41–боб. Ота-онага оқ бўлиш ҳамда қариндош-уруғчиликдан узилишнинг ҳаромлиги ҳақида
Аллоҳ таоло: «Агар (иймондан) юз ўгирсангизлар, яқинки, сизлар ерда бузғунчилик қилурсизлар ва қариндош-уруғларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узурсизлар. Ундай кимсаларни эса Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини панд-насиҳат эшитишдан) кар, кўзларини эса (тўғри йўлни кўра олмайдиган) кўр қилиб қўйгандир» (Муҳаммад сураси, 22–23-оятлар)ю
«Аллоҳга берган аҳд-паймонларини мустаҳкам бўлганидан кейин бузадиган, Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни узадиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалар ҳам борки, улар учун (Аллоҳнинг лаънати бўлур ва улар учун энг ёмон диёр – жаҳаннам бордир)» (Раъд сураси, 25-оят).
«Парвардигорингиз ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун меҳрибонлик билан хорлик қанотини паст тут – хокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб-ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил)!» (Исро сураси, 23–24-оятлар), деб айтган.41- بَابُ تَحْرِيمِ العُقُوقِ وَقَطِيْعَةِ الرَّحِمِ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {فَهَلْ عَسَيْتُمْ إِنْ تَوَلَّيْتُمْ أَنْ تُفْسِدُوا فِي الأَرْضِ وَتَقَطَّعُوا أَرْحَامَكُمْ * أُولَئِكَ الَّذِينَ لَعَنَهُمُ اللهُ فَأَصَمَّهُمْ وَأَعْمَى أَبْصَارَهُمْ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَالَّذِينَ يَنْقُضُونَ عَهْدَ اللهِ مِنْ بَعْدِ مِيْثَاقِهِ وَيَقْطَعُونَ مَا أَمَرَ اللهُ بِهِ أَنْ يُوصَلَ وَيُفْسِدُونَ فِي الأَرْضِ * أُولَئِكَ لَهُمُ اللَّعْنَةُ وَلَهُمْ سُوءُ الدَّارِ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَينِ إِحْسَاناً * إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيماً * وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُلْ رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيراً}.
344. Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта: «Сизларга катта гуноҳларнинг энг каттасини айтиб берайми?» дедилар. Улар: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар. Суяниб ўтирган эдилар, ўтириб олдилар-да, «Огоҳ бўлинг, ёлғон гувоҳлик бериш ҳам», дедилар. У зот буни такрорлайвердилар, ҳатто биз «Тўхтасалар эди», деб қолдик».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадисда энг катта гуноҳ бўлган ширк билан бир қаторда ота-онага оқ бўлиш, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам оғир эканининг хабари берилмоқда. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг уч бор такрорлашлари таъкиддир. Яъни эшитувчи қаттиқ огоҳ этилиб, келиши мумкин бўлган хатардан ҳушёр тортмоғи учундир. Шубҳасизки, Оллоҳ таолога ширк келтириш гуноҳларнинг энг каттасидир. Энди унга ёнма-ён фарзанднинг ота-онага оқ бўлиши, яъни улардан бири ё ҳар иккисининг дилини оғритиши, норози қилишидир. Чунки ота-она фарзанднинг дунёга келишига сабабчи ва уни тарбиялаб вояга етказган шахс ҳисобланади.
Фарзанднинг ота-онасига нисбатан қилган ҳар бир хатти-ҳаракати мукофотсиз ёки жазосиз қолмайди. Уларга энг юксак одобни кўрсатиш зарур бўлади. Жумладан, ота-онадан олдин ўтиб юрмаслик, улардан аввал ўтирмаслик, исмини айтмаслик ва олдида овозини баланд кўтармаслик кабилар муҳим одоблар саналади.
Ҳишом ибн Урва ривоят қилади: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу икки кишини кўриб, улардан бирига: “Бу сенга ким бўлади?” деб сўради. У: “Отам”, деди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Уни исми билан чақирма, ундан олдинга ўтиб юрма ва биринчи бўлиб ўтирма!” деди” (Имом Бухорий ривояти).
