33-КИТОБ
33-боб Етимлар, қизлар, бошқа заиф, бечора ва қалби синиқ кишиларга яхшилик, шафқат қилиш ҳамда тавозуъли ва камтар бўлиш ҳақида
33- بَابُ مُلَاطَفَةِ اليَتِيمِ وَالبَنَاتِ وَسَائِرِ الضَّعَفَةِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْمُنْكَسِرِينَ وَالإِحْسَانِ إِلَيْهِمْ وَالشَّفَقَةِ عَلَيْهِمْ، وَالتَّوَاضُعِ مَعَهُمْ وَخَفْضِ الجَنَاحِ لَهُمْ
(33)
33-BOB

33-боб. Етимлар, қизлар, бошқа заиф, бечора ва қалби синиқ кишиларга яхшилик, шафқат қилиш ҳамда тавозуъли ва камтар бўлиш ҳақида

Аллоҳ таоло айтади: «Мўминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни, мудом камтар-тавозуъли бўлинг!)» (Ҳижр сураси, 88-оят).

«Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорларининг юзинирозилигини истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Кўзларингиз ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга аҳли дунёларга боқмасин)» (Каҳф сураси, 28-оят).

«Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг. Сўровчи гадони эса (бирон нарса бермасдан) ҳайдаманг!» (Зуҳо сураси, 9–10-оятлар).

«Динни (охиратдаги жазони) ёлғон дейдиган кимсани(нг қандай кимса эканлигини) кўрдингизми-билдингизми? Бас, бу етим-есирни (қўполлик билан) ҳайдаб соладиган ва (кишиларни) мискин-бечорага таом беришга тарғиб қилмайдиган кимсадир» (Моъувн сураси, 1–3-оятлар).


33- بَابُ مُلَاطَفَةِ اليَتِيمِ وَالبَنَاتِ وَسَائِرِ الضَّعَفَةِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْمُنْكَسِرِينَ

وَالإِحْسَانِ إِلَيْهِمْ وَالشَّفَقَةِ عَلَيْهِمْ، وَالتَّوَاضُعِ مَعَهُمْ وَخَفْضِ الجَنَاحِ لَهُمْ

 


قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَاخْفِضْ جَنَاحَكَ للمُؤْمِنِينَ}.

وَقَالَ تَعَالَى: {وَاصْبِرْ نَفْسَكَ مَعَ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ بِالغَدَاةِ وَالعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ، وَلَا تَعْدُ عَيْنَاكَ عَنْهُمْ تُرِيدُ زِينَةَ الحَيَاةِ الدُّنْيَا}.

وَقَالَ تَعَالَى: {فَأَمَّا اليَتِيمَ فَلَا تَقْهَرْ، وَأَمَّا السَّائِلَ فَلَا تَنْهَرْ}.

وَقَالَ تَعَالَى: {أَرَأَيتَ الَّذِي يُكَذِّبُ بِالدِّينِ، فَذَلِكَ الَّذِي يَدُعُّ اليَتِيمَ، وَلَا يَحُضُّ عَلَى طَعَامِ الْمِسْكِينَ}.

 

(33)

267. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга олти киши эдик. Мушриклар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Анавиларни ҳайдаб юбор, биз (билан бирга бўлиш)га журъат қилишмасин», дейишди. Мен, Ибн Масъуд, ҳузайллик бир киши, Билол ва яна икки киши эдик, уларнинг исмини айта олмайман. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўнгилларига Аллоҳ хоҳлаган бир нарсалар келиб, уни хаёлларидан ўтказган эдилар, Аллоҳ азза ва жалла «Эртаю кеч Роббларига Унинг важҳини истаб дуо қилаётганларни ҳайдама»[1] оятини нозил қилди».

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Бу ривоятда Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу хабар беришларича, у киши ўзи бир жамоа заифҳол мусулмонлар билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида бўлар, у зотдан таълим олишар ва бу ҳол бир гуруҳ мутакаббир мушрикларнинг тинчини бузар экан. Шу боис, улар ўзларига бўйин товлайдиган бўлиб кетмасин дея Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу заифҳол кишиларни ҳайдаб юборишларини сўрашибди. Эҳтимол, мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга агар уларни ҳайдаб юборсалар, у Зот билан бирга ўтиришга, динларига киришга ваъда бериб, у Зотни алдамоқчи бўлишгандир. Нима бўлмасин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушрикларнинг таклифини қабул қилишни ўйлаб, хаёлдан ўтказдилар. Қалбларида уларнинг талабларига кўнишга бироз мойиллик ҳам пайдо бўлиб, заифҳол кишиларга алоҳида мажлис қилиб, обрўли кишилар учун бошқалар аралашмайдиган алоҳида бир мажлис қуришни ўйладилар ва буни даъват ишларининг ривож топиши ва мазкур обрўли кишиларнинг Исломга киришини кўзлаб қилмоқчи эдилар. Лекин Аллоҳ буни тўғрилаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу фикрни амалга ошириб, ижро этмасларидан олдин у Зотнинг дилларидан уни кетказди ва у Зотга Анъoм сурасидаги мазкур оятларни нозил қилиб, у Зотни заифҳол мусулмонларни нари қилишдан қайтарди ва мутакаббир мушрикларнинг қарашлари ва мезонлари хато эканини айтди.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг мазкур оятларнинг нозил бўлиш сабалари ҳақида айтган сўзлари.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қурайшнининг бир гуруҳ аъёнлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидандан ўтиб қолишди. У Зотнинг ҳузурларида Хаббоб, Суҳайб, Билол ва Амморлар бор эди. Улар: «Эй Муҳаммад! Қавмингдан мана шуларга рози бўлдингми? Уларни ҳайдаб юбор. Агар уларни нари қилсанг, эҳтимол, биз сенга эргашиб қолармиз», дейишди. Шунда Аллоҳ таоло улар ҳақида ўзининг қуйидаги сўзларини нозил қилди:

«У билан Роббилари ҳузурига тўпланишларидан хавф қиладиганларни огоҳлантир! Уларга ундан ўзга валий ҳам, шафоатчи ҳам йўқ. Шоядки, тақво қилсалар. Эртаю кеч Роббиларига Унинг юзини истаб илтижо этаётганларни ҳайдама! Уларнинг ҳисоб-китобидан сенинг зиммангда ҳеч нарса йўқ. Сенинг ҳисоб-китобингдан уларнинг зиммасида ҳеч нарса йўқ. Уларни ҳайдаб, золимлардан бўлиб қолмагин. «Ичимизда Аллоҳ марҳамат кўрсатганлар шуларми?», дейишлари учун уларни бир‑бирлари билан мана шундай синаймиз». (Анъом сураси, 51–53-оятлар.)

Демак, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ривоятига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушрикларнинг талабларига рози бўлишга мойил бўлмай туриб, Аллоҳ таоло мазкур оятларни нозил қилиб, у зотни заифҳол мусулмонларни нари қилишдан, мушрикларнинг таклифларини қабул қилишдан қайтарган.

Энди ўша вазиятда нозил бўлган мазкур оятларни бир кўриб чиқамиз.

Аллоҳ таолонинг заифҳол мусулмонлар хусусида Ўз Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга берган кўрсатмаси;

Мўминларнинг иймон ва тақволари янада зиёда бўлиши учун Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уларни Қуръон билан огоҳлантиришни буюрмоқда. Аллоҳ таоло уларни қиёмат кунига иймон келтирадиган, ҳашрдан ва у кунда Аллоҳ таоло олдида тик туришдан хавфда бўладиган ва улардан Аллоҳ таолонинг азобини даф қиладиган Ўзидан ўзга валий ҳам, воситачи ҳам йўқ эканини яхши биладиган ва шунинг учун ҳам солиҳ амаллар қиладиган ва Қуръон билан огоҳлантирилса, фойда қиладиган кишилар деб васфламоқда:

«У билан Роббиларига тўпланишларидан қўрқадиганларни огоҳлантир. Уларга ундан ўзга валий ҳам, шафоатчи ҳам йўқ. Шоядки, тақво қилсалар».

Аллоҳ Ўз Расулини ўша солиҳ мўминларни Қуръон билан огоҳлантиришга буюргач, уларни мутакаббир мушрикларнинг гапига кириб, ҳайдаб юборишдан қайтаради:

«Эртаю кеч Роббиларига Унинг юзини истаб дуо этаётганларни ҳайдама! Уларнинг ҳисоб-китобидан сенинг зиммангда ҳеч нарса йўқ. Сенинг ҳисоб-китобингдан уларнинг зиммасида ҳеч нарса йўқ. Уларни ҳайдаб, золимлардан бўлиб қолма».

Аллоҳ таоло уларни Парвардигорларига куну тун тазарру қиладиганлар деб мақтамoқда. Яъни улар эртадан кечгача Аллоҳга ибодат қиладилар, Унинг учун намоз ўқийдилар, Уни зикр қиладилар, шундай қилиб, улар обид, намозхон ва зокир банда ўлароқ кун бўйи Аллоҳ билан бирга бўладилар. Улар бу дуо ва ибодатларини ихлос билан, фақат Аллоҳ таолонинг розилигини истаб қиладилар, бирор бир дунё матосини кўзламайдилар.

