9-КИТОБ
9- боб Аллоҳ таолонинг улуғ махлуқотлари, дунёнинг фоний бўлиши, охиратнинг қўрқинчлари ва булардан бошқа нарсаларни тафаккур қилиш ҳамда нафснинг камчиликлари, унинг тарбияси ва истиқоматда бўлишга тарғиб хусусида
9- بَابٌ فِي التَّفَكُّرِ فِي عَظِيمِ مَخْلُوقَاتِ اللهِ تَعَالَى، وَفَنَاءِ الدُّنْيَا، وَأَهْوَالِ الآخِرَةِ وَسَائِرِ أُمُورِهَا وَتَقْصِيرِ النَّفْسِ وَتَهْذِيبِهَا وَحَمْلِهَا عَلَى الاِسْتِقَامَةِ
(9)
9-BOB
9- боб. Аллоҳ таолонинг улуғ махлуқотлари, дунёнинг фоний бўлиши, охиратнинг қўрқинчлари ва булардан бошқа нарсаларни тафаккур қилиш ҳамда нафснинг камчиликлари, унинг тарбияси ва истиқоматда бўлишга тарғиб хусусида

Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мушрикларга) айтинг. Мен сизларга фақат биргина нарсаниАллоҳ учун жуфт-жуфт, ёлғиз-ёлғиз ҳолингизда туриб, сўнгра тафаккур қилишингизни тавсия қилурман» (Сабаъ сураси, 46-оят).

«Осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратгувчи ва бошқариб тургувчи Зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлар ва ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар): «Парвардигоро, бу (борлиқ)ни беҳуда яратганинг йўқ! Сен (беҳуда бирон иш қилиш айбидан) поксан!» (Оли Имрон сураси, 190–191-оятлар).

«Ахир улар туянинг қандай яратилганига, осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига, тоғларнинг қандай тикланганига ва ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганича (ибрат назари билан) боқмайдиларми?! Бас, (эй Муҳаммад), сиз панд-насиҳат қилинг!» (Ғошия сураси, 17–21-оятлар).

«Ахир (одамлар) ер юзида сайру саёҳат этишиб, ўзларидан аввалги (иймонсиз) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?!» (Юсуф сураси, 109-оят) деб айтган.

Бу ҳақда оятларлар кўпдир.

Бу бобга тегишли ҳадислардан, юқоридаги 71-рақам остидаги: «Чаққон-ақлли киши нафсини ҳисоб-китоб қилиб, ўлганидан кейин фойда берадиган нарсага амал қилган кишидир» ҳадисидир.

9- بَابٌ فِي التَّفَكُّرِ فِي عَظِيمِ مَخْلُوقَاتِ اللهِ تَعَالَى، وَفَنَاءِ الدُّنْيَا، وَأَهْوَالِ الآخِرَةِ وَسَائِرِ أُمُورِهَا وَتَقْصِيرِ النَّفْسِ وَتَهْذِيبِهَا وَحَمْلِهَا عَلَى الاِسْتِقَامَةِ

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {قُلْ إنَّمَا أَعِظُكُمْ بِوَاحِدَةٍ أَنْ تَقُومُوا للهِ مَثْنَى وَفُرَادَى ثُمَّ تَتَفَكَّرُوا} [سبأَ: 46].

وَقَالَ تَعَالَى: {إنَّ فِي خَلْقِ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لآيَاتٍ لأُولِي الأَلْبَابِ الَّذِينَ يَذْكُرونَ اللهَ قِيَاماً وَقُعُوداً وَعَلَى جُنُوبِهِمْ وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَذَا بَاطِلًا سُبْحَانَكَ} [آل عمران: 190، 191].

وَقَالَ تَعَالَى: {أَفَلَا يَنْظُرُونَ إِلَى الإِبِلِ كَيْفَ خُلِقَتْ * وَإِلَى السَّمَاءِ كَيْفَ رُفِعَتْ * وَإِلَى الْجِبَالِ كَيْفَ نُصِبَتْ * وَإِلَى الأَرْضِ كَيْفَ سُطِحَتْ * فَذَكِّرْ} [الغاشية: 17، 21].

