56-Боб. Оч юриш, содда ҳаёт кечириш, ейиш, ичиш, кийиниш ва бундан бошқа нафс насибаларини озига қаноат қилиш ҳамда ва шаҳвоний нарсаларни тарк этиш хусусида
Аллоҳ таоло: «Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта, ёмонликка (яъни ёмон жазога) йўлиқурлар. Магар иймон келтириб яхши амаллар қилган зотларгина (азобга дучор қилинмаслар). Бас, улар жаннатга кирурлар ва уларга бирон зулм қилинмас» (Марям сураси, 59-60-оятлар).
«Сўнг, (Қорун) қавми олдига ясан-тусан қилиб чиққан эди, ҳаёти-дунёни истайдиган кимсалар: «Эҳ, қани эди бизлар учун ҳам Қорунга ато этилган молу-давлат бўлса эди. Дарҳақиқат, у улуғ насиба эгасидир», дедилар. Илм-маърифат ато этилган кишилар эса: «Ўлим бўлсин сизларга! Иймон келтирган ва яхши амал қилган киши учун Аллоҳ берадиган ажр-савоб яхшироқ-ку!», дедилар (Қасос сураси, 79-80-оятлар).
«Сўнгра ана ўша Кунда албатта, (ҳаёти-дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар» (Такасур сураси, 8-оят).
«Ким нақд (дунё)ни кўзловчи бўлса, Биз (шу дунёда улардан) Ўзимиз истаган кимсалар учун Ўзимиз хоҳлаган нарсани нақд қилиб берурмиз. Сўнгра (яъни охиратда) у учун ўзи мазаммат ва қувғинга дучор бўлган ҳолда кирадиган жаҳаннамни жой қилиб берурмиз» (Исро сураси, 18-оят), деб айтган.
56- بَابُ فَضْلِ الجُوعِ وَخُشُونَةِ العَيْشِ، وَالاقْتِصَارِ عَلَى القَلِيلِ مِنَ الْمَأْكُولِ وَالْمَشْرُوبِ والْمَلْبُوسِ وَغَيْرِهَا مِنْ حُظُوظِ النُّفُوسِ وَتَرْكِ الشَّهَوَاتِ
قَالَ الله تَعَالَى: {فَخَلَفَ منْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً * إلَّا مَنْ تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُولَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً} [مريم -59-60].
وَقَالَ تَعَالَى: {فَخَرَجَ عَلَى قَوْمِهِ في زِينَتِهِ قَالَ الَّذِينَ يُريدُونَ الحَيَاةَ الدُّنْيَا يَا لَيْتَ لَنَا مِثْلَ مَا أُوتِيَ قَارُونُ إنَّهُ لَذُو حَظٍّ عَظِيمٍ * وَقَالَ الَّذِينَ أُوتُوا العِلْمَ وَيْلَكُمْ ثَوَابُ اللهِ خَيْرٌ لِمَنْ آمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً} [القصص -79-80].
وَقَالَ تَعَالَى: {ثُمَّ لَتُسْئَلُنَّ يَوْمَئِذٍ عَنِ النَّعِيمِ} [التكاثر - 8].
وَقَالَ تَعَالَى: {مَنْ كَانَ يُريدُ العَاجِلَةَ عَجَّلْنَا لَهُ فِيهَا مَا نَشَاءُ لِمَنْ نُريدُ ثُمَّ جَعَلْنَا لَهُ جَهَنَّمَ يَصْلَاهَا مَذْمُوماً مَدْحُوراً} [الإسراء - 18]. والآيَاتُ فِي البَابِ كَثِيرةٌ مَعْلُومَةٌ.
503. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилалари у зот қабз қилингунларича икки кун кетма-кет арпа нонга тўймаган».
Муттафақун алайҳ.
Бошқа бир ривоятда: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оиласи у зот Мадинага келганларидан то қабз қилингунларича уч кун кетма‑кет буғдой таомига тўймаган», дейилган.
503 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: مَا شَبِعَ آلُ مُحمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مِنْ خُبْزِ شَعِيرٍ يَوْمَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ حَتَّى قُبِضَ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ[1] [م 2970/22].
وَفِي رِوَايَةٍ: مَا شَبِعَ آلُ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مُنْذُ قَـدِمَ الْمَدِينَةَ مِنْ طَعَامِ البُرِّ ثَلَاثَ لَيَالٍ تِبَاعاً حَتَّى قُبِضَ [خ 5416، م 2970/20].
[1] قوله: (متفق عليه) من حيث المعنى لا بخصوص المبنى، وانظر «دليل الفالحين».
504. Урва Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:
«Оиша: «Эй жиян, Аллоҳга қасамки, биз бир ҳилолни, сўнг яна бир ҳилолни, сўнг яна бир ҳилолни – икки ойда учта ҳилолни кўрардик ҳамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида (ўчоққа) ўт ёқилмас эди». «Тирикчиликларингиз нима бўларди, холажон?» дедим. «Икки қора – хурмо билан сув бўларди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ансорий қўшнилари бўлиб, уларнинг маниҳалари бор эди. Улар ўшанинг сутидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборишар, у зот ўшани бизга берар эдилар», деди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Хурмо билан сувнинг икки қора нарса деб аталишида тангликда қолишга ишора бор.
«Икки қора нарса – хурмо билан сув». Аслида хурмо қора рангли бўлади, аммо сув рангсиз, шаффоф бўлади. Арабларда икки нарсани жамлаб зикр қилганда бирини иккинчисига қўшиб айтиш бор. Масалан, ой билан қуёшни «икки ой» дейишади.
Маниҳа – бировга сутини соғиб ичиш учун бериб турилган соғин ҳайвондир. Кейинчалик ҳар қандай тортиқ ҳам маниҳа дейиладиган бўлиб кетган. Истилоҳда ҳосилидан фойдаланиш учун вақтинча берилган боғ-роғ, туя, қўй ва шу кабилар маниҳа дейилади.
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Агар ваъз насиҳат олинишига сабаб бўлса, киши хонадонидаги ҳолатини очиқча гапириш жоизлиги.
– Эргашиш ва сўзидан манфаат олиш мақсадида бировни яшаш тарзини сўраб, билиш. Худди Урва ибн Зубайр холалари Оиша онамиздан сўраганларидек.
– Қўнилар бир-бирига яхшилик қилиши лозимлиги.
– Соғин ҳайвонни фойдаланиш учун бериб туриш жаннатни вожиб қиладиган амаллардан экани ҳақида.
– Одамлар аҳли илмларга ғамхўр бўлиб, уларни эҳтиёжларини қондириб туришлари маҳбуб экани.
– Оила бошлиғи аҳли ва фарзандларини ўзидан устун қўйиб нарса улашиши маҳбуб экан. Худди Расулуллоҳ с.а.в. аҳлияларини сут билан сийлаганлари каби.
504 - وَعَنْ عُرْوَةَ، عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّهَا كَانَتْ تَقُولُ: وَاللهِ يَا ابْنَ أُخْتِي؛ إِنْ كُنَّا لَنَنْظُرُ إِلَى الْهِلَالِ، ثُمَّ الهِلَالِ ثُمَّ الْهِلاَلِ؛ ثَلاَثَةُ أَهِلَّةٍ فِي شَهْرَيْنِ، وَمَا أُوقِدَ فِي أَبْيَاتِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَارٌ، قُلْتُ: يَا خَالَةُ؛ فَمَا كَانَ يُعَيِّشُكُمْ؟ قَالَتْ: الأَسْوَدَانِ: التَّمْرُ وَالْمَاءُ، إِلَّا أَنَّهُ قَدْ كَانَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ جِيرَانٌ مِنَ الأَنْصَـارِ، وَكَانَتْ لَهُمْ مَنَائِحُ، وَكَانُوا يُرْسِلُونَ إِلَى رَسُولِ اللهِ مِنْ أَلْبَانِهَا فَيَسْقِينَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6459، م 2972/28].
«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир неча кишининг олдидан ўтиб қолди. Уларнинг олдида қовурилган қўй гўшти бор эди. Уни чақиришган эди, у ейишга кўнмади, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёдан арпа нонга тўймай ўтиб кетдилар», деди».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ҳамиша камбағалликдан шикоят қилиб юрганларни ёки бойлик, пул топиш орзусида ҳаловатини йўқотганларни кўрганда беихтиёр, «Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётларидан ибрат олинг, у зотнинг аҳли байти қандай кун кечирганига назар солинг, саҳобийларнинг, тобеъинларнинг турмушларини ўрганинг», дегинг келаверади. Бунга Ислом тарихида мисоллар тўлиб-тошиб ётибди.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида ортларидан на бир динор ё дирҳам пул, на бир қул, на бир чўри қолдирмай, балки совутларини бир яҳудийга ўттиз соъ (бир соъ 2,176 килога тенг) таомга гаровда қолдириб дунёдан ўтдилар» (Имом Аҳмад ривояти).
Мўминлар онаси Оиша бинти Абу Бакр розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёстиқлари теридан бўлиб, ичига хурмо қипиғи солинган эди” (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ривояти).
Ҳар бир касалликнинг негизида тўқлик ётади. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига тўлақонли амал қилган мўмин, тўқликнинг ортидан келадиган касалликларга чалинмайди.
«Касалликнинг фақатгина иккита сабаби бор. Биринчиси кўп ейиш, иккинчиси тўқ қоринга ейиш».
«Ошқозон касалликларнинг ўчоғидир. Парҳез эса давонинг бошидир».
Тўқлик — ҳар хил хасталикларни келтириб чиқаради, вужудни оғирлаштиради, уйқуни кўпайтиради, дангасаликка олиб келади, қалбни кўр қилади ва руҳни заифлаштиради. Тўқ киши таҳоратини кўп тутолмайди, кўп ухлайди ва қиёмул лайл каби буюк неъматдан маҳрум бўлади. Тўқлик инсонни гуноҳлардан қўрқмасликка, ёмонликларни тап тортмасдан қилишга олиб келади. Ақл яхши-ю ёмоннинг фарқига боролмайдиган, шукр қилолмайдиган бўлиб қолади. Шу сабабдан неъматлар камаяди, чунки неъматнинг шукри, унинг ортишига василадир. Тўқлик дунё муҳаббатига сабаб бўлади. Тўқ инсонга зикр қилиш оғир келади. Зикр эса калб зангини кетказади. Тўқ инсон ибодат завқини тополмайди. «Яқийн» деб аталмиш буюк неъматдан маҳрум бўлади. Тўқлик инсонни ғафлат сари етаклайди ва унинг сармояси бўлган умрини бекорчи нарсаларга сарфлашга сабабчи бўлади.
Очлик саломатликнинг калитидир, илмнинг шартидир.
Очлик инсонни Аллоҳдан узоқлашишига сабабчи бўлувчи ҳою-ҳавасларни камайтиради.
Очлик қалбни мунаввар қилади, руҳни тетиклаштиради.
Очлик вақтни ибодат билан ўтказиш имкониятини беради.
Очлик очларнинг аҳволини ҳис қилиб, уларга ёрдам беришга ундайди.
Яҳё ибн Муъаз Розий шундай деган: «Инсоннинг учта душмани бор: дунёси, шайтони, нафси. Дунёдан унда зуҳд қилиш билан, шайтондан унга қарши чиқиш билан, нафсдан шаҳватларни тарк қилиш билан ўзингни асра».
505 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْمَقْبُريِّ، عَنْ أَبي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ مَرَّ بِقَومٍ بَيْنَ أَيْدِيهِمْ شَاةٌ مَصْلِيَّةٌ، فَدَعَوْهُ، فَأَبَى أَنْ يَأْكُلَ وَقَالَ: خَرَجَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مِنَ الدُّنْيَا وَلَمْ يَشْبَعْ مِنْ خُبْزِ الشَّعِيرِ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5414].
«مَصْلِيَّةٌ» بِفَتْحِ الْمِيمِ: أَيْ: مَشْوِيَّةٌ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгунларича хонтахтада овқатланмадилар. У зот вафот этгунларича юмшоқ нон ҳам емадилар».
Имом Бухорий ривояти.
Имом Бухорийнинг бошқа ривоятида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам териси билан пиширилган қўйни кўзлари билан кўрганларини билмайман», деб айтилган.
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунё аҳллари қиладиган ишлардан юз ўгириб зоҳидликнинг энг чиройли намунасини кўрсатдилар. Бу ишлари билан камбағал ва мискинларни ўкситмаслик эди. Лекин бундай қилиш одамларга вожиб эмас.
Бу каби кичик қўйни жунини юлиб, уни бутунича пишириш исрофгар ва ҳаддан ошувчиларнинг амали бўлгани учун Расулуллоҳ с.а.в. бу каби амаллардан йироқ бўлганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун ҳам, оилалари учун ҳам жуда содда ва камтарона ҳаёт тарзини ихтиёр қилганлар. У Зот дабдабали ҳаёт кечириш имкони йўқлигидан эмас, ноилож қолиб ҳам эмас, агар бутун дунё бор зийнатлари билан оёқлари остида турганида ҳам фақирона кун кўришни афзал билардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оддий кун кўрар, дунё ва унинг зийнатларидан ўзларини юқори тутар эдилар. Пайғамбаримиз билан бир ёстиққа бош қўйган оналаримиз эса ана шу бутун оғирликларни бўйнига олиб, ҳамма муслима аёлларга ўрнак бўлиб, ҳаёт кечирар эдилар. Улар ер юзидаги энг улуғ Зот билан бирга оила қуриб яшаётганларини жуда яхши билар эдилар. Уларнинг уйларида инсониятга қиёматгача икки дунё саодатини кўрсатиб берувчи илоҳий дастур–Қуръони Каримнинг оятлари нозил бўлиб турар эди. Оналаримиз бошқалардан молу дунё, айшу ишратдагина эмас, масъулиятни сезишда ва охиратни бу дунёдан устун қўйишда ҳам фарқ қилишлари лозим эди. Оятда Аллоҳ таоло оналаримизга ана шу маънода алоҳида хитоб этади: «Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз». Яъни эй Набийнинг аёллари! Сизларнинг бошқа ҳамма аёллардан фарқланасиз, сизлар Пайғамбарнинг аёлларисиз, мўминларнинг оналарисиз, ҳамма мўминалар учун ўрнаксизлар, сизлар бу мақомга эришишларингиз учун Пайғамбарга жуфти ҳалол бўлганингизнинг ўзи етмайди, тақво ҳам қилишларингиз керак, деб амр этилди.
506 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمْ يَأْكُلِ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى خِوَانٍ حَتَّى مَاتَ، وَمَا أَكَلَ خُبْزاً مُرَقَّقاً حَتَّى مَاتَ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6450].
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: وَلَا رَأَى شَاةً سَمِيطاً بِعَيْنِهِ قَطُّ [5421].
Мен Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қоринларини тўйдиришга дақол* ҳам топа олмай юрганларини кўрганман».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: * Сифати ва нави энг паст хурмо.
Бу ҳадис ва унинг шарҳи 485-рақам остидаги ҳадисда келган.
507 - وَعَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: لَقَدْ رَأَيْتُ نَبِيَّكُمْ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَمَا يَجِدُ مِنَ الدَّقَلِ مَا يَمْلأُ بِهِ بَطْنَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2977 وسبق برقم 485].
«الدَّقَلُ»: تمْرٌ رَدِيءٌ.
Саҳл: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ у зотни юборган пайтдан то қабз қилгунича оқ нонни кўрмаганлар», деди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида элакларингиз бўлармиди?» дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ у зотни юборган пайтдан то қабз қилгунича элакни кўрмаганлар», деди. «Эланмаган арпани қандай қилиб ер эдингиз?» дедим. «Уни туйиб, пуфлаб шопирар эдик. Учгани учиб кетар, қолганини сувга ийлар эдик», деди».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дабдабали, ҳашаматли, зийнатли, безакли, шоҳона ҳаёт кечирмадилар. Балки имконлари бўла туриб, намунали, оддий, содда бир ҳаёт кечирдилар.
Имкони бўлмаган кишининг фақирона оддий ҳаёт кечириши табиий ҳолдир. Чунки у шундай яшашга мажбур. Аммо тўкин-сочин яшашга имкони бўла туриб, камтарона, оддий яшаб ўтган кишининг ҳаёти аҳамиятли, ибратли бир ҳодисадир...
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай яшадилар.
Овқатланиши, ётиб туриши, ҳаракатлари ҳам одмигина эди. Содда, оддий ҳаёт кечирдилар ва шундай яшашни тавсия этдилар. Юқоридаги ҳадисда келганидек оқ нон емасдан, элакдан ўтказилмаган арпа нони еганлар.
Саҳобаи киром ҳам шундай яшадилар. Баъзилари ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин халифа, давлат бошлиғи бўлдилар. Ўзларига белгиланган маошга қаноат қилиб, байтулмолга – давлат хазинасига қўл урмасдан, керакли жойга уни ҳисоб-китоб билан харажатлар эдилар. Имконлари бўла туриб оддий, камтарона ҳаётларини ўзгартирмадилар.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг қизлари, ҳазрати пайғамбаримизнинг завжалари – Ҳафса онамиз, амирул мўъминин бўлган халифа оталарининг дастурхондан жуда ғариб, жуда қуруқ, маза-матрасиз овқатлар еяётганларини кўриб:
“– Отажоним, иқтисодимиз яхшиланди. Ҳар кимнинг ўзига яраша маоши бор... Бироз ўзингга қарасанг, аҳволингни яхшиласанг. Ошқозонингга ёқадиган, мазали таомлардан истеъмол қилсанг!”, – деб отасига ичи ачиганидан шундай сўзларни айтибди. (Албатта, давлат қудратли бўлгандан кейин, тижорат ривожланади. Ҳар томондан турли хил моллар кириб чиқади. Иқтисоди бақувват бўлганлар ҳам бу вазиятдан фойдаланиб, бойиб кетадилар).
Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу розияллоҳу анҳу аччиғланиб:
– Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинисан, у зотнинг қандай яшаганини биласан; шундай экан, нега менга бошқачароқ яшашни таклиф қиласан?.. Мен у кишининг йўлидан чиқмайман!”, – деб рад жавобини берибдилар.
Бошқа асҳоби киромлар ҳам шундай яшаганлар. Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу ва бошқаларнинг ҳам ҳаётлари, таржимаи ҳоллари билан танишганимизда бунинг гувоҳи бўламиз.
Абдуллоҳ ибн Масъуд, Салмони Форсий розияллоҳу анҳум ҳам шаҳар ҳокими бўлганлар. Аммо яшаш тарзларини ўзгартирмаганлар. Ҳокимлик хонасида ётмаганлар, ранг-баранг, дабдабали либослар киймаганлар...
Буларнинг асосида бир туйғу бор эди. Дунёни кўзга илмаслик, аҳамият бермаслик... Унинг мол-мулкига, роҳат-фароғатига асир бўлиб қолмаслик... Охиратни исташ ва унга рағбат қилиш... Аллоҳнинг ризоси ҳақида ўйлаш ва ризосини қозониш учун ҳаракат қилиш... Тунларни ибодат ва кўз ёшлари билан ўтказиш, кундузлари елиб-югуриб халқ хизматини қилиш, бошқаларнинг дуосини олмоқ аммо мол-мулкини олмаслик... Қўл остида бошқаларнинг ҳақ ва ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятлари бўла туриб, ўз манфаати учун фойдаланмаслик ва содда ҳаётни давом эттиришни зуҳд, зоҳидлик дейдилар.
508 - وَعَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَا رَأَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ النَّقِيَّ مِنْ حِينَ ابْتَعَثَهُ اللهُ تَعَالَى حَتَّى قَبَضَهُ اللهُ تَعَالَى، فَقِيلَ لَهُ: هَلْ كَانَ لَكُمْ فِي عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَنَاخِلُ؟ قَالَ: مَا رَأَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مُنْخُلًا مِنْ حِينَ ابْتَعَثَهُ اللهُ تَعَالَى حَتَّى قَبَضَهُ اللهُ، فَقِيلَ لَهُ: كَيْفَ كُنْتُمْ تَأْكُلُونَ الشَّعِيرَ غَيْرَ مَنْخُولٍ؟ قَالَ: كُنَّا نَطْحَنُهُ وَنَنْفُخُهُ، فَيَطيرُ مَا طَارَ، وَمَا بَقِيَ ثَرَّيْنَاهُ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5413].
