11-КИТОБ
11- боб Яхши амалларга жидду-жаҳд қилиш баёни
11- بَابُ الْمُجَاهَدَةِ
(11)
11-BOB

 11- боб. Яхши амалларга жидду-жаҳд қилиш баёни


Аллоҳ таоло: «Бизнинг (йўлимизда) жиҳод қилганкурашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилгувчи зотлар билан биргадир» (Анкабут сураси, 69-оят).

«Тоинки сизга аниқ нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!» (Ҳижр сураси, 99-оят).

«Парвардигорингизнинг номини (мудом) ёд этинг ва Унга бутунлай берилиб, (чин ихлос билан бандалик қилинг)» (Муззаммил сураси, 8-оят).

«Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат кунида) ўшани кўрур» (Залзала сураси, 7-оят).

«Ўзларингиз учун тақдим қиладиган ҳар бир яхшиликни (Қиёмат куни) Аллоҳнинг ҳузурида янада яхшироқ ва улуғроқ ажр-мукофот ҳолида топурсизлар» (Муззаммил сураси, 20-оят).

«Қандай яхшилик қилсангиз, бас, албатта Аллоҳ уни билгувчидир». (Бақара сураси, 273-оят) деб айтган.

11- بَابُ الْمُجَاهَدَةِ

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا، وَإِنَّ اللهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ}.

وَقَالَ تَعَالَى: {وَاعْبُدْ رَبَّكَ حَتَّى يَأْتِيَكَ اليَقِينُ}.

وَقَالَ تَعَالَى: {وَاذْكُرِ اسْمَ رَبِّكَ وَتَبَتَّلْ إِلَيهِ تَبْتِيلًا} أَي: انْقَطِعْ إِلَيهِ.

وَقَالَ تَعَالَى: {فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ}.

وَقَالَ تَعَالَى: {وَمَا تُقَدِّمُوا لأَنْفُسِكُمْ مِنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِنْدَ اللهِ هُوَ خَيْرًا وَأَعْظَمَ أَجْرًا}.

وَقَالَ تَعَالَى: {وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيرٍ فَإِنَّ اللهَ بِهِ عَلِيمٌ}.

والآيَاتُ فِي البَابِ كَثِيرَةٌ مَعْلُومَةٌ.

 

(11)

100. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Аллоҳ таоло айтади: Кимда-ким Менинг дўстим билан адоватлашса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам Мен унинг зиммасига фарз этган амаллардан кўра суюклироқ нарса билан Менга қурбат-яқинлик ҳосил қилмаган. Бандам Менга нафл ибодатлар билан тобора яқинлашаверганидан, ҳатто уни яхши кўриб қоламан. Агар уни яхши кўрсам, Мен унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, албатта унга бераман. Агар Мендан паноҳ тиласа, албатта уни паноҳимга оламан».

Имом Бухорий ривояти.

 

Шарҳ: Аллоҳ таоло ўз дўстларидан меҳр-муҳаббатини дариғ тутмайди ва уларга озор етказган кимсаларга ғазаб қилади. Мазкур ҳадис кимлар дунё ва Охиратда Аллоҳнинг суюкли дўстлари эканини баён этади. Шу боис унга «Аллоҳ дўстлари хусусидаги энг улуғ ҳадис» деб таъриф беришган.

«Ушбу ҳадис уни тўғри тушуниб чуқур фикр юритган кишига беҳад улуғ ва фойдали маъноларни туҳфа этади».

Мазкур ҳадис хусусида олимлар алоҳида тўхталиб ўтганлар.

 

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:

1. Аллоҳ таолонинг дўстлари:

Улар ҳамиша Парвардигор тоат-ибодати устида қоим турувчи ва ёлғиз Унга ихлос қўювчи мўминлардир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўз дўстларини иймон ва тақво сифати билан тавсиф этди.

«Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига бирон хавф йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Улар иймон келтирган ва тақволи бўлганлардир. Уларга ҳаёти дунёда ҳам, Охиратда ҳам хушхабар бордир». (Юнус сураси, 62-64 оятлар).

Дўстликнинг биринчи рукни Аллоҳ таолога иймон келтириш бўлса, иккинчи рукни тақводир. Ана шундан сўнг Аллоҳнинг дўстлиги ҳовлисининг эшиклари мўминлар олдида ланг очилади. Бу ҳовлида мўминлар хотиржамлик ва осойишталик неъматидан баҳраманд бўладилар. Эҳсон ва тоат пиллапоясидан юқорига кўтарила олган инсонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматидаги пешқадамлар мартабасига етишлари мумкин. Инсон тоифаси Аллоҳ таоло китобида уч синфга бўлинади:

«Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан ўзимиз танлаган зотларни ворис қилдик. Бас, уларнинг орасида (унга амал қилмай) ўз жонига жабр қилувчи ҳам бор, ўртача амал қилувчи ҳам бор ва уларнинг орасида Аллоҳнинг изну иродаси билан мудом яхшиликларда ўзиб кетувчи ҳам бордир. Ана ўша (яъни, Қуръонга ворис бўлиш) катта фазлдир». (Фотир сураси, 32-оят).

Ўзига жабр қилувчи – гуноҳ-маъсият ботқоғига ботган кимса.

Ўртача амал қилувчи – фақат фарзларни адо этиш ва ҳаромлардан четланиш билан кифояланадиган киши. Албатта ўртача амал қилувчи ҳам Аллоҳ валийлари сафидан жой олса-да, бироқ бу қуйи мартабадир.

Мудом яхшиликларга ўзиб кетувчи – фарз ва нафл ибодатларни тўлиқ адо этиб, ҳаром ва макруҳлардан ўзини покиза сақловчи инсон. Унинг мартабаси Аллоҳ валийларининг олий даражаси ҳисобланади.

Аллоҳ таоло валийларининг энг афзал тоифаси гуноҳу хатолардан маъсум ва пок Парвардигор тарафидан мўъжизалар билан қўллаб-қувватланган Расуллар, Набийлардир. Улардан кейин Китобу Суннатга тўлиқ амал қилган саҳобалар ва Аллоҳ дўстлигига ҳақли бўлган барча мўминлар туради. Албатта, Аллоҳнинг валийси деб эътироф қилинмоғи учун кишида иймон, тақво ва ҳар бир ишда суннатга мувофиқлик топилиши шарт. Кейинги асрларда мусулмонлар ҳаётида жуда хунук хато кўзга ташланади. Улар валийлар деганда юз йилда бир-икки марта дунёга келадиган нодир шахсларни тасаввур қилишади. Энг ёмони Исломдаги бу юксак мақомни аллақандай бетайин шахсларга ёки найрангбозлик ва кўзбўямачилик билан шуғулланувчи муттаҳам кимсаларга инъом этиш урф бўлди. Аслида уларнинг аксарияти Аллоҳ ва Исломнинг душмани бўлиб, Шайтони лаиннинг дўстларидир.

 

2. Аллоҳ таоло валийларига душманлик қилиш.

Тақводор мўминга озор бериб, унинг моли, жони ёки обрў-эътиборига тажовуз қилган кимсага Аллоҳ таоло уруш эълон қилади. Аллоҳ таоло кимгаки уруш эълон қилса, уни албатта ҳалок қилади. Чунки у зот золим кимсаларни маълум муддат қўйиб қўйса-да, асло жазосиз қолдирмайди. Азиз ва қодир зот жазосидан золимларга омонлик йўқ.

Бир ривоятда: «Аллоҳ валийсига тажовуз қилиб, унга озор етказмоқ - Аллоҳ таолога уруш очмоқ», дейилган.

«Аллоҳ таоло деди: «Менинг валийимни хорлаган кимса, дарҳақиқат, Менга уруш эълон қилибди». (Табароний ривоятлари).

Хўш, валий билан адоватлашиш қанақа бўлади?

Ибн Ҳажар «Фатҳул борий»да буни тушунтирганлар:

«Қандай қилиб биров Аллоҳ дўсти-валий билан адоватлашиши мумкин, ахир адоватлашиш икки томондан бўлади. Валий эса жоҳиллик қиладиган кимсага бағрикенг ва кечиримли бўлади‑ку!” деган савол қўйилган. Бунинг жавоби қуйидагича: Маълумки, душманлик, келишмовчилик фақат дунёвий муносабат ва хусуматлар доирасида чекланмайди. Баъзан мутаассиблик орқасидан ҳам шундай низо-адоват келиб чиқиши мумкин. Масалан, бидъатчи одам суннатга амал қилувчини ёмон кўради ва оқибат ўртада душманлик бош кўтаради. Валий Аллоҳ ва Унинг дини учун бидъатчига қарши юради. Шунингдек, фосиқ кимса ҳам Аллоҳнинг дўстини кўра олмайди. Ҳамиша мункар ишлардан ва шаҳватлар қуллигидан қайтарувчи валий маъсият «мухлислари» кўзига энг ёмон инсон бўлиб кўриниши шубҳасиз!».

 

3. Аллоҳ таоло учун суюкли бўлган энг афзал амал фарзларни адо этишдир.

«Бандам Мен унинг зиммасига фарз этган амаллардан кўра суюклироқ нарса билан Менга яқинлик ҳосил қилмаган!».

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу айтадилар:

«Амалларнинг афзали Аллоҳнинг фарзларини адо этмоқ, Аллоҳ ҳаром этган ишлардан тақво қилмоқ ва Аллоҳ таоло ҳузуридаги нарсалар хусусида ниятни холис-рост қилмоқдир!».

Умар ибн Абдулазиз хутба қилиб, дедилар: «Ибодатларнинг афзали фарзларни адо этмоқ ва ҳаром ишлардан йироқ юрмоқдир!».

Чунки бандалар Аллоҳ таолога нисбатан яқинлик ҳосил қилишлари ва розилигию раҳматига ҳақли бўлишлари учун Аллоҳ мана шу фарзларни улар зиммасига юклади. Намоз бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи энг улкан баданий фарз ҳисобланади.

«Аллоҳга сажда қилиб (У Зотга) яқин бўлинг!» (Алақ сураси, 19-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Банданинг Парвардигорига энг яқин пайти унинг саждадаги ҳолатидир!».

Масъул шахсларнинг (уларнинг ҳоким ёки оддий оила бошлиқлари бўлишидан қатъиназар), қўл остидагиларга нисбатан адолатли бўлишлари ҳам бандани Аллоҳга яқинлаштирувчи фарзлар жумласига киради.

Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат кунида Аллоҳга энг суюкли ва Унга энг яқин бўладиган банда одил раҳбардир!» (Термизий ривоятлари).