Аллоҳ таоло таоло томомнидан айтилган ушбу мақтовлар уларни ҳайдашдан, чиқариб юборишдан қайтарилишининг асосий боиси эди. Улар ушбу сифатлари билан иззат‑икромга ва эҳтиромга лойиқдирлар, ҳайдаб юборишга эмас. Улар гарчи ҳеч қандай дунё матосига эга бўлмасалар ҳам, мазкур сифатлари билан анави зодагон, кибор мушриклардан афзалдирлар.

Ояти каримада яна Аллоҳ таоло Ўз Расулига ушбу заифҳол мўминларнинг ошкораю яширин феъллари туфайли ҳисоб қилинмаслигини, чунки уларнинг ҳисоб‑китоблари Аллоҳ зиммасида эканини эслатмоқда. Бу ҳам уларни ҳайдашдан қайтаришнинг сабаблардан биридир:

«Уларнинг ҳисоб-китобидан сенинг зиммангда ҳеч нарса йўқ. Сенинг ҳисоб-китобингдан уларнинг зиммасида ҳеч нарса йўқ».

Бордию у Зот алайҳиссалом бу бечора мўминларни нари сурадиган бўлсалар, золим бўлиб қоладилар, чунки уларни    ҳайдаш зулмдир:

«Уларни ҳайдаб, золимлардан бўлиб қолма».

Мазкур қайтариқ муносабати билан ояти карималар заифҳол мўминлар билан мутакаббир кофирларни Аллоҳ таоло синашини ҳам хабар қилади. Бу уларнинг мўминларга ҳасад қилишлари, уларни ҳақир санаб, фазилату ҳурматда, мақому мартаба ўзларидан паст деб билишларида намоён бўлди. Шу боис улар инкор оҳангида шундай деб савол беришди: «Ичимизда Аллоҳ марҳмат кўрсатганлар манави хору зор бечоралар эканми? Буларнинг Аллоҳ наздида биздан афзал бўлиши ақлга сиғадими?»

Бунга жавобан Аллоҳ таоло шундай дейди:

«Ичимизда Аллоҳ марҳамат кўрсатганлар шуларми?», дейишлари учун уларни бир‑бирлари билан мана шундай синаймиз»

Мушрикларнинг ҳайратли саволларига Аллоҳ таоло «Ҳа, шундай», деб жавоб берди. Уларнинг ичидан ўша заифҳол мўминларга марҳамат кўрсатди. Уларга бундай илтифот бўлиши ва уларни ортиқ қилинишининг асосий сабаби – уларнинг Аллоҳ таолога шукр бажо келтиришлари, У Зотга гўзал бир тарзда ибодат этишлари, амалларини холис Ўзи учун қилишлари эди:

«Аллоҳнинг Ўзи шукр қилувчиларни яхши билгувчи эмасми?»

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мушрикларнинг талабларини қабул қилишдан қайтарар экан, у Зотни мўминларни янада иззат‑икром қилишга, ҳузурларига келишганида уларга салом беришга ва уларга Аллоҳ таолонинг ризоси, раҳмати ва мағфиратининг башоратини беришга буюрди. Токи улар Аллоҳга ибодатни кўпайтириб, У Зотнинг тоатида яна ҳам жўшқин бўлсинлар, тавба-истиғфорни кўпайтирсинлар:

«Агар ҳузурингга оятларимизга иймон келтирадиганлар келсалар: «Сизларга салом бўлсин, Роббингиз Ўз зиммасига раҳматни ёздики, сиздан ким жаҳолат ила ёмонлик қилса, сўнгра ундан кейин тавба қилса ва ислоҳ қилса, бас, албатта, У ўта мағфиратли ва жуда ҳам раҳмлидир», деб айт».

Бу буйруқнинг Каҳф сурасида ҳам таъкидланиши:

Анъом сурасидаги оятлар маъноси Каҳф сурасининг икки оятида ҳам таъкидланди:

«Ўзингни эртаю кеч Роббиларига Унинг юзини истаб дуо қилгувчилар билан бирга тут! Дунё ҳаётининг зийнатини истаб, улардан кўзларингни бурма! Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб иши издан чиққанларга итоат қилма. Сен: «Ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин. Албатта, Биз золимларга саробурдаси* уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган мис каби юзларни қовурувчи сув билан «ёрдам» берилади. Қандай ҳам ёмон ичимилик ва нақадар ёмон жой!» (28–29‑оятлар).

* «Саробурда» – чодирнинг атрофини ўраб турадиган қурилма. Унинг эшиги бўлиб, чодирга у орқали кирилади.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу заифҳол мўминлардан узр сўрайдилар

Саҳобалар розияллоҳу анҳум бу раббоний буйруқни чуқур англадилар. Улар заифҳол мўмин-мусулмонларни ҳурматлар, фазилатларини қадрлар, мутакаббир мушриклардан устун кўрар ва ранжитмасликка ҳаракат қилишар эди. Бу ҳақда иккита ҳодисани эслаш билан кифояланамиз. Уларнинг бири Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан, иккинси Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан боғлиқ.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан боғлиқ воқеъа кейинги ҳадисда зикр қилинади.

Умар розияллоҳу анҳу Исломга илгарироқ кирганларни муқаддам қўярди;

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу мўминлар амири бўлиб турган кезлари мусулмонлардан икки гуруҳ у кишининг олдиларига киришга изн сўрашди. Бири Исломга биринчилардан бўлиб кирган Билол, Салмон Форсий ва Суҳайб розияллоҳу анҳумдан иборат бўлса, иккинчи гуруҳ Исломга кейин кирган, мусулмон бўлишларидан аввал зодагонлардан ҳисобланган Абу Суфён, Суҳайл ибн Амр ва Икрима ибн Абу Жаҳл розияллоҳу анҳумлар эди. Умар розияллоҳу анҳу фазлу ҳурматда кейингилардан устун бўлганлари эътиборидан Исломга биринчи бўлиб кирган кишиларга изн бериб, уларни ўз мажлисига киритди. Мазкур учта раҳбар эса эшик олдида кутиб қолаверишди, уларга изн берилмади. Бу ҳол Абу Суфён розияллоҳу анҳуга қаттиқ таъсир қилди, буни ўзининг улуғлигига номуносиб деб билди ва биродарларига: «Бугунгидек хорлик кўрмаганман. Қандай қилиб биздан олдин манави бу қулларга изн беради?» деди. Шунда Суҳайл ибн Амр ҳакимона жавоб берди: «Биз ўз жонимизга жафо қилганмиз. Улар ҳам, бизлар ҳам Исломга даъват қилиндик. Улар дарҳол «Лаббай» деб Исломга кирдилар. Биз эса кечикдик. Қиёмат куни жаннатга ҳам сизлардан олдин чорлансалар, ҳолингиз қандоқ бўларкин? Олдимизда фақат бир йўл бор. У ҳам бўлса, Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиқишимиз, шояд, шаҳидлик мақомига илиниб қолсак», деди. Улар Шомга қараб юрдилар ва Ярмук жангида қатнашдилар. У ерда қаттиқ синовларга дуч келишди, Икрима ибн Абу Жаҳл ва Суҳайл ибн Амр розияллоҳу анҳумолар шаҳид бўлдилар».

Баҳсимизга хулоса ясар эканмиз, юқоридаги сўзлардан шу нарса маълум бўладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам заифҳол мусулмонларни ҳайдамаганлар, мушрикларнинг таклифларига розилик изҳор этмаганлар. Балки уларнинг сўровларини кўнгилларида муҳокама қилиб, ўйлаб кўрганлар ва ўз ижтиҳодлари билан уларнинг таклифларини қабул қилиш манфаатли бўлса керак, деган ўйга бориб турганларида Аллоҳ таоло у зотнинг фикрларини тўғрилаб, ўнглаб қўйди: Анъом сурасидан бир неча оятларни нозил қилди ва Каҳф сурасида у маъноларни яна ҳам таъкидлаб, мустаҳкамлаб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмоқчи бўлган тадбир ҳам умуман олганда шариатга хилоф, ножоиз ёки эзгуликдан айри иш эмасди, аммо намунали, аъло ечим эмасди. Шунинг учун мазкур оятлар нозил қилинди ва улар бутун инсоният учун яна бир юксак тушунчаларни тақдим қилди.

Ҳа, Аллоҳ таоло Ўз Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга ишларнинг энг афзали ва аълосини раво кўриб, у Зотни шунга йўллади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу буйруқларни маҳкам тутиб, иззат‑икром қилишда, бировни бошқадан устун қўйишда Раббоний, энг тўғри мезонда иш қилдилар:

«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир» (Ҳужурот сураси, 13‑оят).

Имом Муслом Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло суратларингиз ва мол-дунёларингизга қарамайди, балки қалбларинигиз ва амалларингизга қарайди», дедилар».



[1] Анъом сураси, 52-оят.