قوله: «النَّقِيَّ»: هُوَ بِفَتْحِ النُّونِ وَكَسْرِ القَافِ وَتَشْدِيدِ اليَاءِ، وَهُوَ: الخُبْزُ الحُوَّارَى، وَهُوَ الدَّرْمَكُ.
قَولُهُ: «ثَرَّيْنَاهُ» هُوَ بِثَاءٍ مُثَلَّثَةٍ، ثُمَّ رَاءٍ مُشَدَّدَةٍ، ثُمَّ يَاءٍ مُثَنَّاةٍ مِنْ تَحْتُ ثُمَّ نُونٍ؛ أَيْ: بَلَلْنَاهُ وعَجَنَّاهُ.
509. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни [ёки бир кеча] чиқиб, қарасалар, Абу Бакр билан Умар ўтиришган экан. У зот: «Шу пайтда уйингиздан чиқишга нима мажбур қилди?» дедилар. «Очлик, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. У зот: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мени ҳам чиқишга сизларни мажбур қилган нарса мажбур қилди. Туринглар!» дедилар. Улар у зот билан бирга туришди. У зот ансорлардан бир кишиникига борган эдилар, у уйида эмас экан. Унинг аёли у зотни кўриб, «Марҳабо! Хуш келибсиз!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Фалончи қани?» дедилар. У: «Бизга тотли сув олиб келгани кетди», деди. Шу пайт ансорий келиб қолди-да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у зотнинг икки саҳобасини кўриб, «Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Бугун мендан кўра баобрў меҳмони бор одам йўқ!» деди. У тез бориб, ғўра, қуриган ва янги хурмоли шода келтирди-да: «Мана шундан енглар», деди. У (қўй сўйиш учун қўлига) пичоқни олган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Совлиқни сўйиб қўйма», дедилар. У уларга (қўй) сўйди. Қўйдан ҳам, ўша шодадан ҳам ейишди, ичишди. Улар тўйиб, чанқоқлари қонгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умарга: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, қиёмат куни бу неъмат ҳақида албатта сўраласиз. Сизларни уйларингиздан очлик чиқарган эди, сўнг мана шу неъматга эришиб қайтдингиз», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Бу ерда неъматлардан сўроқ қилиниши танбеҳ ва азоблаш учун бўлган сўроқ эмас, балки, неъматларни сонини билиш бўлган сўроқдир. Валлоҳу аълам!
Меҳмон қилган ансорийнинг исми Абул Ҳайсам ибн Таййиҳон розияллоҳу анҳудир. Имом Термизий ва бошқаларнинг ривоятидаги келганига биноат келтирилди.
Шарҳ: Меҳмонга зиёфат бериш макоримул ахлоқ, Иброҳим алайҳиссалом ва барча анбиёланинг суннатлари, Исломда тарғиб қилинган ва иймонинг содиқлиги аломатидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин», дедилар». (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).
Меҳмоннинг иззат-икромини жойига қўйишда мусулмонларга тенг кела оладиган миллат йўқлигига дўст ҳам, душман ҳам тан беради. Мусулмонларнинг бу фазилатлари тилларда достон бўлиб кетган. Ислом адабиётига кўз ташласак, бу ҳақиқатни яна ҳам равшанроқ англаб етамиз. Бу нарсаларнинг ҳаммасига динимиз таълимотлари, ушбу ўрганадиган ҳадиси шарифларимизга ўхшаш кўплаб ҳадислар сабаб бўлган.
Саҳобалар меҳмон келса қувонишар эди. Албатта, меҳмонларнинг ризқи ҳам ўзлари билан бирга келади. Зеро Аллоҳ таоло шундай деган: «Қандай хайр-эҳсон қилманг, албатта Аллоҳ ўрнини тўлдирур. У энг яхши ризқ берувчидир» (Сабаъ сураси, 39-оят).
Сахий бўлинг, бахил бўлманг. Сахий бўлсангиз, албатта берган нарсаларингиз ўрнини Аллоҳ тўлдирур.
Уйингизга меҳмон келса, хусусан улар солиҳ кишилар бўлса, нечоғлик хурсанд бўлиш кераклиги хусусида ушбу ҳадис далолат қилмоқда.
509 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ يَوْمٍ أَوْ لَيْلَةٍ، فَإِذَا هُوَ بِأَبي بَكْرٍ وَعُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، فَقَالَ: «مَا أَخْرَجَكُمَا مِنْ بُيُوتِكُمَا هَذِهِ السَّاعَةَ؟» قَالَا: الجُوعُ يَا رَسولَ اللهِ، قَالَ: «وَأَنَا، وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ؛ لأَخْرَجَني الَّذِي أَخْرَجَكُمَا، قُومُوا»، فَقَامُوا مَعَهُ، فَأَتَى رَجُلًا مِنَ الأَنْصَارِ، فَإِذَا هُوَ لَيْسَ فِي بَيْتِهِ، فَلَمَّا رَأَتْهُ الْمَرْأَةُ قالَتْ: مَرْحَباً وَأَهْلًا. فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَيْنَ فُلاَنٌ؟» قَالَتْ: ذَهَبَ يَسْتَعْذِبُ لَنَا الْمَاءَ، إِذْ جَاءَ الأَنْصَاريُّ، فَنَظَرَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَصَاحِبَيْهِ، ثُمَّ قَالَ: الْحَمْدُ للهِ، مَا أَحَدٌ اليَوْمَ أَكْرَمَ أَضْيَافاً مِنِّي. فَانْطَلَقَ فَجَاءَهُمْ بِعِذْقٍ فِيهِ بُسْرٌ وَتَمْرٌ وَرُطَبٌ، فَقَالَ: كُلُوا، وَأَخَذَ الْمُدْيَةَ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِيَّاكَ وَالحَلُوبَ» فَذَبَحَ لَهُمْ، فَأَكَلُوا مِنَ الشَّاةِ وَمِنْ ذَلِكَ العِذْقِ وَشَرِبُوا، فَلَمَّا أَنْ شَبِعُوا وَرَوُوا قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لأَبِي بَكْرٍ وَعُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ؛ لَتُسْأَلُنَّ عَنْ هَذَا النَّعِيمِ يَوْمَ القِيَامَةِ، أَخْرَجَكُمْ مِنْ بُيُوتِكُمُ الجُوعُ، ثُمَّ لَمْ تَرْجِعُوا حَتَّى أَصَابَكُمْ هَذَا النَّعِيمُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2038].
قَوْلُهَا: «يَسْتَعْذبُ» أَيْ: يَطْلُبُ الْمَاءَ العَذْبَ، وهُوَ الطَّيِّبُ. وَ«العِذْقُ» بِكَسْرِ العَينِ وَإِسْكَانِ الذَّالِ الْمُعْجَمَةِ، وَهُوَ الكِباسَةُ: وَهِيَ الغُصْنُ، وَ«الْمُدْيَةُ» بِضَمِّ الْمِيمِ وَكَسْرِهَا: هِيَ السِّكِّينُ، وَ«الحلُوبُ» ذَاتُ اللَّبَنِ.
وَالسُّؤَالُ عَنْ هَذَا النَّعِيمِ سُؤَالُ تَعدِيدِ النِّعَمِ، لَا سُؤَالُ تَوْبِيخٍ وَتَعْذِيبٍ، وَاللهُ أَعْلَمُ، وَهَذَا الأَنْصَارِيُّ الَّذِي أَتَوْهُ هُوَ: أَبُو الْهَيْثَمِ بْنُ التَّيِّهَانِ رضي الله عنه، كَذَا جَاءَ مُبَيَّناً فِي رِوَايَةِ التِّرْمِذِيِّ وَغَيْرِهِ [ت 2369/145].
510. Холид ибн Умар ал-Адавий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Утба ибн Ғозван бизга хутба қилди. (У Басранинг амири эди). Аллоҳга ҳамду сано айтиб, сўнгра шундай деди: «Аммо баъд. Дунё ўзининг ўткинчилигини билдириб, тезда ортига қайтди. Ундан сув ичилган идишда қолган сув каби қолдиқ қолди. Сизлар ундан заволга учрамайдиган ҳовлига кўчиб ўтасизлар. Шундай экан, ҳузурингиздаги яхши нарсалар билан кўчиб ўтинг. Чунки бизга жаҳаннамнинг лабидан тош ташланса, етмиш йил қуласа ҳам унинг қаърига етиб бормаслиги зикр қилинди. Аллоҳга қасамки, у албатта тўлдирилади. Ажабланяпсизми? Бизга жаннат эшигидаги икки табақанинг ораси қирқ йиллик йўл экани ва у бир кун келиб, тиқилинчдан тўлиб-тошиб кетиши зикр қилинди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлган етти кишининг бири эдим. Дарахт баргидан бошқа егулигимиз йўқ эди, ҳатто оғзимизнинг четлари яра бўлиб кетди. Бир чопон топиб олиб, Саъд ибн Молик билан бўлиб олдик. Унинг ярмини мен, ярмини Саъд изор қилиб олдик. Бугун эса ҳар биримиз бир юртнинг амирига айландик. Ўз наздимда улуғ, Аллоҳнинг ҳузурида эса ҳақир бўлиб қолишдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ҳадиснинг давомида қуйидаги жумла бор:
«Аста-секин йўқ бўлиб, охир-оқибат подшоҳликка айланиб кетмаган бирорта нубувват йўқ. Биздан кейин амирларни синаб, тажрибадан ўтказасизлар».
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Хутбани ҳамд ва сано ҳамда салавот айтиш билан бошлаш суннат.
– Қиёматнинг яқинлашиши ва дунёнинг завол топиши.
– Исломга аввал кирган саҳобалар ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг Ислом йўлидаги йўлиққан машаққатлари, бутун дунёга Исломни ёйиш йўлида оддий овқатлар, ҳатто дарахт баргини ҳам еб ҳаёт кечиришгани. Мана шу қийинчиликларга сабр қилишгани сабаб Аллоҳнинг амри билан ҳидоят имомлари даражасига кўтарилиб, Аллоҳ мўмин бандаларига ваъда қилган халифа-ўринбосарликни қўлга киритишди.
– Нафс тойилиши ва шайтон алдовига дучор бўлганда Аллоҳ таолога илтижо қилиш.
510 - وَعَنْ خَالِدِ بْنِ عُمَرَ العَدَوِيِّ قَالَ: خَطَبَنَا عُتْبَةُ بْنُ غَزْوَانَ - وَكَانَ أَمِيراً عَلَى البَصْرَةِ - فَحَمِدَ اللهَ تَعَالَى وَأَثْنَى عَلَيْهِ، ثُمَّ قَالَ: أَمَا بَعْدُ: فَإِنَّ الدُّنْيَا قَدْ آذَنَتْ بِصُرْمٍ، وَوَلَّتْ حَذَّاءَ، وَلَمْ يَبْقَ مِنْهَا إِلَّا صُبَابَةٌ كَصُبَابَةِ الإِنَاءِ يَتَصَابُّهَا صَاحِبُهَا، وَإِنَّكُمْ مُنْتَقِلُونَ مِنْهَا إِلَى دَارٍ لَا زَوَالَ لَهَا، فَانْتَقِلُوا بِخَيْرِ مَا بِحَضْرَتِكُم؛ فَإِنَّهُ قَدْ ذُكِرَ لَنَا أَنَّ الحَجَرَ يُلْقَى مِنْ شَفِيرِ جَهَنَّمَ فَيَهْوِي فِيهَا سَبْعِينَ عَاماً لَا يُدْرِكُ لَهَا قَعْراً، واللهِ لَتُمْلأَنَّ، أَفَعَجِبْتُمْ؟! وَلَقَدْ ذُكِرَ لَنَا أَنَّ مَا بَيْنَ مِصْرَاعَيْنِ مِنْ مَصَارِيعِ الجَنَّةِ مَسِيرَةَ أَرْبَعِينَ عَاماً، وَلَيَأْتِيَنَّ عَلَيهَا يَوْمٌ وَهُوَ كَظِيظٌ مِنَ الزِّحَامِ، وَلَقَدْ رَأَيتُنِي سَابِعَ سَبْعَةٍ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، مَالَنَا طَعَامٌ إِلَّا وَرَقُ الشَّجَرِ، حَتَّى قَرِحَتْ أَشْدَاقُنَا، فَالْتَقَطْتُ بُرْدَةً فَشَقَقْتُهَا بَيْنِي وَبَينَ سَعْدِ بْنِ مَالِكٍ، فَاتَّزَرْتُ بِنِصْفِهَا، وَاتَّزَرَ سَعْدٌ بنِصْفِهَا، فَمَا أَصْبَحَ اليَوْمَ مِنَّا أَحَدٌ إِلَّا أَصْبَحَ أَمِيراً عَلَى مِصْرٍ مِنَ الأَمْصَارِ، وَإِنِّي أَعُوذُ باللهِ أَنْ أَكْونَ فِي نَفْسِي عَظِيماً، وَعِنْدَ اللهِ صَغِيراً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [م 2967].
وله: «آذَنَتْ» هُوَ بَمدِّ الأَلِفِ؛ أَيْ: أَعْلَمَتْ، وَقَولُهُ: «بِصُرْمٍ»: بِضَمِّ الصَّادِ؛ أَي: بانْقِطَاعِهَا وَفَنَائِهَا، وَقَولُهُ: «وَوَلَّتْ حَذَّاءَ» هُوَ بِحَاءٍ مُهْمَلَةٍ مَفْتُوحَةٍ، ثُمَّ ذَالٍ مُعْجَمَةٍ مُشَدَّدَةٍ، ثُمَّ أَلِفِ مَمْدُودَةٍ؛ أَيْ: سَرِيعَةً وَ«الصُّبَابَةُ» بِضَمِّ الصَّادِ الْمُهْمَلَةِ، وَهِيَ: البَقِيَّةُ اليَسِيرَةُ، وَقَولُهُ: «يَتَصَابُّهَا» هُوَ بِتَشْدِيدِ البَاءِ قَبْلَ الْهَاءِ؛ أَيْ: يجْمَعُهَا، وَ(الكَظِيظُ): الكَثِيرُ الْمُمْتَلِئُ، وَقَولُهُ: «قَرِحَتْ» هُوَ بِفَتْحِ القَافِ وَكَسْرِ الرَّاءِ، أَيْ: صارَ فِيهَا قُرُوحٌ.
511. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оиша бизга бир қалин кийим билан изор олиб чиқиб: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу икковида қабзи руҳ қилинганлар», деди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Барча соҳалардаги каби кийинишда ҳам мўътадиллик зарур. Одамларнинг кимўзарга камёб ва қимматбаҳо кийим кийиб, бу билан фахрланиши ҳам, бир жинснинг ўзга жинсга тақлид қилиши ҳам қораланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эҳтимол, жулдур кийимли, тупроққа беланган бир кимсанинг дуоларини Аллоҳ ижобат этиб, уни аброрлардан қилар”, деганлар (Термизий ривояти).
Ёш йигит-қизларнинг кўча-кўйда одамлар нигоҳини ўзига қаратиб, қоматини кийимлар кўргазмасига айлантириб юриши айни ҳамоқатдир. Баъзи бекорчи ёшлар уйларида соатлаб вақтларини қиёфаларини янада жозибадорроқ қилишга, хушбичимли эканларига ўзларини ишонтиришга сарфлашади. Улар кийимларни жисмларига монанд қилишни айни камолот нишонаси, деб ҳисоблашади. Шу вақтларини илм олиш ёки ҳунар ўрганишга бағишлашса, ўзларига ҳам, жамиятга ҳам фойдалироқ бўлармиди?
Динимиз бу каби енгилтакликни қоралайди ва мусулмонларни бундан холи бўлишга ундайди...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким дунёда шуҳрат либосини кийса, қиёмат куни Аллоҳ унга хорлик кийимини кийдиради ва унга ўт қўяди”, деганлар (Ибн Можа ривояти).
Кийиниш одобларидан хабарсиз, ўзига бино қўйган эр ёки аёл қимматбаҳо кийим нуқсонларимизни беркитади деб ўйлашади...
Қани эди шундай бўлса!
Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Али билан Фотиманинг розийллоҳу анҳумо тўйларида бўлдик, бундан яхши тўйни кўрмадик. Уларнинг тўшакларини хурмо толалари билан тўлдириб бердик ва майиз еб зиёфат қилдик. Фотиманинг ўша кунги тўшаклари қўй терисидан эди”.
Ортиқча нарсага қизиқмаслик ва зарурига қаноат қилиш хулқ камолотининг аломатларидандир. Кишининг ҳожатига яраша нарсага қаноат қилиши яхши ном чиқаришига, ҳаётда ортиқчаликка интилиши эса, руҳий безовталикка сабаб бўлади. Бундан динимиз эски-туски кийимлар кийишни, одамлар ёқтирмаган кўринишни маъқуллаб, жоҳил кимсалар каби йиртиқ-ямоқ кийим кийишга, жулдур либосда юришга чақирар экан-да, деган фикр келиб чиқмайди.
Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан: “Қанақа кийим кияй?” деб сўради. У зот: “Жоҳиллар масхараламайдиган ва ҳокимлар айбламайдиганини”, деб жавоб қилди. “У қандай кийим, нархи қанча бўлиши керак?” деди у. “Беш дирҳам билан йигирма дирҳам ўртасида”, деди Ибн Умар (Табароний ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бир киши келди. Кийими жуда эски эди. У зот: “Молинг борми?” деб сўрадилар. “Бор”, деди у. “Қандай мол?” деб сўрадилар ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом. “Менга Аллоҳ таоло турли моллардан ато қилган”, деди у. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Аллоҳ сенга мол ато қилган бўлса, Унинг неъмати ва карамининг асари сенда кўриниб турсин”, деб марҳамат қилдилар (Насаий ривояти).
Яна бир ҳадисда: “Қайси бирингизнинг имконияти бўлса, жума кунига кундалик кийимидан бошқа кийим кийсин”, дейилади (Абу Довуд ривояти).
Динимиз мусулмонларга безанишни ва чиройли қиёфани маъқул куради. Лекин бунда ташини бўяб, ичини хароб қиладиган, қимматбаҳо вақтини ва молини жисмини бежаш учун сарфлайдиган одам билан эътиборини ўзлигини сақлаш, олижаноб хислатларини такомиллаштиришга қаратган ва меҳнат заҳматлари билан бирга ўзига ярашган кийим кийишни унутмаган киши ўртасида катта фарқ борлигини уқтиради. Камтарлик фақат қўл қовуштириш ё хароб кийиниш эмас, балки ҳаддан ошмаслик, қўпол булмаслик, манмансирамаслик, кучи етса ҳам кечиримли бўлиш, ўзига эътиборни қаратавермаслик, кўп гапирмасликдир.
Бугун инсон йилнинг ҳар фаслини кети узилмайдиган кийимлар оламидаги янгиликлар билан кутиб олади. Кийимларининг буниси ёзги, униси кузги, учинчиси қишга, тўртинчиси фақат баҳорга мўлжалланган. Буниси ҳам майли, куннинг турли пайтлари учун турли кийим танлайди. Бундай иллат узини билганлар учун ётдир.
Ислом аёлларга тилла, кумуш тақинчоқлар тақишга рухсат берган. Аммо тилла тақинчоқларга ҳирс қўйган ва кийиму безакларга қул бўлиб, муқаддас мақом ва бурчларини унутган аёлларнинг хатти-ҳаракатларини ёмон сифат деб қоралайди.
Аёллар учун тилла ва ипак ҳалол. Лекин уларнинг кўп вақт ва маблағни исроф қилиб, безаниш ва ўзгаларни йўлдан уришни асосий машғулотга айлантириб олишлари мақбул эмас.