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ҳукм чиқаришда ҳамда аҳли-оилалари ва қўл остидагилари хусусида адолатли бўлган одил зотлар Аллоҳ ҳузурида, Раҳмоннинг ўнг томонида нурдан ясалган минбарлар устида бўладилар. Аллоҳнинг ҳар иккала қўли ўнгдир». (Муслим ривоятлари).

 

4. Маъсиятлардан четланмоқ ҳам фарзларни адо этиш жумласидандир.

Аллоҳ таоло маъсиятларни тарк қилишни буюрди. Аллоҳ белгилаган чегарани босиб ўтиб, маъсиятга қўл урган кимса дунёю Охиратда аламли азобга мустаҳиқ бўлур. Демак, маъсиятлардан йироқ юрмоқ ҳам юқорида айтилган ҳадиснинг умумий маъносига киради. «Бандам Мен унга фарз этган амаллардан кўра суюклироқ нарса билан Менга яқинлик ҳосил қилмаган».

Ҳатто маъсиятларни тарк қилмоқ ушбу маънога фарзлардан-да яқинроқдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар мен сизларни бир ишга буюрсам, уни имкон қадар адо этинглар! Агар сизларни бир нарсадан қайтарсам, унга  яқинлашманглар».

Ибн Ражаб ушбу ҳадисни шарҳлаб, барча маъсиятларни Аллоҳ таолога уруш очмоқ, деб шарҳлаганлар. Улар Ҳасан ибн Одамнинг қуйидаги сўзларини келтирадилар: «Аллоҳ таоло билан урушгани кучингиз етадими?! Билингки, маъсиятга қўл урган кимса Аллоҳга уруш очган ҳисобланади. Гуноҳ-маъсият улканлашгани сайин ушбу жанг ҳам қаттиқлашиб боради. Шу боис Аллоҳ таоло инсонларга зулм-зўравонлик қилиб, ўлкаларда фисқу фасод тарқатадиган судхўрлар ҳамда йўлтўсарларни Аллоҳ ва Расулига қарши уришувчилар деб номлади”.

 

5. Нафл ибодатлар бандани Аллоҳ таолога яқинлаштиради.

Фарз ва нафл ибодатларни мудом тўкис адо этмоқ, ҳаром ва макруҳлардан мутлақо йироқ юрмоқ, ҳатто энг кичик макруҳ амаллардан ҳам тақво қилмоқ бандани Парвардигорга суюкли қилади, яқинлаштиради. Аллоҳ таоло ўзи суйган бандасини тоат-ибодат ва зикр билан машғул қилиб қўяди. Аллоҳга яқин кишилар учун Охиратда улуғ насибалар бордир.

«Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур. Улар мўминларга хокисор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай Аллоҳ йўлида курашадиган кишилардир. Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Аллоҳ фазлу карами кенг, Билгувчидир». (Моида сураси, 54-оят).

Қуръон ўқиш, тиловатига қулоқ солиш ва унинг маънолари устида тадаббур-тафаккур юритмоқ инсонни Аллоҳга яқин қилувчи улкан нафл ибодатларидандир.

«Банда Аллоҳ таолога Ундан чиққан нарса (яъни Қуръон)дек бирон нарса билан яқинлик ҳосил қилмаган». (Термизий ривоятлари).

Аллоҳни севувчи мўминлар учун Маҳбублари каломидан ширинроқ сўз йўқ! Бу калом улар қалбига ором бериб, лаззат бағишлайди.

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтадилар: «Ким Қуръонни яхши кўрса, демак Аллоҳ ва Расулини яхши кўрибди».

Аллоҳ таолони зикр қилиш ҳам ана шундай улуғ нафл ибодатлар сирасига киради. «Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман». (Бақара сураси, 152-оят).

Аллоҳ таоло деди: «Мен бандамнинг Мен ҳақидаги ўйидаман. Мени зикр қилган чоғида у билан биргаман. Агар у Мени ичида зикр қилса, Мен ҳам уни ичимда зикр қиламан. Агар жамоа орасида зикр қилса, Мен уни яхшироқ жамоа олдида зикр қиламан». (Ҳадиси қудсий. Бухорий ва Муслим ривоятлари).

 

6. Аллоҳ муҳаббатининг мўминдаги асари.

Аллоҳ таоло муҳаббатининг асари валийларида намоён бўлади.

«Агар уни яхши кўрсам, Мен унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан».

Яна бир ривоятда: «Ақл юритадиган қалби, гапирадиган тили бўламан», дейилган.

Ибн Ражаб айтадилар: «Яъни, фарз ва нафл ибодатларни адо қилиб, Аллоҳ таолога яқинлашишга тиришган бандани Аллоҳ таоло Ўзига яқин қилиб, иймон мартабасидан эҳсон (Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиш) мартабасига кўтаради. Энди банда худди Аллоҳ таолони кўриб тургандек ибодат қилади. Қалби Парвардигор маърифати, муҳаббати, қўрқуви ва маҳобати билан тўлади. Аллоҳга интилувчи, фақат Унгагина суянувчи банда қалбидаги маърифат унинг кузатувчисига айланади.

Аллоҳ таоло улуғлиги билан тўлиб-тошган қалбларда ўзга нарсага ўрин қолмайди. Бундай қалб эгаси нафсининг ҳавойи хоҳишига қулоқ солмайди. У фақат Парвардигори хоҳлайдиган, рози бўладиган нарсанигина истайди. Бундан буён у ёлғиз Аллоҳ зикрини такрорлайди, Унинг буйруғига мувофиқ ҳаракат қилади. Аллоҳни деб гапиради, Аллоҳни деб эшитади, Аллоҳни деб қарайди ва Аллоҳни деб ушлайди. «Мен унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан», деган жумланинг маъноси мана шундайдир».

Шавконий ҳадисни қуйидагича шарҳлайдилар: “Аллоҳ таоло мўминнинг ўша аъзоларига ҳидоят йўлларини ёритувчи, залолат булутларини ёрувчи ўз нури билан мадад беради. Ахир Қуръони каримда Аллоҳнинг осмонлару ер нури эканлиги айтилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Парвардигоро, қалбимга нур бергин, кўзимга, қулоғимга... нур бергин», деб дуо қилганлар».

 

7. Валийнинг дуоси мақбулдир.

 Аллоҳ таоло валийларининг дуосини ижобат этиб, уларни мукаррам қилди. Аллоҳ валийлари сўрасалар, берилади. Паноҳ тиласалар, Аллоҳ ўз паноҳига олади. Бу ҳам уларнинг азиз-мукаррамлигини билдиради. Тарихда салафи солиҳлардан кўплари дуолари мустажоблиги билан машҳур бўлганлар. Баро ибн Молик, Баро ибн Озиб, Саъд ибн Абу Ваққос (розиаллоҳу анҳум)лар ва яна кўплаб номларни санаш мумкин. Бироқ дуоси мустажаб зотларнинг аксарияти бошларига тушган ғам-ташвиш, бало-имтиҳон кетказилишини сўраб дуо қилмаганлар. Улар бу синовларга сабр қилиб, Аллоҳ таоло ажр-мукофотидан умидвор бўлишган. Баъзан дуоси мустажоб мўмин бир нарса сўрайди. Аллоҳ биладики, бандаси учун бошқа нарса яхшироқ. Шунинг учун Пок Парвардигор унинг сўраган нарсасини эмас, дунё ва Охиратда хайрлироқ бўлган бошқа нарсани беради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мусулмон киши дуо қилса ва унинг дуосида гуноҳ ёки яқинлари билан алоқани узиш бўлмаса, Аллоҳ таоло унга қуйидаги уч нарсадан бирини беради: 1) Сўраган нарсасини тезда беради; 2) Қилган дуосини унинг учун Охиратга захира этиб қўяди; 3) Шу дуоси баробарича бир ёмонликни ундан даф қилади». (Аҳмад, Баззор, Абу Яъло ва Ҳоким ривоятлари).

 

8. «Аллоҳ таоло мўминнинг жонини олишда тараддудланади» каломининг шарҳи;

Бухорий ривоятларида қуйидагича зиёда бор: «Мен қиладиган ишимнинг биронтасида ўлимни ёқтирмайдиган мўмин бандамнинг жонини олишда тараддудланганимдек тараддудга тушмаганман. Мен унинг ғам чекишини истамайман».

Ибн Салоҳ айтадилар: «Бу ерда “тараддуд” лафзининг асл маъноси тушунилмайди. Аллоҳ таоло мўмин бандасини яхши кўрганидан унинг жонини олаётганда худди иккиланаётган, хоҳламаётгандек бу ишни амалга оширади. Чунки Аллоҳ таоло бандасини ўлим туфайли ғам чекишини истамайди. Зеро, ўлим деярли ҳар бир киши учун энг улкан дунёвий оғриқдир. Албатта, ҳеч ким дунёда абадий яшамайди. Ҳар битта жон ўлим мазасини татиб кўришга мажбур. Аллоҳ таоло юқоридаги ҳадиси қудсий орқали ўлим билан мўмин бандасини хорламаслигини, аксинча юқорига кўтаришини тушунтираётгандек... Ахир ўлим мўмин учун мукаррамлик ва ноз-неъматлар ҳовлисига кўчиб ўтишдан бошқа нарса эмас".

 

9. Камтарлик.

Имом Бухорий мазкур ҳадисни тавозели бўлмоққа далил қилиб келтирганлар. Чунки нафл ибодатлар билан Аллоҳга яқинлашмоқ бандадан ғояда камтарин ва тавозели бўлишни талаб қилади. Аллоҳ таоло қаршисида ўзини хокисор ва камтарин тутган зотларгина валийлар билан дўстона муносабат ўрнатадилар.

Иёз ибн Ҳаммор разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло менга ваҳий қилиб тавозели бўлишларингизни буюрди токи ҳеч ким бошқа бировнинг олдида кибр қилмасин». (Муслим ривояти).

 

 

10. Ҳадис яна қуйидаги маъноларни ифодалайди.

а) Аллоҳ валийсининг қадри юксакдир. Чунки у Парвордигори тадбири, мадади ва ҳақиқий таваккули билан яшайди. Ҳеч қачон ҳеч нарсада ўзига ишониб қолмайди.

б) Аллоҳ валийсига озор бериб сўнг ўзи, моли, жони ёки обрўю номусида мусибатга дучор бўлмаган кимса Аллоҳ таоло интиқомидан омон қолмайди. Албатта, мусибат бошқача йўсинда келиши ҳам мумкин. Масалан, динида мусибатга йўлиқиш...

