ўтганимиз каби, бандани яратган, йўқдан бор қилган, унга ақл неъматини ато этган Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилишга, намоз ўқишга буюрган.
Намозни Аллоҳ таоло Исро кечаси Пайғамбаримиз меърожга чиққанларида фарз қилган. Анас розияллоҳу анҳу бундай дейди: «Исро кечаси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ таоло тарафидан эллик вақт намоз ўқиш фарз қилинди. Сўнгра камайтирилиб-камайтирилиб, беш вақт бўлди. Сўнг нидо қилиниб: “Эй Муҳаммад, Менинг ҳузуримдаги гаплар ўзгармас, сенга мана шу беш вақт намоз билан эллик вақт намоз савоби берилади”, дейилди».
Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Аллоҳ таоло ўртасида Исро кечаси меърожда бўлиб ўтган воқеа ҳикоя қилиняпти. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эллик вақт намоз фарз қилинганида, у зот ҳазрат Мусо алайҳиссалом тавсияси билан Аллоҳ таолога: “Менинг умматларим бунга тоқат қилолмайди”, деб беш вақт бўлгунга қадар қайта-қайта мурожаат этганлар.
Намоз мўминнинг меърожидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бандадан қиёмат куни сўраладиган нарсаларнинг энг биринчиси намоздир. Агар у тўғри бўлса, қолганлари ҳам тўғри бўлади. Агар у бузилса, бошқалари ҳам бузилади”, деганлар. Пайғамбаримиз саҳобаларини доимо намоз ўқишга буюрар эдилар, ҳатто жон бериш арафаси – сўнгги нафасларида ҳам “намозни, намозни… (сақланг…)”, деб такрор-такрор айтганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: “Ким намозни доимо сақласа, қиёмат кунида унга нур, ҳужжат ва нажот бўлади. Ким уни сақламаса, унга нур ҳам, ҳужжат ҳам, нажот ҳам йўқдир. (Бундай одам) Қиёмат кунида Қорун, Фиръавн ва Ҳомонлар билан бирга бўлади”, деганлар.
Намозни тарк қилишнинг қўрқинчли оқибатлари ҳақида инсониятнинг энг ростгўйи бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга шунча хавф-хатарлар ҳақида айтиб кетган бўлсалар-у, биз яна сусткашлик қиламизми, ёки “намоз ўқимасам ҳам бўлаверади”, деб ўзимизни овутамизми?
Намозни тарк қилиш у ёқда турсин, ҳатто уни ўз вақтидан кечиктирмаслик ҳақида ҳам бир қанча оят ва ҳадислар мавжуд. Жумладан, Қуръони каримда бундай дейилади:
Яъни: “Сўнгра уларнинг ортидан намозни зое қилган ва шаҳватларга эргашган кимсалар ўрин олдилар. Энди улар, албатта, ёмонликка (ёмон жазога) йўлиқурлар” (Марям сураси, 59-оят). Яна:
“Бас, шундай намозхонлар ҳолига войки, улар намозларини “унутиб” қўядилар” (Моъун сураси, 4-5-оятлар).
Шунинг билан бирга, намозни Аллоҳ таолога ихлос билан, чин қалб ила адо қилиш ҳам буюрилади. Қуръони каримда:
“Мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар…” (Муъминун сураси, 1-2-оятлар) дейилади.
Ушбу ояти каримада нажот топувчи мўминларнинг бир қанча сифатлари баён қилинган. Энг аввало, намозларини хушу билан ўқишлари, тавозе ва камтарлик билан туришлари айтилган.
Абдуллоҳ ибн Ашъас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъни мукаммал қилмасдан, саждани “чўқилаб” бажараётган намоз ўқувчи бир кишини кўриб қолдилар ва “Агар бу киши мана шу ҳолатида ўлса, Муҳаммад уммати амалларидан бошқа нарса устида ўлган бўлади”, дедилар ва “Рукусини мукаммал қилмайдиган, саждасини “чўқилайдиган” одамнинг мисоли хурмодан бир-икки еб, ҳеч тўймайдиган оч одамга ўхшайди”, дедилар.
Бундан ташқари, намозни жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиш керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Кишининг жамоат билан адо қилган намози унинг уйида ё бозорда адо қилган намозидан кўра йигирма беш баробар устун бўлади. Чунки у таҳорат қилса ва уни чиройли бажарса, сўнг фақат намоз ўқиш ниятида масжидга чиқса, ташлаган ҳар бир қадами туфайли унинг даражаси кўтарилади ва хатолари ўчирилади...”
Юқоридагилардан хулоса қилган ҳолда айтамиз, ҳар бир одам намозни доимо ўз вақтида, хушу ва хузу билан, иложи борича жамоатда адо этиб бориши керак.
1095 - وَعَنْ بُرَيْدَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «العَهْدُ الَّذِي بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمْ الصَّلَاةُ، فَمَنْ تَرَكَهَا فَقَدْ كَفَرَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2621].
1096. Буюклиги иттифоқ қилинган тобеъинлардан Абуллоҳ ибн Шақиқ роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари намозни тарк қилишдан бошқа бирор амални тарк қилишни кофирлик деб ҳисоблашмас эди», дедилар».
Имом Термизий иймон китобида саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, мол-дунёларингиз ва бола-чақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан (яъни, Аллоҳга ибодат қилишдан) юз ўгиртириб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчи кимсалардир!» (Мунофиқун сураси, 9).
Муфассирлар айтганларки, оятдаги Аллоҳнинг зикридан мурод беш вақт намоздир. Кимки намозни вақтида ўқишдан тижоратдаги, олди-сотдидаги, кундалик ҳаётидаги мол-дунёси ёки фарзандлари сабабли машғул бўлиб қолса, у зиёнкорлардандир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Банданинг қиёмат кунида биринчи ҳисоб-китоб қилинадиган нарсаси намоздир. Агар (намози) дуруст бўлса, бошқа амаллари ҳам дуруст бўлади. Борди-ю, (намози) яроқсиз бўлса, қолган амаллари ҳам яроқсиз бўлади» (Табароний ривояти).
Аллоҳ таоло дўзах эгалари ҳақида хабар қилиб дейди: «(Улар дўзах аҳлига): «Сизларни нима Сақарга киритди?» (деганларида): Улар айтурлар: «Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик. Мискин-бечорага таом бергувчи ҳам бўлмадик. Бизлар (ботил-беҳуда сўзларга) шўнғувчи кимсалар билан бирга шўнғир эдик (яъни, Қуръон ва Пайғамбар хусусида туҳмат-ёлғонлар тўқир эдик). То бизларга аниқ (ўлим) келгунича бизлар Жазо – Қиёмат кунини ёлғон дер эдик». Энди қўллагувчиларнинг қўллови уларга фойда бермас!» (Муддассир сураси, 42–48).
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Намоз ўқиш бир кимсанинг мўмин эканининг далили бўлиш билан бирга, намозни тарк қилиш ҳам инсонни куфрга нисбат қилинишига сабаб бўлади.
2. Намоз, ибодатларнинг энг муҳими бўлиб, вақтида адо қилиниши, давомий адо қилиниши ва тарк қилинмаслиги керак.
1096 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ شَقِيقِ التَّابِعِيِّ الْمُتَّفَقِ عَلَى جَلَالَتِهِ رَحِمَهُ اللهُ قَالَ: كَانَ أَصْحَابُ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لَا يَرَونَ شَيْئاً مِنَ الأَعْمَالِ تَرْكُهُ كُفْرٌ غَيْرَ الصَّلَاةِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ فِي «كِتَابِ الإِيمَانِ» بإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [2622].
1097. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни банданинг биринчи бўлиб ҳисоб қилинадиган амали намозидир. Агар у яроқли бўлса, нажот топиб, муваффақиятга эришибди. Агар яроқсиз бўлса, ҳасрат-надоматда қолибди. Агар бордию фарз амалларидан бирор камчилик бўлса, Аллоҳ таоло: «Бандамнинг нафл амалларига қаранглар-чи?» дейди. Агар нафл амаллар бўлса, фарзнинг камчиликлари тўлдирилади. Кейин бошқа амаллари ҳам мана шу тарзда ижро этилади», дедилар”.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис дедилар.
Шарҳ: Қиёмат куни отанинг бола билан, боланинг ота билан, онанинг қиз билан, қизнинг она билан, эрнинг хотин билан, хотиннинг эр билан иши йўқ. Ҳамма ўзи билан ўзи овора. ҳамма У куннинг даҳшатидан титрайди. ҳамма ўзининг нима бўлишидан хавфда бўлади. Ҳамма ҳисоб-китобни кутади. Ана шу пайтда бандаларнинг бу дунёда қилган амалларининг ҳисоб-китоби бошланади. Дастлаб намознинг ҳисоб-китобидан бошланади:
Сенга намоз фарз бўлганидан бошлаб қанча намоз ўқидинг?
Қанча намозни қазо қилдинг?
Қанча намозни тўлиқ ўқидинг?
Қанчасини ўз вақтида ўқидинг ва ҳоказолар.
Мана шунинг ўзи намознинг қанчалар аҳамиятли эканини яққол кўрсатиб турибди.
Келинг, ушбу улуғ ҳадиси шарифдан чиқадиган фойдаларни бирма-бир ўрганайлик:
1. Қиёмат куни одамларни энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган амали намоздир.
2. Агар банда намозни бу дунёда ўз вақтида адо этган бўлса, у банда ютуққа эришади, нажот топади. Дўзах азобидан қутулиб, жаннатга киради.
3. Агар банда бу дунёда намозни ўқимаган ёки чала адо этган бўлса, шўри қурийди. У ўшал кунда ноумид бўлади, хусронга учраб дўзахнинг энг қаъридан жой олади.
4. Аллоҳ таоло Ўзи билиб туриб, фаришталарга:
«Бандамнинг намозига назар солинглар. Уни тугал қилдимикан ёки ноқис қилдимикан?» дейди.
Бу билан намозни тугал ўқиганларга иззат-ҳурмат кўрсатиш, қиёмат куни фаришталар ва бутун халойиқ олдида уларни шарафлаш бўлади. Шу билан бирга намоз ўқимаганлар ва намозни тўлиқ ўқимаганларни шарманда қилиш юзага чиқади. Улар ўша кунда ҳамманинг олдида шарманда бўлиб хору-зор бўладилар.
5. Фаришталар банданинг намозига назар соладилар, агар намози тугал бўлса, тугал, деб ёзиб қўядилар ва банданинг иши хурсандчиликка айланади.
6. Фаришталар назар солганда, агар намозидан бирор нарса кам бўлса, баъзиси ўқилмаган ёки камчилик билан ўқиган бўлса, унинг нафл намозидан олиниб, ўша камчилик тўлатилади.
7. Бунда нафл намознинг аҳамияти намоён бўлмоқда. Шунинг учун нафл намозни кўпроқ ўқиш керак.
8. Нафл намози йўқларнинг аҳволи чатоқ бўлиши.
9. ҳамма фарз амаллардан камчилик бўлса, ўша амалларнинг нафлдан ўрни тўлғизилиши.
10. Нафл ибодатларга тарғиб.
Намозида камчилик бўлганларнинг ҳоли шу бўлса, умуман намози йўқларнинг ҳоли нима бўлишини ақли бор одам ўзи билиб олаверади.
Иш бундоқ бўлганидан кейин, бир ракат фарз намозни ҳам қолдирмай ўз вақтида, яхшилаб ўқишимиз лозим. Бошқа вақтларда иложи борича кўпроқ нафл намоз ўқишга ҳаракат қилишимиз керак. Токи, қиёмат куни шарманда бўлмайлик. ҳисоб-китобимиз аввалидан яхши бошланишига муяссар бўлайлик. Намозимиз тугал чиқиб, ютуққа эришиб, нажот топиб, жаннатга кирайлик.
1097 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ العَبْدُ يَوْمَ القِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ صَلَاتُهُ، فَإِنْ صَلَحَتْ، فَقَدْ أَفَلَحَ وَأَنْجَحَ، وَإِنْ فَسَدَتْ فَقَدْ خَابَ وَخَسِرَ، فَإِنِ انْتَقَصَ مِنْ فَرِيضَتِهِ شَيْئاً، قَالَ الرَّبُّ عَزَّ وَجَلَّ: انْظُرُوا هَلْ لِعَبْدِي مِنْ تَطَوُّعٍ، فَيُكَمَّلُ بِهَا مَا انْتَقَصَ مِنَ الفَرِيضَةِ؟ ثُمَّ تَكُونُ سَائِرُ أَعْمَالِهِ عَلَى هَذَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ [413].
15-боб. Аввалги сафнинг фазилати ҳамда аввалги сафни тўлдириб, жипслаш ва текис қилишга буйруқ
15 - بَابُ فَضْلِ الصَّفِّ الأَوَّلِ، وَالأَمْرِ بِإِتْمَامِ الصفوفِ الأُوَلِ، وَتَسْوِيَتِهَا وَالتَّرَاصِّ فِيهَا
1098. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқиб: «Фаришталар Роббларининг ҳузурида саф тортганидек саф тортмайсизларми?!» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Фаришталар Роббларининг ҳузурида қандай саф тортишади?» дедик. У зот: «Аввалги сафларни тўлдириб, сафда жипслашиб туришади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўлиқ шакли қуйидагичадир:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқиб, «Сизларга нима бўлди, қўлларингизни худди асов отнинг думига ўхшатиб кўтаряпсизлар? Намозда сокин туринглар!» дедилар. Кейин яна олдимизга чиқиб, ҳалқа-ҳалқа бўлиб олганимизни кўрдилар-да, «Сизларга нима бўлди, тўп-тўп бўлиб олибсизлар?» дедилар. Кейинроқ яна олдимизга чиқиб, «Фаришталар Роббларининг ҳузурида саф тортганидек саф тортмайсизларми?!» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Фаришталар Роббларининг ҳузурида қандай саф тортишади?» дедик. У зот: «Аввалги сафларни тўлдириб, сафда жипслашиб туришади», дедилар». (Имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, намозда саф тортиб туриш, сиз билан биз ўйлагандек, оддий нарса эмас. Намоздаги сафларимиз фаришталарнинг Аллоҳ таоло ҳузурида саф тортишлари каби бир ишдир. Агар биз мусулмонлар ўз қадримизни биладиган бўлсак, Аллоҳга иймонимиз ва ибодатимиз ила фаришталардан юқори даражада бўла оламиз. Намозда сафда туриш эса ўша олий мақомнинг энг гўзал кўринишларидан биридир. Шунинг учун бу олий мақомни тўла ҳис қилган ҳолда саф тортиш керак.
Чунки намозга саф тортаётган мусулмонлар жамоат бўлиб Аллоҳ ила роз айтиш учун саф тортаётган бўладилар. Уларнинг сафлари фаришталарнинг сафидек тўғри, жипс ва гўзал бўлиши керак.
1098 - عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: خَرَجَ عَلَيْنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «أَلَا تَصُفُّونَ كَمَا تُصُفُّ الْمَلَائِكَةُ عِنْدَ رَبِّهَا؟» فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ؛ وَكَيْفَ تَصُفُّ الْمَلَائِكَةُ عِنْدَ رَبِّهَا؟ قَالَ: «يُتِمُّونَ الصُّفُوفَ الأُوَلَ، وَيَتَرَاصُّونَ فِي الصَّفِّ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [430].
1099. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Агар одамлар азон ва биринчи сафда нима борлигини билиб, кейин унга қуръа ташлашдан бошқа йўл топа олишмаса, албатта қуръа ташлашарди», дедилар..
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Азонга жавоб бериш ва жамоат намозида биринчи сафда туриш ўта фазилатли иш экани.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ва бундан кейин келадиган ишлар савобининг миқдори ва ҳажми ҳақида рақам ёки баъзи бир ўхшатишларни ишлатмаяптилар. Уларнинг қанчалик эканини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Лекин ҳадисда агар ўша нарсаларга бериладиган савоб ҳақиқатини бандалар билиб қолсалар, нима қилишлари васф этилмоқда.
«Агар одамлар азон ва биринчи сафда нима борлигини билиб, кейин унга қуръа ташлашдан бошқа йўл топа олишмаса, албатта қуръа ташлашарди».
Одатда одамлар ичида бирор нарсага ниҳоятда катта қизиқиш бўлганда, ҳамма ўзи ўша нарсага эришишини истаганда иш қуръа ташлаш йўли билан ҳал қилинади.
Азон ва жамоат намозида биринчи сафда туриш ана шундоқ катта қизиқиш билан талпинишимиз лозим бўлган ишлардан экан.
Ҳар бир мусулмон бор имконини ишга солиб бўлса ҳам, ҳатто қуръа ташлаб бўлса ҳам бунга эришишга ҳаракат қилмоғи лозим экан.
1099 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الأَوَّلِ، ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلَا أَنْ يَسْتَهِمُوا عَلَيْهِ لاسْتَهَمُوا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 615، م 437].
1100. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эркаклар сафининг энг яхшиси – аввалгиси, ёмони – охиргисидир. Аёллар сафининг энг яхшиси – охиргиси, ёмони – аввалгисидир», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Эркакларнинг биринчи сафининг афзал бўлиши имомга яқинлиги учундир.
Биринчи сафдаги одам имомнинг ҳолини аниқ кўриб, овозини тиниқ эшитиб туради. Илоҳий раҳматга ҳам бошқалардан олдин эришади.
Чунки мазкур раҳмат аввал имомга, сўнгра биринчи сафга нозил бўлади. Аллоҳ таоло ва фаришталар ҳам олдин биринчи сафдагиларга салавот айтадилар.
Эркаклар сафининг охиргиси энг ёмони бўлиши имомдан узоқлиги учундир.
Аёллар сафининг энг ёмони аввалгиси бўлиши эркакларга яқин бўлгани учундир.
Аёлларнинг энг яхши сафи энг охиргиси бўлиши эркаклардан узоқ бўлгани учундир.
Шунинг учун эркаклар биринчи сафга ҳаракат қилишлари керак.
1100 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «خَيْرُ صُفُوفِ الرِّجَالِ أَوَّلُهَا، وَشَرُّهَا آخِرُهَا، وَخَيْرُ صُفُوفِ النِّسَاءِ آخِرُهَا، وَشرُّهَا أَوَّلُهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [440].
1101. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаларининг орқада тураётганини кўриб, уларга: «Олдинга ўтинглар, менга етишиб туринглар! Сиздан кейингилар сизга етишиб турсин! Қавм (олдинги сафдан) узоқлашаверса, Аллоҳ уларни узоқлаштириб қўяди», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, доимо жамоат намозида олдинга интилиб туриш, олдинги сафлардаги бўш жойларни тўлдиришга ҳаракат қилиш керак. Олдинги сафларга ўтишдан тортиниб, ортга тисарилганларни эса, Аллоҳ таоло Ўз раҳматидан, фазлу карами ва юқори даражалардан ортга суриб қўяди.
Мазкур уч ҳадисдан ҳар ким ўзини билган ва ҳақли кишиларга йўл берган ҳолда олдинги сафларга интилиб туриши яхши иш эканини билиб оламиз.
1101 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ رَأَى فِي أَصْحَابِهِ تَأَخُّراً، فَقَالَ لَهُمْ: «تَقَدَّمُوا فَأْتَمُّوا بِي، وَلْيَأْتَمَّ بِكُمْ مَنْ بَعْدَكُمْ، لَا يَزَالُ قَوْمٌ يَتَأَخَّرُونَ حَتَّى يُوخِّرَهُمُ اللهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [438].
1102. Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда (қўллари билан) елкаларимизни тўғрилаб, «Текисланинглар. Нотекис турманглар, қалбларингиз қарама-қарши бўлиб қолади. Менга эс-ҳушли ва ақллиларингиз, сўнг улардан кейингилар, сўнг улардан кейингилар яқин турсин», дер эдилар.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Абу Масъуд розияллоҳу анҳу бу гапда ўша пайтда авжига чиққан ихтилофларни назарда тутган бўлсада, унинг маъноси умумийдир, яъни «Намоздаги сафларингиз дуруст бўлмай, пастбаланд бўлиб кетганидан қалбларингиз қарамақарши бўлиб, ихтилофга шўнғиб кетдингиз», демоқда.
Демак, жамоат намозида имомга энг яқин турадиган кишилар етук ва ақл эгаси бўлишлари керак. Бошқача қилиб айтганда, имом намозни адо этишда ёки қироатда адашиб қолса, уни тузатиб қўядиган ёки бирор сабабга кўра намозни тарк этадиган бўлса, ўрнига ўтиб, келган жойидан имомлик қилиб кета оладиган кишилар бўлишлари керак. ҳар ким ўзини уриб имомга яқин жойга туриб олавериши ҳам дуруст эмас.
Шунингдек, мазкур етук ва ақл эгаси бўлмиш кишиларга яқин жойга етуклик ва ақлда уларга яқинлашадиган кишилар ўтишлари лозим.
1102 - وَعَنْ أَبِي مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَمْسَحُ مَنَاكِبَنَا فِي الصَّلَاةِ، وَيَقُولُ: «اسْتَوُوا وَلَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ، لِيَلِيَنِي مِنْكُم أُولُوا الأَحْلَامِ وَالنُّهَى، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [432].
1103. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сафларингизни текисланглар, чунки намознинг мукаммаллиги сафни текислашдандир»
Муттафақун алайҳ.
Имом Бухорий ривоятида:
«Чунки намознинг тўкислиги сафларни текислашдандир».
1103 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «سَوُّوا صُفُوفَكُمْ؛ فَإنَّ تَسْوِيَةَ الصَّفِّ مِنْ تَمَامِ الصَّلَاةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَفِي رِوَايَةِ البُخَارِيِّ: «فَإِنَّ تَسْوِيَةَ الصُّفُوفِ مِنْ إِقَامَةِ الصَّلَاةِ» [خ 723، م 433].
1104. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Намозга иқома айтилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга юзланиб: «Сафларингизни тўғриланглар, етишиб-етишиб туринглар. Мен сизларни ортимдан ҳам кўриб тураман», дедилар».
Имом Бухорий шу лафз билан имом Муслим мана шу маънода ривоят қилдилар.
Имом Бухорийнинг бошқа ривоятида:
«Ҳар биримиз елкасини шеригининг елкасига ва оёғини унинг оёғига теккизиб турарди», дейилган.
Шарҳ: Ушбу ривоятлардан олинадиган фойдалар:
1. Намозга иқомат айтилгандан сўнг имом юзини қавмга ўгириб, уларни сафни тўғрилашга чақириши.
2. Қавм сафни етиштириб туриши лозимлиги.
3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларидаги нарсани ҳам кўриш хусусиятлари борлиги.
4. Сафда елкани елкага текказиб туриш сафларни етиштиришнинг ниҳояси эканлиги.
Баъзилар сафда оёқни ёнидаги кишининг оёғига текказиб турмаса бўлмайди, деб ҳам тушунганлар.
Лекин кўпчилик уламолар бу фикрни қабул қилмаганлар. Бу ривоятдан қадамларни бир-бирига текказиб туриш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмас, балки Анас розияллоҳу анҳунинг гаплари эканлиги маълум бўлди.
Намоз маълум ва машҳур ибодат. У фарз қилингандан бошлаб кўп йиллар давомида ҳамманинг иштирокида ва кўз ўнгида адо этилган. Расулуллоҳ алайҳиссалом кўпчиликка намозни ўргатганлар. Жумладан, сафда туришни ҳам. Ўша машҳур ривоятларнинг бирортасида сафда турган одам оёғини кериб ёнида турган кишининг оёғига теккизиши фарз, вожиб, суннат ёки мустаҳаб деб айтилмаган. Усули фиқҳ қоидасига биноан, намозга ўхшаш машҳур нарсаларда биргина саҳобийнинг гапи ҳужжат қилиб олинмайди. Худди шу қоидага биноан, мўътабар тўрт мазҳабдан бирортаси ҳам юқорида ўтган ривоятни қабул қилмаган. ҳанафийлар эса, икки оёқнинг орасини тўрт энлик миқдорда очиб туришни таъкидлаганлар, холос.
5. Сафнинг тўғрилиги намознинг батамомлигидан эканлиги. Яъни, жамоат намозида саф қанчалик тўғри бўлса, ўша намоз шунчалик тўкис адо этилади. Аксинча, саф қанчалик қинғир-қийшиқ бўлса, у шунчалик нуқсонли бўлади.
6. Сафнинг тўғрилиги намознинг гўзаллигидандир. Саф қанчалик тўғри бўлса, намоз шунчалик гўзал бўлади. Акс ҳолда намоз ўз гўзаллигини йўқотади.
Демак, мусулмонлар жамоат намозида сафларни жипс ва тўғри қилиш билан уммат ўртасидаги жипслик, иттифоқликни яхшилаб, ишларни батамом ва гўзал қилишга эришмоқлари мумкин.
1104 - وَعَنْهُ قَالَ: أُقِيمَتِ الصَّلَاةُ، فَأَقْبَلَ عَلَينَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِوَجْهِهِ فَقَالَ: «أَقِيمُوا صُفُوفَكُمْ وَتَرَاصُّوا، فَإنِّي أَرَاكُمْ مِنْ وَرَاءِ ظَهْرِي». رَوَاهُ البُخَاريُّ بِلَفْظِهِ، وَمُسْلِمٌ بمعْنَاهُ [خ 719، م 434].
وَفِي رِوَايَةٍ للبُخَارِيِّ: وَكَانَ أَحَدُنَا يُلْزِقُ مَنْكِبَهُ بِمَنْكِبِ صَاحِبِهِ وَقَدَمَهُ بِقَدَمِهِ» [725].
1105. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ё сафларингизни тўғри қиласизлар, ё Аллоҳ юзларингизни бир-бирига тескари қилиб қўяди», деганларини эшитганман».
Муттафақун алайҳ.
Имом Муслимнинг ривоятида қуйидагича айтилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам то бизни англаб етди деб билмагунларича сафларимизни камоннинг ўқини тўғрилагандек тўғрилар эдилар. Сўнг бир куни чиқиб, (намозга) турдилар. Энди такбир(и таҳрима) айтмоқчи бўлган эдилар, кўкси сафдан чиқиб турган бир кишини кўриб қолдилар ва: «Аллоҳнинг бандалари! Ё сафларингизни тўғри қиласизлар, ё Аллоҳ юзларингизни бир-бирига тескари қилиб қўяди», дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадисда мусулмонлар намозга саф тортганларида уни тўғри қилишлари ўта лозимлиги таъкидланмоқда. Шу билан бирга, сафни тўғриламаслик мусулмонлар бир-бирларини ёмон кўришликка сабаб бўлишига ҳам урғу берилмоқда. Шунинг учун ҳам доимо сафни тўғри олишга ҳаракат қилишимиз зарур. Ана ўшанда ўзаро келишмовчилик, нафратдан омонда бўламиз. Минг афсуски кўпчилигимиз бунга унча эътибор қилмаймиз. Энди билиб олдик, эътибор бермасликка ҳаққимиз йўқ.
Маълумки, камоннинг ўқи қанчалик тўғри бўлса, у билан нишонга олиш шунчалик осон бўлади. Шунинг учун ҳам камончилар ўқнинг учига темир, кетига пат қадашдан олдин уни катта эҳтимом билан тўғрилайдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам камончи ўқни қанчалик эҳтимом билан тўғриласа, намоздаги сафларни шунчалик эҳтимом ила тўғрилар эканлар.
Демак, имомлар намозни бошлашдан олдин катта эҳтимом билан сафларни тўғрилашлари лозим.
1105 - وَعَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لَتُسَوُّنَّ صُفُوفَكُمْ، أَوْ لَيُخَالِفَنَّ اللهُ بَيْنَ وُجُوهِكُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 717/ م 436].
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُسَوِّي صُفُوفَنَا، حَتَّى كَأَنَّما يُسَوِّي بِهَا القِدَاحَ، حَتَّى رَأَى أَنَّا قَدْ عَقَلْنَا عَنْهُ، ثُمَّ خَرَجَ يَوْماً فَقَامَ حَتَّى كَادَ يُكَبِّرُ، فَرَأَى رَجُلًا بَادِيًا صَدْرُهُ مِنَ الصَّفِّ فَقَالَ: «عِبَادَ اللهِ؛ لَتُسَوُّنَّ صُفُوفَكُمْ، أَوْ لَيُخَالِفَنَّ اللهُ بَيْنَ وُجُوهِكُمْ» [436/128].
1106. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафнинг у бошидан бу бошигача орасидан ўтиб, қўлларини қўйиб, елка ва кўкракларимизни (текислар) ва: «(Сафда) ихтилофли турманглар, яна қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин», дер эдилар. Яна: «Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари олдинги сафларга салавот айтадилар», дер эдилар».
Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сафларнинг тўғри бўлишига нафақат оғизда, балки амалда ҳам эътибор берганлари баён этилмоқда. Сафнинг тўғрилигини кўрганларига кифояланмай, қўллари билан ҳам ушлаб, тўғрилаб чиқишлари шуни кўрсатади.
Имомларимиз ҳам баъзан шундай қилишлари керак.
Иккинчидан, сафдаги қинғир-қийшиқлик мусулмонларнинг қалбларидаги қинғир-қийшиқликка ҳам сабаб бўлиб қолиши мумкинлиги баён қилинмоқда.
Демак, мусулмонлар жамоат намозида сафни тўғри олиб, бир хил тутсалар, қалблари ҳам тўғри ва бир хил бўлади. Агар улар сафларини қинғир- қийшиқ тутсалар, қалблари ҳам қинғир ва қийшиқ бўлиб қолади. Намоз ўқиб, жамоатда иштирок этганларнинг ҳоли шу бўлса, намоз ўқимай, жамоатга келмай юрганларнинг ҳоли қандоқ бўлишини ўзингиз билиб олаверинг!
Учинчидан, ҳадисда Аллоҳ биринчи сафда турганларга Ўз раҳматини нозил қилиши, фаришталар уларнинг ҳаққига истиғфор айтиб дуо қилишлари баён қилинмоқда.
Демак, сафда турган намозхонлар ўзларига Аллоҳнинг раҳмати ёғилаётганини ва фаришталар дуо қилаётганини ҳис қилиб турмоқлари лозим. Бу қандайин ҳам яхши ҳол! Уни топмоқ ва унга етишмоқ керак!
1106 - وَعَنِ البَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَتَخَلَّلُ الصَّفَّ مِنْ نَاحِيَةٍ إِلَى نَاحِيَةٍ؛ يَمسَحُ صُدُورَنَا، وَمَناكِبَنَا، وَيَقُولُ: «لَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ» وَكَانَ يَقُولُ: «إِنَّ اللهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى الصُّفُوفِ الأُوَلِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [664].
1107. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сафларни тўғриланглар. Елкаларни текисланглар. Бўш жойларни тўлдиринглар. Биродарларингизнинг қўлига мулойим бўлинглар. Шайтонга бўш жой қолдирманглар. Ким сафни уласа, Аллоҳ уни (раҳматига) улайди, ким сафни узса, Аллоҳ уни узади».
Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: ҳадисда Пайғамбаримизнинг сафга тегишли бир неча амрлари келмоқда.
1. «Сафларни тўғриланг!»
Жамоат намозида нечта саф бўлса ҳаммасини тўғрилаш керак. Одатда биринчи, нари борса, иккинчи саф тўғриланади-да, кейинги сафларда бу нарсага эътибор берилмайди. Саф имомдан қанча узоқлашса, унинг тўғрилиги шунчалик бузилиб бораверади. Аслида эса биринчи саф қанчалик тўғри бўлса, охирги саф ҳам шунчалик тўғри бўлиши керак.
2. «Елкаларингизни тенглаштиринг!»
Одатда сафни тўғрилаш деганда, оёқлар тенглаштириладию, тананинг юқори қисмига эътибор берилмайди. Аслида эса оёқлар ва елкаларни ҳам тенглаштириб тўғрилаш керак. Оёқлар тўғри бўлиб, елкалар қинғир-қийшиқ турса ҳам бўлмайди.
3. «Очиқ жойларни тўлдиринг!»
Сафдаги очиқ қолган жойни тўлдириш орқадаги кишилардан бирининг ўша жойга кириши ёки очиқ жой кичик бўлса, ўша жойдаги кишининг ёнига силжиб, шеригига жипслашиши билан бўлади. Сафда турганлар бир-бирларига тегиб туришлари керак.
4. «Биродарларингиз қўлига мулойим бўлинг!»
Яъни, баъзи биродарларингиз сафни тўғрилаш ёки тўлдириш учун сизга қўлини теккизиб, тўғрилаш ёки силжишингизга ишорат қилса, мулойим бўлинг. Тезда у ишора этилган ишни бажаринг.
Имом Абу Довуд ва Имом Таборонийлар қилган ривоятда:
«Сизларнинг энг яхшиларингиз намозда елкалари мулойимларингиздир», дейилган.
5. «Шайтон учун очиқликлар қолдирманг!»
Бу жумла олдинги маъноларни таъкиди учун келмоқда. Сафда очиқлик қолдириш, шайтон кириши учун жой қолдиришдир.
Сафларни етказиб туриш улкан савобга сабаб бўлади. Аллоҳ таоло у бандани улуғ савобларга ва мурод-мақсадига етказади. Сафларни узиш эса, аксинча, яхшиликка олиб бормайди. Аллоҳ таоло томонидан яхшиликларнинг узилишига сабаб бўлади. Шунинг учун доимо сафга турганимизда мазкур ҳадислардаги амрларга амал қилишимиз керак.
1107 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَقِيمُوا الصُّفُوفَ وَحَاذُوا بَينَ الْمَنَاكِبِ، وَسُدُّوا الخَلَلَ، وَلِينُوا بِأَيْدِي إِخْوَانِكُمْ، وَلَا تَذَرُوا فُرُجَاتٍ للشَّيْطَانِ، وَمَنْ وَصَلَ صَفّاً وَصَلَهُ اللهُ، وَمَنْ قَطَعَ صَفّاً قَطَعَهُ اللهُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [666].
1108. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сафларингизни жипслаштиринглар, орасини яқинлаштиринглар, бўйинларни текисланглар. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен шайтоннинг сафдаги очиқ жойлардан қўзичоқларга ўхшаб кириб олаётганини кўриб тураман».
Саҳиҳ ҳадис бўлиб, Абу Довуд Муслимнинг шартига мувофиқ бўлган иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда сафларнинг тўғрилаш билан бирга, яна лозим бўлган бошқа нарсаларга ҳам эътибор қаратилмоқда.
Шулардан бири сафларнинг жипслигидир. Сафда турган кишилар сафни тўғри тутишлари, жипслашиб туришлари зарур. Бир-бирларининг ораларида очиқ жой қолмаслиги керак. Агар ўшандоқ жой қолса ҳам шайтон кириб васваса қилиши мумкин.
Иккинчидан, аввалги саф билан кейинги саф орасида ҳам катта жой қолмаслиги керак. Баъзи уламоларимиз, икки саф орасидаги масофа яна бир саф сиғиши даражасида бўлмаслиги керак, деганлар. Бошқа бир уламоларимиз, оралиқ масофа уч зироъ (1 зироъ – 42.5 см.) бўлиши керак, деганлар.
Бошқачароқ айтадиган бўлсак, кейинги сафдаги одам сажда қилганда олдинги сафдаги кишининг оёғига боши тегмайдиган бўлса, яхши. Саҳобаи киромларнинг сафлари шундай бўлган.
Учинчидан, сафда турган одамлар қаддиларини ҳам рост тутиб, бўйинларини тўғри тутишлари керак. Оёқларни тўғриласа-да, бири олдинга эгилиб, бошқаси орқага ташланиб, учинчиси яна бошқача турмаслиги керак.
1108 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «رُصُّوا صُفُوفَكُمْ، وَقَارِبُوا بَيْنَهَا، وَحَاذُوا بِالأَعْنَاقِ، فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ؛ إِنِّي لأَرَى الشَّيْطَانَ يَدْخُلُ مِنْ خَلَلِ الصَّفِّ، كَأَنَّهَا الحَذَفُ». حَدِيثٌ صَحِيحٌ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ [667].
«الحَذَفُ» بِحَاءٍ مُهْمَلَةٍ وَذَالٍ مُعْجَمَةٍ مَفْتُوحَتَينِ ثُمَّ فَاءٌ، وَهِيَ: غَنَمٌ سُودٌ صِغَارٌ تَكُونُ بِالْيَمَنِ.
1109. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олдинги сафни тўлдиринглар, кейин ундан кейингисини. Ноқислик бўлса, охирги сафда бўлсин», дедилар».
Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Одатда дангасалигимиздан олдинги сафга ўтиб уни тўлдириш ўрнига ҳам ўзимиз турган жойга яқинроқ бир ерга туриб олишга ҳаракат қилаверамиз. Оқибатда, олдинги сафлар тўлмай туриб, бошқа сафлар олинади. Бу эса мутлақо нотўғридир.
Аввал ҳамма биринчи сафни тўлдиришга ҳаракат қилиши лозим. Қолаверса, саф қуришнинг бошланиш нуқтаси имомнинг ортидан олинишини билишимиз лозим.
Чунки ҳар бир сафнинг энг афзал нуқтаси имомнинг орқасидаги жой, кейин эса ўнг томонидир. Шунинг учун ҳар бир сафни имомнинг орқасидаги нуқтадан бошлаб аввал ўнг томонни, кейин чап томонни тўлдириш керак.
Аввалги саф тўлганидан сўнг иккинчи сафга ўтиш керак. Шундоқ сафлана борилса, ҳамма сафлар тўлиб, фақат охирги саф тўлмай қолиши мумкин. Бу эса жоиздир.
1109 – وَعَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَتِمُّوا الصَّفَّ الْمُقَدَّمَ، ثُمَّ الَّذِي يَلِيهِ، فَمَا كَانَ مِنْ نَقْصٍ فَلْيَكُنْ فِي الصَّفِّ الْمُؤَخَّرِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [671].
1110. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ва Унинг фаришталари сафларнинг ўнг томонига салавот айтадилар», дедилар».
Абу Довуд Муслимнинг шартига мувофиқ бўлган иснод билан ривоят қилдилар. Бунда бир киши бўлиб, унинг ишончлилиги хусусида ихтилоф қилингандир.
Шарҳ: Бу ерда сафдаги ўнг томоннинг фазилатига алоҳида урғу берилмоқда.
1110 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى مَيَامِنِ الصُّفُوفِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ، وَفِيهِ رَجُلٌ مُخْتَلَفٌ فِي تَوْثِيقِهِ [676].
1111. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқиганимизда у зот бизга юзлансинлар деб ўнг томонларида туришни яхши кўрар эдик. Мен у зотнинг «Роббим, бандаларингни қайта тирилтирадиган [ёки тўплайдиган] кунингда мени азобингдан сақла», деганларини эшитганман».
Имом Муслим ривояти.
1111 - وَعَنِ البَرَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: «كُنَّا إِذَا صَلَّينَا خَلْفَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَحْبَبْنَا أَنْ نَكُونَ عَنْ يَمِينِهِ؛ يُقْبِلُ عَلَينَا بِوَجْهِهِ، فَسَمِعْتُهُ يَقُولُ: «رَبِّ؛ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ - أَوْ تَجْمَعُ - عِبَادَكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [709].
1112. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом ўртада турсин, очиқ жойлар тўлдирилсин», дедилар».
Абу Довуд ривоятлари.
Шарҳ: Намозда сафларнинг теккислиги ва бўш жой қолдирмаслик бўйича юқоридаги кўп ҳадисларда изоҳ қилинди. Юқоридаги ҳадисда ҳам худди шу масалалар баён қилинган. Шуларга қўшимча қатори саҳобаларнинг Расулуллоҳ с.а.в.нинг ўнг томонларида туришни орзу қилганликлари ва охирги ҳадисда сафга қандай қилиб ва қайси ердан бошлаш кераклиги ҳақида ҳам билдирилган.
Мавзунниг бошидан бери саф тузиш ва сафга жойлашиш изоҳланиш билан бирга сафдаги имомнинг жойи ҳам аниқланган. Шунга кўра имом жамоатнинг ўртасига туради.
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Имом жамоатнинг ўртасида туради.
2. Жамоат билан турганда биринчи олдиндаги саф, кейин эса қатор билан қолган сафлар тўлдирилади.
3. Сафларда бўш жойлар қолмаслиги керак.
4. Жамоатга кейин қўшилган кимса биринчи ўнг томондаги, сўнгра чап тарафдаги сафлар тўлиқланади.
5. Аллоҳ таоло биринчи сафнинг ўнг томонидагиларга раҳмат юборади.
6. Фаришталар эса дуо қилади.
7. Саҳобалар Расулуллоҳ с.а.в.нинг ўнг томонида бўлишни хоҳлашар эди.
1112 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «وَسِّطُوا الإِمَامَ، وَسُدُّوا الخَلَلَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [681].
16-боб. Фарзлар билан бирга ўқиладиган таъкидланган суннатларнинг фазилати ҳамда уларнинг савоб жиҳатидан оз, кўп, ўртачаларининг баёни
16 - بَابُ فَضْلِ السُّنَنِ الرَّاتِبَةِ مَعَ الفَرَائِضِ، وَبَيَانِ أَقَلِّهَا وَأَكْمَلِهَا وَمَا بَيْنَهُمَا
1113. Уммул Мўъминин Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бирор мусулмон банда ҳар куни Аллоҳ учун, ихтиёрий равишда, фарз бўлмаган ўн икки ракъат намозни ўқиса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради [ёки унинг учун жаннатда бир уй қурилади]», деганларини эшитганман».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бизнинг Ҳанафия мазҳабидаги фарздан олдинги ва кейинги равотиб суннат намозларни ўқиш мана шу ҳадисга асосандир.
Ҳанафий мазҳаби ушбу ривоятни маҳкам ушлаб, ҳаётга яхшилаб татбиқ қилган мазҳабдир. Ушбу ҳадисда фарз намозларига тобеъ суннатларни қўймай ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бордир.
Бу ваъда бўйича, жаннатда ушбу намозлар учун мукофот тариқасида Аллоҳ таоло томонидан алоҳида уй қуриб берилиши таъкидланмоқда.
Фарз намозларга тобеъ суннат намозларини қўймай ўқиб боришга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам Умму ҳабийба онамиз, ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қўймаганлар. Биз ҳам худди шундоқ қилишимиз керак.
Фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намози ўзига хос равишда фарз намоздан олдин тайёрланиш вазифасини ҳам ўтайди. У намозни ўқиб, анча тайёрланиб олган намозхон учун фарз намозининг хушуъ-хузуъини жойига қўйиш осон бўлади.
Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса, фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса, ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди.
Шунинг учун ҳам шариатда бу намозларни «мукаммилот» – «тўлдирувчи намозлар» деб аталади.
1113 - عَنْ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ أُمِّ حَبِيبَةَ رَمْلَةَ بِنْتِ أَبي سُفْيَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ:«مَا مِنْ عَبْدٍ مُسْلِمٍ يُصَلِّي للهِ تَعَالَى كُلَّ يَوْمٍ ثِنْتَيْ عَشْرَةَ رَكْعَةً تَطَوُّعًا غَيْرَ الفَرِيضَةِ، إِلاَّ بَنَى اللهُ لَهُ بَيْتًا فِي الجَنَّةِ أَوْ: إِلاَّ بُنِيَ لَهُ بَيْتٌ فِي الجَنَّةِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
1114. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга пешин намозидан олдин ва кейин, жума намозидан кейин икки ракат, шом намозидан кейин икки ракат ҳамда хуфтон намозидан кейин икки ракат намоз ўқидим» дедилар.
Муттафақун алайҳ
Шарҳ: Ушбу зикр қилинган намозлар таъкидланган суннат намозлардир. Фақат пешин ва жума намозидан олдинги суннатнинг сони икки хил. Иккисини ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиганлар. Тўрт ракатлисини ҳанафийлар, икки ракатлисини бошқалар олганлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, таъкидланган суннат намозларига ҳанафий мазҳаби алоҳида эътибор билан қараган. Бунга Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларидан ҳужжатлар келтирганлар.
У зот баъзи вақтларда суннат намознинг қазосини ўқиганлари ҳақида ривоятлар ҳам бор.
Шунингдек, сафарда юриб кетатуриб суннатни ўқиш имкони бўлмаса ўқимаса, майли. Аммо тўхтаб турганда ўқилади, деганлар.
1114 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: صَلَّيْتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ رَكْعَتَيْنِ قَبْلَ الظُّهْرِ، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَهَا، وَرَكْعَتيْنِ بَعْدَ الجُمُعَةِ، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْمَغْرِبِ، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ العِشَاءِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1165، م 729].
1115. Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки азон орасида намоз бордир. Икки азон орасида намоз бордир. Икки азон, (яъни азон билан иқомат орасида) орасида намоз бордир. Учинчисида: хоҳлаган киши учун», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги икки азондан мурод вақтли намозга айтиладиган азон ва иқоматдир. Иккисини қўшиб, икки азон, деб аташлик урф бўлган. Бундан ҳар бир азондан кейин ва иқоматдан олдин икки ракат қўшимча намоз ўқиб олиш яхшилиги келиб чиқади.
Аммо ўша амрдан кейин, ким хоҳласа, деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан истисно қилиниши, бу ишни таъкид қилинмаган суннат намоз ҳолига айлантиргандир.
1115 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مُغَفَّلٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «بَيْنَ كُلِّ أَذَانَيْنِ صَلَاةٌ، بَيْنَ كُلِّ أَذَانَيْنِ صَلَاةٌ، بَيْنَ كُلِّ أَذَانَيْنِ صَلَاةٌ»، قَالَ فِي الثَّالِثَةِ: «لِمَنْ شَاءَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 627، م 838].
الْمُرَادُ بالأَذَانَيْنِ: الأَذَانُ وَالإِقَامَةُ.
17-боб. Бомдод намозининг икки ракат суннати таъкидланган суннат экани ҳақида
17 - بَابُ تَأْكِيدِ رَكْعَتَيْ سُنَّةِ الصُّبْحِ
1116. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин (фарзи)дан олдин тўрт ракат ва бомдод (фарзи)дан олдинги икки ракат суннатни тарк қилмасдилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Бир намоз бор. Муаззин тонг отганда азон айтиб, «Намоз уйқудан яхшидир. Намоз уйқудан яхшидир» дейди. Бу гапни эшитган ақлли инсон дарҳол ўрнидан туриб, таҳорат олиб, муаззиннинг чақириғига лаббай деб масжидга, намозга шошади. Бу шундай намозки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақида тарғиб сўзларини айтиб, биз умматларини қизиқтирганлар.
Тўшагидан тургиси келмаган, танасини дангасалик эгаллаб олган киши азон пайтида кўзини бир очади-да, яна уйқуни давом эттиради ёки азонни эшитмай ухлаб ётади. Агар у мазкур намознинг қадрини, унда қандай яхшиликлар борлигини билганида эди, уни ҳеч қачон тарк қилмаган, ухлаб ётмаган бўларди. Аксинча, қўлига Қуръони Каримни олиб, тиловат қилганча ўша намозни соғинч ва шавқ билан кутиб ўтирарди.
Бу намоз бомдоднинг икки ракат суннатидир. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир» деганлар. Имом Муслим ривоятлари.
Бошқа бир ривоятда «У иккиси мен учун дунёдаги барча нарсадан маҳбубдир» дейилган.
Ушбу ҳадисларда айтилаётган «икки ракат»дан мурод бомдоднинг фарзидан олдин ўқиладиган суннат намоздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу намозга жуда ҳарис эдилар, уни қолдирмасдан ўқирдилар.
«Дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир» дегани дунёнинг барча матосидан яхшидир деганидир. Оқил инсон охиратда ютуққа эришиш учун дунёда амал қилган, нафсига қарши курашган, Аллоҳ таолони рози қилиш сари юзланган кишидир.
Модомики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу суннат намозни ўқишга шунчалик эътиборли бўлган эканларми, демак, биз умматлари ҳам у зоти бобаракотга эргашиб, уни қолдирмай ўқишимиз керак. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга мазкур намозни ўқишга ҳарис бўлмаганлар. Унда кўп хайр-барака борлигидан шундай қилганлар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо «(У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўша суннатни ҳеч қачон қолдирмаганлар» деганлар.
Яна Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нафллардан ҳеч бирига Бомдоднинг икки ракъатига аҳд қилганларидек шиддатли аҳд қилмаган эдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу таъкидланган суннатни ўқишга нақадар ҳарис бўлганларини кўринг! Нима учун? Чунки, бу суннат намоз энг афзал пайтда адо этилади. Ҳатто бомдодни қазо қилган одам ўша куни қиёмдан олдин бомдоднинг қазосини ўқиб олмоқчи бўлса, аввал суннатини ўқиб, кейин фарзининг қазосини ўқийди.
Бомдоднинг икки ракат суннатини ҳақида шунчалик тарғиб бўлгандан сўнг, унинг фарзи ҳақида нима деб ўйлайсиз?
Таъкидланган суннат намозлар ичида энг улуғи бомдоддан олдин ўқиладиган икки ракат суннатдир.
Ушбу сўзларни ўқиганимиздан сўнг ҳам мазкур намоз ва бошқа намозларга нисбатан ғофиллик қиламизми? Улкан савобдан қуруқ қоламизми? Ваҳоланки, биз Роббимизнинг улуғ ҳадяларига, ажрларига кўпроқ муҳтожмиз-ку!
1116 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ لَا يَدَعُ أَرْبَعاً قَبْلَ الظُّهْرِ، وَرَكْعَتَيْنِ قَبْلَ الغَدَاةِ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [1182].
1117. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нафллардан ҳеч бирига бомдоднинг икки ракъат суннатига доимий эътиборли бўлганлари каби қаттиқ эътибор бермас эдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бомдоднинг икки ракат суннатини бирон марта тарк қилганларини ҳеч ким билмайди. Ҳатто, саҳобалар билан ғазотдан келаётиб ухлаб қолганларида ҳам, олдин икки ракъат суннатни ўқиб олиб, кейин фарзнинг қазосини ўқиганлар.
Демак, сиз билан биз ҳам бу намозга қаттиқ эътибор беришимиз керак.
1117 - وَعَنْهَا قَالَتْ: لَمْ يَكُنِ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى شَيْءٍ مِنَ النَّوَافِلِ أَشَدَّ تَعَاهُداً مِنْهُ عَلَى رَكْعَتَي الفَجْرِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1169، م 724/94].
1118. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бомдоднинг икки ракъати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар».
Имом Муслим ривоятлари.
Имом Муслимнинг бошқа ривоятида:
«Бу иккиси мен учун бутун дунёдан маҳбуброқ», деганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда Бомдоднинг икки ракъат суннати ҳақида сўз бормоқда. У икки ракъат намоз энг фазилатли вақтда ўқилади. Унинг савоби ниҳоятда улкандир. Агар Бомдоддаги икки ракъат суннат намознинг савобини бу дунёнинг ўлчови билан ўлчайдиган бўлсак, дунёнинг ҳаммасидан ва ундаги нарсаларнинг ҳаммасидан ҳам яхши бўлади.
Демак, ҳар куни саҳар туриб, яхшилаб таҳорат қилиб икки ракъат Бомдод суннатини ўқиган одам дунёдаги энг кўп савоб олган одам бўлар экан.
Намозхонлар ўзларидаги бу фазлни англаб етишлари лозим.
Бомдоднинг суннатини ўқиш қанчалар зарур эканини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Агар сизни отлиқлар қувиб турса ҳам иккисини қўйманглар», деган сўзларидан тушуниб олсак бўлаверади. Яъни, душман бостириб келиб турса ҳам Бомдоднинг икки ракъат суннатини тарк қилманг, деганлар.
1118 – وَعَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «رَكْعَتَا الفَجْرِ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [725].
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُمَا: أَحَبُّ إِليَّ مِنَ الدُّنْيَا جَمِيعاً» [م 725/97].
1119. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муаззинлари Абу Абдуллоҳ Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бомдод намозига чақириш учун у зотнинг ҳузурларига келган эдим, Оиша мендан бир иш ҳақида сўради. Мен шунга машғул бўлиб қолган эдим, кун жуда ёришиб, тонг отиб қолай деди. Шунда мен туриб, у зотни намозга чақирдим. Сўнг яна такрор чақирдим, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқмадилар. Ниҳоят, у зот чиқиб, одамларга намоз ўқиб берганларидан кейин Оиша бир иш ҳақида сўраб, мени машғул қилиб қўйганини айтдим. Сўнг кун ёришиб кетса ҳам чиқавермаганларининг сабабини сўраган эдим, у зот: «Бомдоднинг икки ракъат (суннат)ини ўқиётган эдим», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, кун жуда ёришиб кетди-ку?» деган эдим, у зот: «Бундан кўпроқ ёришиб кетса ҳам, бу икки ракъатни мукаммал ва гўзалроқ адо этардим», дедилар».
Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Билол бомдод намозини жуда эрта айтар эди. Бомдод намозига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб намоз вақти бўлганлигини ҳабар қилар эдилар. Эртароқдан бомдод намозининг суннатини ўқиб ўнг томонига ёнбошлаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолнинг овозини эшитиб Масжиди Нававийга чиқиб намозни ўқир эдилар.
Билол шу куни ҳам ҳар доимгидек азон айтишга шайланиб турганда Оиша (р.о.) Билолдан баъзи нарсаларни сўради. Билол Оишанинг сўзини кесиб бомдод намозининг вақти ўтаётганлигини айтолмади. Сўзи битгунча уни тинглади. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намоз вақти бўлганлигини ҳабар қилди. Бу вақтда Расулуллоҳ бомдод намозининг суннатини адо қилаётганлари учун Билолга жавоб бермадилар. Вақт анча бўлиб қолганини билган Билол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйғонмаганлар шекилли деб ўйлаб сўзини яна такрорлади. Шу вақтда намозини адо қилиб бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жамоатга чиқиб бомдод намозининг фарзини ўқидилар. Фақат Расулуллоҳнинг содиқ муаззини азонни кечиктириш сабабини очиқлаш мақсадида воқеани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга изоҳлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол вақтни айтгани кирганида бомдоднинг суннатини ўқиётганларини Билолга айтдилар. Билол бомдод намозининг вақти чиқишига оз қолганига қарамасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бомдоднинг суннатини адо қилганларидан ҳайратланди.