Маълумки инсоннинг кийиб олган кийими унинг дунё қараши ва маънавиятини номоён қилиб турадиган воситадир. Инсоннинг кийиниши унинг ички-маънавий дунёсининг сиртда акс этишидир, дейишимиз мумкин. Қайси инсонда уят, ҳаё, ор-номус каби тушунчалар бўлса, ўша инсон ўз обрўсини сақлайдиган, бошқаларнинг нафратини қўзитмайдиган ҳолатда кийинади. Инсоннинг кийган кийими унинг ички оламига яни маънавияти ва хулқ атворига ҳам тасир қилади. Мисол учун аскарнинг кийимини кийган киши ҳудди аскарлардек қадам ташлаши ва ўзини тутишидаги ўзгаришларни келтиришимиз мумкин. Исломнинг инсонни мукаррам қилиш бўйича кўрган чоралари ичида либос масаласи ҳам бор. Бу масалада инсоннинг кийиниш маданиятига риоя қилиши ўзи учун обрў ва мартабалиги, гўзаллик ва зийнатлиги, жамиятнинг бошқа аъзоларини эса ҳурматлаш экани тушунтирилди.
Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади:
«Эй Одам болалари! Батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини туширдик. Тақво либоси – ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят(белги)ларидандир. Шоядки, эслатма олсалар» (26-оят).
Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган аломатлардан бири ҳам либосдир. Одамнинг аврати – айбини беркитиб туриши учун Аллоҳ таоло унга либос ато қилган. Либоснинг зарурияти киши авратини ўзгалардан пинҳон тутишидадир. Лекин Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Шу боис либосни ўз ўрнида, яъни шариатга мувофиқ кийган инсонгина зийнатли ҳисобланади. Аммо энг асосий либос, асл либос тақво либосидир. Юқорида айтганимиздек, Аллоҳ таоло кийим-бошни инсонга авратини тўссин, ўзини тузатсин, деб берган. Аммо бошқа соҳаларда ҳаддида турмаган одам бу ўринда ҳам турли бузуқликларга йўл қўйди. Баъзилари кийим-бошни фахр ва ғурур воситаси, иккинчилари уни ҳаётдаги асосий мақсад қилиб олди. Қадр-қийматни ҳам кийим-бош билан ўлчай бошлашди. Учинчилари кийимни тор ва юпқа кийиб, ундан кўзланган асосий мақсадни суиистеъмол қилишга киришди. Хусусан, тарбиясиз аёллар либосни айни авратни бўрттириб кўрсатиш учунгина кийдилар. Бу ҳол юксак инсоний шарафни ерга уради. Шунинг учун ҳам Ислом бу ишларда ўз таълимотларини жорий қилди.
Шайх Шаъбий айтади: «Аҳмоқлар устингдан кулмайдиган ва фақиҳлар (шариат билимдонлари) айбламайдиган кийимни кий».
Муҳаммад ибн Сирийн: «Шуҳрат олдин кийимни узун кийишда эди, сўнг уни янгилашга ўтди», деган.
Умар ибн Хаттоб: «Кийимнинг дағал ва эскирганини кийинглар», деганлар. Бу зот масжид минбарида хутба ўқиётганларида, устиларида еттита ямоқ солинган кўйлак бор эди.
511 - وَعَنْ أَبِي بُرْدَةَ وَأَبِي مُوسَى الأَشْعَريِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَخْرَجَتْ لَنَا عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا كِسَاءً وَإِزَاراً غَلِيظاً قَالَتْ: قُبِضَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي هَذَينِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5818، م 2080].
512. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Араблардан биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида ўқ узган одам менман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жанг қилар эдик. Ҳубланинг барги ва мана бу самурдан бошқа таомимиз йўқ эди.* Ҳаттоки худди қўйнинг қумалоғидек қотган ҳожат чиқарар эдик».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадиснинг давомида қуйидаги сўзлар бор:
«Энди Бану Асад мени динда айблаяптими?! Ундай бўлса, ноумид бўлибман, амалим зое кетибди-да?».
* Ҳубла – саҳрода ўсадиган дуккакли ўсимлик. Самур – барги кичкина, майда тиканли ўсимлик.
Саъд ибн Абу Вақоснинг тўлиқ исмлари Саъд ибн Молик ибн Уҳайб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ибн Килоб ибн Муррадир.
Саъд ибн Абу Ваққоснинг насаблари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан Килоб ибн Муррада бирлашади.
Саъд ибн Абу Ваққоснинг оталарининг исми Молик бўлган, Моликнинг куняси Абу Ваққос бўлган Саъд ибн Абу Ваққоснинг номларига оталарининг исми эмас, куняси қўшилиб айтиш одат бўлган.
Саъд ибн Абу Ваққос биринчи бўлиб Исломга кирганлар гуруҳидан ҳисобланадилар. Маълумки, ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг дастлабки даъвати самараси ўлароқ ўша пайтда Қурайшнинг ашрофларидан бўлган, кейинчалик саҳобаларнинг улуғларига айланган ва жаннатга киришларига башорат берилган ўн кишининг бешталари; Усмон ибн Аффон, Зубайр ибн ал-Аввом, Абдурроҳман ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳумлар иймонга келдилар.
Шу билан бирга Саъд ибн Абу Ваққос ўзларини учинчи бўлиб Исломга келган шахс ҳисоблар юрар эдилар.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Исломга кирган кунимдан аввал биров Исломга кирмаган эди. Таъкидки, етти кунгача Исломнинг учдан бири бўлиб турдим». (Бухорий ривоят қилган).
Албатта, Саъд ибн Абу Ваққос ўзларига маълум гапни айтмоқдалар. Чунки ўша вақтда ҳамма нарса ўта махфий равишда тутилган. Ҳатто мусулмонлар ҳам бир-бирларини билмаганлар. Шунинг учун ҳам Саъд ибн Абу Ваққос Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида Исломга келган шахслардан бехабар бўлганлар. У кишини Абу Бакр розияллоҳу анҳу бошлаб олиб келганлар ва Исломга келганларидан кейин мен учинчи мусулмон бўлдим деб ўйлаганлар. Етти кундан кейин бошқа кишиларни ҳам Исломга кирганига гувоҳ бўлганлар.
Уламоларимиз бу ҳақидаги маълумотларнинг ҳаммасини диққат билан ўрганиб чиқиб, Саъд ибн Абу Ваққос еттинчи рақамли мусулмонлар деган хулосага келганлар.
Буларнинг ҳаммаси Саъд ибн Абу Ваққоснинг Исломга илк бор кирган улуғ зотлардан эканликларини кўрсатади ва у киши учун улуғ фазл манбаси ҳисобланади.
Тарихчиларимиз қилган ривоятларда Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг ўзлари Исломга қандоқ кирганларини қуйидагича васф қиладилар:
«Исломга киришимдан уч кун илгари тушимда ўзимни қатма-қат зулматларнинг ичида қолганимни, унинг тўфони ичида типирчилаб турганимда бирдан менга ой нур сочиб қолди. Мен у томон юрдим. Ўз олдимда у ойга мендан олдин борганларни кўрдим. Зайд ибн Ҳориса, Али ибн Абу Толиб ва Абу Бакр Сиддиқларни кўрдим. Уларга:
«Бу ерга қачон келдингиз?» дедим. «Бу соатда», дедилар. Эрта билан менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яширин равишда Исломга даъват қилаётганлари хабари етди. Шунда Аллоҳ менга яхшиликни ирода қилганини, мени зулматлардан нурга чиқаришни ирода қилганини билдим. Бас, у зот томон шошилиб бордим. Жиёд дарасида учратдим. Намоз ўқиб турган эканлар. Мусулмон бўлдим. Тушимда кўрганларимдан бошқа менинг олдимга туша олмаган.
Онам Исломга кирганимни эшитиши билан тўполон қилишни бошлади. Мен унга яхшилик қиладиган ва муҳбуб йигит эдим. У менинг олдимга келиб: «Эй Саъд! Сен қандоқ динга кирдинг ўзи! У сени ота-онангнинг динидан чалғитибди!? Аллоҳга қасамки, ёки янги динингни тарк қиласан, ёки ўлгунимча еб ичмайман! Менга маҳзун бўлганингдан юрагинг парчаланиб кетади! Қилган ишингдан надомат қилиб ўлиб кетасан! Одамлар сени абадий айблашиб юрадилар!» деди.
«Эй она, ундоқ қилманг. Мен барибир ўз динимдан қайтмайман» дедим.
Ҳа, бошқа барча янги мусулмонлар каби Саъд ибн Абу Ваққос ўз Исломларини эълон қилишлари билан дин йўлида синовга дучор бўлдилар.
Саъд ибн Абу Ваққос: «Албатта, араблардан Аллоҳнинг йўлида биринчи ўқ отган одам менман!» дедилар.
Бу тарихий ҳодиса қуйидагича содир бўлган эди. Биринчи ҳижрий санада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Убайда ибн ал-Ҳорис ибн Абдулмуттолиб бошлиқ сарийяни Робиғ тарафга юбордилар. Улар биринчи сарийя ҳисобланар эдилар. Сарийя Қурайшнинг карвони билан йўлиқиши керак эди. Мушрикларга Абу Суфён бошлиқ эди. Мусулмонларнинг сарийяси олтмишта муҳожир саҳобалардан иборат эди. Мусулмонларнинг бу биринчи чиқишларида, биринчи байроқ ҳам тикилган эди. Биринчи байроқдорликка Саъд ибн Абу Ваққос ихтиёр қилинган эдилар. Икки тараф тўқнашди. Мушриклар билан мусулмонлар орасида биринчи қуролли тўқнашув содир бўлди. Ана шунда Саъд ибн Абу Ваққос биринчи бўлиб камондан ўқ отдилар.
Албатта, бу ишларнинг ҳаммасига муяссар бўлган зот Саъд ибн Абу Ваққос катта бахт-саодат ва фазлга эга бўлганлар. Бунчалик нарсалар ҳар кимга ҳам насиб этавермайди.
Учинчи сарийяни Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу раҳбарликларида Ҳижознинг ал-Хироз номли ерига юборилган.
Демак, Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу энг аввалги мусулмон қўмондонлардан ҳам ҳисобланадилар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломга: «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, Аллоҳ мени дуоси қабул бўладиганлардан қилсин», дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй Саъд, таомингни ҳалол қил, дуоси қабул бўладиган бўласан. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот билан қасамки, бир одам ҳаром луқмани қорнига ташласа, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди. Қайси банданинг гўшти ҳаромдан ва рибодан ўсса, унга дўзах муносибдир», дедилар.
Сўнгра эса қуйидаги ривоятда келадиган дуони қилидлар.
Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳим, Саъд Сенга қачон жуо қилса, қабуд айлагин!» дедилар». (Термизий ривоят қилган).
Албатта, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларини ижобатсиз қўймайди. Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос ҳақларидаги бу дуоарини ҳам қабул қилди. Саъд ибн Абу Ваққоснинг қиличлари, найзалари ва ўқлари каби дуолари ҳам ўткир бўлди. У киши қачон дуо қилсалар Аллоҳ таоло дуоларини қабул қиладиган бўлди.
Бу ҳақда келан кўплаб ривоятлардан бирини келтириш билан кифояланамиз.
Омир ибн Саъддани қуйидагилар ривоят қилинади: «Саъд Али, Толҳа ва Зубайрни сўқаётган бир одамни кўрди ва уни бу ишдан қайтарди. У қайтмади. Шунда у: «Ундоқ бўлса сени дуои бад қиламан!» деди.
«Сен мени худди ўзингни набийдек тутиб таҳдид қиласана! деди ҳалиги киши.
Саъд бориб таҳорат қилди. Икки ракъат намоз ўқиди ва: «Эй Аллоҳим! Агар манашу одамнинг Сен томондан яхшилик ироданг кетган кишиларни сўкканини билагн бўлсанг, уларни сўккани Сенинг ғазабингни қўзиган бўлса, уни бир белги ва ибрат қилгин!» деб дуо қилди.
Озгина вақт ўтмай туриб ҳовлилардан биридан бир туя қочиб чиқди. Уни ҳеч нарса тўса олмади. У одамлар тўпини ёриб кирди. У бир нарсани қидираётганга ўхшар эди. Сўнгра ҳалиги одамни оқлари остига олиб тепсай бошлади. Уни ўлганича тепалади».
Бу ривоятдан кўплаб ибратлар оламиз. Жумладан, Саъд ибн Абу Ваққоснинг дуолари қабул экани ва Али, Зубайр ва Толҳа розияллоҳу анҳумларнинг Аллоҳ таолога муқарраб бандалар эканликларини билиб оламиз.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча ғазотларида мусулмон лашкарининг биринчи сафида туриб мардонавор жанг қилдилар.
Абу Салама ибн Абдурроҳман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Саъд ибн Абу Ваққос вафот этганда Оиша: «Уни масжидга олиб киринглар, мен ҳам унга жаноза ўқийин», деди. Унинг бу гапи инкор қилинди. Шунда у: «Одамлар қандоқ ҳам тез унитадилар-а! Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байзоънинг ўғиллари, Суҳайл ва унинг укасига масжидда жаноза ўқиганлар»-деди».
Саъд ибн Абу Ваққоснинг жанозаларига Марвон ибн Ҳакам ўтди. У кишининг пок жасадлари Жаннатул Бақийъга дафн этилди.
Жаннат башорти берилган ўнликдан охири вафот этганлари Саъд ибн Абу Ваққос эдилар. Баъзи уламоларимиз, муҳожирлардан охири вафот этганлари ҳам Саъд ибн Абу Ваққосдир, дейдилар.
Аллоҳ таоло Саъд ибн Абу Ваққосдан Ўзи рози бўлсин!
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Аллоҳ ато қилган неъматларни гапиришни ҳамда тоат-ибодатларни зикр қилиш жоизлиги. Агар унинг ортидан фахр, риё ва такаббурлик келиб чиқмаса.
– Фаол уммат овқат ва ичимлик истеъмолини кўпайтирмайди. Дунё гўзаллиги ва лаззатлари хусусида ҳам кенгаймайди. Чунки бу каби нарсаларга муккасидан кетиш орқали танбаллик ва лоқайдлик юзага келади. Албатта манзилга етиб олиш ва динни тарқатишга керакли нарса билан кифояланилади.
– Саҳобаларнинг оз егулик ва оддий ҳаётга рози бўлишлари сабаби, тавҳид ақидаси байроғини кўтариш ва Ислом рисолатини ёйиш мақсадида бўлган.
512 - وَعَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: إِنِّي لَأَوَّلُ العَرَبِ رَمَى بِسَهْمٍ فِي سَبِيلِ اللهِ، وَلَقَدْ كُنَّا نَغْزُو مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَا لَنَا طَعَامٌ إِلَّا وَرَقُ الحُبْلَةِ، وَهَذَا السَّمَرُ، حَتَّى إِنْ كَانَ أَحَدُنَا لَيَضَعُ كَمَا تَضَعُ الشَّاةُ، مَالَهُ خِلْطٌ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6453، م 2966].
«الحُبْلَةِ» بِضَمِّ الحَاءِ الْمُهْمَلَةِ وَإِسْكَانِ البَاءِ الْمُوَحَّدَةِ: وَهِيَ وَ(السَّمُرُ)، نَوْعَانِ مَعْرُوفَانِ مِنْ شَجَرِ البَادِيَةِ.
513. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳим, Муҳаммад оиласининг ризқини қут* (лоямут) қилгин!» дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: * «Қут лоямут» – кундалик тирикчиликка етарли егулик. Ёки очдан ўлмасликка етарли емиш, таом.
Бу ҳадисдан кишига, Аллоҳ ризқини кифоя этгудек даражада қилишини сўрашнинг жоизлиги келиб чиқади.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ансорийлардан бир қанча одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (мол) сўрадилар. Бас, у зот уларга бердилар. Сўнгра яна сўрадилар. Яна бердилар. ҳаттоки, ҳузурларидаги нарса қолмади. Шунда у зот:
«Ҳузуримда не яхшилик бўлса, сизларга бермай олиб қолмасман. Ким иффатталаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилур. Ким беҳожатлик талаб қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилур. Ким сабр талаб қилса, Аллоҳ уни сабрли қилур. ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган», дедилар».
(Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривоят қилишган).
Икки шайх ва Термизийнинг ривоятида:
«Ким мусулмон бўлиб, етарлича ризқлантирилса ва Аллоҳ уни Ўзи берган нарсага қаноатлантирса, батаҳқиқ, нажот топган бўлур», дейилган.
Бошқа бир ривоятда эса:
«Бойлик ориз(мол)нинг кўплигида эмас, лекин бойлик нафснинг беҳожатлигидадир», дейилган.
Ушбу ривоятларнинг барчасида мусулмон ўзига берилган ризқ қанча бўлса, ўшанга чидаб, қаноат ҳосил қилиб юриши яхши экани ҳақида сўз кетмоқда. Мусулмон инсон турмуши яхши бўлиши учун имкониятидаги барча ҳалол воситаларни ишга солиб, ҳаракат қилаверади. Аммо ризқ бериш Аллоҳдан эканини ҳеч қачон унутмайди. Шунинг учун ўзига берилган ризқ-насиба Аллоҳнинг иродаси ила келмоқда, деб билади. Оз бўлса, норози бўлмайди, кўп бўлса, ҳовлиқиб кетмайди. Чунки Аллоҳнинг иродасига қарши чиқиш мусулмон одам учун тўғри эмас.
Мазкур ривоятларда мусулмон киши ўзига берилган ва берилмаган ризққа нисбатан ўзини қандоқ тутмоқлиги ҳақида бир неча кўрсатмалар бермоқда:
1. Иффатли бўлиш.
«Иффат» сўзи ҳаром, номақбул ишлардан ўзини тийишни англатади. Бу ўринда ҳаромдан ҳамда бировнинг қўлидаги нарсани сўрашдан ўзини тийиш, тамасиз бўлиш назарда тутилмоқда. Бу ерда ҳозирги ўзбек тилида асосан аёлларга нисбатан ишлатиладиган ҳаё, уятчанликдан кўра кенгроқ маънолар кўзда тутилган.
Ўзи учун бировнинг молидан умидвор бўлишни ор деб, билиш. Ким ўзини иффатли тутишга уринса, Аллоҳ таоло уни иффатли қилиб қўйиши турган гап.
2. Бировнинг сариқ чақасига ҳам эҳтиёжи йўқлигини изҳор қилиш.
Бундай одамни Аллоҳ таоло кўзини тўқ қилиб қўйса, ундан ҳеч бир очкўзлик содир бўлмайди.
3. Кам бўлса ҳам ўзига берилган ризққа сабр қилиш.
Сабр Аллоҳ таоло томонидан бандага инъом этилган энг катта неъмат ҳисобланади. Сабрли киши ризқнинг озига ҳам, йўқчиликка ҳам чидаб ўзини хор қилмай, бошини тик тутиб кун кўради. Сабр неъматидан бебаҳра банда эса дунёнинг ярмига эга бўлса ҳам, қаноат қилмай, ўзини хор қилади, очкўзлигини билдириб қўяди.
4. Мусулмон одам Аллоҳ таоло томонидан берилган ризққа сабр қилиб, қаноатли бўлиб ўтса, дунёдаги энг катта нажотга эришади.
5. Пайғамбар алайҳиссалом оли байтларига ўлмагудек миқдорда қут беришнигина сўраган эканлар.
6. Ҳақиқий бойлик молу дунёнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигидадир.
Ушбу таълимотларни ҳар бир мусулмон яхшилаб ўрганиб, ўзига сингдириб олиши ва ҳаётга татбиқ қилиши лозим. Ана шундагина орамизда молу дунё деб одам ўлдирадиганлар, ўғрилик, порахўрлик, рибохўрлик қиладиганлар, фирибгарлик, алдамчилик, ёлғончилик ва бошқа разолатларни қиладиганлар қолмайди.
513 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اللَّهُمَّ؛ اجْعَلْ رِزْقَ آلِ مُحَمَّدٍ قُوتاً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6460، م 1055].
قَالَ أَهْلُ اللُّغَةِ وَالْغَرِيبِ: مَعْنَى «قُوتاً» أَيْ مَا يَسُدُّ الرَّمَقَ.
514. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.
«Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, очликдан бағримни ерга бериб қолар, қорнимга тош ҳам боғлаб олар эдим. Бир куни улар (одамлар) чиқадиган йўлга ўтириб олдим. Батаҳқиқ олдимдан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолдилар. Мени кўрибоқ, табассум қилдилар ва мендаги ҳолатни, юзимдаги аҳволни пайқадилар. Кейин: «Эй Абу Ҳирр!» дедилар. «Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим. У зот: «Ортимдан юр», деб йўлда давом этдилар. Ортларидан юрдим. У зот (уйга) кириб кетдилар. Изн сўраган эдим, менга изн бердилар. У зот кирсалар, бир жом сут бор экан. «Мана бу сут қаердан?» дедилар. «Фалончи [ёки фалончи аёл] сизга ҳадя қилган экан», дейишди. У зот: «Абу Ҳирр!» дедилар. «Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим. «Суффа аҳлига бориб, уларни менга чақириб кел!» дедилар. Суффа аҳли Ислом меҳмонлари эди, суянадиган аҳли‑оиласи ҳам, мол‑дунёси ҳам, бирор кишиси ҳам йўқ эди. У зотга садақа келса, ундан ҳеч нарса тановул қилмай, ўшаларга жўнатар эдилар. Агар ҳадя келса, ундан татиб кўриб, кейин улар билан баҳам кўриш учун уларга юборар эдилар. Бу (суффа аҳлини чорлаганлари) менга сал маъқул келмади. «Бу сут суффа аҳлига нима ҳам бўларди? Ундан бироз ичиб, сал қувватга кириб олишга ҳақлироқ бўлиб турган мен бўлсам... Агар улар келса, менга буюрадилар, мен сутни уларга бераман, кейин менга етмай қолиши ҳам ҳеч гап эмас», деб ўйладим. Лекин Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш лозиму лобуд. Шунинг учун бориб, уларни чақириб келдим. Улар келиб, киришга изн сўрашди. Уларга изн бердилар. Улар уйга кириб, жойлашишди. У зот: «Эй Абу Ҳирр!» дедилар. «Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим. «Ма, ол, уларга бер», дедилар. Мен жомни олиб, бир кишига берар эдим, у қонгунча ичиб, кейин жомни менга қайтарар эди. Сўнг мен уни яна бир кишига берар эдим, у ҳам қонгунча ичиб, кейин жомни менга қайтарар эди. Сўнг мен уни яна бир бошқасига берар эдим, у ҳам қонгунча ичиб, кейин жомни менга қайтарар эди. Ниҳоят, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келдим. Қавмнинг ҳаммаси тўйиб бўлган эди. У зот жомни олиб, қўлларига қўйдилар‑да, менга қараб, табассум билан: «Абу Ҳирр!» дедилар. «Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим. «Икковимиз қолдик», дедилар. «Тўғри айтдингиз, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим. «Ўтир, ич», дедилар. Мен ўтириб, ичдим. Сўнг яна: «Ич!» дедилар. Мен ичдим. У зот: «Ич!» деявердилар, ниҳоят мен: «Йўқ! Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, унга жой топа олмаяпман!» деб юбордим. У зот: «Қани, менга кўрсат‑чи», дедилар. Мен жомни у зотга бердим. У зот Аллоҳга ҳамд айтиб, «Бисмиллаҳ», деб қолганини ичдилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганларига ўн олти ой ўтгач, Аллоҳ таолонинг буйруғи ила Қибла Байтул-Мақдис томондан Каъбаи муаззама томонга ўзгартирилиб, намозда Каъба томонга юзланишга буюрилган. Аввалги қибланинг девори бу ўзгаришдан сўнг Масжиди Набавийнинг орт томонида қолиб кетган. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқлари ила томи шифтли айвон ёки соябон ҳолига келтириб қўйилган ва уни “Суффа”, “Соябон” – дейилган. Унинг чор атрофини тўсувчи бирор нарса бўлмаган.
Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ: “Суффа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидини орқа томонидаги соябон (айвон) бўлиб, мискинлар ўша ерда тунар эдилар. Суффа аҳли шу ерга нисбат берилган” – деган.
Аллома Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: “Суффа Масжиди Набавийнинг орқа томонида бошпана ва оиласи йўқ ғариб кишилар келиб туришига тайёрлаб соябон (айвон) қилиб қўйиган жойдир” – деганлар.
Аҳли суффалар фақир мусулмонлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошпанасиз саҳобаларидирлар. Улар Мадинаи мунавварадаги Масжиди Набавийдаги ўша соябон-айвон шаклида ҳозирланган жойда тунаб, “Ислом меҳмонлари” дея танилганлар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу бу ҳақда: “Аҳли суффалар – Ислом меҳмонлари. Улар бошпанасиз, аҳл-оила, мол-мулк, бирор яқин кимсасиз кун кўрурлар” – деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридан Макка шаҳрига ҳижрат қилганларидан сўнг У зотнинг ҳузурларига келган барча саҳобалар толиби илм ҳисобланадилар. Уларни моддий таъминотига кафиллик қилиш эса, дунёдаги энг фазилатли, самара ва манфаати нақд, Охиратга энг яхши захира бўлувчи амаллардан биридир. Буни чуқурроқ англаш учун Исломнинг бошида “Суффа аҳли” дея танилган қавмларнинг ҳаётига эътибор қаратамиз. Улар Исломнинг меҳмонлари, Мадинада уй-жойи, мол-мулки бўлмаган, ғариб-мусофир ва камбағал талабалардир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан илгарироқ Маккадан Мадинага ҳижрат қилган дастлабки саҳобалар, У зот билан биргаликда ёки кейин, то Бадр ғазотидан олдинроқ муддат ичида кўчиб борган саҳобаларни мадиналик ансорий саҳобалар ўз уйларида меҳмон қилиш, уларнинг эҳтиёжларини тўла қондиришга имконига эга бўлганлар. Ундан кейинга даврда ансорлар буни уддасидан чиқолмай қолдилар. Сабаб шуки, Ислом атрофга кенг тарқалиши, унга кирувчилар сони ортиши натижасида Мадинага кўчиб келувчилар анча кўпчиликни ташкил қилди. Мадинада ўз кафолатига оладиган бирор яқини, борадиган жойи йўқ барча кишилар бу мусофирчиликда то ўз ҳаётларини бир йўлга қўйиб олгунга қадар, вақтинча, ўша Масжиддаги суффада тунаб, кун кўрганлар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аҳли суффаларни бирор юмуш юзасидан чақирмоқчи бўлсалар, бу вазифани Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳуга юклар, у зот уларни чақирар эди. Чунки Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ўзи ҳам Аҳли суффалардан бири бўлган, уларни бошқалардан кўра яхшироқ таниган.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Аҳли суффани аҳволи, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уларга қай даражада аҳамият берганларини сифатлаб, бундай деганлар: “Мен Аҳли суффалардан эгнида ридо-узунроқ уст кийими йўқ бўлган етмиштасини кўрганман. Уларда ё биргина изор-пастки кийим бор эди. Ёки биргина матоси бўлиб, бўйнидан боғлаб олар, у оёғининг ярмигача етар, баъзиларининг матоси оёқ тўпиғигача етар эди. Аврати кўриниб қолмаслиги учун уни қўли билан бирлаштириб, турар эди” (Имом Бухорий ривоти).
Уларнинг маиший ҳаёт тарзлари, нафақаларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимий хабардор бўлиб турганлар. Эҳтиёжларини Ўзлари амалий намуна-ўрнак бўлиб, муқим саҳоба-ансорлар кўмагида таъминлашга эришганлар. Доим уларнинг аҳволларини назорат қилар, бетоб бўлганларини кўргани кўргани борар эдилар. Улар билан бошқалардан кўра кўпроқ суҳбат қуриб ўтирар, уларга фойдали кўрсатмалар берар, Қуръон тиловати ва дарси, Аллоҳнинг зикри, Охират неъматларига кўнгил қўйиш каби хайрли ишларга рағбатларини орттирар эдилар. Турли воситалар ёрдамида уларнинг моддий жиҳатини кафолатлар эдилар. У зотга садақа келса, уларга юборар, ўзлари ундан тановул қилмас эдилар. Ҳадя келгудек бўлса, уларга одам юбориб, чақиртириб, ўзлари ҳам уларга шерик бўлиб, бирга тановул қилар, уларни ҳаргиз эътибордан четда қўймас, доимо яхшиликни илиниб турар, уларнинг эҳтиёжларини қондиришни ҳамиша бошқаларидан илгарига қўяр эдилар.
Уларнинг фақирликлари ишламаслик ёки касб-ҳунар қилиб, ризқ топиш масаласида дангаса ва танбалликларидан эмас, асло. Улар кундузи чорвага емиш учун данак чақар эдилар. Лекин ўзлари чорвадор бўлмаганлар. Демак, бундан уларнинг ризқ топиш учун ҳаракат қилганлари маълум бўлади.
Уларнинг баъзилари илмда етук ва машҳур зотлар бўлганлар. Жумладан,
Ҳузайфа ибн Ямон разияллоҳу анҳу (Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз вафотларидан сўнг бўлишини олдиндан мўъжиза тарзида хабар берган) фитна ҳақидаги ҳадисларни ҳаммадан яхши билганлар;
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ҳифз-зеҳни ўткирлиги, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг кўп ҳадис ривоят қилганлиги билан машҳур бўлган.
У зот разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан доим бирга юриш, У зотни лозим тутишни, илм ва яхшиликларни ўрганишни яхши кўрар эдилар. Шунинг учун мумкин қадар У зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини кўпроқ тинглаш, барча ҳолатларини онгли равишда ўрганиш, У зотнинг хизматларини қилиб, баракаларидан баҳраманд бўлишга ўч ва ташна бўлганлар.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча саҳобалари У зотнинг бевосита талабалари бўлган. Улар орасида “Аҳли суффа”лар айниқса, У зотдан кўпроқ истефода қилиб, кўпроқ илм олишга муваффақ бўлганлар. Ҳар доим илм олишда моддий-иқтисодий таъминотга дурустгина эҳтиёж туғилади. Уларни бу муборак – илм йўлдаги эҳтиёжларини эса Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўзлари бош бўлиб, имконияти бор саҳобаларни жалб этиб, таъминлаганлар. Бундан маълум бўладики, муҳтож толиби илм ва илмга ўзини бағишлаган аҳли илмларни иқтисодий таъминотини кафолатлаш ҳам имкони бор бадавлат мусулмонларга суннат бўлган амал экан. Уларнинг шарафли, фахр-у ифтихорли вазифалари экан.
514 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: وَاللهِ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ؛ إِنْ كُنْتُ لأَعَتمِدُ بِكَبِدِي عَلَى الأَرْضِ مِنَ الجُوعِ، وَإِنْ كُنْتُ لأَشُدُّ الْحَجَرَ عَلَى بَطْنِي مِنَ الجُوعِ، وَلَقَدْ قَعَدْتُ يَوْماً عَلَى طَرِيقِهِمُ الَّذِي يَخْرُجُونَ مِنْهُ، فَمَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَتَبَسَّمَ حِينَ رَآنِي، وَعَرَفَ مَا فِي وَجْهِي وَمَا فِي نَفْسِي، ثُمَّ قَالَ: «أَبَا هِرٍّ» قُلْتُ: لَبَّيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «الحَقْ» وَمَضَى، فَاتَّبَعْتُهُ، فَدَخَلَ فَاسْتَأْذَنَ، فَأَذِنَ لِي فَدَخَلْتُ، فَوَجَدَ لَبَناً فِي قَدَحٍ فَقَالَ: «مِنْ أَيْنَ هَذَا اللَّبَنُ؟» قَالُوا: أَهْدَاهُ لَكَ فُلاَنٌ - أَوْ فُلاَنَةُ - قَالَ: «أَبَا هِرٍّ» قُلْتُ: لَبَّيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «الْحِقْ إِلَى أَهْلِ الصُّفَّةِ فَادْعُهُمْ لِي». قَالَ: وَأَهْلُ الصُّفَّةِ أَضْيَافُ الإِسْلَامِ، لَا يَأْوُونَ عَلَى أَهْلٍ وَلَا مَالٍ، وَلَا عَلَى أَحَدٍ، إِذَا أَتَتْهُ صَدَقَةٌ بَعَثَ بِهَا إِلَيْهِمْ وَلَمْ يَتَنَاوَلْ مِنْهَا شَيْئاً، وَإِذَا أَتَتْهُ هَدِيَّةٌ أَرْسَلَ إِلَيْهِمْ وَأَصَابَ مِنْهَا، وَأَشْرَكَهُمْ فِيهَا، فَسَاءَنِي ذَلِكَ، فَقُلْتُ: وَمَا هَذَا اللَّبَنُ فِي أَهْلِ الصُّفَّةِ؟! كُنْتُ أَحَقَّ أَن أُصِيبَ مِنْ هَذَا اللَّبَنِ شَرْبَةً أَتَقَوَّى بِهَا، فَإِذَا جَاءُوا أَمَرنِي، فَكُنْتُ أَنَا أُعْطِيهِمْ، وَمَا عَسَى أَنْ يَبْلُغَنِي مِنْ هَذَا اللَّبَنِ؟! وَلَمْ يَكُنْ مِنْ طَاعَةِ اللهِ وَطَاعَةِ رَسُولِهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بُدٌّ، فَأَتَيتُهُمْ فَدَعَوْتُهُمْ، فأَقْبَلُوا وَاسْتَأْذَنُوا، فَأَذِنَ لَهُمْ وَأَخَذُوا مَجَالِسَهُمْ مِنَ الْبَيْتِ قَالَ: «يَا أَبَا هِرٍّ» قُلْتُ: لَبَّيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «خُذْ فَأَعْطِهِمْ» قَالَ: فَأَخَذْتُ الْقَدَحَ فَجَعَلْتُ أُعْطِيهِ الرَّجُلَ فَيَشْرَبُ حَتَّى يَرْوَى، ثُمَّ يَرُدُّ عَلَيَّ الْقَدَحَ، فَأُعْطِيهِ الآخَرَ فَيَشْرَبُ حَتَّى يَرْوَى، ثُمَّ يَرُدُّ عَلَيَّ الْقَدَحَ فَأُعْطِيهِ الآخَرَ فَيَشْرَبُ حَتَّى يَرْوَى، ثُمَّ يَرُدُّ عَلَيَّ القَدَحَ حَتَّى انْتَهَيتُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَقَدْ رَوِيَ الْقَوْمُ كُلُّهُمْ، فَأَخَذَ الْقَدَحَ فَوَضَعَهُ عَلَى يَدِهِ، فَنَظَرَ إِليَّ فَتَبَسَّمَ، فَقَالَ: «أَبَا هِرٍّ» قُلْتُ: لَبَّيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «بَقِيتُ أَنَا وَأَنْتَ» قُلْتُ: صَدَقْتَ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «اقْعُدْ فَاشْرَبْ» فَقَعَدْتُ فَشَرِبْتُ: فَقَالَ: «اشْرَبْ» فَشَرِبْتُ، فَمَا زَالَ يَقُولُ: «اشْرَبْ» حَتَّى قُلْتُ: لَا وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ مَا أَجِدُ لَهُ مَسْلَكاً، قَالَ: «فَأَرِنِي» فَأَعْطَيْتُهُ الْقَدَحَ، فَحَمِدَ اللهَ تَعَالَى، وَسَمَّى وَشَرِبَ «الفَضْلَةَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6452].
515. Муҳаммад ибн Сирийн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Эсимда, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари билан Оишанинг ҳужраси орасида ҳушимдан кетиб, йиқилиб тушардим. Шунда биров келиб, оёғини бўйнимга қўяр эди. Мени жинни деб ўйлашарди. Ҳолбуки, менда жиннилик йўқ эди, фақат очлик бўларди».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Очликнинг хатари ёмон, у ҳолат инсонни йиқитади. Инсон очлик пайтида нафсига ва ҳис аъзоларига ҳукмронлик қила олмайди. Шунинг учун оч киши куфрликка яқиндир, деб айтилган. Ҳатто баъзилар: «Агар очлик одам бўлганида уни ўлдирардим», деб айтган.
Бу ҳадисдан саҳобаларни камбағаллик ва очликка қай даражада сабр қилишгани, шундай ҳолатда ҳам одамлардан нарса сўрашмагани билиб олинади.
Арабларнинг баъзи одатларига кўра жинни бўлиб қолган одамнинг бўйнига оёқ қўйилса, ундан жиннилик ариган.
515 - وَعَنْ مُحَمَّدِ بْنِ سِيرينَ، عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَقَدْ رَأَيْتُني وَإِنِيّ لأَخِرُّ فِيمَا بَيْنَ مِنْبَرِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِلَى حُجْرَةِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا مَغْشِيّاً عَلَيَّ، فَيَجِيءُ الجَائِي، فَيَضَعُ رِجْلَهُ عَلَى عُنُقِي، وَيَرَى أَنِّي مَجْنُونٌ، وَمَا بِي مِنْ جُنُونٍ، وَمَا بِي إِلَّا الجُوعُ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [7324].
516. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида, совутлари ўттиз соъ арпа эвазига бир яҳудийда гаровда эди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифга ўхшаш ҳадисларнинг айтилишига ўзига хос сабаб ва ўзига хос ҳолат ва мақсадлар бор. Уларнинг ҳаммасини жамлаб умумий маънони англаб олиш ўта фойдали бўлади.
516 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: تُوُفِّيَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَدِرْعُهُ مَرْهُونَةٌ عِنْدَ يَهُودِيٍّ فِي ثَلَاثِينَ صَاعاً مِنْ شَعِيرٍ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2916، م 1603].
517. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қанчадир арпа эвазига совутларини гаровга қўйганлар. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига арпа нон ва сал ҳидланган эритилган ёғ олиб келганман. У зотнинг «Муҳаммаднинг – соллаллоҳу алайҳи васаллам – оиласида эрталаб ҳам, кечки пайт ҳам бир соъдан ортиқ нарса бўлмайди», деяётганларини эшитганман. Ҳолбуки, улар тўққизта хонадон эдилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан Пайғамбар алайҳиссаломни тавозуълари, зуҳдлари, қурбилари етган ҳолда дунёдан озига ҳам рози бўлишлари тушунилмоқда. Ундан ташқари у зот ва оилалари рўзғорнинг танглигига сабр қилиш ва озига қаноатли бўлишганини ҳам кўрсатмоқда.
Ибн Ҳажар «Фатҳул Борий» китобида уламолардан нақл қилиб айтадилар:
«Расулуллоҳ с.а.в. бадавлат саҳобалар турганида яҳудий билан муомала қилишларидаги ҳикмат шуки, бу каби муомалани жоиз эканини саҳобаларга билдириш ёки саҳобалардан олсалар унга ҳақ олмасдан текинга беришларидан чўчиганликлари сабаб бўлиши мумкин.
Жоҳилият вақтида ҳам гаров қўйиш бор эди. Аммо гаров қўювчи белгиланган вақтда пулни топиб бера олмаса, мол эгаси гаровга қўйилган нарсани ўзиники қилиб олар эди. Исломда эса бу ҳукмга адолатли равишда ўзгартириш киритилди. Агар гаровга нарса қўйган одам белгиланган вақтда пулни топиб бера олмаса, у гаровга қўйган нарсасини сотиб пулни беради ва ортиб қолганини ўзи олади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот этган вақтларида ҳам урушга киядиган совутлари у кишига насияга таом сотган тожирнинг олдида гаров сифатида туриши нимага далолат қилади? У Зотнинг жуда ҳам содда ва оддий ҳаёт кечирганлари ҳамда аҳли аёллари нафақаси учун ўз меҳнатлари ила молга эришишга уринганларини кўрсатади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан олдин Ислом Арабистон Ярим оролига тарқалиб бўлиб, дунёга танилган давлатга айланган эди. Агар у Зот хоҳласалар, дунё оёқлари остига тўшалар эди. Лекин у Зот буни хоҳламадилар. Оддий ҳаёт кечиришда давом этдилар. Оилаларини боқишга қийналиб, таом олишга пул топа олмай, совутларини гаровга қўйиб йигирма соъ таом олган ҳолларида вафот этдилар. Бу ҳақиқатни у Зотнинг умматлари доимо тушунмоғи керак.