 

وَأَمَّا الأَحَادِثُ:

100 - فالأَوَّلُ: عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى قَالَ: مَنْ عَادَى لِي وَلِيًّا فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالْحَرْبِ، وَمَا تَقَرَّبَ إِلَيَّ عَبْدِي بِشَيْءٍ أَحَبَّ إِلَيَّ مِمَّا افْتَرَضْتُ عَلَيْهِ، وَمَا يَزَالُ عَبْدِي يَتَقَرَّبُ إِلَيَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى أُحِبَّهُ، فَإِذَا أَحْبَبْتُهُ كُنْتُ سَمْعَهُ الَّذِي يَسْمَعُ بِهِ، وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبصِرُ بِهِ، وَيَدَهُ الَّتِي يَبْطُشُ بِهَا، وَرِجْلَهُ الَّتِي يَمْشِي بِهَا، وَإِنْ سَأَلَنِي أَعْطَيْتُهُ، وَلَئِنِ اسْتَعَاذَ بِي لأُعِيذَنَّهُ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6502].

«آذنتُهُ» أَعلَمْتُهُ بِأَنِّي مُحَارِبٌ لَهُ «اسْتَعَاذَنِي» رُوِيَ بِالنُّونِ وَبِالبَاءِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

101. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббларидан ривоят қиладиларки, У Зот шундай дебди: «Банда Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашаман. У Менга бир зироъ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. У Менга юриб келса, Мен унга чопиб бораман».

Имом Бухорий ривояти. 

101 - الثَّانِي: عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فيمَا يَرْوِيهِ عَنْ رَبِّهِ عَزَّ وَجَلَّ قَالَ: «إِذَا تَقَرَّبَ الْعَبْدُ إِلَيَّ شِبْراً تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ ذِرَاعاً، وَإِذَا تَقَرَّبَ إِلَيَّ ذِرَاعاً تَقَرَّبْتُ مِنْهُ بَاعًا، وَإِذَا أَتَانِي يَمْشِي أَتَيْتُهُ هَرْوَلَةً». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [7536].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

102. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, кўп одам уларни бой бериб қўяди: соғлиқ ва бўш вақт», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқ-ойдин қилиб соғлиқни бандага берилган неъмат эканини айтмоқдалар.

Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Ибн Можалар Абдуллоҳ ибн Меҳсон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қу­йидагиларни айтадилар:

«Кимнинг жасади офиятда бўлса, ўз гуруҳида тинч-омон бўлса ва ҳузурида егани ризқи бўлса, гўёки дунёни қўлига киритибди».

Инсон учун дунёнинг қўлга киритиш йўлида зарур бўладиган шартлардан энг аввалгиси саломатлик деб эълон қилинишининг ўзи Исломда кишиларнинг саломатлигига қанчалик эътибор берилишини кўрсатиб турибди. Чунки ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган тинч-омонлик ва еб-ичгулик неъматлари бўлса ҳам соғлиқ неъмати бўлмаса кишига татимайди. Баъзи вақтларда инсон бутун бойлигини сарфлаб бўлса ҳам тани сиҳатликни топа олмайди.

Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қиёмат куни бандадан энг аввал сўраладиган неъмат, унга, сенинг жисмингни сиҳҳатли қилган эмасмидик, сени совуқ сув ила сероб қилган эмасмидик, дейилишидир», деганлар.

Аллоҳ таоло Ўз бандасига берган неъматлар ичида энг аҳамиятлиларидан бири бўлгани учун ҳам соғлиқ неъмати ҳақида охиратда биринчи бўлиб сўралади. Шундоқ экан, банда бу нарсанинг қадрига етмоғи керак. Ундоқ неъматни берган зотга шукр қилмоқ керак. Неъматнинг шукри эса, уни берувчи зотга мақтов сўзлари айтиш ва неъматни неъмат берувчини рози қиладиган йўлда сарфлаш билан бўлади.

Соғлиқ-саломатлик неъмати муҳим бўлгани учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига ўша улуғ неъматни доимо Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраб туришни амр этганлар.

Имом Аҳмад Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар айтилади:

«Аллоҳдан яқийнни ва мустаҳкам соғлиқни сўранглар. Ҳеч бир кимсага яқийндан кейин офиятчалик яхши нарса берилмаган».

Яқийн мустаҳкам иймондир. Демак, бандага Аллоҳ томонидан берилган неъматлар ичида энг биринчи ўринда мустаҳкам иймон турса, ундан кейинги иккинчи ўринда соғлиқ турар экан.

Имом Насаий Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳдан афвни, офиятни ва мустаҳкам соғлиқни сўранглар. Ҳеч бир кимсага яқийндан кейин мустаҳкам соғлиқчалик яхши нарса берилмагандир», деганлар.

Маълумки, дунё ҳаёти – ҳар бир инсонга берилган ўткинчи синов муддатидир. Ундаги ҳар бир кун, соат, дақиқа ва ҳатто сония инсон учун кўп фойда келтирадиган ғанимат бир фурсатдир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бундай марҳамат қилган:

“У (Аллоҳ), сизларнинг қай бирингиз яхшироқ амал қилишингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган Зотдир” (Мулк сураси, 2-оят).

Ушбу ояти каримада, ўлим билан ҳаёт одамлардан қайси бири чиройлироқ амал қилишини имтиҳон қилиш учун яратилгани баён қилинмоқда. Демак, инсон умри бекорга берилмайди, уни беҳуда ишлар билан зое қилиш мумкин эмас. Балки умр – хайрли амаллар, фойдали ишлар, элу юртга манфаат келтирадиган ҳамда охират учун захира бўладиган буюк ишларни амалга ошириш учун берилган қимматли фурсатдир.

Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Соғлиги ва бўш вақтини Аллоҳ таолога ибодат қилиш учун фойдаланган киши нақадар бахтлидир. Аммо, соғлиги ва бўш вақтини Аллоҳ таолога гуноҳ қилиш учун сарфлаган одам нақадар зиёнкордир”.

Киши фойдали ишлар билан машғул бўлиб, бефойда ишлардан ўзини тийиши унинг диёнати гўзал эканига далолат қилади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз  саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

 “Киши исломининг гўзаллиги – фойдасиз насаларни тарк қилишидир” (Имом Темизий ривоятлари).

Ҳукамолардан бирлари шундай деганлар: “Ким кунини бекорга ўтказса, бирор яхши иш ё инсонларга чиройли сўз айтмаса, ёки гўзал муомалада бўлмаса, ёхуд илм-маърифат ҳосил қилмаса, албатта, у ўша кунига жабр, ўзига зулм қилибди”.

Ҳасан ибн Саҳл раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Маъмун ухлаганда атрофида китоблари турар эди. Ухлашдан олдин ҳам китоб ўқир, уйқудан уйғониб кетганида ҳам китоб ўқир эди. У шундай деб насиҳат қилар эди:

 “Ёлғизлик ғурбатини китоб ўқиш билан енггин. Зеро, китоблар сўзлагувчи тиллар ва тикилиб турувчи кўзлардир”.

Шафиқ ибн Иброҳим Ал-Балхий айтадилар: “Биз Абдуллоҳ Ибн Муборакка: “Нима учун намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биз билан бирга ўтирмайсиз?”, – деб сўрадик. У киши: “Саҳобалар ва тобеинлар билан бирга ўтиришга кетаман”, – дедилар. Биз: “Саҳобалар ва тобеинлар қаерда экан?”, – деб, ҳайрон бўлиб яна сўрадик. Шунда у зот: “Китоб ўқийман, шунда улар ҳақида, қилган ишлари ҳақида билиб оламан”, – деб  жавоб бердилар”.

102 - الثَّالِثُ: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «نِعْمَتَانِ مَغْبُونٌ فِيهِمَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ: الصِّحَّةُ، وَالفَرَاغُ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6412]


Улашиш
|
|
Нусха олиш

103. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари (намозда) турганларидан оёқлари шишиб кетарди. «Эй Аллоҳнинг расули! Аллоҳ сизни олдинги-ю кейинги гуноҳларингизни кечирган бўлса, нима учун бундай қиляпсиз?» десам, у зот: «Шукр этувчи банда бўлмайинми?» дедилар».

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Ушбу ҳадисда зикр қилинган ҳол тунги намоз туфайли бўлган эди. Сарвари олам, маъсум Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжуд намозини кўп ўқиганларидан, қиёмда узоқ тик турганларидан муборак оёқлари шишиб кетар эди. Бу ҳолатни билган баъзи саҳобаи киромлар у зотга ачинишар эди. Нима дейишларини билмай, ахийри: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ таоло сизнинг аввалгию охирги гуноҳларингизни кечириб қўйган бўлса ҳам оёғингиз шишиб кетгунича нафл намоз ўқийсизми, де­йишди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шукр қилувчи банда бўлмайинми?» дедилар.

Ё Аллоҳ! Камтарликни қаранг! Шукр қилишга бўлган интилишни қаранг! Инсониятнинг улуғи бўлмиш, Аллоҳнинг энг севикли Пайғамбари бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам маъсум – гуноҳ қилмайдиган зот эдилар. Бунинг устига Аллоҳ таоло у зотга Қуръон орқали олдингию кейинги гуноҳлари мағфират қилганини эълон ҳам қилган эди.

Дунёда таҳажжуд намозига эҳтиёжи йўқ битта одам бўлса, ўша одам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар. Лекин шундоқ бўлса ҳам, таҳажжудни кўп ўқиганларидан оёқлари шишиб кетарди. Бу ҳолга етишдан мақсад эса битта – шукр қилувчи банда бўлиш эди.

 

103 - الرَّابِعُ: عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُومُ مِنَ اللَّيْلِ حَتَّى تَتَفَطَّرَ قَدَمَاهُ، فَقُلْتُ: لِمْ تَصْنَعُ هَذَا يَا رَسُولَ اللهِ وَقَدْ غُفِرَ لَكَ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِكَ وَمَا تَأَخَّرَ؟ قَالَ: «أَفَلَا أُحِبُّ أَنْ أَكُونَ عَبْداً شَكُوراً؟». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

هَذَا لَفْظُ البُخَارِيِّ [خ 4837، م 2820].

وَنَحْوُهُ فِي «الصَّحِيحَينِ» مِنْ رِوَايَةِ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ [خ 1130، م 2819].

 

Улашиш
|
|
Нусха олиш

104. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (Рамазондаги охирги) ўн кунлик кирса, кечани бедор ўтказар, аҳлларини уйғотар, ўзлари кўп ғайрат қилиб ва изорларини маҳкам боғлардилар».

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Ҳадисдаги «изорларини маҳкам боғлаб» деган жумлани икки хил тушуниш мумкин: а) ибодатга бел боғлаш, астойдил киришиш; б) аёллардан четланиш.

Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳи бошқа бир ривоятда «ва аёллардан четланардилар», деган ибора алоҳида таъкидланганидан келиб чиқиб, биринчи маънони мўътабарроқ, деб айтган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазоннинг охирги ўн кечасида белни маҳкам боғлаб, тунни бедор ўтказишлари, аҳли аёлларини ҳам уйғотиб, ибодатга чорлашлари, ўша кечаларнинг фазли улуғлигидан, уларнинг ичида Қадр кечаси борлигидандир.

Биз ҳам севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, мазкур кечаларда астойдил бўлиб, бедорлик билан ибодат қилишимиз, аҳли аёл ва атбоъларимизни ҳам Рамазоннинг охирги ўн кечаси ибодатига чорлаб, уларни ҳам хайру барака ва савобдан баҳраманд бўлишга даъват қилишимиз керак.

 

 

104 - الخَامِسُ: عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: «كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إذَا دَخَلَ الْعَشْرُ أَحْيَا اللَّيْلَ، وَأَيْقَظَ أَهْلَهُ، وَجَدَّ وَشَدَّ الْمِئْزَرَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 2024، م 1174].

وَالْمُرَادُ: الْعَشْرُ الأَوَاخِرُ مِنْ شَهْرِ رَمَضَانَ، وَ«الْمِئْزَرُ»: الإِزَارُ، وَهُوَ كِنَايَةٌ عَنِ اعْتِزَالِ النِّسَاءِ، وَقِيلَ: الْمُرَادُ تَشْمِيرُهُ للْعِبَادَةِ؛ يُقَالُ: شَدَدْتُ لِهَذَا الأَمْرِ مِئْزَرِي، أَيْ: شَمَّرْتُ وَتَفَرَّغتُ لَهُ.

 

Улашиш
|
|
Нусха олиш

105. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кучли мўмин Аллоҳ учун кучсиз мўминдан яхшироқ ва суюклироқдир, лекин иккисида ҳам яхшилик бор. Сенга фойда берадиган нарсага ҳарис бўлгин. Аллоҳдан ёрдам сўра, ожизлик қилма. Сенга бирор мусибат етса, «Бундай қилганимда шундай-шундай бўлар эди», демагин, балки «Аллоҳнинг тақдири, У Зот хоҳлаганини қилади», дегин, чунки «агар...» (дейиш) шайтоннинг амалига (йўл) очади».

 

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Ушбу ҳадисда дангаса, ғайратсиз, заиф мўминдан кўра, жисми бақувват, ҳаракатчан, ибодатда ғайратли мўмин Аллоҳ таолога бандалари ичида севимли эканлиги маълум бўлмоқда.

Уламолар ҳадис умумий маънода келганлиги боис ушбу ҳадисдаги кучли мўминдан мурод – дин ва дунё ишларида, деб ҳам шарҳлаганлар. Бироқ, агар инсон диний ва дунёвий манфаатларга бир вақтнинг ўзида рўбарў келса, албатта, диний манфаатни биринчи ўринга қўйиши керак. Чунки агар динда тўғри бўлса, дунёси ҳам тўғри бўлади. Агар дунё динни бузиш билан тўғриланса, шубҳасиз у дунё инсонни бузувчига айланади.

Шу билан бир қаторда, кучли мўминдан мурод – куч-қувватини бекорчи, ўзига ва динига фойда бермайдган ишлар билан машғул бўлмасдан балки, ўзига ва ўзгаларга манфаат берувчи ишлар билан машғул бўлишига ҳам ишорадир. Шундай экан кучли мўмин вақтини қадрлаб, ундан тўғри фойдаланишда ҳарис бўлади.

Саҳобалар розияллоҳу анҳум ҳаётига назар солар эканмиз баъзилари тинимсиз Қуръон ўқишлари, бошқалари эса туни билан ухламай ибодат қилиб чиқишлари ёки кўп рўза тутишларини билиб оламиз. Бу эса уларнинг кучли мўмин бўлишлари билан бир қаторда, вақтларини зое кетказишдан қўрққанларидан деб, билишимиз мумкин бўлади.

Мисол учун Абдуллоҳ бин Амр розияллоҳу анҳуга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам: “Ҳар бир ойда уч кун рўза тутиш билан кифоялангин”, дедилар. Абдуллоҳ: “Ё Аллоҳнинг Расули, мен қувватлироқман”, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам унга Довуд алайҳиссаломнинг тутган (кунора) рўзаларига далолат қилиб, зиёда қилиб бердилар.

Қолаверса, ҳадисларда касб борасида гапирилар экан инсонни ғайратга даъват қилиб, гарчанд тоғлардан ўтин олиб келиб, уни сотиб кун кечириш, бирор-бир кишидан ҳожатманд бўлиб, сўраб олгандан яхшилиги тўғрисида ишоралар бор. Бу эса мусулмон кишига доимо ҳаётда фаол ва ҳаракатчан бўлиши лозимлигига ишорадир.

Ислом инсон ҳаётининг фақат руҳий, маънавий камолотига эътибор берибгина қолмай, айни вақтда унинг жисмоний жиҳатларини ҳам қамраб олган. Мусулмон файласуфлар руҳий ва моддий ҳаётни худди нарвоннинг икки поясига ўхшатишади, яъни икки тараф баравар – тенг бўлишига эътибор бериш лозимлиги уқтирилади. Инсоннинг эътиқоди кучли, мустаҳкам бўлиши билан бирга, бадани, жисми ҳам соғ, чиниққан, ҳар қандай машаққатларга дош бера оладиган бўлмоғи лозим. Бу ҳадиси шарифдан кучли, чиниққан бўлишнинг нақадар афзаллигини тушуниб оламиз.

Мазкур ҳадисда таъкидланганидек, кучли мўмин киши Аллоҳ ҳузурида маҳбуб бўлар экан, бундай фазилатга эга бўлиш ҳар бир мўмин учун зарурдир. Башарти, жисмоний мусобақа кишиларнинг кучли, чидамли бўлиши йўлида ташкил этилса, маъқул.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўз аёллари Оиша онамиз билан югуриш бўйича мусобақа қилганларида ортда қолганлар.

Кейинроқ, Оиша онамиз бирмунча тўлишиброқ қолганларида яна бир марта мусобақалашганларида Пайғамбаримиз ўзиб кетганлар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аввалгиси билан биру бир бўлди», деганлар.

Шунингдек, у зотнинг ўзлари ёш болалар ўртасида югуриш бўйича пойга уюштирганлари ҳақида ривоятлар бор. Бундан ташқари, муҳим топшириқларни бажаришни ихтиёр қилган ёш саҳобаларни аввал кураштириб кўриб, ким ғолиб чиқса, ўшанга шарафли юмушни топширганлар.

105 - السَّادِسُ: عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الْمُؤمِنُ الْقَوِيُّ خَيْرٌ وَأَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنَ الْمُؤْمِنِ الضَّعِيفِ، وَفِي كُلٍّ خَيْرٌ، اِحْرِصْ عَلَى مَا يَنْفَعُكَ، وَاسْتَعِنْ بِاللهِ وَلَا تَعْجِزْ، وَإِنْ أَصَابَكَ شَيءٌ فَلَا تَقُلْ: لَوْ أَنِّي فَعَلْتُ كَانَ كَذَا وَكذَا، وَلَكِنْ قُلْ: قَدَّرَ اللهُ، وَمَا شَاءَ فَعَلَ، فَإِنَّ لَوْ تَفْتَحُ عَمَلَ الشَّيْطَانِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2664].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

106. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзах (нафс хоҳлайдиган) шаҳватлар билан ўраб қўйилган, жаннат эса (нафсга) ёқмайдиган нарсалар билан ўраб қўйилган», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Имом Нававий айтдилар:

«Бу ҳадиснинг маъноси шуки, жаннатга фақат нафсга ёқмайдиган нарсаларни амалга ошириш орқали эришилади. Дўзах эса, шаҳват ва нафс хоҳишини амалга ошириш орқали етилади. Демак иккиси ўраб, беркитиб қўйилган. Ким ўраб қўйилган нарсани бузса, тўсиб қўйилган нарсага етиб боради. Жаннат тўсиғини олиб ташлаш нафсга ёқмайдиган нарсаларни амалга ошириш билан бўлади. Дўзах тўсиғини олиб ташлаш шаҳватли нарсаларни амалга ошириш билан бўлади.

Нафсга ёқмайдиган нарсаларга ибодатларда жидду-жаҳд қилиш, унда бардавом бўлиш, шаҳватларга сабр қилиш каби нарсалар киради.

Нафс хоҳлаган шаҳватларга эса, ароқ, зино, ғийбат, номаҳрамларга назар солиш ва бефойда нарсалар билан дилхушлик қилишлар киради.

Аммо мубоҳ қилинган шаҳватлар бунинг сирасига кирмайди. Лекин мубоҳ шаҳватларни кўпайтиришни ҳаромга олиб бориши, қалбни қотириб, ибодатдан чалғитишидан чўчилгани учун макруҳ саналади».

Имом Аҳмаднинг Ибн Аббосдан қилган ривоятларида қуйидагича келтирилади. «Жаннат йўли тепаликдаги қинғир йўлдир. Дўзах йўли эса, текисликдаги осон йўлдир».

 

106 - السَّابِعُ: عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «حُجِبَتِ النَّارُ بِالشَّهَوَاتِ، وَحُجِبَتِ الْجَنَّةُ بِالْمَكَارِهِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 6487، م 2823].

وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «حُفَّتْ» بَدَلَ «حُجِبَتْ» وَهُوَ بِمَعْنَاهُ: أَيْ: بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا هَذَا الحِجَابُ، فَإِذَا فَعَلَهُ دَخَلَهَا.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

107. Абу Абдуллоҳ Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир кеча Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. Бақарани бошладилар. Юз оятда рукуъ қилсалар керак, десам, ўтиб кетдилар. Уни бир ракъатга ўқисалар керак, десам, ўтиб кетдилар. Шу билан рукуъ қиладилар, десам, Нисони бошлаб, уни ўқидилар. Кейин Оли Имронни бошлаб, уни ўқидилар.  Оҳиста ўқирдилар. Тасбеҳ бор оятдан ўтсалар, тасбеҳ айтар, сўров бор оятдан ўтсалар, сўрар, паноҳ тилаш бор оятдан ўтсалар, паноҳ  тилар эдилар. Кейин рукуъ қилиб, «Субҳаана роббиял‑ъазиим», дея бошладилар. Рукуълари ҳам қиёмларича эди. Кейин «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, роббанаа, лакал‑ҳамд» деб, сўнг деярли рукуъ қилганларича узоқ турдилар. Сўнгра сажда қилиб, «Субҳаана роббиял‑аълаа», дедилар. Саждалари ҳам қиёмларига яқин эди».

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Бу ҳадис қироат қилувчининг қироати тадаббур ва хушуъ билан бўлиши суннат эканига ва у Қуръон билан бирга яшаши, унга амал қилиши лозимлигига далолат қилади. Қуръон ўқувчи мана шу нарсаларга ҳарис бўлиши лозимдир.

Бизнинг Ҳанафийя мазҳабимизда рукуъда «Субҳаана роббиял‑ъазиим», деб айтиш ва саждада «Субҳаана роббиял‑аълаа», деб айтиш ҳамда рукуъдан турганда «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, роббанаа, лакал‑ҳамд», деб айтиш мана шу ҳадисга биноандир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

«Эй (кийимларига) ўралиб олган киши (Муҳаммад!) * Тунда (бедор бўлиб, намозга) туринг! Фақат озгина (ухлашга вақт қолсин!) * (Яъни) ярми (қолсин) ёки ярмидан ҳам бироз камайтиринг! * Ёхуд унга (бироз вақт) қўшинг (ярмидан кўпроғида ухланг) ва Қуръонни тартил билан (дона-дона қилиб) тиловат қилинг!» (Муззаммил сураси, 1-4 оятлари).

Аллоҳ таоло ушбу оятда аввал кечани қоим қилишга буюрмоқда. Сўнгра кечани қоим қилиш асносида тартил билан тиловат қилишга амр этмоқда.

Тартил билан ўқиш деб дадил, дона-дона, ҳар бир ҳарфнинг адосини бериб, ўз махражидан чиқариб ўқишга айтилади.

Бундай ўқиш Қуръонни тушуниш ва тадаббур қилишга ёрдам беради.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дона-дона ўқир эдилар.

Агар Қуръон тартил билан ўқилса, қалб ҳозир бўлиб, оятнинг маънолари, унинг ҳақиқатлари ҳамда ундан кўзланган асл мақсадлари тушунарли бўлади.

Қуръон тадаббур билан ўқилса, Аллоҳ таолонинг зикри келган оятларда қалб У Зотнинг улуғлигини ҳис қилади. Ваъда ва ваъиднинг зикри келган оятларда хавф ва ражони ҳосил қилади. Қиссалар ва зарбулмасаллар зикр қилинган оятларда эса ибратланиш ҳосил бўлади. Буларнинг натижасида қалб маърифат нури ила мунаввар бўлади.

Шошқалоқлик билан, тартилга риоя қилмай тез ўқилганда бу нарсалар ҳосил бўлмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир ҳарфни аниқ-тиниқ, махражидан чиқариб ўқиганлар. Раҳмат ояларини ўқиганларида тўхтаб сўрардилар. Азоб оятларини ўқисалар, тўхтаб паноҳ тилардилар.

* Абдуллоҳ ибн Масъуд(розияллоҳу анҳу айтади: «Қуръонни худди шеър каби шошиб ўқиманглар. Сочилиб кетган хурмо каби сочиб ҳам юборманглар. Ҳайратга соладиган жойларида тўхтаб, қалбингизларни ҳаракатга келтириб, уйғотинглар. Бирортангизнинг мақсади сурани охири бўлмасин. (Яъни малолланиб, суранинг тугашини кутиб, қачон тамом бўларкин, деб ўқиманглар.)

* Абу Жамрадан ривоят қилинади: Мен Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: «Мен тез қироат қиламан, Қуръонни жуда тез ўқийман», дедим. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Мен учун Бақара сурасини тартил билан ўқимоғим Қуръоннинг ҳаммасини тезлаб ўқимоғимдан кўра яхшироқдир», деб жавоб берди. Байҳақий ривояти

* Баъзи салафлар айтган эканлар: «Англамай, қалбим унда бўлмай ўқилган бирорта оят учун савоб бор, деб ўйламайман».

* Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтганлар: «Агар қалбларингиз пок бўлганда эди, Роббингизнинг каломига тўймаган бўлар эдингиз».

107 - الثَّامِنُ: عَنْ أَبِي عَبْدِ اللهِ حُذَيْفةَ بْنَ اليَمَانِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: صَلَّيْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ لَيْلَةٍ، فَافَتَتَحَ الْبَقَرَةَ، فَقُلْتُ: يَرْكَعُ عِنْدَ الْمِئَةِ، ثُمَّ مَضَى؛ فَقُلْتُ: يُصَلِّي بِهَا فِي رَكْعَةٍ، فَمَضَى؛ فَقُلْتُ: يَرْكَعُ بِهَا، ثُمَّ افْتَتَحَ النِّسَاءَ، فَقَرَأَهَا، ثُمَّ افْتَتَحَ آلَ عِمْرَانَ فَقَرَأَهَا، يَقْرَأُ مُتَرَسِّلًا، إذَا مَرَّ بِآيَةٍ فِيهَا تَسْبِيحٌ سَبَّحَ، وَإِذَا مَرَّ بِسُؤَالٍ سَأَلَ، وَإِذَا مَرَّ بِتَعَوُّذٍ تَعَوَّذَ، ثُمَّ رَكَعَ فَجَعَلَ يَقُولُ: «سُبْحَانَ رَبِّيَ الْعَظِيمِ» فَكَانَ رُكُوعُهُ نَحْواً مِنْ قِيَامِهِ ثُمَّ قَالَ: «سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ، رَبَّنَا لَكَ الْحَمْدُ» ثُم قَامَ قِيَاماً طَوِيلًا قَريباً مِمَّا رَكَعَ، ثُمَّ سَجَدَ فَقَالَ: «سُبْحَانَ رَبِّيَ الأَعْلَى» فَكَانَ سُجُودُهُ قَرِيبًا مِنْ قِيَامِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [772].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

108. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир кеча Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. Жуда узоқ ўқидилар, ҳатто бир ёмон ишни қилишни қасд қилдим», деди. «Нимани қасд қилдингиз?» дейишган эди, у киши: «Ўзим ўтириб, у зотни тик қолдириш эди», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Буюк имомлар олдида одоб сақлаш, модомики ҳаром бўлмаса, сўз ва амалда уларга мухолиф бўлмаслик лозимлиги келиб чиқмоқда. Агар иқтидо қилувчига машаққат туғилса, тик туриб ўқишдан ожиз қолса, ўтириб олиши жоиздир. Бу ерда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ с.а.в.га нисбатан одоб юзасидан ўтириб олмадилар.

108 - التَّاسِعُ: عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَّيْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لَيلَةً، فَأَطَالَ حَتَّى هَمَمْتُ بِأَمْرِ سُوءٍ، قِيْلَ: وَمَا هَمَمْتَ بِهِ؟ قَالَ: هَمَمْتُ أَنْ أَجْلِسَ وَأَدَعَهُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 1135، م 773].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

109. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўлган одамга уч нарсасиаҳли, моли ва амали эргашади. Иккитасиаҳли ва моли қайтиб келиб, битта амали (у билан бирга) қолади», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф бизни доимо ибодатга, яхши савобли амаллар қилишга чорлайди. Чунки инсон боласи билан қоладиган бирдан-бир нарса бу фоний дунёда қилган амали, тоат-ибодати ва солиҳ ишларидир.

Бошқа нарса фойда бера олмайди. Мол-дунё ва бола-чақа бу дунёда фойда бериши мумкин. Аммо охиратда фойда бера олмайди. Одам боласи вафот этганда унинг мол-дунёсидан ўзини кўмишга ишлатилади, болалари, аҳли тобутга солиб қабр томон кўтариб олиб боришади. Кўмиб орқага қайтишади. Аҳли ҳам у билан бирга қабрга кира олмайди, молу дунёси ҳам. Шунингдек, аҳли ҳам, моли ҳам ундан қабр азобини, охират азобини қайтара олмайди.

Маййитга фойда бериши мумкин бўлган бирдан-бир нарса унинг тириклигида қилган яхши амалидир. Аллоҳ таоло барчамизни яхши амали фойда берадиган бандалардан қилсин.

 

109 - العاشر: عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَتْبَعُ الْمَيْتَ ثَلَاثٌ: أَهْلُهُ وَمَالُهُ وَعَمَلُهُ؛ فَيَرْجِعُ اثْنَانِ وَيَبْقَى وَاحِدٌ: يَرْجِعُ أَهْلُهُ وَمَالُهُ، وَيَبْقَى عَمَلُهُ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 6514، م 773 ].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

110. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаннат сизларга шиппагингизнинг ипидан ҳам яқиндир. Дўзах ҳам худди шундай», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

 

Шарҳ: Озгина яхшилик жаннатга кириш учун сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек озгина ёмонлик ҳам дўзахга кириш учун сабаб бўлиши мумкин. Жаннатга кириш учун сабаб бўладиган барча нарсага рағбат қилиб, дўзахга тушишга сабаб бўладиган барча нарсадан йироқ бўлиш лозим. Демак бу ердаги яқинлик маънавийдир. Ахир жаннат етти осмонлар устидадир.

110 - الحَادِي عَشَرَ: عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الجَنَّةُ أَقْرَبُ إِلَى أَحَدِكُمْ مِنْ شِرَاكِ نَعْلِهِ، وَالنَّارُ مِثْلُ ذَلِكَ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ. [6488].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

111. Абу Фирос Рабийъа ибн Каъб ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

(Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари ҳамда аҳли суффалардан эдилар.)

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунаб қолар эдим. Бир куни у зотга таҳорат сувларини ва бошқа керакли нарсаларни олиб келган эдим, у зот менга: «Сўра», дедилар. «Жаннатда сиз билан ҳамроҳ бўлишни сўрайман», дедим. «Бундан бошқани эмасми?» дедилар. «Шунинг ўзини», дедим. У зот: «Унда кўп сажда қилиб, бунда менга ёрдамлашгин», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Робийъа ибн Каъб ал-Асламий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда кечаси бирга қолган эдилар. Ўшанда у зотнинг хизматларини ихлос билан қилиб таҳорат суви, мисвок ёки жойнамозга ўхшаш ҳожат тушадиган нарсаларни келтирганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан рози бўлиб, хоҳлаган нарсангни сўра, деганлар. Ана ўшанда Робийъа ибн Каъб ал-Асламий:

«Жаннатда сизга рафиқ бўлишни сўрайман», деди.

У киши жуда катта нарсани, умуман ҳаётнинг асосий муддаосини сўраган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг нияти жиддийлигини билиш учун:

«Бундан бошқани эмасми?» дедилар».

Лекин Робийъа розияллоҳу анҳу жиддий эдилар:

«Шунинг ўзини», дедилар.

«Ундоқ бўлса, менга ўзинг учун кўп сажда ила ёрдам бер», дедилар Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Бу Пайғамбаримизнинг, мен сенинг жаннатда рафиқим бўлишинг учун қўлимдан келган ҳаракатни қиламан, аммо ўзинг ҳам бу ишда менга ёрдам бер, менга ёрдам беришинг, саждани кўп қилиш билан бўлсин, деганларидир.

