3-Либос китоби
1-боб
Оқ кийим кийишнинг маҳбублиги, қизил, яшил, сариқ ва қора рангли кийим ҳамда ипакдан ташқари пахта, каноп ва жундан тўқилган кийимларни кийиш жоизлиги ҳақида
Аллоҳ таоло: «Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан (либосини) ҳам туширдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ тақво либосидир» (Аъроф сураси, 26-оят).
«Сизлар учун иссиқ (совуқ)дан асрайдиган кийимлар ва сизларни (душманнинг) зиён етказишидан сақлайдиган совутлар (яратди)» (Наҳл сураси, 81-оят), деб айтган.
1 - بَابُ اسْتِحْبَابِ الثَّوْبِ الأَبْيَضِ، وَجَوَازِ الأَحْمَرِ وَالأَخْضَرِ وَالأَصْفَرِ وَالأَسْوَدِ، وَجَوَازِهِ مِنْ قُطْنٍ وَكَتَّانٍ وَشَعْرٍ وَصُوفٍ وَغَيْرِهَا إِلَّا الحَرِيرَ
قَالَ اللهُ تَعَالَى : { يَا بَنِي آدَمَ قَدْ أَنْزَلْنَا عَلَيْكُمْ لِبَاساً يُوَارِي سَوْآتِكُمْ وَرِيشاً * وَلِبَاسُ التَّقْوَى ذَلِكَ خَيْرٌ} [الأعراف: 26]؛
وَقَالَ تَعَالَى: {وَجَعَلَ لَكُمْ سَرَابِيلَ تَقِيكُمُ الحَرَّ وَسَرَابِيلَ تَقِيكُمْ بَأْسَكُمْ} [النحل: 81].
792. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Оппоқ рангли кийимларингизни кийинглар, чунки у кийимларингизнинг энг яхшисидир. Маййитларингизни у билан кафанланглар».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
792 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْبَسُوا مِنْ ثِيَابِكُمُ البَيَاضَ؛ فَإِنَّهَا مِنْ خَيْرِ ثِيَابِكُمْ، وَكَفِّنُوا فِيْهَا مَوْتَاكُمْ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 3878، ت 994].
793. Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Оқ (либос) кийинглар. Чунки у пок ва хушҳолроқдир. Маййитларингизни у билан кафанланглар», деб айтдилар.
Имом Насаий ва Ҳоким ривояти. Ҳоким уни саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Абу Довуднинг ривоятида:
«Кафанда ортиқчаликка йўл қўйманглар. Чунки у тезда суғириб олинади», дейилган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Мусулмонлар учун оқ рангли кийим афзал экани.
2. Мусулмонларнинг кафани ҳам оқ рангли бўлиши.
3. Кафанга ортиқча сарф қилиш дуруст эмаслиги.
Бу баҳоси қиммат нарсани олишга ёки керагидан ортиқча кўп мато ишлатишга ҳам тегишлидир.
«Чунки у тезда суғириб олинади», яъни, чириб кетади. Бунда мол зое кетади. Исломда молни зое қилиш ҳаром.
Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганларида устларидаги кийимларига қарабдилар. Унда бир неча сариқ доғлар бор экан. Кейин:
«Ушбу кийимни ювиб, яна икки кийим зиёда қилиб, мени кафанланглар», дедилар. Мен:
«Бу эски-ку?» дедим.
«Янгига тирик одам ҳақлироқ», деди», дейилган.
Ҳа, ўлган кишининг тирикларда ҳаққи бор, ҳурмати бор, лекин ҳаммаси шариат кўрсатган чегарада бўлиши керак. Кези келганда яна шу масалага тегишли айтиб қўйиш лозим бўлган бир гап бор.
Маййитнинг дафнига лозим бўлган ҳамма сарф-ҳаражатлар унинг ўз молидан бўлади. Агар ўзининг моли бўлмаса, унинг нафақасини қилиши керак бўлган одамнинг молидан бўлади. У ҳам бўлмаса, байтул молдан бўлади. У ҳам бўлмаганда эса, ўзига тўқ мусулмонларнинг маошидан бўлади.
793 - وَعَنْ سَمُرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الْبَسُوا البَيَاضَ؛ فَإِنَّهَا أَطْهَرُ وَأَطَيَبُ، وكَفِّنُوا فِيْهَا مَوْتَاكُمْ». رَوَاهُ النَّسَائِيُّ، وَالْحَاكِمُ وَقَالَ: حَدِيثٌ صَحِيحٌ [س 4/34، ك 1/354].
794. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта бўйли эдилар. Мен у зотни эгниларида қизил сарпода кўрдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўркамроқ ҳеч кимни кўрмаганман».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Биз «сарпо» деб таржима қилган сўз арабчада «ҳуллатун» деб келган. Уларда икки бўлак кийимдан иборат кийимни «ҳуллатун» дейилади. Ажнабийларда пиджак ва шимдан иборат кийимлар тўпламини костюм дейилгани каби. Биздаги «сарпо» сўзи асли форсча бўлиб, сар-бош, по-оёқ, иккиси қўшилиб, бошдан-оёқ маъносини билдиради.
Бу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ташқи кўринишлари васф қилинмоқда.
1. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта бўйли-қоматли эдилар».
Яъни, бўйлари паст ҳам эмас, ўта баланд ҳам эмас эди.
2. «Батаҳқиқ, мен У зотни қизил сарпода кўрдим».
Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошдан-оёқ қизил рангдаги кийим кийган ҳолатлари ҳам бўлган.
3. «Ундан кўра гўзалроқ нарсани ҳеч кўрмаганман».
Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни қизил сарпо кийиб турганларидаги гўзал ҳолатга ўхшаш ҳолатни умримда ҳеч кўрмаганман.
Кийимларнинг ранги ҳақида келган ривоятларга тааммул ила разм соладиган бўлсак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобалар ҳам турли рангли кийимларни кийганларини кўрамиз. Фақат, аввал баён қилинганидек, шуҳрат учун бўлмаса, бас! Шу билан бирга, яшил ва оқ рангли кийимлар афзал кўрилгани ҳам ҳақиқат. Ким ўша рангларни ихтиёр қилса, яхши бўлади. Лекин бошқа рангдаги кийим соҳибларини маломат қилмаслик керак.
794 - وَعَنِ البَرَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَرْبُوعاً، وَلَقَدْ رَأَيْتُهُ في حُلَّةِ حَمْرَاءَ مَا رَأَيْتُ شَيْئًا قَطُّ أَحْسَنَ مِنْهُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5848، م 2337].
795. Абу Жуҳайфа Ваҳб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Маккада, Абтоҳда, қизил чарм капаларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. Билол у зотнинг таҳорат сувларини олиб чиқди. Кимдир (у сувга) етишди, (кимдир биров олган сувдан ўзига) сепиб олди. Шу пайт Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эгниларида қизил ҳулла билан чиқиб келдилар. Болдирларининг оқлиги ҳамон кўз ўнгимда... У зот таҳорат қилдилар. Билол азон айтди. Мен унинг оғзига қараб турардим. У ўнгга ва чапга бурилиб, «Ҳайя ъалас‑солааҳ», «Ҳайя ъалал‑фалааҳ», дер эди. Кейин у зотнинг олдиларига бир аназа санчиб қўйишди. У зот олдинга ўтиб, намоз ўқидилар. Олдиларидан ит ҳам, эшак ҳам ўтаверар эди, қайтарилмас эди».
Муттафақун алайҳ.
795 - وَعَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ وَهْبِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِمَكَّةَ وَهُوَ بِالأَبْطَحِ فِي قُبَّةٍ لَهُ حَمْرَاءَ مِنْ أَدَمٍ، فَخَرَجَ بِلَالٌ بِوَضُوئِهِ، فَمِنْ نَاضِحٍ وَنَائِلٍ، فَخَرَجَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ حُلَّةٌ حَمْرَاءُ، كَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَى بَيَاضِ سَاقَيْهِ، فَتَوَضَّأَ وَأَذَّنَ بِلَالٌ، فَجَعَلْتُ أَتَتَبَّعُ فَاهُ هَهُنَا وَهَهُنَا؛ يَقُولُ يَمِيناً وَشِمَالًا: حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ، حَيَّ عَلَى الفَلَاحِ، ثُمَّ رُكِزَتْ لَهُ عَنَزَةٌ، فَتَقَدَّمَ فَصَلَّى يَمُرُّ بَيْنَ يَدَيْهِ الكَلْبُ وَالحِمَارُ لَا يُمْنَعُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 376، م 503].
«العَنَزَةُ» بِفَتْحِ النُّونِ: نحْوُ العُكَّازَةِ.
796. Абу Римса Рифоаъ ат-Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни икки яшил кийимда кўрдим».
Абу Довуд ва Термизийлар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишди.
Шарҳ: Бу ҳадисдан яшил кийим кийиш жоизлиги келиб чиқади.
796 - وَعَنْ أَبِي رِمْثَةَ رِفَاعَةَ التَّمِيْمِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ ثَوْبَانِ أَخْضَرَانِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [د 4065، م 2812].
797. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага қора саллада, эҳромсиз кириб келдилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Қора кийим кийишнинг жоизлиги. Уламолар: «Душман устидан ғалаба қозонилганда қора салла кийиш маҳбубдир», деб айтишди.
797 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ يَوْمَ فَتْحِ مَكَّةَ وَعَلَيْهِ عِمَامَةٌ سَوْدَاءُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1358].
798. Абу Саид Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбар устида турганлари ҳамон кўз ўнгимда. (Бошларида) қора салла бўлиб, унинг икки учини куракларининг орасига тушириб олган эдилар».
Имом Муслим ривояти.
Имом Муслимнинг бошқа ривоятида:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга қора саллада хутба қилдилар».
798 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ عَمْرِو بْنِ حُرَيْثٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ عِمَامَةٌ سَوْدَاءُ، قَدْ أَرْخَى طَرَفَهَا بَيْنَ كَتِفَيْهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1359/453].
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهَ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خَطَبَ النَّاسَ وَعَلَيْهِ عِمَامَةٌ سَوْدَاءُ [1359].
799. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пахтадан бўлган учта оппоқ (яманий) саҳулий эн кийимга кафанландилар, уларнинг орасида кўйлак ҳам, салла ҳам йўқ эди»
Муттафақун алайҳ.
* Саҳул – Ямандаги мато тўқишда, кийим бўяш ва оҳорлашда машҳур бўлган ўлка.
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитга оқ кийим кийишга тарғиб қилдилар.
Моликий ва ҳанафий мазҳабида кўйлак ҳам қўшимча мустаҳаб, деганлар. Агар кафанлашга ҳеч нарса топилмаса, энг зарури авратни тўсиш керак бўлади. Кейин эса, қодир бўлганича бошқа жойлар тўсилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд уруши шаҳидларини дафн қилиш чоғида кафанлик латта етмай бадани очилиб қолган шаҳидларнинг очиқ жойларини изхир номли ўсимликни юлиб ёпишга амр қилганлар.
799 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كُفِّنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي ثَلَاثَةِ أَثْوَابٍ بِيْضٍ سَحُولِيَّةٍ مِنْ كُرْسُفٍ، لَيْسَ فِيهَا قَمِيصٌ وَلَا عِمَامَةٌ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1264، م 941].
«السَّحُوليَّةُ» بِفَتْحِ السِّينِ وَضَمِّهَا وَضَمِّ الحَاءِ الْمُهْمَلَتَينِ: ثِيَابٌ تُنْسَبُ إِلَى سَحُولٍ: - قَرْيَةٍ باليَمَنِ - «وَالكُرْسُفُ»: القُطْنُ.
800. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир куни эрталаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташқарига чиқдилар. Эгниларида мураҳҳал қора жун мирт бор эди».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Мураҳҳал деб туя эгарининг суратига ўхшаш сурат солинган ёки йўл-йўл матога айтилади.
Мирт – жун, қил ёки канопдан тайёрланадиган ва тананинг белдан пастига тутиб олинадиган кийим.
800 – وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: خَرَجَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ غَدَاةٍ وَعَلَيْهِ مِرْطٌ مُرَحَّلٌ مِنْ شَعْرٍ أَسْودٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2081].
«الْمِرْطُ» بِكَسْرِ الْمِيمِ، وَهُوَ كِسَاءٌ، «وَالْمُرَحَّلُ» بِالْحَاءِ الْمُهْمَلَةِ: هُوَ الَّذِي فِيهِ صُورَةُ رِحَالِ الإِبْلِ، وَهِيَ الأَكْوَارُ.
«Бир кеча Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдим. У зот: «Ёнингда сув борми?» дедилар. «Ҳа», дедим. У зот юккаш туяларидан тушиб, нари кетдилар, ҳатто тун қоронғисида кўзимдан ғойиб бўлдилар. Кейин келдилар. Мен у зотга идишдан сув қуйиб турдим, юзларини ювдилар. Устиларида жундан тайёрланган жубба бор эди. Икки билакларини ундан чиқара олмадилар. Охири уларни жуббанинг пастидан чиқардилар ва билакларини ювдилар. Кейин бошларига масҳ тортдилар. Кейин махсиларини ечиш учун энгашган эдим: «Қўявер, мен уларни таҳорат билан кийганман», дедилар-да, иккаласига масҳ тортиб қўйдилар».
Муттафақун алайҳ.
Бошқа ривоятда: «Эгниларида енги тор шомий жубба бор эди».
Яна бошқа ривоятда: «Бу воқеъа табук ғазотида бўлган эди», дейилади.
Шарҳ: Ўша пайтда ана шу васфдаги кийимлар бор экан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни кийган эканлар.
«Идова» сув олиб юриш учун теридан тайёрланган кичик идиш.
Ушбу ҳадисдан олинадиган хулосалар:
1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси ҳам сафар қилганлари.
2. Йўлда таҳоратини янгиламоқчи бўлган одам олдин сув бор-йўқлигини билиб олиши кераклиги.
Билмасдан таҳорат кетиб қолгандан сўнг уни янгитдан қила олмай қийналмаслик учун, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳамроҳларидан «Сенда сув борми?» деб сўрашлари ана шунга далолат қилади.
3. Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган одам очиқ жойда бўлса, шерикларидан иложи борича узоқроқ ва панароқ жойни танлаши кераклиги.
4. Зарурат юзасидан биров таҳоратга сув қуйиб туриши мумкинлиги.
Кечаси, сафарда бўлгани учун Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратларига сув қуйиб турганлар. Оддий ҳолатларда ҳар ким ўз таҳоратига ўзи сув қуяди.
5. Ёшлар ва атбоълар ўзларидан катта ва раҳбар зотларга хизмат қилиши.
6. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг енги тор жун чакмон кийганлари.
7. Таҳоратда кийимнинг этагидан чиқариб бўлса ҳам билакларни чиғаноқ билан ювиш зарурлиги.
8. Бировнинг махсисини иккинчи шахс тортиб қўйиши дурустлиги.
9. Махси таҳорат билан кийилган бўлса, оёқни ювиш шарт эмаслиги, махсиларга масҳ тортиб қўйса, етарли бўлиши.
801 - وَعَنِ الْمُغِيرةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ مَعَ رَسُول ِاللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ لَيْلَةٍ فِي مَسِيرٍ، فَقَالَ لِي: «أَمَعَكَ مَاءٌ؟» قُلْتُ: نَعَمْ، فَنَزَلَ عَنْ رَاحِلَتِهِ، فَمَشَى حَتَّى تَوَارَى فِي سَوَادِ اللَّيْلِ، ثُمَّ جَاءَ فَأَفْرَغْتُ عَلَيْهِ مِنَ الإِدَاوَةِ، فَغَسَلَ وَجْهَهُ وَعَلَيهِ جُبَّةٌ مِنْ صُوفٍ، فَلَمْ يَسْتَطِعْ أَنْ يُخْرِجَ ذِرَاعَيْهِ مِنْهَا حَتَّى أَخْرَجَهُمَا مِنْ أَسْفَلِ الجُبَّةِ، فَغَسَلَ ذِرَاعَيْهِ وَمَسَحَ بِرَأْسِهِ، ثُمَّ أَهْوَيْتُ لأَنْزِعَ خُفَّيْهِ فَقَالَ: «دَعْهُمَا؛ فَإِنِّي أَدْخَلْتُهُمَا طَاهِرَتَينِ» وَمَسَحَ عَلَيْهِمَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5799، م 274/79].
وَفِي رِوَايَةٍ: وَعَلَيْهِ جُبَّةٌ شَامِيَّةٌ ضَيِّقَةُ الْكُمَّيْنِ. [م 274/77].
وَفِي رِوَايَةٍ: أَنَّ هَذِهِ القَضَيَّةَ كَانَتْ فِي غَزْوَةِ تَبُوكَ. [خ 4421].
2-боб. Кўйлак кийишнинг маҳбублиги ҳақида
2 - بَابُ اسْتِحْبَابِ القَمِيصِ
802. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун энг суюкли кийим кўйлак эди».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
802 - عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ أَحَبَّ الثِّيَابِ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ القَمِيصُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 4025، ت 1762].
3-боб. Кўйлак, унинг енги, иштон ва салланинг қай даражада узун бўлиши ва такаббурлик юзасидан осилтиришнинг ҳаромлиги ҳамда такаббурлик бўлмаганда осилтиришнинг макруҳлиги ҳақида
3- بَابُ صِفَةِ طُولِ القَمِيصِ وَالْكُمِّ وَالإِزَارِ وَطَرَفِ العِمَامَةِ، وَتَحْرِيمِ إِسْبَالِ شَيْءٍ مِنْ ذَلِكَ عَلَى سَبِيلِ الخُيَلَاءِ وَكَرَاهَتِهِ مِنْ غَيْرِ خُيَلَاءَ
803. Асмо бинти Язид ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўйлакларининг енглари билакларигача эди».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
803- عَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ يَزِيدَ الأَنْصَارِيَّةِ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ كُمُّ قَمِيصِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِلَى الرُّسُغِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 4027، ت 1765].
804. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким димоғдорлик билан кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмайди», дедилар. Абу Бакр: «Эй Аллоҳнинг Расули, изоримни тутиб турмасам, бўшаб, осилиб қолаверади», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен буни манманлик билан қилмайсан-ку», дедилар».
Муттафақун алайҳ. Имом Муслим буларни баъзисини ривоят қилганлар.
Шарҳ: Чунки амаллар ниятга қараб бўлади. Ҳукмлар ҳам ният ўзгаришига қараб ўзгаради. Аммо, ким мутакаббирлик ниятида кийимини узайтириб юрса, қаттиқ ваъидлар борлиги уқтирилмоқда.
Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам баъзи одамлар манманлик, гердайиш, мутакаббирлик ва бошқаларни камситиш учун турли йўлларни қўллаб келишган ва келмоқдалар. Ана ўша номаъқул йўллардан бири кийим-бош ила манманлик қилишади. Ислом манманлик ва мутакаббирликнинг барча турларини ҳаром қилгани ҳаммага маълум. Ана ўшалар қаторида Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом кийим-кечак ила манманлик қилиш, гердайишни ҳам ҳаром қилгандир. Ҳаром қилганда ҳам, қаттиқ оҳангда ҳаром қилганлигини ушбу ҳадиси шарифдан билмоқдамиз.
«Ким димоғдорлик билан кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмайди»
Ўша пайтда Арабистон шароитида кийим билан мутакаббирлик қилиш кийимни керагидан узун қилиб олиб, бошқаларни писанд қилмай, узун кийимни ерга судраб юриш билан ифода қилинар эди. Бу ҳадиси шариф ким ўша ишни қилса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унга қарамаслиги, ундоқ нобакор банда ўз Роббисининг назаридан қолиши ҳақида сўз юритмоқда. Қиёмат куни бундоқ ҳолга дучор бўлиши банда учун чексиз мусибатдир. Шунинг учун, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу гапни эшитиш билан ҳассос инсон Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу дарҳол ларзага тушдилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, изоримни тутиб турмасам, бўшаб, осилиб қолаверади», деди Абу Бакр».
Изор тикилмайдиган, инсон киндигидан пастига тутиб оладиган кийим эканини аввал ўрганган эдик. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг изорлари қўл билан ушлаб юрилмаса, бир тарафи ерга тушиб қолар экан. Ўша ҳолат ҳам қиёмат куни мазкур бахтсизликка сабаб бўладими, деган савол беришларидан у кишининг ўзлари ҳақида қайғураётганлари кўриниб турибди. Ҳақиқатдан ҳам шундоқ бўлиши мумкинми? Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саволга қуйидаги жавобни бердилар:
«Сен манманлик ила қиладиганлардан эмассан», дедилар».
Демак, асосий иллат манманликда экан. Айниқса, Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ўхшаш етук инсонлардан манманлик содир бўлиши эҳтимолдан узоқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гувоҳликлари ўзи етарли.
Мусулмон инсон манманлик, мутакаббирликнинг турли кўринишларидан доимо узоқда бўлиши керак. Жумладан, ушбу бобда ўрганганимиз кийим-бош билан кеккайишга ҳеч йўл қўймаслиги керак. Бунинг эҳтиёт чораси ўлароқ, манманликка олиб борадиган кийимларга яқинлашишдан сақланмоқ маслаҳат берилади.
804 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ جَرَّ ثَوْبَهُ خُيَلَاءَ لَمْ يَنْظُرِ اللهُ إِلَيْهِ يَوْمَ القِيَامَةِ» فَقَالَ أَبُو بَكْرٍ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّ إِزَارِي يَسْتَرْخِي إِلَّا أَنْ أَتَعَاهَدَهُ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّكَ لَسْتَ مِمَّنْ يَفْعَلُهُ خُيَلَاءَ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ، وَرَوَى مُسْلِمٌ بَعْضَهُ [خ 3665، م 2085].
805. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ қиёмат куни кеккайиб, изорини судраган кимсага назар солмайди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 628-рақамли ҳадис остида келтирилган.
805 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يَنْظُرُ اللهُ يَوْمَ القِيَامَةِ إِلَى مَنْ جَرَّ إِزَارَهُ بَطَراً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5788، م 2087 وسبق برقم 628].
806. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Изорнинг икки тўпиқдан пастга тушгани дўзахдадир», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Уламолар бу ва шу каби бошқа ҳадисларни ўрганиб, хулоса қилиб айтишганки, агар кийимни тўпиқдан пастгача тушириб кийишда кишида кибр ва кеккайиш бўлса, у мазкур ваъидга дучор бўлади. Аммо қалбида бундай хаёл бўлмаса, у бундан мустасно.
Абдурраҳмон розияллоҳу анҳу айтди:
«Абу Саъиддан изор ҳақида сўрадим. Бас, у:
«Хабардорини топдинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, мусулмоннинг изор тутиши икки болдиргачадир. Ундан икки тўпиққача танглик ёки гуноҳ йўқ. Икки тўпиқдан пастга тушган нарса дўзахдадир».
(Абу Довуд, Бухорий ва Насаий ривоят қилган).
Ушбу ривоят соҳиблари Абдурраҳмон розияллоҳу анҳунинг улкан саҳобий Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан изорнинг узунлиги қанча бўлиши ҳақида сўрашларидан ўша вақтларда ҳам бу масалада баъзи бир тушунмовчиликлар чиқиб тургани маълум бўляпти.
Мана шу ривоятда изорнинг тўпиқдан пастга тушган қисми дўзахда куйиши ҳақида сўз кетмоқда.
806 - وَعَنْهُ، عَـنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا أَسْفَلَ مِنَ الْكَعْبَيْنِ مِنَ الإِزَارِ فَفِي النَّارِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5787].
807. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди ҳам, назар ҳам солмайди, покламайди ҳам. Уларга аламли азоб бор», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни уч марта айтдилар. Абу Зарр: «Ноумид бўлишибди, зиён кўришибди. Улар ким, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. У зот: «(Кийимларини) судраб юрувчи, миннатчи ва ёлғон қасам билан молини ўтказувчи», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Имом Муслимнинг бошқа ривоятида «Изорини судраб юрувчилар», бўлиб келган.
Шарҳ: Такаббурлик билан, ўзини кўрсатиш учун кийимни осилтириб, ерга теккизиб, судраб юриш ҳаромдир. Аммо бу мақсадда бўлмаса, зарари йўқ.
Ушбу ҳадисдаги уч амални қилувчилар қиёмат куни жуда оғир аҳволга тушиб қолиши таъкидланмоқда. Чунки Аллоҳ таолонинг қиёмат кунида бир бандага гапирмаслиги, назар ҳам солмаслиги, айниқса, уни покламаслиги оғир мусибатдир. Келинг, ўша уч ишни қилувчилар кимлардан иборат эканини ўрганиб чиқайлик:
1. «Берганини миннат қилувчи».
Аслида у бировга берган нарсани унга Аллоҳ берган эди. Ўша Аллоҳ берган нарсани Аллоҳнинг йўлида берганидан кейин миннат қилиши шартмиди?! Энди бу банда миннат қилдими, демак, қилганига яраша жазосини тортиши керак. Бу дунёда муҳтож кишини хижолат ва мулзам қилгани эвазига у дунёда ўзи хижолат ва мулзам бўлади. Аллоҳ таоло унга гапирмайди, назар солмайди ва покламайди.
2. «Кийимларини фахр ила судраб юрувчи».
Бу дунёда кийими ила кибру ҳаво, фахр қилиб, мискин ва фақирлар олдида ўзини кўрсатиб керилган, уларнинг кўнглини синдирган одам у дунёда кўнгли синиш, эътибор назаридан четда қолиш қандоқ бўлишини ўз танасида синаб кўради.
3. «Ёлғон қасам ила савдо молини ўтказувчи».
Харидорни ишонтириш учун ўтмас матоҳини қасам ичиб мақтаган одам ҳам қиёмат куни оғир аҳволга тушади. Аллоҳ таоло унга ҳам гапирмайди, назар солмайди ва уни покламайди.
Шундоқ бўлганидан кейин берган хайр-эҳсон ва садақаларимизни миннат қилмаслигимиз, кийим-бошларимиз билан фахрланмаслигимиз, савдода молимизнинг айбини беркитиш учун мақтаб, уни ўтказиш учун қасам ичмаслигимиз керак.
807 - وَعَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «ثَلَاثَةٌ لَا يُكَلِّمُهُمُ اللهُ يَوْمَ القِيَامَةِ، وَلَا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ، وَلَا يُزَكِّيهِمْ، وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ»، قَالَ: فَقَرَأَهَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ثَلَاثَ مِرَارٍ. قَالَ أَبُو ذَرٍّ: خَابُوا وَخَسِرُوا!! مَنْ هُمْ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «الْمُسْبِلُ، وَالْمَنَّانُ، وَالْمُنَفِّقُ سِلْعَتَهُ بِالحَلِفِ الكَاذِبِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [106].
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: «الْمُسْبِلُ إِزَارَهُ».
808. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Исбол* изорда, кўйлакда ва саллададир. Ким уларнинг бирортасини манманлик билан осилтириб юрса, Қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмайди».
Абу Довуд ва Насаийнинг саҳиҳ иснод билан қилган ривояти.
Шарҳ: * Исбол – изор, кўйлак ва салла каби кийимларни узун қилиб, судраб юриш ҳамда кийим-бошга тегишли гапларда такаббур ва мақтанчоқлик учун мазкур кийимларни керагидан ортиқ узайтириб олишни англатади.
«Изор» кишининг белидан пастига тутиладиган лунгисифат кийим эканлиги аввалда бир неча бор такрорланди.
Албатта, инсоннинг белидан пастини тўсиш учун кийиладиган бошқа номдаги либослар ҳам шу маънога қўшилади.
«Кўйлак» арабчада «қомийс» дейилиб, ўзларининг одатларидаги кўйлакни англатса-да, бошқа унга ўхшаш кийимларни ҳам ўз ичига олади. Кўйлакни осилтиришга унинг енгини керагидан ортиқ равишда манманлик учун узайтириб олиш ҳам киради.
«Салла» маълум бош кийими. Уни шариатга номувофиқ осилтириш бир учини такаббур ила ҳаддан ташқари узун ташлаб юришдир.
808 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الإِسْبَالُ فِي الإِزَارِ، وَالقَمِيصِ، وَالعِمَامَةِ، مَنْ جَرَّ شَيْئاً خُيَلَاءَ لَمْ يَنْظُرِ اللهُ إِلَيْهِ يَوْمَ القِيَامَةِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالنَّسَائِيُّ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [د 4094، س 8/208].
809. Абу Журай Жобир ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кишини кўрдим, одамлар унинг фикри билан иш кўришар, у нима деса, ўшани албатта қабул қилишар эди. «Бу ким?» десам, «Бу зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам», дейишди. Мен икки марта: «Алайкас-салом, эй Аллоҳнинг Расули!» деган эдим, у зот: «Алайкас-салом» демагин, «Алайкас-салом» дейиш маййитга бериладиган саломдир. Сен «Ассалааму ъалайка», дегин», дедилар. Мен: «Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам сизмисиз?» дедим. У зот шундай дедилар: «Ҳа. Мен – сенга зарар етганда дуо қилсанг, кушойиш берадиган, қаҳатчилик етганда дуо қилсанг, сенга экинларни ўстириб берадиган, дашту биёбонда юрганингда уловинг йўқолиб қолганда дуо қилсанг, сенга уни қайтариб берадиган Аллоҳнинг Расулиман». «Мендан аҳд олинг», дедим. У зот шундай дедилар: «Ҳеч кимни сўкмагин – шундан кейин ҳурни ҳам, қулни ҳам, туяни ҳам, қўйни ҳам сўкмадим – Яхши ишда ҳеч бир амални оз санамагин. Биродаринг билан сўзлашсанг, очиқ юзли бўлгин. Мана шулар маъруфдандир. Изорингни болдирингнинг ярмигача кўтариб олгин, агар бундай қилмасанг, тўпиғинггача. Изорингни судраб юришдан ҳазир бўлгин, чунки бу манманликдандир, Аллоҳ азза ва жалла эса манманликни суймайди. Кимдир сени сўкиб, сенда бор сифатни айбласа, сен ҳам унда бор нарса билан уни айбламагин, бунинг гуноҳи ўзига».
Абу Довуд ва Термизий саҳиҳ саҳиҳ иснод билан ривоят қилишди. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Гапнинг сиёқидан кўриниб турибдики, Жобир ибн Сулайм розияллоҳу анҳу ушбу ўзлари ривоят қилиб бераётган ҳодисадан олдин мусулмон бўлсалар ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмаган эканлар.
«Бир кишини кўрдим, одамлар унинг фикри билан иш кўришар, у нима деса, ўшани албатта қабул қилишар эди».
Бу ҳолат Жобир ибн Сулайм розияллоҳу анҳуни қизиқтириб қолди. Чунки бир гап бўлмаса, ўша пайтда у ернинг одамлари бир кишига бунчалик бўйсунадиган эмас эдилар. Гап ҳамманинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган шахсда эди. Келинг, кейин нима бўлганини Жобир ибн Сулайм розияллоҳу анҳунинг ўзидан нақл қилайлик:
«Бу ким?» дедим.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам», дейишди».
Бу жавобни эшитгандан кейин Жобир ибн Сулайм розияллоҳу анҳу дарҳол ўзига келди. Хабарларини эшитиб, ўзларини кўришни орзу қилиб юрган зотни учратиб қолганидан беҳад хурсанд бўлди-да:
«Алайкассаламу, я Расулаллоҳ!» деб икки марта» айтди.
Эҳтимол, шошилиб қолганидан икки марта салом бергандир. Эҳтимол, шошилиб қолганидан саломни нотўғри бергандир. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг хатосини тўғрилаб:
«Алайкассаламу» дема, бу ўликларга айтилади. Ассаламу алайка, дегин», дедилар».
Демак, салом беришда ҳам эҳтиёт бўлиб, тўғри талаффуз қилиш керак экан. Жобир ибн Сулайм розияллоҳу анҳу бу танбеҳни эшитиб, ундан тегишли хулоса чиқариб олгандан кейин, асосий мақсадга ўтди.
«Сиз Аллоҳнинг Расулимисиз?» дедим».
У киши бу савол билан одамлардан эшитган гапни тасдиқлаб олмоқчи бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фурсатдан фойдаланиб, ўзлари қандоқ зотнинг Расули эканликларини батафсилроқ баён этдилар.
«Ҳа. Мен – сенга зарар етганда дуо қилсанг, кушойиш берадиган, қаҳатчилик етганда дуо қилсанг, сенга экинларни ўстириб берадиган, дашту биёбонда юрганингда уловинг йўқолиб қолганда дуо қилсанг, сенга уни қайтариб берадиган Аллоҳнинг Расулиман».
Кўриниб турибдики, ортиқча гапга ўрин қўймайдиган жавоб бўлди. Шунинг учун Жобир ибн Сулайм розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фойдаланиб қолиш йўлига ўтди.
«Мендан аҳд олинг», дедим.
Ўзини билган ҳар бир одам улуғ зотларни кўрганда улардан ўзлари учун бир умрга етадиган панд-насиҳат эшитиб қолишга уринадилар. Жобир ибн Сулайм розияллоҳу анҳу ҳам худди шуни хоҳлаган эди ва мақсадига эришди ҳам.
«Зинҳор ва зинҳор бирортани сўкма» дедилар. Бас, шундан кейин ҳурни ҳам, қулни ҳам, туяни ҳам, қўйни ҳам ҳеч-ҳеч сўкмадим».
Жобир ибн Сулайм розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг берган биринчи тавсияларига қандоқ амал қилганларини ҳам қўшиб зикр қилмоқдалар.
Албатта, сўкиш ёмон нарса, унинг шахсга ва жамиятга етказадиган зарарлари чексиз. Бу ноқулай одатнинг мазамматида кўплаб ҳадиси шарифлар келган. Ислом дини мусулмонларнинг сўкишдан йироқ бўлишларини таъминлаш учун алоҳида тарбиявий ишларни йўлга қўйган. Бу борада кези келганда, иншааллоҳ, батафсил сўз юритилади.
Жобир ибн Сулайм розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўкиш ҳақида олган насиҳатларига умр бўйи оғишмай амал қилганлари ила фахрланмоқдалар. Дарҳақиқат, бу ҳар қанча мақтовга сазовор иш. Қаранг-а, у киши ҳатто ҳайвонларни ҳам сўкмаптилар!
«Яхшиликдан ҳеч бир нарсани зинҳор ҳақир санама».
Яъни, бу арзимаган иш-ку, деб яхшиликни қилмай қўйма. Кичик, арзимаган бўлса ҳам, яхшиликни ҳеч қолдирмай қилишга урин.
«Биродарингга очиқ юз билан гапиришинг ҳам яхшиликдандир».
Шунинг учун биродарингга очиқ юз билан боқишни зинҳор канда қилма.
«Изорингни болдирнинг ярмигача кўтар. Агар кўнмасанг икки тўпиққача. Изорни осилтириб юришдан сақлан. Чунки, бу иш такаббурликдандир. Албатта, Аллоҳ такаббурликни суймас».
Ушбу ҳадиси шарифни мана шу бобда зикр қилинишига айнан шу иқтибос сабаб бўлган. Бу ривоятда ҳам олдинги ривоятларда келган маъно таъкидланмоқда. Кийимни узун қилиб судраб юриш қораланмоқда.
Кимдир сени сўкиб, сенда бор сифатни айбласа, сен ҳам унда бор нарса билан уни айбламагин, бунинг гуноҳи ўзига», дедилар».
Ҳа, бир томон бир оғиз гапдан қолса, олам гулистон. Агар икки томон ҳам бир-биридан қолишмай ўз шеригини сўкаверса, айблайверса иш мадда олиб кетиб, оқибати ёмонлик билан тугаши турган гап.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган хулосалар:
1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари сўзсиз қабул бўладиган зот бўлганлари.
2. Саҳобаи киромлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишда олий даражали намуна бўлганлари.
3. «Алайкассаламу» ибораси ўликларга бериладиган салом экани.
4. Тирик одамга салом бериш «Ассаламу алайкум» лафзи ила бўлиши.
5. Улуғ одамларни кўрганда улардан панд-насиҳат, кўрсатмалар сўраб қолиш кераклиги.
6. Сўкиш ёмон нарса экани.
7. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига ихлос ила амал қилиш кераклиги.
8. Яхшиликнинг энг кичигини ҳам ҳақир санамаслик кераклиги.