267 - عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ سِتَّةُ نَفَرٍ، فَقَالَ الْمُشْرِكُونَ للنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: اطْرُدْ هَؤُلَاءِ لَا يَجْتَرِؤُونَ عَلَيْنَا، وَكُنْتُ أَنَا وَابْنُ مَسْعُودٍ وَرَجُلٌ مِنْ هُذَيْلٍ وَبِلَالٌ وَرَجُلَانِ لَسْتُ أُسمِّيهِمَا، فَوَقَعَ فِي نَفْسِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَقَعَ، فَحَدَّثَ نَفْسَهُ، فَأَنْزَلَ اللهُ تَعَالَى: {وَلَا تَطْرُدِ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ بِالْغَدَاةِ وَالعَشِيِّ يُريدُونَ وَجْهَهُ} [الأنعام: 52]. رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2413/46].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

268. Абу Ҳубайра Оиз ибн Амр ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: (Бу киши «Ризвон» байъатида иштирок этган саҳобалардан эдилар.)

«Салмон, Суҳайб ва Билол бир неча киши билан ўтиришган эди, уларнинг олдига Абу Суфён келди. Шунда улар: «Аллоҳга қасам, Аллоҳнинг қиличлари Аллоҳнинг душманининг бўйнидан жойини топмади-да», дейишди. Абу Бакр: «Қурайшнинг шайхига, саййидига шундай дейсизларми?!» деди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, у зотга бўлган воқеани айтиб берди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Бакр, ишқилиб сен уларнинг ғазабини келтириб қўймадингми? Агар уларнинг ғазабини келтирган бўлсанг, Роббингнинг ғазабини келтирган бўласан», дедилар. Абу Бакр уларнинг ҳузурига келиб, «Эй биродарлар, ғазабингизни келтириб қўймадимми?» деди. Улар: «Йўқ, биродар, Аллоҳ сени мағфират қилсин», дейишди».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Бу воқеа Мадинада, Макка мушриклари Ҳудайбияда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўрталарида тузилган аҳдни бузгач, Қурайш намояндаси Абу Суфён мусулмон бўлишидан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонларни алдаш учун Мадинага келган ва ўз ишини битира олмай, муваффақиятсиз қайтган кунлари бўлиб ўтган эди.

Бу ҳадиси шарифдан заифҳол саҳобаларнинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги мақомларини билиб олишимиз мумкин. Чунки ҳадисда уларни ранжитиш Аллоҳ таолони ранжитиш билан тенглаштирилганди.


268 - وَعَنْ أَبِي هُبيْرةَ عَائِذِ بْنِ عَمْرٍو الْمُزَنِيِّ - وَهُوَ مِنْ أَهْلِ بَيْعَةِ الرِّضْوَانِ - رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ أَبَا سُفْيَانَ أَتَى عَلَى سَلْمَانَ وَصُهَيْبٍ وَبِلَالٍ في نَفَرٍ فَقَالُوا : مَا أَخَذَتْ سُيُوفُ اللهِ مِنْ عَدُوِّ اللهِ مَأْخَذَهَا، فَقَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَتَقُولُونَ هَذَا لِشَيْخِ قُريْشٍ وَسَيِّدِهِمْ؟! فَأَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَأَخْبَرَهُ فَقَالَ: يَا أَبَا بَكْرٍ لَعَلَّكَ أَغْضَبْتَهُمْ، لَئِنْ كُنْتَ أَغْضَبْتَهُمْ لَقَدْ أَغْضَبْتَ رَبَّكَ؟ فَأَتَاهُمْ فَقَالَ: يَا إِخْوَتَاهُ؛ أَغْضَبْتُكُمْ؟ قَالُوا: لَا، يَغْفِرُ اللهُ لَكَ يَا أُخَيَّ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2504].

قَولُهُ «مَأْخَذَهَا» أَيْ: لَمْ تَسْتَوفِ حَقَّهَا مِنْهُ. وَقَولُهُ: «يَا أُخَيَّ» رُوِيَ بِفَتْحِ الهَمْزَةِ وَكَسْرِ الخَاءِ وَتَخْفِيفِ اليَاءِ، وَرُوِيَ بِضَمِّ الهَمْزَةِ وَفَتْحِ الخَاءِ وَتَشْدِيدِ اليَاءِ.

 

Улашиш
|
|
Нусха олиш

269. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етимни қарамоғига олган мен билан жаннатда мана бундайдир» деб, кўрсаткич ва ўрта бармоқлари билан, уларнинг орасини очиб ишора қилдилар».

Имом Бухорий ривояти.

 

Шарҳ: Араб тилида «етим» деб отаси вафот этган вояга етмаган болага айтилади. Вояга етиб, балоғат ёшига кирса, етимликдан чиқади.

Етим одатда ожиз ва заиф шахс бўлади. Етимни хорловчи, унга зулм қилувчи, ҳаққини поймол қилувчи шахсни ҳақиқий диндор деб бўлмайди.
Етимларга ёрдам бериш ниҳоятда савобли иш. Етимларга овқат, кийим-кечак, таълим ва тарбия бериш ўзига тўқларнинг зиммасидаги бурчдир. Шундай қилинса, етим жамият учун фойдали шахс бўлиб етишади.

Агар унга бепарво қаралса, камситилса, разолат ва жиноят кўчасига кириб, ўзи яшаётган жамиятга фақат зарар келтирувчи шахсга айланади.
Шу ва бошқа бир қанча ҳикматлар асосида Исломда етимга яхшилик қилиш қаттиқ тарғиб қилинган. Етимга яхшилик қилувчиларга катта ваъдалар эълон қилинган. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида айтади: «Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик, ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга хосдир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир» (177-оят).

Одатда одамлар яхшилик матлуб эканлиги ҳақида ихтилоф қилмайдилар. Яхшилик нима эканлиги ҳақида ихтилоф қиладилар. Ҳар ким ўзининг йўлини яхши деб тушунади. Яхшилик маъносига ўзича таърифлар келтиради, чегаралар қўяди, белгилар белгилайди. Улар кўпинча яхшиликни белгилашда ақлларини, ота-боболаридан қолган урф-одатларни, ўзлари яшаб турган жамиятдаги ўлчовларни тушунадилар. Бирлари яхшилик деб тушунган нарсани, бошқалари мутлақо ёмонлик деб тушунишлари ҳам мумкин. Демак, яхшиликнинг ҳақиқатини мазкур ҳоллардан устун тургувчи жиҳат белгилаши керак.

Ислом динида яхшилик–Аллоҳ яхши деган нарсалардир. Уларнинг нима экани ушбу оятда тўлиқ таърифлаб берилган. Мол беришни одат қилган одам ҳирс, заифлик, бахиллик сиртмоғидан озод бўлади. Мол-дунёга қулликдан озод бўлади. Бу юксак инсоний фазилатдир. Фақат юксак инсоний фазилатлар соҳибигина мазкур тоифадаги кишиларга холис ёрдам беради. Бу ишни қилган инсон ҳақиқий яхшиликни қилган бўлади.

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида айтади: «...Сендан етимлар ҳақида сўрарлар. Сен: «Уларга ислоҳ қилиш яхшидир», деб айт. Агар уларнинг (молларини) аралаштириб юборсангиз, бас, биродарларингиз. Аллоҳ бузғунчини ҳам, ислоҳчини ҳам билади. Агар хоҳласа, Аллоҳ сизларни қийинчиликка соларди. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳикматли зотдир» (220-оят).

Боқувчисиз қолган етим болалар жамиятда алоҳида эътиборга сазовор аъзолардир, ояти каримада ана ўшалар ҳақида савол берилмоқда. «Сендан етимлар ҳақида сўрарлар», деяпти Аллоҳ таоло. Ва жавобдан савол етимларга бўладиган муомала, уларнинг мерос олган молларига қандай муносабатда бўлиш ҳақида экани маълум бўлади. Чунки оятда:  «Уларга ислоҳ қилиш яхшидир, деб айт», дейиляпти.

Етимларга ислоҳ (яхшилик) қилишда хайри барака бор. Етимларга яхши қараш ҳар бир жамиятдаги ижтимоий тенгликнинг муҳим омилларидан биридир.