Бундан жаннатга киришнинг энг асосий омиллари намоз ва ундаги саждалар экани билинади.

Ушбу ҳадис шарифдан олинадиган фойидалар:

1. Аҳли фазл кишиларнинг хизматида бўлиш фазилатли иш экани.

2. Улуғ кишиларга таҳорат суви ва шунга ўхшаш ҳожатлари тушиб турадиган нарсаларни муҳайё қилиб туриш кичикларнинг вазифаси экани.

3. Аҳли фазл кишилар ўзларини рози қилган атбоъларига мурувват этиб туришлари.

4. Сўраганида охират саодатини сўраш кераклиги.

5. Биров бир нарсани сўраганида: «Бундан бошқани эмасми?» деб сўраш жоизлиги.

6. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўзлари бевосита, амал қилмаган одамнинг жаннатга киришига бўлишига сабаб бўлмасликлари.

7. Намознинг фазилати катта бўлиб, жаннатга кириш учун зарур амал экани.

8. Робийъа ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг фазилатлари.

Демак, иложи борича кўп намоз ўқиб, саждани кўпайтиришимиз лозим. Ана шунда жаннатдан ва ундаги олий мартабалардан умидвор бўлсак ярашади.

111 - الثَّانِي عَشَرَ: عَنْ أَبِي فِرَاسٍ رَبِيعَةَ بْنِ كَعْبٍ الأَسْلَمِيِّ خَادِمِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَمِنْ أَهْلِ الصُّفَّةِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ قَالَ: «كُنْتُ أَبِيتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَآتِيهِ بِوَضُوئِهِ وَحَاجَتِهِ، فَقَالَ: «سَلْنِي» فَقُلْتُ: أَسْأَلُكَ مُرافَقَتَكَ فِي الْجَنَّةِ. فَقَالَ: «أَوَ غَيْرَ ذَلِكَ؟» قُلْتُ: هُوَ ذَاكَ قَالَ: «فَأَعِنِّي عَلَى نَفْسِكَ بِكَثْرَةِ السُّجُودِ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [489].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

112. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари (озод қилган қуллари) Абу Абдуллоҳ ёки Абу Абдурроҳман Савбондан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Кўп сажда қилишинг керак, чунки Аллоҳга бир сажда қилсанг, Аллоҳ у туфайли сени бир даража кўтаради ва сендан бир хатони ўчиради», деб айтганларини эшитдим.

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Савбон ибн Юждуд, кунялари Абу Абдуллоҳ бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматкорларидан бўлиб, Яман билан Макка орасидаги Сирот деган жойдан эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишини сотиб олиб:

«Агар биз билан бир оилада яшашни хоҳласанг, биз билан яшагин. Агар бошқа киши билан яшашни хоҳласанг, ихтиёр ўзингда, сен озодсан» деб мар­ҳамат қилганларида, бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қолишни ихтиёр қилдилар ва вафот этгунларига қадар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хизматларида бўлдилар.

Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом саҳобалардан:

«Қайси бирингиз кишилардан ҳеч нарса сўрамайман деб ваъда беради. Мен ана шу кишини жаннатга киришлигига кафиллик бераман», деб сўраганларида Савбон ваъда бердилар ва ҳаётларининг охиригача бировдан ҳеч нарса сўрамадилар».

Савбон розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларида эканларида, бир куни одамлар у кищидан Аллоҳга энг маҳбуб амал ҳақида сўрадилар. У киши сукут сақлаб, жим қолдилар. Яна савол берилди. Савбон розияллоҳу анҳу яна жим эдилар. Одамлар учинчи марта Аллоҳга энг маҳбуб амал ҳақида сўраганларида, ушбу биз ўрганаётган ҳадисни айтдилар.

Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо Аллоҳга сажда қилишни, яъни, намоз ўқишни тавсия этмоқдалар. Зотан, намозсиз сажда бўлмас. Шу билан бирга ҳар бир сажда туфайли сажда қилувчининг даражаси бир поғона кўтарилиб, хатоларидан биттаси ўчирилиши ҳам таъкидланмоқда.

Бу эса ўз навбатида намоз нафақат гуноҳларнинг ювилишига балки даражаларнинг кўтарилишига ҳам хизмат этади экан.

Демак, Аллоҳнинг ҳузурида даражам юқори бўлсин, десак, кўпроқ намоз ўқиб саждаларимизни кўпайтирайлик. ҳар бир саждамиз туфайли даражамиз бир поғона кўтарилса, қандай яхши!

Хатоларимиз ювилсин, десак, кўпроқ намоз ўқиб саждаларимиз сонини кўпайтирайлик. Чунки ҳар бир саждамиз туфайли бир дона хатомиз ювилажак.

112 - الثَّالِثُ عَشَرَ: عَنْ أَبِي عَبْدِ اللهِ - وَيُقَالُ: أبُو عَبْدِ الرَّحْمَنِ - ثَوْبانَ مَوْلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: عَلَيكَ بِكَثْرَةِ السُّجُودِ؛ فَإِنَّكَ لَنْ تَسْجُدَ للهِ سَجْدَةً إلَّا رَفَعَكَ اللهُ بِهَا دَرَجَةً، وَحَطَّ عَنْكَ بِهَا خَطِيئَةً» رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [488].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

113. Абу Сафвон Абдуллоҳ ибн Буср ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамларнинг яхшиси умри узун бўлиб, амали гўзал бўлганидир», дедилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

 

Шарҳ: Вақт ва соатлар тижоратчининг сармоясидир. У нимада фойда бўлса, ўшани тижорат қилади. Сармоя кўпайгани сари, фойда ҳам кўп бўлади. Ким уни яхши ўтаса, нажот топиб, муваффақиятга эришади. Ким сармоясини зое қилса, фойда топмайди ва очиқ ойдин хасрат ва надоматда қолади.

 

Убайд ибн Холид Суламийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки кишини бир-бирига биродар қилдилар. Уларнинг бири ўлдирилди, иккинчиси эса бир ҳафта ёки шунга яқинроқ муддатдан кейин вафот этди. Унинг жанозасини ўқидик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «(Дуода) нима дединглар?» деб сўрадилар. «Унинг ҳаққига дуо қилдик, «Аллоҳим, уни мағфират қилгин ва биродарига етиштиргин», деб айтдик», дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Унинг намози тўхтагандан кейин бунинг ўқиган намози, унинг рўзасидан кейин бунинг тутган рўзаси, унинг амалидан кейин бунинг қилган амали қаёқда қолади? Иккисининг ораси осмон билан ерчалик». (Абу Довуд ривояти).

 

Имом Аҳмад муснадларида Абдуллоҳ ибн Шаддоддан ривоят қиладилар:

«Баний Узра қабиласидан бўлган уч нафар киши Набий с.а.в. ҳузурларига келиб мусулмон бўлишди. Расулуллоҳ с.а.в.: «Уларни ким овқатлантиради», дегандилар, Толҳа: «Мен», деди. Улар Толҳаникига боришди. Пайғамбар алайҳиссалом бир жамоани (урушга) юбордилар. Улардан бири ўша жамоа билан чиқиб шаҳид бўлди. Сўнгра яна бир жамоани (урушга) юборгандилар, улардан яна бири ўша жамоа билан чиқиб шаҳид бўлди. Сўнгра учинчиси тўшагида вафот топди. Толҳа: «Мен бу уч кишини жаннатда кўрдим. Тўшагида вафот топган уларнинг пешқадами эди. Охирги шаҳид бўлгани унинг ёнида, аввалгиси эса, унинг ёнида эди. Бу нарса менда чалкаш бўлиб қолди. Бу ҳақда Набий с.а.в.га зикр қилган эдим, у зот: «Унда нимани инкор қилдинг? Аллоҳ наздида Исломда узоқ умр кўрган кишидан кўра бирор афзал киши йўқ. Чунки унинг тасбеҳи, такбири ва таҳлили бор», дедилар».

Имом Аҳмаднинг бошқа ривоятида: «Улардан бири шаҳид қилинди. Иккинчиси бир йил ўтгач вафот топди. Кеч вафот топгани шаҳиддан аввал жаннатга киритилганини кўрдим. Бундан таажжубга тушиб тонг оттиргач бу ҳақда Набий с.а.в.га зикр қилдим. Шунда у зот: «Ахир ундан кейин Рамазон рўзасини тутмадими? Ахир олти минг ракат намоз ўқимадими? Ахир бир йилда мана бунча ва бунча ракат намоз ўқимадими», деб айтдилар. 

 

113 - الرَّابِعُ عَشَرَ: عَنْ أَبِي صَفْوانَ عَبْدِ اللهِ بْنِ بُسْرٍ الأَسْلَمِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «خَيْرُ النَّاسِ: مَنْ طَالَ عُمُرُهُ وَحَسُنَ عَمَلُهُ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ. [2329].

«بُسْرٍ»: بِضَمِّ البَاءِ وَبِالسِّينِ الْمُهْمَلَةِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

114. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Амаким Анас ибн Назр Бадр жангида бўлмади. Кейин у: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мушриклар билан қилган илк жангда бўла олмадим. Агар Аллоҳ мени мушриклар билан бўладиган жангда ҳозир қилса, қасамки, менинг нималар қилишимни Аллоҳ кўражак», деди. Уҳуд куни мусулмонлар чекинганида, у: «Аллоҳим! Мен мана булар – яъни шериклари – қилган ишдан Сенга узр айтаман, анавилар – яъни мушриклар – қилган ишга алоқам йўқлигини Сенга изҳор қиламан», деди. Кейин олдинга чиқди. Унга Саъд ибн Муоз йўлиқиб қолди. Шунда у: «Эй Саъд ибн Муоз! Жаннат! Назрнинг Роббига қасамки, мен унинг бўйини Уҳуд тарафидан туймоқдаман!» деди.

Саъд: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен унинг қилганини қила олмадим», деди.

Биз унда қилич, найза ёки ўқ теккан саксон нечтаям жароҳат кўрдик. Уни ўлдирилган ҳолда топдик. Мушриклар уни мусла* қилиб юборишган экан. Уни ҳеч ким танимади, фақат синглиси бармоғидан (таниб қолди).

Биз ушбу «Мўминлар ичида Аллоҳга берган аҳдларига содиқ қолган эранлар бор...» ояти у ва унга ўхшаганлар ҳақида нозил бўлган деб билар [ёки ўйлар] эдик.

Муттафақун алайҳ.

* Мусла – маййитнинг жасадини қиймалаш, аъзоларини кесиб, пажмурда қилиш.