9. Кийимни узун қилиб судраб юриш жоиз эмаслиги.
10. Икки мусулмон орасида бир-бирини сўкиш, айблаш хавфи туғилиб қолганда ўзини тийгани саломат қолиб, сўкканга ёмонлик уриши.
809 - وَعَنْ أَبِي جُرَيٍّ جَابِرِ بْنِ سُلَيمٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَجُلًا يَصْدُرُ النَّاسُ عَنْ رَأْيهِ؛ لَا يَقُولُ شَيْئاً إِلَّا صَدَرُوا عَنْهُ، قُلْتُ: مَنْ هَذَا؟ قَالُوا: رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قُلْتُ: عَلَيكَ السَّلَامُ يَا رَسُولَ اللهِ - مَرَّتَيْنِ - قَالَ: «لَا تَقُلْ عَلَيكَ السَّلَامُ؛ عَلَيْكَ السَّلَامُ تَحِيَّةُ الْمَوْتَى، قُلْ: السَّلَامُ عَلَيكَ» قَالَ: قُلْتُ: أَنْتَ رَسُولُ اللهِ؟ قَالَ: «أَنَا رَسُولُ اللهِ الَّذِي إِذَا أَصَابَكَ ضُرٌّ فَدَعَوْتَهُ كَشَفَهُ عَنْكَ، وَإِذَا أَصَابَكَ عَامُ سَنَةٍ فَدَعَوْتَهُ أَنْبَتَهَا لَكَ، وَإِذَا كُنْتَ بِأَرْضٍ قَفْرٍ أَوْ فَلَاةٍ، فَضَلَّتْ رَاحِلَتُكَ، فَدَعَوْتَهُ رَدَّهَا عَلَيْكَ»، قَالَ: قُلْتُ: اعْهَدْ إِلَيَّ. قَالَ: «لَا تَسُبَّنَّ أَحَداً»، قَالَ: فَمَا سَبَبْتُ بَعْدَهُ حُرّاً، وَلَا عَبْداً، وَلَا بَعِيراً، وَلَا شَاةً «وَلَا تَحْقِرَنَّ مِنَ الْمَعْرُوفِ شَيْئاً، وَأَنْ تُكَلِّمَ أَخَاكَ وَأَنْتَ مُنْبسِطٌ إِلَيْهِ وَجْهُكَ؛ إِنَّ ذَلِكَ مِنَ الْمَعْرُوفِ، وَارْفَعْ إِزَارَكَ إِلَى نِصْفِ السَّاقِ، فَإِنْ أَبَيتَ فَإِلَى الكَعْبَينِ، وَإِيَّاكَ وَإِسْبَالَ الإِزَارِ؛ فَإِنَّهَا مِنَ الْمَخِيلَةِ وَإِنَّ اللهَ لَا يُحِبُّ الْمَخِيلَةَ، وَإِنِ امْرُؤٌ شَتَمَكَ وَعَيَّركَ بِمَا يَعْلَمُ فِيكَ فَلَا تُعَيِّرهُ بِمَا تَعْلَمُ فِيْهِ؛ فَإِنَّمَا وَبَالُ ذَلِكَ عَلَيهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ، وَقَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 4084، ت 2722].
810. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши изорини (тўпиғидан пастгача) осилтириб намоз ўқиётган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Бор, таҳорат қилиб кел», дедилар. У бориб, таҳорат қилиб келган эди, у зот яна: «Бор, таҳорат қилиб кел», дедилар. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули! Сизга нима бўлди, уни таҳорат қилишга буюрдингиз, кейин эса индамадингиз?» деди. У зот: «У изорини (тўпиғидан пастгача) осилтириб намоз ўқиётган эди. Аллоҳ изорини (тўпиғидан пастгача) осилтириб олган кишининг намозини қабул қилмайди», дедилар».
Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилиб, имом Муслимнинг шартига биноан саҳиҳдир, дедилар.
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига иштонини осилтириб оттирган гуноҳига, каффорот бўлиши учун, таҳоратини янгилаб келишни буюрдилар. Чунки ҳадисларда келишича таҳорат гуноҳларга каффоратдир.
«Изор» иссиқ ўлкаларга хос кийим бўлиб, тананинг киндигидан паст томонига тутилиб олинадиган узун матодан иборат бўлади. Изорни судраб юриш ҳам арабларда кибру ҳавонинг бир тури бўлган.
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам изорини осилтириб, ерга судраб намоз ўқиётган бир одамни кўриб қоладилар. Шунда унга «бор, таҳорат қилиб кел», дейдилар. У бориб таҳорат қилиб келади. Кейин яна унга, бор, таҳорат қилиб кел, дейдилар. У яна бориб таҳорат қилиб келади. Ана шунда бир одам:
«Эй Аллоҳнинг Расули, уни таҳорат қилиб келишга икки марта амр қилдингиз?» дейди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шунда шу ҳадисни марҳамат қилганлар.
Демак, намозхон одам фахр, кибру ҳаво ила кийимини осилтирмаслиги ва шунга ўхшаш бошқа ишларни қилмаслиги керак. Аксинча, ўзини хокисор тутган ҳолда намоз ўқиши лозим.
810 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَمَا رَجُلٌ يُصَلِّي مُسْبِلٌ إِزَارَهُ قَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اذْهَبْ فَتَوَضَّأْ» فَذَهَبَ فَتَوَضَّأَ، ثُمَّ جَاءَ، فَقَالَ: «اذْهَبْ فَتَوَضَّأْ» فَقَالَ لَهُ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ مَالَكَ أَمَرْتَهُ أَنْ يَتَوَضَّأَ ثُمَّ سَكَتَّ عَنْهُ؟ قَالَ: «إِنَّهُ كَانَ يُصَلِّي وَهُوَ مُسْبِلٌ إِزَارَهُ، إِنَّ اللهَ لَا يَقْبَلُ صَلَاةَ رَجُلٍ مُسْبِلٍ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ [638].
811. Қайс ибн Бишр Тағлибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Отам – у Абу Дардонинг шогирди эди – менга шундай деган: «Димашқда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Ибн Ҳанзолия деган киши бор эди. У доим ёлғиз юрар, одамлар билан жуда кам ўтирар, чунки доим намозда бўлар, намозни ўқиб бўлса, тасбеҳ ва такбир айтиб ўтирар, сўнг уйига кетар эди. Абу Дардонинг ҳузурида ўтирган эдик, олдимиздан ўша киши ўтиб қолди. Шунда Абу Дардо унга: «Бизга фойда қиладиган, сенга зарар бермайдиган бирон сўз айтинг», деди. У шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сарийя жўнатдилар. У қайтиб келгач, улардан бир киши келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган жойга ўтириб, ёнидаги кишига: «Бизнинг душманга тўқнаш келганимизни кўрганингда эди! Фалончи ҳамла қилиб, найза санчиб, «Мана сенга! Мен ғифорлик ғуломман!» деди. (яъни Ғифорий қабиласидаги йигитлар найза санчса, ўлдирмай қўймайди). Унинг бу сўзига нима дейсан?» деди. У: «Менимча, унинг ажри йўқ бўлибди», деди. Шунда буни бошқа одам эшитиб қолиб, «Менимча, бунинг ҳечқиси йўқ», деди. Иккови тортишиб кетишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам буни эшитиб қолдилар-да, «Субҳаналлоҳ! Унинг ажр олиб, мақталишининг ҳечқиси йўқ», дедилар. Мен Абу Дардонинг бунга қувонганини кўрдим. У бошини кўтариб, унга: «Сен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдингми?» деди. У: «Ҳа», деди. Бу саволни унга ҳадеб қайтараверганидан, унинг оёғи остига тиз чўкса керак деб ўйлаб қолдим.
Ўша киши яна бир кун олдимиздан ўтиб қолди. Шунда Абу Дардо унга: «Бизга фойда қиладиган, сенга эса зарар бермайдиган бирон сўз айт», деди. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Отга инфоқ қилган одам садақага қўл очиб, уни ёпмайдиган киши кабидир», дедилар», деди.
Ўша киши яна бир кун олдимиздан ўтиб қолди. Абу Дардо яна унга: «Бизга фойда қиладиган, сенга эса зарар бермайдиган бирон сўз айт», деди. У шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Хурайм Асадийнинг жуммаси* узунлиги, изорини (тўпиғидан) осилтириб юриши бўлмаса, қандай яхши одам!» дедилар. Бу гап Хураймга етиб борган эди, у дарҳол пичоқ олиб, жуммасини қулоғигача кесди, изорини эса болдирининг ярмигача кўтариб олди».
Сўнг ўша киши яна бир кун олдимиздан ўтиб қолди. Абу Дардо яна унга: «Бизга фойда қиладиган, сенга эса зарар бермайдиган бирон сўз айт», деди. У шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Сизлар биродарларингизнинг ҳузурига кетяпсизлар. Уловларингизни ҳам яхшиланглар, либосларингизни ҳам яхшиланглар, сизлар худди одамларнинг юзидаги хол каби бўлинглар. Аллоҳ фаҳшни ва сўкишни хуш кўрмайди».
Абу Довуд ҳасан иснод ила ривоят қилган. Фақат Қайс ибн Бишрни «Ишончлими ёки заиф кишими?» шу ҳақда ихтилоф қилишди. Лекин имом Муслим бу кишидан ҳадис ривоят қилган.
Шарҳ: * Араблар соч ўсиб, қулоқнинг юмшоғигача тушса «вафра», қулоқнинг юмшоғидан ҳам ўтиб тушса «лимма», елкагача тушса «жумма» дейишган.
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Илм аҳлининг мажлисини лозим тутиш, улар билан суҳбат қуриш ва улардан фойда олиш.
– Фазилатли кишиларнинг фазлини зикр қилиб, уларни ўз ўрнига қўйиш.
– Ибодат ва зикрларни мукаммал адо этиш миқдорича одамлардан узлатда бўлиш.
– Агар кеккайиш ва кибр олиб келмаса, қабила ва шахсни мақташ жоизлиги.
– Расулуллоҳ с.а.в.нинг саҳаобалари ҳам у зотнинг ҳаётлик пайтларида ихтилоф қилишгани, чунки фаҳмлаш ва ақллар ҳам ҳар турлик бўлгани.
– Аёлларга ўхшаб сочни елкагача узайтиришни ман этилгани.
– Саҳобалар Расулуллоҳ с.а.в.дан бирор дакки эшитишса, дарҳол уни тузатишгани. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хурайм Асадийнинг жуммаси узунлиги, изорини (тўпиғидан) осилтириб юриши бўлмаса, қандай яхши одам!» деганларида, бу гап Хураймга етиб борган эди, у дарҳол пичоқ олиб, жуммасини қулоғигача кесди, изорини эса болдирининг ярмигача кўтариб олди».
– Ислом умматидаги киши бошқа умматдаги кишилар билан кўришганида энг чиройли либос ва энг гўзал уловда бормоғи лозим. Чунки Расулуллоҳ с.а.в.: «Сизлар биродарларингизнинг ҳузурига кетяпсизлар. Уловларингизни ҳам яхшиланглар, либосларингизни ҳам яхшиланглар, сизлар худди одамларнинг юзидаги хол каби бўлинглар».
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳузуримизга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар. Сочлари тўзиб кетган пала-партиш бир одамни кўриб қолиб: «Манави сочини сокин қиладиган нарса топса бўлмасмиди!?» дедилар.
Бошқа бир кишининг кийимлари кир эканлигини кўриб қолиб: «Манави кийимини ювадиган нарса топса, бўлмасмиди!?» дедилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Исломдан олдин кийиниш маданияти, жамоатчилик олдида ўзини тутиш маданияти, бадан ва кийим поклиги ҳақида тартибли кўрсатмалар, таълим-тарбия ишлари мутлақо йўлга қўйилмаган эди.
Ислом дини инсон ҳаётининг барча соҳаларини тартибга солгани каби бу соҳаларини ҳам аста-секин тартибга тушириб, бу борада юксак маданиятни йўлга қўйди.
Машҳур саҳобийлардан Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ўз кўзлари билан кўрган бир ҳодисани ривоят қилмоқдалар.
«Ҳузуримизга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар. Сочлари тўзиб кетган пала-партиш бир одамни кўриб қолиб:
«Манави сочини сокин қиладиган нарса топса бўлмасмиди!?» дедилар».
Бир тўп кишилар турган жойга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келибдилар. Ана ўша жамоат ичида бир кишининг сочлари тартибсиз равишда тўзиб турар эди. Унга кўзлари тушиши билан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Манави сочини сокин қиладиган нарса топса бўлмасмиди!?» дедилар».
У зотнинг «манави» дейишларининг ўзи мазкур шахсдан аччиқлари чиққанлигини кўрсатади. Сўнгра кўпчиликнинг олдида ундоқ муомала қилишлари ҳам ҳаммага танбеҳ бўлиши учун шундоқ қилганларини кўрсатади. Бу нодир ҳолат эмас, балки кўпчилик билиб қўйиши лозим нарса эканлигидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ муомала қилганлар. Акс ҳолда, кўпчилик ичида мулзам бўлмасин деб, ҳалиги одамнинг ёлғиз ўзига айтар эдилар.
«Бошқа бир кишининг кийимлари кир эканлигини кўриб қолиб: «Манави кийимини ювадиган нарса топса, бўлмасмиди!?» дедилар».
Демак, мусулмон инсон доимо ўз кийимларини озода тутмоғи лозим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам беҳудага бир одамга кўпчилик ичида бундоқ муомала қилмайдилар.
– Мусулмон инсон ўзининг ташқи кўриниши, хусусан, сочини тартибга солиб, ораста бўлиб юрмоғи лозим эканлиги.
– Мусулмон инсон кийимларини озода тутмоғи зарурлиги. Кир кийим билан жамоатчилик орасига кирмаслиги лозимлиги.
– Бошлиқ, раҳбар шахслар кишилар ичида кийиниш маданияти, ўзини тутиш маданияти борасидаги камчиликларни кўрса, тузатиб, билмаганларга ўргатиб бориши зарурлиги. «Мўмин ўз биродарининг ойнасидир», деб бекорга айтилмаган.
– Мусулмон киши оғзини фаҳш ва уятсиз сўзлардан тиймоғи лозим. Чунки Расулуллоҳ с.а.в.: «Аллоҳ фаҳшни ва сўкишни хуш кўрмайди», деб айтганлар.
811 - وَعَنْ قَيْسِ بْنِ بِشْرٍ التَّغْلِبيِّ قَالَ: أَخْبَرَنِي أَبِي - وَكَانَ جَلِيساً لأَبِي الدَّرْدَاءِ - قَالَ: كَانَ بِدِمَشْقَ رَجُلٌ مِنْ أَصْحَابِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُقَالُ لَهُ: بْن الْحَنْظَلِيَّةِ ، وَكَانَ رَجُلًا مُتَوَحِّداً قَلَّمَا يُجَالِسُ النَّاسَ، إنَّمَا هُوَ صَلَاةٌ، فَإِذَا فَرَغَ فَإنَّمَا هُوَ تَسْبِيحٌ وَتَكْبيرٌ حَتَّى يَأْتيَ أَهْلَهُ، فَمَرَّ بِنَا وَنَحْنُ عِنْدَ أَبِي الدَّرْدَاءِ، فَقَالَ لَهُ أَبُو الدَّرْدَاءِ: كَلِمَةً تَنْفَعُنَا وَلَا تَضُرُّكَ؟ قَالَ: بَعَثَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ سَرِيَّةً فَقَدِمَتْ، فَجَاءَ رَجُلٌ مِنْهُمْ فَجَلَسَ في الْمَجْلِسِ الَّذِي يَجْلِسُ فِيهِ رسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ لِرَجُلٍ إِلَى جَنْبِهِ: لَوْ رَأَيْتَنَا حِيْنَ التَقَيْنَا نَحْنُ وَالعَدُوُّ، فَحَمَلَ فُلَانٌ وَطَعَنَ، فَقَالَ: خُذْهَا مِنِّي وَأَنَا الغُلَامُ الغِفَاريُّ، كَيْفَ تَرَى فِي قَوْلِهِ؟ قَالَ: مَا أُرَاهُ إِلَّا قَدْ بَطَلَ أَجْرُهُ، فَسَمِعَ بِذَلِكَ آخَرُ فَقَالَ: مَا أَرَى بِذَلِكَ بَأْساً، فَتَنَازَعَا حَتَّى سَمِعَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «سُبْحَانَ اللهِ!! لاَ بَأْسَ أَنْ يُؤجَرَ وَيُحْمَدَ» فَرَأَيْتُ أَبَا الدَّرْدَاء سُرَّ بِذَلِكَ، وَجَعَلَ يَرْفَعُ رَأْسَهُ إِلَيْهِ، وَيَقُولُ: أَنْتَ سَمِعْتَ ذَلِكَ مِنْ رَسُولِ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؟ فَيَقُولُ: نَعَمْ، فَمَا زَالَ يُعِيدُ عَلَيْهِ حَتَّى إِنّي لأَقُولُ لَيَبْرُكَنَّ عَلَى رُكْبَتَيْهِ.
قَالَ: فَمَرَّ بِنَا يَوْماً آخَرَ، فَقَالَ لَهُ أَبُو الدَّرْدَاء: كَلِمَةً تَنْفَعُنَا وَلَا تَضُرُّكَ، قَالَ: قَالَ لَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الْمُنْفِقُ عَلَى الخَيْلِ كَالبَاسِطِ يَدَهُ بالصَّدَقَةِ لَا يَقْبِضُهَا».
ثُمَّ مَرَّ بِنَا يَوماً آخَرَ، فَقَالَ لَهُ أَبُو الدَّرْدَاءِ: كَلِمَةً تَنْفَعُنَا وَلَا تَضُرُّكَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «نِعْمَ الرَّجُلُ خُرَيمٌ الأَسَدِيُّ! لَولَا طُولُ جُمَّتِهِ وَإسْبَالُ إزَارِهِ» فَبَلَغَ خُرَيْماً فَعَجِلَ، فَأَخَذَ شَفْرَةً فَقَطَعَ بِهَا جُمَّتَهُ إِلَى أُذُنَيْهِ، وَرَفَعَ إزَارَهُ إِلَى أَنْصَافِ سَاقَيْهِ.
ثُمَّ مَرَّ بِنَا يَوْماً آخَرَ، فَقَالَ لَهُ أَبُو الدَّرْدَاء: كَلِمَةً تَنْفَعُنَا وَلَا تَضُرُّكَ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إنَّكُمْ قَادِمُونَ عَلَى إخْوَانِكُمْ، فَأَصْلِحُوا رِحَالكُمْ، وَأَصْلِحُوا لِبَاسَكُمْ حَتَّى تَكُونُوا كَأنَّكُمْ شَامَةٌ فِي النَّاسِ؛ فَإِنَّ اللهَ لَا يُحِبُّ الفُحْشَ وَلَا التَّفَحُّشَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإسْنَادٍ حَسَنٍ، إِلَّا قَيْسَ بْنَ بِشْرٍ، فَاخْتَلَفُوا فِي تَوثِيقِهِ وَتَضْعِيفِهِ، وَقَدْ رَوَى لَهُ مُسْلِمٌ [د 4089].
812. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Мусулмоннинг изор тутиши болдиргача бўлиб, у билан тўпиқнинг орасида бўлса ҳам, танглик йўқ [ёки гуноҳ йўқ]. Тўпиқдан пастга тушгани дўзахдадир. Ким изорини кибрланиб судраб юрса, Аллоҳ азза ва жалла унга (раҳмат ила) назар солмайди».
Абу Довуд саҳиҳ иснод ила ривоят қилдилар.
Шарҳ: Ушбу ривоят соҳиблари Абдурраҳмон розияллоҳу анҳунинг улкан саҳобий Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан изорнинг узунлиги қанча бўлиши ҳақида сўрашларидан ўша вақтларда ҳам бу масалада баъзи бир тушунмовчиликлар чиқиб тургани маълум бўляпти.
Ушбу масала ҳақида бир неча ривоятни ўрганган бўлсак, энди биринчи марта, мана шу ривоятда изорнинг тўпиқдан пастга тушган қисми дўзахда куйиши ҳақида сўз кетмоқда.
812 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ «إزْرَةُ الْمُسْلِمِ إِلَى نِصْفِ السَّاقِ، وَلَا حَرَجَ - أَوْ لَا جُنَاحَ - فِيْمَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الكَعْبَيْنِ، مَا كَانَ أَسْفَلَ مِنَ الكَعْبَينِ فَهَوُ فِي النَّارِ، وَمَنْ جَرَّ إِزَارَهُ بَطَراً لَمْ يَنْظُرِ اللهُ إِلَيْهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [4093].
813. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Изоримни бир оз узунроқ қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтган эдим, у зот: «Эй Абдуллоҳ, изорингни кўтариб ол!» дедилар. Мен уни кўтариб олдим. Сўнг у зот «Яна», дедилар. Мен яна кўтардим. Шундан бери шундай юрадиган бўлдим».
(Ровий айтади) Баъзилар: «Қаергача?» дейишди. «Болдирнинг ярмигача», дедим».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу ривоят учун изоҳнинг ҳожати йўқ. Ҳамма нарса ўзи изоҳдан иборат бўлиб турибди. Изор ва у каби эркаклар танасининг паст қисмига киядиган кийимларнинг узунлиги болдирнинг ярмигача бўлиши кераклиги ҳақида сўз кетмоқда.
Шу билан изорни ва унинг ўрнини босадиган кийимни осилтириб юриш ҳақидаги ҳадислар охирига етди. Кези келганда, худди шу масала кўплаб ихтилофларга сабаб бўлгани ва бўлаётганини ҳам таъкидлаб ўтишимиз лозим.
Аниқроқ қилиб айтсак, бу масаланинг бир жойигина ихтилофларга сабаб бўлади. Кийимни манманлик ила осилтириб юриш ҳаром эканлигида ҳеч ким хилоф қилмайди. Хилоф изор ва унинг ўрнини босадиган шим, шалвор каби кийимларни манманликсиз тўпиққа тушириб юрилса нима бўлади, деган савол жавобидадир.
Бу саволга баъзилар қаттиқ гаплар айтади.
Бошқалар эса, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳадисларини далил қилиб, манманлик учун бўлмаса, унча қаттиқ гапга ўрин йўқ, дейдилар.
Имом Санъоний ўзларининг «Субулис салом» номли китобларида изорни манманликсиз тўпиқдан пастга тушириб юришни Нававий ва бошқалар макруҳ, дейишган, деган гапни келтирганлар.
813 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: مَرَرْتُ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَفِي إِزَارِي اسْترْخَاءٌ، فَقَالَ: «يَا عَبْدَ اللهِ؛ ارْفَعْ إِزَارَكَ» فَرَفَعْتُهُ ثُمَّ قَالَ: «زِدْ»، فَزِدْتُ، فَمَا زِلْتُ أَتَحرَّاهَا بَعْدُ. فَقَالَ بَعْضُ القَوْمِ: إِلَى أَيْنَ؟ فَقَالَ: إِلَى أَنْصَافِ السَّاقَيْنِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2086].
814. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким манманлик билан кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас», дедилар. Шунда Умму Салама: «Аёллар этакларини қандоқ қиладилар?» деди. «Бир қарич тушириб оладилар», дедилар у зот. «Ундоқ бўлса оёқлари очилиб қолади», деди у. «Бир зироъ тушириб оладилар, ундан оширмайдилар», дедилар у зот».
Абу Довуд ва Термизийлар ривоятлари. Термизий ҳасан, саҳиҳ, деган.
Шарҳ: «Зироъ» - ўртача икки қарич узунлигидаги ўлчов бирлиги.
Аввал ўрганиб ўтганимиздек, мусулмонлар манманлик ила кийимларини осилтириб, ерга судраб юришдан қайтарилганлар. Бу амр эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам экан. Аммо аёлларга сатр иши қаттиқ таъкидланганидан мазкур ҳукмда уларга хос чегара белгиланган экан. Ушбу аёллар учун хос ҳукмнинг шариатга киритилишига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳараларидан бирлари Умму Салама онамиз сабабчи бўлган эканлар.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким манманлик билан кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас», дедилар».
Аввал ўрганиб чиққанимиздек, бу жумлада баён этилаётган жазо оғирдир. Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг назаридан бенасиб қолиш, деганидир.
Умму Салама онамиз аёллик ҳислари билан аёлларнинг ғамини қилдилар. Улар этаклари узун кўйлак кийишлари шартлигини ўйлаб, у ҳолда ҳозир айтилган гаплар нима бўлади, деган хаёлга бориб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Аёллар этакларини қандоқ қиладилар?» деб савол бердилар.
Уларнинг этаклари узун, шундоқ бўлиши керак ҳам. Агар манманлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмаса, аёллар ҳам этакларини болдирнинг ярмидан кесиб ташлашлари керакми? Ёки бошқа бирор ечим борми?
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саволга бошқа ечим борлигини билдириб жавоб бердилар:
«Бир қарич тушириб оладилар», дедилар у зот».
Бу ҳам аёлларнинг тўсиниб юришлари муҳимлиги учун қилинган истиснодир. Лекин Умму Салама онамиз аёлларнинг ўзларига хос ҳассослик билан масалани яна ойдинлаштиришни ирода қилиб:
«Ундоқ бўлса, оёқлари очилиб қолади», дедилар.
Яъни, аёллар этакларини бир қарич тушириб юрганларида ҳам оёқлари очилиб қолиши турган гап. Унда нима бўлади?
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳал қилувчи жавобни бердилар:
«Бир зироъ тушириб оладилар, ундан зиёда эмас», дедилар У зот».
Бир қарич туширилган этакларидан ҳам оёқлари очилиб қоладиган бўлса, аёллар этакларини бир зироъ-икки қарич тушириб юрсинлар. Аммо ундан ортиғига рухсат йўқ. Ушбу сўздан мақсад аврат ҳисобланадиган жойни номаҳрамларга кўрсатмаслик экани келиб чиқади. Мақсад қанча узун ёки қисқа бўлишида эмас экан.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, муслима аёлларнинг кийимлари дунёдаги энг гўзал, энг чиройли, энг одобли, энг яхши, энг муҳими эса – Аллоҳнинг амрига мувофиқ кийимлардир. Бундан ортиқ шараф бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам бу кийимларга Аллоҳни унутган, Аллоҳдан қўрқмаганларгина қарши чиқадилар. Чунки Ислом душманлари муслималар динларига амал қилсалар, Ислом жамияти енгиб бўлмас кучга айланишини яхши биладилар. Бу масалани барча мусулмонлар яхши англаб етишлари ва шунга яраша ҳаракат қилишлари лозим.
Уламо аҳли муслима аёлнинг либоси тўғрисидаги барча ҳужжат ва далилларни пухта ўрганиб чиқиб, жумладан, қуйидаги мулоҳазаларни айтганлар;
1. Аёл кишининг либоси таги билиниб турадиган даражада юпқа ва тор бўлмаслиги лозим.
2. Аёл киши тилло ва кумуш билан безалган, нақшланган кийимларни кийиши жоиз.
3. Аёл киши эркак кишининг кийимини кийиши ҳаром.
814 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ جَرَّ ثَوبَهُ خَيْلَاءَ لَمْ يَنْظُرِ اللهُ إِلَيْهِ يَوْمَ القِيَامَةِ» فَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ: فَكَيْفَ تَصْنَعُ النِّسَاءُ بِذُيُولِهنَّ، قَالَ: «يُرْخِينَ شِبْراً». قَالَتْ: إِذَنْ تَنْكَشِفُ أَقْدَامُهُنَّ!! قَالَ: «فَيُرْخِينَهُ ذِرَاعاً لَا يَزِدْنَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 4117، ت 1731].
4-боб. Тавозуъ қилган ҳолда кийимнинг олийсини тарк этишнинг маҳбублиги
«Оч юриш ва содда ҳаёт кечиришнинг фазилати ҳақидаги боб»да ушбу бобга тааллуқли жумлалар келган.
4 - بَابُ اسْتِحْبَابِ تَرْكِ التَّرَفُّعِ فِي اللِّبَاسِ تَوَاضُعاً
قَدْ سَبَقَ فِي (بَابِ فَضْلِ الجُوعِ وَخُشُونَةِ العَيْشِ) جُمَلٌ تَتَعَلَّقُ بِهَذَا البَابِ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кийинишга қодир бўла туриб, Аллоҳга тавозуъ қилган ҳолда (олий навли) либосни тарк қилса, Аллоҳ Қиёмат куни бутун халойиқнинг бошига чақириб, иймон либосларининг хоҳлаганини танлаш ҳуқуқини беради», дедилар.
Имом Термизий ривояти. Имом Термизий уни ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: «Ким кийинишга қодир бўла туриб, Аллоҳга тавозуъ қилган ҳолда (олий навли) либосни тарк қилса», деб айтилмоқда. Аммо бахиллик қилиб ёки зуҳдликни изҳор қилиш мақсадида ёки дангасаликдан ёки ожизлик сабаб тарк қилса, бу ҳадис остига кирмайди.
Абу Дардо вафот топганларида кийимларида қирқта ямоқ бор эди. Ваҳоланки, улашадиган маблағлари тўрт минг эди.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Умар ибн Хаттобнинг кўйлакларининг елка қисми орасида тўртта ямоқ бор эди.
Абу Усмондан ривоят қилинади: Умар ибн Хаттобни жамрада тош отаётганларида кўрдим, у зотнинг изорлари мешкобнинг қийқимидан ямалган эди.
Бошқалардан ривоят қилинади: Умар розияллоҳу анҳунинг кўйлакларида 14 та ямоқ бор эди. Ямоқларнинг бири теридан эди.
Шайхул ислом Абу Ҳафс Суҳравардий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Дағал ва оддий кийимларни кийиш яхши ва аълороқ ҳамда банда учун омонроқ ва офатдан йироқдир. Демак, эҳтиёткорлик юзасидан мана шу сўзни олмоқ яхшидир. Банда бу соҳада кенгайиши лозим эмас, айниқса у кенг илмни ҳамда комил тазкияни қўлга киритмаган бўлса. Аммо бир қавм рухсатни олмасдан азийматни олишди ҳамда дунёда зуҳд қилиш фазилатини ўтказиб юбормаслик учун қимматбаҳо кийимларни киймасликни афзал билишди.
Зуҳдни лозим топмаганлар шариатнинг рухсат берган ўринларидан фойдаланаверади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қиладилар. Расулуллоҳ с.а.в.: «Қалбида уруғ мисқолича кибри бор одам жаннатга кирмайди», деганларида, бир киши: «Одам кийими ва пойабзали гўзал бўлишни яхши кўради (Бу ҳам кибрга кирадими?) деганида, у зот: «Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни севади)», дедилар.
Демак, фахр ва кибр учун бўлмасдан, исроф қилмаган ҳолда, зарурат юзасидан яхши кийимларни кийишнинг зарари йўқ.
815 - وَعَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ تَرَكَ اللِّبَاسَ تَوَاضُعاً للهِ، وَهُوَ يَقْدِرُ عَلَيْهِ، دَعَاهُ اللهُ يَوْمَ القِيَامَةِ عَلَى رُؤُوسِ الخَلَائِقِ؛ حَتَّى يُخَيِّرَهُ مِنْ أَيِّ حُلَلِ الإِيمَانِ شَاءَ يَلْبَسُهَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2481].
5-боб. Кийинишда ўрта ҳол бўлишнинг маҳбублиги ҳамда зарурат ва шаръий мақсад бўлмаганда обрўсини кетказадиган кийим киймаслик ҳақида
5 - بَابُ اسْتِحْبَابِ التَّوَسُّطِ في اللِّبَاسِ، وَلَا يَقْتَصِرُ عَلَى مَا يَزْرِي بِهِ لِغَيرِ حَاجَةٍ وَلَا مَقْصُودٍ شَرْعِيٍّ
816. Амр ибн Шуъайб отасидан, отаси эса бобосидан қилган ривоятда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ Ўз неъмати асарини бандасида кўрмоқни суяди», дедилар.
Имом Термизий ривояти. Уни ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Бошқа бир ҳадисда қуйидагича келади:
Абул-Аҳвас розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига хароб кийимда келдим. У зот: «Молу мулкинг борми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Қайси молу мулкдан?» дедилар. «Туядан, қўйдан, отдан ва қулдан», дедим. «Аллоҳ сенга молу дунё берар экан, Аллоҳнинг сенга берган неъматининг ва икромининг асари кўринсин!» дедилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган).
Ушбу ҳадиси шарифнинг ривоятчилари Абул-Аҳвас розияллоҳу анҳу каби юриш-туришига унча эътибор бермайдиган одамлар тез-тез учраб туради. Баъзи бир кишилар ўзига тўқ, молу дунёси ошиб-тошиб ётган бўлса ҳам, хароб кийимларни кийиб, исқирт бир ҳолда юрадилар. Мана шу ҳам, динимиз таълимотларига тўғри келмаслигини ушбу ҳадиси шарифдан тушуниб олмоқдамиз.
Эътибор берадиган бўлсак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу масалани Абул-Аҳвас розияллоҳу анҳунинг мисолида ажойиб услуб ила муолажа қилмоқдалар. Келинг, ҳамма нарса қандоқ бўлганини қиссанинг қаҳрамонидан яна бир бошдан эшитиб, таҳлил қилайлик:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига хароб кийимда келдим».
Абул-Аҳвас розияллоҳу анҳу кийимлари қандай эканлигини тушуниб етар эканлар. Ўша сафар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига арзимас кийимда келганларини ўзлари эътироф қилмоқдалар. У кишини бу ҳолда кўрган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қандоқ муомала қилдилар? У зот:
«Молу мулкинг борми?» дедилар».
Эҳтимол, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиндан Абул-Аҳваснинг бойликлари борлигини биларлар. Лекин шундоқ бўлса ҳам яхши кийиниб юришни англатиш таъсирли чиқиши учун, у кишининг ўзини иқрор қилиш мақсадида қасддан сўрагандирлар? Шунинг учун ҳам, Абул-Аҳваснинг «ҳа» деб жавоб берганига қарамасдан яна:
«Қайси молу мулкдан?» дедилар.
Яъни, унинг молу мулки борлигини эмас, балки бойлигининг миқдорини зоҳир қилмоқчи бўлдилар. Шунда Абул-Аҳвас розияллоҳу анҳу молининг турини зикр этди:
«Туядан, қўйдан, отдан ва қулдан», дедим».
Ҳа, у киши анчагина бой-бадавлат одам экан. Ана шу ҳақиқатни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абул-Аҳвас розияллоҳу анҳунинг ўзига айттириб олганларидан, унинг эътирофини эшитганларидан кейин асосий мақсадга ўтдилар:
«Аллоҳ сенга молу дунё берар экан, Аллоҳнинг сенга берган неъматининг ва икромининг асари кўринсин!» дедилар».
Демак, Аллоҳ бирор бандага бойлик берган бўлса, унга Ўз неъматини берган ва уни икром қилган бўлар экан. Ўша неъмат ва икромнинг асари мазкур бандада кўриниб турмоғи лозим экан. Уларнинг бандада кўринишининг бир тури яхши кийимлар ила намоён бўлар экан. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапларни Абул-Аҳвас розияллоҳу анҳунинг кийимлари хароблигини кўриб туриб айтмоқдалар.
Яхши кийим кийиш имкони бўлиб туриб, хароб кийимларни кийиб юриш мусулмон одамга тўғри келмас экан. Аллоҳ молу дунё берганидан кейин уни ҳалол йўлларга ишлатиш керак. Жумладан, шариат кўрсатмасига мувофиқ яхши кийиниш керак. Ислом дини мусулмонларга яхши кийинишни ҳаром қилмаган. Нималарни кийиш мумкин эмаслиги баён қилинганидан кейин, кийиниш кибр-ҳаво, манманлик учун бўлмаслигини таъкидлаган, холос.
Ана ўша чегарага риоя қилган ҳолда ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ, Аллоҳ берган неъматнинг асарини кўрсатиш учун яхши кийиниб юрмоқ лозим.
816 - عَنْ عَمْرٍو بْنِ شُعْيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ يُحِبُّ أَنْ يُرَى أَثَرُ نِعْمَتِهِ عَلَى عَبْدِهِ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2819].
6-боб. Эркакларга ипак кийим кийиш, ипак кўрпачада ўтириш ва ипак ёстиққа суянишнинг ҳаромлиги ҳамда аёлларга ипак кийим кийишнинг жоизлиги ҳақида
6 - بَابُ تَحْرِيمِ لِبَاسِ الحَرِيرِ عَلَى الرِّجَالِ وَتَحْرِيمِ جُلُوسِهِمْ عَلَيهِ وَاسْتِنَادِهِمْ إِلَيهِ وَجَوَازِ لِبَاسِهِ للنِّسَاءِ
817. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ипак кийманглар, чунки уни дунёда кийган охиратда киймайди», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
817 - عَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَلْبَسُوا الْحَرِيرَ؛ فَإنَّ مَنْ لَبِسَهُ فِي الدُّنْيَا لَمْ يَلْبَسْهُ فِي الآخِرَةِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5834، م 2069/11].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Албатта, ипакни охиратдан насибаси йўқлар кияди», деб айтганларини эшитдим.
Муттафақун алайҳ.
Имом Бухорий ривоятида: «охиратдан насибаси йўқлар…», бўлиб келган.
818 - وَعَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إنَّمَا يَلْبَسُ الْحَرِيرَ مَنْ لَا خَلَاقَ لَهُ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6081، م 2069].
وَفِي رِوَايَةٍ للبُخَارِيِّ: «مَنْ لَا خَلَاقَ لَهُ فِي الآخِرَةِ» [5835].
قَوْلُهُ: «مَنْ لَا خَلاَقَ لَهُ»، أَيْ: لَا نَصِيبَ.
819. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бу дунёда ипак кийса, охиратда уни зинҳор киймайди», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадислари эркак кишиларга ипак кийим кийиш мумкин эмаслигининг ишончли далилидир. Бундан охиратда ипак кийим киймоқчи, бошқача қилиб айтганда, жаннатдан жой олмоқчи бўлган эр киши бу дунёда шариат амрига итоат қилиб, мутлақо ипак кийим киймаслиги лозим бўлади. Чунки охиратда ипак кийим кийиш жаннати бўлишнинг рамзидир.
Исломда эркак кишига ипак кийимларни кийиш манъ этилганлиги улкан ҳикматга биноандир. Ипак юмшоқ ва нозик нарса бўлиб, у билан муомалада бўлган шахсдан юмшоқлик ва нозикликни талаб қилади. Бинобарин, ипак кийим кийишга ўрганган шахс юмшоқ ва нозик бўлиб қолиши турган гап. Бу эса, ҳақиқий эр кишига мутлақо тўғри келмайди. Мусулмон эркак доимо турли оғирликларни кўтаришга шай турадиган, нозиклик ва зеб-зийнатни ўзига эп кўрмайдиган забардаст кишидир. Шу боисдан ҳам шариат аёлларга атаган ва нозиклик ҳамда зеб-зийнат рамзи бўлган ипак мусулмон эркак учун ҳаром қилинган.
«Умар ибн Хаттоб Жобияда хутба қилди ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ипак кийишдан қайтардилар. Фақат икки, уч ёки тўрт панжа миқдорича бўлса, майли», деди». (Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти).
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик вақтларида Шомга борганлар. Жобия ҳам Шомдаги бир маконнинг номи. Ҳазрати Умар ўша жойда одамлар олдида қилган хутбаларида, ипак кийим ҳақидаги шариат ҳукмини баён қила туриб, ушбу ривоятда келган гапларни айтган эканлар.
Ушбу ривоятдан кийимга ипакдан ямоқ солинса, белги учун юқорида зикр қилинган миқдорда ипак қўшилса жоиз, деган ҳукм олинган. Бу гапга барча мазҳаблар ва уламо аҳллари иттифоқ қилганлар.
819 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ لَبِسَ الْحَرِيرَ فِي الدُّنْيَا لَمْ يَلْبَسْهُ فِي الآخِرَةِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5832، م 2073].
820. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларига ипакни, чап қўлларига тиллани олиб, сўнг: «Мана шу иккиси умматимнинг эркакларига ҳаромдир», дедилар».
Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилдилар.
820 - وَعَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَخَذَ حَرِيراً، فَجَعَلَهُ فِي يَمِينِهِ، وَذَهَباً فَجَعَلَهُ فِي شِمَالِهِ، ثُمَّ قَالَ: «إنَّ هَذَيْنِ حَرَامٌ عَلَى ذُكُورِ أُمَّتِي». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإسْنَادٍ حَسَنٍ [4057].
821. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ипак кийим ва тилла умматимнинг эркакларига ҳаром, аёлларига эса ҳалол қилинди», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, у ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
821 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «حُرِّمَ لِبَاسُ الحَرِيرِ وَالذَّهَبِ عَلَى ذُكُورِ أُمَّتي، وَأُحِلَّ لإنَاثِهِم» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [1720].
822. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни тилла, кумуш идишларда ичимлик ичиш ва ейишдан ҳамда ипагу дебож кийишдан ва устига ўтиришдан қайтарганлар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Дебож», ипак матоларнинг номлари. Дебож – ўриш-арқоғи ипакдан бўлган юпқа мато.
Бошқа ҳадисда қуйидагича келган:
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тилло ва кумуш идишларда ичманглар. Ипак ва дебожни кийманглар. Чунки ўшалар бу дунёда уларга, охиратда сизларга», дедилар».
(Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти)..
Бошқа бир ривоятда:
«Ким тилло ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур», дейилган.
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларини тўрт нарсадан қайтармоқдалар:
1. Тилло идишда ичимлик ичмоқдан.
2. Кумуш идишда ичимлик ичмоқдан.
3. Ипак кийим киймоқдан.
4. Дебож кийим киймоқдан.
Тилло ва кумуш идишларда ичимлик ичиш ҳаром бўлганидек, уларда таом емоқ ҳам ҳаромдир. Айниқса:
«Ким тилло ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур» дейилган ривоятдан бу маъно яққол англанилади.
Шариатимизда тилло ва кумушни идиш сифатида ва шунингдек, бошқа турмуш асбоблари сифатида ишлатишни ҳаром қилингани бир неча ҳикматларга биноан бўлганини уламо аҳли алоҳида таъкидлайдилар:
1. Тилло ва кумуш қадимда ҳам, ҳозирда ҳам пул бирлиги, гоҳида муомаладаги, гоҳида эҳтиётдаги давлат мулки сифатида ишлатилиб келингани ҳаммага маълум. Агар тилло ва кумушни идиш ёки шунга ўхшаш нарсаларга ишлатиш йўлга қўйиладиган бўлса, мазкур соҳага, яъни, хазина бойлиги соҳасига зарар етиши турган гапга айланиб қолади.
2. Тилло ва кумушдан идиш-товоқ, тароқ, қошиқ ва шунга ўхшаш нарсалар тутишга изн берилса, бойлар орасида манмансираш, мутакаббирлик, ҳамма нарсасини тиллодан қилишга уриниш кучайиб кетиб, жамиятда ноқулай ҳолат вужудга келади. Кўпгина дунёни ларзага солган империяларнинг таназзулга юз тутишларига айни шунга ўхшаш ҳолатлар сабаб бўлгани ҳаммага маълум.
3. Тилло ва кумушдан турли асбоб-анжомлар тутишга рухсат бўлса, бойлар бу борада ўзаро ким ўзарга мусобақа қилган бир пайтда камбағалларнинг кўнгли синиб, паришонҳол бўлишлари юзага келади. Ислом эса, бу ҳолатга ҳеч йўл қўймайди.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Мадоинда эди. Ичимлик келтиришларини сўради. Қишлоқнинг оқсоқоли кумуш идишда сув келтирди. У идишни олиб, келтирувчига қараб отди ва:
«Мен уни қайтарсам ҳам, яна шу идишда олиб келгани учун уни ўзига қараб отдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тилло ва кумуш идишларда ичманглар. Ипак ва дебожни кийманглар. Чунки, ўшалар бу дунёда уларга, охиратда сизларга», деганлар», деди.
Бошқа бир ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни тилло ва кумуш идишларда ичимлик ичмоқ ва таом емоқдан ҳамда ипагу дебожни киймоқ ва устига ўтирмоқдан қайтарганлар», дейилган.
Иккисини икки шайх ва Насаий ривоят қилганлар.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу машҳур саҳобийларданлигини ва у киши Шом тарафларда волий бўлиб ўтганларини аввалги китобларда ўрганганмиз.
Мадоин ўша пайтда Форс юртига қарашли машҳур шаҳарлардан бири бўлган. Биз қишлоқ оқсоқоли, деб таржима қилган ибора «деҳқон» деб келган. Араблар ўша пайтда қишлоқ бошлиқларини шундоқ атаган эканлар.
Ушбу ривоятда саҳобаларнинг бошқа мусулмонларга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан олган таълимотларини, шариат аҳкомларини қандоқ ўргатганлари худди кўргазмали дарсдек аён бўлиб турибди.
«Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Мадоинда эди. Ичимлик келтиришларини сўради».
Машҳур саҳобий Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Мадоин шаҳрида турганларида кунлардан бир кун сув ичгилари келиб, ўша ерда турганлардан сув келтиришларини сўрадилар.
«Қишлоқнинг оқсоқоли кумуш идишда сув келтирди».
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу катта саҳобий ва катта вилоят волийси бўлганларидан ҳурматларини жойига қўйиш мақсадида бировга амр қилмасдан қишлоқ оқсоқолининг ўзи у кишига сув тутди. Аммо унинг сув келтирган идиши кумушдан эди. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу қишлоқ оқсоқоли қўлидан сувли идишни олдилар, аммо идиш кумушдан эканини кўриб:
«У идишни олиб, келтирувчига қараб отди»
Албатта, Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг қишлоқ оқсоқолига нисбатан бундоқ муомала қилишлари ўша ерда бўлганларни ажаблантириши турган гап эди. Шунинг учун у киши дарҳол ўзлари қилган иш юзасидан кишиларга тушунтириш ҳам бердилар.
«Мен уни қайтарсам ҳам, яна шу идишда олиб келгани учун уни ўзига қараб отдим».
Яъни, бундан олдин ҳам шунга ўхшаш ҳодиса бўлган, Ҳузайфа розияллоҳу анҳуга худди шу қишлоқ оқсоқолининг ўзи кумуш идишда сув тутган, унга кумуш идишда сув ичмоқ мусулмон киши учун ҳаром эканини баён қилиб берган эканлар. Лекин қишлоқ оқсоқоли бу гапларга эътибор бермай яна кумуш идишда қайтадан сув олиб келгани учун Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ибрат бўлсин деб, унга юқоридагидек муомалани қилган эканлар. Аммо Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ўз сўзлари сингани учун бундоқ муомалага ўтган эмасдилар. Балки, мазкур қишлоқ оқсоқоли ўзининг нотўғри тасарруфи ила Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини синдиргани учун эди. Шунинг учун Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг қаттиқ аччиқлари чиқди. Ва сўзлари давомида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тилло ва кумуш идишларда ичманглар. Ипак ва дебожни кийманглар. Чунки, ўшалар бу дунёда уларга, охиратда сизларга», деганлар», дедилар».
Худди шу жумлалар «Таом ва шароб китоби»да келган ва ўша ерда бу масалани батафсил шарҳ қилганмиз.
Бошқа бир ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни тилло ва кумуш идишларда ичимлик ичмоқ ва таом емоқдан ҳамда ипагу дебожни киймоқ ва устига ўтирмоқдан қайтарганлар», дейилган».
«Ипак» ингичка арқоқли майин шойи бўлиб, «дебож» йирик арқоқли, майинлиги ипакникича даражада бўлмаган шойидир.
Ушбу ривоятда тўрт нарсадан тўрт мақсадда фойдаланмоқ манъ қилинмоқда.
Тилло ва кумуш идишлардан ичимлик ичмоқ ва таом емоқ мақсадида фойдаланиш манъ қилинган бўлса, ипак ва дебожни кийим қилиб киймоқ ёки тўшаб устига ўтиришдан қайтарилмоқда.
Тилло ва кумуш идишларда ичимлик ичиш ва таом тановул қилиш ҳаромдир.
Бу ҳукм эркагу аёлга баробардир. Барча ҳадисларда бу ҳукм умумий қилиб айтилган, ҳеч ким истисно қилинмаган.
Ипак ва дебождан кийим кийиш эркакларга ҳаромдир.
Бошқа ҳадисларда аёллар ипак ва дебож кийишлари мумкинлиги айтилган, иншааллоҳ, кези келганда бу масалани батафсил ўрганамиз.
Ипак ва дебождан тўшак, ўриндиқ сифатида фойдаланиб бўлмаслигини ҳам айтилмоқда.
Бу масалада уламо аҳлларимизнинг, хусусан, ҳанафийларнинг баъзи мулоҳазалари бор. Улар бошқа мазҳабларга хилоф қилароқ шойи тўшакларга ижозат берадилар. Чунки, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг гиламлари устига ташлаб қўядиган, ипакдан қилинган болишлари бўлган. Иккинчидан, устига чиқиб ўтириш ўша нарсани хорлашдек гап, дейдилар ҳанафийлар. Жонли нарсаларнинг расми бор матодан кийим киймоқ ҳаром, лекин ўшандоқ нарсанинг устига ўтириш ҳалол қилинган. Ипак масаласи ҳам худди шунга ўхшайди. Бу ривоятда келган маъно эса, фақат шу жойда бўлиб, уни қўллайдиган бошқа далил йўқ.
822 - وَعَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَانَا النَّبيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنْ نَشْرَبَ فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ، وَأَنْ نَأْكُلَ فِيهَا، وَعَنْ لُبْسِ الحَرِيرِ وَالدِّيْبَاجِ وَأَنْ نَجْلِسَ عَلَيْهِ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5837].
7-боб. Қичима касали бор кишиларга ипак кийишнинг жоизлиги ҳақида
7 - بَابُ جَوَازِ لُبْسِ الحَرِيرِ لِمَنْ بِهِ حِكَّةٌ
823. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зубайр билан Абдурраҳмон ибн Авфларда қичима сабабли ипак кийишга рухсат берганлар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ривоятда умумий ҳукмдан ташқари истисно тариқасида, эркак кишиларга ипак кийиш мумкин бўлган ҳолатлардан бири ҳақида сўз кетмоқда. Эркак киши ушбу ривоятда зикр қилинган Абдурраҳмон ибн Авф ва Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳумога ўхшаб қичима ёки шунга ўхшаш кийимга боғлиқ хасталикка чалиниб қолса, тиббий мақсадда, истисно тариқасида, ипак кийим кийса бўлар экан.
823 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: رَخَّصَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ للزُّبَيرِ وَعَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ فِي لُبْسِ الْحَرِيرِ؛ لحِكَّةٍ بِهِمَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2922، م 2076].
8-боб. Йўлбарслар терисидан кўрпача қилишнинг ва эгар устига тўшамоқнинг маън этилгани ҳақида
8 - بَابُ النَّهْيِ عَنِ افْتِرَاشِ جُلُودِ النُّمُورِ وَالرُّكُوبِ عَلَيهَا
824. Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ипакда ва йўлбарс терисида ўтирманглар», дедилар».
Ҳасан ҳадис бўлиб, уни Абу Довуд ва бошқалар ҳасан иснод билан ривоят қилишди.
Шарҳ: Бошқа бир ривоятда қуйидагича келган:
«Фаришталар йўлбарс териси бор нарсага ҳамроҳ бўлмаслар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).
Яъни, уловнинг эгари устига шойи ёки йўлбарс терисидан бўлган нарса солиб туриб, устига минманглар.
«Фаришталар йўлбарс териси бор нарсага ҳамроҳ бўлмаслар», дейилган.
Бу ҳам бошқа миллатлар одати, ҳам манманлик сабаби бўлгани учундир.
824 - عَنْ مُعَاوِيَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَرْكَبُوا الخَزَّ وَلَا النِّمَارَ». حَدِيثٌ حَسَنٌ، رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَغَيرُهُ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [4129].
825. Абу Малиҳ оталари розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиртқичларнинг терисини кийиш қайтардилар.
Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар саҳиҳ санадлар билан ривоят қилишди.
Термизийнинг ривоятида, «Йиртқичларнинг териларини тўшак қилишдан маън қилдилар», бўлиб келган.
825 - وَعَنْ أَبِي الْمَلِيحِ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنْ جُلُودِ السِّبَاعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ، وَالنَّسَائِيُّ بِأَسَانِيدَ صِحَاحٍ [د 4133، ت 1771، س 7/176].
وَفِي رِوَايَةِ التِّرْمِذِيِّ: نَهَى عَنْ جُلُودِ السِّبَاعِ أَنْ تُفْتَرَشَ.
9-боб. Янги кийим ёки пойафзал ёки шунга ўхшаш нарсалар кийганда айтиладиган нарсалар ҳақида
9 - بَابُ مَا يَقُولُ إِذَا لَبِسَ ثَوباً جَدِيداً أَوْ نَعْلًا أَوْ نَحْوَهُ
826. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги кийим кийсалар, саллами ёки кўйлакми ёки ридоми, номини айтиб, «Аллоҳумма, лакал ҳамд. Анта касавтанийҳи, ас’алука хойраҳу ва хойра маа суниъа лаҳу, ва аъуузу бика мин шарриҳи ва шарри маа суниъа лаҳ», дер эдилар».
* Маъноси: «Аллоҳим, Сенга ҳамдлар бўлсин. Буни менга Сен кийдирдинг. Сендан унинг яхшилигини ва ундаги яхшиликни сўрайман, унинг ёмонлигидан ва ундаги ёмонликдан паноҳ тилайман».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишди. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Мусулмон инсон ўз ҳаётининг ҳар бир лаҳзаси Аллоҳ таолога доимий равишда боғлиқ эканини чуқур ҳис қилувчи ва ўша ҳис асосида ҳаёт кечирувчи бандадир.
Қолаверса, у ўзига етган ҳар бир нарса, каттаю кичик ҳар бир неъмат Аллоҳдан эканини бир лаҳза ҳам унутмайдиган бандадир.
Мусулмон инсон ўзига каттаю кичик ҳар бир неъмат етган пайтда неъмат берувчи Зотга шукр айтишга шошилади ва шу билан бирга, у Аллоҳ таолонинг «Агар шукр қилсангиз, яна зиёда қилурман», деган ваъдасига тўла ишонган бандадир.
Ушбу маънолар динимизнинг кийиниш маданияти бўйича берган кўрсатмаларида ҳам ўз аксини топган. Ана ўша маданиятни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб, ўзлари амал қилиб, кўрсатиб берганлар.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги кийим кийсалар, саллами ёки кўйлакми ёки ридоми, номини айтиб,
«Аллоҳим, Сенга ҳамдлар бўлсин. Буни менга Сен кийдирдинг. Сендан унинг яхшилигини ва ундаги яхшиликни сўрайман, унинг ёмонлигидан ва ундаги ёмонликдан паноҳ тилайман», дер эдилар».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дуоларида янги кийим кийган одам келтириши лозим бўлган энг олиймақом шукр ва янги кийим кийган одам тилаши мумкин бўлган энг олиймақом тилаклар ўз аксини топгандир.
«Аллоҳим, Сенга ҳамдлар бўлсин. Буни менга Сен кийдирдинг».
Ҳа, ҳар бир кийимни ҳақиқий кийдирувчи Аллоҳ таолонинг Ўзидир. У зотдан бошқа ким ҳам буни қила олар эди? Шунинг учун, ҳар бир янги кийим кийган банда У Зотга ҳамду сано айтиб, шукр қилмоғи лозим. Айнан Аллоҳ таоло унга ўша кийимни кийгазганини тан олмоғи лозим.
« Сендан унинг яхшилигини ва ундаги яхшиликни сўрайман».
Албатта, кийимни кийиш билан иш охирига етиб қолмайди. Кийимни кийгандан кейин ҳаёт давом этади. Ана ўша кийим ила турли ҳолатлар бошдан ўтказилади. Шунинг учун, янги кийим кийган киши ўша кийимнинг яхшиликларга насиб қилишини Аллоҳ таолодан сўраши лозим токи, кийимнинг ўзи ҳам яхши бўлсин, ўша кийимни кийгандан кейинги ишлар ҳам яхши бўлсин.
«Сендан Унинг ёмонлигидан ва ундаги ёмонликдан паноҳ тилайман».
Аксинча, кийилган янги кийим шумлик аломати ва сабабчиси бўлиши ҳам мумкин. Уни кийган одамнинг бошига балолар ёғилиши ҳам мумкин. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг Ўзидан бундоқ кўнгилсизликлардан паноҳ сўралади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар улардан бири янги кийим кийса, унга:
«Эскитгин. Аллоҳ таоло ўрнига бошқасини берсин», дейишарди».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларининг бу ишлари ҳам исломий кийиниш маданиятининг ажралмас бир қисмидир. Халқимиз ичида янги кийим кийган кишига, муборак бўлсин, қутлуғ бўлсин, илоҳо, бунга ўхшаган кийимларни яна кўп кийишни насиб қилсин, дейиш одати ҳам мана шу маънолардан келиб чиққан.
Янги бир неъматга эришган кишига ҳасад қилиш ўрнига уни муборакбод этиш, унга яхши тилаклар билдириш, ўша берилган неъматларга ўхшаш неъматлар яна ҳам кўпроқ бўлишини тилаш Ислом маданиятига хос нарсадир.
Ҳар биримиз ушбу ҳадиси шарифга амал қилишга ўтишимиз лозим. Қачон янги кийим кийсак, Аллоҳга ҳамд айтишимиз, янги кийим кийганларимизни муборакбод этишимиз лозим.
826 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا اسْتَجَدَّ ثَوْباً سَمَّاهُ باسْمِهِ - عِمَامَةً، أَوْ قَمِيصاً، أَوْ رِدَاءً - يَقُولُ: «اللَّهُمَّ؛ لَكَ الحَمْدُ أَنْتَ كَسَوْتَنِيهِ، أَسْأَلُكَ خَيْرَهُ وَخَيْرَ مَا صُنِعَ لَهُ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا صُنِعَ لَهُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 4020، ت 1767].
10-боб. Кийим кийишни ўнгдан бошлашнинг маҳбублиги
Бу боб мақсад қилган нарса юқорида ўтди. Биз бу ҳақда саҳиҳ ҳадисларни зикр қилдик.
10 - بَابُ اسْتِحْبَابِ الإبْتِدَاءِ بِاليَمِينِ فِي اللِّبَاسِ
هَذَا البَابُ قَدْ تَقَدَّمَ مَقْصُودُهُ، وَذَكَرْنَا الأَحَادِيثَ الصَّحِيحَةَ فِيهِ.
(انظر الباب: في استحباب تقديم اليمين في كل ما هو من باب التكريم)
827. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига кирсалар, ўнг тарафларини босиб ётардилар. Кейин: «Аллоҳумма, асламту нафсии илайка ва важжаҳту важҳии илайка ва фаввадту амрии илайка ва алжа’ту зоҳрии илайка, роғбатан ва роҳбатан илайка, лаа малжа’а ва лаа манжа минка иллаа илайка. Ааманту бикитаабикаллазии анзалта ва бинабиййикаллазии арсалта», дердилар.
(Маъноси: Аллоҳим, нафсимни Сенга таслим этдим. Ва юзимни сенга қаратдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенинг неъматингга рағбат қилиб, ғазабингдан қўрқиб, Сенга суяндим. Сендан бошқа қочадиганим ҳам, нажот топадиганим ҳам йўқ. Нозил қилган китобларингга ва юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим.)
Имом Бухорий мана шу лафз ила саҳиҳларининг одоб китобида ривоят қилдилар.
827 - عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ نَامَ عَلَى شِقِّهِ الأَيْمَنِ، ثُمَّ قَالَ: «اللَّهُمَّ؛ أَسْلَمْتُ نَفْسِي إِلَيْكَ، وَوَجَّهْتُ وَجْهِي إلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمْرِي إِلَيْكَ، وَأَلجَأْتُ ظَهْرِي إلَيْكَ؛ رَغْبَةً وَرَهْبَةً إلَيْكَ، لَا مَلْجَأَ وَلَا مَنْجَى مِنْكَ إلَّا إلَيْكَ، آمَنْتُ بِكتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ، وَنَبيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ بِهَذَا اللَّفْظِ فِي (كِتَابِ الأَدَبِ) مِنْ صَحِيحِهِ [6315].