1256-ҳадис

1256. Абу Иброҳим Абу Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Рaсулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билaн йўл юрдик. У зoт рўзaдoр эдилaр. Қуёш бoтгaч, одамлардан биригa: «Эй фaлoнчи, туш, бизгa толқoн қориб кeл», дeдилaр. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, сал кеч кирсин», дeди. У зoт: «Туш, бизгa толқoн қориб кeл», дeдилaр. У янa: «Эй Аллоҳнинг Расули, ҳaли кун ёруғ-ку?!» дeди. У зoт янa: «Туш, бизгa толқoн қориб кeл», дeдилaр. У тушиб, толқон қориб кeлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (уни) ичдилaр-дa, сўнг: «Қачон туннинг мaнaви ёқдaн кeлгaнини кўрсaнгиз, аниқки, рўзaдoр ифтор вақтига етишибди», дeдилaр вa қўллари билaн кунчиқар томoнга ишoрa қилдилaр».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Бу ҳадис ифтор вақтида нималар билан ифтор қилиш кераклиги тўғрисида маълумот бермоқда. 

Ҳадисда айтилган сафар, рамазон ойида бўлиб ўтган Макка фатҳи сафаридир. Чунки ҳадисни ривоят қилган Ибн Абу Авфо рамазон ойида бўлиб ўтган Бадр сафарига чиқмаган эди. Пайғамбаримиз буйруқ берган саҳоба эса Абу Довуднинг ривоятидан маълум бўлганидек Билол Ҳабашийдир.

Расули Акрамнинг тайёрланишини хоҳлаган таом, қовурилган унни сутга ёки сувга аралаштириб тайёрланган бир таомдир. 

Қуёш ботаётганда Пайғамбаримиз толқон тайёрлашни айтганлар, фақат Билол мағриб тарафдаги қизиллик давом этганлиги учун, уни ҳам йўқ бўлиши кераклигини ўйлаб, Пайғамбаримизни бироз кутишларини айтган. Пайғамбаримиз сўзларини уч маротаба айтгандан кейин уловидан тушиб талқонни тайёрлаган. Билол Ҳабашийнниг бу муомаласи Расулуллоҳ с.а.в.га қарши чиқиш эмас, ҳали кеч кирмади деб ўйлаганлиги ва Расулуллоҳ с.а.в.дан тўғрисини ўрганишни хоҳлаганлигидандир. Шу сабабли Пайғабаримиз унга ҳеч нарса демасдан сўзларини уч маротаба такрорлаш орқали тўғрисини билдирганлар. Пайғамбаримиз сувли толқонни ичгандан кейин  «қўллари билан машриқ томонга ишора қилиб: «Агар кеч мана бу томондан келса, батаҳқиқ рўзадор оғзини очадиган вақт бўлибди» деб айтганлар.

1256 - وَعَنْ أَبِي إِبْرَاهِيمَ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سِرْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ صَائِمٌ، فَلَمَّا غَرَبَتِ الشَّمْسُ قَالَ لِبَعْضِ الْقَوْمِ: «يَا فُلَانُ؛ انْزِلْ فَاجْدَحْ لَنَا»، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ لَوْ أَمْسَيتَ؟ قَالَ: «انْزِلْ فَاجْدَحْ لَنَا» قَالَ: إِنَّ علَيْكَ نَهَاراً، قَالَ: «انْزلْ فَاجْدَحْ لَنَا» قَالَ: فَنَزَلَ فَجَدَحَ لَهُمْ، فَشَرِبَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، ثُمَّ قَالَ: «إِذَا رَأَيْتُمُ اللَّيْلَ قَدْ أَقْبَلَ مِنْ هَهُنَا فَقَدْ أَفْطَرَ الصَّائِمُ» وَأَشارَ بِيَدِهِ قِبَلَ الْمَشْرِقِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1956، م 1101].

قَولُهُ: «اجْدَحْ» بِجِيمٍ ثُمَّ دَالٍ ثُمَّ حَاءٍ مُهْمَلَتَينِ؛ أَيْ: اخْلِطِ السَّوِيقَ بِالْمَاءِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш