1248-ҳадис

1248. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Саҳарлик қилинглар. Чунки саҳарликда барака бордир», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Демак, саҳарлик қилиш фазилатли иш. Шунинг учун баъзи бир ривоятларда айтилганидек, бир қултим сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш керак. Саҳарлик тановвули рўзадорларнинг субҳдан олдин, тундаги таомланиш вақтидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарликни канда қилмаганлар ва буни умматларига ҳам тавсия қилганлар.

Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарликда баракот борлигини ифода этганлар ва саҳарликни мусулмонлар ҳамда аҳли китоб рўзалари орасидаги энг катта фарқлардан бири эканини таъкидлаганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳарлик билан боғлиқ сўз ва амалларидан келиб чиқиб, уламолар саҳарлик учун уйғониш ҳамда саҳарликни кечиктирмаслик суннат эканини айтганлар.

Олимлар саҳарлик рўзадорга тоқат қувватини беришини, моддий ва маънавий баракотларга васила бўлишини таъкидлайдилар. Чунки банда саҳарликка туриш билан, саҳар вақтини уйғоқликда ўтказади ва бу пайтда дуо ҳамда истиғфор билан, жаннат аҳлининг хусусиятларига эришади.  Бундай тарздаги маънавий лаззатлар билан бошланган рўза, яна-да комил ва яна-да завқу шавқ билан тутилади. Моддий-маънавий баракотларга тўла саҳарликка бефарқ қарамаслик, унутмаслигимиз керак.

1248 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «تَسَحَّرُوا؛ فَإِنَّ فِي السُّحُورِ بَركَةً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1923، م 1095].


Улашиш
|
|
Нусха олиш