Шунинг учун ҳам Исломда бу масалага алоҳида эътибор берилган. Қуръони Каримда ушбу масала бўйича бир қанча оятлар келган, жумладан, «Анъом» сурасидаги: «Етимларнинг молига яқин келманг...» ояти ва «Нисо» сурасидаги: «Албатта, етимларнинг молини зулм ила еювчилар қоринларига оловдан бошқани емайдилар ва тезда дўзахга кирадилар» ояти ва бошқалар.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтишларича, ушбу икки оят туширилгандан кейин етимларни ўз кафолатига олган кишилар, етимларнинг ҳаққини еб қўймайлик, деб уларнинг овқатларини ҳам, ичимликларини ҳам алоҳида қилиб қўйишган экан. Ҳатто етимдан бирор овқат ортиб қолса, ўзи емаса, бузилиб кетса ҳам, биров емайдиган бўлибди. Бундай қийин ҳолни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга зикр қилишганида, Аллоҳ таоло: «Сендан етимлар ҳақида сўрайдилар», оятини нозил қилган экан. Бу оятда етимнинг молини унинг тарбиясини зиммасига олган одам ўз молига аралаштириб юборишига рухсат берилмоқда: «Агар уларнинг (молларини) аралаштириб юборсангиз, бас, биродарларингиз». Яъни, етимларнинг молларини ўз молингизга аралаштириб юборсангиз бўлаверади, чунки улар ҳам сизларнинг биродарингиз. Сизлар уларга раҳм-шафқат қилиб ўз тарбиянгизга олдингиз. Энди уларнинг молини еб қўйиб, азобга дучор бўлмайлик, деб ўзингизни машаққатга солишнинг ҳожати йўқ. Сизда уларнинг молини ейиш нияти бўлмаса бўлгани. «Аллоҳ бузғунчини ҳам, ислоҳчини ҳам билади».
Етимларнинг молини еб бузғунчилик қилганларни Ўзи билиб жазолайди. Уларнинг молини ўз молига аралаштирса ҳам, емай тақво қилганларни эса, мукофотлайди.

Тушунтириш учун айтиш керакки, етим–отасидан айрилган, балоғат ёшига етмаган ёш ўғил-қизлардир. Бу оятда гап ўша етимнинг отасидан ёки бошқа қариндошларидан мерос қолган моли, бошқа кишилардан ҳадя, садақа ёки бошқа мақсадда берилган моллар ҳақида кетяпти. Ўша молларни етимга қараб туришни ўз зиммасига олган одам ўз молига, еб юбормаслик шарти билан, аралаштириб юборишига енгиллик яратиш мақсадида рухсат бериляпти. Бу ҳам Аллоҳнинг меҳрибончилиги, бўлмаса, «Агар хоҳласа, Аллоҳ сизларни қийинчиликка солар эди». Бундай рухсатни бермаса, етимнинг молидан хавотирда қийналиб юраверар эдингиз. «Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки тафаккур қилсангиз».

Ҳа, дарҳақиқат Аллоҳ азиз, ғолиб, нима қилса, қўлидан келади. Бандаларини қийинчиликка солишга, амрига хилоф қилсалар, иқоб қилишга қодир. У ҳикмат эгаси ҳам, бандаларига беҳикмат амр қилмайди.
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида айтади: «Ва етимларга ўз молларини беринг. Нопокни покка алмаштирманг. Уларнинг молларини ўзингизнинг молларингизга қўшиб еманг. Зеро, бу катта гуноҳ бўлур» (2-оят).

Ушбу оятдаги хитоб умуман мусулмонлар оммасига, хусусан етимларнинг кафилларига қаратилгандир. Балоғатга етмаган ёш болалар отаси ўлиб қолса, етим бўладилар. Уларни ота томонидан ёки улар бўлмаса, бошқа томондан бўлган қариндошлар ёхуд умуман бошқа бирорта мусулмон ўз кафолатига олади. Етимга кафил бўлган киши унинг барча ишларига, шу жумладан, молу мулкига ҳам раҳбарлик қилади. Етим бола ёш бўлиб, молу мулкни тўғри тасарруф қилишга салоҳияти етмагани учун, кафил унинг мол-мулкини муҳофаза этишга масъул бўлади. Бола балоғатга етиши билан етимлиги тугайди. Энди у ўз ҳолича тасарруф қилишга ўтади. Вояга етган инсон сифатида ўз мол-мулкини тасарруф қилиш имконига эга бўлади. Шунинг учун ҳам оятдаги:

«Ва етимларга ўз молларини беринг», деган жумлани «вояга етганларида» деган қўшимча ила англатиш керак бўлади. Жоҳилиятда, яъни, исломий низомдан бошқа тузумларда етимларнинг ҳаққига эътибор берилмайди, бу ҳақ доимо поймол қилинади, етим ҳаққига хиёнат авж олгандир. Исломда эса, уларнинг ҳақлари тўла муҳофаза қилинган.

«Нопокни покка алмаштирманг» жумласида бировнинг молини ўз молига алмаштирмаслик, хусусан, етимларнинг молини ўз молига аралаштириб-алмаштирмаслик тушунилиши лозим. Бу ҳол турлича кўринишларда бўлиши мумкин. Биз мол деганда фақат пулни тушуниб қолганмиз. Чунки, узоқ давом этган худосиз тузум  бошқа мулкка эгаликни ман қилган эди. Юқоридаги жумлани, уларнинг яхши молларини ўзингизнинг сифатсиз молингизга алмаштириб қўйманг, деб тушунса бўлади. Мисол учун етимнинг яхши уйи, ери, чорваси, улуши ва бошқа мулклари бўлиши мумкин. Кафил етимнинг ўша яхши, сифатли молларини ўзиники қилиб, ўрнига ўзининг сифатсиз молини берса, нопокни покка алмаштирган ҳисобланади. Яъни, кафил ўзига нопок бўлган молни олиб, ўрнига ўзининг ҳалол-пок молини берган-алмаштирган бўлади. «Уларнинг молини ўзингизнинг молингизга қўшиб еманг».
Бу иборада ҳам етимларнинг ҳимояси  яққол кўриниб турибди. Кафиллар: «Мен шу етимга кафилман, унга қараяпман, тарбия қиляпман», деган маънодаги даъволар билан ўзларига топширилган етимнинг молларини ҳам ўз молларига қўшиб еб юбориш одати бор эди. Бу эса, етимга нисбатан катта зулмдир. Ояти карима етимнинг молини ейишни ман этяпти. Бу ишни катта гуноҳ деб эълон қиляпти. «Агар етимларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами никоҳлаб олинг. Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, биттани (олинг) ёки қўлингизда мулк бўлганлар билан (кифояланинг). Мана шу жабр қилмаслигингизга яқинроқдир» (3-оят).
Бу ояти кариманинг маъноларини тўғри тушуниш, ундан келиб чиқадиган ҳукмларни ўз ўрнида англаш учун бир қанча қўшимча маълумотларга эҳтиёж тушади. Сиртдан қараганда, етимларга адолат қила олмасликдан қўрққан кишига иккита, учта ёки тўртта хотин олишни тавсия қилиш ғалати туюлади. Бу сирни англашда бизга Имом Бухорий Ибн Шиҳобдан қилган ривоят ёрдам беради: «Менга Урва ибн Зубайр хабар бердики, у Ойиша онамиздан, «Агар етимларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз» ояти ҳақида сўраган экан, у киши розияллоҳу  анҳо: «Эй жиян! Бир етим қиз кафилининг қарамоғида бўлади. Қиз унинг молига шерик бўлади. Қизнинг моли ҳам, жамоли ҳам уни ўзига тортади-да, унинг маҳрида адолатли бўлмай, унга уйланмоқчи бўлади. Унга бошқалар берадиган маҳрни бермоқчи бўлади. Бас, адолатли бўлмасалар, уларга уйланишдан қайтарилдилар, бошқа аёлларга уйланишга амр қилиндилар», деб жавоб қилибдилар.

Демак, оятдаги «етимлар»дан мурод етим қизлар экан. Етим қизларга уларни ўз кафолатига–ҳимоясига олган киши уйланмоқчи бўлса-ю, аммо бу ишда адолатсизликка йўл қўйишдан қўрқса, ўша етим қизларга уйланишни қўйсинда, бошқа ўзига ёққан, никоҳи ҳалол бўлган аёллардан хоҳишига қараб иккитагами, учтагами, тўрттагами уйлансин. Агар хотинлар орасида адолат ўрната олмасликдан қўрқса, биттага уйлансин ёки чўри тутиш билан кифоялансин.

Етим қизларга адолатсизлик фақат мол-мулк борасида эмас, чунки оятда адолат мол-мулк билан бирга қайд қилинмасдан, мутлоқ зикр этилгандир. Шунинг учун ҳар қандай адолатсизликнинг юз беришидан сақланиш керак. Жумладан, эркак бу қизга фақат моли учун уйланганда, ўзига нисбатан кўнгли бўлмаслиги мумкин. Ёки орадаги ёшда катта фарқ бўлиш натижасида оилавий ҳаётнинг ҳақиқий маъноси қиз ҳаётида ўз ифодасини умуман топмаслиги мумкин. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида айтади: «Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар, қоринларида оловни еган бўлурлар. Ва, шубҳасиз, дўзахга кирурлар», (10-оят).

Ояти кариманинг услуби ғоятда таъсирчанлиги кўриниб турибди. Аввало, ким етимларнинг молларини зулм ила еса, қиёматда қоринларидаги у нарса оловга айланади.

«Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар, қоринларида оловни еган бўлурлар».

Сўнгра шу ҳолда–қоринларидаги олов алангалаган ҳолда дўзахга кирадилар.

«Ва, шубҳасиз, дўзахга кирурлар».

Дўзах алангаси ҳам авж олиб туради. Демак, етим молини ноҳақ еган одам ичию ташидан ўт азобига гирифтор қилинади. Нақадар даҳшатли ҳол! Нақадар аламли!