Ҳадис матнида келган “катта гуноҳлар” калимаси устида уламолар ихтилоф қилган. Айрим уламолар, гуноҳларнинг катта-кичиги бўлмайди, Оллоҳ ман этган ҳар бир нарса гуноҳи кабирадир, деса, бошқа кўплаб уламолар, куфрдан бошқа гуноҳлар ўрнига қараб катта ва кичик бўлади, дейди. Энг катта ва кечирилмас гуноҳ эса ширкдир. Оллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Албатта, Оллоҳ ўзига (бирор нарса) шерик қилинишини кечирмайди. Бундан ўзга (гуноҳлар)ни (Ўзи) хоҳлаган кишилар учун кечиргай. Кимда-ким Оллоҳга ширк келтирса, демак, у (тўғри йўлдан) жуда узоққа адашибди” (Нисо сураси, 116-оят).
Ҳақ таолога лойиқ бўлмаган нарсаларни Унга нисбат бериш ширк бўлади. Пайғамбарлар ёки илоҳий китоблардан бирини ё барчасини инкор этиш, ҳалолни ҳаром ёки ҳаромни ҳалол дейиш каби хатоликлар бандани куфрга бошлайди. Оллоҳ таоло огоҳлантиради: “Нуҳ қавми (Нуҳни ва ундан олдин ўтган) пайғамбарларни инкор этди (Шуаро сураси, 105-оят); “(Гап) шудир. Кимки Оллоҳ ҳаром этган нарсаларни катта гуноҳ деб билса, бас, бу Парвардигори наздида ўзи учун яхшидир. Сизлар учун (ҳаром эканлиги) тиловат қилинадиган нарсалардан бошқа (барча) чорва моллари ҳалол қилинди...” (Ҳаж сураси, 30-оят).
Катта гуноҳлар учун азоб бўлганидек, кичик гуноҳлар учун ҳам азоб бор. Чунки кичкина гуноҳ ҳам кўпайгани сайин катталашиб боради. Имом Ғаззолий айтади: “Фиқҳда катта ва кичик гуноҳларнинг ўртасидаги фарқни инкор этиш дуруст эмас” (“Ал-Басит”).
Катта гуноҳларнинг баъзисини бошқасига қиёсланса ёки зарарига қаралса, улардаги катта-кичиклик намоён бўлади. Ҳадисда ота-онага оқ бўлиш, ёлғон гапириш ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам ширкка тенглаштирилмоқда. Чунки ота-онанинг фарзандни дунёга келтириб, тарбиялаб, вояга етказишда чеккан заҳматларини ҳеч нарса билан баҳолаб бўлмайди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз отасидан шикоят қилган бир кишига: “Сен ҳам, молинг ҳам отангникидир”, дея танбеҳ берганлар (Ибн Можа ривояти).
Ёлғон сўзлаш, ёлғон гувоҳлик беришда улкан хатарлар мавжуд. Биргина айтилган ёлғон инсон ҳаётига нуқта қўйиши мумкин. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам мўмин ёлғончи бўлмаслигини таъкидлаганлар. Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда: “Ёлғон иймондан четлатувчидир”, дейилади (Имом Байҳақий ривояти).
Одамлар орасида ёлғон гапириш ва ёлғон гувоҳлик кўп ва осон содир бўлади. Чунки инсонлар кўпинча бу гуноҳни енгил санайди, бепарволик қилишади. Ҳолбуки, бандалар кўп ҳам эътибор бермайдиган бу икки гуноҳ адоват, гина-кудурат ва ҳасад каби бир қанча иллатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Аслида эса, жамият учун ширкдан кўра, ёлғоннинг зарари кучлироқдир.
Харим ибн Фотик айтади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозини ўқидилар. Сўнгра кетаётиб, тўхтадилар ва: “Ёлғон гувоҳлик бериш Оллоҳ таолога ширк келтириш билан тенг қўйилди”, дея уч бор такрорладилар. Кейин: “Бас, бутлардан иборат нажосатдан узоқлашиб, ёлғон сўздан ҳам четда бўлингиз! Оллоҳга чин ихлос қилиб, Унга ширк келтирмаган ҳолингизда (мазкурларни бажаринг)! Кимки Оллоҳга ширк келтирса, бас, у гўё осмондан қулаган ва уни қушлар (ўлжа қилиб) олиб кетган ёки уни (қаттиқ) шамол йироқ жойга учириб кетган (жонсиз нарса) кабидир” оятини (Ҳаж сураси, 30-31) тиловат қилдилар (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти)”.