Шарҳ: Уҳуд куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларига жароҳат етди, пастки жағларидаги бир тишлари синди. Бошлари ёрилди. Мушриклар у кишини тошбўрон қилишди. У зот Абу Омир Фосиқ мусулмонларни алдаш учун қазиб, устини ёпиб қўйган чуқурлардан бирига тушиб кетдилар. Бошларига кийган дубулғанинг иккита ҳал­қаси ёноқларига кирди. Мусулмонлар саросимага тушиб турган шундай нозик пайтда кимдир: «Муҳаммад қатл этилди!» деб қичқирди. Бу катта ва қаттиқ зарба бўлиб, мусулмонларнинг қолган куч-қувватларига ҳам путур етказди. Улар урушни йиғиштириб, енгилиб, ортларига қоча бошладилар. Ҳамма енгилса ҳам, Анас ибн Назр розияллоҳу анҳу енгилмади. Қўлидаги қуролини ташлаб, бир гуруҳ муҳожир ва ансорийлар билан бирга турган Умар ибн Хаттоб ва Толҳа ибн Убайдуллоҳларнинг олдиларига борди:

«Нима қилиб ўтирибсизлар?!» деди.

«Расулуллоҳ алайҳиссолату вассалом қатл этилибдилар», дейишди улар:.

Анас ибн Назр розияллоҳу анҳу:

«У кишидан кейин дунёда яшаб нима қиласизлар! Туринглар! Расулуллоҳ алайҳиссалом ўлган нарса йўлида сизлар ҳам ўлинглар!» деди.

Сўнгра мушриклар томон юриб кетди. Йўлда Саъд ибн Муъозни кўриб:

«Эй Саъд! Мен Уҳуд томонидан жаннатнинг ҳидини сезяпман», деди-да, урушга кириб, мисли кўрилмаган мардлик ила жанг қилиб, шаҳид бўлди. Унинг танасидан кейинчалик саксондан ортиқ жароҳат топдилар. Жасаднинг кимлигини ҳеч ким танимади. Фақат синглиси бош бармоғидан таниб қолди.

 

114 - الخَامِسَ عَشَرَ: عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: غَابَ عَمِّي أَنَسُ بْنُ النَّضْرِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ قِتَالِ بَدْرٍ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ غِبْتُ عَنْ أَوَّلِ قِتَالٍ قَاتَلْتَ الْمُشْرِكِينَ، لَئِنِ اللهُ أَشْهَدَنِي قِتَالَ الْمُشْرِكِينَ لَيَرَيَنَّ اللهُ مَا أَصْنَعُ.

فَلَمَّا كَانَ يَومُ أُحُدٍ انْكَشَفَ الْمُسْلِمُونَ، فَقَالَ: اللَّهُمَّ؛ أَعْتَذِرُ إِلَيْكَ مِمَّا صَنَعَ هَؤُلاَءِ – يَعْني أَصْحَابَهُ – وَأَبْرَأُ إِلَيْكَ مِمَّا صَنَعَ هَؤُلاَءِ – يَعْنِي الْمُشْرِكِينَ - ثُمَّ تَقَدَّمَ فَاسْتَقْبَلَهُ سَعْدُ بْنُ مُعَاذٍ، فَقَالَ: يَا سَعْدَ بْنَ مُعَاذٍ؛ الْجَنَّةُ وَرَبِّ النَّضْرِ، إِنِّي أَجِدُ رِيْحَهَا مِنْ دُونِ أُحُدٍ. قَالَ سَعْدٌ: فَمَا اسْتَطَعْتُ يَا رَسُولَ اللهِ مَا صَنَعَ، قَالَ أَنَسٌ: فَوَجَدْنَا بِهِ بِضْعاً وَثَمَانِينَ ضَرْبةً بِالسَّيْفِ، أَوْ طَعْنَةً بِرُمْحٍ، أَوْ رَمْيَةً بِسَهْمٍ، وَوَجَدْنَاهُ قَدْ قُتِلَ وَمثَّلَ بِهِ الْمُشرِكُونَ فَمَا عَرَفَهُ أَحَدٌ إِلَّا أُخْتُهُ بِبَنَانِهِ. قَالَ أَنَسٌ: كُنَّا نَرَى أَوْ نَظُنُّ أَنَّ هَذِهِ الآيَةَ نَزَلَتْ فِيْهِ وَفِي أَشْبَاهِهِ: [مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللهَ عَلَيهِ] [الأحزاب: 23] إِلَى آخِرِهَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 2805، م 1903].

قوله: «لَيُرِيَنَّ اللهُ» رُوِيَ بِضَمِّ اليَاءِ وَكَسْرِ الرَّاءِ، أَيْ لَيُظْهِرَنَّ اللهُ ذَلِكَ لِلنَّاسِ، وَرُوِىَ بِفَتْحِهِمَا، وَمَعْنَاهُ ظَاهِرٌ، وَاللهُ أَعْلَمُ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

115. Абу Масъуд Уқба ибн Амр Ансорий ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Садақа ояти* нозил бўлганида, биз ҳаммоллик қилар эдик. Бир киши келиб, кўп нарса садақа қилган эди, «у риёкордир», дейишди. Яна биров келиб, бир соъ* нарса садақа қилган эди, «Аллоҳ мана бунинг бир соъ нарсасидан беҳожатдир», дейишди. Шунда: «Мўминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни ва ўз кучлари етганидан бошқани топа олмайдиганларни айблайдиганларни Аллоҳ масхара қилади ва уларга аламли азоб бордир» (Тавба сураси, 79-) ояти нозил бўлди».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Садақа ояти Тавба сурасининг 103-ояти бўлиб, унинг маъноси қуйидагича: «Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир».

Соъ – ёғочдан қилинган идиш бўлиб, у ўша даврда ўлчов вазифасини бажарган. Соъдан сув идиши сифатида ҳам фойдаланилган. Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3 литр 330 мл, оғирликда 3 кг 250 граммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса бир соъ ҳажмда 2 литр 750 мл, оғирликда эса 2 кг 040 граммга тўғри келади. 

 

115 - السَّادِسُ عَشَرَ: عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ عُقْبَةَ بْنِ عَمْروٍ الأَنْصَاريِّ البَدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا نَزَلَتْ آيَةُ الصَّدَقَةِ كُنَّا نُحَامِلُ عَلَى ظُهُورِنَا، فَجَاءَ رَجُلٌ فَتَصَدَّقَ بِشَيْءٍ كَثِيرٍ فَقَالُوا: مُرَاءٍ، وَجَاءَ رَجُلٌ فَتَصَدَّقَ بِصَاعٍ فَقَالُوا: إنَّ اللهَ لَغَنِيٌّ عَنْ صَاعِ هَذَا، فَنَزَلَتْ {الَّذِينَ يَلْمِزُونَ الْمُطَّوِّعِينَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ فِي الصَّدَقَاتِ وَالَّذِينَ لَا يَجِدُونَ إلَّا جُهْدَهُمْ}  [التوبة - 79] الآية. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 1415، م 1018].

وَ«نُحَامِلُ» بِضَمِّ النُّونِ، وَبِالحَاءِ الْمُهْمَلَةِ: أَيْ: يَحْمِلُ أَحَدُنَا عَلَى ظَهْرِهِ بِالأُجْرَةِ، وَيَتَصَدَّقُ بِهَا.

 

Улашиш
|
|
Нусха олиш

116. Саъид ибн Абдулазиз Рабийъа ибн Язиддан, у Абу Идрис Хувлонийдан, у Абу Зарр Жундуб ибн Жунода розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таборак ва таолонинг шундай деганини айтиб бердилар:

«Эй бандаларим, Мен Ўзимга зулмни ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ўртангизда ҳам ҳаром қилдим, бас, бир-бирингизга зулм қилманглар!

Эй бандаларим, Мен ҳидоят қилганлардан бошқа барчангиз залолатдасиз, бас, Мендан ҳидоят сўранглар, сизларни ҳидоят қиламан.

Эй бандаларим, Мен таом берганлардан бошқа барчангиз очсиз, бас, Мендан таом сўранглар, сизларга таом бераман.

Эй бандаларим, Мен кийинтирганлардан бошқа барчангиз яланғочсиз, бас, Мендан кийим сўранг, сизларни кийинтираман.

Эй бандаларим, сизлар кечаю-кундуз гуноҳ қиласизлар, Мен эса барча гуноҳларни мағфират қиламан. Мендан мағфират сўранглар, сизларни мағфират қиламан!

Эй бандаларим, сизлар Менга зарар етказишга асло қодир бўла олмайсизки, зарар етказсангиз. Менга фойда келтиришга ҳам асло қодир бўла олмайсизки, фойда келтирсангиз.

Эй бандаларим, сизларнинг аввалгию охиргиларингиз, инсу-жинларингиз орангиздаги қалби энг тақволи кишидек бўлса ҳам, бу нарса Менинг мулкимда ҳеч нарсани зиёда қилмайди.

Эй бандаларим, сизларнинг аввалгию охиргиларингиз, инсу-жинларингиз қалби энг фисқу фужурга тўлган кишидек бўлса ҳам, бу нарса Менинг мулкимдан ҳеч нарсани камайтирмайди.

Эй бандаларим, сизларнинг аввалгию охиргиларингиз, инсу-жинларингиз бир жойда туриб, Мендан сўрашсаю, мен ҳар бир инсонга сўраган нарсасини берсам ҳам, бу нарса Менинг ҳузуримдаги нарсани денгизга ботириб олинган игна камайтирганчалик камайтиради, холос.

Эй бандаларим, бу амалларингизни (номаи аъмолингизга) ёзиб қўяман, сўнг уларни сизларга тўлиқ қайтариб бераман. Ким (номаи аъмолида) яхшилик топса, Аллоҳга ҳамд айтсин, ким бундан бошқа нарса топса, фақат ўзинигина маломат қилсин!».

(Ровий) Саъид айтади: «Абу Идрис қачон шу ҳадисни сўзлаб берса, чўккалаб олар эди».

Имом Муслим ривояти.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ: «Шом аҳлига мана шу ҳадисдан кўра шарафлироқ ҳадис йўқдир», деб айтганлар.

 

Шарҳ: Мазкур ҳадиси қудсий Исломнинг улкан асослари, фарълари ва одобларига тааллуқли муҳим қоидаларни ўз ичига олган улуғ ривоятлардан саналади. Нававий “Азкор” номли асарларида қуйидагиларни ёзадилар: “Ушбу ҳадиси қудсийни Абу Зар Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилган шахс - Абу Идрис Хавалоний мазкур ҳадисни айтар чоғида унинг улуғлигини таъкидлаш учун тиз чўкиб олар эдилар”.