Бу ояти каримада келган маънони таъкидловчи, шарҳловчи кўпгина ҳадиси шарифлар бор.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳалок этувчи етти нарсадан четда бўлинглар», дедилар. «Улар нималар, эй Аллоҳнинг Расули?» деб сўралди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳргарлик, Аллоҳ ман қилган жонни ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини ейиш, уруш куни қочиш, мўмина покиза аёлларни зинода туҳмат қилиш», деб жавоб бердилар.

Машҳур тафсирчилардан ас-Суддий: «Қиёмат куни етимнинг молини еган одам оғзидан, қулоқларидан, бурнидан ва кўзларидан олов чиқиб турган ҳолда тирилтирилади. Ҳар бир кўрган одам уни етимнинг молини еганлигини билиб олади», деган.

Ибн Мурдавайҳи Абу Барзадан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Қиёмат куни бир қавмлар оғизларидан олов пуркалиб турган ҳолда тирилтириладилар», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» деб сўрашди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Аллоҳ таоло: «Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўладилар», деганини билмайсанми?» дедилар.

Имом ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки заифнинг–аёлнинг ва етимнинг молидан узоқ бўлишингизни васият қиламан», деганлар.
Аллоҳ таоло «Анъом» сурасида айтади: «Етимнинг молига то вояга етгунча яқинлашманг. Магар яхши йўл билан бўлса, майли» (152-оят).

Етимнинг молини ейиш ижтимоий алоқаларни бузишдир. Етим заиф ҳол бўлгани учун жамият уни ҳимоя қилиши керак. Етимнинг молини ноҳақ еган одам унинг ҳаққига зулм қилган бўлади, шу билан бирга, жамият ҳаққига ҳам зулм қилади. Чунки молсиз қолган етимни энди жамият боқиши керак бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам етимни қарамоғига олган одам унинг молига яқинлашиши мумкин эмас. Магар яхши йўл билан бўлса, ўша молни ўстириш учун, кўпайтириб вояга етганда унинг қўлига топшириш учун яқинлашса, майли.

Аллоҳ таоло «Инсон» сурасида айтади: «Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар» (8-оят).

Етимларга ёрдам бериш ҳам ниҳоятда савобли иш. Етимларга овқат, кийим-кечак, таълим ва тарбия бериш ўзига тўқларнинг зиммасидаги бурчдир. Шундай қилинса, етим жамият учун фойдали шахс бўлиб етишади. Агар унга бепарво қаралса, камситилса, разолат ва жиноят кўчасига кириб, ўзи яшаётган жамиятга фақат зарар келтирувчи шахсга айланади. Бунга мисол келтириб ўтириш шарт эмас. Атрофимизга ақл кўзи билан бир назар солсак бас.
Аллоҳ таоло «Моъуун» сурасида айтади: «Охират (жазоси)ни ёлғонга чиқарувчини кўрдингми? У етимни қўполлик билан ҳайдайдир» (1-2-оятлар).
Охират жазосини ёлғонга чиқарувчи нобакор киши етимга қўполлик қилувчи, уни ўз олдидан ҳайдаб солувчи одамдир. Ҳа фақат охират жазосини ёлғонга чиқарувчи шахсгина етимга шу муомалани қилиши мумкин.
Етим одатда ожиз, заиф шахс бўлади. Етимни хорловчи, унга зулм қилувчи, ҳаққини поймол қилувчи шахсни диндор деб бўлмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло охиратни ёлғонга чиқарувчиларнинг шундай сифатлади.


       269 - وَعَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ السَّاعِدِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَنَا وَكَافِلُ الْيَتِيمِ فِي الجَنَّةِ هَكَذَا» وَأَشَارَ بِالسَّبَّابَةِ وَالْوُسْطَى، وَفَرَّجَ بَيْنَهُمَا». رَوَاهُ البُخَارِيُّ. [5304].

وَ«كَافِلُ الْيَتِيمِ»: الْقَائِمُ بِأُمُورِهِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

270. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзининг ёки бошқанинг етимига кафил бўлган одам билан мен жаннатда мана бу иккисидекмиз» дедилар.

Ровий Молик ибн Анас кўрсаткич ва ўрта бармоқларини (жуфтлаб) кўрсатган.

 Имом Муслим ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг

«Ўзининг ёки бошқанинг етимни...» деган сўзларининг маъноси яқини ёки ёт киши, деганидир. Яқини деганда, онаси ёки бобоси ёки иниси ёки улардан бошқа қариндошлари, деганидир. Валлоҳу аъламу!


270 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «كَافِلُ الْيَتِيمِ لَهُ أَوْ لِغَيرِهِ أَنَا وَهُوَ كَهَاتَيْنِ فِي الجَنَّةِ»، وَأَشَارَ الرَّاوِي - وَهُوَ مَالِكُ بْنُ أَنَسٍ - بِالسَّبَّابَةِ وَالْوُسْطَى. رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2983].

وَقَولُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الْيَتِيمُ لَهُ أَوْ لِغَيرِهِ» مَعْنَاهُ: قَرِيبُهُ، أَوِ الأَجْنَبِيُّ مِنْهُ، فَالْقَرِيبُ مِثْلُ أَنْ تَكْفُلَهُ أُمُّهُ أَوْ جَدُّهُ أَوْ أَخُوهُ أَوْ غَيْرُهُمْ مِنْ قَرَابتِهِ، وَاللهُ أَعْلَمُ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

271. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-икки хурмо, бир-икки луқма билан қаноатланадиган киши мискин эмас. Мискин иффатини сақлайдиган кишидир. Хоҳласангиз, Аллоҳнинг «Одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар» деган сўзини ўқинг», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Икки саҳиҳ ривоятда:

«Одамлар орасида айланиб юрадиган, бир-икки луқма, бир-икки хурмо билан қаноатланадиган киши мискин эмас. Мискин – ўзини беҳожат қиладиган бойлик ҳам топа олмаган, (ҳожатмандлиги) билинмаганидан садақа ҳам қилинмайдиган, ўзи ҳам туриб бориб, одамлардан сўрамайдиган кишидир».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон киши ноилож ҳолда мискинликка учраб қолганида ҳам ўзини қандай тутиши лозимлигини баён қилмоқдалар.

Аслида мусулмон одам мискин, фақир-камбағал бўлиши керак эмас. Қўлидан келган барча ҳалол имкониятларни ишга солиб, ўзини ўзи таъминлаб фаровон турмуш кечиришга интилиши лозим. Бу мусулмонга фарз. Аммо дунё бир хил турмайди, турли ҳодисалар рўй беради, инсон хоҳлаган нарса бўлавермайди. Ана шу сабабга кўра танг ҳолатга тушиб қолган мусулмон ҳам ўзини бардам тутиши керак. Одамлар унинг бу ҳолини билиб қолмаслиги керак. Дарҳол бировлардан ёрдам, садақа сўрашга шошилиш яхши эмас. Ўзини ана шундоқ тутган одам мискин бўлади. Бошқа мусулмонлар уларни қидириб топишлари, закотга ҳақдор санаб, ҳақларини топширишлари лозим.

Одамлардан хиралик ила нарса сўраб юриш, бир-икки луқма учун ҳам тиланишдан қайтмаслик тиланчининг иши. Тиланчилик эса, мусулмонликда қоралангандир. Тиланчи шу йўл билан ҳожатини чиқарса, мискин ўзи сўрамагани учун кишилар унинг ҳолидан хабардор бўлиб турадилар.

Ҳанафий мазҳаби таърифида, мискин ҳеч нарсаси йўқ, фақир эса баъзи нарсалари бор-у, лекин моли шаръий нисобга етмаган одамдир. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, закот бериши вожиб бўлмаган одамдир.

Бир одамнинг маскани ва мулки бўлиб, ундан келадиган даромад харажатини қоплай олмаса, бой ҳисобланмайди, закотга ҳақдор бўлиб тураверади. Қолаверса, ўзига етарли кийимлари, ҳайитда киядиган охорли кийимлари, ҳунар асбоблари, китоб­лари, аёлларида ўзига яраша тақинчоқлари бўлган киши ҳам бой ҳисобланмайди.

Бировнинг моли бўлса-ю, ундан фойдаланиш йўлида тўсиқ бўлиб, оғир аҳволда қолса, мискин-фақир саналиб, улар закотнинг мискин ва фақирларга ажратилган улушига ҳақдор ҳисобланадилар.

 

271 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَيْسَ الْمِسْكِينُ الَّذِي تَرُدُّهُ التَّمْرَةُ وَالتَّمْرتَانِ، وَلَا اللُّقْمَةُ وَاللُّقْمَتَانِ، إِنَّمَا الْمِسْكِينُ الَّذِي يتَعَفَّفُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 4539، م 1039/102].

271/1 - وَفِي رِوَايَةٍ فِي «الصَّحِيحَينِ»: «لَيْسَ الْمِسْكِينُ الَّذِي يَطُوفُ عَلَى النَّاسِ تَرُدُّهُ اللُّقْمَةُ وَاللُّقْمَتَانِ، وَالتَّمْرَةُ وَالتَّمْرتَانِ، وَلَكِنَّ الْمِسْكِينَ الَّذِي لَا يَجِدُ غِنًى يُغنْيِهِ، وَلَا يُفْطَنُ بِهِ فيُتَصَدَّقَ عَلَيهِ، وَلَا يَقُومُ فَيَسْأَلَ النَّاسَ». [خ 1479، م 1039].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

272. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бева ва мискин учун елиб-югурадиган киши Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилувчи кабидир. – (Қаънабий): «Менимча, у (Молик) – Мадорсизланмай қоим турувчи ва оғзини очмай рўза тутувчи кабидир» деган», деб иккиланди».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Маслама Қаънабий имом Бухорийнинг шайхларидандир. У ушбу ҳадисни имом Молик раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилган. Қаънабий имом Моликнинг мазкур икки гапнинг қай бирини айтгани ҳақида иккиланиб, ўзининг ғолиб гумони бўйича, иккинчисини айтганини таъкидламоқда.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисларида мусулмонлар ўзаро ҳамжиҳат ва раҳмдил бўлишга, бева ва мискинлардан иборат муҳтож ва заифларга ёрдам беришга ундамоқдалар. Ва бу ишни қилган инсонларга катта савобларни хабарини бермоқдалар. Агар бир инсон бева ва мискинларга ўз молидан инфоқ қилса, ёки бўлмаса бошқа бировни уларга ёрдам беришга чорласа, гўёки у Аллоҳ таолонинг йўлида юрган мужоҳид каби бўлади ҳамда савобда иккаласи бир хил бўлади. Чунки, молни сарф қилишда нафсга мухолиф бўлиш ва Аллоҳ таолонинг розилигини талаб қилиш бор.

Ушбу ҳадиси шарифда мужоҳид билан бева ва мискинларга ёрдам берувчи кишини ўхшатилишининг сабаби иккиси ҳам нафс ва шайтонга ғолиб келади. Мужоҳид динини тирилтириш учун ҳаракат қилса, мискинларга ёрдам қилувчи инсон жонларни тирилтиришга ҳаракат қилади.

Мужоҳид Аллоҳ таолонинг йўлида жанг майдонида динини ҳимоя қилиб, ўз жони ва молини сарф қилади. Бева ва мискинларга ёрдам берувчи киши эса ҳаёт майдонида ҳаракат қилиб чарчайди, вақтини ва молини сарф қилади. Ўзининг аҳли оиласига ёки бўлмаса ўткинчи лаззат учун эмас балки, жамиятдаги муҳтож инсонларга ёрдам қилади. Натижада қилган ишлари туфайли Аллоҳ таолонинг розилигига эришади ва унинг мартабаси муқарраб бандалар даражасига кўтарилади.

Буни мужоҳидга ўхшатилишининг яна бир сабаби, чунки бева аёлнинг масъулиятини бўйинга олиш ва унда бардавом бўлиш кишидан улкан сабрни талаб қилади. Бу йўлда доим нафс ва шайтонга курашилади. Бу иккиси бундай хайрли ишни амалга ошишида тўсқинлик қилиб, ниятни бузишга уриниб кўради. Бунда бардавом бўлиш озчилик эришади. Эришса ҳам, ундан озчилик саломат қолади.

Демак, биз мўмин мусулмонлар бундай савобли ишларга доимо шошилишни ва бу ишда мусобақалашишни ўзимизга лозим тутсак, улуғ ажру мукофотларга эришамиз шу билан бир қаторда жамиятда ночор ва заиф инсонларни камайишига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Иншааллоҳ!

272 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «السَّاعِي عَلَى الأَرْمَلَةِ وَالْمِسْكِينِ كَالْمُجَاهِدِ فِي سَبِيلِ اللهِ» وَأَحْسَبُهُ قَالَ: «وَكَالْقَائِمِ الَّذِي لَا يَفْتُرُ، وَكَالصَّائِمِ الَّذِي لَا يُفْطِرُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 6007، م 2982].


Улашиш
|
|
Нусха олиш
273. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Энг ёмон таом – келадиганлар ман қилиниб, ундан бош тортадиганлар чақириладиган тўй таомидир. Ким таклифни қабул қилмаса, Аллоҳ ва Унинг Расулига осий бўлибди».

Икки «Саҳиҳ» китобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда:

«Бойлар чақирилиб, камбағаллар чақирилмаган тўй таоми нақадар ёмон!», дейилган.

 

Шарҳ: Исломда валиймалар, умуман, бировга таом бериш маросимларидан асосий мақсад ҳожатманд кишиларни таомлантириш, уларнинг кўнглини кўтаришдир. Валийма қилган одам унга келган камбағалга қарамай, бойларнинг эшигига бориб, менинг валиймамга бир қадамингиз етиб қолса бахтиёр бўлар эдим, деб илтижо қилиши жуда ўринсиз ишдир.

Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ундоқ валийманинг таомини энг ёмон таом, демоқдалар. Демак, валийма қилувчи киши ҳам кимларни чақиришни билиши керак. Кўпроқ камбағал, бева-бечораларни даъват қилса, улар зиёфатдан қорни тўйиб, қайғуси кетиб, кўнгли кўтарилиб кетса, эҳсон ўрнига тушади. Бойлигига зеб берган, бировни назар-писанд қилмайдиган манманларни даъват қилишдан эса фойда йўқ.

Афсуски, валийма қилаётганимизда ушбу набавий насиҳатларни ёдимиздан чиқариб қўямиз. Валиймамизга иложи борича казо-казоларни чақиришга ҳаракат қиламиз. Эшикларига бориб ёлборамиз. Юзимизни сарғайтирамиз. Фақиру фуқароларни айтгимиз келмайди. Агар улар ўзлари келиб қолсалар ҳам кўнглимизга оғир ботади.

Ҳадиснинг иккинчи қисмида «Ким даъватга ижобат қилмаса, батаҳқиқ, Аллоҳ ва Унинг Расулига осий бўлур», дейилиши валийма даъватини қабул қилиб, бунга бориш вожиб эканини англатади. Чунки Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлиш тарки вожиб туфайли содир бўлади.


273 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «شَرُّ الطَّعَامِ طَعَامُ الْوَلِيمَةِ؛ يُمْنَعُهَا مَنْ يَأْتِيهَا، وَيُدْعَى إِلَيْهَا مَنْ يَأْبَاهَا، وَمَنْ لَمْ يُجِبِ الدَّعْوَةَ فَقَدْ عَصَى اللهَ وَرَسُولَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [1432/110].

وَفِي رِوَايَةٍ فِي «الصَّحِيحَينِ» عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ مِنْ قَولِهِ: «بِئْسَ الطَّعَامُ طَعَامُ الْوَلِيمَةِ؛ يُدْعَى إِلَيْهَا الأَغْنِيَاءُ وَيُتْرَكُ الفُقَرَاءُ». [خ 5177، م 1432/107].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

274. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким икки қизни балоғатга етгунича тарбиялаб-ўстирса, Қиёмат куни мен билан (мана бундай) келади» деб, бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар».

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Қиз болани жория деб номланишига сабаб, чунки қиз бола ўғил боладан кўра отанинг қалбидан тезроқ жой олади.

Опа-сингилга мурувват қилиш – жаннатга етаклайдиган хайрли амаллардан бири экани ҳақида ҳадислар, ривоятлар жуда кўп. «Одатда одамларда: «қизлар бировнинг ҳасми, эрта-индин эрга тегиб кетиб қолади, ундан нима фойда бўлиши мумкин», деган салбий фикр бўлади. Ўғил бола эса, доимо хизматда бўлади, уни уйлаб қўйсанг, келин ҳам хизматингни қилади. У қариганингда ҳам жонинга оро киради», каби тушунчалар бор.

Бу нотўғри фикр. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларга нафақа қилишнинг фазли ҳақида ўз ҳадисларида қайта-қайта баён қилганлар. Ўзлари тўрт қизларига қилган муомалалари ила барчага намуна кўрсатганлар.

Зуҳрийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг икки қизи бўлса ва иккисининг машаққатларига ва нафақасига сабр қилса, икковига қилган нафақаси учун унга жаннат бўлади», дедилар».

Икки қизнинг тарбиясидаги машаққатларга, хусусан, қизларнинг нафақасини таъминлашдаги қийинчиликларга сабр қилиш ота-она учун катта савоб ҳамда жаннатга киришга сабаб амаллардан бири ҳисобланар экан.

Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам : «Кимнинг учта синглиси ёки учта қизи ёки икки синглиси бўлса, у уларнинг суҳбатини яхши қилса ва уларнинг ҳаққига Аллоҳга тақво қилса, унга жаннат бўлади», дедилар».

Қизларни, сингилларни тарбиялаб вояга етказиш ва уларнинг ҳаққида Аллоҳга тақво қилиб бориш қанчалик улуғ ва савобли иш экани, уларга шароит яратиб, одобли-ахлоқли, иймон-эътиқодли қилиб вояга етказиш жаннатга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири эканини мана шундан билиб оламиз.