Шу вақт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар тонг бундан кўпроқ ёришганида ҳам икки ракат суннатни мукаммал, чиройли суратда адо қилар эдим» деб айтиш билан бомдод намозининг суннатини мутлақ шаклда адо қилиш кераклигини билдирдилар.
1119 - وَعَنْ أَبِي عَبْدِ اللهِ بِلَالِ بْنِ رَبَاحٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ - مُؤَذِّنِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ -: أَنَّهُ أَتَى رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لِيُؤْذِنَهُ بِصَلَاةِ الغَدَاةِ، فَشَغَلَتْ عَائِشَةُ بِلَالًا بِأَمْرٍ سَأَلَتْهُ عَنْهُ، حَتَّى أَصْبَحَ جِدّاً، فَقَامَ بِلَالٌ فَآذَنَهُ بِالصَّلَاةِ، وَتَابَعَ أَذَانَهُ، فَلَمْ يَخْرُجْ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَلَمَّا خَرَجَ صَلَّى بِالنَّاسِ، فَأَخْبَرَهُ أَنَّ عَائِشَةَ شَغَلَتْهُ بِأَمْرٍ سَأَلَتْهُ عَنْهُ حَتَّى أَصْبَحَ جِدّاً، وَأَنَّهُ أَبْطَأَ عَلَيهِ بِالْخُرُوجِ، فَقَالَ - يَعْنِي النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنِّي كُنْتُ رَكَعْتُ رَكْعَتَي الفَجْرِ» فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّك أَصْبَحْتَ جِدّاً!! فَقَالَ: «لَوْ أَصْبَحْتُ أَكْثَرَ مِمَّا أَصْبَحْتُ لَرَكَعْتُهُمَا، وَأَحْسَنْتُهُمَا، وَأَجْمَلْتُهُمَا». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [1257].
18-боб. Бомдоднинг икки ракат суннатини енгил ўқиш ва унда ўқиладиган нарсалар ҳамда унинг қайси вақтда ўқилиши баёни
18 - بَابُ تَخْفِيفِ رَكْعَتَيِ الفَجْرِ، وَبَيَانِ مَا يَقْرَأُ فِيهِمَا، وَبَيَانِ وَقْتِهِمَا
1120. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозининг азони билан иқомати орасида икки ракат енгил намоз ўқир эдилар».
Муттафақун алайҳ.
Икковларининг бошқа ривоятида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозининг икки ракат суннатини шу қадар енгил ўқирдиларки, ҳаттоки: «У зот Фотиҳа сурасини ўқидилармикан?» деб ўйлаб қолардим».
Имом Муслимнинг ривоятида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар азон эшитсалар, бомдод намозининг суннатини ўқиб, уни енгил қилардилар», дейилган.
Яна бошқа ривоятда «Қачон тонг кирса» бўлиб келган.
Шарҳ: «Уммул Қуръон» ва «Уммул Китоб» – «Фотиҳа» сурасидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдоднинг икки ракъат суннатини жуда ҳам енгил ўқиганларини Оиша онамиз «Фотиҳа» сурасини ўқиганчалик, деб васф қилмоқдалар.
Бу шак эмас, балки тез ўқишни баён қилиш услуби, холос. Зотан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бомдоднинг икки ракъат суннатида нимани ўқиганларини кейинги ҳадислардан билиб оламиз.
1120 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ خَفِيفَتَيْنِ بَيْنَ النِّدَاءِ وَالإِقَامَةِ مِنْ صَلاَةِ الصُّبْحِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 619، م 724/91].
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُمَا: يُصَلِّي رَكْعَتَي الفَجْرِ، فَيُخَفِّفُهُمَا حَتَّى أَقُولَ: هَلْ قَرَأَ فِيهِمَا بِأُمِّ القُرْآنِ؟! [خ 1171، م 724/92]
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: كَانَ يُصَلِّي رَكْعَتَي الفَجْرِ إِذَا سَمِعَ الأَذَانَ وَيُخَفِّفُهُمَا.
وَفِي رِوَايَةٍ: إِذَا طَلَعَ الفَجْرُ. [724]
1121. Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари муаззин бомдод намозига азон айтса ва субҳу содиқ бўлса, енгилгина қилиб икки ракат бомдод намозини(нг суннатини) ўқиб олардилар”.
Муттафақун алайҳ.
Имом Муслимнинг ривоятларида «Қачон субҳу содиқ бўлса, енгил қилиб фақатгина бомдод намозини(нг икки ракат суннатини) ўқиб олардилар».
1121 - وَعَنْ حَفْصَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا أَذَّنَ الْمُؤَذِّنُ للصُّبْحِ وَبَدَا الصُّبْحُ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ خَفِيفَتَينِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 618، م 723].
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا طَلَعَ الفَجْرُ لَا يُصَلِّي إِلَّا رَكْعَتَيْنِ خَفِيفَتَيْنِ [723/88].
1122. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда намозни икки ракъат-икки ракъатдан ўқир ва туннинг охирида бир ракъат билан витр (тоқ) қилар эдилар. Бомдод намозидан олдинги икки ракъатни эса худди қулоқларига иқома (айтилаётгандек тез) ўқир эдилар», деди».
Шарҳ: Бу ҳадисга Имом Шофеъий ва бошқа мазҳабдагилар амал қилишади. Бизнинг Ҳанафия мазҳабида эса бунинг муқобилидаги бошқа саҳиҳ бир ҳадисга амал қилинади.
Ҳанафий мазҳабида витр намози вожиб, бошқа мазҳабларда эса вожиб эмас. Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда фарз ва вожиб тушунчалари ўртасида фарқ йўқ. Шунинг учун уч мазҳаб уламолари беш вақт намознинг фарзлиги ҳақидаги далил-ҳужжатларни келтириб, витрни ҳам вожиб десак, намоз олти маҳал бўлиб қолади, деган фикрга борганлар.
Ҳанафий мазҳабида фарз билан суннатнинг орасида вожиб ҳам борлиги учун ҳамда витр намози ҳақидаги далиллар фарздан кучсиз, суннатдан кучли бўлгани учун вожиб дейилган.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Витр ҳар бир мусулмон зиммасидаги ҳақдир. Ким витрни беш ракъатли қилмоқчи бўлса, қилсин. Ким витрни уч ракъатли қилмоқчи бўлса, қилсин. Ким витрни бир ракъатли қилмоқчи бўлса, қилсин», дедилар».
(Абу Довуд ва Насоийлар ривоят қилишган).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Витр ҳар бир мусулмон зиммасидаги ҳақдир» деганлари вожиб маъносидадир. Унда витрнинг ҳар бир мусулмон зиммасидаги ҳақ экани таъкидланиб, унинг неча ракат бўлиши ҳам айтиб ўтилган. Ушбу ҳадис ҳанафий мазҳабининг энг кучли далилларидан бири ҳисобланади. Шофеъий мазҳабида витр бир ракъат, ҳанафий мазҳабида уч ракъатдир.
Бир кечада фақат бир марта витр намози ўқиш лозим. Ҳанафий мазҳабида витр намозининг вақти хуфтон намозининг вақтидир. Шу билан бирга, витр намози кишининг ётишдан олдин ўқийдиган намози бўлиши, агар кечаси тура олишига кўзи етмаса, уни ўқиб, кейин ётиш кераклиги таъкидланган. Ҳанафий мазҳаби бўйича витр намозининг учинчи ракъатида қунут дуоси ўқилади. Бомдод намозида қунут ўқиш эса ҳанафий мазҳабига кўра мансухдир.
Имом Баззор, Табароний, Ибн Абу Шайба ва Таҳовийлар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида бир ой қунут ўқиб, сўнгра тарк қилдилар», дейилган.
Ҳанафий мазҳаби витрда рукуъдан олдин қунут дуосини ўқишга қуйидаги далилларни келтиришади:
1. Умар, Алий ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аббос, Убай ибн Каъблардан қилинган ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қунутлари тоқ рукуъдан олдин эди», дейилган.
2. Дорақутний Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда: «Витрда қунутни қандай ўқишларини кўриш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тунаб қолдим. Витрда рукуъдан аввал қунут ўқидилар. Сўнгра онам Умму Абдга бориб, у зотнинг завжалариникида ётиб қолиб, кўринг-чи, витрда қунутни қандай ўқир эканлар, дедим. Онам келиб, у зотнинг рукуъдан олдин қунут ўқиганларини айтдилар».
3. Юқорида зикр қилинган Ҳасан ибн Алий розияллоҳу анҳунинг ҳадислари ва бошқа кўплаб ҳадислар.
Ҳанафий ва моликий мазҳаби уламолари қунутда ўқиладиган дуога ушбу далилни келтирадилар:
Имом Абу Довуд Холид ибн Абу Имрондан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Музарни дуоибад қилаётганларида бирдан Жаброил келди ва у зотга «жим» деб ишора қилди. У зот жим бўлдилар. У: «Эй Муҳаммад, Аллоҳ сени сўконғич қилиб ҳам, лаънатловчи қилиб ҳам юборгани йўқ. Балки сени оламларга раҳмат қилиб юборди. Сенга бу ишдан ҳеч бир нарса йўқдир», деди. Сўнгра қунутни ўргатди: «Аллоҳумма, иннаа настаъийнука ва настаҳдийк, ва настағфирука ва натуубу илайк. Ва нуъмину бика ва натаваккалу ъалайк. Ва нуснии ъалайкал хойро куллаҳ. Нашкурука ва лаа накфурук, ва нахлаъу ва натруку май яфжурук. Аллоҳумма, иййаака наъбуду ва лака нусолли ва насжуд, ва илайка насъаа ва наҳфид. Ва наржуу роҳматак, ва нахшаа ъазаабак. Инна ъазаабака бил куффаари мулҳиқ» (Аллоҳим, биз Сендан ёрдам сўраймиз, Сендан ҳидоят сўраймиз, Сенга истиғфор айтамиз ва Сенга тавба қиламиз. Сенга иймон келтирамиз ва Сенга таваккул қиламиз. Сенга шукр қиламиз, куфр қилмаймиз. Сенга фожирлик қилганни яккалаймиз ва тарк қиламиз. Аллоҳим, Сенгагина ибодат қиламиз, Сенгагина намоз ўқиймиз ва сажда қиламиз, Сенгагина интиламиз ва шошиламиз. Раҳматингдан умидвормиз, азобингдан қўрқамиз. Албатта, Сенинг азобинг кофирларга етгувчидир).
Саҳобаи киромлар ушбу дуога иттифоқ қилганлар, бу дуо Умар ибн Хаттоб ва Абдуллоҳ ибн Умарнинг дуолари сифатида ҳам машҳур бўлган.
1122 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي مِنَ اللَّيْلِ مَثْنَى مَثْنَى، وَيُوتِرُ بِرَكْعَةٍ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ، وَيُصَلِّي الرَّكْعَتَينِ قَبْلَ صَلَاةِ الغَدَاةِ وَكَأَنَّ الأَذَانَ بأُذُنَيْهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 995، م 749/157].
1123. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоддаги икки ракъатнинг биринчисида Бақарадаги «Қуулуу ааманнаа биллааҳи ва маа унзила илайнаа» оятини, кейингисида «Ааманнаа биллааҳи вашҳад бианнаа муслимуун»ни ўқирдилар».[ Бақара сураси, 136оят ҳамда Оли Имрон сураси, 52оят.]
Бошқа ривоятда эса «Иккинчи ракатида «Оли Имрон» сурасидаги «таъолав ила калиматин сава`ин байнана ва байнакум» (64оят)ни ўқирдилар» бўлиб келган.
Бу икковини имом Муслим ривоят қилдилар.
1123 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقْرَأُ فِي رَكْعَتَي الْفَجْرِ فِي الأُولَى مِنْهُمَا: {قُولُوا آمَنَّا بِاللهِ وَمَا أُنْزِلَ إِلَيْنَا} الآيَةُ الَّتِي فِي «البَقَرَةِ»، وَفِي الآخِرَةِ مِنْهُمَا: {آمَنَّا بِاللهِ وَاشْهَدْ بِأَنَّا مُسْلِمُونَ}.
وَفِي رِوَايَةٍ: فِي الآخِرَةِ الَّتِي فِي «آلِ عِمْرَانَ»: {تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ}. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ [727/99، 100].
1124. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг икки ракъатида «Қул йаа аййуҳалкаафируун» билан «Қул ҳуваллооҳу аҳад»ни ўқирдилар».[ Кафирун ва Ихлос суралари]
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Уламолар жумҳури ушбу икки сурани Бомдоднинг суннатида зам қилиш мустаҳабдир, деганлар.
1124 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَرَأَ فِي رَكْعَتَيِ الْفَجْرِ: {قُلْ يَا أَيُّهَا الْكَافِرُونَ} وَ{قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ}. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [726].
1125. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ой мобайнида бомдод (фарзидан олдинги суннат намознинг) икки ракатида «Қул йаа аййуҳалкаафируун» билан «Қул ҳуваллооҳу аҳад»ни ўқиганларини кўрдим».
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, дедилар.
Шарҳ: Олдинга уч ҳадис Пайғамбаримиз икки ракат бамдод намозининг суннатини қандай ўқиганлари очиқланган эди. Қолган уч ҳадисда эса фотиҳа сурасидан кейинги ўқиган зам сура ёки оятлари очиқланмоқда.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ривоятига кўра, Расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассаллам бамдод намози суннатининг биринчи ракатида кўпинча Бақара сурасининг 136- оятини, иккинчи ракатида эса, Оли Имрон сурасининг 52- оятини ўқирдилар.
Абу Довуднинг бошқа бир ривоятида бомдод намози суннатининг биринчи ракатида Оли Имрон сурасининг 84-оятини, иккинчи ракатида эса Оли Имрон сурасининг 53-оятини ёки Бақара сурасининг 119- оятини ўқирдилар.
Абу Ҳурайра ва Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоху анҳудан кўриб, эшитганларини ривоят қиладилар. Ҳатто Сунани Термизий ва Ибн Можанинг ривоятига кўра, Ибн Умар бир ой, Насаий ривоятига кўра йигирма кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бомдод намози суннатида қайси оятларни ўқиганларини диққат билан кузатишган. Пайғамбаримиз (с.а.в) бомдод намози суннатининг биринчи ракатида «Каафирун» сурасини, иккинчи ракатида эса «Ихлос» сурасини ўқиганларини баён қилганлар.
1125 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: رَمَقْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ شَهْراً وَكَانَ يَقْرَأُ فِي الرَّكْعَتَيْنِ قَبْلَ الْفَجْرِ: {قُلْ يَا أَيُّهَا الكَافِرُونَ} وَ{قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ}. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [417].
19-боб. Бомдоднинг икки ракат суннатидан кейин ўнг томонга ёнбошлаш ҳамда хоҳ тунги таҳажжуд намозини адо қилган бўлсин, хоҳ адо қилмаган бўлсин, шу нарсани тарғиб этиш маҳбублиги
19 - بَابُ اسْتِحْبَابِ الاِضْطِجَاعِ بَعْدَ رَكْعَتَي الفَجْرِ عَلَى جَنْبِهِ الأَيْمَنِ، وَالحَثّ عَلَيهِ سَوَاءٌ كَانَ تَهَجَّدَ بِالَّليْلِ أَمْ لَا
1126. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бомдод намозининг икки ракат (суннатини) ўқиб олсалар, ўнг томонларига ёнбошлаб ётар эдилар».
Имом Бухорий ривояти.
1126 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَت: كَانَ النَّبيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إذَا صَلَّى رَكْعَتَيِ الْفَجْرِ اضْطَجَعَ عَلَى شِقِّهِ الأَيْمنِ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [1160].
1127. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтонни тугатиш билан бомдод орасида ўн бир ракъат (нафл) ўқирдилар. Ҳар икки ракъат ўртасида салом бериб, битта (ракъат) билан витр қилардилар. Муаззин бомдод намози (азони)ни тўхтатиб, тонг ёришгач, муаззин у зотнинг олдиларига келганда, у зот туриб, енгилгина икки ракъат ўқиб олардилар. Кейин то муаззин иқома (айтиш) учун келгунича ўнг томонларига ёнбошлаб олардилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Юқорида айтганимиздек, Витрни бир ракат ўқиш ҳадиси бизнинг Ҳанафия мазҳабимизда олинмаган. Балки муқобилидаги бошқа саҳиҳ ҳадис олинган. Яъни, хуфтоннинг тўрт ракат фарзидан кейин икки ракат суннат, кейин уч ракатли вожиб бўлган витр ўқилади.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй аҳли Қуръон, витр намози ўқинг. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўрур», дедилар». (Сунан эгалари ривоят қилган).
Аллоҳ тоқдир, дегани шериги йўқдир, жуфт эмасдир, маъносидандир. Шу маънода Аллоҳ таоло витр – (тоқ) намозни яхши кўрар экан.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, мўмин-мусулмонларга «Эй аҳли Қуръон», деб мурожаат қилишлари, «Витр намозини ўқинг», деб амр қилишлари бу намознинг вожиб эканини, ўқимаса бўлмаслигини кўрсатади.
Ортидан «Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўрур!» дейишлари ҳам шу маънони таъкидлайди.
Шунинг учун ҳанафий мазҳаби витр намозини вожиб, деган. Бошқа мазҳаблар эса вожиб эмас, деганлар. Аввал кўриб ўтганимиздек, ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда фарз ва вожиб тушунчалари бир маънони, ҳанафий мазҳабидаги фарз маъносини англатади. Шунинг учун беш вақт намоз фарзлиги ҳақидаги далил ва ҳужжатларни келтириб, уч мазҳаб вакиллари витрни ҳам вожиб, десак олти вақт намоз бўлиб қолади, деган фикрга борганлар.
Ҳанафийларда эса, фарз билан суннатнинг орасида вожиб борлиги ва витр намози ҳақидаги далиллар фарздан кучсиз, суннатдан кучли бўлгани учун вожиб, дейилган. Уларнинг битта далиллари ҳам ушбу ҳадисдир.
1127 – وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي فِيمَا بَيْنَ أَنْ يَفْرُغَ مِنْ صَلَاةِ الْعِشَاءِ إِلَى الْفَجْرِ إحْدَى عَشْرَةَ رَكْعَةً، يُسَلِّمُ بَيْنَ كُلِّ رَكْعَتَيْنِ، وَيُوتِرُ بِوَاحِدَةٍ، فَإِذَا سَكَتَ الْمُؤَذِّنُ مِنْ صَلَاةِ الْفَجْرِ، وَتَبيَّنَ لَهُ الْفَجْرُ، وَجَاءَهُ الْمُؤَذِّنُ، قَامَ فَرَكَعَ رَكْعَتَيْنِ خَفِيفَتَيْنِ، ثُمَّ اضْطَجَعَ عَلَى شِقِّهِ الأَيْمَنِ، حَتَّى يَأْتِيَهُ الْمُؤَذِّنُ للإِقَامَةِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [736/122].
قَوْلُهَا: «يُسَلِّمُ بَيْنَ كُلِّ رَكْعَتَيْنِ» هَكَذَا هُوَ فِي مُسْلِمٍ وَمَعْنَاهُ: بَعْدَ كُلِّ رَكْعَتَيْنِ.
1128. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизлардан бирингиз бомдоднинг икки ракат (суннати)ни ўқиб бўлса, ўнг томонига ёнбошлаб олсин», дедилар”.
Абу Довуд ва Термизий саҳиҳ санадлар билан ривоят қилишди. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.
Шарҳ: Ҳадисларнинг очиқлашига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намози суннатидан сўнг ўнг тарафга қараб бироз ётганлар, ҳатто умматларига ҳам шундай қилишни тавсия қилганлар. Бунинг сабаби Пайғамбаримиз таҳажжуд намозини узоқ ўқиганларидир. Юқоридаги ҳадисда очиқланишича, расули акрам таҳажжуд намозининг саждасида 50 оят ўқигандек саждада узоқ турардилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) баъзан ибодат қилганларидан оёқлари шишиб кетарди. Умматига бамдод намози суннатидан сўнг ўнг тарафларига бироз ёнбошламоқликни тавсия қилганидан сабаби бамдод намозининг фарзини уйқисирамай очиқ зеҳн билан ўқимоқликдир. Бундай қилишнинг яна бир сабаби эса, инсон ўлганидан кейин ўнг тарафга қараб ётқизилади.
1128 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا صَلَّى أَحَدُكُمْ رَكْعَتَيِ الفَجْرِ فَلْيَضْطَجِعْ عَلَى يَمِينِهِ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ بِأَسَانِيدَ صَحِيحَةٍ، قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 1261، ت 420].
20-боб. Пешиннинг суннати ҳақида
20 - بَابُ سُنَّةِ الظُّهْرِ
1129. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга пешин(нинг фарзи)дан олдин ва кейин икки ракат намоз ўқидим», дедилар”.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 1114-рақамли ҳадис остида келтирилган.
Бошқа ривоятда қуйидагича келган:
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан пешиндан олдин икки ракъат, ундан кейин икки ракъат, шомдан кейин икки ракъат, хуфтондан кейин икки ракъат, жумадан кейин икки ракъат намоз ўқидим. Шом, хуфтон ва жумага келсак, (уларнинг суннатларини) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга уйларида ўқидим». (Имом Муслим ривояти).
Ҳанафий мазҳаби уламолари мазкур ўн икки ракъат равотиб суннат намозлар борасида имом Термизий ривоят қилган қуйидаги ҳадисга таянганлар: «Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир кечакундузда ўн икки ракъат намоз ўқиса, жаннатда унга бир уй қурилади: пешиндан олдин тўрт ракъат ва ундан кейин икки ракъат, шомдан кейин икки ракъат, хуфтондан кейин икки ракъат ва бомдоддан олдин икки ракъат».
1129 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: صَلَّيْتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ رَكْعَتَيْنِ قَبْلَ الظُّهْرِ، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَهَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1165، م 729 وسبق برقم 1114].
1130. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешиндан олдин тўрт ракат (суннат) ўқишни ҳеч тарк қилмас эдилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 1116-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1130 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ لَا يَدَعُ أَرْبَعاً قَبْلَ الظُّهْرِ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [1182 وسبق برقم 1116].
1131. Яна у киши розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешиндан олдин уйимда тўрт ракъат (суннат) намоз ўқирдилар. Кейин чиқиб, одамларга (фарз) намозни ўқиб берардилар. Кейин кириб, икки ракъат намоз ўқирдилар. Одамларга шомни ўқиб бериб, кейин кириб, икки ракъат намоз ўқирдилар. Одамларга хуфтонни ўқиб бериб, уйимга кириб, икки ракъат намоз ўқир эдилар
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ҳанафий мазҳабида ушбу ҳадис ихтиёр қилинган.
1131 – وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي فِي بَيْتِي قَبْلَ الظُّهْرِ أَرْبَعاً، ثُمَّ يَخْرُجُ، فَيُصَلِّي بِالنَّاسِ، ثُمَّ يَدْخُلُ فَيُصَلِّي رَكْعَتَينِ، وَكَانَ يُصَلِّي بِالنَّاسِ الْمَغْرِبَ، ثُمَّ يَدْخُلُ فَيُصَلِّي رَكْعَتَينِ، وَيُصَلِّي بِالنَّاسِ العِشَاءَ، وَيَدْخُلُ بَيْتِي فَيُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [730].
1132. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким пешиндан олдинги тўрт ракъатни ва ундан кейинги тўрт ракъатни муҳофаза қилса, Аллоҳ унинг учун дўзахдани ҳаром қилади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ, дедилар”.
Шарҳ: Пешиндан кейин икки ракат суннат ўқиш таъкидланган қўшимча намозлар ичида ўтган эди. Энди таъкидланмаган қўшимча намозлар ичида унинг ўрнида тўрт ракат зикр қилинмоқда.
Ҳанафий мазҳабида бу ҳадиснинг ўрнига бундан олдинги 1131-рақам остидаги имом Муслимдан қилинган ривоят ихтиёр қилинган.
1132 - وَعَنْ أُمِّ حَبِيبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ حَافَظَ عَلَى أَرْبَعِ رَكَعَاتٍ قَبْلَ الظُّهْرِ، وَأَرْبَعٍ بَعْدَهَا، حَرَّمَهُ اللهُ عَلَى النَّارِ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 1269، ت 428].
1133. Абдуллоҳ ибн Соиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш заволга кетганидан сўнг, пешиндан олдин тўрт ракат намоз ўқир эдилар ва:
«Албатта, бу соатда осмон эшиклари очилур, ана ўшанда менинг солиҳ амалим унга кўтарилишини яхши кўрурман», дер эдилар», дейилган.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Мазкур намоз пешиннинг тўрт ракат суннати эмас. Алоҳида мустаҳаб намоз бўлиб, завол суннати номи ила машҳур. Бу намознинг ҳикмати ҳадиси шарифда «Бу соатда осмон эшиклари очилур», деб очиқ-ойдин айтилмоқда.
1133 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ السَّائِبِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُصَلِّي أَرْبَعاً بَعْدَ أَنْ تَزُولَ الشَّمْسُ قَبْلَ الظُّهْرِ، وَقَالَ: «إِنَّهَا سَاعَةٌ تُفْتَحُ فِيهَا أَبْوَابُ السَّمَاءِ، فَأُحِبُّ أَنْ يَصْعَدَ لِي فِيهَا عَمَلٌ صَالِحٌ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [478].
1134. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракат (суннат) ўқимаган бўлсалар, кейин ўқиб олардилар”.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Бу ҳадисда пешин фарзидан олдинги тўрт ракат суннатни қазо қилиб ўқиш ҳақида гап кетмоқда.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асрдан кейин намоз ўқиётганлари кўрилди. Ва у зотдан (бу ҳақда) сўралди. Шунда у зот:
«Ҳузуримга Абул Қайс (қабиласи)дан одамлар келдилар. Улар мени пешиндан кейинги икки ракатдан машғул қилдилар. Бу икки ракат ўшалардир», дедилар». (Имом Бухорий ривояти).
Ушбу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пешиннинг фарзидан кейинги икки ракат суннатни асрдан кейин бўлса ҳам қазо қилиб ўқиб олганлари кўриниб турибди. Демак, Пайғамбар алайҳиссалом, пешиннинг фарзидан олдинги тўрт ракат суннат ва пешиндан кейинги икки ракат суннатни бардавом ўқиганлар.
1134 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا لَمْ يُصَلِّ أَرْبَعاً قَبْلَ الظُّهْرِ صَلَّاهُنَّ بَعْدَهَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [426].
21-боб. Асрнинг суннати
21 - بَابُ سُنَّةِ العَصْرِ
1135. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам асрдан олдин тўрт ракат намоз ўқирдилар. Уларнинг орасини муқарраб фаришталар ва уларга тобе бўлган мўмин-мусулмонларга салом бериш билан ажратардилар».
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: «Орасини салом билан ажратиш», деганда икки ракатдан ўқишни тушунилади.
Бу ҳадисда келтирилган аср фарзидан олдин ўқиладиган тўрт ракатли намоз таъкидланмаган суннатлардандир.
Асрнинг суннати тўғрисида шуни айтишимиз мумкинки, бу суннат машҳур суннат эмас, таъкидланган суннат эмас. Шунинг учун уламоларимиз бу суннатни «маҳбуб нарса – мандуб нарса» деб атайдилар, намозни баён қилиш вақтидаги таъкидланган суннатлар қаторига қўшган эмаслар. Бошқа намозларнинг, масалан, бомдоднинг икки ракат суннати, пешиннинг фарздан олдинги тўрт ракат, фарздан кейинги икки ракат суннати, шомнинг фарзидан кейинги икки ракат суннати, шунингдек, хуфтонники ҳам, булар «суннати муаккада» яъни «таъкидланган суннатлар» дейилади. Уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо ўқиб юрганлар ва сизу биз умматларига ўқишни тавсия қилганлар. Асрдан аввал ўқиладиган тўрт ракат суннатнинг эса ҳалиги айтганимиздек бунчалик таъкиди йўқ. Шунинг учун буни уламоларимиз «мандуб намоз – маҳбуб намоз» дейишган. Хоҳлаган кимса ўқиса, яхши бўлади, ўқимаганларга ҳеч қандай маломат йўқ, ҳеч қандай нуқсонга йўл қўймаган бўладилар. Валлоҳу аълам.
1135 - عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُصلِّي قَبْلَ العَصْرِ أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ، يَفْصِلُ بَيْنَهُنَّ بِالتَّسْليمِ عَلَى الْمَلَائِكَةِ الْمُقَرَّبِينَ وَمَنْ تَبِعَهُمْ مِنَ الْمُسْلِمِينَ وَالْمُؤْمِنِينَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [429].
1136. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам гап оҳангларининг ўзи бу намозни таъкидланмаган, қўшимча намоз эканини кўрсатиб турибди. Ким рағбат қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсиялари, асрдан олдинги тўрт ракат суннат, деб ният қилиб ўқиса, савоб олади, Аллоҳ таоло унга раҳм қилади.
1136 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «رَحِمَ اللهُ امْرَأً صَلَّى قَبْلَ العَصْرِ أَرْبَعاً» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 1271، ت 420].
1137. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам асрдан олдин икки ракъат ўқирдилар».
Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аср намозининг суннатини фарздан аввал баъзан икки ракат, баъзан эса тўрт ракат ўқиганлари баён қилинмокда. Пайғамбаримиз аср намозининг фарзидан кейин суннат намоз ўқишликка рухсат бермаганлар.
Умар (р.а.) шундай дедилар: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аср намозидан кейин кун ботгунига қадар намоз ўқишни ман этдилар». (Имом Бухорий ривояти).
Ислом олимлари аср намози суннатини «Суннати муаккада» эмаслигини билдиришган. Яъни баъзан қилиниб, баъзан тарк этилиши мумкин бўлган мустаҳаб амаллардан биридир. Юқоридаги ҳадисда очиқланганидек, ким Аллоҳнинг раҳматига эришмоқни истаса, бу суннат намозини ўқисин.
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аср намозининг суннатини баъзан икки ракат, баъзан тўрт ракат ўқиганлари.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аср намозининг фарзидан олдин тўрт ракат суннатни ўқиганларга дуо қилганлари.
3. Аср намозининг суннати таъкидланган суннат эмас, балки доимий қилган киши кўп савобни қўлга киритиши.
1137 - وَعَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُصَلِّي قَبْلَ العَصْرِ رَكْعَتَيْنِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [1272].
22-боб. Шом намозининг фарзидан кейин ва олдин ўқиладиган суннат ҳақида
22 - بَابُ سُنَّةِ الْمَغْرِبِ بَعْدَهَا وَقَبْلَهَا
1138. «Бу бобимизга ибн Умар ва Оиша розияллоҳу анҳумолардан: «Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозидан кейин икки ракат (суннат намози)ни ўқир эдилар», деб икки саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган».
1138 - تَقَدَّمَ فِي هَذِهِ الأَبْوَابِ حَدِيثُ ابْنِ عُمَرَ (برقم 1114)، وَحَدِيثُ عَائِشَةَ (برقم 1131) وَهُمَا صَحِيحَانِ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُصَلِّي بَعْدَ الْمَغْرِبِ رَكْعَتَينِ.
1139. Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шом намозидан олдин намоз ўқинглар», дедилар. Учинчисида (одамлар доимий суннат қилиб олишини истамаганларидан), «Хоҳлаган киши учун», деб қўйдилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Айрим мазҳабларда шом намозига азон айтилгач, фарз намозидан аввал нафл намоз ўқиш мустаҳаб, бироқ ҳанафий ва моликий мазҳабларида шом намозининг кечикиши эҳтимоли борлиги сабабли макруҳдир. Бу ҳақдаги далиллардан бири – Абу Довуднинг Товусдан ривоят қилган ҳадисида шундай дейилган: «Ибн Умар розияллоҳу анҳудан шом намозидан олдинги икки ракъат ҳақида сўралган эди, у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларда бирор кишининг буни ўқиётганини кўрмадим»,
Абу Довуд қилган бошқа бир ривоятда:
«Шомдан олдин икки ракат намоз ўқинглар», дейилган.
Бу ҳадиснинг ҳукми таъкидланмаган суннат эканини англатмоқда.
Ҳанбалий мазҳаби ҳақиқатан ушбу ҳадисни суннат қилиб олган, десак муболаға қилмаган бўламиз. Уларнинг бугунги кунги вакиллари доимий равишда Шомдан олдинги икки ракат намозни ўқишади. Шунинг учун ҳарами шарифга борган кишилар бу ҳолни кўриб ҳайрон бўлишлари керак эмас. Шофеъий мазҳабида бу намозни ўқиш ҳақида сўз борса ҳам уларнинг ўқишлари унча мулоҳаза қилинмайди.
Моликий мазҳаби эса вақт қисқалиги учун бу намозни ўқиш макруҳ, деганлар. Афтидан уларга ушбу ҳадис саҳиҳ равишда етиб бормаган бўлса керак.
1139 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بنِ مُغَفَّلٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «صَلُّوا قَبْلَ الْمَغْرِبِ» قَالَ فِي الثَّالِثَةِ: «لِمَنْ شَاءَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [1183].
1140. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларининг улуғлари шом олдидан (нафл намоз ўқиш учун) устунлар томон шошилаётганини кўрганман».
Имом Бухорий ривояти.
1140 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَقَدْ رَأَيْتُ كِبَارَ أَصْحَابِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَبْتَدِرُونَ السَّوَارِيَ عِنْدَ الْمَغْرِبِ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [503].
1141. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида қуёш ботгандан кейин шом намозидан олдин икки ракат ўқир эдик», деганларида «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам буни ўқирмидилар?» деб айтилди. Шунда Анас: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ўқиганимизни кўрардиларда, лекин ўқишни буюрмас ҳам қайтармас ҳам эдилар».
Имом Муслим ривоятлари.
1141- وَعَنْهُ قَالَ: كُنَّا نُصَلِّي عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ رَكْعَتيْنِ بَعْدَ غُرُوبِ الشَّمْسِ قَبْلَ الْمَغْرِبِ، فَقِيلَ: أَكَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ صَلاَّهُمَا؟ قَالَ: كَانَ يَرَانَا نُصَلِّيهِمَا فَلَمْ يَأْمُرْنَا وَلَمْ يَنْهَنَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
1142. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Бизлар Мадинада эканимизда муаззин шом намозига азон айтса, устун томон намоз ўқишга шошар ва у ерда икки ракат намоз ўқир эдилар. Агар мусофир киши масжидга кирадиган бўлса, бу икки ракатни ўқувчилар кўплигидан шом намозининг фарзи ўқиб бўлинибди, деб гумон қилар эди».
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Бизнинг Ҳанафий мазҳабида шомнинг фарзидан олдин икки ракат ўқилмайди. Балки фарзидан кейин икки ракат суннат ўқилади. Ҳанафий мазҳабидагилар ҳам бу сўзларига саҳиҳ ҳадислардан далил келтиришган.
Ҳадисларда очиқланишига кўра шом намозининг фарзидан аввал икки ракат суннати ҳам бор. Пайғамбаримиз уч марта: «Шом намозининг фарзидан олдин (икки ракат суннат) намоз ўқинглар, деб ортидан хоҳлагувчилар ўқисин», деб қўшиб қўйдилар.
Юқоридаги ҳадисда очиқланишига кўра, сахобалар шом намозининг илк суннатини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга киргунларига қадар ўқиб олардилар. Бир киши Анас розияллоху анҳудан сўради: «Шом намозининг суннатини саҳобалар ўқишганини биламиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўқирдиларми? Бунга жавоб тарзида Анас (р.а.): «Бизларни ўқиганимизни кўрардилар, лекин ўқинг ёки ўқиманг демас эдилар» деб айтдилар.
Шом намозининг фарзидан олдинги суннатини ўқилиши ёки ўқилмаслигида Ислом олимларида ихтилоф бордир. Бу суннатни қилиниши лозим деганлар юқоридаги ҳадисларга таянмоқда. Шом намозидан олдин суннат намоз ўқилмайди, деганлари эса, шу ҳадисга таянмоқда. Саҳобалардан бири Бурайда ибни Ҳусайб ал-Асламийнинг ривоятига кўра: «Ҳар бир азон ва иқомат орасида намоз бордир, шом намозидан ташқари», дедилар. (Дарақутний ва Байхақий ривояти).
Шом намозининг фарзидан олдин суннат ўқишни тўғри эмас, деган олимлар имом Молик ва имом Шофеъийдир. Имоми Абу Ҳанифа эса, шом намозининг фарзидан олдин суннат намози ўқишни макруҳ деганлар. Шом намози фарзидан кейинги суннатига келсак «Мусулмон киши ҳар куни фарз намозларидан ташқари 12 ракат суннат намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатдан бир жой ҳозирлатиб қўяди» дейилмоқда. Бу ҳадисдан кейин Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қилган бир ҳадисда, фарз намозидан кейин икки ракат суннат намози ўқиганлари баён қилинган.
1142 - وَعَنْهُ قَالَ: كُنَّا بِالْمَدِينَةِ فَإِذَا أَذَّنَ الْمُؤَذِّنُ لِصَلاَةِ الْمَغْرِبِ، ابْتَدَرُوا السَّوَارِيَ، فَرَكَعُوا رَكْعَتَينِ، حَتَّى إنَّ الرَّجُلَ الغَرِيبَ لَيَدْخُلُ الْمَسْجِدَ فَيَحْسَبُ أَنَّ الصَّلاَةَ قَدْ صُلِّيَتْ مِنْ كَثْرَةِ مَنْ يُصَلِّيهِمَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
23-боб. Хуфтон фарзидан олдин ҳам, кейин ҳам икки ракат суннат ўқиш хусусида
23 - بَابُ سُنَّةِ العِشَاءِ بَعْدَهَا وَقَبْلَهَا
1143. Бу бобимизга тегишли юқорида ибн Умардан ривоят қилинган 1114-рақами остидаги: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга хуфтон намозидан кейин икки ракат (суннат) намоз ўқидим», деб айтганлари келди.
1143 - فِيْهِ حَدِيثُ ابْنِ عُمَرَ السَّابقُ: صَلَّيْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ رَكعَتَينِ بَعْدَ العِشَاءِ. [برقم 1114]
1144 - وَحَدِيثُ عَبْدِ اللهِ بْنِ مُغَفَّلٍ: «بَيْنَ كُلِّ أَذَانَيْنِ صَلَاةٌ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ كَمَا سَبَقَ. (برقم 1115).
24-боб. Жуманинг суннати ҳақида
24 - بَابُ سُنَّةِ الجُمُعَةِ
1145. Бу бобимизга ибн Умардан ривоят қилинган 1114-рақам остидаги: «Бу киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жумадан кейин икки ракат намоз ўқидилар», ҳадиси далил бўлади.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 1114-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1145 - فِيْهِ حَدِيثُ ابنِ عُمَرَ السَّابِقُ: أَنَّهُ صَلَّى مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ رَكعَتَيْنِ بَعْدَ الجُمُعَةِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [برقم 1114].
1146. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз жума намозини ўқиб бўлса, ундан кейин тўрт ракъат намоз ўқисин», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
1146 - عَنْ أَبي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا صَلَّى أَحَدُكُمُ الجُمُعَةَ فَلْيُصَلِّ بَعْدَهَا أَرْبَعاً». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [881].
1147. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумадан кейин намоз ўқимасдан қайтардилар ва уйларида икки ракъат ўқир эдилар», деди».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жумадан кейин икки ёки тўрт ракат уйларида ўқирдилар. Ҳанафий мазҳабидагилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуманинг фарзидан олдин ҳам, кейин ҳам тўрт ракат суннат ўқиганларидаги ҳадисни ихтиёр қилишган.
Жума намозининг фарзидан сўнг Пайғамбаримиз тўрт ракат суннат намози ўқиганлари ва умматларига ҳам тавсия қилганлари баён қилинган. Ҳадислардан яна бир маълумотга кўра, пайғамбаримиз жума намозининг фарзидан кейин уйларига бориб, уйда икки ракат намоз ўқиганлари очиқланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидда суннат намозини ўқимаганларининг сабаби, умматларига машаққат бўлмаслигини ўйлаб кўпинча суннат намозларни уйларида ўқиганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз жума намозини ўқиб бўлса, ундан кейин тўрт ракъат намоз ўқисин», дедилар».
(Имом Муслим ривояти).
Бундан жума намозининг фарзидан кейинги суннат тўрт ракат экани саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлади.
Саҳобалардан бири Абдуллоҳ ибн Маъсуд (р.а.) жума намозининг фарзидан олдин тўрт ракат суннат, кейин яна тўрт ракат суннат ўқиганлари келтирилади. (Сунани Термизий, жума боби).
Ушбу ривоят жума фарзидан олдин тўрт ракат, жума фарзидан кейин тўрт ракат суннат ўқиш учун далил ва ҳужжатдир.
Бу эса, баъзи кишиларнинг жуманинг фарзидан олдин тўрт ракат суннат ўқиш нотўғри дейишларига жавоб бўла олади.
Ҳанафий мазҳаби бўйича «Жума намозидан олдин тўрт ракат суннат ўқилади» деган ҳукмнинг албатта ҳужжати бор. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан муҳаддис уламоларимиз бир қанча ривоятларни келтиришган. Буларнинг барчасида Пай-ғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам жума намозидан олдин тўрт ракат суннат намозлари ўқи-ганлари тўғрисида баёнотлар келган. Шунингдек, Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ҳам ва яна бошқа бир қанча кишилардан бу борадаги ривоятлар келган. Ана ўша ривоятларни олиб, «Ҳанафий мазҳабида худди пешиндан олдин тўрт ракат суннат намози ўқилганидек, жума намозидан олдин ҳам тўрт ракат суннат намози ўқилади» деган ҳукм жорий бўлган ва бунга ҳанафий мазҳабидаги кишилар аввал бошдан амал қилиб келяптилар. Буни ҳозирги кунги мўмин-мусулмонлар ҳам яхши билишлари, бошқа аҳкомлар қаторида бу нарса ҳам далилли, ҳужжатли бир ҳукм экани яхши англаб олишлари лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
1147 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ لَا يُصَلِّي بَعْدَ الجُمُعَـةِ حَتَّى يَنْصَرِفَ فَيُصَلِّي رَكْعَتيْنِ فِي بَيْتِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [882/71].
25-боб. Нафл намозларини хоҳ таъкидлангани, хоҳ бошқаси бўлсин, уйда ўқишнинг маҳбублиги ҳамда фарз ўқиган ердан бошқа жойда нафл ўқишга ёки икковининг орасини сўзлашиш билан ажратишга буюрилгани ҳақида
25- بَابُ اسْتِحْبَابِ جَعْلِ النَّوَافِلِ فِي البَيْتِ، سَوَاءٌ الرَّاتِبَةُ وَغَيْرُهَا، وَالأَمْرِ بِالتَّحَوُّلِ لِلنَّافِلَةِ مِنْ مَوْضِعِ الفَرِيضَةِ أَوِ الفَصْلِ بَيْنَهُمَا بِكَلَامٍ
1148. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй инсонлар, уйларингизда ҳам намоз ўқинглар. Чунки кишининг фарз намозларидан ташқари энг афзал намози уйда ўқиган намозидир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Нафл намозларини уйда ўқиган афзал. Чунки бунда риёдан узоқ бўлинади, қабул аниқ бўлади, баракоти уйга уради, шайтон уйдан қочади.
Лекин фарз намозларини масжидда ўқиш афзалдир.
Масжидда ва намозгоҳда ўқилиши зарур бўлган намозлар ҳам маълум ва машҳур. Фарз намозлари, ийд, жума, кусуф, истисқо, таровеҳ намозлари масжидда ва намозгоҳда ўқиладиган намозлардир.
1148- عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «صَلُّوا أَيُّهَا النَّاسُ فِي بُيُوتِكُمْ؛ فَإنَّ أَفْضَلَ الصَّلَاةِ صَلَاةُ الْمَرْءِ فِي بَيْتِهِ إِلَّا الْمَكْتُوبَةَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 731، م 781].
1149. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозларингизни уйларингизда ҳам ўқиб туринглар, уларни қабристон қилиб олманглар», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Демак, намоз ўқилмаган жой қабристон билан баробар экан. Намоз билан ҳар бир уй қабристонликдан чиқади. Маълумки, Ислом уммати учун ер юзининг ҳаммаси масжид қилиб қўйилган. Фақат баъзи жойлар намоз ўқиш шартларига кўра бундан мустасно, улар нажосат ва бошқа сабаблар туфайлигина хосиятсиз ҳисобланади. Ўшандоқ жойлардан бири қабрдир.
Ушбу ҳадисда зикр қилинаётган намозни эркак кишилар учун нафл намози деб тушунмоқ керак. Чунки эркак киши фарз намозларни жамоат билан масжидда ўқиши лозим.
1149- وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اجْعَلُوا مِنْ صَلَاتِكُمْ فِي بُيُوتِكُمْ، وَلَا تَتَّخِذُوهَا قُبُوراً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 432، م 777].
1150. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирингиз намозни масжидида ўқиса, намозидан уйига ҳам насиба олиб қўйсин, шунда Аллоҳ унинг намозидан уйига ҳам яхшилик ато этади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Демак, уйда ўқилган нафл намоз уй учун хайр-барака ҳосил бўлишига сабаб бўлар экан.
1150 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا قَضَى أَحَدُكُمْ صَلَاتَهُ فِي مَسْجِدِهِ، فَلْيَجْعَلْ لِبَيْتِهِ نَصِيباً مِنْ صَلَاتِهِ؛ فَإنَّ اللهَ جَاعِلٌ فِي بَيْتِهِ مِنْ صَلَاتِهِ خَيْراً». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [778].
1151. Умар ибн Ато розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Нофеъ ибн Жубайр уни Намирнинг жияни Соибга Муовия унинг намози ҳақида нима деганини сўрашга юборибди. У шундай дебди: «Хўп. Жума намозини у билан мақсурада ўқидим. Имом салом бергач, ўрнимдан туриб, турган жойимда (нафл) намоз ўқидим. У кириб кетгач, менга одам юбориб, шундай деди: «Бошқа бундай қилма. Жумани ўқиб бўлгач, то гапирмагунингча ёки ташқарига чиқмагунингча уни бирор намозга улаб юборма. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапирмай туриб ёки ташқари чиқмай туриб, (бошқа) намозга уланиб кетмасин деб, бизни шунга буюрганлар
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Мақсура – масжидда имом учун ажратилган меҳроб. Мақсурани биринчи бўлиб Муовия розияллоҳу анҳу ўзига суиқасд уюштирилгандан сўнг қилдирган.
Фарз намозлари билан нафл ва бундан бошқа намозларни орасини сўзлашиш ёки фарз ўқиган ўрнини ўзгартириш ёки масжиддан уйига чиқиб кетиш билан ажратиш суннат амалдир.
Соиб ибн Язид:
«Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажида ҳаж қилдирилган. Ўшанда мен етти ёш эдим», деди». (Термизий ривоят қилган).
Демак, саҳобаи киромлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик чоғларида ёш болаларини ҳаж қилдиришар экан. Ушбу ривоят ровийлари Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳунинг оталари ўзлари билан олиб юриб, ҳаж қилдирган эканлар. Ўша ҳаж Пайғамбар алайҳиссаломнинг видолашув ҳажларида бўлиб, боланинг ёши еттида экан.
Соиб ибн Язид ибн Саид ал-Киндий, кунялари Абу Язийд, ҳижратнинг иккинчи йилида таваллуд топдилар.
Ҳажжатул Вадоъ куни бу киши ва оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳаж қилдилар. Ўша вақтда Соиб етти ёшда бўлган.
Умар ибн Хаттоб халифалик даврларида бу зот Мадина бозорлари устидан бошлиқ эдилар.
Ҳижратнинг 91-йили Мадинада вафот этдилар. Мадинада энг охирги вафот этган саҳоба, шу кишидирлар.
Ҳадиси шарифда исми зикр этилган икки саҳоба ва икки тобеъин хақида сўз боради. Бу шахслардан бири, таниқли бўлган Муовия ибн Абу Суфёндир. Воқеа унинг халифалиги даврида содир бўлган. Бир куни Муовия масжидда эди. Жума намозининг фарзи адо қилинганидан кейин Соиб ибн Язид фарзини ўқиган жойида жума намозининг охирги суннатини ўқиди. Буни кўрган Муовия уни ҳаммани олдида изза қилмаслик учун уйига боргач ёнига чақиртиради ва суннат намозларни уйда ўқиш кераклигини айтиб ҳадисларни очиқлайди. Бу хақда 1147- ҳадисда батафсил айтиб ўтилди.
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Фарз ва Суннат намозларини бир биридан айри ўқимоқлик керак, яъни фарзини ўқиган жойини ўзгартириб, бошқа жойда ўқимоқлиги керак.
2. Энг хайрлиси фарзлар масжидда, суннат намозлар уйда ўқилишлигидир. Бунда уйимизнинг файзи ва барокати ҳам ортади.
3. Бир кишига огоҳлантириш бериш керак бўлса, уни ҳеч кимга эшиттирмай, ҳеч ким кўрмаган жойда айтиши лозим.
1151 - وَعَنْ عُمَرَ بْنِ عَطَاءٍ: أَنَّ نَافِعَ بْنَ جُبَيْرٍ أَرْسَلَهُ إِلَى السَّائِبِ ابْنِ أُخْتِ نَمِرٍ يَسْأَلُهُ عَنْ شَيْءٍ رَآهُ مِنْهُ مُعَاوِيةُ فِي الصَّلَاةِ، فَقَالَ: نَعَمْ صَلَّيْتُ مَعَهُ الجُمُعَةَ فِي الْمَقْصُورَةِ، فَلَمَّا سَلَّمَ الإِمَامُ قُمْتُ فِي مَقَامِي فَصَلَّيْتُ، فَلَمَّا دَخَلَ أَرْسَلَ إِلَيَّ فَقَالَ: لَا تَعُدْ لِمَا فَعَلْتَ، إِذَا صَلَّيْتَ الجُمُعَةَ، فَلَا تَصِلْهَا بِصَلَاةٍ حَتَّى تَتَكَلَّمَ أَوْ تَخْرُجَ؛ فَإنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَمَرَنَا بِذَلِكَ؛ أَلَّا نُوصِلَ صَلَاةً بِصَلَاةٍ حَتَّى نَتَكَلَّمَ أَوْ نَخْرُجَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [883].
26-боб. Витр намозига тарғиб ва унинг таъкидланган суннат эканлиги баёни ҳамда унинг вақтининг баёни ҳақида
(Бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда витр намози вожиб бўлиб, уч ракъатлидир. Вақти эса хуфтон намозидан кейин то бомдод намозигачадир. Ким витр намозини бомдод намозидан олдин уйғониб ўқиб олишига ишонмаса, хуфтон намозидан кейин ўқиб олади. Аксинча, уйғонишига ишонса, бомдод намози вақти киришидан олдин ўқиб олади.
Бу ерда муаллиф витр намозини таъкидланган суннат демоқдалар. Чунки муаллиф Шофеъий мазҳабидадирлар. Шофеъий мазҳабида витр намози таъкидланган суннатдир.
Абдуллоҳ ибн ас-Санобиҳий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Муҳаммад витр намози вожиб, деб даъво қилди. Бас, Убода ибн Сомит:
«Абу Муҳаммад хато қилибди. Гувоҳлик бераманки, албатта, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Банда беш вақт намозни фарз вақтида, рукуъ-хушуъни жойига келтириб ўқиса, Аллоҳнинг зиммасида уни мағфират қилиш аҳди бўлур. Ким қилмаса, унга Аллоҳнинг зиммасида аҳд бўлмайди. Хоҳласа мағфират қилади. Хоҳласа азоблайди», деганларини эшитганман», деди».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.
Ривоятда:
«Абу Муҳаммад витр намозини вожиб, деб даъво қилди» деган жумладаги Абу Муҳаммад ансорий саҳобалардан биридирлар.
Ушбу ривоятни далил қилиб, ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаб уламолари Витр намозини вожиб эмас, дейдилар.
Мана шу масалани тўғрироқ тушунишимиз учун ҳанафий мазҳабдан бошқа мазҳабларда амаллар фақат фарз ва суннатга бўлинишини, ҳанафий мазҳабида эса, фарз, вожиб ва суннатга ажратилишини эслаб қўймоғимиз керак. Бошқа мазҳабларда фарз билан вожиб бир нарса бўлиб, икки истилоҳ бир-бирининг ўрнида ишлатилаверади. ҳанафий мазҳабида эса фарз билан вожиб алоҳида нарсалар ҳисобланади. Вожиб суннатдан кучли нарса бўлиб, фарз бўлишига далилининг қуввати етмай қолган ҳукмдир.
Ҳадисдаги сўзларга эътибор берадиган бўлсак, витрни вожиб ёҳуд вожиб эмаслиги ҳақида сўз юрита туриб, унинг вожиб эмаслигига Аллоҳ фақат беш вақт намозни фарз қилгани далил сифатида келтирилмоқда.
Демак, вожиб ва фарз калималари «Фарз» маъносида ишлатилмоқда. Бу ерда ҳанафийлар Витрни вожиб, деганлари маъносида сўз йўқ.
Ҳанафий уламолар витр намозини вожиб, деганларида ўз хаёлларидан чиқариб эмас, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига суяниб айтганлар.
Саккизта саҳобий, шу жумладан, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ сизларга бир намозни зиёда қилди. У витрдир», деганлар. Яъни, беш вақт фарз намозлар устига бир намозни зиёда қилди, деганларидир.