Ширк билан тенглаштирилган бу икки гуноҳнинг оғирлик даражаси ундан жабр тортган одамнинг ҳисобига кўра белгиланади. Яъни, ёлғон сўз ёки ёлғон гувоҳлик сабаб қанча кўп фосидлик содир этилса, жазосининг оғирлиги ҳам катталашиб боради.
Ибн Арабий айтади: “Ёлғон тўрт қисмга бўлинади: Биринчиси, Оллоҳ таолога нисбатан ёлғон тўқиш. Ун (нинг азоби)дан қаттиқроғи бўлмайди. Қуръони каримда бундай огоҳлантирилган: “Ахир, Оллоҳ шаънига (ширк ва фарзандни нисбат бериб) ёлғон сўзлаган ва ростгўйликни (ваҳийни) ўзига келган пайтидаёқ инкор этган кимсадан кўра ким ҳам золимроқдир ёки жаҳаннамда кофирлар учун жой йўқми?!” (Зумар сураси, 32-оят).
Иккинчиси, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш. У ҳам юқоридагига ўхшаш оғирдир.
Учинчиси, инсонларга нисбатан ёлғон тўқиш. Яъни, ёлғон гувоҳлик беришдир. Масалан, бир айбсиз кишини айбдор қилиш ёки унинг айбини бекитишни кўзлаб, ёлғон гувоҳлик бериш.
Тўртинчиси, инсонларга ёлғон сўзлаш. Бу борада молиявий муомала масалаларидагиси энг оғиридир...”
Ҳадис матнида гувоҳликни яшириш зикр этилмаган бўлса-да, у ҳам ёлғондан гувоҳлик бериш сингаридир. Унинг ҳукми ҳам шунга қиёс қилинади. Зеро, ҳақни ботил қилиш учун ёлғон гувоҳлик бериш ҳаром қилинган экан, яшириш ҳам шунинг каби зарарларни келтириб чиқариши табиий.
Инсон ширк келтириш билан мусулмонликдан чиқади, яъни у банда мўмин дейилмайди. Ота-онага оқ бўлиш ёки ёлғон сўзлаш ё ёлғон гувоҳлик беришнинг ширк билан тенглаштирилиши, бу гуноҳларнинг жазоси кучли, ҳисоби қаттиқ эканини билдиради.
Аллоҳ таоло айтади:
«Улар ёлғон гувоҳлик бермаслар»(Фурқон сураси, 72-оят).
Бу Раҳмонга суюкли бандаларнинг еттинчи сифатидир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёлғон гувоҳлик берувчининг икки қадами (турган еридан) қўзғалмай туриб Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади», дедилар» (Ибн Можа, Ҳоким ривояти).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Ёлғон гувоҳлик бериш уч маротаба Аллоҳга ширк келтиришга тенглаштирилган», дедилар-да, кейин: «Бут-санамлардан иборат нопокликдан узоқ бўлингиз, ёлғон сўз-гувоҳликдан узоқ бўлингиз», оятини тиловат қилдилар (Табароний ривояти).
344 - وَعَنْ أَبِي بَكْرَةَ نُفَيْعِ بْنِ الْحَارِثِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَلاَ أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ؟» ثَلَاثاً قُلْنَا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ: قَالَ: «الإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ» وَكَانَ مُتَّكِئاً فَجَلَسَ، فَقَالَ: «أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ» فَمَا زَالَ يُكَرِّرُهَا حَتَّى قُلنَا: لَيْتَهُ سَكَتَ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 2654، م 87].
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гуноҳи кабиралар – Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ғамус қасамдир», дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Ғамус қасам – эгасини гуноҳга ботирадиган қасам. Билиб туриб ёлғон нарсага қасам ичиш кишини гуноҳга ботиргани учун бу қасам «ғамус» – ботирувчи деб номланган.
Ушбу ҳадиси шарифдан ғамус қасам қанчалар оғир гуноҳ эканлигини тушуниб олаверсак бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам гуноҳи кабиралар – энг катта гуноҳлар тўртта бўлиб, шулардан бири ғамус қасам эканлигини таъкидламоқдалар.
Дунёда Аллоҳ таолога ширк келтиришдек катта гуноҳ йўқ. Бу ҳадиси шарифда эса, ғамус қасам ана ўша, Аллоҳ таолога ширк келтиришдек катта гуноҳга тенглаштирилмоқда.
Шунингдек, ота-онага оқ бўлиш ва одам ўлдиришлар ҳам ҳазил гуноҳлар эмас, ғамус қасам эса, ана ўша гуноҳлар ила бир сафга қўйилмоқда. Бас, шундоқ экан, ҳар бир мўмин-мусулмон ёлғондан қасам ичишдан худди Аллоҳ таолога ширк келтиришдан, ота-онага оқ бўлишдан ва одам ўлдиришдан қандоқ сақланса, шундоқ сақланиши керак.
345 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْكَبَائِرُ: الإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ. [6675].
«اليَمِينُ الْغَمُوسُ» الَّتِي يَحْلِفُهَا كَاذِباً عامِداً، وَسُمِّيتْ غَمُوساً، لأَنَّهَا تَغْمِسُ الحالِفَ فِي الإِثْمِ.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гуноҳи кабиралардан бири кишининг ўз ота-онасини сўкмоғидир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, одам ўз ота-онасини ҳам сўкадими?» дейишди. У зот: «Ҳа, у бировнинг отасини сўкади, шунда у ҳам бунинг отасини сўкади, у бировнинг онасини сўкади, шунда у ҳам бунинг онасини сўкади», дедилар».
Муттафақун алайҳ. (Саҳиҳул Муслим)
Бошқа ривоятда келтирилишича:
«Кабираларнинг катталаридан бири – кишининг ота-онасини лаънатлашидир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб киши ўз ота-онасини лаънатлайди?» дейилди. «Киши бировнинг отасини сўкади, шунда у ҳам бунинг отасини сўкади, у бировнинг онасини сўкади, шунда у ҳам бунинг онасини сўкади», дедилар». (Саҳиҳул Бухорий)
Шарҳ: Кўриб турибмизки, бу жуда ҳам ноқулай ҳолат экан. Ота-онага раҳмат, иззат-обрў келтиришнинг ўрнига ўзининг беодоблиги ила лаънат, сўкиш келтириш нақадар бадбахтлик.
Сўкиш ёки сўкиниш Исломда катта беодоблик ва гуноҳлар қаторига киради. У ижтимоий алоқаларнинг бузилишига, инсонларнинг ҳақоратланишига олиб келадиган бадхулқликдир. Шунинг учун ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида сўкишни қаттиқ қоралаганлар.
Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насаий ва бошқа машҳур муҳаддислар Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган машҳур ҳадисда пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон кишини сўкиш фисқдир. У билан урушиш эса куфрдир», деганлар.
Маълумки, фосиқлик катта гуноҳ ҳисобланади. Шариат кўрсатган чегарадан чиқиб, гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ ҳисобланади. Фисқ диндан чиқишнинг бошланиши бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирганлар диндан чиқади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда сўкиш фисқ, уруш эса куфр дейилаяпти. Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб боради.
Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу дан ривоят қиладилар. У киши пайғамбаримизга санадини етказадилар. У зоти боборакот саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонни сўкиш ҳалокат жари ёқасига келганлигини англатади», деган эканлар. Жар ёқасига келгандан сўнг унга тушиб кетиш ҳеч нарса бўлмай қолади. Демак, сўкишга эътибор бермай, сўкса нима бўпти, дейиш мутлақо нотўғри ишдир.
Хусусан, сўкишни кўп ишлатадиган беодоб одамлар катта гуноҳларга сабаб бўладилар. Улар олий илм даргоҳларни битирганлар, катта мансабларни эгалаганлар, яхши кийиниб, яхши яшашлари ҳам мумкин. Аммо модомики, ичларида яхшиликка амал қилдирувчи куч йўқ экан, ўзларининг сўзларини тузатолмас эканлар, ким бўлишидан қатъий назар, фосиқ бўлиб, тубан инсон ҳисобланадилар. Ўзаро муомалада биринчи бўлиб сўккан одам катта маънавий жиноят қилган бўлади. Орадаги ҳурмат ва иззат, ўзаро тушуниш пардасини йиртган, ёмонликка йўл очган бўлади.
Имом Ибн Ҳиббон ривоят қилган ҳадисда Ниёз ибн Ҳимор қуйидагиларни айтадилар:
«Мен Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга «Эй Аллоҳнинг Расули! Бир одам мени сўкса, у ўзимдан паст бўлса, ундан ғолиб келадиган бўлсам, менга бирор нарса бўладими?» деб сўрадим. У зот: «Икки сўкишган, обрўйини тўкаётган ва ёлғон гапираётган кишиларики шайтондир» дедилар.
Демак, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам Ниёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳуга ўзини сўккан одамга жавоб қайтаришга изн бермадилар. Агар шундай қилса, икки беодоб шайтоннинг бири бўлиб қолишини англатдилар. Бу нарса ҳар бир мусулмоннинг ёдида доимо туриши лозим бўлган нарсадир.
Инсон ўзининг барча тасарруфотлари, ишлари, гап-сўзларини идора қила билиши, яхши сўзларни айтиб, яхши амалларни қилиб, ёмон сўз ва амаллардан қайтиши лозим. Исломда нафақат одамни, балки ҳайвонларни сўкиш ҳам манъ қилингандир. Ёш болаларимизни шу руҳда тарбиялаб боришимиз керак. Катталар эса, бу борада уларга ўрнак бўлишлари зарурдир.
346 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مِنَ الْكَبَائِرِ شَتْمُ الرَّجُلِ وَالِدَيْهِ»، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ؛ وَهَلْ يَشْتِمُ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ؟! قَالَ: «نَعَمْ؛ يَسُبُّ أَبَا الرَّجُلِ فَيَسُبُّ أَبَاهُ، وَيَسُبُّ أُمَّهُ، فَيَسُبُّ أُمَّهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [م 90].
وَفِي رِوَايَـةٍ: «إِنَّ مِنْ أَكْبَرِ الكَبَائِرِ أَنْ يَلْعَنَ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ»، قِيلَ: يَا رَسُـولَ اللهِ؛ كَيْفَ يَلْعَنُ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ؟! قَالَ: «يَسُبُّ أَبَا الرَّجُلِ، فَيَسُبُّ أَبَاهُ، وَيَسُبُّ أُمَّهُ، فَيَسُبُّ أُمَّهُ». [خ 5973].
347. Абу Муҳаммад Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Силаи раҳмни узган жаннатга кирмайди», дедилар.
Суфён ривоятларида: «Қариндошлик алоқаларини узувчи» бўлиб келган.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Динимизда қариндош-уруғларга эътиборли бўлиш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш ва чиройли муомала қилиш масалалари таъкидлаб буюрилган амаллардан бири ҳисобланади. Зеро, бу борада Оиша онамиз Пайғамбаримиздан соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтадилар: “Раҳм Раҳмоннинг исмидан олинган. Кимки силаи раҳм билан боғланса, Аллоҳ таоло ҳам у билан боғланади. Кимки силаи раҳмни узса, Аллоҳ таоло ҳам у билан орасини узади” , дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Ушбу ҳадисга таянган ҳолда силаи раҳмнинг фойдаси ва уни тарк қилишнинг зарарини ақл тарозисига солиб кўрсак, қуйидаги манзара ҳосил бўлади.
Силаи раҳм қилишнинг фойдалари:
Силаи раҳм қилган киши Аллоҳ таоло ва унинг Расулининг буйруғига итоат этиши натижасида мислсиз ажрга эга бўлади;
Силаи-раҳм қилган инсоннинг ризқи кенг бўлади ва яхши ном қозонади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ризқининг кенг бўлишини ва орқасидан яхши ном қолишини хоҳласа, силаи раҳм қилсин”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти);
Силаи раҳм қилган инсон ажали орқага сурилишига, молу дунёси кўпайишига ва яқинлари яхши кўришига муваффақ бўлади. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Парвардигоридан қўрқса (яъни амалларида тақво қилса) ва силаи раҳм қилса, унинг ажали орқага сурилади, молу-дунёси кўпаяди, аҳллари уни яхши кўради”, деганлар (Имом Бухорий ривояти);
Силаи раҳм қилган инсон дўзахдан узоқлашади, жаннатга яқинлашади. Пайғамбар алайҳиссаломдан бир аъробий: “Ё Расулаллоҳ менга жаннатни яқин, дўзахни узоқ қиладиган амални ўргатинг”, деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ибодат қиласан, ширк келтирмайсан, намозларни ўқийсан, закот берасан ва силаи раҳм қиласан” дедилар (Имом Бухорий ривояти);
Силаи раҳм қилган инсон умрининг узайишига, оиласининг файзу баракоти зиёда бўлишига эришади ва икки дунё саодатига мушарраф бўлади;
Силаи раҳм қилган инсонда ўзгача файз, ўзгача руҳий хотиржамлик ва ҳаётга бўлган меҳри ҳам ўзгача бўлади.
Силаи-раҳмни узишнинг салбий оқибатлари:
Силаи раҳмни узган инсон Аллоҳ таолонинг ва Расулининг қаҳрига йўлиқади;
Силаи раҳмни узган одамнинг ризқида, касбу корида ва оиласидан барака кўтарилади;
Силаи раҳмни узган одам жаннатга кирмайди.
Силаи раҳмни узган одам рўшнолик кўрмайди ва бошига балолар орттиради.
Кулайб ибн Манфаа бобоси Кулайб Ҳанафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “У киши: “Ё Расулаллоҳ, мен яхшиликни кимга қилишим керак”, деганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган эканлар: “Онангга, отангга, опа-сингилларингга, ака-укаларингга ва яқин бўлган кишиларингга. Бу иш зарурий бурч ва узилмаслиги керак бўлган қариндошликдир” (Имом Бухорий ривояти).
Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу минбарда туриб, дедилар:
«Насабларингизни ўрганинг, сўнгра қариндошлар билан силаи раҳм қилинг. Аллоҳга қасамки, бир одам билан иккинчи одам ўртасида нарсалар (турли муносабатлар) бўлади. Агар улар ораларидаги қариндошлик омилини билганларида, уни поймол қилишдан сақланган бўлар эдилар», – деди».
(Имом Бухорий «Адаб»да ривоят қилган).
Яъни бир одам бошқа бир одамга қариндош эканини билмай туриб, бирор ёмонлик қилиб қўйиши мумкин. Лекин «қариндош» деган тушунча бўлса, қариндошим экан, деб, ёмонлик қилмайди. Шунинг учун қариндошларни аниқлаб, билиб олиш лозим.
Аслида, Исломда ҳеч кимга ёмонлик қилишга тарғиб йўқ. Лекин банданинг одати шу – қариндошга бошқачароқ, илиқроқ муносабатда бўлади. Шунинг учун насаби қаерга бориб тақалади, ким қандай қариндош бўлади – буларни аниқ билиб олса, жуда яхши бўлади. Бу нарса ҳатто оддий инсоний муносабатларга – юмшоқ гапириш, илиқ муомалага ҳам таъсир қилар экан.
Ҳар бир киши ўз насабини ва у орқали қавм-қариндошини яхшилаб ўрганиб бориши яхши иш ҳисобланади. Кўпгина мусулмон халқлар айнан қариндошларини яхши таниб, уларга силаи раҳм қилиш ниятида авлодлари тарихини ўрганиб келганлар. Уларнинг бу борада авлоддан авлодга ўтиб келаётган силсилалари ҳам бор.
347 - وَعَنْ أَبِي مُحَمَّدٍ جُبيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يَدْخُلُ الجَنَّةَ قَاطِعٌ». قَالَ سُفْيَانُ فِي رِوَايَتِهِ: يَعْنِي: قَاطِعُ رَحِمٍ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 5984، م 2556].
348. Абу Исо Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ таоло сизларга оналарга оқ бўлишни, (ҳақни) бермасликни ва (ҳаққи бўлмаган нарсани) талаб қилишни, қиз болаларни тириклайин кўмишни, қийлу қолни*, кўп савол бермоқни ҳамда молни ноўрин жойларга сарф қилмоқни ҳаром қилди», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Турли икир-чикир, «деди-деди», беҳуда гап-сўзлар «қийлу қол» дейилади. Мусулмонлар хусусан масжидларда, илм мажлисларида ва бошқа ўринларда қийлу қол қилишдан қайтарилган.
Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон киши қилиши мумкин бўлмаган қуйидаги ишлар ҳақида сўз бормоқда:
1. «Онага оқ бўлиш».
Бу иш гуноҳи кабира экани ҳаммага маълум.
2. «Қизларни тириклайин кўмиш».
Жоҳилият вақтида очлик ва ордан қўрқиб ёш қизларни тириклайин кўмиб юбориш одати бор эди. Бу иш қанчалик оғир гуноҳ экани ҳақида гапириб ўтирмаса ҳам бўлади.
3. «(Ҳақни) бермасликни».
Бунга қарзни бермай кетиш ҳам киради. Қарз олиб бермай кетган, бировнинг ҳақини бошқа ботил йўллар билан ейишдан ҳам оғирдир. Чунки бу ишда бировнинг молини ноҳақдан ейиш билан бирга, ўзига яхшилик қилган инсонга ёмонлик қилиш, нонкўрлик, инсофсизлик ҳам бордир.
4. «(Ҳаққи бўлмаган нарсани) талаб қилишни», дейишни».
Яъни, ҳаром йўллар билан бер-бер, деб мол тўплаш ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларга ҳаром қилган ишлардандир.
5. «Қийлу қол».
Яъни, деди-деди, деб беҳуда гапни кўпайтириш.
6. «Кўп савол».
Олимлардан бўлган-бўлмаган нарсаларни кўп сўраш ҳам ёмон нарса.
7. «Молни зое қилиш».
Ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам молни зое қилиш мусулмончиликка тўғри келмайди. Жумладан, қарзга олиб туриб, бировнинг молини зое қилиш ҳам шунга киради.
348 - وَعَنْ أَبِي عِيْسَى الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللهَ حَرَّمَ عَلَيْكُمْ: عُقُوقَ الأُمَّهَاتِ، وَمَنْعاً وَهَاتِ، وَوَأْدَ البَنَاتِ، وَكَرِهَ لَكُمْ: قِيلَ وَقَالَ، وَكَثْرَةُ السُّؤَالِ، وَإِضَاعَةُ الْمَالِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 5975، م 593/12 في الأقضية، باب النهي عن كثرة المسائل].
قَوْلُهُ: «مَنْعاً» مَعْنَاهُ: مَنْعُ مَا وَجَبَ عَلَيْهِ، وَ«هَاتِ»: طَلَبُ مَا لَيسَ لَهُ، وَ«وَأْدَ البَنَاتِ»: دَفْنُهُنَّ في الحَيَاةِ، وَ«قِيلَ وَقَالَ» مَعْنَاهُ: الحَدِيثُ بِكُلِّ مَا يَسْمَعُهُ، فَيَقُولُ: قيلَ كَذَا، وَقَالَ فُلَانٌ كَذَا؛ مِمَّا لَا يَعْلَمُ صِحَّتَهُ، وَلَا يَظُنُّهَا، وَكَفَى بِالْمَرْءِ كَذِباً أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعَ. وَ«إِضَاعَةُ الْمَالِ»: تَبْذِيرُهُ وَصَرْفُهُ فِي غَيْرِ الوُجُوهِ الْمَأْذُونِ فِيهَا مِنْ مَقَاصِدِ الآخِرَةِ وَالدُّنْيَا، وَتَرْكُ حِفْظِهِ مَعَ إِمْكَانِ الحِفْظِ وَ«كَثْرَةُ السُّؤَالِ»: الإِلْحَاحُ فِيمَا لَا حَاجَةَ إِلَيْهِ.
وَفِي البَابِ أَحَادِيثُ سَبَقَتْ فِي البَابِ قَبْلَهُ؛ كَحَدِيثِ: «وَأَقْطَعَ مَنْ قَطَعَكِ» [برقم 322] وَحَدِيثِ: «مَنْ قَطَعَنِي قَطَعَهُ اللهُ». [برقم 330].