Албатта, бу ҳақиқатни мусулмон бандалар яхши англаб етишган ва доимий равишда бу ишга эътибор билан қараб келишгани маълум ва машҳур.

Ҳаётда нималар бўлмайди, дейсиз. Гоҳида опа-сингилларнинг ака-укаларнинг қарамоғида қолиши бор. Ота бор бўлса, у масъул бўлар эди. Аммо ота йўқ. Бу ўз навбатида отаси йўқ аёл зоти қаровсиз қолади, дегани эмас. Ота бўлмаган чоғда ака ёки ука опа-сингилни қарамоғига олиши шариат ҳукми бўйича собит бўлган.

Бу опа-сингил ака-уканинг мурувватига муҳтож бўлиб қолади, дегани эмас, балки, бу – опа-сингилга Аллоҳ таоло томонидан берилган ҳақдир. Ака-ука бу масъулиятдан қочиши мумкин эмас. Агар улар, номардлик қилиб бу масъулиятдан қочадиган бўлсалар, жамият қонун кучини ишга солиб опа-сингилларнинг ҳақларини олиб беради.

Уқба ибн Омир ал-Жуҳанийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Кимнинг ҳузурида учта қиз бўлса ва у сабр қилиб уларга таом берса, ичимлик бериб, сероб қилса ва янги кийим олиб берса, улар ўша учун дўзахдан парда бўладилар.»

Қиз боқиш осон нарса эмас, буни ҳамма яхши билади. Бу ишни амалга ошириш учун сабр-матонат керак, ҳаракат, ғайрат керак, топганини сарфлаш керак. Барибир, шу қиз эртами-индинми бировнинг уйига кетиши борлигини, келин бўлиши борлигини билиб туради…

Ана шуларни билиб туриб қизларни тарбия қилган одам ўзи учун охиратнинг катта бир мартабасини касб қилган бўлади.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбалга яқинларидан бирортаси қиз фарзандли бўлгани хабари келса, пайғамбарлар ҳам қизларнинг отаси бўлишган, деб жавоб айтардилар.

Қизларни боқиш, уларнинг тарбиясини гўзал қилиш қанчалик улуғ иш экани шундан ҳам маълум бўлади. Ота бўлдим, она бўлдим, менинг оталик ҳаққим бор, менинг оналик ҳаққим бор, деган гапларимиз кўп-у лекин болаларнинг ҳам ҳаққи борлиги, уларни боқиш ва нафақаси беҳуда эмас, балки савоб иш эканини ва ибодатнинг нафл турларидан афзал, балки вожиб нарсалардан ҳисобланишини унутмаслигимиз керак.


274 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ عَالَ جَارِيتَيْنِ حَتَّى تَبْلُغَا جَاءَ يَومَ القِيَامَةِ أَنَا وَهُوَ» وَضَمَّ أَصَابِعَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2631].

«جَارِيَتَيْنِ» أَيْ: بِنْتَيْنِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

275. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.

«Бир аёл икки қизчаси билан тиланиб кирди. Ҳузуримда бир дона хурмодан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Уни аёлга берган эдим, қизчаларига бўлиб берди, ўзи емади. Сўнг туриб, чиқиб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга кирганларида у зотга бунинг хабарини бердим. Шунда у зот: «Ким мана шундай қизлар туфайли бирон нарса билан синалса, у қиз фарзандларини чиройли парвариш этса, улар унга дўзахдан тўсиқ бўлишади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Фарзанд неъмати инсонга бу дунёда бериладиган энг бебаҳо неъматлардан биридир. Чунки, фарзанд неъматини фақат Аллоҳнинг Ўзигина беради. Аллоҳ бермаса, инсоннинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Аммо, мана шундай бебаҳо неъматга шукр қилиш ўрнига куфрона жавоб қайтарётганлар ҳам йўқ эмас. Айниқса, қиз фарзанд хусусида. Биринчи фарзанди қиз туғилса, ёки бир нечта қизлари бор оилалар яна қиз фарзанд кўрса, маҳзун бўлиб, норози бўладиган, ҳатто, қиз туққани учун хотини билан ажрашиб кетаётган “ота”лар ҳам бор.

Фан-техника ривожланган ҳозирги замонда қориндаги ҳомила бир неча ойлик бўлгач, ҳомиланинг қиз ёки ўғил эканини аниқлаш ҳамма учун одат тусига айланиб қолди. Бу нарсанинг ёмон томони йўқ. Аммо, қиз фарзандни хоҳламайдиган “оила”лар эса қориндаги норасида мурғакни олдириб (ўлдириб) ташлашгача боришмоқда. Бу билан бир тирик жонни ўлдирган қотилга айлангани, ҳатто, ўз фазандининг қотилига айланиб қолганлари билан ишлари йўқ. Бундайларга бу дунёда ҳам охиратда ҳам аламли азоб ваъда қилингани билан ишлари йўқ.

Ислом дини келишидан аввал арабларда аҳвол шу даражада даҳшатли эдики, қиз фарзанд туғилишини ор санаб, ўз қизларини тириклай кўмишар эди. Бу ҳолатни эшитган ҳозирги инсонлар ҳайронликдан ёқа ушлаб, ишонгилари келмаяпти. Бироқ, ҳозирги кунимиздаги ўз қизларининг қотиллари бўлган оталарнинг ўшалардан нима фарқлари бор?

Ислом дини бундай хунрезликка чек қўйди. Аёлларнинг шаънини улуғлади. Қиз фарзанд оиланинг баракаси эканлиги, биринчи фарзандини қиз туққан келинларни баракали келинлар эканлигини эълон қилди. Қиз болаларнинг шаъни ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир қанча ҳадислар ривоят қилинди.

Абу Саид ал-Хурий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимнинг учта қизи бўлса, уларни (чиройли) тарбия қилса, уларга меҳрибон бўлса ва уларни ўз кафиллигига олса, унга албатта, Жаннат вожиб бўлибди”, дедилар. Шунда бир киши: “Ё Расулуллоҳ, агар қизи иккита бўлсачи?”, деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иккита бўлса ҳам”, дедилар. Ўтирганлар, яна кимдир “Агар битта қиз бўлсачи?”, деб сўраганда, “Битта бўлса ҳам”, деб жавоб берган бўлар эдилар, деб ўйлаб қолдилар.

Ушбу ҳадиси шарифдан қиз фарзанднинг қанчалик буюк неъмат экани ва улар жаннатнинг калити эканлиги очиқ ойдин кўриниб турибди. Бу неъматга шукр қилиш ўрнига куфрона жавоб бераётганлар, қанчалар катта гуноҳга қўл ураётганларини бир ўйлаб кўрсинлар. Қиз фарзандини олдириш (ўлдириш) эвазига Аллоҳ уларга ўғил фарзанд беришига ким кафолат беради. Шу қилган гуноҳи туфайли Аллоҳ уларни, яъни, ўз фарзандини олдирган (ўлдирган) онани туғмас қилиб қўймаслигига ёки ўз фарзандини олдиришга (ўлдиришга) буюрган отани бир умрга бепушт қилиб қўймаслигига ким кафолат беради?!

Қолаверса, она қорнидаги ҳомилани ўғил ёки қиз эканини аниқлаб бераётган ускуналар ожиз инсоний ақл билан ишлаб чиқилган жиҳозлардир. Қиз деб ўйлаб, олдириб (ўлдириб) ташланган бола балки ўғилдир. Ўша ускуна қиз деб кўрсатган болани ўғил қилиб беришнинг Аллоҳ таолога нима қийин жойи бор?! Ахир, бутун махлуқоту мавжудотни йўқликдан бор қилиб яратган Зот Аллоҳ-ку!

275 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: دَخَلَتْ عَلَيَّ امْرَأَةٌ وَمَعَهَا ابْنَتَانِ لَهَا تَسْأَلُ، فَلَمْ تَجِدْ عِنْدِي شَيْئاً غَيْرَ تَمْرَةٍ وَاحِدَةٍ، فَأَعْطَيْتُهَا إِيَّاهَا، فَقَسَمَتْهَا بَيْنَ ابنَتَيْهَا وَلَمْ تَأْكُلْ مِنْهَا، ثُمَّ قَامَتْ فَخَرَجَتْ، فَدَخَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَيْنَا، فَأَخْبَرْتُهُ فَقَالَ: «مَنِ ابْتُلِيَ مِنْ هَذِهِ البَنَاتِ بِشَيْءٍ فَأَحْسَنَ إِلَيْهِنَّ كُنَّ لَهُ سِتْراً مِنَ النَّارِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 1418، م 2629].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

276. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳузуримга бир камбағал аёл икки қизини кўтариб келди. Мен уларга уч дона хурмо бердим. Аёл уларнинг ҳар бирига биттадан хурмо бериб, битта хурмони ейиш учун оғзига яқинлаштирган эди ҳамки, қизлари яна сўраб қолди. Шунда у ўзи емоқчи бўлиб турган хурмони ҳам иккига бўлиб, уларга берди. Мен унинг қилган ишига ҳайратландим. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдим, у зот: «Аллоҳ шу сабабли унга жаннатни вожиб қилди ёки шу сабабли уни дўзахдан озод қилди», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

276 - وَعَنْ عَائِشَةَ أَيْضاً رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: جَاءَتْنِي مِسْكِينَةٌ تَحْمِلُ ابْنْتَيْنِ لَهَا، فَأَطْعَمْتُهَا ثَلَاثَ تَمَرَاتٍ، فَأَعْطَتْ كُلَّ وَاحِدَةٍ مِنْهُمَا تَمْرَةً، وَرَفَعَتْ إِلَى فِيهَا تَمْرةً لِتَأَكُلَهَا، فَاسْتَطْعَمَتْهَا ابْنَتَاهَا، فَشَقَّتِ التَّمْرَةَ الَّتِي كَانَتْ تُرِيدُ أَنْ تَأْكُلَهَا بَيْنَهُمَا، فأَعْجَبَنِي شَأْنُهَا، فَذَكَرْتُ الَّذِي صَنَعَتْ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «إِنَّ اللهَ قَدْ أَوْجَبَ لَهَا بِهَا الجَنَّةَ، أَوْ أَعْتَقَهَا بِهَا مِنَ النَّارِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2630].