وَقَالَ تَعَالَى: {أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الأَرْضِ فَيَنْظُرُوا} [محمد: 10].

وَالآيَاتُ فِي البَابِ كَثِيرَةٌ.

وَمِنَ الأَحَادِيثِ: الحديث السَّابق:

«الْكَيِّسُ مَنْ دَانَ نَفْسَهُ وَعَمِلَ لِمَا بَعْدَ الْمَوتِ» [سبق برقم 71].


(9)
10-BOB

 10- боб. Яхши амалларга шошиш ва яхши амалларга юзланувчи кишини тараддудга тушмасдан унга тарғиб қилиш баёни

Аллоҳ таоло: «Бас, яхши ишларга шошилингиз» (Бақара сураси, 148-оят).

«Ва Парвардигорингиз томонидан бўлғуси мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган эни осмонлар ва ер баробарида бўлган жаннатга шошилингиз», (Оли Имрон сураси, 133-оят) деб айтган. 

10- بَابٌ فِي الْمُبَادَرَةِ إِلَى الخَيْرَاتِ، وَحَثِّ مَنْ تَوَجَّهَ لِخَيْرٍ عَلَى الإِقْبَالِ عَلَيْهِ بِالجِدِّ مِنْ غَيْرِ تَرَدُّدٍ

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ}، وَقَالَ تَعَالَى: {وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالأَرْضُ} الآية.

وَأَمَّا الأَحَادِيثُ:

 

(10)

92. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Зулматли кечанинг бўлакларидек фитналар келмасидан олдин амал қилишга шошилинглар. (Ўша фитналар келса) киши тонг отганда мўмин бўлади-ю, кеч кирганда кофир бўлади [ёки кеч кирганда мўмин бўлиб, тонг отганда кофир бўлади], динини дунёнинг арзимас матоҳига сотиб юборади».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Нававий айтдилар:

«Узрли бўлиб қолишдан аввал солиҳ амалларни қилиб қолишга шошилишга тарғиб қилинмоқда. Чунки шундай фитналар содир бўладики, зулматли кечанинг бўлакларидек келади. Ўша фитналар келса киши тонг отганда мўмин бўлади-ю, кеч кирганда кофир бўлади ёки кеч кирганда мўмин бўлиб, тонг отганда кофир бўлади, динини дунёнинг арзимас матоҳига сотиб юборади. Чунки унда фитна буюк бўлади. Инсон бир кунда мана шундай кўп ўзгаради».

Мазҳарий бу ҳадисда бир неча кўриниш бор деб уларни санаб ўтдилар:

1. Мусулмонлардан икки тоифа орасида қабилачилик қилиб уруш содир бўлади. Улар ўша урушда қон тўкиш ва мулкини ўлжа қилишни ҳалол санашади.

2. Мусулмонларнинг бошлиқлари золим бўлади. Улар мусулмонларнинг қонини тўкадилар, уларнинг мол-мулкини ноҳақдан тўкадилар, зино қиладилар, ароқ ичадилар. Баъзи одамлар уларни ҳақ йўлда деб ўйлайдилар. Ёмон уламолар улар амалга оширадиган ҳаром нарсаларнинг жоизлигига фатво чиқариб берадилар.

3. Одамлар орасида шариатга хилоф бўлган муомала, олди-сотди ва бундан бошқа ишлар содир бўлади. Улар ўша ишларни ҳалол деб ҳисоблайдилар. 

92 - فَالأَوَّلُ: عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بَادِرُوا بِالأَعْمَالِ فِتَناً كَقِطَعِ اللَّيْلِ الْمُظْلِمِ، يُصْبِحُ الرَّجُلُ مُؤْمِناً وَيُمْسِي كَافِراً، وَيُمْسِي مُؤْمناً وَيُصْبِحُ كَافِراً، يَبِيعُ دِينَهُ بِعَرَضٍ مِنَ الدُّنْيَا» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [118].


Улашиш
|
|
Нусха олиш