1288. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам то Аллоҳ таоло у кишини вафот эттиргунича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирган эдилар. Сўнгра жуфти ҳалоллари у зотдан кейин ҳам эътикоф ўтиришди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёдан ўтгунларича ҳар йили Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтиришни канда қилмаганлари ҳақида сўз кетмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари, оналаримиз ҳам У кишидан кейин вақтда эътикоф ўтиришни канда қилмаган эканлар.
Демак, бошқа мусулмонлар ҳам савоб умидида эътикоф ўтиришлари фазийлатдир.
1288 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَعْتَكِفُ العَشْرَ الأَوَاخِرَ مِنْ رَمَضَانَ حَتَّى تَوَفَّاهُ اللهُ، ثُمَّ اعْتَكَفَ أَزْوَاجُهُ بَعْدَهُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2026، م 1172/5].