Имом Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа, Аҳмад ибн ҳанбал, Ибн ҳиббон ва Имом ал-Ҳокимлар Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Витр ҳар бир мусулмонга ҳаққу вожибдир», деганлар.
Кўриниб турибдики, витр намози суннат намози савиясидан юқори. Агар шундоқ бўлмаса, ушбу ҳадислар айтилмас эди. Шу билан бирга бу ҳадисларнинг кучи фарз намозларига далил бўлган оят ва ҳадислар далиллик кучи даражасида эмас. Шунинг учун ҳанафий уламолар витр намозини вожиб, деб фарз намозидан кейинги, суннат намозидан олдинги ўрнига қўйганлар.
Ҳадисни ўқибоқ ҳанафийларнинг хатосини топдик. Витр намози вожиб, деб нотўғри айтишган экан, дея жар солишга ошиқмайлик. Бунинг устига Абу Муҳаммад розияллоҳу анҳу ҳам саҳобий, у киши витрни вожиб, деб айтишлари ҳам бежиз эмас. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу эса, Абу Муҳаммад розияллоҳу анҳунинг йўқларида витрни олтинчи фарз намоз, деб айтилган, деб ўйлаб раддия қилмоқдалар. ҳолбуки, ҳеч ким олти вақт фарз намоз мавжуд, демаган.
Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳам витрни олтинчи фарз намоз, деганлари йўқ. Улар Хуфтондан кейин ўқиладиган витр намозини вожиб намоз, деб таърифлаганлар, холос.
Уларнинг энг кучли далилларидан бири бу намозни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч тарк қилмаганларидир. Бу эса ушбу намоз оддий суннат намози эмаслигини яққол кўрсатади. Буни бошқа мазҳаблар ҳам таъкидлайдилар. Энг муҳими, витр вожиб деганлар ҳам, суннат деганлар ҳам, бу намозни тарк қилмай ўқиш зарурлигини таъкидлаб айтадилар).
26 - بَابُ الحَثِّ عَلَى صَلَاةِ الوِتْرِ، وَبَيَانِ أَنَّهُ سُنَّةٌ مُتَأَكِّدَةٌ، وَبَيَانِ وَقْتِهِ
1152. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Витр бошқа фарз намозлари каби фарз эмас. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни суннат қилиб: «Албатта Аллоҳ тоқдир. Тоқни яхши кўради. Эй Қуръон аҳли, сизлар ҳам витрни тоқ қилинглар”, деб айтдилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Аллоҳ тоқдир, дегани шериги йўқдир, жуфт эмасдир, маъносидандир. Шу маънода Аллоҳ таоло витр – (тоқ) намозни яхши кўрар экан.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, мўмин-мусулмонларга «Эй аҳли Қуръон», деб мурожаат қилишлари, «Витр намозини ўқинг», деб амр қилишлари бу намознинг вожиб эканини, ўқимаса бўлмаслигини кўрсатади.
Ортидан «Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўрур!» дейишлари ҳам шу маънони таъкидлайди.
Шунинг учун ҳанафий мазҳаби витр намозини вожиб, деган. Бошқа мазҳаблар эса вожиб эмас, деганлар. Аввал кўриб ўтганимиздек, ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда фарз ва вожиб тушунчалари бир маънони, ҳанафий мазҳабидаги фарз маъносини англатади. Шунинг учун беш вақт намоз фарзлиги ҳақидаги далил ва ҳужжатларни келтириб, уч мазҳаб вакиллари витрни ҳам вожиб, десак олти вақт намоз бўлиб қолади, деган фикрга борганлар.
Ҳанафийларда эса, фарз билан суннатнинг орасида вожиб борлиги ва витр намози ҳақидаги далиллар фарздан кучсиз, суннатдан кучли бўлгани учун вожиб, дейилган. Уларнинг битта далиллари ҳам ушбу ҳадисдир.
1152 - عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: الوِتْرُ لَيْسَ بِحَتْمٍ كَصَلَاةِ الْمَكْتُوبَةِ، وَلَكِنْ سَنَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إنَّ اللهَ وِتْرٌ يُحِبُّ الْوِتْرَ، فَأَوْتِرُوا يَا أَهْلَ الْقُرْآنِ».
رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 1416، ت 453].
1153. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечанинг ҳар бир қисмида, яъни аввалида, ўртасида ва охирида витрни ўқирдилар. Охири витрни саҳарда ўқийдиган бўлдилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Мана шу ривоятдан тоқати етган одам витрни тонг отишига оз қолганда ўқиса, афзаллиги келиб чиқади. Тоқати етмаган одам хуфтондан кейин, қачон иложини қилса ўқиб олса бўлаверади.
1153 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: مِنْ كُلِّ اللَّيْلِ قَدْ أَوْتَرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، مِنْ أَوَّلِ اللَّيْلِ، وَمِنْ أَوْسَطِهِ، وَمِنْ آخِرِهِ، وَانْتَهَى وِتْرُهُ إِلَى السَّحَرِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 996، م 745/137].
1154. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тундаги намозингизнинг охирини витр қилинглар», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Шунинг учун ҳар бир мусулмон кечаси уйқуга ётишдан олдин витр намозини ўқиб ётишни, агар ухлаб қолишдан қўрқмаса, витрни кечаси туриб ўқишни йўлга қўймоғи керак.
1154- وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اجْعَلُوا آخِرَ صَلَاتِكُمْ بِاللَّيْلِ وِتْراً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 998، م 751/151].
1155. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тонг отиб қолмасидан олдин витр ўқинглар», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
1155- وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَوْتِرُوا قَبْلَ أَنْ تُصْبِحُوا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [754].
1156. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги намозларини ўқирдилар, мен олдиларида кўндаланг бўлиб ётар эдим. Витр қолганда мени уйғотардилар, витрни ўқиб олар эдим».
Имом Муслим ривояти.
Муслимнинг бошқа ривоятида «Витрнинг ўзи қолса:
«Тур, витр ўқиб ол, эй Оиша», дердилар».
1156- وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُصَلِّي صَلَاتَهُ بِاللَّيْلِ وَهِيَ مُعْتَرِضَةٌ بَينَ يَدَيهِ، فَإِذَا بَقِيَ الوِتْرُ أَيْقَظَهَا فَأَوْتَرَتْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [744/135].
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: فَإِذَا بَقِيَ الوِتْرُ قَالَ: «قُومِي فَأَوْتِرِي يَا عَائِشَةُ» [744].
1157. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Субҳ кириб қолмасидан витрга шошилинглар», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ, дедилар.
1157- وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بَادِرُوا الصُّبْحَ بِالوِتْرِ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 1436، ت 467].
1158. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким туннинг охирида тура олмасликдан қўрқса, унинг аввалида витр ўқисин. Ким туннинг охирида туришига кўзи етса, туннинг охирида витр ўқисин, чунки тун охиридаги намоз шоҳид бўлинадигандир ва шу афзалдир».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ерда фаришталарнинг шоҳид бўлиши, ҳозир бўлиши назарда тутилган.
1158- وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ خَافَ أَلَّا يَقُومَ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ فَلْيُوتِرْ أَوَّلَهُ، وَمَنْ طَمِعَ أَنْ يَقُومَ آخِرَهُ فَلْيُوتِرْ آخِرَ اللَّيْلِ؛ فَإِنَّ صَلَاةَ آخِرِ اللَّيْلِ مَشْهُودَةٌ، وَذَلِكَ أَفْضَلُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [755].
27-боб. Зуҳо (чошгоҳ) намозининг фазилати ва унинг оз, кўп ва ўртача ададининг баёни ҳамда уни бардавом адо этишга тарғиб
27 - بَابُ فَضْلِ صَلَاةِ الضُّحَى، وَبَيَانِ أَقَلِّهَا وَأَكْثَرِهَا وَأَوْسَطِهَا، وَالحَثِّ عَلَى الْمُحَافَظَةِ عَلَيهَا
1159. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ҳар ойда уч кун рўза тутишни; чошгоҳнинг икки ракъатини; ётишдан олдин витр ўқишни тайинлаганлар васият қилганлар».
Муттафақун алайҳ.
Ухлашдан олдин витрни ўқиш кечанинг охирида уйғонишига ишонмаган кишилар учун мустҳабдир. Агар уйғонишига ишонса, кечанинг охирида ўқиш афзалдир.
Шарҳ: Халил деб холис, синалган, насиҳатгўй, вафодор, чин дўстга айтилади. Халил қалбан бирлашиб кетган, дилдан боғланган деганидир. Унинг маъносини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар Аллоҳдан бошқани халил тутиш мумкин бўлганида, Абу Бакрни халил тутар эдим», деган сўзларидан ҳам англаб олиш мумкин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу фахр билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни халилим – холис синалган дўстим деб атамоқдалар.
Ушбу ҳадиси шарифда уч нарсага тарғиб қилинмоқда:
1. «Ҳар ойда уч кун нафл рўза тутмоқ».
Бу масала «Рўза» китобида батафсил келади. Ўшанда, Аллоҳ хоҳласа, ҳар ойда уч кун нафл рўза тутмоқ йил бўйи рўза тутишга тенг эканини ҳам ўрганасиз. Ҳозир эса ушбу набавий васиятга амал қилмай юрган ҳар ойда уч кун нафл рўза тута бошласалар яхши бўлади.
2. «Икки ракат чошгоҳ намози».
Бу намоз аввобийнлар намозидир. Бу ҳадисда эса, чошгоҳ намози Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсий васиятлари сифатида васф қилинмоқда. Биз эса, бу набавий васиятга ҳам амал қилиб, авваллари бу намозни ўқимай юрган бўлсак, ушбу ҳадисни ўрганганимиздан кейин уни ўқишга киришмоғимиз лозим.
3. «Ухлашдан олдин витр намози ўқиш».
Мусулмон киши агар кечаси таҳажжуд намозига туришига ишонмай, ухлаб қолишдан қўрқса, ухлашидан бевосита олдин витр намозини ўқиб ётиши керак. Биз бу набавий васиятга ҳам ҳаётимиз бўйи амал қилишимиз зарур.
1159- عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِصِيَامِ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ، وَرَكْعَتَي الضُّحَى، وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَرْقُدَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1981، م 721].
وَالإِيْتَارُ قَبْلَ النَّوْمِ إِنَّمَا يُسْتَحَبُّ لِمَنْ لَا يَثِقُ بِالإِسْتِيْقَاظِ آخِرَ اللَّيْلِ فَإِنْ وَثِقَ فَآخِرُ اللَّيْلِ أَفْضَلُ.
1160. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳар бирингизнинг ҳар бир бўғими учун садақа тушади. Ҳар бир тасбеҳ садақадир, ҳар бир таҳмид садақадир, ҳар бир таҳлил садақадир, ҳар бир такбир садақадир. Яхшиликка буюриш садақадир, ёмонликдан қайтариш садақадир. Чошгоҳ пайти ўқиладиган икки ракъат намоз буларнинг ўрнига ўтади».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 123-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1160 - وَعَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يُصْبِحُ عَلَى كُلِّ سُلَامَى مِنْ أَحَدِكُمْ صَدَقَةٌ: فَكُلُّ تَسْبِيحَةٍ صَدَقَةٌ، وَكُلُّ تَحْمِيدَةٍ صَدَقَةٌ، وَكُلُّ تَهْلِيلَةٍ صَدَقَةٌ، وَكُلُّ تَكْبِيرَةٍ صَدَقَةٌ، وَأَمْرٌ بِالْمَعْرُوفِ صَدَقَةٌ، وَنَهْيٌ عَنِ الْمُنْكَرِ صَدَقَةٌ، وَيُجْزِئُ مِنْ ذَلِكَ رَكْعَتَانِ يَرْكَعُهُمَا مِنَ الضُّحَى». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [720 وسبق برقم 123].
1161. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чошгоҳ намозини тўрт ракъат ўқирдилар, Аллоҳ хоҳлаганча зиёда ҳам қилар эдилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбаримиз тўрт ракат ва ундан кўп чошгоҳ намоз ўқиганлари айтилмоқда.
1161 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي الضُّحَى أَرْبَعاً، وَيزَيدُ مَا شَاءَ اللهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [719/79].
1162. Умму Ҳонеъ Фохитата бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Фатҳ куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, у зотни ғусл қилаётган ҳолларида топдим. Қачонки ювиниб бўлганларидан кейин саккиз ракат намоз ўқидилар. Ана шу зуҳо (чоштгоҳ) намози эди», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
1. Сафарда ҳам чошгоҳ намози ўқиганлари.
2. Бировнинг уйида ғусл қилиб, намоз ўқиганлари.
3. Чошгоҳ намозини гоҳида саккиз ракат ўқиганлари келиб чиқади.
Бошқа ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ куни чошгоҳ намозини саккиз ракат ўқидилар. Ҳар икки ракатда салом берардилар».
1162 - وَعَنْ أُمِّ هَانِيءٍ فَاخِتَةَ بِنْتِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: ذَهَبْتُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَامَ الفَتْحِ فَوَجَدْتُهُ يَغْتَسِلُ، فَلَمَّا فَرَغَ مِنْ غُسْلِهِ صَلَّى ثَمَانِيَ رَكَعَاتٍ، وَذَلِكَ ضُحًى. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وَهَذَا مُخْتَصَرُ لَفْظِ إحْدَى رِوَايَاتِ مُسْلِمٍ [خ 357، م 336/82 في صلاة المسافرين، باب استحبابصلاة الضحى].
28-боб. Қуёш кўтарилганидан то заволга келгунча зуҳо намози ўқишнинг жоизлиги. Лекин иссиқ қаттиқлашганда ва чоштгоҳ кўтарилганда ўқишнинг афзаллиги
28 - بَابٌ تَجُوزُ صَلَاةُ الضُّحَى مِنِ ارْتِفَاعِ الشَّمْسِ إِلَى زَوَالِهَا، وَالأَفْضَلُ أَنْ تُصَلِّىَ عِنْدَ اشْتِدَادِ الحَرِّ وَارْتِفَاعِ الضُّحَى
1163. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Зайд ибн Арқам бир қавмнинг чошгоҳ намози ўқиётганини кўриб, шундай деди: «Улар бу намознинг бундан бошқа пайтда афзаллигини билишмайдими? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аввоблар намози бўталоқлар (туёғи) қизиган пайтдадир», деганлар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳу бу гапни Қубо аҳлининг қуёш чиққан пайтида чошгоҳ намозини ўқиётганларини кўриб қолиб айтганлар. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳунинг фикрларича, чошгоҳ намози ўқимоқчи бўлган одам ушбу ҳадисда васф қилинган пайтда ўқигани афзал. Бу пайтда қуёш ерни қиздириб кичик бўталоқ теваларнинг оёғини куйдирадиган даражага етиб қолади.
«Аввобийн» сўзи «кўп тавба қилувчилар» деган маънони англатади. Демак, чошгоҳ намози аввабийнлар намози ҳам деб аталар экан. Ушбу намоз ҳақидаги барча далилларни яхшилаб ўрганган фуқаҳоларимиз чошгоҳ намозининг вақти эрталаб нафл намоз ўқиш ҳалол бўлган вақтдан бошлаб, то заволгача, деганлар.
Жумҳури уламоларимиз, жумладан, тўрт мазҳаб соҳиблари ҳам чошгоҳ намози суннатдир, деганлар.
Демак, бизлар ҳам ҳаётимизга бу суннатни татбиқ қилмоғимиз керак. Чошгоҳ намози ўқиб юрмоғимиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилганимиз бўлади.
1163- عَنْ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ رَأَى قَوْماً يُصَلُّونَ مِنَ الضُّحَى، فَقَالَ: أَمَا لَقَدْ عَلِمُوا أَنَّ الصَّلَاةَ فِي غَيْرِ هَذِهِ السَّاعَةِ أَفْضَلُ، إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «صَلَاةُ الأَوَّابِينَ حِينَ تَرْمَضُ الفِصَالُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [748].
«تَرمَضُ» بِفَتْحِ التَّاءِ وَالْمِيمِ، وَبِالضَّادِ الْمُعْجَمَةِ، يَعْنِي: شِدَّةَ الحَرِّ. «وَالفِصَالُ» جَمْعُ فَصِيلٍ، وَهُوَ: الصَّغِيرُ مِنَ الإِبِلِ.
29-Боб. Икки ракатли таҳиятул масжид намозини ўқишга тарғиб ҳамда қайси вақтда масжидга кирса, хоҳ у икки ракъат таҳиятул масжид намозини ният қилсин, хоҳ фарз, хоҳ равотиб суннат ёки бошқа намоз бўлсин, икки ракат намоз ўқишдан олдин ўтиришнинг кароҳияти
29 - بَابُ الحَثِّ عَلَى صَلَاةِ تَحِيَّةِ الْمَسْجِدِ رَكْعَتَينِ، وَكَرَاهَةِ الجُلُوسِ قَبْلَ أَنْ يُصَلِّيَ رَكْعَتَينِ فِي أَيِّ وَقْتٍ دَخَلَ، وَسَوَاءٌ صَلَّى رَكْعَتَينِ بِنِيَّةِ التَّحِيَّةِ أَوْ صَلَاةِ فَرِيضَةٍ أَوْ سُنَّةٍ رَاتِبَةٍ أَوْ غَيْرِهَا
1164. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизлардан бирингиз масжидга кирадиган бўлса, то икки ракъат намоз ўқимагунча ўтирмасин», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Намозхон масжидга кирганида агар фарз намозлари адо этилмаётган бўлса, масжид билан саломлашиш ниятида ўқийдиган намози “таҳийятул масжид” дейилади. Бу намозни икки ёки тўрт ракат ўқиса бўлади. Афзали тўрт ракат ўқишдир. Агар масжидга кирган киши жамоатнинг равотиб суннатларни ёки фарзни ўқиётганини кўрса, таҳийятул масжид намозини шу суннат ёки фарзларга қўшиб ният қилади. Шу билан у суннат ва ёки фарзга қўшиб таҳийятул масжидни ўқиганлик савобини олади. Аммо ниятни қилмай, суннат ёки фарзнинг ўзини ўқиса, ундан таҳийятул масжид намозини ўқиганлик савобига эришмайди. Таҳийятул масжид намозини масжидга кирган киши ўтирмасдан олдин ўқиши суннат ҳисобланади.
Бу икки ракатли намоз “таҳийятул масжид” (масжид саломи) намози дейилади.
Шофеъий ва ҳанбалий мазҳабида таҳийятул масжидни қай вақтда бўлса ҳам: намоз ўқиш макруҳ ёки имом хутба ўқиётган пайтда ҳам ўқиш керак, дейилади. Моликий ва ҳанафий мазҳабларида эса, имом хутба қилаётган бўлса, таҳийяти масжид ўқилмайди. Шунингдек, ҳанафий мазҳабида намоз ўқиш макруҳ пайтларда ҳам таҳийятул масжид ўқилмайди. Намозхон масжидга кириши билан фарз намозни ёки бошқа бир намозни ўқисаю, таҳийятул масжидни ўқишни ният қилса, таҳийяти масжид ўрнига кифоя қилади. Бордию масжидга бир кунда бир неча бор кирадиган бўлса, бир марта ўқиса кифоя қилади.
Бу намознинг ҳукмидан Масжидул ҳаром истисно қилинган. Бу масжиднинг таҳийяти тавоф билан бўлади.
Масжидга кирганда бирор узр билан таҳийятул масжид намозини ўқий олмаса, “Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”ни айтса кифоя қилади.
1164 - عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلَا يَجْلِسْ حَتَّى يُصَلِّيَ رَكْعَتَيْنِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1163، م 714/70].
1165. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот масжидда эканлар. У зот: «Икки ракъат намоз ўқигин», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадисдан Таҳиятул масжид намозининг аҳамиятли экани тушунилади.
1165- وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهَوَ فِي الْمَسْجِدِ، فَقَالَ: «صَلِّ رَكْعَتَيْنِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 443، م 715].
30- Боб. Таҳоратдан кейин икки ракъат (нафл намоз) ўқишнинг маҳбублиги
30- بَابُ اسْتِحْبَابِ رَكْعَتَينِ بَعْدَ الوُضُوءِ
1166. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга:
«Эй Билол! Менга ўзингнинг Исломда қилган энг умидли ишингни айтиб бер, чунки мен жаннатда шундоқ олдимда шиппагингнинг товушини эшитдим», дедилар. У: «Менинг наздимда энг умидли амалим – кеча ё кундузнинг қайси пайтида таҳорат қилсам ҳам, албатта ўша таҳоратим билан насиб бўлганча намоз ўқийман», деди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу маънони яна ҳам тўлиқроқ ва аниқроқ англаб етишимиз учун Имом Термизий Абу Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилган қуйидаги ҳадиси шарифни ҳам ўрганишимиз лозим:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг чоғида Билолни чақирдилар ва унга:
«Эй Билол, нима билан мендан олдин жаннатга кирдинг? Қачон жаннатга кирсам, албатта, олдимда сенинг шитир-шитирингни эшитаман. Бу кеча ҳам жаннатга кирдим ва олдимда сенинг шитир-шитирингни эшитдим. Сўнг бир олтиндан бўлган тўрт бурчак ва баланд қасрга келдим:
«Бу қаср кимники?» дедим.
«Бир араб одамники», дедилар.
«Мен арабман. Бу қаср кимники?» дедим.
«Қурайшлик бир одамники», дедилар.
«Мен қурайшликман. Бу қаср кимники?» дедим.
«Муҳаммад умматидан бир одамники», дедилар.
«Мен Муҳаммадман. Бу қаср кимники?» дедим.
«Умар ибн Хаттобники», дедилар.
Шунда Билол:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Қачон азон айтсам, албатта, икки ракат намоз ўқидим. Қачон таҳоратим кетса, албатта, ўша вақтнинг ўзида таҳорат қилдим ва менинг зиммамда Аллоҳ учун икки ракат намоз бор, деб билдим», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўша икки нарса билан экан», дедилар».
Қаранг-а! Кечаги қора танли қул бугун сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига тушиб, жаннатда юрибди!
Қаранг-а! Кечаги мушрик хожаларининг ноинсоний муомалаларидан ҳақорат остида эзилиб яшаётган ҳабаш бугун коинотлар сарвари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавасларини келтириб, жаннатда у зотнинг олдиларида кавушини таққиллатиб бормоқда.
Қаранг-а! Кечагина одам ўрнида кўрилмайдиган лекин бугун муаззинга айланган хабашдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари унинг нима амал билан жаннати бўлганлиги ҳақида сўрамоқдалар.
Бундан ортиқ шараф ва фазл бўлиши мумкинми?
Бундан ортиқ бахту саодат бўлиши мумкинми?
Бундан ортиқ даражаю мартаба бўлиши мумкинми?
1166- عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِبِلَالٍ: «يَا بِلَالُ؛ حَدِّثْنِي بِأَرْجَى عَمَلٍ عَمِلْتَهُ فِي الإِسْلَامِ؛ فَإِنِّي سَمِعْتُ دَفَّ نَعْلَيْكَ بَيْنَ يَدَيَّ فِي الجَنَّةِ» قَالَ: مَا عَمِلْتُ عَمَلَا أَرْجَى عِنْدِي مِنْ أَنِّي لَمْ أَتَطَهَّرْ طُهُوراً فِي سَاعَةٍ مِنْ لَيْلٍ أَوْ نَهَارٍ إِلَّا صَلَّيْتُ بِذَلِكَ الطُّهُورِ مَا كُتِبَ لِي أَنْ أُصَلِّيَ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وَهَذَا لَفْظُ البُخَارِيِّ [خ 1149، 2458].
«الدَّفُّ» بِالفَاءِ: صَوْتُ النَّعْلِ وَحَرَكَتُهُ عَلى الأرْضِ.
31-Боб. Жума кунининг фазилати, унинг вожиблиги, у кунда ғусл қилиш, хушбўй нарсалар суртиш, кечикмасдан барвақт бориш, жума куни дуо билан машғул бўлиш, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фазилати. Ҳамда у кунда дуолар ижобат бўладиган вақт баёни ва жумадан кейин Аллоҳ таолонинг зикрини кўпайтиришнинг маҳбублиги
Аллоҳ таоло: «Энди қачон намоз адо қилингач, ерга тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) истайверинглар. Аллоҳни кўп зикр қилингларки, шояд нажот топурсизлар», деб айтган (Жумъа сураси, 10-оят).
31 - بَابُ فَضْلِ يَومِ الجُمُعَةِ وَوُجُوبِهَا وَالاِغْتِسَالِ لَهَا وَالطِّيْبِ وَالتَّبْكِيرِ إِلَيْهَا، وَالدُّعَاءِ يَوْمَ الجُمُعَةِ، وَالصَّلَاةِ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فيه، وَبَيَانِ سَاعَةِ الإِجَابَةِ، وَاسْتِحْبَابِ إِكْثَارِ ذِكْرِ اللهِ تَعَالَى بَعْدَ الجُمُعَةِ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانْتَشِرُوا فِي الأَرْضِ وَابْتَغُوا مِنْ فَضْلِ اللهِ وَاذْكُرُوا اللهَ كَثِيراً لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ} (الجمعة - 10).
1167. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан энг яхши кун жума кунидир. Одам шу куни яратилган, шу куни жаннатга киритилган ва шу куни ўша ердан чиқарилган», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ҳадиси шарифда Ислом уммати учун ҳафтанинг энг яхши куни қилиб берилган ва жамоат бўлиб ибодат қилинадиган улуғ бир кун жуманинг қандоқ кун экани ва у кунда нималар бўлгани ҳақида сўз бормоқда.
«Жума» сўзи арабча сўз бўлиб, жамлаш деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар. Аллоҳ таоло мусулмонлар учун айнан шу кунни ихтиёр қилганига бир неча сабаблар бор. Аввало:
«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир».
Энди нима учун қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума куни эканини ҳадиси шарифдаги нарсалар ёғдусида ўрганиб чиқайлик:
1. «Унда Одам халқ қилинди».
Инсониятнинг асли ҳисобланмиш Одам алайҳиссаломни Аллоҳ таоло жума куни яратгандир. Бу у кун қанчалик фазилатли эканини билдиради.
Айни шу ҳодисани эслаб туриш учун ҳам жума куни ҳафтанинг байрам кунига айлантирилган.
2. «Унда у жаннатга киритилган».
Аллоҳ Одам отани жаннатга киритган кун ҳам жума куни эди. Демак, Одам алайҳиссалом жаннатдан ташқарида яратилганлар. У кишини улуғлаб жаннатга киритилган кунларини биз зурриётлари байрам қилишимиз табиий. Шу боис ҳам, жума куни ҳафтанинг байрам куни бўлишга арзийди.
3. «Унда у жаннатдан чиқарилди».
Яъни, жума кунида Одам алайҳиссалом жаннатдан чиқарилдилар. Бошқа бир ривоятда, ерга туширилди, дейилган.
Бу ҳам улуғ неъмат. Чунки Одам алайҳиссалом жаннатда гуноҳ қилиб, иқобга дучор бўлиш даражасига етган эдилар. Аллоҳ таоло эса, у кишини мағфират қилиб, ерга Ўз халифаси қилиб туширди. Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳар ҳафта байрам қилишлари лозим.
«Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур».
Ана ўшанда мўмин бандалар асосий мақсадларига эришадилар. Роббилари жамолига мушарраф бўлиб, жаннат неъматига етишадилар. Ана шундоқ буюк хурсандлик кунини бу дунёда нечун ҳафтанинг байрам куни қилиб олинмасин?!
«Унда унинг тавбаси қабул қилинди».
Яъни, жума кунида Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул қилинди. Тавбанинг қабул бўлиши улкан бахтдир. Тавба қабул қилинмаса, бадбахтлик бўлур эди. Иқобга қолинур эди. Шунинг учун ҳам, Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилиб олишлари зарур.
«Унда у вафот қилди».
Яъни, жума кунида Одам алайҳиссалом вафот этдилар.
Имом Ҳоким келтирган ривоятда: «Ўлим мўминларнинг туҳфасидир», дейилган. Чунки ўлим билан мўминлар бу дунё ташвишларидан қутулиб, охират неъматларига эришадилар. Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг болалари бу кунни ҳафтада байрам куни қилганлар.
«Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно».
Жума куни қиёмат қоим бўлиши ҳақида юқорида айтиб ўтдик. Кейинги жумладан эса қиёмат жума куни тонг отгандан то қуёш чиққунча бўлган муддатда қоим бўлишини билиб оламиз. Шунинг учун ҳар жума куни ўша вақтни ҳамма жониворлар қўрқинч ила ўтказар эканлар. Фақат одамлар ва жинлар ғафлат босиб, бу нарсани ҳис қилмас эканлар.
Демак, инсоният тарихида шундоқ муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган ва уларни эслаш, улуғлаш, улуғ неъмат деб билиш учун ҳам бу кунни байрам қилишимиз, тўпланиб ибодат, дуо ва илтижо билан ўтказишимиз жуда ҳам зарур.
1167- وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «خَيْرُ يَوْمٍ طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ يَوْمُ الجُمُعَةِ؛ فِيهِ خُلِقَ آدَمُ، وَفِيهِ أُدْخِلَ الجَنَّةَ، وَفِيهِ أُخْرِجَ مِنْهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [854].
1168. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким яхшилаб таҳорат қилиб, кейин жумага келса ва (хутбани) жим туриб тингласа, бу билан у жуманинг ораси ва яна уч кун зиёдаси билан мағфират қилинади. Ким майда тошларни ушласа, лағв қилган бўлади».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жуманинг бир неча одобларини баён қилмоқдалар:
1. Жумага яхшилаб таҳорат қилиб бориш.
Бориб, сўнгра таҳорат қилиш ёки бироз ўтириб кейин таҳоратга чиқиш яхши эмаслиги шундан кўриниб турибди. Бу мулоҳазани ҳеч унутмаслик керак.
2. Иложи борича имомга яқинроқ бўлишга ҳаракат қилиш. Чунки имомга қанча яқин бўлса, киши хутбани шунча яхши эшитади. Жума кунининг асосий ишларидан бири ҳам хутба тинглашдир.
3. Хутбани яхшилаб тинглаб, ундан фойда олиш.
Чунки одатда жума хутбаларида фойдали ваъз-насиҳатлар қилинади.
4. Жим ўтириш.
Жим ўтирган одам ўзи хутбани яхши эшита олмаса ҳам, бошқаларга халақит бермайди. Жим ўтирмаган одам эса ўзи ҳам эшитмайди, ўзгаларга ҳам эшиттирмайди. Шунинг учун хутбани ўзи эшитмаган тақдирда ҳам жим ўтириши керак.
5. Намоз ўқийдиган жойдаги майда тошларни текислаш ва шунга ўхшаш ишлар билан машғул бўлмаслик. Аксинча, жуманинг фазилатларидан кўпроқ баҳраманд бўлиш учун зикр ва ибодат билан машғул бўлмоқ керак.
Ҳанафий мазҳаби уламолари бу ҳадисдаги «тингласа, жим ўтирса» деган иборалардан ва тошларни текислашга ҳам рухсат берилмаганидан имом хутба қилаётганида намоз ўқиб бўлмаслигини олганлар.
Муҳими, юқоридаги шартларни бажо келтирган мўмин кишининг икки жума орасидаги гуноҳлари ва яна қўшимча уч кунлик гуноҳлари мағфират қилинишини унутмаслик лозим.
1168- وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الوُضُوءَ، ثُمَّ أَتَى الجُمُعَةَ، فَاسْتَمَعَ وَأَنْصَتَ، غُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الجُمُعَةِ وَزِيَادَةُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ، وَمَنْ مَسَّ الحَصَى فَقَدْ لَغَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [857/27].
1169. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш маҳал намоз ва жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача ўз ораларидаги гуноҳларга каффоратдир, агар гуноҳи кабиралардан сақланган бўлса», дер эдилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 136 ва 1061-рақамли ҳадислар остида келтирилган.
1169- وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الصَّلَوَاتُ الخَمْسُ وَالجُمُعَةُ إِلَى الجُمُعَةِ، وَرَمَضَانُ إِلَى رَمَضَانَ مُكَفِّرَاتٌ مَا بَيْنَهُنَّ إِذَا اجْتُنِبَتِ الكَبَائِرُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [233/16 وسبق برقم 1061].
1170. Яна у киши ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбар ёғочида туриб шундай деганларини эшитганларини айтишди: «Ё одамлар жумани тарк қилишдан тўхтайди, ё Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб ташлайди! Сўнгра ғофиллардан бўлишади!»
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадисларида жума намози ўқимаганларнинг қалбларига муҳр босилиб, ғофиллардан бўлиб қолишларини таъкидламоқдалар.
Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким писанд қилмай уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босгай», дедилар». (Сунан эгалари ва Ҳоким ривоят қилишган).
Ушбу ҳадиси шарифда жума намозига эътиборсизлик билан қараб бўлмаслиги ҳақида сўз бормоқда.
Эътиборсизлик билан уч жума намозини узрсиз тарк қилган одамнинг қалбига Аллоҳ муҳр босиб, яхшилик кирмайдиган қилиб қўйиши ўша одамнинг ўзи учун, оиласи учун, жамияти учун катта бахтсизликдир. Чунки Аллоҳ муҳрлаб қўйган қалбдан ҳеч қачон яхшилик чиқмайди. Бундан ортиқ бахтсизлик бўлиши мумкин эмас.
Демак, жума намози ўқийдиганлари кўп бўлган жамиятда яхшилик ҳам кўп бўлади. Аксинча, жамиятнинг жума намози ўқимайдиганлари қанча кўпайса, ўша жамиятнинг ёмонлари ҳам, мусибатлари ва мушкуллари ҳам шунчалик кўпайиб бораверади. Ичимизда жумага чиқмайдиганларимиз бўла туриб, жамиятимиз яхшиликка эриша олмаётганидан ажабланмасак ҳам бўлаверади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир жумани заруратсиз тарк этса, ҳеч ўчирилмайдиган ва алмаштирилмайдиган китобга мунофиқ деб ёзилур», дедилар». (Шофеъий ривоят қилган).
Абу Довуд ва Насаийнинг ривоятларида:
«Ким бир жумани узрсиз тарк қилса, бир динор садақа қилсин. Агар топмаса, ярим динор», дедилар».
Ҳар иккала ривоятда узрсиз бир жума намозини тарк қилиш қанчалар катта гуноҳ эканлиги алоҳида таъкидланмоқда.
Бир одамнинг номи ҳеч ўчирилмайдиган ва алмаштирилмайдиган китобга мунофиқ деб ёзиб қўйилиши унинг абадий мунофиқ бўлиб қолиши ҳақидаги хабардир. Узрсиз жума намозини тарк қилган одам бу гуноҳни ювиш учун топса бир, топмаса ярим динор садақа қилиши ҳам бу қанчалар оғир гуноҳ эканини кўрсатиб турибди. Аввало, оғир гуноҳларгагина садақа билан каффорот берилади. Қолаверса, динор тилло пул бўлиб, ўша вақтда катта маблағ ҳисобланган.
Демак, барчамиз жума намозини вақтида адо этишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.
1170- وَعَنْهُ وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ: أَنَّهُمَا سَمِعَا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ عَلَى أَعْوَادِ مِنْبَرِهِ: «لَيَنْتَهِيَنَّ أَقْوَامٌ عَنْ وَدْعِهِمُ الجُمُعَاتِ، أَوْ لَيَخْتِمَنَّ اللهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ، ثُمَّ لَيَكُونُنَّ مِنَ الغَافِلينَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [865].
1171. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан ким жумага келадиган бўлса, ғусл қилсин», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадис ҳам жума намозига ғусл қилиб келишга тарғиб қилувчи ҳадислар сирасига киради.
1171- وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «إِذَا جَاءَ أَحَدُكُمُ الجُمُعَةَ، فَلْيَغْتَسِلْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 877، م 844].
1172. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума кунининг ғусли ҳар бир эҳтилом бўлувчига вожибдир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳанафий мазҳаби бўйича жума кунининг ғусли суннатдир. Улар бунга Абу Довуд ва Термизийларнинг Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятини далил қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни таҳорат қилса, нақадар яхши. Аммо ким ғусл қилса, янада афзалдир», дедилар».
Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан «Жума кунининг ғусли вожибми?» деб сўралганда, у киши «Вожиб эмас» деб жавоб берган ва илгари вожиб қилинганининг сабабларини шундай тушунтириб берган: «Одамлар жундан қилинган кийим кийишар, ўша кийимларда ишлаб, терлашар эди. Жума куни намозга ҳам шу кийимда келишар, масжид тор, шифти паст бўлгани учун тер ҳиди сабабли бир-бирларига озор беришарди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни ғусл қилишга, соч-соқолни хушбўй мой билан мойлашга ва хушбўйланишга буюрдилар. Кейинроқ Аллоҳ уларнинг ҳолини ўнглади. Одамлар жунли кийимдан бошқа либосларни ҳам кия бошладилар, масжидлар кенгайтирилди». Оиша розияллоҳу анҳо ва Умар розияллоҳу анҳудан ҳам шунга ўхшаш маънодаги ривоятлар қилинган («Шарҳу Маъонил-Осор», «Ҳидоя»).
1172- وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «غُسْلُ يَوْمِ الجُمُعَةِ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 879، م 846].
الْمُرَادُ بِـ(الْمُحْتَلِمِ): البَالِغُ. وَالْمُرَادُ بِـ(الوُجُوبِ): وُجُوبُ اخْتِيَارٍ، كَقَوْلِ الرَّجُلِ لِصَاحِبِهِ: حَقُّكَ وَاجِبٌ عَلَيَّ، وَاللهُ أَعْلَمُ.
1173. Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни таҳорат қилиб, (жума намозига келса), яхши. Агар ғусл қилса афзалдир», дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Жумҳур уламолар бу ривоятга алоҳида эътибор бериб, жума куни ғусл қилиш мандубдир, чунки бу ривоят ғусл вожиб экани ҳақидаги олдинги ривоятларнинг кучини бироз кесади, дейдилар. Юқоридаги ҳадисда ҳам бу ҳақда тўхталиб ўтилди.
Нима бўлганида ҳам жума намози учун ғусл қилмоқ яхшидир.
1173- وَعَنْ سَمُرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ تَوَضَّأَ يَوْمَ الجُمُعَةِ فَبِهَا وَنِعْمَتْ، وَمَنِ اغْتَسَلَ فَالغُسْلُ أَفْضَلُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 354، ت 497].
1174. Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор киши жума куни ғусл қилса, имкон қадар тозаланса, (соч-соқолини) мой билан мойласа ёки уйидаги хушбўй нарсадан суриб, сўнг (масжидга) чиқса ва икки кишининг ўртасидан оралаб ўтмаса, сўнгра насиб қилинганича намоз ўқиса, кейин имом сўзлаганда жим қулоқ солса, унинг бу (жума) билан нариги жума орасидагилари (гуноҳлари) албатта мағфират қилинади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, жума намози ҳар бир мўмин-мусулмон банда учун ҳар ҳафтада бир марта бериладиган қулай фурсат. Бу фурсатдан фойдалана олиш керак. Бу ҳафталик қулай фурсатни баъзи ривоятларда Аллоҳ мусулмонларга байрам қилиб қўйган кун дейилган. Ана ўша кунда мусулмон кишига одатдаги кунлардан кўра кўпроқ савоб ишлаб олиш имкони берилган.
Қолаверса, таҳорат ва беш вақт намоз каби ибодатлар билан ҳам ювилмай қолган ҳафталик кичик гуноҳлар ювиб юборилади.
Ана шу бахтга муяссар бўлиш учун қуйидаги ишларни қилиш керак:
1. «Ғусл қилиш».
Бу ҳақда олдин батафсил айтдик.
2. «Иложи борича покланиш».
Бунга қовуқ ва қўлтиқ остидаги тукларни тозалаш, тирноқларни олиб юриш ва мўйлабни текислаш каби ишлар киради. Жума куни шу ишларни қилиш зарур.
3. «Мой суртиш».
Бунда сочни мойлаш кўзда тутилади. Айниқса, иссиқ ўлкаларда сочни яхшилаб тараб, унга хушбўй мой суртиш одат бўлган.
4. «Хушбўй нарсалар суртиш».
Атир, мушк каби нохуш ҳидларни кетказадиган хушбўй нарсаларни сепиб жумага борилса, жамоатда ажойиб бир яхши ҳид пайдо бўлишига ҳисса қўшилади.
5. Жумага кетаётиб энг яхши кийимларни кийиб олиш. Чунки жума ҳафталик байрам, мусулмонларнинг тўпланиш куни. Дўст-душманнинг олдида мусулмонлар ўзини кўрсатадиган кун. Бу кунда ярашадиган чиройли кийимлар билан кўриниш яхши.
6. Масжидга борганда ўзидан олдин келиб ўтирганларни ёриб олдинга ўтмаслик, яъни икки кишининг ўртасидан оралаб ўтмасин. Балки бўш жойни топиб, ҳеч кимга халақит бермай ўтириш жуда ҳам матлубдир.
7. Жумага борган одам имом хутба қилмаётган бўлса, дарҳол намоз ўқиб олиши керак.
8. Имом хутбага чиқса, жим туриб қулоқ солиш лозим.
Ким шу ишларни қилса ўтган жумадан буён қилган кичик гуноҳлари мағфират қилинади.
1174 - وَعَنْ سَلْمَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا يَغْتَسِلُ رَجُلٌ يَوْمَ الجُمُعَةِ، وَيَتَطَهَّرُ مَا اسْتَطَاعَ مِنْ طُهْرٍ، وَيَدَّهِنُ مِنْ دُهْنِهِ، أَوْ يَمَسُّ مِنْ طِيْبِ بَيْتِهِ، ثُمَّ يَخْرُجُ فَلَا يُفَرِّقُ بَيْنَ اثَنَيْنِ، ثُمَّ يُصَلِّي مَا كُتِبَ لَهُ، ثُمَّ يُنْصِتُ إِذَا تَكَلَّمَ الإِمَامُ إِلَّا غُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الجُمُعَةِ الأُخْرَى». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [883].
1175. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни жанобат ғуслини қилса, сўнг (масжидга) эрта борса, худди (Аллоҳга) битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар зикр (хутба)ни эшитишга ҳозир бўладилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда жума намози учун ғусл қилиш ва унга эрта бориш қанчалик савобли иш экани ғоят гўзал тарзда баён қилинмоқда.
«Жанобат ғуслини қилса» дейилганидан жунубликдан қандоқ ғусл қилса, жума учун ҳам шундоқ ният ва амаллар билан ғусл қилиш лозимлиги тушунилади.
Ҳадиси шарифдаги «соат»дан уламоларимиз фалакий соатларни тушунганлар. Демак, жума кунининг тонгидан то жума намози вақти киргунча бўлган соатларнинг аввалгисида борганлар худди туя сўйиб, хайру эҳсон қилган кишининг савобини олади. Кейинги соатларда борганлар учун эса бериладиган савобнинг ҳажми кичрайиб бораверади.
Ҳадиси шарифнинг охирида жума куни ва намозининг яна бир улкан фазли – имом хутбага чиққанида уни тинглаш учун фаришталар ҳозир бўлиши ҳақида сўз бормоқда. Демак, жума намозига нафақат мусулмон бандалар, балки фаришталар ҳам қатнашар экан. Албатта, бундоқ жамоат энг хайрли, энг баракали, энг файзли жамоат бўлади. Бундоқ жамоатга ювинмай-таранмай, яхши кийимларни киймай, хушбўй нарсалар сепмай бориб бўлмайди. Бундоқ жамоатга қанча эрта борса, шунча яхши. Унга ҳеч қачон кеч қолиб бўлмайди.
Ушбу ҳадисдан олинадиган хулосалар:
1. Жума намозига эртароқ боришнинг фазилати ва унга тарғиб. Қанчалик эрта борса, савоби шунчалик кўп бўлиши.
2. Жума куни фаришталар ҳозир бўлиб, хотиржамлик, раҳмат олиб келиши.
1175- وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنِ اغْتَسَلَ يَـوْمَ الجُمُعَةِ غُسْلَ الجَنَابَةِ ثُمَّ رَاحَ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَدَنَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّانِيَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَقَرَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّالِثَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ كَبْشاً أَقْرَنَ، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الرَّابِعَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ دَجَاجَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الخَامِسَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَيْضَةً، فَإِذَا خَرَجَ الإِمَامُ حَضَرَتِ الْمَلَائِكَةُ يَسْتَمِعُونَ الذِّكْرَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 881، م 850].
قَولُهُ: «غُسْلَ الجَنَابَةِ» أَيْ: غُسْلًا كَغُسْلِ الْجَنَابَةِ فِي الصِّفَةِ.
1176. Яна у киши розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қила туриб: «Унда шундай бир вақт борки, мусулмон банда намоз ўқиб турган ҳолида унга мувофиқ келиб, Аллоҳ таолодан бирон нарса сўраса, унга ўшани албатта беради», дедилар ва унинг оз муддат эканини билдириб, қўллари билан ишора қилдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Жума кунининг афзалликларидан бири унда дуо қабул бўладиган соат борлигидир. Ушбу соат ва унинг миқдори ҳақида ҳам турли мулоҳазалар бор.
Баъзилар бу соат олтмиш дақиқа вақтни ўз ичига олган табиий соатдир, дейдилар.
Бошқалар эса уларга хилоф равишда, бу соатдан мурод озроқ вақтдир, дейдилар.
Иккинчи фикрга ушбу ҳадис далилдир. Чунки унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у соатга ишорат қилиб, бош бармоқлари билан кўрсаткич бармоқларининг учларини бир-бирига жуда яқинлаштириб, бундоқ, деб озлигига ишорат қилганлар.
Ана ўша соатда қайси бир мусулмон намоз ўқиб, дуо қилиб турган бўлса, Аллоҳ таоло, албатта, ўша банданинг сўраган нарсасини беради. Шунинг учун жума куни доимо ибодат ва дуо билан машғул бўлмоқ керак.
1176 – وعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ذَكَرَ يَوْمَ الجُمُعَةِ فَقَالَ: «فِيهَا سَاعَةٌ لَا يُوَافِقُهَا عَبْدٌ مُسْلِمٌ، وَهُوَ قَائِمٌ يُصَلِّي يَسْأَلُ اللهَ شَيْئاً، إِلَّا أَعْطَاهُ إِيَّاهُ» وَأَشَارَ بِيَدِهِ يُقَلِّلُهَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 935، م 852].
1177. Абу Бурда Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Умар менга: «Отангнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жумадаги вақт ҳақида ҳадис айтганини эшитганмисан?» деди. Мен: «Ҳа, унинг шундай деганини эшитганман: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «У имомнинг ўтириши билан намоз ўқиб бўлиниши орасидадир», деганларини эшитдим».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ривоятда жума кунги дуо тўсиқсиз қабул бўладиган соат имом жума хутбасини қилиш учун минбарга чиққандан бошлаб, то жума намозини ўқиб бўлгунга қадар бўлган вақт айтилмоқда.
Демак, жума куни ўша вақтда эътиборни яна ҳам кучайтириб, Аллоҳдан сўрайдиган нарсаларни астойдил сўраб туриш керак.
1177 - وَعَنْ أَبِي بُرْدَةَ بْنِ أَبِي مُوسـَى الأَشعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ عَبْدُ اللهِ ابنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَسَمِعْتَ أَبَاكَ يُحَدِّثُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي شَأْنِ سَاعَةِ الجُمُعَةِ؟ قَالَ: قُلْتُ: نَعَمْ، سَمِعتُهُ يَقُولُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «هِيَ مَا بَيْنَ أَنْ يَجْلِسَ الإِمَامُ إِلَى أَنْ تُقْضَى الصَّلَاةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [853].
1178. Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Бу кунда менга салавотни кўп айтинглар, чунки салавотларингиз менга намоён қилинади», дедилар.
Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир:
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Одам шу куни яратилди, шу куни қабз қилинди. (Сурга) пуфлаш шу кунидир. Қаттиқ қичқириқ шу кунидир. Бу кунда менга салавотни кўп айтинглар, чунки салавотларингиз менга намоён қилинади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб, йўқ бўлиб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотимиз сизга намоён қилинади?» дейишди. У зот: «Аллоҳ азза ва жалла ерга анбиёларнинг жасадини ҳаром қилган», дедилар». (Абу Довуд ривояти)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом айтиб туриш ҳар бир банданинг бурчи.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шунга амр қилган. Аммо жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш яна ҳам зарур ва алоҳида фазилатга эгалигини ушбу ҳадисдан билиб оламиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишнинг аҳамиятини жума кунининг афзал кун эканига боғламоқдалар. Шунинг учун ҳам ҳадиснинг аввалида жума кунининг ўзига хос сифатларидан баъзиларини санаб чиқмоқдалар.
Булардан жума куни Одам алайҳиссалом халқ қилинганлари, худди шу куни у зотнинг жонлари қабз қилинганини олдин ўрганган эдик.
Ҳадиси шарифдаги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «(Сурга) пуфлаш шу кунидир» деганларининг маъноси Қиёмат кунида сурга Исрофил алайҳиссалом томонидан пуфлаб чалиш борлигини айтишдир.
Шунингдек, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қаттиқ қичқириқ шу кунидир» деганлари ҳам Қиёмат кунига тегишли бўлиб, бу қичқириқ пуфлашдан кейин бевосита бўлади ва ундан кейин ҳамма жонзот ўлади.
Ана шундоқ воқеаларга хос қилинган кун – жума куни, дарҳақиқат, улуғ ва энг афзал кун бўлади.
Шунинг учун ҳам бу кунда алоҳида ибодат, алоҳида дуо, алоҳида салавот бўлиши керак.
Жума куни ҳафталик байрамгина эмас, у мискинларнинг ҳажи куни, бу куннинг шарафидан қилинган амалларга ажр-савоблар кўпайтириб берилади.
Ана шундоқ бир кунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтмоқ жуда ҳам марғуб бир иш. Умматларнинг айтган салавотлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилинур, Аллоҳнинг амри ила у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу салавотларни эшитадилар, улардан хурсанд бўладилар.
Шундай қилиб, ҳам у зотнинг, ҳам у зотга салавот айтганларнинг мартабалари улуғ бўлади.
Шу ўринда Пайғамбаримиз вафот этиб, қабрга қўйилиб, орадан вақтлар ўтгандан кейин қандоқ қилиб, у зотга айтилган салавотлар арз қилинади, деган савол пайдо бўлиши мумкин. Бу савол Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги гапларини эшитган саҳобаи киромларда ҳам пайдо бўлган. Дарҳол улар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб, йўқ бўлиб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотимиз сизга намоён қилинади?» дедилар.
Ҳақли савол, лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларидан шубҳа – бу иш бўлиши мумкин эмас-ку, деган маънода эмас, балки қандоқ бўлишини билиш учун берилган савол. Ўша пайтда саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этиб, ерга кўмилсалар, бошқаларга ўхшаб таналари чириб кетади, деган тасаввурда бўлганлар. Шунинг учун ҳам чириб кетган шахсга салавот қандоқ етишини сўраб билишмоқчи бўлган. Уларнинг бу саволига жавобан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла ерга анбиёларнинг жасадларини ҳаром қилгандир», дедилар».
Демак, ер Пайғамбар алайҳиссаломларнинг жасадларини, жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жасадларини ҳам чирита олмайди.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Жума куни мусулмонларнинг энг афзал куни экани.
2. Жума куни Одам ота халқ қилингани.
3. Жума куни Одам отанинг жони олингани.
4. Жума куни сурга пуфлаш бўлиши.
5. Жума куни қаттиқ қичқириқ бўлиб, ҳамма ўлиб, қиёмат қоим бўлиши.
6. Жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтишимиз лозимлиги.
7. Айтилган салавотлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилиниши.
8. Пайғамбар алайҳиссаломларнинг жасадларини ер чирита олмаслиги.
Ушбу ҳадисга амал қилган ҳолда жума кунлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтишни йўлга қўйишимиз керак.
1178- وَعَنْ أَوسِ بْنِ أَوسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الجُمُعَةِ، فأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنَ الصَّلَاةِ فِيهِ؛ فَإِنَّ صَلَاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [1531].
32-боб. Бирор неъматга эришилганда ёки бирор балодан халос бўлинганда шукур саждаси намози ўқишнинг маҳбублиги
32 - بَابُ اسْتِحْبَابِ سُجُودِ الشُّكْرِ عِنْدَ حُصُولِ نِعْمَةٍ ظَاهِرَةٍ أَوِ انْدِفَاعِ بَلِيَّةٍ ظَاهِرَةٍ
1179. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Маккадан Мадина томон йўлга чиқдик. Азварога яқинлашганимизда у зот тўхтадилар. Сўнг қўлларини кўтариб, бир муддат Аллоҳга дуо қилдилар. Сўнг саждага бориб, узоқ қолдилар. Сўнгра яна туриб, икки қўлларини кўтариб, Аллоҳга бир муддат дуо қилдилар, яна саждага бордилар. У зот буни уч марта бажардилар. Сўнг у зот шундай дедилар: «Мен Роббимдан умматимга шафоат сўрадим. У Зот менга умматимнинг учдан бири берди. Шунда Роббимга шукр қилиб, саждага йиқилдим. Сўнг бошимни кўтариб, Роббимдан яна умматимга (шафоат) сўрадим. У Зот менга умматимнинг яна учдан бирини берди. Мен яна Роббимга шукр қилиб, саждага йиқилдим. Сўнгра бошимни кўтариб, яна Роббимдан умматимга (шафоат) сўрадим. У Зот менга охирги учдан бирини ҳам берди, мен яна Роббимга саждага йиқилдим».
Абу Довуд ривояти.