Улашиш
|
|
Нусха олиш
277. Абу Шурайҳ Хувайлид ибн Амр ал-Хузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим, икки заифни, яъни етим ва аёлнинг ҳаққини зое қилишингиздан қаттиқ огоҳлантираман», дедилар.

Ҳасан ҳадис бўлиб, имом Насаий яхши иснод ила ривоят қилганлар.

 

Шарҳ: Аёл деганда кўз олдимизга энг аввало мўътабар онамиз, қадрли бувижонларимиз,  мунис опа-сингилларимиз ва аҳлиямиз келади. Уларга қанча эътибор, ғамхўрлик қилсак, қувонтиришга урунсак барибир оздир. Чунки, мана шу аёллар дунёда янгидан-янги чақалоқ йиғиси эшитилишига сабаб бўлаётган зотлардир. Дунёда шундай бир зот борки, уни хар куни эъзозласак ҳам, дилларини ҳушнуд қилишга  урунсак ҳам унинг ҳаққини адо эта олмаймиз. Бу мўътабар зот- онадир.

Расулуллоҳ  (с.а.в.):  видолашув  хутбаларида  умматларини  уч  нарсадан  огоҳ  этиб,  шундай дедилар: “Намоз,  намоз,  намозга  диққат  қилинг,  унга  ҳеч  ҳам  бепарво бўлманг!  “Қўл  остингиздагиларга  кучлари  етмайдиган  вазифаларни юкламанг! Хотинларнинг  ҳақларини  ҳурмат  қилинглар,  мен  бу  хусусда  Аллоҳдан қўрқишингизни  тавсия  этаман.  Хотинларнинг  ҳақи  масаласида  Аллоҳдан қўрқинглар!  Зеро,  улар  сизнинг  ёрдамингизга  муҳтождирлар.  Улар  сизга Аллоҳнинг омонатидирлар...”

Пайғамбаримиз (с.а.в.) эътибор қаратиш лозим бўлган асосий уч масаланинг бири бу аёлларнинг ҳаққи хусусида Аллоҳдан қўрқиш ва уларни Аллоҳнинг омонати деб асраб авайлаш кераклиги эканини ўз умматларига насиҳат қилмоқдалар. Шундай  экан, омонатга  содиқ  қолиб,  аёлларимизнинг  турмушини  фаровон қилишликка,  уларга  доимо  эътиборли  ва  муҳаббатли  бўлайликка ҳаракат қилишимиз лозимдир.

 

277 - وَعَنْ أَبِي شُريْحٍ خُوَيْلِدِ بْنِ عَمْروٍ الخُزاعِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اللَّهُمَّ؛ إِنِّى أُحَرِّجُ حَقَّ الضَّعِيفَينِ: الْيَتِيمِ وَالْمَرْأَةِ». حَدِيثٌ حَسَنٌ رَوَاهُ النَّسَائِيُّ بِإِسْنَادٍ جَيِّدٍ. [سك 9105].

وَمَعْنَى «أُحَرِّجُ»: أُلحقُ الحَرَجَ - وَهُوَ الإِثْمُ بِمَنْ ضَيَّعَ حَقَّهُمَا - وَأُحَذِّرُ منْ ذَلِكَ تَحْذيراً بَلِيغاً، وَأَزْجُرُ عَنْهُ زَجْراً أَكيداً.


Улашиш
|
|
Нусха олиш
278. Мусъаб ибн Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Саъд розияллоҳу анҳу ўзида бошқалардан устун фазл бор, деб ўйлади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга фақат заифларингиз сабабли нусрат ва ризқ берилади дедилар».

Имом Бухорий мана шундай мурсал ҳолда ривоят қилганлар. Чунки Мусъаб ибн Саъд тобеъинлардан эди. Лекин ҳофиз Абу Бакр Барқоний «Саҳиҳ»ида бу санадни Мусъабни отасидан қилган санаб билан ривоят қилди.

 

Шарҳ: Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу биринчилардан бўлиб иймон келтирган. У жасур ва паҳлавон бўлиб, камон отишда ҳам моҳир бўлган. Ривоятда айтилишича, Мусъаб розияллоҳу анҳунинг оталари Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу заифҳол кишидан кўра ўзларини фазлли, деб юрар эканлар. Саъднинг хато фикри борлигидан хабар топган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим ва одоб бериш мақсадида: “Сизларга фақат заифларингиз сабабли нусрат ва ризқ берилади!” деганлар.

Бу ерда “заиф” деганда мусулмонлар орасидаги заиф тоифалар – болалар, қариялар, аёллар, беморлар, ногиронлар, моддий жиҳатдан қийналган бечораҳол кишилар, мискинлар ва шу кабилар назарда тутилмоқда. Яъни: «Эй Саъд, ўзингни бошқалардан устунман, деб ўйлама! Сен ва бошқа кучли жангчилар иштирок этган ғазотлардаги ғалабаларга фақат сизлар сабабчи бўлганингиз йўқ. Балки мана шу заиф тоифа вакилларининг дуолари ва ихлос билан қилган ибодатлари сабаб Аллоҳ сизларга душманларингиз устидан нусрат беради ва ризқингизни етказади».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу билан Саъдга розияллоҳу анҳу камтар бўлиш ва ўзини катта олмаслик лозимлигини таълим бердилар.

Ибн Баттол айтади: “Заифлар дуода ихлосли, қалблари дунё ҳою ҳаваслари ва зийнатларидан узоқ бўлгани учун ибодатда хушуъли бўладилар. Шу сабаб Аллоҳ уларнинг дуою ибодатлари сабабидан мусулмонларга нусрат ва ризқ беради”.

Демак, сиртдан заифҳол бўлиб кўринган кишиларга паст назар билан қарамаслик керак экан. Балки уларга ҳурмат ва эҳтиром билан назар қилиш керак. 

 

278 - وَعَنْ مُصْعَبِ بْنِ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: رَأَى سَعْدٌ أَنَّ لَهُ فَضْلًا عَلَى مَنْ دُونَهُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «هَلْ تُنْصَرُونَ وَتُرْزَقُونَ إِلَّا بِضُعَفَائِكُمْ؟!» رَوَاهُ البُخَارِيُّ هَكَذَا مُرْسَلًا؛ فَإِنَّ مُصْعَبَ ابْنَ سَعْدٍ تَابِعِيٌّ.

وَرَوَاهُ الحَافِظُ أَبُو بَكْرٍ الْبَرْقَانِي فِي «صَحِيحِهِ» مُتَّصِلًا عَنْ مُصْعَبٍ عَنْ أَبِيهِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

279. Абу Дардо Уваймир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Мени заифларингиз ичидан ахтаринглар. Чунки заифларингиз туфайли ризқланиб, ғалаба қозонурсизлар», деб айтганларини эшитдим.

Абу Довуд яхши иснод билан ривоят қилганлар.

 

Шарҳ: Ризқингиз зиёда ва доимо музаффар бўлишни истасангиз, Аллоҳга таваккул этгувчи заиф биродарларингизни зиёрат этиб, қалбларини шод этинг. Чунки, умматнинг ичида дуоси қабул бўладиган ибодатли, ихлосли кишилар бор. Ичи­нгизда мавжуд заифҳол кишилар ўз заифликлари, камтаринликлари билан ибодат ила Аллоҳга етишиб қолган бўладилар, ана ўшалар туфайли Аллоҳ сизларга нусрат ва ризқ беради. Бу қутлуғ амални Саййиди Коинот жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга тавсия этганлар.

279 - وَعَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ عُوَيْمرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «ابْغُونِي الضُّعَفَاءَ، فَإِنَّمَا تُرْزَقُونَ وَتُنْصَرُونَ بِضُعَفَائِكُمْ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ جَيِّدٍ. [2594].


Улашиш
|
|
Нусха олиш