517 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَهَنَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ دِرْعَهُ بِشَعِيرٍ، وَمَشَيتُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِخُبْزِ شَعِيرٍ، وَإِهَالَةٍ سَنِخَةٍ، وَلَقَدْ سَمِعْتُهُ يَقُولُ: «مَا أَصْبَحَ لآلِ مُحَمَّدٍ صَــاعٌ وَلَا أَمْسَى وَإِنَّهُمْ لَتِسْعَةُ أَبْيَاتٍ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [2508].
«الإِهَالَةُ» بِكَسْرِ الهَمْزَةِ: الشَّحْمُ الذَّائِبُ، وَ«السَّنِخَةُ» بِالنُّونِ وَالخَاءِ الْمُعْجَمَةِ، وَهِيَ: الْمُتَغَيِّرةُ.
«Батаҳқиқ суффа аҳлидан етмиш нафарини кўрдим. Уларнинг ичида ридоли киши йўқ эди. Ё битта изори, ёки биргина кийими бўлиб, бўйинларига боғлаб олган бўлишарди. Баъзи кийим болдирнинг ярмига, баъзиси тўпиққача етадиган бўлар эди. Аврат кўриниб қолишини хоҳламай, кийимни қўл билан ушлаб олишарди».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадис ва унинг шарҳи 481-рақам остидаги ҳадисда келган.
518 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَقَدْ رَأَيْتُ سَبْعينَ مِنْ أَصْحَابِ الصُّفَّةِ، مَا مِنْهُمْ رَجُلٌ عَلَيهِ رِدَاءٌ، إِمَّا إِزَارٌ وَإِمَّا كِسَاءٌ، قَدْ رَبَطُوا فِي أَعْنَاقِهِمْ، مِنْهَا مَا يَبْلُغُ نِصْفَ السَّاقَيْنِ، وَمِنْهَا مَا يَبلُغُ الكَعْبَينِ، فَيَجْمَعُهُ بِيَدِهِ كَرَاهِيَةَ أَنْ تُرَى عَوْرَتُهُ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [442 وسبق برقم 481].
519. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўшаклари теридан бўлиб, ичига хурмонинг қипиғи тиқилган эди».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: «Лийф» хурмо пўстлоғининг ички тарафидаги майин тола ва қипиғлар эди. Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсий тўшакларининг ичига хурмо пўстлоғининг майин толалари солинган, жилди ошланган теридан қилинган экан. У зот ўша тўшакни кундузи тагларига солиб ўтирар, кечаси тагларига солиб ётар эканлар. Бу ҳам камтарона ва содда ҳаёт намунаси.
519 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ فِرَاشُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مِنْ أَدَمٍ حَشْوُهُ لِيفٌ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6456].
520. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. Бир пайт ансорлардан бир киши келиб, у зотга салом берди. Кейин ансорий орқага юрган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй ансорий биродар, биродарим Саъд ибн Убода қалай?» дедилар. У: «Дуруст», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бирингиз уни кўргани боради?» дедилар ва ўринларидан турдилар. Биз ҳам бирга турдик. Биз ўн неча киши эдик. На кавуш, на махси, на дўппи, на кўйлагимиз бор эди. Шўрхок ерларда юриб бориб, унинг олдига келдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зот билан бирга бўлганлар яқин келишлари учун қавми унинг атрофидан тисарилди».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Саҳобалар Расулуллоҳ с.а.в. суҳбатларида бўлиб, динда фақиҳ бўлиш учун доим интилишар эди.
– Саҳобалар кийиниш ва овқатланишда зуҳд йўлини танлашган эди.
– Бошлиқ одам қўл остидагилар ҳолидан хабар олиб туриши.
– Расулуллоҳ с.а.в. «Биродарим Саъд ибн Убоданинг аҳволи қандай?» деб айтиш билан унинг иймонда эканига гувоҳлик беришлари.
– Беморни кўргани бориш ва қолганларни ҳам унга тарғиб қилиш.
– Бемор ҳоли ҳақида сўралганида «Аҳволи яхши», деб айтиш маҳбублиги.
– Зиёратчиларга жойни бўшатиб бериш маҳбублиги.
520 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كُنَّا جُلُوساً مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؛ إِذْ جَاءَ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ، فَسَلَّمَ عَلَيهِ، ثُمَّ أَدْبَرَ الأَنْصَارِيُّ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَخَا الأَنْصَارِ، كَيْفَ أَخِي سَعْدُ بْنُ عُبَادَةَ؟» فَقَالَ: صَالِحٌ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ يَعُودُهُ مِنْكُمْ؟» فَقَامَ وَقُمْنَا مَعَهُ، وَنَحْنُ بِضْعَةَ عَشَرَ، مَا عَلَينَا نِعَالٌ، وَلَا خِفَافٌ، وَلَا قَلاَنِسُ، وَلاَ قُمُصٌ، نَمْشِي فِي تِلْكَ السِّبَاخِ، حَتَّى جِئْنَاهُ، فَاسْتَأْخَرَ قَوْمُهُ مِنْ حَولِهِ حَتَّى دَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَأَصْحَابُهُ الَّذِينَ مَعَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [925].
521. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг яхшиларингиз менинг замондошларимдир. Сўнгра улардан кейин келганлардир, сўнгра улардан кейин келганлардир. – Имрон: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки марта ёки уч марта айтдиларми, билмайман», деди. – Кейин шундай бир қавм келадики, улар гувоҳлик сўралмаган ҳолда гувоҳлик беришади, хиёнат қилишади, омонатдор бўлишмайди, назр қилиб, вафо қилишмайди, уларда семизлик зоҳир бўлади».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нафақат ўз умматларининг энг яхшиси, балки, инсоният тарихидаги барча умматларнинг энг яхшиси ҳақида хабар бермоқдалар. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари барча умматларнинг афзали эканлиги ҳаммага маълум ва машҳурдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматлари ичидан энг яхшиларини улар яшаган асрлар бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга бўлиб, бирин-кетин зикр қилмоқдалар:
1. «Умматимнинг энг яхшиси менинг асримдагилардир».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асрлари энг яхши аср, яъни «асри саодат» эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бинобарин, ўша асрда яшаб ўтган мусулмонлар, яъни, саҳобаи киромлар нафақат мусулмон умматининг, балки барча умматларнинг энг яхшиси эканлигини ушбу ҳадисдан билиб олмоқдамиз. Саҳобаи киромлар ана шундоқ бахтга сазовор бўлганлар.
Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатдошлари бўлиш, у зотнинг муборак юзларини кўриш, сўзларини эшитиш, Қуръони Карим оятларининг нозил бўлиши ва бошқа кўплаб афзал ҳолатларнинг бевосита иштирокчилари бўлиш бахтига муяссар бўлганлар. Ушбу китоб ҳам бошқа кўплаб китоблар сингари оз бўлса-да, ана шу ҳақиқатни ёритишга қаратилгандир.
2. «Сўнгра улардан кейин келадиганлари».
Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асрларидан кейинги аср мусулмонлари у зотнинг асрларидаги энг яхшилардан кейин, иккичи ўринда турадиган яхшилардир. Булар тобеъинлар асри мусулмонларидир. Қайси мусулмон саҳобалардан бирорталарини ҳаётда кўрган бўлса, у тобеъин ҳисобланади.
Ушбу ҳадиси шариф тобеъин розияллоҳу анҳумларнинг асри саҳобаи киромлар асридан кейинги аср эканлиги, уларнинг ўзлари эса, саҳобаи киромлардан кейинги энг яхши мусулмонлар эканлигига далилдир.
3. «Сўнгра улардан кейин келадиганлари».
Бу учинчи асрдир. Бу асрда яшаган мусулмонлар тобеъинлардан кейин келган, саҳобаларни кўра олмаган мусулмонлар авлодидир. Улар «таба тобеъинлар» деб аталадилар. Ушбу учинчи аср ҳам, ундаги мусулмонлар авлоди ҳам соф Ислом таълимотлари асосида яшаган, ўзларида бузилишлар содир бўлмаган авлод эканликларига ушбу ҳадиси шариф далилдир.
«(Имрон, билолмадим, у зот ўз асрларидан кейин икки асрни зикр қилдиларми ёки учни, деди.)»
Ҳадиси шарифнинг ровийи Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу шакка тушиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки асрни айтдиларми, уч асрни айтдиларми, англай олмаган экан. Омонат юзасидан ўзларида борини ривоят қилган эканлар. Аммо бошқа ривоятлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уч асрни айтганларини таъкидлайди.
«Сўнгра сиздан кейин бир қавм бўлур».
Тўртинчи асрга келиб, энг яхши асрлар силсиласига футур етиш бошланар экан. Яхшилигига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам гувоҳлик берган мазкур асрлардан кейин бошқача бир қавм пайдо бўлар экан. Ўша қавмнинг сифатларида қуйидаги қусурлар бор экан.
«Гувоҳлик берурлар, улардан гувоҳлик сўралмас».
Улар талаб қилинмаса ҳам, гувоҳлик беришга ҳаракат қилар эканлар. Бу эса тақво камлигининг аломатидир. Саҳобаи киромлар фақат талаб қилингандагина Аллоҳ таоло учун гувоҳлик берганлар. Гувоҳликни ўзларига, қариндошларига қарши бўлса ҳам, тўғри берганлар. Гувоҳлик сўралмаса ҳам, гувоҳликка борадиганлар ғаразгўй бўлишлари турган гап. Кейинги асрларда кишиларда тақво ҳисси қолмагани учун шундоқ бўлишини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиндан айтиб қўйган эканлар. Шундоқ бўлди ҳам.
«Хиёнат қилурлар, уларга ишонилмас».
Ўша яхшилигига Пайғамбар алайҳиссалом гувоҳлик берган уч асрдан кейин келадиган асрлардаги кишилар омонатга хиёнат қиладиган бўладилар. Улар хиёнаткор бўлганликлари туфайли уларга ҳеч ким ишонмай қўяди. Саҳобаи киромлар хиёнат нималигини билмаган жамоа бўлганлар. Шунинг учун ҳатто душманлар ҳам уларга ишониб, омонатларини қўйганлар. Афсуски, кейинги авлодларда бу олиймақом хислат йўқолди.
«Назр қилурлар, вафо қилмаслар».
Вафодорлик саҳобаи киромларнинг доимий хислатлари бўлган эди. Улар назрга ҳам, қасамга ҳам ва бошқа вафо қилиш лозим бўлган ҳар қандай нарсага тўлиқ вафо қилар эдилар. Кейинги авлодларда ушбу ажойиб хислатнинг ҳам йўқолганлиги бутун инсоният учун бахтсизликдир.
«Ҳамда уларда семизлик зоҳир бўлур», дедилар».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кейинги авлодларнинг тақводан узоқлашганлиги, бепарволиги, ҳавои нафсга, айшу ишратга берилганлиги ичларида семириш тарқалишига сабаб бўлганлигини ҳам таъкидлаб айтмоқдалар. Бу ҳам набавий мўъжизалардан бири. Ҳозирги кунда энг кўп ташвишга сабаб бўлаётган муаммолардан бири ортиқча семириб кетишдир.
Саҳобаи киромлар бунга ўхшаш нуқсонлардан холи эдилар. Улар ёлғон гувоҳлик нима, хиёнат нима, аҳдга вафосизлик нима ва ортиқча семизлик нима эканлигини мутлақо билмаганлар. Биз ҳам у зотлардан ўрнак олишимиз керак.
521 - وَعَنْ عِمْرانَ بْنِ الحُصَينِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: «خَيْرُكُمْ قَرْنِي، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ» قَالَ عِمْرَانُ: فَمَا أَدْرِي قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلاَثاً «ثُمَّ يَكُونُ بَعدَهُمْ قَوْمٌ يَشْهَدُونَ وَلَا يُسْتَشْهَدُونَ، وَيَخُونُونَ وَلَا يُؤْتَمَنُونَ، وَيَنْذِرُونَ وَلَا يُوفُونَ، وَيَظْهَرُ فِيهِمُ السِّمَنُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6428، م 2535].
522. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Эй одам боласи! Ортиқчасини сарфлашинг ўзинг учун яхшидир. Унга мумсиклик қилишинг эса ўзинг учун ёмондир. Қаноатли бўлсанг, маломатга қолмайсан. (Садақани) қарамоғингдагилардан бошла».
Имом Термизий ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ризқ-рўз масаласи, унга қандоқ муносабатда бўлиш, кимга қачон ва қандоқ нафақа қилиш ҳақида умумий қоида бўлиб қолган асослар эълон қилинмоқда:
1. «Ортиқчасини аямаслик яхшидир».
Мусулмон кишининг ўзидан ортиб қолган нарсани муҳтож кишиларга бермай олиб туриши яхши эмас. Бахиллик ва савоб ишлашни хоҳламаслик бўлади.
2. «Мумсиклик қилмоқ ёмондир».
Мусулмон киши мумсик бўлмаслиги керак. Мумсиклик ҳеч кимга яхшилик келтирмаган. Мумсиклик одамларнинг ҳам, Аллоҳ таолонинг ҳам ғазабига сабаб бўладиган ёмон сифатдир.
3. «Ўзига етарли бўлган маломат қилинмас».
Бировнинг топгани ўзига учма-уч етади. Бундоқ одамни хайр-эҳсон қилмаяпсан, деб маломат қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Шунингдек, ундоқ одам ўзини ўзи ҳам маломат қилмаслиги керак.
4. «Ўз аҳли аёлингдан бошла».
Ўзидан оширган одам нафақа беришни аввало аҳли аёлидан бошлаши керак. Бу унинг бўйнидаги вожибдир.
Имом Муслимнинг ривоятларида қуйидаги қўшимча бор:
5. «Устун қўл остин қўлдан яхшидир».
Ҳар бир мусулмон хайр-эҳсон берувчи қўл соҳиби бўлиш учун ҳаракат қилмоғи лозим ва, аксинча, остин қўл – хайр-эҳсон олувчи қўл соҳиби бўлмасликка уриниши керак.
522 - وَعَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا ابْنَ آدَمَ؛ إِنَّكَ أَنْ تَبْذُلَ الفَضْلَ خَيْرٌ لَكَ، وَأَنْ تُمْسِكَهُ شَرٌّ لَكَ، وَلَا تُلَامُ عَلَى كَفَافٍ، وَابْدَأْ بِمَنْ تَعُولُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [ت 2343، م 1036].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки нафси омон ва жасади соғлом ҳамда ҳузурида бир кунлик ризқи бўлса, гўёки дунёни тўлалигича ўзига бўйсиндирибди», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Шарҳ: Кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқ-ойдин қилиб соғлиқни бандага берилган неъмат эканини айтмоқдалар.
Инсон учун дунёнинг қўлга киритиш йўлида зарур бўладиган шартлардан энг аввалгиси саломатлик деб эълон қилинишининг ўзи Исломда кишиларнинг саломатлигига қанчалик эътибор берилишини кўрсатиб турибди. Чунки ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган тинч-омонлик ва еб-ичгулик неъматлари бўлса ҳам соғлиқ неъмати бўлмаса кишига татимайди. Баъзи вақтларда инсон бутун бойлигини сарфлаб бўлса ҳам тани сиҳатликни топа олмайди.
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни бандадан энг аввал сўраладиган неъмат, унга, сенинг жисмингни сиҳҳатли қилган эмасмидик, сени совуқ сув ила сероб қилган эмасмидик, дейилишидир», деганлар.
Аллоҳ таоло Ўз бандасига берган неъматлар ичида энг аҳамиятлиларидан бири бўлгани учун ҳам соғлиқ неъмати ҳақида охиратда биринчи бўлиб сўралади. Шундоқ экан, банда бу нарсанинг қадрига етмоғи керак. Ундоқ неъматни берган зотга шукр қилмоқ керак. Неъматнинг шукри эса, уни берувчи зотга мақтов сўзлари айтиш ва неъматни неъмат берувчини рози қиладиган йўлда сарфлаш билан бўлади.
Соғлиқ-саломатлик неъмати муҳим бўлгани учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига ўша улуғ неъматни доимо Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраб туришни амр этганлар.
Имом Аҳмад Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар айтилади:
«Аллоҳдан яқийнни ва мустаҳкам соғлиқни сўранглар. Ҳеч бир кимсага яқийндан кейин офиятчалик яхши нарса берилмаган».
Яқийн мустаҳкам иймондир. Демак, бандага Аллоҳ томонидан берилган неъматлар ичида энг биринчи ўринда мустаҳкам иймон турса, ундан кейинги иккинчи ўринда соғлиқ турар экан.
523 - وَعَنْ عُبَيدِ اللهِ بِن مِحْصَنٍ الأَنْصَارِيِّ الخَطْمِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَصْبَحَ مِنكُمْ آمِناً فِي سِرْبِهِ، مُعَافًى فِي جَسَدِهِ، عِنْدَهُ قُوتُ يَومِهِ، فَكَأَنَّمَا حِيزَتْ لَهُ الدُّنْيَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2346].
«سِرْبِهِ» بِكَسْرِ السِّينِ الْمُهْمَلَةِ، أَي: نَفْسُهُ، وقِيلَ: قَومُهُ.
524. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Мусулмон бўлган, етарлича ризқлантирилган ва Аллоҳ Ўзи берган нарса билан қаноатлантирган одам аниқ зафар топибди»
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ҳар кофир кимса хусрондадир, иймон аҳли эса, дунё ва охиратда зафар қозонгандир. Агар ризқ эҳтиёж даражасида бўлса, инсонни хорликдан ва туғёнга кетишдан ҳимоя қилиб сақлайди. Қаноат ҳақиқий бойликдир.
Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириш розилик ва қаноатни мева қилиб тортиқ этади. Мана икки нарса дунё ва охиратдаги хайр-барака асосидир.
524 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «قَدْ أَفَلَحَ مَنْ أَسْلَمَ، وَكَانَ رِزْقُهُ كَفَافاً، وَقَنَّعَهُ اللهُ بِمَا آتَاهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1054].
525. Абу Муҳаммад Фазола ибн Убайд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Бир киши исломга ҳидоят қилинган бўлса ҳамда эҳтиёжига етарлик ризқ берилиб, у киши ўша ризқга қаноат этган бўлса, мунча ҳам яхши», деб айтганларини эшитдилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, буни ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.
525 - وَعَنْ أَبِي مُحَمَّدٍ فَضَالَةَ بْنِ عُبَيْدِ الأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «طُوبَى لِمَنْ هُدِيَ إِلَى الإِسْلَامِ، وَكَانَ عَيْشُهُ كَفَافاً، وَقَنَعَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2349].
526. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаларни кетма-кет оч ўтказардилар. Оилаларининг кечки овқатга бирор егулиги бўлмас эди. Кўпинча нонлари арпа унидан тайёрланган бўлар эди», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ, дедилар.
Шарҳ: Ушбу ривоятларнинг барчасида мусулмон ўзига берилган ризқ қанча бўлса, ўшанга чидаб, қаноат ҳосил қилиб юриши яхши экани ҳақида сўз кетмоқда. Мусулмон инсон турмуши яхши бўлиши учун имкониятидаги барча ҳалол воситаларни ишга солиб, ҳаракат қилаверади. Аммо ризқ бериш Аллоҳдан эканини ҳеч қачон унутмайди. Шунинг учун ўзига берилган ризқ-насиба Аллоҳнинг иродаси ила келмоқда, деб билади. Оз бўлса, норози бўлмайди, кўп бўлса, ҳовлиқиб кетмайди. Чунки Аллоҳнинг иродасига қарши чиқиш мусулмон одам учун тўғри эмас.
Мусулмон одам Аллоҳ таоло томонидан берилган ризққа сабр қилиб, қаноатли бўлиб ўтса, дунёдаги энг катта нажотга эришади.
Пайғамбар алайҳиссалом оли байтларига ўлмагудек миқдорда қут беришнигина сўраган эканлар.
Ҳақиқий бойлик молу дунёнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигидадир.
Ушбу таълимотларни ҳар бир мусулмон яхшилаб ўрганиб, ўзига сингдириб олиши ва ҳаётга татбиқ қилиши лозим. Ана шундагина орамизда молу дунё деб одам ўлдирадиганлар, ўғрилик, порахўрлик, рибохўрлик қиладиганлар, фирибгарлик, алдамчилик, ёлғончилик ва бошқа разолатларни қиладиганлар қолмайди.
Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган бошқа ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки неъмат борки, кўп одамлар уларда алданиб қолурлар. Улар соғлиқ ва бўш вақт», деганлар.
526 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَبِيتُ اللَّيَالِيَ الْمُتَتَابِعَةَ طَاوِياً، وَأَهْلُهُ لَا يَجِدُونَ عَشَاءً، وَكَانَ أَكْثَرَ خُبْزِهِمْ خُبْزُ الشَّعِيرِ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2360].
527. Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон одамларга (имом бўлиб) намоз ўқиб берсалар, кишилар очликдан намозда туриб йиқилиб тушишар эди. - Улар аҳли суффалар эди -. Ҳаттоки аъробийлар: «Мана шулар жиннилардир», дейишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлсалар, уларнинг ҳузурларига бориб: «Агар сизлар Аллоҳ таолонинг ҳузурида ўзингиз учун тайёрлаб қўйилган нарсаларни билганингизда эди, бундан ҳам зиёда оч ва муҳтож қолишни яхши кўрган бўлар эдинглар», деб айтардилар.
Имом Термизий ривоят қилиб саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Пайғамбаримиз бошчиликларида саҳобалар янги ҳижрат қилиб келганларида Мадинаи Мунавварада очлик ҳукм сурар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша вақтда тасалли бериб, синиқ қалбларга сурур бағишлардилар.
«Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни очликнинг фазилатларини баён қилаётган эдилар. Шунда, бир киши: «Ҳазрат! Очликнинг ҳам бирор фазилатлари борми?», деди. Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ:
«Ҳа, агар Фиръавнга очлик етганда эди, у ҳолда у ҳеч қачон худолик даъвосини қилмаган бўлар эди. Фиръавн қорни доим тўқ юрганлиги сабабли, худолик даъвосини қилган эди», дедилар. Қачонки, қорин тўқ бўлса, у ҳолда банда ўз ҳаддини унутади. Аллоҳ таоло биз ожиз бандаларига ўз ҳаддимиз ва мавқеимизни ёдга солишлик учун Рамазон рўзаларини фарз қилди. Токи, бизга бироз очлик ҳам етсин ва чанқоқлик ҳам етсин. Шунда биз икки маҳал овқатланишлари мушкул бўлган, ғариб, бечора мискинларнинг оғир ҳолатларини ҳис қиламиз. Демак, рўзада ва оч юришда жуда кўп ҳикматлар бор.
527 - وَعَنْ فَضَالَةَ بْنِ عُبَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا صَلَّى بِالنَّاسِ يَخِرُّ رِجَالٌ مِنْ قَامَتِهِمْ فِي الصَّلَاةِ مِنَ الخَصَاصَةِ - وَهُمْ أَصْحَابُ الصُّفَّةِ - حَتَّى يَقُولَ الأَعْرَابُ: هَؤُلَاءِ مَجَانِينُ، فَإِذَا صَلَّى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ انْصَرَفَ إِلَيْهِمْ فَقَالَ: «لَوْ تَعْلَمُونَ مَا لَكُمْ عِنْدَ اللهِ تَعَالَى، لأَحْبَبْتُمْ أَنْ تَزْدَادُوا فَاقَةً وَحَاجَةً». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ صَحِيحٌ [2368].
«الخَصَاصَةُ»: الْفَاقَةُ وَالجُوعُ الشَّدِيدُ.
528. Абу Карийма Миқдом ибн Маъдий Кариба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Одам, қорнидан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмайди. Одам боласига белини тиклаш учун бир неча луқмалар кифоя қилади. Агар иложи бўлмаса, учдан бири таоми учун, учдан бири ичимлиги учун ва учдан бири нафас олиши учун бўлсин» деб айтганларини эшитдим.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган ҳалол нарсаларни еб-ичаверинглар ва бунда мўътадиллик чегарасидан ўтиб кетманглар! Албатта, Аллоҳ таоло емак-ичмак ва бошқа нарсаларда ҳаддидан ошувчи исрофгарларни ёқтирмайди” (Аъроф сураси, 31-оят).
Мўмин киши таом еганда қорнининг учдан бирига ейди, қолганини ичиш ва нафас олишга қолдиради. Чунки мўмин одам қаноат соҳибидир, озгина таом билан ҳам кифояланиб кетаверади, у еб тўймас кофирдан тамоман фарқ қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кофир кишини меҳмон қилдилар. Меҳмонга қўйни соғиб сутидан олиб келишни буюрдилар. Янги соғилган сутдан олиб келинди, меҳмон сутнинг ҳаммасини ичиб қўйди. Сўнг яна соғиб келинди, уни ҳам ичди. Сўнг яна соғиб келинди, уни ҳам ичиб юборди. Шу ҳолат етти бор такрор бўлиб, еттита қўйдан соғилган сутни бир кечада ичиб қўйди. Тонг отгач, бу кофир меҳмон Исломни қабул қилиб мусулмон бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳмон учун қўйни соғиб сутидан олиб келишга амр этдилар. Меҳмон сутни ичди. Сўнг яна олиб келишни буюрган эдилар, меҳмон уни охиригача ича олмади. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўмин киши бир ичакка ичади, кофир эса еттита ичакка ичади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).
Бу гап фақат ичишнинг ўзига хос эмас, балки ейишга ҳам тегишлидир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон битта ичакка ейди, кофир эса еттита ичакка ейди”, деб айтганлар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Бундан келиб чиқадики, мусулмон киши бу дунёда тўйиб емаслиги керак, чунки бу дунё унинг ҳақиқий маскани, ҳовлиси эмас, балки роҳат-фароғат, ҳузур-ҳаловатни охират учун, кенглиги осмонлару ерча бўлган, Аллоҳ таоло тақводор бандалари учун ҳозирлаб қўйган жаннатга олиб қўйсин.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Бу дунёда доим қорни тўқ юрганлар эрта охиратда оч бўладилар” (Табароний ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга бир қоида тузиб берганлар, ана шу қоида асосида биз ҳаётдаги ишларимизни олиб боришимиз лозимдир. Ҳабибимиз айтганлар: “Исрофгарчилик ва манманлик аралаштирмай еб-ичинглар ва садақа қилинглар” (Насоий ва Ибн Можа ривояти).
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дедилар: “Қорин қўйишдан сақланинглар, чунки қоринни кўтариб юриш дунёда оғир бўлса, ўлганда сассиқ бўлади”.
Луқмон Ҳаким ўғлига: “Эй ўғилчам, ошқозон тўла бўлса, фикрлаш ухлайди, ҳикмат соқов бўлади ва аъзолар ибодатга оғирлашиб қолади”, деб насиҳат қилган.
Абу Сулаймон Дороний айтади: “Кимнинг қорни тўқ бўлса, унга олти офат етади: Аллоҳга илтижо қилиш ҳаловати йўқолади, ҳадис ёдлаш қийинлашади, одамларга меҳр-шафқат кўрсатишдан маҳрум бўлади, чунки тўқ одам бошқаларни ҳам тўқ деб ўйлайди, ибодат ҳам оғирлик қилади, шаҳвоний ҳирс ортади, мўмин-мусулмонлар масжидлар атрофида бўлсалар, қорни тўқлар ҳожатхона атрофида бўладилар”.
Нофеъ роҳимаҳуллоҳ дейди: “Бир киши Ибн Умар розияллоҳу анҳумога ширинлик олиб келди. Ибн Умар: “Нима бу?” деб сўрадилар. У: “Ҳазми таом”, деди. Ибн Умар: “Нима қиламан буни, шундоқ ҳам ойлаб қорним тўймай юраман”, деб жавоб берди”.
Муҳаммад ибн Восеъ роҳимаҳуллоҳ дейди: “Кам овқат еган киши ўзи ҳам фаҳм-идрокли бўлади, бировларга ҳам тушунтира олади. Овқатни кўп ейиш кишини оғирлаштириб, қилмоқчи бўлган кўпгина ишларидан тўсиб қўяди”.
Абу Убайда Хаввос айтади: “Ўлиминг тўқлигингда, омонлигинг эса очлигингдадир. Чунки тўқ бўлсанг, оғирлашасан, оғирлашгач, ухлаб қоласан, ухлаганингда душман сени маҳв эта олади”.
Амр ибн Қайс дейди: “Қорин қўйишдан сақланинглар. Қорин қўйиш қалбни қотиради”.
Ҳасан роҳимаҳуллоҳ айтади: “Отангиз Одам алайҳиссаломнинг кўргулиги ейиш бўлган эди. Айни шу ейиш қиёматга қадар сизнинг ҳам мусибатингиз бўлади”.
“Баданинг соғ, уйқунг оз бўлишини хоҳласанг, оз ей”.
Бишр роҳимаҳуллоҳ дейди: “Киши қорнини тўйдирмаслиги лозим, гарчи ҳалолдан бўлса ҳам. Негаки ҳалолдан тўйган нафси кейин ҳаромга чорлайди”.
Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Ким қорнини (нафсини) ушлай олса, динини ушлайди. Ким очлигини бошқара олса, гўзал хулқларга эга бўлади, чунки маъсият очдан узоқ, тўққа яқиндир. Тўқлик қалбнинг қотилидир. Тўқликда шўхлик, ўйин-кулги, мазах бўлади”.
Ривоят қилинишича, Иблис лаъин Яҳё алайҳиссаломга: “Қорнинг тўқ бўлганида намозни сенга оғирлаштирдик”, деганида, Яҳё алайҳиссалом: “Аллоҳга қасамки, энди ҳеч қачон қорнимни тўқ қилмайман”, деб жавоб бердилар. Иблис лаънатуллоҳ: “Аллоҳга қасамки, мен ҳам энди ҳеч қачон мусулмонга насиҳат қилмайман”, деди”.
Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Тўқлик баданни оғирлаштириб, уйқуни келтиради ва ибодатдан заифлаштиради”.
Демак, мусулмон киши ҳар бир ишда исрофгарчиликка йўл қўймай, бахиллик ҳам қилмай, ўртача бўлиши лозимдир: “Шунингдек (яъни ҳақ йўлга ҳидоят қилганимиз каби), биз сизларни энг яхши ва адолатли уммат қилдик” (Бақара сураси, 143-оят).
528 - وَعَنْ أَبِي كَريمَةَ الْمِقْدَامِ بْنِ مَعْدِي كَرِبَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقَولُ: «مَا مَلأَ آدَمِيٌّ وِعَاءً شَرّاً مِنْ بَطْنٍ، بِحَسْبِ ابْنِ آدَمَ أُكُلَاتٌ يُقِمْنَ صُلْبَهُ، فَإِنْ كَانَ لَا مَحَالَةَ، فَثُلُثٌ لِطَعَامِهِ، وَثُلُثٌ لِشَرَابِهِ، وَثُلُثٌ لِنَفَسِهِ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.
«أُكُلَاتٌ» أَيْ: لُقَمٌ.
529. Абу Умома Иёс ибн Саълаба Ансорий ал-Ҳорисий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у зотнинг ҳузурларида мол-дунё ҳақида гапиришган эди, у зот зоҳидликни назарда тутиб, «Эшитяпсизларми? Эшитяпсизларми? Базозат иймондандир, базозат иймондандир», дедилар».
Абу Довуд ривояти.
Шарҳ: Зоҳидлик дея таржима қилинган сўз матнда «тақоҳҳул» деб келган бўлиб, яшаш тарзи машаққатли бўлганидан терилари қуриб қолганлик, зоҳидликда ҳаддан ошиш, еб-ичишда ўзини ортиқча чеклаб ташлаш.
Базозат – эскирган, тўзиган, уринган нарсалардан фойдаланиш, оддий, содда, мўътадил бўлиш, ортиқча неъматлардан тийилиш, ҳаддан ошмасликдир.
Мажлис бефойда гапларга шўнғиганида, уни фойдали суҳбатга айлантиришга тарғиб қилинмоқда. Бу ҳадисдан асло тозаланмаслик керак эканда деган маънони тушуниб олмаслик керак. Зеро Ислом тозаликка тарғиб қилиб, «Тозалик иймоннинг ярми», деб атаган.
529 - وَعَنْ أَبِي أُمَامَةَ إِيَاسِ بْنِ ثَعْلَبَةَ الأَنْصَارِيِّ الحَارِثِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: ذَكَرَ أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَوْماً عِنْدَهُ الدُّنْيَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا تَسْمَعُونَ؟ أَلَا تَسْمَعُونَ؟ إِنَّ الْبَذَاذَةَ مِنَ الإِيْمَانِ، إِنَّ الْبَذَاذَةَ مِنَ الإِيْمَانِ» يَعْني: التَّقَحُّلَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [4161].
«الْبَذَاذَةُ»: بِالْبَاءِ الْمُوَحَّدةِ وَالذَّالَينِ الْمُعْجَمَتَيْنِ، وَهِيَ: رَثاثَةُ الهَيْئَةِ، وَتَرْكُ فَاخِرِ اللِّبَاسِ، وأَمَّا «التَّقَحُّلُّ» فَبِالْقَافِ والحاء، قال أَهْلُ اللُّغَةِ: الْمُتَقَحِّلُ: هُوَ الرَّجُلُ الْيَابِسُ الجِلْدِ مِنْ خُشُونَةِ الْعَيْشِ، وَتَرْكِ التَّرَفُّهِ.
530. Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Убайдани амир қилиб, бизни Қурайшнинг карвонини тўсиб чиқиш учун жўнатдилар ва бизга бир халта хурмо бердилар. Бизга беришга шундан бошқа нарса топа олмадилар. Абу Убайда бизга (кунига) бир донадан хурмо берарди». «Уни нима қилар эдинглар?» дедим.
У шундай деди: «Уни гўдак сўргандек сўриб, кейин устидан сув ичар эдик, шу бизга ўша куни кечгача кифоя қилар эди. Ҳассаларимиз билан барг қоқиб, кейин уни сув билан намлаб ер эдик. Кейин денгиз соҳили бўйлаб юрдик. Бир пайт денгиз соҳилида йирик қум тепалигига ўхшаган нимадир кўтарилди. Яқин келиб қарасак, анбар деган жонивор экан. Абу Убайда: «Ўлимтик‑ку», деди. Кейин: «Йўқ, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг элчиларимиз, Аллоҳ йўлидамиз. Биз музтар бўлдик, еяверинглар», деди. Биз уч юз киши эдик. Биз уни бир ой еб, ҳатто семириб кетдик. Эсимда, унинг кўз косасига хумларни ботириб, ёғ олар эдик, ундан ҳўкизни бўлаклагандек [ёки «ҳўкиздек»] бўлаклар кесиб олар эдик. Абу Убайда бизни унинг кўз косаси ичига ўтқазган эди, ўн уч киши сиғди. Унинг қовурғаларидан бирини олиб тиккалади‑да, кейин энг катта туямизни миниб, ўшанинг остидан ўтди. Унинг гўштидан қоқлаб, ғамлаб олдик. Мадинага келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, у зотга буни айтган эдик, у зот: «У Аллоҳ сизларга (денгиздан) чиқариб берган ризқдир. Ёнингизда унинг гўштидан бироз борми, бизни ҳам меҳмон қилсангиз?» дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Анбар – китнинг бир тури, кашалот. Унинг ичидан анбар деган хушбўй модда олингани учун шундай аталган.
Ушбу уч юз отлиқнинг юриши кўпроқ «Сайфул баҳр ғазоти» номи ила машҳур.
Гуруҳнинг амири бўлган Абу Убайда машҳур саҳобий бўлиб, тўлиқроқ исмлари Омир ибн Абдуллоҳ ибн ал-Жарроҳ розияллоҳу анҳудир. У киши жаннат башорати берилган ўн кишининг бирлари, музаффар лашкарбоши бўлган зотдирлар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрлари ила Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиққан бу саҳобийлар гуруҳи катта қийинчиликларга дуч келганлар. Бошқа ривоятларда айтилишича, таомлар озлигидан Абу Убайда розияллоҳу анҳу ҳамманинг таомини тўплаб, оз-оздан тановул қилишни йўлга қўйганлар. У ҳам тамом бўлганидан кейин, ушбу ривоятда зикр қилинганидек, дарахтларнинг баргини ейишга мажбур бўлганлар. Бу қийинчиликларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг дини йўлида бўлгани улар учун шарафдир.
Чин дилдан «Аллоҳ» деган бандани Аллоҳ таоло қаровсиз қолдирмайди. Ушбу гуруҳ ҳам чин дилдан «Аллоҳ» деган экан, Аллоҳ таоло Ўзи уларнинг мушкулини кушойиш қилди.
«Бас, денгиз «анбар» деб номланувчи улкан балиқни отиб чиқарди. Биз уни ярим ой давомида едик. Мойини жисмларимизга суртдик. Жисмларимиз яхши ҳолга келди».
Дарҳақиқат, уч юз жангчига ярим ой муддат давомида таом бўлган «анбар» жуда ҳам улкан денгиз жонивори бўлган. Бошқа ривоятларда, уни еб семириб кетдик, дейилганини эътиборга олсак, уни тергаб-тежаб эмас, бемалоллик билан еганлари келиб чиқади. Албатта, мазкур гўштни сақлаш, айниб қолмаслиги чораларини кўриш бўйича ўша вақтнинг услублари қўлланган бўлади.
Қаранг, очликдан дарахт баргларини ейишга мажбур бўлиб турган кишиларга Аллоҳ таоло Ўзи ғойибдан ризқ ато қилиб, турар жойларидагидан ҳам яхши ҳолатни вужудга келтириб берган!
Ривоятнинг давомида мазкур денгиз ҳайвонининг катталигини баён қилиш учун баъзи миқёслар келтирилади:
«Абу Убайда унинг бир қовурғасини олиб тиклади. Отлиқ одам унинг тагидан ўтди».
Мазкур «анбар» ана шунчалик улкан экан. Албатта, у пайтларда метрлаб ўлчаш муомалада бўлмаган ва кишилар ўз услублари билан қиёслаганлар.
«Ичимиздан бир киши очлик шиддатлашганда учтадан, учтадан туя сўйиб турар эди. Абу Убайда уни (бу ишдан) қайтарди».
Мазкур саҳобалар гуруҳининг очлиги кучайиб, ҳожат тушганда учтадан, учтадан туя сўйиб турадиган қассобларининг исми Қайс ибн Саъд ибн Убода ал-Ансорий бўлган.
Агар, ҳар куни ёки икки кунда бир туя сўйилиб турарди, деб фараз қилсак ҳам мазкур «анбар» тахминан 25-45 туянинг ўрнини босган бўлади. Чунки, у қирғоққа тушиб, саҳобаларга таом бўла бошлаганидан кейин Абу Убайда розияллоҳу анҳу ўз қассобларини туя сўйишдан тўхтатган эканлар.
Ушбу ривоятни келтиришдан мақсад мазкур денгиз ҳайвонининг ҳалол эканини баён қилишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик даврларида саҳобалар ичида ҳаром иш содир бўлса, Аллоҳ таоло дарров огоҳлантирар эди. Ярим ой «анбар»ни есалар ҳам огоҳлантириш келмаганидан, у нарса ҳалол экани келиб чиқади.
Бунинг устига, бошқа ривоятларда таъкидланишича, Абу Убайда розияллоҳу анҳунинг гуруҳи Мадинаи мунавварага қайтиб келиши билан, бўлиб ўтган нарсани Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб, мазкур ҳайвон ҳақида сўраганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло сизларга уни таом қилиб чиқариб берибди, гўштидан қолган бўлса, бизга ҳам беринглар, деган маънода гап айтганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдан оладиган хулосаларимиз:
1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, кези келганда, душман карвонларини пойлаш учун жангчи гуруҳлар юбориб турганлари.