Шарҳ: «Азваро» Маккаи мукаррамага яқин жойнинг номи.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қалбга дуо қилиш тушиб қолганда Аллоҳ таолога астойдил дуо қилиш кераклиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирдан уловдан тушиб дуо қилиб қолишлари шуни кўрсатади.
2. Аллоҳга дуо қилаётганда икки қўлни кўтариш, ўзини хор тутиш кераклиги.
3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуолари қабул бўлгани маълум бўлиши.
4. Хурсандчилик хабари етганда шукр саждаси қилиш.
5. Аллоҳ таоло сўраган нарсанинг бир қисмини берса, яна сўрашда давом этавериш.
6. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга барча умматларини шафоат қилиш ҳаққи берилганлиги.
7. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз умматларига меҳрибонликлари.
Шукр саждаси ҳам тиловат саждасига ўхшаш бўлади. Сажда қилиб Аллоҳ таолога лойиқ ҳамду сано айтилади.
Имом Моликдан бошқа ҳамма уламолар бир неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат зоил бўлганда, шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом ким битта саловот айтса, Аллоҳ ўша одамга ўн саловот айтишини хабар қилганларида шукр саждаси қилганлар.
Биринчи халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Исломнинг ашаддий душмани Мусайлиматул Каззобнинг қатл этилгани ҳақида хабар келганда шукр саждаси қилганлар.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Зул Садяйни деган одамни Хаворижлар ичида ўлиб ётганини кўрганларидан кейин шукр саждаси қилганлар. Чунки у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан уруш қилган икки мусулмон тоифадан қайси бирининг ичида Зул Садяйни бўлса ўша тоифа залолатда бўлади, деган маънодаги ҳадисни эшитган эдилар. Шунинг учун хаворижлар билан бўлган урушдан кейин ҳазрати Али ўликлар ичидан ўша одамни излашни буюрганлар. Ҳамма ўликларни бирма-бир қараб чиқишган. Охирги ўликни ҳам ағдариб қарашганида унинг тагидан Зул Садяйнининг жасади чиққан. Ҳазрати Али ўз душманлари Хаворижлар адашган эканлигига ишонч ҳосил қилганидан кейин шукр саждаси қилганлар.
1179 - عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مِنْ مَكَّةَ نُرِيدُ الْمَدِينَةَ، فَلَمَّا كُنَّا قَرِيباً مِنْ عَزْوَرَاءَ نَزَلَ ثُمَّ رَفَعَ يَدَيْهِ، فَدَعَا اللهَ سَاعَةً، ثُمَّ خَرَّ سَاجِداً، فَمَكَثَ طَوِيلًا، ثُمَّ قَامَ فَرَفَعَ يَدَيْهِ سَاعَةً، ثُمَّ خَرَّ سَاجِداً فَعَلَهُ ثَلَاثاً قَالَ: «إِنِّي سَأَلْتُ رَبِّي، وَشَفَعْتُ لأُمَّتِي، فَأَعْطَانِي ثُلُثَ أُمَّتِي، فَخَرَرْتُ سَاجِداً شُكْرا لِرَبِّي، ثُمَّ رَفَعْتُ رَأْسِي، فَسَأَلْتُ رَبِّي لأُمَّتِي، فَأَعْطَانِي ثُلُثَ أُمَّتِي، فَخَرَرْتُ سَاجِداً لِرَبِّي شُكْراً، ثُمَّ رَفَعْتُ رَأْسِي فَسَأَلْتُ رَبِّي لأُمَّتِي، فَأَعْطَانِي الثُّلُثَ الآخِرَ، فَخَرَرْتُ سَاجِداً لِرَبِّي». رَوَاهُ أَبُو دُاوُدَ [2775].
33-боб. Кечаси таҳажжуд учун туришнинг фазилати
Аллоҳ таоло: «Кечанинг (бир қисмида) уйғониб ўзингиз учун нафл (ибодат) бўлган намозни ўқинг! Шоядки Парвардигорингиз сизни (Қиёмат кунида) мақтовли мақомда тирилтирур» (Исро сураси, 79-оят).
«Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни тунларини ибодат билан ўтказиб, оз ухлайдилар)» (Сажда сураси, 16-оят).
«Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар» (Ваз-Зориёт сураси, 17-оят), деб айтган.
33 - بَابُ فَضْلِ قِيَامِ اللَّيْلِ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَمِنَ اللَّيْلِ فَتَهَجَّدْ بِهِ نَافِلَةً لَكَ عَسَى أَنْ يَبْعَثَكَ رَبُّكَ مَقَاماً مَحْمُوداً} [الإسراء - 79].
وَقَالَ تَعَالَى: {تَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنِ الْمَضَاجِعِ} [السجدة - 16].
وَقَالَ تَعَالَى: {كَانُوا قَلِيلًا مِنَ اللَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ} [الذاريات - 17].
1180. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари бедор бўлганларидан икки оёқлари шишиб кетар эди. Шунда мен у зотга: «Нима учун бундай қиласиз, эй Аллоҳнинг расули? Сизнинг аввалгию кейинги гуноҳларингиз мағфират этилган бўлса?» десам, у зот: «Шукур қилувчи банда бўлмайинми?» дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 103-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1180 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُومُ مِنَ اللَّيْلِ حَتَّى تَتَفَطَّرَ قَدَمَاهُ، فَقُلْتُ: لِمَ تَصْنَعُ هَذَا يَا رَسُولَ اللهِ وَقَدْ غُفِرَ لَكَ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِكَ وَمَا تَأَخَّرَ؟ قَالَ: «أَفَلَا أَكُونُ عَبْداً شَكُوراً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 4837، م 2820].
وَعَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ نَحْوُهُ، مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1130، م 2819 وسبق برقم 103].
1181. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда у билан Фотиманинг эшикларини тақиллатиб:
«Икковингиз намоз ўқимайсизми?!» дедилар
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича бўлган:
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси у билан Фотиманинг эшикларини тақиллатиб:
«Икковингиз намоз ўқимайсизми?!» дедилар. Мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули, жонимиз Аллоҳнинг қўлида, қачон хоҳласа, ўшанда бизни уйғотади», дедим.
У зотга мен ўша гапни айтганимда, менга бирор нарса қайтармай кетдилар. Кейин бурилиб кетаётиб, сонларига уриб:
«Ва инсон аксари ҳолда жадал қилувчидир», деяётганларини эшитдим». (Икки шайх ва Насаий ривоят қилишган).
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Аҳли аёлни, ҳатто оилали ўғил-қизларини, куёв-келинларини ҳам кечаси уйғотиб, уларни намоз ўқишга чорлаб туриш кераклиги.
2. Жонимиз Аллоҳнинг қўлида, хоҳлаган вақтида уйғотади, дейишлик нотўғри экани. Балки кечаси туриб, ибодат қилиш учун тайёргарлик кўриб ётиш кераклиги.
3. Кўп ухлаш, кечаси туриб намоз ўқишга дангасалик қилиш ёмон нарса экани.
4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қаттиқ ғазаблари чиққанида индамай кетиб, оятдан далил ўқиганлари.
Ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, ота-оналар болаларини тунги намозга уйғотиб туришлари керак. Болалар эса, дангасалик қилмай дарҳол туриб ибодатга киришишлари лозим. Чунки кечасида илоҳий тажаллиёт ва руҳонийликлар бордир.
1181 - وَعَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ طَرَقَهُ وَفَاطِمَةَ لَيْلَةً، فَقَالَ: «أَلَا تُصَلِّيَانِ؟». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1127، م 775].
«طَرَقَةُ»: أَتَاهُ لَيْلًا.
1182. Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳум оталаридан ривоят қиладилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абдуллоҳ қандай яхши одам! Қанийди у кечасиям намоз ўқиса», дебдилар».
(Ровий) Солим айтади: «Шундан кейин Абдуллоҳ тунда озгина ухлайдиган бўлди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича бўлган:
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликларида ким туш кўрса, уни у зотга сўзлаб берар эди. Мен ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сўзлаб бериш учун туш кўришни орзу қилардим. Уйланмаган ёш йигит эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида масжидда ухлар эдим. Бир куни тушимда икки фаришта мени ушлаб, дўзахга олиб боришди. Қарасам, у қудуқнинг четига ўхшаб, атрофи ўралган экан. Қудуқнинг икки тиргагига ўхшаш икки тиргаги ҳам бор экан. У ерда бир неча одамлар бор эди. Мен уларни таниб, «Дўзахдан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман! Дўзахдан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман! Дўзахдан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман!» дея бошладим. Шунда икковига (икки фариштага) яна бир фаришта рўбарў бўлиб, менга: «Қўрқма!» деди.
Мен буни Ҳафсага айтиб бердим. Ҳафса эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берибди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абдуллоҳ қандай яхши одам! Қанийди у кечасиям намоз ўқиса», дебдилар».
(Ровий) Солим айтади: «Шундан кейин Абдуллоҳ тунда озгина ухлайдиган бўлди». (Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ўзлари қилган ушбу ривоятни яхшироқ тушуниш учун ундаги бир-икки жумлаларни алоҳида ўрганиб чиқишимиз керак бўлади.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг «Қарасам, у қудуққа ўхшаб, атрофи ўралган экан», деганлари «Тушимда кўрган дўзах қудуққа ўхшаган чуқур бўлиб, унинг атрофи худди тупроқ тушиб кетмаслиги учун қудуқнинг атрофи ўраб чиқилган экан», деганларидир. Албатта, бу васф тушда кўрилган нарса, ҳақиқатда дўзах ана шундай бўлади, деб айта олмаймиз.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг «Унинг қудуқнинг тиргагига ўхшаш икки тиргаги ҳам бор экан», деганлари «Қудуқнинг тепасига ундан сув тортиб олиш учун қурилган мосламага ўхшаш нарса ўша тушда кўрилган дўзахда ҳам бор экан», деганларидир.
Ушбу ривоятда келган тушни кўрган пайтларида Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ёш ўспирин бўлганлар. Ўзлари айтганларидек, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида ётиб юрганлар. Бу ҳодиса у кишининг опалари Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо онамизнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанларидан кейин бўлган. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг тушлари яхши туш бўлганлиги учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни эшитганларидан сўнг Ҳафса онамизга:
«Агар кечаси намоз ўқиса, Абдуллоҳ қандоқ ҳам яхши одам!» деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гаплари Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу учун катта аҳамиятга эга бўлган. Сарвари оламдан бундай олиймақом гапни эшитиш қанчалик саодат эканлиги ҳаммамизга аён! Ахир Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Солиҳ одам», деб васф қилишлари битмас-туганмас фазл-ку!
Ривоятнинг охирида Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуни яхши билган шахс, у кишининг ўғиллари Солим розияллоҳу анҳунинг «Абдуллоҳ кечаси озгина ухлар эди, холос», деган гаплари келмоқда. Бундан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги гапларини эшитишлари билан умрларининг охирларигача унга оғишмай, амал қилишга ўтганликлари маълум бўлади. Мана шунинг ўзи ҳам Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу фазлларининг ёрқин бир кўринишидир. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсиялари билан ёш ўспиринлик даврларидан бошлаб, кечаларни бедор бўлиб, нафл ибодат билан ўтказадиган обидлардан бирига айланганлар. Ёшлари улғайганида эса, ўз даврларининг кўзга кўринган обидларига айланганлар.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу кўп вақтларини нафл намоз, Қуръон тиловати ва Аллоҳ таолонинг зикри билан ўтказар эдилар. У киши Қуръони Карим тиловатидан мислсиз ҳузур топар эдилар. Ўзлари ўқисалар ҳам, бошқалардан эшитсалар ҳам, бирдек таъсирланар ва йиғлаб, соқоллари ҳўл бўлиб кетар эди.
Уламоларимиз Убайд ибн Умайр розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Бир куни Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга «Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сени уларнинг ҳаммасига гувоҳ этиб келтирган чоғимизда ҳол қандоқ бўлур?! Ўша кунда куфр келтирганлар ва Расулга исён қилганлар ерга қоришиб кетишни истарлар ва Аллоҳдан ҳеч гапни яшира олмаслар» оятларини ўқиб бердим. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу йиғлайвериб, кўз ёшлари соқолларини ҳўл қилиб юборди».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу кунлардан бир куни одамлар ичида ўтириб, «Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга. Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар. Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар. Ана шулар, албатта, қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми? Улуғ бир кунда. У кунда, одамлар оламлар Роббиси ҳузурида тик турарлар» оятларини қироат қилдилар.
Кейин «У кунда одамлар оламлар Роббиси ҳузурида тик турарлар» оятини қайта-қайта ўқий бошладилар. У кишининг кўзёшлари селдек оқар эди. Охири қаттиқ таъсирланганларидан ва йиғлайверганларидан ҳушларидан кетиб, йиқилдилар.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу етук обид сифатида нафл намоз, хусусан, таҳажжуд намозига ҳам алоҳида эътибор берар эдилар.
Абу Нуъайм «Ҳулятул Авлиё» номли китобларида Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу кечасини намоз ўқиб ўтказар эди ва:
«Эй Нофеъ, саҳар кирдими?» деб сўрар эди. У:
«Йўқ», дер эди. У киши яна намоз ўқишда давом этар эди. Сўнгра яна:
«Эй Нофеъ, саҳар кирдими?» деб сўрар эди. У:
«Ҳа», дер эди.
Шунда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ўтириб олиб, тонг отгунча дуо ва истиғфор билан машғул бўлар эди».
Абу Нуъайм «Ҳулятул Авлиё» номли китобларида Муҳаммаддан ривоят қиладилар:
«Ибн Умар қачон кечаси уйғонса, намоз ўқир эди».
Яна Абу Нуъайм «Ҳулятул Авлиё» номли китобларида Абу Ғолибдан ривоят қиладилар:
«Ибн Умар бизнинг олдимизга, Маккага келар эди. У кечаси таҳажжуд намози ўқиб чиқар эди. Бир куни кечаси субҳдан олдин менга:
«Эй Абу Ғолиб, туриб, намоз ўқимайсанми?! Ҳеч бўлмаса, Қуръоннинг учдан бирини қироат қил», деди.
«Тонг отай деб қолди-ку, қандоқ қилиб Қуръоннинг учдан бирини ўқийман?» дедим.
«Ихлос сураси – «Қул ҳуваллоҳу аҳад» Қуръоннинг учдан биридир», деди».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳақиқий обид ўлароқ, намозга катта эътибор билан қарар эдилар. У киши нафақат намоз ичида, балки намозга тегишли барча нарсага хушуъ билан қарар эдилар.
Ибн Саъд Зайд ибн Абдуллоҳ аш-Шайбонийдан ривоят қилади:
«Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу намозга кетаётганида жуда ҳам секин юришини кўрдим. Агар у билан бирор чумоли юрса ҳам, ундан ўтиб кетмаса керак, деб ўйлар эдим».
Ибн Саъд Восеъ ибн Ҳиббондан ривоят қилади:
«Ибн Умар намоз ўқиганида унинг ҳамма нарсаси қиблага қарашини яхши кўрар эди. Ҳаттоки бош бармоғини ҳам қиблага қаратиб турар эди».
Абу Нуъайм «Ҳулятул Авлиё» номли китобларида Товусдан ривоят қиладилар:
«Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга ўхшаш ҳайъатда намоз ўқийдиган одамни кўрмадим. Унинг юзи ҳам, қўл-оёғи ҳам қиблага қараган бўлар эди.
Абу Нуъайм яна «Ҳулятул Авлиё» номли китобларида Абу Бурдадан ривоят қиладилар:
«Ибн Умарнинг ёнида намоз ўқидим. Саждага борганида, унинг:
«Эй Аллоҳим, Ўзингни менга энг маҳбуб нарса қилгин! Ўзингни мен учун энг қўрқадиган нарса қилгин!» деганини эшитдим. Яна унинг саждада туриб:
«Эй Роббим, менга берган неъматинг ҳаққи-ҳурмати, ҳаргиз жиноятчиларга ёрдамчи бўлмасман», деганини эшитдим. У киши:
«Мусулмон бўлганимдан буён қачон намоз ўқисам, унинг каффорат бўлишини умид қиламан», дер эди».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу жамоат намозига алоҳида эътибор билан қарар эдилар. Имкон борича, бирор намозда ҳам жамоатдан қолмасликка ҳаракат қилар эдилар. Агар бирор намозни жамоат билан ўқий олмай қолсалар, ўша камчиликнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилар эдилар.
Абу Нуъайм «Ҳулятул Авлиё» номли китобларида Нофеъдан ривоят қиладилар:
«Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу хуфтон намозини жамоат билан ўқий олмай қолса, кечанинг қолганини намоз ўқиб ўтказар эди».
Имом Тобароний ва Байҳақийларнинг ривоят қилишларича, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу бирор намозни жамоат билан ўқий олмаган бўлсалар, вақтни келаси намоз бўлгунча намоз ўқиб, ўтказар эканлар.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу обидларнинг кўзга кўринган имомларидан бўлиб, Аллоҳ таолонинг зикрига битмас-туганмас эҳтимом қилар эдилар. У киши Аллоҳ таолонинг зикрини қилишни бошқа кўпгина нафл ибодатлардан устун қўяр эдилар.
Ибн Абу Шайба раҳматуллоҳи алайҳи қуйидагиларни келтиради:
«Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Эртаю кеч Аллоҳнинг зикрини қилиш Аллоҳнинг йўлида қилич синдиришдан ҳам, ҳовучлаб мол беришдан ҳам афзалдир» дер эдилар.
Имом Тобароний Муоз ибн Абдуллоҳ ибн Нофеъдан ривоят қилади:
«Мен Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу, Абдуллоҳ ибн Жаъфар ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайра розияллоҳу анҳумлар бор мажлисда бўлдим. Абдуллоҳ ибн Абу Умайра:
«Мен Муоз ибн Жабалнинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Икки калима бор. Бири Аршга етмасдан тугамайди, иккинчиси осмон билан ернинг орасини тўлдиради: «Лаа илаҳа илаллоҳу, Аллоҳу акбар», деганларини эшитганман», деди.
«Сен ўзинг шундоқ деганларини эшитганмисан?» деди Ибн Умар Ибн Абу Умайрага.
«Ҳа», деди у. Шунда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳўнграб йиғлаб юборди. Унинг кўз ёшлари соқолини ҳўл қилди ва:
«Ўша икки калимани ёд биламиз ва кўп зикр қиламиз», деди».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ибодатнинг қайси турини адо қилаётган бўлсалар ҳам, хаёлларида ўзларини Аллоҳ таолонинг ҳузурида тургандек ҳис қилар эдилар.
Абу Нуъайм «Ҳулятул Авлиё» номли китобларида Урва ибн Зубайрдан қуйидагиларни келтирадилар:
«Тавофда юрганимизда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг қизига совчилик қилдим. У сукут сақлади. Бирор оғиз сўз айтмади. Ўзимча:
«Рози бўлганида, жавоб берар эди. Аллоҳга қасамки, энди ўша қиз ҳақида унга бирор гап айтмайман», дедим. Тақдирнинг тақозоси ила у киши Мадинага мендан олдин борибди. Кейин мен келдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига кирдим. Мен у кишига салом бердим ва менда бор ҳаққини адо қилдим. Олдига борган эдим, очиқ чеҳра билан кутиб олди ва:
«Қачон келдинг?» деди.
«Ҳозир келишим», дедим.
«Биз тавофда Аллоҳ азза ва жаллани кўз ўнгимизда хаёл қилиб юрганимизда Савда бинти Абдуллоҳни зикр қилгандек бўлдингми? Менга ўша ердан бошқа жойда учрасанг ҳам бўлаверар эди-ку?!» деди.
«Тақдир қилингани шу экан-да», дедим.
«Бугун қандоқ фикрдасан?» деди.
«Ҳар қачонгидан ҳам ҳарисроқман», дедим.
У киши икки ўғли: Солим ва Абдуллоҳни чақирди-да, менга қизини никоҳлаб қўйди».
Улуғ зотлардан Товус розияллоҳу анҳу:
«Ибн Умардан кўра тақволи, Ибн Аббосдан кўра билувчироқ кишини кўрмадим», дейдилар.
Улуғ зотлардан Нофеъ айтадилар:
«Агар Ибн Умарга дунё ишларида бирор нарса қаттиқ бўлиб қолса, Роббиларига яқин бўлар эдилар».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ўз ибодатлари билан Аллоҳ таолога қурбат қилганлари туфайли дуолари ҳам мақбул зотга айланган эдилар.
Ибн Асокир Ибн Шавзабдан ривоят қилади:
«Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга Зиёд Ҳижозга боришни ирода қилгани ҳақидаги хабар етди. Бас, у киши унинг султонида бўлишни ёқтирмади ва:
«Аллоҳим! Албатта, сен ўз халқингдан кимни хоҳласанг, қатлда каффоратни жорий қилгансан. Ибн Сумайяга қатлни эмас, ўлимни бергин», деди.
Бас, унинг бармоғига ўлат яраси чиқди ва бир жума ўтмасдан ўлди».
Зиёд ўша вақтдаги золимлик ила ном чиқарган ҳукмдорлардан бирининг номи.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳунинг «Аллоҳим! Албатта, сен ўз халқингдан кимни хоҳласанг, қатлда каффоратни жорий қилгансан» деган гапларида баъзи кишилар бошқалар томонидан ўлдирилса, унинг бу тарзда ўлиши гуноҳларига каффорот бўлиб уларнинг ювилиб кетишига сабаб бўлади, деган маъно бор.
«Ибн Сумайя» Зиёднинг куняси. Сумайянинг ўғли дегани.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу етмиш учинчи ҳижрий санада, саксон уч ёшларида Маккаи Мукаррамада вафот этдилар. Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин. Омин!
1182 - وَعَنْ سَالِمِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ، عَنْ أَبِيِهِ: أَنَّ النَّبِيَّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «نِعْمَ الرَّجُلُ عَبْدُ اللهِ لَوْ كَانَ يُصَلِّي مِنَ اللَّيْلِ» قَالَ سَالِمٌ: فَكَانَ عَبْدُ اللهِ بَعْدَ ذَلِكَ لَا يَنَامُ مِنَ اللَّيْلِ إِلَّا قَلِيلًا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1122، م 2479].
1183. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абдуллоҳ, фалончи каби бўлма, у тунда қоим бўларди, кейинчалик тунда қоим бўлишни ташлаб қўйди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 161-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1183 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا عَبْدَ اللهِ؛ لَا تَكُنْ مِثْلَ فُلَانٍ؛ كَانَ يَقُومُ اللَّيْلَ فَتَرَكَ قِيَامَ اللَّيْلِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1152، م 1159/185 وسبق برقم 161].
1184. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида туни билан, тонг отгунча ухлайдиган киши зикр қилинганида, у зот: “У кишининг икки ёки бир қулоғига шайтон бавл қилиб қўйгандир”, дедилар”.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Таҳажжуд намозига турмай ухлаб ётиш қанчалик ёмон нарса эканини шу ҳадисдан билиб олса бўлади. Чунки бу шайтоннинг таъсиридандир. Аллоҳнинг ҳақларини паймол қилиш шайтон ва нафс каби душманларни ғов бўлишига олиб келади. Оқибатда таҳажжуд намозига тура олмайди.
Таҳажжуд намозига ўз вақтида туриш учун зарур бўлган баъзи бир амалий воситалар баёни:
– Таҳажжуд намозига оид илмий асосларни ёдга олиш.
– Таҳажжуд намозининг фазилатларини билиш.
– Кечки уйқудан олдин ният ва ирода бўлишлиги.
– Уйқу олдидан кўп еб-ичишдан сақланиш. Чунки, тунда тӯқ қоринга таҳажжуд намозига уйғониш амри маҳолдир.
– Гуноҳлардан четланиб юриш ҳам тунги намозга туришга сабаб бўлади. Бир киши Ҳасан Басрига: «Эй Абу Саъид, менга нима бўлдики, таҳорат билан ётсам ҳам таҳажжудга (тунги намозга) тура олмаяпман» деганида, у зот: «Гуноҳларинг сени боғлаб қўйибди. Сен кундузингни тўғирласанг тунинг сен учун тўғриланади», деб жавоб берибдилар.
– Таҳажжуд намозига туришни ният қилган киши ўша кечаси эртароқ таҳорат билан ётиши керак.
– Ғафлатга олиб борадиган ишлардан йироқ бўлиш, масалан ярим кечагача улфатлар билан гурунглашиш, замонавий алоқа воситалари сабабли вақтни бекор ўтказиш ва ҳоказо.
– Пешин билан аср ўртасида имкон қадар қайлула қилиш, яъни бир оз дам олиб, ухлаб олиш суннатга мувофиқ бўлиб, бу таҳажжуд ва бомдод намозига ўз вақтида туришга сабаб бўлади.
Албатта таҳажжуд намозини барпо қилиш секин-асталик билан амалга оширилади. Зеро, ҳозирда кун қисқариб, тун узайиб бормоқда. Бу намозни олдинига ҳафтада бир марта, кейин икки марта ўқилиб, шу билан одатий ҳолга айлантирилса, худди ҳадисда зикр қилингандек, шояд мўминларнинг шарафлисидан бўлсак, иншааллоҳ.
1184 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: ذُكِرَ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ رَجُلٌ نَامَ لَيْلَةً حَتَّى أَصْبَحَ، قَالَ: «ذَاكَ رَجُلٌ بَالَ الشَّيْطَانُ فِي أُذُنَيْهِ» أَوْ قَالَ: «فِي أُذُنِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3270، م 774].
1185. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз ухлаганда шайтон унинг гарданига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни тугаркан, (уни маҳкамлаб) «Сен учун тун ҳали узун, ухлайвер!» дейди. Агар уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Намоз ўқиса, яна бир тугун ечилиб, тетик, руҳи пок бўлади. Акс ҳолда руҳи чиркин, дангаса бўлиб ўрнидан туради», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ҳар бир инсон учун Аллоҳнинг зикри, таҳорат, намоз қанчалар керакли экани ажойиб услуб билан васф қилинмоқда. Инсон ухлагани ётганда ҳамма нарсани унутади. Қайта уйқудан туриш, айниқса, уйқу келиб турган бўлса, жуда ҳам қийин. Бунинг учун зарурат, кучли туртки, ё иймон бўлиши керак.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқудан туриш қийинлигини шайтон бошнинг орқасига туккан уч тугун сабабидан, деб баён қилмоқдалар.
Албатта, бу моддий маънодаги тугун эмас. Кишини шайтон таъсирида ушлаб турувчи ушбу уч тугуннинг ечилиши учун аввало, Аллоҳнинг зикри, сўнг таҳорат ва ниҳоят, намоз ўқилиши керак экан. Ана ўша амалларни қилган инсон руҳи енгил ва пок бўлиб, ўзи ҳаракатчан бўлиб қолади.
Аллоҳни зикр қилмаган, таҳорат ҳам олмаган ва намоз ўқимаган кишида эса бунинг тескариси бўлади. У фосиқ одам руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб уйқудан туради.
Ҳақиқатда ҳам ҳаётда худди шу ҳолни кўрамиз. Намозхон инсонлар жуда эрта турадилар, ўзлари тетик, руҳлари енгил, кўнгиллари хуш юрадилар. Тавфиқсизлар эса, ухлаб-ухлаб ўрнидан зўрға туради.
Шунинг учун ҳам ушбу ҳадиси шарифни яхши ўзлаштириб олишимиз керак. Ётаётиб таҳорат билан суннатга мувофиқ қилиб, дуоларни ўқиб ётишимиз керак.
Кечаси уйғонганда эса, дарҳол Аллоҳни зикр қилиб, уйқудан уйғонганда ўқиладиган дуони ўқимоғимиз керак. Кейин туриб, таҳорат қилиб икки ракат намоз ўқисак, шайтоннинг тугунлари батамом ечилган бўлади. Бу айниқса, таҳажжуд намози ўқимоқчи бўлганимизда керак бўлади.
1185 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَعْقِدُ الشَّيْطَانُ عَلَى قَافِيَةِ رَأْسِ أَحَدِكُمْ إِذَا هُوَ نَامَ ثَلَاثَ عُقَدٍ، يَضْرِبُ عَلَى كُلِّ عُقْدَةٍ: عَلَيْكَ لَيْلٌ طَوِيلٌ فَارْقُدْ، فَإِنِ اسْتَيْقَظَ فَذَكَرَ اللهَ تَعَالَى انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ، فَإِنْ تَوَضَّأَ انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ، فَإِنْ صَلَّى انْحَلَّتْ عُقَدُهُ، فأَصْبَحَ نَشِيطاً طَيِّبَ النَّفْسِ، وَإِلَّا أَصْبَحَ خَبِيثَ النَّفْسِ كَسْلَانَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1142، م 776].
قَافِيَةُ الرَّأْسِ: آخِرُهُ.
1186. Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй инсонлар, саломни (таниган ва танимаганлар орасида) ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг. Кишилар ухлаганда тунда намоз ўқинг, жаннатга омон ҳолатда кирасизлар», дедилар”.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсониятга қуйидаги нарсаларни буюрмоқдалар:
1. «Саломни ёйинг».
Мусулмонларнинг саломлашиш сўзлари, бир-бирларини кўрганларида биринчи айтадиган иборалари «Ассалому алайкум»ни таратиш унга одатланиш, доимо канда қилмай айтиб юриш, танигангаю танимаганга салом бериш маъноларини билдиради. «Салом» сўзининг луғатдаги маъноси «тинчлик» эканини эътиборга оладиган бўлсак, «тинчлик» ва саломатликни бутун ер юзи бўйлаб тарқатинг маъноси чиқади. Бунда мислсиз улкан маъно борлиги ҳаммага маълум.
Демак, жаннатга саломатлик билан кирайин, деган нияти бор мусулмон инсоннинг қиладиган амалларидан бири саломни таратиш бўлмоғи керак экан.
2. «Таомни тарқатинг».
Саломни таратишда маънавий яхшилик бўлса, таомни тарқатишда моддий яхшилик борлиги ҳеч кимга сир эмас. Исломда таом тарқатиш ҳақида сўз кетганда энг аввало, фақир-мискин, бева-бечора ва муҳтожларга моддий ёрдам бериш, уларнинг қоринларини тўйдириш кўзда тутилишини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу Ислом дини камбағалпарварлигининг энг муҳим томонларидан биридир. Ушбу ҳадиси шарифнинг бу фаслда келтирилиши ҳам мана шу жумла юзасидандир.
Сиз билан бизлар ҳам динимиз таълимотларига амал қилиб, имконимиз борида муҳтож кишилардан ўз ҳимматимизни аямаслигимиз керак бўлади.
3. «Кечаси одамлар ухлаб ётганида намоз ўқинг».
Бунга хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқиш ва тунги таҳажжуд намозлари киради.
1187. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи муҳаррамдадир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Рамазон ойидаги рўзадан кейинги ўринда муҳаррам ойидаги нафл рўза турар экан. Фарз намоз энг афзал намоз эканига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Шу билан бирга, фарз намоздан бошқа ҳам намозлар кўп, улардан баъзиларини ўргандик, баъзиларини эса, Аллоҳнинг тавфиқи ила ўрганамиз. Албатта, ҳамма намознинг фазли ҳам бирдек бўлавермас экан. Баъзилари баъзиларидан афзал бўлар экан. Уларнинг ичида энг афзали эса тунги намоз экан. Чунки кечаси тинч бўлади. Ундаги намоз риёсиз, чин дилдан ўқилади. Бандалар ухлаб ётганида бандаларнинг ухламагани Роббисига муножот қилади. Шунинг учун тунги намоз ўқишга одатланиш керак.
1187 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ رَمَضَانَ شَهْرُ اللهِ الْمُحَرَّمُ، وَأَفْضَلُ الصَّلَاةِ بَعْدَ الفَرِيضَةِ صَلَاةُ اللَّيْلِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1163].
1188. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тунги намоз икки (ракъат) икки (ракъат)дан. Тонг отиб қолишидан қўрққанинг заҳоти бир ракъат билан тоқ (витр) қил», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Кечаси намоз ўқиганда ҳар икки ракатда салом бериш яхши экани шу ҳадисдан олинган.
Бу ҳадисни Шофеъий мазҳабидагилар ихтиёр қилишган. Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда эса витр уч ракъат ўқилади. Албатта бунга саҳиҳ ҳадислардан далил келтиришган.
1188 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «صَلَاةُ اللَّيْلِ مَثْنَى مَثْنَى، فَإِذَا خِفْتَ الصُّبْحَ فَأَوْتِرْ بِوَاحِدَةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1137، م 749/148].
1189. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тундаги намоз икки (ракъат) икки (ракъат)дир. Бир ракъат витр ўқийди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Юқорида айтганимиздек, бу ҳадисга Шофеъийлар амал қилишади.
1189 - وَعَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي مِنَ اللَّيْلِ مَثْنَى مَثْنَى، وَيُوتِرُ بِرَكْعَةٍ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 995، م 749/157 في صلاة المسافرين، باب صلاة الليل مثنى مثنى].
1190. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ойнинг бир қисмида оғиз очиқ юрардилар, ҳатто биз бу ойда рўза тутмасалар керак, деб ўйлардик. (Ойнинг бир қисмида) рўза ҳам тутардилар, ҳатто биз (бу ой) умуман оғиз очмасалар керак, деб ўйлардик. У зот шундай эдиларки, агар у зотни кечаси намоз ўқиётган ҳолларида кўришни истасанг, албатта кўрардинг, ухлаётган ҳолларида кўришни истасанг ҳам, албатта кўрардинг».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ибодатларни кўпайтиришга тарғиб. Хусусан, тундаги нафл ва таҳажжудларни ҳуқуқларни поймол қилмай ва шартларини камайтирмасдан бажариш. Энг афзали тунни намоз ила бедор ўтказиш ва баъзи кунларда рўза тутмасликни таъйин қилмасликдир. Чунки одат қилиб олинса, нафсга машаққат олиб келади. Ва бу билан савоби озайиб кетади.
1190 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُفْطِرُ مِنَ الشَّهْرِ حَتَّى نَظُنَّ أَلَّا يَصُومَ مِنْهُ، وَيَصُومُ حَتَّى نَظُنَّ أَلَّا يُفْطِرَ مِنْهُ شَيْئاً، وَكَانَ لَا تَشَاءُ أَنْ تَرَاهُ مِنَ اللَّيْلِ مُصَلِّياً إِلَّا رَأَيْتَهُ، وَلَا نَائِمًا إِلَّا رَأَيْتَهُ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [1141].
1191. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (яъни тунда) ўн бир ракат намоз ўқир эдилар. Унда бирингиз эллик оят ўқийдиган миқдорда бошларини кўтармай сажда қилар эдилар. Бомдод намозидан олдин икки ракат намоз ўқир, кейин то намозга чақирувчи келгунига қадар ўнг тарафларига ёнбошлаб ётар эдилар».
Имом Бухорий ривояти.
1191 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُصَلِّي إِحْدَى عَشْرَةَ رَكْعَةً - تَعْنِي فِي اللَّيْلِ - يَسْجُدُ السَّجْدَةَ مِنْ ذَلِكَ قَدْرَ مَا يَقْرَأُ أَحَدُكُمْ خَمْسِينَ آيَةً قَبْلَ أَنْ يَرْفَعَ رَأْسَهُ، وَيَرْكَعُ رَكْعَتَيْنِ قَبْلَ صَلَاةِ الفَجْرِ، ثُمَّ يَضْطَجِعُ عَلَى شِقِّهِ الأَيْمَنِ حَتَّى يَأْتِيَهُ الْمُنَادِي للصَّلَاةِ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [994].
1192. Яна у киши розияллоҳ анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда ҳам, ундан бошқасида ҳам ўн бир ракъатдан оширмасдилар. Тўрт ракъат намоз ўқирдилар. Унинг чиройлилиги ва узунлиги ҳақида сўрамай қўявер. Кейин яна тўрт ракъат намоз ўқирдилар. Унинг чиройлилиги ва узунлиги ҳақида сўрамай қўявер. Сўнгра уч ракъат намоз ўқирдилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, витр ўқимай туриб ухлайсизми?» деган эдим, «Эй Оиша, менинг кўзларим ухлайди, қалбим ухламайди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Оиша розияллоҳу анҳонинг «Рамазонда ҳам, ундан бошқасида ҳам ўн бир ракъатдан оширмасдилар» дегани таҳажжудга тегишли. Зеро, таровеҳ уйқудан олдин, таҳажжуд эса уйқудан кейин ўқиладиган намоздир.
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
1. Тунги намозни тўрт ракатдан ўқиса ҳам жоиз.
Имом Абу ҳанифа ушбу ҳадисни ҳужжат қилиб, тунги намоз тўрт ракатли бўлгани афзал, дейдилар.
2. Тунги намозни узун ва чиройли қилиб ўқиш кераклиги.
3. Витр намозининг уч ракат экани.
4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухласа ҳам, қалблари ухламаслиги.
5. Ҳанафий мазҳабидагилар ушбу ҳадисга биноан витрни уч ракат ўқишади.
1192 – وَعَنْهَا رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: مَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَزِيدُ - فِي رَمَضَانَ وَلَا فِي غَيْرِهِ - عَلَى إِحْدَى عَشْرَةَ رَكْعَةً: يُصَلِّي أَرْبَعاً فَلَا تَسْأَلْ عَنْ حُسْنِهِنَّ وَطُولِهِنَّ، ثُمَّ يُصَلِّي أَرْبَعاً فَلَا تَسْأَلْ عَنْ حُسْنِهِنَّ وَطُولِهِنَّ، ثُمَّ يُصَلِّي ثَلَاثاً، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَتَنَامُ قَبْلَ أَنْ تُوتِرَ؟! فَقَالَ: «يَا عَائِشَةُ؛ إِنَّ عَيْنَيَّ تَنَامَانِ وَلَا يَنَامُ قَلْبِي». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1147، م 738].
1193. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечанинг аввалида ухлар, охирида туриб, намоз ўқирдилар».
Муттафақун алайҳ.
1193 – وَعَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَنَامُ أَوَّلَ اللَّيْلِ، وَيَقُومُ آخِرَهُ فَيُصَلِّي. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1146، م 739].
1194. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кеча Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқидим. У зот қиёмда тураверганларидан бир ёмон иш қилмоқчи ҳам бўлдим».
«Нима қилмоқчи бўлдинг?» дедик. «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни (тик) қўйиб, ўзим ўтириб олмоқчи бўлдим», деди у».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 108-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1194 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَّيْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لَيْلَةً، فَلَمْ يَزَلْ قَائِماً حَتَّى هَمَمْتُ بِأَمْرٍ سُوءٍ، قَيْلَ: مَا هَمَمْتَ؟ قَالَ: هَمَمْتُ أَنْ أَجْلِسَ وَأَدَعَهُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1135، وسبق برقم 108].
1195. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кеча Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. Бақарани бошладилар. Юз оятда рукуъ қилсалар керак, десам, ўтиб кетдилар. Уни бир ракъатга ўқисалар керак, десам, ўтиб кетдилар. Шу билан рукуъ қиладилар, десам, Нисони бошлаб, уни ўқидилар. Кейин Оли Имронни бошлаб, уни ўқидилар. Оҳиста ўқирдилар. Тасбеҳ бор оятдан ўтсалар, тасбеҳ айтар, сўров бор оятдан ўтсалар, сўрар, паноҳ тилаш бор оятдан ўтсалар, паноҳ тилар эдилар. Кейин рукуъ қилиб, «Субҳаана роббиялъазиим», дея бошладилар. Рукуълари ҳам қиёмларича эди. Кейин «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, роббанаа, лакалҳамд» деб, сўнг деярли рукуъ қилганларича узоқ турдилар. Сўнгра сажда қилиб, «Субҳаана роббиялаълаа», дедилар. Саждалари ҳам қиёмларига яқин эди».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 107-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1195 - وَعَنْ حُذَيفَهَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَّيْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ لَيْلَةٍ، فَافْتَتَحَ البَقَرَةَ، فَقُلْتُ: يَرْكَعُ عِنْدَ الْمِئَةِ، ثُمَّ مَضَى، فَقُلْتُ: يُصَلِّي بِهَا فِي رَكْعَةٍ، فَمَضَى، فَقُلْتُ: يَرْكَعُ بِهَا، ثُمَّ افْتَتَحَ النِّسَاءَ فَقَرَأَهَا، ثُمَّ افْتَتَحَ آلَ عِمْرَانَ، فَقَرَأَهَا، يَقْرَأُ مُتَرَسِّلًا، إِذَا مَرَّ بِآيَةٍ فِيهَا تَسْبِيحٌ سَبَّحَ، وَإِذَا مَرَّ بِسُؤَالٍ سَأَلَ، وَإِذَا مَرَّ بِتَعَوَّذٍ تَعَوَّذَ، ثُمَّ رَكَعَ فَجَعَلَ يَقُولُ: «سُبْحَانَ رَبِّيَ العَظِيمِ»، فَكَانَ رُكُوعُهُ نَحْواً مِنْ قِيَامِهِ، ثُمَّ قَالَ: «سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ، رَبَّنَا لَكَ الحَمْدُ»، ثُمَّ قَامَ طَوِيلًا قَرِيباً مِمَّا رَكَعَ، ثُمَّ سَجَدَ فَقَالَ: «سُبْحَانَ رَبِّيَ الأَعْلَى» فَكَانَ سُجُودُهُ قَرِيباً مِنْ قِيَامِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [772 وسبق برقم 107].
1196. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Қайси намоз афзал?» деб сўрашди. У зот: «Узоқ тик туриш», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Абу Довуд келтирган ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Амалларнинг қайси бири афзал?» деб сўралди.
«Қиёмнинг узуни», дедилар», дейилган.
Маълумки, «Қунут» дуоси ҳам намозда тик туриб ўқилади. Намозда қиёмни узоқ қилиш унинг энг афзал амали, дейишлик ушбу ҳадисдан олинган.
Абу Ҳанифа ва Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳилар шу гапни ушлаганлар.
Бошқалар эса сажданинг фазли ҳақидаги гапларни ушлаб, намознинг энг яхши, энг афзал амали сажда, деганлар.
1196- وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الصَّلَاةِ أَفْضَلُ؟ قَالَ: «طُولُ القُنُوتِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [756/165].
الْمُرَادُ بِـ(القُنُوتِ): القِيَامُ.
1197. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга энг суюкли намоз Довуд алайҳиссаломнинг намозидир. Аллоҳга энг суюкли рўза Довуднинг рўзасидир. У кечанинг ярмида ухлар, учдан бирини ибодат билан ўтказар ва олтидан бирида ухлар эди. Бир кун рўза тутиб, бир кун оғзи очиқ бўлар эди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан кўриниб турибдики, кечаси таҳажжуд намози ўқиш олдинги пайғамбарларда ҳам бўлган қадимги ибодат. Кечаси таҳажжуд намози ўқиш учун энг афзал услуб ва вақт тақсимлаш Довуд алайҳиссаломга оид экан. У зот алайҳиссалом кечанинг ярмида ухлаб, учдан бир қисмида таҳажжуд намози ўқир эканлар. Кейин яна ётиб, олтидан бир қисмида ухлар эканлар. Демак, вақтида ухлаб, вақтида таҳажжуд намозини ўқир эканлар. Бу ўртача иш тутишдир. Кечанинг ҳаммаси ғафлат уйқусида ҳам ўтказилмайди, кечаси билан намоз ўқиб, уйқудан қолиб қийналмайди ҳам.
Демак, ҳаётимизда меъёрида иш тутиб, вақтида ухлаб, вақтида таҳажжуд намозини ўқишимиз керак.
Фарз намоз энг афзал намоз эканига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Шу билан бирга, фарз намоздан бошқа ҳам намозлар кўп, улардан баъзиларини ўргандик, баъзиларини эса, Аллоҳнинг тавфиқи ила ўрганамиз. Албатта, ҳамма намознинг фазли ҳам бирдек бўлавермас экан. Баъзилари баъзиларидан афзал бўлар экан. Уларнинг ичида энг афзали эса тунги намоз экан. Чунки кечаси тинч бўлади. Ундаги намоз риёсиз, чин дилдан ўқилади. Бандалар ухлаб ётганида бандаларнинг ухламагани Роббисига муножот қилади. Шунинг учун тунги намоз ўқишга одатланиш керак.
1197 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَحَبُّ الصَّلَاةِ إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ صَلَاةُ دَاوُدَ، وَأَحَبُّ الصِّيَامِ إِلَى اللهِ صِيَامُ دَاوُدَ، كَانَ يَنَامُ نِصْفَ اللَّيْلِ وَيَقُومُ ثُلُثَهُ وَيَنَامُ سُدُسَهُ وَيَصُومُ يَوماً وَيُفْطِرُ يَوماً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1131، م 1159/189].
1198. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Тунда бир пайт борки, мусулмон киши унга мувофиқ келиб, Аллоҳдан дунё ва охират ишларидан бирор яхшилик сўраса, Аллоҳ унга ўшани албатта беради. Ҳар кечада шундай».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббимиз табарока ва таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганида дунё осмонига нозил бўлади ва:
«Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтадики, Мен уни мағфират қилсам», дейди», дедилар». (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)
Бу ҳадиси шарифдан таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бирида ўқимоқ афзаллиги билинади. Чунки ўша пайтда Аллоҳ таоло дунё осмонига тажалли қилган дуо, сўров ва истиғфорларни тўсиқсиз қабул қилаётган бўлади. Албатта, бундоқ фазилатли вақтни таҳажжуд намози ила ўтказаётган банда ғоят улуғ мақомларга эришиши турган гап. У вақтда банданинг қилган дуоси Аллоҳ таоло томонидан дарҳол қабул бўлади, сўраган нарсаси берилади, гуноҳлари кечирилади.
Шунинг учун бу амалга, яъни, таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бирида ўтамоққа яна ҳам мустаҳкам бўлмоғимиз лозим.
1198 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ فِي اللَّيْلِ لَسَاعَةً، لَا يُوَافِقُهَا رَجـُلٌ مُسْلِمٌ يَسْأَلُ اللهَ خَيْراً مِنْ أَمْرِ الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ إِلَّا أَعْطَاهُ إِيَّاهُ، وَذَلِكَ كُلَّ لَيْلَةٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [757].
1199. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз тунда қоим бўлса, намозини енгилгина икки ракъат билан бошласин», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадисда таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат намоз ўқиш билан бошлаш тавсия қилинмоқда. Албатта, уйқудан туриш билан бирданига қаттиқ ҳаракат қилиш, узоқ тик туриб намоз ўқиш оғир келади. Шунинг учун аввал енгилгина икки ракат намоз ўқилса, бу ўзига хос чигал ёзиш машқи ҳам бўлади. Инсоннинг руҳи ҳам, жисми ҳам келажакдаги намозларга яхшилаб тайёрланади. Ана ундан кейин хоҳлаганича ўқийверади.
1199- وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا قَامَ أَحَدُكُمْ مِنَ اللَّيْلِ فَلْيَفتَتِحِ الصَّلَاةَ بِرَكْعَتَيْنِ خَفِيفَتَيْنِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [768].
1200. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси (таҳажжуд намоз ўқиш учун) турсалар намозларини енгил икки ракъат билан бошлардилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда тундаги таҳажжуд намозни икки ракъат енгилгина намоз билан бошлаш лозимдир. Албатта бундай қилиш уйқу асоратини кетказиб, олдиндаги намозга тайёргарликдир.
1200 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا قَامَ مِنَ اللَّيْلِ افتَتَحَ صَلاَتَهُ بِرَكْعَتَيْنِ خَفِيفَتَيْنِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [867].
1201. Яна у киши розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморлик ёки бошқа сабабдан тунги намозни ўтказиб юборсалар, кундузи ўн икки ракъат намоз ўқиб қўярдилар».
Имом Муслим ривояти.
1201 - وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا فَاتَتْهُ الصَّلَاةُ مِنَ اللَّيْلِ مِنْ وَجَعٍ أَوْ غَيْرِهِ، صَلَّى مِنَ النَّهَارِ ثِنْتَي عَشَرَةَ رَكْعَةً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [746/140].
1202. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким вазифасини ёки унинг бирор қисмини қилмай ухлаб қолиб, кейин уни бомдод билан пешиннинг орасида ўқиб олса, унга тунда ўқигандек ёзилади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: «Вазифасини» дейилганда кўнгилли равишда ўзига ҳар куни ёки кечаси ўқиб туришни вазифа қилиб олинган намоз, Қуръон қироати, зикр ва шунга ўхшашлар кўзда тутилади. Одатда «вазифа»ни руҳий тарбия устозлари ўргатадилар.
Мусулмон банда ўзига вазифа қилиб олган нарсани ихлос билан ҳар кеча ўқиб юрсаю, баъзи сабабларга кўра, бирор кечада уни ўқий олмай ухлаб қолса ёки баъзи қисмини ўқимаган бўлса, бомдод ва пешин намозлари орасида ўқиб олса, худди вақтида ўқигандек савоб ёзилади.
Демак, шунга биноан, суннат қилинган намозлар – вақтли нафллар, икки ийд, чошгоҳ, фарз намозлар билан ўқиладиган намозлар қазо қилиб ўқилади.
1202 - وَعَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَال: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ نَامَ عَنْ حِزْبِهِ، أَوْ عَنْ شْيءٍ مِنْهُ، فَقَرَأَهُ فِيمَا بَيْنَ صَلَاةِ الفَجْرِ وَصَلَاةِ الظُّهْرِ كُتِبَ لَهُ كَأَنَّمَا قَرَأَهُ مِنَ اللَّيْلِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [747].
1203. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кечаси туриб, намоз ўқиган ва хотинини уйғотган, агар турмаса, юзига сув сепган эрга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Кечаси туриб, намоз ўқиган ва эрини уйғотган, агар турмаса, юзига сув сепган хотинга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин».
Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари мақбул эканига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Ҳар бир мусулмон эру хотин учун ушбу дуода сўралган Аллоҳнинг раҳматига эришиш қийин эмас. Бунинг учун кечаси қайси бири аввал уйғониб ибодат ҳаракатига тушса, жуфти ҳалолини ҳам бу улуғ ишга таклиф қилиши керак, холос. Агар уйғотилган киши қийналиб тургиси келмаса, юзига сув сепиб юбориш ҳам жоиз экан. Мусулмон эр-хотинлар ана шундоқ бўлишлари керак. Ибодатга, кечалари туриб таҳажжуд намози ўқишга интилишлари, бир-бирларидан орқада қолмай, бир-бирларини ундаб туришлари керак.
1203 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «رَحِمَ اللهُ رَجُلًا قَامَ مِنَ اللَّيْلِ فَصَلَّى، وَأَيْقَظَ امْرَأَتَهُ، فَإِنْ أَبَتْ نَضَحَ فِي وَجْهِهَا الْمَاءَ، رَحِمَ اللهُ امْرَأَةً قَامَتْ مِنَ اللَّيْلِ فَصَلَّتْ، وَأَيْقَظَتْ زَوْجَهَا، فَإِنْ أَبَى نَضَحَتْ فِي وَجْهِهِ الْمَاءَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [1308].
1204. Яна у киши ва Абу Саъид розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Эр кечаси аёлини уйғотиб, иккови намоз ўқишса – ёки иккови икки ракъат ўқишса – зокир ва зокиралар (Яъни, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар) қаторига ёзиладилар».
Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Бу эса улуғ саодатдир. Аллоҳ таоло Қуръони карим қуйидаги оятида зокир ва зокираларга мағфират ва улуғ ажр тайёрлаб қўйганини айтган.
«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат) тайёрлаб қўйгандир» (Аҳзоб сураси, 35-оят).
Шунинг учун ҳар бир мусулмон эр кечаси хотинини уйғотиб, икковлари бир бўлиб таҳажжуд намози ўқиб туришлари керак.
Демак, эр кечаси хотинини уйғотиб, икковлари бир бўлиб таҳажжуд намозини ўқишса, Аллоҳ Қуръонда мақтаган «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар», деган мақомга эришар экан.
Имом Нававий Азкор китобида қуйидаги сўзларни нақл қиладилар:
Имом Абул Ҳасан Воҳидий айтадилар: «Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Бу оятдаги зикр қилувчилардан мурод ҳар бир намоз сўнгида ва кечасию кундузи, тўшакда, уйқудан уйғонганда, ҳар гал манзилдан чиққанда Аллоҳни ёд этувчилардир», дедилар».
Мужоҳид эса: «Тик турганида, ўтирганида, ёнбошлаганида Аллоҳни зикр қилмаган эркак ёки аёл ҳақиқий зокир бўла олмайди», деганлар.
Ато айтадилар: «Ким беш вақт намозни ҳақларини адо этиб ўқиса, у киши Аллоҳнинг оятидаги зикр қилувчилар сирасига киради».
1204 - وَعَنْهُ وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَا: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا أَيْقَظَ الرَّجُلُ أَهْلَهُ مِنَ اللَّيْلِ فَصَلَّيَا - أَوْ صَلَّى - رَكْعَتَينِ جَمِيعاً، كُتِبَا فِي الذَّاكِرِينَ وَالذَّكِرَاتِ». رَوَاهُ أبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [1309].
1205. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар бирортангизни намоз ўқиётганида мудроқ тутса, то уйқуси тарқалмагунча ухлаб олсин. Чунки ҳеч бирингиз мудраган ҳолда намоз ўқиганида, эҳтимол, истиғфор айтаман деб, ўзини дуоибад қилаётгандир».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 153-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1205 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا نَعَسَ أَحَدُكُمْ فِي الصَّلَاةِ، فَلْيَرْقُدْ حَتَّى يَذْهَبَ عَنْهُ النَّومُ؛ فَإِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا صَلَّى وَهُوَ نَاعِسٌ، لَعَلَّهُ يَذْهَبُ يَسْتَغْفِرُ فَيَسُبَّ نَفسَهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 212، م 786 وسبق برقم 153].