Ҳадиси қудсийни ривоят қилган кишилар - дамашқлик ровийлар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал айтадилар: “Шом аҳли учун бундан-да шарафлироқ ҳадис йўқдир”.

 

1. Ҳадиси қудсий таърифи

Ҳадиси қудсий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таолодан қилган ривоятларидир. Ҳадиси қудсий баъзан Жаброил алайҳиссалом орқали, баъзан эса ваҳий, илоҳий илҳом ёки туш воситасида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етказилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўз сўзлари билан асҳобларига сўзлаб берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Парвардигордан ривоят қилишлари, яъни ҳадиснинг ўзига хос санади уни бошқа ҳадислардан фарқлаб туради. Шу боис, аксарият ҳолларда ҳадиси қудсий Аллоҳ таолога нисбат берилади.

Қуръони карим билан ҳадиси қудсий қуйидаги жиҳатлар билан бир-биридан фарқланади:

Қуръони каримнинг лафзи ҳам, маъноси ҳам мўъжиза. Аммо ҳадиси қудсий ожиз қолдириш хусусиятига эга эмас.

Қуръон оятлари намозда ўқилади. Ҳадиси қудсий эса ўқилмайди.

Қуръонни инкор қилган кимса кофир бўлади. Ҳадиси қудсийни инкор қилувчи эса фосиқ бўлади.

Қуръони каримнинг лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳдан. Ҳадиси қудсийнинг лафзи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан ташкил топган, маъноси эса Аллоҳ тарафидан ваҳий қилинган.

Қуръони каримнинг маъносини ривоят қилиб бўлмайди. Ҳадиси қудсий маъносини ривоят қилиш мумкин.

Қуръони каримни нопок ҳолда ўқиш мумкин эмас. Ҳадиси қудсийни ўқиш ёки ушлаш учун таҳорат  шарт қилинмайди.

Жунуб одам Қуръонни ўқиши ёки кўтариб юриши мумкин эмас. Ҳадиси қудсийни жунуб одам ҳам кўтариб ёки ўқиб юраверади.

Қуръони каримдан бир ҳарф ўқиган кимсага ўн ҳасанот ёзилади. Ҳадиси қудсий ўқишга бундай ажр-мукофот белгиланмаган.

Ҳадиси қудсийни илоҳий ҳадислар деб ҳам аташади. Уларнинг сони юзтадан кўпроқ.

 

2. Аллоҳ зулмни Ўзига ҳаром қилди.

Аллоҳ таолонинг зулмни ўзига ҳаром қилганига мазкур ҳадис очиқ далилдир: “Мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим”.

Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган: “Мен бандаларга зулм қилувчи эмасман”. (Қоф сураси, 29-оят); “Албатта Аллоҳ инсонларга асло зулм қилмайди”. (Юнус сураси, 44-оят); “Албатта Аллоҳ зарра миқдоричалик зулм қилмас”. (Нисо сураси, 40-оят).

 

3. Зулм бандалар учун ҳам ҳаромдир.

Аллоҳ таоло бандаларни бир-бирларига зулм қилишдан қайтарди. Зеро, зулмнинг ҳар қандай кўриниши ҳаромдир.

Зулм икки хил бўлади:

1. Ўзига зулм қилиш.

Мазкур зулмнинг энг даҳшатлиси Аллоҳ таолога ширк келтирмоқдир. “Албатта ширк энг катта зулмдир”. (Луқмон сураси, 13-оят).

Чунки мушрик ҳар қандай шерикдан пок Аллоҳга бир махлуқни тенглаштириб, уни холиқ даражасига кўтарди.

Катта-кичик гуноҳлар ширкдан кейин турадиган зулм саналади. Банда гуноҳ-маъсиятга қўл уриши билан ўзини дунёю Охират бадбахтлигига гирифтор қилади ва бу нафсга нисбатан очиқ зулмдир.

2. Инсоннинг бошқа бировга зулм ўтказиши.

Ушбу зулмнинг ҳаромлиги ҳақида бир қанча ҳадисларни келтириб ўтиш мумкин. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Зулм Қиёмат кунида зулматларга айланади”. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари);

Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло золимни маълум вақт қўйиб қўяди. Охири (бир куни) уни (азоб билан) ушлаганида, асло қутулиб кета олмайди”. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги оятни ўқидилар: “Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши-азоби аламли ва қаттиқдир”. (Ҳуд сураси, 102-оят); (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Одамлар орасида адолат ўрнатиш ва зулм-зўравонликларга бутунлай барҳам бериш, шак-шубҳасиз, Исломнинг энг олий мақсадларидандир. Чунки адолат ҳар қандай бошқарув тизими ёки цивилизация учун тамал тоши вазифасини ўтайди. Бинобарин, жавр-зулм халқларнинг тинкасини қуритиш, жамиятни остин-устин қилиш, ҳаёти дунёни заҳар-заққумга айлантириб, Охиратда Аллоҳ таоло ғазабини олиб келишнинг асосий сабабчиларидан ҳисобланади.

 

4. Аллоҳ азза ва жаллага муҳтожлик.

Бутун махлуқот дунёю Охиратда ўзларига фойда-манфаат касб этиш ва зарар-зиённи даф қилишлари учун Аллоҳ таолога муҳтождирлар. Улар ҳаёти дунёда Кариму Раҳмоннинг ҳидояти ва ризқ-насибасига қарам бўлсалар, Охиратда У Зотнинг раҳмату мағфиратига жуда-жуда муҳтождирлар.

Мусулмон ўзининг фақирлигию муҳтожлигини Парвардигорига арз этиш орқали Аллоҳ таолога яқинлашади.

Банданинг Аллоҳга бўлган ҳақиқий қуллиги қуйидаги уч суратнинг бирида акс этади:

Сўрамоқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг ўз муҳтожликларини изҳор этиб, Унга ёлворишларини хуш кўради. Емоқ, ичмоқ, киймоқ каби моддий эҳтиёжлар ҳам, ҳидоят, мағфират каби маънавий эҳтиёжлар ҳам Ёлғиз Аллоҳдан сўралади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳар бирингиз барча ҳожатини, хатто оёқ кийимининг боғичи узилиб кетса, уни ҳам Парвардигоридан сўрасин”.

Ҳидоят талабида илтижо қилиш.

Аллоҳ таолонинг буйруқларига тўлиқ бўйсуниш. Яъни шариат буюрган ишларни тўлиқ адо этиб, қайтарган-мункар амаллардан ўзини пок тутиш.

 

116 - السَّابِعُ عَشَرَ: عَنْ سَعِيدِ بْنِ عَبْدِ العَزِيزِ، عَنْ رَبِيعَةَ بْنِ يَزِيدَ، عَنْ أَبِي إِدْرِيسَ الخَوْلَانيِّ، عَنْ أَبِي ذَرٍّ جُنْدُبِ بنِ جُنَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِيمَا رَوَى عَنِ اللهِ تَبَارَكَ وَتَعَالَى أَنَّهُ قَالَ: «يَا عِبَادِي؛ إِنِّي حَرَّمْتُ الظُّلْمَ عَلَى نَفْسِي، وَجَعَلْتُهُ بَيْنَكُمْ مُحَرَّماً فَلَا تَظَالَمُوا.

يَا عِبَادِي؛ كُلُّكُمْ ضَالٌّ إِلَّا مَنْ هَدَيْتُهُ، فَاسْتَهْدُوني أَهْدِكُمْ.

يَا عِبَادِي؛ كُلُّكُمْ جَائِعٌ إِلَّا مَنْ أَطْعَمْتُهُ، فَاسْتَطْعِمُونِي أُطْعِمْكُمْ.

يَا عِبَادِي؛ كُلُّكُمْ عَارٍ إِلَّا مَنْ كَسَوْتُهُ، فَاسْتَكْسُوني أَكْسُكُمْ.

يَا عِبَادِي؛ إنَّكُمْ تُخْطِئُونَ بِاللَّيْلِ وَالنَّهَارِ، وَأَنَا أَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعاً، فَاسْتَغْفِرُونِي أَغْفِرْ لَكُمْ.

يَا عِبَادِي؛ إِنَّكُمْ لَنْ تَبْلُغُوا ضَرِّي فَتَضُرُّونِي، وَلَنْ تَبْلُغُوا نَفْعِي فَتَنْفَعُوني.

يَا عِبَادِي؛ لَوْ أَنَّ أَوَّلَكُمْ وَآخِرَكُمْ، وَإِنْسَكُمْ وَجِنَّكُمْ كَانُوا عَلَى أَتْقَى قَلْبِ رَجُلٍ وَاحِدٍ مِنْكُمْ مَا زَادَ ذَلِكَ فِي مُلْكِي شَيْئاً.

يَا عِبَادِي؛ لَوْ أَنَّ أَوَّلَكُمْ وَآخِرَكُمْ وَإِنْسَكُمْ وَجِنَّكُمْ كَانُوا عَلَى أَفْجَرِ قَلْبِ رَجُلٍ وَاحِدٍ مَا نَقَصَ ذَلِكَ مِنْ مُلْكِي شَيْئاً.

يَا عِبَادِي؛ لَوْ أَنَّ أَوَّلَكُمْ وَآخِرَكُمْ وَإنْسَكُمْ وَجِنَّكُمْ قَامُوا فِي صَعِيدٍ وَاحِدٍ، فَسَأَلُونِي فَأَعْطَيْتُ كُلَّ إِنْسَانٍ مَسْألَتَهُ، مَا نَقَصَ ذَلِكَ مِمَّا عِنْدِي إِلَّا كَمَا يَنْقُصُ الْمِخْيَطُ إِذَا أُدْخِلَ البَحْرَ.

يَا عِبَادِي؛ إِنَّمَا هِيَ أَعْمَالُكُمْ أُحْصِيهَا لَكُمْ، ثُمَّ أُوَفِّيكُمْ إيَّاهَا، فَمَنْ وَجَدَ خَيْرًا فَلْيَحْمَدِ اللهَ، وَمَنْ وَجَدَ غَيْرَ ذَلِكَ فَلَا يَلُومَنَّ إِلَّا نَفْسَهُ». قَالَ سَعِيدٌ: كَانَ أَبُو إِدْرِيسَ إِذَا حَدَّثَ بِهَذَا الحَدِيثِ جَثَا عَلَى رُكْبَتَيْهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

وَرَوَيْنَا عَنِ الإِمَامِ أَحْمَدَ بْنِ حَنْبَلٍ رَحِمَهُ اللهُ قَالَ: لَيْسَ لأَهْلِ الشَّامِ حَدِيثٌ أَشْرَفُ مِنْ هَذَا الحَدِيثِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш