91. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ишларингизда ҳаққа яқин бўлинглар ва тўғриликни лозим тутинглар. Билингларки, ҳеч ким амали туфайли нажот топмайди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз ҳамми?» дейишди. У зот: «Мен ҳам. Аллоҳ мени Ўзининг раҳмати ва фазлига олсагина (нажот топаман)», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг бирортангизни амали жаннатга кирита олмайди», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули сизни ҳам амалингиз кирита олмайдими?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мени ҳам амалим жаннатга кирита олмайди, фақатгина Аллоҳ Ўз раҳматига ўраб олсагина жаннатга киритади», дедилар.
Демак амал жаннатга кириш учун маблағ эмасдир. Иш шундоқ бўлганидан кейин тоатни адо этишга муваффақ бўлганингдан кейин Аллоҳнинг розилиги ва савобидан тамаъ қилмоғинг ҳамда Уни фазли, авфи ва карамини орзу этмоғинг лозим. Бу ерда шу нарса аниқки, сен Аллоҳнинг фазлига эмас балки амалингга суянишинг гуноҳга ботиб, Аллоҳнинг афвида ражоингни ноқис эканига энг катта далилдир. Яъни сен Аллоҳнинг карами ва атосини умид қилсанг албатта бунда амалингга суянасан. Энди амалинг озайиб гуноҳларинг кўпайса, умидинг йўққа чиқади. Бизнинг савобга мустаҳиқ бўлишимиз қилган солиҳ амалларимиз туфайлидир, деб кимдир айтиши мумкин. Лекин банда билан роббиси орасидаги алоқа устида фикр юритиб, чуқур назар солинадиган бўлса иш ундай эмаслигини биламиз. Аллоҳ мени амалим билан савобга эриштиради? Аллоҳ амалим билан жаннатга киритади деган сўзингни маъноси нима?
Бунинг маъноси гўёки Аллоҳ жаннат учун қиймат белгилаб қўйгандир, уни белгилаши дирҳам ёки қимматбаҳо қоғозларда эмас. Балки жаннатнинг қиймати ибодат, тоат ва ҳаром нарсалардан узоқ бўлишдадир. Агар сен тоатларни бажариб, наҳий қилган нарсалардан четлансанг, демак маблағ сарф қилиб, мана шундан кейингина сотиб олган матоҳингга ҳақдор бўласан!
Тақдим қилган амалимга савоб оламан, дейишингни маъноси шудир.
Ҳақиқатда иш мана шундайми? Сен Аллоҳ талаб қилган амрларни адо этиб, тер тўкканинг учун худди маълум қийматга ер сотиб олган киши ҳақдор бўлганидек жаннатга эга бўласанми?
Агар бироз фикр юритсанг бу ерда катта фарқ борлигини билиб оласан. Агар бир боғни сотувчи сўраган нархга нақд пул бериб сотиб олсам мен бу боғга ҳеч қандай миннатсиз эга бўламан. Табиийки, қонун менга у ерни мулкинг, деб ҳукм қилади. Еримдан чиқ, чунки мен сенга уни ҳаққини тўлалигича берганман, деб айтиш менинг ҳаққимдир. Бу банда билан банданинг орасидаги алоқадир. Аммо Аллоҳ сени тоатга буюриб, ҳаром нарсалардан ман этган нарсасига муваффақ қилсада, сен мажбуриятларни адо қилишинг ва ҳаром нарсалардан узоқлашишингдаги иш буткул шаклда юқоридагидан ўзгачадир. Адо қилаётган намозга ким сени қодир қилди? Тутаётган рўзангга ким қодир қилди? Иймон учун ким қалбингни очиб қўйди? Аллоҳ қуйидаги сўзини рост айтди. «Улар сизга мусулмон бўлганларини миннат қилурлар. Айтинг: «Сизлар менга мусулмон бўлганларингизни миннат қилманглар. Балки агар (иймонингларда) содиқ бўлсангизлар, Аллоҳ сизларни иймонга ҳидоят қилганини миннат қилур. (Ҳужурот сураси, 17-оят).
Юқоридаги бу икки суратда катта фарқ бор. Ким сенга иймонни маҳбуб қилиб, куфрлик, фосиқлик ва осийликни кариҳ кўрсатди? Албатта Аллоҳ.
Аллоҳнинг уйларидан бир уйга бориб, жамоат намозига ҳозир бўлиб, сўнгра ўтириб, Аллоҳга яқин қиладиган нарсаларга қулоқ тутишинг учун ким қалбингни очган? Албатта Аллоҳ!
Шундоқ экан бу ҳаёлларга не ҳожат! Ўзингни маблағингга сотиб олган бўстонни Аллоҳни жаннатини маблағинг бўлган тоат билан сотиб олишни қиёс қилишда катта фарқ борку ахир. Демак сен Аллоҳнинг жаннати ва савобига амалинг билан ҳақдор бўлишни тасаввур қилишга ҳақли эмассан. Чунки сен талаб қилган нарсанигина тақдим қилдинг, вожиб қилган нарсанигина бажардинг ва ҳаром қилган нарсадангина узоқлашдинг. Амалим билан жаннатга кираман, деб эътиқод қилишинг жоиз эмас. Мабодо мана шу нарсани эътиқод қилсанг, ширкни энг хатарли турида воқеъ бўлибсан. Мана шу эътиқод, яъни намозинг сендаги зотий қувват натижаси, сен бу билан Аллоҳга юзландинг, Аллоҳ сенга буюргандаги тоатинг ўзингни ички ҳаракатинг, ички ҳаракатинг зотий мулкинг, қудратинг ҳам зотий мулкинг, амалингга сен ўзинг моликсан. Қудратингни ўзинг ихтиро қилдинг бунга Борий, яъни Аллоҳни алоқаси йўқ дейишликдир. Бу гапинг билан сен гўёки мана шу ҳолатда тоат тақдим қилибсан. Бу яна шуни англатадики, Аллоҳ Сен хоҳлагандек буйруқларни бажариш зотий қувватим самараси бўлиб, ваъда қилган жаннатни менга бер дейиш билан баробардир. Олди-сотди амалиёти мана шундай тарзда амалга оширилади. Мен сенга қийматини бердим, у нарсани талаб қилиш менинг ҳаққим!
Энди шу нарса банда билан Роббиси орасидаги муомалада мантиққа тўғрими? Сен ўзи Аллоҳ учун убудиятта қай ҳолатдасан? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига ўргатган «Лаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳи» деб айтилувчи муқаддас калима қаршисида ўзингни қандай тутмоқдасан? Бандалар амалини халқ қилувчиси Аллоҳ эканига яқиний иймон олдида ўзингни қандай тутмоқдасан? Биз бандаларнинг амалларини ким яратади? Гумонимча, биз ҳақни баён қилувчи салаф солиҳларни ақидасини келтирдик. Улар Ашъариййа ва Мотуридиййа йўналишини ўзида жамлаган аҳли сунна вал жамоа тариқатидир. Демак мен Аллоҳ таолога тилим билан ҳамд айтсам, бу ҳамдни айтишим учун тилимни ҳаракатлантирган Аллоҳга шукр айтмоқлигим лозим. Агар ярим кеча намоз ўқиш учун ўрнимдан турсам Аллоҳ ҳузурида туришга муваффақ қилгани учун У зотга ҳамду-сано айтмоғим лозим. Агар Уни менга нисбатан муҳаббати, инояти ва лутфи бўлмаганида уйқуда қолиб кетиб, бундай шарафга эга бўлмаслигим мумкин эди.
Эй биродарлар мулоҳаза қилинглар! Ҳар биримиз бу тавҳидни ўзимизда жамламоғимиз лозим. Намозга муваффақ қилган Аллоҳга қандай шукр қиласан.
«Жавҳаратут тавҳид» соҳиби ва барча ақида уламолари бу асосга аҳамият бериб:
Агар савобга эришсак айни фазлидандир,
Агар азобига йўлиқсак айни адолатидандир, деб айтишган.
Бу ерда инсон фикрига қуйидаги саволлар келади. Агар иш шундай бўлганидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги маъноси нима?
«(Энди) қилиб ўтган амалларингиз сабабли жаннатга кирингиз», дерлар».
Аллоҳ таоло бу каломни ўз сўзида кўп марта такрор қилган. Мен сизларга жавоб берадиган бўлсам Аллоҳга нисбатан муҳаббатинглар ошиб, Унга бўлган убудиййият шуъури зиёдалашади. Албатта бу калом бир томондан, яъни Аллоҳ таоло томонидан бўлган қарордир. Икки битим тузувчилар томонидан эмасдир. Аллоҳ сени амалга муваффақ қилиб, тўғриликка илҳомлантириб, Унинг эшигига журъат қилиб: «Аллоҳим, сендан бошқа куч-қувват йўқ, кокилим Сенинг қўлингда, Ўзинг хоҳлагандек тасарруф қиласан, ўша тасарруфни саодат ва тўғри йўлга олгин», десанг Аллоҳ дуоингни ижобат қилиб, яхшиликка қалбингни очиб, солиҳ амалларга муваффақ қилиб ана шундан кейингина Қиёмат куни «(Энди) қилиб ўтган амалларингиз сабабли жаннатга кирингиз», дер (Наҳл сураси, 32-оят).
Энди мана шу сўз худди сотувчи билан сотиб олувчи орасидаги келишувга ўхшаш сен билан Аллоҳ орасида розилик келишувини ижросидир?! Бундай бўлишидан Аллоҳ асрасин.
Агар Аллоҳ амалингни жаннатга кириш учун сабаб қилса, албатта бу У томонидан бўлган фазл ва яхшиликни раво кўрганидир. Агар сен бу сўзларни инкор қилиб, Аллоҳ билан банда орасидаги масала, ҳақни ҳақ билан алиштиришдир, деб Қиёмат кунига мана шу даъво билан борсангда ва Аллоҳга қарата: «Мен бажариб ўтган амаллар сабабли жаннатда абадий қолишга ҳақдорман», дейдиган бўлсанг, Аллоҳ сени шундай бир нозик ҳисоб сари етаклайдики, шу пайт сенда даъво қиладиган ҳақ қолмайди. Ва тез кунда буларни барчаси Аллоҳ учун бўлган убудийятинг ва Уни ёрдами ва тавфиқига муҳтож эканингни намоён этади.
Бу айтган нарсаларимга энг яқин мисол ота ўғлига карамли ва саҳоватли бўлиши учун қизиқтириб, йўл тузиб берганга ўхшайди. Отаси ўғли учун: «Агар мана шу маблағни камбағалга олиб борсанг мен сенга ҳадя билан икром кўрсатаман, деб махфий ҳолатда боласини чўнтагига пул солиб қўяди. Боласи ҳам отаси ҳурматлашини умид қилиб, отаси қистириб кетган маблағни камбағалларга улашади. Отаси эса хурсандлик билан қарши олиб, ўғлини карамли хулқини ажабтовурлик билан ифодалайди. Ва ўғлига: «Сен улкан инсоний амални рўёбга чиқардинг, шубҳасиз сен катта ажр ва буюк савобга лойиқсан», дейди. Аниқки, бу тарбиявий амал бўлиб, ота боласини мана шундай ушлайди. Шак йўқки, бола бундан кейин у нарсаларни билади. Яъни чўнтагидаги мол отасининг молидир. Кўрсатган икромига яраша мукофот олиши яхши амали натижасидандир. Аллоҳнинг «(Энди) қилиб ўтган амалларингиз сабабли жаннатга кирингиз», деб айтган сўзи фақат шу маънодадир. Бир эмас балки бир неча хабарда келишича, Қиёмат куни Аллоҳ бандаларидан бири: «Эй раббим! Мени адлинг билан ҳисоб-китоб қилгин, мен дунёдаги ҳаётимни барчасини Сенга осийлик қилмаган ҳолда яшаб ўтдим», деб айтса, Аллоҳ таоло ато этган икки кўз неъматини эслатиб: «Бу икки кўзинг шукрини адо этдингми?» деб, Аллоҳнинг фазлини тарозуни бир палласига, бандани тоат ва амалларини тарозуни иккинчи палласига қўйилади. Ва илоҳий фазли Аллоҳ бандага тақдир қилган тоат ва амалларни устидан оғир келади.
Агар сен дунё ҳаётида яшаётганингда ҳар турлик Аллоҳ неъматларига қарасанг, бир лаҳза ушбу неъматлардан нафланишинг барча қоим қилган тоатларингдан кўп ва мукаммалроқдир. Сен эса Аллоҳ учун қулсан, Унинг қудрати билан итоат қиласан, Унинг раҳмати билан У томон юрасан, сенга раҳматини бериши билан Унга яқинлашасан. Қуйидаги дуо ҳам шу маънога далолат қилади.
Эй Раббим! Сенга шукр айтаман, лекин Сен менга шукр айтишга илҳомлантирганингдагина айта оламан. Бу шукрни айтишга муваффақ қилганингни ўзи шукрга муҳтождир.
Ундоқ бўлса «(Энди) қилиб ўтган амалларингиз сабабли жаннатга кирингиз», (Наҳл сураси, 32-оят) ояти бир тарафдан бўлган қарордир. Аммо билмоғимиз лозимки, бизлар жаннатга Унинг фазли билангина кирамиз.
Баъзи солиҳлар Раббонийлардан бири вафот этгач тушларида кўриб, Аллоҳ сенга нима қилди? деди. Раббоний киши: «У мени олдида тўхтатиб: «Нима олиб келдинг», деди. Шунда мен: «Эй раббим! Мен қулман, қул эса ҳеч нарсага мулкдор бўлмасдан ҳожаси ҳузурига келади. Мен эса Сени авфингни тамаъсида ва караминг орзусида Ҳузурингга келдим», деб айтди.
Сен бу ерда убудийят мантиғига қарагин! Эртага Аллоҳ азза ва жалла ҳузурига бориш мана шундай бўлади.
91 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «قَارِبُوا وَسَدِّدُوا، وَاعْلَمُوا: أَنَّهُ لَنْ يَنْجُوَ أَحَدٌ مِنْكُمْ بِعَمَلِهِ» قَالُوا: وَلَا أَنْتَ؟ قَالَ: «وَلَا أَنَا إِلَّا أَنْ يَتَغَمَّدَنِيَ اللهُ بِرَحْمَةٍ مِنْهُ وَفَضْلٍ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2816/76].
وَ«الْمُقارَبةُ»: الْقَصْدُ الَّذِي لَا غُلُوَّ فِيهِ وَلَا تَقْصِيرَ. وَ«السَّدادُ»: الإسْتقَامَةُ وَالإِصَابَةُ، وَ«يتَغَمَّدَنِي» يُلْبِسُنِي وَيَسْتُرُنِي.
قَالَ الْعُلَمَاءُ: مَعْنَى الإسْتِقَامَةِ: لُزُومُ طَاعَةِ اللهِ تَعَالَى، قَالُوا: وَهِيَ مِنْ جَوَامِعِ الْكَلِمِ، وَهِيَ نِظَامُ الأُمُورِ.
وَبِاللهِ التَّوْفِيقُ.