1206. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз тунда қоим бўлса ва тилига Қуръон келавермай, нима деяётганини билмай қолса, ёнбошлаб олсин», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Кечки таҳажжуд намозига тарғиб ва уни фаоллик, хушуъ ва қалби Аллоҳга боғликлик ила адо этиш.
1206 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا قَامَ أَحَدُكُمْ مِنَ اللَّيْلِ فَاسْتَعْجَمَ القُرْآنُ عَلَى لِسَانِهِ؛ فَلَم يَدْرِ مَا يَقُولُ فَلْيَضْطَجِعْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [787].
34-боб. Рамазон кечасида қоим бўлиш, яъни таровеҳ намозини ўқишнинг маҳбублиги ҳақида
34 - بَابُ اسْتِحْبَابِ قِيَامِ رَمَضَانَ، وَهُوَ التَّرَاوِيحُ
1207. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳи мағфират қилинади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни (одамларни) Рамазонда қоим бўлишга қатъий буюрмай тарғиб қилардилар ва «Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дер эдилар.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Рамазон ойи кечалари ибодат қилиш жуда ҳам фазилатли иш. Гуноҳларнинг мағфират бўлиши ҳам шу иш туфайли бўлади.
Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишга тарғиб қилиш билан бирга, маълум бир ибодатга қатъиян амр қилмаганлар. Балки умумий тарғиб қилиш билан кифояланганлар.
Худди шу ҳолат ҳазрати Абу Бакрнинг халифалик даврларида ҳам давом этган. Кишиларга Рамазон кечаларида маълум ибодатни тайин қилмаслик ҳазрати Умари одил халифаликларининг дастлабки даврида ҳам давом этган. Кейин нима бўлганини сўнгра келадиган ривоятлардан билиб оламиз.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси чиқиб масжидда намоз ўқидилар. Одамлар ҳам у кишига иқтидо қилдилар. Тонг отгандан сўнг одамлар бу ҳақда гапирдилар. Кейин улардан ҳам кўп тўпланишди ва у зот билан намоз ўқишди. Одамлар бу ҳақда ҳам гапирдилар. Учинчи кечада масжид аҳли кўпайиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб намоз ўқидилар. Улар у зотга иқтидо қилдилар. Тўртинчи кеча бўлганида масжид одамларни сиғдиришга ожизлик қилиб қолди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозига чиқдилар. Намозни ўқиб бўлганларидан кейин одамларга юзландилар ва:
«Сизнинг ҳолингиз менга махфий бўлгани йўқ. Лекин мен (намоз) сизга фарз бўлиб, сўнг унинг адосида ожиз қолишингиздан қўрқдим», дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида иш ана шу ҳолда эди». (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Бу ҳодиса ҳақида келган бошқа ривоятларда таъкидланишича, Рамазоннинг йигирма учинчи кечаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда нафл намоз ўқиётганларини кўриб, баъзи саҳобалар у зотнинг намозларига қўшилиб иқтидо қилганлар. Эртасига бу гап одамлар орасига тарқагач, эшитганлар кечаси келиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги нафл намозларига қўшилганлар. Эртасига яна одам кўпайган. Тўртинчи кечаси масжидга одам сиғмай кетган. Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги нафл намози ўқигани масжидга чиқмаганлар. Бир йўла бомдод намозига чиққанлар ва нима учун тунги намозни одамлар билан ўқиш учун чиқмаганларини тушунтириб берганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Ислом ҳукмлари жорий бўлиб турар эди. Ҳали ҳаммаси жорий бўлиб битмаган эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам агар одамлар билан тунда жамоат бўлиб намоз ўқишни давом эттираверсалар, ушбу намоз сизларга фарз бўлди, деб амри илоҳий тушиб қолишидан, кейин эса одамлар Рамазон кечалари бу намозни ўқий олмай гуноҳкор бўлишларидан қўрққанлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига нисбатан ўта меҳрибон эдилар. Уларнинг тоқатларидан ташқари таклифлар ила қийналишларини асло хоҳламас эдилар. Доимо енгиллик томонини кўзлар эдилар. У зоти бобаракотга Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин.
Абдурраҳмон ибн Абдин ал-Қорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан Рамазон кечаларининг бирида масжидга чиқдим. Қарасак, одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, тарқоқ ҳолларида, кимдир ёлғиз ўзи намоз ўқимоқда. Кимдир намоз ўқиса, бир неча киши унга иқтидо қилмоқда. Шунда Умар:
«Менимча, анавиларни бир қори (орти)га жамласам яхши бўлади», деди. Сўнгра уларни Убай ибн Каъбнинг ортидан жамлади. Кейин бошқа бир кечада мен яна у билан чиққанимда одамлар қориларга иқтидо қилиб, намоз ўқишар эди.
Умар:
«Бу қандоқ ҳам яхши бидъат. Бу вақтда ухлаб ётганларидан кўра, қоим бўлганлари афзал», деди. (Кечанинг охирида, демоқчи.) Одамлар кечанинг аввалида қоим бўлишар эди». (Бухорий ривоят қилган).
Ислом давлати раҳбари ўлароқ, кишилар ичида юриб уларнинг ҳолидан хабар олиш, хатоларини тузатиш, манфаатлари ҳақида қайғуриш ҳазрати Умардек бир зот учун оддий бир ҳол эди.
Мана, у киши хазинадори Абдурраҳмон ибн Абдин розияллоҳу анҳу билан Рамазони шариф кечаларидан бирида Мадинаи мунаввара кўчаларида кетмоқдалар. Бу вақт муборак вақт. Мусулмонлар кундузни соим, кечасини қоим ўтказишлари керак бўлган муборак Рамазон ойи. Аммо халифа Умари одил кўзларига мусулмонларни кечасидаги ҳоллари ана ўша талаб даражасида бўлиб кўринмади. Кимдир ўзича намоз ўқимоқда. Нарироқда уч-тўрт киши бир одамга иқтидо қилиб, ўзларича ибодат қилмоқдалар. Бошқалар эса...
Зийрак ва ташаббускор инсон, қобилиятли ва уддабуррон давлат бошлиғи, қўрқмас ва шижоаткор мужтаҳид ҳазрати Умарнинг кўнглидан кишиларни бу ҳолда ташлаб қўйиш яхши эмаслиги ўтди. Агар иш шу ҳолда давом этаверса, кейин нима бўлиши мумкин? ҳозирнинг ўзида шунчалик бўлиб тургач, кейин бундан яхши бўлиши мумкин эмас. Пайғамбар алайҳиссаломнинг вақтларида одамлар катта ғайрат билан ибодат қилар эдилар. ҳар ким ўз ҳолича бўлса ҳам Рамазон кечасини қоим бўлиб ўтказар эдилар. Энди бўлса, аввалги ғайрат қолмабди. Кишилар тарқоқ, нафл намоз ўқигани ўқимоқда, бўлмаса йўқ. Пайғамбар алайҳиссалом ўзлари бош бўлиб, кечаларни бедор ўтказар эдилар. Кишиларга Рамазон кечасидаги ибодат фарз бўлиб қолиб, оғирлик келмасин дебгина жамоат ила кечаси намоз ўқишни доимий ташкил қилмаган эдилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида шариат ҳукмлари давомли равишда тўлдириб борилар эди. Бугун бир ҳукм ташкил этилса, эртага бошқаси ва ҳокозо. ҳукмларнинг жорий бўлишига баъзи одамларнинг саволлари, гоҳида қилган ишлари, гоҳида яна бошқа нарсалар сабаб бўлиб қолар эди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзича тўпланиб, кечаси жамоат намоз ўқиш туфайли шу намоз фарз бўлиб қолишидан истиҳола қилган эдилар. Агар Рамазон кечаларида ана шундай намоз фарз бўлиб қолса, баъзи кишиларга оғир келиб, қийналиб қолишлари мумкин эди.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг бирдан-бир мулоҳазалари шу эди. Бўлмаса, бошқа ҳеч бир нарса у зотни Рамазон кечаларида мусулмонлар билан жамоат бўлиб, нафл намоз ўқишдан тўсмас эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари доимо бу намозни ўқир, саҳобаларни ҳам унга тинимсиз тарғиб қилар эдилар.
Энди бўлса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул Аълога риҳлат қилдилар. Шариат аҳкомлари мукаммал бўлди. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Аллоҳ таоло ҳеч кимга ваҳий туширмайди. Бирор ибодатни фарз ёки вожиб бўлиши мумкин эмас. Жумладан, энди мусулмонлар кечаси жамоат бўлиб, нафл намоз ўқисалар ҳам фарз ёки вожиб бўлиб қолиши асло мумкин эмас. Уларнинг ҳозиргига ўхшаб тарқоқ юрганларидан, Рамазон кечаларини турлича ўтказишларидан кўра жамоат бўлиб намоз ўқишлари яхши эмасми?
«Менимча, анавиларни бир қори (орти)га жамласам яхши бўлади», деди ҳазрати Умар. Ўша қори намозга ўтади. Қолганлари эса унга иқтидо қилади. Қориларнинг ичида энг афзали Убай ибн Каъб. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам буни тасдиқлаганлар.
Шундай қилиб, ҳазрати Умар Рамазон кечалари жамоат бўлиб таровеҳ намоз ўқишни жорий қилдилар. Бу иш ҳаммага маъқул келди. Саҳобалардан бирор киши ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарса нима учун қилинмоқда, демади. Бу ҳам мазкур иш ҳаммага ўта маъқул бўлганидан дарак берарди. ҳа, ҳамма бу ишдан хурсанд бўлди.
Ровий Абдурраҳмон ибн Абдин розияллоҳу анҳунинг айтишларича, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ўзлари ҳам хурсанд бўлганлар ва:
«Бу қандоқ ҳам яхши бидъат. Бу вақтда ухлаб ётганларидан кўра, қоим бўлганлари афзал», деганлар. Шу ерда бидъат икки хил, яхши ва ёмон бўлиши мумкинлиги, буни ҳазрати Умардек улуғ зот таъкид қилганларини алоҳида эслаб ўтишимиз лозим.
1207 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيْمَاناً وَاحْتِسَاباً غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 37، م 759].
وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُرَغِّبُ فِي قِيَامِ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَأْمُرَهُمْ فِيهِ بِعَزِيمَةٍ، فَيَقُولُ: «مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيْمَاناً وَاحْتِسَاباً غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [759/174].
35-боб. Қадр кечаси бедор бўлмоқнинг фазилати ҳамда қадр кечаси Рамазон кечаларининг энг савоби умидли экани баёни
Аллоҳ таоло: “Албатта Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Кадр кечаси нима эканлигини Сиз қаердан ҳам билар эдингиз?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни, Жаброил алайҳиссалом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри-ла (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар. У (кеча) то тонг отгунча тинчлик-омонликдир”. (Қадр сураси, 15оятлар).
«Албатта биз уни бир муборак — барокатли кечада нозил қилдик» (Духон сураси, 3-оят), деб айтган.
35 - بَابُ فَضْلِ قِيَامِ لَيْلَةِ القَدْرِ، وَبَيَانِ أَرْجَى لَيَالِيهَا
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {إنَّا أنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ القَدْرِ} [القدر - 1] إِلَى آخِرِ السُّورَةِ.
وَقَالَ تَعَالَى: {إنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةٍ مُبَارَكَةٍ} الآياتِ [الدخان - 3].
1208. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Рамазон рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Ким Қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади».
Муттафақун алайҳ.
1208 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَامَ لَيْلَةَ القَدْرِ إِيْمَاناً وَاحْتِسَاباً غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 35، م 760].
1209. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан баъзи кишилар тушларида Қадр кечасининг охирги етти кечада эканини кўришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг тушингиз охирги етти кечага мувофиқ келганини кўрмоқдаман. Ким уни (Қадр кечасини) изласа, охирги етти кечадан изласин», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Мўмин кишининг туши ваҳий кабидир. Азон саҳобалар кўрган туш сабабли шариатга киритилганини аввал ўрганиб ўтган эдик. Мана энди саҳобаи киромларнинг тушлари Қадр кечасини аниқлашга ёрдам бермоқда. Шу туфайли ўн кечадан етти кечага қисқартириб, ўша етти кечадан Қадр кечасини излашга тарғиб қилинмоқда.
1209 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رِجَالًا مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أُرُوا لَيْلَةَ القَدْرِ فِي الْمَنَامِ فِي السَّبْعِ الأَوَاخِرِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَرَى رُؤيَاكُمْ قَدْ تَوَاطَأَتْ فِي السَّبْعِ الأَوَاخِرِ، فَمَنْ كَانَ مُتَحَرِّيهَا، فَلْيَتَحَرَّهَا فِي السَّبْعِ الأَوَاخِرِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2015، م 1165].
1210. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар ва: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигидан изланглар», дер эдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга биноан Қадр кечасини топиш учун Рамазони шарифнинг йигирма биринчи, йигирма учинчи, йигирма бешинчи, йигирма еттинчи ва йигирма тўққизинчи кечаларида излаш керак бўлади.
1210 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُجَاوِزُ فِي العَشْـرِ الأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ، وَيَقُولُ: «تَحَرَّوْا لَيْلَةَ القَدْرِ فِي العَشْرِ الأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2020، م 1169].
1211. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қадр кечасини Рамазон ойи охирги ўн кунлигининг тоқ кунларидан изланглар», деб айтдилар”.
Имом Бухорий ривояти.
1211 - وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تَحَرَّوْا لَيْلَةَ القَدْرِ فِي الوِتْـرِ مِنَ العَشْرِ الأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [2017].
1212. Яна у киши розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги кирса, кечанинг барчасини ухламасдан ўтказардилар. Ва ўз аҳли аёлларини ҳам уйғотиб, жиддужаҳд қилиб, изорларини маҳкам боғлаб, (ибодатга астойдил шўнғирдилар).
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадисдаги «изорларини маҳкам боғлаб» деган жумлани икки хил тушуниш мумкин: а) ибодатга бел боғлаш, астойдил киришиш; б) аёллардан четланиш. Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳи бошқа бир ривоятда «ва аёллардан четланардилар», деган ибора алоҳида таъкидланганидан келиб чиқиб, биринчи маънони мўътабарроқ, деб айтган.
1212 - وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا دَخَلَ العَشْرُ الأَوَاخِرُ مِنْ رَمَضَانَ أَحْيَا اللَّيْلَ، وَأَيْقَظَ أَهْلَهُ، وَجَدَّ وَشَدَّ الْمِئْزَرَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2024، م 1174 وسبق برقم 104].
1213. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа ойларда қилмаган жидду-жаҳдни Рамазон ойида қилардилар. Охирги ўнликда ундан бошқада қилмаган жидду-жаҳдни қилар эдилар».
Имом Муслим ривояти.
1213 – وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَجْتَهِدُ فِي رَمَضَانَ مَالَا يَجْتَهِدُ فِي غَيْرِهِ، وَفِي العَشْرِ الأَوَاخِرِ مِنْهُ مَالَا يَجْتَهدُ فِي غَيْرِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1175].
1214. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар».
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Барчамиз яхши биламизки, Қадр кечаси йилнинг энг улуғ кечасидир. Бу кеча энг улуғ ой ичига яширилган. У кечада қилинган ибодатлар, дуолар, зикрлар Қадр кечаси мавжуд бўлмаган бошқа минг ойдан яхшироқдир. Бу ҳақда Қуръонда очиқ айтиб қўйилган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир” (Қадр сураси, 3-оят).
Қуръон нозил бўлган бу кечада дуолар ижобат бўлади, амалларнинг савоби жуда улуғ бўлади. Бу кечада қилинадиган дуо ҳақида ҳадиси шарифларда келган.
Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».
Аллоҳнинг «ал-Ғофур» ва «ал-Афувв» исмлари орасидаги нима фарқ бор?
«Ал-Ғофур» сифати гуноҳларни ўчиришдир.
«Ал-Афувв» сифати эса Қиёмат куни гуноҳларнинг ўзингдан ва фаришталар(нинг дафтарлари)дан худди уларни қилмагандек ўчириб ташланиши, сендан рози бўлиши ҳамда сўрамасанг ҳам беришидир.
Улуғ кечада Оиша онамизга тавсия қилинаётган дуони кўряпсизми?
Оиша онамиз барча оналаримиз ичида энг ёши бўлганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллари ичидан фақат у кишига бокира ҳолларида уйланганлар.
Онамизга бўҳтон қилишганда Аллоҳ таолонинг Ўзи оятлар нозил қилиб, онамизнинг покликларини эълон қилган. Бу оятлар қиёматга қадар тиловат қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам умрлари охирида бетоб бўлганларида Оиша онамизнинг уйларида қолишга бошқа оналаримиздан рухсат олганлар.
Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари ҳам Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳужраларида бўлди.
Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кимни кўпроқ яхши кўришлари ҳақида сўрашганида у зот алайҳиссалом “Оишани” деганлар. “Эркакларданчи?” дейишганда, “Унинг отасини” деб жавоб берганлар.
Мана шу айтилганлар онамизнинг фазилатлари нақадар улуғлигини кўрсатади. Мана шундай мақомдаги кишига Қадр кечасида Аллоҳ таолодан афв, кечирим сўраш буюрилмоқда.
Энди биз кўзимизни каттароқ очайлик! Қадр кечасини ғанимат билиб, бу кечада кўпроқ ибодат қилишга, Роббимиздан кўпроқ мағфират сўрашга ҳаракат қилайлик! Зеро, ҳар бир инсон хатокордир. Хато қилувчиларнинг яхшиси эса тавба қилувчилардир.
Аллоҳ таоло бизга раҳм қилсин! Гуноҳларимизни кечирсин! Қадр кечасида ихлос билан ибодат қилиб, гуноҳларимиз кечирилишини насиб этсин!
1214 - وَعَنْهَا قَالَتْ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَرَأَيْتَ إِنْ عَلِمْتُ أَيُّ لَيْلَةٍ لَيْلَةُ القَدْرِ مَا أَقُولُ فِيهَا؟ قَالَ: «قُولِي: اللَّهُمَّ؛ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [3513].
36-боб. Мисвок фазилати ҳамда фитрат хислатлари хусусида
36 - بَابُ فَضْلِ السِّوَاكِ وَخِصَالِ الفِطْرَةِ
1215. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар умматимга [ёки одамларга] машаққат қилиб қўйишим бўлмаганида, уларни ҳар намоз олдидан мисвокланишга буюрган бўлар эдим», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бошқа ривоятда: «Ҳар намоз олдидан» жумласи ўрнига «Ҳар таҳоратда мисвокланишга буюрган бўлар эдим», бўлиб келган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар умматимга машаққат бўлмасин, демаганимда уларни ҳар таҳоратда мисвокланишга буюрган бўлар эдим», дедилар». (Имом Молик ва Бухорий ривояти).
Ундаги қатъият учун уламоларимиз ҳар намоздан олдин мисвок қилиш суннати муаккада, деганлар. Бунга амал қилиб боришимиз керак.
Бизда мисвок қилиш, деб ишлатиладиган истилоҳ, тишни ишқалаб ювиш маъносидадир. Ўша вақтда маълум бир буталарнинг, аниқроғи, арок номли бутанинг учи юмшатилган новдалари билан тиш тозаланган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадисда умматларига машаққат бўлишини мулоҳаза қилганлари учунгина ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр этмаганларини таъкидлашларидан бу ишга қанчалик аҳамият берилганини билиб олса бўлади.
Ғарблик олимларнинг таъкидлашларича, дунё тарихида кишиларни тишни тозалаб юришга биринчи бўлиб амр қилган киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.
Ҳа, Ислом дини ҳали ҳеч ким тиш ювиш нима эканини билмасидан аввал мусулмонларни тишларини тозалаб юришларини суннати муаккадага айлантириб қўйган эди.
Уламоларимиз таҳорат олган одам мисвок қилмоғи суннати муаккада, деганлар.
Баъзилар бу ишни мустаҳаб, деганлар. Аммо нима бўлса ҳам уни қилишга ундаганлар. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо мисвок қилар эдилар. Вафотлари олдидан ҳам мисвок қилиб турганлари маълум ва машҳур.
Мисвок кўпроқ арок дарахти шохларидан олинади. Олимлар ўша дарахт шохларини кимёвий таҳлил қилиб кўрдилар. Диққат билан олиб борилган кенг кўламдаги илмий ишлардан сўнг ўша дарахтдаги мавжуд моддалар ҳозирги мавжуд тиш маъжунларининг ҳаммасидан кўра тиш ва соғлик учун фойдалироқ экан, деган хулосага келинди.
Ҳозир баъзи ширкатлар арок дарахтидан фойдаланиб, тиш маъжуни ишлаб чиқардилар. Бу ҳам ҳадиси шарифнинг илмий мўъжизаси ҳисобланади.
1215 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَوْلَا أَنْ أَشُقَّ عَلَى أُمَّتِي - أَوْ عَلَى النَّاسِ - لأَمَرْتُهُمْ بِالسِّوَاكِ مَعَ كُلِّ صَلَاةٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 887، م 252].
1216. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқудан турганларида оғизларини(нг ичини) мисвок билан ишқалардилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Маълумки, уйқудан кейин одамнинг оғзи бемаза бўлиб, турли ҳид чиқиб туради. Шунинг учун уйқудан кейин оғизни тозалаш учун мисвок қилиб кейин таҳажжуд намози ўқилиши маъқул.
1216 - وَعَنْ حُذَيفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا قَامَ مِنَ النَّومِ يَشُوصُ فَاهُ بِالسِّوَاكِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 245، م 255/47].
«الشَّوْصُ»: الدَّلْكُ».
1217. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У зотнинг мисвокларини ва таҳорат сувларини тайёрлаб қўяр эдик. Аллоҳ у зотни тунда Ўзи истаганидек уйғотар эди. У зот мисвок ишлатар, таҳорат олар, сўнг намоз ўқирдилар.
Имом Муслим ривояти.
1217 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كُنَّا نُعِدُّ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ سِوَاكَهُ وَطَهُورَهُ، فَيَبْعَثُهُ اللهُ مَا شَاءَ أَنْ يَبْعَثَهُ مِنَ اللَّيْلِ، فَيَتَسَوَّكُ، وَيَتَوَضَّأُ وَيُصَلِّي». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [746].
1218. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга мисвокланиш ҳақида кўп гапирдим», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
1218 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَكْثَرْتُ عَلَيكُمْ فِي السِّوَاكِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [888].
1219. Шурайҳ ибн Ҳонеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оишадан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирганларида нимадан бошлар эдилар?» деб сўрадим. «Мисвокдан», деди».
Имом Муслим ривояти.
1219 - وَعَنْ شُرَيحِ بْنِ هَانِيءٍ قَالَ: قُلْتُ لِعَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: بِأَيِّ شَيْءٍ كَانَ يَبْدَأُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ بَيْتَهُ؟ قَالَتْ: بِالسِّوَاكِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [253].
1220. Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирдим, мисвокнинг бир учи тилларида эди...»
Муттафақун алайҳ. Бу лафз имом Муслимники.
1221. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мисвок оғизни тозалаб, Роббни рози қилур», дедилар.
Имом Насаий ва Ибн Ҳузайма саҳиҳ китобида саҳиҳ санадлар билан ривоят қилишди.
Шарҳ: Мисвок ҳадисда айтилганидек, оғизни покловчидир. Оғизни пок тутиш инсон соғлиги учун қанчалик зарур эканини ғайримусулмонлар эндигина тушунишди. Таом еган, турли ичимликлар ичган одамнинг оғзида, тишларида қолган чиқиндилар ўз вақтида тозалаб турилмаса, беморлик ва зарарга сабаб бўлиши энди ҳаммага маълум.
Шу билан бирга мисвок:
«Роббни рози қилувчидир».
Яъни, ким мисвок қилса, тозаликка риоя қилгани, дин-шариатнинг амрини амалга оширгани, мисвок қилиш ибодатини адо этгани учун Аллоҳ таоло ундан рози бўлар экан.
Ислом дини афзаллигини қаранг, инсоннинг ўзи учун ўта фойдали ишни, соғлиги учун керакли ва ҳусни-жамоли учун зарур нарсани бир йўла Аллоҳ таолони рози қиладиган иш қилиб қўйибди. Шариатнинг амрини бажарадиган мусулмонни ҳам соғлик-саломатлигини яхшилаб, ҳам ажру савоб оладиган қилиб қўйибди. Бу ҳолат дунёдаги ҳеч бир тузумда ёки динда йўқ.
Афсуски, мисвокнинг ҳақиқатини, ҳадиси шарифдаги руҳини тўла ва тўғри тушуниб, унга амал қилаётганларимиз жуда оздир.
Баъзиларимиз арокдан ёки бошқа дарахтдан мисвок қилиб, уни ёнимиздан қўймай олиб ҳам юрамиз. Ҳар таҳоратда мисвок ҳам қиламиз. Лекин мисвок, деганда ўша чўпни тишга тегизиб қўйиш, деб тушунамиз. Шунинг учун ҳам ҳар таҳоратда мисвок қилсак ҳам тишларимиз сарғайиб юради. Мисвокимиздан ҳадисда кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди.
Баъзи бирларимиз мисвок қиламиз, қилганда ҳам яхшилаб, замонавий воситаларни ишга солиб қиламиз. Тишларимизни иложи борича ялтиратишга ҳаракат қиламиз. Лекин бу ишни фақат урфни деб, чиройли бўлишни кўзлабгина қиламиз. Мисвокни ибодат учун қилмаймиз, Роббни рози қилиш учун қилмаймиз.
Ушбу ҳадиси шарифга тўлиқ амал қиладиган бўлсак, биз мусулмонлар дунёда энг оғзи пок, тиши энг тоза ва чиройли, ўзи энг соғ ва бу ишлари учун Аллоҳ таолонинг розилигини олган кишилар бўламиз. Шунинг учун ҳаракат қилайлик.
1221 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «السِّوَاكُ مَطْهَرَةٌ لْلَفَمِ، مَرْضَاةٌ للرَّبِّ». رَوَاهُ النَّسَائِيُّ، وَابْنُ خُزَيمَةَ فِي «صَحِيحِهِ» بِأَسَانِيدَ صَحِيحَةٍ [سك 4، خز 135][ وَذَكَـرَ البُخَارِيُّ رَحِمَهُ اللهُ فِي «صَحِيحِهِ» هَذَا الحَدِيثُ تَعْلِيقاً [في كتاب الصوم، باب سواك الرطب واليابس للصائم] بِصِيغَةِ الجَزْمِ، فَقَالَ: وَقَالَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا.... إلى آخر الحديث.
].
1222. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фитрат бештадир [ёки беш нарса фитратдандир]: хатна қилиш, (қовуқни) қириш, тирноқларни олиш, қўлтиқ остини юлиш, ва мўйлабни қисқартириш», дедилар”.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Фитрат – инсоннинг асл табиати ва жибиляти, барча пайғамбарлар танлаган, шариатлари кўрсатган соф инсоний табиат.
1222 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الفِطْرَةُ خَمْسٌ - أَوْ خَمْسٌ مِنَ الفِطْرَةِ -: الخِتَانُ، وَالاِسْتِحْدَادُ، وَتَقْلِيمُ الأَظْفَارِ، وَنَتْفُ الإِبْطِ، وَقَصُّ الشَّارِبِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5889، م 257].
(الإسْتِحْدَادُ): حَلْقُ العَانَةِ، وَهُوَ حَلْقُ الشَّعْرِ الَّذِي حَوْلَ الفَرْجِ.
1223. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ўн нарса фитратдан (соф табиатдан)дир; мўйлабни қисқартириш, соқолни ўстириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни олиш, бўғинларнинг бужмайган жойларини ювиш, қўлтиқ (туки)ни юлиш, қовуқ (туки)ни қириш, истинжо қилиш ва ровий (Мисъаб), ўнинчисини унутдим, оғизни чайиш бўлса керак», деди».
Ровийлардан бири Вакеъ ҳадиснинг матнидаги “интиқосул ма`и” «Сувни кесиш», яъни истинжо, деб айтди.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Уламолар «сувни кесиш» деганда истинжо қилиш ёки пешобнинг қолдиқларини сув билан ювиб ташлаш ёхуд васвасани даф қилиш учун сув сепиш назарда тутилганлигини айтишган.
Ислом бундоқ ишларни «Фитрат суннатлари» – Аллоҳ таоло инсонни яратгандаги соф табиат ва Аллоҳ таоло инсонларга юборган соф динлар суннати, деб номлаган.
Қаранг, номлашда ҳам қанча фарқ бор. Исломий номлаш инсоннинг Роббисининг кўрсатмаси ила бўлган. Ғарбий номлаш бўлса, маданиятни кечикиб англаган инсоннинг ўз фикридан чиққандир. Шунинг учун ҳам икки ном ўртасида осмон билан ерчалик фарқ бор.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдин «фитрат суннатлари» ўнта эканини эълон қилиб қўйиб, кейин уларни бирма-бир номлаб чиқмоқдалар.
1. «Мўйлабни қисқартириш, қайчилаш»
Яъни, мўйлабнинг лаб устига ўсиб тушган қисми қирқилиб, лабнинг қизғиш қисми яхшилаб очилиши, унга мўйлабнинг туклари тушмаслиги керак. Шунингдек, бошқа тарафларга қараб ўсган, тартибсиз бўлиб кетадиган туклари ҳам қирқилиб турилади.
2. «Соқолни ўстириш»
Яъни, соқолни мўйлабга ўхшатиб қирқиб турилмайди, унинг узун бўлишига қўйиб берилади. Аммо узунлиги қанча миқдоргачалиги ҳақида бир оз ихтилоф бўлган. Ўша ихтилофнинг ашаддийлашган кўриниши ҳозир ҳам баъзи-баъзида зоҳир бўлиб туради.
Ҳанбалий мазҳаби асосида ўз фикрлари билан ижтиҳод қиладиган гуруҳлар соқолга умуман тиғ теккизиш мумкин эмас, дейдилар. Улар ўзларининг бу гапларига ушбу лафзни ва яна шу маънога яқин ҳадиси шарифларни далил қилиб келтирадилар. Бу масаланинг тафсилотини кейинги ҳадисда ўрганамиз.
3. «Мисвок»
Яъни, тишни ва оғизни тозалаб юриш. Бу масалани юқорида ўрганилди.
4. «Бурунга сув олиб тозалаш»
Буруннинг инсон ҳаётида тутган ўрнини гапириб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Шундоқ муҳим аъзони яхшилаб, озода ҳолда тутиш ҳар бир мусулмон учун диний мажбуриятдир. Ҳар таҳоратда бурунга яхшилаб сув олиб, ичкарисига тортиб, сўнгра чиқариб ташлашни уч марта қилиш бор. Бу билан бурунга кириб қолган турли зарарли чанг-ғубор ва микроблар чиқарилиб юборилади ва инсон соғлиги учун муҳим иш амалга оширилади.
Яқинда олимлар бу борада илмий тажриба ўтказдилар. Бунинг учун бир гуруҳ намозхон ва бир гуруҳ бенамоз одамларни, яъни, бурнини доимо тозалаб юрадиган ва тозаламайдиган одамларни олдилар ва уларнинг бурунлари ичини ўрганиб чиқдилар. Намозхонларнинг бурунлари тоза, ичида соғликлари учун зарарли нарсалар йўқлиги маълум бўлди. Бенамозларнинг бурунлари ичидан эса турли микроблар чиқди. Уларни исмлари ва миқдори рўйхатини туздилар. Сўнгра бурнини тозаламайдиганларда мавжуд беморликлар рўйхати тузилди. Бурнини тозалайдиганлар бу беморликлардан фориғ эканлиги аён бўлди. Агар гап чўзилиб кетиши истиҳоласини қилмаганимизда илмий нашрлардан бирида чоп этилган мақолани тўла таржима қилиб, мазкур китобга киритган бўлардик.
Биргина шу мисолнинг ўзидан ҳам Ислом динимиз қанчалик улуғ дин эканини англаб олиш мумкин, деб ўйлаймиз.
5. «Тирноқларни қисқартиш»
Бу ҳам инсоннинг соф табиати талаб қиладиган нарса. Тирноқни вақти-вақти ила қисқартиб турмаса бўлмайди. Тирноқ ўсганда тагига кир тўпланади. Бу нарса турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, тирноқни ўстириб юришнинг бошқа зарарлари ҳам бор. Фақатгина табиати бузуқ маданият тирноқни ўстириб юриш маданиятдандир, демаса, бошқа биров бу номаъқулчиликни айтмайди.
Олинган тирноқ ва сочларни кўмиб юбориш тавсия қилинади. Бирор овлоқроқ жойга ташланса ҳам бўлади. Лекин таҳоратхона ёки ғусл қилинадиган жойга ташлаб бўлмайди.
6. «Бўғинларнинг бужмайган жойларини яхшилаб ювиш»
Бунда инсон баданининг кир тўпланиб қоладиган: бўғинлар, киндик, қўлтиқ каби жойлари кўзда тутилган. Албатта, бундоқ жойларни яхшилаб ювилмаса, кир тўпланиб одамдан нохуш ҳид чиқиши, тўпланган ифлосликлар касаллик келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
7. «Қўлтиқ (туки)ни юлиш»
Қўлтиқ остида юнг ўсиши ҳар бир одам боласида бор нарса. Шу билан бирга қўлтиқ энг кўп терлайдиган ва энг кўп кирлайдиган жой. Шунинг учун шахсий озодалик масаласида бу жойга алоҳида эътибор берилади. Мусулмон одам қўлтиғи остидаги юнгни тез-тез тозалаб туриши лозим. Бу шариатнинг амри. Бир эмас, барча анбиё ва расулларнинг суннати. Аллоҳ таоло яратган асл хилқатнинг суннати. Аллоҳ таоло юборган самовий динларнинг суннати. Қўлтиқни тозалаш фақат унинг юнгини юлиш билан бўлмайди. Балки ўша юнгни қириш ёки бирор юнг туширадиган модда ила тушириш ҳам жоиз.
8. «Қовуқ (туки)ни қириш»
Бунда инсоннинг жинсий аъзоси атрофидаги юнгларни кетказиш кўзда тутилган. Бунда ҳам ўша ҳаром юнгларни қириш шарт эмас, балки, ҳар қандай қулай услуб билан кетказилса бўлаверади. Мазкур жойларни озода тутиш ҳар бир эркагу аёлнинг соғлиги, ҳаёти учун нақадар муҳим эканлигидан динимизда бу масалага алоҳида эътибор берилган.
9. «Сув ила истинжо қилиш»
«Истинжо» деб инсоннинг икки чиқарув аъзосини сийдик ва ахлатдан тозалашга айтилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, албатта, олдин тош билан тозаланиб олиб, кейин сув билан истинжо қилганлар.
10. «Мисъаб: «Ўнинчисини унутдим, менимча, оғизни сув билан тозалаш бўлса керак», деди».
Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийларидан бирлари Мисъаб розияллоҳу анҳу «фитрат суннатлари»нинг ўнинчисини унутиб қўйган эканлар. Омонатга хиёнат қилмай очиғини айтганлар ва кейин ўз тахминларини, «менимча, оғизни сув билан тозалаш бўлса керак» деб баён қилганлар. Бу иш мисвокка қўшилиб кетишини эътиборга олсак, ўнинчи нарса бошқа бир амал эканлиги эҳтимоли кучаяди.
Уламо аҳли ўша ўнинчи нарса хатна қилишдир, дейдилар. Чунки бошқа ҳадиси шарифларда айнан хатна Фитрат суннатларидан эканлиги таъкид билан айтилган.
Хатна қилдириш суннатдир. Суннат бўлганда ҳам Исломнинг шиорларидан, хусусиятларидан бири саналган суннатдир. Агар бир юртнинг одамлари хатнани тарк қилишга келишган бўлсалар, Ислом давлати бошлиғи уларга қарши уруш эълон қилади. Ўғил болаларни кичиклик чоғида хатна қилдириш мусулмон халқларнинг тарк қилмайдиган одатига айланганлиги яхши иш.
Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган юмшоқ тери кесилади. Ўша терини арабчада «қалафа» дейилади.
Ҳанафий мазҳаби бўйича боланинг ҳолига қараб хатнани кўтарадиган бўлганда қилинади. Етти кунлик болани хатна қилиш шарт эмас.
Шунингдек, заифлиги учун хатнага чидай олмайдиганларни ҳам хатна қилинмайди.
Хатна қилинмаган одам вафот этса, уни хатна қилинмайди.
Хатна ҳолида туғилган болани хатна қилинмайди. Агар хатна қилиниши лозим бўлган жойида баъзи бир тери бўлса, уни олиб ташлаб лозим бўлади.
Хатначининг айби билан хатна қилинган шахсга талофат етса, товон тўланади.
Хатна муносабати ила маросим қилиш машруъдир. Ўғил болаларнинг хатнасини изҳор қилиш суннат.
Ёшлигида хатна қилдирилмаганларни ҳам, шариат ҳукмларини бузмаган ҳолда, кейинроқ бўлса ҳам, хатна қилдириш уламо аҳли томонидан тавсия қилинади.
1223 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «عَشرٌ مِنَ الفِطْرَةِ: قَصُّ الشَّارِبِ، وَإِعْفَاءُ اللِّحْيَةِ، وَالسِّوَاكُ، وَاسْتِنْشَاقُ الْمَاءِ، وَقَصُّ الأَظفَارِ، وَغَسْلُ البَرَاجِمِ، وَنَتْفُ الإِبْطِ، وَحَلْقُ العَانَةِ، وَانْتِقَاصُ الْمَاءِ» قَالَ الرَّاوِي: وَنَسِيتُ العَاشِرَةَ إِلَّا أَنْ تَكُونَ الْمَضْمَضَةَ. قَالَ وَكِيعٌ - وَهُوَ أَحَدُ رُوَاتِهِ -: (انتِقَاصُ الْمَاءِ)، يَعْنِي: الاِسْتِنْجَاءَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [261].
«البَراجِمُ» بِالبَاءِ الْمُوَحَّدَةِ وَالجِيمِ، وَهِيَ: «عُقَدُ الأَصَابِعِ»، «وَإِعْفَاءُ اللِّحْيَةِ» مَعْنَاهُ: لَا يَقُصُّ مِنْهَا شَيئاً.
1224. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўйловларни тарошланглар, соқолларни ўстиринглар», деб айтдилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Мушрик ва мажусийлар соқолларини қириб, мўйлабларини ўстирар эканлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга бу ҳолнинг аксини қилишни, мўйлабни қириб, соқолни ўстиришни амр қилмоқдалар.
Ушбу ривоятдаги «мўйлабларни қиринглар» бирикмаси уламо орасида, мўйлабни қириш афзалми ёки қайчилаб қисқартиш афзалми, деган масалада икки хил ижтиҳод келиб чиқишига сабаб бўлган.
Моликийлар айни ушбу ривоятни маҳкам тутиб, мўйлабни қириш мустаҳабдир, дейдилар.
Ҳанафий, Шофеъий ва Ҳанбалийлар эса, мўйлабни қисқартиш яхши, уни лабнинг қизғиш қисми очилиб турадиган қилиб қисқартиш керак, дейдилар.
«Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳаж ёки умра қилса соқолини тутамлаб туриб, ортиғини олар эди».
Шу ерга келганда соқолни қандоқ қўйиш кераклиги ҳақида ўрганишимиз маъқул бўлади.
Ушбу бобда келган «Ўн нарса фитратдандир» деб бошланувчи ҳадиснинг «соқолни кўпайтириш» жумласига қилинган шарҳда соқолнинг қанчалик бўлиши ҳақида бир оз ихтилоф бўлган. Ўша ихтилофнинг ашаддийлашган кўриниши ҳозир ҳам баъзи-баъзида зоҳир бўлиб туради.
Ҳанбалий мазҳаби асосида ўз фикрлари билан ижтиҳод қиладиган гуруҳлар умуман соқолга тиғ теккизиш мумкин эмас, дейдилар. Улар ўзларининг бу гапларига ушбу лафзни ва яна шу маънога яқин ҳадиси шарифларни далил қилиб келтирадилар.
Олдин ўтган ҳадиси шарифда «соқолларни тўлиқ қўйинглар» дейилган эди. Соқолга ҳеч тиғ текказиб бўлмайди, дейдиганлар ушбу жумланинг зоҳирий маъносини оладилар. Улар соқолларни тўлиқ қўйиш уларга тиғ теккизмаслик ила бўлади, дейдилар.
Жумҳур уламо аҳли, жумладан, Ҳанафий, Моликий ва Шофеъий мазҳаби уламо аҳли эса, ушбу Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг амаллари ҳақидаги ривоятни далил қилиб, соқолнинг ҳар одамнинг ўз тутамида бир тутам бўлиши суннатдир, ундан ортиғи қисқартирилади, дейдилар.
Уламо аҳли соқолни ҳаддан ташқари узайтириб юбориш суннатга хилофдир, деганлар. («Ихтиёр литаълийли ал-Мухтор» китоби, 4-жуз, 430 бет.)
Қарши тараф Ибн Умарнинг қилган иши ҳужжат бўла олмайди, дейдилар.
Бунга жавобан жумҳур уламо бундоқ ишни Ибн Умардек зот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хилоф тарзда қилиши мумкин эмас, дейдилар.
Шу билан бирга, Имом Термизий ривоят қилган қуйидаги ҳадиси шарифни ҳам келтирадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам соқолларининг ён томонидан ва узунидан олар эдилар».
Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ, соқолни қисқартиб, зиёда бўлиб кетган толаларни текислаб, атрофларини қириб-тўғрилаб юриш тавсия қилинади.
Ҳанафий мазҳаби уламо аҳли мўйлабни ҳар жума куни қисқартириб туриш суннатлигини таъкидлаганлар.
Мўйлабнинг икки осилиб турадиган тарафининг ҳукми ҳам ўзиникига ўхшаш.
Мўйлабни қирқ қундан ортиқ қисқартмай юриш макруҳдир.
Ҳанафий уламо аҳли соқолнинг бир қабзадан узунини қисқартиб туриш суннатлигини таъкидлаганлар.
Ибн Обидийннинг Ҳаскафийдан нақл қилишича, мазкур иш вожибдир.
Соқолни яхшилаб парваришлаб юриш суннатдир. Уни қаровсиз қолдириш макруҳдир.
Соқолни тараб, унга хушбўй нарса суртиб юриш суннат.
Соқолда оқ пайдо бўлганда уни қорадан бошқа рангга бўяш суннатдир. Уни қорага бўяш макруҳ.
Ўзини улуғ ёшда қилиб кўрсатиш учун соқолни оққа бўяш макруҳ. Соқолнинг оқини юлиш ҳам макруҳ.
Таҳорат ва ғуслда сийрак соқолли одам терига сув етказади. Серсоқол одам соқолини тахлил қилиб ювади.
Таяммумда соқолининг бирор толасини ҳам қўймай масҳ қилади.
1224 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَحْفُوا الشَّوَارِبَ وَأَعْفُوا اللِّحَى». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5893، م 259].
37-боб. Закот шарт эканининг таъкидланиши ва унинг фазилатлари ҳамда унга тааллуқли нарсаларнинг баёни ҳақида
Аллоҳ таоло: «Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг» (Бақара сураси, 43-оят).
«Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган, тўғри йўлларидан оғмаган ҳолда ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри йўлдаги (миллатнинг) динидир» (Баййина сураси, 5-оят).
«(Эй Муҳаммад), сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг» (Тавба сураси, 103-оят).
37 - بَابُ تَأْكِيدِ وُجُوبِ الزَّكَاةِ، وَبَيَانِ فَضْلِهَا وَمَا يَتَعَلَّقُ بِهَا
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ} [البقرة - 43].
وَقَالَ تَعَالَى: {وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤتُوا الزَّكَاةَ وَذَلِكَ دِينُ القَيِّمَةِ} [البينة - 5].
وَقَالَ تَعَالَى: {خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِم بِهَا} [التوبة - 103].
1225. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ислом беш нарсага бино қилинган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг қули ва Расулидир», деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, байтуллоҳни ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 1091-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1225 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا الله، وَأَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيْتَاءِ الزَّكَاةِ، وَحَجِّ البَيْتِ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 8، م 16 وسبق برقم 1091].
1226. Талҳа ибн Убайдуллоҳдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Нажд аҳлидан сочлари тўзиган бир киши келди. Овозининг ғўлдирашини эшитар эдик, нима деяётганини эса фаҳмламас эдик. Ниҳоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин келди. Қарасак, у Ислом ҳақида сўраётган экан. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кеча-кундузда беш маҳал намоз», дедилар. «Зиммамда бундан бошқаси ҳам борми?» деди. «Йўқ, лекин ўз ихтиёринг билан қилишинг (мумкин)», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон ойи рўзасини тутиш ҳам», дедилар. «Зиммамда бундан бошқаси ҳам борми?» деди. «Йўқ, лекин ўз ихтиёринг билан қилишинг (мумкин)», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга закотни зикр қилдилар. «Зиммамда бундан бошқаси ҳам борми?» деди у. «Йўқ, лекин ўз ихтиёринг билан қилишинг (мумкин)», дедилар.
Шунда ўша одам: «Аллоҳга қасамки, бундан зиёда ҳам қилмайман, кам ҳам қилмайман», дея орқага қайтди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар гапида турса, нажот топди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг бошқа бир ривоятида: «Биз масжидда ўтирган эдик. Бирдан бир одам туя миниб масжидга кириб келди. Туясини чўктириб, тушди-да, қайси бирингиз Муҳаммад, мен – Бани Саъд ибн Бакрлик Замом ибн Саълабаман», деди», дейилган.
Нажд араб юртларидан бирининг номи бўлиб, Туҳама билан Ироқнинг орасида жойлашган. Ҳозирда Саудия Арабистони ҳудудига қарашли бўлиб, ўша вақтларда наждликлар саҳровий бўлишган. Ҳадису шарифда:
«Унинг сочлари тўзиган, овозининг ғўлдираётгани эшитилар эдию, нима деяётганини фаҳмлаб бўлмас эди», деб васф қилиниши ҳам шуни кўрсатади.
Замом ибн Саълаба яқин келиб, яхшироқ гапирганидан кейингина унинг Ислом ҳақида сўраётгани англанди. Пайғамбаримиз унга намоз, рўза ва закотни баён қилиб бердилар. Унинг саволларига ҳам жавоб бердилар, бошқа ривоятларда келтирилишича, шариат амалларини баён қилиб бердилар.
Суҳбатнинг охирига келиб, Замом ибн Саълаба Пайғамбаримиз баён қилиб берган ўша нарсаларга оширмай ҳам, камайтирмай ҳам тўлиқ ва тўғри амал қилишга аҳд қилиб, Аллоҳнинг номи ила қасам ичиб, чиқиб кетади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар гапида турса, нажот топди», дедилар».
Ўша инсоннинг икки дунёдаги ютуғига сабаб бўладиган шариат амалларининг биринчиси сифатида намоз зикр қилингани учун ҳам бу ҳадис ушбу фаслда келтирилди.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Исломнинг ҳукмларини ўрганиш учун зарур бўлса, узоқ юртларга вақт, куч, маблағ сарфлаб сафар қилиш кераклиги.
2. Саҳройи одамнинг содда ва тўғри бўлиши.
3. Намоз Исломнинг рукнларидан бири экани.
4. Бир кеча-кундузда беш вақт намоз фарз экани.
5. Беш вақт намоздан бошқа фарз намоз йўқлиги.
6. Рамазон рўзаси Исломнинг рукнларидан бири экани.
7. Рамазон рўзасидан бошқа фарз рўза йўқлиги.
8. Закот Исломнинг рукнларидан бири экани.
9. Закотдан бошқа молиявий фарз ибодат йўқлиги.
10. Зарурат бўлмаса ҳам Аллоҳнинг номи ила қасам ичиш мумкинлиги.
Замом ибн Саълаба шундоқ қилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса инкор қилмадилар.
11. Мазкур нарсаларни тўлиқ ва доимий адо этиш ютуққа сабаб бўлиши.
12. Ушбу ҳадисда иймон келтирса, бўлди, амал қилмаса ҳам, намоз ўқиб, рўза тутмаса ҳам бўлаверади, дейдиган ботил Муржиъа мазҳабига кучли раддия бор.
Биз эътибор қилишимиз лозим бўлган нарсалардан яна бири ютуққа эришиш учун сабаб бўладиган амаллар фақат намоз, рўза ва закотдангина иборат эмас. Шу ҳадиснинг Имом Бухорий қилган бошқа ривоятида:
«Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Ислом шариати ҳақида хабар бердилар. У эса «Аллоҳ менга фарз қилган нарсалардан кам ҳам, зиёда ҳам қилмайман, деб қайтиб кетди», дейилади.
Ислом шариати ва Аллоҳ фарз қилган нарсалар мазкур уч амаллардан бошқа кўпгина нарсаларни ҳам ўз ичига олиши ҳаммага маълум.
Усул қоидаси бўйича, бир ҳадисни икки ровий ривоят қилган бўлса, улардан бирида зиёда бўлса ва ўша зиёда иккинчи ривоятни ўзгартирмайдиган бўлса, у қабул қилинади. Чунки ровийлар ҳадиснинг бир қисмини эшитмай қолган, унутган ёки ҳолатга қараб, қисқартириб айтган бўлади.
Мисол учун, намоз ҳақида сўз бораётган мажлисда ўзи билган узун ҳадиснинг намозга тегишли жойини айтган бўлиши мумкин қолаверса, бошқа оят ва ҳадисларда баёни келган фарзларни ҳам унутмаслигимиз керак.
1226 - وَعَنْ طَلْحَةَ بْنِ عُبَيْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مِنْ أَهْلِ نَجْدٍ ثَائِرُ الرَّأْسِ، نَسَمْعُ دَوِيَّ صَوْتِهِ، وَلَا نَفْقَهُ مَا يَقُولُ، حَتَّى دَنَا مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؛ فَإِذَا هُوَ يَسْأَلُ عَنِ الإِسْلَامِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «خَمْسُ صَلَوَاتٍ فِي اليَوْمِ وَاللَّيْلَةِ» قَالَ: هَلْ عَلَيَّ غَيْرُهُنَّ؟ قَالَ: «لَا، إِلَّا أَنْ تَطَّوَّعَ» فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «وَصِيَامُ شَهْرِ رَمَضَانَ» قَالَ: هَلْ عَلَيَّ غَيْرُهُ؟ قَالَ: «لَا، إِلَّا أَنْ تَطَّوَّعَ» قَالَ: وَذَكَرَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، الزَّكَاةَ فَقَالَ: هَلْ عَلَيَّ غَيْرُهَا؟ قَالَ: «لَا، إلَّا أَنْ تَطَّوَّعَ» فَأَدْبَرَ الرَّجُلُ وَهُوَ يَقُولُ: وَاللهِ؛ لَا أَزِيدُ عَلَى هَذَا وَلاَ أَنْقُصُ مِنْهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَفْلَحَ إِنْ صَدَقَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 46، م 11].
1227. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбораётиб: «Уларни Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва мен Аллоҳнинг Расули эканимга гувоҳлик беришга даъват қил. Агар улар бунга итоат қилишса, Аллоҳ уларга ҳар кеча-кундузда беш намозни фарз қилганини ҳам маълум қил. Агар улар бунга итоат қилишса, Аллоҳ уларга молларида бойларидан олиниб, камбағалларига қайтариладиган садақа (закот)ни фарз этганини маълум қил», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Исломга даъват қилишда одамларга оғирлик туғдирмаслик учун босқичма-босқич олиб бориш ҳамда даъватни аввало тавҳиддан бошлаш. Чунки тавҳид диннинг аслидир. Аллоҳ ваҳдониятини эътироф этмасдан олдин ҳеч нарса дуруст эмас.
«Садақа» сўзининг маъноси кенг бўлиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ниятида адо этиладиган молиявий ибодатни англатади. Садақа деганда закот, ушр, фитр садақаси, фидя ва назр каби молиявий ибодатлар ҳам тушунилаверади.
1227 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بَعَثَ مُعَاذاً رَضِيَ اللهُ عَنْهُ إِلَى اليَمَنِ فَقَالَ: «ادْعُهُمْ إِلَى شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنِّي رَسُولُ اللهِ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لِذَلِكَ فَأَعْلِمْهُمْ أَنَّ اللهَ تَعَالَى افْتَرَضَ عَلَيهِمْ خَمْسَ صَلَوَاتٍ فِي كُلِّ يَوْمِ وَلَيْلَةٍ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لِذَلِكَ فَأَعْلِمْهُمْ أَنَّ اللهَ افْتَرَضَ عَلَيهِمْ صَدَقَةً تُؤخَذُ مِنْ أَغْنِيَائِهِمْ، وَتُرَدُّ عَلَى فُقَرَائِهِمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1395، م 19].
1228. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб шаҳодат келтирмагунларича, намозни тўкис адо этмагунларича ва закотни бермагунларича, уларга қарши жанг қилишга буюрилдим. Шуни бажаришса, қонлари ва молларини мендан асрабдилар. Фақат Ислом ҳаққи мустаснодир. Ҳисоблари эса Аллоҳнинг зиммасидадир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 400-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1228 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّداً رَسُولُ اللهِ، وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ، وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ، فَإِذَا فَعَلُوا ذَلِكَ عَصَمُوا مِنِّي دِمَاءَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ إِلَّا بِحَقِّ الإِسْلَامِ، وَحِسَابُهُمْ عَلَى اللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 25، م 21 وسبق برقم 400].
1229. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этиб, Абу Бакр розияллоҳу анҳу (халифа) бўлгач, араблардан кофир бўлгани кофир бўлди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу деди: «Қандай қилиб одамларга қарши уруш қиласиз? Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаа илааҳа иллаллоҳ» демагунларича одамларга уруш қилишга буюрилдим. Ким шуни айтса, шубҳасиз, мендан молини ва жонини сақлабди. Фақат (Ислом) ҳаққи мустаснодир, унинг ҳисоби эса Аллоҳга ҳавола», деганлар-ку?!».
Шунда (Абу Бакр): «Аллоҳга қасамки, намоз билан закотнинг орасини ажратганларга қарши албатта уруш қиламан, чунки закот молнинг ҳаққидир. Аллоҳга қасамки, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бериб келишган биргина улоқни менга бермасалар, ўшанинг берилмагани учун ҳам уларга қарши албатта уруш қиламан», деди.
Умар розияллоҳу анҳу айтади: «Аллоҳга қасамки, бу Аллоҳ Абу Бакрнинг қалбини очиб қўйганидан бошқа нарса эмас эди. Мен унинг ҳақ эканини билдим».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот қилиб, у зотдан кейин Абу Бакр халифа бўлганида араблардан ким кофир бўлса бўлди» деган жумлани бир оз шарҳ қилиш лозим. Ўшанда диндан қайтиш бир неча хил тарзда содир бўлган.
Баъзи араблар яна буту санамларга ибодат қилишга, мушрикликка қайтган бўлсалар, бир гуруҳ кишилар Мусайламатул Каззоб, Сажоҳ, Тулайҳа ал-Асадий каби сохта пайғамбарларга эргашдилар.
Учинчи бир турлари эса, Исломнинг ҳамма шартларини бажариб туриб, фақат закот беришдан бош тортдилар. Улар «биз закотни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга берар эдик. Энди у вафот этди, закот оладиган одам қолмади», дейишди.
Ҳозирги мавзуимизда бизга айни шулар керак. Ушбу ҳадисимизда ана шулар ҳақида сўз кетмоқда.
Баъзи қабилалар закот беришдан бош тортишлари билан халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу уларга қарши уруш эълон қилдилар. Халифанинг бу ишига саҳобалардан ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қарши чиқдилар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ривоятдаги:
«Токи одамлар «Лаа илаҳа иллаллоҳ» дегунларича уруш қилишга амр қилиндим. Ким уни айтса, шубҳасиз, мендан молини ва жонини сақлаган бўлади», деган гапларини далил қилиб келтирдилар.
«Қандоқ қилиб «Лаа илаҳа иллаллоҳ», деб турган одамларга қарши уриш қиласан?!» дедилар ҳазрати Умар халифа Абу Бакр розияллоҳу анҳуга. Бунинг устига улар намоз ўқиб, рўза тутиб, ҳаж қилиб, яна бошқа ибодат ва амалларни адо этар эдилар.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу ва бошқа барча саҳобаларнинг бунчалик қаттиқ туришлари бежиз эмас эди. Уларнинг бу борада жуда ҳам кучли далиллари бор эди:
1. Имом Бухорий ва Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамлар ҳаттоки «Лаа илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ», деб шаҳодат келтиргунларича, намозни қоим қилиб, закотни бергунларича уларга қарши уруш қилишга амр қилиндим. Агар ўшани қилсалар, мендан қонларини сақлаган бўладилар. Фақат Ислом ҳақи ила бўлса бундан мустасно. ҳисоблари эса Аллоҳнинг зиммасида», деганлар.
2. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насаийлар Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамлар ҳаттоки «Лаа илаҳа иллаллоҳ» деб шаҳодат келтиргунларича ва менга ҳамда мен келтирган нарсага иймон келтиргунларича уларга қарши уруш қилишга амр қилиндим. Қачон шуни қилсалар, мендан қонлари ва молларини сақлаган бўладилар. Фақат ҳақи билан бўлса, бундан мустасно. ҳисоблари эса Аллоҳнинг зиммасида», деганлар.
3. «Фақат ҳақи билан бўлса бундан мустасно» дейилган жумла ҳазрати Умар далил қилиб келтираётган ҳадисда ҳам бор эди. Закот бермаганларнинг қони тўкилиши ҳақ эканлиги шунга кирар эди.
Шунинг учун ҳам ҳазрати Умар дарҳол ўз фикрларидан қайтдилар ва кўпчиликнинг фикрига қўшилдилар.
4. Саҳобаларнинг ижмоси – ҳаммалари бир фикрга келиб қарор қилишлари кучли ҳужжат бўлади.
Шундай қилиб, Ислом тарихида «Ридда урушлари» номи билан машҳур урушлар бошланди. Бу урушларда кўплаб мусулмонларнинг қони тўкилди. Ўша қони тўкилганларнинг баъзилари закотини бермаганлари учун шу ҳолга тушдилар. Чунки улар Аллоҳ таолога ва Унинг Расулига исён ҳамда, бева-бечора, фақир ва мискинларнинг ҳақларига хиёнат қилган эдилар. Улар Аллоҳ таоло берган неъматнинг шукрини қилмай, омонатга хиёнат қилдилар, шунинг учун ҳам уларнинг қонини тўкиш жоиз кўрилди.
Иккинчи томондан, саҳоба ва тобеинларнинг қонлари тўкилди. Аммо ҳақ йўлида, бева-бечора, фақирлар ҳақини ҳимоя қилиш йўлида тўкилган қон бекор кетмайди. ҳақиқатан ҳам, Аллоҳнинг йўлида, ер юзида илоҳий адолатни ўрнатиш йўлида берилган жон ўлган саналмайди.
Демак, Исломда закотни беришдан бош тортган гуруҳларга қарши уруш қилиб бўлса ҳам, уни олишга ҳаракат қилинади.
1229 - وَعَنْ أَبي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا تُوُفِّيَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَكَانَ أَبُو بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، وَكَفَرَ مَنْ كَفَرَ مِنَ العَرَبِ فَقَالَ عُمَرُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: كَيْفَ تُقَاتِلُ النَّاسَ وَقَدْ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَقُولُوا لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، فَمَنْ قَالهَا فَقَدْ عَصَمَ مِنِّي مَالَهُ وَنَفْسَهُ إِلَّا بِحَقِّهِ، وَحِسَابُهُ عَلَى اللهِ؟!» فَقَالَ: وَاللهِ؛ لأُقَاتِلَنَّ مَنْ فَرَّقَ بَيْنَ الصَّلَاةِ وَالزَّكَاةِ؛ فَإِنَّ الزَّكَاةَ حَقُّ الْمَالِ، وَاللهِ؛ لَوْ مَنَعُونِي عِقَالًا كَانَوا يُؤَدُّونَهُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لَقَاتَلْتُهُمْ عَلَى مَنْعِهِ، قَالَ عُمَرُ: فَوَاللهِ؛ مَا هُوَ إِلَّا أَنْ رَأَيْتُ اللهَ قَدْ شَرَحَ صَدْرَ أَبِي بَكْرٍ للقِتَالِ، فَعَرَفْتُ أَنَّهُ الحَقُّ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1399، م 20].
1230. Абу Аюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Мени жаннатга олиб кирадиган амал ҳақида хабар беринг», деганда у зот: «Аллоҳга ибодат қил. Унга бирон нарсани шерик қилма, намозни адо эт. Закотни бер. Ва қариндошчилик ришталарини боғлагин», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 338-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1230 - وَعَنْ أَبِي أَيُّوبَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا قَالَ للنَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَخْبِرْنِي بِعَمَلٍ يُدْخِلُني الجَّنَةَ، قَالَ: «تَعْبُدُ اللهَ وَلَا تُشْرِكُ بِهِ شَيْئاً، وَتُقِيمُ الصَّلَاةَ، وَتُؤْتِي الزَّكَاةَ، وَتَصِلُ الرَّحِمَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1396، م 13 وسبق برقم 338].
1231. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули! Мени бир амалга йўллаб қўйингки, уни қилсам, жаннатга кирай», деди. У зот: «Аллоҳга ибодат қиласан, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайсан, намозни тўкис адо этасан, фарз қилинган закотни адо этасан ва Рамазон(рўзаси)ни тутасан», дедилар. У: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бундан зиёда қилмайман», деди. У қайтар экан, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни жаннат аҳлидан бўлган одамга қараш хурсанд қилса, мана шунга қарасин», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги сўровчи ким эканини билишга уринган уламоларимиз бу савол Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бир неча киши томонидан такрор-такрор берилганини аниқлашган.
Имом Бухорийнинг ривоятларида «бир аъробий» дейилган. Ўша аъробийнинг исми Саъд ибн Аҳрам бўлиб, кейинроқ у Куфага бориб яшаган.
Бу ҳадиси шарифга ўхшаш ҳадислар иймон ёки намоз китобларида келган бўлиб, мақомга ва мавзуга қараб шарҳ этилган эди.
Агар эътибор берадиган бўлсак, ушбу тоифа ҳадислар, яъни, кишини жаннатга киритадиган амалларга оид ҳадислар бир-биридан фарқли эканини мулоҳаза қиламиз. Баъзиларида Ислом арконлари, фарз амаллар тўлиқ зикр қилинади. Баъзиларида эса, айрим арконларгина тилга олиниб қолганлари эсланмайди. Бунинг бир қанча сабаблари бор.
Аввало, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўровчининг ҳолига, унинг тўғрисидаги маълумотларга, олдинги суҳбатларга ва бошқа омилларга қараб муомала қилганлар.
Мисол учун, ушбу тоифадаги ҳадисларнинг бирида иймон ҳақида гап йўқ. Бу иймони йўқ бўлса ҳам жаннатга кираверади, дегани эмас. Бундан олдин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сўровчи ўртасида иймон ҳақида алоҳида суҳбат бўлиб ўтган, шундан кейингина бу савол берилган.
Шунга ўхшаб, биз ҳозир ўрганаётган ҳадисда ҳаж зикр қилинмаган. Бу ҳаж жаннатга киритадиган амаллар ичида йўқ, дегани эмас. Ушбу савол берилган вақтда ҳаж фарз бўлмагани учун Пайғамбар алайҳиссалом ҳажни зикр қилмаганлар.
Энг муҳим омил ҳадисни ривоят қилувчиларга бориб тақалади. Ҳар бир ровий ўзи эшитган ва ёдлаб қолган нарсани ривоят қилади. Вазиятга қараб, ҳолат тақозо қилган жойини айтиб, бошқасини айтмаган бўлади.
1231 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ أَعْرَابِيّاً أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ دُلَّني عَلَى عَمَلٍ إِذَا عَمِلْتُهُ دَخَلْتُ الجَنَّةَ، قَالَ: «تَعْبُدُ اللهَ وَلَا تُشْرِكُ بِهِ شَيْئاً، وَتُقِيمُ الصَّلَاةَ، وَتُؤْتِي الزَّكَاةَ الْمَفْرُوضَةَ، وَتَصُومُ رَمَضَانَ» قَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ؛ لَا أَزِيدُ عَلَى هَذَا. فَلَمَّا وَلَّى قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ سَرَّهُ أَنْ يَنْظُرَ إِلَى رَجُلٍ مِنْ أَهْلِ الجَنَّةِ فَلْيَنْظُرْ إِلَى هَذَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1397، م 56].
1232. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намозни тўкис адо этишга, закотни бериш ва ҳар бир мусулмонга холис бўлишга байъат бердим».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан Исломдаги уч муҳим иш ҳам баъзи бир байъатлардан қўшилганини билиб олмоқдамиз.
1. Намоз Исломнинг асосий беш рукнидан бири. Диннинг устуни. У қоим бўлса, дин қоим бўлади.
2. Закот Исломнинг асосий беш рукнидан бири. Ҳар бир жамиятда иқтисодий масалаларни тўғри ҳал қилишнинг асосий гарови.
3. Ҳар бир мусулмонга яхшилик йўлида насиҳат қилиш ва холис бўлиш. Ҳар бир жамиятнинг ижтимоий алоқаларини тўғри йўлга қўйишнинг асосий омилларидан бири.
1232 - وَعَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَايَعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى إِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيْتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالنُّصْحِ لِكُلِّ مُسْلمٍ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 57، م 56].
1233. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қай бир тилло ёки кумуш эгаси унинг ҳаққини адо этмаса, қиёмат куни унинг учун оловли лаппаклар қилиниб, жаҳаннам оловида қиздирилади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда бандаларнинг орасида ҳукм чиқарилиб, у ё жаннат, ё дўзах сари ўз йўлини кўрмагунича улар билан унинг ёнбоши, пешонаси ва орқаси куйдирилаверади. Совиши билан яна қайтарилаверади».
«Эй Аллоҳнинг Расули, туячи?» дейишди.
У зот шундай дедилар: « Қай бир туя эгаси ундан ҳаққини адо қилмаса, – суғорадиган куни уни соғиш ҳам унинг ҳақларидандир – қиёмат куни у кенг, сип-силлиқ ерга юзтубан ташланади. (Туялари) энг етилган ҳолатларида келишади, бирорта бўталоғи ҳам қолмай уни туёқлари билан депсашади, оғизлари билан тишлашади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда бандаларнинг орасида ҳукм чиқарилиб, у ё жаннат, ё дўзахга борадиган йўлини кўрмагунича биринчиси устидан ўтса, охиргиси қайтарилаверади».
«Эй Аллоҳнинг Расули, мол ва қўйчи?» дейишди.
У зот шундай дедилар: «Қай бир мол ва қўй эгаси ундан ҳаққини адо қилмаса, қиёмат куни у кенг, сип-силлиқ ерга юзтубан ташланади. (Мол ва қўйидан) бирортаси қолмай уни шохлари билан сузишади, туёқлари билан тепкилашади. Уларнинг орасида қайрилма шохи, тўқоли ва синиқшохи бўлмайди. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда бандаларнинг орасида ҳукм чиқарилиб, у ё жаннат, ё дўзахга борадиган йўлини кўрмагунича биринчиси устидан ўтса, охиргиси қайтарилаверади», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, от-чи?» дейишди.
У зот шундай дедилар: «От уч хил бўлади. От бир киши учун гуноҳ бўлади, бир киши учун тўсиқ бўлади, бир киши учун эса ажр бўлади. У (яъни от) ўзи учун гуноҳ бўладигани уни риё, фахр ва Ислом аҳлига душманлик учун боғлаган киши бўлиб, у унинг учун гуноҳдир. Тўсиқ бўладигани эса уни Аллоҳ йўлида боғлаган, унинг бели ва гарданидаги Аллоҳнинг ҳаққини унутмаган киши бўлиб, у унинг учун тўсиқдир. Ажр бўладиганига келсак, уни Ислом аҳли учун яйлов ёки ўтлоққа боғлаган киши бўлиб, у ўша яйлов ва ўтлоқдан ер экан, қанча еса, унга шунча ҳасанот ёзилади. Унга унинг тезак ва пешоблари миқдорича ҳасанот ёзилади. Арқонини узиб, бирикки қир ошиб, ўйноқлаб кетса, излари ва тезаклари сонича унга ҳасанот ёзилади. Эгаси уни бир дарё олдидан олиб ўтаётиб, уни суғормоқчи бўлмаса ҳам, у ундан ичса, ичгани миқдорича унга ҳасанот ёзилади».
«Эй Аллоҳнинг Расули, эшакларчи?» дейишди.
У зот шундай дедилар: «Менга эшаклар ҳақида мана бу нодир, қамровли оятдан бошқа нарса нозил қилинмаган: «Бас, ким зарра оғирлигича яхшилик қилса, уни кўради. Ким зарра оғирлигича ёмонлик қилса, уни кўради» (Залзала сураси, 7-8-оятлар).
Муттафақун алайҳ. Бу ҳадис лафзи Муслимники.
Шарҳ: Бу ерда «боғлаш» деганда отни сақлаш, боқиш тушунилади. Аллоҳ таолонинг отнинг гарданидаги ҳаққи нисобга етганида закотини беришдир. Белидаги ҳаққи эса унга ортиқча юк ортиб, жабр қилмаслик ҳамда уни Аллоҳ рози бўладиган ишларга минишдир.
Бу ҳадиси шарифда закотни бермаган кишиларнинг ҳоли қиёмат куни қандоқ бўлиши жуда жонли тарзда васф қилинмоқда.
Қиёмат кунининг сифатларидан бири миқдори эллик минг йил бўлган кундир. Ўша куни одамларнинг ҳаммаси тўпланиб, уларнинг ҳисоб-китоби битиб, жаннатий ёки дўзахий экани ҳақида ҳукми илоҳий чиққунича ҳозирги дунё кунлари билан санаганда ана шунча муддат ўтади.
Бу дунёда закоти берилмаган олтин ва кумушлар қиёмат куни оловдан бўлган тахтачалар ҳолига келтирилиб, жаҳаннам оташида яна роса қиздирилиб, ўз эгасининг пешонасига, ёнбошларига ва орқасига босилар, унинг ўша аъзолари жизғинак қилиб куйдирилар экан. Агар у тахтачалар сал совуб қолса яна қайтадан қиздирилар ва яна шиддат билан босилар экан. Шу ҳолат бу дунёнинг ҳисоби билан ҳисоблаганда эллик минг йил давом этар экан.
Сўнгра ҳукм чиқиб, мазкур закотни бермаган одам дўзахга бўлса, дўзахнинг азобини тортгани равона бўлар экан. Агар Аллоҳ раҳм қилиб, бошқа амаллари кўплиги учун жаннатга ҳукм қилса, миқдори эллик минг йил бўлган кундаги тортган азоб билан қутулиб қолар экан.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу баённи эшитганлар туясининг закотини бермаганларнинг ҳоли нечук бўлишини сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳолини ҳам батафсил баён қилиб берадилар.
Сўнгра саҳобаи киромлар қорамол ва қўй эгалари закотни адо этмаганларнинг ҳоли қандоқ бўлишини сўрайдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бунга ҳам батафсил жавоб берадилар.
Ушбу ҳадисда закоти чиқарилиши фарз бўлган молу мулкнинг уч тоифаси бўйича закотни адо этмаганларнинг ҳоли Маҳшар кунида қандоқ бўлиши васф қилинмоқда. Улар бутун халойиқнинг олдида шармандаи шармисор бўлиб, шунчалар азоб тортишар экан.
Албатта, бошқа тоифадаги мол-мулкнинг закотини бермаганлар ҳам муносиб жазо тортишлари турган гап. Тўғри, улар жаннатга киришлари мумкин. Лекин жаннатга киргунча шунча азоб тортиш осонми?! Қолаверса, закотни бермаган банданинг жаннатга кирмай қолиш хавфи устун. Шунинг учун бу дунёда вақтида закотни адо этишга ҳаракат қилмоқ зарур.
Ушбу ҳадисдан Маҳшар кунида жаннат ёки дўзахга киришдан олдин бандалар қилган гуноҳларига қараб турли азоблар тортишлари маълум бўлмоқда. Аллоҳ ўша кунда юзимизни ёруғ қилсин!
Ушбу ҳадиси шарифдаги жуда муҳим бир масалага эътибор бермоғимиз лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эшаклар закоти ҳақидаги саволга «Менга улар ҳақида ҳеч нарса келмади», деб жавоб бермоқдалар.
Маълумки, Қуръони каримда закотнинг фарзлиги, уни адо қилиш лозимлиги, адо қилганлар ажру савобга, жаннатга эришишлари, адо этмаганлар эса гуноҳкори азим бўлиб, охиратда азоб-уқубатга дучор бўлишлари ҳақида сўз боради. Лекин қайси моллар қанча миқдорга етганда улардан қанча закот чиқарилиши фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келган.
Қайси моллардан қанча миқдорда закот чиқарилиши ва шунга ўхшаш нарсалар фақат ҳадисларда келиши бу нарсаларни Пайғамбар алайҳиссалом ўзларининг шахсий фикрлари билан тайин қилган экан-да, деган фикрга олиб бормаслиги керак. Бундоқ фикр мутлақо нотўғри бўлади.
Бу нарсаларнинг ҳаммаси Пайғамбар алайҳиссаломга Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан келган. Бирортасини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан айтмаганлар. Агар у зот ўзлари айтадиган бўлганларида ушбу ривоятда зикр қилинаётган «эшакларга закот борми?» деган саволга: «Менга улар ҳақида ҳеч нарса келмади», демас эдилар. Ўзлари ижтиҳод қилиб, айтиб берган бўлар эдилар.
Ҳа, шаръий ҳукмлар ҳаммаси Аллоҳ томонидан келган. Бир қисми Қуръон шаклида, бир қисми суннат шаклида келган. Ушбу улкан ҳақиқат бир лаҳза ҳам ёддан кўтарилмаслиги керак.
Пайғамбар алайҳиссалом эшаклар закоти ҳақида ўзларига бирор нарса келмаганини айтиш билан улкан жасорат ва камтарлик кўрсатдилар. Билмаган нарсаларини «билмайман», деб айтдилар. Бу ҳолат билиб-билмай фатво чиқарувчиларга сабоқ бўлиши керак.
Лекин Пайғамбар алайҳиссалом озгина бўлса ҳам яхшилик қилиб, ёмонликдан четда бўлиш кераклиги ҳақидаги оятни ўқиб қўйдилар. Шу билан бу масала яхшиликка мойил томонга юритилиши кераклигига ишора бўлиб қолди. Афтидан, бу масала ўша вақтларда қайтадан кўтарилмаганга ўхшайди.
Аммо вақт ўтиши билан Ислом давлати чегаралари кенгайиб, турли янги масалалар пайдо бўлиб, уларни ҳал қилишга тўғри келганида бу масалага ҳам қайтилди. Фуқаҳоларимиз умумий далил ва қоидаларни ишга солиб, эшак тижорат учун бўлса, закот берилади, бўлмаса, йўқ, дедилар.
1233 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ صَاحِبِ ذَهَبٍ وَلَا فِضَّةٍ لَا يُؤَدِّي مِنْهَا حَقَّهَا إِلَّا إِذَا كَانَ يَوْمُ القِيَامَةِ صُفِّحَتْ لَهُ صَفَائِحُ مِنْ نَارٍ، فَأُحْمِيَ عَلَيْهَا فِي نَارِ جَهَنَّمَ، فَيُكْوَى بِهَا جَنْبُهُ وَجَبِينُهُ وَظَهْرُهُ، كُلَّمَا بَرَدَتْ أُعِيدَتْ لَهُ، فِي يَوْمٍ كَانَ مِقْدَارُهُ خَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ، حَتَّى يُقْضَى بَيْنَ العِبَادِ فَيُرَى سَبِيلُهُ، إِمَّا إِلَى الجَنَّةِ، وَإِمَّا إِلَى النَّارِ».
قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ فَالإِبِلُ؟ قَالَ: «وَلَا صَاحِبِ إِبِلٍ لَا يُؤَدِّي مِنْهَا حَقَّهَا - وَمِنْ حَقِّهَا حَلْبُهَا يَومَ وِرْدِهَا - إِلَّا إِذَا كَانَ يَومُ القِيَامَةِ بُطِحَ لَهَا بِقَاعٍ قَرْقَرٍ أَوْفَرَ مَا كَانَتْ، لَا يَفْقِدُ مِنْهَا فَصِيلًا وَاحِداً، تَطَؤُهُ بِأَخْفَافِهَا، وَتَعَضُّهُ بِأَفْوَاهِهَا، كُلَّمَا مَرَّ عَلَيْهِ أُوْلَاهَا، رَدَّ عَلَيْهِ أُخْرَاهَا، فِي يَومٍ كَانَ مِقْدَارُهُ خَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ، حَتَّى يُقْضَى بَيْنَ العِبَادِ، فَيُرَى سَبِيلُهُ، إِمَّا إِلَى الجَنَّةِ وَإِمَّا إِلَى النَّارِ».
قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ فَالْبَقَرُ وَالغَنَمُ؟ قَالَ: «وَلَا صَاحِبِ بَقَرٍ وَلَا غَنَمٍ لَا يُؤَدِّي مِنْهَا حَقَّهَا إِلَّا إِذَا كَانَ يَوْمُ القِيَامَةِ، بُطِحَ لَهَا بِقَاعٍ قَرْقَرٍ، لَا يَفْقِدُ مِنْهَا شَيْئاً لَيْسَ فِيهَا عَقْصَاءُ، وَلَا جَلْحَاءُ، وَلَا عَضْبَاءُ، تَنْطَحُهُ بِقُرُونِهَا، وَتَطَؤُهُ بِأَظْلَافِهَا، كُلَّمَا مَرَّ عَلَيْهِ أُوْلَاهَا، رُدَّ عَلَيْهِ أُخْرَاهَا، فِي يَومٍ كَانَ مِقْدَارُهُ خَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ حَتَّى يُقْضَى بَيْنَ العِبَادِ، فيُرَى سَبِيلُهُ، إِمَّا إِلَى الجَنَّةِ، وَإِمَّا إِلَى النَّارِ».
قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ فَالخَيْلُ؟ قَالَ: «الخَيْلُ ثَلَاثَةٌ: هِيَ لِرَجُلٍ وِزرٌ، وَهِيَ لِرَجُلٍ سِتْرٌ، وَهِيَ لِرَجُلٍ أَجْرٌ؛ فَأَمَّا الَّتِي هِيَ لَهُ وِزْرٌ فَرَجُلٌ رَبَطَهَا رِيَاءً وَفَخْراً وَنِوَاءً عَلَى أَهْلِ الإِسْلَامِ، فَهِيَ لَهُ وِزرٌ، وَأَمَّا الَّتِي هِيَ لَهُ سِتْرٌ: فَرَجُلٌ رَبَطَهَا فِي سَبِيلِ اللهِ، ثُمَّ لَمْ يَنْسَ حَقَّ اللهِ فِي ظُهُورِهَا، وَلَا رِقَابِهَا؛ فَهِيَ لَهُ سِتْرٌ، وَأَمَّا الَّتِي هِيَ لَهُ أَجْرٌ: فَرَجُلٌ رَبَطَهَا فِي سَبِيلِ اللهِ لأَهْلِ الإِسْلَامِ فِي مَرْجٍ وَرَوضَةٍ، فَمَا أَكَلَتْ مِنْ ذَلِكَ الْمَرْجِ أَوِ الرَّوضَةِ مِنْ شَيْءٍ إِلَّا كُتِبَ لَهُ عَدَدَ مَا أَكَلَتْ حَسَـــنَاتٌ، وَكُتِبَ لَهُ عَدَدَ أَرْوَاثِهَا وَأَبْوَالِهَا حَسَنَاتٌ، وَلَا تَقْطَعُ طِوَلَهَا فَاسْتَنَّتْ شَرَفاً أَوْ شَرَفَيْنِ إِلَّا كَتَبَ اللهُ لَهُ عَدَدَ آثَارِهَا وَأَرْوَاثِهَا حَسَنَاتٍ، وَلَا مَرَّ بِهَا صَاحِبُهَا عَلَى نَهْرٍ، فَشَرِبَتْ مِنْهُ وَلَا يُريدُ أَنْ يَسْقِيَهَا إِلَّا كَتَبَ اللهُ لَهُ عَدَدَ مَا شَرِبَتْ حَسَنَاتٍ».
قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ فَالحُمُرُ؟ قَالَ: «مَا أُنْزِلَ عَلَيَّ فِي الحُمُرِ شَيْءٌ إِلَّا هَذِهِ الآيَةُ الْفَاذَّةُ الجَامِعَةُ: {فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْراً يَرَهُ، وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرّاً يَرَهُ}» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. وَهَذَا لَفْظُ مُسْلمٍ [خ 4962، م 987].
38-боб. Рамазон рўзасини тутишнинг шартлиги ва рўзанинг фазилати ҳамда унга тааллуқли нарсалар хусусида
Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз (давом) қилинди. Энди сизлардан бирор киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тута олмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади» (Бақара сураси, 183-оят).
Рўза ҳақидаги баъзи ҳадислар юқоридаги бобда ҳам келтирилди.
38 - بَابُ وُجُوبِ صَوْمِ رَمَضَانَ، وَبَيَانِ فَضْلِ الصِّيَامِ وَمَا يَتَعَلَّقُ بِهِ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ} إِلَى قَوْلِهِ تَعَالَى: {شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ القُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيّنَاتٍ مِنَ الهُدَى وَالفُرْقَانِ فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ وَمَنْ كَانَ مَرِيضاً أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ}. [البقرة - 183، 185].
وَأَمَّا الأَحَادِيثُ فَقَدْ تَقَدَّمَتْ فِي البَابِ الَّذِي قَبْلَهُ.
1234. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.
«Аллоҳ: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза мустасно. Чунки у Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим бераман», деди.
Рўза қалқондир. Бирортангиз рўза тутган куни фаҳш сўз айтмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса: «Мен рўзадорман», десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзидан келган ҳид Аллоҳнинг наздида мушкнинг бўйидан яхшироқдир. Рўзадорни хурсанд қиладиган икки хурсандчилик бор: ифтор қилганида хурсанд бўлади ва Роббига йўлиққанида рўза тутганига хурсанд бўлади».
Муттафақун алайҳ. Бу имом Бухорий ривоят қилган лафздир.
Имом Бухорийнинг бошқа ривоятида:
(Аллоҳ таоло айтади:) «(Бандам) таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мени деб тарк қилади. Рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим бераман. Бир яхшиликка унинг ўн баробари бор».
Имом Муслим ривоятида қуйидагича келтирилади:
«Одам боласининг ҳар бир амали (савоби) бир неча баравар кўпайтирилади: бир яхшилик ўн мартадан етти юз бараваргача. Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: «Аммо рўза мустасно, чунки у Мен учундир, унинг мукофотини Ўзим бераман. (Одам боласи) Мени деб шаҳватини, ебичишини тарк этади. Рўзадор учун икки қувонч бор: ифтор қилганида бир қувонч, Роббига етишганда бир қувонч. Оғзининг ҳиди эса Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир».
Шарҳ: Бу ривоятда ҳадиси қудсий билан ҳадиси шариф аралаш ҳолда келмоқда.
Аллоҳ таоло номидан айтилган сўзлар ҳадиси қудсий ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан айтилгани ҳадиси шарифдир.
Аввало, ҳадиси қудсий келмоқда:
«Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен – Ўзим берурман», деди».
Демак, инсоннинг рўзадан бошқа ҳамма қилган амали ўзи учун бўлади. Фақатгина тутган рўзаси Аллоҳ учундир. Буни қандоқ тушуниш мумкин? Жавоби қўйидагича:
Рўзадан бошқа ҳамма амалларда амал қилгувчи хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам бир оз хўжакўрсинлик, ўзгаларнинг ҳаваси, мақтови, обрў-эътибор пайдо бўлади.
Мисол учун, намоз ўқиган одам таҳорат қилганида, намозга жой танлаганида ва ниҳоят намоз ўқиётганида бошқалар кўради. Бу одам намоз учун таҳорат қилмоқда, бу одам намоз учун жой танламоқда, бу одам намоз ўқимоқда, яхши одам экан, деган фикр хаёлидан ўтиб, унга ҳурмат-эътибор билан қарайди.
Шунга ўхшаб, закот берганида ҳар қанча яширса ҳам ҳеч бўлмаганда закотни олган киши билиб, ҳаққига дуо қилади.
ҳажга борганида эса, умуман, шов-шув бўлиб кетади. Қайтганидан сўнг гуруҳ-гуруҳ кишилар зиёратига келади. «ҳожи ака» ёки «ҳожи она» деган ном билан чақирилади.
Рўзада эса, бу нарсаларнинг бирортаси йўқ, кечаси ҳеч ким кўрмайдиган вақтда саҳарлик қилади. Кундузи эса ҳамма баробар юраверади. Ифтор вақти кираётганда ҳам, ҳеч кимсиз ёлғиз ўзи қолганида ҳам рўзадор Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб, оғзини очиб юбормайди. Ана шуларнинг ҳаммаси рўза Аллоҳ учун тутилишининг белгисидир.
Шунинг учун ҳам ёлғиз Аллоҳ учун бўлган ибодатнинг мукофотини Аллоҳ таоло Ўзи билиб беришга ваъда қилмоқда. Бу ҳақиқатни яна ҳам тўлиқ тушуниб олишимизга бошқа бир ривоятдан келтирилган қўшимча ёрдам беради.
«Одам боласининг ҳамма амали (савоби) кўпайтириб берилур. Бир яхшиликка унинг ўн мислидан то етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла: «Магар рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У(одам боласи) шаҳвати ва таомини мен учун тарк қилур», деди».
Демак, рўзадан ўзга амалларнинг савоби қай миқдорда кўпайтириб берилиши белгили. Бир савоб бериладиган амалнинг савоби ўн мартадан то етти юз мартагача кўпайтирилиши мумкин. Аммо ундан ортиқ бўлмаслиги ҳам мумкин.
Шу билан бирга, рўза учун бериладиган савобнинг кўпайиши шунчаларки, уни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди, идрок ҳам қила олмайди. Рўзадорнинг амали бунчалар юқори баҳоланишининг сабаби у фақат Аллоҳ таоло учун таоми ва шаҳватини тарк қилиб, рўза тутганидандир.
Ушбу ривоятнинг ҳадис қисмида эса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзанинг фазилатлари ҳақида ва рўзадор ўзини қандай тутиши лозимлиги тўғрисида сўз юритадилар.
1. «Рўза сақловчидир».
Рўзанинг сақловчилиги умумийдир. У рўзадорни турли ёмон ишлардан, гуноҳлардан, касалликлардан, аҳлоқсизликлардан сақлайди, энг муҳими, дўзахга тушишдан сақлайди.
2. «Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин».
Фаҳш, уятсиз сўзларни гапириш мусулмон одамга мутлақо тўғри келмайди. Шунингдек, бақир-чақир қилиш ҳам. Мусулмон рўзадор бўлганида унинг обрў-эътибори яна ҳам ошади. Унинг рўза ила берк оғзидан ҳеч бир беҳуда, номаъқул сўз чиқмаслиги керак. Айниқса, фаҳш сўзлар, сўкиш, ғазаб ила содир бўладиган бақир-чақирлар умуман, чиқмаслиги керак. Агар рўзадорнинг ихтиёридан ташқари, бошқа бировлар уни бақир-чақирга мажбур қилса ҳам, ундан сақланиб қолиш йўли бор.
3. «Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, мен рўзадорман, десин».
Шу орқали ўзининг сўкишиши ва уришиши мумкин эмаслигини ўзига ҳам, ўзгага ҳам эслатсин. Рўзанинг ҳурматидан сўкишни ва уришишни тарк қилсин. Бу нақадар юксак одоб! Бу нақадар олижаноблик!
Дарҳақиқат, Аллоҳга ибодат қилиш учун, Аллоҳнинг фарз қилган рўзасини тутиш учун беркитилган оғиздан фаҳш сўзлар, сўкишлар, бақир-чақирлар чиқиши ҳеч тўғри эмас. Бундай оғиздан доимо яхши, гўзал ва фойдали сўзлар чиқиши керак.
4. «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот ила қасамки, албатта, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир».
Маълумки, овқат егандан сўнг маълум вақт ўтиб, таом ҳазм бўлиш жараёнида оғиздан ҳид чиқади. Одатда ўша ҳид мақтовга сазовор ҳид эмас. Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадорнинг оғзидан чиқадиган, арабчада «халуф» деб номланадиган ўша ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушку анбарнинг ҳидидан ҳам афзал эканини қасам ила таъкидламоқдалар. Бу рўзанинг фазли қанчалар улуғ эканини кўрсатади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзларини фуқаҳоларимиз яхши ўрганиб, рўзадор киши пешиндан кейин мисвок қилмаслиги керак, мабодо у мисвок қилиб оғзини тозаласа, ўша мушку анбардан кўра хушбўй ҳид кетиб қолади, деганлар.
Рўзанинг фазилатлари шу билан тамом бўлиб қолмайди. Яна давом этаверади.
5. «Рўзадорга икки хурсандлик бордир. У иккисини ҳам яшагай».
1. Қачон ифтор қилса, хурсанд бўлгай.
2. Қачон Роббиси ила мулоқотга юзланганда, рўзасидан хурсанд бўлгай.
Демак, мазкур икки хурсандлик фақат рўза тутган кишилар учунгина бўлади. Бу ҳам рўзанинг буюк фазилатларидандир.
Дарҳақиқат, кун бўйи рўза тутиб, вақти келганида ифтор қилган инсон ўта хурсанд бўлади. Аллоҳ амр қилган ибодатни адо этганидан, ҳадсиз-ҳисобсиз савобларга эга бўлганидан, охиратига замин тайёрлаганидан хурсанд бўлади. Очлик, ташналикдан сўнг ҳалол таомга етишганидан хурсанд бўлади. Бундай хурсандлик, албатта, фақат рўза тутган кишигагина насиб этади. Охиратда эса, Аллоҳ ила мулоқот бўлганда тутган рўзаси учун жаннатга киритилганидан хурсанд бўлади. Рўза тутмаганлиги учун дўзахга тушиши вожиб кишилар қандай ҳам хурсанд бўлсинлар?!.
Демак, ҳаётимизда ушбу ҳадиси шарифга ҳеч оғишмай амал қилмоқ лозим. Токи Роббимиз бизга фарз қилган рўзани бехато тутайлик. Рўзадор кишининг одоблари ила одобланайлик. Ана шунда ҳадисда ваъда қилинган мартабаларга сазовор бўлурмиз, иншааллоҳ.
1234 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: كُلُّ عَمَلِ ابْنِ آدَمَ لَهُ إِلَّا الصِّيَامَ، فَإِنَّهُ لِي، وَأَنَا أَجْزِي بِهِ، وَالصِّيَامُ جُنَّةٌ، فَإِذَا كَانَ يَوْمُ صَوْمِ أَحَدِكُمْ فَلَا يَرْفُثْ وَلَا يَصْخَبْ، فَإِنْ سَابَّهُ أَحَدٌ أَوْ قَاتَلَهُ فَلْيَقُلْ: إِنِّي صَائِمٌ، وَالَّذِي نَفْسُ مَحَمَّدٍ بِيَدِهِ؛ لَخُلُوفُ فَمِ الصَّائِمِ أَطْيَبُ عِنْدَ اللهِ مِنْ رِيْحِ الْمِسْكِ، للصَّائِمِ فَرْحَتَانِ يَفْرَحُهُمَا: إِذَا أَفْطَرَ فَرِحَ بفِطْرِهِ، وَإِذَا لَقِيَ رَبَّهُ فَرِحَ بِصَوْمِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وَهَذَا لَفْظُ رِوَايَةِ الْبُخَارِيِّ [خ 1904، م 1151/163].
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: «يَتْرُكُ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ وَشَهْوَتَهُ مِنْ أَجْلِي، الصِّيَامُ لِي، وَأَنَا أَجْزِي بِهِ، وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا».
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «كُلُّ عَمَلِ ابْنِ آدَمَ يُضَاعَفُ: الحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا إِلَى سَبْعِ مِئَةِ ضِعْفٍ، قَالَ اللهُ تَعَالَى: «إِلَّا الصَّوْمَ؛ فَإِنَّهُ لِي، وَأَنَا أَجْزِي بِهِ؛ يَدَعُ شَهْوَتَهُ وَطَعَامَهُ مِنْ أَجْلي، لِلصَّائِمِ فَرْحَتَانِ: فَرْحَةٌ عِنْدَ فِطْرِهِ، فَرْحَةٌ عِنْدَ لِقَاءِ رَبِّهِ، وَلَخُلُوفُ فِيهِ أَطْيَبُ عِنْدَ اللهِ مِنْ رِيْحِ الْمِسْكِ» [1151/164].
1235. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳнинг йўлида бир жуфт нарса нафақа қилса, унга жаннат эшикларидан: «Эй Аллоҳнинг бандаси, бу яхшиликдир», дея нидо қилинади. Ким намоз аҳлидан бўлса, намоз эшигидан чақирилади. Ким жиҳод аҳлидан бўлса, жиҳод эшигидан чақирилади. Ким рўза аҳлидан бўлса, Раййон эшигидан чақирилади. Ким садақа аҳлидан бўлса, садақа эшигидан чақирилади», дедилар.
Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Ўша эшиклардан (бирортасидан) чақирилган кишига ҳеч бир зарар йўқ-ку?! Бирор киши ўша эшикларнинг ҳаммасидан ҳам чақириладими?» деди. У зот: «Ҳа. Умид қиламанки, сен ҳам ўшалардан бўласан», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: ҳадиси шарифда «Ким бир жуфт нарсани Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилса» дейилганидан мурод икки қўй, икки мол, икки от, икки кийим ёки шунга ўхшаш нарсалардир. Яъни, кўпроқ инфоқ қилиш маъноси олдинга сурилган. Ана шундай инфоқ қилган одамга алоҳида илтифот бўлиб, жаннатга кираётганида, жаннатнинг хизматини қилиб турувчи фаришталар ўша инфоқ қилинган нарсаларга ишора қилиб:
«Эй Аллоҳнинг бандаси, бу яхшилик», дер эканлар. Албатта, бу илтифот жаннатга кириб кетаётган кўпчилик ичида молини инфоқ қилган киши учун улуғ мартаба бўлади.
Аллоҳ таоло фарз қилган амалларни тўлиқ адо этиб, Парвардигори оламнинг фазли-карами ила жаннатга сазовор бўлган бандалар умумий эшикдан оммавий равишда кирар эканлар. Аммо фарз амалларни кўрсатилгандек адо этиш билан бирга, уларнинг баъзи бирида алоҳида ижтиҳод қилган, нафлларини ҳам кўнгилли равишда адо этиб, маълум мартабага эришган бандалар учун алоҳида шараф эшиклари очилган бўлар экан. Улар жаннатга эҳтиром ила ўша эшиклардан киришар экан.
Жаннатга кириш бандаларнинг амалига қараб навбат билан бўлиши бошқа ҳадислардан маълум. Инсон ўзи яхши кўриб турган жойга иложи борича тезроқ кирсам дейди. Жаннатга тезроқ кириш истаги қанчалик кучли бўлишини айтиб ўтирмасак ҳам бўлади.
Кўпчилик навбат кутиб турган жойга алоҳида эшикдан, алоҳида ҳурмат билан кириш қанчалар завқли экани ҳам маълум. Энди ўша кўпчилик навбат кутиб турган жой жаннат эканини, алоҳида ҳурмат эшиги бу дунёда адо этилган қўшимча ибодатларга қараб бўлишини, ҳурмат-иззат эса, фаришталар томонидан кўрсатилишини бир ўйлаб кўрайлик. Бу иззатлар қанчалар ёқимли, тотли бўлишини тушуниб олиш қийин эмас!
Тасаввур қилайлик, умр бўйи жаннат орзуида ўтган, ўлганидан сўнг қиёмат қоим бўлгунча кутиб ётган одамлар жаннатнинг умумий дарвозаси олдида интиқ бўлиб навбат кутиб туришибди. Ўзларига қачон навбат келишини билмайдилар. Шунда бирдан алоҳида эшик очилиб фаришталар:
«Қани, аҳли намозлар, марҳамат! Бу намоз эшиги. Бу эшикдан ҳаёти дунёда намозни кўп ўқиш билан машҳур бўлган кишиларгина кирадилар», десалар, фарз намозларини адо этишдан ташқари нафл, таҳажжуд ва бошқа намозларни кўп ўқиб, аҳли намоз бўлиб танилган кишилар бу марҳаматдан қанчалар хурсанд бўлиб кетадилар?!
Худди шу ҳолат аҳли садақа ва аҳли рўзалар учун ҳам бўлади. Ажойиб бир ҳолат! ҳамма ўша мартабага эришишни, мазкур эҳтиром эшикларидан жаннатга киришни истайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапларини эшитиб, саҳобаи киромларда катта қизиқиш пайдо бўлган. Бундоқ нарсага қизиқмай, уни орзу қилмай бўладими?! Зотан, саҳобаи киромлар бунга ўхшаш ҳар бир каттаю кичик ишга маҳкам ёпишганлар. Шундай ишларнинг пешқадами бўлмиш Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу:
«Бирор киши ўша эшикларнинг ҳаммасидан чақириладими?» деб сўрайдилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳа, умид қиламанки, сен улардан бўласан», дейдилар.
Бу муборак сўз Абу Бакр розияллоҳу анҳу учун улкан башорат бўлиб, у кишининг қанчалар фазилатли зот эканларига далолатидир.
Шу билан бирга, у сиз билан биз мўмин-мусулмонлар учун фақат фарз ибодатлари билан кифояланиб қолмай, нафл ибодатларни ҳам кўпроқ қилишимизга чорловчи ўзига хос даъватдир. Айниқса, бу ҳадисда номма-ном зикр қилинган намоз, закот ва рўза ибодатларига алоҳида эътибор беришимиз, ўша ибодатларни канда қилмай адо этадиганлардан бўлиш учун уринишимиз лозим.
1235 – وَعَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ أَنْفَقَ زَوْجَينِ فِي سَبِيلِ اللهِ نُودِيَ مِنْ أَبْوَابِ الجَنَّةِ: يَا عَبْدَ اللهِ؛ هَذَا خَيْرٌ، فَمَنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ الصَّلَاةِ دُعِيَ مِنْ بَابِ الصَّلَاةِ، وَمَنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ الجِهَادِ دُعِيَ مِنْ بَابِ الجِهَادِ، وَمَنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ الصِّيَامِ دُعِيَ مِنْ بَابِ الرَّيَّانِ، وَمَنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ الصَّدَقَةِ دُعِيَ مِنْ بَابِ الصَّدَقَةِ». قَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: بِأَبي أَنْتَ وَأُمِّي يَا رَسُولَ اللهِ! مَا عَلَى مَنْ دُعِيَ مِنْ تِلْكَ الأَبْوَابِ مِنْ ضَرُورَةٍ، فَهَلْ يُدْعَى أَحَدٌ مِنْ تِلْكَ الأَبْوَابِ كُلِّهَا؟ قَالَ: «نَعَمْ، وَأَرْجُو أَنْ تَكُونَ مِنْهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1897، م 1027].
1236. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатда бир эшик бор. У «Раййон» дейилади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киришади, улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. «Рўзадорлар қани?» дейилади. Шунда улар туришади. Улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. Улар киргач, у беркитилади. Кейин ундан ҳеч ким кирмайди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда охиратда рўза ибодатининг фазли бошқа ибодатлардан кўра қанчалик улуғ бўлиши баён қилинмоқда.
Қиёмат куни рўзадорлар жаннатга киришлари учун алоҳида «Райён» исмли эшик очилади экан. Ўша эшикда «Рўзадорлар қани?!» деб чақириб юриб, улар жаннатга киритилади экан. Рўзадорларнинг ҳаммалари кириб бўлганларидан кейин бошқа ҳеч ким киритилмай, у эшик бекитиб қўйилар экан. Рўзадорларга алоҳида ҳурмат кўрсатилиб, алоҳида эшик очилиб, алоҳида киритилар экан.
Бу ҳозирги кунда ҳамма киришни хоҳлаган жойларга маълум сабабларга кўра, баъзи кишиларга имтиёз бериб, алоҳида эшикдан киритилганга ўхшайди.
Қиёмат куни ҳамма жаннатга тезроқ киришга уриниб турган бир пайтда рўзадорларга имтиёз берилиб, «Райён» номли махсус эшикдан киритилишлари ҳаммамиз бу дунёда рўзадорлардан бўлиб, ўша эшикдан ҳурмат билан жаннатга кириш бахтига эришиш учун астойдил ҳаракат қилмоғимиз кераклигини билдиради. Илоҳим, ҳаммамизни ўшалар жумласидан қилсин!
1236 - وَعَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ فِي الجَنَّةِ بَاباً يُقَالُ لَهُ: الرَّيَّانُ، يَدْخُلُ مِنْهُ الصَّائِمُونَ يَومَ القِيَامَةِ، لَا يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، يُقَالُ: أَيْنَ الصَّائِمُونَ؟ فَيَقُومُونَ لَا يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، فَإِذَا دَخَلُوا أُغْلِقَ فَلَمْ يَدْخُلْ مِنْهُ أَحَدٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1896، م 1152].
1237. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, шу бир кун сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш куз узоқлаштирмай қўймайди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: «Етмиш куз» – етмиш йил дегани. Бу ўзбек тилидаги «Етмиш баҳорни қарши олди» деган жумлага ўхшайди.
Аллоҳ таолони розилигини топиш мақсадида ихлос билан нафл рўза тутишнинг улуғ иш эканини тушунтиришга бу ҳадиси шарифдан ортиқ бирор оғиз сўз керак бўлмаса керак.
Тўғри, ўзини билганлар учун керак эмас. Шу ҳадиснинг ўзи етарли. Ўзини билган одам дўзахдан бир лаҳза бўлса ҳам узоқлашиш пайида бўлиб юради. Бир кунлик нафл рўза дўзахдан етмиш йил узоқлаштирганидан кейин ўзини билган одам иложи борича кўпроқ нафл рўза тутишга ҳаракат қилади.
1237 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْريِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ عَبْدٍ يَصُومُ يَوماً فِي سَبِيلِ اللهِ إِلَّا بَاعَدَ اللهُ بِذَلِكَ اليَومِ وَجْهَهُ عَنِ النَّارِ سَبْعِينَ خَرِيفاً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2840، م 1153].
1238. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Рамазон рўзасини иймон ва савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда рўзанинг нақадар улкан ибодат эканлиги, унинг қадри нақадар улуғлиги очиқ-ойдин баён қилинмоқда. Шу билан бирга, рўзани иймон, ихлос билан, фақат Аллоҳнинг Ўзидан савоб умид қилган ҳолда тутиш зарурлиги таъкидланмоқда. Банданинг ўтгану қолган гуноҳларининг мағфират қилиниши Аллоҳнинг улуғ марҳаматидир. Бу марҳаматга эса, банда Рамазон рўзасини тутибгина эришиши мумкин.
Албатта, мусулмонлар бу ҳақиқатни яхши тушунган ҳолда Рамазондан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилурлар.
1238 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَاناً وَاحْتِسَاباً، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 38، م 760].
1239. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон келганда жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган ҳолатлар ҳам рўзанинг фазилатлари қанчалар улуғ эканини кўрсатиб турибди. Келинг, улар билан бир-бир танишиб чиқайлик: «Қачон Рамазон келса:
1. «Жаннат эшиклари очилур».
Термизийнинг ривоятларидаги қўшимчада келганидек, ўша эшиклардан бирортаси ҳам ёпилмас.
Демак, Рамазон ойида рўзадор ҳолида вафот этганлар жаннати бўлурлар. Шу билан бирга, ўша ойда жаннатга кириш учун асқотадиган савоб амаллар кўп қилинур. Жаннатнинг барча эшиклари очилиши Рамазон ойида ер юзига Аллоҳнинг раҳмати кўп нозил бўлишига ҳам ишорадир.
2. «Дўзахнинг эшиклари ёпилур».
У эшиклардан бирортаси очилмас. Шунинг учун ҳам Рамазонда вафот этган осийларни дўзахга киритиш ҳам Рамазон ичи кечга сурилиб туради. Рўза тутган бандалар дўзахга тушишга сабаб бўладиган ишларни қилмайдилар.
3. «Шайтонлар кишанланур».
Улар бирор кишига иғво ҳам қилмайди, озор ҳам бермайдилар. Бу ишларнинг ҳаммаси Рамазони шарифнинг ҳурматидан бўлади.
Имом Термизийнинг ривоятларида келган «ўзбошимча жинлар» ҳам кишанланиши ҳақидаги қўшимчадан жин бошқа, шайтон бошқа эканлиги тушунилади. Шунингдек, жинларнинг ичида ўзбошимчалари бўлиб, кишиларга озор етказиши мумкинлиги англанади.
Имом Термизийнинг ривоятларида қуйидаги қўшимчалар ҳам бор:
«Бир нидо қилгувчи: «Эй яхшилик истовчи, келиб қол! Эй ёмонлик истовчи, бас қил!» деб нидо қилур».
Демак, Рамазони шарифда яхшиликка тарғиб ва бериладиган савоб яна ҳам кўпайтирилади. Ёмонликдан қайтариш ва унинг олдини олиш яна ҳам кучайтирилади.
«Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинган (банда)лари бўлур».
Яъни, аввалдан дўзахга тушишга лойиқ бўлиб қолган бандалардан баъзилари Рамазони шариф туфайли Аллоҳ томонидан кечирилиб, дўзахдан озод қилинурлар. Бу ҳам Рамазон ҳурматидан бўлади.
Демак, Рамазони шариф ҳар бир банда учун улкан савоблар топиб қолиш, дўзахдан озод бўлиб олиш учун жуда ҳам қулай фурсат. Бу фурсатдан ҳар бир ўзини билган инсон унумли фойдаланиб қолиши керак. Бунинг учун эса, у муборак ойнинг рўзасини ихлос билан тутиб, ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва яхши ишлар қилиб қолиши керак.
1239 – وَعَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا جَاءَ رَمَضَانُ، فُتِّحَتْ أَبْوَابُ الجَنَّةِ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ النَّارِ، وَصُفِّدَتِ الشَّيَاطِينُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3277، م 1079].
1240. Яна у кишидан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уни (ҳилолни) кўриб, рўза тутинглар ва уни кўриб, рўзани очинглар. Агар сизларга билинмай қолса, Шаъбоннинг ададини ўттизтага етказинглар», дедилар.
Муттафақун алайҳ. Бу Бухорийнинг лафзи.
Имом Муслимнинг ривоятида эса: «(Осмон булутли бўлиб( янги ой тўсилиб қолса ўттиз кун рўза тутинглар», бўлиб келган.
Шарҳ: Ушбу ривоятлардан Рамазон ойининг бошланиши ва тамом бўлиши Рамазон ва Шаввол ойи ҳилолларини кўриш билан собит бўлиши таъкидланмоқда.
Шунингдек, мабодо табиий шароитлар ноқулай келиб янги ойни кўриш имкони бўлмай қолса, Рамазондан олдинги Шаъбон ойини ўттиз кунлик мукаммал қилиб кейинги кунидан Рамазони шарифнинг биринчи куни бошланади. Худди шу каби, Рамазон ойининг йигирма тўққизинчи куни Шаввол ойи ҳилолини кўришга ҳаракат қилинади. Агар ҳилол кўринса, рўза тугагани ва эртасига ийд экани эълон қилинади. Мабодо ҳилол кўринмаса, рўзани ўттизинчи кун ҳам тутилиб, кейин ийд қилинади.
Айни шу хилда амал қилиш борлиқни яратган Аллоҳ таоло иродасига мувофиқ равишда ойни белгилашдир. Айни шу ишни мусулмонларгина амалга оширадилар. Улар йилнинг ўн икки ойини ҳам ҳилолни кўриб ҳисоблашга бошлайдилар ва тамом бўлганини эътиборга оладилар. Ой ер куррасига ва ундаги мавжудотларга, жумладан, инсонга ҳам ўз таъсирини ўтказиши ҳаммага маълум, нима учун унинг ҳисобида таъсир бўлмаслиги керак?
Энди мусулмонлардан бошқаларнинг ой ҳисобида мантиқ борми ёки йўқ эканини бир ўйлаб кўрайлик. Бир йил, балки бир неча йил олдин қайси ойнинг қачон бошланишини белгилаб қўйиб, ўша кунни ойнинг охири, ўртаси ёки бошқа пайти бўлишига қарамай ой боши, деб аташ мантиққа тўғри келадими? Албатта, тўғри келмайди.
Шунинг учун фақат мусулмонча ой ҳисобигина тўғри ва табиий, деймиз. Вақт ҳисобига ойни ўлчов қилиб олишда кўплаб ҳикматлар бор.
Аввало, ой борлиқдаги энг катта аломатдан бири ҳисобланади. Ўшандоқ катта аломатни кўриб рўза тутишни бошлаш ва тамомлаш бу муҳим ишда ҳамма нарса очиқ-ойдин бўлишини, ҳеч ким ва ҳеч қандай тараф ўзгартириш кирита олмаслигини таъминлайди. ҳамма бандалар баробар бўлиб, Аллоҳнинг амри рўзани бошлаш ёки тамомлаш учун ўша буюк Аллоҳнинг белгиси бўлмиш ойга қараб туради.
Иккинчидан, ой йилида янги йил ўн икки кун олдинга сурилиб келади. Шунинг учун ҳам ҳар Рамазон аввалгисидан ўн икки кун олдин келади. Шу тариқа ўттиз уч йилда йилнинг ҳамма вақтида Рамазон тутилади. Бу эса турли шароитда рўза тутишни таъминлайди. Бир минтақада доим қулай, бошқасида доимо ноқулай бўлиб қолмайди.
Учинчидан, ойни кўриб рўза тутиш ва очиш барча мусулмонлар учун баробар ҳукм бўлиб, бу уларни бирликлари рамзи ҳамдир. Яна бошқа ҳикматлар ҳам кўп, ҳақиқий ҳикматларини эса Аллоҳ таолонинг Ўзи билади.
1240 – وَعَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ، وَأَفْطِرُوا لِرُؤيَتِهِ، فَإِنْ غَبِيَ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلَاثِينَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. وَهَذَا لَفْظُ البُخَارِيِّ [خ 1909، 1081/18].
وَفِي رِوَايَةِ مُسْلِمٍ: «فَإِنْ غُمَّ عَلَيكُمْ فَصُومُوا ثَلَاثِينَ يَوْماً» [1081].
39-боб. Рамазон ойида хайр-саҳоватли ҳамда яхшиликларни бажаришда бардавом бўлиш, хусусан бундай яхши ишларни охирги ўн кунлик даҳада кўпайтиришнинг фазилати
39 - بَابُ الجُودِ وَفِعْلِ الْمَعْرُوفِ وَالإِكْثَارِ مِنَ الخَيْرِ فِي شَهْرِ رَمَضَانَ، وَالزِّيَادَةِ مِنْ ذَلِكَ فِي العَشْرِ الأَوَاخِرِ مِنْهُ
1241. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахийликлари Рамазонда – Жаброил у зот билан учрашганда бўлар эди. Жаброил Рамазоннинг ҳар тунида у зот билан учрашиб, Қуръонни дарс қилишарди. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил у зот билан учрашган кезлари яхшиликда эсган шамолдан ҳам сахий бўлиб кетар эдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг сахий одам эканлари.
2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазон ойида яна ҳам сахий бўлиб кетишлари.
3. Рамазон ойида Жаброил алайҳиссалом ҳар кеча Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб турганлиги.
4. Ҳар Рамазонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони каримни Жаброил алайҳиссалом ҳузурларида ўқиб ўтказиб олишлари. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ҳам Рамазонда Қуръони каримни камида бир марта ўтказиб олиши лозим.
5. Рамазонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Жаброил алайҳиссалом Қуръон ўқишлари. Яъни, аввал Қуръонни Жаброил алайҳиссалом ўқиб бериб, кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтариб ўқиб беришлари. Демак, Рамазонда устозлардан шу тарзда Қуръонни ўтказиб олишга ҳаракат қилмоқ керак.
6. Рамазон ойида иложи борича сахийлик кўрсатиб, бева-бечора, етим-есир ва муҳтожларга хайр-эҳсон қилиш.
1241 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَجْوَدَ النَّاسِ، وَكَانَ أَجْوَدُ مَا يَكُونُ في رَمَضَانَ حِينَ يَلْقَاهُ جِبْرِيلُ، وَكَانَ جِبْرِيلُ يَلْقَاهُ فِي كُلِّ لَيْلَةٍ مِنْ رَمَضَانَ فَيُدَارِسُهُ القُرْآنَ، فَلَرَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ حِينَ يَلْقَاهُ جِبْرِيلُ أَجْوَدُ بِالخَيْرِ مِنَ الرِّيحِ الْمُرْسَلَةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6، م 2308].
1242. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (сўнгги) ўн кунлик кирганда тунлари қоим бўлар, аҳлларини уйғотар, (ибодат учун) белбоғни маҳкам боғлар эдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 104-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1242 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: «كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ العَشْرُ أَحْيَا اللَّيْلَ، وَأَيْقَظَ أَهْلَهُ، وَشَدَّ الْمِئْزَرَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2024، م 1174 وسبق 104].
40-боб. Шаъбоннинг ярмидан кейин Рамазон кирмай туриб рўза тутиш ман этилгани, фақат аввалдан тутиб келаётган бўлса ёки душанба ва пайшанбадаги одатларига мувофиқ келиб қолса зарари йўқлиги хусусида
40 - بَابُ النَّهْيِ عَنْ تَقَدُّمِ رَمَضَانَ بِصَومٍ بَعْدَ نِصْفِ شَعْبَانَ
إلَّا لِمَنْ وَصَلَهُ بِمَا قَبْلَهُ، أَوْ وَافَقَ عَادَةً لَهُ؛ بِأَنْ كَانَ عَادَتُهُ صَوْمَ الإثْنَينِ وَالخَمِيسِ فَوَافَقَهُ
1243. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз Рамазонни зинҳор бир ёки икки кунлик рўза билан кутиб олмасин. Фақат бир киши ўз рўзасини тутаётган бўлса, ўша кун ҳам рўза тутаверсин», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Аҳли китоб бўлмиш кофир қавмлар ўзларига фарз қилинган рўзанинг қайси кун бошланишига шубҳа қилиб, бир-икки кун олдин тутишар, оқибатда нафл ибодат билан фарз ибодатни аралаштириб юборишар эдилар.
Исломда унга ўхшаш иккиланиш, нафл ва фарзларни аралаштириб юборишга рухсат йўқ. Мусулмонлар ҳар бир ибодатни жазм билан, азму қарор билан, нафлни нафл ўрнида, фарзни фарз ўрнида адо этишлари лозим.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон киришидан олдин бир-икки кун қолганда рўза тутишдан қайтарганлар.
Аммо бир одам маълум кунларда, мисол учун, душанба ва пайшанба кунларда нафл рўза тутиб юришга одатланган бўлсаю ўша кун Рамазондан олдинги кунларга тўғри келиб қолса, тутса бўлаверади.
Шунингдек, баъзи бир кишилар назр рўза ният қилиб қўйган бўлса, улар ҳам ўша назр рўзани тутса бўлаверади.
Юқорида зикр этилган сабабларга биноан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қачон Шаъбон ярмига етса, рўза тутманглар, деган ҳадисларига амал қилиб, Шаъбон ойининг ўн олтинчи кунидан бошлаб то Рамазони шариф киргунча нафл рўза тутиш макруҳ бўлади.
Одамлар ичида ушбу тафсилотларни яхши тушунмаганлик оқибатида, Шаъбон ойида рўза тутиб бўлмас экан, деган тушунча юзага келган. Аслида эса гап Шаъбон ойининг иккинчи ярмида эканини билиб олдик.
1243 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يَتَقَدَّمَنَّ أَحَدُكُمْ رَمَضَانَ بِصَومِ يَومٍ أَوْ يَومَيْنِ، إِلَّا أَنْ يَكُونَ رَجُلٌ كَانَ يَوْمَ صَوْمِهِ فَلْيَصُمْ ذَلِكَ اليَوْمَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1914، م 1082].
1244. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рамазондан олдин рўза тутманглар. Янги ойни кўриб рўза тутинглар. Янги ойни кўриб оғиз очинглар. Агар булут янги ойни кўришга монеълик қилса ўттиз кун мукаммал қилиб рўза тутинглар», деб айтдилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Агар янги ойни кўриш имкони бўлмаса шаъбон ойини ўттиз кун мукаммал қилиб кейин рамазон рўзаси тутилсин. Ҳамда шаввол ойини кўриш имкони бўлмаса Рамазон ойида ўттиз кун тўла рўза тутиб кейин оғиз очилсин.
1244 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَصُومُوا قَبْلَ رَمَضَانَ، صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ، وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ، فَإِنْ حَالَتْ دُونَهُ غَيَايةٌ فأَكْمِلُوا ثَلَاثِينَ يَوماً». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [688].
«الغَيَايَة» بِالغَينِ الْمُعْجَمَةِ وَبِاليَاءِ الْمُثَنَّاةِ مِنْ تَحْتُ الْمُكَرَّرَةِ، وَهِيَ: السَّحَابَةُ.
1245. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шаъбондан ярми қолган бўлса (нафл) рўза тутманглар», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ, дедилар.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қачон Шаъбон ярмига етса, рўза тутманглар, деган ҳадисларига амал қилиб, Шаъбон ойининг ўн олтинчи кунидан бошлаб то Рамазони шариф киргунча нафл рўза тутиш макруҳ бўлади.
Одамлар ичида ушбу тафсилотларни яхши тушунмаганлик оқибатида, Шаъбон ойида рўза тутиб бўлмас экан, деган тушунча юзага келган. Аслида эса гап Шаъбон ойининг иккинчи ярмида эканини билиб олдик.
1245 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا بَقِيَ نِصْفٌ مِنْ شَعْبَانَ فَلَا تَصُومُوا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [738].
1246. Абу Яқзон Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Бу киши: «Ким шак қилинадиган кунда рўза тутса, батаҳқиқ Абулқосим соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлибди», дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Бошқа ривоятда қуйидагича келган:
Сила розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аммор ибн Ёсир ҳузурида эдик. Бир оловда пиширилган қўй келтирилди. Бас, у:
«Енглар», деди. Қавмдан баъзилар ортга сурилиб:
«Мен рўзадорман», деди.
Шунда Аммор розияллоҳу анҳу:
«Ким одамлар шак қилган куни рўза тутса, батаҳқиқ, Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлибдир», деди».
(Сунан эгалари ривоят қилишган. Бухорий таълиқ ила ривоят қилган).
«Абул Қосим» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг куняларидир.
Ушбу ривоятга биноан, шак куни рўза тутиш мумкин эмас, деб ҳисобланади. Бунга ҳам Шаъбон охирида рўза тутишдан ман қилиш сабаблари боисдир. Шак бўлиб тургани устига баъзи бир кишилар рўза тутиб олса қолганларнинг шаклари яна ҳам кучайиши, орада турли тушунмовчиликлар, гап-сўзлар ва ҳатто уриш-жанжаллар ҳам келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун мусулмонлар бирлиги ва иттифоқини сақлаш мақсадида ҳамма рўза тутмаса яхши бўлади. Эртасидан, барча баробар Рамазоннинг биринчи куни шу кун, деган жазм билан рўза тутаверади.
1246 - وَعَنْ أَبِي اليَقْظَانِ عَمَّارِ بْنِ يَاسِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: «مَنْ صَامَ اليَومَ الَّذِي يُشَكُّ فِيهِ فَقَدْ عَصَى أَبَا القَاسِمِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 2334، ت 686].
41-боб. Янги чиққан ойни кўрганда айтиладиган нарсалар
41 - بَابُ مَا يُقَالُ عِنْدَ رُؤْيَةِ الهِلَالِ
1247. Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар: «Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайна бил амни вал иймони вассаломати вал исломи роббий ва роббукаллоҳу, ҳилолу рушдин ва хойрин», деб айтардилар.
(Маъноси: Аллоҳим бу ойни бизларга эмин, омон, иймон, саломат ва ислом ойи қилгин. (Эй ҳилол) Менинг роббим ҳам сени роббинг ҳам Аллоҳдир. Бу ой ҳидоят ва хайрли ой бўлсин).
Имом Термизий ривоят қилиб ҳасан ҳадис, дедилар.
1247 - عَنْ طَلْحَةَ بْنِ عُبَيدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا رَأَى الهِلَالَ قَالَ: «اللَّهُمَّ؛ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالأَمْنِ وَالإِيمَانِ، وَالسَّلَامَةِ وَالإِسْلَامِ، رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ، هِلَالُ رُشْدٍ وَخَيْرٍ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3451].
42-боб. Саҳарлик қилишни ҳамда субҳ кириб қолишидан хавф қилинмаса кечиктиришнинг фазилати
42 - بَابُ فَضْلِ السُّحُورِ وَتَأْخِيْرِهِ مَا لَمْ يُخْشَ طُلُوعُ الفَجْرِ
1248. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳарлик қилинглар. Чунки саҳарликда барака бордир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Демак, саҳарлик қилиш фазилатли иш. Шунинг учун баъзи бир ривоятларда айтилганидек, бир қултим сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш керак. Саҳарлик тановвули рўзадорларнинг субҳдан олдин, тундаги таомланиш вақтидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарликни канда қилмаганлар ва буни умматларига ҳам тавсия қилганлар.
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарликда баракот борлигини ифода этганлар ва саҳарликни мусулмонлар ҳамда аҳли китоб рўзалари орасидаги энг катта фарқлардан бири эканини таъкидлаганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳарлик билан боғлиқ сўз ва амалларидан келиб чиқиб, уламолар саҳарлик учун уйғониш ҳамда саҳарликни кечиктирмаслик суннат эканини айтганлар.
Олимлар саҳарлик рўзадорга тоқат қувватини беришини, моддий ва маънавий баракотларга васила бўлишини таъкидлайдилар. Чунки банда саҳарликка туриш билан, саҳар вақтини уйғоқликда ўтказади ва бу пайтда дуо ҳамда истиғфор билан, жаннат аҳлининг хусусиятларига эришади. Бундай тарздаги маънавий лаззатлар билан бошланган рўза, яна-да комил ва яна-да завқу шавқ билан тутилади. Моддий-маънавий баракотларга тўла саҳарликка бефарқ қарамаслик, унутмаслигимиз керак.
1248 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «تَسَحَّرُوا؛ فَإِنَّ فِي السُّحُورِ بَركَةً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1923، م 1095].
1249. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик. Кейин намозга турдик». «Унинг орасидаги муддат қанча эди?» деб айтилди. Шунда Зайд: «Эллик оят (ўқиш миқдорича) эди», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
1. Биргаликда, жамоат бўлиб саҳарлик қилиш одати яхши эканлиги.
2. Саҳарликни бомдод азонидан олдин тугатиш яхшилиги.
3. Саҳарлик билан бомдод азони орасида эллик оят тиловат қилгунча вақт қолиши яхшилиги.
4. Саҳарлик ейишни лозим тутмоқ яхшилиги.
5. Саҳарлик емакда барака борлиги.
6. Иложи бўлганида саҳарликда хурмо ейилса, яхши эканлиги. Чунки Абу Довуднинг бир ривоятида: «Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик», дейилган.
1249 - وَعَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: تَسَحَّرْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، ثُمَّ قُمْنَا إِلَى الصَّلَاةِ، قِيْلَ: كَمْ كَانَ بَيْنَهُمَا؟ قَالَ: خَمْسُونَ آيَةً. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1921، م 1097].
1250. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки муаззинлари бор эди: Билол билан кўзи ожиз Ибн Умму Мактум. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Билол азонни тунда айтади, Ибн Умму Мактум азон айтмагунча еб-ичаверинглар», дедилар.
Иккисининг ораси униси (Каъбанинг устидан азон айтиб) тушиб, буниси чиққунча бўларди, холос».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу Рамазон учун одамларни саҳарликка уйғотиш ва уларга саҳарлик вақтини билдириш мақсадида икки марта азонни йўлга қўйилгани ҳақида айтилган гап. Ҳазрати Билол тунда одамларни уйғотиш учун азон айтар эдилар. Ўша азондан кейин саҳарликни давом эттириш мумкин эди.
Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу эса бомдод намози учун тонг отганда азон айтар эдилар. Албатта, бу вақтда саҳарлик қилиб бўлмайди.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Одамларни уйғотиш ва шунга ўхшаш мақсадда тонгдан олдин ҳам азон айтиш жоизлиги.
2. Бомдод азонидан кейин саҳарликни тўхтатиш кераклиги.
3. Вақтни айтиб берадиган одам бўлса, кўзи ожиз киши ҳам азон айтиши мумкинлиги.
Ушбу ҳадисларни далил қилиб кўпчилик имомлар бир масжидда иккита муаззин бўлиши керак, деганлар. Ҳанафийлар эса эҳтиёжига қараб, битта ҳам, кўп ҳам бўлаверади, дейишган.
1250 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مُؤَذِّنَانِ: بِلَالٌ وَابْنُ أُمِّ مَكْتُومٍ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ بِلَالًا يُؤَذِّنُ بِلَيْلٍ، فَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يُؤَذِّنَ ابْنُ أُمِّ مَكْتُومٍ» قَالَ: وَلَمْ يَكُنْ بَيْنَهُمَا إِلَّا أَنْ يَنْزِلَ هَذَا وَيَرْقَى هَذَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1918، م 1092/38].
1251. Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобларнинг рўзаси орасидаги фарқ – саҳарликдаги егуликдир саҳарлик қилишдадир».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ислом умматининг бошқа умматлардан устун бўлган хусусиятларидан бири саҳарлик қилишдир.
1251 - وَعَنْ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «فَصْلُ مَا بَيْنَ صِيَامِنَا وَصِيَامِ أَهْلِ الكِتَابِ أَكْلَةُ السَّحَرِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1096].
43-боб. Оғиз очишни кечиктирмасдан вақтида бажаришнинг фазилати ҳамда оғиз очиладиган нарсалар ва оғиз очилгандан кейин айтиладиган нарсалар ҳақида
43 - بَابُ فَضْلِ تَعْجِيلِ الفِطْرِ، وَمَا يُفْطِرُ عَلَيهِ وَمَا يَقُولُهُ بَعْدَ إِفْطَارِهِ
1252. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Модомики одамлар ифторни тезлаштиришар экан, яхшиликда бўладилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Абу Довуд лафзида:
«Модомики одамлар ифторни тез қилишар экан, дин устун бўлур. Чунки яҳудий ва насронийлар уни кечга сурурлар», дейилган.
Термизий ва Аҳмаднинг ривоятларида эса:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир», деди» дейилган.
Ушбу ривоятларда вақт бўлиши билан дарҳол ифторлик қилиш тарғиб этилмоқда ва бу туфайли қуйидагича яхшиликлар бўлиши ваъда қилинмоқда.
1. Кишиларнинг хайрликда бардавом бўлишлари.
2. Ислом динининг устун бўлиши.
3. Аллоҳ таоло учун маҳбуб бандалардан бўлишлик. Шунинг учун ифтор вақти кириши билан дарҳол оғизни очишга одатланишимиз керак.
1252 - عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الفِطْرَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1957، م 1098].
1253. Абу Атиййа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Масруқ иккимиз Оишанинг олдига кирдик. (Масруқ) унга: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан икки киши бор, иккови ҳам яхшиликда бўш келмайди, бири шомни ҳам, ифторни ҳам тезлатади, иккинчиси эса шомни ҳам, ифторни ҳам кечиктиради», деди. (Оиша) «Ким шомни ҳам, ифторни ҳам тезлатади?» деди. У: «Абдуллоҳ, яъни Ибн Масъуд», деди. Шунда у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам худди шундай қилардилар», деди».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ифтор қилиш, яъни оғиз очиш учун шошилиш ва саҳарликни кечиктириш Пайғамбаримизнинг тавсия қилган ҳамда амалда кўрсатиб берган суннатларидир. Бу икки масала билан алоқали ҳадисларнинг барчаси саҳиҳдир. Нававий бу ҳадислардан тўрттасини зикр қилганлар.
Биринчи ҳадис, рўзадорлар оғзини очиш учун шошилса яхши бўлиши хабар берилган. Чунки бу амалда биринчидан Расулуллоҳ с.а.в.нинг суннатларини бажо қилинмоқда. Сўнгра осмонда юлдузлар кўрингандан кейин рўзасини очган аҳли китобларга мухолифлик бордир. Афсуски мусулмонлар орасида ҳам ифторни кечиктирган ва буни одат ҳолига айлантириб олган бидъатчи фирқалар ҳам пайдо бўлган. Нафсни тарбия қилиш мақсадида оғиз очишни кечиктириш, суннатни тарк қилиш билан баробар бўлганлиги учун тўғри эмас. Бу йўлда Пайғамбарга эргашиш энг тўғри йўл. Пайғамбарнинг суннатини тарк қилган ибодат қилаётган бўлса ҳам адашганлардан саналади. Шу сабабли саҳоба киромлар ифторни эртароқ қилар, саҳарликни эса кечиктирар эдилар.
Иккинчи ҳадис. Кун ботиши биланоқ ифтор қилиш бу умматнинг яхши йўлда эканлигини кўрсатади. Тобеъинларнинг буюкларидан Абу Атийя ҳамда жоҳилия даврида яшаб Пайғамбарнинг даврини кўрганига қарамасдан саҳоба сифатина ололмаган кимсалардан бўлган Масруқ бир ҳолатни сўраб ўрганиш учун Оиша (р.о.)нинг ёнига боради. Пайғамбаримизнинг саҳобаларидан яхшилик ва амалларда бир-биридан қолишмаган икки киши, фақат булардан биринчиси шом намозини ўқишда ва рўза тутганда оғзини очишга шошилган, иккинчиси эса буларда шошилмаганлигини айтиб буларнинг қайси бирининг суннатга мос иш қилганини сўраган. Оиша онамиз эса: «Булар кимлар эди?» деб сўрашнинг ўрнига, у икки масалада ҳам шошилган кимсанинг ким эканлигини сўраган. Оиша онамизнинг бу муомаласи, тўғри амал қилган мусулмонларни тақдирлаш бўлган. Бу инсонннинг Абдуллоҳ ибн Масъуд эканлиги айтилганида, «Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам шундай қилар эдилар» деб Пайғамбаримизнинг суннатининг ҳакамлиги билан масалани ечган. Бу ерда диққат қилишимиз керак бўлган бир масала Оиша онамизнинг, «Шу ишларни қилган кимса тўғри қилди» деб айтишнинг ўрнига тўғридан-тўғри Пайғамбаримизнинг суннатига ишора қилганлигидир. Бу эса, этироз билдира олинмайдиган далилни ўртага қўйиш саналади. Ихтилофларни ечишнинг йўли ҳам шудир. Шунингдек, илк мусулмон наслларнинг, Пайғамбарнинг суннатини бажо келтиришга қанчалик ҳаракат қилганини яна бир маротаба шоҳиди бўлдик.
Учинчиси ҳадиси қудсийдир. Оғиз очишда шошилишнинг аҳамияти бу ҳадисда ҳам айтилмоқда. Чунки Улуғ Роббимиз: «Бандаларимнинг менга маҳбуброғи оғиз очишни тезлатганлари» деб буюрмоқда. Суннатга бўйин эгиш, Аллоҳнинг муҳаббатига ноил бўлиш сабабидир, деб айтишимиз мумкин. Ояти каримада: «Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қиладир ва сизларнинг гуноҳларингизни кечиради», деб айт..» (Оли Имрон сураси, 31-оят) деб буюрган.
Катта кичик демасдан барча масалада Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг суннатларига эргашиш Аллоҳнинг севгисига сабаб бўлишини идрок қилишимиз керак.
Тўртинчи ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом кеч кирганини билишнинг йўлини ўргатмоқдалар. «Тун мaнa бу ёқдaн (кунчиқар томондан) кирсa, кун мaнa бу ёққа (кунботар томонга) кeтсa вa қуёш бoтсa, демак, рўзaдoрнинг ифтор вақти бўлибди».
«Рўзaдoрнинг ифтор вақти бўлибди» сўзи хабар жумласи бўлиб, «Рўзадор ифтор қилсин, кечиктирмасин» деганидир. Зеро кун ботиши, кеч кирди демакдир. Кеч эса рўза вақти эмас. Шаҳардан ташқарида, адирларда, йўлларда, тақвим ва соат орқали билиш мумкин бўлмаган ҳолатларда шом вақти бўлганини билишнинг энг осон йўлини бу ҳадисда кўрмоқдамиз.
1253 - وَعَنْ أَبِي عَطِيَّةَ قَالَ: دَخَلْتُ أَنَا وَمَسْرُوقٌ عَلَى عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، فَقَالَ لَهَا مَسْرُوقٌ: رَجُلَانِ مِنْ أَصْحَابِ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، كِلَاهُمَا لَا يَأْلُو عَنِ الخَيْرِ: أَحَدُهُمَا يُعَجِّلُ الْمَغْرِبَ وَالإِفْطَارَ، وَالآخَرُ يُؤَخِّرُ الْمَغْرِبَ وَالإِفْطَارَ؟ فَقَالَتْ: مَنْ يُعَجِّلُ الْمَغْرِبَ وَالإِفْطَارَ؟ قَالَ: عَبْدُ اللهِ - يَعْنِي ابْنَ مَسْعُودٍ - فَقَالَتْ: هَكَذَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَصْنَعُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1099].
قَولُهُ: «لَا يَأْلُوا» أَيْ لَا يُقَصِّرُ فِي الخَيْرِ.
1254. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.
Аллоҳ азза ва жалла: «Бандаларимнинг менга маҳбуброғи оғиз очишни тезлатганларидир», деди.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
1254 - وَعَنْ أَبِي هُريرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: {أَحَبُّ عِبَادِي إِليَّ أَعْجَلُهُمْ فِطْراً}. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [700].
1255. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Рaсулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тун мaнa бу ёқдaн (кунчиқар томондан) кирсa, кун мaнa бу ёққа (кунботар томонга) кeтсa вa қуёш бoтсa, демак, рўзaдoрнинг ифтор вақти бўлибди», дeдилaр».
Муттафақун алайҳ.
1255 - وَعَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا أَقْبَلَ اللَّيْلُ مِنْ هَهُنَا، وَأَدْبَرَ النَّهَارُ مِنْ هَهُنَا، وَغَرَبَتِ الشَّمْسُ فَقَدْ أَفْطَرَ الصَّائِمُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1954، م 1100].
1256. Абу Иброҳим Абу Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Рaсулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билaн йўл юрдик. У зoт рўзaдoр эдилaр. Қуёш бoтгaч, одамлардан биригa: «Эй фaлoнчи, туш, бизгa толқoн қориб кeл», дeдилaр. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, сал кеч кирсин», дeди. У зoт: «Туш, бизгa толқoн қориб кeл», дeдилaр. У янa: «Эй Аллоҳнинг Расули, ҳaли кун ёруғ-ку?!» дeди. У зoт янa: «Туш, бизгa толқoн қориб кeл», дeдилaр. У тушиб, толқон қориб кeлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (уни) ичдилaр-дa, сўнг: «Қачон туннинг мaнaви ёқдaн кeлгaнини кўрсaнгиз, аниқки, рўзaдoр ифтор вақтига етишибди», дeдилaр вa қўллари билaн кунчиқар томoнга ишoрa қилдилaр».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадис ифтор вақтида нималар билан ифтор қилиш кераклиги тўғрисида маълумот бермоқда.
Ҳадисда айтилган сафар, рамазон ойида бўлиб ўтган Макка фатҳи сафаридир. Чунки ҳадисни ривоят қилган Ибн Абу Авфо рамазон ойида бўлиб ўтган Бадр сафарига чиқмаган эди. Пайғамбаримиз буйруқ берган саҳоба эса Абу Довуднинг ривоятидан маълум бўлганидек Билол Ҳабашийдир.
Расули Акрамнинг тайёрланишини хоҳлаган таом, қовурилган унни сутга ёки сувга аралаштириб тайёрланган бир таомдир.
Қуёш ботаётганда Пайғамбаримиз толқон тайёрлашни айтганлар, фақат Билол мағриб тарафдаги қизиллик давом этганлиги учун, уни ҳам йўқ бўлиши кераклигини ўйлаб, Пайғамбаримизни бироз кутишларини айтган. Пайғамбаримиз сўзларини уч маротаба айтгандан кейин уловидан тушиб талқонни тайёрлаган. Билол Ҳабашийнниг бу муомаласи Расулуллоҳ с.а.в.га қарши чиқиш эмас, ҳали кеч кирмади деб ўйлаганлиги ва Расулуллоҳ с.а.в.дан тўғрисини ўрганишни хоҳлаганлигидандир. Шу сабабли Пайғабаримиз унга ҳеч нарса демасдан сўзларини уч маротаба такрорлаш орқали тўғрисини билдирганлар. Пайғамбаримиз сувли толқонни ичгандан кейин «қўллари билан машриқ томонга ишора қилиб: «Агар кеч мана бу томондан келса, батаҳқиқ рўзадор оғзини очадиган вақт бўлибди» деб айтганлар.
1256 - وَعَنْ أَبِي إِبْرَاهِيمَ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سِرْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ صَائِمٌ، فَلَمَّا غَرَبَتِ الشَّمْسُ قَالَ لِبَعْضِ الْقَوْمِ: «يَا فُلَانُ؛ انْزِلْ فَاجْدَحْ لَنَا»، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ لَوْ أَمْسَيتَ؟ قَالَ: «انْزِلْ فَاجْدَحْ لَنَا» قَالَ: إِنَّ علَيْكَ نَهَاراً، قَالَ: «انْزلْ فَاجْدَحْ لَنَا» قَالَ: فَنَزَلَ فَجَدَحَ لَهُمْ، فَشَرِبَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، ثُمَّ قَالَ: «إِذَا رَأَيْتُمُ اللَّيْلَ قَدْ أَقْبَلَ مِنْ هَهُنَا فَقَدْ أَفْطَرَ الصَّائِمُ» وَأَشارَ بِيَدِهِ قِبَلَ الْمَشْرِقِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1956، م 1101].
قَولُهُ: «اجْدَحْ» بِجِيمٍ ثُمَّ دَالٍ ثُمَّ حَاءٍ مُهْمَلَتَينِ؛ أَيْ: اخْلِطِ السَّوِيقَ بِالْمَاءِ.
1257. Салмон ибн Омир аз-Заббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизлардан бирингиз оғиз очадиган бўлса, хурмоларда оғиз очсин. Агар топа олмаса, сувда очсин. Чунки сув (маънавий ва ҳиссий нопокликлардан) покланишдир», дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, деганлар.
Шарҳ: Кун бўйи рўза тутиб юрган инсон жисмида катта ўзгаришлар юз беради. Шунинг учун ифтор вақти бўлганида оғизни нима билан очиш ўта аҳамиятлидир. Чунки маълум муддат давом этган очликдан сўнг биринчи тановул қилинадиган нарсанинг таъсири жуда ҳам каттадир. Ана шу жиҳатдан хурмо ёки сув ўта мувофиқ нарсалар экан.
Буни ҳозирги замон илми ҳам қаттиқ таъкидламоқда. Бу борада илмий тажрибалар ўтказган олимларнинг кўплари мусулмон бўлмаганлари, хурмоли минтақадан эмасликлари учун, асосан сув билан оғиз очиш яхши эканини таъкидламоқдалар.
Биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилароқ хурмо ёки сув ила оғизни очишга одатланмоғимиз лозим.
1257 - وَعَنْ سَلْمَانَ بْنِ عَامِرِ الضَّبِّيِّ الصَّحَابيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا أَفْطَرَ أَحَدُكُمْ فَلْيُفْطِرْ عَلَى تَمْرٍ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ فَلْيُفْطِرْ عَلَى مَاءٍ؛ فَإِنَّه طَهُورٌ». رَوَاهُ أَبُو دَاودَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 2355، ت 695].
1258. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин бир нечта ҳўл хурмо билан оғизларини очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан, у ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув ичар эдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Хўлу қуруқ хурмолар ила оғиз очишнинг бир неча ҳикматлари бордир. Улардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш бўлса, яна бири ошқозондан ортиқча нарсаларни чиқариб юборади. Ҳамда хурмода жисм эҳтиёжи бўлган кўпдан-кўп моддалар бор.
Термизийнинг ривоятида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қишда хурмо билан, ёзда сув билан оғиз очар эдилар», дейилган.
Бу ривоятларда ҳам нима билан оғиз очиш яхши экани ҳақида сўз кетмоқда. Хурмо билан сув бу борада асосий нарсалар экани таъкидланмоқда.
Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни рўзанинг мустаҳаблари сифатида қайд этганлар:
1. Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилмоқ. Саҳарликни кечанинг охиригача сурмоқ.
2. Қуёш ботиши билан тезда, шом намозини ўқишдан олдин оғизни очмоқ. Ширин ва ҳўл нарса ила оғизни очиш афзал.
3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар ила дуо қилмоқ.
4. Рўзадорларга ифтор қилиб бермоқ.
5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишдан олдин қилиб олмоқ.
6. Ортиқча гап-сўз ва амаллардан тил ва тана аъзоларни тиймоқ.
7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш бўлган нарсаларни тарк қилмоқ.
8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайри эҳсонни кўпайтириш.
9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.
1258 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُفْطِرُ قَبْلَ أَنْ يُصَلِّيَ عَلَى رُطَبَاتٍ، فَإِنْ لَمْ تَكُنْ رُطَبَاتٌ فَتُمَيرَاتٌ، فَإِنْ لَمْ تَكُنْ تُميرَاتٌ حَسَا حَسَوَاتٍ مِنْ مَاءٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 2356، ت 696].
44-боб. Рўзадор кишининг тили ва аъзоларини урушиш ва сўкишиш ҳамда шунга ўхшаш нарсалардан тиймоғига буюрилгани ҳқида
44 - بَابُ أَمْرِ الصَّائِمِ بِحِفْظِ لِسَانِهِ وَجَوَارِحِهِ عَنِ الْمُخَالَفَاتِ والْمُشَاتَمَةِ وَنَحْوِهَا
1259. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бирортангиз рўза тутган куни фаҳш сўз айтмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса: «Мен рўзадорман», десин.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 1234-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1259 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا كَانَ يَوْمُ صَوْمِ أَحَدِكُمْ فَلَا يَرْفُثْ وَلَا يَصْخَبْ، فَإِنْ سَابَّهُ أَحَدٌ أَوْ قَاتَلَهُ فَلْيَقُلْ: إِنِّي صَائِمٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1904، م 1151/163 وسبق برقم 1234].
1260. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг еб-ичишни тарк қилмоғига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ислом дини ва таълимоти бўйича мусулмон инсон доимо тилини ёмон сўзлардан, беҳуда гаплардан тиймоғи лозим. Рўзадор мусулмон учун эса бу таъкид яна ҳам кучли бўлади. Уламоларимиз ушбу ҳадисдаги «ёлғон гапириш»-га ғийбатчилик, чақимчилик, иғво ва бўҳтонлар ҳам киради, дейдилар. Шунингдек, унга амал қилишга Аллоҳ таолонинг ва Унинг Расулининг норозилигига сабаб бўладиган ҳар бир иш киради, дейдилар.
Демак, рўза тутган одам ўзини нафақат таом ва шаробдан, балки номаъқул гап-сўз ва ишлардан ҳам тиймоғи лозим. Зотан, ўзини таом ва шаробдан тийиб туриб, ёлғон, иғво, чақимчилик, ғийбат, бўҳтон сўзларни гапираверишдан, ношаръий ишларни қилаверишдан нима фойда бор? Ёки унинг оч қолиб, чанқаганига Аллоҳнинг эҳтиёжи борми?
Афсуски, ҳаётимизда бу ҳақиқатни унутиб қўямиз. Ичимизда рўзани тутиб олиб, кун бўйи беҳуда гап-сўзлар, ишлар билан машғул бўладиганлар йўқ эмас. ҳатто орамизда мусулмонларнинг устидан ғийбат, чақимчилик, бўҳтон қиладиганлар ҳам йўқ эмас. Шу боис ҳаммамиз ёлғон сўз ва унга амал қилиш рўзанинг савобини бутунлай кетказишини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим.
1260 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ النِّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ الزُّورِ وَالعَمَلَ بِهِ فَلَيْسَ للهِ حَاجَةٌ في أَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [1903].
45-боб. Рўзага тегишли масалалар хусусида
45 - بَابٌ فِي مَسَائِلَ مِنَ الصَّومِ
1261. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз унутиб бирор нарсани еб ёки ичиб қўйса, рўзасини охирига етказсин. Аллоҳ у кишини овқатлантириб, ичимлик ила сийлабди», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ислом шариатининг умумий қоидаси бўйича эсдан чиқариб содир этилган ҳар бир хато кечирилади. Бу қоида рўза борасида ҳам жорий этилади. Инсон гоҳида, айниқса, Рамазони шарифнинг биринчи кунларида ўзининг рўзадорлигини унутиб қўйиши табиий бир ҳол. Шунинг учун эсдан чиққан ҳолда бирор нарса еб ёки ичиб қўйса, рўзаси очилган ҳисобланмайди. Балки эслаганида ўзини емоқ-ичмоқдан тўхтатади ва рўзасини давом эттираверади. Бу қоидага ҳеч ким хилоф қилмаган.
Бу ҳам Ислом динининг енгиллик дини эканига ёрқин бир далилдир. Инсондаги бор заифликларни яхши билган Аллоҳ таоло шариат ҳукмини жорий қилишда мазкур заифликларни ҳисобга олиб қўйган.
1261 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا نَسِيَ أَحَدُكُمْ فَأَكَلَ أَوْ شَرِبَ فَلْيُتِمَّ صَوْمَهُ؛ فَإِنَّمَا أَطْعَمَهُ اللهُ وَسَقَاهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1933، م 1155].
1262. Лақит ибн Собра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга таҳорат ҳақида ҳам айтинг», дедим. У зот: «Таҳоратни мукаммал қил. Бармоқларинг орасига бармоқларингни кирит. Агар рўза бўлмасанг, бурунга сувни яхшилаб торт», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Ушбу ривоятда рўзадор киши муболаға билан бурнига сув олиб чайқамаслиги кераклиги баён қилинмоқда. Оғизга сув олиб чайқаш ҳам худди шунга ўхшашдир. Чунки икки ҳолатда ҳам инсоннинг ичига сув кетиб қолиб, рўзасига путур етиши мумкин. Рўзадор инсон доимо бунга ўхшаш ишлардан сақланиши лозим.
Юқорида рўзадорга ман қилинган нарсалар ҳақидаги баъзи ҳадисларни ўрганиб чиқдик. Аммо биз ўрганган ҳадислардан бошқа ҳадислар ҳам бор. Уларнинг ҳаммасини ўрганиб чиққан фақиҳларимиз ман қилинган нарсалар рўзани бузувчи ва рўзадорга макруҳ бўлса ҳам рўзасини бузмайдиган қисмларга бўлинишини таъкидлаганлар.
Рўзани бузадиган ва фақат қазо тутишни вожиб қилиб, каффоротни вожиб қилмайдиган нарсалар:
1. Ғизо ва ғизо маъносида бўлмаган нарсани тановул қилмоқ. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон кўнгли емоққа мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун, рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни емоғи.
2. Бирданига кўп тузни еб юборса ҳам рўзаси очилиб, унинг қазосини тутиб беради.
3. Пишмаган мевани еса ҳам.
4. Тишлари орасида қолган нўхотдан катта нарсани еса ҳам.
5. Данак, пахта, қоғоз, тери еса ҳам.
6. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юборса ҳам.
7. Ўз амали билан ичига тутун киргазса ҳам.
8. Орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан ичига сув ёки дори киритилса ҳам.
9. Қулоғига мой томизса ҳам. Сув томизса, очилмайди.
10. Аёл кишининг олд аъзосидан қатра томизилса ҳам рўзасини қазо қилиб тутмоғи лозим бўлади. Эркак кишининг олд аъзосидан қатра томизилганда бу гап йўқ.
11. Қасддан оғзи тўлиб қусса ҳам қазо тутади. Агар рўзалиги эсидан чиққан, оғзи тўлмай қусган, таом эмас, балғам қусган бўлса, рўзаси очилмайди.
12. Ғизо ва давони беморлик, сафар, мажбурлаш, хато, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар ила тановул қилса, қазосини тутиб беради.
13. Оғзини чайиб турганда хато қилиб сув ичига кетиб қолса, рўзаси очилади ва қазо тутади.
14. Бошидаги ёки қорнидаги жароҳатга дори қўйганда ичига ёки димоғига кетиб қолса ҳам.
15. Биров ухлаб ётган одамнинг қорнига сув киритиб юборса ҳам.
16. Аёл киши хизматга ярамай қоламан деб таом еса ҳам.
16. Биров аввал эсида йўқ таом еган ёки жинсий яқинлик қилган бўлса, рўзаси очилмайди. Аммо ҳукмни билмай, бўлар иш бўлди, деб кейин яна таом еса ёки жинсий яқинлик қилса, қазо рўза тутиб бериши лозим бўлади.
17. Биров кечаси рўза тутишни ният қилмади. Кундузи ният қилди. Кейин бу ниятим тўғри бўлмаса керак, деган шубҳа билан таом еб юборса, рўзаси очилади ва қазо тутиши вожиб бўлади.
18. Биров ҳали тонг отмаган бўлса керак, деб еб-ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, тонг отиб бўлган экан. Рўзасининг қазосини тутади.
19. Биров қуёш ботган бўлса керак, деб еб-ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, қуёш ботмаган экан. Рўзасининг қазосини тутади.
20. Биров таом еб ёки жинсий яқинлик қилиб турганда тонг отиб қолди. Дарҳол қилаётган ишини тўхтатса, рўзаси тўғри бўлаверади.
21. Шаҳватини тўлиқ бўлмаган ҳолда қондирса ҳам фақат қазо тутади.
22. Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли манийи тўкилса, қазо тутади.
23. Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса, ўша аёл қазо тутади.
24. Аёл киши фаржига мой ёки шунга ўхшаш нарсаларни томизса ҳам.
25. Рўзадор одам орқасига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини киритса ҳам.
26. Рўзадор одам орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам.
27. Аёл киши ички фаржига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини ёки пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам.
28. Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни очган бўлса, фақат қазо тутиш вожиб бўлади. Каффорот вожиб бўлмайди.
Рўзани бузадиган ва қазо тутишни ҳам, каффоротни ҳам вожиб қиладиган нарсалар:
1. Ғизо ёки унинг маъносидаги нарсани шаръий узрсиз емоғи. Одатда озуқа сифатида танаввул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, папирос, афюн, наша ва шунга ўхшаш нарсалар ғизо маъносидаги нарсаларга киради. Ушбу ҳолатларда рўзасини очган одам ҳам қазосини тутади, ҳам қул озод қилиш, олтмиш кун кетма-кет рўза тутиш, унга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш билан каффоротни адо қилади.
2. Бировнинг ғийбатини қилганидан, қон олдирганидан, шаҳват билан ушлаганидан ёки ўпганидан, қучоқлашиб ётганидан, мўйлабини мойлаганидан кейин рўзам очилиб кетди, деган ўй билан қасддан еб-ичиб юборса, ҳам қазо тутиб, ҳам каффорот адо қилади.
(Фақиҳ рўзанг очилибди, деб фатво берса, бундан мустасно. Унда фақат қазо тутади. Каффорот вожиб бўлмайди.)
3. Оғзига кирган ёмғир сувини, хотинининг туфигини лаззат учун, кесакхўр одам кесакни ютиб юборса ҳам.
4. Фарж шаҳватини тўла равишда қондирса ҳам. Унда иштаҳа тортадиган одам жинсининг олди ёки орасига олатни киритиш кўзда тутилган. Агар маний тўкилиши бўлмаса ҳам.
5. Аёл киши кичик ёшдаги болани ёки мажнунни ўзига яқинлик қилишга имкон берса, унга ҳам қазо, ҳам каффорот вожиб бўлади.
Рўзани бузмайдиган нарсалар:
1. Рўзадорлиги эсидан чиқиб, еб-ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади.
2. Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийи тўкилса, ўзи гуноҳкор бўлса ҳам рўзаси очилмайди. Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди.
3. Кўзига дори томизса ёки сурма қўйса ҳам рўзаси очилмайди.
4. Қон олдирса ҳам рўзаси очилмайди.
5. Мисвок қилса ҳам рўзаси очилмайди.
6. Муболағасиз оғиз-бурунни чайса ҳам рўзаси очилмайди.
7. Ғусл қилса ёки салқинлаш учун ҳўл латтага ўранса ҳам рўзаси очилмайди.
8. Ғийбат қилса ёки оғзини очишни ният қилса ҳам рўзаси очилмайди.
9. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чанг ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.
10. Тиш олдириб қон ёки дорини ютмаган бўлса ҳам рўзаси очилмайди.
11. Эркак кишининг жинсий олатидан сув, мой ёки дори киритилса, рўзаси очилмайди. Қулоқдан сув кирса ҳам, қулоқни ковласа ҳам, рўзаси очилмайди. Аммо бу каби ишларни қилмаган маъқул.
12. Балғам ёки мишқининг кириш ёки чиқиши билан ҳам рўзаси очилмайди.
13. Ўз ихтиёридан ташқари ҳолда мажбур бўлиб қусса ҳам, рўзаси очилмайди.
14. Тишлари орасида қолган нўхотдан кичик нарсани еса ҳам рўзаси очилмайди.
15. Жунуб ҳолида юрса ҳам рўзаси очилмайди.
16. Мускулга, тери остига укол қилиш билан ҳам рўзаси очилмайди.
Ҳанафий уламолар рўзадор киши учун макруҳ бўлган ишларни ҳам санаб ўтганлар:
1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш.
Чунки бунга ўхшаш нарсалар рўзанинг бузилишига олиб бориши мумкин.
2. Сақич чайнаш.
Бу ишни қилган одамни оғзи очиқ деб ўйлайдилар.
3. Қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғайдиган ишлар.
4. Қасд ила тупигини оғзида тўплаш ва уни ютиш.
5. Рўзадорни заифлашишига олиб борадиган қон олдириш каби ишларни қилиш. (Ҳадис ва ҳаёт китобидан).
1262 - وَعَنْ لَقِيطِ بْنِ صَبِرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَخْبِرْني عَنِ الْوُضُوءِ؟ قَالَ: «أَسْبِغِ الْوُضُوءَ، وَخَلِّلْ بَيْنَ الأَصَابِعِ، وَبَالِغْ فِي الاسْتِنْشَاقِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ صَائِماً». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 142، ت 788].
1263. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан жунуб бўлган ҳолларида тонг отиб қолар, сўнг ғусл қилардилар ва рўза тутардилар»
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Яъни, Пайғамбар алайҳиссалом эҳтилом бўлиб, ғусл қилмасларидан олдин тонг отиб қолар эди. Тонг отгандан кейин ғусл қилиб олар ва рўзани тутаверар эдилар.
Ушбу ҳадисдан Пайғамбар алайҳиссалом ҳам эҳтилом бўлишларини ва жунублик ҳолати рўза тутишга халал бермаслигини билиб оламиз.
Шунингдек, жунуб одам ғусл қилса, рўзасига путур етмаслигини ҳам кўрамиз.
1263 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُدْرِكُهُ الفَجْرُ وَهُوَ جُنُبٌ مِنْ أَهْلِهِ، ثُمَّ يَغْتَسِلُ وَيَصُومُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1926، م 1109/76].
1264. Оиша ва Умму Салама розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳтиломсиз, жунублик ҳолларида тонг оттирсалар ҳам рўзаларини давом эттираверардилар”.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Жумҳур салафлар ва кейинги уламолар ижмоъси субҳдан олдинги жанобат хоҳ иҳтилом сабалли, хоҳ аёли билан қовушиш орқали бўлсин, зарари йўқ дейишган. Бунга Аллоҳнинг сўзидаги: «Сизларга рўза кечасида хотинларингизга қўшилиш ҳалол қилинди», дегани оят далилдир. Аммо субҳдан кейин аёли билан қошувиш орқали жунуб бўлиш маън этилгандир.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жинсий яқинликдан, эҳтиломдан эмас, жунуб бўлган ҳолларида тонг оттирар эдилар. Сўнгра оғизларини ҳам очмас, қазо ҳам тутмас эдилар». (Имом Муслим ривояти)
Бу ривоятда ҳам олдинги ривоятдаги маъно такрорланмоқда. Жунублик эҳтиломдан эмас, жинсий яқинликдан экани таъкидланмоқда. Шунингдек, оғиз очилиб кетмаслиги, рўзани қазо қилиб тутмаслик баёни билан ҳам таъкидланмоқда. Албатта, бу ҳолатларда жунублик кечаси, рўза йўқ пайтида етган бўлади.
Аммо Рамазон кунлари, рўзадорлик пайтида эҳтилом бўлиб, уйқусида булғаниб қолса, рўзасига зарар етмайди.
Лекин жинсий яқинлик туфайли бўлса, рўза бузилиши ва каффорот вожиб бўлади.
Уламоларимиз назар туфайли, яъни, бошқа жинсдаги шахсга шаҳват назари билан қараш туфайли ва сунъий равишда шаҳват қўзғатиш орқали жунуб бўлиб қолса, рўзаси очилади, деганлар.
1264 - وَعَنْ عَائِشَةَ وَأُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَتَا: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُصْبِحُ جُنُباً مِنْ غَيْرِ حُلْمٍ، ثُمَّ يَصُومُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1930، م 1109].
46-боб. Муҳаррам, шаъбон ва ҳурматли ойларда рўза тутишнинг фазилати ҳақида
46 - بَابُ بَيَانِ فَضْلِ صَوْمِ الْمُحَرَّمِ وَشَعْبَانَ وَالأَشْهُرِ الْحُرُمِ
1265. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи муҳаррамдадир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Рамазон рўзасидан кейинги энг афзал рўза муҳаррам ойи рўзаси экани.
2. Муҳаррам ойи Шаҳруллоҳ – Аллоҳнинг ойи, деб номланиши.
3. Фарз намозидан кейинги энг афзал намоз кечасидаги намоз экани.
4. Муҳаррам ойида кўпроқ рўза тутишга ҳаракат қилмоғимиз лозимлиги.
5. Кечаси таҳажжуд намозлари ўқишга одатланишимиз кераклиги.
1265 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ رَمَضَانَ شَهْرُ اللهِ الْمُحَرَّمُ، وَأَفْضَلُ الصَّلَاةِ بَعْدَ الفَرِيضَةِ صَلَاةُ اللَّيْلِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1163].
1266. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Нaбий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирoн oйдa шaъбoндaгидан кўп рўзa тутмaс эдилaр. Зотан, у зот шaъбoннинг ҳaммaсида рўзa тутaр эдилaр».
Бошқа ривоятда: «Шаъбон ойида рўза тутиб, фақат баъзи кунлари оғизлари очиқ бўлар эди», дейилган.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ривоятда асосан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат Рамазон ойининг рўзасини тўлиқ тутганларини билиб оламиз. Чунки Аллоҳнинг амри шундоқ. Рамазондан кейин энг кўп рўзаси тутиладиган ой Шаъбон экан.
1266 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: لَمْ يَكُنِ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَصُومُ مِنْ شَهْرٍ أَكْثَرَ مِنْ شَعْبَانَ؛ فَإِنَّهُ كَانَ يَصُومُ شَعْبَانَ كُلَّهُ، وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ يَصُومُ شَعْبَانَ إِلَّا قَلِيلًا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1970، م 1156/176].
1267. Мужийба Боҳилийя розияллоҳу анҳо отаси [ёки амакиси] розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«У (отаси ёки амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, сўнг қайтиб кетди. Бир йилдан кейин аҳволи ва кўриниши ўзгарган ҳолда яна келди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени танимаяпсизми?» деди. «Сен ким эдинг?» дедилар. «Ўтган йили олдингизга келган Боҳилийман», деди. «Нима учун ўзгариб кетдинг? Кўринишинг яхши эди-ку?» деган эдилар, «Ҳузурингиздан кетганимдан кейин фақат кечасигина таом едим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нима учун ўзингни азобга солдинг?» дедилар-да, сўнгра: «Сен сабр (Рамазон) ойининг рўзасини тутгин ва ҳар ойда бир кун рўза тутгин», дедилар. У бўлса «Зиёда қилинг, қувватим етади», деди. У зот: «Икки кун рўза тут», дедилар. У эса «Яна зиёда қилинг», деди. У зот: «Уч кун рўза тут», деган эдилар, яна «Зиёда қилинг», деди. Шунда у зот: «Ҳарам ойларнинг баъзиларида рўза тутиб, баъзиларида тутмагин. Ҳарам ойларнинг баъзиларида рўза тутиб, баъзиларида тутмагин. Ҳарам ойларнинг баъзиларида рўза тутиб, баъзиларида тутмагин» деб, учта бармоқларини букиб-очиб ишора қилдилар».
Абу Довуд ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадисидан олинадиган фойдалар:
1. Йил бўйи рўза тутиш шариатга тўғри келмаслиги, ўзини ўзи азоблаш эканлиги.
2. Нафл рўза тутмоқчи бўлган одам Рамазондан бошқа ойларда бир кундан, икки ёки уч кундан тутса бўлиши.
3. Агар мазкур миқдорни ҳам оз деб билса ва ҳаром ойларда уч кун-уч кундан тутса, яхши бўлиши. Ушбу ҳадисни бу фаслда келтирилишининг сабаби Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бўлганидандир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳ осмонлар, ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У (ой)ларда ўзингизга зулм қилманг», деган.
Ҳаром ойлар, дегани ҳурматли, улуғланган, уруш-жанжал, душманлик ҳаром қилинган ойлар, деганидир. Ана ўша ҳурматли тўрт ой–муҳаррам, зулқаъда, зулҳижжа ва ражаб ойларидан иборатдир.
Демак, Ражаб ойида нафл рўза тутиш савобли ҳисобланади.
Машҳур саҳиҳ китоблардан бошқа ҳадис китобларида келтирилган ривоятларда ражаб ойида рўза тутганларга улкан савоблар ваъда қилинган. Иложини топган кишилар бу ойда нафл рўза тутсалар яхши бўлиши аниқ.
1267 - وَعَنْ مَجِيبَةَ البَاهِلِيَّةِ، عَنْ أَبِيهَا أَوْ عَمِّهَا: أَنَّهُ أَتَى رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ انْطَلَقَ، فَأَتَاهُ بَعْدَ سَنَةٍ وَقَدْ تَغَيَّرَتْ حَالُهُ وَهَيْئَتُهُ، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَمَا تَعْرِفُنِي؟ قَالَ: «وَمَنْ أَنْتَ؟» قَالَ: أَنَا البَاهِلِيُّ الَّذِي جِئْتُكَ عَامَ الأَوَّلِ، قَالَ: «فَمَا غَيَّرَكَ وَقَدْ كُنْتَ حَسَنَ الهَيْئَةِ؟» قَالَ: مَا أَكَلْتُ طَعَاماً مُنْذُ فَارَقْتُكَ إِلَّا بِلَيْلٍ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «عَذَّبْتَ نَفْسَكَ!»، ثُمَّ قَالَ: «صُمْ شَهْرَ الصَّبْرِ، وَيَوماً مِنْ كُلِّ شَهْرٍ»، قَالَ: زِدْنِـي؛ فَإِنَّ بِي قُوَّةً، قَالَ: «صُمْ يَومَيْنِ»، قَالَ: زِدْنِي، قَالَ: «صُمْ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ» قَالَ: زِدْني. قَالَ: «صُمْ مِنَ الحُرُمِ وَاتْرُكْ، صُمْ مِنَ الحُرُمِ وَاتْرُكْ، صُمْ مِنَ الحُرُمِ وَاتْرُكْ» وَقَالَ بِأَصَابِعِهِ الثَّلَاثِ فَضَمَّهَا، ثُمَّ أَرْسَلَهَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [2428].
وَ«شَهْرُ الصَّبْرِ»: رَمَضَانُ.
47-боб. Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида рўза тутиш ва бошқа ибодатларни бажаришнинг фазилати
47 - بَابُ فَضْلِ الصَّوْمِ وَغَيْرِهِ فِي العَشْرِ الأُوَلِ مِنْ ذِي الحِجَّةِ
1268. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ учун ушбу ўн кунчалик маҳбуб эмас», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам-а?!» дейишди. «Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам. Магар, бир одам жони ва моли билан чиқсаю ундан бирор нарса қайтмаса, бундан мустасно», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни бўлмиш ташриқ кунларда ибодат ва хайрли ишлар қилиш Аллоҳ таолога энг маҳбуб амалдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ўн кунчалик, деганлари Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлиги, деганларидир.
Мулоҳаза қиладиган бўлсак, бу ҳадисда мазкур кунларда рўза тутиш ҳақида бевосита сўз юритилаётгани йўқ. Балки солиҳ амал қилиш ҳақида сўз кетмоқда. Нафл рўза тутиш эса, энг солиҳ амаллардан бири ҳисобланади.
Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунида кўпроқ солиҳ амал қилишга қаттиқ тарғиб этишдан мурод, ўша кунлари қилинадиган солиҳ амаллар Аллоҳ учун энг маҳбуб амал эканлиги сабабидандир .
Саҳобаи киромлар бу сўзларни эшитгунларича Аллоҳ учун энг маҳбуб солиҳ амал Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш, деб юрганлари учун мазкур ўн кунликдаги солиҳ амал Аллоҳ ҳузурида унинг йўлида қилинган жиҳоддан ҳам маҳбуброқми, деб сўрадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида қилинган солиҳ амаллар Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳам афзал эканини тасдиқлаш билан бирга, биргина ҳолат бундан мустасно эканини таъкидладилар. У ҳам бўлса, Аллоҳнинг йўлида ўз моли ила жиҳодга чиқиб, шаҳид бўлган одамнинг иши устун эканлигидир.
Демак, Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида кўпроқ солиҳ амаллар қилишга уринмоғимиз лозим.
1268 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ أَيَّامٍ العَمَلُ الصَّالحُ فِيهَا أَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنْ هَذِهِ الأَيَّامِ» يَعْنِي: أَيَّامَ العَشْرِ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ؛ وَلَا الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ؟ قَالَ: «وَلَا الجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ، إِلَّا رَجُلٌ خَرَجَ بِنَفْسِهِ وَمَالِهِ، فَلَمْ يَرْجِعْ مِنْ ذَلِكَ بِشَيءٍ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ [969].
48-боб. Арафа куни, яъни зулҳижжанинг тўққизинчи ҳамда муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи куни рўзаси ҳақида
48 - بَابُ صَوْمِ يَوْمِ عَرَفَةَ وَعَاشُورَاءَ وَتَاسُوعَاءَ
1269. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан арафа кунининг, яъни зулҳижжа ойининг тўққизинчи кунидаги рўза ҳақида сўрашди. У зот: «Ўтган ва кейинги йилга каффорат бўлади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ҳаждаги кишиларга бу кунда рўза тутиш маҳбуб эмас. Чунки талбия, зикр ва дуо қилишдан сусайтириб қуяди.
Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва марҳаматидир.
1269 - عَنْ أَبي قَتَادةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَنْ صَوْمِ يَوْمِ عَرَفَةَ؟ قَالَ: «يُكَفِّرُ السَّنَةَ الْمَاضِيَةَ وَالبَاقِيَةَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1162/197].
1270. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ошуро куни рўза тутдилар ва шу куни рўза тутишга буюрдилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: «Ашуро» сўзи луғатда «ўнинчи кун» деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари Ашуро куни рўзасини тутиб, умматларига ҳам ўша куннинг рўзасини тутишни амр қилганларида баъзи хабардор саҳобийлар Ашуро кунини яҳудий ва насоролар улуғлашини У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга эслатдилар. Чунки саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яҳудий ва насороларникига ўхшаш ишни қилмасликларини, доимо уларникидан бошқача, Ислом умматига хос иш қилишларини яхши билар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо саҳобаи киромларни бошқа дин эгаларига ўхшашдан, уларга эргашишдан қайтариб келар эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларнинг Ашуро куни рўзаси ҳақидаги хабарларини бағрикенглик билан қабул қилиб олдилар. Уни ҳисобга олдилар ва янаги йили яҳудий ва насороларга ўхшаб муҳаррам ойининг фақат ўнинчи куни эмас, балки уларга хилоф қилиб, тўққизинчи куни рўзасини тутишларини айтдилар. Аммо ўзлари янаги Ашуро келмасдан Рафиқи Аълога риҳлат қилдилар.
Лекин гаплари ўз кучида қолди. У зотнинг умматлари айтганларини қилиб, муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўзасини тутишга одатланди.
1270 - وَعَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ صَامَ عَاشُورَاءَ، وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [2004، م 1130/128].
1271. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Ошуро куни рўзаси ҳақида сўралганида, у зот: «Ўтган йилдаги гуноҳларга каффорат бўлади», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
1271 - وَعَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ عَنْ صِيَامِ يَوْمِ عَاشُورَاءِ فَقَالَ: «يُكَفِّرُ السَّنَةَ الْمَاضِيَةَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1162/197].
1272. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар келаси йилгача ҳаёт бўлсам, тўққизинчи куни албатта рўза тутаман», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Муҳаррамнинг 10-кунги рўзасига 9-кунни ҳам қўшиб тутиш суннат амалдир. Чунки Ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг ривоятида: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутдилар ва у куннинг рўзасини тутишга амр қилдилар. Одамлар: “Эй Аллоҳниниг Расули, бу кунни яҳудий ва насоролар улуғлайдилар”, – дейишди. Шунда У Зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Келаси йил иншааллоҳ, тўққизинчи кунни ҳам рўзасини тутамиз”, – дедилар. Келаси йил бўлмасдан туриб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар”, – дейилган (Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).
1272 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَئِنْ بَقِيتُ إِلَى قَابِلٍ لأَصُومَنَّ التَّاسِعَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1134/134].
49-боб. Шаввол ойида олти кун рўза тутишнинг маҳбублиги
49 - بَابُ اسْتِحْبَابِ صَومِ سِتَّةِ أَيَّامٍ مِنْ شَوَّالٍ
1273. Абу Аюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб бўлиб, кетидан шавволда олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилиш ўзига яраша ҳикматга эга. Аввало, доимо нафл рўза тутишга тарғиб қилинади. Қолаверса, Рамазон бўйи рўза тутиб юриб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин овқат истеъмолини аста-секин кўпайтиришни тавсия қиладилар.
Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг фойдаларидан бири шуки, ҳар йили ушбу ҳадиси шарифга амал қилган одам умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Уламолар Рамазон рўзасидан кейин шаввол ойида олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганлик мукофоти берилишини бундай тушунтиришган:
“Маълумки, шариатимизда ҳижрий-қамарий тақвим асосида ҳисоб-китоб қилинади. Шундай экан, бир ҳижрий-қамарий йил тақрибан 360 кундан иборат. Шунда, ўттиз кун Рамазон рўзаси ўнга кўпайтилганда 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Шаввол ойининг олти кун рўзасининг ўн баробари эса 60 кун, яъни, 2 ой бўлади. Қўшиб ҳисоблаганда, 360 кун (бир йил)ни ташкил қилади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
“Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят).
Демак, Рамазондан кейин шаввол ойида ҳам рўза тутиш фазилатли улуғ экан. Бунинг ҳикмати ўлароқ, мўмин-мусулмонлар Рамазондан бошқа пайтларда ҳам рўза тутиб, янада кўпроқ ажр-савобга эришишлари, қолаверса, Рамазон келишидан олдин, унга тайёргарлик кўриш мақсадида Шаъбон ойида ўзларини рўзага ўргатиб, ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёргарлик кўрганлари сингари, шавволда ҳам бир ой давомида рўза тутишга кўниккан ички аъзолар энди аста-секинлик билан таом истеъмолига мослашиши учун ҳамдир. Шундай йўл тутиш инсон руҳига ҳам, жисмига ҳам кони фойда. Зеро, табиблар шавволда бирдан ўзини овқатга уришни тавсия қилишмайди. Балки, овқат истеъмолини аста-секинлик билан кўпайтиришни таъкидлашади.
Бу олти кунлик рўзани шаввол ойининг иккинчи кунидан бошлаб тутиш мумкин. Зеро, шаввол ойининг биринчи куни Рамазон ҳайити бўлгани учун унда рўза тутиш тақиқланади. Шунингдек, Ийдул фитрдан сўнг дарҳол рўза тутиш ҳам шарт эмас, балки шаввол ойи давомида тутса, жоиз. Рамазон ойи давомида баъзи кунларининг рўзасини тута олмаган кишилар, аввал ўша кунларнинг қазосини адо этиб, сўнг олти кунлик рўзани тутсалар, айни муддао бўлади. Аммо, бу ойда олти кунлик нафл рўзани тутиб, Рамазондан қолган қазоларни ундан кейин ёки бошқа ойларда тутсалар ҳам зарари йўқ. Лекин уламоларнинг тавсия қилишларича, шаввол ойида тутиладиган олти кунлик нафл рўзани кетма-кет эмас, балки ҳар ҳафтада икки кундан тутиш фазилатдир. Айниқса, душанба ва пайшанба кунлари тутилса, нур устига нур бўлади. Зеро, бу кунларда тутилган рўзага қўшимча қилиб, ўша кунлардаги рўза туганлик ажри ҳам ёзилади, иншааллоҳ. Бундан ташқари, қазо бўлган рўзаларни ҳам мазкур ойда тутиш билан бу муборак ойдаги фазилатларга эришилади.
Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки, у Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорат бўлади. Зеро, беайб Парвардигори олам. Банда камчилик ва хатолардан холи эмас. Бу худди фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарзда билиб-билмай йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилади. Қиёмат куни банданинг нафл ибодатлари унинг фарз-вожиб амалларда йўл қўйган нуқсонларини тўлдиради. Зотан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
“Инсонлар қиёмат куни амаллари ичида энг биринчи ҳисоб-китоб қилинадигани намоздир. Раббимиз азза ва жалла Ўзи яхши билса-да, фаришталарга қарата: “Бандамнинг намозига қаранглар-чи, у тўла-тўкис эканми ёки нуқсонлими?" деб айтади. Агар (банданинг намози) мукаммал бўлса, унга мукаммал деб ёзилади, агар унда бирор камчилик бўлса, Аллоҳ: “Каранглар-чи, бандамнинг бирор-бир нафл ибодати бор эканми?" дейди. Агар унинг нафл ибодатлари бўлса, Аллоҳ: “Бандамнинг фарз амалларини унинг нафл (ибодатлар)идан олиб тўлдиринглар", дейди. Сўнра (унинг қолган) амаллари ҳам шу йўсинда қабул қилинади" (Имом Абу Довуд ривояти).
Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганига, балки унга рағбати кучлилигидан далолат қилади. Зеро, бу ойдаги рўзанинг ҳикмати ҳақида Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳ бундай деган: “Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади”.
1273 - عَنْ أَبِي أَيُّوبَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ صَامَ رَمَضَانَ ثُمَّ أَتَبَعَهُ سِتّاً مِنْ شَوَّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدَّهْرِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1164].
50-боб. Душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутишнинг маҳбублиги
50 - بَابُ اسْتِحْبَابِ صَوْمِ الإِثْنَينِ وَالخَمِيسِ
1274. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба кунининг рўзаси ҳақида сўрашди. «Мен шу кунда туғилганман ва шу куни пайғамбар қилиб юборилганман [ёки «менга (ваҳий) нозил қилинган»] дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба кунлари нима учун рўза тутилади, деган маънода сўралган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, душанба куни нима учун рўза тутилиши ҳикматини баён қилиб берганлар. Ёки душанба ҳам пайшанба куни нима учун рўза тутилиши ҳикматини баён қилган бўлсалар ҳам бу ривоятда жавобнинг фақат душанба куни ҳақидаги қисми келган.
Хўш, душанба куни нима учун нафл рўза тутишга амр қилинган экан? Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аломати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша кунда туғилганлар.
Ҳа, охирги замон Пайғамбари, Сарвари олам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, Робеъул аввал ойи, душанба куни дунёга келганлар. Бу кун дунё тарихидаги энг улуғ кунлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам у куннинг рўзасини ҳар ҳафта тутиш тарғиб қилинади.
Шунингдек, душанба куни нафл рўза тутишнинг яна бир сабаби ўша муборак кунда Қуръони карим нозил бўлгандир.
Ҳа, Аллоҳ таолонинг охирги ва қиёматгача мўъжиз ва боқий қолгувчи, инсониятга икки дунё саодатини кўрсатиб бергувчи китоби Қуръони каримнинг биринчи оятлари тушиши Рамазон ойининг ўн еттинчи куни, душанба кунида содир бўлган.
Бу кун ҳам дунё тарихидаги энг улуғ, энг муборак кунлардандир. Аллоҳ томонидан инсониятни ҳидоятга бошловчи илоҳий дастурнинг туша бошлаш кунидир. Шунинг учун бу куннинг рўзасини ҳар ҳафта тутиш тарғиб қилинади.
1274 - عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ عَنْ صَوْمِ الإثْنَيْنِ فَقَالَ: «ذَلِكَ يَوْمٌ وُلِدْتُ فِيهِ، وَيَوْمٌ بُعِثْتُ - أَوْ أُنزِلَ عَلَيَّ - فِيهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1162/197].
1275. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Амаллар душанба ва пайшанба куни кўрсатилади. Амалим кўрсатилаётганда рўзадор бўлишим мен учун маҳбубдир» дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар. Имом Муслим ҳам рўза сўзини зикр қилмасдан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Сунан эгаларидан қуйидаги ривоят ҳам келган:
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ўз молининг талабида Водий ал-Қуро томон жўнади. У душанба ва пайшанба кунлари рўза тутар эди. Ходими унга:
«Нима учун қари чол бўлатуриб душанба ва пайшанба кунлари рўзасини тутасиз?» деди.
«Аллоҳнинг Пайғамбари бу икки куннинг рўзасини тутар эдилар. Бу ҳақда сўралганларида:
«Албатта, бандаларнинг амаллари душанба куни ва пайшанба куни арз қилинади, менинг амалим арз қилинганда рўзадор ҳолда бўлишни яхши кўраман», дедилар» деди». (Сунан эгалари ривоят қилишган).
Водий ал-Қуро Мадинаи мунаввара билан Шом орасидаги бир водий бўлиб, у ерда Мадина аҳлининг молу мулклари бўлар эди.
Улуғ саҳобий Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ўз хизматчиларининг нима учун қариб қолсангиз ҳам қийналиб душанба ва пайшанба кунлари рўза тутасиз, деган саволига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша кунлар рўзасини тутганлари учун тутишларини айтдилар.
Ҳа, саҳобаи киромлар учун, чин мусулмонлар учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар бир нарсада эргашиш катта бахт ва шону шараф эди. Улар каттаю кичик ишларини ўз ҳабиб Пайғамбарлари Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати санияларига мослаб қилишга ҳаракат этганлар. Суннатга хилоф иш қилишни залолат, деб билганлар.
Қолаверса, Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуга у кишининг ходимлари берган саволни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга баъзи саҳобалар ҳам бериб, нима учун душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш афзал кўрилишини билишга қизиққанлар.
Жавоб битта, ҳадисда зикр қилинганидек, ҳар душанба ва пайшанба кунлари бандаларнинг қилган амаллари Аллоҳ таоло ҳузурида арз қилинар экан.
Албатта, ўша арз қилинадиган амалларнинг қабул бўладигани бор, қабул бўлмайдигани бор. Арз пайтида амалнинг эгаси рўза тутган ҳолида Аллоҳ таолога илтижо қилиб турса, унинг сабабидан амали кўпроқ қабул бўлиши мумкин экан.
Шунинг учун ҳар душанба ва пайшанба кунлари рўза тутишга ҳаракат қилинади. Бу рўзанинг ушбу ривоятда зикр қилинаётган ҳикматидан ташқари тақво, меҳр, сабр ва соғлиққа тегишли ва бошқа ҳикматлари ҳам борки, уни унутмаслигимиз керак.
1275 - وَعَنْ أَبِي هُريْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تُعْرَضُ الأَعْمَالُ يَوْمَ الإثَنيْنِ وَالخَمِيسِ، فَأُحِبُّ أَنْ يُعْرَضَ عَمَلِي وَأَنَا صَائِمٌ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ، وَرَوَاهُ مُسْلِمٌ بِغَيرِ ذِكْرِ الصَّوْمِ [م 2565/36، ت 747].
1276. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари соғинч билан истардилар».
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
1276 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَتَحَرَّى صَوْمَ الإثْنَيْنِ وَالخَمِيسِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [745].
51-боб. Ҳар ойда уч кун рўза тутишнинг маҳбублиги
Оқлик кунлари, яъни ойнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутиш афзал. Баъзилар ойнинг ўн икки, ўн уч ва ўн тўртинчи кунлари рўза тутиш афзал, дейишди. Лекин аввалгиси саҳиҳ ва машҳурдир.
51 - بَابُ اسْتِحْبَابِ صَوْمِ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ
وَالأَفْضَلُ صَوْمُهَا فِي الأَيَّامِ البِيْضِ، وَهِيَ: الثَّالِثَ عَشَرَ، وَالرَّابِعَ عَشَرَ، وَالخَامِسَ عَشَرَ. وَقِيلَ: الثَّانِي عَشَرَ، وَالثَّالِثَ عَشَرَ، وَالرَّابِعَ عَشَرَ، وَالصَّحِيحُ الْمَشْهُورُ هُوَ الأَوَّلُ.
1277. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам менга уч нарсани: ҳар ойда уч кун рўза тутишни; чошгоҳнинг икки ракъатини; ётишдан олдин витр ўқишни тайинлаганлар васият қилганлар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 1159-рақамли ҳадис остида келтирилган.
1277 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِثَلَاثٍ: صِيَامِ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ، وَرَكْعَتَي الضُّحَى، وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَامَ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1981، م 721 وسبق برقم 1159].
1278. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳабибим менга уч нарсани тайинлаганлар васият қилганлар. Тирик эканман, уларни асло тарк этмайман: ҳар ойда уч кун рўза тутиш, чошгоҳ намозини ўқиш, витр ўқимай ухламаслик».
Имом Муслим ривояти.
1278 - وَعَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَوْصَانِي حَبِيبِي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِثَلَاثٍ لَنْ أَدَعَهُنَّ مَا عِشْتُ: بِصِيَامِ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ، وَصَلَاةِ الضُّحَى، وَبِأَنْ لَا أَنَامَ حَتَّى أُوتِرَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [722].
1279. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар ойда уч кун рўза тутиш йил бўйи тўла рўза тутишдир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Яна бошқа бир ривоятда қуйидагича келган:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Сен доимий рўза тутиб, тунни бедор ўтказар эмишсан?» дедилар.
«Ҳа», дедим.
«Агар сен қачон шундоқ қилар бўлсанг, кўзинг заиф бўлади ва нафсинг малол кўради. Ким йил бўйи рўза тутса, рўза тутмайди. Уч кун рўза тутмоқ йилнинг ҳаммасини рўзасидир», дедилар» дейилган. (Имом Бухорий, Муслим ва Насаий ривояти).
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Саҳобалар ичида Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳуга ўхшаб ҳаддан ташқари кўп ибодат қилишга уринган кишилар бўлганлиги.
2. Одатдан ташқари ибодатга уринган кишилар бўлса, хабар бериш кераклиги.
3. Пешво ҳаддан ташқари ибодатга берилганларни суриштириб, хатоси бўлса, тузатиб бориши керак.
4. Кундузлари доимий равишда рўза тутиб, кечалари намоз ўқиш Ислом шариатига тўғри келмаслиги.
5. Меъёрида нафл рўза тутиб, меъёрида оғзи очиқ юриш, меъёрида ухлаб, меъёрида ибодат қилиш кераклиги.
6. Нафл рўза тутиш учун энг афзал меъёр ҳар ойдан уч кун рўза тутиш экани.
7. Баъзи бир кишиларда ҳар ойда уч кун рўза тутишдан кўпроқ рўза тутишга тоқат бўлса, бир кун рўза тутиб, икки кун тутмаслиги яхши экани.
8. Исломда бир яхши амалга ўн мислича савоб берилиши. Уч кунлик рўза, ушбу қоидага биноан, бир ой рўза ўрнига ўтиши. Бинобарин, ҳар ойдан уч кун рўза тутган одам йил бўйи рўза тутгандек бўлиши.
9. Бир кун рўза тутиб, икки кун тутмай юришдан ҳам ортиққа тоқати етган киши бир кун рўза тутиб, бир кун тутмаслиги кераклиги. Шу шаклда нафл рўза тутиш энг яхшиси экани. Бундан яхшиси бўлиши мумкин эмаслиги.
10. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг кейинчалик ўз қилмишларига афсус қилганлари. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ойдан уч кун рўза тутишга иршод қилганларида дарҳол қабул қилмаганлари учун ўзларини ўзлари койиганлари.
Ислом таълимоти инсон руҳ ва жасаддан иборат эканини қайта-қайта таъкидлайди. Яна мусулмон инсон ҳам руҳий, ҳам жисмоний роҳатга, озуқага, тарбияга ва иҳтимомга муҳтож эканини ҳам қайта-қайта таъкидлайди.
Мусулмон инсон ўз жасадини яхши тутиши, унга тоқатидан ташқари нарсани юкламаслиги лозим. Доимий равишда кундузи рўза тутиб, кечаси намоз ўқиб ўтишда ушбу тавозун бузилади. Инсоннинг жасадига оғирлик тушади, қийналади. У заифлашади, бора-бора дардга чалиниши ҳам мумкин.
Шунинг учун мусулмон инсон ўзидаги жасаднинг ҳаққини риоя қилмоғи лозим. Доимий равишда рўза тутиб, кечалари намоз ўқиб, жасадини қийнаб, унинг ҳаққини поймол қилмаслиги лозим.
Икки кўз Аллоҳ томонидан бандага берилган улкан неъмат. Банданинг икки кўздан оладиган манфаатларини ҳисоблаб чиқиш қийин. Лекин шу билан бирга, банда ўша икки кўзнинг ўзида ҳаққи борлигини ҳеч унутмаслиги керак. Унга ҳар доим хизмат қилиб турувчи икки кўз кези келганда дам олишга муҳтож. Вақтида ухланса, кўзлар дам олади. Буни мусулмон банда ҳеч унутмаслиги керак.
Исломда оила қуриб яшашга алоҳида эътибор берилган. Эру хотининг бир-бирларида ҳаққи бор. Улардан бири доимий равишда кундузи рўза тутиб, кечаси нафл намоз ўқиб ўтадиган бўлса, иккинчисининг ҳаққини поймол қилган бўлади. Мусулмон шахснинг қиладиган нафл ибодати жасади, кўзлари ҳаққидан ташқари жуфти ҳалоли ҳаққини ҳам поймол қилмаслиги керак.
Мусулмон инсон ёлғиз ўзи ёки оиласи билангина яшамайди. У инсонлар жамиятида яшайди. Кўп-чилик билан алоқа, борди-келди қилиши керак. Ана ўша ижтимоий алоқалар юзасидан жамиятнинг бошқа аъзоларининг унда ҳақлари бор. Бу ҳақларни адо этиш учун вақт, куч-қувват керак.
Доимий равишда кундузи рўза тутиб, кечаси намоз ўқиб ўтадиган одам бу ҳақни адо эта олмаслиги турган гап. Шунинг учун суннатга амал қилиб, бир ойда уч кун нафл рўза тутгани ва кечанинг учдан бирида ибодат қилгани маъқул.
Исломнинг дастлабки даврида мусулмон кишилар ихлосли бўлганларидан иложи борича кўпроқ ибодат қилишга, кўпроқ савоб топишга, Аллоҳнинг розилигини қозонишга саъйи ҳаракат қилганлар. Улар фарз ибодатлар, суннат ибодатлар билан ҳам, меъёридаги нафл ибодатлар билан ҳам кифояланмай, яна ҳам кўпроқ ибодат қилиш пайида бўлганлар.
Ўша пайтлардаёқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифдагига ўхшаб, уларни бундай ортиқча урунишдан қайтаришга мажбур бўлганлар.
Ҳозирда ҳам бу ва бунга ўхшаш ҳодисаларни мароқ билан эшитилади. Айниқса, ибодатсиз, бетавфиқ доираларга жуда ёқиб тушади. Лекин инсоф билан айтайлик-чи, ҳозир умрини бутунлай рўза тутиб ўтказишга аҳд қилганлар неча киши? ҳамма намозларини қойиллатиб қўйиб, устига кечаси билан нафл намоз ўқиб чиқишга бел боғлаганлар неча дона? Бу саволга жавоб бериш қийин. Агар бизнинг юртда бўлсалар ҳам бармоқ билан саноқли даражада оз бўлса керак.
Энди айтинг, умри бўйи ўзига фарз қилинган рўзани ҳам тутмай юрганлар нечта? Умр бўйи пешонаси сажда кўрмай юрганларнинг адади қанча? Бу саволларнинг жавоби аниқ. Ундай кишиларни санаб саноғига етиб бўлмайди.
Шунинг учун ҳам бугунги кунда ўзини мусулмон ҳисоблаб юрган кишиларга «Албатта, Роббингни сенда ҳаққи бор» деб эслатиб турмоқ керак.
Чунки бугунги кунимизда мусулмонлик даъвосини қилиб юрган кўпчилик одамлар жасади, кўзи, жуфти, зиёратчисига керагидан ортиқ эҳтимом беришдан ташқари молу дунё, орзу ҳавас, ҳаром-хариш, гуноҳ ва бошқа ношаръий ишларга бору бурдларини сарфлаб, рўза тутиш, намоз ўқиш ва бошқа ибодатларни тарк қилмоқдалар. Улар ўзларида Роббиларининг ҳаққи борлигини, бу ҳақ У зотга ибодат қилиш билангина адо этилиши мумкинлигини унутиб қўймоқдалар. Шунинг учун иложи борича меъёрида ибодат қилиб, ҳар бир ҳақдорнинг ҳаққини шариатимиз кўрсатганидек адо қилиб қўйишимиз керак.
1279 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «صَوْمُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ صَوْمُ الدَّهْرِ كُلِّهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1979، م 1159/193].
1280. Муоза ал-Адавия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар ойда уч кун рўза тутармидилар?» деб сўрадим. У: «Ҳа», деди. Мен унга: «Ойнинг қайси кунларида рўза тутардилар?» дедим. «Рўзани ойнинг қайси кунларида тутишга эътибор бермасдилар», деди».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Демак, ойнинг қайси куни бўлса ҳам барибир, муҳими, уч кун рўза тутилса, бўлди экан.
1280 - وَعَنْ مُعَاذَةَ العَدَوِيَّةِ: أَنَّهَا سَأَلَتْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَكَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَصُومُ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ؟ قَالَتْ: (نَعَمْ). فَقُلْتُ: مِنْ أَيِّ الشَّهْرِ كَانَ يَصُومُ؟ قَالَتْ: لَمْ يَكُنْ يُبَالِي مِنْ أَيِّ الشَّهْرِ يَصُومُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1160].
1281. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон ойда уч кун рўза тутсанг, уни ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари тутгин», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Бу ва бундан кейинги ҳадисда ойда уч кун тутиладиган нафл рўза қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиши афзаллиги айтилмоқда.
1281 - وَعَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا صُمْتَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثاً فَصُمْ ثَلَاثَ عَشْرَةَ، وَأَرْبعَ عَشْرَةَ، وَخَمْسَ عَشْرَةَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [761].
1282. Қатода ибн Милҳон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга оқлик кунлари, (яъни ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи куни) рўза тутишга буюрардилар.
Абу Довуд ривояти.
Шарҳ: Оқлик аталишига сабаб 13, 14, 15-кунлари ой тўлишиб, оқаради.
1282 - وَعَنْ قَتَادَةَ بْنِ مِلْحَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَأْمُرُنَا بِصِيَامِ أَيَّامِ البِيْضِ: ثَلَاثَ عَشْرَةَ، وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ، وَخَمْسَ عَشْرَةَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [2449].
1283. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хоҳ муқимликда бўлсин, хоҳ сафарда бўлсин, оқлик (яъни, ойнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи) кунлари оғизлари очиқ бўлмас эди. (Яъни шу кунлари рўзадор бўлардилар).
Имом Насаий ҳасан иснод билан ривоят қилдилар.
1283 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لَا يُفْطِرُ أَيَّامَ البِيْضِ فِي حَضَرٍ وَلاَ سَفَرٍ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [4/198].
52-боб. Ифторлик қилишнинг фазилати ва ўзи рўзадор бўлиб олдида бошқалар овқат еб турган кишининг фазилати ҳамда овқат тортиқ қилган кишига қилинадиган дуо ҳақида
52 - بَابُ فَضْلِ مَنْ فَطَّرَ صَائِماً وَفَضْلِ الصَّائِمِ الَّذِي يُؤْكَلُ عِنْدَهُ، وَدُعَاءِ الآكِلِ لِلْمَأْكُولِ عِنْدَهُ
1284. Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким рўзадорни ифтор қилдирса, Унга унинг ажрича савоб бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».
Имом Термизий ривоят қилиб, уни ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда рўзадор киши учун ифтор емаги бериш улкан савобли иш экани таъкидланмоқда. Рўза тутган одамга қанча савоб берилса, унга ифтор емаги ҳозирлаган одамга ҳам шунча савоб берилиши баён қилинмоқда. Унга рўзадорнинг савобидан олиб берилмайди, балки алоҳида савоб шаклида берилади.
Бу дегани ўзи рўза тутмай, рўзадорга ифтор берса, рўза тутган ўрнига ўтади, дегани эмас. Рўза тутиш ҳар бир инсон учун фарздир. Ҳар ким ўзи ўз рўзасини тутиши керак. Бошқа ҳеч нарса бунинг ўрнини боса олмайди. Рўзадорга ифторлик бериш эса хайр-эҳсон ҳисобланади, холос. Буни қилган одам шунга яраша савоб олади.
1284 - عَنْ زَيدِ بْنِ خَالِدٍ الجُهَنِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ فَطَّرَ صَائِماً كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِهِ، غَيْرَ أَنَّهُ لَا يَنْقُصُ مِنْ أَجْرِ الصَّائِمِ شَيْءٌ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [807].
1285. Умму Умора Ансория розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саҳобия ҳузурига киргандилар, у зотга таом тортиқ қилди. У зот: «Ўзинг ҳам егин», дегандилар, у: «Мен рўзадорман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза тутган қайси одамнинг олдида бошқалар овқатланса, то еб тугатгунларича (ёки тўйгунларича) фаришталар рўзадор ҳаққига дуода бўлади», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда нафл рўза ҳақида сўз кетаётгани шубҳасиз. Мусулмон инсон нафл рўза тутган бўлсаю унинг ҳузурида оғзи очиқ кишилар таом еса, у эса сабр қилиб рўзасини давом эттирса, фаришталарнинг салавотига эришар экан. Бу нафл рўза тутиб, уни очиб юбормай охиригача етказадиган кишилар учун улкан башоратдир.
1285 - وَعَنْ أُمِّ عُمَارَةَ الأَنْصَارِيَّةِ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ عَلَيْهَا، فَقَدَّمَتْ إِلَيْهِ طَعَاماً، فَقَالَ: «كُلِي» فَقَالَتْ: إِنِّي صَائِمَةٌ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ الصَّائِمَ تُصَلِّي عَلَيْهِ الْمَلَائِكَةُ إِذَا أُكِلَ عِنْدَهُ حَتَّى يَفْرُغُوا». وَرُبَّمَا قَالَ: «حَتَّى يَشْبَعُوا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [785].
1286. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Убоданинг ҳузурига ташриф буюрдилар. Саъд нон билан зайтун мойи олиб келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таомланиб бўлиб, шундай дедилар: «Афторо ъиндакумус-соимуун, ва акала тоъаамакумул-аброр ва соллат ъалайкумул-малааика».*
* Маъноси: «Ҳузурингизда рўзадорлар ифтор қилди, таомингизни аброрлар (ёмонликка рози бўлмайдиган, чумолига ҳам озор бермайдиган кишилар) еди, ҳаққингизга фаришталар истиғфор айтишди дуо қилишди».
Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ саҳобалар биринчи Ислом давлати соясида қанчалар содда ва камтарона ҳаёт кечирганлари яққол зоҳир бўлиб турибди.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳуникида нон ва зайтун мойи едилар».
Саъд ибн Убода Мадиналик саҳобаларнинг икки раҳбарларидан бири ҳисобланадилар. Ўшандоқ катта мансабдор одамникида Пайғамбари охири замон бошлиқ бир гуруҳ саҳобаи киромлар қуруқ нонни зайтуннинг мойига теккизиб еб, меҳмондорчилик қилганлар.
Ана ўша содда меҳмондорчиликдаги қуруқ нон ва мойдан иборат зиёфатни еб, фориғ бўлганларидан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кейинчалик ҳам барча мўмин-мусулмонларга мерос бўлиб қолган қуйидаги пурмаъно дуони қилдилар:
«Ҳузурингизда рўзадорлар ифтор қилсди. Таомингизни аброрлар еди. Фаришталар сизга истиғфор айтди», дедилар».
Бошқаларга зиёфат уюштирган кишилар учун энг муносиб дуо шу:
«Ҳузурингизда рўзадорлар ифтор қилди».
Чунки, бошқаларга берилган таомнинг энг савоблиси рўзадорларга ифторлик беришдир. Киши учун унинг таомини рўзадор ифтори қилиб ейилиши катта хайр-барака ҳисобланишини шундан ҳам билиб олаверсак бўлади.
«Таомингизни аброрлар еди».
«Аброрлар» яхшилардир. Мусулмон киши учун унинг таомини яхши одамлар тановул қилмоғи ҳам ажру савобни кўп олишига сабаб бўлар экан. Бўлмаса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундоқ дуо қилмас эдилар.
«Фаришталар сизга истиғфор айтди».
Фаришталар — Аллоҳ таолонинг муқарраб бандалари бир банданинг гуноҳини афв этишини сўраб Роббил оламинга дуо қилмоғи ҳам катта гап. Зиёфат берган одам ҳақига шундоқ дуо қилиш яхши экан. Арабларда бу дуони ёдлаб олиб, доимо ўқиб юришади. Бизда ҳам шунга амал қилинса, ажойиб бўлар эди. Аммо, бизда ҳам зиёфат берган одам ҳақига дуо қилиш яхши йўлга қўйилган. Баъзи вақт-ларда муболағага ўтиб кетилиши ҳам бор.
1286 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ جَاءَ إِلَى سَعْدِ بْنِ عُبَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، فَجَاءَ بِخُبْزٍ وَزَيْتٍ، فَأَكَلَ، ثُمَّ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَفْطَرَ عِنْدَكُمُ الصَّائِمُونَ، وَأَكَلَ طَعَامَكُمُ الأَبْرَارُ، وَصَلَّتْ عَلَيْكُمُ الْمَلَائِكَةُ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [3854].
9-Эътикоф китоби
9-كِتَابُ الاِعْتِكَافِ
1287. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирардилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: «Эътикоф» луғатда «ушлаб қолиш», «туриб қолиш» ва «лозим тутиш» маъноларини ифода қилади.
Шариатда эса «Рўзадорнинг жамоат масжидида эътикоф нияти ила қолишидир».
Эътикофнинг шариатда мавжуд эканига Қуръон, суннат ва ижмоъ далолат қилади. Эътикофда Ислом амалларининг қаймоғи жамлангандир. Бу қисқа фурсатда ҳар бир мусулмон инсон умри мобайнида етиши имкони бўлмаган ва тасаввур қилиб бўлмайдиган барча фазилатларни ўз танасида ҳис қилади. Ҳақиқий маънода 10 кун давомида Аллоҳнинг хос бандалари бу кунларни ҳеч бир нарсага алишмасдан фақат шу савобни деб ўзининг нафсига сайқал бериб Аллоҳ билан тинимсиз мулоқот қилади.
Ҳақиқий Расулуллоҳдек ихлос билан ўтирса, унда ваъда қилган ажр савобни камайтирилмаган ҳолатда олиб чиқади. Шуни ёддан чиқармаслик керакки эътикофда ўтириш ҳақиқий маънода руҳий озуқани олиш манбаси ҳисобланади. Ўзи аслида инсон эътикофда ўтирганда у Аллоҳдан нима сўраса, ўша нарса ўша заҳоти унга берилади, бунга заррача шубҳа йўқ. Ҳанафий мазҳабида эътикофнинг энг ками бир соат дейилади. Агар бир соатни ҳам ҳар қандай мухлис банда шу соатда айтилган амаллар билан бойитиб ғайрат қилса унга ўша истаганидан зиёди берилади.
Эътикоф ичида барча яхшиликларга танангизни одатлантирсангиз унинг заҳираси шак-шубҳасиз кейинги йил шу кунингизгача етиши фазилатига эга бўласиз. Амалларни фақат Аллоҳ учун холис қилишга ўрганасиз. Ваҳший ҳайвонни қўлга ўргатгандек нафсингизни ўзингизга тўлиқ бўйсундирасиз. Солиҳ амалларни махфий қилишга одатланасиз. Бутун танангиз Ислом амалларини қилиб яйрайди ва ҳатто танангизга сиғмай кетиб Аллоҳ лафзи қалбингиздан чиққудек бўлиб зикр қила бошлайди. Бу зикр ҳаловати билан агар тошбағир бўлсангиз ҳам сизнинг кўзларингиз ва бутун танангиз йиғлайди. Ҳатто йиғлаб роҳатланасиз яна ҳам шу йиғлаш сизни ўзига чақиради ва ҳатто қалбингиз равшанлашиб Расулуллоҳни, саҳобаларни табаа тобеъинларни ҳақиқий маънода ҳис қилиб улардек бўлишга ҳаракат қила бошлайсиз. Пайғамбар алайҳиссалом “Рамазоннинг охирги 10 кунида бутун осмондаги фаришталар рамазони шариф бутун уммати Муҳаммадиянинг устидан кетаётгани учун йиғлайди”, деб хабар берганлар. Нега биз бу ойда йиғламаслигимиз ва маҳзун бўлмаслигимиз керак. Бу шарофат ва баракотни тами ва лаззатини ҳис қилган кишилар сўз айтса жуда ҳам маъқул бўлади. Бу маълумотларни ҳадислардан хабар бериб ўтамиз.
Эътикофда тавсия қилинадиган нарсалар:
– иложи борича ҳолига қараб даражама-даража амалларни кўпайтириб бориш керак;
– эътикофда кам ва яхши сўзларни сўзлаш керак ва тилдан келадиган 20 та офатдан сақланиш керак;
– таомни суннатга биноан тўймасдан тўхтатишга одатланиш;
– зикр ва хушуъга берилиш;
– тақвони кучайтириш, чунки рўзадан мақсад қилинган нарса ҳам шу ҳисобланади;
– пастга қараб юриш, кўзни ҳар тарафга аланглатмаслик ва бировларнинг омонат нарсаларига кўз ташлашдан сақланиш;
– дунё ишларидан вақтинчалик юз ўгириш;
– вақтнинг қадрига етиш;
– минг ойлик ибодат савобини фақат лайлатул қадр кечасида берилишини ҳис қилиб уни савоби кенг ва ажри зиёда амаллар билан бойитиш.
“Фатавойи Ҳиндийа” ва “Фатҳул қодир”да эътикоф одобларини санайди: фақат яхши сўзларни сўзлайди, рамазондан 10 кунини эътикоф учун лозим тутади, эътикоф учун Масжидул Ҳаромдек ва жомеъ масжидлардек масжидларнинг афзалини ихтиёр қилади. Бу масала “Ас – сирожул ваҳҳаж”да ҳам зикри келган. Эътикоф кун ва кечаларида тиловатни, ҳадисни, илмни, дарс беришни, набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сийрати ва набий алайҳимуссаломларнинг сийратлари, солиҳларнинг хабарлари ва дин ишларини баён қилувчи китобларни ўқишлари шарт. “Шарҳи Таҳовий”да эътикофда гуноҳ саналмаган сўзларни сўзласа бўлади, деган.
Пайғамбар алайҳиссалом нима амал билан шуғулланган бўлса шу амаллар билан шуғулланиш тавсия этилади;
эътикофда инсон рўзадор бўлади, Аллоҳ зикри билан банд бўлади ҳамда нафс талаб қилган нарсалардан узоқда бўлади;
эътикофда ўтирган инсон рўзасини гўзал шаклда тутади;
рўзанинг савобини кетказадиган беҳуда ва ножоиз сўзлар ва амаллардан тийилади;
эътикофни кечалари бедор ҳолда ўтказгани учун иншааллоҳ охирги ўн кунликка яширинган қадр кечасини топиш имконига эга бўлади;
эътикоф аслида савобли амал, унинг рамазон ойида бажарилиши эса шу савобларнинг янада кўп бўлишига сабаб бўлади.
Рамазонгача ҳар бир яхшилик амалга 10 дан 700 гача савоб бўлади. Рамазоннинг ичидаги ҳар бир амал учун беҳисоб савоб ваъда қилинган шу савобларнинг энг каттаси эътикоф ичидаги амалларга жойлаштирилган. Чунки ҳар қандай инсонни мажбурласангиз ҳам ўтиришдан ўзини тортади. Лекин, Аллоҳнинг ҳос бандалари ҳеч бўлмаса “Фатавойи Ҳиндийа”да масжидга кириб то чиққунича вақт оралиғида ҳам шу эътикофнинг савобини умид қилиб эътикофда ўтирса эътикоф савобига эришади деганлар;
– ўзини ва нафсини яхши ишларга кўниктиради;
– Аллоҳ учун ибодатга ажраб чиқиб, пайғамбарлар суннатини адо этган бўлади;
– ўзини ўзи сарҳисоб қилиб олади, агар ҳар ойда бир марта эътикоф ўтирса, бир ойлик ишларини, йилда бир марта ўтирса йиллик амалларини ҳисоб китоб қилиб олишга эришади;
– Қуръон ва ҳадисларни тафаккур билан ўқиш имкониятини қўлга киритади;
– Аллоҳ таоло билан ёлғиз қолиб, хотиржам охиратимиз хусусида тафаккур қилишга ҳам вақтимиз йўқлигини тушунасиз;
– таҳажжуд намози ўқишга одатланасиз;
– шайтоннинг бўйнини синдиришга одатланасиз.
Эътикоф қуйидаги турларга бўлинади:
1. Вожиб. Бунга назр қилинган эътикоф киради.
2. Суннати муаккада. Эътикоф оддий суннатмас, балки савоби кўплиги учун таъкидланган суннатлар қаторига киради. “Ҳидоя”да “Ас-суннату акмалул фарз” – суннат фарзни комилликка етказади, дейилган. Шуни учун ҳам мисол қилиб қўлни тирсаккача уч марта ювиш суннат дейилган. Бир мартада етмаган жойга сув иккинчи марта ювганда етади. Шунда ҳам етмаса, учинчисида камолга тўлиқ етади. Суннат ва нафллар аслида фарзни камолга етказиш учун шариатга киритилган. Аллоҳ барчамизни суннатни тўлиқ беками кўст амалга оширишни насиб қилсин.
Бунга Рамазоннинг охирги ўн кунидаги эътикоф киради.
3. Мустаҳаб. Бунга юқорида зикр қилинганлардан бошқа эътикофлар киради.
Эътикоф ўзига хос алоҳида ибодат бўлиб у ила банда қалб мусаффолигига, дунёнинг ташвишларидан узилишга, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишга ва шу каби кўпгина фазлларга эришади. Унинг ози бир кундир. Аммо имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳи: «Эътикофнинг ози бир оз муддат бўлса ҳам бўлади», деганлар ва шунга фатво берилган. Ким эътикофни бузса, қазосини бажаради. Худди нафл рўзани бузган одам қазосини тутиши вожиб бўлганга ўхшаб.
Эътикофнинг шартлари:
1. Мусулмон, ақлли ва балоғатга етган бўлиши. Жанобат, ҳайз ва нифос қонларидан тоза бўлиш. Кофир одамнинг эътикофга киритилмагани сабаби, у ибодат аҳлидан бўлмаганлиги учун. Мажнунни эътикофга киритилмагани сабаби ният аҳлидан бўлмагани учун. Жунуб, ҳайз ва нифосларнинг эътикофга киритилмагани сабаби масжидга кириши ман бўлгани учун. Эътикофнинг дуруст бўлиши учун балоғатга етиш шарт эмас, балки ақлли гўдакларга ҳам эътикофнинг файзи ва баракасини олиш шариатда дуруст ҳисобланади.
2. Ният. Ҳатто агар ниятсиз эътикофда ўтирса, ижмога кўра, эътикофи эътикоф ўрнига ўтмайди. Бу масала “Фатавойи Ҳиндийа” ва “Меърожуд - дироя”да ҳам келган.
3. Масжидда бўлиши. Азон ва иқомат айтиладиган барча масжидларда эътикофда ўтириш дуруст ва у саҳиҳ қавлдир. Бу масала “Хулоса”да ҳам келган. Эътикоф ўтиришга афзал масжидлар: Масжидул Ҳаром, Масжидун Набий, Байтул Мақдис, жамоат масжиди, кўп ва тўла ўз аҳлини тўлдирадиган масжидлар киради. Бу масала “Фатавойи Ҳиндийа” ва “Табйин”да ҳам келган. Аёл киши ўйидаги саждагоҳида эътикофда ўтиради. Агар аёл ўйидаги саждагоҳида эътикофда ўтирса кишининг ҳаққидаги жамоат масжидида ўтиргандек бўлади. Масжиддан чиқмайди чиқса ҳам инсон хожати учун чиқади. Бу масала Имом Сарахсийнинг “Шарҳул - мабсути”да ҳам келган. Агар аёл киши жамоат масжидида эътикофда ўтириши жоиз лекин макруҳдир. Бу масала “Муҳийтус Сарахсий”да ҳам ўз ифодасини топган. Яхшиси аёл учун уйидаги эътикоф афзалдир. Аёл учун катта масжиддан кўра маҳалла масжидида ўтириши афзалдир. Аёллар учун ўз уйларида саждагоҳ қилинган махсус ўринлари бўлмаса ҳам бошқа жойларда ўтириши мумкин. Бу масала“Табйин”да ҳам келган. Агар аёллар уйида махсус саждагоҳлари бўлмаса саждагоҳни қилиб кейин эътикофда ўтиради дейилган. Худди шу масала Бу масала “Фатавойи Ҳиндийа” ва “Зоҳидий”да ҳам келган.
4. Рўза. Эътикофда рўза вожиб шарт битта ривоятга кўра. Бу ҳақда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоятнинг зоҳири бор. Икки шогирдлари нафл эътикофларда рўза шарт эмас, дейдилар. Ҳатто агар “мен масжидга кириб чиққунимча эътикофда бўламан” деб ният қилса, шу нияти эътикофи учун дуруст бўлади. Бу масала“Табйин”да ҳам келган. Агар “кеча ёки кундуз эътикофда ўтираман” деб назр қилса-ю кейин таом еб қўйса, унинг бу эътикофи дуруст бўлмайди. Агар айтсаки аллоҳ учун менинг зиммамда бир ой рўзасиз эътикофда ўтириш лозим деса. Бас унга бир ой эътикоф ва рўза тўтиш лозим бўлиб қолади. Бу масала “Зоҳирийя” ва “Фатавойи Ҳиндийя”да ҳам чиройли баён қилинган.
Эътикофдаги одамга мустаҳаб бўлган нарсалар:
1.Намоз ва Қуръон тиловати каби тоат-ибодатларни мўл қилиш.
2.Фойдасиз бўлган сўзлардан, жанжал, тортишув ва сўкинишдан сақланиш.
3.Масжид ичидаги бир ердан ажралмаслиги. Имом Муслим розияллоҳу анҳу Нофеъ розияллоҳу анҳудан қуйидаги сўзларни нақл қилди. Нофеъ деди: «Ибн Умар менга масжиддаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эътикоф қилган жойни кўрсатди».
Эътикофдаги одамга мубоҳ бўлган нарсалар:
1. Зарурий эҳтиёж учунгина ташқарига чиқиш. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: «Касални зиёрат қилмаслик, жанозада иштирок этмаслик, хотинларга қўл теккизмаслик ва улар билан қовушмаслик, зарурий эҳтиёжи учунгина ташқарига чиқиш, эътикофдаги одам учун суннатдир» (Имом Абу Довуд ривояти).
2. Масжидда унинг тозалигига риоя қилиш билан бирга ейиш, ичиш ва ухлаш.
3. Эхтиёжсиз сўзлаш ва бошқалар билан гаплашиш.
4. Сочни тараш, тирноқларни олиш, баданини тозалаш, чиройли кийимларни кийиш ва хушбўйланиш.
Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикоф қилган пайтларида, ҳужрага бошларини киритар ва мен бошларини ювар эдим (бошқа бир ривоятда бошларини тарар эдим)» (Муттафақун алайҳ).
5. Эътикоф қилган еридан оиласини кузатиш учун чиқиш.
Софийя розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай қилганларини ривоят қилганлар.
Эътикофдаги одамга макруҳ бўлган нарсалар:
1. Олди-сотди қилиш.
2. Ичида ва ташида гуноҳ бўлган сўзларни сўзлаш.
3. Ибодат деб эътиқод қилган ҳолда мутлақо сўзлашдан тийилиш.
Эътикофни бузадиган нарсалар:
1. Масжиддан оз бўлса-да, ташқарига заруратсиз чиқиш. Эътикофдаги киши эътикоф жойидан кеча ва кундуз узрсиз чиқиши мумкин эмас. Агар узрсиз бир соат чиқиб кетса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қавллларига кўра, эътикофи бузилади. Худди шу масала “Муҳит” да ҳам келган. У чиқишлиги қасддан ёки унутиш орқали бўлсин, фарқи йўқ, эътикофи бўзилади. Худди шу масала “Фатавойи Қозихон”да ҳам зикри келган.
Аёл киши ҳам уйидаги саждагоҳидан бошқа жойга чиқмайди. Бу масала “Муҳийтус Сарахсий”да ҳам келган. Агар аёл киши масжиддаги эътикофида талоқ қилинса, у уйига қайтиб эътикофини келган жойидан давом эттиради. Бу масала “Табйин”да ҳам келган.
2. Жинсий алоқа қилиш.
3. Телбалик ёки мастлик сабабли ақлсиз холатга келиш.
4. Муртадлик (Аллоҳ бундан ўзи сақласин!).
5. Покликни кетказгани учун ҳайз ва нифос қонларининг келиши.
1287 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَعْتَكِفُ العَشْرَ الأَوَاخِرَ مِنْ رَمَضَانَ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2025، م 1171].