2. Давлат бошлиғи томонидан маълум вазифани бажариш учун юбориладиган гуруҳга амир тайинлаш лозимлиги.
3. Саҳобаи киромлар Аллоҳ таоло йўлида қаттиқ машаққатлар тортганлари.
Ушбу гуруҳнинг аъзолари очликдан дарахт баргларини еганлари шунинг далилидир.
4. «Анбар»га ўхшаш улкан денгиз ҳайвонларининг гўштини ейиш, мойини баданга суртиш жоиз экани.
530 - وَعَنْ أَبِي عَبْدِ اللهِ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: بَعَثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَأَمَّرَ عَلَينَا أَبَا عُبَيْدَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ نَتَلَقَّي عِيْراً لِقُرَيْشٍ، وَزَوَّدَنَا جِرَاباً مِنْ تَمْرٍ لَمْ يجِدْ لَنَا غَيْرَهُ، فَكَانَ أَبُو عُبَيْدةَ يُعْطِينَا تَمْرَةً تَمْرَةً، فَقِيلَ: كَيْفَ كُنْتُمْ تَصْنَعُونَ بِهَا؟! قَالَ: نَمَصُّهَا كَمَا يَمَصُّ الصَّبِيُّ، ثُمَّ نَشْرَبُ عَلَيهَا مِنَ الْمَاءِ، فَتَكْفِينَا يَوْمَنَا إِلَى اللَّيْلِ، وَكُنَّا نَضْرِبُ بِعِصِيِّنَا الخَبَطَ، ثُمَّ نَبُلُّهُ بِالْمَاءِ فَنَأْكُلُهُ.
وَانْطَلَقْنَا عَلَى سَاحِلِ البَحْرِ، فَرُفِعَ لَنَا عَلَى سَاحِلِ البَحْرِ كَهَيْئَةِ الكَثِيبِ الضَّخْمِ، فَأَتيْنَاهُ؛ فَإِذَا هِيَ دَابَّةٌ تُدْعَى العَنْبَرَ، فَقَالَ أَبُو عُبَيْدَةَ: مَيْتَةٌ، ثُمَّ قَالَ: لَا، بَلْ نحْنُ رُسُلُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَفِي سَبِيلِ اللهِ، وَقَدِ اضْطُرِرْتُمْ فَكُلُوا، فَأَقَمْنَا عَلَيْهِ شَهْراً، وَنَحْنُ ثَلاَثُ مئَةٍ، حَتَّى سَمِنَّا، وَلَقَدْ رَأَيتُنَا نَغْتَرِفُ مِنْ وَقْبِ عَيْنِهِ بالْقِلَالِ الدُّهْنَ، وَنَقْطَعُ مِنْهُ الْفِدَرَ كَالثَّوْرِ - أَوْ كَقَدْرِ الثَّوْرِ -. وَلَقَدْ أَخَذَ مِنَّا أَبُو عُبيْدَةَ ثَلَاثَةَ عَشَرَ رَجُلًا فأَقْعَدَهُمْ فِي وَقْبِ عَيْنِهِ، وَأَخَذَ ضِلَعاً مِنْ أَضْلَاعِهِ فَأَقَامَهَا، ثُمَّ رَحَلَ أَعْظَمَ بَعِيرٍ مَعَنَا، فَمَرَّ مِنْ تَحْتِهَا، وَتَزَوَّدْنَا مِنْ لَحْمِهِ وَشَائِقَ، فَلَمَّا قَدِمْنَا الْمَدِينَةَ أَتَيْنَا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَذَكَرْنَا ذَلِكَ لَهُ، فَقَالَ: «هُوَ رِزْقٌ أَخْرَجَهُ اللهُ لَكُمْ، فَهَلْ مَعَكُمْ مِنْ لَحْمِهِ شَيْءٌ فَتُطْعِمُونَا؟» فَأَرْسَلْنَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مِنْهُ فَأَكَلَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1935].
«الجِرَابُ»: وِعَاءٌ مِنْ جِلْدٍ مَعْرُوفٍ، وَهُوَ بِكَسِرِ الجيمِ وَفَتْحِهَا، وَالكَسْرُ أَفْصَحُ.
قَولُهُ: «نَمَصُّهَا» بِفَتْحِ الْمِيمِ «وَالخَبَطُ» وَرَقُ شَجَرٍ مَعْرُوفٍ تَأْكُلُهُ الإِبِلُ. «وَالكَثِيبُ» التَّلُّ مِنَ الرَّمْلِ، «وَالوَقْبُ»: بِفَتْحِ الوَاوِ وَإِسْكَانِ القَافِ وَبَعْدَهَا بَاءٌ مُوَحَّدَةٌ، وَهُوَ نُقْرَةُ العَيْنِ «وَالقِلَالُ» الجِرَارُ، «والفِدَرُ» بِكَسْرِ الفَاءِ وَفَتْحِ الدَّالِ: القِطَعُ. «رَحَلَ البَعِيرَ» بِتَخْفِيفِ الحَاءِ: جَعَلَ عَلَيهِ الرَّحْلَ، وَ«الْوَشَائِقُ» بِالشِّينِ الْمُعْجَمَةِ وَالقَافِ: اللَّحْمُ الَّذِي قُطِعَ لِيُقَدَّدَ، وَاللهُ أَعْلَمُ.
531. Асмо бинти Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўйлакларининг енглари билакларигача эди».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий уни ҳасан ҳадис деди.
Шарҳ: Бу ҳадисда ҳам зуҳдга тарғиб қилинмоқда. Чунки кийимларни узун қилиб кийиб юриш такаббурлик аломати бўлган.
531 - وَعَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ يَزِيدَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ كُمُّ قَمِيصِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِلَى الرُّصْغِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ، وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 4027، ت 1765].
«الرُّصْغُ» بِالصَّادِ، وَالرُّسْغُ بِالسِّينِ أَيضاً: هُوَ الْمَفْصِلُ بَينْ الكَفِّ وَالسَّاعِدِ.
532. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Хандақ куни чуқур қазиётган эдик, қаттиқ ер чиқиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Хандақда мана бундай қаттиқ ер чиқиб қолди», дейишди. У зот: «Мен ўзим тушаман», дедилар-да, ўринларидан турдилар. Қоринларига тош боғланган эди. Уч кундан бери туз тотмаган эдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чўкични олиб, бир зарб урдилар. Шунда у қум бўлиб сочилиб [ёки уқаланиб] кетди. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Уйга (бориб келишга) изн берсангиз», дедим. Кейин аёлимга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда бир ҳолни кўрдим, бунга тоқат қилиб бўлмайди. Бирор нарсанг борми?» дедим. У: «Озгина арпа, битта улоқча бор», деди. Мен улоқчани сўйдим, у эса арпани туйди. Гўштни тошқозонга солдик. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим. Хамир кўпчиб, қозон эса ўчоққа осилган, овқат пишиб қолай деган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Озгина таомим бор эди, ўзингиз билан бир-икки кишини олиб юринг, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. «У ўзи қанча?» деган эдилар, мен айтдим. У зот: «Кўп ва хўп экан. Аёлингга айт, мен боргунимча тошқозонни (ўчоқдан), нонни тандирдан олмай турсин», дедилар. Кейин «Туринглар!» дедилар. Муҳожиру ансорлар туриб, юришди».
У (Жобир) аёлининг олдига кириб, «Шўринг қуриди! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳожирлар, ансорлар ва улар билан бирга бўлганларни бошлаб келдилар», дебди. (Аёли) «У зот сендан (овқатнинг қанчалигини) сўрадиларми?» дебди. «Ҳа», дебди. У зот: «Киринглар, фақат жуда тиқилишиб кетманглар», дебдилар. Кейин нонни синдириб, унга гўшт тера бошлабдилар. Тошқозонни ҳам, тандирни ҳам улардан нарса олаётганда ёпиб қўяр, уни асҳобларига узатиб, сўнг яна (нон-гўшт) олар эдилар. У зот нонни синдириб, (гўштни) олиб қўяверибдилар, ниҳоят, улар тўйиб, ортиб ҳам қолибди. У зот (аёлга): «Мана бу овқатни ўзинг ҳам егин, ҳадя ҳам қилгин, чунки одамлар оч», дебдилар».
Муттафақун алайҳ.
Бошқа ривоятда: «Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумонинг шундай деганини эшитганман: «Хандақ қазилаётган пайт эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қаттиқ оч эканларини сездим. Аёлимнинг олдига қайтиб бориб: «Бирор ниманг борми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қаттиқ оч эканларини сездим», дедим. У менга халтада бир соъ арпа олиб чиқди. Уйда бир қўзичоғимиз бор эди, мен ўшани сўйдим, у ҳам арпани янчиб бўлди. Мен уни (гўштни) майдалаб, тошқозонига солиб бериб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кетаётган эдим, «Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг ёнидагиларнинг олдида мени хижолат қилиб қўйманг-а!» деди. Мен у зотнинг ёнларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, қўзичоғимизни сўйдик, бисотимиздаги бир соъ арпани янчдик. Ўзингиз билан бир неча кишини олиб чиқинг», деб пичирладим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй хандақ аҳли! Жобир дастурхон ёзибди. Қани, бўлинглар!!!» дедилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (менга): «Мен боргунча қозонингизни зинҳор туширманглар, хамирингизни ҳам нон қилмай туринглар», дедилар.
Мен келдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам одамларнинг олдида келдилар. Келишим билан хотиним: «У бўлгур, бу бўлгур!» деди. Мен: «Айтганингдай қилдим», дедим. (Аёлим) у зотга хамирни олиб чиқди. У зот унга туфлаб қўйдилар ва барака тиладилар. Кейин тошқозонимизга бориб, туфлаб қўйдилар ва барака тиладилар. Сўнг: «Бир новвой аёлни чақир, мен билан нон ясасин. Қозонингиздан сузавер, лекин уни туширманглар», дедилар. Келганлар мингтача эди. Аллоҳ ила қасам ичаманки, (овқатни) ейишди, ҳатто ортиб ҳам қолди. Сўнг қайтиб кетишди. Тошқозонимиз эса ҳамон қайнаб-тошар, хамиримиздан боягидек нон ясалар эди».
Шарҳ: Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг бизга юборган энг катта мўъжизаси ва раҳмати эдилар. Ул мукаррам зотнинг дунёга келишларининг ўзи бир мўъжиза эди. Ва туғилажак соатларида ҳам турли мўъжизалар кузатилган. То улғайгунларига қадар Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам билан турли воқеалар ва мўъжизалар рўй берди. Албатта буларнинг барчаси Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг инояти билан содир бўлган. Пайғамбарлик мақомини олганларидан сўнг эса Аллоҳ таолонинг ҳақ дини бўлмиш Ислом динига инсонларни даъват қилар эканлар, кўп қаршиликларга дуч келдилар. Ва бу йўлда мушриклар ва кофирлар томонидан ҳақ динга нисбатан ишончсизлик, ишонишлари учун эса исбот талаб қилинди. Мўъжизалар эса шундан, айни шундан бошланди.
Мўъжизаларидан яна бири дарахтлар тилга кириб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом беришидир. Бу ишга юзга яқин саҳоба гувоҳ бўлишган.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳикоя қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ғазот сафарига чиқдик. Йўлда бир аъробийни кўриб: «Қаёққа кетяпсан?», деб сўрадилар. «Уйимга боряпман», деди у. «Яхшилик топмоққа қандайсан?», деб сўрадилар. У розилик билдирди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мени Аллоҳ таоло бутун ер юзига пайғамбар қилиб юборди, яхшиликка етганинг шудир». Аъробий айтди: «Мен сенинг пайғамбарлигингни қайдан биламан? Сўзинг ростлигига ким гувоҳлик бера олур?» Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сой ичида кўриниб турган дарахтга қараб: «Ана шу дарахт менинг пайғамбарлигимга гувоҳлик берур. Унинг олдига бориб: «Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чақиряпти», дегил, келиб гувоҳлик берсин», дедилар. Аъробий бориб, дарахтга шу сўзни айтди. Дарахт олди, орқаси, икки ёнига эгилиб, қимирлади. Ер ёрилиб томирларини судраганича тўғри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб: «Ассалому алайка, ё Расулуллоҳ», деб салом берди. Аъробий айтди: «Дарахтга буюринг, яна ўз ўрнига қайтсин». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюргач, илдизларини чувалантирганича қайтиб бориб, жойига ўрнашди. Бу улуғ мўъжизани кўргач, аъробий дарҳол иймон келтирди. Сўнгра: «Ё Расулуллоҳ, рухсат беринг, сизга сажда қилурман», деди. Шунда Расулуллоҳ: «Махлуққа сажда қилмоқ жоиз эмас. Агар мумкин бўлганида, хотинларни эрларига сажда қилишга буюрган бўлар эдим», дедилар. «Бўлмаса, рухсат беринг, қўл-оёқларингизни ўпайин», деди. Ўпишга рухсат қилдилар.
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка кўчаларининг биридан келаётиб Рукона деган бир кишига йўлиқиб қолдилар. У Қурайш йигитлари ичида энг атоқли баҳодирлардан эди. Унга: «Эй Рукона, Аллоҳдан қўрқ, мен Аллоҳнинг пайғамбариман, иймон келтириб, мусулмон бўл», дедилар. У: «Эй Муҳаммад, пайғамбарлигингга бир аломат кўрсатсанг, иймон келтирар эдим. Далил ҳужжатсиз қандай мусулмон бўлурман?», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам наридаги бир туп дарахтга қараб: «Аллоҳнинг изни билан олдимга кел», дедилар. Шу заҳоти дарахт тенг ўртасидан ёрилиб, иккига ажралди. Ярми турган жойида қолди, қолган ярми ерни ёрганича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб, салом берди. Буни кўриб лол қолгач, у: «Эй Муҳаммад, энг улуғ ишни кўрсатдинг, унга буюргил, яна ўз жойига борсин», деди. «Агар буюрсам, ўз жойига бориб қўшилса, иймон келтирурмисан?», дедилар Набий. «Албатта, иймон келтирурман», деб ваъда берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюргач, Аллоҳнинг қудрати билан дарахтнинг ярми олдинги ярмига ёпишиб, асл ҳолига келди. Аммо Рукона шундоқ улуғ қудратни кўриб туриб, ҳам иймон келтирмади.
Имом Бухорий, Имом Термизий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қиладилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумлар билан бирга Уҳуд тоғининг устига чиққанларида тоғ титрай бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Уҳуд, тўхта. Сенинг устингдаги кишилардан бири Аллоҳнинг пайғамбари, иккинчиси унинг Сиддиқ акбари, қолган иккови шаҳиддир», дейишлари билан тоғ титрашдан тўхтади. Бу воқеада уч мўъжиза бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоғ тепасига чиқишларида унинг титраб кетиши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини эшитиб, дарҳол тўхташи. Учинчи мўъжиза эса кейин бўладиган воқеадан хабар беришларидир. Ҳақиқитан ҳам, ҳазрати Умар, ҳазрати Усмон икковлари шаҳид бўлишди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг яна бир мўъжизалари бармоқлари орасидан сув чиққани ва унинг кўпайганидир. Бу ғаройиб воқеани Анас, Жобир ҳамда Ибн Масъуд каби кўпгина саҳобалар ривоят қилишган.
Анас разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳни аср намозига озгина вақт қолганда учратдим. Одамлар таҳорат олиш учун сув тополмай зир югуриб юришарди. Пайғамбар алайҳиссалом таҳорат олинадиган бир идишга қўлларини тиққан эдилар, бармоқлари орасидан сув отилиб чиқа бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу сувдан таҳоратга олишга буюрдилар. Одамлар бирин-кетин келиб, идишларини тўлдира бошлашди. Идишдан таҳорат олган одамлар сони уч юзтадан ошиб кетди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биргина ҳаракатлари ва дуолари билан озиқ-овқатнинг барокатли бўлиб кетгани ҳам у кишининг мўъжизаларидандир.
Абу Талҳа розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Анфас разияллоҳу анҳу қўлтиғига қисиб келган бир неча арпа нон билан етмишдан ортиқ кишини тўйдирганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нонларни майда ушатиб, Аллоҳ рози бўладиган дуоларни ўқиб, дам солганлар.
Бу пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг курсатган мўъжизаларидан бир нечтасигина холос. Аслида бу муборак зотнинг қилган ва бизга ўргатиб кетган нарсалари ва бизга ўрнак бўладиган феъллари ҳам бир мўъжизадир. Хушхулқ бўлишлик, ҳалол ризқ топиш, ҳаромдан йироқда бўлиш, аҳли аёл ва фарзанд тарбиясидаги масалалар, Пайғамбаримиздан нени ўрнак оладиган бўлсак, буларнинг барчаси у муборак зотнинг бизга қолдирган мўъжизаси эди десак хато қилмаган бўламиз. Буларнинг барчасига амал қилишимиз, ҳаётимизга татбиқ қилишимиз эса албатта Аллоҳ таолонинг раҳмат эшигига борадиган йўлда эканлигимиздан далолат беради. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатган, юқорида зикр қилинган мўъжизалар эса Ҳақдан келганн ҳақ йўлга бошловчи ҳақ мўъжизалардир.
532 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: إنَّا كُنَّا يَوْمَ الْخَنْدَقِ نَحْفِرُ، فَعَرَضَتْ كُدْيَةٌ شَدِيدَةٌ، فَجَاؤُوا النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالُوا: هَذِهِ كُدْيَةٌ عَرَضَتْ فِي الخَنْدَقِ، فَقَالَ: «أنَا نَازِلٌ» ثُمَّ قَامَ وَبَطْنُهُ مَعْصُوبٌ، وَلَبِثْنَا ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ لَا نَذُوقُ ذَوَاقاً، فَأَخَذَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ الْمِعْوَلَ، فَضَرَبَ فَعَادَ كَثِيباً أَهْيَلَ، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ ائْذَنْ لِي إِلَى البَيْتِ، فَقُلْتُ لامْرَأَتِي: رَأَيْتُ بِالنَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ شَيْئاً مَا فِي ذَلِكَ صَبْرٌ فَعِنْدَكِ شَيْءٌ؟ فَقَالَتْ: عِنْدِي شَعِيرٌ وَعَنَاقٌ، فَذَبَحْتُ العَنَاقَ وَطَحَنَتِ الشَّعِيرَ، حَتَّى جَعَلْنَا اللَّحْمَ فِي البُرْمَةِ، ثُمَّ جِئْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَالعَجِينُ قَدِ انْكَسَرَ، وَالبُرْمَةُ بَيْنَ الأَثَافِيِّ قَدْ كَادَتْ تَنْضِجُ، فَقُلْتُ: طُعَيِّمٌ لي، فَقُمْ أَنْتَ يَا رَسُولَ اللهِ وَرَجُلٌ أَوْ رَجُلَانِ، قَالَ: «كَمْ هُوَ»؟ فَذَكَرْتُ لَهُ، فَقَالَ: «كَثِيرٌ طَيِّبٌ، قُلْ لَهَا: لَا تَنْزِعِ البُرْمَةَ، وَلَا الخُبْزَ مِنَ التَّنُّورِ حَتَّى آتِي» فَقَالَ: «قُومُوا»، فَقَامَ الْمُهَاجِرُونَ وَالأَنْصَارُ، فَدَخَلْتُ عَلَيْهَا فَقُلْتُ: وَيْحَكِ!! جَاءَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَالْمُهَاجِرُونَ وَالأَنْصَارُ وَمَنْ مَعَهُمْ!! قَالَتْ: هَلْ سَأَلَكَ؟ قُلْتُ: نَعَمْ، قَالَ: «ادْخُلُوا وَلَا تَضَاغَطُوا» فَجَعَلَ يَكْسِرُ الخُبْزَ، وَيَجْعَلُ عَلَيْهِ اللَّحْمَ، وَيُخَمِّرُ البُرْمَةَ وَالتَّنُّورَ إِذَا أَخَذَ مِنْهُ، وَيُقَرِّبُ إِلَى أَصْحَابِهِ ثُمَّ يَنْزِعُ، فَلَمْ يَزَلْ يَكْسِرُ وَيَغْرِفُ حَتَّى شَبِعُوا، وَبَقِيَ مِنْهُ، فَقَالَ: «كُلِي هَذَا وَأَهْدِي؛ فَإنَّ النَّاسَ أَصَابَهُمْ مَجَاعَةٌ». متفقٌ عَلَيْهِ [خ 4101، م 2039].
وَفِي رِوَايَةٍ: قَالَ جَابِرٌ: لَمَّا حُفِرَ الخَنْدَقُ رَأَيْتُ بِالنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خَمَصاً، فَانْكَفَأْتُ إِلَى امْرَأَتِي فَقُلْتُ: هَلْ عِنْدَكِ شَيْءٌ؟ فَإنِّي رَأَيْتُ بِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خَمَصاً شَدِيداً، فَأَخْرَجَتْ إلَيَّ جِرَاباً فِيهِ صَاعٌ مِنْ شَعِيرٍ، وَلَنَا بُهَيْمَةٌ دَاجِنٌ، فَذَبَحْتُهَا، وَطَحَنَتْ، فَفَرَغَتْ إِلَى فَرَاغِي، وَقَطَعْتُهَا فِي بُرْمَتِهَا، ثُمَّ وَلَّيْتُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَتْ: لاَ تَفْضَحْنِي بِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَمَنْ مَعَهُ، فَجِئْتُهُ فَسَارَرْتُهُ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ ذَبَحْنَا بُهَيمَةً لَنَا، وَطَحَنْتُ صَاعاً مِنْ شَعِيرٍ، فَتَعَالَ أَنْتَ وَنَفَرٌ مَعَكَ، فَصَاحَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: «يَا أَهْلَ الخَنْدَقِ؛ إنَّ جَابِراً قَدْ صَنَعَ سُؤْراً فَحَيَّهَلَا بِكُمْ» فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لاَ تُنْزِلُنَّ بُرْمَتَكُمْ، وَلَا تَخْبِزُنَّ عَجِينَكُمْ حَتَّى أجِيءَ» فَجِئْتُ، وَجَاءَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقْدُمُ النَّاسَ، حَتَّى جِئْتُ امْرَأَتِي، فَقَالَتْ: بِكَ وَبِكَ!! فَقُلْتُ: قَدْ فَعَلْتُ الَّذِي قُلْتِ.
فَأَخْرَجَتْ عَجِينَنَا، فَبَسَقَ فِيهِ وَبَاركَ، ثُمَّ عَمَدَ إِلَى بُرْمَتِنَا فَبَصَقَ وَبَارَكَ، ثُمَّ قَالَ: «ادْعِي خَابِزَةً فَلْتَخْبِزْ مَعَكِ، وَاقْدَحِي مِنْ بُرْمَتِكُمْ وَلَا تُنْزِلُوهَا» وَهُمْ أَلْفٌ، فَأُقْسِمُ بِاللهِ؛ لأَكَلُوا حَتَّى تَرَكُوهُ وَانْحَرَفُوا، وَإنَّ بُرْمَتَنَا لَتَغِطُّ كَمَا هِيَ، وَإنَّ عَجِينَنَا لَيُخْبَزُ كَمَا هُوَ. [خ 4102].
قَوْلُهُ: «عَرَضَتْ كُدْيَةٌ» بِضَمِّ الكَافِ وَإِسْكَانِ الدَّالِ، وَبِاليَاءِ الْمُثَنَّاةِ تَحْتُ، وَهِيَ: قِطْعَةٌ غَلِيظَةٌ صُلْبَةٌ مِنَ الأرضِ لَا تَعْمَلُ فِيهَا الفَأسُ. وَ«الكَثيبُ»: أَصْلُهُ تَلُّ الرَّمْلِ، وَالْمُرَادُ هُنَا: صَارَتْ تُراباً نَاعِماً، وَهُوَ مَعْنَى «أَهْيَلَ». وَ«الأَثَافِيُّ»: الأَحْجَارُ الَّتي تَكُونُ عَلَيْهَا القِدْرُ. وَ«تَضَاغَطُوا»: تَزَاحَمُوا.
وَ«الْمَجَاعَةُ»: الجُوعُ، وَهُوَ بِفَتْحِ الْمِيمِ، وَ«الخَمَصُ»: بِفَتْحِ الخَاءِ الْمُعْجَمَةِ وَالْمِيمِ: الجُوعُ، وَ«انْكَفَأْتُ»: انْقَلَبْتُ وَرَجَعْتُ. وَ«البُهَيْمَةُ» بِضَمِّ البَاءِ: تَصْغِيرُ بَهْمَةٍ، وَهِيَ: العَنَاقُ؛ بِفَتْحِ العَينِ. وَ«الدَّاجِنُ»: هِيَ الَّتي أَلِفَتِ البَيْتَ: وَ«السُّؤْرُ» الطَّعَامُ الَّذِي يُدْعَى النَّاسُ إِلَيْهِ، وَهُوَ بالفَارِسِيَّةِ. وَ«حَيَّهَلَا» أَيْ تَعَالَوا.
وَقَوْلُهَا «بِكَ وَبِكَ» أَيْ: خَاصَمَتْهُ وَسَبَّتْهُ؛ لأَنَّهَا اعْتَقَدَتْ أَنَّ الَّذِي عِنْدَهُمْ لا يَكْفِيهِمْ، فَاسْتَحْيَتْ، وَخَفِيَ عَلَيْهَا مَا أَكْرَمَ اللهُ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى بِهِ نَبِيَّهُ - صلى الله عليه وسلم - مِنْ هذِهِ الْمُعْجِزَةِ الظَّاهِرَةِ وَالآيةِ البَاهِرَةِ.
«بَسَقَ» أَيْ: بَصَقَ، وَيُقَالُ أَيْضاً: بَزَقَ؛ ثَلَاث لُغَاتٍ. وَ«عَمَدَ» بِفَتْحِ الْمِيمِ؛ أَيْ: قَصَدَ. وَ«اقْدَحِي» أَيْ: اغْرِفِي؛ وَالْمِقْدَحَةُ: الْمِغْرَفَةُ. وَ«تَغِطُّ» أَيْ: لِغَلَيَانِهَا صَوْتٌ، وَاللهُ أَعْلَمُ.
«Абу Талҳа Умму Сулаймга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадорсиз овозларини эшитдим. Билдимки, очликдан. Бирор ниманг борми?» деди. У: «Ҳа», деди-да, бир нечта арпа нон олиб чиқди. Рўмолини олиб, бир қисмига нонни ўради-да, нонни қўйнимга солиб, яна бир қисми билан ўзимни ўради. Кейин мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жўнатди. Мен уни олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда одамлар билан бирга эканлар. Бориб, уларнинг тепаларига турган эдим, у зот: «Сени Абу Талҳа юбордими?» дедилар. «Ҳа», дедим. У зот: «Егулик биланми?» дедилар. «Ҳа», дедим. У зот ўзлари билан ўтирган одамларга: «Туринглар!» дедилар-да, йўлга тушдилар. Мен уларнинг олдига тушиб юрдим-да, Абу Талҳанинг ёнига бориб, хабар қилдим. Абу Талҳа: «Эй Умму Сулайм, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан келибдилар, бизда эса уларга беришга егулигимиз йўқ», деди. У: «Аллоҳ ва Расули яхшироқ билади», деди. Абу Талҳа бориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қарши олди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Талҳа бирга кириб келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Умму Сулайм, бор нарсангни олиб кел», дедилар. У бояги нонларни келтирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар, улар ушатилди. Умму Сулайм уккани* сиқиб, унга нонхуруш қўшди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга (егуликка барака тилаб,) Аллоҳ хоҳлаган нарсаларни айтдилар. Кейин (Абу Талҳага): «Ўнтасига изн бер», дедилар, у уларга изн берди. Улар тўйгунча еб, чиқиб кетишди. Кейин у зот: «Яна ўнтасига изн бер», дедилар. У уларга изн берди. Улар ҳам тўйгунча еб, чиқиб кетишди. Кейин у зот: «Яна ўнтасига изн бер», дедилар. Хуллас, қавмнинг ҳаммаси еди ва тўйди. Қавм эса етмиш [ёки саксон] киши эди».
Муттафақун алайҳ.
Бошқа ривоятда: «Ўн киши кириб ва чиқишида бардавом бўлишди, ҳатто улардан бирор киши қолмасдан кириб, еб, тўйиб чиқиб кетди. Сўнгра овқатлангандан кейин қолган овқатни тўплашганди, ейилган пайтда қандоқ бўлса, шундоқлигича эди», дейилган.
Яна бошқа ривоятда: «Ўн киши-ўн кишидан кириб ейишди, ҳатто саксон киши мана шу тарзда еб тўйишди. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам едилар, ундан кейин оила аъзолари ҳам еб ортириб қолдиришди», дейилган.
Яна бошқа бир ривоятда: «Улар қўшниларигача етадиган даражада орттиришди», дейилган.
Анасдан қилинган ривоятда:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсам, у зотни саҳобалари билан ўтирган ҳолда топдим. У зот қоринларини белбоғ билан боғлаб олган эканлар. Шунда саҳобаларидан бирига: «Нима учун қоринларини боғлаб олганлар?», дедим. «Очликдан», дейишди. Абу Талҳанинг олдига бордим. У Умму Сулаймнинг эри эди. «Отажон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим, қорниларини белбоғ билан боғлаб олибдилар. Баъзи саҳобаларидан сўрасам, «Очликдан», дейишди», дедим. Абу Талҳа онамнинг олдига кирди-да, «Бирон нарса борми?», деди. У: «Ҳа! Бурда нон ва бироз хурмо бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ёлғиз келсалар тўйдира оламиз, лекин у зот билан бирга бошқа одам ҳам келса, уларга етмайди», деди...» деб ҳадисни охиригача айтдилар.
Шарҳ: Укка – теридан қилинган юмалоқ меш. Унга асосан ёғ ва асал солинган.
[1] هذه الروايات كلها في «صحيح مسلم» [2040].
533 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ أَبُو طَلْحَةَ لأُمِّ سُلَيمٍ: قَدْ سَمِعْتُ صَوْتَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ضَعِيفاً أَعْرِفُ فِيهِ الْجُوعَ، فَهَلْ عِنْدَكِ مِنْ شَيْءٍ؟ فَقَالَتْ: نَعَمْ، فَأَخْرَجَتْ أَقْرَاصاً مِنْ شَعِيرٍ، ثُمَّ أَخَذَتْ خِمَاراً لَهَا، فَلَفَّتِ الخُبْزَ بِبَعْضِهِ، ثُمَّ دَسَّتْهُ تَحْتَ ثَوْبِي وَرَدَّتْنِي بِبَعْضِهِ، ثُمَّ أَرْسَلَتْني إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَذَهَبْتُ بِهِ، فَوَجَدْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، جَالِساً فِي الْمَسْجِدِ، وَمَعَهُ النَّاسُ، فَقُمْتُ عَلَيْهمْ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَرْسَلَكَ أَبو طَلْحَةَ؟» فَقُلْتُ: نَعَمْ، فَقَالَ: «أَلِطَعَامٍ؟» فَقُلْتُ: نَعَمْ، فَقَالَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «قُومُوا» فَانْطَلَقُوا وَانْطَلَقْتُ بَيْنَ أَيْدِيهِمْ حَتَّى جِئْتُ أَبَا طَلْحَةَ فَأَخْبَرْتُهُ، فَقَالَ أَبو طَلْحَةَ: يَا أُمَّ سُلَيْمٍ، قَدْ جَاءَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِالنَّاسِ وَلَيْسَ عِنْدَنَا مَا نُطْعِمُهُمْ؟ فَقَالَتْ: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ.
فَانْطَلَقَ أَبُو طَلْحَةَ حَتَّى لَقِيَ رسولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَأَقْبَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَعَهُ حَتَّى دَخَلَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «هَلُمِّي مَا عِنْدَكِ يَا أُمَّ سُلَيْمٍ» فَأَتَتْ بِذَلِكَ الخُبْزَ، فَأَمَرَ بِهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّم فَفُتَّ، وَعَصَرَتْ عَلَيْهِ أُمُّ سُلَيْمٍ عُكَّةً فَآدَمَتْهُ، ثُمَّ قَالَ فِيهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَقُولَ، ثُمَّ قَالَ: «ائْذَنْ لِعَشْرَةٍ» فَأَذِنَ لَهُمْ، فَأَكَلُوا حَتَّى شَبِعُوا، ثُمَّ خَرَجُوا، ثُمَّ قَالَ: «ائْذَنْ لِعَشْرَةٍ» فَأَذِنَ لَهُمْ فَأَكَلُوا حَتَّى شَبِعُوا ثُمَّ خَرَجُوا، ثُمَّ قَالَ: «ائْذَنْ لِعَشْرَةٍ» حَتَّى أَكَلَ الْقَوْمُ كُلُّهُمْ وَشَبِعُوا، وَالقَوْمُ سَبْعُونَ رَجُلًا أَو ثَمَانُونَ. مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ [خ 3578، م 2040].
وَفِي رِوَايَةٍ: فَمَا زَالَ يُدْخِلُ عَشَرَةً، وَيُخْرِجُ عَشَرَةٌ حَتَّى لَمْ يَبْقَ مِنْهُمْ أَحَدٌ إِلَّا دَخَلَ، فَأَكَلَ حَتَّى شَبِعَ، ثُمَّ هَيَّأَهَا؛ فَإِذَا هِيَ مِثْلُهَا حِيْنَ أَكَلُوا مِنْهَا.
وَفِي رِوَايَةٍ: فَأَكَلُوا عَشَرَةً عَشَرَةً، حَتَّى فَعَلَ ذَلِكَ بِثَمَانِينَ رَجُلًا، ثُمَّ أَكَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بَعْدَ ذَلِكَ وَأَهْلُ البَيْتِ، وَتَرَكُوا سُؤْراً.
وَفِي رِوَايَةٍ: ثُمَّ أَفْضَلُوا مَا بَلَغُوا جِيرَانَهُمْ.
وَفِي رِوَايَةٍ عَنْ أَنَسٍ قَالَ: جِئْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَوماً، فَوَجَدْتُهُ جَالِساً مَعَ أَصْحَابِه وَقَدْ عَصَبَ بَطْنَهُ، بِعِصَابَةٍ، فَقُلْتُ لِبَعْضِ أَصْحَابِهِ: لِمَ عَصَبَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بَطْنَهُ؟ فَقَالُوا: مِنَ الجُوعِ، فَذَهَبْتُ إِلَى أَبي طَلْحَةَ - وَهُوَ زَوْجُ أُمِّ سُلَيْمٍ - فَقُلْتُ: يَا أَبتَاهُ؛ قَدْ رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَصَبَ بَطْنَهُ بِعِصَابَةٍ، فَسَأَلْتُ بَعْضَ أَصْحَابِهِ، فَقَالُوا: مِنَ الجُوعِ. فَدَخَلَ أَبُو طَلْحَةَ عَلَى أُمِّي، فَقَالَ: هَلْ مِنْ شَيءٍ؟ فَقَالَتْ: نَعَمْ، عِنْدِي كِسَرٌ مِنْ خُبْزٍ وَتَمَرَاتٌ، فَإنْ جَاءَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَحْدَهُ أَشْبَعْنَاهُ، وَإنْ جَاءَ آخَرُ مَعَهُ قَلَّ عَنْهُمْ ... وَذَكَرَ تَمَامَ الْحَدِيثِ[1].
57-Боб. Қаноатли, иффатли ҳамда рўзғорда, эҳсон қилишда тежамкор бўлиш ва зарурат туғилмаганда кишилардан нарса сўрашнинг кароҳияти
Аллоҳ таоло: «Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир» (Ҳуд сураси, 6-оят).
«(Садоқат-эҳсонлар) Аллоҳнинг йўлида тўсилган (яъни ўзларини ушлаган), бирор ерга сафар қилишга қодир бўлмайдиган, қаноатлари сабабли билмаган одамга бой-бадавлат бўлиб кўринадиган фақир-камбағаллар учундир. Уларнинг фақирликларини сиймоларидан билиб оласиз. Улар тиланиб туриб олмайдилар» (Бақара сураси, 273-оят).
«Улар инфоқ эҳсон қилган вақтларида исроф ҳам, ҳасислик ҳам қилмаслар (балки эҳсонлари) ана ўша (хасислик билан исрофнинг) ўртасида — мўътадил бўлур» (Фурқон сураси, 67-оят).
«Мен жин ва инсни фақат ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зарият сураси, 56-57-оятлар), деб айтган.
Бунга далил бўладиган ҳадисларнинг аксарияти юқоридаги икки бобда келди. Қолганлари эса қуйидаги ҳадислардир.
57- بَابُ القَنَاعَةِ وَالعَفَافِ، والاِقْتِصَادِ في الْمَعِيشَةِ والإنفاقِ وَذَمِّ السُّؤَالِ مِنْ غَيْرِ ضَرُورَةٍ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَمَا مِنْ دَابَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلَّا عَلَى اللهِ رِزْقُهَا} [هود -6].
وَقَالَ تَعَالَى: {لِلْفُقَرَاءِ الَّذِينَ أُحْصِرُوا في سَبِيلِ اللهِ لَا يَسْتَطِيعُونَ ضَرْباً فِي الأَرْضِ يَحْسَبُهُمُ الْجَاهِلُ أَغْنِيَاءَ مِنَ التَّعَفُّفِ تَعْرِفُهُمْ بِسِيمَاهُمْ لَا يَسْأَلُونَ النَّاسَ إلْحَافاً} [البقرة -273].
وَقَالَ تَعَالَى: {وَالَّذِينَ إِذَا أَنْفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا وَكَانَ بَيْنَ ذَلِكَ قَوَاماً} [الفرقان -67].
وَقَالَ تَعَالَى: {وَمَا خَلَقْتُ الجِنَّ وَالإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ * مَا أُرِيدُ مِنْهُمْ مِنْ رِزْقٍ وَمَا أُرِيدُ أَنْ يُطْعِمُونِ} [الذاريات - 56، 57].
وَأَمَّا الأَحَادِيثُ فَتَقَدَّمَ مُعْظَمُهَا فِي البَابَينِ السَّابِقَينِ، وَمِمَّا لَمْ يَتَقَدَّمْ:
534. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, балки бойлик нафснинг тўқлигидадир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, балки назарнинг тўқлигидадир. Беҳисоб мол-дунёси бўла туриб, тийиннинг устида етти думалайдиган назари оч бандалар қанчадан-қанча. Аммо мол-дунёси кам бўлса ҳам, хотиржам бўлган назари тўқ инсонлар қани?
Сабр Аллоҳ таоло томонидан бандага инъом этилган энг катта ва кенг ато ҳисобланади. Сабрли киши ризқнинг озига ҳам, йўқчиликка ҳам чидаб ўзини хор қилмай, бошини тик тутиб кун кўради. Сабр неъматидан бебаҳра банда эса дунёнинг ярмига эга бўлса ҳам, тийиннинг устида умбалоқ ошиб ўзини хор қилади, очкўзлигини билдириб қўяди.
Ҳақиқий бойлик молу-дунёнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигидадир.
Ушбу таълимотларни ҳар бир мусулмон яхшилаб ўрганиб, ўзига сингдириб олиши ва ҳаётга татбиқ қилиши лозим. Ана шундагина орамизда беш танга пул куйига тушиб одам ўлдирадиганлар, ўғрилик, порахўрлик, рибохўрлик қиладиганлар, фирибгарлик, алдамчилик, ёлғончилик ва бошқа разолатларни қиладиганлар қолмайди.
534 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيْسَ الغِنَي عَنْ كَثْرَةِ العَرَضِ، وَلَكِنَّ الغِنَى غِنَى النَّفْسِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6446، م 1051].
«العَرَضُ» بِفَتْحِ العَينِ وَالرَّاءِ: هُوَ الْمَالُ.